Ишбилармон қисмати (қисса) [Ibrohim Rahim]

Ишбилармон қисмати (қисса) [Ibrohim Rahim]
Ишбилармон қисмати (қисса) [Ibrohim Rahim]
Қувада бир ажойиб одам бор. Унинг хусусида турли афсоналар юради. Сиртдан қараганда ҳамма қатори бир одам, андак оқсоқланиб, ҳассага суяниб юришини айтмаса ҳеч кимсадан аъло жойи йўқ: паст бўйли, ихчам жуссали, ўртамиёна одам. Бошқалардан фарқ қиладиган хусусияти ҳам сезилмайди: йиғинларда, тўй-маъракаларда эл қатори одобу иффат ила ўтириб-турадиган, ҳеч кимдан салом-алигини узмайдиган, ёқасига чанг юқтирмай оппоқ кийиниб юрадиган ҳокисор бир инсон. Чекиб, ичиб юрганини ҳам биров кўрган эмас. Аммо уни танимаганлар Қувада топилмас, музофотда эса, камдан кам бўлса керак, деб таърифлайдилар.
Бу сипо киши ҳақида орқаворотдан турли-туман гаплар юради. Биров уни «қўйнинг оғзидан чўп олмаган киши» деса, бошқаси «Юлдузни нарвонсиз урадиган» олғирлар қаторида санайди.
Баъзилар: «Ўтирган жойида иш юритиб, кесакдан олов, сувдан аланга чиқаради. Бир қўлида товуққа дон бериб, иккинчи қўлида тухумини олади, деб мақтайди. «Бирни икки қилмаган куни ухламай бедор чиқади...»
Бу гапларга гоҳ ишониб, гоҳ ишонмай юрардим. Онда-сонда кўришиб қолсам ҳам унга гўё бир жумбоқ деб қарар, шунчаки бир салом-алик, хайр-хўш билан кифояланардим.
Замона чархпалак бўлиб, «бозор иқтисодиёти» барчани баббаравар ўз гирдобига тортаётган кунларда, жамиятда «Ишбилармонлар қайдасан?» деган савол берилаётган пайтда ўша «Юлдузни нарвонсиз урадиган», «Ўтирган жойида иш юритиб, кесакдан олов, сувдан аланга чиқарадиган», «Бирни икки қилмаса бедор тун ўтказадиган қувалик»ни эсладим.
Эсладим-у, албатта у билан учрашиб, ўша афсонавий жасорат бўлиб кўринган «ишбилармонлик сирлари»ни билишга ошиқдим.
Манзилга етгунча йўл-йўлакай қувалик бир гуруҳ донолар билан учрашдим. Уларнинг фикри мен учун бебаҳо топилдиқ бўлди.
Йўлимдаги биринчи бекат — Бекат қишлоғи эди. Бу ерда замонавий деҳқончиликнинг отахони Мусажон Шербўтаев яшарди ва Катта жамоа рўзғорини моҳирона тебратиб, мингқулоқлик қозонни усталик билан қайнатарди. Бу соҳада Мусажон эл оғзига тушган маслаҳатгўй одам эди.
Мусажон Шербўтаевни одам таниган ва одам танийдиган доно оқсоқол деб таърифлайдилар: «Кўчадан ўтиб бораётган кимсанинг кадам ташлашига қараб туриб, унинг белида қанча пули борлигини билади. Нотаниш кишининг ишига қараб туриб, ўзи қандай инсон эканлигини ғойибдан бехато тасвирлаб беради», дейдилар. Мен сўраб билмоқчи бўлган одам тўғрисида эса, Мусажон Шербўта ўғли минг йиллик таниш ва синашта кишидай ҳикоя қилди.
— Жамият тегирмонини ана шундай кишилар юрғиза олади. Уларнинг даври энди кетди, — деди Шербўтаев.
— Эй, аввал сиз унинг қўйнига қўл солиб кўринг,— деди ёш бўлса ҳам туманда бир юз қирқ минг кишнга бош бўлиб турган Муҳаммаджон Носиров. — Ичи тўла дард, тарихни тилга киритади.
Ёшлар нима дер эканлар? Уларнинг ҳам фикрини билгим келдн. Фарғона вилоят комсомолларининг собиқ раҳбзрларидан бири Абдуҳалил учраб қолди. Сўрасам, «Ҳозирги пшбилармонларнииг отаси ўша киши бўладилар, — деди у. — Кўрган кўргуликларию тортган азоб-уқубатлари ҳам бир дунё! Тўғрисини айтсам, ҳозирги кун адабиётига қаҳрамон керак бўлса, бундан бошқасини қидирманг! Шўро замонига хос жами керакли хислату зиддиятли қисматни бошидан ўтказган шахс шу киши бўладилар. У кишининг жумбоқларини ҳали биров ечгани ва сир дафтарини ҳоч ким очгани йўқ. Сизга очилармикин-а?...
Ниҳоят, у киши билан учрашдим. Исми Иброҳимжон. Отасининг исми Мирза Карим. Ҳамма уни Каримов дейди.
Каримовнинг дафтари менга очилармикин?
Терговчилару прокурорлар уни тилга киритолмаганлар, сенга чикора. Ўйчи ўйга етгунча таваккалчи манзилга етибди. Бахташ таваккал.
Каримовнинг идораси Қува шаҳар маркази билан темирйўл бекати ўртасида Тош йўл бўйидаги кенг майдонга кошона қилиб қурилганди. Узоқдан худди денгиздаги ёлғиз кемадай гердайиб кўринади. Олди гулзор.
Дарвоза ёнида беқасам тўнли, бошида марғилон дўппили, ҳром этик кийган, аммо, яхшида яроқ йўқ, дегандай қуролсиз соқчи, қўллари кўксида, табассум билан келди-кеттига парвона эди. У мени ҳам таъзим билан бошлиғи ҳузурига бошлаб кирди.
Каримовнинг кабинети юмуш билан келган одамга тўла эди. Аммо ҳеч қандай гап-сўзсиз иш битарди. Коғоз узатилади. Қўл қўйилади. Баъзи ишлар кўз уриштириш билан ҳал бўляпти.
Кабинетга ёшгина, келишган, башанг йигит кирдию қўл қовуштирди, Каримов «бўпти» деб қўйди — унинг ҳам иши битди. Нима иш, қандай ҳал бўлди — ўзларига маълум. Телефонда ҳам гапи қисқа: Ҳа... йўқ... Кирди-чиқдининг кети узилмасди. Ҳа деганда менга навбат келавермади. Шу пайт Абдухалилнинг гапи ёдимга тушди: «У кишининг жумбоқларини ҳали биров ечгани ва сир дафтарини ҳеч ким очгани йўқ. Сизга очармикин?» «Наҳот шундай бўлса?» У мен билан ҳам имо-ишорада иш битирса муродга етолмаслигимдан хавфсираб ўтирдим.
Ниҳоят, Каримов менга юзланди-да, гап қотди:
— Ичкарига кира қолайлик.
Дам олиш хонасини босиб ўтиб, мажлислар залига кирганимизда Каримов котибасига «мен йўқман, кабинетда ҳам, телефонда ҳам», деди-да, шоферини ўз уйида кутишнн буюрди. Ичидан қулфлаб қўйилган хонада иккимиз қолдик.
— Шу ерда хотиржам гаплашайлик...
Каримов хона деворига қатор териб қўйилган стулларнинг бирданига иккитасини банд қилиб оқсоқ оёғини синоқта ҳассасига тираб олди. (У дардманд оёғига дам бериш учун шундай қиларди.) Бир қўлида дўпписини бошига қулайроқ ўрнаштириб босиб қўйди-да, майин гап бошлади:
— Ақлимни танибманки, тиним йўқ, тинчлик йўқ. Ҳозирда эса, айниқса, қийинлашиб кетди.
— Масалан?
Каримов қошини чимириб қўйди.
— Э, сиз сўраманг, мен айтмайин. Айтсам адо бўлмайди, дафтарингизга сиғмайди бу дунёнинг ишлари...
Каримов ихчам ўтириб олди.
— Одам боши тошдап қаттиқ деганларича бор экан. Буни ўз қисматимда синадим. Не-неларни кўрмади бу сўққа бошим. Ўтда ёнди, куйди, аммо кул бўлмади. Сувда ғарқ бўлди, аммо чўкмади, иўқс.а наҳангларга ем бўлиш ҳеч гап эмасди. Кайғудан, аламдан эзилди юрак. Лекин қон бўлиб кетмади. Бўйним эгилди, букилди, бироқ синмади. Қанча-қанча фисқу фасот, иғво, маломатларга қолдим, лекин тушкун бўлмадим.
Ҳаёт қарама-қаршиликлардан, курашлардан иборат деганлари ҳақиқат экан.
Ниҳоят Каримовнинг сир дафтари варақма-варақ очилди. Мен уни оққа кўчирдим, холос.
Бу ажиб воқеалар баёнини қисқа бошласам бўлардию, лекин мен уни бир бошдан, воқеаю воқеликларга тўла бўлган ҳаётим қай ҳолатда кечганини айтиб ўтгим келяпти. Майлими?
— Шуниси маъқул...
— Аввало, ота-онам ҳақида. — гап бошлади Каримов. — Дадам камбағал бўлса ҳам уч хотин олган, шўхлигидан эмас, заруратдан уйланган. Аввалги икки хотини бевақт оламдан ўтгач, Тожибиби исмли бўлажак менинг онампи никоҳига олган. Отам эллик уч ёшга тўлиб, онам қирққа кирганларида қаттиқ қишда мен дунёга келибман. Бечораликданми, ночорликданми, черлама дардига мубтало бўлибман. У вақтдаги тиббиёт аҳволини яхши биласиз, уч қишлоққа битта табиб. Мени эзиб ички билан даволадилар. Шифо топмадим. Чап оёғим ишдан чиқди. Тўсатдан пайдо бўлган қаттиқ оғриқдан ўзимни қўярга жой тополмай қолдим. Ота-онам бошимда парвона. Онам бечора қариганда кўрган ёлғиз фарзандининг азобига шерик, дардига малҳам бўлгиси келиб, жонини жабборга берар, аммо ноилож эди. Олти яшар болани кеча-кундуз қўлидан туширмас, менга қўшилиб йиғларди. Челак-челак кўз ёши тўкилди, шукурки, кўзимнинг гавҳари оқиб тушмади.
— Оёғини синиқчига кўрсат, — дедилар онамга. Синиқчи тажрибасиз экан, синган суякни қидириб, эзғилаб оёғимнинг гўштларини оқ ем қилиб юборди. Синиқ суяк топилмагач, «чиққанмикин?» деган фикрга келиб, оёғимни тортқилашга тушдилар. Хуллас, бир, оёғим бутунлай ишдан чиқди. Онаизорим уйда ётқизиб, тилининг учида бол бергандай авайлаб парваришлади. Оёғим бутунлай тузалмаса-да оғриғи тўхтади, аммо юришим қийинлашди, сира ерга босолмайман. Мактаб ёшига тўлдим. Тенгқурларим китоб қўлтиқлаб, дафтар-қалам ушлаб, мактабга қатнаяптилар. Уларга ҳавасим келади, орқаларидан эргашаман, аммо юролмайман. Аламимга чидолмай юмма йиғлайман.
Дадам бечора кап-катта болани опичлаб мактабга олиб боради, дарсдан кейин опичлаб уйга кўтариб келади.
Ота-онам, қариндош-уруғлар бирлашиб, бозор куни бир эшак сотиб олдилар.
— Мактабга эшакда қатнаб ўқийсан энди, — дедилар. Эшак қишдан зўрға чиққан, озғин, шу сабабданми, ҳанграгани ҳанграган эди.
Шум болалар ҳам йўқ эмасди, шумлик қилиб, эшагимни ечиб юборардилар. Мактаб мудири неча бор уни мактаб ошхонасидан тутиб келиб, мени изза қилди. Бир куни муаллимим мени доскага чиқариб, синов ўтказаётган вақтида эшагимга қараёлмай қолибман, қўлим бўшагач, деразадан қарасам, эшагим йўқ. Дод-фарёд кўтардим. Болалар қий-чувлашиб ҳар томонга югурдилар.
— Эшагинг бозорда юрибди... Ўша жойдан топиб келдик, — деди синфдошим Турсунчахон эгардан тушмай туриб.
Турсунчахон бийрон ва шўх қизча эди. Эшагингга мингаштир, деб ҳоли жонимга қўймасди. Қиш совуғида ёки ёмғир, қор ёққан кунлари, «ешагингда уйимга элтиб қўй» деб ялинса ҳам кўнмасдим, аммо уни улоқ қилиб эгарга ўнгараман деб жиғига тегардим. Эшагимни топиб келганидан кейин уни «дулдурим»га мингаштириб юрадиган бўлдим. Иккимизнинг ўртамизда пайдо бўлган илк муҳаббатга ҳам ана шу эшагим сабабчи эди...
— Ўқиш, ёзишни билиб олдинг, энди ҳунар ўрган,— деди дадам. — Ўз нонингни ўзинг топиб ейсан, уйимизга яримта нон кўтариб келсанг ҳам рўзғорга ёрдам. Ҳунардан унар!
Дадамнинг бундай хулосага келишига ҳам зорманда эшагим сабабчи бўлди. У аввало худди биров ўргатиб қўйгандай ёки атайлаб кимдир қитиқлаб тургандай ҳар ўн-ўн беш дақиқада дарчадан ўқув синфига қараб варанглатиб ҳанграрди. Зорманданинг овози шу қадар жарангдор эдики, унинг ҳайқириғи синфхонани ларзага солиб юборарди, муаллимимиз қулоқларини беркитиб олишга мажбур бўлар, болаларга эса бепул томоша эди! Синфимиздаги айрим шум болалар эшакни авжига чиқариб киши билмас «Хар! хар!» деб уни қитиқлаб турардилар.
Эшагимнинг устидан арз тушавергач, мактаб мудири уни йўқотиш пайига тушди. Дадам уни сотиб юборишга мажбур бўлгач, менинг мактабга боришим ҳам барҳам еди. Эшагим менинг оёғим эди. Мактабни тарк этишимнинг яна бир боиси — ночорлик эди. Дадам бечорага рўзғор тебратиш қийин бўлиб қолганди.
Шундай қилиб 1943 йили отам мени Хўжамберди этикдўзга шогирдликка бердилар. Хўжамберди этикдўз яхши уста бўлгани билан шогирдларига бепарво экан. Орадан бирмунча вақт ўтгач, дадам, қани нима тикишни ўргандинг, деб суриштириб қолдилар. Аҳволни билгач, умринг бекорга ўтаётган экан-ку, дедилар-да, мени бошқа устага —Ҳожи Муҳаммад махсидўзга топширдилар.
— Гўшти сизники, суяги меники, — дедилар дадам устозга.
Устозларга шогирд устидан ҳокимлик қилиш учун шундай ҳуқуқ бериларди. Устоз шогирдни уриб-сўкиб, истаганича ишлатишга ҳақли эди, шогирд боланинг жони омон қолсаю ҳунар ўрганса бас. Шогирд — устознинг қули.
Ҳожимуҳаммад қаттиққўлли, талабчан устоз эди. Бигизидан қон томарди. У мени биринчи кунданоқ, этиқдўзлар тили билан айтганда, «қолипга солиб қўйди». Ўтир, деса ўтираман, тур, деса тураман. Айтганини сўзсиз бажарсам ҳам, ўтирсам «Тур!» дейди. Турсам — «ўтир!» дейди. Инжиқлигини айтмайсизми?! Тиккан чокларимни битталаб, синчиклаб, гўё ренген нурига солгандай кўриб чиқади. Чокингиз чакки бўлса — тамом, балога қоласиз. Ҳаммамиз зириллаб турардик. Тили ниҳоятда заҳар эди. Ҳар бир сўзи чаёндай чақарди, чўғдай жазиллатарди.

Устознинг ҳамма зуғумига чидадим. У киши сўкиш, қарғишдан қўл югуртириш, калтаклашга ҳам ўтдилар.
Mualifning boshqa asaralari
1 Ishbilarmon qismati (qissa) [Ibrohim Rahim] 519
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика