Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси

Фарзандингиз чиндан ҳам яхши, меҳрибон бўлишини истасангиз, уни кунига 12 маротаба қучоқланг! Бу фикрни америкалик машҳур жарроҳ Роберт Мак айтган.
Тадқиқотлар натижасига кўра, бола ўзини сизнинг фарзандингиздек ҳис қилиши учун, яъни ҳақиқий оналик меҳрини сезиши учун у кунига 4 маротаба қучоқлаш ҳиссини туйиши зарур.
Фарзандингизга меҳрингизни билдирмоқчи бўлсангиз, ишни уни қучиб қўйишдан бошланг.
Меҳр урфдаги кийимлар, реклама қилинадиган озиқ-овқатлар билан берилмайди. Меҳр қалб билан берилади.
Меҳрни ҳеч қачон пул билан ўлчаманг! Мен сени яхши кўрганим учун сенга фалонча пул бераман, деманг.
Балки сизга ғалати туюлар, аммо меҳр кўрмаган боладан катта бўлганида меҳр талаб қилиш мантиқсизликнинг ўзидир. Шунинг учун фарзандингизга меҳрибон бўлинг!
Сиз фарзандингизда кўрмоқчи бўлган сифатлар унда пайдо бўлиши учун нималарга аҳамият беришингиз кераклигини ўйланг.
Фарзандингиз кимга ўхшашини истайсиз? Бу ҳақида жиддий ўйлаб кўринг ва унда кўрмоқчи бўлган сифатларингиз рўйхатини тузинг.
Ҳаммамиз ҳам фарзандни тўғри тарбиялашни била олмаймиз. Шунинг учун ўзбилармонлик қилиш эмас, балки бу борада тажрибаси борларнинг маслаҳатларига қулоқ тутган маъқул.
Фарзандингиз билан суҳбатлашинг. Унга бирор кун ўз исмининг қўйилиш тарихини, бу исмни ким танлаганини, исмининг маъносини айтиб беринг.
<< < 1 2 3 4 5 6 7 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика