Зиёфат (ҳикоя) [Mona Gardner] |
Ҳиндистон. Губернатор ва унинг хотини катта зиёфат беришаётганди. Улар — ҳарбийлар, элчихона ходимлари, уларнинг аёллари ва америкалик табиатшунос катта стол атрофида — ошхонада ўтиришарди. Бир аёл ва полковник аёлларнинг сичқондан ҳам қўрқишлари хусусида қизғин баҳслашишарди. — Аёллар ҳар қандай қийин вазиятда чинқиришади, — деди полковник. — Эркаклар эса асабини жиловлай олишади. Табиатшунос баҳсга қўшилмай, меҳмонларни кузатиб ўтирарди. Бирдан у уй бекасининг юзи ўзгариб кетганини кўрди. Бека тўғрига қараб ўтирар, гўёки қотиб қолганди. Аёл оҳиста имлаб хизматкор болани чақирди ва унинг қулоғига нимадир деб пичирлади. Боланинг кўзлари катта-катта очилди ва хонани тезда тарк этди. Табиатшуносдан бошқа ҳеч ким боланинг айвонга ликопда сут келтириб қўйганини сезмади. У ташвишлана бошлади. Ҳиндистонда ликопда сут қўйиш бир нарсани – илонни чақиришни билдиради. Табиатшунос хонада кобра борлигини англади. У хонанинг бурчакларига, гулдон орасига кўз югуртирди. Илон кўринмади. Фақат бир жой — стол ости қолганди. У шартта сакраб турмоқчи, бошқаларни ҳам огоҳлантирмоқчи бўлди, лекин кескин ҳаракат кобрани чўчитиб, илон бирор кишини чақиб олиши мумкинлигини биларди. У тез-тез, ҳамманинг диққатини жалб қиладиган оҳангда гапирди. — Мен кимнинг асаби чидамли эканлигини билмоқчиман. Ҳозир уч юзгача – беш дақиқа санайман, бирортангиз қимир этмай ўтиришингиз лозим. Ким қимирласа, эллик рупий тўлайди. Тайёрланинг! Стол атрофидаги йигирма нафар киши тошдай қотиб ўтирарди. У икки юз саксонга етганида кўз қири билан кобранинг айвондаги сут идиш томон ўрмалаб кетаётганини кўрди. Илон айвонга чиқиши билан у сакраб туриб эшикни ёпганида ҳамма қичқириб юборди. — Сиз ҳақ экансиз, полковник!-деди губернатор. — Мана, ҳозиргина эркак киши асабини қандай жиловлай олишини бизга намойиш этди. — Бир дақиқага,-деди табиатшунос уй бекасига қараб.-Миссис Винкс, хонада кобра борлигини қайдан билдингиз?. Аёл табассум қилганича жавоб қайтарди: — Илон оёғимга ўралиб олганди. |
№ | Mualifning boshqa asaralari |
---|---|
1 | Ziyofat (hikoya) [Mona Gardner] 379 |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62428 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 57895 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40505 |
4 | Guliston [Sa’diy] 36642 |
5 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23312 |
6 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23179 |
7 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 21833 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19541 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18663 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14485 |