Ананасли пирог
Ананасли пирог
Маҳсулотлар:
1 банка консерваланган ананас, 1 стакан ун, 1 стакан шакар, бир чимдим ванилин, 3 та тухум, 1 ош.қ. манний ёрмаси.
Тайёрланиши:
Тухум ва шакарни миксер ёрдамида кўпиртиринг. Ун, ванилин қўшиб, аралаштиринг. Маргарин суртилган қолипга манний ёрмаси сепинг. Ананасларни сувидан ажратиб, қолипга тахлаб чиқинг ва устидан хамирни қуйинг. 30 дақиқа 180 °Сда пиширинг.
Tavsiya qilamiz