Зайтунли пицца

Зайтунли пицца
Маҳсулотлар:
200 мл сув, 1 ош.қ. хамиртуруш, керагича ун, 3 ош.қ. зайтун ёғи, бир чимдим туз, 1 та пиёз, райҳон барглари, 10 дона зайтун меваси, орегано барглари (ёки қурутилгани), 15 дона черри помидори, 200 г пишлоқ.
Тайёрланиши:
одатга кўра пицца учун хамир тайёрлаб, тиндириб қўямиз. Помидорларни тўртга бўламиз, зайтун меваларини парраклаймиз, пишлоқни қирғичдан чиқарамиз. Хамирни ёйиб, устига аввал помидорларни, кейин зайтунни, райҳон ва орегано баргларини ёйиб чиқамиз. Устидан пишлоқ сепиб, газ духовкасида 10 дақиқа, пишлоқ эригунича пиширамиз.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика