Банан ва қуймоқли, ёнғоқли торт.

Банан ва қуймоқли, ёнғоқли торт.
Маҳсулотлар:
банан, ванилин, қатиқ, корица, сарёғ, сут, ун, мускат ёнғоғи, ёнғоқ, шакар, қаймоқ, туз, суюқ пишлоқ, тухум.
Тайёрланиши:
бананларни блендерда эзиб олинг, унга юмшатилган сариёғ қўшиб яна аралаштиринг. Сут, шакар, туз, истеъмол содаси, тухум ва ун қўшиб қуймоқ (блинчик) учун хамир тайёрланг. Кейин уларни бир соатга совутгичга солиб қўйинг. Қуймоқларни пишириб олинг. Қаймоқни шакар билан кўпиртириб, ҳар бир қуймоқ устига суртиб, уларни устма уст тахлаб чиқинг. Ҳар бир қаватга ёнғоқ сепишни унутманг! Энг устини ҳам ёнғоқ билан безанг!
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика