“Малла соч хоним” салати

“Малла соч хоним” салати
Маҳсулотлар:
4 та помидор, 200 г қайнатилган товуқ гўшти, 100 г пишлоқ, 3 та катта картошка, бир боғ кўкат, 100 мл майонез, озгина ўсимлик ёғи.
Тайёрланиши:
барча маҳсулотларни тўртбурчак шаклда тўғранг. Кўкат ва майонез билан аралаштиринг. Картошкани эса пўстидан тозалаб, жуда юпқа сомонча шаклида тўғранг. Кейин уни ёғда сариқ тусга киргунча қовуриб олинг. Салат идиш тагига аралашмани ва устига эса қовурилган картошкани солиб, дастурхонга тортинг!
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика