Сабзавотли ёпиқ пицца
Сабзавотли ёпиқ пицца
Маҳсулотлар:
пицца учун хамир, 2 та помидор, 1 та пиёз, 1 та булғор қалампири, райҳон барглари, 200 г пишлоқ.
Тайёрланиши:
оддий пицца ўлчамидаги хамирларни ёйиб олиб, устига тайёрланган барча сабзавотлар қўйилади. Кейин хамирнинг икки четидан олиб, ўртасига чимдиб, тугилади. Шунда узунчоқ “сомса” шаклидаги пицца ҳосил бўлади. Устидан бир неча жойларда тешикчалар ҳосил қиламиз. Газ духовкасида 12 дақиқа давомида қизаргунча пиширамиз.
Tavsiya qilamiz