Қисмат (ҳикоя) [Nilufar Turgʻunova] |
Қуёш ер бағрини қиздирар, кенг кўчанинг бошидан эса ўн тўрт ёшли қиз кўзларида милт-милт ёш билан югуриб келарди, ҳовлиси ёнига келганида шашқатор ёшини артиб, эшикни аста очди-да: — Ойижон, мен келдим, — деганча уйга кириб кетди. Назира опа бу ҳолга ҳайрон. Мактабдан эрта қайтгани сабабини сўраш учун дераза олдига борганида Заринанинг нолали овозини эшитди. — Отам ким, онам ким, қачонгача ташландиқ дейишади мени? — деганча йиғларди. Назира опа бу кўзёшлар қанчалик алам, ғам билан томаётганини ҳис этиб юраги эзилиб кетди. Зарина бу ҳовлига келганида жажжигина, нозик бир ниҳолга ўхшаш қизча эди. Уни Назира опа автобус бекатида онасини излаб ҳар томонга чопиб юрганида топиб олганди. Бир ой, бир йил ўтди, аммо ҳеч қандай дарак бўлмагач, уни ўз қизидек боқиб олди. Фарзандларидан ҳам зиёда эркалаб, тарбиялаб вояга етказди. Аммо Заринанинг бугунги аламли сўзлари юрагига жуда оғир ботди. Зарина Назира опани жуда яхши кўрарди-ю, кўча-кўйда бирортасидан «етимча, ташландиқ қиз» деган гапни эшитиб қолса кўтаролмасди. Назира опа бу каби қийин вазиятлардан чиқиб, қизга ўз меҳрини бериб улғайтирди. Зарина аста-секин меҳр тафтидан аламларни унута бошлади. Ўша, кўчадан йиғлаб келган кунлар ҳам ўтиб кетди. Ўн саккиз ёшга тўлганида, гўзал, ҳамманинг ҳаваси келадиган фаришта мисол қизга айланди. У ҳаётидан мамнун эди. Шундай кунларнинг бирида Заринага бир мактуб келди. Мактубни очганида унинг ичидан сурат чиқди, суратни қўлига олган Зарина эсанкираб қолди. Ўзига ўхшаган, аммо каттароқ ёшдаги аёл. Сурат ортига мактуб ёзилганди: «Салом, Заринам, мен сени бу ёшингда кўришни жуда орзу қилгандим, кўрдим ҳам. Болажоним, бу менинг — туққан онангнинг сурати. Аммо исмимни айта олмайман. Биламан, сен жуда бахтлисан, мен бадбахт сени ташлаб кетганимдан кейин шундай аёл сени топиб олганига шукр. У сенга мендан яхши она бўла олди. Агарда сени бағримдан юлиб ташлаб кетмаганимда, бу қадар бахтли бўла олмасмидинг? Чунки менинг ношудлигим сенга панд берарди. Шуни билишингни истардимки, мен сени яхши кўраман, буни унутмагин. Кечир мени, ёлғизим!». |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62385 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 57604 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40481 |
4 | Guliston [Sa’diy] 36529 |
5 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23274 |
6 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23158 |
7 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 21571 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19505 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18632 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14452 |