Жигарли сомса

Жигарли сомса
Маҳсулотлар:
400 г ун,200 мл сув, 1 ош.қ. хамиртуруш, таъбга кўра туз, 1 дона тухум сариғи, 200 г жигар, 2 бош пиёз, 3 ош.қ. ўсимлик ёғи, 1 стакан қайнатилган гуруч.
Тайёрланиши:
илиқ сувда хамиртурушни эритамиз. Ўсимлик ёғи, туз ва ун қўшиб, хамир қорамиз. Жигарни ювиб, тўғраймиз. Пиёзни ўсимлик ёғида қовуриб, устига жигарни қўшамиз. Тайёр бўлгач, блендердан чиқарамиз. Кейин қайнатилган гуруч қўшиб, тузини ростлаймиз. Хамирдан зувалачалар узиб олиб, уларни қўлда ёки жўвада очамиз. Ичига қиймадан солиб, тугамиз. Устига тухум сариғи суртиб, газ духовкасида ўрта оловда пиширамиз.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика