SOTISH (BAY’) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida Qur’on sotganini ko‘rsa, uning nazdida din xoru haqir ekanligidan dalolat beradi. Agar o‘z qulini sotganini ko‘rsa, ishlarda tang holga kelishi va sitamgarlik qilishiga dalildir. Agar o‘z xotinini sotganini ko‘rsa, hurmati va e’tibori yo‘qolishiga va yomon otliq bo‘lishiga dalildir. Biroq sotgan xotindan tashqari yana xotini bo‘lsa, ishlari yana o‘z holiga qaytadi. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, dinda nimaiki aziz bo‘lsa, o‘sha narsani sotsa, yomon bo‘ladi, sotib olish esa yaxshi bo‘ladi.
СОТИШ (БАЙЪ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида Қуръон сотганини кўрса, унинг наздида дин хору ҳақир эканлигидан далолат беради. Агар ўз қулини сотганини кўрса, ишларда танг ҳолга келиши ва ситамгарлик қилишига далилдир. Агар ўз хотинини сотганини кўрса, ҳурмати ва эътибори йўқолишига ва ёмон отлиқ бўлишига далилдир. Бироқ сотган хотиндан ташқари яна хотини бўлса, ишлари яна ўз ҳолига қайтади. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, динда нимаики азиз бўлса, ўша нарсани сотса, ёмон бўлади, сотиб олиш эса яхши бўлади.