“Қуш уяси” салати.

“Қуш уяси” салати.
Маҳсулотлар:
100 гр гўшт, 2 та қайнатилган қизил сабзи, 2 та кичкина пиёз, 2 та бодринг, 6 т тухум, булғор қалампири, 6 та картошка, майонез, туз.
Тайёрланиши:
Барча маҳсулотларни майда сомонча шаклида тўғраймиз. Картошкани қизаргунча қовуриб оламиз. Картошкадан ташқари ҳаммасини майонез билан аралаштириб, салат идишга жойлаймиз. Устига қовурилган картошка сомончаларини жойлаймиз. Устига ўзимиз истаган нарсадан тухумчаларни ясаб қўйишимиз мумкин(масалан: тухум сариғи, майонез ва кўкат).
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика