Мексиканча печене

Мексиканча печене
Маҳсулотлар:
Корица, сарёғ, ун, бодом мағизи, қанд упаси, ванилин, туз, тухум.
Тайёрланиши:
Бодом мағизининг бир нечтасини безатиш учун олиб қўямиз, қолганини эса кофемайдалагичдан ўтказиб, ун билан аралаштирамиз. Туз ва корица қўшамиз. Сарёғни миксерда кўпиртириб, қанд упасини оз оздан солиб борамиз. Кейин бирма бир тухумларни қўшиб, охирида унли аралашмани солиб хамир қорамиз. Бир қошиқдан олиб, газ листига қўямиз. Устига 2 донадан бодом мағизи қўйиб, 12 дақиқа давомида газ духовкасида ўрта оловда пиширамиз.
Tavsiya qilamiz
. Яндекс.Метрика