Тезкор пицца
Тезкор пицца
Маҳсулотлар:
тайёр оширма қавати хамир, 1 ош қ. қуритилган райҳон, 50 мл томат пюреси, 1 бош пиёз, 10 та зайтун меваси, 1 дона булғор қалампири, 2 дона помидор, 150 г пишлоқ.
Тайёрланиши:
хамирни ёғ сурилган ва озгина ун сепилган газ патнисига ёйинг, четлари бир оз эгилиб турсин. Зираворлар ва томат пюресини аралаштириб, устига суртинг. Сабзавотларни тўғраб, бир хил жойланг, устидан қалин қилиб қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепинг. 30 дақиқа давомида газ духовкасида пиширинг.
Tavsiya qilamiz