"Олчали маффинлар"
"Олчали маффинлар"
Маҳсулотлар:
олча (музлатилган ёки мураббодаги данаги олинган олча), 2 та тухум, 200 г шакар, 300 г ун, 1 ош.қ. какао, 100 г сарёғ, 0,5 ч.қ. кўпиртиргич, бир чимдим ванилин.
Тайёрланиши:
сарёғни шакар ва ванилин билан аралаштиринг. Тухум қўшиб, аталанг. Какао қўшиб, миксерда кўпиртиринг. Кейин олчани солиб аралаштиринг. Охирида ун қўшиб, ўрта қуюқликдаги хамир ҳосил қилинг. Уларни олдиндан тайёрланган қоғоз қолипларга солиб, газ духовкасида 30 дақиқа атрофида тайёр бўлгунча пиширинг.
Tavsiya qilamiz