Компотдаги шафтолидан пирог
Компотдаги шафтолидан пирог
Маҳсулотлар:
1 ўрам тайёр қавати хамир, 10 г маргарин, 5 дона консерваланган шафтоли,100 г шакар, бир чимдим ванилин, 100 мл қаймоқ, 3 та тухум.
Тайёрланиши:
хамирни жўвалаб ёйинг. Ўлчами қолипга тўғри келиши керак. Қолипнинг ичига маргарин суртиб, устига хамирни ёйинг. Пўстидан тозаланган шафтолиларни хамирнинг устига териб чиқамиз. Тухумни шакар ва ванилин билан кўпиртириб, қаймоқ қўшинг. Яна кўпиртириб, қолипга қуйинг. Газ духовкасида тайёр бўлгунча, қаймоқли масса қизариб пишгунча ушланг.
Tavsiya qilamiz