Моҳларойим (қисса) [Mirza Karim]

Моҳларойим (қисса) [Mirza Karim]
Моҳларойим (қисса) [Mirza Karim]
Моҳларойим
Ёзувчи ва публицист Мирза Карим кўҳна адабиётимизнинг ёрқин юлдузларидан бири бўлмиш Моҳларойим (Нодира) ҳақида таваллудининг 200 йиллиги арафасида китоб ёзиб тугатди. Қуйида шу китобдан олинган, шоира ҳаётининг баьзи қирралари ёритилган лавҳалар билан танишасиз.

Олам Этаги
Саратоннинг бир тутам тунида кўзинг илинмасиданоқ тонг ёришади. Моҳларойим хобгоҳининг ён томонидаги деразадан оппоқ нур ўйноқлаётганини кўрди-ю, ўрнидан туришга ошиқди. Аммо, вужудида анчадан буён баҳр тўлқинидай тўлиб-тошган истаклари ушалганиданми ёинки, олампаноҳининг суҳбатларию қайноқ қучоқларидан узил-гиси келмасди. У яна вужудида ҳорғинлик сезди, сониян оппоқ пардай учишга ҳам шай эди. Моҳларойим ўрнидан турмак ниятида нозик қўлларини олмоқчи эди, ёстиқдошининг узун ва тим қора соқоли юзига тегиб, баданида чумоли югургилагандек бўлди. Қизарган баданини беркитди, секин ўгирилиб мунсак ва тунбонини кийди, зарковушини оёғига илиб, обрез томон юрди. Бугун унинг учун олам янада кўҳли ва мунаввар, боқий ва муқаддас эди. Ана шу боқийлик Моҳларойимга далда берар, ёр ва диёр ҳақидаги некбин ўйларига жон бағишларди. Тунов кунги мажлисларнинг бирида ғижжакчи Отахон Ҳўқандий «Кел даҳрни имтиҳон этиб кет» матлаи билан бошланадиган ғазални шундай куйга солиб хониш қилдики, ўз-ўзингдан сел бўлмай иложинг йўқ эди. Бир томонда олампаноҳ кўзларини юмганча бошини тебратар, гўё ақл-ҳушини ҳофизнинг хонишию шоиранинг сўзлари олиб қўйгандек эди.
Моҳларойим Жаҳон отин билан чеккароқда, салтанат арбобларига яқин махсус хонада ўтираркан, кўзларидаги ёш томчилари"дур сингари тўкилай-тўкилай дегандай омонат турарди. Ғазалнинг қиличдай кескирлигини яна б,ир бор ҳис этган, мана шу ҳис уни яна ижод этишга ундарди. Қадди бироз тик, ёши улуғ, локин ҳуснда ҳар қандай нозанин билан бас бойлаша оладиган Жаҳон отин ҳам чуқур ўйларнинг гирдобига ботганча хаёл сурар, чамаси ана шу қа-рашларининг ўзи билан Моҳларойимга тан бермоқда эди. Йўқ, Моҳларойим ўзини юқори тутмади, салгина жилмайди, атрофини мажлис аҳлининг шарафловчи овозлари тутди. Моҳларойим буни ғижжакчи Отахон Ҳўқандий шаъни дея хаёл этди, аммо хонанда сўз сарварига таъзим этганида икки юзи лоладек қизарди-ю, бош эгиб қўя қолди. Унинг бу такаллуфи ўзбек аёлининг адаби, камолотидан дарак берар, қолаверса, шундай дабдабали давраларда ўзини ҳам майин, ҳам мулойим, ҳам эркин тутар, ўз навбатида бу айрим кўнгли ярим одамларнинг дилини ўртаб юборарди. Илгари бундай анжуманларга заифалар таклиф этилмавди. Энди эса замон ўзгариб, гўё дунё ғилдираги терс айланаётгандай, мана шундай қутлуғ давраларда ожизалар иштирок этишади, тап тортмай суҳбатга қўшилишади, ё атайин, казо-казоларнинг сўзини бўлишади. Бу ҳам майли, очиқ юз билан қалам қошини, қора кўзини, қоматини кўзгуга солгандай мушоараларда иштирок этишади. Айрим кўнгли эгри одамлар қиёфасини ўзгартириб ўзини мамнун намойиш этмоқчи бўладилар-у, лекин олампаноҳнинг кўнглини овлаш мақсадида қўл қовуштириб «Сиз, ҳақсиз» дегандай бош эгадилар.
Моҳларойим мажлису мушоараларни муштоқлик ва интизорлик билан кутар, олампаноҳнинг салтанат ташвишларидан холи, амиру умаролари орасида эркин бўлишини айни мана шу мажлис аҳли учун хаёлини жамлаб, дилида рўй берган ўзгаришлар, соғинишлар хусусида қоғоз қоралашини ва «Амирий» тахаллуси билан ошиқона ғазаллар битишини яхши кўради. Алалхусус, шоиранинг фикри жойизича, ғазал битилган хонадонга хизр нигоҳ ташлаб ўтармиш. Моҳларойим ўз хонадонини ҳам, салтанатини ҳам ҳамиша ана шу нигоҳ остида бўлишини қумсайди, ҳар куни саҳар-мардондан тиловат қилади. У эл-улуснинг эзгу ниятини бажо келтириш орзусида. Бу орзунинг қанот қоқиши бир томондан соҳибқироннинг маъқуллашига боғлиқ, ҳозирча Моҳларойим мадад олаётир. Худди мана шу мадад, эл назарида, Моҳларойим ҳурматини баланд этаётир. Бунинг устига у Жаҳон отинсиз ўзини ёлғиз ҳис этади. Негаки, у яқин ўн йиллик қадрдон, сирдош, мураббий. Бунинг устига Жаҳон отин келинчакнинг қирқи чиқмаёқ хонадонга ташриф буюрган. Моҳларойимнинг эсида, келинликнинг дастлабки кунлари Марғилон негадир унинг учун бегонадек туюлаверди, Андижонни, тўптош ўйнаган болалик дамларини, лола Терган Хокан адирларини ўй-лайверди, чеҳрасига соғинч ҳислари тепчиб чиқди, буни панжшанба куними, тунги таҳорат олиш олдидан Умарбек пайқаб қолди, эркалади, қучди, кўнглида уйғонган ҳадикми, қўрқинчмн, ҳаммасини бирма-бир сўзлаб беришни илтифот ила сўради. Тўғриси, Моҳларойим куёвтўранинг қучоғида чўғ бўлди, нима дейишини билолмади ва базўр Ҳафиза отинни тилга олди. Умарбек ожизасининг қалбида ғазал дарди ёниб, тобора аланга олаётганлигини тушуниб етди, мамнун бўлганидан ёрининг пешонасидаги патила сочларини қайириб ўпди, сўнг меҳр билан бағрига босди. Бекнинг оташ бағридан Моҳларойим чиққиси келмасди. Умарбекнинг хаёлида нимадир уйғонди шекйпли, секин ўрнидан туриб хобгоҳдан ташқарига йўналди. Хонадоннинг ўнг то-монидаги эшик унинг китобхрнаси эди. Бу ерда гарчи кам бўлса-да, Навоий, Фузулий, Яссавий асарларини ўқйр, ўзи тазкираларга иштиёқманд, номи хаёлдан кўтарилса-да, ғазали дилнинг чуқур жойидан ўрин оладиган шоирларнинг баёзларини кўп му-толаа қиларди. Ҳозир у бу ерга бежиз чиқмаганди. Тўй-томоша бўлибдики, Умарбек беклик ишлари билан банд.
Моҳларойим эса келинлик чилласидан сармаст. Умарбек қоралаган қоғозларни бирма-бир излаб топди ва кўз югуртирди, айримларига кўз ташлаб кулимсиради. Шу маҳал Умарбекни қизғангандай остонада Моҳларойим кўринди. Яна ихлос ва ҳавас билан бағрига босди, сониян қоғозни қўлига олиб, ғазални тўлиб-тошиб ўқишга тушди. Моҳларойим бу гал бағрига олгандан ҳам бошқача таъсир оғушида тўлғонарди. Умарбек қилич билан машғул бўлган бекгина эмас, унинг қўлида қалам ҳам яйраб ёзаркан, Ҳаммасидан «Амирий» деб ғазал мақтасини тугатишлари жозибали эди. Шу-шу Умарбек вақти бўлганда Моҳларойим билан сабоқ қилишни йўлга қўйди, лекин бу машғулот узоқ чўзилмади. Умарбек беклик юмушлари билан бўлиб, марғилонлик шоира Жаҳон отин — Увайсийга одам юборди. Жаҳон отин беклик дарго-ҳига қелди-ю, Моҳларойим билан бири кўз, бири қош бўлиб қолди.
Моҳларойим заррин сочиқларга артиниб, патила сочларини тўғрилади. Пардозхона-да машшота мушклардан: бўйинларига, қулоқларининг ортларига суртди, соҳибқирони тухов куни мақтаган ўрик гули янглиғ кўйлагини ҳавасманд кийди ва яна хобгоҳ сари юрди. Кўзининг нури, дилининг малҳами, умрининг йўлдоши, олампаноҳ Умархон бу гал Моҳларойимнинг ўрнида ғоят хушсуврат ухларди. Шундай бўлса-да, Моҳларойим шоҳи кўрпачани секин суриб, соҳибқироннинг елкасини ўраб қўйди-да, бамдод намозини ўқишга ошиқди. У яна орқасига ўгирилиб меҳмонхона ёнидаги эшикни очди-да, илгичдаги барқут жойнамозни олиб, юзини қиблага ўгирди. Моҳларойим оёқ шарпасини эшитди-ю, эътибор бермади. «Ассалому алайкум ва раҳматулло» деб ҳам ўнгга, ҳам сўлга бурилган пайтда Олима отинга кўзи тушди, у гўё бемаврид кирганидан хижолатда эди. Моҳларойим бамдод намозидан сўнг тиловат қилиб, жойнамозини йиғиштириб, ўрнидан турганда қушдай енгил эди. Олима отин пешвоз чиқди, кўлини кўксига қўйиб, таъзим бажо келтирди-да: «Жаҳон отин ташриф буюрмишлар», деди Моҳларойимга қарата. Моҳдаройим мана шундай дили равшан дамларда Жаҳон отинни кўрса яйраб кетар, шу куни саҳармардондан шомгача айрилгиси келмас, ўқиган баёзию қоралаган ғазалигача бирма-бир баён этар, гоҳида Жаҳон отинни ёнига олиб турли қурилишларнинг боришини ўз кўзлари билан кўрмак ниятида шаҳарнинг турли даҳаларига бошларди...
Моҳларойим Жаҳон отиннинг йўқлаганини эшитибоқ, хонадан чиқди ва одимини тезлаштирди. У йўл-йўлакай рўмолини тўғрилаган бўлди. Меҳмонхона пойгагида назокат ила ўлтирган Жаҳон отинга кўзи тушди-ю, яшнаб кетди.
— Хуш келибсиз Жаҳон биби, қадамларига ҳасанот, — Моҳларойимнинг қарашларию сўзларидан келинлик давридаги илтижо, майинлик ва тавозе намоён эди.
— Сизнинг ҳусну жамолингизу ширин каломингизсиз тура олармидим, ойим! — Жаҳон отин илтифот ила жавоб қайтарди.
— Локин оина юзига чанг ўрнашгандай эмасми? Ё мен адашдимми?
Жаҳон отин Моҳларойймнинг сезгирлигига тонг қолди. Моҳларойим интизорлик билан яна сўради.
— Бу кўзларни мискин этган ким бўлди? Менга ёрилмасангиз кимга айтасиз дар-дингизни, биби!
Жаҳон отин саҳармардондан бостириб кирганига ўзини минг қатла койиди, шундай бўлса-да, Моҳларойимнинг саволига секин жавоб берди.
— Кеча ҳужрамга кеч бориб эдим. Не кўз билан кўрайин, дарвоза очиқ. Қулф бузилган. Кимга нима керак бўлдийкин, деб хонага отилдим. Қаранг, ойим, дилим ҳамроҳи — танбуримни ҳам кўп кўрибдилар. Ахир, толибларимга илми мусиқийдан сабоқ берардим. Туни билан фарёд чекдим. Мен йиғламай ким йиғласин.
Жаҳон отиннинг ўртаниб ёнишлари Моҳларойимнинг бағрини тилиб ўтди, ҳалигина шодмон бўлган кўнгли устига туз сепилгандай бўлди, Моҳларойимга ҳам қийин, ҳозир кўнглини кўтарайин деса, ўзининг қўли қисқа, Жаҳон отиндек мумтоз шоира, мураббия ва бунинг устига доно аёлга ким озор берди? Моҳларойим чуқур ўйлар, ўйлаган сари турли сабоқ келаверарди. Охири фикрини жамлаб, секингина жавоб берди.
— Мени авф этгайсиз, биби! Хонадонингизга кирган нобакорлар топилур! Ўзингизни ўкситманг. Бу дунёда яхшидан кўра, гумроҳлик уруғини сочаётган кимсалар устундир. Локин ундайларнинг косаси оқармас. Сиз билан бизнинг хожамиз бор экан, алалхусус, айтганимиз аён бўлгусидир.
— Сиз мени авф этинг, ойим!
— Ҳечқиси йўқ, биби! Сизни кўриб шодландим. Нонушта қилайлик, мадрасадан хабар олмоқчийдим. Биргалашиб борамиз.
Олима отин шу орада дастурхон ёзди, ноз-неъматларни бирма-бир қўйиб чиқди. Моҳларойим иссиқ патирнонни ушатаркан, чеҳрасида табассум ўйнаганини сезди. Ҳозиргина ўзини эзаётган ғам юкидан фориғ бўлди. Сўнг кеча дилининг бир четига тугиб қўйган фикрини айта бошлади.
— Саримозор даҳасидаги Ҳожи отиннинг меҳмони бўлгандим. Толибаларни кўриб ҳайрон қолдим. Қизлар эмас, нақ булбулнинг ўзи дейсиз. Келини ҳам шеърга кўп хуштаъб экан. Дилшод Барно...
— Дилшод Барно, — қизиқиб сўради Моҳларойим. Сўнг эслай олмади шекилли, секин бошини қимирлатди.
— Сизга ихлоси баланд эрур. Бир ғазалини ўқиб берди. Ўратепадан келиб қолибди. Банди қилинган экан.
— Йўғ-эй... — ҳайратланди Моҳларойим.
— Ўз тилидан эшитдим. Айтмоқчиманки, ўша муҳожирлик дамларини' қоғозга тушира бошлабди.
— Дилшод Барно дедингизми? Ҳарамга чорласакми?
— Билмадим.
— Нега?
— Олампаноҳ ҳузурларида шеър ўқиб, қаҳрларига учраган эмишлар.
— Гап бу ёқда денг. Салтанат доирасида бўлмаган одам ўзини бегона ҳисоблайверади. Бўлмаса, Гулханий, Махмурдек алломалар ўзларини четга олишармиди. Ё ҳажв кучи ўтмаслашиб қолишига ақллари етса керак-да. Дилшодингиз ҳам ўша тоифадан... Сездим, сездим, ўша тоифадан...
— Локин ғазаллари бағоят гўзал. Ширали. Мана, нима деб ёзибди шоира: «Ўрдадан чиққач, икки йил кейин фаҳм этдимки, у ерда Фарғона мулкининг маликаси, шеърият ва тарона шавқ-завқининг соҳиби, яъни давр Нодираси ва замонаси кўзга кўринган шоираси ҳаёт эканлар, кўришга кўп ҳаракат қилдим, аммо муяссар бўлмадим:


Тонг маҳал чикди ҳарамдин турфа моҳ,
Шеърият тожини кийган подшоҳ.
Таьзим этдик эҳтироми назмиға,
Лойиқ айлаб анга ҳурмат иззу жоҳ,
— Ким? — дедим, — Нодира, — дедилар ани
Ёнида Васий турур олампаноҳ.
Ҳар бири минг шоира ўрнидадир,
Иккови бирла тўлур, ҳар боргоҳ.

Жаҳон отин кўзини қоғоздан олди-да, сукут сақлади.
— Ўқинг, ўқинг, давом этинг, биби, — деди Моҳларойим хаёл дарёсида чўмган ўйларини жамлаб. — Қандай ғазал-а, ўқинг, биби.
Жаҳон отин давом этди:


— Бир анор васфи учун минг офарин,
Деб малика бир менга қилди нигоҳ.
Шу билан етти бошим то осмон,
Қолабимга тўлди лик меҳри гиёҳ.
Даврасида ўлтуриб Дилшод эдим,
Айрилиқ этди мани ҳолим табоҳ.

Моҳларойим бир сония тонг қотиб қолди. Бу сўзларда қуруқ мақтов, аврашу алдаш иук, аксинча хуш тавозе, самимияту эътироф этишдек маънили маънолар яширинган эди. Ама шу сирли, сеҳрли сўзлар наинки Моҳларойимни, балки Жаҳон отинни ҳам банд этган, у ҳам ўзи ўқиган ғазалдан лол, бемажол эди. Ҳўқанд салтанатида ўзини шоир деб санаган казо-казолар сафининг карвонбошиларидан бири аталишига арзирли Дилшод Барнога таҳсин ўқимасдан иложи йўқ эди. Моҳларойим буни тушуниб етди, у ҳам Дилшод Барно билан учрашишни дилига тугди...
Жаҳон отин бир бурда патир нонни қўлига олиб, зар югуртирилган пиёладаги чойдан ҳўпларкан, хаёлида ҳамон ўзини койир, арзимаган танбур учун Моҳларойимга юмуш орттирдиммикин, дегандай бесаранжом кўринарди. Локин, хаёлининг яна бир четида Моҳларойимни кўкларга кўтарган, Ҳўқанд вилояти маликаси дея чин кўнгил ва виждон амри ила куйлаётган Дилшод Барнодек яна бир ғазалнавис топилганидан, вақти-соати билан кўришиш ниятида бўлганидан Жаҳон отиннинг боши осмонда эди. Нега боши осмонга етмасин. Моҳларойимнинг қувончи — унинг қувончи. Гар афсус ва надомат чеккудай бўлса Жаҳон отинга ўн чандон оғир. Аввалдан турмуш ташвишлари уни кунма-кун эзиб турибди. Умрининг гули ва ҳамроҳи Ҳожихоннинг фоний дунёдан боқий дунёга сафар этганига яқин саккиз йил бўляпти. У, қолаверса, умр йўлдошига садоқатини сақлади, уни бузгиси ҳам йўқ.
Ахир тўнғичи Муҳаммадхон, Қуёшхон бўй чўзиб келяпти. Жаҳон отин умрининг, орзу-умидининг давомини ана шу фарзандлари-да кўриш ниятида. Мана шу ниятгина унинг қаддини эгмай турибди. Бунинг устига Муҳаммадхон Мажнун тахаллуси ила битган ғазалларини ўқиганда энтикиб қўйишлари бир ўзигагина аён. Қизи ғазалларни муштоқ ва иштиёқ билан ўқийди, ҳатто хаттотлик билан шуғулланади. Демак, Жаҳон отиннинг эртаси ёрқин, нурафшон. Яна ким билсин дейсиз?..
Бир гала ўй Жаҳон отинни ўз гирдобига тортганини Моҳларойим ҳис этарди. Моҳларойим ана шу ҳис — сезгининг қули эди, унга ҳар қанча ва ҳамиша қуллик занжирида бўлишга шай эди. Негаки, олам бесабот ва бебақо! Ҳар бир одам, алалхусус ижодкор сезги ва севги билангина тирик. Қўйиб берса одамнинг ўзи энг кичик зарра, локин ана шу заррада ақл ва имон устивор. Бу устиворлик беш кунлик дунёни шоду хуррамлик билан ўтказишга, эзгу ишлар қилишга ундайди, қолаверса эрк тиғининг нозик паллала-рида қайнашдан ҳам тоймайди...
Моҳларойим ана шундай эзгу юмуш билан банд. Ён-атрофида, даврада ва борингки, Ҳўқанд салтанатида хайрли ишларга қўл урган кишиларни ардоқлаяпти, қўлидан келган яхшилик уруғини сепишга интиляпти. Ножоизликларни кўрганда, эшитган дамларда Моҳларойим кун бўйи тунд, бесаранжом юради, баъзан юрагига қил сиғмайди. Шунда Моҳларойим қаердадир бир гала ғаламис қиличини қайраётганини, салтанатга кўз олайтираётганини, кўнглининг мулки ва олампаноҳ Умархонга таҳдид қилаётганини англайди. Моҳларойим шу заҳоти ҳарир гуллик кўйлагининг ёқасини хиёл очиб, кўксига туфлаб қўяди: «Ўзидан келиб, ўзига кетсин», деган саловатни уч-тўрт бор қайтаради, шундан сўнггина кўнгли бир оз таскин топади.
Шу сония остонада Олима отин кўриниш берди-ю, сўз қотиб Жаҳон отин билан Моҳларойимнинг ширин ўйларини тўзғитишга халақит этадигандай бирпас сукут сақлади-да, журъатсизлик билан:
— Мулозимлар айтдиларки, олампаноҳ йўқламишлар!
Моҳларойим этакларини йиғиштириб, секин ўрнидан турди-да, бирров хабар олишга изн сўрагансимон Жаҳон отинга ўгирилди. Сониян остонадан ўтиб одимини тезлаштирди. Моҳларойим хонаи хосга кирганида мулозимлар олампаноҳни кийинтириб бўлишган, янги бир буйруқ, имо-ишорани эҳтиром билан кутиб туришарди. Мулозимлар Моҳларойимни кўрибоқ, таъзим бажо этишди, сўнг ўзларини четга олмак ниятида орқаси билан юриб ташқарига чиқдилар. Олампаноҳ қоп-қора, қалин соқолларини силаганча тийрак кўзларини Моҳларойимга тикди, бу иболи, илтижоли қарашида фақат иккови учун сир яширинлиги ўз-ўзидан аён эди. Моҳларойим беихтиёр олампа-ноҳнинг рўпарасида тўхтади. Олампаноҳ айни нозли чеҳрани соғингандай бағрига олиб узоқ босди.
— Қўйингиз, номаҳрамлар нима дейишади! Олампаноҳимиз айниб қолибди деган ўй-хаёлларга бормайдими? Кейин, кейин...
— Кўришсин, майли бутун Ҳўқанд аҳли кўришсин. Розимен.
— Вой анавиларни...
Моҳларойим ноз билан иссиқ бағридан чиқди ва чеккароққа ўтди. Ҳозир ана шу иссиқ бағрида узоқ эракалангиси, қоп-қора соқолининг тиканларига оппоқ юзларини ўйнатгиси келарди, лекин, ёйилиб қолган офтоб нурлари хон ва маликанинг хатти-ҳаракатидан огоҳ бўладигандай эди. Моҳларойим олампаноҳнинг қони мана шундай гупуриб турган маҳалда дилини ёради. Олампаноҳ иссиқ бағирнинг нашъасиданми, ишвали кўзларнинг нигоҳиданми карахт бўлгандай, лаъл қадалган саллали бошини секин-секин қимирлатиб, адо этишга ризолик бёради. Моҳларойим ҳозир ана шу дақиқанинг этагини қўлдан чиқармаслик мақсадида эди.
— Бегим, Жаҳон бибим ташриф буюрган эдилар, анчайин хомушлар...
— Сабаб? — олампаноҳ қошини чимириб, Моҳларойимнинг сўзини бўлди.
— Ҳужрасидан танбури ўғирланганмиш...
— Ким...
— Шуни билолмай гарангмиз, бегим!
— Маликамизнинг мураббиялари ҳужрасига кирадиган бадбахтнинг чотини йириб ташлангай!
Моҳларойим олампаноҳ оғзига олган хунук сўздан ерга қаради-ю, локин алам ва дард билан айтилган, эрта-индин у нокаснинг топилиши муқаррар экани таъкидланганидан қувонди. Ҳозир чиқибоқ, Жаҳон отинни қувонтиради, қувонтирадигина эмас, эрта-индин танбурини қайтариб бердиради-ю, яна аввалгидай ўзини лол этган «Муножот»ми, «Тановор»ми, истаган куйини чалдириб, роҳатланади, лаззатланади. Моҳларойим шу билангина чегараланса бўларди, иттифоқо ингирчоқлик Хосият кампирнинг арзи ҳамон ечилмаётганини эслади. Ана шу онанинг кўзёшлари ҳаққи, фарзандининг йўлига нигорон орзу-умидлари ҳаққи ҳозир айтиши керак, ҳа, ҳозир!
— Бегим... — Моҳларойим олампаноҳ олдида ва умрининг йўлдоши олдида тас-райиб тургиси келмадими бошини хиёл эгди. Лекин Моҳларойим бир муддат сукут сақлаб турди.
— Сўзлангиз... — олампаноҳ бетоқатлик билан сўради.
— Аввал сиздан ўтиниб сўраган эдим, ингирчоқлик Хосият кампирнинг қизи ҳусусида...
— Ингирчоқлик...
— Ҳа, яккаю ёлғиз қизалоғини ўғирлаб кетишганмиш. Ҳатто ҳарамга олиб кетилган деган миш-миш юрибди. Ўша куйган онаизор ҳаққи қизининг топилишини ўзингиз қўлламасангиз...
— Ингирчоқдан дедингизми?
— Ҳа, ҳа, — Моҳларойим ҳозирнинг ўзида топилиб қоладигандай севинарди. Олампаноҳ Умархон севгилиси Моҳларойимнинг илтижо ила айтган илтимосларини ерда қўймас, адо этишга ваъда берса ернинг остидан бўлса ҳам қидиртирар ва топилгач, севгилисининг чеҳрасида жилва қилган кулдиргичларидан ўпиб қўйгувчи эди.
Тўғри, Моҳларойим олдида ғоят ювош ва майин кўринган Умархон салтанатда, саройда, жанг майдонию ва ҳатто сайр-саёҳатда бутунлай ўзга ҳолатда бўлар, буни ўзича табиий ҳисоблар ва шундай бўлишини истарди. Негаки, у биргина Моҳларойимнинг ошиғигмма эмас, балки бутун Ҳўқанд салтанатининг отаси! Унинг дасти узун — хоҳласа қирқадм, юҳласа узайтиради ва айни пайтда хумга авайлаб чоғир қуйилгандек, олампа-ноҳминг миясида ҳам жаҳолат уруғи кўпаяверади. Ўзининг фаҳмича, салтанат майинлик, иболикни эмас, балки қиличдек кескирлик ва қаттиққўлликни ёқтиради. Ҳозир ингирчоқлик қиз ҳақида эшитди-ю, чуқур хаёлга толди. Ўйлаб-ўйлаб эслолмади, кейин бирдан нимадир ёдига тушди. Эҳ-ҳа, ўша эмасмикин? Қувасой атрофида эди шекилли. Йўқ, ўшанда чодирнинг бурчагига икки арвоҳ капалак қўнгандию бутун орзу-умидлари пучга чиққанди. Аниқ куни эсида йўқ, вазири калоннинг: «Ҳалиги парини синглингиз чўриликка синаш умидидадирлар», деганини эшитди-ю, устма-уст чоғир ичиб, дунё ишларидан кўнглини узган олампаноҳ ким ҳақида, нима деяётганлигини ҳам унутиб «Буюрингиз!» деганди.
Подшоҳи аъзамнинг ўйлаб-ўйламай берган буйруғи ўша заҳоти адо этилиши муқаррар. Бу минг йиллаб ўзгармай келаётган удум.
Ҳозир рўпара турган салтанат маликаси ёхуд беозор маъшуқаси сўровига нима деб жавоб берсин?! Тўғриси, Моҳларойим олдида ёлғон гапиришга ботинолмас, бунга тили ҳам келмас, айни маҳалда ўргаимаган ҳам эди. Шу хислат устун келдими ва ниҳоят дилдан ёрилишни фарз деб билдими, ишқилиб, олампаноҳ Умархон деди:
— Шаҳрихонга чопар юборингиз. Ҳожи тўра хонадонида бўлса ажаб эрмас.
Бу гапларни эшитиб Моҳларойимнинг ҳайрати ошди, тўғриси қулоғигача қизариб кетди. Гўё ёстиқдошини ҳаром-ҳариш жойда қўлга туширган-у, ҳозир устига устак дакки бераётганга ўхшарди.
— Шаҳрихон... Қизиқ... Ингирчоқлик қиз нима қилади у маконда. Олампаноҳ қовоғини уйди.
— Салтанат атрофида неча минг югурдак борлигидан бехабармусиз. Илло билади, не мақсадда ўғирлашгани-ю, уни Шаҳрихон сари элтишганини... Ниҳоят синглим чўриликка сўраттирган экан, буюриб эдим.
— Қуллуқ... — Моҳларойимнинг чин дилдан айтаётган ташаккури аллақандай таънага ўхшарди.
...Олампаноҳ кафтини бир-бирига урди, остонада шай турган икки мулозим қўл қовуштириб кўриниш берди. Сўнг олампаноҳнинг имоси билан ҳузурига ошиқди.
— Сизларга икки кунлик муҳлат берурмен. Маликангизнинг измида бўласизлар. — Сўнг олампаноҳ Моҳларойимга ўгирилди. — Бугун йўл тадоригини кўришсинми?
— Ихтиёрингиз...
Олампаноҳ «гап тамом» дегандай шахдам одимлар билан чиқиб кетди. Мулозимлар Моҳларойим қаршисида нима қиларини билмай жовдираганча туришарди. Моҳларойим аввал Ингирчоққа чопар юбориб, Хосият кампирни тинчитиш заруриятини ўйлади-да: «Сизлар бораверингйзлар, керагида йўқлатурмен», деб рухсат берди. Мулозимлар озод этилган қушдай енгил чиқишар экан, Моҳларойим танасида оғриқ тургандай туюлди. Бу қачонлардан бери айтолмаган ва айтишга истиҳола этган муҳаббат оғриғи эди! Бу оғриқ қачонлардан бери акс садо берар эди-ю, ҳозиргидек юрагига ханжар янглиғ қадалмаганди. Умрининг йўлдоши сайру саёҳат ва шикор баҳонасида дилига хуш келадиган юмушларни уялмай-нетмай сўзлаб ўтирибди-я. Аёл қалбини нимта-нимта қилмайдими бу!
Моҳларойим яна Жаннат кампирга бағрини очибди-я. Ахир ўша жодугарнинг эркаси олампаноҳнинг тоза тўшагида юмалашга рози бўлгандир-да! Йўқ, бундай енгил табиат қизларни парчалаб ташлашга қодир Моҳларойим. Кейин яна бир зум ўйга толди. «Нималар дедим мен! Ахир онаизорнинг йиғлаши дунёнинг ағдар-тўнтарига тенг эмасми?! Кўриб-билиб ва ҳатто суҳбат қурмай одамнинг ичидагисини билиб бўларканми? Эҳтимол ингирчоқлик қиз бутунлай бегонадир».
Моҳларойим баъзи ўйларидан қизғаниб, баъзиларидан эса безиб ўзини авайлаган бўлди-да, ҳеч нарса рўй бермагандай Жаҳон отин ўтирган хонага кирди. Сўнг ҳаяллаб қолганидан дув қизариб узр сўради. Жаҳон отин бундан хижолат тортди ва «Айта олдингизми, ойим» дегандек кўзларини пирпиратди.
— Безовта бўлмангиз, биби, ҳаммаси ўз ўрнида бўлур...
— Ҳудога минг қатла шукур-эй...
— Аммо топилганда қарздорлигингизни унутмассиз деб ўйлайман.
— Айтганингиз бўлур, ойим.
— Фаҳмлаган одамдан минг ўргилсанг арзийди. Сизнинг «Тановор»ингизни, «Муножотиингизни шундай соғиндим...
Моҳларойимнинг ҳам дили ёришди. Ўғирланган танбур топилгунга қадар қаноат қила олмади, Олима отинни танбур олиб чиқишга буюрди. Жаҳон отиннинг кайфияти яхши эдими, ёинки, Моҳларойим даврасида шундай бўлмадими, ҳайтовур ўзи ҳам эриб кетди. Олима отин олиб чиққан танбурнинг у ёқ-бу ёғини кўрди-да, созлашга тушди. Сўнг ўнғай ўтирди-да, торларни черта бошлади. Ҳозиргина совуқ, нимжон симлар гўё тилган кириб ўтмишнинг адамли дамларини шундоқ кўз ўнгингда акс эттирар, ана шу кунлар, онлар давридан омон келаётган қўшиқ, ғазал ва сўзни улуғларди. Бу ҳикоялар маънили, мақсадли ва шунинг баробарида бир хазина эди. Ана шу хазина ҳозир биргина Жаҳон отиннинг қўлида жаранглар, гўё олтин сандиқ очилган-у, ундан ноёб буюмларни бирма-бир улашаётгандай туюларди. Жаҳон отин ана шу хазинани улашаётганидан мамнун ва масрур эди.
Янграётган садо айни дамда Моҳларойимни гоҳ ўтмиш салафлари ҳузурига етаклар, уларнинг ғам тўла кўзларида дардли муножотни уқаётгандай бўларди. Шу билан бирга ўзининг бахтиёр онларини ҳам эсларди. Тўғриси, бахтли онлари бисёр, алалхусус, гул тикансиз бўлмаганидек, баъзан-тбаъзан мушкул хаёлот — дард, мусибат ҳам ўз номасини тақдим этарди. Эл-улус дарди учун қалқон бўлишга интилган Моҳларойимнинг кўксига турли-туман найзалар тез-тез санчилгудек, қўйиб берса қалбини тилка-пора қилгудек эди. Ваҳоланки, салтанат олампаноҳи ана шу найзаларнинг учини қайириб турар, зеро Моҳларойим буни яхши билар ва қадрига етарди.
Садо тингач, Моҳларойимнинг ҳам, Жаҳон отиннинг ҳам елкасидан тегирмон тоши сидирилиб тушгандайг бўлди. Оғир тин олиш билан ўша дард бирдан енгил тортди, шу тобнинг ўзида иккови ҳам пардай парвоз қилишга шай турарди.
Моҳларойим Жаҳон отиннинг безовталанаётганини сезиб, Олима отинни чорлади-да, дастурхонни йиғиштиришга буюрди. Уч-тўрт ходима дастурхондаги ноз-неъматларни олабошладилар. Сўнг Жаҳон отин узоқ дуо ўқиди, улар бирин-кетин ўринларидан турдилар.
— Мен борай, ойим! — Жаҳон отин товушида ўкинч оҳанги кучлироқ туюлди.
— Вой, во-ой, бибим, ҳали келишган эдик-ку! Яна ёлғиз ташлаб кетмоқчимисиз?
— Олима отин-чи?
— Ҳозир Ингирчоққа йўл оладир. Бир онахоннинг арзи юзасидан. — Моҳларойим атайин Хосият кампиру унинг париваш қизи хусусида тўхталмади. — Шунга ўзингиз ёнимда бўласиз.
— Жоним билан.
Моҳларойим Олима отинни ҳузурига чорлаб қулоғига нималарнидир қуйди-да, зудлик билан хабар етказишни сўради. Қадди бироз тик, бўйнига оппоқ рўмол ташлаган Олима отин бекасининг сўзини тез-тез илғаб «айтганингиз бўладур» дегандай бош силкиди. Сўнг ошиғич ортга қайрилди. Моҳларойим эса Жаҳон отин билан Ҳўқанд кўчалари томон йўл олди.
Ҳўқандликлар бу икки аёлни яхши билар, мабода йўлида учратиб қолса, бир зум тўхтаб, ҳурматини жойига қўйишарди. Ана шундай пайтларда айрим чорикор, косиб, дурадгор, тақачи, умуман аҳли фуқаро бир нима демоқчидек жовдираганча бош эгиб туришарди. Бундай онларда Моҳларойим дарров тўхтаб, улар арзини тинглар ва шу заҳоти хулоса чиқарарди.
Моҳларойим ҳозир Жаҳон дэтин билан йўд танлаб, терак ва толлар сояси бўйлаб секин бораркан, одамларнинг саломига алик оларди. Зеро, каттаю кичик ғоят азиз санар, ана шу номнинг ўзидан беадад фахрланар эди. Ахир унинг ғазаллари ҳофизлар ижросида пастқам-пастқам ҳужраларгача етиб борган, айни пайтда Ҳўқанднинг машҳур қоғозуга қайта-қайта зеб берилиб, кўчирилиб, қўшни салтанат ва юрт томон учирма қилинаётганди. Ва ўз ўрнида Нодира эл-улуснинг маликаси, онаси ҳамда қизи эди. Бу билан Нодира фахрланарди, фахрланишга ҳақ-ҳуқуқи ҳам бор эди.
Моҳларойим Жаҳон отин билан қурилаётган янги мадраса томон бурилишди. Остона ҳатлашлари ҳамоно бугун бу ерга шайхулислом Маъсумхон тўра ҳам қадам ранжида қилганлигини эшитиб, беҳад севинишди. Чунки шайхулислом Маъсумхон тўра Ҳўқанднинг ёруғ юлдузларидан бири. Бу зот олампаноҳ Амир Умархон кенгашларида кўп бўлар, оллоҳнинг инояти ила яхшиликлар қилишни буюрар, ўзга юрт, эл-улус устига ҳужум қилишни, бежиз қон тўкилишини қораларди. Шайхулисломнинг ўгитлари ғоят бамаъни ва мағизли эди, афсуски, юксак мартабада ўтириб, оёқ остини кўришга ий-манган, чоҳ қазиш илинжида пайт пойлаган ва бунинг уддасидан чиқишга қийналаётган феъли эгрилар олампаноҳни бошқа йўл сари буриб юборишга ошиқардилар, шайхул-исломнинг оталик ўгитлари, йўл-йўриқларини эшитмасликка ундардилар ёки ундан бошқача бир маъно йўйишга уринардилар. «Ҳақ» сўзини тилдан туширмаган шайхулис-лом Маъсумхон тўра эгри йўл асқотмаслигини, барибир эгрилигича қолишини айтарди-ки, бу писандадан айрим феъли эгриларнинг дами ичига тушиб кетарди.
Шайхулислом Маъсумхон тўра Моҳларойимни анчадан бери кўрмаган, унинг ширин каломини тинглашга мушарраф бўлишни орзулаб юрган эди. Бунинг устига Жаҳон отин, яъни Увайсий ҳам бирга эди, уларни ёнма-ён кўрганда, дарров опа-сингиллари кўз олдига келаверарди. Моҳларойим Маъсумхон тўрани кўрибоқ шайхулислом томон уч-тўрт одим юрди ва ибо билан эгилиб саломлашди. Жаҳон отин ҳам айни ҳаракатни такрорлади.
— Баракалло, малика келин! Баракалло, Жаҳон отин, — деди шайхулислом қироат билан. — Умрларингиз узун, йўлларингиз равшан бўлғай.
Шайхулислом Маъсумхон тўра Моҳларойимни келин қилиб тушириб келган кундан «қизим» деб, кейин Умархон Ҳўқанд салтанатини эгаллагач, «малика келин» дейишга ўтганди.
Моҳларойим шайхулислом Маъсумхон тўра ёнида каловланиб қолгандай, сўзларини йўқотиб чўмди, шошиб Жаҳон отинга қаради, ўз навбатида Жаҳон отин ҳам «Сиз сўзланг, ойим», дегандек имо қилди.
— Мадраса қурилишидан хабар олай дегандик... — деди Моҳларойим.
— Бу юмушнинг савоби бисёр, малика келин! —деди.
Сўнг шайхулислом Маъсумхон тўра балх тути остидаги сўри томон юрди. Моҳларойим билан Жаҳон отин шайхулислом изидан эргашишди.
— Мен сизга айтсам, малика келин, мадрасаи Моҳларойим замонамизнинг зап кошоналаридан бири бўлиб қолғай...
— Мадрасаи Моҳларойим...
— Ҳа, шундоқ, ҳайратланманг, — деди шайхулислом Маъсумхон тўра. Мадрасалар номи кўпинча уни қурдирган киши номи шарифи билан аталади. Ана ахсилик Хонхўжа Юсуф Алихўжаминг муборак номлари Мадрасаи Хонхўжага муҳрланган. Ёмон бўлибдими? Мадресаи Моҳларойим. Улуғ ном. Сизнинг муборак номингизни асрлар оша баёк этгусидир. Бу дунё беш кунлик дунё деймиз-у, еб-ичиш, ўқиш, ўрганишдан ташқари қилинадиган ишлар ҳам бисёр. Пешонамизга олампаноҳ Амир Умархондай саховатпеша соҳибқирон ёзилган экан, алқисса ишларимиз чўнг бўлгусидир. Шу орзу-умид йўлида тасбеҳ ўгириб, оламнинг баркамоллигига оятлар ўқиб, кунни кеч қилмоқдамен. Бу оламнинг этаги кенг деймиз-у, кенгга кенг, торга тор, малика келин. Дегрезлик маҳалласида мен ҳам мадраса қурдиряпман: «Мадрасаи Ҳакимхон тўра».
— Ҳакимхон тўра номигами?
— Шундай. Шу ўғлимдан умидим катта. Ақлли, синчков, меҳрибон. Тарихимиз ўчмасин деганига шукроналар айтамен. Бўладиган бола бошидан, малика келин.
Шайхулислом Маъсумхон тўра қўлларини очиб узун дуо ўқиди ва кафтларини юзига суртиб соқолини силаб қўйди. Ҳозир шайхулислом Масъумхон тўранинг бу дуоси хожаи Хизрнинг «Тила тилагингни» деб, дуо қилишларига ўхшаб кетди. Моҳларойим кўз остидан Жаҳон отинга қаради. Жаҳон отин эса бор диққат-эътиборини шайхулислом Маъсумхон тўрага қаратган эди. Бу нуроний чолни салтанат давраларида кўрган бўлса ҳам феъли бунчалик кенг, ақли расо, нияти улуғ ва фмдойилигини тушуниб етмаганди. Шайхулислом Маъсумхон тўра ўрнидан қўзғалди-да, дегрёзлик маҳалласи тОмон йўл олди. Моҳларойим шайхулисломнинг ортидан кузатиб қоларкан, балх тутга суянганча яна бир бор улуғвор мадрасага кўз тикди. Саратоннинг ҳароратига ўралиб майин эсаётган сабо аллақаердан сас олиб келар ва у ҳам гўё «Мадрасаи Моҳларойим», «Мадрасаи Моҳларойим», деб такрорларди...

Ойнинг Ўн Беши Ёруғ...
1240 ҳижрий йил зулқаъда ойининг охирлари.
Ҳўқанд салтанати малйкасининг амри бўйича Ўрда бугун кун бўйи банд бўлгуси, бу хабар жазойирий қилич таққан махсус муҳофиз йигитларга уқдирилган, мушоираю дил базмига ташриф буюрган санамларгина ҳарам дарвозасига қўйиларди. Олима отин саҳармардондан канизларни ишга солган, айниқса қўрғоннинг ташқи айланасидагй гулзор ҳавас қилгулик эди. Гулзор ўртасидаги олти қиррали мармар ҳовуз ёнига сўрилар қўйилган, мажнунтол атррфларига селгйтйб сув сепилган, канизларнинг бири қўйиб, бири дастурхон тузатишга ошиқар, таомни хушбўй ва ширин тайёрлаш борасида баҳслашарди. Моҳларойимнинг илтифоти яна ўша — мушоира ташкил этйш, шу баҳонада дил дардларини тўкиш ва бу шевага меҳр-муҳаббатни хийла ошириш эди. Унинг муборак сўзлари сидқидиллик ила адо этилар, бу давра қайиғига тушган ойсанамларнинг дили ёруғлик нурини тўлалигича сипқорар, мунгли қўшиқ ортидан галма-гал шўх лапарлар ҳам янграр, инчунун Мастон ойим лапарчи бунйнг уддасидан қойилмақом чиқа оларди. Унинг Қумри деб аталмиш йўрғалама ўйинчиси ғоят киришимли, кўзга яқин, қараган саринг қарагинг келаверади.
Олима отиннинг каниз ва .қулларни шоширганича бор, кёча оқшом Нодира унйнг қўлоғига махфий гап қуйган, бугун у ишларни юриштириб ана шу юмушни адо этиши зарур эди. Бу юмуш аслида савобли эди: Дилшод Барно номини бир неча эслаб юрди-ю, айни мана шундай дамларда уни даврага тортгиси, ўз тилидан ғазаларини эшитгиси келарди. Буни Олима отинга уқтирди, ўз навбатида Олима отин мамнун бўлиб, таъзим бажо этди.
— Боримизни бирга баҳам кўрамиз-да, нима дедингиз?
— Дунё тургунча туринг, ойим! Нодира оғир уҳ тортди.
— Қанийди сиз айтганча бўлса... Бу урушу қирғин эл-улус қаддини букиб юборяпти, қонини зулукдай сўряпти. Дилшод Барнони мажлисимизга чорлашдан мақсад ҳам шу. Унинг ёш бошига минг ташвиш ортган ҳам биз, туғилган масканидан айирганимиз етмасмиди... Бундай савдони бошдан кечираётганлар оз дейсизми? Қанийди, ўшандай санамларнинг бошини силай олсак.
— Қуллуқ, ойим!
— Сиз йўқлаб борсангиз боши осмонга етар. Кейин, назм дафтари...
— Тушундим, ойим!
Олима отин Нодираи давроннинг кечаги юмушини ўйладию қуёшга қиё боқди. Кун бугун ҳам иссиқ бўлиши муқаррар эди. Бу санамларнинг жон-дили, сояи салқинда, мажнунтолларнинг узун ва қайрилма новдалари остида шўхчан кулишлари, хониш қилиб даврада гир-гир айланишлари учун қулай эди. Олима отин сайр гулшанини яна бир бор кўздан кечириб, канизлар орасидан суғурилди ва юмушни бажариш иштиёқида шитоб йўл олди.
Шу сония Нодира ўз хонасида оқ ҳарир рўмолини ҳолсизгина боғлаб, бугунги даврага янги ёзиб тугатган ғазалини ўқиш умидида ўзича такрорларди.


Кел, сенга, эй шаҳи жаҳон, мамлакати жаҳон фидо,
Дийдаларимга кўй қадам, ҳар кадамингга жон фидо.
Лаъли лабинг, фироқида хуни жигар ғизо менга,
Сарв қадинг ҳавосида жон этарам равон фидо.
Айшу нашоти офият дарди ғамингни садақаси,
Бир нафас иштиёқинга ишрати жовидон фидо...

Қаламни бир ён қўйиб, қайтадан ўқишга тушди. Ўқилган сайин кўнгли хуш бўлаётгандай туюларди, инчунун ғазалнинг ўзи ҳам жон фидо этаётган соҳибаси янглиғ беҳад ишвали эди. Бу ишванинг не-не дилга қанот бўлгусй аён эди. Нодира куюқ қошини чимирганча бехос ўрнидан турди ва хонаи хосга тўшалган арабий гилам узра одим ташлади. Беихтиёр ғунча лаблари пичирлаб, ғазал матлаини тилга кўчирди.
Хонаи хос эшиги ёнида сокин қадам товуши синди, Нодйра ногоҳ ўша тОмон кўз ташлади, ўн саккиз ёшли каниз Гўзал бош эгиб турарди.
— Юмушингиз бормиди, сўзлангиз?
Гўзал қимтина-қимтина сўз бошлади.
— Эътибор энага киришга изн сўрайдир.
Нодиранинг кўз олдида дўмбоққина ўғли Султон Маҳмудхон кўринди, кўриндию шу заҳоти ўртаниб соғинганини ҳис этди. Юрагининг бир парчаси — ўтган кундан буён кўриниш бермаган эди. Ҳозир ўша соғинган дамларнинг ҳиссасини чиқаради, бағрига боссин, бир тўйиб боссин!
— Айтингиз, марҳамат!
Гўзал яна таъзим бажо айлаб секин орқаси билан юрди. Остонада Эътибор энага кўринди. Қўлидаги дўмбоққина болани ерга қўйди-да, Нодира томонни кўрсатиб:
— Амирзода Султон Маҳмудхон, волидаи мукаррамангиз ила саломлашинг-чи? Нима деб ўргатувдим.
— Ассалому алайкум, буви...
Фарзанднинг бийрон тилидан Нодира ўзида йўқ хурсанд эди.
— Ваалайкум ассалом, тилларингиздан онангиз ўргилсин!
Амирзода врлидаси бағрида эриб кетгандай эди. Бу манзара Эътибор энагага хуш ёқди шекилли, чеҳрасида тўкин нур ўйнади. Бола талпина-талпина Нодира бағридан чиқар экан, бироз ўсган кокилларини кўрсатди.
— Сочим ўсиб қолди, қарангиз, мана, мана...
Нодира беихтиёр кенжа фарзандини яна бағрига олиб, сочларини узоқ силади.
— Қўрдим, ўғлим, жуда ярашиқлик...
— Энагам эртак айтиб берадилар.
Нодира ер остидан Эътибор энагага қаради ва «ташаккур» дегандай бош силкиди, ўз навбатида энага ғамзали боқди. Эътибор энага бурма ёқали оқ батис куйлагининг этагини хиёл кўтарди ва ўрнидан туриб кетишга изн сўради, алҳол Султон Маҳмудхон волидаи мукаррамаси бағридан ҳамон айрилгиси келмасди. Мана шу айрилиқ азрбини дил қатига жойлаштириш энага учун ҳам оғир, ҳам машаққатли эди. Шу сабабли синиқ овоз билан:
— Амирзода Султон Маҳмудхон! — дея чорлади. — Қани, юринг, сабоғимиз... Султон Маҳмудхон бир энагага, бир волидаи мукаррамасига термулди. Тили бийрон, айни шакарнинг ўзига ўхшаш бола учун ҳар иккови ҳам азиз ва меҳрибон эди. Она меҳр-муҳаббатйга тўйган боланинг имони мустаҳкам бўлади. Султон Маҳмудхон волидаи мукаррамаси бағрига отилди. Нодира ўғлининг кенг пешоналаридан, мунчоқдек қоп-қора, узун сочларидан, олма янглиғ юзларидан узоқ ўпди, даст кўтариб қучоғига олди, сониян яна туширди.
— Амирзодам!—деди Эътибор энага. — Кун ёйилиб қоляпти. Сабоғимиз...
— Ҳозир, ҳозир...
Нодира Султон Маҳмудхоннинг катталардек бийрон тилларидан ўзида йўқ тўлқинланди. Амирзода секин қайрилиб хайрлашгандек бошини силкиди. Нодира кўнгли ҳалигина лиммо-лим турган ғазал туйғуларию юрагининг бир бўлаги — фарзандининг севинчлари билан тўлиб-тошганди...
Моҳларойим Андижон заминида чопқиллаб юрган қизалоқ эди, вақти етиб Марғилон ҳокимига узатилди, куёвнинг бахти чопиб Хўқанд тахтига чиқди. Моҳларойим бека, шоирагина эмас, малика. Унинг катта ўғли Муҳаммад Алихон бўй чўзиб қолган. Оталиқ етакчилигида отда чопиш, қилич уруштириш, жангда ўзини ҳимоя қилиш сирларини ўрганади. Мусиқадан, тарих ва риёзиётдан сабоқ олади. Билъакс, ҳисобни негадир сўрамайди, алжабрдан сўз очилса, ўзини четга олиш пайида бўлади. Шаҳзода Муҳаммад Алихон биродари Ҳакимхон тўрадан айрилмас, кўпинча сабоқни бирга олишарди. Ғазал, шеърият борасидаги сабоқлардан Нодиранинг кўнгли тўлмас, ғазалиётнинг нозик сирларини, табаррук бобокалонларнинг дилўртар ҳикоятларини ўзи ҳикоя қилишни волидалик бурчи деб ҳисобларди. Билъакс Нодира мана шу сабоқ баҳона турли қўлёзма, баёз ва тарихларни титкилар, пичоққа илингулик топилса, дафтарга қайд этар ва унинг энг мукаммалларини сабоқ пайтида тилга оларди. Айниқса, Ҳакимхон тўранинг тарихга дилдан берилганлиги Нодиранинг хаёлида шаҳзодамга ҳам юқса қанийди, деган ўй чимдиб ўтарди.
Остонада пайдо бўлган каниз Гўзал огиз жуфтлашга улгурмаёқ шаҳзода Муҳаммад Алихон билан Ҳакимхон тўра бўй кўрсатишди.
— Ассалому алайкум! — ёқасига зар қўшиб тикилган куйлак, тилла суви югуртирилган қалпоқ қўндирган шаҳзода Муҳаммад Алихон салом берди ва шошиб Ҳакимхон тўрани кўрсатди. — Биз ўтган кунларнинг тарихи ҳақида тортишиб қолдик. Мен айтурменки, Хўқанд салтанатининг хони — падари бузрукворимизнйнг эл-улус йўлида чека-ётган заҳматлари боқийдир. Шундай эмасми, ойижон!
Нодира шаҳзода Муҳаммад Алихон саломига алик олди ва унинг қизара-бўзара тёз-тез сўзлаётганидан, билъакс қозилик қилишга ундаётганидан «Не тарих экан?» дегандай ҳайратланди. Бу орада Ҳакимхон тўра одоб ва қироат билан саломлашди, малика ҳузурида бир сония бош эгиб турди.
— Айбга буюрмасангиз, бир бошдан сўзлаб берсам...
Нодира ақл, идрок ила сўзлаётган Ҳакимхон тўра томон юз бурди.
— Марҳамат...
— Гапнинг индаллоси шуки, бугунги кунимиз эрта учун тарих. Билъакс, бу биздан ёхуд ҳар биримиздан дамларнинг қадрига етишга ундайди. Беихтиёр шундай деб ўйлайди одам.
— Шундай, шундай... — таъкидлади Нодира. — Хўш, нечук керак бўлди бу гаалар!
— Сизнинг сабоқларингиз мени қадимий қўлёзмаларни ўқишга ундаганлигидан бахтлиман. Алҳол... Ўтмишда ҳам, бинобарин бугунги кунимизда ҳам хатоликлар рўй бераётганлигини яширмаслигимиз даркор. Шаҳзода иккимиз тортишган муаммони тилга олишимиз гуноҳи азимдир. Алҳол, ҳақ йўлини қидирар эканмиз, айтмасдан ўзга иложимиз йўқ.
— Бағоят ҳақлисиз...
— Бундан беш йил муқаддам биз Ўратепага юриш қилган эканмйз. Ҳақ таоло йўлида дилимиз ёруғ ва равшан бўлиши юзасидан айтиш жойизки, адолатсиз бўлган бу юриш...
— Кўряпсизми, ойижон, падари бузрукворимнинг юришларини адолатсизга йўйяпти, Ҳакимхон. Тортишиб қолганимнинг боиси шул.
Нодиранинг қошлари чимирилди. Қаршисида турган болакайларнинг фикрлари дадил ва мустақил эди. Аввалан, Ҳакимхон тўранинг теран билими, мулоҳазаси ва сўзларни жой-жойига қўя олиши, нодир тарихий воқеаларни тилга кўчирганда вужудан берилиши оқил ва билимдон аллома камол топаётганидан дарак берарди.
Таассуфки, шаҳарда Муҳаммад Алихон бу шохда бироз енгил, ҳатто жирраки, инчунун, уни манфур воқеалар, ҳодисалар, тақдирлар қизиқтирмасди. Дарвоқе, амиралмуслймин Амир Умархоннинг пешонаси ярқираб, ўнинг қадами етган жойлар бешак бўйин эгиб хирож тўлаш билан банд, мамлакат сарҳадлари кенгаймоқда, янги-янги мадраса-карвонсарой, хонақоҳлар қад кўтармоқда. Хонликнинг хазинаси ҳам кам эмас, ҳозир тўрт томонга қўл узатса етгудек. Билъакс, яхшиликнинг соясида ёмонлик ҳам томир отиши муқаррар. Шаҳзода Муҳаммад Алихон тилга олган ғозий юришлар ва сармаст ғалабалар остида аччиқ қисмат беркинганини ким билмайди.
Ҳакимхон тўра Нодиранинг чуқур ва ғалаёнли ўйлар гирдобида ғарқ бўлганлигини сезар, чамаси, дарду аламларни ёлғиз малика ва шоирагина тушуна олишига ишонарди. Ҳакимхон тўра вужудидаги ўйлар малика қалбини қанчалик сирқиратса, биродари Муҳаммад Алихонни. эса шунчалик оловлантирарди. Ҳозирнинг ўзида Муҳаммад Алихон бетоқат, сабоқ олиш, ёинки, панд-насиҳат эшитишни сира ёқтирмасди...
Нодира хаёл дарёсининг соҳилига чиққзидай бир сония сукут сақлади ва ниҳоят:
— Ҳакимхон тўранинг фикрида адолат бор, — деди.
Бу Муҳаммад Алихон қалбига мрмоқалдироқдай гумбирлаб урилди, шаҳзоданинг юзлари қип-қизариб кетди.
— Нималар деяпсиз, бувижон...
Нодира шаҳзода сочини силади.
— Адолат ҳамиша ҳақ чиққусидир...
— Сиз... Сиз падари бузрукворимга қаршимисиз, — Нега бундай деб ўйлайдирсиз, жоним...
Шаҳзода Муҳаммад Алихон дйлидагини яшириб туролмади.
— Падари бузрукворимнинг юришлари хусусида...
Нодира бу гал масала нима хусусда бораётганини фарзанди тўғри англай олмаётганидан ўксиндй, Бу ўксикдан дилида оғриқ пайдо бўлди.
— Наҳотки, масалага юзаки баҳо берсак. Ҳакимхон тўра, тарих — ҳаёт кўзгуси эканлигини тўғри фаҳмлаган. Сиз билан ҳар қанча тарихий воцеаларни яшириш хусусида қизишмайлик, барибир у ўз аксйни топгусидир. Бу масалада Ҳакимхон тўранинг ҳақлиги шундаки, сиз билан бизга зафар ҳадя этган ана шу жангу жадал неча оиланинг ёстиғини қуритган. Бу ҳақда лоақал ўйлаб кўрдингизми, жоним. Сизлар камолот палла-сига қадам қўйдиларингиз. Ҳар бир масалага ҳақ торозуси нуқтаи назаридан қарашга ўрганишларингиз лозим.
Ҳакимхон тўра ҳақ эканлигйни дилдан Ҳис этди-ю, тилига чиқармади, чеҳрасида ҳам ўзгариш юз бермади. Нодира бунинг боисини тушуниб етди. Ҳозир, Ҳакимхон тўра бу ҳақда тилга кирса, ўлганнинг устига тепган бўладй.
Нодира бу икки ўсмирга тарихйй воқеалардён кўп сабоқ берган, аммо бугунгидай чигал масалага дуч келмаган эди. Ҳарқалай, эл-улус учун ёнаётганлиги ва ўз олами узра теран таҳлил қилаётганлигидан Нодира мамнун бўлди. Шаҳзода Муҳаммад Алихон волидаи мукаррамасидан бироз нолиган ҳолда хушкайфият ила хонаи хосдан узоқлашди, ўз навбатида Ҳакимхон тўра бошэгиб хайрлашди.
Маликаи мукаррама бугун аввалан фидойи фарзандларининг камолини хаёлан тасаввур этди, эртанги кундан умидворлигини сезди, қолаверса, кези келганда Муҳаммад Алихонга тарихий воқеаларни тўғри англай билиш, улардан тўғри хулосалар чиқара олиш хусусиятини сингдириш зарурлигини тушуниб етди. Ахир, кечаги куннинг фазилатини тўғри англай олмаслйк бугунги куннинг қадрига етмасликка ва эртани бутунлай унутишга етакламайдими? Бундай ёвузликка йўл қўйиш гуноҳ! Унинг нафосати ва латиф сўзларигина йигит қалбини эркалаши ва уиғртиши муқаррар. Нодира хаёл дарёсига чўмганча дафтарини қўлига олди ва яна дона-дона ўқиди:


Вакти хиром, эй санам, дийдаларимга кўй қадам,
Ҳоки раҳингга айларам чашми гуҳарфишон фидо...

Остонада пайдо бўлган Олима отин Нодира хаёлларини тўзғитгиси келмай ўзини четга олди, унинг сояси хонаи хосда ялт этиб пайдо бўлганидан Нодира бош кўтарди. Олима отин таъзим бажо этди.
— Марҳамат...
Олима отин остонадан авайлаб ўтаркан, қироат билан саломлашди. Нодира алик олиб, ўтиришга таклиф этди, билъакс Олима отиннинг, ҳали юмуши кўплигидан узр сўраган бўлди.
— Дилшод Барно Ўратепага йўл олған зқамлар, қайнонаси афсус билан таъкидладилар. Ҳарқалай мураббийси ўрнини боса оладиган шогирдлари анчагина...
— Таклиф этилдими...
— Албатта, ойим.
Ўрданинг баҳаво жойларидан бири — олти қиррали мармар ҳовуз бўйларида қўйилган сўрилар мисоли гулшан чаманининг ўзи. Бир ёнда райҳон, жамбил, ўсма, хина, иккинчи ёнда раъногул, атиргул, сапсаргул бўй таратаётгандай эди. Канизлар иззат-икром ила ойимларни қарши оларди. Эрта келган санамлар қуйироқдан, нақ ҳовузнинг бўйига, шундоққина мажнунтол соясига ўрнатилган сўрида ўтиришарди. Санамлар дув этиб ўринларидан туришди: Жаҳон биби билан Маҳзуна биби ёнма-ён келишмоқда эди. Хўқанднинг эътиборли шоираларидан ҳисобланмиш Жаҳон отин қадди бироз тик, Маҳзуна бибига нисбатан улуғг қўринар, шу сабабли унга кўпроқ ҳурмат ва иззат кўрсатилмоқда эди. Маҳзуна биби ўрта бўйли, ҳандалак юзли, сочлари майда қилиб ўрилган, билъакс юзини шодонликдан кўра аллақандай маҳзунлик эгаллаб қўйгандай эди.

* * *
...Нодира Андижонда бўлган куннинг эртасига волидаи муҳтарамадан узр сўраб, мураббияси Ҳафиза отинни йўқлаш тадоригини кўрди. Ойшахоним қизининг бу одатини яхши билар, ҳар сафар Ҳафиза отиннинг ҳузурига ўзи отланарди. Бу гал ҳам Нодира шундай қилди. Нодира ўзига илк бор ҳарф танитган, эндигина уйғониб келаётган ғунча янглиғ кўнглига шеърият уруғини солган ва уни не азоб, машаққат ила кўкартирган Ҳафиза отин олдида ўзини ҳамиша қарздор ҳисобларди.
Қайтар чоғи волидаси ризолик сўраганда кўнгли бирдан бўшашиб кетди. Тез-тез хабар олиб тургин, деб тайинлади. Бунга жавобан Моҳларойим бундай гапларни тилингизга олманг, ўтинаман, ёлвораман, деди. «Айтганинг келсин қизим», деди бувижониси. Аммо Ҳўқанд сари қайтаётганида кўзлари ғилтиллаб, ёшга тўлди. Бебаҳо, бор бомлигидан ажралаётганини кўз олдига келтириб, унсиз йиғлади. Шу-шу волидаси номига нома юбориб турар ва чопар қайтиб келгунча, кўзи тўрт бўлиб кутарди.
Ҳозир у Ҳўқанд салтанатининг улуғ ва кўркам маскани бўлмиш ўрдадаги санамлар, эвоҳ, қумрилару булбуллар даврасида бу гулшандан сармаст бўлиб, хуш кайфиятда ҳордиқ чиқараркан Дилшод Барнонинг эътиборли шогирди Моҳинбону тилидан янграётган алам-ситамлари дилини ўртарди, нега қалби тирналмасин, ахир Андижони олис, волидаю г.адари бузруквори олис. Илгари у ота-онаси ҳақида бугунчалик ўртанмас ва ёнмас эди. Беихтиёр ён-верига қаради, Жаҳон отин ҳам, Маҳзуна биби ҳам бошини қуйи солишганча хаёл дарёсига ғарқ бўлишган. Ғазал ҳаммёнинг юрагини сел қилган эди.
Моҳинбону ғазал ўқиб бўлгач, бир лаҳза жим қолди. Унда-бунда оғир тин олишлар эшитилди. Жаҳон отин секин сўз қотди.
— Дилшод Барнога бизнинг номимиздан ташаккур ва таҳсинлар етказгайсиз. Ярадор дилни яралаб яна ўзи даволай олиш қудратига эга ғазал битибдилар. Бу ҳар кимнинг қўлидан келмас.
Моҳинбону қуллуқ қилди-да, сўнг:
— Каминаи ғарибингиз биродару ёр хусусидаги ҳикоятдан бежиз бошлаганим йўқ. Олампаноҳ, қолаверса, маликаи муҳтарамамизнинг беҳад илтифоти ила бошимиз ғам нелигини кўрмаса дейман.
— Тўғри гапни айтурсиз!
— Алқисса, яна бир ғайритабиий таомилимиз ҳам бор. Муҳтарама шоира мураббийларимиз кўнгилларига олмасалар чинини айтишим керак.
— Марҳамат!
— Сўзлангиз...
— Биз ўтган кунларимизга тош отиб келдик. Алқисса, бу таомил кейин ҳам давом этгусидир! Шундай экан, тарихни қадрлаш заруриятдир. Токи, набираларимиз бизнинг пешонамизга тавқи лаънат битмасинлар.
Моҳинбонунинг гапларидан Маҳзуна чеҳрасига қизиллик югурди. ,.
— Гапингиз бағоят қадрли, синглим!
Нодира Маҳзуна фикрини қўллаб-қувватлади. Шу сония Моҳинбону ёнида Тўтиқиз пайдо бўлиб, деди:
— Бугунги устозлар давраси мени ғоят мамнун этди. Аввало, ғазал ўқиб вақтни олишим...
— Ўқинг, ўқинг!—атрофдан турли овозлар ёғилди, Тўтиқиз уялиб, гапнинг индаллосини айтди.
— Устозлар ғазалиёти олдида меники ҳали анча ғўр. Топган бир боғ гул, топмаган бир боғ пиёз, деганлар ахир. Куни кеча Нодирабегимнинг ғазалларидан девон тартиб қилиб эдим. Ёш хаттотнинг туҳфаси деб билурсиз, устоз!
Тўтиқиз майин ва оҳиста қадам ташлаб сўри томон юрди ва Нодира ёнида таъзим бажо қилди-да, қўлидаги девонни узатди. Нодира беҳад шод, бунинг устига кутилмаган совға ҳам эди. Нодира Тўтиқизнинг пешонасидан ўпиб, «ташаккур» дегандай ишора билдирди. Мана шу ҳадя юраклар чигилини ёзйб юборди. Мастон ойим лапарчи ана шу чигилни батамом ёйиш мақсадида чилдирмани зарб билан ура бошлади. Ҳалидан бери дам олиб ўтирган раққосалар муқом билан бирма-бир даврага отилдилар. Дастурхондан хабар олиб турган Олима отин Нодиранинг қўлидан девонни оларкан, кўз қарашларидан нима деяётганлигйни англади ва «қуллуқ» дегандай шитоб юриб кетди. Дам ўтмай Тўтиқиз учун тилла зебигардон солинган барқут қутичани авайлаб, малика ёнига қўйди.
Ёмғир селгиб ўтгач, баҳаво бўлгани сингари Нодиранинг кўнгли ёришган эди. Санамларнинг ошифта муқомлари, дилдан яйраб, осмон қадар сакрагиси келаётганлигининг ўзи роҳат бағишларди кишига.
Мастон ойим лапарчи санамларнинг хислатларига мос терма тўқиб, ҳаммани кул-дирарди, Санамларнинг шўхшан қийқириқлари Ўрдани тутар, йироқ-йироқлардан жазоирий қилич таққан махсус муҳофиз йигитлар оғир тин олиб, ютиниб қўйишарди.
Кун Ўрда орқасига ўтиб, пастлади. Ҳароратнинг дами қайтди. Санамлар бирин-кетин ўз ўринларидан қўзғалдилар.
Нодира хонаи хосда арабий гилам узра тўшалган зар кўрпачада ўтирганча, ҳо-зиргина туҳфа этилган ўз ғазалларини кўздан кечираркан, ногоҳ очилган эшик унинг хаёлини тум-тарақай учириб юборди. Олима отиннинг чеҳраси негадир тунд эди,
— Ойим, — Олима отин оҳиста сўз бошлади-ю, бошқа гапиролмади. Нодиранинг юрагига ғубор қўнди, бу ғубор бутун жисмини эгаллаб олган эди.
— Сўзлангиз! .
— Андижондан чопао бор...
— Чопар!—Нодира беихтиёр тиззалари қалтираб, ўрнидан туриб кетди — Тинчликми?
Олима отин гапиролмади, чақирайин дегандай ортига қайрилди. Дам ўтмай шошиб кирган чопар гилам узра юкинди.
— Қутлуғ хонадонингиз узра шум хабар олиб келганлигим учун изн сўрайман, ойим. Сиз зудлик ила сафар тадоригини кўрмоқлигингиз жоиз.
Нодира муз қотиб қолди, наҳотки волидаи мукаррама... Йўқ, йўқ, унинг ишонги-си келмасди, унсиз фарёд-ла чопар кўзига тикилди. Чопар найза янглиғ санчилаётган қарашларга бардош беролмади, бошини солинтириб давом этди.
— Волидаи мукаррамангиз бугун пешинда... — Чопар ҳиқ этиб ютинди. — Пе-шин чоғи...
Нодира фарёд чекиб, йиқилаёзганда Олима отин чаққонлик билан бағрига олди. Ҳозир изтироб билан вақт ўтказишнинг мавриди эмас, буни Олима отин англади-да, канизларга сафар ҳозирлигини кўришни буюрди.
Тинимсиз увлаётган Ҳўқанд шамоли аро Андижон сари от бошини буришди. Бу сафар абри ғуррон Нодира қалбида тинимсиз айланар, назарида қоронғи кунлар бошланмоқда эди...

Ярадор Юрак
Куз Ҳўқанд диёрига ўз палагини ёйди.
Моҳларойим ҳар галгидай тонг билан туриб, илимилиқ сувда таҳбрат олди. Бугун унинг кўнгли негадир ўксик эди, олампаноҳ Амир Умархон елкасидаги оғриқ яна қайталангандай кечаси икки-уч ингради. Бундан Моҳларойим чўчиб уйғонди, сониян зар кўрпачани секин суриб, олампаноҳ елкаларини ўради.
«Ишқилиб кўнглим подшоҳининг умри узун бўлсин!» Хаёлидан чақмоқ сингари ўтган бу фикр Моҳларойимга тасалли берди-да, хонаи хосга кирди.
Бамдод намозини ўқиб, хонаи хосдан айвон томон юрди. Бу орада олампаноҳ Амир Умархон кўриниш берди. Моҳларойим ўзини четга олди.
— Ўзларидан бўлсин, хоним.
Қачонлардан бери бу мулойим сўзни тингламаган Моҳларойим рости энтикди, тўғриси мана шу илтифотни соғинган эди. Эрта баҳордан, яьни Ўратепа қолиб, Жиззах учун бўлган жангу жадалдан олампаноҳ Амир Умархон ўзини олдириб қўйган, деярли беш-олти ҳафта табибларнинг назоратида бўлган ва ниҳоят турли муолажалардан кўнгли эндигина равшан тортиб келаётган эди. Бу ррада не-не савдолар ўтди, бу биргина оллоҳгаю Моҳларойимгагина аён. Дастлаб, оғриқ аламларига аранг чидаган олампаноҳ беихтиёр Хонпошша ойим деб юборган пайти Моҳларойим бир қадар титраган, кўнглим подшоҳи деб эъзозлаб юргани кўз олдида ўзгаларни қумсаётганлигидан ранги қув оқарган, «Эвоҳ, бундай кўргиликка қандай чидар эканман», деган хаёлга борган ва яна «кўз очиб кўрган жуфти ҳалолим-ку», дея ўзини босганди. Ўша куни тун тобора узайиб бораётгандай туюлди Моҳларойимга. Кўнгли ҳам ғира-шира эди. Тўғриси, Моҳларойим ҳалиги исмни юзига солмоқчи бўлди, қаёқда, оғиз жуфтлашга қудрати етмади. Олампаноҳ Амир Умархон кечаги кундан анча тетик, бардам, кайфияти хуш эди. Моҳларойимга мана шу керак. Беихтиёр олампаноҳ Амир Умархоннинг чеҳрасидаги табассумдан кўнгли яйради, хайрият, муолажа ўз таъсирини кўрсатди. Худо хоҳласа кейинги ҳафтада ўрнидан батамом туради! Шундай табиблар бор бўлсин! Олампаноҳ Амир Умархон ўшанда Муҳаммад Алихон билан Султон Маҳмудхонни кўражагини айтганди. Моҳларойим шу заҳоти фарзандларига ясовул юборди, ўзининг ҳам соғинганини ҳис қилди. Шаҳзода Муҳаммад Алихон беш яшар чамаси, иниси — Султон Маҳмудхонни етаклаб кириб келди, аввал оналари, сониян падари бузрукворлари бағрига отилишди. Худди шу сония олампаноҳ Амир Умархоннинг кўзлари бирдан чарақлаб кетди.
— Қани-ўтиринглар, меҳмонлар, — деди олампаноҳ Амир Умархон. Олампаноҳ Амир Умархоннинг бу гапи шаҳзода Муҳаммад Алихонга нашъа қилди.
— Биз фарзандингиз эрурмиз, падари бузруквор.
Олампаноҳ Амир Умархоннинг юзидан жиддийлик тарк этмади, оҳиста нафас олди.
— Бу дунёга ҳаммамиз ҳам меҳмонмиз, ўғлим.
— Падари бузруквор...
— Падари бузруквор ўгитини у қулоқларингизга ҳам, бу қулоқларингизга ҳам Қуйиб олинглар, болаларим.
Моҳларойим олампаноҳ Амир Умархон қулоғига: «Ҳозир мавриди эмас», демоқчи эди, тили айланмади.
— Падари бузруквор...
— Муҳаммад Алихон ибн Амир Умархон! Келинг, бахт қуши қўнишга ошиқаётган пешонангиздан бир ўпай!
Шаҳзода Муҳаммад Алихон довдиради, Султон Маҳмудхон нима қиларини билолмай бир падари бузрукворига, бир Моҳларойимга ўгирилди. Муҳаммад Алихон олампаноҳ сари юрди.
— Кенжатойимиз Султон Маҳмудхон, келинг, жоним, қачонлардан бери эркалатолмадим чоғи. Бу падари бузрукворингиз салтанат ишлари билан бўлиб...
Султон Маҳмудхоннинг йирик-йирик кўзлари ловуллаб ёнди, шу сония падари бузруквори қучоғида эркалангиси келди ва ўзини ана шу ҳароратли оғушга отди.
— Болаларим, сизлар мен учун бирингиз кўз, бирингиз қошсизлар. Ҳар иккингизни бирдек суйдим. Минг афсуслар бўлсинки, салтанат юмушлари мени букиб қўйди. Мана, волидангиз бохабар. Менинг ҳам юрагим ғазал ила тўлиғ эди, наилож. Устига устак камина ловуллаётган чўғ устига кул бостиришга интилдим. Эҳ, хом сут эмган банда! Бошинг ёстиққа текканда ўйлар экансан, дунёнинг ишларини...
— Падари бузруквор...
— Ҳозир, Муҳаммад Алихон, ҳозир... Сиз валиаҳдимсиз. Ўйлаган ниятларим кўп эди, волидангиз ила Ҳўқанд салтанатини Самарқанду Бухоро янглиғ осмонўпар бинолар ила бойитиш эди. Шу ишларим чала...
— Падари бузруквор...
— Ҳаммамиз бу дунёда меҳмонмиз, дея бежиз бошламадим гапни. Кимдир олдин, кимдир кейин дегандай... Юрагим тубида тўпланиб қолган сўзларни бирма-бир ёзмоқдамен, ўғлим!
— Ҳазратим! — Моҳларойимнинг ғоят ширали овози ташвиш ила янгради.— Сиз... Сиз...
Олампаноҳ Амир Умархон Моҳларойим томон кўз тикди, чамаси, термилиб тўймаётганга ўхшарди.
— Хоним... Сизни кўп қийнадим, орзуларингиз йўлида тўғаноқ бўлдим. Мен... Мен...
— Ҳазратим!
— Падари бузруквор!
Олампаноҳ Амир Умархон кенжатойи Султон Маҳмудхон пешонасини силаркан, Муҳаммад Алихонга қараб, деди:
— Ҳеч қачон инингиз Султон Маҳмудхонни ўкситманг! Икки қўчқорнинг боши бир қозонда қайнамас деганлар. Аммо, сизлар...
Шаҳзода Муҳаммад Алихон бош силкиди,
— Майли, борингиз. Ҳозирдан ёш бошингизга ташвиш ортмай.
Шаҳзода Муҳаммад Алихон ва Султон Маҳмудхон падари бузруквори ва волидасига таъзим қилиб, ортига қайрилишди.
...Ҳозир Моҳларойимга олампаноҳ Амир Умархоннинг тавозе ила «Ўзларидан бўлсин, хоним» деган сўзлари бениҳоя ёқимли эшитилди. Кўнгли қувончга тўлиб тошди. Аёл кишининг кўнгли бир оғиз сўз билан осмон қадар юксалиши ёинки батамом абгор бўлиши мумкин. Кейинги ёз фасли олампаноҳ Амир Умархон учун таҳликали ўтди, яхшиямки Моҳларойимдек кўнгил дардини сезувчи йўлдоши бор экан, кам бўлмади, вазири калон Исматуллабий, шайхулислом Маъсумхон тўра, хўжакалон Султонхон тўра ва мавлоно Абдулкарим Фазлий каби нияти пок, эл-улус дардини ўз дарди билан баҳам кўрадиган олижаноб кишилар этагида салтанатни бир нави бошқариб турди. Моҳларойим янги қад ростлаётган мадраса, масжид, хонақоҳ, карвонсарой хусусида тўлиб-тошиб сўзлар, баъзан муҳандис, кошинкор, меъморлар хизмати етарли қадрланмаётганлигидан афсусланар, соҳибқироннинг нозик кўнглини кўтариш баҳона-сида унинг ғазалларини хаттотларга кўчиртирарди. Олампаноҳ қўлига девонини олганда кўзида ёш ўйнади. Шундагина бебаҳра ўтган дамларнинг қадрини тушуниб етди. Эвоҳ, қўлидаги дубулға ўрнида қалам ушласа бўлмасмиди. Қилич ўйнатишни бас қилиб, лавҳ устидаги очиқ қолган дафтарини дил ҳаяжонлари билан тўлдиришни нега унутди? Шунча фурсат бефойда кетибди-я! Буни ким тўлдиради, қандай тўлдиради! Юраги жиз этганини сезди ва энди у кеч эди! Шунда ҳам олампаноҳ Амир Умархон ёстиқдоши бошида парвона бўлаётганидан таскин топди!
— Ўзларидан бўлсин, хоним!
Моҳларойим уят ва ийманиш исканжасидан ғолиб чиқиб, кўнгил руҳининг подшоҳига ўгирилди.
— Муборак изларингиздан юриш ҳам ғоят шарафлидир, ҳазратим! Олампаноҳ Амир Умархон ўз вақтида айтилган бу жавобдан жилмайди, хонаи хос томон дадил одим ташлади. Моҳларойим жуфти ҳалолининг ортидан сокин бораркан, маиа шу одим олишларининг ўзи бир дунё бойлик эканлигини, кейинги дамларда юраги қон бўлиб кетганлигини ўйлади, ҳаёт деб аталмиш хонақоҳда олдинма-кетин қариб-қартайиш, невара-чевараларнинг тўй-базмларини кўришдек бахтга муяссар этишини Оллоҳдан сўради.
Олампаноҳ Амир Умархон хонаи хоснинг тўрисига ўтаркан, аввалдан тайёрлаб қўйилган лўлаболишларни қўйнига олди ва сокин кузнинг мўътадил ҳаволаридан тўйиб-туйиб симирди. Фаввора атрофидаги сарвқад теракларнинг сарғайган япроқлари чирт узилиб, замин узра тўшаларди. Олампаноҳ бир хазоннинг ҳавода зир учиб ерга тушганидан кўнгли муз тортди. Эвоҳ, инсон умри ҳам шу экан-да!
Моҳларойим жуфти ҳалолининг бир муддат хаёлга ботганини сезиб, остонада кўриниш берган Олима отинга имо қилди. Олима отин тушуниб етди. Моҳларойимнинг остона томон боқиши ҳамоно баковулларнинг келиши тайин эди. Моҳларойим олис ҳинд элидан совға қилинмиш зар югуртирилган чойнакдаги чойни қайтарди-да, бироз тиндириб, олампаноҳга тавозе бирла узатди. Олампаноҳ Амир Умархон ма-лика ҳаракатларидаги майинлик, мулойимлик ва тавозедан ўша, бундан ўн беш йил муқаддам Марғилон чорбоғидаги унутилмас дамларни хаёлидан бирма-бир ўтказди.
...Остонада пайдо бўлган эшикоға шайхулислом Маъсумхон тўра ҳузурларига кирмоқ нияти борлигини етказди.
Олампаноҳ Амир Умархоннинг юзида нур ўйнади, падари бузруквор ўрнидаги ғоят меҳрибон бу нуронийни чамаси икки кундан бери соғинч билан кутарди, шу сабаб бош қимирлатиб розилик билдирди.
— Ассалому алайкум, юртимизнинг таянчи, ислом динимизнинг ҳимоячиси олампаноҳ! Ассалому алайкум, малика келин!
Моҳларойим шайхулислом Маъсумхон тўра ҳурмати юзасидан ўрнидан туриб таъзим бажо айлади. Маъсумхон тўра олампаноҳ билан кўришаркан:
— Абулмузаффар ва-л мансур амир мусулмон саид Муҳаммад Умархон ҳазратлари! Мен улуғ аршнинг эгаси бўлмиш оллоҳ таолодан сизга шифо бермоғини сўраб дуо қилиб ётибман!
Олампаноҳ Амир Умархон чеҳрасига нур ёғилди, шу сония шайхулисом Маъсумхон тўрага миннатдорчилик билдириб, бош қимирлатди.
— Олампаноҳимиз сиҳатлари дуруст бўлганларидан бошимиз осмон қадар ба-ланд бўлғай! Бу оламнинг этаги кенгдир, воажаб, мана шу кенг дунё ҳар кимга ҳам насиб этгуси мушкулдир. Жиззах этакларида юққан бало-қазонинг даф бўлганлиги ҳар биримиз учун иншооллоҳ, ёруғ кунлар насиб этишидан дарак бергусидир. Шундайми, малика келин.
Шайхулислом Маъсумхон тўранинг босиқ ва осуда сўзлашлари Моҳларойим юзида ним табассум уйғотди. Олампаноҳ Амир Умархон ҳам шайхулислом Масъумхон тўранинг қадрига етмаганлигини ва хонаданига ёруғ нур бағишловчи бу нуро-нийни ўз вақтида эъзозламаганини тушуниб етди. Бу ўксик оғир тин билан босилгандай бўлди.
Олампаноҳ Амир Умархон елкасидаги оғриқ шу сония ҳалал бердими, оҳиста лўлаболишга ёнбошлаган куйи деди:
— Сизни кўрмоқ орзусида эдим. Менинг шу кечадаги нолаларимни худоникг ўзи етказибди. Минг қатла шукур.
— Менинг ҳам дилимга солингандек бўлди, олампаноҳ. Ўз кўзим билан кўриб, насибамни тотиб келарман, деб ҳузурингизга ошиқиб келавердим, олампаноҳ.
— Етказганига шукур. Аммо, кейинги дамларда кўнглим негадир шикорни қумсаб қолди. Ёзёвон тарафларда айлансам деб эдим...
— Шикор? Бемаврид эмасми, олампаноҳ.
— Нечун?
Шайхулислом Маъсумхон тўра бир сония тин олди. Чамаси, юрагида йилт этиб уйғонган бу оғриқни айтмасликка ҳаққи йўқ эди. Шайхулислом хазонрезги пайтлари олампаноҳ Амир Умархоннинг шикорга чиқишини раво кўрмасди. Буни қандай айта олади.
Боз устига хасталик эндигина тарк этяпти. Чор-атроф, уфқ ва ҳудудсиз манзара кўнглининг равшан тортишига ёрдам берармикин. Ёинки дил ярасини бадтар оғри-тармикин. Шайхулислом Маъсумхон тўра мана шундан чўчир, чўчирдигина эмас, шундай офат бало-қазолардан асрашга интиларди.
— Олампаноҳ, кўнгиллари шикорни тусаганлиги ҳам шарафдир. Билъакс, табиат ўз либосини алмаштираётган бир пайт. Бос устига ҳали оғир дарддан фориғ бўлганингизча йўқ, олампаноҳ. Менга қолса, баҳор кёзлари, табиат ёшарган паллада чиқсак дейман.
Моҳларойим шайхулислом Маъсумхон тўра таклифини маъқуллади. Аммо олам-паноҳ Амир Умархонга ҳозирги таклиф ёқинқирамади шекилли, секин ерга қаради. Бироз жим тургач, амирона буюрди.
— Абулмузаффар вал мансур амир мусулмон саид Муҳаммад Умархон бизнинг сўзимиз...
— Бош устига, олампаноҳ, — шайхулислом Маъсумхон тўра яна таъзим қилди.
— Шу онларда шикорга чиқмоқни ихтиёр этдим, вазири калон Исматуллабий амиру умароларни шикорга шайласинлар. Назаримда, бу сафар кўнглим равшан бўлғай...
— Айтганингиз келсин, ҳазратим,— деди Моҳларойим.
— Худованди карим ол қулим десин, олампаноҳ. Сизнинг шодлигингиз эл-улуснинг бахтиёрлиги. Эл-улуснинг нияти эндигина рўёбга чиқяпти.
Шайхулислом Маъсумхон тўранинг сўнгги тилаги олампаноҳ Амир Умархон бошини осмон қадар кўтарди, юзига табассум югурди. Бугунги кун Моҳларойим учун ғоят эсда қоларли эди, алалхусус, олампаноҳ Амир Умархон неча ойки бугунгидек яйрамаган ва ўзини хушнуд тутмаган эди.
Шайхулислом Маъсумхон тўра чиқишга изн сўрагандек олампаноҳ Амир Умархонга юзланди ва эшик томон оҳиста юрди. Моҳларойим табаррук бу нуроний изидан остонагача кузатиб қўйишни ўзи учун бурч санади ва остонадан ҳатлаб, «Яхши борингиз», деди.
Олампаноҳ Амир Умархоннинг хаёли шу топда шикор билан банд эди, алҳол ўзини бу ўйлардан чалғитиш мақсадида китобхона томон юрди.
Моҳларойим олампаноҳ Амир Умархонни.нг китобхонаға кирмоқчилигини англаб, юраги завқ-шавққа тўлди. Бу не бахтки, олампаноҳнинг ўзи фикр баҳридан гавҳар терса. Бу не бахтки, анчадан буён лавҳда очиқ қолган назм дафтарини тўлдириш истаги туғилса.
Олампаноҳ Амир Умархон китобхонанинг кенг ва ойдин хонасига тўшалган гилам бўйлаб юраркан, анча хушнуд бўлди.
— Офарин, хоним! Китобхона кўнглимни равшан этди-қўйди.
Моҳларойим ҳозир гап бйлан чимдиб олишнинг пайти келганлигини сезди-ю, умрининг ҳамрози ва гултожисини ноўрин хафа қилиб қўйишдан ўзини тийди.
— Ҳа, ҳазратим, сиз салтана^ юмушлари билан бўлиб...
— Салтанат юмушининг ўзи тубсиз жар... Алалхусус, бу китоблар, баёзлар, зар суви югуртирилган девонлар. Мана бу девонлар янги битилган шекилли...
Олампаноҳ Амир Умархон кўзга кўринарли жойга қўйилган девонларнинг бирини олди.
— Амирий...
— Шундоғ, ҳазратим...
— Қачон тартиб берилган.
— Куни кеча, ҳазратим! Шаҳри азимимизда Охун девондек хаттотларимиз борки, ҳуснихатлиги учун Мирзои Заррин калом деб бежиз айтилмасдир.
— Баракалло. Салтанат бошида юз йил қад кериб тургандан кўра, мана бундай ягона девон тартиб этишнинг ўзи афзал.,.
— Ҳақ гап, ҳазратим.
Олампаноҳ Амир Умарҳон шу сония умрини бежиз ўтказиб юборганлигини тушуниб етди.
— Амирий... Янами, хоним?
— Шундоғ, ҳазратим! Бу девонни Тўтиқиз тартиб берган...
— Нодира...
Моҳларойим уялинқиради. Ҳозир унинг юраги ҳис-туйғу билан тўлиб тошган эди.
— Бунисини ҳам, ҳазратим...
— Тўтиқиз дедингизми?
— Шундоғ, ҳазратим! Ҳўқандимиз шоираларидан. Ҳуснихатини қаранг! Олампаноҳ Амир Умархон бугун илк бор завжаси Моҳларойимнинг «Девон»ини қўлга олди.
— Оллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, шеърият боғида мен ўйлагандан минг чандон ўзибсиз...
— Қуллуқ, ҳазратим! Лекин ҳазратларим шикору салтанат юмушлари ила банд бўлганларида мен сизнинг ғазалларингиз дунёсида яшадим, унинг марваридларини теришга ошиқдим.
— Ажаб...
— Тингланг, ҳазратим!


Лаб уюр такаллумга, зулфунгни паришон кил,
Қанд қийматин синдур, нарҳи анбар арзон қил.
Ҳусн шоҳисан, доно, бу ҳазин гадоларға,
Кўз учи ила боқиб хайр бирла эҳсон қил.
Ишқ динига мункир бўлса ошиқи худбин
Эй санам, лиқо кўрсат, габрни мусулмон қил.
Иҳтисоб учун зоҳид кирса дайр аро, соқий
Бир қадаҳ била они зуҳдидин пушаймон қил.
Истасанг кўнгулларни ғамза ёйига партоб
Қошларинг ҳилолини моҳи ийди қурбон қил.
Шўх чашми навхатсан, ноз хаштида сайр эт,
Гарди хоки пойингни сурмаи ғазолон қил.
Ёр лаълидин ҳарфе айладим, Амир, иншо,
Эй кўнгул, бу гавҳарни жон ичинда пинҳон қил.

— Офарин, минг офарин, хоним!
Моҳларойим юзида табассум ишва қилди. У амиралмуслиминнинг сояи давлатида яйраб-яшнаб юришни, жўшиб ижод саҳифаларини бойитишни ва чолаверса, Ҳўқанди азимнинг чирой очишига ҳисса қўшишини истарди. Яқин икки фасл ғоят узоқ чўзилди, тўшакка михлангвн олампаноҳ Амир Умархон тўшаги ёнидан жилмади, қалб дафтари варақланмади, сайқалланмади. Бугунги кун негадир бошқача — ёрқин ва жозибали эди.
Шу аснода Олима отин кўриниш берди, демак салтанатдан кимдир ташриф буюрган. Остонада вазири калон Исматуллабий таъзим қилгач, олампаноҳ ҳузурларида юкинган бўлди. Моҳларойим олампаноҳ Амир Умархонни холи қолдириш ниятида қўлини кўксига қўйганча китобхонадан чиқишни ихтиёр этди. Бу орада вазири калон Исматуллабий олампаноҳ Амир Умархонга рўбарў келиб эгилган куйи қўлини узатди.
— Қўлингизни олганимдан беҳад умидвормен, шаҳриёр! Салтанатингиз бундан ҳам тўкин, обод ва равшан бўлғай! Боз устига кўнгуллари шикорга чиқмоқни тилади, таҳсинлар ўқигаймиз. Буёғи Ўш, Ёзёвон, ёинки Қува ҳавоси роҳат бағишлашини, дилларни равшан этишини тилагаймиз. Алалхусус, ягона умид сиздан муддатни изҳор этсангиз, ўша ондаёқ отланурмиз, шаҳриёр!
Олампаноҳ Амир Умархон вазири калоннинг бу гал «шаҳриёр» дея мурожаат этишини негадир ёқтирмади, ҳозирнинг ўзида жавоб қилмоқчи эди, яна ниманидир эслаб, индамай қўя қолди.
— Мени кийинтирсинлар!
Вазири калон Исматуллабий шошиб қолди. Шикор муддатини айтиш ўрнига олампаноҳ Амир Умархоннинг шаҳар айланиши аёнлашди. Ясовуллар олампаноҳ Амир Умархоннинг олтин жиға, зар тўнларини кийинтиришга тушдилар.
— Уриниб қолмасмикинсиз, шаҳриёр!
Олампаноҳ Амир Умархоннинг чеҳраси бироз очилгандай бўлди.
— Бедовлар шайми?
— Ҳаммаси шай, шахриёр!
— Ҳўқанди азимни кўриш нияти туғилди. Янги иморатлар, мадрасалар...
— Ниятингиз улуғ бўлсин!
Вазири калон Исматуллабий ўзида йўқ хурсанд, яқин орада бошланадиган шикорни ўйлаб оғзининг суви келар, негаки худди шу онларни у орзиқиб кутарди. Шикор баҳона тунлари қўйнида моҳичеҳра нозанинларни эркалар, тонг ёришмаёқ яна олампаноҳ Амир Умархон ҳузурида таъзим бажо айларди.
Ўрда майдони сари яқинлашаётган олампаноҳ Амир Умархон вазири калон Исматуллабий жазоирий қилич таққан махсус муҳофиз йигитларнинг бетоқат бўлаётганлигини сезишди. Вазири калон Исматуллабийнинг қовоғи осилди, қоровулбегининг юраги ҳаприқди, шошиб соқчилар томон юрди. Дарвоза ортидан аллақандай овоз келар, соқчилар сочлари тўзғиган хотиннинг нарироқ туришини буюришар, ҳайдашар ва дўқ-пўписа қилишарди. Хотин эса овозини атайин баландлатиб султони мозорига ғишт қаларди.
— Дуо қиламан, бир карники, бир кўрники, дегандай меники ҳам ижобат бўлиб қолар...
Олампаноҳ Амир Умархон хотин қарғишини элас-элас эшитди-ю, бир сония жойида туриб қолди.
— Шаҳриёр!..
— Шанғиллаётган хотинни танурмисиз?
Вазири калон Исматуллабий бу саволдан довдиради, тўғриси у бундаи юмуш билан шуғулланишни ўзи учун ор деб ҳисобларди. Ҳозир нима деб жавоб қилишини билолмай қолди.
— Дилингизни оғритмангиз, шаҳриёр!
— Танирмусиз?
— Бирор тиламчи адашиб кириб қолгандир, шаҳриёр!...
— Дард ила ўксиб йиғлаётганлиги қулоғингизга чалинмади шекилли...
— Бундай нокасларнинг уруғи бир, шаҳриёр. Ўзларини покиза кўрсатиш пайида бўладию...
— Бас!
Вазири калон Исматуллабий олампаноҳ Амир Умархон томон таъзим қилди.
— Буюрингиз, шаҳриёр. Ҳозир амрингиз ўринланур...
— Илгари бундайлар йўқ эди чамаси...
— Шаҳриёр...
Олампаноҳ Амир Умархоннинг ўқ ялаб ўтган елкаси қолиб кўкрагида санчиқ турди, у оҳиста кўкрак қафасини силаган бўлди. — Шаҳриёр...
— Йўлни буринг...
Вазири калон Исматуллабий тушуниб етганича йўқ эди, олампаноҳ Амир Умархон юганни силтади. Бедов олд оёқларини даст кўтариб, кишнади. Олампаноҳнинг ўзи зар суви югуртирилган эгардан учиб кетишига бир баҳя қолди. Шундай бўлса-да, отнинг бошини орқага бурди.
Вазири калон Исматуллабий бедовига қамчи урди. Моҳларойим олампаноҳ Амир Умархоннинг зудлик билан ортга қайтганлигини эшитиб, дарвоза томон юрди. Моҳларойим олампаноҳ Амир Умархоннинг рангги оқариб келаётганлигидан юраги эзилди.
Вазири калон Исматуллабий олампаноҳ Амир Умархоннинг отдан тушишига ёрдамлашди.
— Ҳазратим...
Олампаноҳ Амир Умархон Моҳларойимнинг тиниқ ва ҳазин овозини англаб етдими, кўзини хиёл очди.
Моҳларойимнинг имосига муштоқ Олима отин хонаи хосга кўрпачани қалин қилиб тўшаб, «Ҳаммаси тахт, ойим», дегандай бош қимирлатди. Моҳларойим кўнглининг гулзори ва боғбони олампаноҳ Амир Умархоннинг вужудини тимдалаётган ярани англай олмас ҳамда бунчалик тез ўзгариб бораётганининг боисини тушуниб, етолмас эди. Яқин олти ой умрининг соҳибқирони бошида термулиб ўтириб, бугунгидек ёруғ лаҳзаларни орзиқиб кутган, қолаверса, юраги ҳам қон бўлиб кетган эди. Ажабо, бу мунаввар кунларни ким кўп кўрди экан? Наҳотки оламланоҳ Амир УмархОн хасталик тўшагидан қаддини кўтаролмаса. Ўзинг қўлла, ўзинг йўллаҳалоққи эгам!
Олампаноҳ Амир Умархон кўрпача узра ётаркан, бир зум оғир ингради, чамаси елкаси оша бораётган оғриқ кучаяётгандек эди. Алалхусус, олампаноҳ Амир Умархон бу сафар кўкрак қафасини ушлади.
— Ҳазратим... Бир оғиз сўзингизга муштоқмен. Нима бўлди, қийналаётган жонингизга жоним тасаддуқ. Жиллақурса бир оғиз сўзланг...
— Чоғир...
— Ҳазратим!
— Чоғир...
— Бир муддат сабр қилинг, ҳозир табиб ташриф буюрадилар. Иншооллоҳ, дарддан халос бўлурсиз...
— Юрагим... юрагим... Қани, ким. Ким бор, чоғир!..
— Ҳазратим...
— Чоғир...
— Ҳазратим...
Олампаноҳ Амир Умархон кўз олдида икки арвоҳ капалак бош тбмонига ўтгандек туюлди, уни кўрди-ю, нафаси тиқилди, сониян инграган товушда қўл силкиди.
— Кет... кет...
Моҳларойим қалбини қоронғулик чулғади. У секин ўрнидан туриб бурилмоқчи эди, олампаноҳ Амир Умархоннинг «кет, кет», дея ҳазин овози такрорланди, шундагина Моҳларойим умрининг ҳамроҳи ва мастони ўз-ўзи билан сўзлашаётганини тушуниб етди. Олампаноҳ Амир Умархон ўрнида тўлғанди. Чамаси унга Жумабий қайтоқи ва Ирисқулибийнинг суҳбати тинчлик бермасди.
Моҳларойим икки ўт орасида, нима қиларини билолмас, олампаноҳ Амир Умархоннинг босирқираб, «кет, кет», дейишларидан жони ҳалакда эди. Уч-тўрт табиб муолажа қилиб кўрди, алалхусус, салтанат султонининг танасидан ҳарорат пасаймасди.
...Кунлар ортидан кунлар ғамгин ўтарди. Моҳларойим олампаноҳ Амир Умархоннинг аранг пирпираётган киприкларига термилади. Бир томонда шам эрий-эрий кичрая боради.
Умр ва шам...
Моҳларойим уни эслади-ю, чўчиб кетди, ўзини ўзи койиди. «Йўқ, йўқ, бундай лаънати ўйни ел олсин!»
— Ҳазратим...
Моҳларойим олампаноҳ Амир Умархонга интиқ термилди, тобора музлаб бораётган баданига қўли тегдию кўзёшлари оқиб тушди.
Олима отин шамни янгилади, шарпасиз ортига қайрилди. Моҳларойим ҳамон унсиз фарёд чекар, қанийди, умрининг султони ва гултожиси ҳисобланмиш олампаноҳ Амир Умархон умрини шам янглиғ янгилай олса?! Жонини, жаҳонини беришга тайёр эди, афсус, минг бора афсус... Оёқ томонда Муҳаммад Алихон, Султон Маҳмудхон... Шайхулислом Маъсумхон тўра тинимсиз тасбеҳ ўгиради.
Олампаноҳ Амир Умархон бир энтикди, унинг кўз қорачиқлари кенгайиб кетгандек бўлди. Ана шу кўзлардан алвидолик сўзлари яширин боқаётганлигини англаш мумкин эди. Буни шайхулислом Маъсумхон тўра англади ва Моҳларойимга: «Бардам бўлинг, малика келин» дейишга улгурди. Моҳларойим ўкира-ўкира сочларини юлди.
— Йўқ, йўқ. Ҳазратим...
Шайхулислом Маъсумхон тўра олампаноҳ юзига бир зум термулиб турди-да, деди:
— Оллоҳнинг иродаси, қизим! Ўзи умр берган эгам ўзи тортиб олса нима ҳам дердик.
Моҳларойим қора рўмолини чангаллаб, қўш фарзандини бағрига босганча йиғлашга тушди.


Мени, эй чарх кажрафтор, ёримдин жудо қилдинг,
Хазондур боғи айшим, навбаҳоримдин жудо килдинг,
Айирдинг меҳрибонимдин, нигоримдин жудо қилдинг,
Чароғи нури бахши рўзғоримдин жудо қилдинг,
Нигори сарв қомат гулузоримдин жудо қилдинг,
Таним хоки раҳ ўлди, шаҳсуворимдин жудо қилдинг.
Mualifning boshqa asaralari
1 Mohlaroyim (qissa) [Mirza Karim] 1051
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика