Tushda Tobut - Тобут ko'rsa

TOBUT Agar tushida bir kishini tobutga solib, olib ketsalar, o‘sha kishi tobut ketidan borayotgan kishilarga boshliq bo‘lishiga dalildir, biroq ularga zulm qiladi. Agar bir kishi o‘zining o‘lganini, tobutga solinganini, va olib ketayotganlarini, odamlar tobuti orqasidan ketayotganini ko‘rsa, sharaf va ulug‘lik topadi, lekin dini buzuk, bo‘ladi va tobut ketidan borayotgan kishilarga hukm qiluvchi kishi bo‘ladi. Agar har kim murda solingan tobutni ko‘targanini va olib ketayotganini ko‘rsa, podshoh xizmatiga kirishi va yaxshiliklar ko‘rishiga dalildir. Agar odamlar uning tobuti ketidan kelayotganlarini va havoga ko‘tarilayotganlarini ko‘rsa, o‘sha shaharlik bir ulug‘ kishining safarda o‘lishiga dalildir. Agar o‘zini tobutda, tobut esa yerda ketayotganini ko‘rsa, safarga chiqishiga dalildir. Kirmoniy (r.a.) aytadiki, tirik odamni tobutga solib olib ketayotganlarini ko‘rsa, tobut ketida hech kim bo‘lmasa, uning izzati, obro‘yi va ishlariga nuqson yetishiga dalildir. Agar odamlar tobuti ketida bo‘lsa, ta’biri aksincha bo‘ladi. Agar tobutda o‘zini og‘ir ekanini ko‘rsa, odamlarga sitam qilishiga dalildir. Agar o‘zini tobutda yengil holda ko‘rsa, odamlarga yengillik berish va ahvoli yaxshi bo‘lishiga dalildir. Agar tobutdan yiqilganini yoki uni olib ketayotgan kishilar tashlab yuborganlarini ko‘rsa, izzatu obro‘dan tushishi va ishlarining yurishmay qolishiga dalildir. Ja’far Sodiq (r.a.) aytadiki, tushda tobut ko‘rmoq uch narsani bildiradi: ulug‘likni; viloyatni; izzat-obro‘ va martabani.


ТОБУТ Агар тушида бир кишини тобутга солиб, олиб кетсалар, ўша киши тобут кетидан бораётган кишиларга бошлиқ бўлишига далилдир, бироқ уларга зулм қилади. Агар бир киши ўзининг ўлганини, тобутга солинганини, ва олиб кетаётганларини, одамлар тобути орқасидан кетаётганини кўрса, шараф ва улуғлик топади, лекин дини бузук, бўлади ва тобут кетидан бораётган кишиларга ҳукм қилувчи киши бўлади. Агар ҳар ким мурда солинган тобутни кўтарганини ва олиб кетаётганини кўрса, подшоҳ хизматига кириши ва яхшиликлар кўришига далилдир. Агар одамлар унинг тобути кетидан келаётганларини ва ҳавога кўтарилаётганларини кўрса, ўша шаҳарлик бир улуғ кишининг сафарда ўлишига далилдир. Агар ўзини тобутда, тобут эса ерда кетаётганини кўрса, сафарга чиқишига далилдир. Кирмоний (р.а.) айтадики, тирик одамни тобутга солиб олиб кетаётганларини кўрса, тобут кетида ҳеч ким бўлмаса, унинг иззати, обрўйи ва ишларига нуқсон етишига далилдир. Агар одамлар тобути кетида бўлса, таъбири аксинча бўлади. Агар тобутда ўзини оғир эканини кўрса, одамларга ситам қилишига далилдир. Агар ўзини тобутда енгил ҳолда кўрса, одамларга енгиллик бериш ва аҳволи яхши бўлишига далилдир. Агар тобутдан йиқилганини ёки уни олиб кетаётган кишилар ташлаб юборганларини кўрса, иззату обрўдан тушиши ва ишларининг юришмай қолишига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушда тобут кўрмоқ уч нарсани билдиради: улуғликни; вилоятни; иззат-обрў ва мартабани.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика