Бодомли печенье

Бодомли печенье
Маҳсулотлар:
5 дона бедана тухуми, 200 г шакар, 1 стакан бодом мағзи, озгина қизил майдаланган қалампир, бир чимдим занжабил кукуни, 200 г сарёғ, ун.
Тайёрланиши:
тухумни чақиб, оқи ва сариғини ажратинг. Сарёғни эритиб, озгина совутинг. Бодом мағзини майдалаб, сарёғ ва шакар билан аралаштиринг. Ҳосил бўлган массага тухум оқини қўшинг. Унга занжабил, қизил қалампир солинг. Ва яна аралаштиринг. Кейин тухум сариғини, унни қўшиб, хамир қоринг. Улардан печеньелар ясаб, газ духовкасида тайёр бўлгунча пиширинг.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика