Рубоиёт [Abulvafo Xorazmiy] |
1 Иш аввалида кечиш керақдир жондан, Кўнгилдаги барча орзую армондан. Ҳар икки жаҳонни(нг) мақсуди бўлгайсан, Пок бўлсанг-у, кўнгил узмасанг жонондан. 2 Ўз ҳою ҳавасларингни билма маъбуд, Эй дил, бу тирикликдан эмас чин мақсуд. Беҳбуд[1] нимадир сенинг учун? Билгилки, Беҳбудни этиш тарк ҳақиқий беҳбуд. 3 Ҳар кимса асири нангу номдир[2] ҳануз, Ишқ йўлида, билки, нотамомдир[3] ҳануз. Бир дил бу фақирда борки, ишқ оташида Йиллар оша ўртанса-да, хомдир ҳануз. 4 Ул кимса тирикликка экан то банди, Севги майи завқининг эмас пайванди. Рақс айла қутулган эсанг ўз нуқсингдан, Қарсак чал агар қолмаса ўзлик банди. 5 Дедим: «Малако, мен — осию номасиёҳ[4], Сен балки гуноҳимни кечирмайсан, оҳ!» Дедики: «Ҳаётсан — шу ўзи катта гуноҳ, Айбинг шу тириклигингдадир, эй гумроҳ!» 6 То ўгмас экан жону жахрндан, эй дил, Бу жони жахрн юзини кўрсатмас, бил: То бохабар ўздан-у, гумондан хориж — Турли-туман оламдан эрурсан ғофил. 7 Ўз хоҳишича ҳеч кипга дарвеш бўлмас, Ул кўнгли қаттиқ ёр ишқига эш бўлмас. Ўз-ўзига қул — кимки ҳавасга банда, Озод киши ўз-ўзига қул ҳеч бўлмас. 8 Ғам дастида ҳар кимки гирифтору забун, Билсангиз агар боис унга ҳиммати дун. Бас, меҳнату дард илан бўлур ҳар дил шод, Ҳар ақл жунунга йўлламас, инчунин. 9 Хомуш бўл-у, ҳар турфа мулоқотдан кеч, Сўз йўли билан бегонага тўлгай ич. Дил — Ҳақ уйи, доим эшигин ёпгил зич, Ҳақдан бўлак унда тутмасин манзил ҳеч. 10 Дарвешлик учун завқу талаб лозимдир, Илми вараъу[5] ҳолу адаб лозимдир. Минг ранжу риёзатга тутиниб улфат, Тарки ҳама роҳату тараб лозимдир. 11 Ҳар маҳрами роз кўнглида сирринг пинҳон, Ноил сени(нг) раҳматишта ҳар бир инсон. Ҳар кимки эшигишта келаркан нолон, Маҳрум эшигингдан қоладирми ҳеч жон? 12 Ул мард этар орзу гўйини[6] майдондан, Ўйнар гўйдек етса-да захм ҳар ёндан. Бўлгай яна шод у захмнинг лаззатидан Ҳам шукрига бу захмни(нг) кечгай жондан. 13 Жаҳд айла ҳамиша то дилинг дил бўлсин! Қирқ ёргучи қилни комилинг дил бўлсин! Гар ҳомили[7] дафтар бўлмасанг ишқ ичра, Юк бўлгил-у, аммо ҳомилинг дил бўлсин! 14 Сен ўз вужудингдан кеч-у, мавжуд бўлма, Шодликни-да қўй, мойили беҳбуд бўлма. Ҳар кимки зиён қилмаса, суд ҳам кўрмас, Қилмай то зиён хомтамаъи суд бўлма. 15 Озод бўл-у, эй дил, у-ю бундан кечгил, Қул бўлма вужудга сира, жондан кечгил. Кам бўлсанг агар фазлу ҳунар соҳибисан, Йўқ бўлгил-у, ҳар белги-нишондан кечгил. 16 Жон толиби бўлсанг, ҳама жонсан, эй дил, Гар тан тиласанг, тан шу замонсан, эй дил, Аксинг нимада бўлса, шу ёнсан, эй дил, Бу хуш юз ила икки жаҳонсан, эй дил! 17 То меҳнату дард ичра ишинг сабр эрмас, Бор, фақру фано номасини тай эт, бас. Сўз очма сулуку тарку тадриждан кеч, Айланма бу сўзлар атрофида, хуллас. 18 Тун ярмида ёр хаёли бўлди меҳмон, Дедим: «Дилу жон сенга фидодир, жонон!» Деди: «Дилу жон, ахир, сенинг мулкингмас, Ҳиммат қилиш ўзгалар молидан осон». 19 Ёр фикри ҳамиша роҳати руҳу бадан, Ёр зикри ҳамиша лаззати кому даҳан. Васлишта васила[8] бўлса бу умрим агар, Умримни ҳисобламанг сира васлаи[9] тан. 20 Эй, сен мудом севгили жононимсан, Жонимсан-у, дилда сирри пинҳонимсан. Соғ бўлсам агар мудом танимга қувват, Дард етса агар дардима дармонимсан. 21 Нодонлик эрур тилда қилиш ишқни баён, Кўз ўрнини сўз чунки босолмас, бу — аён. Бўлмас билиб ишқ ҳақиқатин ақл илан, Кўринмас, ахир, шамъ ила хуршиди жаҳон. 22 Ишқинг менга жунун сари йўл кўргузди, Дилдан жами боғлиқлик ипини узди. Ишқ давлати деб ҳасадга бўлди нишон, Роҳат эди қисмат менга не ғам ёзди. 23 Ҳар кимга мақом ўлса агар кўйи жунун, Озод у «Нимага?»дан-у, демас «Не учун?» Маълумдир унинг бор ақлу идроки бутун, Чун айбу қусурдан холидир ишқу жунун. 24 Биз минг ишқу ишрат қонини сочгаймиз, Ранжу бало, фақру дардга дил очгаймиз. Куйганмиз-ей андоқки, куйиш лаззатидан Жаннат тўридан дўзах сари қочгаймиз. 25 Ул кимсага бандаман — балодан қочмас, Ишқ масти бўлиб, айш қонини тўккай, бас. Қўзғолса замин-у, чўкса-да чарху фалак, Бузмас пинапши сира, парво қилмас. 26 Дармон тилама, дард қидир, эй мискин, Дард бўлмаса, дармонни топилмоғи қийин. Мискинлигу номуроддигу дард изла, Мискинлару дардмандлар ила бўл яқин. 27 Дармонни нетарсан, аввало дард сўра, Бедардлик азал бедаво дарддан кўра. Дил олгучига дилингни измини бера, Ишқ атрофида кезипши бас қилма сира. 28 Умрингни ибодатга қуриб, эй жўмард, Оллоҳ йўлида бўлсанг агар комилу фард. Сўзимни эшит, билсанг ўзинг мард аро мард: Бўлсин кеча-кундуз рафиқинг дард, яна дард! 29 Бермам бу ғаму ғуссани дармонга сира, Бу фақрни-да мулки Сулаймонга сира. Бу фақру фанони олмадим арзон, бас, Қимматни алишмагайман арзонга сира. 30 Тутмоқ керак ул ҳақиқий оламда ватан, Бундан-да яқин бўламиз унда сану ман. Қать айлагамиз минг йиллик йўлни ҳар он, Бевоситаи замону безаҳмати тан. 31 Тор оламидан тиқилди бўғзимга бу жон, Халқ суҳбатидан ошди фигон, ошди фиюн. Тўйдим ўзим-у, ному нишондан, зеро, Мен келган ўшал жаҳрнда йўқ ному нишон. 32 Бечораю ноумиду кўнгли решман, Нодонлигу ҳайронлигу заъфга эшман. Дарвеш атайин ўзимни қай хислат ила? Дарвешмас-у, хоки пойи ҳар дарвешман. 33 Ўз орзуларимни қай куни тарк этдим, Ердан узилиб, етти фалакка етдим. Сен маслаҳатим яхши қабул қилгайсан, Ол маслаҳатим — мен уни сенга тутдим. 34 Бўлганда ишимнинг изми қўлимда агар, Ёрим сочидан-да чувалар эрди батар. Менинг ўз ишимга назарим бўлса эди, Қилмасмиди у ишимга бир зарра назар. 35 Кўз ёшинг агар кумуш, юзинг зар бўлса, Жам мулки билан тахти Сикандар бўлса, Сендан-да хотиржам киши йўқ оламда, Ҳақ ҳукми билан амну ризо гар бўлса. 36 Бор ушбу жаҳондан ўзга чин, асл жаҳон, Бўлмас уни тил бирла қилиб шарҳу баён. Бас, барча сабаблар сабаби ул ерда, Лекин унинг ўзи бесабабдир бегумон. 37 Етгай бекарон у зотдан ҳадду карон Қам оламу бенишондан ному нишон. Ул ерда агарчи на замон бор, на макон, Ул ердан етар бизга макон бирла замон. 38 Шодлансам-у, мисли чарх чарх урсам ман — Қасдига рақибларимнинг арзир, зотан, Бу зоти сифатларки, фақирда мавжуд, Пок зоти сифотидан Худонинг равшан. 39 Дунёдаги ҳеч нарса адамдан бунёд — Бўлмайди иродат айламай соҳиби дод. Чунки у муриду бошқа бор нарса мурод, Мавжудлигимиздан неча масрурмиз-у шод. 40 Бу дунё алойиқларидан[10] озодман, Чунки Руҳи мутлақдан азал бунёдман. Мавжудлиги боис Уни мен мавжудман, Ҳар лаҳза ўзимни(нг) борлигимдан шодман. 41 Эл расму русумидан бўлибман озод, Шундан мурод вақфида кўнглим обод. Зоҳирда кўринсам-да агарчи ғамгин, Ботинда эрурман аммо мамнуну шод. 42 Эй шоҳи жаҳон, сендан хушҳолман-у шод, Ҳар лаҳза Расул руҳи мени айлар ёд. Айтар: яна икки-уч кун ҳибс ичра яша, То жону жаҳондан руҳинг топғуси нажот. 43 Эй сен жами умматта мақсуду камол, Борлиқцан улуғ, йўқликдан пок, алҳол. Йўлингда сенинг ақл эрур дийдаи кўр, Васфингда сенинг нафс эрур нотиқи лол. 44 Мажнунман, эмас телба қаламга лойиқ, Билмам ҳудуси қидам[11] маъносин ортиқ. Дерлар йўқлик зидди эрур борлиқнинг, Йўқлик мени(нг) мазҳабимда айни борлиқ. 45 Ушшоқ жони зотингда сенинг мустағрақ[12], Умринг икки ҳарфидан бу дунё муштақ. Озодлигу қайдингни[13] аён этсанг-да, Не ҳолки, муқайядсан-у[14] ҳамда мутлақ. 46 Ким водийи ҳайрат ичра тушди мендек? Ақлу дилу дини елга учди мендек? Куфр ўлди бутун дини-ю, куфри эса дин, Ҳар икки жаҳонидан-да кечди мендек? 47 Замону макондан у муназзаҳ[15] тургай, Ер-кўк Уни(нг) ҳусни шавқидан чарх ургай. Асмою[16] сифоти ўй-хаёлдан юксак, Афъолу фазилати гумонни сургай. 48 Ҳам ёр Ўзинг менга, ҳам ағёр Ўзинг, Бегона Ўзинг, маҳрами асрор Ўзинг, Дард бергучи зор дилга дилафгор Ўзинг, Ҳам сиҳҳати жону дили бемор Ўзинг. 49 Ҳар кўзгуда ҳуснинг жилвагардир, ёҳу, Эй Сен ўзининг ҳуснига ўзи кўзгу. Ҳар кўзда жамолингни ўзинг кўргайсан, Ҳар тилда каломинг-да жаранглар эзгу. 50 У бўлмаса, бўлмас эди ҳар икки жаҳон, Юксак У хаёл билан гумондан бегумон. Ҳар заррада бўлса-да аён У ҳарчанд, Аммо нишони шуки, йўқ Унга нишон. 51 Зотинг сени, эй Тангрим, ҳар зотда ниҳон, Зотинг туфайли пойдор икки жаҳон. Биз — битта юзинг, сенинг юзингдир икки — Бу юзни буён бурасан, у юзни уён. 52 Қилганмиди пашша ҳеч замон филни шикор? Уммонни симирганми ва ёким бутимор?[17] Йўл очмаса ўзига қилиб жонни нисор, Олам шоҳининг зарра билан не иши бор? 53 Йўлдан етишдик неча масрурлар, Тўй бизга мудом ранжу балою шўрлар. Дийдор агар нақд эса, бизга не зиён, Дийдори агар қилса-да бизни кўрлар... 54 Пўчоқ каби бир боқса жаҳрн — мақбул эмас, Бир боқса мағиз каби у яхшидир, абас. Биз балки ёмон дунё томонидан, лек, Ҳақ нурини идрок этса, ким яхши демас? 55 Қалб қўзи-ла боқсанг эзгудир бор олам, Чунки йўқ Ўзидан ўзга ёту ҳамдам. Биз деб қарасак жаҳонни — ҳаммаёқ ғам, У деб қарасак жаҳонни — барча хуррам. 56 Ҳарчанд вужуд қуёпши(нг) соясидир, Шахс бўлмаса ул соя тополмайди зуҳур. Ғайб оламида шахс — Худонинг исми, Зоти Унинг офтобу жаҳон соя эрур. 57 Ўзлик сари бошлангусидир ўздан йўл, Ҳақ қўлламаса, бу йўлни ўтмак мушкул. Ойдан бехабар эсак-да биз, аммо улар Аввалгисидан кейингиси огоҳ, бил. 58 Сендан сенга борар йўл бепоёндир, Жонинг сенинг тандир, яна унда жондир. Бас, арши мажид ул ломакон баҳри аро Гўёки садафу гавҳари инсондир. 59 Ер теграсида фалакни кўр саргардон, Рақс айламагай жисм агар йўқдир жон. Бу чарху заминга куч берар жони жаҳон, Ул жони жаҳон мадад олар Ҳақдан аён. 60 Ул жону жаҳон нечун кўздан ниҳон? Дил ичра вале мисоли офтоб аён. Йўқ, йўқ, ғалат айтдим, ҳар нима қўрсам — Ул, Чун мазҳари зоти Уни(нг) зарроти жаҳон. 61 Оҳ-зори бедиллар дилининг бўлса-да минг, Дил пардасидан ҳеч кўрсатарми юз, денг. Тавҳид сирин қалам билан ёзмоқлик — Жон кўзини тирнамоқ тикан бирлан тенг. 62 Бир лаҳза эшит ошуфта ошиқ қалбин, Бу нуктани ҳал қилган эмас Афлотун. Олам жаму сенда, сен бу оламда вале Тинглаб мени на нега деярсан, на чун? 63 Қўлингда агарчи мулки Искандару Жам, Қул айламасин сени сира сийму дирам. Олам жаму сенда, сен жаҳолат ичра, Оламда деб ўзни қиласан ҳис чинакам. 64 Эл суҳбатидан чеккага олгил ўзни, Ўлтирма қаергаки тикар эл кўзни. Азбаски, киши билмаса ўз соҳибини, Машҳурлиги ҳеч — унутмагил бу сўзни. 65 Бош оғриғи кўп авомни, мўл ранжи хавос[18], Бул иккисидан топмади ақл аҳли халос. Мажнун бўл-у, ақл истама-ю, айла қабул Ихлос ила бу сўзники, эрмас беасос. 66 Ҳал бўлмагай эл бирла ишинг ҳеч берайб[19], Хоҳ аҳли ҳунар бўлсин-у, хоҳ соҳиби айб. Ёқангга тикиб бошни ҳузур бирла ўгир, Не туҳфа ҳозирлашини кут олами ғайб. 67 Лоф урсам агарки, мен билан ул шаҳзод, Ул асл мурод куллу бу кулли мурод. Ҳажри ғамидан чексам агар оҳ-фарёд, Хирмони висолини берурман барбод. 68 Сен бир яширин ғамга маконсан, эй дил, Ким талъатидан ою қуёш ҳам хижил. Умринг-ку адо бўлди бутун ёр излаб, Ундан вале бебаҳрасан-у ҳам ғофил. 69 Ёр нохунидан[20] қўйинда гўёки рубоб — Янграр вале ундан бехабарман, не азоб? Гўё туриб от устида оти йитган, Ё сувда туриб сув қидирар бағри кабоб. 70 Комил кишилар суҳбатини иста мудом, Муқбил[21] кипшлар бирла ўтир, тингла калом. Қоп-қора ўтин нур ўлди ёр суҳбатидан, Инсонга яқин бўлди-ю, жонланди таом. 71 Сен сояга боқ: шуъладан излайди висол, То соялигича қолса у — васл маҳол. Гар соя вужуд зулматидан топса халос, Нур бўлғуси, қолмай нуқси топғуси камол. 72 Мажнунман, адаб бўлмаса гар маъзурман, Девонаю расволик ила машҳурман. Узимдамас ихтиёриму мажбурман, Мақбулу шу ҳолатим, ўзим масрурман. 73 Ишқ сўзидан ўзга сўзни сўзлама — қўй, Биздан адабу ахлоқни излама — қўй. Биз гўймиз-у, қудрати Унинг чавгондир, Гар тегмаса чавгон, ҳаракат қилмас гўй. 74 Маркаб сенга тан, мақсади танни англа, Бас, рокибу маркаби баданни англа. Ўзингча Худо қошига элтолмассан, Ўзни унут-у, ўзлик, яъни «манши англа! 75 Борган сари ўз-ўзимга ҳайрондирман, Чунки ўзим ўз кўзимга пинҳондирман. Бас, ҳаммаси — Сен, шу жумладан, мен ҳам, лек, Ҳеч нарсани билмагувчи нодондирман. 76 Эй, Сен мен эмас-у, мен-да Сен эрмасман, Ҳам жонсан-у танда, ҳам на жонсан, на-да тан. Мушрик бўлар ул — кўрса бўлакни Сендан, Кофир бўлар очса ўзга мавзуда сухан. 77 Сен жону жаҳонсан-у, на жонсан, на жаҳон, Пайдо-ю ниҳонсан-у, на пайдо, на ниҳрн. Гар олмаса қамраб нимани ақлу баён, Сўз мавзуи ҳеч қачон бўлолмас у — аён. 78 Бор гарчи қулоғимиз — балиқдек кармиз, Кўзимиз очиғ-у, кўрдан баттармиз. Бас, уйқу-ю бедорлигимиз бир хилдир, Сувратни севиб, моҳият истармиз. 79 Сўз денгизи кўнглимда менинг урса-да жўш, Тун-кун юраман балиқ каби жим, хомуш. Ул маҳрами роз тинглар экан розимни, На тил унга заҳмат, на қулоқдир ташвиш. 80 Ишқ — менга имом бўлса, сукут саклаш — дин, Топдим шу сукут орқасидан нури яқин. Оғзимни қаро тупроққа тўлдиринг-ей, Сўз айттали очсам оғиз шундан-да кейин. 81 Сен ақли куллу холиқи ҳар бир жонсан, Йўқ сўзга ўрин, сабабки, юз чандонсан. Юзинг сени ҳам нур-у, ҳижоб ҳам ўзи, Шундан Ўзинг пайдо-ю, Ўзинг пинҳонсан. 82 Кўзишта агарчи шакл бисёр келди, Қилсанг эътибор: биттаси такрор келди. Бор бўлса амал қудрати бизда — У сабаб: Ҳақ бизда этиб ўзин намудор[22] келди. 83 Эй, мен Сени жондан-да яқин билгайман, Васфингга заифлигим тайин билгайман. Бинолиги кўзимни-да сен — кўргайман, Донолиги ақлимни-да сен — билгайман. 84 Сендан сира бўлмагум жудо то борман, Сўзимга далил шуким: толеъга ёрман. Зотингда кўринмаса, не тонг, бу зарра, Нурингда агар зоҳирман, бас, борман. 85 Ул ўзи ниҳондир-у, жаҳондир ошкор, Ирфон аҳли шоҳиддиги балки бекор. Ошкору ниҳон — барчаси Ўзи балки, Ҳақ аҳлига Ҳақдан ўзгаси не даркор?! 86 Ишқдан ишқ умид қил, ўзга мақсуд тилама, Кеч жону жаҳондан-у, беҳбуд тилама. Ҳар кимки зиён қилмаса, суд ҳам қилмас, Қилмай турибон зиён, абас, суд тилама. 87 Жонимдасан-у, сендан узоқман, жоно, Кўз нури ўзинг, юзинг қилар кўр, аммо. Бундан оғир аҳволга тушарми кимса: Сен менда-ю, мен сенда эмасман асло. 88 Кимнинг дилида бир ғами пинҳон бўлмас, У мисли тирик мурдадир — инсон бўлмас. Бор, дард сўра — бедардлик иллатдир, Бир дардки, унга сира дармон бўлмас. 89 Ақл аҳлини сўзига қулоқ тутса мудом, Борлиқ фақат адамда мавжуд — тамом. Йўқ бўлмас экансан, бор ҳам бўлмайсан, Борлиқ деганига аслида йўқлик ном. 90 Мажнунман-у, Лайли ҳидидан маст ўлдим, Сочи каби ошуфта, паришон бўлдим. Ҳамхонаман унга-ю, кўзимдир боғлиқ, Дийдорини бир марта кўролмай сўлдим. 91 Бир куни дедимки: «Эй Худованди жаҳон, Бу ранжу азоб тугарми — қийналди-ку жон? «Бу ранжу азоб қадрини то билмас экан, Шу ранжу азоб дастидан ўлгунгдир аён». 92 Қилдим гуноҳ — узри ўзидан баттар, оҳ, Нотўғри бу уч даъво сабаб мен — гумроҳ: Даъвои вужуду талаби қуввату феъл, Ло ҳавлу ва ло қуввату илло-биллоҳ. 93 Оёт Ўзинг, соҳиби оёт Ўзинг, Асрори ниҳонни билгучи зот Ўзинг. Толиб сени хоҳ билса-ю, хоҳ бйлмаса-да, Матлуб Ўзинг, мақсуди ниҳоёт Ўзинг! 94 Кўргил, нима топди ишқдан ақли салим, Мен — Хизри замон, сен эса — Мусои калим. Олмоқ эса орзу суҳбатимдан баҳра, Билдирма-ю эътироз, кўрсат таслим. 95 Сендан ҳам умидворлиг-у, ҳам коми мурод, Ғам ғамзададир сендан-у, шодлик эса шод. Ҳар қайда эшик бўлса очиқ ё ёпиқ, Амрингсиз у на баста бўлар-у, на кушод[23]. 96 Кашф айламак ақл учун сири ғайбни маҳол, Ақл парда ортида этди ишқдан савол. Мавжудлиги дарвешни ҳижобдир ўзига, Мавжудлиги маҳв ўлса, насиб васлу висол. 97 Бу нуктани англаш биз учун ноимкон, Бу сирни ечолмай нотавон диллар қон. Бу турли-туманлик бари бир илдиздан, Бу турли-туманликка сабабдир Раҳмон. 98 Бегонаю хешга сўзлама ишқ дардин, Элтар у зиёд таъна-маломат гардин. Йўқ сабрдан ўзга чораси дил дардин, Таслиму ризо деб англа нажот шартин. ↑ Беҳбуд — эзгулик, саломатлик, хушаҳволлик. ↑ Нангу ном — шараф ва номус. ↑ Нотамом — қусурли, комил эмас. ↑ Номасиёҳ — ёмон амаллар қилган, гуноҳкор. ↑ Илми вараъ — тақводорлик ва парҳеякорликка оид талаб-қоидалар мажмуи. ↑ Гўй — чавгон ўйинида ўйналадиган тўп. Гўй этмоқ — бирор соқада илгарилаш, голиб бўлиш, афзаллик қилиш. ↑ Ҳомил — юкли, юк кўгарувчи, олиб борувчи. ↑ Васила — восита, сабаб, баҳрна. ↑ Васла — ямоқ. ↑ Алойиқ — боғлиқлик, алоқа, муносабат. ↑ Ҳудусу қидам — коинотнинг азалию қадимий эканлиги ёки кейин яратилганлигидан баҳс этувчи икки назария. ↑ Мустағрақ — ғарқ бўлган, ўзлигини йўқотган. ↑ Қайд — боғланиш. ↑ Муқайяд — боғлиқ, гирифтор, вобаста. ↑ Муназзаҳ — пок. ↑ Асмо — исмлар. ↑ Бутимор — балиқчи қуш. ↑ Xавос — хос кишилар, улуғ зотлар. ↑ Берайб — бешубха, бешак. ↑ Нохун — тирноқ; мизроб. ↑ Муқбил — бахтли, саодатманд. ↑ Намудор — намоён. ↑ Кушод — очиқ. |
№ | Mualifning boshqa asaralari |
---|---|
1 | Ruboiyot [Abulvafo Xorazmiy] 581 |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62720 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 60018 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40604 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37056 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 24082 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23739 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23417 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19907 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18940 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14698 |