Қалампир (етюд) [Odil Yoqubov] |
Абдулла аканинг «Ўтмишдан эртаклар» асари муҳокамасида бир масала устида қаттиқ мунозара бўлди. Асарда, мунозара иштирокчиларининг тили билан айтганда, битта «нозик» жой бор: қишлоқда уста Қаҳҳорнинг нафаси ўткир эмиш, — деган гап тарқаб кетади-ю, касалга чалинган қиз-жувонлар унинг ҳужрасига серқатнов бўлиб қолишади. Шу сабабдан қишлоқда ҳар хил миш-миш гап тарқаб, жанжалга айланади ва ахир-оқибат уста Қаҳҳор истиқомат қилиб турган жойидан кўчишга мажбур бўлади. Муҳокама қатнашчиларининг аксарияти бу эпизод уста Қаҳҳор образига путур етказади, — деган баҳонада Абдулла акадан уни асардан олиб ташлашни илтимос қилишди. Мен асар чиққандан кейин ҳам бир-мунча одамлар бу эпизоддан норози бўлиб юрганларини, «Ахир бу воқеалар ёшларимизга ибрат бўлолмайди-ку!» деганларини эшитдим. Бизнинг адабий муҳитимизда шу йўсиндаги гаплар кўп бўлади. Нега? Масалага бу тарзда ёндашиш реализм анъаналарига ёт-ку? Улкан реалистик адабиёт бунақа «нозик» воқеаларни тасвирлашдан ҳеч қачон «қочган» эмас. Биттагина мисол: М. Шолоховнинг «Тинч дон» романида Аксиняни ўз отаси зўрлайди, Митка Коршунов Наталяни таъқиб этади, Даря қайнатаси Пантелей Прокофевичга осилади. Қалампир таъми келадиган бунақа жойлар романда анча-мунча бор... Шубҳасиз, «Тинч Дон»ни оламга машҳур қилган нарса бунақа «яланғоч» жойлар эмас, лекин романнинг бу жойларини олиб ташланг-чи, асар, аччиқ бўлса ҳам, бўлакча «маза» бериб турган бир таъмдан, қалампир таъмидан маҳрум бўлмасмикан? Албатта, қалампир ҳаммага ҳам ёқавермайди, бироқ... нега энди битта-иккита меъдаси бузуқ ошхўрларни деб, хушбўй, серқалампир ош ўрнига, бўтқа шовла ер эканмиз? |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62283 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 55848 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40384 |
4 | Guliston [Sa’diy] 36100 |
5 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23116 |
6 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23041 |
7 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 20464 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19367 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18478 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14367 |