«Кундаликлар»идан [Alber Kamyu] |
Эркинлик, бу — ёлғон гапирмаслик ҳуқуқидир. * * * Нега мен санъаткорман, файласуф эмасман? Чунки мен ғоялар орқали эмас, сўзлар воситасида фикрлайман. * * * Ҳаётнинг буюк саволи — одамлар орасида қандай яшаш. * * * Трагедия. Л.: Дунёни қайта яратиш — арзимас вазифа. С.: Дунёни эмас, одамни қайта яратиш даркор. * * * Фақат образлар орқали тафаккур қилиш мумкин. Агар файласуф бўлишни хоҳласанг, романлар ёз. * * * Гренйе коммунизм ҳақида: «Адолат идеалини деб бемаъниликларга рози бўлиш керакми». «Ҳа», деб жавоб бериш мумкин, бу — гўзал. «Йўқ», деб ҳам жавоб бериш мумкин, бу — виждонан бўлади. — Бутун масала ана шунда.» * * * Эркин матбуот яхши ҳам, ёмон ҳам бўлиши мумкин. Эрксиз матбуот фақат ёмон бўлади. * * * Камдан-кам одам санъатни англашга қодир. * * * Ёзиш — миннациз юмуш демакдир. * * * Ману қонуни: «Аёлнинг дудоғи, ёш қизнинг кўкси, гўдакнинг дуоси, қурбонлик олови ҳамиша покиза». * * * Ўлимда ўйин ва қаҳрамонлик ўзининг ҳақиқий маъносига эга бўлади. * * * (1936), март. Менинг шодлигим чегарасиз. * * * 31 Март. Менда шундай туйғу борки, гўё мен бир маромда тубанликдан кўтарилаётгандекман... * * * Май. Жазоирда кун оғаётганда аёллар нақадар гўзал. * * * Аёлнинг аёвли ва сипо дўстлиги. * * * ХХ асрнинг энг кучли эҳтироси — малайликдир. * * * Энг хавфли йўлдан озиш: ҳеч кимга ўхшамаслик. * * * Мен ҳеч нарсадан кўз юммасликни афзал биламан. * * * Ҳамиша ҳақ бўлишга интилиш — ақлнинг тарбия топмаганлиги белгисидир. * * * Ҳар қандай одамнинг ҳаётида буюк туйғулар кам, майда ҳислар кўп бўлади... * * * Ҳа, менинг ватаним бор: франсуз тили. |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62791 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 60617 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40618 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37139 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 24580 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23877 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23501 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 20054 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18962 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14799 |