"Бодрингли қайиқча"да "Товуқли салат"

"Бодрингли қайиқча"да "Товуқли салат"
Маҳсулотлар:
200 г товуқ гўшти, 4 дона бодринг, 1 та булғор қалампири, 150 г пишлоқ, 200 мл майонез, 2 дона помидор, таъбга кўра туз ва саримсоқ пиёз.
Тайёрланиши:
бодрингларни ювиб, кўндалангига иккига бўлинг. Орасини қошиқча билан олиб ташлаб, қайиқчалар ясанг. Булғор қалампирини озгина ёғда майда тўғраб қовуриб олинг, пишган товуқ гўштини ҳам майдалаб, унга қўшинг. Қирғичдан чиқарилган пишлоқ ва майонез билн аралаштириб, қайиқчаларни тайёрланган масса билан тўлдиринг.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика