Диваннинг устаси ким (ҳажвия) [Abdujabbor Umarov] |
Орзу қилмаган, қилмайдиган одам бўлмаса керак. Кичкиналигимда баъзи кунлари мактабга бормасам, деб орзу қилардим. Орзуимга етиб, мактабни ўн беш йилда тугатдим. Мен-ку орзуимга вақтида эришдим, аммо Эшмат бобо бунинг учун қирқ йил сабр қилибдилар-а. ...Мебел магазинига тасодифан кириб қолдиму, тўполоннинг устидан чиқдим. Ўши олтмишлардан ошган, қиндаги пичоқни бир қўлида ушлаб, иккинчи қўли билан нозиккина сотувчини ёқасидан бўғиб бир гапни такрорларди. — Айтасан, шу диванни ясаган устани айтасан, менга рўпара қиласан, ўша қизталоқни. — Xўп, ака, жон ака, ўзим импортнийсидан ўйингизга обориб бераман, қўйворинг, одамни қўрқитманг, — деб ялинарди жон ҳолатда типирчилаётган сотувчи. — Ноинсоф, шуни буюм деб сотдингми, а, хотинимни хароб қилдинг-ку. Бир амаллаб сотувчини оқсоқолнинг чангалидан қутқариб нима гаплигини сўрадик. — Жон, ука, сиз тушунадиган йигитга ўхшайсиз. Мен деҳқон одамман. Олтита фарзандимни катта қилиб, ўғилларни уйлантириб, қизларни узатдим. Қирқ йил хотиним билан диван қурғурга етолмадик. Қачонгача полга жой солиб ётиб юрамиз деб, орзуманд бўлиб мана шу магазиндан диван сотиб олувдим. Мен манави чиллаширга илтимос қилдим, ука, мен тўқсон килодан ошиқ тош босаман, янгангиз ҳам сиздан уч баробар оғир бўлса керак, менга бақувватроғидан беринг, дегандим. Бу пандавақи менга сотган диванни уйга обордим. — Мана, хотинжон, бундан буёғига кўрпа сол, кўрпа йиғ қилиб юрмайсан, — дедим. Хуллас, хотин билан орзу қилган диванимизга ҳам етдик, деб қувониб ёшлик давримизни эслашиб ётувдик денг, бир пайт, «қарс» этиб синиб кеца бўладими. Мен-ку эркак одамман, унчалик қўрқмадим, аммо хотиним тамом бўлди. Ўшандан бери гунг, гапиролмаяпти. Тузалгунча диванни ўрнига қўймасам, нима деган одам бўлдим... Тўпланганлардан кимдир луқма ташлади: — Диванда чол-кампирдан бошқа ҳеч ким йўқмиди? Чол бамайлихотир жавоб берди: — Олтита нимжон набиранинг оғирлиги қаерга борарди... |
№ | Mualifning boshqa asaralari |
---|---|
1 | Divanning ustasi kim (hajviya) [Abdujabbor Umarov] 1383 |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62649 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 59726 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40588 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37024 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 23723 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23604 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23349 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19827 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18913 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14630 |