Полвон йиғлаган тун (қисса) [Abdulla Ayizov] |
Бугун челаклик Қодирбек мерган тўй бошлаб ю¬борди. Қиру адирлардан ошиб узоқ-узоқларга та¬ралган карнай-сурнай садолари одамларнинг хуш-хандон қий-чувига уланиб кетди. Бу ёғи тоғли қиш¬лоқлардан, у ёғи чўл тараф овуллардан гуррос-гуррос меҳмонлар, полвонлар кела бошладилар. Тўйхона биқинидаги бедапоядан тортиб, ўйдим- чуқур йўл четларигача машиналар тизим-тизим: ме第¬бонлар томонидан тайинланган кузатувчилар улар¬ни зийрак қўриқлашади. Ахир бир кунлик тўй ўтади-кетади, аммо кейин ғийбат кўпайиши мумкин. «Фалон қишлоқдаги фалончининг тўйига борган эдик. Томоша айни қизиган пайт, уловимизнинг зарур нарсасини шилиб кетибди! Дабдабага берилгунча меҳмонларнинг иззатини қил, кўликларига кўз-қулоқ бўл...» – қабилидаги гап-сўзлардан эҳтиёт бўлган маъқул. Қодирбек мерган давра кўрган одам. Тўй олди яқинларини маслаҳат ошига чақириб, ҳар кимнинг кайвоничилигига қараб хизматларни тақсимлаб берган. «Тўй бир маники эмас, ҳаммамизники. Бирга обрў олайлик», деган одатдагидек жиддий бир қиёфада. Мана, элдан чиқмай, кимгадир яхши, кимгадир ёмон кўринса-да, тўй-маъракаларда бош-қош бўлиб юрган Қодирбек мерганнинг ўзи бугун эл-улус олдидан ўтаяпти. Маҳалланинг ёшу қариси хизматга «лаббай» деб турибди. Хизматчиларнинг оёғи олти, қўли етти. Ҳар бири ўз вазифасини бинойигина ўтаб, тўйчининг эътиборига тушиш иштиёқида. Ҳа, нимасини айтасиз, тўйга нима етсин?! О¬дам¬лар юз-кўзларида табассум. Бир-бирини бағрига бо¬сишлар... Меҳмонларга тавозе билан пешвоз чиққан Қодирбек мерганга кимдир ошкора, кимдир пинҳона тўёна қистиришга уринади. Биров хизматчи болага етаклатиб юборган қўзига зимдан ишора қилса, бош¬қаси саломлашиш баҳонасида тўй соҳибининг кафтини маҳкам қисади. «Э, шундай келаверсангиз ҳам бўларди...» дей¬ди Қодирбек мерган хижолатомуз. Тўёналарни мер¬ганнинг боди бир божаси лабига сигарет қистирган кўйи кўк дафтарига қайд этиб боради. Дарвоза қаршисидаги ариқ рошини қопларидаги нарсаларни кўз-кўзлаётган пистафурушлар-у, аттор¬лар эгаллашган... Шодиёна шавқидан маст кишилар ҳаш-паш дегун¬ча кеч тушиб қолганини-да пайқашмади. Шом. Кўприкдан ўтиб, тўйхона яқинига келиб тўх¬таган «Раф» машинаси атрофини қий-чув кўтарган бо¬ла¬лар ўраб олишди. – Ур-ра! Сардор полвон келди-и-и! – Кураш томошаси роса қизийдиган бўлди-да. – Сардор полвон акамнинг ошнаси, армияда бирга бўлган... – Бекор айтибсан, мақтанчоқ, Сардор полвон аканг билан ҳеч ҳам ошна эмас! Аммо менинг тоғам билан Тошкентдан битта самолётда келган, билдингми? – Бувам айтувдила, Сардор полвоннинг бизга қа¬риндошлиги боракан... Меҳмонларни одатдагидек, назардан қолдирмай «Хуш кўрдик!» дея пешвоз қаршилаётган Қодирбек мер¬ганнинг кўзи чироқ ёруғида ўзи томон келаётган Сардор полвонга тушди-ю, ҳовлиққанича олдинга ин¬тилди. – Э-э... марҳабо, меҳмонлар, марҳабо! Сардор полвон мерганни қучоқлаб чаққонлик би¬лан даст кўтарди: – Тўйлар муборак, акагинам... – Қуллуқ, қуллуқ Қодирбек мерган барча келганлар билан ҳам илиқ кўришиб чиқди-да, атрофга аланг-жаланг боқиб, биқинидан шошилиб ўтаётган йигитни тўхтатди: – Баҳодир, Жарлик оғайниларимизга қарагин, хўп¬ми, қўноқ Розиқ чавандозникида, билдингми? Йигит «Хўп-хўп» деганча Сардор полвонга бошдан оёқ разм солди-да, қўл узатди. – Қани, юринглар, акалар... Жарлик меҳмонлар йўлчи йигит изидан узун-қис¬қа бўлиб эргашишди. Жой излаётган машиналарнинг чироғи кўзларни қа¬маштиради. Улар машиналарни оралаб, торгина кўп¬рикдан ўтишди. Йўлчи йигит муюлишдаги икки тବбақали тахта дарвоза олдида тўхтади. Қия очиқ эшик¬чадан бош суқди-да, товуш берди: – Ким бор? Ичкаридан аввал «Ҳозир...» деган сас эшитилди. Сўнг, остонада беқасам тўнини кия-кия ўрта ёшли, миқти гавдали киши пайдо бўлди. – Салом алайкум, келинглар, меҳмонлар! У тавозе қилганча меҳмонлар билан кўришиб чиқди. Сўнг чаққонгина супа четидаги офтобани олиб, тордаги сочиқни елкасига ташлади-да, меҳмонларнинг қўлларига сув қуйди. Полвон қулоғигача қизариб кетди. Қариянинг полвонга узатган қўли ҳавода муаллақ қолди. Полвон кафти билан пахта гулли пиёлани тўнтариб, айлантира бошлади. Даврага жимлик чўкди. Отахон «оғзимдан ножўя гап чиқмадими ишқилиб», деган ўйда эсанкираб қолди. Бир муддат ўтгач таҳорат баҳонасида секингина ўрнидан қўзғалиб ташқарига чиқиб кетди. Хонага ғалати бир сукунат чўмди. Сардор полвоннинг қош-қабоғи осилди-қолди. Уни кўриб ҳамқишлоқлар ҳам ҳайрон. Кўп ўтмай мезбон дастурхонга шўрва тортди. Меҳмонларга манзират қилди. – Кўп овора бўлманг, ака, – деб қўйди кимдир, истар-истамас оғзига бир бурда нон соларкан. – Қани, полвонлар, сизларни даврага чақиришяпти. Мезбон йигит шундай дея, меҳмонларнинг оёқ кийимларини ўнглай бошлади. Полвонлар аста қўзғалишди. * * * Борлиқни қоплай бошлаган тун пардасининг бир парчаси гўё Сардор полвоннинг кўкрак қафасига тушгандек. Шу топда юрагига қил ҳам сиғмайди. «Сен жарлик Жаббор дўхтирга қуйиб қуйгандек ўхшайсан деган шаъмаларни болалигимда ҳам эшитган эдим. Ёшим улғая боргач бу сўзни бошқа қишлоқлар одамларидан ҳам кўп эшитадиган бўлдим. Товба. Ўз отам бўла туриб мени қаёқдаги Жаббор дўхтирга менгзашади-я?! Ё... бунда бирор сир бормикан? Назаримда, анови чол ҳам беҳуда гап бошлаб қолмади-ёв... Ер ёрилмади-ю, ерга кирмадим». Сардор полвон чуқур «уф» тортиб осмонга боқди. Самода жимирлаётган юлдузлар кўзларига тиғ янглиғ қадаларди. Полвоннинг раъйига қараган ҳамроҳлар ҳам алланечук сукут сақлаб одимлашар, худди шу ҳол ҳам Сардорнинг шубҳаларини баттар оширар эди. Эҳ-ҳе! Кураш майдонида тумонат одам. Электр чироқлари томошаталабларнинг зич даврасини аранг ёритиб турибди. Ҳамма ҳаяжонда. Вақтлироқ келиб жой эгаллаган олд қатордагилар чордона қуриб олишган. Ҳамишагидек, кураш иштиёқмандларининг барчаси, бир-бирини туртиб-суриб давранинг олд тарафига ўтиб олишга интилади. Тўдани ёриб ўтишнинг иложини қилолмаганлар, сал имкон топилди дегунча кўз илинадиган жойга бош тиқишади. Баковул микрафондан полвонларни чорлаяпти. – Тезроқ, азиз меҳмонлар. Полвонлар, жойларингизни эгалланг. Бугун Қодирбек мерган ўзидан кечган. Бор-будини ҳалол олишган, даврани қизитган мард полвонларга улашаман, дея ният қилган. Шунинг учун бугун эсда қоларли кураш бўлади. Қани, даврани устозлар бошлаб беришсин. Удумга кўра ёшлигида давра кўрган икки чол бел олишди. Атрофда қийқириқ кулги... – Яшанг, полвонлар, кучларингиз тенг экан, – дея баковул чолларни ажратиб, солим ўрнида елкаларига тўн ташлади. Навбат, одатдагидек болаларга! Ўз номзодларини ҳозирлаётганлар баковулнинг қулоғига шипшиб, полвон йигитчаларнинг исмини, қаерданлигини эслатишади. Баковул уларни ёнига чақириб, даврага таништиради. Беллашувларни кузатиб, полвонларга солим тайин этади. Полвон йигитчаларнинг ҳаракатлари, ҳатто баъзиларининг аразлашиб, қизаришиб қолишлари-да томошабинларнинг завқини қўзғайди. Курашнинг ёзилмаган қонунлари бор. Полвонлар тарафма-тараф. Ҳар қайсининг ўз мухлислари бор. Ғолиб полвонни жўралари қучоқлаб қутлашган, мағлуб полвон тарафидагилар эса орият учун «Ўша полвонинг энди менга чиқсин!» дегандек давра айланадилар. Ғолиб полвон хоҳласа-хоҳламаса рақибининг издоши билан беллашади... Ишқибозлар катта-номдор полвонларни, бош соврин учун беллашувни сабрсизлик билан кутишаяпти. Ўзларича бугун ким полвон бўлишини-да башорат қиладиганлар қанча! Тун теваракни тобора ўз қора қучоғига тортиб борарди. Даврадан кўтарилаётган чанг-ғубордан ҳатто юлдузлар ҳам кўринмай қолди. Сардор полвон ҳали-ҳануз ўз хаёллари билан андармон. «Ё... онамнинг ҳаётида бирор доғ бормикан?! – изтироб исканжасида ўйларди у. – Одамлар шунчаки юзимга айтолмай, пана-панада гап қилиб юришгандир?! Йў-ўқ, бунинг тагига етмасам бўлмайди. Токай бунақа писмиқи қочиримларни эшитиб юраман...» Сардор полвон шундай эзгин хаёллар билан, ҳатто, кураш охирлаб қолганини ҳам сезмади. – Энди навбат товоқларга. Биринчи товоқ – бир ҳўк-киз, бит-та рангли телевизор. Кимнинг юраги чопса марҳамат... Баковулнинг тантанавор ҳайқириғидан у ногоҳ ўзига келди. Чўчиб аввал теварагига, сўнг майдонга кўз ташлади. Баковул давра ўртасига товоқ келтириб қўйди. Сардор полвоннинг эзгин кайфиятидан ҳамроҳлари ҳам эзилган. Бир гапириб ўн куладиган Сардор полвонни улар илгари бу қадар тушкун аҳволда кўришмаган... – Қани, полвон, товоқни олинг! Қулоқлари остида тўсатдан жаранглаган бу сўз полвонни ҳушёр торттирди. Атрофга назар солди, ҳамманинг нигоҳи унга қадалган. Полвон бир силкиниб ўрнидан турди. Жарликлар юзига табассум қалқиди. Бир-бирига мамнун-масрур кўз ташлаб олишди. Сардор даврага тушиб товоққа қўл тегизди. Удумга кўра товоқ устига қўйилган патирдан синдириб оғзига солди. Давра туйқус сув қуйгандек сокин тортди. Баковул овози янгради: – Биринчи товоқни олган жарлик Сардор полвонга талабгор борми? – у бир муддат даврага кўз югуртирди, ҳеч кимдан садо чиқмади. – Бўлмаса соврин Сардор полвонга берилади. Бунинг қизиғи йўқ-да, ахир. Эл-улусга томоша бўлсин-да. Қани, полвонлар, зотга эгалик қилинглар. Бир пайт донғи кетган, ҳозир қартайиб қолган Нажим полвон челаклик полвонларга зарда қилди: – Э, ўргилдим гердайиб юришларингдан. Бизнинг ёшлигимизда челакликлар ҳамма совринга эгалик қилишарди. Бу қандай шармандалик?! Ўз овулингда юрак ютиб даврага чиқолмасанг. Қани, Ҳошим, чиқ! У невараси Ҳошим полвонга юзланди: – Бизнинг уруғдан бўлсанг даврага туш. Зўр бўлса йиқитар. Йиқилганни ер кўтаради. Бошқа ерлик полвонларга талабгор бўлмасанглар Челакнинг боласи эмассанлар... Бу сўзлар челаклик полвонларнинг ориятини қўзғади. – Қани, Ҳошим полвон, нима бўлса ҳам чиқинг. Бултур ёзда Деҳқонободдаги бир тўйда мана шу Сардор полвон билан беллашгани Ҳошимнинг хаёлидан ўтди. Ўшанда у Ҳошимни бир қафаслик курашдан ўтказмаган. Қўллари чайир, худди темир, бунинг устига балодек чаққон. Гавдаям, гавда-да! – Ҳошим, чиқасанми? Ё ўзим чиқайми? – Нажим полвон бетоқатланиб чопонини еча бошлади. – Қўйинг, бува, ўзим чиқаман. Нажим полвон бетоқатланганча даврага қадам босди. Баковулни имлади... Баковул Сардор полвонга Ҳошим полвон талабгор эканлигини даврага эшиттирди. Атрофда қийқириқ, қарсак қўпди. Орзиқиб кутилгани сайин полвонларнинг даврага чиқиши чўзилгандек бўлаверади. Ниҳоят, Сардор полвон даврага тушди. Ўз жамоаси томонга қараб тавоф қилди ва одамлардан фотиҳа олди. Кўзларини ердан узмай, қўлларини киндигига босганича секин давра айланди. Ҳамманинг нигоҳи Сардор полвонга қаратилган. Ҳошим полвон жомакорининг у ёқ-бу ёғини тўғрилаган бўлиб ғоз юриш билан даврага қадам босди. Бир муддат давра айланган полвонлар қўл олишди. Кураш бошланди. Томошабинларнинг нафаси ичига тушган. Улар полвонларнинг ҳар бир ҳаракатини нигоҳларидан қочирмасликка ҳаракат қилишади. Сардор полвон бир жойда депсиниб, рақибини ўзига яқин келишга чорлайди. Ҳошим полвон эса унинг теварагида сакраб-сакраб, бармоқларини ҳавода ўйнатганича шоштиришга уринади. Ниҳоят, Сардор полвон бир шахд билан рақибининг белбоғидан тутди. Оёғини Ҳошимнинг бутидан ошириб, унинг болдирига маҳкам илдирди. Кўкраги билан орқага сура кетди. Ҳошим полвоннинг оёғи тоя бошлади. Гурс! Ҳошим полвон чаққонлик билан ёнбошга ағдарилди. – Ҳисоб эмас, чаппа! Ҳошим полвон тура солиб, рақибининг ёқасига ёпишди. Баковул унинг қўлини Сардор полвоннинг ёқасидан ажратар экан: – Яхшимас, Ҳошим полвон, буни кураш дейдилар, мард бўлиш керак. Ҳозир тағин бел олишасизлар. Чаппа дедик-ку, ахир, бироз дам олинглар, – деди. Кўзлари косасидан чиққудек турган Ҳошим полвон орқага бурилар экан: – Сардор, ўзи кимнинг боласи эканлигингни биласанми? – деди-ю гавдасини икки ёнга саллона ташлаб челаклик полвонлар томон кетди. – Нима дединг?! – Сардор полвоннинг сўзи оғзида қолди. Сардор полвоннинг пешонасида қайнаб чиқаётгандек терлар жимирлади. Шогирдлари ўтирғизиб елкасига чакмон ташлаб, чой тутишди. Полвоннинг ғазаби қайнади. Миясида гумонлар ғужғон: «Жаббор деганлари ким ўзи?! Бунча асабимга тегишмаса. Манови Ҳошим тирриқнинг пичинги ҳам-масидан ошиб тушди. Агар шу гаплар рост бўлса, унда бу давра менга бегона. Полвон ота-онасининг, кейин элнинг фарзанди бўлиши керак!» Сардор полвон лабини тишлаганча муштларини қисди. Унинг важоҳатини кўрган киши юрак ютиб бир сўз демасди. Сардор полвоннинг хаёлини баковулнинг сўзлари бўлиб юборди: – Қани, полвонлар, давра совиб қолди. Дам олиш ҳам шунчалик-да. Сардор полвон қўлларини ерга тираб ўрнидан қўзғалди. Унинг важоҳатини, шер каби ҳамлага ҳозир эканлигини кўриб, Ҳошим эсанкираб қолди. Беллашмай деса, уят. Эртага овулдошларининг юзига қандай қилиб қарайди? Беллашай деса, Сардор полвон шу тобда уни мажақлаб ташлашдан ҳам тоймайди. – Ҳошим, чиқасанми ё жонинг узилдими? – Нажим полвон унинг бошида дарғазаб бўлиб турарди. Ҳошим полвон ноилож даврага тушди. Рақибига рўбарў келди. Сардор полвон бир ҳамла билан рақибининг ёқасидан тутиб ўзига тортди. Кўзлар тўқнашди. – Нима дединг? – Сардор полвоннинг панжалари Ҳошимнинг баданини тешгудек ботиб борарди. – Билиб қўй. Сенга ўхшаб даврани ҳаром қилганим йўқ! Жомакоримни, белбоғимни,босиб юрган тупроғимни ҳаром қилганим йўқ... Ё пирим!!! Сардор полвоннинг ўкиригидан давра бир қалқиб тушди. – Ҳалол, ҳалол! Оёққа турган ишқибозлар Сардор полвонни ғалаба билан олқишлашарди. Ҳошим полвон анчагача ўзига келолмай ётди. Уни жўралари ўраб олишган. Юзига сув сепиш билан овора. Сардор полвон олқишларга ҳам парво қилмади. Елкасига чакмонини ташлаб, совринга ҳам қарамасдан аста даврадан сирғалиб чиқди. ... Чексиз адир. У беихтиёр боши оққан томонга кета бошлади. Анча юриб майсалар устига чўккалади. Завққа тўла даврадаги олқишлар, бақир-чақирлар элас-элас қулоққа чалинади... Юраги тўлиб кетди. Қўлларини юзига босиб, йиғлаб юборди. Эсини таниганидан бери илк бора йиғлаши эди. Қанча ўтирганини билмайди. Совуқдан жунжикиб ўзига келди. Тўй овозлари тинган. Аҳён-аҳёнда узоқлардан итларнинг акиллаши демаса, атроф жим-жит... * * * Роҳила хола ярим тунда дарвоза тақиллашидан қўрқиб кетди. – Ким бўлдийкин ? Туф-туф... Яхшиликка бўлсин-да. Зулфини туширгач, остонада жияни Сардор полвонни кўриб ичига ғулғула тушди. «Тинчликмикан, ишқилиб?» – Ассалому алайкум, хола. – Ваалайкум. Қани-қани, Сардоржон, ичкарига кир. Ҳол-аҳвол сўрашишгач, Роҳила хола қизиқсинди: – Қандай шамоллар учирди, Сардоржон, ўтакамни ёрдинг-ку. Намунча ярим кечаси безовталаниб юрибсан?! – у чироқ ёруғида жиянининг бузуқ авзойини кўриб донг қотган эди. – Ўзим, – деди полвон оғир хўрсиниб, – тинчлик, хола. Келганимдан мақсад, – у муддаога ўтди, – бир гумон гапни аниқламоқчиман. Фақат тўғрисини айтинг. Онамнинг, сизнинг опангизнинг ҳаётида бирор ифлос сир борми? Жаббор деганлари ким?! Нега мени ҳамма ўшанга ўхшатишади? Хола жиянини тинчлантиришга уринди: – Болагинам, «Астағфуруллоҳ» де, тавба қил. – Гапни айлантирманг! – ғазаб билан деворни муштлади полвон. – Менга очиқ, рўй-рост айтинг. Мен кимнинг фарзандиман ўзи?! – Болам, қандай кунларга қолдик-а. Бу кундан кўра, онангдан олдинроқ мен ўлиб кетсам бўлмасмиди. Хола кўз ёшларини рўмолининг учига артди. Лаблари пирпираб, гапини йўқотиб қўйди. – Гапиринг, илтимос. – Биласанми, Сардор... – аёл деворга қоқилган сўзанага тикилиб сукутга чўмди. Хаёл уни олис-олисларга учириб кетди. * * * Тут айни ҳил-ҳил пишиб турган пайтлар эди. – Қизим, Зайнаб бийингни би-и-р сийлайлик. Ҳовлимиздаги тутни хосиятли деганлари деган. Дуогўй кампир... – деди Момохол каштачи қизига. Бу таклифдан Гуласал севиниб кетди. У Зайнаб момони яхши кўради. Ёшлигида муаллималик қилган Зайнаб момонинг гурунглари бирам ажойибки, тинглаган сайин тинглагинг келади. Оқила аёл. Бутун қишлоқнинг ҳурматини қозонган. Кўчада кўриб қолган ёшми-кексами, унинг олдидан тавозесиз ўтмайди. Тут йўқлаш баҳонасида Зайнаб момонинг қизиқарли суҳбатларини тинглашга ошиқаётган Гуласал ўзини кўз-кўз қиладиган зумрад тутлардан атайин саралаб терди. Баҳор авжи палласига чиққан пайт. Чор-атроф ям-яшил. Самоларни тўлдириб қалдирғочлар чарх уришади. Офтоб тафти кишига алланечук хуш ёқади. Қиз ҳовлига кирар-кирмас тўлқинланиб сас берди: – Зайнаб бийи! – Биза буёққа, айланай, – деган майин овоз эшитилди айвон тарафдан. Гуласалнинг кўзи шундагина ўша ердаги хонтахта ёнида ўтирган Зайнаб момо билан нотаниш йигитга тушди. – Ассалому алайкум. – Ваалайкум, келақолинг, айланай. Зайнаб момо қўлларини тиззаларига босганча ўрнидан тура бошлади. Момони уринтириб қўймаслик учун Гуласал қадамини тезлатди. Улар қуюқ кўришишди. Гуласал атлас гирдихонада чордона қуриб ўтирган, кийинишидан, ўзини тутишидан шаҳарда ўқийдиганларга ўхшаб кетадиган йигит томонга ҳам секингина бош ирғаб қўйди. – Яхшимисиз? – деди қимтинибгина нотаниш йигит ҳам. Гуласал қўлидаги чинни косани дастурхон четига қўйди. – Онам бериб юбордилар. – Вой, барака топинглар, айланайлар! Ишқилиб Момохол мани эсдан чиқармайди, Момохол каштачи асл аёл-да – дея қўшниларини алқаб момо йигитга ишора қилди. – Қани, Жабборжон, тутлардан ол. Шаҳарда тўйиб тут ҳам еяолмасанглар керак. Бу тут бошқача... Жаббор беихтиёр қиз томон тикилиб қоларди: «Эгнидаги алвон гулли кўйлаги ўзига ярашган, икки ўрим сочи тақимида талашган, тортинчоқлиги, ибо-ҳаёси ўзига ярашган бу ҳурлиқо ким бўлдийкин?!» Гуласал ҳам зимдан йигитга кўз ташлади. Бехос кўзлар тўқнашдилар. Улар саросималаниб бир-биридан нигоҳларини олиб қочишди. – Жабборжон дўхтирликка ўқийди. Ҳар гал қишлоққа келса бирров кўриб кетади, барака топсин, – дея жиянига меҳр билан тикилди момо. Жаббор ўнғайсизланди. Қимтинибгина ўтирган Гуласал ижозат сўради: – Энди борақолай. Жабборнинг ичида бир нима узилгандек бўлди. У ялт этиб қизга қаради. «Ўтиринг» демоқчи бўлди-ю, тилини тишлади. Сўнг момо томон илтижоли кўз ташлади:» Аммам нима деркинлар,ишқилиб қизнинг туришига ижозат бермасинлар-да.» – Гуласал қизим, озиб-ёзиб бир келасан-у, оловга ўтиргандек дарров тураманга тушасан-а? – деди кулгига олиб кампир ҳам худди жиянининг кўнглини уққандай. Гуласал қистайвергач Зайнаб момо дуога қўл очди. Туршак солинган идишга ликопчадаги парвардаларни ағдарди-да, дастурхон бари билан ликопчани артиб косадаги яримлаб қолган тутларни солди. «Қуруқ бўлмасин» дея бўшаган коса устига нон қўйди. Гуласал уялганидан қизариб кетди. – Қўйинг, ҳеч нарса керакмас. – Удум шунақа, айланай, Худойим боғларингга барака берсин, Момохолга салом айтиб қўй, бундоқ чиқиб турсин, – дея момо қўярда-қўймай коса билан нонни Гуласалнинг қўйнига қистирди. Ва кузатиш учун тараддудланди. – Ўтирувринг, Зайнаб бийи. Меҳмонмидим кузатиб қўйсангиз, – дея Гуласал чаққонлик билан супадан тушди. * * * Ёзги таътилга келган набирасини юз-кўзларидан тўйиб-тўйиб ўпар экан, Бодом момо севинчини сиғдиролмай, нуқул «Худога шукур, худога шукур!» дея ўзини қўярга жой тополмасди. Отаси Раҳматилло мироб: – Имтиҳонлар қийнаб қўйганга ўхшайди, ўғлим, – дея Жабборга бошдан-оёқ кўз югуртирди. Ўчоқ бошида куймаланаётган онаизори ўғлига разм солар экан: «Болагинамга гўдаклигидаги хасталиги барибир таъсирини кўрсатди. Тенгқурларидан кўра нимжонроқ бўлиб қолди. Ҳарқалай китобга берилди. Аъло баҳоларда ўқиб дўхтирликка кирди. Қиш-лоқдошларнинг касалхонага иши тушса шаҳарда Жабборжонни излашади. Айтишларича, қўлидан келган ёрдамини, вақтини аямай дўхтирма-дўхтир текширтираркан. Даво топиб келганларнинг дуосини олаяпти. Худо хоҳласа зўр дўхтир бўлиб келади...» дея ютиниб қўйди-да, овқат сузишга ҳозирлик кўра бошлади. Жаббор товоқдаги ширгуручни иштаҳа билан тановул қиларкан: – Қишлоқда тағин янгиликлар борми? – дея момосини гапга солди. – Нимаям янгилик бўларди, болам... – Тўй-пўйлар дегандай... – Ҳа-я, эсимдан чиқай дебди, – дея гапга аралашди онаизори, – Гулас бор-ку, Момохол каштачининг қизи, ўша бечорага қийин бўлди... – Нега?! – Бир аҳмоққа унаштиришган экан. – Нима-а? Кимга?! – Кимга бўларди, анови қирнинг нарёғидаги Пирмат биргаднинг ўғлига. Отиям нимайди-я... Жабборнинг қўлидаги қошиқ дастурхонга тушди. – Кейин-чи, нима бўлди? – Бечора Момохол каштачи қишлоқда бош кўтаролмай қолди. Маъракаларда ҳам кўрин-майди боёқиш... Жабборнинг юзлари қизариб, ерга тикилиб қолганини сезган отаси безовталанди: – Ол, овқатингни е. Иштаҳанг йўқ. Ё, санам шаҳардан бирортасини топиб олганмисан?.. Ўғлининг гапини Бодом момонинг ҳазин товуши бузди. – Оғзингдагини шамол учирсин-ей, болам, ундай дема, неварагинам биза топган қизни олади. Тўғрими, Жабборжон... * * * Пирмат биргад «Қизингни ўғлимга берсанг ҳам берасан, бермасанг ҳам берасан!» деб оёқ тираб олганидан Момохол каштачининг боши қотган. Укалари ҳам шўрлик аёлни ўртага олишиб «Пирмат биргад ўзимизники, жиянимиз келин бўлса шундай боёт-шоёт рўзғорга келин бўлади-да, ўғли Шомирза институтда ўқиса, бунинг устига топармон-тутармон бўлса, Гулас ноз қилмай рози бўлаверсин» дейишгани-дейишган. Гуласалнинг Пирмат биргаднинг ўғлига кўнгли йўқлигини бировга айтиб бўладими? Совчилар келиб-кетди дегунча бечора қиз йиғлагани-йиғлаган: – Ўзим танимаган, кўрмаган кишига қандай тегаман? Момохол каштачи қизининг гапларини соддаликка йўяди. «Ёш-да, нимани ҳам тушунарди. Ўзим ҳам умримда кўрмаган йигитга текканман. Худога шукур, кам бўлмадим. Ёшлар аста-секин бир-бирини тушунади. Ўша севги-да!» Момохол каштачи кўп ўйлади. Охири рози бўлди. «Ишқилиб бахтли, тахтли бўлишсин-да!» Холаю аммалар, дугоналар Гуласалга «Ҳаётнинг пасту-баланди»ни билганларича уқтиришди. Гуласал онасини ўйлади. Кейинги пайтларда касалманд бўлиб қолган Момохол каштачининг орзу-ҳаваси бор. Фарзандларини бахтли бўлишини ич-ичидан истайди. Гуласал онаизорини ортиқча қийнамаслик учун ноилож «Пешонамга шу ёзилган экан-да», дея тақдирга тан берди. Гуласал билан Шомирзани ими-жимида унаштириб қўйишди. Пирмат биргад билан Момохол каштачининг қуда бўлаётгани қишлоққа ёйилди. Удумга кўра ҳар якшанба «келин учун» ҳолва олиб келаётган қуда томон хотинлари Шомирзани оғизларидан бол томиб мақташарди. – Иши бошидан ошиб ётибди. Қишлоққа келишга ҳечам вақти етмаскан. Келинни тўй куни кўравераман дебди уялиб, илоё, умридан барака топсин... Гуласал Шомирзани хаёлида тасвирлашга ҳаракат қилади-ю, аммо негадир ҳадеб кўз ўнгида Жаббор жонланаверади. Бундан қиз хижолатга тушади. Кутилмаганда совчи тўйни тезлаштиришни кўндаланг қўйди. Момохол каштачи ҳовлиққанича тўй тадоригини кўра бошлади. Қуда томондан келган маҳмадона жувон Гуласални туман марказига олиб бориб бозор-у, дўконларни роса айлантириб, бош-оёқ кийимлардан олиб берди... Гуласалнинг кундан-кун очилиб бораётгани, атрофдагилар билан хушмуомалада бўлаётгани Момохол каштачининг кўнглини кўтаради. «Айтувдим-ку, ҳали ёш, бора-бора тушунади, илоё, кўз тегмасин, куёвим билан қўша қаришсин...» дея ич-ичида яхши ниятлар тилайди. Индин тўй. Бу хонадондан бир ҳафтадирки , хешу ақрабо, қўни-қўшнининг оёғи узилмайди. Одамлар чеҳрасидаги қувончни айтмайсизми... Гуласалнинг кўзларига уйқу илинмайди: бир сулув келинчак бўлсинки, ҳамманинг ҳаваси келсин. У оқ ҳарир либосда самоларда сузади, оппоқ, момиқ булутларни қучади... Келин бўлиб тушаётган хонадонни файзга тўлдиргиси келади. Қайнона-қайнотасининг ҳурматини шунақанги жойига қўйсинки, маҳалла келинлари ҳайрон қолишсин. Уйқудан уйғонган қайнилари, овсинлари чиннидек супурилган ҳовлига назар ташлаб «Келинимиз қачон улгурдийкин?» дея ёқа ушлашсин. Хўжайини – Шомирзани оҳори тўкилмаган либосларда ишга кузатиб, кечқурунлари лаззатли таомлар билан сийлаши... Эҳ-ҳе... Шом пайти негадир бесаронжом кириб келган совчи ҳар галгидек ҳазил-ҳузулга ўтмасдан, безовталаниб Момохолни сўради. – Вой-бў, бир қизим бўлса олиб кетасилар-да, – дея хуррамона кайфиятда ичкаридан шошиб чиққан каштачи совчининг ўнғайсиз ҳолатини кўриб «Тинчликмикан ишқилиб» дея тўхтаб қолди. Совчи чеккароққа ўтди. – Момохол опа, ўзингизга айтадиган гап чиқиб қолди. Момохол каштачи ҳангу манг. Совчи атрофга ола-зарак боқди. Ҳамма ўз юмуши билан бандлигига ишонч ҳосил қилгач, ерга боққанича бўғиқ овозда гап бошлади: – Элчига ўлим йўқ, дейдилар. Қайданам бошим айланиб совчиликка рози бўлибман-а, опажон. Ҳозир ўзимдан ўтганни ўзим биламан ! – Ётиғи билан тушунтиринг, нима гап ўзи? – Ҳар гап бўлсаям чидаш мумкин, бунисига чидаб бўлмайди. Шомирза кўрнамак, бир оғайнисидан «Манга уйдагилар топган қиз керакмас, шаҳарда хотиним бор. Тўй-пўйга бормайман», дебди. Пирмат амакининг уйида тўй эмас, аза бошланди. Момохол каштачининг кўзлари хиралашиб, қулоқлари том битди. Қўл-оёқларида мадор қолмади. Қишлоқда гап ётмайди. Миш-миш болалайди. Миш-мишларнинг тагига етганлар ёқа ушлашди. Иним дегани куюнди, ғаним дегани суюнди. Нима бўлса бўлди, Гуласал тириклайин ўлди. Оқ ювиб, оқ таралган, из тушмаган қор каби бокира қизга оғиз очиб, элга овоза айлаб лафзидан қайтиш, нози бор бўстон ичра ғунчани топташ азалдан марднинг юзи ҳам, сўзи ҳам эмас. Бети билан кети бирдан ҳеч биров ёлчимаган... Тўй қайтди. Беғубор туйғулар чилпарчин бўлди. Бахтга чанг солинди. Қувончлар юлинди. * * * Жабборнинг ичига гўё чўғ тушгандек. Бу чўғ унинг кўнглини заррача ёритмас, аксинча азобларди. «Наҳотки, Гуласални бадном қилишган?!» Юрагини илк бор «жиз» эткизган бетакрор манзара хаёлида айлангани айланган... Бодом момо шу кунларда негадир ўйчан, гап-сўзларга заррача ҳуши йўқ, одамови бўлиб қолган неварасидан хавотирда. «Нима бало, болагинамга кўз тегдими? Ёмон кўзлардан Худонинг ўзи асрасин-да ишқилиб...» деган сўзни пичирлаб такрорлагани-такрорлаган. «Момохол опа бунчалар содда, гўл бўлмаса-я?! Йўқ, аслида ўзим ҳам пеш эмас. Хайрли ишга шошилиш керак дейишади, мен эса бўшанглик қилдим! Кўнглимдаги гапни Гуласалга очиқ айтишга журъатим етмади ўшанда, демак, ҳаммасига ўзим, ўзимнинг ландовурлигим сабаб!..» Шундай алғов-далғов хаёллар қуршовида Жаббор узоқ-узоқ туриб қоларди. Ўйлай-ўйлай бир кўнгли Гуласалнинг ўзига учраб уни севишини, бир умр бахтли қила олиши учун курашишини дангал айтмоқчи ҳам бўлди... Минг бир савол, уларга жавобан фикрлар хаёлида ғужғон ўйнайди. * * * Жаббор сиқилиб кетди. У ҳовурини бироз бўлса-да тушириш ва хаёлларини чалғитиш илинжида муздек оқар сувда чўмилишни тусаб қолди. Шу баҳонада кўнглини овутиб, вужудини совутиб олади... У сойнинг қишлоқ чеккасидаги шаршарадан пастроқда сокин оқар жойини мўлжаллаб йўлга тушди. Баданлари саратон офтобида қорайган шўх-шаддод болалар қийқиришиб сувга сакрашади. Бир-бирларини бўктиришиб яйрашади. Қай бирлари эса қирғоқдаги қумларга беланишган... Беғубор ёшларнинг хатти-ҳаракатлари Жабборнинг завқини қўзғади. Уларга ҳаваси келди. Шу болалардек пайтларида тенгқурлари билан ёзда роса мириқиб чўмилишгани ёдига тушди... Эҳ-ҳе! Кечаги дамлар бугун эртакка ўхшайди. Жаббор беихтиёр чўмилиш ниятидан қайтди. Унинг кўнгли бироз тин олди. Сайхонликдаги тепаликка қараб юрди. Болалигидан билган қадим тут соясида мук тушиб атрофга назар ташлади. Чор-атроф нақадар гўзал! Оқсоч тоғлар қўл етар ерда савлат тўкиб тургандек. Тарқоқ боғлар ва далалар олисдан гўё бир жойда жамлангандек кўринади. Паст-баланд иморатларнинг томлари туташиб кетганлигидан қишлоқларни бир-биридан ажратиш қийин... Табиат гўзаллигини ўзлигича тасвирлаб бера оладиган мусаввир бормикин?! Юзларини сийпалаб ўтган майин шабада Жабборнинг хаёлини бузди. У соатига қаради. Ўрнидан қўзғалиб шимларини қоқди-да, секин пастга тушиб, сой ёқалаб қадамини тезлатди. Ҳув, анови кўриниб турган ёғоч кўприкка чиқиб олса у ёғи дала йўли. Бир пасда уйига етиб олади. – Вой, вой, шунча ўт туриб, ниҳолларни чайнашига ўлайми, пўшт! Таниш овоз Жабборни ҳушёр торттирди. У шоша-пиша овоз келган томонга юзланди. Бирор кимса кўринмайди. Сой билан тутзорни ажратиб турувчи дўнгликка чиқди. Шундоққина тутзор ёқалаб сигир ва бузоғини ҳайдаб кетаётган қизга кўзи тушди. Гулли чит кўйлаги ўзига ярашиб турган, сочлари белидан ошган ҳурлиқо қўлидаги хивични ҳавога силкитганча говмиш ва бузоқни олдинга юришга ундарди. Жаббор не кўз билан кўрсинки, бу – Гуласал эди. Жабборнинг вужуди оловланди. У беихтиёр қиз ортидан эргашди. Қанчалик тез одимлашга ҳаракат қилмасин, оёқлари ўзига бўйсунмасди. Бўйнига оғир тош осилгандек зўрға қадам ташларди. У қизни ўзидан йироқлаштириб қўйишдан чўчирди. Қани эди ҳозироқ узо-о-оқларга, одамларга кўринмайдиган олис манзилларга бирга кетишса... қуёш сира-сира ботмаса. Нур ўрнини соя эгалламаса... Ортида одам шарпасини пайқаган Гуласал йўловчи тезроқ ўтиб кетсин деган ниятда говмиш ва бузоқни сувлатиш баҳонасида уларни сой томон бурди. Аммо орқадан кимнингдир кузатиб, изма-из келаётганидан ичига ғулғула тушди. Қўрқа-писа ортга қаради. «Жаббор! У бу ёқларда нима қилиб юрибди экан?!» – Ассалом, – Гуласал гарди рўмолининг учини лабига қистирганча ерга боқди. – Салом, Гуласал! – Жабборнинг овози ўзига-да ғалати эшитилди. – Яхшимисиз? У ботинолмайгина Гуласалга бош-оёқ разм солди. Ўртага ноқулай жимлик инди. – Бу ёқларга қандай шамол учирди? – деди Гуласал майин бир овозда. Бу сўзлар Жабборнинг қалбини ёритиб юборди. – Ўзим. Бир айланиб дегандай. Қишлоғимизни роса соғинган эканман. – Ўқишлар тугадими? – Ҳозир таътилдаман... Гуласал билан бўлган тасодифий учрашув Жабборни эсанкиратиб қўйди. Унинг пайдар-пай сўзлари, Гуласалнинг атрофга олазарак боқишлари, ярим-ёрти саволларию, қисқа жавоблар ёмғирдан олдин яшин чақнагандек бир лаҳзада ўтди. – Уйимизга яқинлашдик. Боғкўча томондан кетаман. Гуласалнинг гапи, «Ортимдан эргашманг, нақ балога қоламан-а!» деган маънони англатди. Жабборнинг ичида нимадир узилгандек бўлди. У дарҳол ўзини қўлга олди. – Гуласал, бир гап айтсам, майлими? Гуласал довдираб қадамини тезлатди. – Гуласал! – Жаббор ака, илтимос, мени тинч қўйинг. – Гуласал, эртага ҳам сигирларни ўтлатгани олиб чиқасизми ? Гуласал «ҳа» дегандек бош ирғади. – Бўлмаса, эртага, худди шу пайтда ёнингизга бораман... Жабборнинг гапи оғзида қолди. Гуласал тез-тез юриб пастқам деворлар ортига ўтиб кетди. Йигит ундан сира кўз узмасди. * * * Ҳа, эртаси куни учрашдилар. Аста-секин гап-гапга уланиб. улар ўртасида илиқлик пайдо бўлди. Улар тез-тез учрашадиган бўлиб қолишди... Серсоя гужум остидаги сўрида мизғиб олган Жаббор кўзларини ишқалаб атрофга боқди. Қуёш қибла тарафга оққан. У ҳовли ўртасидан ўтган ариқчада жилдираб оқаётган сувга юзларини чайди. Муздек сув карахтлигини тарқатди. Нимадир эсига тушди. Шоша-пиша оёғига шиппакни илдирди-да, дарвоза томон йўналди. Онасининг: – Қаёққа шошиласан? Ҳар куни ҳам шу аҳвол бўларми? – деган саволи жавобсиз қолди. * * * «Қизиқ, Нега Жабборга ўрганиб қолдим. Қани эди узоқ гаплашиб ўтирсак. Биров халақит бермаса. Сўзлари бирам маънолики... Олдинлари нега билмаган эканман? Ё, асл севги деганлари шумикан? Йўғ-э... Ундай бўлса нега кўргим келаверади?» – Гуласал, кечикмадимми, ишқилиб. Бехосдан қулоқлари остида жаранглаган таниш овоз Гуласалнинг хаёлларини тўзитиб юборди. У ёноқларидаги ёш томчиларини кафти билан сидирди. Қаршисида Жаббор табассум билан тикилиб турарди. Жабборнинг қиёфаси жиддий тус олди. – Йиғладингизми? Нимадан хафасиз? – дея ташвишланиб атрофга назар ташлади Жаббор. – Шунчаки, ўзим... – деди Гуласал юзини четга буриб. У қўлидаги хивични серпаб говмиш ва бузоқни йўл томон ҳайдай бошлади. Ҳамишагидек тутзор ёқалаб оҳиста юра бошлашди. Орада жимлик ҳукмрон. – Гуласал, ҳадеб сиқилаверманг. Бунақада соғлиғингиздан ажралиб қоласиз-ку... – Э, нима бўлса бўлар. Мен учун... ҳаётнинг қизиғи қолмади ҳисоб. – Ундай деманг, ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Одам орзулар билан яшаши керак, дейишади-ку... – Қанақа орзу?! Менинг орзуларим сувларга чўкиб кетгандек... – Гуласал, яхши гаплардан гаплашайлик. Таътилим ҳам тугай деб қолди... Гуласал бошидан совуқ сув қуйилгандек сесканиб кетди. Ноёб нарсасини йўқотиб қўйишдан ҳадиксираётгандек беихтиёр Жабборнинг қўлидан тутди. – Ростданми? Нега бунча тез... – Олдинлари таътил роса чўзилгандек бўларди. Энди эса... – Ўқишга кетсангиз... мен... ёлғиз... қоларканман-да. – Ёлғиз қолмайсиз. – Нега, нега бундай деяпсиз? Орада яна жимлик. – Уйимизга яқинлашдик. Қиз ҳар галгидек учрашув онлари якунига етганлигини эслатди. – Гуласал, менга қаранг... Қаршисидаги нозик вужуднинг лов-лов ёноқларию маъюс кўзларига тикилиб қолган Жаббор тутила-тутила: – Бир гап айтсам, майлими? – деди ялингансимон оҳангда. – Майли, Жаббор ака, майли. – Нима деб ўйласангиз ўйланг. Гапнинг дангали, сизни севаман. Агар... – Йўқ! – қиз тисарилиб, бошини сарак-сарак қилди. – Бу гапларни қўйинг, сизга тўғри келмайман. – Рози бўлсангиз, сизга уйланмоқчиман... – Нима?! – Гуласал довдираб қолди. – Ўйламай гапирманг, илтимос. – Ўйлаб кўрдим, Гуласал, сиз менинг бахтимсиз! Фақат бирга турмуш қуришимизга кўнсангиз бўлгани... – Ахир, мен, мен... – Нима мен? – Мен, – Гуласал уф тортганча юзини кафтлари орасига олди. – Мен номи булғанган, бетига қора чапланган бадбахтман... – Ундай деманг. Исмингизни қаранг: ГУЛАСАЛ. – Гуласал! – Қиз йиғламоқдан ўзини тийиб, ўпкаси тўлган ҳолда бошини хам қилди. – Исмимни қўйишганда адашишганми, дейман. Гуласал эмиш. Эрта хазон бўлган гул, оғуга айланган асал кимга ҳам керак? – Ундай деманг, Сиз гулларнинг сараси, асалисиз... – Кейин-чи?! – Кейин... Бахтли бўлишга ҳақлисиз. * * * Ота-онаси гапни бир жойга қўйишган шекилли, эрта-индин шаҳарга жўнашга ҳозирлик кўраётган Жабборни ўртага олишди. – Ўғлим, кейинги пайтда сани топиб бўлмаяпти. Би-ир гаплашиб олишимиз керак. – Нимани? – Ана холос, нимани бўларди, биттаси, ўзим айтишга уяламан, отам индамаса дардимни кимга айтай, деган экан. Санам ичимдагини топ деб юраверасанми? – Тушунтириброқ гапиринг, ота... – Нимани тушунмайсан, болагинам, – кўрпа қавиб ўтирган онаизор гапга аралашди, – Энди болалигинг қолмади. Ҳадемай ўқишни ҳам битирасан. Сан тенгиларнинг кўпчилиги бола-чақали ҳам бўлишди. – Энди тушунгандирсан, ўғлим. – Жабборга юзланди Раҳматилла мироб – Кучимиз борида бошингни иккита қилиб қўяқолайлик деймиз-да. Жаббор қизарди. – Ҳали ёшман, – деди овози чиқар-чиқмас. – Ёш эмишлар, – кесатди Раҳматилла мироб. – Ўғлимиз хаёл суришларидан шаҳардан бирорта култирнийсини топганга ўхшайдилар... – Намунча болагинамни эзасизлар. – Бодом момо неварасининг ёнини олишга ўтди. – Насиб қилгани бўлади-да. Дастурхон атрофида тўпланилди дегунча аҳвол шу. Мавзу битта: Жабборнинг бошини қовуштириш. Бугун ҳам кечки овқат тановул қилинар-қилинмас отаси гапни айлантириб, тағин Жабборни уйлантириш мавзусига кўчди. – Энди нозланмай айтарсан. Кўз остингда олиб юрганинг борми ё ўзимизга маъқулига нон синдириб қўяқолайликми? Жаббор сўз айтишга ботинолмайди. Ер чизганча жим. – Оғзингга талқон солганмисан. Гапир. Бўлмаса айтганимизга кўнасан! – Гапни кўндаланг қўйди Раҳматилла мироб. – Майли, айтаман. Жабборнинг «тили чиққанидан» қувонган ота-она зимдан кўз уриштириб олишди. – Хўш, ким экан ўша... номзод ? Ота-онасининг кўзларидан кўзларини олиб қочиб ерга боққанча ўйга ботган Жаббор ноилож ёрилди: – Гуласал. – Қайси Гуласал? – Кимнинг қизи экан? – Бор-ку, анови, Момохол каштачининг... Ўртада оғир жимлик чўкди. – Яна қайтар, қайси Гуласал?! – Раҳматилла мироб кўзлари косасидан чиққудек бўлиб ўғлига тикилди. – Ё товба! Момохол каштачининг қизи?! – овози қалтираган онаизори ажабланиб бир ўғлига, бир эрига юзланди – Астағфуруллоҳ, де болам, – хаста овозда пичирлаган Бодом момо баттар мунғайиб қолди. Раҳматилла мироб «шап» этказиб хонтахтани урди-да, хотинига юзланди: – Ана сан тарбия берган арзанда! У қулоғи билан ҳам, бу қулоғи билан ҳам эшитиб қўйсин, биз унақа оти чиққан қизни келин қилолмаймиз. У ўрнидан даст туриб сўридан тушар экан, мункиб кетди. Жабборнинг онаси йиғига зўр берди: – Ўйлаб гапирдингми, болам. Бунақада бизларни шармисор қиласан-ку?! Ҳовлида сукунат чўкди. Кўнгилсизликларни яширмоқчи бўлгандек қалин тун пардаси борлиқни қоплай бошлади. * * * Ўқишлар бошланди. Ёзда ҳувиллаб қолган институт ҳудуди таътилдан қайтган талаба йигит-қизларнинг шўх-шодон кулгилари, ҳазил-мутойибаларига тўлди. Жабборга ҳеч нарса татимайди. Гап-сўзларга ҳуши йўқ. Машғулотларга ноилождан, ёқар-ёқмас қатнайди. Унинг паришонхотирлиги, қовоғи солиқлигига илк марта дуч келган курсдошлари таажжубда. Яқин жўралари хавотирда: «Оиласида тинчликмикин?! Бирор кор-ҳол бўлдими ё тоби қочганми?!« Саволлар жавоб излайди. Айтарли гап топилмайди... * * * Гап шамол тезлигида қишлоққа ёйилди: Момохол каштачининг катта қизи қочибди! – Қаёққа қочибди?! Ким билан қочибди?! Ҳеч ким аниғини айтолмайди. – Раҳматилла миробнинг дўхтирликка ўқийдиган ўғли олиб қочган бўлса кераг-ов... – дейди кимдир шивирлаб. – Нега айнан ўшандан гумон қилишаяпти? – Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди. Ёзда иккови гаплашиб турганини кўрганлар бор. Элнинг оғзига элак тутиб бўлмайди. Меҳмондорчиликда, сартарошхонада, тегирмонда, чойхонада... Уч-тўрт киши тўпланди дегунча шу гурунг: «Гуласал қочибди!». * * * Пахта теримидан ҳар куни вақтлироқ уйига қайтишга одатланган Гуласал бугун негадир ҳаяллади. Қоронғу аралаш ҳовлига кирган Роҳила онасининг юзидаги хавотирни сезиб: – Опам ҳалиям келмадими, ҳаммадан олдин пахтасини топшириб уйга жўнаганди-ку, – дея хоналарни, боғ тарафни кўздан кечира бошлади. – Ҳеч қаерда йўқ. – Тоби қочмаганмиди, ишқилиб. Сан қиз бундоқ опам бор деб ўйламайсанам. Бирга бориб, бирга келсанглар бўлмасмиди, – дея кўйлаги бари билан кўз ёшларини артди Момохол каштачи. «Ана келар, мана келар» дея она-бола Гуласални кута-кута тонг оттиришди. Роҳила азонда қўни-қўшниларникига, қариндошларникига чиқиб келди. Ҳеч ерда қораси кўринмайди! Роҳиланинг дарвозадан мунғайиб кўзида ёш билан кириб келиши Момохол каштачининг ичига ғулғула солди. Бир жойда ўтиролмайди. Олов ичида қолгандек жизғанак бўлади. У кўрпа-тўшак қилиб ётиб қолди. – Пешонамга бу иснод ҳам ёзилганмиди?! – дея оқ ювиб, оқ тараган қизини, уни йўлдан урганларни қарғагани-қарғаган. – Ундай деманг, эгачи. Ҳозир севгани билан қочиш айб бўлмай қолди. Ҳали ярашиб ҳам оласизлар. Товба денг-да, қизингизга бахт тиланг, – дея Момохол каштачини юпатишади баъзи бир кўнгилчан аёллар. Момохол каштачининг Гуласалга тоға бўлмиш ака-укалари ғазабга тўлишди. Наилож! Осмон йироқ, ер қаттиқ. Шайтонга ҳай беришди. Ичдаги гапни тилга чиқаришмади. Жигарларини аяшди. * * * Ваъдалашиб, гапни бир жойга қўйган Жаббор Гуласални куттириб қўймади. Келишилган вақтда қишлоқ четидаги кексаларнинг айтишича бир пайтлари тегирмон бўлган нурай-нурай деб турган чор девор ёнида учрашишди. Режа нақадар қалтис эканлигини ҳис этишса-да, шундан бўлак ўзга чора икки ёшни бирлаштира олмаслигидан ҳайиқишарди. Бундан бошқа имкон излаш кафтингда қўнай-қўнай деб турган бахт қушини учириб юбориш ва умрбод унга дуч келмасликдан бошқа нарса эмас... Жаббор кира қилган енгил машина ўйдим-чуқур йўллардан чиқиб олгач, кенг асфальтда шамолдек елди. * * * – Келганимизга ҳам бир ҳафтадан ошди. Энди ишга чиқсам... – Мени ҳеч нарсага ақли етмайди, деб ўйлайсизми? Сизни ўқийди десам ўқишга бормаяпсиз, тағин ишга чиқсам дейсиз, – Жабборнинг гапини бўлди Гуласал. Жуфтининг соддалигидан Жабборнинг кулгиси қистади. – Ҳозир амалиётдамиз. Вилоят касалхонасида тажриба ошираяпмиз. Устоздан бир ҳафтага рухсат олган эдим. – Шундай демайсизми? Ўқимаган бўлсам, қаёқданам тушунаман. Уйқу аралаш кўзларини аранг очган Жаббор эринибгина ўрнидан турди. Ювиниб олгач шоша-пиша нонушта қилишга улгурди-да, ҳовлига чиқиб хонадон бекаси, кўринишидан олтмишлардан ошган, шоҳи рўмоли ўзига ярашиб турган, истараси иссиқ онахонни бошлаб хонасига бошлади. – Холажон, энди келинингизга кўз-қулоқ бўлиб турасиз. Тағин қочиб кетмасин, – дея гапни ҳазилга бурди Жаббор. – Майли, ўғлим, ўқишдан қолма. Келиним билан чақчақлашиб ўтирамиз. Қоронғуда қолиб юрма, эртароқ кел, куттириб қўйма. – Хўп, яхши қолинглар. Жаббор остона ҳатлади. Улар ижарада турадиган болахонали ҳовли тор бўлса-да, қандайдир файзли, ҳаммаёқ ораста. Дарвозадан кираверишдаги ўнг томондаги кенг хона уларга берилган. «Шаҳарликларга мазза,. Чироқ ўчмаса, газ балонни ўйлашмаса, ичимлик сувини айтмаса ҳам бўлади» – ўйлади ичида Гуласал. – Холажон, бирор юмуш бўлса тортинмасдан айтаверинг. – Вой келинжон-ей, бу ерда нима ҳам иш бўларди. Жабборжон келадиган пайтда овқатга уннамасак бошқа қиладиган юмушимиз йўқ ҳисоби. Гуласал Жаббор уйда бўлмаган пайтларда хоналарни, ҳовлини тартибга келтиради-да, хола билан суҳбатлашишга ўтиради. Бу фариштадеккина онахоннинг ичи тўла гап. * * * Кичик чилла ортда қолган бўлса-да, куёв-келин хавотирда. – Шу ишимиз тўғрими, Жаббор ака.? – Мени ҳам шу савол қийнайди, – Гуласалнинг сўзини кесди Жаббор, – ўйлаб ўйимга етолмайман. Бундан бошқа чорамиз йўқ эди-да. Энди бу гапларни қўйинг. Ҳаммасини хаёлдан чиқарайлик. Яқинда қишлоққа борамиз. Ота-онамиздан узр сўраймиз. Уларга тушунтирамиз, кўндирамиз. – Одамларнинг гап-сўзлари-чи? – Уларга парво қилманг. Буни қисмат дейдилар... * * * Жабборнинг қоронғу тушмасданоқ ҳовлиққанича дарвозадан кириб келишига ўрганиб қолган Гуласал хавотирда. Бугун негадир Жаббор ҳаяллаб қолди. Кўча эшикка тикилавериб Гуласалнинг кўзлари толиқди. Холанинг қалбини хавотирлик эгаллаган бўлса-да, Гуласални юпатишга уринади. – Ҳойнаҳой, бирорта касалнинг аперасиясига қатнашаётгандир Жабборжон. Қўли енгил дўхтир-да, болагинам. Ҳали замон келиб қолади. Телевизор кўриб ўтирайлик, келинжон. Экранда нима кўринаяпти, нима ҳақида сўз бораяпти, сезилмайди. Юрак ғашлигидан кўзлар кўр, қулоқлар кар. Жабборни кута-кута Гуласалнинг кўзи илинди. Бу нима, тушми ё... Уст-боши оппоқ матога ўралган Жаббор ён атрофи шаршара дарё устида замбилга ўхшаш ёғоч кўприк устида турибди. Чеҳраси шундай ёришиб кетганки... – Мен уйимга кетама-а-ан! – дея бақиради қулочларини ёйиб... Қўлларини силкитганча ўзи томон югурган Гуласалга «Яқинлашма» дея имо қилади ва қўллари билан тўғрини кўрсатади. Гуласал Жаббор кўрсатган тарафга боқади. Не кўз билан кўрсинки, шундоққина оёқлари остида қишлоғи ястаниб ётибди. Қишлоқ четидаги бир пайтлари эски тегирмон ўрнатилган, нурай-нурай деб турган чор деворга суянганича онаизори – Момохол каштачи қизини имлаяпти. Гуласал «Онамнинг олдига борайми?» – дегандек Жабборга юзланмоқчи бўлиб ортга ўгирилади. Жаббор жойида йўқ. Гуласал атрофга боқади. Жаббор оппоқ булутлар оғушида самога сузиб борарди... – А-а-а!! – Гуласал чўчиб уйғонди. Кўрган тушидан қўрқиб қалтирай бошлади. – Келинжон, алаҳсираманг, қўрқманг. Хола Гуласални тинчлантира бошлади. – Жаббор ака! Гуласал ҳўнграб юборди. Тонг отиши шунчалар чўзилдики... «Нега бундай туш кўрдим, ё Жаббор акамни ўйлаб ётганим учунми?» Хола билан Гуласал мижжа қоқишмади. Машиналарнинг чинқириғи шаҳарни уйғотиб юборди. Чошгоҳ бўлди ҳамки Жаббордан дарак йўқ. Гуласалнинг юрагига қил сиғмайди. Ёмон хаёллар уни қайларга олиб бормади... Қўнғироқ овозини эшитиши билан Гуласал кўча эшикка отилди. – Эшик бекик қолганмиди? Холанинг гапи оғзида қолди. Остонада мундирли йигитни кўриб оёғидан дармон кетди. Гуласал ҳам ҳанг-манг, тахтадай қотиб қолди. – Жаббор Раҳматиллаев шу ерда тураркан, тўғрими, холажон. Ўзингиз тушунасиз, тақдирдан қочиб қутулиб бўлмайди. Умри қисқа экан... Хола шилқ этиб ўтириб қолди. Кўзлари нурсизлана борди. Мундирли ходим узоқлаша борди. * * * Шумхабар тезда тарқалди. Жабборнинг бевақт ўлимини эшитганлар бир қалқиб тушишди. Ишониш қийин! – Ахир кечагина биз билан операцияга қатнашганди-я ?! – Яқиндагина диплом ишимни ўқиб маслаҳатларини берган эди-ку?! – Кечқурун чўмилишга борган эмиш... – Ўзини сувга ташлаганмиш... Жабборни яқиндан билганлар унинг одамийлиги, самимий ва садоқатли дўст эканлигини бир-бирларига сўзлайдилар. Ниҳоят, марказий газеталардан бирида чоп этилган «Халоскор« сарлавҳали мақола миш-мишларга якун ясади: «...Табиатан одамларга эзгулик улашиш ниятида бўлган, шу боис шифокорлик касбини танлаган Жаббор Раҳматиллаев вилоят касалхонасида амалиётни ўтаб, ишдан сўнг анҳор бўйлаб уйига йўл олди. Бехосдан унинг қулоғига аёл кишининг «Болам чўкаяпти, ёрдам беринг-лар!» деган бақириғи эшитилди. Жаббор вақтни бой бермасдан ёрдамга югурди. Сув юзида бир кўриниб, бир кўринмай қалқиб бораётган болакайни кўриб ҳеч иккиланмай уст-боши билан ўзини анҳорга ташлади. Сувга шўнғиб эпчиллик билан болакайни елкасига олди. Қийинчилик билан бўлса-да, қирғоққача сузиб келди. Аёл болакайни қўлларидан тортиб қирғоққа олди. Жон ҳолатда Жабборга ёрдам бермоқчи бўлди. Афсуски, бунинг иложи бўлмади. Жаббор сув остида кўринмай қолди. Аниқланишича Жабборнинг тўпиғи сув остида ётган симга илашиб қолган экан. Халоскор инсон Жаббор Раҳматиллаев умрининг сўнгги лаҳзасида ҳам одамларга яхшилик қилиш мақсадида жасорат кўрсатди...» * * * Қийин бўлди, Гуласалга қийин бўлди. Бечоранинг бошига осмон қулади. Мудҳиш хабарни эшитган Гуласалнинг тоғалари жиянини қидиришга тушишди. Талабалардан сўраб-суриштириб у яшаб турган уйни топишди. Шундай ҳам ўлимига рози бўлиб турган холага ҳам, сочлари тўзғиб телбавор бўлиб қолган Гуласалга ҳам лом-мим дейишмади. Гуласал итоаткорона машинага ўтирди. Қишлоққа қайтишди. Момохол каштачининг ҳовлиси зимистонни эслатарди. Ҳеч кимнинг кайфияти йўқ. – Кун битгандан кейин бир сабаб бўларкан-да. Жабборнинг ўлимига ҳеч ким айбдор эмас... – Энди ўзингни қўлга ол, онангни ҳам ўйла. Умридан қанча кун бор-йўқлигини Худо билади. Хешу ақраболар ўзаро кенгашиб Момохол каштачининг кўзи очиқлигида Гуласални турмушга бериш учун гапни бир жойга қўйишди. Гуласал қаршилик кўрсатмади. Билади. Энди бу дунёда унинг қалб сўзларига қулоқ тутадиган мард қолмади. * * * Ўн гулидан бир гули очилмаган Гуласалнинг пешонасига ёши ўтинқираган бўлса-да, қишлоқнинг тўй-ҳашамларида ҳаммоллик қилиб юрадиган Мардиқул билан турмуш қуриш қисмати ёзилган экан. Мардиқул деганлари амакисининг молларини боқиб вояга етди. Мактабни ёнидан ҳам ўтмаган саводсиз, одамови, меҳнатдан бўйин товламайдиган, беозор киши. Олдинги турмушидан ажралишига фарзандсизлик сабаб бўлган, дейишади. Гуласал Мардиқулнинг ҳурматини жойига қўйди. Уст-боши вақтида ювиб тозаланган, истаган пайтида чой-овқати муҳайё. Мардиқул «Борига шукр!» деб қўяди ҳар замонда. Гуласалнинг қистови билан у ҳар кимнинг эшигига югурдаклик қилавермасдан дала қоровуллигига ўтди. Тўриқ қашқани миниб ғаллазорларни айлангани- айланган. Қоровуллик орқасидан рўзғор бирнави ўтиб турибди. Ўроқ хуржундан тушмайди. Молларнинг емиши даладан. * * * – Мардибой ўғилли бўлибди! Мардибойнинг оғзи қулоғида. Хуржунни қанд-қурс, мева-чевага тўлдириб, қўлтиғига «оби зам-зам» дан қистириб, таниш бригадирлару, миробларга роса ҳақ берди ўзиям. Фарзандли бўлса-да, Гуласалнинг кўнгли ёришмади. Мардибойнинг ғурурланиб юришини кўриб, унга раҳми келади. «Бечора, қайдан билсин, ҳали ётиғи билан тушунтирарман», ўз-ўзига пичирлади Гуласал. * * * Гуласалнинг ўғли Сардор тетапоя бўла бошлагач юз-кўзлари, қошлари Жаббор дўхтирни эслатарди. Унга қараб Гуласал на қувонишни, на ўкинишни биларди. Ич-ичидан эзилади. Уни ким ҳам тушунарди?! – Ҳе, энағар! Бола мендан деб юрсам... Шу пайтгача Гуласалга овозини баландлатиб сўз қотмаган Мардиқул узангидан оёғини олар-олмас сўкина бошлади. У оёқда зўрға турарди. Гуласал Мардиқулнинг аҳволини тушунади. Урсаям, сўксаям Мардиқул ҳақ. Супадаги кўрпачада ухлаб қолган Мардиқул хуррак ота бошлади. Гуласал уни секин ёнбошга ағдарди. – Тура қолинг, шомда ухласа ёмон бўлади дейишади, ҳали замон овқатни сузаман. Мардиқул анчагача туришга эринди. Боши ғувиллайди. Чакагига кафтларини босди. – Бошим ларсиллаб оғрияпти. – Ароқ ўлгурни ичгандан кейин шу-да. Кимнинг шохи чиқибди. Шу савилни ичмайман десангиз оғзингиздан қуйишмас. – Ҳа, энди жўраларни биласан-ку. – Жўраларингиз жўра эмас, душман. Сизга ароқ ичиришиб калака қиладиган майнавозлар. Мардиқул ўйга толди. Хотини ҳақ. Тўғри-да, қачон қарасам ичириб гапга солишади. «Ўғлинг ўзингга тортганми» дея асабига тегишади. «Гуласалнинг бир ойга яқин Жаббор билан яшаганини қишлоқда кўпчилик билади-ку. Ўзим ҳам билиб туриб унга уйландим. Сардор туғилгач, кейинроқ Гуласал очиғини айтди-ку?! Фарзандимизни бирга вояга етказамиз. Ким нима деса десин, оғзига кучи етмаганларнинг гапига аччиқланманг. Хоҳламасангиз боламни олиб, бош олиб кетаман, деди-ку?!« Ўшанда Гуласалнинг йиғламсираб, тўлиб-тошиб айтган сўзлари Мардиқулнинг юрак-бағрини эзиб юборганди. – Майли, хотин, сен айтганча бўла қолсин, фақат кетма. Сардорни ўз боламдек кўраман, ишон. Улар бу мавзуда бошқа оғиз очмасликка ахд қилишганди. Бугун эса... Кечки овқатдан сўнг Гуласал: – Дарвозадан сўкиниб кирдингиз, – дея дийдиёга ўтди. Мардиқул сўкинганини эслаб кўзларини олиб қочди. – Шунга хафа бўласанми, ҳаммаси ароқнинг гарданида. – Мен боламни ўкситиб қўймайман дегандим-ку. – Оббо, яна дийдиёми? – Дийдиёмас, чин сўзим. Орага жимлик чўкди. – Сизни ўша жўраларингиздан кучли деб билардим. Аччиғингизни ароқдан олманг-да. Тотув яшайлик десангиз ичкиликни йиғиштиринг. Сардор сизни отам деяпти. Агар отаси йўқлигини билса бола эзилади, билдингизми?! Мен буни асло истамайман. Кези келса эсини танигач, ҳаммасини айтиб берарман... Мардиқул талмовсираб қолди. Ой ёруғида Сардорнинг кўзларига тикилди, – Барвақт ухлаб қолибди-ку, тузукроқ овқатланганмиди ишқилиб. Ҳали кўрасан, Сардор полвон бўлади. * * * Сардор полвон туни билан тўлғониб чиқди. Холасининг ўзи истамаган ҳолда Гуласал опасининг аянчли қисматини ўксиб-ўксиб айтган сўзлари кинотасмаларидек хаёлидан такрор ва такрор ўтар экан, чап кўкси санчиларди. У айқаш-уйқаш ўйлар гирдобида қолди: «Наҳотки никоҳсиз туғилган боламан?! Ахир, бу бир умрлик иснод-ку?! Қулоққа ҳақоратдан-да оғир эшитилади... Одамзот кўтара олмайди бу тавқи лаънатни! Эҳ, Сардор, Сардор... Пешонанг бунча шўр бўлмаса?! УЛАРнинг айби бошингга маломатлар ёғдирди-я? Аслида УЛАР ҳам айбдор эмасдек... Ўзлари қил устида турганда никоҳ эсларига тушармиди? НИКОҲ... Бунчалар қадрли, бунчалар покликка даъваткор бўлмаса бу калом...» Хаёлларини чалғитиб нонушта қилмоқчи бўлди. Кайфияти йўқлигидан томоғидан сув ҳам ўтмади. Тунов кунги Челакда бўлган тўйдаги кураш, нотаниш чол ва Ҳошимнинг ҳақорати Сардор полвонга тинчлик бермасди. Вужуди ғазабга тўлган. Ҳар куни хўроз қичқирар-қичқирмас кўчага чиқиб, минг бир юмуш билан кунни кеч қилиб уйга қайтадиган Сардор полвон бугун остона ҳатламади. Ҳеч ким билан кўришгиси келмасди. Ўз хаёллари билан банд... Кун пешиндан оққанда дарвоза устма-уст тақиллади. Ёстиқни қучоқлаб бир нуқтага тикилганича ўйга ботган полвон истар-истамас ўрнидан қўзғолди. – Ҳозир. Полвон дарвоза зулфини туширди. Остонада ёши элликларни қоралаган, яктаги ўзига ярашган, ироқи дўпписи уриниб қолган киши турарди. Кўзларининг уйқусизликдан чарчаганлиги, чеҳраси маҳзунлиги шундоққина сезилади. Салом-алик қисқа бўлди. – Тинчликми, ака? Полвоннинг салобати босдими, меҳмон тутила-тутила муддаога ўтди. – Тинчликка-тинчликку-я. Сизни отам сўраяптилар. Ҳозироқ бормасак бўлмайди, – дея йўл четидаги кўк «Москвич» га ишора қилди. – Сизни танимайроқ турибман? – Мен ҳалиги челаклик мулла Абдурозиқнинг ўртанча ўғлиман. Полвоннинг хаёлидан «Мулла Абдурозиқ ҳақида эшитганман, аммо бирор марта гурунглашмаганман. Менда қандай гапи бўлиши мумкин?!» деган гап ўтди. – Кечадан бери сўрайдилар, – полвоннинг ичидаги гапни сезгандек сўзида давом этди меҳмон. – Тунда кураш тўйига бориб ҳам суриштирдик. Одамлар бу гал ҳам Сардор полвонлик қилди, деган гапдан нарига ўтишмади. Сизнинг қаердалигингизни аниқ айтишмади. Ҳозир сўраб-суриштириб келаётганим. . – Боришим зарилми? – Зарилам гапми? Отам... – меҳмоннинг бўғзига нимадир тиқилди. – Отам... ўлим билан олишаяптилар. Ҳар замон ўзларига келганда «Жарлик Сардор полвонни топинглар, унга айтадиган гапим бор» деб ёлворганлари-ёлворган. Ўн беш-йигирма дақиқалар чамаси вақт ўтгач машина нақшинкор дарвоза олдида тўхтади. Улар узун-қисқа бўлиб ичкарига йўналишди. Хона гавжум. Мулла Абдурозиқнинг яқинлари бўлса керак, бемор атрофида жимгина ўтиришибди. Эркаклар юзида хавотир, аёллар эса рўмоллари учи билан кўз ёшларини сидиришган... – Ота, Сардор полвон келди. Хонадагилар ўринларидан қўзғала бошлашди. Сардор полвон мулла бобо ётган диванга яқинлашди. – Ассалом алайкум, мулла бобо, тузукмисиз... – Сардоржон, келдингми, бўтам. Бемор овоз келган томонга аранг бурилиб Сардор полвонга тикилди. Беморнинг бош тарафида ердан бошини кўтара олмай бужмайиб турган йигит Сардор полвоннинг диққатини тортди. Яхшилаб тикилди, не кўз билан кўрсинки – бу Ҳошим эди. – Сардоржон, сени кўрдим, энди беармон кетадиган бўлдим! – Беморнинг ҳазин овози полвонни сергаклантирди. – Сен... сен... балки биларсан, балки эшитмагандирсан. Сен Жаббор дўхтирнинг ўғлисан... * * * Мулла Абдурозиқ ғира-шира кўзларини очди. Кўкимтир осмонми? Йўғ-э, шифт-ку. Нега жимлик. Қаерда ётибман? – Хайрият-э, отажон, тузукмисиз энди? – Қаердамиз? – Касалхонада. Ҳаммамизни қўрқитиб юбордингиз-ку. Яхшиям дўхтирлар боракан. – Барака топишсин. Мулла Абдурозиқни ўғли ўнг томонга ағдарди. Лабига пиёла тутди. Мулла бобо палатага разм солди. Оқ чойшабли иккита каравот ва тумбочка. Одам бўйи келадиган кийим илгичга ўхшаш қандайдир мосламага шиша идиш уланган. Палата тўридаги кенг деразадан сарғайган барглари сийраклаша бошлаган дарахтлар кўзга ташланади... – Мумкинми, ассалому алайкум, мулла бобо. Соғлиқлар қалай энди? Оқ халатли, ориққина ёш дўхтир стулга ўтиргач, бобо билан қуюқ сўрашди. – Дўхтир ўзимиздан экан, ота, – таништира бошлади ўғли. – Жарлик. Бу укамнинг хизмати катта бўлди. Жаббор дўхтир деса ҳамма таниркан. Жаббор мулла Абдурозиқнинг кўнглига ўтирди. Навбатчиликда қолган кунлари бобони зериктириб қўймаслик учун у тез-тез палатага кириб ҳол-аҳвол сўрар, шифокорлар ёзиб берган дориларни топиб келарди. * * * Палатага кириб келган Жабборнинг безовталигини сезган бобо хавотирланиб секин сўради: – Бир нима бўлдими, Жабборжон? Жаббор олдиларида ҳеч ким бўлмаса-да, атрофга олазарак боқди. Мулла бобога энгашиброқ ўтирди. – Бува, бир илтимос билан келдим. Мен учун йўқ деманг, – дея ялингансимон оҳангда сўз бошлади. Мулла бобо »Тушунтириброқ гапиринг» демоқчи бўлиб оғиз жуфтлаган эди, Жаббор ҳаяжонланиб гапини давом эттирди. – Бир қизни олиб қочдим, бува... Бир-биримизни яхши кўрардик. Мен айбдорман. Наилож... Нима бўлса бўлар... – Қиз олиб қочдим?! Ўйлаб иш қилдингизми?! Бировнинг фарзандини-я?! – Ҳозир бир бошидан айтиб бераман, – бир муддат хаёлларини жамлаб олган Жаббор ютиниб олди-да, бошидан ўтказган воқеаларни баён қилди. Жабборнинг хижолатомуз айтаётган гапларини охиригача тинглаган Мулла бобо бармоқлари билан тараган бўлиб соқолларини силади ва салмоқланиб Жаббор кутмаган фикрни айтди: – Баракалла, яхши иш қилибсиз, бўтам. Мардона, тантиларча иш тутибсиз, бу ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди... Энди буёғига маҳкам бўлинг! – Энди ортга қайтиш йўқ, – дадилланди Жаббор, – Гуласал билан турмуш қурай десам уйимиздагилар кўнмаса. Унинг онаси ҳам барибир рози бўлмайди. Ўйлай-ўйлай шу қарорга келдик. Сезяпман, шу қиз билан бахтли умр кечирамиз... – Худо хоҳласа, денг, болам,Худо хоҳласа... Жаббор дўхтир бош ирғаб қўя қолди. Пешонасидаги ажинлар тиришиб, ўйчан қиёфа акс этган Мулла бобо: – Бир-бирингизга кўнгил қўйибсизлар, қиз рози экан... Барибир ёшликларингга борибсизлар-да, – дея эшитилар-эшитилмас минғирлади. – Ҳа, худди шундай, қиз рози, фақат шаръий никоҳдан ўтишимиз зарур. Шунинг учун олдингизга келдим, ўтиниб сўрайман, мулла бобо, гапимни ерда қолдирманг. Бу ҳақда зинҳор-базинҳор ҳеч кимга оғиз очмайман. Кийиниб олинг, пастда машина кутиб турибди... Жабборнинг ҳолатини англаган, бу қалби пок, самимий йигитнинг суханини рад этишни ўзига эп билмаган мулла Абдурозиқ ноилож кўнди. * * * Мулла бобо нурсиз кўзларини полвонга тикканча бироз сукутга чўмди. Имо-ишора аралаш базўр гапини поёнига етказишга уринди. – Сардор, Жаббор дўх... тирнинг зур... риёдисан. Адашма... ота-онангнинг никоҳини ўзим ўқиганман. Беморнинг кўзлари шифтга қадалди. – Мендан рози бўлинглар! Хонада пиқ-пиқ йиғи овози эшитила бошлади. Кимдир Сардор полвонни елкасидан маҳкам қучди. Қараса Ҳошим. У Сардор полвоннинг кўзига тик қарай олмаса-да, лаби-лабига тегмай бидирларди: – Мени... мени кечи-иринг. Аҳмоқ эканман. Кеча жаҳл устида... Мен ношуд, бобожоним ўқиган никоҳга лой чаплабман-а! Сардор полвон Ҳошимни ўзидан нари силтади ва эшикка юзланди. Ўпкаси тўлиб кетди. Шу лаҳзада илк дафъа ота-онасини – Жаббор дўхтир билан онасини қўмсади. Уларни жуда-жуда соғиниб кетди... |
№ | Mualifning boshqa asaralari |
---|---|
1 | Polvon yigʻlagan tun (qissa) [Abdulla Ayizov] 970 |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62262 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 55399 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40375 |
4 | Guliston [Sa’diy] 36066 |
5 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23095 |
6 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23011 |
7 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 20169 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19323 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18467 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14349 |