Қиймали пирог
Қиймали пирог
Маҳсулотлар:
200 г қийма, 2 та картошка, 50 мл ўсимлик ёғи, керагича ун, 1 дона булғор қалампири, 2 дона помидор, 150 г пишлоқ, 100 мл сметана, таъбга кўра туз.
Тайёрланиши:
тузли сувда картошкани қайнатинг. Пишгач ёғ қўшиб эзинг, ун солиб, хамир қилинг ва қолипга ёйинг. Совутгичга қўйинг. Қиймаси учун пиёз ва булғор қалампирини алоҳида тўғраб, ёғда қовуриб олинг, кейин қиймани қовуринг. Помидорни тўғраб, пишлоқни қирғичдан чиқаринг. Сабзавотлар ва қиймани аралаштириб, қолипни тўлдиринг. Устига пишлоқ сепинг. Пишгандан сўнг дастурхонга сметана билан тортинг.
Tavsiya qilamiz