Тафт (ҳикоя) [Asqad Muxtor] |
Қобулда боғи Бобур деган қадамжо бор. Унинг баланд тўрида шоирнинг қабри сақланган. Оёқ томонда-ги қари тутни ўша вақтларда ўтқазилган, деб тушунтиришади. Қадамжони иккинчи бор зиёрат қилганим-да ёнимда менга боғлаб қўйилган соқчидан бўлак одам йўқ эди. Унинг оти Маъриф, камбағалгина аскар бола. Мен бу сафар тутга узоқ тикилиб қолдим. У қариб, йўғон танаси тамоман чириб, ўқ илдизи тупроққа айланган. Лекин бир ёнидаги жиндек ғудур пўстлоқдан озгина шира келиб бир-икки шоҳида яшил барглар ҳали ҳам шивирлашиб турибди. Наҳотки ўша асрлардан бери тирик? Уни ўтқазганлар, балки буюк бобомизни кўргандир. Пўстлоғида кимларнинг кафт излари бор экан? Шабадада қалтираб йилтиллаб турган бу сийрак барглар мўъжизадай туюлади, мен уларни ушлагим келдию, қўл теккизолмадим. Тиз чўкиб, тутнинг пўстлоғи бор томонга кафтимни узатсам, қўлим титраб, баданимга ўт югургандай бўлди. – Ажабо... дедим аста силаб кўриб. – Бўлмайди,— деди шу пайт тепамда турган Маъриф. Ўрнимдан турдим. Ушлаш мумкин эмас экан, деб ўйлаб, ҳижолат тортдим. Боғдан чиққандан кейин суриштирсам Маъриф «бўлмайди»ни бошқа маънода айтган экан. Унинг отаси бозорда ўтинфурушларга тарозибонлик қилар экан. Хонадонда ўтиннинг сифатини яхши билишади. — Энди у ёнса ҳам тафт бермайди. Чиринди, — деди аскар. |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62811 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 60844 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40621 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37201 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 24969 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23931 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23545 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 20100 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18982 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14840 |