Ўттиз йил аввалги гап (ҳажвия) [Gulchehra Jamilova]

Ўттиз йил аввалги гап (ҳажвия) [Gulchehra Jamilova]
Ўттиз йил аввалги гап (ҳажвия) [Gulchehra Jamilova]
Болта агрономнинг хўп ажойиб боғи бор. Xўжаликка келган меҳмон борки, шу боғда тунаб кетади. Бир куни раис бобо битта хорижликни агрономикага бошлаб келди.
— Меҳмонни зериктирмайсиз-да, Болтавой, — деб тайинлади.
— Э, ёнида тилмочи йўқ-ку, қандоқ тил топишаман?
— Бемалол сўзлашаверинг. Ўзбекчани биларкан, — деди раис.
Дастурхон устида суҳбат қуюқ бўлди. Бир вақт агрономнинг аёли сопол лаганда хушбўй палов келтирди. Меҳмонга кўзи тушгач, одоб билан «Хуш келибсиз!» деди.
У кетгач, меҳмон ҳавасланиб сўради:
— Сизларда уйланиш масалалари қандай?
— Биздами... Биз аёлларни қалин пулига сотиб оламиз, — деди агроном, сўнг уйи томонга ишора қилди:
— Мана шу янгангизни икки минг сўмга олганман!
Болта агрономнинг таътилга келган талаба ўғли чой опкираётиб отасининг гапини эшитиб қолди. Отасига ер остидан норози боқди. Сўнг меҳмонга жилмайиб деди:
— Узр. Отам ўттиз йил олдинги гапни айтаётибди. Ҳозир бундай эмас.
Ўғли нима демоқчи бўлганини агроном ўзича тушунди. Гап оҳангини бироз ўзгартириб, «хато»сини тузатган бўлди:

— Ҳа, аёлларимиз ҳозир жуда қиммат туради. Ўзлариям унча-мунча пулни назарларига илишмайди-да!
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика