Сабзавотли пицца

Сабзавотли пицца
Маҳсулотлар:
аввал кўрсатилгандай пицца учун хамир, 1 бош пиёз, 1 дона булғор қалампири, 150 г пишган гулкарам, 150 г пишлоқ, таъбга кўра туз.
Тайёрланиши:
хамирни идишга мослаб ёямиз. У тингунча, пиёзни озгина ёғда бироз қовуриб, устига гулкарам солиб, бир икки айлантирамиз. Кейин булғор қалампирини қўшамиз ва оловни ўчирамиз. Сабзавотларни томат пастаси суртилган хамир устига солиб, устидан қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепамиз. Газ духовкасида пишлоқ эригунича пиширамиз.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика