Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси

Агар фарзандингизни қоронғуликдан қўрқитсангиз, у ҳолда каттароқ бўлгач, ундан қоронғи хонада турган нарсани олиб келиб беришини илтимос қилолмайсиз.
Фарзандингиз ўзига ишончли бўлиб ўсишини истайсизми? Унда уни ҳеч қачон ҳеч нимадан қўрқитманг.
Агар дугоналарингизнинг фарзандлари сизникидан кўра кўпроқ нарсаларни билиб олишганини кўриб, ҳавасингиз келса, унда сиз ҳам кунига ҳеч бўлмаганда бир соат фарзандингиз учун вақт ажратинг.
Агар фарзандингизга бирор янги нарсани ўргатишни истамасангиз, яхшиси бу ишни қилманг. Чунки барибир истаксиз қилинган иш самара бермайди.
Агар фарзандингизни мақтаб турсангиз (ҳаддан зиёд эмас), унда ўзида йўқ қобилиятларини ҳам туғилишига сабабчи бўлишингиз мумкин.
Агар сиз фарзандингиздаги камчиликларни қайта ва қайта унга эслатаверсангиз, айни камчиликларнинг фарзандингиз феълига мустаҳкам ўрнашиб қолишида ҳисса қўшган бўласиз.
Агар фарзандингиз бирор ишни яхши бажарса, сиз буни, албатта, мақтаб қўйинг: “Сен шу йўналишда жуда иқтидорлисан-да” денг.
Ҳеч қачон фарзандингизга “Мана шу ишни ҳеч қачон эплолмайсан-да” деманг.
Фарзандингиз бирор хатога йўл қўйганда, уни урушасизми? Бу фикрдан қайтинг ва бошқача йўл тутишга ҳаракат қилиб кўринг.
Меҳр ва мулойимлик меҳрибон ва яхши фарзандни тарбиялашда муҳим ўрин эгаллайди.
<< < 1 2 3 4 5 6 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика