Пицца учун хамир

Пицца учун хамир
Маҳсулотлар:
ун (юмшоқ хамир ҳосил бўлгунча), 300 мл сув, 1 ош.қ. қуруқ хамиртуруш, 3 ош.қ. ўсимлик ёғи.
Тайёрланиши:
ўртача катталикдаги тоғорачага ун солиб, туз ва қуруқ хамиртуриш қўшинг. Ўртасида чуқурча ҳосил қилиб 300 мл илиқ сув ва ёғ солинг. Ўртадан бошлаб оз-оздан унни қўшиб, хамир қоринг. Аввалига хамир бироз қумоқли бўлиши мумкин. Ҳеч қиси йўқ. Яхшилаб қориштириб, уни эластик кўринишга келтирамиз. Бироз ошгач, 40 дақиқалардан сўнг, уни ёйиб, яна бир оз тиндириб, кейин устига масаллиқларни қўшиб, пиширамиз.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика