Кампирлар сим қоқди (ҳикоя) [Abdulla Qahhor] |
-Тўхтабувиникига чиқамиз. Раис келибди. -Раис? Назирбуви дарров ўрнидан турди, дока рўмолини қайта боғлаб, Шаҳодатбуви билан бирга чиқди. Тўхтабувининг уйида Розиябуви, Ортиқжонлар ўтирар, раис буларга урушнинг бориши тўғрисида сўзлар эди; кимнингдир саволига жавоб бериб: -Энди немиснинг пошшоси дарё тагига уй солиб кириб кетганлиги масаласига келганимизда, — деди, — мен буни газетада ўқиганим йўқ. Агар Гитлер шундоқ қилган бўлса, қизил аскарларимиз орасида сувчи болалар ҳам кўп, биронтаси кириб гирибонидан бўғиб чиқади... Мана, Назира хола ҳам, Шаҳодат хола ҳам келишди. Яхши бўлди. Ўзим ҳам сизларни йиғиб икки оғиз гаплашмоқчи эдим. Гапим шуки, кобcозимизда пахта ишига ярайдиган одамлар қанчалиги ўзларингга маълум. Шундай чўт уриб қарасам, пахта ишига ярайдиган ҳар бир колхозчининг ҳар бир иш соати бир килограмм пахта экан. Шундоқ бўлгандан кейин одамларни иложи борича бошқа ишлардан бўшатиб, пахтага солишимиз керак бўлади. Ўшанақа ишлардан биттаси пилла-қурт. Мен бешовла-ринг қуит тутинглар, бешта одам бўшасин демоқчи эмасман. Ҳеч ундоқ эмас. Шундоқ қилингларки, пахта ишига ярайдиган одам бирон соат ҳам сизларнинг қўлларингдан келадиган ишга банд бўлмасин. Агар сиз-лар мана шу йўл билан бутун бир мавсумда ўн меҳ-на Ҳеч кимдан садо чиқмади. Ҳамма нечукдир, ўнғайсизланар, қимтинар, ерга қарар эди. -Хўш, бўлмадими? — деди раис. Кампирлар бир-бирига қарашди ва ҳамма бирдан: -Нега, нега бўлмас экан! — деди. -Бўлса нега индамайсизлар? Қани, Тўхта хола, гапиринг! Тўхта хола рўмолининг учи билан оғзини ёпиб, бўзарган ҳолда аwал ўртоқларига, кейин раисга қаради. -Энди, ўғлим, дабдуристан мажлис дединг... асли шу гапни аввал ўз ора жўн гаплашиб, пишиқтириб олсагу кейин мажлисга солсанг бўлар эди. Тўхтабуви ҳамманинг кўнглидаги гапни айтди. Раис бу суҳбатни мажлис деб аташ билан кампирларни қийнаб қўйганлигини дарров фаҳмлади-да, кулиб, хатосини тузатди: -Тўғри, аwал жўн гаплашиб олайлик. Хўб, мажлис ёпиқ. Гапни бир жойга қўйганимиздан кейин очамиз. Мажлис ёпиқ эълон қилингандан кейин Розиябуви ўзидан-ўзи гап бошлади: -Қурт тутишга бизнинг қўлимиздан келадиган иш кўп. Айтсангиз-айтмасангиз ўшанақа ишларга қарашиш биздан лозим. Мен яна бир нарсани ўйлаб қолдим: беш киши эканмиз, бешовимиз бир қути уруғ олсак наинки эплаб боқолмасак? Бошқалар бир қутини баҳузур эплаш мумкин эканини айтиб: -Қурт ишида кўзимиз пишган, қайта яхшироқ бо- қамиз, оғир ишЖари бўлса, бизга қарашадиган ёш-яланг топилади – дейишди. Раис мийиғида кулиб: -Майли, — деди. — Агар бир қутини эрмак қиламиз, десаларинг ўзларинг биласизлар. Хўб, энди шу гап пухта гапми? -Пухта гап! — дейишди. -Энди мажлисни очсам майлими? Хўп, мажлис очиқ. Бешовларингни бир звено деймиз. Звенога бошЖиқ керак бўлади, кимни сайлайсизлар? Мунозара ва музокаралардан кейин звенога бошлиқ қилиб етмиш бир яшар Тўхтабуви Саримсоқова сайланди. Мажлис ёпилди. Раис кетди. Шу куни кечаси, ётар маҳалида, Тўхтабувини ваҳима босди: булар-ку ҳаммаси ваъда берди, сайлади, эртага бин «Белим оғрийди«, бири »Ўғлимдан хат келмаяп-ти, юрагимга қил сиғмайди» деб уйига кириб ётиб олса, нима бўлади? Тўхтабуви югурганича Назирбувиникига чиқди. Назирбуви ҳали ухламаган экан. -Ҳой, Назирбуви, шу бўладиган ишми, ё раиснинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб жўнатдикми? -Вой, Тўхтабуви, нега бўлмас экан? Мажлисга солдик-а, мажлис увол эмасми? Мен ҳали бошқа нарсаниўйлаб ўтирибман; бешта нозаниндек кампир бўлсагу бир қути десак бутун туманга калака бўлмаймизми? Бизга нима қипти, нега икки қути тутамиз демадик? Тўхтабувининг юраги дадил бўлди. Назирбувининг андишаси унга маъқул тушди. Иккови Шаҳодатбувиникига чиқишди. Шаҳодатбуви бу гапни эшитиб: -Гап шу ишга қунт қилишда, қунт қиладиган бўлсак, икки қути ҳам биру уч қутиси ҳам бир, — деди. Учови Розиябувиникига чиқишди. Розиябуви кўнгандан кейин, Ортиқжонникига боришди. Ортиқжон ўша мажлисда «Уч қути тутиш қўлимиздан келади» демоқчи экан-ку, бошқалардан истиҳола қилиб айтмабди. Булар уч қути дегандан кейин, у ҳам бир қути қўшди. Шундай қилиб уйма-уй юриб қилинган мажлисда кампирлар звеноси тўрт қути қурт тутишга қарор қилди ва эрталаб колхоз идорасига чопар юборди. Раис кўнмабди: «Ҳаммаси йиғилганда битта шафтолига тиши ўтмайди-ю, тўрт қути уруғ тутар эмишми. Йўқ, кампирларнинг товонига қоламан«, дебди. Чо¬пар ҳам бу гапни оқизмай-томизмай кампирларга етқизди: »Ҳаммаларинг йиғилганда битта шафтолига тишларинг ўтмас эмиш», деди. Бу гап кампирларга ниҳоятда алам қилди, икки кундан кейин раис келганда уни ўртага олиб шундай қилишдики, раис «тегишган эдим, тавба қилдим» деб зўрға қутилди ва тўрт қути уруғни ўз қўли билан келтириб берди. Ҳадемай қурт кўм-кўк барг устида ўрмалаб қолди. Қурт катта бўлган сайин кампирларнинг ҳаваси, ғайрати ортар эди. Ҳеч кимнинг бели ҳам оғримади, юрагига қил сиғмайдиган пайти ҳам бўлмади, аксинча, ҳамма соғ, димоғлар чоғ эди. Бир куни раис келиб қуртни кўздан кечирди-да: -Яшасин ҳаваскор кампирларимиз! — деб қичқирди. Эшик ёнида икки қўлини белига қўйиб, керилиб турган Тўхтабуви бошқаларга кўз қисиб: -Қани ўғлим, чамангда нормамиз тўладими, йўқми? — деди. Ие, шунчалик қурт боқасизлару, қанча пилла чиқишини билмайсизларми? Ҳар қутидан камида олтмиш килограммдан оласизлар, — деди. -Ана холос, — деди Ортиқжон, — тўлмас экан-да! -Нега, норма қанча ўзи? Қирқ беш килограмми? Ҳамма кулиб юборди. -Унақа нормангни шафтолига тиши ўтадиган там-тамларга бер. Бизнинг нормамиз ҳар қутидан етмиш-саксон килограмм! Раис тилини тишлади. Бир неча кундан кейин қурт нишона берди. Нишона пилла бетўхтов колхоз идорасига юборилди. Ўша куни кечки пайт раис етиб келди ва эшикдан кириши биланоқ: -Оналар, биринчи теримни олган кунларинг битта семиз қўй сизларники, мен тумандан сўрадим, ҳали ҳеч қайси колхознинг қурти нишона бергани йўқ! — деди. Кампирлар учун бу хабар янгилик эди. -Ундоқ бўлса, сен биздан битта қўй билан қутилмайсан, — деди. Тўхтабуви, — биринчи теримни олиб топширган кунимиз Тошкентга сим қоқасан, айтасанки... Нима десанг ўзинг биласан. Бугун сешанба, якшанба куни биринчи теримни топширамиз. Уч кун бўйи звено қуртнинг тепасидан нари кетмади. Қани энди бу қурт ўлгур тез-тез ўрай қолса! Раис ҳар куни туманга телефон қилиб турди — йўқ, хотиржамлик — туманда ҳеч ким пилла топширгани йўқ. Ниҳоят тўртинчи куни эрталаб звено ҳар уйдан сават-сават пилла олиб чиқа бошлади. Раис ўша куни, ту¬манда биринчи бўлиб, йигирма беш кило пилла топширди ва кампирларга берган ваъдасига мувофиқ Тошкентга «сим қоқди». Звено раиснинг Тошкентга сим қоққани тўғрисида хабар кутиб Тўхтабувининг уйида ўтирар эди. Бирдан Розиябуви югурганича кириб келди: -Туринглар! Туринглар! Ўтирасизларми! Радио гапирди, ҳаммамизнинг отимизни айтди. Қизил аскар оилаларидан Тўхтабуви, Назирбуви, Ортиқжон... Ҳаммамизни айтди. Нима деди? -Билмайман, чамамда, сим қоқди деди. Тўғри, раис телефон қилгандан кейин, Тошкент радиосининг олғирлари бу хабарни кечки сўнгги ахборотда беришган эди. Ҳамма кўчага чиқди. Кўчанинг у бошида раис каттакон семиз қўйнинг қуйруғига арқон солиб судраб келмоқда эди. |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62655 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 59741 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40590 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37026 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 23775 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23611 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23358 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19832 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18916 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14638 |