CHIPQON (DUNBAL) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida chipqoni borligini ko‘rsa, uning mikdoriga muvofiq moli ziyoda bo‘lishini bildiradi. Tushida chipqoni yorilganini ko‘rsa, molidan birozi isrof bo‘lishiga dalildir. Jobir Mag‘rkbiy (r.a.) aytadiki, tushida chipqonidan qon va yiring oqayotganini va uni so‘rib olayotganini ko‘rsa, uning mikdoricha harom mol topishini bildiradi. Tushida chipqonga dori qo‘yganini va ko‘ylagini qondan yuvayotganini ko‘rsa, haromdan tavba qilishini bildiradi.
ЧИПҚОН (ДУНБАЛ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида чипқони борлигини кўрса, унинг микдорига мувофиқ моли зиёда бўлишини билдиради. Тушида чипқони ёрилганини кўрса, молидан бирози исроф бўлишига далилдир. Жобир Мағркбий (р.а.) айтадики, тушида чипқонидан қон ва йиринг оқаётганини ва уни сўриб олаётганини кўрса, унинг микдорича ҳаром мол топишини билдиради. Тушида чипқонга дори қўйганини ва кўйлагини қондан юваётганини кўрса, ҳаромдан тавба қилишини билдиради.