Tushda Shahar - Шаҳар ko'rsa

SHAHAR (SHAHAR) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida shaharga kirganini ko‘rsa, dini kuchli bo‘lishiga dalildir. Agar din yo‘lida bir ishi bo‘lsa, shu ishi tugallanadi va maqsadiga yetadi, Agar shahardan chiqqanini yoki birov uni shahardan chiqarib, yuborganini ko‘rsa, ta’biri yuqoridagining aksi bo‘ladi. Agar birov tushida o‘zini shahar kungurasida yoki ustida ko‘rsa, halok bo‘lishiga dalildir. Agar uni bir shahardan ikkinchi shaharga o‘tkazib yuborganlarini ko‘rsa, xotiniga taloq berishi va xotini boshqa erga tegishiga dalildir. Agar bir shaharga borib, u yerda yashab qolganini ko‘rsa, xotini undan judo bo‘lishiga dalildir. Agar musulmonlarning shaharidan g‘ayridinlarning shahariga ko‘chib o‘tganini ko‘rsa, haq dindan botil dinga o‘tishiga va kofir ayolga uylanish ehtimoli borligiga dalildir. Agar issiq iqlimli shaharda qor va muz borligini ko‘rsa, ochlik va qahatchilik bo‘lishiga dalildir. Agar sovuq iqlimli shaharda qor va muzni ko‘rsa, ne’matlarning farovon va arzon bo‘lishiga dalildir. Agar tushida bir shaharga borganini va shahar o‘ziga yoqqanini ko‘rsa, izzat va obro‘ topishiga dalildir. Agar qishloqdan shaharga borganini ko‘rsa, xayru manfaat topishiga dalildir. Agar shahardan qishloqqa ketayottanini ko‘rsa, murodi hosil bo‘lmasligiga dalildir. Alloh ta’olo aytadi: . . .Ey, Rabbimiz, aholisi zolim bo‘lgan ushbu shahar-dan bizni chiqargin. . . (Niso surasi, 75-oyat). Agar shaharda yo‘qolib qolganini ko‘rsa, ta’biri yaxshi bo‘ladi. Agar ayollarning shaharga ketayotganlarini ko‘rsa, o‘sha, shaharda fitna va balo yuz berishiga dalildir. Agar yasangan ayollarning shaharga ketganlarini ko‘rsa, o‘sha shaharda ne’mat farovon bo‘lishiga dalildir. Agar ayollarning shaharga kirib ketganlarini ko‘rsa, podshohning g‘ulomlari u yerga borib, o‘sha yer ahliga zulm qilishlariga dalildir. Agar yuzini bekitgan holda shaharga kirganini ko‘rsa, o‘sha shaharda noxush xabarlar tarqalishiga dalildir. Agar tushida shaharni sharq tomonda ekanini ko‘rsa, g‘arb tomonda bo‘lishidan yaxshirokdir. Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, tushida o‘zini Hindiston shaharida ko‘rsa, yomon bo‘lishiga dalildir. Agar o‘zini Turkiston shaharlarida ko‘rsa, dushman ustidan g‘alaba qilishiga dalildir. Agar o‘zini Bulg‘or va Saqlon shaharlarida ko‘rsa, unga xiyonat qilishlari va ishlari yomon bo‘lishiga dalildir. Agar o‘zini Movarounnahr shaharlarida ko‘rsa, izzat, obro‘ va omonlik topishiga dalildir. Agar o‘zini Iroq shaharlarida ko‘rsa, davlat va obodlik toiishiga dalildir. Agar o‘zini Xuroson shaharlarida ko‘rsa, ishlari osonlik bilan tugashiga dalildir. Agar o‘zini Fors shaharlarida ko‘rsa iorso odamlar bilan suhbat gutishiga dalildir. Agar o‘zini Kirmon shaharida ko‘rsa, oilasi ko‘payishiga, Hijoz shaharida ko‘rsa, Haj qilishiga, o‘zini Yaman shaharlarida ko‘rsa, salomat va omon bo‘lishiga dalildir. Agar o‘zini Misr shaharlarida ko‘rsa, shodmon va xurram bo‘lishiga, o‘zini Arman shaharlarida ko‘rsa, murodi hosil bo‘lishiga dalil bo‘ladi. Agar o‘zini Mag‘rib shaharlarida ko‘rsa, ishida nuqson yuz beradi. Agar o‘zini Farang shaharlarida ko‘rsa, dunyoviy ishlarining yaxshi bo‘lishi, biroq diniy ishlariiing zaif bo‘lishiga dalildir. Agar o‘zini Shirvon shaharlarida ko‘rsa, ishlari yaxshi bo‘lishiga dalildir.


ШАҲАР (ШАҲАР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида шаҳарга кирганини кўрса, дини кучли бўлишига далилдир. Агар дин йўлида бир иши бўлса, шу иши тугалланади ва мақсадига етади, Агар шаҳардан чиққанини ёки биров уни шаҳардан чиқариб, юборганини кўрса, таъбири юқоридагининг акси бўлади. Агар биров тушида ўзини шаҳар кунгурасида ёки устида кўрса, ҳалок бўлишига далилдир. Агар уни бир шаҳардан иккинчи шаҳарга ўтказиб юборганларини кўрса, хотинига талоқ бериши ва хотини бошқа эрга тегишига далилдир. Агар бир шаҳарга бориб, у ерда яшаб қолганини кўрса, хотини ундан жудо бўлишига далилдир. Агар мусулмонларнинг шаҳаридан ғайридинларнинг шаҳарига кўчиб ўтганини кўрса, ҳақ диндан ботил динга ўтишига ва кофир аёлга уйланиш эҳтимоли борлигига далилдир. Агар иссиқ иқлимли шаҳарда қор ва муз борлигини кўрса, очлик ва қаҳатчилик бўлишига далилдир. Агар совуқ иқлимли шаҳарда қор ва музни кўрса, неъматларнинг фаровон ва арзон бўлишига далилдир. Агар тушида бир шаҳарга борганини ва шаҳар ўзига ёққанини кўрса, иззат ва обрў топишига далилдир. Агар қишлоқдан шаҳарга борганини кўрса, хайру манфаат топишига далилдир. Агар шаҳардан қишлоққа кетаёттанини кўрса, муроди ҳосил бўлмаслигига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: . . .Эй, Раббимиз, аҳолиси золим бўлган ушбу шаҳар-дан бизни чиқаргин. . . (Нисо сураси, 75-оят). Агар шаҳарда йўқолиб қолганини кўрса, таъбири яхши бўлади. Агар аёлларнинг шаҳарга кетаётганларини кўрса, ўша, шаҳарда фитна ва бало юз беришига далилдир. Агар ясанган аёлларнинг шаҳарга кетганларини кўрса, ўша шаҳарда неъмат фаровон бўлишига далилдир. Агар аёлларнинг шаҳарга кириб кетганларини кўрса, подшоҳнинг ғуломлари у ерга бориб, ўша ер аҳлига зулм қилишларига далилдир. Агар юзини бекитган ҳолда шаҳарга кирганини кўрса, ўша шаҳарда нохуш хабарлар тарқалишига далилдир. Агар тушида шаҳарни шарқ томонда эканини кўрса, ғарб томонда бўлишидан яхширокдир. Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида ўзини Ҳиндистон шаҳарида кўрса, ёмон бўлишига далилдир. Агар ўзини Туркистон шаҳарларида кўрса, душман устидан ғалаба қилишига далилдир. Агар ўзини Булғор ва Сақлон шаҳарларида кўрса, унга хиёнат қилишлари ва ишлари ёмон бўлишига далилдир. Агар ўзини Мовароуннаҳр шаҳарларида кўрса, иззат, обрў ва омонлик топишига далилдир. Агар ўзини Ироқ шаҳарларида кўрса, давлат ва ободлик тоиишига далилдир. Агар ўзини Хуросон шаҳарларида кўрса, ишлари осонлик билан тугашига далилдир. Агар ўзини Форс шаҳарларида кўрса иорсо одамлар билан суҳбат гутишига далилдир. Агар ўзини Кирмон шаҳарида кўрса, оиласи кўпайишига, Ҳижоз шаҳарида кўрса, Ҳаж қилишига, ўзини Яман шаҳарларида кўрса, саломат ва омон бўлишига далилдир. Агар ўзини Миср шаҳарларида кўрса, шодмон ва хуррам бўлишига, ўзини Арман шаҳарларида кўрса, муроди ҳосил бўлишига далил бўлади. Агар ўзини Мағриб шаҳарларида кўрса, ишида нуқсон юз беради. Агар ўзини Фаранг шаҳарларида кўрса, дунёвий ишларининг яхши бўлиши, бироқ диний ишларииинг заиф бўлишига далилдир. Агар ўзини Ширвон шаҳарларида кўрса, ишлари яхши бўлишига далилдир.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика