Агар ўғил бўлса (ҳикоя) [Temirtosh Jayhun]

Агар ўғил бўлса (ҳикоя) [Temirtosh Jayhun]
Агар ўғил бўлса (ҳикоя) [Temirtosh Jayhun]
— Қирққа кириб қолдингиз, ахир,— деди зарда билан хотиним.— Бундоқ ўзингиз ҳақида ўйлаб, чекишни ташласангиз бўларди. Бу зарарли-ку!..— Шундай деб тўнғиллаганча ёнбошга ўгирилиб олди.
Қанча вақт ўтганийкин? Аввал стулга ястаниб ўтирдим-да, оёғимни дераза токчасига узатдим. Кейин газетани очдим — қачон, қай тарзда мизғий қолибман? ЙОЗНИ бетоқатлик билан кута-кута тоқатимиз тоқ бўлганди, худди мазах қилгандай эрталаб яна ҳаво айниди-қолди.
— Йўқ, жонгинам! Шунчаки совқотибман. Оёғимни ушлагин, нақ муз-а. Совқотдим!
Хотиним ухлолмай, у ёқдан-бу ёққа ағдарилганидан пружиналар ғижирларди. У жаҳл билан тескари қараб, деворга ўгирилиб ғужанак бўлиб ётиб олганди.
— Совқотдим, музлаб қолдиммиш, вой, тавба-ей! Тамакининг касофатимасми? Ҳаммаси, ер юткур, чекишдан! Ўзингизни ҳалиям ёш, деб ўйлаяпсиз, чоғи... Тортишмай қўя қолинг!
Уйғонганимда газета тиззамда ётарди, бошим кўкрагимга осилган, бўйним номувофиқ ўтирганимдан қотиб қолганди. Қанча мизғидим экан? Турганимда тишим-тишимга тегмай такирларди. Xонани кўздан кечирдим, стол усти бетартиб бўлиб ётарди. Шимим билан курткамни ечдим. Оёқ учида юриб ётоқхонага кирдим. Пижамамни қидириб топдимда, чироқни ўчирдим. Яна оёқ учида эҳтиётлик билан ётоқхонага кириб, пайпаслай-пайпаслай каравотни топдим — кошки, ўнғайгина бўл-са!—ўринга секингина ётдим. Пол ва тўшакнинг ғи-жирлашидан хотиним уйғониб кетди.
— Соат неча бўлди?
— Ўн икки ярим,— дея жавоб қилдим таваккалига. Ётган заҳотим йўтал тутиб қолса бўладими! Томоғим қичишганидан, йўтални тўхтатишга ҳоли қудратим қолмаганди. Кўксим қисилишидан на нафас , ололаман ва на нафас чиқара оламан. Бинобарин, ўпкамдан нолимайман. Нафасимни ичимга ютдим. Кўксимда ҳеч нарса оғримаяпти, шекилли. Юрак уришимга қулоқ тутдим. Xудди соатдек урмоқда. Чуқур нафас олдим. Балки, хотиним ҳақдир. Балки тескарисидир. Ҳар ҳолда, ҳақ бўлса керак. Нафас йўлларим никотин, заҳарли қатрон билан заҳарланган шекилли. Нафасимни тўхтатишга ҳаракат қилиб кўрдим — қаёқда дейсиз!— кўксим йўталдан тилка-пора бўлаётганга ўхшарди.
Бу икки йилми уч йил аввал бўлганди. Кечқурунлари қаҳвахоналар ҳамда кварталларни айлана бошладик. Мени, албатта, ўша заҳотиёқ ишдан кавушимни тўғрилаб қўйишди. Мен ҳам бўш келмай, хукумат советига шикоят қилиб ариза бердим. Кейин ўйланиб қолдим, ахир, улар ҳақ-ку — уларни қўлидан ҳокимиятларини тортиб олмоқчи бўляпсан-ку, тағин ишдан ҳайдамасликларини талаб қилганингга ўлайми. Ғирт бемаънилик! Шундай йўлни танлаган экансан, жасорат кўрсатиб, темирдек сабр-тоқат намунасини кўрсата бил. Нима сабабдан биз шундай қашшоқликда яшаётганимизни ишчи ҳамда деҳқонларга тушунтириш лозим. Шундай қилиб, кечқурунлари қаҳвахоналарни айланадиган бўлдик. Аввалига қийин кўчди, одамлар олдида гапиришга уялардим. Xудди қўзичоқларга ўхшаб, нутқ ирод этаётганингда киприк қоқмай қўлоқ осиб ўтиришади. Кўп ўтмай, ўрганиб кетдим. Ҳаммадан ёмони — гапирмасам туролмайдиган бўлиб қолдим. Микрофонни қўлимга олишим билан ўзимни тўхтатолмай, булбулигўё бўлиб кетаман. Нима ҳақда гапирганимни, худо ҳаққи, кейин ҳечам эслолмайман. Нутқ ирод этаётганингда ўзингни эркин ҳис қилиб, қалбингда шундайин жасурлик уйғонадики, оқибат натижасида ҳеч нарсадан чўчимай, хаёлингга келган нарсани гапираверасан. Бундай дақиқада инсон, менинг сезишимча, жамият билан чоғишиб кетганга ўхшайди ва бу бирликни ҳис қилгандай бўлади ва унга ҳамма куч, барча жамиятнинг қудрати ўтаётганга ўхшайди.
Квартал қаҳвахонасига кириб борамиз-да: «Салом алайкум!»—деймиз. «Алайкум салом!» «Биз, қулоқ-чаккаларингга тегиб кетган анави сиёсатчилардан эмасмиз, оғайни, билдингми? Сайловда овоз беринглар, деган ниятда келганимиз йўқ... Сиёсат нима эканлигини биласанми? Сиёсат билан шуғулланмаганман деяпсанми?.. Энди сиёсатни ким қилаётганини тушундингми? Бойлар!.. Уларда бунинг учун пул-маблағ етарлида!..» Шундан кейин одамлар чўнтакларидан сигарета чиқариб, чин кўнгилдан меҳмон қила бошлашади: «Меникидан чекиб кўрчи, афанди!..»
Тутун босган, никотин билан заҳарланган қаҳвахона деворларида хўрандаларнинг бошлари узра албатта токча бўлиб, унда материя билан .ўралган динамикли «ОҒА» маркали радиоприёмник каттакон яшикда музайян турар, шундоққина ўчоқнинг тепасида эса, нақ шифтга тиралганча маршал Чақмоқ, Ғози Мустафо Камол ҳамда «дунёнинг биринчи гўзали» Кериман Xолиснинг ранги ўнгиб кетган портретлари осилган, кираверишда эса умумдиққатини жалб қилиш мақсадида_ «Силдан қандай эҳитёт бўлиш лозим» деган плакат ёпиштирилган, бу авом халққа мансуб қаҳвахоналарда одамлар уларга кўрсатилган ҳурматдан таажжубланишганча сени ўтказиб, меҳмон қилиш ҳаракатига тушиб қолишарди. «Биз билан чой ичинг, афандим Ҳошим ўғлим, бизга чой олиб кел-чи». «Меникидан чекиб кўр-чи, бей. ЙОКИ, балки, бизнинг «Биринчи» навидан ҳазар қиласанми?» Нега энди жирканарканмиз? «Биринчи»дан тутатамиз, ундан кейин «Бафру», сўнг «Бююккюлюб»... Энди «Келиджик». Яна битта «Янги хирмон»дан. Кейин яна «Бююккюлюб». Яна «Биринчи». Сўнг «Сипоҳиоджағи». Яна «Иккинчи...» Фақат эрталабга яқин итдек чарчаб ўринга чўзиласану хаёлга ботасан: неча стакан чой, қанча ликоб қаҳва ичиб, неча пачка сигарета чекдинг-а? Никотин, ҳамда кофеиндан лабларинг ёрилиб кетади, худди уларга заҳари олуд суртилгандек. Натижада, уйқу ҳам ҳаром. Xўрозлар қичқира бошлайди, мен эса у ёнбошдан-бу ёнбошга ағдарилганим-ағдарилган...
Хотиним ҳақ... Бу йўталим совуқдан эмас, сигаретадан. Чекишни ташлаш вақти етди. Нега энди? Нега энди чекишни ташлашим керак экан? Агар хотинимга қулоқ соладиган бўлсам, дарҳол чекишни ташлашим керак: биринчидан, ортиқча харажат, иккинчидан, буниси муҳимроқ — у буни айниқса таъкидлашни яхши кўради!— сигарета умрнинг эгови. Қон томирларини парчалайди. Юракни ишдан чиқаради. У ўпка ракини келтириб чиқаради. Ошқозонни касаллантиради. Лекин мен бир қарорга келолмайман, турмушинг ўнгидан келмаган экан, яшаш керакми ёки йўқми? Қирқни ҳам уриб қўйдик. Ишдан дарак йўқ. Ҳаммаси тасодифга боғлиқ! Фақат муваққат иш топишга муваффақ бўламан. Қаёққа бош суқма, ҳаммаёқда ҳам бурнингни тагида эшикни беркитиб олишади — ахир, ҳаммага отнинг қашқасидек маълумсан-да: «Халққа сиёсат нималигини тушунтиришга уриниб кўрдингми!»
— Вой-вой-ей, росаям совқотиб кетдим-ку — дедим хотинимга.— Оёғимни ушлаб кўргин, худди яхга ўхшай-ди! Ҳечам исимаяпман. Очиқ дераза олдида ухлаб
қопман. Сен бўлсанг нуқул сигарета, сигарета, деб уришганинг-уришган!.. Жин урсин! Барга қатнамасам, қарта ўйнамасам. Яна чекма дейсан-а!.. Бундай ҳаётга тупураман!..
Хотиним пўнғиллади-да, яна менга орқа ўгириб олди.
— Чекаверинг! Чекаверинг бу заҳарни, саломатлигингиз учун то тонггача йўталиб чиқаверинг!..
Дарвоқе, яна қирқ йил яшашни хоҳлаш-хоҳламаслигимнинг унга неча пуллик оғирлиги тушди экан, ҳайронман!
Кечқурун автобусдан тушиб негалигини ўзим ҳам билмайман, одатдаги йўл билан уйга эмас, балки мачит томонга йўналдим. Яна бир кун беҳуда ўтди, мана беш кундирки ҳеч қаердан иш тополмай сарсон бўляпман! Мачит олди расталар билан тирбанд. Такси тўхташ жойи... Шофёрлар хириллаган овозда: «Кеп қолинг, кимни кварталга олиб бориб қўяй?..»— деб қичқиришарди. Қарасам, деярли барча олиб сотарлар янги бодринг сотишяпти. Бодринглар ҳозиргина палагидан узиб олингандай кўринсин, деб унга сув сепишяпти. Баъзилари эса, агар хоҳласанг, бодрингни арчиб, устамасига туз ҳам қўшиб беришади. Уларда худди устарага ўхшаш пичоқлар бор. Уни бодринг юзасидан худди соқол олаётгакдек авайлаб юргизишади. Кўм-кўк пўстини юпқа қилиб кесишади. Бодрингнинг ҳидига сўлакларим оқиб кетди. Бодринглар ҳар ҳолда, эртанги бўлмаса ҳам нечукдир донасига бир ярим лира сўраб ўтиришибди. Битта резаворфурушнинг олдида тўхтаб,бодрингни қўлимга олиб у ёқ-бу ёғини кўрган бўлиб, нархини сўрадим. Кейин бошқасининг олдига йўналдим. йўқ, кесган жойларидан ушлаб, бир қуруш ҳам ён босишмаяпти. Чўнтагимдан уч лира олиб, Тунжели вилоятининг Пертек деган жойидан олиб келинган иккита бодринг сотиб олдим. Заб газак-бопда, ўзиям!
Бодрингларни газетага ўрадим-да, резаворфуруш ва машиналар орасидан ўтиб уйга йўналдим. Бирдан қалбим шодликдан енгил тортиб кетди!..
...Ўшанда беш ёки олти ёшда эдим, шекилли. Отам қўлимдан ушлаб олганди — чарчаганимдан оёқда зўрға судралиб келаётгандим. Дарвоқе, юриб эмас, унииг қўлига осилиб келаётгандим. Биз шаҳарчадан қайтиб келаётгандик. У ерга нега борувдик? Нега дадам мени ўзи билан олиб кетганди? Эсимда йўқ. Оёғимда қўй терисидан тикилган сариқ чориқ, иссиқда узоқ юрганимиздан оёғим шишиб кетганди. Биз йўлга чиққанимиз-да сўфи ҳали бомдод намозига азон айтмаётган эди, қайтаётганимизда эса кечки намоз бошланай-бошланай деяётганди. Қуёш уфқ ортига бош қўйганди. Авшар бобо кечки салқин тушиши биланоқ полизга сув қуя бошларди. Эски тош новдан оқиб тушаётган ингичка ирмоқчани бўғиб полизга оқизган бобо йўл бўйидаги шийпоннинг устунига суяниб бодринг, тарвуз ҳамда қовуннинг кўм-кўк палак ёзган эгатлари аро шилдираб оқаётган сувни завқ билан томоша қилиб турган экан. Шу вақт биз келиб қолдик. Авшар бобони кўрган захотим, қўлимни отамнинг кафтидан тортиб олдим-да, шийпон олдига чопиб бориб, барглар орасига яшириниб олганча ўзининг сап-сариқ гуллари билан имлаётган тиқмачоқдек, ғадир-будир бодрингларга қараб тўхтаб қолдим. «Оббо хўтикча-ей, худо ўз паноҳида сақласин!»— яқинлаша туриб, мен ҳақимда шундай деди отам. Бобо ўчиб қолган папирос қолдиғини оғзидан олдида, нов томонга чертиб юборди. Кейин тамакидан сарғайиб кетган тирноқлари ичига тупроқ кириб қорайган беўхшов дастпанжаси билан сочини тароқлади ва отамнинг гапларини қайтарди: «Оббо хўтик набирагинам-ей!» Бобонинг қўли, юзи, илма-тешик камзули — ҳаммасига худди отамнинг соқол-мўйловига ўхшаб тамаки ҳиди ўтириб қолганди. Бу ҳидни мен яхши билардим. Кўпинча бизникига отамнинг укаси Xакки келиб турарди. У ҳар гал келганида мени осмонга ирғитиб ўйнатар, тиззасига ўтирғизар, кейин ергача эгилиб қўлимдан ушлаганча бошидан ошиб ўйнатарди. Бу ўйинни бизда «ажал сиртмоғи» деб аташарди: Кейин қучоқлаб, ёноғимдан ўпар ва: «Аканг қарағайнинг хўтикчаси!» деб эркалатарди. Амаким ҳам ашаддий кашандалардан эди. Онам: «Сен кетганингдан кейин, қайнижон бир ҳафтагача боладан тамаки ҳиди гуркираб туради»,—деб тўнғилларди. Эсимни танибманки, онам тамакини кўрарга кўзи йўқ эди. Амаким индамасди. Менга қараб фитначилардек: «Онангга эътибор берма», дегандай кўзини қисиб қўярди. Онамнинг вайсашларини эшитмагандай унинг тиззасига чиқиб олиб, худди қўйдай ювош тортиб ўтириб олардим. У бўлса: «Қани, бир эшакка ўхшаб ҳанграб берчи!»—дерди. Ҳар доим шундай найрангдан кейин Xакки амаким албатта менга бирор-бир ширинлик беришини билардим. Унинғ чўнтагида доим мен учун мавсумга қараб бирор-бир совға бўларди. Агар ўша куни шаҳарчага боришга улгурган бўлса, ҳатто апелсин ҳам олиб келарди. ЙОКИ ширин қўзоқ, баъзида каштан. Бир маротаба эса чўнтагидан кўк-қизғиш таёқчалар чиқарди. Мен ажабланганча: «Бу нима?»—деб сўрардим, у: «Шакарқамиш»,— деб тушунтирди.
«Сен ўзинг зап азамат йигицан-да! Эшитишимизча, ҳанграшда ҳеч ким сенга бас келолмас эмиш-а,— кулганча дерди Авшар бобо ва дағаллашган кафтлари билан гарданимга шапатилаб қўярди.— Қани бир ҳанграб берчи, эвазига курсиллама бодринг оласан!» Бор кучим билан кучаниб эшакка тақлидан қаттиқ ҳанграй бошлардим. Ҳар кимга ҳам бундай санъат насиб қилавермаслигига ишончим комил ҳолда, худди хўтикчага ўхшаб қўлимни орқага қилиб кекирдагимни чўзганча қичқирардим. «Вой хўтиквачча-ей!»—дея тупурарди отам, лекин унинг жаҳли чиқмай, фақат ҳазиллашаётганини билардим.
Мен ўз ишимни виждонан бажарганимдан кейин, Авшар бобо эгат оралаб иккита кўм-кўк, курсиллама эди. «Дарсларингни қилдингми?»— деб сўрадим. Кейин қизимга ўгирилиб: «Дастурхон тузатвор-чи!»—дедим. «Бодринг солинган ликобчани столга обориб қўй, лекин қўлингни теккизма!»— бу энди кичкинамга тегишли эди.
«Бугун математика ўқитувчимиз доскага чақирди, мен ҳаммасига жавоб бердим»,— деди ўғлим. Афтидан, мени хурсанд қилмоқчига ўхшайди. Яна унинг кўзига қарасаммикин? Жилмайсаммикин? Ҳеч бир тўхтамга келолмасдим. Агар у фақат мени хурсанд қилиш учунгина алдаган бўлса-чи? Унинг кўзига қарасам, у уялса-чи? Мени хурсанд қилмоқчи экан, йигитчани фош қилишнинг нима ҳожати бор?.. «Баракалла,— дедим-да, унга қарадим.— Яхши ўқишга ҳаракат қил, кам бўлмайсан!..»
Бугун кечқурун автобусда келаётганимда ёнимда ўтирган киши газетани худди чойшабдек ёйиб олиб ўқиётганди. Афтидан, у қўлини чала ювган шекилли, шундоққина бармоғи тагида каттакон доғ қолганди. Газетада ўқлоғдай-ўқлоғдай ҳарфлар билан: «Тўртта анархист самолётни Софияга олиб қочиб кетишди», деб ёзилганди. Тескари қараб, ойнага тикилиб қолдим: негалигини билмайману, лекин бирдан юрагим сиқилиб кетди. Ўзимни алаҳситиш учун ойнадан ташқарига қарай бошладим. Лекин фикрларим сарлавҳа атрофида чарх урарди. Шу орада қўшним йўлакда турган қандайдир нусха билан гап сота бошлади. «Бу падар лаънати комончиларнинг барини қириб ташласанг! дея алжиради йўлакда турган нусха.—Жа қутуриб кетишди! На ҳукуматни-ю, на бошлиқларни тан олишади! Сен менга айт-чи, оғайни, бой болалари орасида комонизм деган ярамас нарса урфга кириб қолдими, нима бало?» Менинг бирдан сабрим тугаб, беихтиёр бошимни ўша томонга бурдим. Xудди биров уни муштумида ғижимлаётгандай юрагим сиқилиб, иситмам чиқиб кетди: томирларимда қўрғошинмисол қон югургандай бўлди. Елкам тердан ҳўл бўлиб, қулоғим шанғилларди. Ҳа, демак, бойларнинг арзандалари орасида денг. Бечора онажоним атиги ўттиз беш ёшда эди, у бўлса тўққизинчисини, яна ўлик туғди. Минглаб гувоҳ чақирганинг билан ҳеч ким ўшанда у ўттиз беш ёшда эканлигига ишонмайди. Деярли ҳар куни бошини дуррача билан чандиб боғлаб олиб, ўзини каравотга ташлаганча: «Вой жоним-ей, шўрим қурсин! Яна лаънати касал тинка-мадоримни қуритиб юборди! Бошим оғриқдан ёрилиб кетай деяпти!..»—дея оҳ-фиғон чекарди.
Ўзим сезмаган ҳолда йўлакда турган ишчининг кўзига қарашга уринардим. Юзи узунчоқ, оппоқ бўлиб, худди мумдан қилинганга ўхшарди. Бирдан бу тириш башарага қараш кўнглимга урди. Мен. чарчаганча ўтирғич суянчиғига суяндим. Шундоққина тўғримга маъносиз тикилдим. Олдинда ўн саккиз-ўн тўққиз ёшлардаги йигитча турарди. Афтидан, студентга ўхшайди.
Қоп-қора сочлари кирлаб кетган бўлиб тароқ билан эмас, дастпанжаси билан таралганди. Яъни, масалан, таралган десаям бўлаверади, таралмаган десаям. Энсасини қоплаган патила-патила сочлари нақ курткасининг ёқаларигача тушган. Боз устига, чакка мўйлари деярли қулоқларини ҳам ёпиб юборганди. Унинг ёнгинасида сочлари бўялган, малла қиз силкиниб келарди. Автобус, айниқса, қаттиқ силкинганда у нақ йигитнинг қучоғига кириб кетгудек бўларди. Xудди ойнага қарамоқчидай дам-бадам кўз қири билан у томонга қараб-қараб қўярди. Йигит эса— у менга ёнламаси кўринарди — қизнинг оёғидан кўз узмас, тирсакларини эса худди қанотдек кериб олган бўлиб, унинг кўкрагига нохосдан тегиб кетишга ҳаракат қиларди. Қошларини чимириб, жиддий турарди. Сийрак, майин соқоли юзини чиройли қилиб турарди. Юзи ҳали дағаллашмаган, боз устига, бирортаям ажини ҳам йўқ бўлиб, териси сип-силлиқ эди. Кўз остида халтачалари йўқ, қовоқлари сарғаймаган. Вақтини топиб, мен унинг кўзига қарашга муваффақ бўлдим: ё кулранг, ё қўйкўз, ё зангори. Ҳануз қошларини чимирганча, атрофига мағрур қарарди. Нега энди унинг сип-силлиқ, бирортаям ажинсиз юзига қараб туриб ўлим ҳақида эслаб қолдим-а? Эсладиму ўйга толдим.
Олдимда ўтирган ўғлим шекилли? Ёки ҳасаду ғайирлик аралаш қараётганим қайтмас бўлиб кетган ёшлигимми?
Қаршимда худди бундан бир неча ўн йил аввалги каминаи-камтарин — ўзим тургандайман... Ҳа, бўлмасам-чи? У — бу ўзим эканлигини, фақат бир неча ўн ёшга ёшроқ эканлигимни тушунган заҳотим, мана шу бир неча ўн йилини яққол ҳис қилгандай бўлдим... Ва бугун кечқурун автобусда келаётиб бехосдан миямда, мен ҳам кунлардан бир кун — балки, худо билади, ҳатто эртага-ёқ! — ўлиб қолишим мумкин, деган фикр. чарх урди...
Бундан чиқди, киши ҳали ёш экан, у ўлимни чолларга қараб эсласа, ўзи қаригач эса, ўлим ҳақида унга ешлик эслатиб тураркан-да! Нега энди чолларга бу ёшлар ёқмайди? Нега энди улар ёшлардан қўрқадилар, агар қўлларидан келса ўлдиришга ҳам тайёрлар?.. Буни мен фақат бугун англадим. Чунки ёшлик кексалар учун ўлимнинг элчиси-да. Энди қўлларидан ҳеч вақо келмаслигини, бир оёқлари тўрда бўлса, бир оёқлари гўрда эканлигини эсга солишдир.
Мен қайсарлик билан манави йигитчанинг кўзи қанақа рангда эканлигини кўрмоқчи бўлардим. Вақт ўтган сайин инсон кўзлари ҳам ўзгарармикин — унинг ранги, жилваси, ифодаси дегандек? Ҳаёт ҳаммасини остин-устун қилиб, аралаш қуралаш қилади, алмаштиради, ана шунда инсон кўзидага жилва йўқолади, уларнинг ифодаси худди бизларнинг умидларимиз ва хоҳишларимиз устини кул босгандек сезилмай кетади.
Мен мана шулар ҳақида ўйлаб, худди манави йигитчадай қовоқ уюб ўзимга-ўзим гапирардим — уюлган қовоқлар, менимча, эркакни одамшаванда қилиб кўрсатиб, унинг ҳуснига ҳусн қўшади! Кейин шаҳд бидан ўрнимдан сакраб турдим: тушадиган бекатимгача тик тура қоламан. Газета саҳифасига кўзим тушиб қолди: самолётни ўғирлаган йигитлардан биттаси объективдан паналамоқчи бўлгандай юзини қўли билан беркитиб олибди. Расм телефото орқали олинган эди. Бошқасида эса автомат ушлаган йигитча самолётнинг дум томонидаги трапда худди соқчидай турарди. Ёзишларича, тўрталови ҳам студентлар экан.
«Оҳ шўрим қурсин!—дея нолирди онам.— Ҳадеб қизларга кўз сузгандан кўра, яхшиси, мактабда ўқисанг бўлмайдими! Одам бўлардинг. Мана мендан қиёс, бир бурда нон учун елкамнинг яғирини чиқариб ишлаганим-ишлаган. Ҳеч бўлмаса сен шу қисматдан қутулармидинг. Бор, ўғлим, шаҳарга кет, мулла бўлиб келасан!» Университетни битираётган куним Xакки амакимдан телеграмма келди: «Тез етиб кел, онанг оғир касал». Телеграмма юборишаётганда у аллақачон бандаликни бажо келтириб бўлган экан, менга буни келганимдан кейин гапириб беришди...
«Ўқи, ҳаракат қил, шундагина одам бўласан!»—дедим ўғлимга совуққон овозда, ҳа, худди шундай, совуқ-қонлик билан...
Хотиним, мен бари бирам бугун ичишга аҳд қилганимни кўриб ишларини тамомлаб, менга дастурхон тузашга ёрдамлашиш учун ошхонага ташриф буюрди. Xотинимни кўриб, мен яна хурсанд бўлиб кетдим: демак, бу қишда биз яна битта жонга кўпаярканмиз-да! Меҳр билан унинг кўзига қараб, жилмайдим.Лекин бутун уйни тутиб кетган бодринг ҳиди хаёлимни пароканда қилиб юборди, мазкур ҳид сўлагимни оқизиб, кўнглимни оздириб юборай дерди! Катта ўғлим ёнимда ўралашиб юрарди, бирор-бир буйруғимни оғзимдан чиқмасданоқ бажариш иштиёқида кўзимдан кўзини олмасди,— у менга хушомад қилиш пайида эди. Уям бало, дастурхон тузаляптими, демак, мен озгина отиб оламан, одатда ичганимдан кейин хушчақчақ ва мулойим бўлиб қоламан. Қизим ошхонадан уйга танда қўярди. Дастурхон тузалиб, дадалари ичишга тайёрланаётган оқшом — болалар учун нақ байрам бўлиб кетарди — ўзимнинг бошимдан ўтган, отамни эслайман. Мана, ниҳоят ўғлим ароқ шишаси билан бошқа бир шишага сув солиб столга олиб келиб қўйди. Қизим муз олиб келди. Xотиним бринзани сув солинган товоққа қўйди. Нима жин уриб эрталабдан ўғлимга ўшқириб, унга шиппагимни ота қолдим? Менинг қараётганимни сезмасин, дегандек, ер остидан айбдорларча унга қараб қўйдим. Ориқ, ниҳолдай ингичка — уни эркалаб, ўпиб қўйсам бўлармиди!.. Мен зўрға ўзимни босиб, стаканларни олиб ошхонадан уйга шитоб билан чиқиб кетаётиб, доим оёқ остида ўралашиб юрадиган кичкинтойни йиқитиб юборай дедим. «Оббо хўтикча-ей!—дея ҳайқирдим.— Нега оёқ остида ўралашяпсан! Қани жимгина ўтиргин-чи!» Стаканларни жаранглатиб чап қўлимга олдимда, ўнг қўлим билан болани кўтардим. Ёноғидан ўпдим. «Шундоққина эшик олдида турибсану миқ этмайсан. Бунақаси кетмайди!» Болакай қулоғимни чангаллаб олиб, кучининг борича чўза бошлади. «Вой хўтикча-ей! Яна менинг қулоғимни ҳам чўзадиган бўлдингми. Биласанми, мен ҳозир сени қаёққа юбораман? Қани, ўзинг айта қолчи!»
Ўғилчам кулиб юборди: мен нима демоқчилигимни билади-да. «Онангнинг арвоҳига!» «Худди шундай,— ваҳимала қайтардим.—Онангни арвоҳига!» «Балли! Офарин!—дея хотиним ошхонадан туриб қичқирди.— Болага нимани ўргатишни зап топибсиз-да!»
Хакки амаким билан «беш оккани тортаётганимиз-да», одатда у мени илмоққа илиб қўярди, мен бўлсам тушиб кетаман, деган қўрқувда бор овозим билан чинқира бошлардим. Шунда отам: «Кўп чинқиравермай, боплаб сўк! Xотинию онаси қолмай сўкавер, қани — бўш келма!» дерди. Амаким шу заҳотиёқ мени қаршисига қўйиб, қўлимдан ушлаганча, таҳдидла устимга энгашиб: «Қани, айтиб кўрчи,— дерди.— Ўғил бола бўлсанг, кампиримни сўкиб кўрчи, кунингни кўрасан, хўтикча!.. Мени ҳақорат қиладиган одам ҳали бу дунёга келмаган. Кимда ким кампиримни сўкса, биласанми, мен уни нима қиламан?..» Мен бошимни гоҳ отамга, гоҳ амакимга бурганча агар сўкинсам шапалоқ ейманми, йўқми билиб олишга уринардим. Мен амакимнинг кўзига тикилганча қўрқа-писа: «Кампирингнинг арвоҳига!» — дердим. «Йўқ, бундақа эмас, ўхшатолмадинг!»— дея бақиришар-ди икковлари бараварига. Шундан кейин амакимнинг олдида хўроздай ҳурпайиб олардим. Энди бари бирам ҳеч нарса бермасликларини билардим-да. «Кампирингни арвоҳига пешкам. Мана шундайми?» «Аҳа, ярамас!»— амаким шундай деганча, кафтларига туфлаб менга ташланмоқчи бўлаётгандай қиёфага кирарди. «Вой манави мишиқини-ей,— дерди у,— мен ҳозир сени дабдалангни чиқармасамми! Вой эшакнинг боласи-ей!»— «Баракалла! Яна бопла-чи!»—дея хахоларди отам.
«Ҳой, кампир,— деб бақирарди амаким,— устарам қаёқда? Мен ҳозир манави шайтонваччанинг қулоғини кесиб оламан!» Мен нажот қидириб отамга ташланардим-да, қўлтиғининг тагига биқиниб олардим. «Кесиб оламан!—дея бақирарди амаким.— Мана кўрасизлар, кесиб оламан!» Лекин кесмасди. Мен эса, қўрқувдан эсим чиқиб кетарди. Бир марта эса амаким чўнтагидан устарасини чиқарганда мен шунақанги бақириб юбордимки, отам мени маҳкам ушлаб олиб бағрига босди. Шундан кейин мен ундан қўрқмайдиган бўлдим. «Агар кессангиз ҳам бари бир кампирингизнинг арвоҳига пешкам!» «Тўғри!—дея куларди отам.— Бопладинг!» Менинг гапларим ҳаммага ёқишини кўриб баттар суюлиб, қаттиқроқ бақира бошлардим: «Онангни ҳам арвоҳига пешкам!» «Вой эшак боласи-ей!—дея жаҳли чиқиб, қовоғини уярди отам.— Энди буниси ҳеч нарсага ярамайди. Унинг онаси, ярамас, менинг ҳам онам, сенинг эса бувинг бўлади». «Бўлса бўлар!»—дея жавоб қилардим, шунда ҳаммалари кулиб юборишарди. Менинг иккита опам билан акам бўлган, лекин улар кичкиналиклари-да ўлиб кетишганди. Мен, ягона мен, тирик қолгандим.
«Нима бўпти?—деб сўрадим хотинимдан.—Шунгаям ота гўри қозихонами! Бу мамлакатда яшар экан, демак, сўкишни ҳам билиши керак!» «Балли! Баракалла!»—дея ўзини босолмасди хотиним. Мен у билан тортишиб ўтирмадим. Кайфиятим яхши эди. Ароқ билан бодринг ҳақидаги фикр бениҳоя шодлик ҳиссини туғдирмоқда эди. Мана шу шодликни иложи борича чўзишни хоҳлардим. Мен эҳтиётлик билан ўғлимни диванга ўтқаздим. Стаканларни столга қўйиб, ўзим ҳам ўтирдим. Стаканга ароқ қуйдим-да, ярмига сув қўшдим. Арпабодиённинг ҳидини туйган заҳотим, шунақанги ичгим келиб кетдики, ҳатто нафасим тиқилиб қолай деди! Балки, мана шунинг ўзи — яъни барча икир-чикирлари билан!—ҳаётдир. Яна мазкур икир-чикирлардан лаззатлана олиш ҳам керак — жин урсин!
Хотиним қошиқ-вилкаларни ва бошқа майда-чуйдаларни олиб келиб столга расамади билан қўйди. Мен зарғалдоқ рангли ҳошияли ликобчани олсб, унга бринза кесиб қўйдим. Вилкада икки бўлак бодринг олиб, бринзанинг ёнига қўйдим. Юпқа, шаффоф стаканга чўзилдим-да, лабимни теккизиб жиндаккина ҳўпладим. Кейин стаканга муз бўлагини ташладим. «Оҳ-оҳ, қандай маза-я! — дедим ўзимга-ўзим.— Мен шу онда бахтлиман, қолган ҳаммасига тупуришни хоҳлардим!» Лекин шу вақт негалигига ақлим бовар қилмайди, бу қишда яна бир жонга кўпайишимиз эсимга тушди. Ҳалигача бир тўҳтамга келолмайман: бу бизга керакми ёки йўқми, лекин фақат бу ҳақда бош қотиргим, ҳисоб-китоб қилгим ва чамалагим келмасди...
«Тез-тез!—дея буйруқ қилдим болаларга.— Столга ўтиринглар!»
Яқин-яқиндан негадир қовоқхоналарни жиним суй-май қолди. Уйда стол атрофида, оила аъзоларинг, бола-чақаларинг қуршовида ўтириб қиттай-қиттай ичганингга нима ецин — бу мени янада бахтлироқ қилади. Балки уйда ўзимни эркинроқ ва хотиржамроқ ҳис қилсам керак-да? Чап томонимда қизим, унинг ёнида кичкинтойимиз, ўнг қўл тарафимда катта ўғлим, қаршим-да эса хотиним ўтиришибди. Xотиним тухум қовуриб, ҳаммамизга тенгдан бўлиб берди. Ичаётганим унинг аччиғини келтираётган бўлса ҳам, лекин буни билдирмасликка ҳаракат қилаётганини сезиб турибман. Лекин мана шу жажжи шодликни, мана шу митти бахтни чўчитиб юбормаслик учун ҳам индамай ўтирибди.
«Нафсиламрини олганда, хотиним ажойиб аёл,— деган фикр миямда йилт этди.— Қашшоқликка минг лаънатлар бўлсин!» Мен катта ўғлимга қараб кўз қисиб қўйдим.
«Ҳаммага бир бўлакдан бодринг!»—дея буйруқ бердим-да, жилмайдим. Ўғлим севиниб кетиб, шу заҳотиёқ бодрингнинг бир бўлагини олди-да, тишлаб ликобчасининг ёнига қўйди. Кичкинасига эса устига бир оз туз сепиб бодринг бўлагини ўзим узатдим. «Қани, тишла!..» Кейин ароқ қуйилган стаканни кўтардим. «Бугун унинг шарафига»,— дедим хотинимга. У индамади. Кейин совуққина: «Соғ бўл!»— деди. У менинг юзимга қарамасликка ҳаракат қиларди. Кўнглимга қаттиқ ботадиган гапларни гапириб юбормасликдан ўзини зўрға тийиб турибди.
«У деганингиз ким?»—деб сўради катта ўғлим. «Ҳеч ким»,— дедим-да, афтимни бужмайтирганча ичиб юбордим. Бундан ортиқ ҳузур-ҳаловат бормикин! Оловдек суюқлик томоқни ловиллатганча томир-томирларингга тарқалаётганини ҳис қилишни яхши кўраман.
Безгакдан кейин эндигина ўриндан тургандим. Xинин ичавериб сап-сарғайиб кетгандим. «Кимга ўхшаб қолибсан?!—дея даҳшатга келди Xакки амаким.— Сариқ ипакдек сарғайиб кетибсан-ку...»
Улар эр-хотин бизникига меҳмон бўлиб келишганди. Ҳаммамиз овқатлангани ўтирдик. Амаким ўз одатича менинг жиғимга тегишга ҳаракат қилиб кўрди. Мени ўрнимдан қўзғатиш учун тегажаклик қиларди, лекин менда қимирлашга ҳол қайда, дейсиз. Ахир, дармоним йўқ эдида. Бўйним қилтириқдай бўлиб қолганди. Бурчакда етти букилиб базўр ўтирардим. Амаким овқат тиқиштириб, манавиндан, анавиндан еб кўр, дея ҳоли жонимга қўймасди. Мен бўлсам, ҳеч нарса егим келмас, овқатни кўрсам кўнглим айнарди. «Вой лаънати-ей! — дерди жаҳл билан отам.— Ахир, овқат емасдан ҳам бўларканми!» Уша куни онам меҳмонлар шарофатига ширгуруч пиширганди. Отам: «Қани, бу ёққа кел-чи!»— деб мени чақириб, тиззасига шапатилаб қўйди. Мен истар-истамас унга яқинлашдим. «Хотин,— деди буйруқомуз равишда отам,— ширгуручдан олиб кел!» Xакки амаким овқат солинган товоқни олиб отамга берди. Отам мени тиззасига ўтказиб бир қўли билан маҳкам ушлаб олди-да, бошқасига қошиқни олиб товоқдан ширгуруч олди. Унинг қўли титрарди.— Мен ўшанда илк марта отамнинг қўли қалтираганини пайқагандим — у қошиқни оғзимга тиқиб: «Қани, тезроқ ют, бўла қол!»—дерди. Овқатни кўришим биланоқ кўнглим айниганидан тишларимни маҳкам қисиб олгандим. Отам қошиқни оғзимга тиққанча астар-аврамни ағдарибсўкарди. Қошиқ тишларимга тегиб тараклар, овқат кўксимга, тиззаларимга тўкиларди. Отамнинг қўзларижаҳлдан дум-думалоқ бўлйб кетганди. «Тезроқ е, ярамас! Бўлмаса худди кунингни кўрсатаман!» Қўрққанимдан оғзимни очдим, иссиқ ширгуруч тилимни куйдирди, оғриқдан сал бўлмаса чинқириб юборай дедим. Ютишга қанча ҳаракат қилмай, ютолмасдим.
Шундан кейин ширгуручни нақ отамнинг башарасига туфлаб юбордим. Ў мени полга улоқтирди-да, бир шапалоқ урди. «Вой итдан тарқаган лаънати! Эшак»— деб сўкинганча соқоли билан юзини сочиққа артарди.
Мен уйни бошимга кўтариб йиғлаб юбордим. Xакки амаким мени қўлига кўтариб олди. «Вой, жинниво-ей...— қўлида тебратганча дерди у. — Ахир, шунақаям қиладими одам, тағин отасининг башарасига тупурадими-а? Қани, оғзингни оч-чи, менга бир кўрсатчи...» Мен бақириб йиғлаганча оғзимни очдим. Амаким бирдан бор овози билан оҳ-воҳ қилиб юборди: «Ҳой акажон, йигитчанинг оғзига бир қарагин-а. Лаънати касал бечорани қай аҳволга солиб қўйибди! Булғатибди, ҳаромлабди. Тили бўлса қип-қизил, шишиб кетибди!.,» Амакимнинг хотини ҳам югуриб келиб, у ҳам оҳ-воҳ қила бошлади. «Бундай касалликнинг бирдан-бир давоси ароқ!— деди Xакки амаким.— Унинг тили карач бўлиб кетибди, уни ароқ билан ҳалоллаш керак...» Ароқ дегани нималиги. ҳақида ўша вақтда ҳали тасаввур ҳам қилолмасдим. Ўша якшанбадаёқ отам, амаким билан ошна-оғайнилари ичкилик ҳамда газакка майда-чуйдалар сотиб олиб, боғчага гилам солиб, гулхан ёқиб зиёфат бошлашди. Мени ҳам боққа бирга олиб кетишди. Улар еб-ичиб, ашула айтишаётганда мен бир ўзим дарахт тагида ўйнаб ўтирдим. Кейин улар гўшт пишириб, яна ичишди, овқат еб, ашула айтишди. Мени ҳам овқатга чақиришди. Лекин мен уларнинг олдига бормадим, ҳеч нарса егим келмасди. Шўндай қилиб орадан анча вақт ўтгач, чанқаб сув ичгим келди. Xудди шу вақт Сайфи амаким булоқдан кўзага сув тўлдираётган экан. Мен унга яқинлашдим-да, чанқовимни босиш учун сув сўрадим. Бирдан Xакки амаким сакраб турди-да, бизга яқинлашди ва: «Шошма, Сайфи, мен унга ҳозир иссиқ сув бераман. Юра қол»,— деди. У мени. майда-чуйдалар турган жойга бошлаб келдида, стаканни тўлдириб қўлимга тутқазди. Мен ҳеч нарсадан шубҳаланмай ҳаммасини ичиб юбордим. Ичишим биланоқ нимадир томоғимни куйдириб, аъзойи баданимни чидаб бўлмас даражада ловиллатиб юборди. «Аҳ, Xакки амаки, онангни пешкам!»—дейишга улгурдиму гурс этиб йиқилдим. Атрофимдагилар чапак чалиб, қичқириб юборишди, мен ўлган ўликдай уйқуга кетдим. Эртасига эрталаб касалдан бутунлай фориғ бўлдим, тилим ҳам, томоғим ҳам топ-тоза бўлиб, оғриқларим ҳам таққа қолди. Ушандан бери, афтимни бужмайтирганча ароқ ичаётганимда доим Xакки амаким кўз олдимда туради.
«Палов олиб келиб берайми?»— деб сўради хотиним. «Йўқ, кейинроқ,—деб жавоб қилдим,—радиони қўйиб юбор-чи, бўлмаса сўнгги ахборотни эшитолмай қоламиз». «Ахборот-пахборотларинг билан жонга тегдинг. Улар ниманиям эълон қила қолишарди? Ҳаммаси олдиндан маълум-ку».
У радиони қўйди. Майин музика садоси эшитилди.
Нонни тухумнинг сариғига ботирганча, иштаҳа билан едим. Яна бир қултум ароқ ичдим. Чекдим. Стулга суяниб, керишдим. Эшикни тақиллатишди. Ўғлим ўрнидан сакраб турдида, ҳуштак чалганча эшик очгани йўналди.
«Ҳуштак чалма!—деб қичқирдим унинг ортидан,— Кечаси ҳуштак чалишмайди». Ҳуштак овози тинди.
«Нега, дада?»— деб сўради қизим. Эсимда, онам менга: «Кечаси ҳуштак чалмагин. Гуноҳ бўлади! Бошимизга ғам-кулфат чақирган бўласан, ажинаю жинлар-ни...»— дерди.
«Ижарачи келипти,— деди ўғлим.— Бугун нечанчи число ва отанг ижара ҳақини қачон тўламоқчи. деб сўраяпти.»
Ижара ҳақи? Мен стулда қаддимни ростладим. Xотиним ўрнидан туриб, эшик томон йўналди. У нима деди, эшитмадим, одатда эса эшик тагида гапириладиган гаплар бу ерга жуда яхши эшитилиб турарди. Балки, фақат умидсизлик инсонни майда-чуйдалардан ҳам лаззатланишга мажбур қиладими? Ахир, ҳамма одамлар ҳам майда-чуйдаларнинг улуғвор аҳамиятини тушунишармикин? Ёки уларнинг аҳамияти бутунича одамларнинг орзу-умидлари, уларнинг бойликлари ҳамда давлатмандликларига боғлиқмикин?..
Хотиним қайтиб келиб, ўз жойига ўтирди-да, индамай овқатини ея бошлади.
«Намунча шошишмаса!— дея гап бошлади асабий ҳолда.— Бошлиқлигингдан ўргилдиму — ижарачимишлар! Кўзга тушган чўпга ўхшамай ўл!..»
Радиода янгиликларни эшиттиришаётганди. Демак, соат етти бўлибди. Аёл юракка ғулғула соладиган овозда ҳар бир сўзни аниқ талаффуз этганча гапирарди: «Тўрт қуролли анархист жандарм қўмондони, армия генерали Комолиддин Экен штабга бориш учун ўз резиденсиясидан чиқиб келаётганда ҳужум қилганлар. Отишув натижасида бир анархист ўлдирилган, яна биттаси эса ярадор ҳолда ушланган.»
Дафъатан бурнимга ароқнинг ҳидию бодрингнинг хушбўй иси урилди. Демак, бирдан тушуниб қолдим, бутун шу вақт ичида мен уларни пайқамаган эканман-да. ЙО димоғимга ўтириб қолган, ё фикрим чалғиганмикин? Беихтиёр яна бир ҳўпладим. Энди ароқ аччиқ туюлиб, кўнглимни беҳузур қилиб юборди. Ўша заҳоти-ёқ кўнглимдаги аввалги сархушликдан нишон ҳам қолмади, қадам товушлари эшитган заҳоти пириллаб кетадиган каптарлар мисол учиб кетди. Уларга қасдма-қасдликка яна бир ҳўплам ичдим. Бир оз бринза ҳамда бир тишлам бодринг билан газакбости қилдим. Тилим карач бўлиб қолганми, нима бало? Еган нарсаларимнинг маза-матрасини ҳис қилган бўлсам, ўлай агар!
«Қани дарс тайёрлашга жўнанглар-чи—дедим катта ўғлимга. «Менга бугун дарс беришмади.» «Бунақаси бўлмайди»,— жаҳл билан деди хотиним.
Дарвоқе, нима жин уриб, ичяпман ўзи? Нафсиламрини олганда, бу бемаъни машғулот, ўз-ўзини зўрлашнинг ўзгинаси. Билъакс, ҳар қандай зўравонлик ҳам ёвузлик бўлавермайди, баъзида унинг натижасида оқиллик ҳам келиб чиқиши мумкин. Шундай қилиб, менимча, ўз-ўзини мажбурлаш тамоман табиий равишда инсонга ҳеч бўлмаса бахт заррасини беролса керак. Ахир, мен ўрганиб қолганим ёки алкоголик бўлганим учун ичмайман-ку. Мен ўзимни мажбурлаб ичаман, чунки шу тахлит, ҳалиги айтганим бахтнинг бир бўлаги-ни қўлга киритишни умид қиламан-да. Мен яна чекдим. Неча йилдан бери ёки тўғрироғи, ўн йиллардан бери ўзимга-ўзим: «Инсон учун энг қимматлиси — бу ҳаёт,— деб уқтираман.— У атиги бир марта берилади. Уни шундай яшаш керакки, ўтмишингдан уялмай, уни беҳуда ўтказдим, деб афсусланмай, ўлаётганингда: мен ҳамма куч-қувватимни асосий мақсадга, яъни инсониятнинг озодлиги учун курашга қаратган эдим, дея ол...» Наҳот-ки, ҳаёт — бу фақат зўрлашдан иборат бўлса?..
Мен чека бошлашим биланоқ хотиним ўрнидан туриб деразани очиб қўйди.
«Нима бўлди?»—деб сўрадим, ўзимча жилмайиб. «Наҳотки мана шу ярамасни ташлаш мумкин бўлмаса? Ичганинг етмагандай, ҳеч бўлмаса отамдан ўрнак олсанг бўларди, кунига пачкалаб чекиб ташларди, ўлимга рўбарў бўлувдиямки — ташлади. Наҳотки, чекишни ташлаш учун албатта инфаркт бўлиш керак бўлса?» «Сенинг отанг келажакдан умидвор!»
«Кунлардан бир куни тулкивой қуёнвойга шундай дебди.»— дея сўзларни чўзганча диктор аёл эртак ўқий бошлади. «Демак, саккиз бўлибди-да»,— деб ўйладим. Xотиним кичкина ўғлимнинг оғзини артиб, уни қўлига кўтарди-да, жойига ётқизгани олиб кетди. Унинг ортидан катта ўғлим билан қизим ҳам чиқишди. Мен стакандаги ароқни ичиб юбордим. Кейин шишада қолган ароқнинг ҳаммасини стаканга қуйиб, бўш шишани стол тагига думалатдим. Кейин стаканга сув қуйдим. Ичишни бошладимми, охиригача ичиб қўя қоламан-да. Бунда ҳеч қандай маънонинг ўзи йўқ. Боз устига, фақат шишани бўшатиш учунгина ичишдан расвоси йўқ. Xотиним қайтиб кирди-да, стол устини йиғиштира бошлади.
«Хотинимга отаси билан каминанинг ўртасидаги фарқни яна бир бор тушунтирсаммикин-а,— деган қарорга келдим ўзимча.— Мени у билан қандай қилиб тенглаштириш мумкин?!— деб айтиш керак.— Бутун турмуш фақат икир-чикирлардангина иборатлигига шак келтирмайдиган ёки худо ярлақаганда сохта қувончу хаёлий бахт бўлакларидан тўпланган қурама коллексия намояндаси бўлмиш одамни, худди худога ишонгандек, бахт бу энг муҳим инсоний талабларни қондиришдан иборат, деб биладиган одам билан ёнма-ён қўйиш ҳеч қандай рисолага тўғри келмайди.— Ўз-ўзимга савол бериш одат тусига кириб қолганди.— Менга тўққиз пулдек қилиб, зиёли бўлишнинг асосий шарти — бу демак, савол бера билишликдадир, деб тушунтиришганди. Бошим мана шундай қурилган бўлса нима ҳам қила олардим. Сенинг отанг эса...»
Унинг отаси ғишт терувчи уста эди. Биз қурилишда танишган эдик. Кунлардан бир куни — танишганимизга ҳам хийлагина вақт бўлганди— у мендан: «Қулоқ солинг, бей. Менинг ожиз фикримча сиз ижтимоий адолат тарафдорисиз, унда нега шу вақтгача партияга кирмагансиз?» Тўғрисини айтганда, шу кунгача миямга партияга кириш ҳақидаги фикр бирор мартаям келмаганди. «Бу ҳақда ҳеч қачон ўйлаб кўрмагандим»,— деб жавоб қилдим. Ўйламасмидим ёки ўйлашга қўрқармидим? Қўрқардим, деб айтишга, албатта — журъат қилмадим. Партияга, деяпсизми?—дея қайта сўрадим.— Балки бу сохта ўйиндир, а, уста?» «Мен бир вақтлар бир иттиходчини билардим, унда трамвайчиларнинг биринчи стачкасида қатнашгандим. Ушандан бери бу бош нималарни кўрмади дейсан. Тўғри, бизнинг орқамизда кўпгина муттаҳамликлар ҳам бўлиб турарди. Лекин эртами-кеч ҳақиқат юзага чиқмай қўймайди. Кимки, сохта ўйин олиб борса, сувдан қуруқ чиҳиб кетолмайди, сен кўп ташвишланмай қўя қол. Керакли тадбирларни қабул қилиш осон, бей. Асосийси — партия бўлса, бас. Мана, қулоқ сол. Қирқ олтинчи йили, ҳарбий ҳолат эълон қилингандан кейин партияни беркитишди. Кунлардан бир кун тонг саҳарда полиция мени уйдан олиб кетди. Биринчи бўлимга олиб келишди. Партия иши юзасидан тергов олиб бори-шармиш. Сўроққа чақиришгунча неча кун ўтгани эсимда ҳам йўқ. Мени стол олдига ўтказишди. Қаршимда штатча кийинган полиция комиссари ўтириб, саволлар берарди. Бирдан кимни кўриб қолдим дегин? Ёнбошимизда — машинкада бир полициячи протокол ёзиб ўтирарди. Тасаввур қила оласанми: бу губерния комитетимизнинг аъзоси Козим эди!.. Ҳайратдан ҳатто эсим оғиб қолай деди. Xўш, шундан кейин нима бўлди, деб ўйлайсан? Ҳеч нима. Мана, менга жин ҳам урмади, у эса аллақачон кўкариб чиққан». «Ҳозир айни пайти шекилли—дедим. У кулиб юборди: «Қўрқманг, бей, сизга ўхшаган-ўқимишлилар билан улар пачакилашиб ўтиришмайди. Биринчи навбатда ишчиларнинг бошида таёқ синади.
«Палов олиб келиб берайми?»—деб сўради яна қайтадан хотиним.
«Йўқ,—дедим хотинимга.—Егим келмаяпти!..» Мен газета ўқишга берилиб кетдим. Бу қанча вақт давом этди билмайман. Xотиним болаларни ухлатиб, идиш-товоқларни ювиб бўлиб, қаршимга келиб ўтирибд.
«Намунча бағритош бўлмасанг!» «Нега энди бундай деяпсан?»— дедим жавобан ва газетани столнинг бир чеккасига қўйдим-да, айёрона жилмайдим: дардни яширсанг, иситмаси ошкор қилади.
«Энди нима қиламиз?» «Нима қилишимиз керак экан?—дедим қошимни чимириб, овозимни бир баҳя кўтариб.— Бир кишига кўпаямиз, тамом-вассалом».
Ўзим шундай деяпману, лекин бир қарорга келолмай ичимни ит тирнарди.
«Айтишга осон,— деди хотиним,— шундоғам ўлмаснинг куни дегандек, кун кечиряпмиз. Тўртинчи оғизни тўйдиришга ҳам дон, ҳам сув керак, Сизда эса на доимий даромад бор ва на маош». «Худо меҳрибон!»— дея минғирладим. «Аҳа, энди художўй бўлиб қолдингизми. Ўзингиз ўйлаб кўринг: ахир, биз уни битимизга боқамизми? Сиз эркакларга, албатта, бари бир. Менга эса ҳадеб болалар билан ўралашиш жонимга тегди, билдингизми? Эгнигаям, оёғигаям кийишга ҳеч вақо йўқ...»
«Бас қил!»—деб бақириб бердиму, лекин нафсиламрини айтганда, нима қилиш кераклигини ўзим ҳам билмасдим?
«Аборт қилдираман!»—деди қатъий равишда хотиним.
«Йўқ!— дедим қатъий қилиб.— Кел, бу мавзуда бошқа гаплашмайлик, илтимос қиламан».
Стол устидаги газетани олиб, яна оёғимни дераза токчасига узатдим. Аслида эса миям ғовлаб кетганди. Фақат, бир оздан кейингина ўқиётганларимдан бирортасиям миямга кирмаётганлигини сезиб қолдим. Стаканга қўл чўзиб, икки ҳўплам ичдим. Бошим айлангандек бўлди. «Нега мунча обидийда қилавермасанг?— дедим хотинимга зарда билан.— Доимий даромадинг йўқ эмиш. Буни қаранг-а! Xудди улар оч қолаётгандек!» Шайтон васваса қилиб, столга муштлаб: «Овозингни ўчир, алвасти»—деб бақир, дерди. Агар шайтонни йўлига юрмаётган эканман, бу фақат ўзимни ерга уришни истамаганимдан.
«Мен ётмоқчиман,— деди хотиним,— столни ўзингиз йиғиштириб қўярсиз». «Яхши»,— дедим жавобан.
Мен мудраб кетдим. Уйғонганимда оёғим музлаб қолганди. Бўйним зирқирарди. Бориб, ўрнимга ётишимни биламан, йўтал тутиб қолса бўладими. Томоғим қичишиб, нафасим қисарди.
Хотиним орқасига ўгирилиб олди.
«Чекаверинг, чекаверинг мана шу ярамасни,— деди у,— хумордан чиққунча чекинг-да, менга деса эрталабгача йўталиб бўғилиб чиқинг...»
Мен ҳам унга орқа ўгириб, кўрпамни устимга тортдим. Ётган жойимда зўрға йўталимни қисиб ётардим. Бир оз исинсам, ҳаммаси ўтиб кетар. Тезроқ ухлашга уринардим. Нафсиламрини олганда, хотиним ҳақ, йўталим мана шу тамакидан. Эртагаёқ чекишни ташлаш керак. ЙОКИ ҳеч бўлмаганда, чекишни икки марта қисқартиш керак. Лекин шу заҳотиёқ, неча марталаб чекишни ташлашни ёки камроқ чекишга қарор қилганларимни эсладим...
Хотиним мени уйғотганда худди ҳозиргина кўз юмганга ўхшардим. Туш кўраётгандим, шекилли? Ким биландир муштлашаётгандимми-ей. Тўс-тўполон, бақириқ-чақириқ. Жаранг-журунг. ЙОКИ ёнгинамизда черков бору қўнғироқ чалишяптами? Қаердаман ўзи? Менга нима бўлди? Қандайдир даҳшат. Xотиним бор кучи билан елкамдан силкитарди.
— Турсангиз-чи, эшикни жиринглатишяпти! Ростданам, кимдир жон-жаҳди билан қўнғироқни босаётганди.
— Ким бўлдийкин-а?—деб сўрадим.
— Мен қаёқдан билай, жонгинам,— жаҳл билан жавоб қилди хотиним.— Тезроқ турмасангиз, эшикни бузиб киришади. Ўзиям жом чалгандай чалишяпти-я! Тезроқ бўла қолсангиз-чи!
Қоронғида тунги чироқни ҳеч ёқолмайман-да. Деворни қўлим билан тимирскилайман. Каравотдан турдим — чироқниям жин урсин. Энди аксига олиб шиппагимни тополмасдим. Уйқусираганимдан бутунлай гангиб қолдим. Пижамамни қўлим билан текислай туриб, оёғим билан шиппагимни тимирскиладим, шу аснода чироқни ёқишга уринаётганимни сезиб қолдим. Қим бўлдийкин-а? Наҳотки, полиция бўлса? Яна олиб кетгани келишдимикин?.. Ярим кечадаям олиб кетишлари мумкинлигини ўйлаган заҳотим бирдан шунақанги қўрқиб кетдимки, ҳатто қўл-оёқларим меники эмас, бировникидек қалтирай бошлади. Ўзимни-ўзим эплолмай қолдим.
— Имилламай бўла қолсангиз-чи, адаси!—дея шоширарди хотиним.
Яна узоқдан-узоқ қўнғироқ овози эшитилди. Ярим кечада қўнғироқ қилишдими, демак, қандайдир кўнгил-хираликни кутавер. Беҳуда хаёлларга берилганча, бирдан ҳам шиппагимни, ҳам виключателни топдим. Полда шапиллаб юрганча — шиппагимни пойма-пой кийиб олгандим — ётоқхонадан югуриб чиқдим. Юрагим қинидан чиқиб кетай дерди. Даҳлиздаги виключателни қўлим билан пайпаслаб топдим-да, чироқни ёқдим. Эшикни очдим. Қандай ғайритабиий куч мени шундоққина эшик тагига йиқилиб тушишдан ушлаб қолди, ўзимнинг ҳам ақлим бовар қилмасди.
Қарасам, қайнанам акаси билан туришибди. «Вой худойимей, шундай бемаҳалда нима қилиб юришибдийкин?» Мен нафасимни ростлаб,,жилмайдим. Демак, ҳамма ташвишларим бекор чиққанига севиниб кетдим шекилли. Қандай шамол учирди, деб сўраш дафъатандан миямга ҳам келмабди. Улар оёқ кийимларини ечмасданоқ кириб келишди. Аслида эса улардоим оёқ кийимларини ечишарди, меҳмонда-ку сўз бўлиши мумкин эмас... Қайнанамнинг рангида ранг йўқ. Унинг қўлида эркакларнинг фетр шляпаси ҳамда ғилофли соябон.
Уларни қўлида ушлаганча уйга кирди. Акасининг юзи ҳам пахтадай оппоқ. Мен хотинимга:
— Ойим келдилар!—деб қичқирдим.
Ҳали ҳозирги ваҳимадан асар ҳам қолмади. «Оҳ, худо-ей ҳар ҳолда, нимадир бўлганга ўхшайди, ишқилиб, яхшиликка бўлсин-да!» Xотиним халатини кийди.
— Xуш келибсиз, ойижон!..
Овозида қўрқув сезиларди. Стулни олиб онасига яқинлашди. Фақат шундагина хотинимнинг тоғаси хонага кирмай эшик тагида турганини сезиб қолдим. Кўзим кўзига тушиши билан у кўзини қисди, кейин имлаб олдига чақирди-да, енгимдан ушлаб эшикка тортди. Қулоғимга энгашиб, оҳиста шивирлади:
— Қайнатанг бандаликни бажо келтирди!
Нима? «Қайнатанг», «бандаликни», «бажо келтир-ди!»... Xудди бу сўзлар ҳеч қандай маъно касб этмайдигандай ҳеч балони тушунмадим. Кўзимни тентакона бақрайтирганча унга қараб турардим,
— Қайнананг ҳали буни билмайди,— дея шивирла-ди у.— Айтишга юрагим дов бермади. .Қечқурун жия-нимникига меҳмонга боргандим. Улар ҳам келиб қолишди. Чақчақлашиб ўтирдик. У жуда хушчақчақ эди. Соат ўн бирлардан кейин биргаликда чиқиб кетдик. Бирдан у йўлкага йиқилиб тушди. Мен уни ўрнидан тургизиб, таксига солдим. Долмабоғчагача юраги қандай ураётганини эшитиб бордим. Кейин бирдан у уришдан тўхтаб қолди. Тез ёрдам стансиясигача боришга ҳам улгурмадик. Xотинига айтишга журъатим етмади. Кислород палатасига ётқизишди, дедим, докторлар миясига қон қуйилган, дейишди. У фақат мана шунигика билади. Ҳозир иккаловимиз ишга киришишимиз лозим. Xудди уни кўргани кетаётгандай бўлиб кўчага чиқиб, ҳаммасини гаплашиб олишимиз керак.
Биз хонага бирга кирдик. Бошим айланиб, кўнглим беҳузур бўлиб, хаёлларим чувалашиб кетганди. Биринчи марта ўлим билан тўқнаш келишим. Демак, у билан
юзма-юз келганингда, кўнглингни айнитар экан-да. Мен стулни суриб ўтирдим. Xудди тош ҳайкалдай ҳеч нарсани ҳис қилмай, ҳеч нарса ҳақида ўйламай ўтирдим.
— Унинг шляпаси менинг қўлимда қолди...— деб гапирарди қайнанам хотинимга.
У йиғламасди, лекин нақ ўн ёшга қариб кетганга ўхшаб туюлди менга. Юзининг териси худди чўзилиб кетганга ўхшаб осилиб қолганди. Акаси билан хотиним уни юпатиб нималардир дейишарди, мен эшитардиму бир вақтнинг ўзида яна эшитмасдим ҳам. Уларнинг овози қаердандир келаётганга ўхшарди. Шу тахлит қанча вақт ўтирдик? Одам ҳеч қандай хаёл сурмай қанча вақт ўтира олади? Билмадим. Ҳар ҳолда, мен бирон нарса ҳақида ўйлаётгандирман.
Бирдан хотинимнинг тоғаси ўрнидан турганини сезиб қолдим.
— Куёв, юринг, касалхонага бориб, унинг ўзига келган-келмаганини билиб келамиз!
Мен худди ток ургандек сакраб турдим.
— Ҳозир, фақат кийиниб олай,— дедим,
Тезда ётоқхонага йўналдим. Пул топиш керак. Қизиқ, кўмиш маросимига неча лира керак бўларкин?
Ортимдан хотиним кириб келди. У ишонқирамай кўзимга қаради.
— Тўғрисини айт: у тирикми?
Мен ўзимча ҳалиям хаёлан хомчўт қилаётгандим,
— Касалхонага борайлик-чи, ўшанда биламиз,— дедим унга, ўзимни сездириб қўймасликка тиришиб.
— Агар тирик бўлса, нега унда тоғам унинг бир ўзини ташлаб келди?
Мен индамай кийимларимни киявердим. Кейин томдан тараша тушгандай:

— Агар ўғил туғилса, унинг исмини Ҳусайн қўямиз!—« дедим. Қайнатамнинг исми Ҳусайн эди.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика