Чўққида қолган овч... [Chingiz Aytmatov,Muxtor Shoxonov]

Чўққида қолган овч... [Chingiz Aytmatov,Muxtor Shoxonov]
Чўққида қолган овч... [Chingiz Aytmatov,Muxtor Shoxonov]
Кўзадан Чиққан Бошчаноқ Ёки Туркийларнинг Тарихига Бир Назар
Яхшими-ёмонми, ҳар бир халқнинг ўз тарихи, ўтмиши бор. Шу боис инсониятдан ёмон томонларини яшириб, фақат яхши томонларини кўз-кўзлаб, ўз тарихини ҳар хил безак-бўёқлар билан жимжимадор қилиб, уни бир-бирига мос келмайдиган матаҳлар билан ямаб-ясқаб ўтириш кечириб бўлмайдиган ҳолдир. Ахир, ҳар бир янги авлод ўз ҳаётини бошқа мамлакатларда рўй берган кўтарилиш, тараққиёт билан таққослаб кўради ва таназзул сабабларини қидиради. Агар таназзул сабабларини тўғри топса, энди ўша хатоларни такрорламасликка интилади, тўғри йўлга тушиб олишга ҳаракат ҳилади.Чингиз Айтматов
Шоирга не сирни айтар қора тош,
ўтган кунлар ёди — қумларга сирдош. Қум остидан кўрар боболар кўзи — Сенинг ҳар қадаминг, айтган ҳар сўзинг.Мухтор Шохонов
Шохонов. Ўз тарихингни билмасанг, илдизи йўк дарахтга ўхшайсан. Қуруқлик пайдо бўлиб, сувлар оқиб бошлаган даврлардан бери дунё юзини кўрган хоҳ улуғ, хоҳ мўъжаз халқ бўлсин, барибир, ҳар бирининг асрлар қаъридан униб чиққан ўзига хос қадимий тарихи бўлади. Бу тарих қоғозда қайд этилганми ёки Вақт деб аталмиш илоҳий ҳакамнинг оёқлари остида худди қумга тўкилган томчи каби топталиб йўқ бўлиб кетганми, бундан қатъи назар, унинг буюк сир-асрори, моҳияти сақланиб қолади. Ғарб мамлакатларининг тарихи жуда яхши ёзилган, лекин ҳозир гап улар тўғрисида эмас. Кўп асрлик қадимий тарихи гоҳ терига, гоҳ қоғозга қайд этилган бизга қўшни бўлган Xитой ёки Япониянинг солномаларини ўқиётиб беихтиёр қалбингни буюк армон ўртай бошлайди. Нега бизнинг тарихимиз ёзиб қолдирилмаган?! Бундай пайтлари ўзгалар тарихига ҳам ҳавас билан, ҳам ҳасад билан қарайсан.
Айтматов. Биз тарих тўғрисида суҳбат бошлаган бўлсак-да, аммо икковимиз ҳам малакали тарихчи эмасмиз: архивлардан ҳужжатли далил-дастаклар қидирмаганмиз, қадимий шажаралару солномаларнинг чангини ютганимиз йўқ. Шунинг учун бу масалада биз тушунадиган ҳамма нарсани оддий, ўртамиёна ўқувчи ҳам тушунади. Шундай бўлса-да ҳар бир инсон жамиятнинг тарихий тақдирини, ўзи туғилган, яшаётган юртнинг тараққиёт йўлларини, халқнинг ўтмишини ва бугунги кунларини ўйлайди. Назаримда, ёзувчи нигоҳи билан тарихга бир қараб қўйсак зарар қилмайди. Боз устига тараққий этган мамлакатларнинг кўпжилдлик тарих дарсликлари олдида бизнинг ўқув қўлланмаларимиз икки энлик ҳам эмас.
Сир эмаски, туркий халқларнинг тарихи асосан СССР даврида ёзилди. Ўша даврда яратилган тарих китобларининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, ўз юртини ўзга юртлардан келган босқинчилардан ҳимоя қилган ботирлар, хонлар, адолатли ва оқил ҳакам бийлар, беклар, шунингдек, феодалларга, мустамлакачиларга қарши қўзғолонларга бошчилик қилган халқ қаҳрамонлари оддий халқнинг қонхўр ва адолациз душманлари ҳисобланарди. Ўз халқининг ўтмишини ҳаққоний тадқиқ этган кўплаб тарихчилар эллигинчи йилларгача аёвсиз репрессияга учрадилар, таъқиб остига олиндилар, қамоқхоналарга ташландилар, сургун қилиндилар ва кўплари ҳалок бўлдилар. Биз ўз тарихини билмайдиган халқ нима бўлишини яхши биламиз. Биз ўзининг ота-бобосини танимасдан вояга етган одамлар нима бўлишини яхши биламиз. Бундай сиёсатнинг моҳияти бизга кундай равшан.
Шохонов. Ўша йиллари таниқли қозоқ шоири Тойир Жароқовнинг битта ҳазил гапи жуда машҳур бўлиб кетганди. Агар гап тарихий мавзуга бориб тақалса ёки халқ ўтмиши билан боғлиқ бўлган қандайдир муаммо кўтарилиб қолса, у дарҳол: «Мен аҳмоқ эмасман, Октябр инқилобидан олдинги тарихга бурнимни тиқмайман», дерди. Қадимий тарихни рўй-рост ёритган ватандош олимлар тақдири нима бўлганини ўз кўзи билан кўрган шоирнинг заҳарли ҳазили остида аччиқ ҳақиқат бор.
Чике, китобимизнинг бошқа бўлимларида ўзимиз шахсан бошимиздан кечирган, гувоҳ бўлган воқеалар тўғрисида гаплашдик; ички сирларимизни ўртоқлашдик, айрим муаммоларга шахсий фикр-мулоҳазаларимизни баён этдик. Тарих деб аталмиш мураккаб масала эса кишидан жуда катта тайёргарликни, ҳалолликни талаб қилади. Бу ўринда биз магнитофон тасмасига ёзилган ўз мушоҳадаларимизни, ўй-фикрларимизни осонгина қоғозга кўчириб қўя олмаймиз. Айтилган гапларни теран таҳлил қилишга тўғри келади. Бу ишда биз ҳар хил китоблардан, қўлёзма манбалардан, хорижий мамлакатларнинг архивларида ётган манбалардан, шажаралардан, тарихий йилномалардан фойдаланишимиз зарур. Муайян бир тарихий давр ёки воқеа ҳақида гап кеца, кундалик дафтаримиздаги ёзувлар, қораламалар тарихий манбаларга таққослаб кўрилиши лозим бўлади. Тадқиқотчилар каби чинакамига тер тўкиш керак. Китобимизнинг ушбу бўлими ана шу жиҳатлари билан хийла мураккаб.
Тарихий тадқиқот билан машғул бўлган айрим олимлар қадимий меросимизни тирноқлаб тўплайдилар-у, лекин меъёрни билмайдилар: улар ўзларига маъқул келиб қолган баъзи воқеалар аҳамиятини осмон қадар улуғлаб, ўзларига маъқул келмаган воқеаларни ер билан яксон этиб юборадилар. Афсуски, мана шундай енгил-елпи тарихий асарлар кўпайиб кетди. Боз устига, худди ёмғирдан сўнг бодроқдай кўпириб чиққан қўзиқоринлар каби бир-бирини қайтарадилар ёки бир-биридан ўғирланган маълумотлар, яъни кўчирмачилик ҳоллари ниҳоятда оммавий тус олди. Бошқа тоифадаги олимлар бўлса, халқ бошига мислсиз мусибат келтирган ва бегуноҳ одамларнинг қонини оқизган тарихий шахсларни халқ ҳимоячилари ва қаҳрамонлар мақомига кўтармоқдалар. Масалан, Сибир хонлигини яксон қилган ва Ғарбий Сибирни талон-тарож қилиб, қонга ботирган Ермак ва унинг каллакесарлари нима учун шу пайтгача буюк жасорат кўрсатган қаҳрамонлар сифатида талқин этилаётир? Чингизхоннинг қонли юришлари ҳам асоссиз равишда кўкларга кўтариляпти: гўё ҳозир бизга дўст бўлган мўғил халқини ранжитиб қўймаслик, уларнинг номига гард қўндирмаслик учун шундай қилинаётган эмиш! Гап йўқ, балки улар ўз даврида ўзларининг тушунчаси бўйича халқ учун, ватан учун нималардир қилган бўлиши мумкин. Эҳтимол, уларнинг хоҳиш-иродасига кўра, улуғвор мақбаралар, саройлар, ибодатхоналар, мачитлар барпо этилгандир. Бироқ, улар гуллаб-яшнаган шаҳарларни хонавайрон қилганлар, сон-саноқсиз бегуноҳ инсонларнинг ёстиғини қуритганлар-ку! Уларнинг бундай қилмишини оқлаб бўладими? Бошқачасига айтганда, агар биз ўз халқимизнинг тарихига янгича назар ташлашни истасак, аввало, ҳаққоният тарафдори бўлишимиз керак. Воқеаларни бир томонлама таҳлил этмаслигимиз, тадқиқотларимизда тарафкашлик қилмаслигимиз лозим. Ҳар бир ҳодисага тўғри ёндошиб, унга ватанпарвар нуқтаи назаридан баҳо бермоқ даркор. Албатта, зарурий илмий тайёргарликка ҳам эга бўлмоғимиз шарт.
Агар биз ҳақ йўлдан чекинсак, боболаримиз хотираси олдида гуноҳ қилган бўламиз. Келажак авлод олдидаги гуноҳимиз минг баробар ортиқроқ бўлади.
Айтматов. Мен ҳам худди шундай фикрдаман. Энди биз туркий халқлар тарихи тўғрисида гаплашамиз. Умид қиламанки, бошқа мамлакатларнинг ва халқларнинг бошқа тилларда гаплашадиган фарзандлари бунинг учун биздан ҳафа бўлмайдилар. Ишонаманки, улар ҳам биз каби ўйлайдилар. Афсуски, кўчманчи бўлган туркий халқларнинг тарихи доимо қоғозга ёки бошқа манбаларга ёзиб қолдирилмасди. Бор тарихимиз ҳам ўрта асрларда бўлиб ўтган даҳшатли урушларда от туёқлари остида қолиб янчилди, ёнғинларда куйиб кул бўлди, ўчиб кетди, йўқолди. Туркийлар билан қўшни бўлган айрим халқларнинг ёдгорликларида, тадқиқотларида ва тошбитикларда баъзи бир маълумотлар сақланиб қолган. Бироқ, ўша маълумотлар ҳам узуқ-юлуқ, давомийлиги бузилган, баъзан туркий халқлар ҳаёти нотўғри ёритилган. Шунинг учун агар биз маълум даражада қандайдир давомийликка, қонуниятларга амал қилган ҳолда қозоқ ва қирғиз халқларининг тарихини солномага жойлашга эриша олсак, ҳар хил тилларда ва ҳар хил манбаларда, ҳар хил асрларда ва ҳар хил ҳодисалар муносабати билан қайд этилган маълумотларни бир ипга тизиб бера олсак ўқувчиларга жуда катта хизмат кўрсатган бўламиз. Ўйлайманки, бу ишга бел боғлаганимиз учун бизни бошқа мамлакатларда яшайдиган дўстларимиз, ҳамкасбларимиз «фақат ўзларининг ички ишлари билан шуғулланишяпти» деб, ўзгаларнинг тарихий меросига эътибор беришмаяпти деб койишмаса керак.
Ахир, биз айирмачилик қилмоқчи эмасмиз, аксинча, йўқотганларимизни тўпламоқчимиз, вақт ўтиши билан ноаниқ бўлиб қолган нарсаларни аниқлаштирмоқчимиз, хотирада хиралашиб қолган нарсаларни тикламокчимиз. Ота ўз фарзандларининг саъй-ҳаракатлари учун жавобгар бўлгани каби ҳар бир халқ ҳам ўз тарихининг олдида жавобгардир», деган эди буюк бобомиз Абу Носир ал-Форобий.
Қадимшунос олимларнинг, инсоният Африкадан Ер юзасига тарқалган, деган эътирофи қанчалик тўғри эканини билмайман. Бу ҳақда ҳукм чиқармоқчи эмасман. Лекин биламизки, Ер юзидаги беш миллиард нафардан ортиқ аҳоли юзлаб миллат ва элатларга бўлинадилар. Жуда узоқ давом этган инсоният эволюцияси учта йирик босқичга тақсимланади: қадимий тарих, ўрта асрлар тарихи, янги тарих (кейинги асрлар тарихи). Мана шу нисбий тақсимот муқаддимасида инсоният авлодининг икки миллион йилдан кўпроқ давом этган мураккаб тарихи бор.
Қадимги даврларда яшаган боболаримизнинг ҳаёти табиат билан чамбарчас боғлиқ бўлган: улар табиат билан баробар ривожланадилар, бирга яшайдилар, бир-бирига тобе бўладилар. Дунёни тўфон босгунчами ёки тўфондан кейинми, ер юзасини буюк музлик қоплагандами ёки навбатдаги музлик давридами, балки ундан сал кейинроқми, ишқилиб, инсоният тўрт ирққа бўлинади: оқ танлилар, қора танлилар, сариқ танлилар, қизил танлилар. Ирқий бўлинишнинг ўзи жуда катта жумбоқ бўлса, инсоннинг пайдо бўлиши ҳам охиригача ечилмаган жумбоқ бўлиб турибди.
Ер юзасидаги инсоният ирқлари фақат кейинги ўн-ўн икки минг йил орасида фаол, самарали ривожланади. Шу даврдан ер юзасида ҳаёт учун қулай шарт-шароитлар вужудга келади.
Ҳар бир халқ ўзининг «болалик» даврини — шаклланиш, вояга етиш даврини бошидан кечирган. Олмонлар ва инглизлар, испанлар ва французлар, японлар ва корейслар, форслар ва араблар, ҳиндлар ва хитойлар — ҳар бир миллат тинчлик ва тараққиёт ғамини еганлар, билимларини кенгайтириб, чуқурлаштириб борганлар. Шунингдек, Марказий Осиё ҳудудларида яшайдиган қабилалар ҳам юксак тараққиёт босқичига кўтариладилар. Ҳозир бу ерда истиқомат қиладиган қайси халқ биринчи бўлиб ўз шаҳарларини, қўрғонларини барпо этганини, ким илм-фанни ривожлантирганини, ким санъатни юксакликка кўтарганини, ким ёзувни билганини, ким отининг думини тугиб, олис жаҳонгирлик сафарларига отланганини аниқ айтиб бўлмайди.
Ҳозир Қозоғистондаги қадимий харобалардан қурол-яроқ, кундалик турмуш буюмлари ёки санъат асарларининг намуналари топилиб қолса, бу нарсалар қадим замонларда шу ерда яшаган боболаримизга тегишли бўлган деб айтиш қийин. Узил-кезил шундай фикрда туриб олинса, хато бўлади. Ахир, мана шу бепоён кенгликларда эрамиздан аввалги VIII—ИИИ асрларда қанча-қанча қабилалар истиқомат қилмаган дейсиз! Уларнинг кўпчилигини биламиз. Биз билмаган яна неча-неча қабилалар бу ерда ўчоққа олов ёқиб, фарзандларини парвариш қилганлар. Масалан, ҳозирги финларнинг қадимий аждодлари қозоқ тупроғида яшаганлар. Ёки бўлмасам, қадимий Рим қўрғонларидан бирида қазилма чоғида топилган ўзига хос саҳройи нақшлар билан безатилган қалпоқ нимани англатади? Ўша қалпоқ Атилла қўшинида хизмат қилган, тер ва қонга ботган ёвқур хун жангчисига тегишли эмасмикан? Қани, бундай эмас деб ким айта олади?
Шубҳасиз, қадимий дунё тарихини кўплаб халқлар биргалиқда яратганлар. Инсоният тараққиётида ўчмас из қолдирган ўша халқларнинг авлодлари ҳозир Ер юзига сочилиб кетганлар.
Шохонов. Эҳтимол, одамзот энди эмаклаб юришни бас қилиб, ўзини онгли мавжудот сифатида ҳис эта бошлаган ва илк ибтидоий жамоа тузум куртаклари ниш ураётган кезларда инсоният ягона бўлган эсада ажаб эмас. Вақт ўтиши билан инсоният парчаланиб кетади: ҳаёт учун яроқли бўлган янги ўлкалар ўзлаштирилади; сайёра миқёсида рўй берган фалокатлар, тарихий ҳодисалар натижасида халқлар тобора бир-биридан узоқлашиб, тараққиёт бобида бир-бирини ортда қолдириб бораверади. Йўқса, тубжой америкаликлар билан африкаликлар ўртасидаги яққол фарқни қандай изоҳлаш мумкин? Бўлмасам, бир-бирига деярли қўшни бўлган японлар билан ҳиндлар ўртасидаги ер билан осмонча тафовутни қандай тушунмоқ лозим? Лекин, бу дегани бир халқ маданият жиҳатидан, сон жиҳатидан бошқа халқдан устун қилиб яратилган деган маънони англатмайди.
Америка кашф этилишидан илгари ҳиндулар ўзларининг миллий маданиятларини авайлаб-асраганлар, санъат ва ҳунармандчиликни ўзига хос йўсинда ривожлантирганлар. Афсуски, кейинги уч юз йил мобайнида улар кўп нарсадан маҳрум бўлдилар, фақат тутқунгоҳда керак бўладиган кундалик эҳтиёжларини сақлаб қолдилар, холос.
Айтматов. Буларнинг ҳаммасининг бош сабаби — мустамлакачилик сиёсатидир. Дунёдаги кўпчилик олимлар: «Африка, Осиё халқларининг ёки Австралиядаги тубжой аҳолининг Европа халқларига нисбатан қолоқлиги, иқтисодий, сиёсий, маданий жиҳатдан унчалик ривожланмаганлиги асосан ўша халқларнинг турмуш кечириш шарт-шароити билан боғлиқдир. Улар ишлаб чиқаришга мослашмаган, ақлий даражаси маҳдуд бўлиб қолган, қобилият жиҳатдан ҳам европаликлардан хийла орқада», деб айтадилар. Афсуски, бундай назария ҳамон ҳукмрон мавқега эга бўлиб турибди. Аслида, бундай кўнгилсиз ҳодисанинг бош сабабчиси — боя айтганимдек, мустамлакачилик сиёсатидир. Бу халқларга нисбатан асрлар давомида ўтказиб келинган зулм натижасида бутун-бутун халқлар тараққиётдан орқада қолиб кетдилар. Мусибатнинг бош айбдори — сиёсат. Кўпгина европаликлар оддий шу ҳақиқатни тан олишни истамайдилар. Мустамлакачилик назарияси ҳаётга тадбиқ этилди, бир қатор мамлакатларда эса расмий сиёсат даражасига кўтарилди. Мустамлакачилик зулмининг кучайиб, кенгайиб боришига қарама-қарши туражак восита сифатида миллий озодлик ҳаракатлари, қонли тўқнашувлар авж олиб кетди.
Агар қулай шарт-шароитлар туғилса ва иқтисодий имкониятлар етарли бўлса, айрим ривожланаётган давлатлар бир неча йил ичида юксак тараққиётга эришган мамлакатларни бемалол ҳар томонлама қувиб ўтиши мумкин. Яқиндагина кўпчилик Европа мамлакатлари маданият ва турмуш тарзи соҳасида Осиё мамлакатларидан хийла орқада эдилар. Фақат кейинги 400 йил мобайнида Европа илғорлар сафига қўшилиб олди, холос.
Одатда, унчалик ривожланмаган мамлакатлар деб юритиладиган (Жанубий Корея, Тайван, Сингапур каби) давлатлар ҳозир жаҳон иқтисодиётида, жаҳон бозорида муҳим ўринларни ишғол қилдилар. Улар тараққиёт суръати бўйича дунёдаги етакчи давлатлар сафида турадилар.
Шохонов. Ҳа-а, биз истаган озодлик билан амалдаги тобелик ўртасида ҳали жуда катта тафовут бор. Кўпгина халқлар озоддикни қўлга киритган бўлсалар-да, аммо ҳақиқий озодлик ҳам, том маънодаги мустақиллик ҳам олдинда турибди. Амалда бўлаётган баъзи бир ишлар ҳам уларнинг қарамлигидан, қуллик асоратидан халос бўлмаганидан дарак беради. Инсон озод бўлмаган жойда унинг жони оғрийди, азобланади. Мустамлакачилик сиёсатининг асорати, жисмоний ва руҳий қарамлик миллий маданиятга, урф-одатларга, омманинг дунёқарашига, ақл-идрокка, миллий қадриятларга, миллатнинг ҳар бир вакилига салбий таъсир ўтказди. Шу боисдан кўпчилик ўз тарихини, этнографиясини билмайди ёки назарига илмайди. Ўтган асрда рус дворянлари ва зодагонлари ўзларининг она тилларига ёт назар билан қарардилар: бу тилда камбағаллар, қора халқ, қуллар гаплашади деб пастга урадилар; ўзлари эса фақат француз тилида сўзлашар эдилар. Қуллар руҳиятини ёрқин акс эттирадиган бундан ортиқ мисол бўлмаса керак! Ахир, ўзимиз ҳам кечагина чор Россиясининг мустамлакачилик сиёсатини бизга олиймақом маданият ва маърифат келтирди, Ўрта Осиё халқларини саводсизлиқдан, ёввойиликдан қутқарди деб кўкларга кўтармасмидик?!
Умуман, инсоният тарихида ўтган асрлардан буён чувалашиб келаётган, кўпинча табиий офат даражасига етадиган салбий мисоллар истаганча топилади. Тили, дини, иймон-еътиқоди бир бўлган, қозон-товоғи бир бўлган халқлар бир-бирига зўровонлик қиладилар, бошқа миллат вакилларини камситадилар, жоҳиллик туфайли бир-бирини «келгинди!» дейдилар.
Ирқчилик назариясининг энг оғир мероси — бу тарих ҳақиқатини бузиб кўрсатиш, тарихнй сохталаштиришдир. Муайян бир халқнинг иқтисодий аҳволини кўтариш, яхшилаш учун ўша халқ асоссиз равишда улуғланади, кўкларга кўтарилади. Айни замонда руҳан ва жисман қардош бўлмаган бошқа халқ онгли равишда ерга урилади, тарих саҳнасидан суриб чиқарилади. Сўнгги тарихий даврнинг — сохта тарих яратиш даврининг асосий тамойиллари ана шулардан иборат.
Ҳозир биз империянинг зулм-залолатидан халос бўлдик дейишимиз мумкин. Бироқ, бунгача қанча авлод хўрланди, руҳан қашшоқлашди, тубанлашди.
Айтматов. «Ҳукмдорлик тарихи. Ғарбий ўлкаларнинг шажараси» номли китобда Ўрта Осиёда истиқомат қилган сак қабилалари тўғрида гап кетади. Улар ниҳоятда жасур, ёвқур халқ бўлади. Душманга шафқациз, дўстга меҳрибон бўлади. Кейин мана бундай таъриф берилади: «Улар душманнинг бош чаноғидан ичимлик қуйиладиган коса ясайдилар, шу коса билан май ичадилар. Душман терисидан тасма ясаб тақиб юрадилар...» Бундай одат бизнинг замондошларимизга ёқмаслиги мумкин, лекин ўтган асрлардаги кўпчилик қадимий халқлар шундай урф-одатларга амал қилганлар. Ўйлайманки, агар ҳозир биз тарихдаги воқеалар қандай бўлса, шундайлигича баён эцак, зукко ўқувчи бунинг учун ровийларни айбдор санамасалар керак. Сакларнинг йўлбошчиси қазо қилса, унга итоат этадиган халқ жуда қаттиқ мотам тутган: ўткир тиғ, қурол билан ўз баданларини тилганлар. Xон қўрғонга дафн этилган. Унга қўшиб хотинлари, чўрилари, отлари, қурол-аслаҳалари, қимматбаҳо буюмлар, тилло ва кумуш тангалар, озиқ-овқат ҳам ерга кўмилган. Одат шунақа эди.
Шохонов. Уруш пайтида бир халқ бошқа бир халққа нисбатан ўтказган зулм-заҳмат тўғрисида гапириб ўтиришдан ҳеч қандай фойда бўлмаса керак. Шундай бўлса-да, бегуноҳ қурбон бўлган одамларнинг руҳи тирикларга тинчлик бермайди, қалбимизни мудом ларзага солаверади. Беихтиёр қозоқ шоири Зиёбек Рустамовнинг битта шеъри ёдга тушади:


Араблар шунчаки забт этишмади,
қанча бошлар қолди туёқ остида.
Унуцин деб халқ ўз кечмишин,
тошлардан ўчирди хотираларни.
Ва ёздилар қадим миххат ўрнига
илон изи бегона шикаста хатлар...
Менинг назаримда, ниҳоятда ибратли бўлган мисраларни мудом эсда тутмоқ жоиз.
Айтматов. Боз устига, бу шеърда қадимий туркларнинг битиктошлари эслатиляпти: ном-нишонсиз йўқотиб юборилган ҳар бир битиктошда бизнинг хотирамиздан четда қолган бутун бошли бир давр яширин бўлиши мумкин. Вақт қадимий хунларнинг ёзувидан аёвсиз қасос олади. Xитой солномаларида айтилишича, қадимий туркларнинг маданияти ва тили хунларнинг маданияти билан тилидан тарқалган экан. Жамики турк халқларининг тимсоли (тотем) битта — БЎРИ. Шу боис ўтмишда жанговар байроққа бўри тасвири туширилган, тут бошига эса бўрининг бош суяги илиб қўйилган. Агар қадимий афсонани эслайдиган бўлсак, туркларнинг хоқони ҳам она бўридан туғилади, бўрининг фарзанди ҳисобланади. Қонли жанглардан бирида хунларнинг ҳаммаси битта қолмасдан қирилиб битади; фақат йўлбошчи ва унинг ўғлони, энг кенжа фарзанди тирик қоладилар. Устига-устак, душман қабиланинг жангчилари болакайнинг оёқ-қўлларини кесиб ташлайдилар. Кейин мажруҳ болани ботқоқликка итқитиб юборадилар. Она бўри ўша болакайни топиб олади; уни очликдан, муқаррар ўлимдан асраб қолади. Сўнгра улар эр-хотин бўладилар. Улардан ўн нафар ўғлон дунёга келади. Энг кенжа фарзанднинг исми «Ашина» эди. У қадимий турк қоғонлари сулоласининг бош бўғини ҳисобланади. Бўрилар бошқа фарзандларини Қипчоқ, Қирғиз, Татар деб, туркий халкларга мансуб элатларнинг номлари билан атайди.
Мен кўпгина халқларнинг афсоналарини, эртакларини эслайман: уларнинг аксариятида бўри инсонга ёрдам беради ёки бош бўғин ота-оналаридан бири бўлади. Масалан, саккизта эмчаги бор машҳур антик она бўри абадий шаҳар бўлмишнинг асосчиларини Рим-Ромул-Ремни парвариш қилади.
Қадимий Троя шаҳри вайрон қилиниб, кули кўкка совурилгач, шаҳар ҳимоячиларининг озчилик қисми жонларини сақлаб қоладилар. Улар шошилинч равишда кемаларда соҳилдан узоқлашадилар. Эней исмли дарғанинг тажрибакорлиги туфайли омон-есон Италия қирғоқларига етиб боришади. Қочоқлар йўлда кўп саргузаштларни бошларидан кечиришади. Орадан ўн йилдан ортиқ вақт ўтгач, Энейнинг авлоди ҳисобланмиш Нумитор янги қўнимгоҳда подшо бўлади. У жуда очиқ кўнгил, меҳрибон инсон эди. Унинг укаси Амулий исмли ҳасадгўй, ёвуз кимса эди — акаси подшо бўлгани учун куйиб кетади, панд бериш йўлларини қидиради. Ниҳоят, у акасини ўлдириб, тахтни эгаллаб олади. Амулий подшо бўлгач, Нумиторнинг яқин кишиларини қиличдан ўтказа бошлайди. Xусусан, Ромул ва Рем исмли балоғатга етмаган ўғилларини ҳам ўлдирмоқчи бўлади. Марҳум подшонинг болаларига оталик қиладиган киши янги подшонинг фармонига кўра, норасида йигитчаларни гумдон қилиши керак эди. Лекин уларни ўлдиришга қўли бормайди ва болаларни бўри уясига элтиб ташлайди. Болаларни она бўри вояга етказади, уларни ўз сути билан боқади. Улар вояга етгач, кўплаб жасорат намуналарини намоён этадилар ва охир оқибат, ҳокимиятни эгаллайдилар. Афсонада айтилишича, ўша оға-ини қадимий Рим шаҳрига асос соладилар.
Шохонов. Дарҳақиқат, кўпгина халқларнинг афсоналари, эртаклари, мақол-маталлари бир-бирига ўхшайди. Бу ҳақда махсус гаплашамиз.
Рим ҳақида гап очилиб қолди, бир нарсани алоҳида таъкидламоқ лозимки, дунёдаги бирорта мамлакатнинг антик тарихи қадимий Рим салтанатининг тарихи каби батафсил асосли, ипидан-игнасигача ўрганилмаган. Римликлар бошқа халқларга нисбатан хийла олдинроқ илм-фанга ошно бўлганлар, ўз тарихини солномаларга қайд этиб борганлар. Бу жиҳатдан таҳсинга лойиқ иш қилганлар.
Қадимий тарих синчиклаб кўздан кечирилса, римликлар V асргача Ғарбий Европани батамом забт этганини ва бошқа халқларни ҳам ўз таъсир доирасида, қўрқувда тутиб турганини кузатиш мумкин. Беҳисоб бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабаб бўлган босқинчилик урушлари ёввойилик белгиси эмасми? Агар биз қадимий халқларнинг бўйнига «ёввойи варварлар» деган ёрлиқни осиб қўйсак, бундан кимга фойда-ю, кимга зарар? Бунинг кераги борми?
Айтматов. Умуман, қайси даврни олиб кўрмайлик, муайян босқичда қудратли бўлган тоифа доим ғолиб келади, оддий халқ эса доим айбдор бўлиб қолаверади. Ахир, забт этилган халқларнинг бойликлари деҳқон ёки боғбонга, чўпон ёки подавонга тегмайди-ку!
Агар қадимий дунёнинг тарихчилари айрим халқларни «ёввойи варварлар» деб атасалар, эҳтимол, бунинг фақат битта сабаби бор — улар ўзларининг тажовузкорлигини оқламоқчи бўладилар. Акс ҳолда, бошқа халқларнинг ҳаётини ташкил этган муқаддас осори атиқаларнинг жаҳонгирлар томонидан йўқотиб юборилишини қандай қилиб оқлаб бўлади?
Шу муносабат билан эрамиздан аввал яшаган буюк Рим шоири Публий Овидий Назоннинг қуйидаги гаплари ёдимга тушди: «Атрофимда ёвқур кўчманчи сарматлар яшайди. Ёзда Дунайнинг зилол сувлари бизни ҳимоя қилиб туради. Лекин, қиш келиб, дарё устини муз қоплагач, сарматлар кетма-кет ҳужум уюштирадилар, талончилик қиладилар. Улар чапдаст отларига Рим қишлоқларидан мол-мулкимизни шип-шийдам қилиб, мол-қуйларимизни ва асирларни ҳайдаб кетадилар. Ҳатто шаҳар кўчаларидан ҳам баъзан учига заҳар суртилган сарматларнинг ўқлари виз-виз этиб учиб ўтади».
Бу қайдноманинг қиммати шундаки, унда муҳим тарихий ҳақиқат бор.
Шохонов. 24 яшарлик пайтидаёқ дунёга машҳур бўлган шоирнинг кейинги тақдири ниҳоятда аянчли кечади. Табиатан жиззаки, тўғрисўз, қизиққон, муросасиз бўлган Овидий кейинчалик Рим подшосининг ғазабига учрайди ва олис Қора денгиз соҳилларига сургун қилинади.
Тақдир тақозосига кўра, у сарматлар истиқомат қиладиган юртга бориб қолади. У пайтлари сарматлар рим легионларига душман эди. Овидий саҳройи халқнинг тилини, урф-одатларини пухта ўрганади ва улар тўғрисида бир нечта асар ёзади. «Мусибатнома», «Понтадан мактублар» китоблари учун сарматларнинг йўлбошчиси уни энг олий мукофот билан тақдирлайди ва бўйнига гулчамбар тақиб қўяди. Сарматлар орасида қанча яшамасин, улардан қанча меҳр-оқибат кўрмасин, лекин шоирнинг қалби отаюрти томон талпинаверади. Соғинч юрак-бағрини эзиб юборади. Унинг Рим императорига гуноҳларини кечириб, Ватанга қайтиши учун рухсат берилишини сўраб ёзган мактублари сақланиб қолган. Афсуски, шоирнинг илтимослари оқибациз қолдирилади: у сарматлар орасида кексайиб, шу ерда вафот этади. Ғарбдан хушхабар келтираётган оппоқ тўлқинларни кўриш унга насиб этмайди.
Айтматов. Энди асосий мавзуга қайтайлик. Саклар даврига алоқадор айрим ёдгорликлар, сувратлар, тош-битиклар бизгача етиб келган. Ҳатто шумерлар маданияти, уларнинг адабиёти ва имлоси ҳам бизга бегона эмас.
Мўғилистоннинг Сужи-довон деган жойидан топилган Урхун-Енисой битиктошидаги қуйидаги сўзларга эътибор берайлик: «Мен Ёғлахархон отаман. Уйғур юртига келган инсонман. Мен қирғизман. Мен буюк хоқонман. Мен бахтиёр Боботархоннинг Огя буйруқларини бажараман...» Ёки бўлмасам, Талас дарё ёқасидан топилган ёдгорлик-ёзувни ўқиб кўрайлик: «Агар рост гапни айтадиган бўлсак, ўттиз қоравул унинг дўстлари эди. Жуда ёш эдилар. Маймун йилида ўн ёшга тўлдим. Менинг исмим қора Чур. Айритош-Ой ўлкасида: «Унинг исми Чур. Сизнинг ўттиз нафар аскарингиз бор. Улар тинч-тотув ва фаровон ҳаёт кечириш учун биздан айрилдилар. Эрларни улар кузатиб қолдилар. Чун энг кейин уларнинг изидан кетди. Уларнинг хотинлари бева бўлиб қолдилар», деб битиктошга ўйиб ёзилган». Солномага ёки шажарага ўхшайдиган ёдгорликда шундай ёзувлар бор экан.
Тошларга ўйиб ёзилган қадимий ёдгорликлар, афсуски, вақт ўтиши билан ўчиб кетган ёки кўп жойларда йўқотиб юборилган. Бизга ўша маълумотларнинг ўндан бир, балки юздан бир қисми етиб келган, холос. Шунисига ҳам шукр қилишимиз керак.
Шохонов. Култегин ва Тўнюқуқ фаолиятига тегишли қадимий турк ёзувлари ҳам турклар ҳаётининг катта бир бўлаги, уларнинг тарихи, улар бепоён кенгликларда кўчманчи бўлиб юрган даврлар тўғрисида ҳикоя қилади.
Умуман, қонуний савол туғилади, хўш, Тўнюқуқ айнан ўз халқи учун, одамлар учун нималар қилди? Унинг хоҳиш-иродасига кўра отларини эгарлаган ёки кўч-кўронини туяларга ортиб, орқасидан эргашиб юрган одамларга нима каромат кўрсатди?
Айтматов. Мени кечирасан-у, лекин Тўнюқуқнинг исми масаласида шахсий фикр-мулоҳазаларимни билдириб қўймоқчиман. Бирдан фараз қилдим. Назаримда, унинг исми аслида «Тункукук» бўлган. Яъни, «Тун — оқшом, кукук — какку, бойўғли». Демак, «тунда сайрайдиган «бойқуш».
Шохонов. Балки шундайдир. Ҳартугул, чакки эмас. Лекин, олимларнинг эътироф этишича, Тўнюқуқ дегани «билимдон» деган маънони англатади. Ҳозирча бу масалани ўз ҳолида қолдирамиз.
Тўнюқуқ тахминан, 646 йили туғилган ва милоднинг 731 йилида вафот этган. У жамики туркларнинг йўлбошчиси бўлган. У қоғоонларнинг (қоғон ҳам хон каби) ўқитувчиси, устози бўлади. Элтериш қоғоон, Билги қоғоон, Қопоғон қоғоон, шунингдек, саркарда Култегинлар бевосита Тўнюқуқ томонидан тарбияланадилар. Унга ўхшаган халқ ҳимоячиси, ҳозирги замон ибораси билан айтганда, ватанпарвар жуда камдан-кам топилади. У тошбитикка халқ тақдирини, тарихини, ғам-ғуссаларини ва қувончларини ўйдириб ёздирган. «Билга Тўнюқуқ мен ўзим Табғач давлатида тарбияландим. Турк халқи Табғачга қарар эди», деб ёзади ўзининг таржимаи ҳолида. Ўша пайтлари хитойларни табғачлар дердилар. Баъзи бир маълумотларга қараганда, Тўнюқуқнинг ота-боболари Қора Иртиш бўйларида яшаганлар ва қарлуқлар қабиласидан тарқалганлар. Яна тош-битикларда қайд қилинган тарихий маълумотларга мурожаат этамиз: «Мен билга Тўнюқуқ Олтин йишни ошиб келдик. Эртиш дарёсини кечиб келдик. Жангчиларнинг келгани қаҳрамон, деганлар. Душман сезмади. Тангри, умай (қадимий туркларнинг оналик белгисига эга бўлган худоси: изоҳ бизники — тарж.), муқаддас ер-сув — ватан душманни босиб берган кўринади. Нега чекинамиз, кўп деб нега қўрқамиз, ўзимизни оз деб нега қўрқамиз? Қани, устун келайлик, ҳужум қилайлик, дедим. Ҳужум қилдик, тор-мор қилдик. Иккинчи кун келди, ёнғиндай қизиб келди. Тангри мадад бергани учун, кўп деб биз қўрқмадик, жанг қилдик. Тардуш шади аралашди. Тор-мор қилдик. Xоқони, ябғуси, шади ўша ерда ўлдирилди. Элликтача йигит асир олинди ва ўша кечасиёқ ўз халқига қайтариб юборилди. У гапни эшитиб ўн ўқ беглари, халқи, ҳаммаси келди, бош эгди». Бу маълумотлардан равшан бўляптики, турклар табғачларнинг ёлгон сиёсатига ишониб ёвлашган оддий халқ вакилларини ўлдирмайдилар, уларни ўз юртига қайтариб юборадилар. Лекин, фисқ-фасод қўзғайдиган йўлбошчилар қатл этилади.
Айтматов. Жуда катта тарихий аҳамиятга молик бўлган бу ноёб ҳужжатлар неча асрлардан бери тадқиқотчилар нигоҳига мунтазир эди!
«Тангри мададкор бўлсин! Бу турк халқига қуролли душманни ҳам, яловли отлиқни ҳам яқинлаштирмадим. Элтариш хоқон муваффақият қозонмаса, унга эргашиб ўзим зафар қозонмасам, давлат ҳам, халқ ҳам йўқ бўлиб кетар эди. Муваффақият қозонганимиз учун давлат ҳам давлат бўлди, халқ ҳам халқ бўлди. Ўзим чол бўлдим... Турк Билга хоқон давлатида бу битикни битдим».
Халққа қарата айтилган васиятлар битикдошларда муҳрланиб қолган. Булар туркий халқларнинг унутилган ўтмишидаги ёрқин саҳифалардир.
Шохонов. Баҳодир бобомиз Култегинга бағишланган битиктошни том маънода қаҳрамонлик достони деб аташ мумкин. Турк халқининг тупроғини ёвлардан мардонавор ҳимоя қилган ул мукаррам зот ҳаётлик пайтида «Кўк қилич» лақабини олган эди. Унинг ўлимини эшитиб фақат дўстлари эмас, ҳатто душманлари ҳам жуда қаттиқ мусибат чекадилар. Йўллуғ тегин биродарининг жасоратга тўла ҳаётини бундай тасвирлайди: «Иним Култегин вафот этди. Ўзим алам чекдим. Кўрар кўзим кўрмаётгандек, билар ақлим билмаётгандек даражада эс-ҳушимни йўқотдим. Дунёни Тангри яратган. Инсон боласи борки, ҳаммасини ўладиган қилиб яратган. Шунчалик алам тортдимки, кўзга ёш келганда, кўнгулга йиғи келганда қайта-қайта қайғурдим. Икки шад — кейинги иним ва жиянимнинг, болам ва бекларимнинг, халқимнинг аҳволи ёмон бўлади деб ўйладим. Азага Қитан, Татаби, Удар ўз халқини бошлаб келдилар. Табғач хоқони номидан Исий Ликанг келди. Бир туман ипак, олтин, кумуш келтирди. Тибет хоқони номидан Бўлун келди. Кунботардан Суғд, Барчакар, Буқарақ улус номидан Нанг сангун, Ўғул тархон келдилар. Ўн ўқ ўғлимдан — Тургаш хоқонидан Мақарач тамғачи, Ўғуз Билга тамғачи келдилар. Қирғиз хоқонидан Тардуш Инанчу чўр келди. Бино ясовчи, нақшинкор битиктош ясовчи Табғач хоқонининг чиқани Чанг Сангун келди. Култегин қўй йилида, ўн еттинчи куни ўлди. Тўққизинчи ойнинг йигирма еттисида азасини ўтказдик. Биносини, нақшини, битиктошни Маймун йилида, еттинчи ойнинг йигирма еттисида бутунлай тамомладик. Култегин қирқ етти ёшида вафот этди. Мунча нақшни Туйгун Элтабар келтирди». Битиктошда мана шундай сўзлар ёзилган.
Айтматов. Култегин битиктоши билан Таласдан топилган қадимий ёзув ўртасида бирталай ўхшашлик бор. Ҳатто баён қилиш усули ҳам бир хил.
Шохонов. Чике, Сиз билан ушбу суҳбатга тайёргарлик куриш жараёнида қадимий, антик даври, ўрта асрлар тарихини синчиклаб кўздан кечириб чиқдим. Ўз олдимга жуда мураккаб вазифаларни қўйдим: туркий тилларда сўзлашадиган ўзбеклар ва уйғурлар, қозоқлар ва қирғизлар, туркманлар ва қорақалпоқлар, татарлар ва бошқирдлар, нўғойлар ва чувашлар, хакаслар ва ёқутлар, озарбойжонлар ва усмонли турклар, қорачойлар ва булғорлар, қўнғиротлар ва қипчоқлар, қарлуқлар ва лақайлар, дўрмонлар ва манғитлар каби халқлар қачон, қайси асрларда ўзларининг мустақил давлатларини ташкил этишиб, бир-бирларидан ажралиб кетганлар? Битта буюк дарахтнинг шох-шаббаларига ўхшаган бу халқлар тарих саҳнасига ҳар хил вақтларда, ҳар хил йўллар билан чиқиб келганлар. Боз устига, номлари ҳам турлича бўлган.
Антик даврда яшаган муаллифларнинг китобларида, қадимий юнонлар қолдирган маълумотларда кўрсатилишича, сакларнинг ўзлари ҳам массагетлар, яксартлар, даёв, даҳов, фаратов, қуморлар, аскагетлар, исседонлар, ассирийлар, аримаслар, сарматлар, ҳазорлар каби элатларга бўлинган экан. Уларнинг яйловлари ҳам, яшаш жойлари ҳам аниқ бўлган.
Айтматов. Дастлаб санаб кўрсатилган туркий халқлар антик даврларда яшаган ва ана шу заминда ҳукмрон бўлган қадимий халқларнинг меросхўрлари бўлганлар. Бу масалада сенинг фикрларингга тўла қўшиламан. Тарихий ҳужжатлар ҳам бояги гапларни бот-бот тасдиқлайди. Xунлар, скифлар, саклар бекорга жаҳон тарихидан муносиб ўрин олмаганлар. Агар қадим замонларда ўтган хонлар, ботирлар жасорати тўғрисида гапира бошласак, гўё ўзимизни ўзимиз мақтаётгандек, бошқаларни эса ерга ураётгандек туюлиши мумкин. Шундай бўлса-да, бир-икки тарихий ҳақиқатни эслатиб ўцак зарар қилмас. Ҳаммамиз яхши биламизки, эрамиздан аввалги VI асрда сак-массагетларнинг Тўмарис исмли қироличаси бўлган. У жасур аёл эди. Тўмарис тўғрисида кўп маълумотлар бор.
Қиролича Тўмарис сак қабилаларини бирлаштириб, марказлашган давлат барпо этади. Ассурия, Мидия каби қўшни мамлакатлар билан яқин алоқа ўрнатадилар. Машҳур Эрон шоҳи Кир II узоқ вақт мобайнида саклар билан дўстона муносабатда бўлади, ҳатто ҳарбий иттифоқ тузади. Кейинчалик ниҳоятда бойиб, кўзига қон тўлган Кир эски дўстлик ҳаққи-ҳурматини унутиб, ҳозирги Марказий Осиё ҳудудига қўшин тортиб келади. Бу ерларда сак-массагетлар истиқомат қилардилар. Қонли тўқнашувлардан сўнг эронийлар қақшатгич мағлубиятга учрайди, Кирнинг ўзи жанг майдонида ўлдирилади. Ўша уруш тафсилотлари ҳақида юнон муаррихи Геродот бундай деб ёзади: «Аёл — массагетларнинг қироличаси Тўмарис жангда эронийлар устидан ғалабага эришгач, Кирнинг бошини кесиб олиб уни қон тўлдирилган мешга тиқади ва: «Сен умр бўйи қон ичиб тўймадинг! Мана, энди тўйгунингча ичгин!» дейди. Кейин ўша мешнинг оғзини боғлаб дарёга отиб юборади».
Саклар азал-азалдан боболарининг арвоҳларига сиғинганлар. Бундан ташқари, сайёраларга, Қуёшга, Ойга, юлдузларга ҳам сажда қилганлар. Ўтроқлашиб, деҳқончилик билан машғул бўлган саклар эса Осмон Тангрисига сиғинадилар, уни илоҳийлаштирадилар; уруш худосига ҳам ишонганлар, ерга найза ёки қилични санчиб қўйишиб, унинг устидан қон ёки сут қуйиб суғорганлар. Улар вафот этган подшоларини, жангда ҳалок бўлган жасур аскарларни иззат-икром билан дафн этганлар. Марҳумга қўшиб идиш-товоқларни ҳам дафн этганлар. Нариги дунёда идиш-товоқ керак бўлади деб ишонганлар. Қабр устини баланд тепалик қилиб кўтарганлар ёки қўрғон қурганлар. Атрофга тупроқ тортганлар, тош билан ўраб қўйганлар.
Шохонов. Қ.Ақишев раҳбарлик қилган қадимшунослар гуруҳи Иссиқ қўрғонда қазилма ишларини ўтказган пайтларида у ердан сакларнинг подшоси — «олтин одам» дафн этилган мозорни топдилар. Бу кашфиёт дунё қадимшунослари ўртасида жуда катта шов-шувларга сабаб бўлди. Ўша қабрда 17-18 яшар сак жангчиси бошини ғарбга қаратиб, чалқанча ётган экан. Унинг бошида 65-70 см. баландликдаги телпак бор бўлиб, ҳошиясига зар ип билан йиртқич ҳайвонлару тоғлару дарахтларнинг тасвири туширилган эди. Ажойиб бош кийимнинг олд тарафига бир жуфт тилло қаноти бўлган от тимсоли туширилган. Отнинг эчкиники каби шохлари бўлиб, елкасидан тўртта тилло ўқ чиқиб турарди. Марҳумнинг бўйида тилло ҳалқа, ҳалқанинг четларига барснинг бошлари муҳрланган эди. «Олтин одам»нинг эгнида қип-қизил чарм чакмон; чакмонга уч мингга яқин тиллодан қадама безак қадалган. Белида энлик чарм тасма; тасмага ҳам тилло безаклар қадалган. Ўнг тарафида узун темир қилич, сўл тарафида тиллодан безак берилган темир ханжар. Қабрдан ўттиздан ортиқ идиш-товоқ топилади. Улар орасида тубига икки қатор қадимий ёзув битилган кумуш коса ҳам бўлади. Бу битикни «Иссиқ ёзуви» деб номладилар. Олимлар ёзувнинг мағзини чақа олмадилар, лекин унинг бундан 2300-2500 йил муқаддам ўтган сакларнинг ёзуви эканини тасдиқдадилар. Қадимий боболаримиз ўз имлосига эга бўлганлар.
Ҳозир ўша «олтин одам» кўплаб тарихий-етнографик кўргазмаларда иштирок этяпти; саклар даврининг ёрқин маданий ёдгорлиги сифатида гувоҳлик беряпти. Бутун дунё олимлари бу мўъжизани кўриб ҳайратланяптилар. Биз тушунтириб берилмаган ҳақиқатни «олтин одам» эл-улусга тушунтиряпти. У бизнинг қадамимиз етмайдиган олис ўлкаларга сафар қилаётир.
Ҳар бир халқнинг қадимий даврлардан қолган ноёб ёдгорлиги бўлади. Бебаҳо ёдгорлик. Биз бетимсол хазинамизни, афсонавий ўтмишдан дарак бериб турган ёдгорликларимизни хоҳ у оламдаги етти мўъжизадан бири бўладими, хоҳ антик устанинг қўли теккан дағалгина темир игна бўладими, барибир кўз қорачиғидай асрашимиз керак. Фақат шу бугунги кунлар билан ҳам, фақат келажакни кўзлаб ҳам яшаб бўлмайди. Тўғри, бугунги кунимиз ҳам ғамхўрликка муҳтож, лекин ўтмиш кўпроқ ғамхўрлик талаб қилади. Ўтмишни англаш даркор. Ўтмишни ўрганишни, ўтмишга муносабатни юксак даражага кўтармоқ лозим. Қадимий тарихимиздан гувоҳлик берадиган архивлар ҳар бир халқнинг миллий бойлиги, мероси ҳисобланади. Бошқа мамлакатларда тарих қандай сақланаётганини, ҳар бир тарихий икир-чикирга ҳам қанчалик эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлаётганларини кўриб баъзан кишининг хўрлиги келади: биз ўз тарихимизнинг қадрига қачон етамиз?!
Қадимий замонларда эл-елатлар, миллат ва халқлар ўртасидаги фарқни ажратиб бўлмайдиган даврлар ҳам бўлган. «Буюк жўғрофий кашфиётлар даври» бўлмиш ўрта асрларда маданият, санъат, илм-фан тезкорлик билан ривожланди. Ўрта асрлар ҳам, Уйғониш даври ҳам чинакамига «олтин аср» бўлганди. Айнан қадим замонларда ажойиб шаҳарлар бунёд этилди, пул муомалага киритилди, имло пайдо бўлди, оламнинг етти мўъжизаси ҳам ўша пайтларда яратилади. Оламни ҳалокатдан, вайронагарчиликдан сақлаб қоладиган гўзаллик худди ўша пайтларда қудратини кўрсатади.
Ўрта асрларда мамлакатларни, халқларни бошқарган йўлбошчилар қадим замонларда муайян халқнинг инон-ихтиёрига бериб қўйилган ер-мулкни қайта тақсимлашга, чегараларни қайта қуришга киришадилар. Натижада мувозанат бузилади. Асрлар мобайнида аста-секин шаклланган турмуш тарзи, тартиб-қоидалар, мамлакат ҳаёти издан чиқиб кетади. Зил-замбил дубулғаю калта найзалар ўрнини ўқ ва тўп отадиган замбараклар эгаллайди. Янги қурол-аслаҳалар узоқ давом этадиган қонли урушларнинг асосий сабабчиси бўлади.
Айтматов. Гуллаб-яшнаган фаровон замонларда бир-бири билан чегарадош бўлган мамлакатлар уруш йилла-рида ҳам, бошларига оғир мусибат тушган пайтларда ҳам доим бирга бўладилар, бир-бирларига ёрдам берадилар. Масалан, қайси асрни олиб кўрмайлик руслар, украинлар, белоруслар мудом бирга бўлганлар. Xудди шунингдек, эрамиздан аввал ҳам, эрамизнинг бошларида ҳам бирга яшаган туркий халқлар тарих саҳифаларида гоҳ Усунлар давлати, гоҳ Давлат қоғооноти, гоҳ Қанглилар қоғооноти, гоҳ Турклар қоғооноти, гоҳ Дашти Қипчоқ давлати, гоҳ Ўғузлар давлати деб аталган бўлса-да, аммо ҳаммаси доимо уруғ-аймоқларни бирлаштиришга интилганлар. Сеники-меники деб, сен ўзимизники, сен бегона деб айирмачилик қилмайдилар.
Шохонов. Тўппа-тўғри! Ўрта асрларда қирқдан ортиқ турк уруғлари мавжуд эди. Лекин, фақат татарлар, қорақалпоқлар, ёқутлар, туркманлар, бошқирдлар, уйғурлар, чувашлар, хакаслар, тувалар ўзларининг мухтор давлатларини тузадилар, холос. Бошқалар эса ўзбек, қирғиз, қозоқ халқлари таркибида бўладилар.
Эрон шоҳи Ўғузлар давлатини парчалаб юборгач, кўпсонли халқ яшаш жойига, урф-одатига, қариндош-уруғчилигига қараб тўққиз элатга бўлиниб кетади. Агар улар номма-ном саналса, қизиқ ҳолат вужудга келади. Афғон ўз хонлигини барпо этади. Сакларнинг ўн икки уруғи ўз ҳолича ажраб чиқадилар. Қўнғиротларнинг ўн икки уруғи ҳам, тойшиқлару манғитлару қатағону хитойларнинг (турк уруғининг номи шундай) ҳам ўн икки уруғи бирлашиб ўзича хонлик тузадилар. Қипчоқлар, жадигарлар, қалшамлар эса Сариарқда кўчманчилик билан машғул бўладилар. Қозоқлар, қирғизлар, қурамалар, манғитлар, қорақалпоқлар эса ҳар бири ўз ҳолича юрарди: ҳар бирининг ўз уйи, ўз ўчоғи бор эди. Эдил (Волга) бўйларида, Ёйиқда (Ўрол) кўчманчи бўлиб юрган нўғонийларнинг ўн уруғи бирлашиб, Эдил бўйидаги Сарой шаҳрини пойтахт тутадилар. Салжуқлар билан уйғурлар ҳам ўзларининг хонлигини бунёдга келтирадилар. Олтойга кетган найманлар эса найманийлар сулоласига асос соладилар. Уларнинг ўзига хос тарихи, ўз давлати бор.
Айтматов. Агар шажарага асосланадиган бўлсак, машҳур Қорахондан Ўғузхон чиқиб келган. Ўғузхон ўғли Тоғинхондан қозоқлар, қирғизлар, туркманлар, қурамалар, манғитлар тарқалади.
Шохонов. Агар калаванинг учини йўқотмасдан чувалаштиришда давом эцак, юқорида номлари зикр этилган халқларнинг улусларга, хонликларга бўлинганини кўрамиз: Нўғой улуси, Манғит улуси, татар хонлиги, қозоқ хонлиги. Ўзбек улуси эса тўқсон икки уруғдан иборат бўлган.
Масалан, Ўрта Осиёда истиқомат қиладиган ва Ўзбекистон атрофига бирлашган халқнинг кўп асрлик тарихи бор. Бу халқ ўзини ўзбеклар деб атайди; узоқ давом этган машаққатли йўлни босиб ўтгач, юксак тараққиёт чўққисига кўтарилади. Ўрта асрларда Шайбонийлар ўз қароргоҳини ўрнатган юрт кўплаб босқинчиларнинг қонли юришларига гувоҳ бўлган. Бу муборак юрт ғалаба нашидасини ҳам суради, мағлубият аламини ҳам тортади. Лекин доимо бирликни асраб қолади; бошқа кўпгина халқларнинг уйғонишига, тараққиётига асос яратиб беради. Бу юртнинг ҳар бир қаричи ўзига хос ғаройиб тарихга эга.
Дунёга меҳнаткаш деҳқонлари билан танилган ўзбеклар ниҳоятда қудратли халқ, унинг Алишер Навоий каби даҳо шоирлари, Мирзо Улуғбек каби даҳо олимлари инсоният маданиятига муносиб улуш қўшганлар.
Унга қўшни бўлган қозоқлар ва қирғизлар ўзбекларнинг тарихини, маданиятини, миллий ўзига хослигини ҳурмат қиладилар. Ўзбек халқи махсус Қўлёзмалар институти ташкил этиб, қадимий йилномаларни, шажараларни асраб қолди. Узоқни кўзлаган халқ етуклик намунасини кўрсатди. Ўша муассаса биносида жамики туркий халқларнинг қадимий йилномалари, тарихига оид ҳужжатлар, илмий асарлар ва бошқа муҳим манбалар сақланади. Ўтмишга ҳурмат-еътибор, ҳозирги кунларга шукроналик, келажакка кафолот худди шундай бўлиши керак.
Биз суҳбатимиз давомида илгари камдан-кам ҳолларда тилга олинадиган кўплаб азиз зотларнинг номларини тилга олдик. Булар ўз тупроғини, ўз мамлакатини хунлар давридан буён ёвдан ҳимоя қилиб келаётган хонлар, беклар, саркардалардир, маърифатпарварлардир. Уларнинг номларини унутмаслик керак. Агар уларнинг руҳи барҳаёт бўлса, ҳар биримиз ўз имкониятларимиз даражасида халқимиз тарихига нимадир қўшиш учун, боболаримизга, тарихимизга нисбатан шу пайтгача йўл қўйиб келинган адолацизликка барҳам бериш учун ҳаракат қилаётганимизни кўриб турибдилар.
Бизнинг тарихчи олимларимиз бурунларидан нарини кўрмайдилар. Улар қозоқ халқи 1456 йилда пайдо бўлган деб туриб оладилар, ундан наридаги тарихга назар ташлашни негадир истамайдилар. Гўё қозоқлар ойдан тап этиб тушгандек! Ваҳоланки, қадим замонларда гоҳ бирлашиб, гоҳ маълум сабабларга кўра ажрашиб юрганлар. Муайян уюшмаларга бирлашганлар, сўнг яна ажрашганлар. Токи иккита буюк салтанат пайдо бўлгунча беқарорлик давом этаверган. Энг ачинарли жойи шундаки, кўпчилик тарихчи олимлар ўтмишга бугунги киши кўзи билан қарайдилар, тарихий воқеаларга бугунги кун нуқтаи назаридан баҳо берадилар. Биз бундай тушунчаю дунёқараш билан узоққа бормаймиз.
Айтматов. Французларнинг эски қомусида қуйидаги жумлаларга дуч келамиз: «Хунлар таркибига, хунлар ўрдасига кўплаб кўчманчи уруғлар, қабилалар киради. Xунларнинг гуллаб-яшнаган, тараққиёт чўққисига эришган даври уларга Аттила йўлбошчилик қилган пайтларга тўғри келади. Ўша пайтларда улар инсоният истиқомат қиладиган дунёнинг ярмини эгаллаган эдилар». Аттила — хунларнинг йўлбошчиси, у эрамизнинг V асрида яшаган. Унинг асил исми Одил ботир Мундзук ўғлидир. Xунларнинг ўрдаси Ҳазор (Каспий) денгизининг шимолий соҳилларида барпо этилади. Ўша замонлари Қозоғистон ва Ўрта Осиёда яшаган уйсунлар, қанглилар, дойлар, аланлар каби кўчманчи қабилалар, уруғлар ҳам ўрда таркибига кирарди. Бу ҳақда А.Н. Бернштам: «Ўрта Осиёдаги хунлар иттифоқи шу ҳудуддаги уруғ-аймоқларнй бирлаштиради ва қирғиз-лар, қозоқлар, туркманлар каби элатларнинг миллат бўлиб шаклланишига пухта замин ҳозирлайди. Бу жиҳатдан ўрда жуда муҳим ижобий вазифани адо этади», деб ёзади. Француз тарихчиси О.Тъерри ўзининг ўша давр воқеаларига бағишланган асарида: «Инсоният тарихида Аттиланинг номи Искандар Зулқарнайн, Юлий Сезар номлари билан бир қаторда туради», деб эътироф этади. Одил ботир ўзининг жасорати ва саркардалик иқтидори билан бутун Европада донг таратади. Ҳаётлик пайтидаёқ у ҳақда кўплаб қўшиқлар, қасидалар яратилади.
Шохонов. Мутлақо тўғри. Афсуски, Қозоғистонда ёзувчи Турсун Журтбоев билан ёш олим Самат Ўтаниёзовнинг тадқиқот-мақолаларидан бошқа Аттила — Одил тўғрисида ёзилган бирорта илмий асарни ўқиганим йўқ. Одил ботирнинг ҳаётига оид маълумотлар, жасоратига доир эътирофлар Рим дипломати Приск Панийский ва қадимги олмон тарихчиси Иордан асарлари орқали бизгача етиб келган. Уларнинг илм-фан учун бебаҳо бўлган маълумотларини А.Н. Бернштам, Л.Н. Гумилёв каби улуғ олимлар махсус тадқиқ қилганлар. Ҳатто Карл Маркс билан Ф.Энгелснинг асарларида ҳам Аттиланинг номи учрайди. К.Маркс: «Аттила ўзининг хунлари билан италянларга камсуқум фаришта бўлиб кўринишини айрим кишилар жуда яхши тушунадилар», деб ёзади ва Наполеонни Аттила билан таққослайди.
448 йили Приск Xунларнинг Ўрдасига бориб, шахсан Аттила билан учрашади. Xунлар доҳийсининг ташқи қиёфасини шундай тасвирлайди: «Уни кимки кўрган бўлса, дарҳол бу ҳақиқий осиёлик деб атайди. Калласи катта, ўрта бўйли, бақувват. Кўзлари қисиқроқ, нигоҳлари ўткир, худди қараётган жойини тешиб юборгудек бўлади. Ишонч билан қадам ташлайди, илдам. Товуши қўнғироқдай, худди кумуш танга жарангига ўхшайди. Овози қулоққа ниҳоятда ёқимли эшитилади».
Айтматов. Бу биринчидан. Иккинчидан эса, Аттила римликлар ҳузурига жўнатган элчини улар сотиб олмоқчи бўладилар; ўрдага бориб, подшони ўлдирсанг бир дунё тилло берамиз, деб ваъда қиладилар. Римнинг ўша пайтдаги императори Феодосий II билан епископ Xристофи шундай ифлос ишга бош бўладилар.
Икки буюк салтанат битта дунёга сиғмаслигига ишонч ҳосил қилган Аттила ўзининг Олтин ёлли отига миниб, сафарга жўнайди. Дунай, Рейн, Неккаро дарёларининг соҳилларида яшайдиган ва Рим империясининг зулми остида эзилиб ётган халқлар озод қилинади. Улар Аттиланинг қарамоғига ўтадилар. Ҳатто шу даражага борадики, олмонларнинг франк қабиласи Аттиланинг қўл остига ўтиш учун ўз қиролини ўлдиради. Афтидан, қирол ҳокимиятни хунларга топширишни истамайди, шекилли. Туринлар, бургундлар қабиласи ўз ихтиёри билан хунларга бўйсунадилар. Илгари ҳеч қачон иттифоқ бўлмаган, доимо бир-бирлари билан урушиб келган халқлар, қироллар Рим империясига қарши курашиш учун хунлар байроғи остида бирлашадилар. Бу ҳолат Аттила оқил саркарда ва узоқни кўрадиган сиёсатчи эканидан гувоҳлик беради.
Шохонов. 451 йилда Аттила Мен шаҳрини забт этади. Орадан бирмунча вақт ўтгач, Париж яқинидаги Каталаун майдонида Рим империяси қўшинларига қарши жанг бўлади. Бу қонли тўқнашувда ҳар икки томондан ҳаммаси бўлиб бир юзу олтмиш беш минг киши ўлади. Приск ўша жангни ўз кўзлари билан кўрган. «Бир ҳафта мобайнида қалин туман бўлиб турди. Атрофдаги бирор нарсани кўриб бўлмасди. Ирмоқлар, жилғалар, жарликлар қонга тўлди, ўзанлардан тўлиб-тошиб қонлар оқди. Осмонда ўлаксахўр қушлар шу қадар купайиб кетдики, уларга қарашнинг ўзи даҳшат эди», деб ёзади у жанг тафсилотлари тўғрисида.
Айтматов. Каталаун жангидан сўнг икки йил ўтгач, Аттила Бургундия қиролининг синглиси бўлмиш гўзал Илдионага уйланмоқчи бўлади. Тўйга тайёргарлик бошланади. Забт этилган бутун дунё ҳам тўй кунини интизорлик билан кутарди. Бироқ, айнан тўй куни хунларнинг йўлбошчиси сирли равишда ҳалок бўлади. Аттила байроғи остида бутун Осиё ва Европани забт этган туркларнинг қирқ уруғи жуда қаттиқ мусибат чекади. Афсуски, тўй куни ўлган даҳонинг жумбоғи ҳозиргача ечилмади.
Қадимдаги тарихий йилномаларда қайд қилинишича, Аттила учта хотинидан етти нафар ўғил кўради. Уларнинг исми Эллак, Денгизак, Ернак, Емназар, Ота, Ёшқолма, Узунтўра. Эдил ва Ёйиқ соҳилларидаги бепоён ўлкаларга Эллак ҳукмдор бўлади. Кейинчалик мана шу ўлкада Турк хоқонлиги барпо этилади. Ундан кейин Ҳазор давлати вужудга келади.
Шохонов. Европа халқдари Аттилани ҳозиргача буюк доҳий ва саркарда сифатида эслаб юришади. У ҳақда кўплаб афсоналар, эртаклар тўқилган. Шунингдек, бадиий асарлар, шеърлар, достонлар, тарихий романлар ёзилган. «Олтин ёлли отнинг туёғи тушган жойда майса кўкармайди», деган иборани гўё Аттила айтганмиш. Бу ҳам бир афсона.
Аттила ўн беш аср муқаддам яшаган эди. У ҳам ўз даврининг ва ўз халқининг фарзанди бўлган. Қозоқ халқининг оғзаки ижодида у ҳақда достон бор. Достоннинг қуйидаги мисралари диққатга сазовор:


Жуда қадим-қадим замонда,
У забт этар юртни камонда.
Тўда-тўда ғарблик элатни
қамчин билан ҳайдагани рост.
Турк будуннинг оламга мутлақ
хон бўлишин ўйлагани рост.
Бироқ, ёзуғ — бешафқат ўлим
орамиздан Одил ботирни
олиб кетди. Қутилмади
у-да тақдирдан.
Ахир, бизнинг тарихчи олимларимиз, адабиёцҳуносларимиз қадимий тарихимизга доир бўлган мана шу достонни ўргансалар бўлмайдими?!
Рим забт этилгач, Аттила ўзининг Олтин ёлли отидан эгар-жабдуқни ечиб олади-да: «Энди мен забт этадиган мамлакат қолмади. Ҳеч ким менинг халқимга қарши бош кўтара олмайди. Мен сени озодликка қўйиб юбораман. Азиз дўстим, хоҳлаган томонга қараб югуравер!» дейдию бўшатиб юборади. Афсонада айтилишича, Олтин ёлли от осмонга учиб кетади, Агар афсонага ишонадиган бўлсак, турк халқи Аттилага ўхшаган яна битта фарзанд кўрса ўша от қайтиб келармиш ва ўз соҳибига сидқидилдан хизмат қилармиш.
Айтматов. Мен ўша афсонани сал бошқачароқ талқин қилган бўлардим: бизнинг тарихий онгимизда уйғониш рўй берса, ўша от қайтиб келади. Ҳозирча афсонавий Олтин ёлли отни кутиб яшаймиз. Бироқ, ҳаққоний тарих саҳифаларида Аттила ўзига муносиб ўринни эгаллаши лозим: адабиётларда унинг ҳаёти тўғри ёритилиши керак, халқимиз унинг номини ҳам, қилган ишларини ҳам англасин. Аттила ҳам, Қўрқут ота ҳам бизнинг умумий меросимиз, халқларимизнинг миллий бойлигидир.
Шохонов. Тўғри, Қўрқут ота тўғрисида ҳар бир туркий халқнинг ўзига хос афсонаси бор. Бу борада уйдирмага ҳеч қандай ҳожат йўқ. Қўрқут ота сиймоси, унинг сўзлари, мусиқаси, иборалари, донишмандлиги ҳар биримиз учун азиздир. У ҳақда озарий шоир ўқиган шеърни ўз қулоқларим билан эшитганман:


Қўрқут ота туғилар дамда
сел-ёмғирдан осмон қорайди.
Ер юзини тўла қум босди,
туғиш пайти қўрқинч ўради,
у туғилгач, кўнгуллар ўсди...
Халқ оғзида мана шунақа гаплар юрар экан.
— Қўрқут ота Сирдарё соҳилида, Қизил Ўрда вилоятида, қозоқ тупроғида туғилган, — дедим мен ўша шоирга.
— Тўғри айтасан, қардош! «Ўғузнома» бизнинг умумий бадиий меросимиздир, Қўрқут ота эса ҳаммамизнинг бобомиз бўлади, — деди қаламкаш дўстим.
«Ўғуз-қипчоқ замонида яшаган Қўрқут ота Қоракўзнинг ўғли эрди. Унинг онаси Қипчоқнинг қизи эрди», деб ёзади Абулғозий Баҳодирхон ўзининг асарида. Сўнг шажарасини баён қилади. «Қўрқут туғиладиган кун қаттиқ шамол турди, шариллаб ёмғир ёғди, чақмоқ чақнади, атрофни қоронғулик қоплади, туман тушди», деб қайд қилинади. Бу гувоҳномани академик Алкей Марғилон ҳам тасдиқлайди: «Қўрқутнинг онаси тўлғоқ азобида қийналаётган пайтлари табиатнинг ўзи ҳам азоб чекади. Қоратоғни қоп-қора рутубат қоплайди. Кейинчалик халқ ўша кунни «Қора осмон» деб эслаб юради. Xалқ ваҳимага тушиб қолади ва ўша куни дунёга келган гўдакни Қўрқут деб номлайди», деб талқин қилади Марғилон.
«Қўрқут» — қўрқитмоқ деган маънони англатади.
В. М. Жирмунский ўз тадқиқотларида ёзишича, Қўрқут ота беназир созанда ва шоир эди. Унга бас келадигани йўқ эди. Айрим маълумотларда айтиладики, Қўрқут ота Иналхон, Дойилхон, Кўлерки, Туманхон, Қонликўзлар ҳузурида ўнг қўл вазир, маслаҳатчи лавозимларида ишлаган экан. Ўзи ҳам машҳур сиёсатдон бўлган.
Афсоналарда айтилишича, Қўрқут ота гўё қозоқларнинг миллий чолғу асбоби бўлмиш қўбизни ўз қўллари билан ясаган эмиш. Xалқ Қўрқут отага нисбатан берадиган кўплаб куй-қўшиқлар бизгача етиб келган. Xусусан, «Арслонбобо», «Оққув», «Килем жайган», «Аюпбой», «Желмаян», «Елимой», «Тарғил тана» каби куйлар шулар жумласидандир. Бу куйлар айнан қўбиз билан ижро этилади. Бундан ташқари, ўша куйлар асосида айтиладиган бир қатор қўшиқлар ҳам бор.
Айтматов. Қўрқут ота ўзининг тез чопадиган Желмаян лақабли туясига миниб, ўлимдан қутилиб кетмоқчи бўлади. Лекин қаёққа бормасин, гўрковлар ҳозирлаб қўйган ўз мозорига дуч келаверади. «Қаёққа бормайлик, Қўрқут ота мозорига дуч келамиз», деган ибора ўшандан қолган.
Шохонов. Шу муносабат билан қизиқ бир фараз тўғрисида гапириб бермоқчиман. Қадимги замонлар мавзусида тарихчи Қўйшиғар Солғарин тўртта китоб ёзган. «Кўмма» номли роман-ессесида тахмин қиладики, Қўрқут ота билан Тўнюқуқ аслида битта одам бўлган. Улар ҳақда хитой солномаларида ҳам эслатиб ўтилган. Муаллиф ўз тахминини асослаш учун махсус бўлимда далил келтиради. Бундай далил фаразни илгари ҳеч ким олга сурмаганди. Дарҳақиқат, бу икки буюк кўчманчи инсоннинг ҳаёти таққослаб кўрилса, кўп жиҳатдан ўхшашлиги маълум бўлади. Улар хизмат қилган хонларнинг исмлари ҳам бир-бирига ўхшайди. Болаларининг сони ҳам, қилиқлари ҳам, ҳатто хонлар билан қилган мунозараларининг шарт-шароити ҳам уйқаш. Улар ўртасидаги бирдан-бир фарқ шундан иборатки, Қўрқут ота Сирдарё соҳилида, Тўнюқуқ эса Мўғилистонда вафот этадилар. Лекин, илмий нуқтаи назардан бу ҳолни ҳам тушунтириб бериш мумкин. Аслида ҳам Қўрқут ота дафн қилинган бир нечта мозор бор. Ахир, у ҳамма мозорда ётмаган бўлса керак. Бу бўлмағур гап. Xўш, Қўрқут отанинг ҳақиқий қабри қаерда? Дарбанддами? Туркиядами? Ёки Сирдарёдами? Балки, Мўғилистондадир?... Ҳозиргача ҳеч ким бу масала билан жиддий шуғулланган эмас.
Айтматов. Бойбарснинг котиби Муҳийиддин ибн Абу аз-Зокир ўзининг «Султон Бойбарснинг ҳаётномаси» номли китобида: «У ниҳоятда доно давлат раҳбари эди. Тўғри, унгача ҳам, ундан кейин ҳам юз йилдан ортиқроқ давом этган қўзғолон бўлади. Лекин, Бойбарс ҳукмдорлик қилган даврда Миср ва Сурияда тартиб ўрнатилади. Шахсан унинг ўзи деҳқончиликка, савдо-сотиқ эркинлигига алоҳида эътибор бергани туфайли халқнинг аҳволи тубдан яхшиланди. У ҳарбий соҳада ҳам буюк зафар қозонади. «Улуғ салиб юриши»ни Бойбарс тўхтатиб қолади, хочпарастларни яксон қилиб ташлайди. У мўғиллар босқинини даф этди. Мисрни босқиндан асраб қолди. Лекин, мўғиллар Боғдодни хонавайрон қилдилар. Бойбарс эса уларнинг қўшинини тор-мор этиб, ҳайдаб юборди», деб ёзади. Муҳийиддин 1223—1292 йилларда яшаган.
Ўн яшарлик пайтида қул бўлиб қолган бола илгари араблар тўғрисида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаса-да, аммо арабларнинг қудратли давлатларидан бирига ҳукмдор бўлади. Қандай қилиб бунга эришади? Жумбоқ мана шу ерда. Асосий масала шунда!
Шохонов. Ҳукмдор бўлгандан кейин ҳам Бойбарс араб тилини билмасди. Қозоғистон совет қомусида яна бундай дейилади: «Бойбарс умрининг охиригача ўзининг она тилида гапиради. Мисрлик араблар билан ҳам ёки элчи сифатида бошқа мамлакатлардан келган араблар билан ҳам таржимон орқали гаплашарди».
Франция қироли қўшинига қарши бўлган жангда Бойбарс илк бор жасорат кўрсатади. У қора танли жангчилар сафини ёриб чиқиб олга ташланадию ғалабани таъминлайди. Кейин у қоравулбоши бўлади. Саройда ҳам, шаҳарда ҳам қаттиқ тартиб-интизом ўрнатади. Барча ўғрилар, товламачилар ҳибсга олинади; ҳатто ҳукмдорнинг ишончини қозониб олган Xуан исмли жосус фош қилинади. Сарой ичидаги фитналардан омон-есон ўтиб, бош қўмондон этиб тайинланади. У қулликдан озод қилингач, қипчоқ уруғидан бўлган Тожбахт исмли қизга уйланади. Шу хотини Саид ва Аҳмад исмли эгизак ўғил туғиб беради.
Тахтга ўтиргач, Бойбарс ўзининг шахсий муҳрини тайёрлатади. Султон сифатида илк бора муҳр босган биринчи мактубини Олтин Ўрда хони Берка номига йўллайди. Бу мактуб ватан соғинчи билан суғорилганди. Умрининг охиригача султон армонда ўтиб кетади. Солномачилар шундай деб ёзиб қолдирганлар.
Айтматов. Бойбарс арабларнинг ҳукмдори бўлгач, Кичик Осиёни, Арманистонни, Барбаристонни ўзига бўйсундиради. Давлатига хавф солиб турган франкларнинг бир нечта қўрғонларини яксон қилади. Бу йиллар араб халқининг кўтарилиш даври бўлади. У пайтгача араблар душманлари томонидан хийла камситиларди.
Шохонов. Тўғри. Бойбарснинг Беркахонга жўнатган илк мактуби 1261 йили эгасига етиб боради. Кейинчалик мамлуклар султони Олтин Ўрдага Византия орқали ўз элчиларини юборади.
Ҳаёт пайтидаёқ афсонага айланиб кетган Бойбарс ўзининг вазири Қаловун томонидан заҳарланиб ўлдирилади. У тарвуз тилимига заҳар суртиб қўйганди. Бу аянчли ҳодиса 1277 йилда содир бўлади.
Айтматов. Афтидан, бу ёлғончи дунёдаги барча саъй-ҳаракатлар зое кетажагини сўнгги дамларида англаб етган Бойбарс ўлими олдидан: «Ўзга юртларда султон бўлгандан кўра, ўз юртингда ултон (нағал) бўлганинг афзал», дейди. Кейинчалик Бойбарснинг сўзлари халқ ўртасида мақолга айланиб кетади.
Шохонов. Чике, кўпчилик ўз вақтида шу йўлни босиб ўтади, Бойбарс тақдирини такрорлайди: душман босқинидан қочиб, ўзга юртларга — Африкага, Арабистонга, Кичик Осиёга, Европага бош олиб кетадилар. Туркий халқларнинг ўша ўғлонлари гоҳ қипчоқлар, гоҳ мамлуклар деб аталади. Миср султонининг шахсий соқчилари бўлган мамлуклар 1250 йилда қўзғолон кўтарадилар ва Ўрта Осиёдан борган Убоқни Миср тахтига ўтқазиб қўядилар.
Айтматов. Мамлуклар Мисрни узоқ вақт бошқарадилар. Уларнинг сулоласи фақат XIX асрнинг бошларида Мисрга Наполеон бостириб киргандан сўнг барбод этилади. Бойликка, ҳашамга берилиб кетган мамлук бийлари душманга қаршилик кўрсатишга ожизлик қиладилар — Наполеон Мисрни ишғол этади. Император Мурод бийни номига султон қилиб тайинлайди-ю, лекин Мисрнинг ҳақиқий ҳукмдори генерал Клебер бўлиб қолади.
Бир-бирини жинидан баттар ёмон кўрадиган мамлукар султони билан француз генерали охир оқибат бир-бирини маҳв этиб юборадилар. Наполеон эса мамлукларнинг ҳарбий қобилиятига, жасоратига қойил қолади ва улардан иборат махсус гвардия тузади. Бу гвардия императорни қўриқлаб юради. Шундай қилиб, Наполеон қўшинида мамлук чавандозларининг эскадрони пайдо бўлади.
Шохонов. Илк бора чоп этилган вақтида жуда катта шов-шувларга сабабчи булган «Аз и Я» номли китобида буюк шоир Ўлжас Сулаймонов қизиқ бир воқеани шундай баён қилади: «Энг охирида улар қанчалик азоб тортганини ҳам, корсикаликнинг тилло бургут остидаги сўнгги дамларини ўзим кўрганман.
Москва яқинидаги олмазорга қайтиб бораётгандим. Сетун тепаликларида жойлашган Кунцево билан Филининг чанг кўчаларидан ўтиб борардим. Сетун кентининг зерикарли кунларидан бирида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеа содир бўлди. Бир замонлар Наполеон Москвага ўтган йўлдан сал нарида ер кавлаётган ишчилар қорайиб кетган учта тобут топиб оладилар-да нишабликка териб қўядилар. Вақт ўтиши билан қорайиб, чирий бошлаган тобутларнинг қопқоқларини очадилар: Сетун аҳли худди милтиқ қувуридек тик ётган яп-янги мундирли марҳумларни кўрадилар.
Қуп-қуруқ қум марҳумлар танасини жуда яхши сақлаганди, уларнинг оғизларидан оппоқ тишлари кўриниб турарди. Марҳум гвардиячиларнинг товонлари бир-бирларидан хиёл ажратилиб, бош бармоқлари бир-бирига тегиб турарди. Xудди сафда кетаётган одамларнинг оёқларига ўхшарди. Суворийларнинг этиклари остидаги тепки сал букиб қўйилган. Чамаси, тобут қопқоғининг ёпилишига халақит берган кўринади. Афтидан, тўпиққа қадар тушадиган шим учидаги ҳалқа ип ўша тепки остидан ўтказиларди.
Қорайиб кетган қиёфаларда хотиржам кулги аломати муҳрланиб қолганди. Юзга тўкилиб қолган киприклар, қошлар кулгу аломатини хиралаштириб турарди. Марҳумларнинг кўзлари қисиқ, ёноқлари япалоқроқ эди.
Кийим-кечакларига қараганда, булар мамлуклар отрядининг аскарлари эди. Наполеон Поклон тепалигига чиқаётган пайтда улар атрофини ўраб юришарди.
Мамлуклар тепалик пойида ўз авлодининг ғаройиб ҳаётига якун ясайдилар. Нариги томонда Москва жойлашган.
Ғир-ғир эсаётган илиқ шамол мундир қолдиқларини худди бултурги япроқлар каби ўйнай бошлади. Ер қазиб юрган ишчилар, учувчилар, ҳайдовчилар тобутлар ёнидан ўтиб кетаётиб, марҳумларни қизиқиб томоша қилишарди. Бу ерда ҳозир бўлган музей ходими диққатимни бошқалардан кура хийла башанг кийинган, бўйчангина битта марҳумга қаратди.
Марҳумнинг қоп-қора бармоғида қипчоқларнинг тамғаси туширилган энлик, кўкимтир узук бор эди. Балки, бу узукни Ўтрор кўчаларидаги дўконларида қовоқларини осилтириб ўтирадиган қадимий усталар ясагандир. Афсуски, ўша шаҳарнинг ўзидан фақат ғишт синиқларию гўзал афсоналар қолган, холос.
Ўлмас халқнинг бу узуги саҳролардан, можор чўлларидан, Генуя тоғларидан, Миср эҳромларидан, Венециянинг намчил тошларидан ўтиб, ниҳоят, Сетун кентининг қоп-қора тупроғига кўмилгунча неча-неча бақувват, сариқ бармоқларга тақилган экан?!»
Айтматов. Тоталитаризм даврида ҳам тарихий тадқиқот билан машғул бўлиб, дард-алам билан қалам тебратган ва қадимий боболарининг жасадлари топилганига шахсан гувоҳ бўлган Ўлжасга ҳар қанча офарин айцак арзийди. Ахир, Бобур, Улуғбек каби буюк тарихий шахслар, ҳукмдорлар тўғрисида ҳам замондошларимизга қизиқарли воқеаларни сўйлаб беришимиз мумкин-ку!
Шоир, тарихчи, файласуф Бобуршоҳ Ҳиндистонда Буюк муғиллар салтанатига асос солади. У илгари Ўш, Андижон вилоятининг ҳокими бўлган эди. Амир Темур каби Бобур ҳам Афғонистонда, Ҳиндистонда буюк ғалабаларни қўлга киритади. Дарвоқе, у ўн бир яшарлик пайтида отасидан айрилади. Унинг кейинги фаолиятлари ноёб истеъдод соҳиби бўлганидан дарак беради.
Ўрта асрларни тадқиқ этган тарихчилар, ёзувчилар шоҳ Бобурнинг жасорати тўғрисида кўпгина китоблар яратганлар. Шоҳнинг ўзи ёзган «Бобурнома» эса дунёнинг бир нечта тилларига таржима қилинган ва ҳозирги кунимизгача ўзининг тарихий қимматини юқотган эмас.
Шохонов. Ўш вилоятидаги Сулаймон тоғида ҳозир ҳам Бобур қурдирган уй сақланиб турибди. Ўша ер айнан Бобур бино қилган уй туфайли афсоналардан жой олган. Муборак гўшаларни зиёрат қилиб, илмга, покликка ташна бўлган кишилар ўша уйга албатта борадилар. У ерда қори ширали товушда Қуръони карим оятларини қироат қилади ва ўтган-кетганлар, Бобуршоҳ тўғрисида ажойиб ҳикояларни сўйлаб беради. Бобурийлар авлолилан бўлган Покистоннинг собиқ Бош вазири Беназир Бхутто Қирғизистонга расмий ташриф билан келган чоғида ўша уйни зиёрат қилди; буюк бобоси яшаган юртга, унинг руҳига оятлар ўқиб, фарзандлик бурчини адо этди.
Амир Темурни бутун дунё буюк саркарда сифатида жуда яхши билади. Унинг набираси Улуғбек эса бобосидан фарқли ўлароқ, илм-фанга, маданиятга кўпроқ эътибор беради ва шу жиҳати билан машҳур бўлади. Самарқанд, Бухоро каби ўлмас шаҳарлар таркибида бўлган Мовароуннаҳр салтанатини у ўттиз етти йил бошқаради; мамлакатни қон тўкмасдан кенгайтириб боради. Қўшни мамлакатларда уруш-жанжал бўлиб, халқлар бир-бирининг қонини тўкаётган бир пайтда (замон шунақа эди) Мирзо Улуғбек Самарқандда расадхона барпо этиб, осмондаги юддузлар сирини ўрганади, кўплаб илмий асарлар яратади. Улуғбекнинг улуғлиги ҳам мана шунда.
Айтматов. Улуғбек Xитойдан Византиягача, Эрондан Усмонлилар салтанатигача бўлган мамлакатлардан — бутун дунёдан олимларни ўз бағрига чорлайди, уларга ҳомийлик қилади. Олимлар эса риёзиёт, ҳандаса, табиацҳунослик каби аниқ фанлар соҳасидаги билимлари билан ўртоқлашадилар, самарали илмий изланишлар олиб борадилар. Улуғбек, айниқса, санъат ва адабиётга алоҳида ғамхўрлик кўрсатади. У ҳукмдор бўлган даврда маданиятнинг мана шу соҳалари гуллаб-яшнайди. Фақат биргина «Зижи Кўрагоний» асарининг ўзи унинг номи асрлар давомида авлодлар хотирасида яшаши учун етарли. Афсуски, ўша даврда туркийлар маданияти ва илм-фанининг бошида турган Улуғбек эллик беш ёшида қатл қилинади.
Энди суҳбатимиз муқаддимасида тилга олинган мавзуга қайтамиз. Агар дастлабки юз йилликларда одамлар дунёни таниб, янги уфқлар кашф этиб яшаган бўлсалар, ўрта асрларга келиб улар бир-бирлари билан қақшатгич уруш олиб бордилар — дунёни талашдилар. Кейинги юз йилликларда эса жаҳон аҳолиси ўз тарихига, ўзларининг қадимий ерларига қайтдилар ва ўз чегарасидан чиқмай яшай бошладилар. Ажабланарли жойи шундаки, бир замонлар дунёни зир титратган инглизлар, французлар, испанлар, араблар, мўғиллар, араб халифатининг мусулмон қабилалари, Усмонлилар салтанати юз йиллар мобайнида ўзгалар юртида хўжайинлик қилган бўлсалар-да, бошқа халқларнинг мустамлакачилик зулми остида сақлаб келган бўлсалар-да, аммо охир-оқибат ўзларининг азалий ватанларига қайтишга мажбур бўладилар. Шу билан дунёни қайта тақсимлаш даври поёнига етади. Гўё ҳаётнинг ўзи ўша сабоқлардан кейин яна бир бора тасдиқлайдики, қайсидир мамлакатни бутунлай забт этиб бўлмайди. Бу йўлда қанча қон тўкилмасин, қанча уруш олиб борилмасин барибир мустамлакачиликнинг охири вой бўлади.
Бироқ, дунёда боя гапларнинг тескарисини тасдиқлайдиган мисоллар ҳам бор. Масалан, Колумб Американи кашф этган пайтда у ерларда ўн икки миллион нафар ҳиндулар истиқомат қиларди. Ҳозир эса тубжой аҳоли батамом йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди. Қозоқлар билан қирғизлар кейинги юз йилликда, ҳатто кейинги ўн йилликларда жуда кўп мусибатларни бошидан кечирдилар. Аммо, Жунгария давлатининг бошига тушган кулфат янада аянчлидир: улар Россия бйлан Xитойга чегарадош бўлгани боис доимо қўшнилари билан уруш олиб боришга мажбур бўлиб, кейинги икки юз йил ичида ер юзасидан бутунлай йўқолиб кетишига озгина қолди. Бу ўринда ўйлаб кўрса, мушоҳада юритилса арзийдиган катта гаплар бор. Чунки, бундай воқеалар замирида қандайдир буюк сир бор ёки ҳали ҳеч ким охирига етмаган жиддий сабаб бор. Ҳиндулар тўғрисида гапирадиган бўлсак, улар ягона халқ сифатида бирлаша олмагани, қабилаларга бўлиниб, тарқоқлашиб кетгани туфайли мусибатга учрайдилар. Улар ички ихтилофни бартараф этишга ожизлик қиладилар ва босқинчиларнинг шафқациз зарбаларига дучор бўладилар. Майда-чуйда доҳийчаларнинг дунёқараши яроқсиз бўлиб қолади, боз устига, ниҳоятда жиззакилик қилишиб, бор ҳақиқатни тан олишни асло истамайдилар: ҳамма билан фақат қурол воситасида «гаплашмоқчи» бўладилар. Натижада ҳиндулар қақшатгич мағлубиятга учрайдилар.
Шохонов. Биз туркий халқлар тарихининг диққатга сазовор ўринлари тўғрисида мулоҳаза юритдик. Шунингдек, уларнинг келиб чиқишига доир айрим масалаларга ойдинлик киритишга уриниб кўрдик.
Энди бевосита қозоқлар ва қирғизлар тарихи тўғрисидаги масалалар тўғрисида суҳбатлашсак демоқчиман. Бир-бирига қардош бўлган икки халқ ҳақида гаплашайлик. Масалан, И.Бичурин йилномасига кўра, Болосоғундан Белак туғилади, Белакдан Култака қоғоон, Култака қоғоондан Xакас туғилади. Xакаснинг икки ўғли бўлади: Алашхон билан Таласхон. Алаш қозоқларни бошқаради, Талас эса қирғизларга бош бўлади.
Айтматов. Кўп жиҳатлари умумий бўлган қозоқлар билан қирғизларнинг тарихи асосан кейинги пайтларда ёзилган. Кўп қисми қоғозга эмас, балки тошга ёзилган. Култегин ва Тўнюқуқ тўғрисидаги Урхун-Енисой битиктошлари — бу халқларнинг қадимийлигини кўрсатадиган ёрқин далил ҳисобланади. Афсусқи, кўплаб ёзувлар йўқолиб кетган. Бирталай битиктошлар эса тадқиқот ишлари баҳонасида хорижий мамлакатларга олиб чиқиб кетилган. Ҳозир музейларда турибди. Санкт-Петербургда, Англияда, Олмонияда қадимий туркларнинг битиктошлари бор.
Шохонов. Эрмитажга кирган пайтим у ерда Семипалатинск вилоятидан олиб борилган, шунингдек, Манғишлоқ саҳроларидан олиб кетилган тошларга ўйиб ёзилган балбал ёзувларини кўрганман.
Айтматов. Амир Темурнинг тошга ёзилган каромат сўзлари ҳам Эрмитажда сақланмоқда.
Шохонов. Ўтган йиллар давомида ҳар томонларга тарқатиб юборилган меросимизни тўплайдиган, йўқолганларини қидириб топадиган пайт келди. Тарих — бу вақт ва бўлиб ўтган воқеаларнинг узвийлигидир. Тарихнинг эгаси — халқ. Шу боис тарихий воқеаларга ҳозирги кун нуқтаи назаридан баҳо беришимиз, замонавий нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда ҳукм чиқармоғимиз лозим. Айни чоғда ҳар бир ҳодисага ўша давр нуқтаи назаридан қарамоғимиз, ўтган даврлар изидан юрмоғимиз даркор. Шундагина кўзланган мақсадга эришамиз, тарихни тўғри баҳолай оламиз.
Мен айтмоқчи бўлган биринчи гапим шуки, «қирғизлар билан қозоқлар қондош бўлиб кетганлар». Бу иборани ҳамма билади. Бу иборани ўзимиз ўйлаб топганимиз йўқ. Қанчалик оғир замонлар келмасин, одамлар нечоғлик оғир ҳаёт кечирмасинлар, лекин қозоқлар ҳам, қирғизлар ҳам бирлик ва дўстлик тўғрисида боболаримиздан қолган васиятга оғишмай амал қиладилар. Шунда халқларимиз қийинчиликларни ҳамкорликда нисбатан осонроқ енгиб ўтадилар. Бироқ, ҳар бир халқ орасида ҳар қандай нарсани шубҳа остига оладиган «арбоблар» топилиб туради. Улар: «Эй, қозоқлар билан қирғизлар қайси асрда битта ота-онадан туғилган экан? Уларнинг киндигини кесаётганда ким бор экан? Биттаси Енисей соҳилларида яшаган бўлса, бошқаси Сирдарё бўйларида кўчманчилик қилиб юрган бўлса, Олтойдан Ўтрор томон қўйларини ҳайдаб, у ёқдан-бу ёққа келиб-кетиб юрган бўлса?! Қадимий тарих нима дейди? Исботинг борми?» дейишади. Шу билан халқларимиз ўртасига айирмачилик уруғини сепмоқчи бўладилар.
Айтматов. Бизнинг дўстлашиб кетишимизни истамайдиган кимсалар ҳам топилиб қолади. Эрамиздан аввалги III асрда, хунлар замонидаёқ қирғизларнинг қадимий ота-боболари Ўрта Осиёга келиб ўрнашганлар. Улар Енисей соҳилларига кейинроқ кўчиб борадилар.
Шохонов. Сизнинг «Оқ кема» қиссангизда ажойиб афсона бор: душман таъқибидан қочаётган қирғиз йигит билан қиз шохдор буғуга мингашиб, Енисой соҳилларидан Олатов тарафларга кетадилар. Бу афсона замирида жуда катта тарихий ҳақиқат яширин. Кечирасиз-у, қирғизлар не сабабдан Сибирга кўчиб кетадилар?
Айтматов. Ўз халқининг фарзанди бўлган ҳар бир инсон ўзининг тарихини билмоғи шарт. Туркий халқлар тарихини ҳам билмоқ зарур. Масалан, қирғизларники каби давлат, тил тарихини билиш лозим. Оталаринг ким эди, боболаринг кимлар эди — уларни албатта ёдда сақлаш керак. Тоғлару саҳролар тарихини беш қўлдай билиш даркор. Суворийларнинг отлари туёғидан эшитилаётган дупурлаш, ҳавога кўтарилаётган асрий чанг-тўзон бизни олис асрларга олиб кетади. Қадимий тарихнинг сарғайган саҳифалари ўқувчини замонлардан замонларга олиб ўтаверади. Xитой ва арабларнинг, форс ва русларнинг, олмон ва инглизларнинг йилномаларида кўплаб бошқа халқлар қаторида «қирғиз» деган ном ҳам учраб қолади. Бу халқ ўтмишда кўп нарсасидан маҳрум бўлган, эҳтимол, фақат Xудонинг инояти туфайли бутун сақланиб қолади. Биз тарихда бошига оқ қалпоқ кийиб юрадиган халқ сифатида маълум бўлганмиз.
Шохонов. Сизларни юнонлар «херкис», «хергис» деб, араблар билан форслар эса «кергис», «гиргис», «хирхир» деб, хитойлар бўлса «гянгун», «гегун», «цигу», «кигу» деб атаганлар. Буларнинг барчаси битта халқнинг номларидир.
Айтматов. Ҳа. Биз ён қўшнимиз хитойликлар билан гоҳ дўст, гоҳ душман бўлиб юрганмиз. Лекин айнан Xитой манбаларида илк бор «қирғиз» деган ном учрайди. Уларнинг солномасида қайд қилинишича, Олатовнинг шарқий қисмида, Боро-Хоро чўққисига ёндош ўлкаларда қирғиз деган халқ яшайди, элат сифатида шаклланиб улгурган.
«Эрамиздан аввалги 2001 йили Ўғузхон ўрдасини ғарб томонга кўчиради, йўлда қирғизларга дуч келади ва уларни янчиб ташлайди», деб ёзилган ўша солномада.
Шу манбанинг гувоҳлик беришича, туркий халқлар ўртасида қирғиз деган ном илк бора учрайди. У пайтлар ҳали бошқа туркий халқларнинг номлари йўқ эди. Демак, қирғиз элати эрамиздан аввалги иккинчи минг йилликда ҳам Ўрта Осиёда истиқомат қиларди. Бироқ, мана шундай қизиқ хулосага келасан-у, бунга қарама-қарши бўлган савол туғилади. Эрамиздан аввалги биринчи минг йиллиқда қирғизлар Енисой соҳилларида, ҳозирги Минусинск ҳудудида яшардилар. У ерларга қаёқдан бориб қолади? Ўша «минусинск қирғизлари» ҳам Ўрта Осиёдаги қирғизларнинг авлоди ҳисобланадими? Ёки улар бутунлай бошқа халқми?
Бу масала бир неча асрдан бери ҳал этилмаяпти, олимларни доим боши берк кўчага киритиб қўйяпти. Форс олими Ғардизий енисойлик қирғизлар тўғрисида: «Бу қирғизлар худди ҳиндлар каби ўлган одамларнинг жасадини куйдириб юборадилар. Уларнинг тушунчаси ва эътиқоди бўйича, олов энг тоза, покиза унсур ҳисобланади. Оловга шайтон ҳам, арвоҳ ҳам яқин йўламайди. Агар марҳум ёқиб юборилса, у барча гуноҳлардан фориғ бўлади», деб ёзади. Xитой муаррихларининг эътироф этишларича, «енисейлик қирғизлар сариқ сочли, кўк кўзли бўладилар». Улар шундай таъриф берадилар.
Афтидан, қирғизлар Ўрта Осиёда миллат сифатида шаклланади. Улар қадимий хунларнинг битта шохи бўлган, кейинчалик эса келиб чиқиши европалик ҳисобланган дин-лин халқи билан аралашиб кетади. Дин-линлар темир қазиб олишни билардилар, қирғизлар эса темирдан қурол-яроқ, ҳар хил тақинчоқлар ясашга уста бўладилар.
«Славянлар билан чатишиб кетган қирғизлар орасида малла, сариқ сочли кишилар ҳозиргача учраб туради», деб ёзади ўрта асрларда биз томонларга ташриф буюрган араб сайёҳи Ал-Идрисий.
Тўнюқуқ битиктошида: «Чўллик Аз йигитини топдим... Ани дарёси билан борган ўша ерда ётиб, бир отлиғ йўл юрилиб боради, деди... Лашкарни йўлга солдим. От устида қорни ёриб бордим... Ерчи эр янгилишиб, бўғизланди... Қирғизни уйқуда босдик... Қирғиз халқи таслим бўлди, таъзим қилди» деган жумлалар бор. Қадим замонларда Аз, Чин номли элатлар ҳозирги туваликлар яшаётган ерларда истиқомат қилганлар. Билга қоғооннинг саркардаси Тўнюқуқ ўша икки элатни мағлуб этгач, Саён довонидан ошиб ўтиб, Минусинск водийсига тўшади ва «қирғизни уйқуда босади».
Нима бўлганда ҳам қирғизларнинг Ўрта Осиёда ва Енисей соҳилларида яшагани тарихий ҳақиқат. Менинг назаримда, Ўрта Осиё қирғизлари нима сабабдан Енисой бўйларига кўчиб кетгани, ўша пайтлари улар кимлар билан урушгани, кейин нима сабабдан қайтиб келишга мажбур бўлгани ёки ўз хоҳишларига кўра қадрдон Олатовга қайтганларини аниқлаш ҳозир муҳим эмас. Ахир, буюк кўчиш даврида саклар ҳам, хунлар ҳам Рим ва Византия деворларининг остига бориб қолмаганларми? Ахир, Карпат тоғларида ҳам, Азов денгизи бўйларида ҳам ўшалар яшамаганми? Қотанхон ҳукмдор бўлган даврдаги қипчоқлар мўғилларга қарши курашадилар, лекин улардан енгилиб, қадим тупроқларидан сиқиб чиқарилади. Кейин улар ҳозирги Венгрия (Можористон) заминига бориб қоладилар. Ўн аср муқаддам Турон давлати таркибида бўлган турклар Мармар денгизи бўйларига кўчиб кетадилар ва у ерда буюк Усмонлилар салтанатига асос соладилар. Туркий халқларнинг битта уруғи бўлмиш гагаузлар ҳозирги Молдова республикасининг ҳудудида, қадимий боболарининг юртидан ниҳоятда олисда яшаб юрибдилар. Биз нима учун уғро-фин халқлари Дашти Қипчоқда яшаганини унутишимиз керак? Манаснинг отаси Жақип ўн аср муқаддам Олатовдан Олтойга кўчиб кетади ва орадан жуда кўп вақтлар ўтгандан кейингина қариндош-уруғлари яшаётган юртга қайтиб келади. «Манас» достонининг жўғрофий сюжет йўналиши айнан қирғиз халқининг Сибирдан Олатов қучоғига қайтиб келиши билан чамбарчас боғлиқ. Масалан, советлар даврида туркман уруғларининг жуда катта қисми Амударё бўйларига кўчириб келтирилади ва ўша ерга муқимлашиб қоладилар.
Тақдир тақозосига кўра, битта халқ ўз юртини тарк эца ва орадан бир неча аср ўтгач, яна ўз юртига қайтиб келса, бу ўша халқми ёки бошқасими, деб баҳслашиб ўтиришдан нима фойда бор?! Албатта, келажакда қирғизлар нима учун Енисой бўйларига кўчиб кетгани, бунинг асил сабаблари нималар экани, қайси асрда Олатовга қайтиб келишгани аниқланса, нур устига нур бўларди.
Ҳозир бизга кундай равшанки, эрамизнинг VI—ВИИ асрларида қирғизлар Ўрта Осиёда яшаганлар ва Турфон водийсига қадар борганлар; кейин улар Тувада, Саён довони ортида яшаганлар, Енисой бўйларига макон қурганлар. Шундай қилиб, ғарбдан шарққа кўчиб юрганлар. Ахир, улар Xитой ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари билан Ғарб давлатларини боғлаб турган Буюк Ипак йўлида рўй берган барча тарихий воқеаларнинг фаол иштирокчилари бўлганлар.
«Қирғизлар ўзларининг йўлбошчисини ажо деб атайдилар. Ажо тилло тож кийиб юради, тахтда ўтиради. Уларнинг шаҳар-қўрғонлари Енисой бўйларида жойлашган. Шаҳар яхши ҳимоя қилинади», деб ёзади Ал-Идрисий ўзининг саёҳатномасида.
Шохонов. Эҳтимол. Xалқ, миллат бир-биридан ажралмайдиган учта мажбурий унсурдан ташкил топади: ер, тил, маданият. Булар авлоддан авлодга мерос бўлиб қоладиган мангу қадриятлардир. Xудога шукрким, қирғизлар билан қозоқлар ўз номларига эга бўлдилар ва дунё харитасидан муносиб ўрин олдилар. Ҳозир биз қадимий тилимизни ўрганяпмиз, кўчманчилик давридаги маданиятимизни тиклаяпмиз. Агар жаҳон ҳамжамиятига аъзо бўлган ҳар бир халқ ўтмиш билан келажак ўртасига, ўтмиш билан ҳозирги замон ўртасига «олтин кўприк» қурмас экан ёки ўтмиш маънавий меросини топиб, руҳий алоқа ўрнатмас экан ва ўтмиш билан бугунги кун ўртасида ворислик ҳуқуқини тикламас экан келажак авлод олдида уятли бўлиб қоладилар, уларга айтадиган ҳеч қандай гаплари қолмайди.
Сиз қирғиз халқи тўғрисида сўзлаётиб илмий ва шахсий тушунчаларингизни баён этдингиз. Одамлар, халқлар ўзларининг шажараси қачон ва қаердан бошланганини; жўғрофий нуқтаи назардан қаралса, тарихий ватан қаерда пайдо бўлганини, тилни, маданиятни, адабиётни билишлари керак. Шунда яхши бўлади.
Бир неча йил муқаддам Шотландиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтган менинг ижодий кечамда шундай савол бердилар:
— Руслар ўзларини рус деб аташларига сабаб улар қачонлардир Рус дарёсининг бўйларида яшаганлар. Кейин олам бўйлаб ёйилиб кетадилар. «Қозоқ» деган атаманинг этимологик маъноси қандай бўлади? Маъноси нима? Қайси асрдан эътиборан халқингиз шундай ном билан аталиб келяпти?
Назаримда, бу савол фақат менга эмас, бизнинг барча тарихчиларимизга, олимларимизга, адабиётчиларимизга, хуллас, ушбу муаммога алоқаси бўлган барча-барчамизга берилгандай туюлди. Негаки, то шу бугунга қадар ўша саволга қисқа, лўнда жавоб топилгани йўқ. Бу масала ҳал этилмаган.
Айтматов. Кўпинча кўчманчи халқлар тарихида бўлиб ўтган тарихий воқеалар афсоналарга, эртакларга айлантириб юбориладики, рост билан ёлғоннинг фарқига бориб бўлмай қолади. Қайси афсона ёки эртақда «қозоқ» атамасининг келиб чиқиши тўғрисида гап кетади?
Шохонов. Xалқ ўртасида Қалча Қодир ботир тўғрисидаги афсона жуда кенг тарқалган. Қадим замонларда ўз халқининг озодлиги йўлида курашаётган ботир қонли тўқнашувлардан бирида оғир ярадор бўлади ва саҳронинг қоқ марказида яёв қолиб кетади. Ёнида бошини кўтариб қўядиган бирорта одам ҳам бўлмайди; оғзи қақрайди, бир қултум сувга зор бўлади. Энди дунёдан умидини узиб, ўлимига рози бўлиб ётган пайтида бирдан осмонда оққуш пайдо бўладию тўғри ботирнинг устига қўнади: чанқоғини қондиради, ўлимдан асраб қолади. Сўнг кўл бўйига элтиб қўяди. Қуш ҳар хил гиёҳларни тўплаб келиб, дори-дармонлар тайёрлайди ва ботирнинг ярасини даволайди. Ниҳоятда ҳолдан тойган ботир бир куни эрталаб аранг кўзларини очиб, мундоқ қараса, ёнгинасида оппоққина қиз турибди экан. Маълум бўлишича, шу қиз илгари жодулаб қўйилган бўлиб, ботир ҳузурига оққуш қиёфасида учиб борган эди. Шундай қилиб, тақдир уларни қўшиб қўяди. Эр-хотин бўладилар. Улар ўғил кўрадилар. Фарзандга Қозоқ деб исм қўйилади. Бу бола «оқ қуш»дан туғилгани сабабли уни онасининг исми билан номлайдилар: «қазақ». Қозоқдан учта ўғил туғилади: Ақарис, Беқарис, Жонарис. Уч жуз уруғининг шажараси ҳам ўшалардан бошланади: Ақарис — улуғ жузнинг йўлбошчиси, Беқарис — ўрта жузнинг йўлбошчиси, Жонарис — кичик жузнинг йўлбошчиси. Афсонада шундай дейилган.
Албатта, афсона фақат афсона, холос. Бироқ, қозоқлар орасида ҳозир ҳам «Қаз» деган уруғ бор. Қозоқлар яқин-яқингача Балхашни «Қаз кўли» деб атардилар. Яъни, «оққуш кўли» демакдир. Боз устига, ўша жойда илгари «Қаз қалъаси» деган шаҳар бор эди. Яъни, «Оққуш шаҳри» демакдир. Ҳозир ҳам ўша шаҳар шундай ном билан аталган-ку!
Афтидан, худди шу сабабли қозоқлар ҳам бошқа халқлар каби оққушларни хосиятли жонивор деб билишади, уни овламайдилар, балки унга сиғинадилар. Xалқ табиблари — бахшилар ва шаманлар бош кийимларини оққуш патлари билан безатардилар. Ҳозир ҳам одамлар ёш болаларнинг кийимларини оққуш ва ғозларнинг патлари билан безатадилар.
Айтматов. Яқинда мен буюк Абайнинг асарларини қайта ўқиб чиқдим. Унда қозоқ ва қирғиз халқларининг келиб чиқиши тўғрисидаги жуда қизиқарли ва бебаҳо мушоҳадаларни учратдим. Улуғ шоир бу атамаларни ўзига хос равишда, эсда қоладиган йўсинда талқин қилади.
Араб халифати ўзининг музаффар юриши даврида Ўрта Осиёга қадар етиб келади ва қозоқ тупроғига қадам қўядилар. Араблар ўзларининг бадавий кўчманчиларини «хибай», «хузагу» деб атайдилар. Улар кўчманчи қозоқларга дуч келгач, булар ҳам «хузагу» — жойдан жойга кўчиб юрадиган, гўё қўним билмайдиган қуш — ғоз — оққуш, деб ўйлайдилар. Ўшандан кейин бу халқнинг номи «қозоқ» атамаси сифатида муқим бўлиб қолади. Абай шундай деб ёзган.
Шохонов. Умр бўйи туғилган юртидан ташқарига чиқмасдан, асосан Чингизтоғ этакларида яшаган Абайнинг бу қадар теран билимга, илм-фаннинг турли соҳаларини пухта эталлаганига киши ҳайрон қолади. У хакаслар, қозоқлар, қирғизлар тарихини, шажарасини атрофлича таҳлил этади; қабилалар қачон, қаердан кўчганини ҳикоя қилади. Xитой тарихига ҳам махсус тўхталиб ўтади. Мана, битта мисол келтираман.
«Сибирнинг шарқий қисмида ислом динига кирмаган бир нечта қозоқ уруғлари бор. Улар тили, урф-одати, ташқи, кўринишлари бўйича бизга қондош бўладилар. Шак-шубҳасиз шундай. Xусусан, Енисой ўлкасининг Минуск кентида битта халқ бор. Улар ўзларини «ясашин татарлари» деб атайдилар. Қозоқларни улар қондошимиз деб биладилар. Улар билан учрашган ҳар қандай одам бу гапда жон борлигига ишонади».
Абай Енисой бўйларида яшайдиган халқ тўғрисида гапирганда ҳозир ҳам ўша жойларда истиқомат қилаётган хакасларни ҳам назарда тутади. Улар бизга қондош, лекин бошқа динга эътиқод қўйганлар. Кейин ўз мулоҳазаларини давом эттиради: «Бирорта қозоқ ёки қирғиз ҳеч қачон қирғиз билан қозоқ қондош халқ эканини инкор этолмайди. Қирғизларни хитойликлар «бурутлар» деб атайдилар. Xўш, нима учун «бурутлар» деб атайдилар? Эҳтимол, «ҳеч нарсани кўрмаган, ҳеч нарсани эшитмаган» деган сўзларнинг қўшилмасидан бу ном пайдо бўлгандир?» Кейин Абай қозоқлар билан қирғизлар нима сабабдан, қачон, қаердан Олотов этакларига келиб қолганликлари тўғрисида ҳикоя қилади.
Кўриниб турибдики, буюк шоир хитойларнинг тарихи билан таниш бўлган, шунингдек, қирғизларнинг «Манас» эпосини ҳам манасчи-айтимчилардан эшитган ва ундан керакли маълумотларни олган. Гап шундаки, «Манас»да айтилишича, хитойлар ва жунгарлар қирғизларни ерга уриш мақсадида уларни «бурутлар» деб атаганлар.
Бундан ташқари, Абайнинг эътироф этишича, қирғизлар билан қозоқлар азал-азалдан буён бирга яшаб келадилар, ҳеч қачон айирмачилик қилмаганлар, битта халқ бўлганлар: гўё бу сўзларни муҳрлаб қўяди. Шунингдек, замондошларини Минуск паст текислигида ҳам бизга қондош халқ яшаётганидан огоҳ этади.
Халқ орасида юрадиган яна битта афсона ҳам ҳақиқатга яқин. Ўша афсона бўйича, «қозоқ», «алаш», «уч жуз» атамалари бир-бирига уйқаш; бу сўзларнинг келиб чиқиши тушунтирилади.
Қадим замонларда Дарё соҳилларида кўп сонли халқ яшарди. Уни Қизил арслон исмли ҳукмдор бошқарарди. Бу хон қўни-қўшнилари билан гоҳ урушарди, гоҳ ярашарди. Бир гал у бой-бадавлат ҳамсоясига ҳужум уюштириб, жуда катта миқдорда ўлжага эга бўлади. Битта гўзал қиз асирликка тушиб қолади. Xон ўша қизни хотин қилиб олади. Орадан тўққиз ою тўққиз куну тўққиз соату тўққиз дақиқа ўтгач, ўша қиз ўғил бола туғиб беради. Лекин, гўдакнинг бадани олачипор— пес бўлиб туғилади. Xон ҳам, унинг фуқароси ҳам бу гўдакни кўриб, қўрқиб кетишади ва ундан қутилмоқчи бўладилар. Xоннинг тўнғич хотини — бойбичча қоравулларга: «Гўдакни дарёга ташлаб юборинглар!» деб буйруқ беради. Туғилган пайтидаёқ бутун бошли халқнинг юрагини ёриб юбораёзган гўдак, не ажабки, сувга чўкмайди. Гўдак сув сатҳида қалқиб-қалқиб оқиб кетади ва дарё этакларида балиқчилик билан шуғулланадиган битта бефарзанд чолнинг қўлига бориб тўшади. Xудонинг иноятидан қувониб кетган чол гўдакни қутқариб, бағрига босганча уйига олиб кетади. Чол-кампир гўдакни парвариш қила бошлайдилар. Болакай «олачипор» бўлгани боис уни эркалатиб «Алаш» деб номлайдилар. Шу ном билан бола вояга етади. Орадан йиллар ўтгач, бола жуда ақлли, довюрак, бақувват ботир бўлиб улгаяди. Ўзининг ажиб фазилатлари билан кўпчиликнинг назарига тўшади.
Унинг ҳақиқий отаси Қизил арслон навқирон ботир ўзининг пушти камаридан бўлганини билиб, илгари қилган иши учун пушаймон ейди. Дастлаб, ботир йигитни ўз қаватига тортмоқчи бўлади. Лекин, Майқи бий маслаҳатига кўра, унинг ихтиёрига уч юз нафар аскар берадию олис саҳрога жўнатиб юборади. Уч юз нафар довюрак, таптортмас йигит кўплаб жанги жадалларда иштирок этадилар, қаҳрамонлик намуналарини кўрсатадилар ва ўзларининг ҳудудини мамлакат даражасида кенгайтириб оладилар. Улар Алашни оқ кигизга ўтқазишиб, хон этиб кўтарадилар. Уларнинг жасоратини четдан кузатиб юрган одамлар ҳасад қилишиб, ёвқур жангчиларни «қозоқлар», яъни «мустақил кишилар» деб атайдилар. Шундай қилиб, уч юз нафар йигит учта жузга (юз-100) асос соладилар. «Жуз» — ўнта ўн дегани, қозоқлар яшайдиган мамлакат демакдир. Бизнинг оқсоқол-чолларимиз ҳозир ҳам: «Бизнинг бобомиз Алаш, бизнинг номимиз қозоқлар», дейдилар.
Қодирғали Жалойир, Рашидиддин, Абулғозий Баҳодирхон каби машҳур муаррихларнинг асарларида Алаш номи тез-тез эслатилиб ўтилади. Кейинги икки муаллиф берган маълумотларга қараганда, Алаш хоннинг ёзлик қароргоҳи Улуғтов билан Кичиктов оралиғида, қишлов қароргоҳи эса Қорақум билан Бўрсиққум оралиғида жойлашган экан. Улуғтовда ҳозир ҳам «Алаш хон ўрдаси»нинг харобалари сақланиб қолган. Бу Алаш хон саройининг қолдиқларидир. Қораўнғир дарёсининг ёқасида Алан хон мақбараси бор.
Айтматов. Жуда қизиқ маълумотлар экан. Кавказда яшайдиган нўғойлар ҳам ўзларини эркин тутадиган, довюрак, озод кишиларни «қозоқлар» деб атайдилар. Узоққа бориб ўтирмайлик, ўз хўжайинларининг зулмидан, қуллиқдан қочиб Сибирга Уролга, Донга кетиб қолган рус деҳқонлари ҳам «қозоқлар» деб аталади. Уларнинг тушунчаси бўйича «қозоқ» сўзи «еркин», «мустақил» деган маъноларни англатади. Қўшни халқларда мавжуд бўлган кўплаб мақоллар, маталлар асосида фикр юритадиган бўлсак, «қозоқ» ва «казак» атамалари фақат ташқи фонетик жиҳатдан эмас, балки ички мазмуний жиҳатдан ҳам ўхшаш эканини кузатиш мумкин.
Боз устига, Ч. Валихонов «қозоқ» сўзини ҳарбий атамалар рўйхатига киритганди; бу сўзни «жасур», «довюрак» маъносида талқин қилади. Машҳур олим В. В. Радлов «қозоқ» сўзини «мустақил», «жасур» маъносида тушунади; таниқли туркшунос А. Н. Самойлович ҳам ўша нуқтаи назарни қўллаб-қувватлайди ва бу сўзни «жасур», «еркин» деб таржима қилади.
Шохонов. Эрамизнинг II асрига алоқадор бўлган Жунго (Хитойнинг номи) солномасида хабар берилишича, Орол ва Ҳазор денгизлари бўйларидаги саҳроларда «хаса», «каса» номли халқ кўчманчи бўлиб яшайди. Ўрта Осиёдан чиққан муаррих Рўзбехон маълумотларига кўра, «ўзларининг беҳад жасурлиги, қуввати, қаҳрамонлиги билан донг таратган қозоқлар жаҳон халқлари ўртасида машҳур бўлиб кетадилар; араб тилида яратилган кўплаб асарларда уларнинг қўрқмаслиги, жонбозлиги тўғрисида бот-бот сўз кетади».
Шундай қилиб, «қозоқ» деб аталмиш халқнинг табиатан жасур, эркин, эрксевар, мустақил бўлганини қадимий манбалар ҳам тасдиқлайди.
Юқорида айтилган гапларнинг яна бир исботи шундаки, жанубий Қозоғистонда битта довон бор. Айтишларича, «Искандар мана шу тепаликдан орқасига қайтиб кетган» экан. Бу довон хийла баланд ва узун. Искандар Зулқарнайн — машҳур саркарда Александр Македонскийнинг ўзгинаси бўлиб, эрамиздан аввал IV асрда Эрон подшоси Доро III қўшинларини, Осиёда Қодомон қўшинини янчиб ташлаб, сўнг Ўрта Осиёга лашкар тортиб келган эди. Буюк саркарда Самарқандни ҳам забт этади. Кейин Сирдарёдан ўтиб, музаффар юришини давом эттирмоқчи бўлган чоғда Олатов кўчманчиларининг қақшатгич зарбаларига дуч келиб, орқага қайтишга мажбур бўлади. Ўшандан буён халқ орасида қуйидаги қўшиқ машҳур:


Ортингдан юрганга йўлни очиб бер,
тошларни майдала оппоқ ун қилиб.
Яқин бор айтганча қадим қўшиқни:
«Искандар қайтган, эй, улуғ қоя,
зувиллаб учирган шамолинг-ла кел».
Александр Македонскийнинг орқага чекиниши халқ хотирасида яхши сақланиб қолган. Кимдир, бу қўшиқ кейинги замонларда тўқилган, деб эътироз билдириши мумкин. Бироқ, «Искандар мана шу тепаликдан орқасига қайтиб кетган» деган сўзлар, орадан 24 аср вақт ўтган бўлса ҳамки, ҳамон ўзгармай қолаётир.
Эрамиздан аввалги VII—ИВ асрлардаги Мидия, Ассурия, Эрон мамлакатларининг иқтисодий, молиявий аҳволини ўрганган таниқли олим А.Н. Бернштам улар билан савдо-сотиқ алоқаларини ўргатган Кичик Осиёдаги қадимий саклар ҳозирги қозоқларнинг бевосита аждоди бўлганлар, деган хулосага келади. Қадимий даврларни тадқиқ этган тарихчилар, этнографлар, қадимшунослар, антопологлар ҳам худди шундай тўхтамга келадилар.
Саклардан сўнг тарих саҳнасига қадимий турклар (ВИ—ВИИИ асрлар), қарлуқлар (ВИИИ—Х асрлар), қимоқлар (ИХ—ХИ асрлар), кейин то XIII асргача давлат қуриб ўтирган қипчоқлар чиқадилар. Оқ ўрда таркибига кирган қозоқлар эса мўғилларнинг байроғи остида ўтказилган барча жангларда, талонларда қатнашадилар. Оқ Ўрда давлати ҳозирги Қозоғистон ҳудудида жойлашганди. «У пайтлари Алашнинг олтита уруғи Олтойдан Ҳазор денгизигача, Тўбўлдан Сирдарёгача ва Еттисувгача бўлган ўлкаларни эгаллаб ётарди. XIII асрнинг иккинчи ярмидан улар Олтин Ўрдадан ажралиб чиқадилар ва ўзларининг Оқ Ўрда давлатини тузадилар».
Оқ Ўрда парчаланиб кетгач, Жонибек, Қарай исмли хонлар Шайбонийлардан мустақил равишда ўзларининг давлатини барпо этадилар. «Шайбонийнома», «Тарихи Рашидий» номли китобларнинг муаллифи Муҳаммад Ҳайдар Давлатийнинг маълумотларига қараганда, Ўрдадан ажралгунча бўлган даврда қозоқ халқи таркибига қуйидаги уруғлар мансуб экан: XIV—ХВ асрларда найманлар Ўлуғтовдан Ишимга қадар кўчиб юрадилар, қўнғиротлар ва қипчоқлар Туркистон билан Қоратов оралиғида яшардилар, арғинлар Иртиш соҳилларида ва Марказий Қозоғистонда яшайдилар, қарайлар Торбоғотовда, Иртишда, Умада, Зойсон кўли бўйларида, Тўбўл дарёси қирғоқларида яшайдилар, давлат Ила, Чуй, Талас дарёларининг бўйларида яшайдилар, қанглилар билан уйсунлар Еттисувда яшайдилар, алашлар Эдилда, Жойкеда, Ҳазор бўйларида яшайдилар. Xуллас, сак қабилалари ўрнига қозоқ уруғлари келадилар. Демак, вақт ўтиши билан қабила ва уруғларнинг номлари ўзгараверади, бироқ асрлар давомида мавжуд бўлган халқ ўзгармай қолаверади; у ўзи пайдо бўлган тупроқда ҳаёт кечираверади. У ягона халқ. Ажойиб қозоқ шоири Жубон Мўлдағалиев ибораси билан айтганда, «минг бор ўлиб, минг бора тирилган» халқ — қозоқдир.
Биз кўп ҳолларда ўзимизни ўзимиз ерга урдик, хароб этдик. «Қозоқнинг душмани қозоқ бўлади», деган эди бир донишманд. Менимча, бу сўзлардан қирғизлар ҳам қочиб қутилмаса керак. Тоталитар тузум даврида Марказга яхши кўриниш учун 1913 йилга қадар қозоқ билан қирғиз халқи орасида фақат 2-3 фоиз саводхон бор эди деб ёздик. Айнан совет ҳокимияти йилларида қозоқлар билан қирғизлар ёппасига саводхон бўлдилар деб аюҳаннос солдик. Ўзимиз юксак минбарларга чиқиб, бу ҳақда кўкрагимизга муштлаб гапирдик. Ўзимиз ўзимизни жоҳил, тарихи йўқ халқ деб кўрсатдик. Ўзимиз ўзимизни қул қилиб, бўйнимизга тавқи лаънат тамғасини осиб юрдик. Бошқалар жўр бўлишиб қарсак чалиб ўтирдилар.
Айтматов. Ҳа, Қоҳирада, Дамашқда, Марокашда ёки бўлмасам, Қозонда, Тошкентда, Бухорода таҳсил кўриб қайтган, мусулмонларнинг муқаддас китоби бўлмиш Қуръони каримни ёддан биладиган муллаларимиз нафақат шаҳарларда, балки овулларда ҳам болаларимизга исломий илмлардан ташқари дунёвий илмларни ҳам ўргатиб юрган бўлсалар-да, бироқ улар саводхон ҳисобланмасди. Ваҳоланки, улар Шарқ ва Ғарб илмини сувдай билардилар. Улардан таълим олган, исломий билимларни ўзлаштирган, араб имлосидан савод чиқарган ўқувчилар ҳам ўша икки-уч фоизга қўшилмасди. Фақат русча таълим олган ўқувчиларгина саводхон ҳисобланарди. Шарқона таҳсил кўрган, араб имлосида ёзишни, ўқишни биладиган кишилар умуман эътиборга олинмасди.
Қадим замонларда ҳам ўзимизнинг алифбомиз, ёзувимиз бор эди. Афсуски, ҳозир биз бу ҳақиқатни исботлаб беришга ожизлик қиламиз.
Иссиқ қўрғон харобаларидан топилган кумуш коса тубидаги ёзувни олимлар эрамиздан аввалги V асрга алоқадор деб тасдиқладилар.
Мўғилистонда тақинчоққа ёзилган хат топилди. Бу тақинчоқ бўйинга осиб юрилади. Унга «Сенгир» деб ёзилган экан. Xунлар даврига тегишли ёдгорликдаги ёзув қадимий турк тилида «тоғ тизмаси», «тоғ занжири» маъносини англатади. Эрамиздан аввалги 192 йилда ёзилган хитойларнинг «Солномаси»да: «Мета Тангрининг фаровон даври келгач, хунлар кучайиб кетишди, улар ёзувдан фойдаланишни ўргандилар ва авлодларига буюк мерос қолдирдилар», деб қайд этилади.
Шохонов. Бу ҳол қадимий турк ёзуви ҳозир тараққий этган Ғарбий Европа мамлакатларидаги ёзувларга нисбатан анча илгари пайдо бўлганини яна бир бора тасдиқлайди. Бундан ташқари, саклар билан хунларнинг ёзувлари буюк давлатнинг эҳтиёжи сифатида пайдо бўлади. Бу давлат Сибир ўрмонларидан то Дашти Қипчоққа ва Ўрта Осиёга қадар бепоён ҳудудни қамраб олганди. Айнан мана шу ўлкаларда қадимий ёзув воситасида давлат сиёсати юритиларди. Айнан қадимий ёзув қудратли давлат ичкарисидаги ўзаро алоқаларни таъминлайдиган восита бўлиб хизмат қилади. Ҳатто бир нечта давлат тузилмалари таркибида яшаган туркий халқлар ўртасида ахборот тарқатиш, муҳим маълумотларни авлоддан авлодга қолдириш вазифаси ҳам қадимий ёзув зиммасига тўшади. Урхун-Енисей битиктошларида қолдирилган бебаҳо маълумотлар туфайли қирғиз ва қозоқ халқлари тарихидаги бўшлиқлар тўлдирилди. Улар илгари топилган тошбитиклардаги маълумотларни тасдиқлади.
Айтматов. Енисой билан Тува оралиғидан топилган 120 ёзма ёдгорлик илм-фан олами учун жуда катта янгилик бўлди. Булар қирғиз тили ва қирғиз халқига тегишли ёдгорликлардир. Талас шаҳрининг шарқий томонидан топилган тошбитиклардаги ҳар бир сўз халқимиз хотирасидан деярли ўчиб кетган бутун бошли тарихий давр тўғрисида ҳикоя қилади.
Шохонов. Қозоқ адабиётининг мумтоз вакили Ғабит Мусрепов бир гал мендан: «Эрамизнинг IV—ВИИИ асрларида гуллаб-яшнаган буюк Турк қоғонати нима учун парчаланиб кетади?» деб сўраб қолди. Мен унга: «Душман кучлилик қилади, ер майдони катта эди, халқ оз эди, боз устига, халқ иттифоқ эмасди», деб жавоб беришга уриниб кўрдим. Лекин бу жавоб Ғабит оғани қониқтирмади. У бошини сарак-сарак қилиб: «Умуман олганда, гапларинг тўғри. Бироқ, сен энг асосий сабабни айтмадинг. Қоғонотнинг парчаланиб кетишига сабаб шуки, улар душманга қарши ўз лашкарини йўналтира оладилар-у, аммо унга ўз маданиятларини қарши йўналтира олмайдилар», деб жавоб беради.
Ҳа, бу дунёда маънавий қулликдан ҳам ортиқ даражада эзадиган қуллиқ бўлмайди. Ахир, ер юзасида ўзидан кучли бўлган халқларнинг тилини, динини, маданиятини, санъатини ўзлаштириб олиб, ўзларининг серқирра маданиятини, урф-одатларини, тарихи, адабиётини батамом унутиб юборган элатлар ҳам бор-ку?!
Мустамлакачилар забт этилган ўлкаларнинг халқларини маънавий жиҳатдан узил-кесил қарам қилиб олиш учун тарихий синовлардан муваффақиятли ўтган уч хил усулдан унумли фойдаланадилар: ерлари босиб олинади, динни ўзгартирадилар, яъни ўзларининг динига киритадилар, тарихни ва тилни унутишга мажбур этадилар. Xалқ тарихий хотирасидан маҳрум бўлиб қолиши учун шундай қиладилар.
Лотин алифбосини жорий этиш йўлида қанчалик ғовларга дуч келганимизни эслатиб ўтиш кифоя бўлса керак. Ваҳоланки, бу миллий ўзига хосликка қайтиш борасидаги қутлуғ қадам эди.
Бизнинг қадимий ота-боболаримиз ўйлаб топган ёзув, туркий халқларнинг маданияти ва санъати тараққиётига хизмат қилган, тилимизни ривожлантирган ва бойитган, шажарамизни ва умуман тарихимизни тош-битикларда абадий қолдирган кўҳна ёзув қандай қилиб йўқолиб кетади?
Айтматов. Фикр-мулоҳазаларингга тўла-тўкис қўшила олмайман. Лотин имлоси бизга жамики туркий халқларнинг ёзувини бир-бирига уйғунлаштириш учун қўл келади. Умуман, фақат қирғиз ёки қозоқ ёзуви ва маданияти эмас, балки барча туркий халқларнинг ёзуви ва маданияти кейинги 12-13 аср мобайнида ҳар томонлама қисди-қафасга олинди. Уларнинг ҳаммасини санаб кўрсатиш ҳам мумкин. Милодий 634 йилдан то 710 йилга қадар араб халифатининг лашкари Сурияни, Эронни, Қуддусни, Афгонистонни, Ўрта Осиёни, Византияни, Арманистонни, Мисрни ва Ғарбий Европанинг бир қисмини босиб олади. Забт этилган ўлкаларда ислом дини ва араб имлоси жорий этилади. 715 йили Туркистон ҳам арабларнинг мустамлакасига айланади. Муаррих Наршахий ўзининг «Бухоро тарихи» номли китобида араб саркардаси Қутайбанинг хурмача қилиқлари тўғрисида сўз юритиб: «У ҳарбий хизматга яроқли бўлган барча кишиларни қиличдан ўтказади. Тирик қолганларни эса асир олади. Қутайба мачитлар қурдирди. Ғайридинларнинг китобларини, оташпарастларнинг қўлланмаларини йўқотиб юборади», дейди.
Амударё ўзанлари бўйлаб жойлашган уч юздан ортиқ шаҳар ва қишлоқлар араблар томонидан батамом йўқотиб юборилганини буюк Беруний афсус билан эслайди. Ўша қишлоқ ва шаҳарлар билан бирга одамлар ҳам, ноёб қадриятлар ҳам, тил ва дин, ёзув, урф-одатлар, анъаналар ҳам изсиз йўқ бўлиб кетади.
Шохонов. Араблар халқни бўйсундириш учун энг оддий ва тўғри йўлни танлайдилар; биринчи навбатда маҳаллий динни йўқотадилар, оташпараст аҳолини исломий эътиқод томон бошлайдилар. Сўнг маҳаллий ёзувни ҳам маҳв этадилар. Улар илмий рисолаларни, илми нужум ва фалсафага доир тадқиқотларни, солномаларни, тарихга оид барча китобларни йўқотадилар. Қабртошлардаги ёзувларни, тошларга ёзилган шеърларни темир чўкичлар билан кўчириб оладилар.
Айтматов. Xунлару туркийлару хоразмийларнинг ёзувларини барбод қилишгач, араблар халқнинг маънавий қадриятларини — маданиятини, адабиётини, урф-одатларини, анъаналарини йўқотишга киришадилар; жўғрофий жойларни, одамларнинг исмларини арабча номлар билан алмаштирадилар. Xалқимиз ўша пайтгача тўплаган тарихий хотирасини унута бошлайди. 1924 йилга қадар биз фойдаланган 28 ҳарфдан иборат араб алифбоси мана шу тарзда турмушимизга кириб келади.
Табиат қонунлари бўлгани каби жамият тараққиётининг ҳам, тарихнинг ҳам ўз қонуниятлари бор. Икки миллат ўртасида, икки дин ўртасида кураш ёки уруш бўладими-йўқми, аниқроғи, икки динга эътиқод қўйган битта халқ ўртасида уруш-яраш бўладими-йўқми, бундан қатъи назар, эртами-кечми табиат, вақт, тарих уларни тенглаштириб қўяди. Мен бу гапларнинг айтаётганимга сабаб шуки, Чингизхон раҳбарлигидаги босқинчилар Шарқдан Ғарб томон музаффар юриш бошлашларидан анча аввал Ғарбдан Шарққа томон ҳам даҳшатли ҳарбий юриш бўлган эди ва халқларни қурол кучи билан бўйсундиришга беҳуда ҳаракат қилинади. Ўша юришларнинг номини «салиб юришлари» дейдилар. Бундай бемаъни ҳаракатлар икки асрдан ортиқроқ давом этади. Унга қарши қаратилган ҳаракатлар эса халқларни уч асрдан ортиқ вақт мобайнида даҳшатга солиб туради. Назаримда, ўрта асрларда ўша икки босқиндан ҳам қонлироқ ҳодиса рўй бермайди.
Ер юзасидан бепоён ҳудудлари, бир-биридан жуда олисда жойлашган Ғарб билан Шарқ кўп асрлар давомида мутлақо ўзига хос йўлдан ривожланиб борадилар. XI—ХИИ асрларда Шарқ мамлакатлари бой-бадавлат эди. Уларнинг маданияти, санъати, адабиёти, илм-фани, иқтисодиёти гуллаб-яшнайди. Шарқ Ренессанси — Уйғониш даври бошланади. Мана шу ҳолат, маданиятнинг гуллаб-яшнаётгани ва Шарқ мамлакатларининг кучайиб бораётгани туфайли Ғарбий Европанинг феодаллари тинчгина ухлай олмай қоладилар. Бой-бадавлат, сирли-синоатли Шарқ мамлакатлари олисдан уларга худди жаннатга ўхшаб кўринади. Азобхоналарга айланган Ғарб шаҳарларида истиқомат қиладиган қироллар, герцоглар Шарқ тарафлардаги ўлкаларни ўзларига қўшиб олишга киришадилар; ўз отларини Нил, Тигр, Ефрат каби шарқий дарёларда суғоришни хоҳлаб қоладилар. Лекин, жанги жадалга бир киши бормайди-ку! Бунинг учун Европа халқларини босқинчилик юришига кўтариш керак эди. Xалқни кўтариш учун эса жиддий сабаб бўлиши керак эди. Охир-оқибат ўшандай сабаб ҳам топилади.
— Насронийларнинг саждагоҳлари, Xудонинг тобути ва Исо Насронийнинг қабри бўлган муқаддас Қуддус шаҳри мусулмонларнинг оёқлари остида топталаётир! Xалойиқ, Xудонинг тобутини қутқариб олайлик!— деган чақириқ янграйдию унинг акс садоси Ғарб мамлакатлари бўйлаб таралади.
Шундай қилиб, икки юз йилдан ортиқ вақт мобайнида давом этган уруш бошланиб кетади. Насроний аскарларининг йўлларида яшаётган халқларнинг бошига мисли кўрилмаган кулфатлар ёғилади.
1095 йилда бўлган дастлабки салиб юришини Рим папаси Урбан II бошқарган. У Францияда туғилганди. Ўз атрофига чегарадош мамлакатларнинг қиролларини, жаноби олийларини, оддий аскарларини уюштириб, буюк лашкар тузади ва Кичик Осиё билан Сурияни қонга ботириб ташлайди.
Француз қироли Людовик VII ва Олмония ҳукмдори Конрад III раҳнамолик қилган иккинчи ва учинчи салиб юришлари ҳеч қандай натижа бермайди. Оддий тил билан айтганда, улар касодга учрайдилар.
Тўртинчи салиб юришига халқ ва лашкарни Папа Иннокентий III бошқариб боради.
1217—21 йилларда уюштирилган бешинчи салиб юришида олмон, можор, инглиз, ҳолланд аскарлари қатнашадилар. Қақшатгич жанглардан сўнг Дамашқни ва Нил дарёсининг қуйи оқимларини бўйсундирадилар. Бироқ, бўйсундирилган ўлкаларни узоқ вақт қўлда сақлаб қолишга ожизлик қиладилар ва Мисрни мажбуран ташлаб чиқадилар.
Олтинчи салиб юришида раҳнамоликни олмон императори Фридрих II ўз зиммасига олади. У жуда катта лашкар тўплайди. Қуддусни тор-мор этиб, Дамашққа кириб боради. Бироқ, мусулмонларнинг қарши ҳужумига дош беролмайди ва от жиловини кун ботар тарафга буришга мажбур бўлади.
Еттинчи ва энг охирги — саккизинчи салиб юришларини француз қироли Людовик IX уюштиради ва лашкарбоши ҳам ўзи бўлади. Аммо, Тунис тупроғида вабо касалига учраб ўлади. Сон-саноқсиз лашкар қўмондонсиз қолгач, ҳар тарафга тирқираб кетади.
Нега мен бу гапларни эслаб ўтирибман? Гуллаб-яшнаётган, ривожланаётган мамлакатларни босиб олиш учун жаҳонгирлар диний ғоялардан шиор сифатида фойдаланадилар. Лекин, охир-оқибат ўзлари шарманда бўладилар. Устига устак, табиатда ҳамма нарсанинг ўлчами, мувозанати бўлади. Ўша қонли урушлар, салиб юришлари Шарқда жавоб зарбаларини қўзғотиб юборади ва Чингизхон Ғарб томон юриш бошлайди.
Бу ҳодиса тарихда халқларни вақт нуқтаи назаридан тенглаштириб турадиган қонуниятлар борлигини яна бир марта тасдиқлайди.
Шохонов. Бизнинг хотирамизга, тарихимизга, халқимизнинг маданиятига Чингизхон сон-саноқсиз лашкари билан иккинчи бўлиб тажовуз қилади. Уларнинг араб босқинидан фарқи шундаки, мўғиллар ер-мулкни, асирларни қўлга киритгач, муроди мақсадига етардилар. Яъни, мафкуравий курашга деярли аҳамият бермасдилар. Улар Русия устидан уч юз йил ҳукмронлик қиладилар, лекин тилга ҳам, динга ҳам қирон келтирмайдилар. Рус ёзуви, маданияти, насроний дунёқараш ўзгармай қолади.
Айтматов. Чингизхон қўшини ўзининг музаффар юришини 1207—08 йилларда Сибирда яшайдиган бурят, ёқут халқларининг ерларини забт этишдан бошлайдилар. Сўнг дунёнинг нариги четига етиб бориш мақсадида Ғарб томон отланадилар; юздан ортиқ мамлакатни ва халқларни бўйсундирадилар. Бепоён ҳудуд мўғиллар қарамоғига ўтади. Адриатика денгизи қирғоқларидан от жиловини орқага бурадилар. Енисей қирғизларининг йўлбошчиси мўғилларга қаршилик кўрсатилса, халқ бошига битмас-туганмас мусибат ёғилишини билиб, «Мўғил солномаси»да айтилишича, «Жўчихонга оқ лочин, оқ йўрға, қора мўйнали пўстин совға қилади». Чунки, қора қуюндай ёпирилиб келаётган Чингизхон лашкарига қаршилик кўрсатиш ғирт бемаънилик бўларди. Шу боис ихтиёрий равишда таслим бўлади. Қирғизларнинг ўша йўлбошчисининг исми шарифи Арис Айнал Олдиёр ўғли эди.
1218 йилгача Чингизхон Тўнгут хонлигини, Турпанни, Жунгони, Xонбалиқни забт этади. Унинг кейинги мўлжали Еттисув бўлади.
«Мўғил солномаси»да ёзилишича, қабилалар иттифоқига бирлашган туркий халқлар Чингизхоннинг қонхўр ўғиллари — Жўжихон, Чиғатой, Ўгадай, Тўла қўмондонлиги остидаги мисли йўқ лашкарга қарши йигирма йил давомида мустақиллик, озоддик учун мардонавор курашадилар. Ўша пайтлари ички ихтилофлар, айирмачилик қозоқ ҳукмдорларини ичидан емираётган эди. Бу ҳол халқ бошига жуда катта мусибат келтиради. Босқинчиларга қарши турадиган қудратли куч бўлмайди. 1220 йили мўғиллар Еттисувни, Улуғтовни, Қоратовни, Дашти Қипчоқни ишғол қиладилар ва Ўтрор, Соврон, Сиғноқ, Жент, Тароз, Ўзганд шаҳарларини ер билан яксон қилиб ташлайдилар. Сўнг Амударё қирғоқлари бўйлаб, йўлида учраган нарсани барбод этиб ўтадилар. Ҳеч ким бош кўтариб, қаршилик кўрсатмайди. Қайирхон ўз аскарлари билан Ўтрор шаҳрини олти ой мобайнида ёвдан қаҳрамонларча ҳимоя қилади. Бизнинг тарихимизда ёрқин из қолдирган Xоразм шоҳи Муҳаммад ҳам ёвга таслим бўлмасдан курашни давом эттиради: «Хоразмнинг кулини кўкка совурилганини кўрганимдан кўра, ўзга юртларда хор-зорликда ўлиб кетганим афзал», дейди у. Дарҳақиқат, у мўғилларга қаршилик кўрсатиб, Ҳазор денгизига қадар чекиниб боради. Охир-оқибат айтган гаплари тўғри бўлиб чиқади: у одам яшамайдиган битта оролда оғир касалга чалиниб ўлади.
Ўша пайтлари Жабо нўён ва Субутой баҳодирлар ўттиз минг нафар суворилари билан Ўрта Осиё орқали ўтиб, Эрон ва Озарбайжонни ишғол қиладилар. Гуржистон ҳам бўйсундирилади. Шундан кейин отларининг бошини Эдил томон бурадилар ва русларнинг поёнсиз даштларига имкон қадар яқин борадилар. Чегарада тўхтайдилар.
Шохонов. Келиб чиқиши жиҳатидан бизга яқин бўлган можор (венгр) халқининг фарзанди, таниқли олим Қонир Ишван Мондоқий учрашувларимизнинг бирида бундай деганди: «Мухтор, сен борадиган жой — Болқон тоғлари... Бу жой биз келиб ўрнашган ердир. Балки, сен ҳам шунақа қўшиқни эшитгандирсан? Сизлар ўзларинг туғилган заминда қоласизлар. Бизнинг ота-боболаримиз эса Қўтонхон билан биргаликда Болқон тоғларига келиб ўрнашадилар. Бошқача айтганда, биз сизлар билан қондошмиз, бизнинг азалий ватанимиз ҳам битта бўлган. Кейинчалик бегоналашиб кетдик. Афсуски, шундай бўлди. «Қалин тасмани белимга боғладим. Оҳ, тақдири азал, нега мен ўз еримни ташлаб келдим?!» деган қўшиқ ҳам қадимий замонлардан гувоҳлик бериб турибди». У ғамгин кулумсираб қўяди.
«Дўстим, ғам ема. Биз йўқотган халқ, мана, сенинг тимсолингда яна биз билан топишди-ку» деб унга таскин бергандим.
Надоматлар бўлғайким, баъзан тақдир одамларга нисбатан ниҳоятда шафқацизлик қилади. Орадан бирмунча вақт ўтгач, Қонир Мондоқий Доғистонда тўсатдан вафот этди. Ўзининг васиятига кўра, унинг жасади ота-боболарининг юртига — Олатов пойидаги Кенгсой қабристонига дафн этилди.
Қўтонхон ҳам бизнинг тарихимизда ўзига муносиб жойни эгаллаши лозим. Чунки унинг фаолияти бошқа раҳнамоларнинг саъй-ҳаракатларидан кескин фарқ қилади. Айни ўша зот Киев князи Мстислав Романовичга қуйидаги тарихий сўзларни айтган: «Агар бугун сиз бизга ёрдам бермасангиз, биз бугун ўламиз. Лекин, эртага сизларни ҳам қириб ташлайдилар», «Лаврентий йилномаси»да мана шу сўзлар қайд этилган.
Хўш, Қўтонхон ким бўлган?
У Чингизхон босқинчиларига қарши бош кўтарган камдан-кам йўлбошчилардан бири эди. Сўнгги нафасигача ўз халқининг ва юртининг озодлиги учун курашади. Душманга бош эгмайди. Дашти Қипчоқнинг энг охирги ҳимоячиси шундай бўлган. У буюк қаҳрамон сифатида ном қолдирган.
Тарихдан жуда яхши маълум бўлган Жўчихон — Чингизхоннинг ўғли, қипчоқлар улусига хон этиб тайинланади. Лекин, у 1227 йилда вафот этадию ўрнига кенжа ўғли Боту тахтга ўтиради. Унинг назарида, отасидан мерос бўлиб қолган улус кичкинадек кўринади: 1236 йилда буюк лашкарини эргаштириб Урол тоғларидан ошиб ўтади ва Эдил бўйларидаги булғорларни янчиб ташлайди, Владимир, Рязан, Москва князликларига ҳужум қилади. Етти йил мобайнида Киев, Полша, Можористон, Молдова, Чехия ишғол этилади. Иртишдан то Дунайга қадар бўлган бепоён ўлкаларда мўғиллар салтанати ўрнатилади.
Айтматов. Ўша музаффар юришлардан сўнг Ботухон Олтин ўрда пойтахтини Саройдан Эдил бўйларига — Сарой Беркага кўчиради. Орол денгизининг шарқий ва шимолий томонларидаги ўлкаларни акаси Ўрда Ежен ихтиёрига топширади. Янги хонлик Оқ Ўрда деб аталади. Ўша денгизнинг жанубий томонларини эса укаси Шайбоқхонга топширади ва уни Кўк Ўрда деб атайди.
Шохонов. Ҳа, тарихий ҳақиқат худди шундай. Лекин, ҳозир мен бошқа гапни айтмоқчиман. Ботухон қипчоқ улусининг ҳукмдори бўлади. Қўтонхон эса мўғилларга қарши курашни давом эттираверади; гоҳ енгилади, гоҳ ғолиб келади. Лекин, энг охирги ҳаёт-мамот жанги рус тупроғида рўй беради. «Лаврентий солномаси»да қайд этилган сўзларни ҳам у худди ўша пайтлари айтганди. Чунки Қўтонхон мўғилларнинг шафқацизлигини, қонхўрлигини ўз кўзлари билан кўрганди. Ўз куёви Мстислав Удолим билан ҳамкорликда босқинчиларга қарши муваффақиятли қарши кураш олиб бораётган бўлса-да, аммо бошқа князлар билан тил топишолмайди. Душман ниҳоятда яқинлашиб қолган пайтда Мстислав Романович сотқинлик қилади. Натижада рус тупроғи гулхан ичида қолиб кетади. Қора чумолидай ўрмалаб келаётган сон-саноқсиз мўғил лашкари бирин-кетин князликларни янчиб ўтаверадилар. Йўлда учраган шаҳар ва қишлоқлар кул тепага айлантирилади. Одамларнинг қонлари дарё бўлиб оқади, жасадлар тоғ бўлиб уюлиб кетади. Буюк мутафаккир Л.Н. Гумилёвнинг ёзишича, «бу жангларда рус аскарларининг тўқсон фоизи қирилиб битади».
Ўша қирғин барот жангдан омон-есон қутилиб чиққан Қўтонхон билан Мстислав Удолим орқадан таъқиб этаётган душманга қаршилик кўрсатиб, аста-секин чекинаверадилар ва ниҳоят, Днепр дарёсини кечиб ўтадилар. Ёв таъқибига барҳам бериш ниятида соҳилдаги барча қайиқларни ёқиб юборадилар. Мўғиллар уларни қадамма-қадам қувиб келарди. Қўтонхон Новгородда таъқибдан бутунлай қутилиб, Киев тарафга от суради. Рус князликларини бирин-кетин тор-мор этган Ботухон 1238 йили Козелск остонасида яна тағин Қўтонхон билан юзма-юз тўқнашади. Қипчоқларнинг саркардаси янги лашкари билан ёвни кутиб турарди: майдонда очиқчасига жанг бошланади.
Кучлар нисбати баробар эмасди. Қўтонхон ўз лашкарини ёв томонидан бутунлай янчиб ташланишига имкон бермасдан аста-секин чекиниб, ниҳоят, Можористонга кириб боради... Поляклару олмонлару можорлару хорватлардан иборат иттифоқчилар қўшинини тор-мор этган мўғил лашкари ҳам ғолибона одимлар билан Можористонга кириб боради. Лев Гумилёв ўзининг «Қадимий Рус ва Буюк Саҳро» номли китобида Қўтонхоннинг кейинги машаққатли, кураш ва хиёнатларга тўлиқ ҳаёти тўғрисида батафсил ҳикоя қилади.
«Бела IV қипчоқларнинг Қўтонхон бошчилигидаги ўрдасини қабул қилади. Шартномага кўра, қипчоқлар католик ибодатхонасида чўқинадилар. Улар қиролга бўйсунадиган қудратли кучга айланадилар. Бироқ, қирол ҳокимиятининг мустаҳкамланишидан ташвишга тушиб қолган можор зодагонлари Пешта шаҳрида Қўтонхонни ва бошқа саркардаларни хиёнаткорона қатл этадилар. Бу воқеадан хабар топган қипчоқлар қўзғолон кўтаришиб, Болқонга кетадилар».
Қонир Иштван Мондоқий айтган Болқон тоғлари айнан қипчоқлар бош олиб кетган гўша эди.
Етти аср муқаддам ёв босқини натижасида ўз юрти-дан бош олиб кетган бизнинг қондошларимиз ўзга юртлардан паноҳ излашга мажбур бўладилар. Ҳозир улар Можористонда яшайдилар. Улар то XVIII асрнинг ўрталаригача ўзларининг қипчоқ тилларини, урф-одатларини, анъаналарини, миллий турмуш тарзини сақлаб қоладилар. Лекин, вақтни тўхтатиб бўладими? Вақтнинг устидан ҳукм ўтказиб бўладими? Шу кунларга қадар ўзларини мадиёрлар деб атайдилар; қипчоқ эканини унутмаганлар, асил ватани Дашти Қипчоқ эканини жуда яхши биладилар. Масалан, улар эски қипчоқ ҳисоби бўйича ўнгача санашни биладилар: бир рақамини «билов», икки рақамини «иков», ўн рақами «оймақ», ўн бир рақами «қарали жумбақ» дейилади. Ҳозир ҳам ёш болалар мана шундай ҳисоб-китоб асосида саноққа ўргатилади. Бунинг сабаби маълум, албатта. Ўз ерларини «Улкен Қипчоқ» деб атайдилар. Яна-тағин, «Кичик Қипчоқ» ҳам дейдилар. Улар қаҳрамон боболари номида барпо этган шаҳарни Қўтон — Котан деб атаганлар.
Қўтонхон мана шундай яшаб ўтади, мана шундай курашади. Ўз халқининг озодлиги, мустақиллиги учун энг сўнгги нафасига қадар кураш олиб борган ёвқур бобомиз инсон бу дунёга нима учун келиб-кетишини ҳаёти мисолида исботлаб беради. Тақдири азал шунақа экан.
Айтматов. Олтин Ўрда хийла кучсизланиб қолгани туфайли Куликов майдонидаги жангда мағлубиятга учрайди. Бироқ узил-кесил тарих саҳнасининг тарк этишига сабаб — Ўрда билан Амир Темур давлати ўртасидаги қарама-қаршиликдир. Амир Темур донолиги, олижаноблиги билан донг таратганди. У давлат арбоби сифатида санъат, илм-фан аҳлини даврасига чорлайди, уларга ҳомийлиқ қилади. Ўзининг қариндоши бўлмиш Тўхтамишхон устига 1391 ва 1395 йилларда икки марта қўшин тортиб боради. Шундан сўнг Темурга қўшни бўлган Оқ Ўрда давлати парчаланиб кетади. Замонавий тарихчилар ҳам буни яхши биладилар.
Шохонов. Темурнинг икки юришидан кейин рус князликлари озодликни қўлга киритадилар: уч юз йил давом этган мўғиллар зулмидан халос бўладилар. Иккинчидан, оддий халқ ҳам мўғил зодагонларининг зулмидан озод бўлади.
Бошқа нуқтаи назардан қаралса, Ғарбдаги темир дарвозалар бузиб ташлангач, Қозон, Астрохон, Қримда яшайдиган туркий халқлар мўғиллар зулмидан қутилиб, мустақилликка эришадилар.
Ўрта асрларда Олтин Ўрда хонлиги Осиё ва Европадаги энг кучли, йирик давлатлардан бири эди. У Ғарб билан Шарқни бир-бирига боғлаб турарди. Яна бир тарихий ҳақиқат шундан иборатки, мана шундай қудратли давлатни Амир Темур Тарағай баҳодир ер билан яксон этиб юборади. У қўшни Xоразм устига ҳам қайта-қайта қўшин тортиб боради; кўҳна Урганчнинг кулини кўкка совуради; Йилдирим Боязидни тиз чуктиради; Эрон ва Ҳиндистонни забт этади...
Амир Темур замонида бетимсол мақбаралар, мачитлар, саройлар барпо этилади. Туркистонда Xожа Аҳмад Яссавий мақбараси қад кўтаради, Самарқандда ажойиб меъморчилик ёдгорликлари бунёд этилади.
Туркий халқлар эндигина бирлашиб ягона давлат — ўрда бўлиб уюшган пайтда, ҳудудий жиҳатдан ҳам, куч-қудрати жиҳатидан ҳам Евроосиёга баробар Олтин Ўрда таназзулга юз тутади. Таниқли қозоқ ёзувчиси Мухтор Моғовин туркий халқларнинг кейинги тақдири, тақсимот тўғрисида қуйидагиларни ёзади:
«Эдил дарёси соҳилларида, эски булғор давлати ўрнида янги Қозон хонлиги пайдо бўлади.
Эдил дарёсининг қуйи оқимида Ҳожи Тархон (Астрохон) хонлиги вужудга келади.
Қора денгиз бўйларида Қрим хонлиги пайдо бўлади.
Эдил билан Ёйиқ ўртасида Нўғой Ўрдасининг байроғи кўтарилади.
Сибирда Сибир хонлиги пайдо бўлади.
Кўк Ўрда ўрнида Қозоқ хонлиги пайдо бўлади.
Эдил ва Дон дарёлари оралиғида Улуғ Ўрда пайдо бўлади.
Шундай қилиб, икки аср мобайнида туркий халқларнинг таянчи ва маркази бўлиб келган Олтин Ўрда етти қисмга парчаланиб, тарих саҳнасидан тушиб кетади».
Кўк Ўрда ўрнида пайдо бўлган Қозоқ хонлиги сезиларли даражада кучайиб, Таваккал хонлик қилган даврда мустақил давлат бўлиб олади. Айнан ўша даврда Ўроз Муҳаммад русларга асирга тушиб қолади. У Ўндон султоннинг ўғли, Шиғайхоннинг набираси эди. Шиғайхон эса Таваккалнинг акаси бўларди. Ўроз Муҳаммаднинг таржимаи ҳолида диққатга сазовар бошқа бир жиҳат шундан иборатки, асирликнинг оғир кунларини бошидан кечиргач, охир оқибат у Москва князлигидаги ҳурмат-еътиборга лойиқ зотлардан бирига айланади ва рус лашкарига қўмондон бўлиб, Қосимхон (Карманхон) давлатига қарши жанг қилади. Бу ҳақда М. Моғовин икки китобдан иборат «Аласапирон» («Долғали давр») номли роман ёзган. Шундай қилиб, рус тарихидаги қаҳрамонлардан биттаси қозоқ ўғлони бўлиб, у ўз жасорати билан машҳур эди. Орадан беш аср ўтгач, роман саҳифаларида бизнинг кунларимизгача етиб келади.
Айнан ўша юришдан сўнг Олтин Ўрданинг пойтахти бўлмиш Берка шаҳри шафқацизларча талон-тарож қилинади ва ёқиб юборилади (ҳозир ўша ҳудуд Россиянинг Астрохон вилояти қарамоғида бўлиб, Оқтепа дарёсидан унча олисда эмас). Xуллас, Дашти Қипчоқнинг ғарбий чегарасидаги энг гўзал ва бой-бадавлат шаҳарнинг кули кўкка совурилади. Унинг харобалари қум остида қолиб кетган. Орадан бир ярим аср вақт ўтгач, шаҳар харобаларининг оқ тошларини рус савдогарлари Ҳожи Тархонга (Астрохон) келтирадилар ва кичик Кремл қурилишига ишлатиб юборилади. Бир пайтлар учта давлатнинг (Оқ Ўрда, Кўк Ўрда, Олтин Ўрда) пойтахти бўлган ўша шаҳар харобаларини шу пайтгача ҳеч ким ўрганмади. Ўтмишни халққа қайтарадиган, йўқолган тарихий хотирани тиклашга қодир бўлган қадимшунослар, афсуски, бизнинг орамизда йўқ экан. Қолаверса, Олтин Ўрданинг пойтахти бўлган Берка шаҳрининг харобаларида битмас-туганмас бойлик яшириниб ётган бўлиши ҳам мумкин. Бу шаҳар қолдиқларини тарихий-маданий ёдгорлик сифатида давлат муҳофазасига олиш тўғрисида Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикаларининг ҳукуматлари ўйлаб кўрсалар чакки бўлмасди.
Биз бу ерда нима қилиш ҳақида бош қотириб ўтирган пайтимиз кимлардир ғаразли мақсадларни кўзлаб шаҳар қолдиқларини ағдар-тўнтар қилаётир; топилмаларни қонунсиз равишда ўзлаштириб олаётир. Ундай кимсаларни тарих ҳам, келажак ҳам мутлақо қизиқтирмайди.
Тахминан, ўн йилча муқаддам қадимий Берка шаҳ-рида олиб борилган ўзбошимча қазилма ишларида иш-тирок этган битта йигит билан тасодифан гаплашиб қолгандим. Ўша йигит бундай деган эди:
— Ҳар баҳорда ёки кузда кетмон, белкурак олиб, эски шаҳарни кавлагани борамиз. Шаҳар харобалари атрофида қадимий идиш-товоқларнинг синиқлари, тақалар, узангилар, синиқ камон ўқлари сочилиб ётибди. Оёқ қўйгани жой йўқ. Айниқса, бу йил омадимиз келди. Биз шаҳар марказини топдик деб ўйладик. Кавлай бошладик. Катта кўзага дуч келинди. Унинг оғзи маҳкам беркитилганди. Жуда хурсанд бўлиб кетдик. Ичида жуда катта бойлик бўлса керак деб ўйладик-да! Кўзанинг катталиги одам бўйли эди. Оғзи маҳкамлаб қўйилганди: ичида тилло тангалар бўлса керак деб, аста-секин очдик. Қарасак, ичкарисидаги ён томонларига араб имлосида ёзилган қандайдир ёзувлар бор экан. Кўзани ясаган уста ёзувни ҳам ўз қўли билан ёзган бўлса керак. Биз кўзани кўтариб туриб ерга урдик; парча-парча бўлиб кетди ва ичидан сарғариб қолган бош чаноқ чиқиб қолди. Бу кимнинг боши эканини биз қаёқдан биламиз?! Ахир, биз тилло қидираётгандик. Ҳафсаламиз пир бўлди. Бош чаноқни бир чуқурликка отиб юбордик-да, кавлашни давом эттирдик. Бир ҳафтадан сўнг қандайдир ёзуви бўлган олтин муҳр ва кумуш коса топиб олдик.
Ўша буюмлар бита одамнинг суяклари ёнидан топилди. Суяклар оқариб кетганди. Одатда, биз топилмаларни Астрохон бозорида сотамиз. Кавказдан келган битта қўмиқ чол муҳрдаги ёзувни ўқиб кўрди-да: «Ие, ахир бу Ботухоннинг муҳрику!» деб қичқириб юборди. У муҳрни ўпиб, пешонасига суртиб олди. Сўнг биз сўраган нархни тўлаб, ўша муҳр билан кумуш косани сотиб олди. Ҳатто биз сўрагандан ҳам кўпроқ пул берди...
Ўйлайманки, биз қандай бойликдан маҳрум бўлганимиз ўз-ўзидан тушунарли бўлса керак. Ўша йигит кўзимга тўнғиздан баттар ёмон кўриниб кетди. Унинг ёнида бемалол ўтириб, бемалол нафас ололмай қолдим.
Улуғ рус шоири А.С. Пушкин боғда Анна Керн билан сайр этиб юрган чоғда маъшуқаси битта тошга қоқиниб тўшади; шоир уйига қайтаётиб ўша тошни олиб келади ва ижодхонасидаги стол устига қўйиб қўяди. Ҳозир ўша оддийгина тош бебаҳо тарихий жавоҳир сифатида, бебаҳо тарихий хотира сифатида ҳамон шоирнинг ижодхонасида турибди... Биз-чи? Биз нима қиляпмиз?!
Кўзадаги бош кимники эди? Бошни ким кўзага яшириб қўяди? У қайси хоннинг, қайси ботирнинг боши эди? Агар кўзадаги ёзувни ўқиганимизда қандай жумбоққа жавоб топган бўлардик, қандай сирнинг ечимини топар эдик?
Айтматов. Бизнинг халқимиз тақдирида, тарихида ноаниқ, номаълум саҳифалар жуда кўп. Сен айтган гаплардан ҳам кўриниб турибдики, айрим кимсаларнинг жоҳиллиги туфайли ўшандай оқ доғлар сирлигича қолиб кетаётир. Эҳтимол, тарихимизнинг олтин саҳифалари ўзбошимча «қадимшунослар»нинг саъй-ҳаракатлари касридан бутунлай йўқолиб кетаётган бўлса-да ажаб эмас.
Халқимиз бошига мисли кўрилмаган мусибатлар келтирган Чингизхон босқини даврида туркларнинг кўплаб уруғлари, қабилалари мўғил лашкарининг тазйиқи остида Ўрта Осиёни тарк этишга мажбур бўлади. Улар Кичик Осиёга қадар чекиниб борадилар ва салжуқийлар султонининг қўл остидан паноҳ топадилар. Турклар йўлбошчисининг исми Усмон эди, уларни ҳам Усмонли турклар деб атайдилар. Айнан ўшалар ҳозирги Туркия давлатига асос соладилар. 1299 йили ўша қабилалар мустақилликка эришиб, салжуқийлар султонлигидан ажралиб чиқадилар ва ўзларининг давлатини барпо этадилар. Xалқ фаровонлигини ўйлайдиган, бу йўлда тинимсиз кураш олиб борадиган Усмон бей этиб сайланади.
Шохонов. Бир пайтлар Туронзаминдан, Туркистондан чиқиб кетган ўша халқ тарихи синчиклаб кўздан кечирилса, уларнинг бошидан не-не мусибатлар кечганини кўриш мумкин. Токи Туркия давлатига Камол Отатурк раҳбар бўлгунча улар кўплаб қонли тўқнашувларга дуч келадилар. Нафсиламбирини айтганда, ёвқур табиатли усмонли турклар кўплаб ҳарбий ҳаракатларда қатнашадилар, баъзи уруш-жанжалларга ўзлари сабабчи бўладилар. Масалан, 1326 йилда улар Византиянинг энг катта Брусс шаҳрини босиб оладилар ва бу шаҳарни ўзларининг пойтахтига айлантирадилар. Сўнг давлат чегараларини Мармар денгизи томон кенгайтириб, йўлларида яшаётган халқларни бўйсундириб борадилар. Кейинчалик Қора денгиздан ўтадилар; отларининг туёқ товушлари Болқонда эшитила бошлайди. Сербларни, булғорларни бўйсундирадилар ва Можористон чегарасига етиб борадилар.
Айтматов. Ўзинг ҳам билсанг керак, 1389 йилнинг 15 июн куни Косов майдонида турклар билан серблар ўртасида қонли жанг бўлиб ўтади. Ўша жангда турк султони Мурод ғалабага эришадию натижада Сербистон Туркиянинг вассали бўлиб қолади. Бу гапларни нима учун айтяпман? Болқон яриморолида яшайдиган халқларнинг оғзаки ижодида «Косов майдонидаги Мурод» номли тарихий қўшиқ бор. Бу қўшиқни ҳамон айтиб юрадилар. Қўшиққа ажойиб куй басталанган. Қўшиқнинг ҳажми катта эмас. Тарихий адабиёт намунаси сифатида, айтайлик, «Игор жангномаси» каби муҳим аҳамиятга ҳам эга эмас. Шунга қарамасдан, унда ниҳоятда муҳим тарихий воқеалар баён этилади. Бадиий жиҳатдан ҳам юксак даражада яратилган.
Шохонов. Туркларнинг йўлбошчиси султон Мурод давлат чегараларини кенгайтириш мақсадида ўз лашкари билан Дунай дарёсига қадар боради ва навбатдаги юриш пайтида Варна шаҳрида чехлар билан можорларнинг қўшма қўшинига тўқнаш келади. Довюрак, оқил саркарда ўша тўқнашув чоғи кўп сонли душман лашкарини янчиб ташлайди. 1475 йили турклар Қримни ишғол қиладилар.
Усмонли туркларнинг лашкари Европага юриш қилган даврларда Болқон халқлари орасида бошқалардан кўра серблар кўпроқ зарар кўрадилар. Доимий ҳужумлардан чарчаган, уруш оқибатидан ташвишга тушиб қолган сербларнинг подшоси Стефан Дўшан 1349 йилда ўз халқи ўртасида янги қонун жорий этади. Бу худди Товқахоннинг «Жетти Жарға» қонунлар мажмуасига ўхшарди. Стефан Дўшан тузган қонун 201 моддадан иборат эди. Жумладан, ўша қонуннинг йигирма биринчи моддасида бундай дейилади: «Кимки ўзининг насроний эътиқодини ўзгартириб, бошқа динни қабул қилса, хиёнаткор кишининг қўллари билан тили кесилади».
Бу қонун мамлакатни босқиндан асраб қолиш учун қилинган мажбурий чора-тадбирлардан биттаси эди. У ҳеч қандай муросасозликка ўрин қолдирмасди.
Айтматов. Стефан Дўшан ҳалол, адолатли подшо бўлгани боис майда-чуйда ҳокимлар ўртасидаги ихтилофлар барҳам топади ва халқ бирлиги вужудга келади. Одамларда бир-бирига нисбатан ишонч пайдо бўлади, тартиб-интизом ўрнатилади.
Подшо ўз қўли билан: «Кимки ўзининг ота-онасини, ака-укасини, опа-синглисини ёки болаларидан бирини ўлдирса, ундай кимса гулханда куйдирилади», деб ёзади. Бу сўзлар ҳам юқорида айтилган мулоҳазаларни тасдиқлайди.
Шохонов. «Буюк Рус бўйлаб мен ҳақимда хабар тарқалажак», деб ёзганди бир пайтлар А.С. Пушкин. 1833 йилнинг кузида у ўз жойида Пугачёв қўзғолонининг тафсилотларини ўрганиш мақсадида Петербургдан Оренбург томон йўл олади ва Оренбургдаги чегарачилар комиссияси ҳузурига етиб боради. Ўша саёҳат давомида унга адабиётнинг билимдони, дўсти, чегарачилар комиссиясининг амалдори Владимир Дал ҳамроҳлик қилади. Улар от қўшилган фойтунда қозоқ тупроғи бўйлаб сафарга чиқадилар. Ёйиқ (Уралск) шаҳарчасига етиб борадилар. Улуғ шоир Ўрол соҳилида уч кун бўлади: Пугачёв қўзғолонига алоқадор жойларни кўздан кечиради, қўзғолончилар қурол-яроқ ясаган темирчилар устахонасини бориб кўради, Пугачёвнинг кенжа хотини бўлмиш Устинанинг уйига ташриф буюради, кексалар билан гаплашади.
Айтматов. Ўша сафардан сўнг Александр Сергеевич «Капитан қизи» номли қисса ёзади. Энг қизиғи шундаки, бош қаҳрамон бўлмиш капитан Мироновнинг болалиги Ўрол соҳилларида кечади; буюк рус масалчиси Иван Криловнинг отаси эса ўша қаҳрамоннинг прототипи бўлган экан. Пушкиншунослар кейинчалик шундай хулосага келадилар.
Шохонов. Ўша йили таниқли қозоқ оқини Маҳамбет Утемисов Пушкин билан учрашади. Кейин у 1833 йилдан 1838 йилгача давом этган Бўка Ўрдасидаги мустамлакачиликка қарши қўзғолонга раҳбарлик қилади. Маҳамбет ўзининг Нурсултон исмли ўғлини Оренбург корпусига жойлаштириш учун ҳужжатларини расмийлаштириш мақсадида Уралск шаҳарчасига боради. Унинг ёнида Жонкиши деган саҳройи қўшиқчи-айтимчи ҳам бор эди. Пушкин билан Маҳамбетни бир-бирига В.И. Дал таништириб қўяди. Маҳамбетни Дал кўпдан бери танирди (архивларда Маҳамбетнинг Дал номига йўллаган иккита мактуби бор). Ўша учрашув пайтида Пушкин айтимчининг оғзидан «Қўзи Кўрпеш — Боён Сулув» номли ишқий достонни ёзиб олади.
Орадан 150 йил вақт ўтгач, «Русский вестник» журналидан ўша тарихий ҳодисага тегишли маълумот топилди. Бу соҳада муҳим янгилик кашф этилди. Кейин «Юлдузлар тўкилган замин» номли бадиий асар ёзилди. Мана шу ишларни амалга оширган иқтидорли йигит Раҳимжон Ўтарбоевни Сиз яхши танийсиз. Ҳозир у бизнинг элчихонамизда ишлайди. Қирғизистонга келган пайтидан бери «Абутолиб афанди», «Абай — ҳакам» номли иккита песаси саҳнага қўйилди ва томошабинларнинг олқишига сазовар бўлди. «Абай — ҳакам» спектаклини кўрганингиздан сўнг Сиз ҳам бу тўғрида ижобий фикр билдирдингиз. Шахсан ўзим иқтидорли бу йигитдан ҳали кўп нарсаларни кутаман.
Москвадаги Пушкин музейида «Қўзи Кўрпеш — Боён Сулув» достонининг саккиз саҳифаси бор. Бу музейнинг энг бебаҳо экспонатларидан ҳисобланади. Шоир қозоқларнинг достони руҳида кенг қамровли шеърий роман ёзмоқни кўнглига тугиб қўйганди. Лекин режаси амалга ошмай қолади.
Айтматов. Диққатга сазовар ҳодиса экан.
Шохонов. Ёйиқ дарёси қандай қилиб Урол деб номлангани тўғрисида уч-тўрт оғиз гапирмоқчиман. Емилян Пугачёв айнан мана шу дарёнинг қирғоқларида ўз кучларини бир жойга тўплайди. Маълумки, XVIII асрда чор Россияга қарши бундан кучли қўзғолон бўлмайди. Улар Россия салтанатини ларзага келтириб юборади. Қироличани қўрқитиб юборган нарса шундаки, қўзғолончилар сафида рус деҳқонлари билан Ейиқ казакларидан ташқари, жуда катта миқдордаги бошқирд, татар, қозоқ камбағаллари ҳам бўлади. Пугачёв сотқинлик натижасида асир олингач, қўзғолончилар шафқацизлик билан жазоланадилар. Сўнг Россия маъмурлари Ёйиқ дарёсининг номини халқ хотирасидан бутунлай ўчириб ташлашга қарор қилади. Қиролича Екатерина II дарё номини эшица — бас, шайтонлаб қоларди. Қиролича махсус фармон билан Ёйиқ номини ўша атрофга яқин бўлган Ўрол тоғи номига алмаштиради.
Қадим замонларда ўша дарё соҳилларида инсоният тарихидаги пайғамбарлардан бири Зардўшт дунёга келганди. Энди бўлса, бу дарё ўз номини мажбуран ўзгартиради ва Урол деб аталади. Бироқ, қозоқча сўйлайдиган кишилар ҳамон дарё номини Ёйиқ деб айтадилар.
Тоталитар тузум ҳукм сурган даврда кўплаб халқлар, эл-елатлар ўзларининг ўтмишини, тарихий хотирасини деярли бой бердилар. Ҳамма бало шундаки, туркийлар, ўзларининг тарихини ўзлари ёзмайдилар, балки бошқалар ўз тарихига монанд равишда турк халқларининг тарихини ҳам қоғозга туширадилар. Бир халқ бошқа халқни яхши ёки ёмон кўради, ҳатто кўргани кўзи йўқ бўлади, эҳтимол, қўрқиши мумкин. Тарихий маълумотлар ҳам айнан мана шу нуқтаи назардан талқин этилади. Демак, ёлғон билан рост қоришиб кетади. Шукрки, туркий халқлар тарихи билан ҳақиқий олимлар ҳам машғул бўладилар. Улар араб, форс, хитой, рус, инглиз, олмон тилларида ёзилган бирламчи манбаларни синчиклаб ўрганадилар ва тирноқлаб тўпланган тарихий маълумотларни ўзаро муқояса қилишиб, йирик асарлар яратишади. Айниқса, улар орасида А. Левшиннинг «ХИХ асрдаги қирғиз-қозоқ ёки қирғиз-қайсақ ўрдаларининг аҳволи», Л. Гумилёвнинг «Буюк Турк қоғоноти», «Кўк турклар ва Уйғур қоғоноти», Н. Бичуриннинг «Енисой қирғизлари», «Ўрта Осиё ва Қозоғистон тарихи», В. Радловнинг «Қадимий мўғил-уйғур, Урхун-Енисой ёзувлари», С. Маловнинг «Қадимий туркларнинг ёзуви», Н. Аристовнинг «Туркий халқлар ва қабилалар», В. Бартолднинг «Ўрта Осиё ва Туркистон тарихи» каби асарлар ҳалол ёзилган ва халқларимиз учун фойдалидир.
Кўп йиллардан буён қозоқларнинг етакчи олимларидан бири, академик Аликей Марғилон ҳам мана шу соҳада самарали меҳнат қилаётир. У миллий тарихимизга муносиб ҳисса қўшди. Бундан ташқари, Қ. Ақишев, М. Қузибоев, М. Қодирбоев, С. Охунжонов, Л. Ерзакович, А. Омонжўлов, М. Моғовин, А. Дарвешалиев, «Қозоқлар» номли тарихий трилогиянинг муаллифи Қ. Солғарин сингари тадқиқотчилар ҳам тарих илмининг ривожланишига салмоқли улуш қўшдилар. Ёзувчи Т. Журтбоев эса туркий халқларнинг умумий қаҳрамонлари, йўлбошчилари тўғрисида жуда катта тарихий даврни қамраб олган диология яратди. Тарих ва қадимшунослик фани соҳасида Ваҳоб Шалекенов, Карл Бойпақов, Бўлат Қумақовлар ҳам фидокорона меҳнат қилдилар.
Шунингдек, ҳали ҳеч ким тадқиқ этмаган тарихий йўлларни ўрганаётган, оқ доғларнинг ўрнини тўлдиришга интилаётган қирғиз тарихчиларининг хизматлари ҳам таҳсинга лойиқдир. А. Тинибеков, Э. Сиддиқ ўғли, X. Қарасаев, К. Юдахин, Б. Жомгеринов, Қ. Усанбоев, А. Ботмонов, О. Қораев, В. Плоских, В. Мокринин, Ч. Умаралиев, А. Умаралиев, Қ. Эсон ўғли, Т. Бейшаналиев каби тадқиқотчилар бу соҳада сабот-матонат билан изланишлар олиб бораётирлар. Улар бир қатор янги ғояларни илгари суришиб, тарихий тафаккур уфқларини хийла кенгайтирдилар.
Айтматов. Масалан, Японияда мактаб ўқувчилари халқ тарихи, адабиёти, маданияти, мусиқаси, ўймакорлик санъатига доир ҳар қандай саволга бемалол жавоб қайтара оладилар. Чунки, шу соҳалар мактабда бошқа фанлар қаторида ўқитилади. Болалар ёшлик пайтидан эътиборан ўз халқи тарихига алоқадор нарсаларни кўпроқ билишлари керак. Шунда ўқувчилар бошқа халқлар тарихини ҳам осонроқ ўзлаштирадилар. Бизда эса ҳаммаси тескари: бизнинг ўқувчиларимиз Людовиклар, Вилгелмлар тарихини тонг отгунча гапириб беришлари мумкин, аммо гап ўзларининг тарихига келиб тақалса, ерга қараб миқ этмай тураверадилар. Негаки, бу борада фақат тахминий тушунчаларга эга, холос. Xудога шукрки, кейинги йилларда бу касалликдан ҳам қутилиб бораётирмиз.
Шохонов. Мўғил босқини ва ҳукмронлиги натижасида Еттисув билан Жанубий Қозоғистон хўжаликларининг иқтисодий асослари батамом издан чиқиб кетади. Чингизхон лашкари деҳқончиликка мослашган вилоятларни яксон қилади, қаршилик кўрсатган шаҳарларнинг кулини кўкка совуради, хўжаликларга, иқтисодга, маданиятга, турмушга мисли кўрилмаган зарар етказадилар, мамлакатни босиб оладилар. Лекин, вақт ўтиши билан ҳаёт яна изига тушиб кетади. Чунки, бу ерлар Олтин Ўрда давлатининг таркибига киради. Боз устига, XIII—ХИВ асрларда Олтин Ўрда Шарқ ва Ғарбнинг кўпроқ тараққий этган мамлакатлари, Ҳиндистон, Миср билан савдо-сотиқ алоқаларини йўлга қўяди. Аста-секин Кичик Осиё билан Ғарбий Европа ўртасидаги карвон йўлига айланиб боради. Илгари улар фақат бузғунчилик билан машғул бўлган бўлсалар, асрлар ўтгач, Олтин Ўрда ҳукмдорлари маҳаллий аҳоли билан чатишиб кетади, ислом динини қабул қиладилар, ўзлари халқни деҳқончиликка ўргатадилар, маданият ва иқтисоднинг ривожланишига кўмак берадилар. Айнан ўша пайтларда Олтин Ўрданинг асосий шаҳарлари бўлмиш Сарой Боту, Сарой Берка, Урганч, Сиғноқ йирик савдо ва маданият марказларига айланадилар, ҳунармандчилик, санъат, адабиёт, маданият гуллаб-яшнайди.
Айтматов. Ўша даврни ҳақли равишда Олтин Ўрданинг «олтин асри» деб аташ мумкин. Бу даврда туркий халқларнинг ёзма адабиёти етук бадиий асарлар ҳисобига бойиди. Xусусан, Али исмли шоир «Жусуп ҳақида достон» (Инжили шарифдаги Иосиф-Юсуф тўғрисида) яратади (1233 йилда). 1303 йилда машҳур «Ҳумо қуш қўшиғи» яратилади. 1310 йилда эса Рабғузийнинг «Анбиёлар қиссаси» эълон қилинади. 1341-42 йилларда қипчоқ шоири Қутб «Хусрав ва Ширин» достонини яратади. 1357-йили Маҳмуд Қардарий «Нахжи ул-фарадис» номли насрий асар ёзади. 1359 йилда Сайфи Саройи «Гулистон бит-туркий» асарини тамомлайди. 1409 йилда Дурбек ўзининг «Юсуф ва Зулайҳо» достонини тугатади ва алоҳида девон сифатида туркий халқлар орасида тарқалиб кетади. Бу асарлар кейинчалик қайта-қайта нашр этилади ва илмий, бадиий тафаккурнинг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшади. Шу пайтгача ўз аҳамиятини йўқотган эмас.
Ўрта Осиё билан Дашти Қипчоқ мўғил босқинидан кейин ўзини ўнглай олмай ётган бир даврда — XIII—ХВ асрларда Италияда Уйғониш даври бошланади. Мамлакатда саноат тараққий этади, шаҳар аҳолиси кўпайиб боради, капиталистик ишлаб чиқаришнинг илк куртаклари нишона беради. Европадан олис Шарқ мамлакатларига юл оладиган карвонлар Италиядан сафарга отланарди ёки Италияга қайтиб келарди. Қизғин савдо-сотиқ, ҳар томонлама иқтисодий алоқалар натижасида оддий халқнинг турмуш даражаси хийла яхшиланади, улар эркин нафас ола бошлайдилар; илм-фанга, маданиятга, санъатга, адабиётга кўпроқ эътибор берилади. Италиядаги Уйғониш даврининг юксак даражасини ўша даврда бунёд этилган меъморчилик обидалари, музейлар, нақшлар яққол далолат бериб турибди. Инсон даҳоси томонидан бунёд этилган бетимсол асарлар бу давлатда тинч-тотувлик, осойишталик, хурсандчилик, муроса барқарор бўлганидан гувоҳдир. Ўша асарлар дунёнинг бошқа мамлакатларига ҳам тарқала бошлайди. Дунёни қилич ёки найзалар эмас, балки санъат асарлари забт этади.
Ўша даврда қадимий лотин муаллифларининг асарлари тил ва услуб жиҳатдан батафсил тадқиқ этилади. Қадимий Рим ва юнон адабиёти олимларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли инсониятга қайтадан хизмат қила бошлайди. Сицерон, Тит Ливий каби қадимий муаллифларнинг асарларини тўплаб нашр қиладилар.
Италиялик инсонпарвар Леонардо Бруно (1374— 1444) қадимий юнон мутафаккирлари бўлмиш Арасту, Афлотун, Плутарх каби муаллифларнинг асарларини таржима қилиш, тўплаш, тиклаш, нашр қилиш ишларига шахсан бош-қош бўлади.
Машҳур шоир Франческо Петрарка (1304—1374) фақат қадимги ёзувчиларнинг асарларини ўрганиб, таҳлил қилиш билангина шуғулланиб қолмасдан, айни пайтда маъшуқаси Лаурага бағишлаб гўзал шеърлар яратади, ҳис-туйғуларини изоҳор этади. Кейинчалик замондошлари Петрарка тўғрисида: «Петрарка кўрган ва ўз шеърларида тасвирлаган нарсаларни, унинг илоҳий назари тушган нарсаларни ҳеч ким кўра олмайди», деб ёзган эдилар. Европа билан Осиёда авж олиб кетган урушлар нафақат одамларни, балки санъатни ҳам хароб қилади.
Шохонов. Ўйлайманки, бизнинг қадимий боболаримиз ҳам доно, маърифатли бўлганлар. Бошқалар ўйлаганчалиқ ёввойи, тўпори бўлмаганлар. Она қорнидан тушган заҳоти кетмонга ёки куракка, қилич ё ханжар дастасига ёпишмаганлар. Туркий халқларнинг маданияти, илм-фани кўп асрлар мобайнида бир-бирлари билан мусобақа ўйнаб ривожланган. Вақтлар ўтиб, бошқалардан орқада қолиб кетганликларига сабаб муайян шарт-шароитлар эди. Сўнг тарих хотирасини асрий чанглар босиб қолди. Масалан, босқинчилик ёки мустамлакачилик асорати шулар жумласидандир. Маълумки, ўрта асрларда Қозоғистон билан Ўрта Осиё илмий кашфиётлар, адабий янгиликлар соҳасида илғорлар сафида юрарди, бошқа давлатларга нисбатан анча илғор эди. Ўрта Осиё минтақасида яшайдиган олим ва ёзувчилар ўзларининг ўлмас асарлари билан жаҳон маънавиятига мисли кўрилмаган ҳисса қўшадилар. Ҳозир ўша даврларда боболаримиз томонидан яратилган кўплаб рисолалар дунё кутубхоналарининг, архивларнинг фахри-ифтихори ҳисобланади. Абу Райҳон Берунийнинг гувоҳлик беришича, ҳозир туркий халқлар истиқомат қилаётган минтақада меъморчилик, ҳайкалтарошлик, ўймакорлик санъати гуллаб-яшнаган; илм-фан, санъат каби ўзига хос йўлдан равнақ топган.
Шарқнинг буюк мутафаккири, беназир табиб Абу Али ибн Сино Бухоро мадрасасида таҳсил кўрган йилларини эслаб бундай дейди: «Кунларнинг бирида ҳукмдордан кутубхонадан китоб олиш учун ва олган китобимни қайтариб бериш учун рухсат сўрадим. Ҳукмдор рухсат берди. Кўп хоналардан иборат бўлган кутубхонага кирдим. Ҳар бир хонада китоб тўла сандиқлар бор эди. Китоблар бир-бирининг устига тахланиб қўйилган экан. Китобларнинг сон-саноғи йўқ эди... Мен у ерда одамлар номини ҳам эшитмаган китобларни кўрдим; бундай китобларнинг борлигини илм аҳли билмасди, ноёб, ҳали ўқилмаган, номаълум китоблар бисёр эди. Мен бу китобларни мутолаа қилдим, фойдали билимларни ўзлаштириб олдим. Муайян китобнинг муаллифи қандай билимга эга эканини зийраклик билан кузатдим, илмга янгилик берадиган жиҳатларини аниқлаштирдим».
Ўн аср муқаддам қоғозга туширилган жумлаларда буюк маъно, буюк сир-асрор яширин. Шу боис улуғ майпараст шоир Умар Xайём «Арифметиканинг мушкул масалалари» номли илмий асар яратганидан ажабланмасак ҳам бўлади. Ваҳоланки, ўша илмий асарда Шарқнинг буюк мутафаккири Исаак Нютондан беш юз (500) йил муқаддам ўн сонли рақамли масалаларни каср воситасида ҳал этиш назариясини тавсия этганди. Улуғбек эса Галилейдан анча илгари Ер ўз ўқи атрофида айланишини исботлаб берганди. Беруний санскрит, форс, араб, иврит, юнон ва бошқа тилларни мукаммал биларди. У биринчи бўлиб дунёнинг жўғрофий харитасини яратади. Ал-Форобий эса тириклик пайтидаёқ «Иккинчи устоз» (Арастудан кейин) унвонига муяссар бўлганди. Улуғ олмон шоири Гёте: «Шарқда еттита буюк шоир бор. Уларнинг энг кучсизи ҳам мендан устун туради», деб эътироф этганди. Бу эътироф ҳайратланиш ҳам ифтихор туйғусини ифодалайди. Кўриниб турибдики, ҳар бир замонда кўтарилиш, юксалиш даври бўлади.
Қолаверса, айрим халқлар уруш-жанжаллардан бош кўтара олмай ётган, атрофидаги дунёни кўриш учун кўзини очолмаётган пайтларда ўрта асрлардаги Европа мамлакатларида санъат, илм-фан юксак босқичларга кўтарилганди. Улар қудратли қанотларини кенг ёзиб, юксак парвозларга ҳозирлик кўрарди.
Хусусан, 1200 йили Францияда Париж университетига асос солинади. Англияда XIII асрда Кембриж, Оксфорд университетлари, Испанияда Саломан университети, Италияда Неаполитан университетлари ўз фаолиятларини бошлайди. XIV асрда Чехияда Прага, Полшада Краков, Олмонияда Кёлн, Гейделберг, Эрфурт университетлари иш бошлайдилар. Булар бутун инсоният, маданият тараққиётига хизмат қиладилар: одамларнинг дунёқарашини, олам ва дунёни тушунишини батамом ўзгартириб юборади.
ХВ асрда Европада олий маълумот берадиган олтмиш бешта ўқув юрти фаолият кўрсатади. Айнан ўша замонларда асос солинган олий ўқув юртлари, университетлар ҳозир ҳам Ер юзидаги барча инсонларга маърифат тарқатмоқда.
Айтматов. Адолат ҳам айнан шунда. Ўз вақтида муносиб баҳоланмаган буюк олим ва ёзувчиларимизнинг асарларини ўрганиб, тартибга келтириб нашр этиш учун зиёлиларимиз, жамоатчилик олдида қанчалик масъулиятли вазифалар турганини таъкидлаб ўтириш шарт бўлмаса керак. Қолаверса, ҳар йили ҳеч бўлмаса биттадан Фирдавсий, Жомий, Саъдий, Фузулий, Умар Xайём, Форобий, Муҳаммад ал-Хоразмий, Наршахий, Абдулғаффор ал-Бўзжоний, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон ал-Беруний, Юсуф Боласоғуний, Маҳмуд Кошғарий, Рашидаддин, Абулғозий Баҳодирхон, Қодирғолий Жалойир каби Шарқнинг буюк мутафаккирларининг, муаррихларининг, файласуфларининг китобларини нашр этиб туриш зарурлиги тўғрисида гапириб ўтириш шартмикан?! Биз хориждаги маърифатпарварлардан беҳад миннатдормизки, улар юқорида номлари зикр этилган алломаларимизнинг асарларини алоҳида китоб ҳолида нашр этдилар.
Бироқ, бизда айрим камчиликлар борки, бу ҳол ишни давом эттиришимизга фақат халақит беради, холос. Ҳамма гап шундаки, боболаримиздан қолган мерос ҳар биримиз учун қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканини билганимиз ҳолда уларни ўзимиз томон тортқилашга ҳаракат қиламиз. Афсуски, шундай анъана мавжуд. Биз негадир муайян бир даҳонинг қаерда туғилганига қараб туриб, унинг қайси миллатга мансуб эканини аниқлашга киришамиз. Ҳар бир тадқиқотчи уни ўз томонига тортқилайди. Шундай қилиб, Аҳмад Яссавий қозоқ бўлиб чиқади, Маҳмуд Кошғарий — уйғур, Юсуф Боласоғуний — қирғиз, Муҳаммад ал-Хоразмий — ўзбек ва ҳоказо. Гўё уларнинг ҳар биттасида бу ҳақда гувоҳнома бордай! Олимлар ўртасидаги шафқациз баҳс-мунозаралар гоҳ кучайиб кетади, гоҳ сўниб қолади. Агар бизнинг ота-боболаримизнинг шажараси саклар давридан бошланган бўлса, агар барча халқлар ўшангача турклар деб аталган бўлса, демак, бизнинг буюк боболаримизнинг ижодий мерослари ҳам Ўрта Осиё ва Қозоғистон халқлари учун умумий бўлиши керак. Агар бизнинг боболаримиз Туркистон деб аталмиш умумий уйда яшаган бўлсалар, битта тилда сўйлашиб, битта тилда ёзган бўлсалар, хўш, нима учун биз йўқ жойдан муаммо чиқариб, бошимизни оғритишимиз керак экан?! Бундай асоссиз баҳс-мунозараларнинг кимга кераги бор?! Нима учун бой ва мураккаб меросимизни биргаликда синчиклаб ўрганиш тўғрисида ҳеч ким гапирмайди?! Нима учун меросимизни ҳар томонга тортиқалишимиз керак?! Бунинг ўрнига, ўша илмий асарларнинг аслиятини бир жойга тўплаб, туркий халқларнинг умумий мероси, тарихимизнинг ажралмас қисми сифатида эълон қилганимиз минг марта афзал эмасми?! Ёки бу ҳол империя давридан қолган «бўлиб ташлаб, ҳукмронлик қилавер!» деган ғоянинг узвий давоми бўляптими?! Наҳотки, ўша касофатга ўзимиз ҳам маҳлиё бўлиб қолган бўлсак?! Авваломбор, ўша касалдан ўзимиз халос бўлишимиз даркор!
Зотан, туркий халқларнинг мероси умумий эканми, демак, биз учун, айтайлик, шоир Оқмуллани бошқирд ҳам, татар ҳам, қозоқ ҳам ўзиники деб билсин. Xўжаёш эса қирғиз билан қозоқнинг шоири бўлгани каби айни пайтда барча туркий халқларнинг умумий шоиридир. Ҳар бир халқда бошқа тилларда ижод қиладиган адиблари бор. Улар ҳаммага баробар бўлиши керак. Ахир, шундай оқилона йўл тутилса, бирорта халқнинг адабиёти ёки маданияти камбағаллашиб қолмайди, аксинча, фақат бой бўлиши мумкин.
Зотан, ўрта асрлардан сўнг бизнинг халқларимиз ажралиб кетган бўлсалар, ҳар бири ўз ҳолича давлат қурган бўлсалар, лекин унгача урф-одатлар, анъаналар, тил ва дин бир бўлган бўлса, демак худди битта газмолнинг парчалари каби улуғ боболаримизнинг мероси ҳам, номлари ҳам барчамизга баробар бўлиши лозим.
Шохонов. Айтмоқчи, барча туркий халқлар учун баробар алоқадор бўлган улкан достон бор. Унинг номи «Қримлик қирқ ботир» деб аталади. Бу достонда Олтин Ўрда даврида яшаган қирқ ботирнинг қаҳрамонликлари ёрқин бўёқларда, юксак бадиий шаклда акс эттирилади. Ўша улкан достонни фақат бир киши — Муринжиров Сангирбоев номи билан машҳур бўлган қозоқ оқини бошдан-оёқ ёддан биларди. У ўзига хос, ноёб инсон бўлган. Улуғ Ватан урушидан сўнг у Тил ва адабиёт институтининг таклифига кўра, Олмаотага келади. Унинг оғзидан «Қримлик қирқ ботир» достони ёзиб олинган. Олти ой мобайнида ҳар кеча-кундуз ўша достонни айтиб турган, мирзалар пешма-пеш ёзиб олаверганлар. Лекин, барибир охиригача тугатишга улгурмаган. Беш-олтита айтилмаган достон қолгач: «Набираларимни жуда соғиниб кетдим. Уларни кўраману дарҳол қайтиб келаман», деб оқин Манғишлоққа жўнаб кетади. Уйига боргач, касал бўладию оламдан ўтади. Ўша ажойиб адабиёт ёдгорлигининг ёзиб олинган қисмини ҳам шу пайтгача тўлалигича нашр этганимиз йўқ.
Айтматов. Туркий халқлар бошига чексиз мусибат келтирган Жунғория давлати (уйратлар) Чингизхон вазифасини бажармоқчи бўлади. Бироқ, замон ўзгариб кетганини, қаршилик кучли бўлишини инобатга олмайдилар. Биринчидан, Xитой империяси қаршисида ёлғизланиб қоладилар: натижада «хитой аждари» уйратлар иттифоқини ҳам, тўрғовларни ҳам, дурбутларни ҳам, миллион-миллион қалмиқларни ҳам ямламай ютиб юборади. Иккинчидан, Чингизхон босқини пайтида туркий халқлар қайта шаклланиш даврини бошидан кечираётган бўлсалар, орадан беш аср ўтиб, жунғарлар бостириб келган пайтда бу халклар ўзларининг мустақил давлатига эга бўлган миллат сифатида аллақачон шаклланиб улгурганди. Улар миллат сифатида ўзларини ўзлари англаб, таниб бўлгандилар.
Шохонов. Жунғория давлатини ташкил этган уйратлар иккинчи асрда Мўғилистон даштларидан кетган эдилар. Чунки, Мўғилистонда ўша пайтлари мисли кўрилмаган хунрезлик бошланади. Уйратлар Олатов этакларига, қирғизлар билан қозоқларнинг қаватига кўчиб келадилар. Бирмунча вақт шу ерда яшайдилар. Кейинчалик мўғиллар ҳукмронликни қўлга олгач, қозоқ ва қирғиз қабилаларининг тазйиқи билан уйратлар ўз яйловларидан маҳрум бўладилар. Улар мол-қўйларини боқишга жой топа олмайдилар, ташқи дунё билан савдо-сотиқ қилишга ҳам ожиз бўладилар. Чунки, ниҳоятда кучсизланиб қоладилар. Боз устига, XVI асрда бўлган навбатдаги ҳарбий тўқнашувда мағлубиятга учраган уйратлар қозоқ хонлиги таркибига кирадилар, тобе бўлиб қоладилар. Рус подшоси Иван Грозний билан унинг Нўғой Ўрдасидаги элчиси Даниил Губин ўртасидаги ёзишма ҳам шундан гувоҳлик беради. Бундан ташқари, 1595 йилда қозоқларнинг элчиси Қулмуҳаммаднинг Москвадан султон Ўроз Муҳаммадга йўллаган мактуби ҳам шундан гувоҳлик бериб турибди: «Сенинг қариндошинг бўлмиш валиаҳд Таваккал Қозоқ Ўрдасининг хони бўлди. Ўз укаси Шоҳмуҳаммадни эса қалмиқлар устидан хон этиб тайинлади. Улар ёнма-ён кўчманчилик қиладилар, доим бирга юрадилар», деб ёзади ўз мактубида.
Айтматов. Тарихдан маълумки, уйратлар билан қалмиқларнинг қабилалари бирлашиб, 1635 йили ўз давлатларига асос соладилар. Бу давлатнинг номи — Жунғория эди. Улар хитойлару қозоқлару қирғизларнинг ўртасида, тоғли-тошли ўлкаларда хонлик барпо этишганди. Энди унумдор яйловларга кўчиб ўтиш тўғрисида бош қотирадилар. Чунки, кўп сонли мол-қўйларни боқиш учун серҳосил ер керак эди. Кўп ўйлаб ўтиришмасдан, эллик минг нафар лашкар билан қирғиз-қозоқ ҳудудига бостириб кирадилар. Дастлабки тўқнашув Талас дарёси бўйларида рўй беради. Ўша жангда ўзбеклар лашкарига Олдишукур саркардалик қилади. Ўзбек-қозоқ-қирғизлардан иборат иттифоқчилар биргаликда душманга қақшатгич зарба берадилар. Кейинги жанг ўзбеклар тупроғида, қозоқларнинг жанубий чегарасидаги Сайрам шаҳрида содир бўлади ва қардош халқларнинг қўшма лашкари ёв устидан яна-тағин ғолиб келади.
Шохонов. Жунғориянинг яхши қуролланган лашкари қозоқлар юртига етти марта ҳужум қилади. Улар пойтахт Туркистонни, Тошкентни, Сайрамни, Сариаркдан то Эдилгача, Уролга қадар бўлган ўлкаларни ишғол этадилар. Xалқ бошига мисли кўрилмаган даражада мусибат келтирадилар. Мол-мулкидан ажралган халқ ҳалокат ёқасига бориб қолади. Ёвдан қутилиш учун дуч келган томонга, дуч келган буюм-суюмни қўлга олиб қочадилар. Кўпинча одамлар шип-шийдам ҳолда ўз юртларини тарк этадилар. Шу боис ўша замон «ялангоёқлар намойиши» деб ном олган. Уруш оқибатида очарчилик бошланади. Одамлар ўлмаслик учун ҳар хил ўсимликларнинг илдизларини кавлаб ейдилар.
Баъзан ўйлаб қоламан: ўша мусибатлар бизнинг қондош халқларимиз бирлаша олмагани туфайли бошимизга ёғилади. Русиянинг Бухородаги элчиси Флорио Беневини ҳам айнан шу ҳақда 1725 йили бундай деб ёзган эди: «Ҳозир ўрта Осиёда шафқациз уруш бўляпти. Бу урушда афғонлар, форслар, хеваликлар, бухороликлар, қозоқлар, қирғизлар, қорақалпоқлар, қалмиқлар қатнашмоқдалар. Уларнинг ҳар қайси бир-бирига қарши тиғ кўтармоқ учун ўзига яраша баҳона топган».
Жунғория хонлигининг тарих саҳнасига чиқиб келиши фақат ўзбек, қирғиз, қозоқ халқларининг тақдирига дахл қилиб қолмайди. Айни пайтда Xитой билан Россия ҳам бундан ташвишга тўшади. Бу икки салтанат соҳиблари қалмиқларни милтиқлару замбараклар билан қуроллантириб, туркий халқлар устига ол-кишлаб юборадилар-да ўзлари ҳеч нарсани билмагандай бир четда кузатиб, томошабин бўлиб турадилар. Сир эмаски, Xуанхе дарёсидан Эдилгача, Сибирдан Эронгача бўлган ҳудуд бепоён дашту далалардан, битмас-туганмас табиий бойликлардан иборат эди. Ҳар қандай туллак беихтиёр мана шу бойликларга кўз олайтиришни истарди. Уларнинг бирдан бир мақсади — Жунғория ўрдасига қарши курашаётган туркий халқларни ҳам ўзаро уруштириб қўйиш эди; токим, бир-бирларини қириб битирсинлар! Ҳаёт-мамот жангида охир оқибат бир тараф мағлуб бўлиши муқаррар эди. Ғолиб томон эса ниҳоятда ҳолдан тойиб қоларди. Ғолибни янчиб ташлаш унчалик қийин бўлмайди. Бир зарб билан асфаласофилинга жўнатиш ҳеч гап эмасди.
Мана шундай ғаразли мақсадларни кўзлаган Россия бирданига ҳотамтой бўлиб қолади: қалмиқларнинг тўрғовут, дурбит, ҳўшавут уруғларига Эдил бўйларидан ер ажратиб берадилар, уларнинг ихтиёрига қурол-яроқ, замбараклар топширилади. Xуллас, Жунғория билан қалмиқларга қарши давом этган юз йиллик уруш натижасида туркий халқлар умумий маданиятдан маҳрум бўладилар, парокандалик даври бошланади. Охир-оқибат туркий халқлар Россиянинг мустамлакасига айланадилар.
Айтматов. Еттисувда Жунғория аскарлари кетма-кет ғалабага эришадилар: улар Норинкўлни, Бойинкўлни, Қошдекни, Қошкелганни ишгол қиладилар. Сўнг Олатовдан ошиб ўтиб, қирғизлар тупроғига ёпирилиб кирадилар. Иссиқкўл бўйларида, Чуй водийсида бўлиб ўтган тўқнашувларда қирғиз халқи уларга муносиб зарба беролмайди. Ўша пайтлари бизнинг халқларимиз орасида бир мақол пайдо бўлади: «Агар товда қирғиз боласи йиғлаётган бўлса, водийдаги қозоқ онасининг кўкраги оғрий бошлайди». Қардош халқни мусибатдан халос этиш ниятида Шапирашти уруғидан бўлган Қорасой ботир беш минг нафар суворийни қаватига олиб, Чуй дарёси бўйларида қалмиқлар лашкарига қақшатгич зарба беради. Қорасой юзма-юз олишувда қалмиқларнинг саркардасини маҳв этади. Боболари руҳидан мадад сўраган қирғиз ва қозоқ жангчилари йўлбошчиларининг ғалабасидан илҳомланиб, ўша тўқнашувда матонат, қаҳрамонлик намуналарини кўрсатадилар.
Агар ўша тўқнашувдан сўнг биз мустақилликдан маҳрум бўлган бўлсак, Жунғория умуман Ер юзидан йўқолиб кетади. Қонли тўқнашувнинг натижаси шунақа бўлади. Босқинчиларга қарши туркий халқларни бирлаштириш ғоясини энг аввал Эшимхон ҳар томонлама рағбатлантиради. Чунки, ул мукаррам зот жунгарлар биз учун нечоғлиқ хавфли эканини бошқалардан кўра эртароқ англаб етадилар. У бир-бири билан ёқалаб ётган Бухоро, Турфон, Кошғар хонликларини инсофга келтириб, қирғизлар билан шартнома тузиб, иттифоқдошлардан иборат ягона лашкар барпо этади ва имкон қадар Иссиқкўлни ёвдан ҳимоя қилади.
«Агар бирлик бўлмаганда Сибирдан мунтазам қурол-яроқ, аскарлар заҳираси олиб турган жунғорлар туркий халқларни батамом қириб ташлардилар. Чунки, ҳали туркийлар ихтиёрида ўқ отадиган битта ҳам милтиқ йўқ эди. Шубҳасиз, туркий қавмларнинг ҳар бири тарқоқ ҳолида маҳв этиларди», деб ёзадилар муаррихлар.
Бизнинг халқларимиз қадим замонлардан буён бир тану бир жон бўлиб яшаганлари боис туркий халқларнинг насрий асарларида, оғзаки ижодида қалмиқлар билан жунгарлар асосий душман сифатида талқин қилинади. Ҳатто минг ёшга тўлган «Манас» эпосида ҳам қалмиқлар асосий душман сифатида кўрсатилади. Манас ва қирқ ботир билан ўша халқ ўртасида жанг-жадал бўлади. Бу достон кўчманчилар маданиятини юксалтиради.
Шохонов. «Манас» эпосининг 1000 йиллиги нишонланган тантаналарда турли мамлакатларнинг давлат раҳбарлари, адабиёт ва санъат намояндалари иштирок этдилар. Қирғизистон Республикасининг Президенти Асқар Ақаевдан сўнг Сиз минбарга кўтарилиб нутқ сўзладингиз. Кейинги йилларда мен бу қадар шоирона, илҳомбахш нутқни эшитмаган эдим. Залда ўтирганлар тез-тез қарсак чалишиб, нутқингизни бўлиб турдилар. Танаффус пайтида кўпчилик ажойиб нутқ сўзлаганингиз учун Сизни чин дилдан қутлади. Ўша пайт мен жўрттага қовоғимни солиб ёнингизга бордим-да: «Нутқингиз нутқ бўлмади», дедим. Атрофингизда турган одамлар ҳайрон бўлиб қолишди. Ўзингиз ҳам хижолат чекиб: «Сенга маъқул бўлмадими?» деб сўрадингиз. «Йўқ, Сизнинг нутқингиз нутққа ўхшамади, балки гўзал шеърга ўхшади», дедим. Атрофдаги одамлар бирдан жонланиб, кулиб юборишди.
Элиста шаҳридан келиб, тантаналарда қатнашган таниқли қалмиқ, шоири Довуд Қугултинов: «Манас» юбилейини ўтказаётганларинг учун қалмиқ халқидан миннатдор бўлишларинг керак. Агар қалмиқлар кучсиз душман бўлганда борми, Манас ҳам буюк ботир сифатида машҳур бўлиб кетмасди», деди ҳазил аралаш.
Тирик пайтидаёқ мумтоз шоир сифатида тан олинган инсоннинг самимий сўзлари тингловчилар қалбида илиқ таассурот қолдирди. У юксак минбардан туриб, «Манас»нинг бошқа халқлар учун нақадар катта аҳамиятга эга эканини исботлаб берди. Xитойда Манас номида шаҳар бор, Манас номида дарё бор. Японияда Сематей номли шаҳар бор. Лотин Америкасида ҳам Манас номи билан аталадиган шаҳар бор. Ҳиндулар ўртасида ҳам «Манас» достони машҳур. Бундан ташқари, японларнинг «Манъёсю» номли достони бор. Манаснинг қароргоҳи Ўзгандда бўлса, ёзлиқ яйловлари Қозоғистонда. Кореяда Манас номли тоғ бор. Қримда эса Манас номли бурун бор. Можористонда Манас номли қишлоқ бор. Булар фақат дарёдан томчи, холос. Демак, Манас ботирнинг жасоратини дунёнинг ярми билади дейишимиз мумкин. Xўш, бундан ортиқ бахт бўладими? Мана шундай буюк эпосга эга бўлган қирғиз халқи ҳам улуғ эмасми? Юбилейда Довуд Қугултинов шулар тўғрисида гапирди ва ўзининг билимдонлигини олижаноб инсон эканини яна бир бора намоён қилди.
Агар аввалги мавзуга қайтадиган бўлсак, эътироф этмоқ лозимки, инсоният онгидан тарихий хотирани буткул ўчириб ташлаш учун бизнинг ёзувимизга, маданиятимизга тўрт марта тажовуз қиладилар. Араб ва мўғил босқинидан сўнг, учинчи босқин Россия империяси томонидан уюштирилди. Биз ўз мустақиллигимизни йўқотиб, унга қарам бўлиб қолдик. Туркий халқларни ўзларининг ижтимоий тармоқларига жалб этиш, мағлуб элатларнинг маданиятини янги маданият билан қориштириб юбориш учун босқинчилар техникавий ва сиёсий устунлик имкониятларидан фойдаландилар. Бу ҳол бизнинг миллий ҳаётимизда ўзгаришлар рўй беришига сабабчи бўлди.
Айтматов. Мухтор, бу масалада ўзига хос диалектика мавжуд. Русларнинг босқини натижасида бошимизга мисли кўрилмаган мусибатлар тушган бўлса-да, аммо биз учун фойдали томонлари ҳам бор. Бу фойда— дунё ва Европа тараққиётига ошно бўлганимиз билан боғлиқдир. Акс ҳолда, Шўро тузумидан сўнг мустақилликни қўлга киритиб, замонавий талабларга жавоб берадиган шарт-шароитга эга бўлмасдик. Бунинг учун маълум бир тайёргарлик бўлиши керак эди.
Шохонов. Ҳа умуман олиб қаралса, худди шундай. Лекин, булар ниманинг эвазига қўлга киритилди?! Миллий маданиятимиз омухта бўлиб, йўқ бўлиб кетиш арафасига келиб қолди. Барча империяларнинг моҳияти шунақа бўлади. Ҳозир шунга ўхшаш ҳодиса Xитойда тибет ва уйғур халқларига нисбатан рўй беряпти: хўш, улар империянинг тазйиқлари остида ўзларининг миллийлигини сақлаб қолармикан? Бу ниҳоятда жиддий масала.
Россия империяси ҳукмрон бўлган даврда қозоқ билан қирғиз тупроғида Алексеевка, Николаевка, Александровка, Владимировка, Антоновка, Надеждиновка, Павловка каби икки юздан ортиқ қишлоқ пайдо бўлди. Шўро ҳокимияти йилларида турли-туман баҳоналар билан маҳаллий аҳолини руслаштириш жараёни чоризм давридагига нисбатан анча юқори суръатда рўй берди. Бу борада Сталин чор ҳукуматининг амалдори бўлмаса-да, лекин мустамлакачилик сиёсатининг ашаддий меросхўри эканини яққол намоён қилди. Гап шундаки, гуржилар ҳар доим Туркияни азалий душман деб билардилар. Империя қарамоғидаги туркий халқлар эса «буюк доҳий» учун барибир ёв ҳисобланади. Усмонли турклар ҳам, Туркистон турклари ҳам «т» ҳарфи билан бошланадиган миллат вакиллари бўлгани туфайли гўёки гуржиларнинг душмани эди. Агар бу туркий халқлар ажратиб юборилмаса, улар туркпарастлик йўлидан кетиши мумкин, деб ўйлайди Сталин. Бироқ, араб имлосини бирданига кириллицага алмаштиришга ботинмайди: 20-йилларнинг ўрталарида туркий халклар лотин алифбосидан фойдаланиши керак деб, махсус қарор қабул қилади. Аллақачон араб имлосига ўрганиб кетган халқлар қайтадан савод чиқаришга мажбур бўладилар. Бу гал улар лотин имлосини ўрганадилар. Араб имлосида ёзилган ва шу имлода нашр этилган барча китоблар эскилик сарқитлари сифатида йиғиб олинади, куйдириб юборилади. Араб имлосида ёзилган барча қоғозлар, архивлар, ҳужжатлар Қуръони каримдан кўчирмалар, муллаларнинг фикр-мулоҳазалари сифатида бадном этилади.
Шундай қилиб, бизнинг маданиятимиз билан тилимизга нисбатан тўртинчи марта тажовуз бошланади: Гуржистон, Арманистон, Болтиқбўйи республикалари истисно қилинган ҳолда Совет Иттифоқидаги барча халқлар 1940 йилда ёппасига янги — кирилл имлосига ўтказилади. Гўё анави истисно қилинган халқларнинг имлоси минг йиллик тарихга эга бўлгани сабабли алифбоси ўзгартирилмайди. Биз бўлсак, қайтатдан ёзишни, ўқишни ўргандик. Энг алам қиладиган жойи шундаки, кирилл алифбосида йўқ бўлган товуш ва ҳарфлар туркий халқларнинг тилида мавжуд эди; бу масалани ҳал этиш учун марказдан юборилган махсус комиссия ишга киришади. Барча туркий халқларда ә, ү, Ñ–, қ, ъ, ғ, ң, ө, ұ товушлари бор. Тўсатдан маълум бўлиб қоладики, бу товушлар туркийларда ҳар хил кўринишларда ёзилар эмиш! Жонли сўзлашув пайтида шундоқ ҳам тушунарли бўлган товушлар имлога кўчирилгач, мутлақо тушунарсиз бўлиб қолади. Кирилл алифбосига кўчирилгач, бизнинг туркий халқларимиз бир-бирларини танимай қолдилар, бир-бирларининг хатларини ўқиёлмасдан қолдилар. Бу ҳолат бизнинг умумий маданиятимизга мисли кўрилмаган даражада зарар етказди. Шундай қилиб, биз қондошларимизнинг китобларини фақат таржима ёрдамида ўқишга мажбур бўлдик.
Туркий халкдарнинг ёзуви, алифбоси нима бўлди?! Ахир, ўн аср мобайнида араб имлоси бизга қўл келмаганми?! Бизнинг қадимий ёзувимиз тўғрисида ҳеч ким бош қотирмади. Араб ва лотин алифболарида нашр этилган китобларимиздан маҳрум бўлдик. Яна-тағин тарихий илдизимиз қирқилди.
Айтматов. Ҳа, бундай ҳақ гаплар одамнинг юрак-бағрини эзиб юборади. Бироқ, ҳамма нарсага муайян бир нуқтаи назардан қарамоқ лозим: хўш, нималарни йўқотиб, нималарга эришдик? Рус маданияти бизни мураккаб жараёнга жалб этди: маданиятимиз омухта бўла бошлади, лекин айни пайтда XX аср Европа тараққиётининг асослари билан миллий маданиятимиз хийла юксалди. Дин масаласига келсак, дин ҳеч қачон ўлмайди — тезда ўзини тиклаб олади. Сиёсий, маънавий кураш ҳар доим халқларни жиддий синовлардан ўтказиб келгани каби ҳаётга монанд равишда диний эътиқод ҳам ислоҳотга учраши мумкин. Лекин, халқлар бир бўлса, тиллари бир бўлса, орзу-истаклари ва динлари ҳам бир бўлса, ҳеч қандай давр шамоли уларни йўлдан оздиришга қодир эмас.
Дин пайдо бўлган вақтидан бери инсонни тарбиялаш вазифасини бажаради. Дин — мураббий. Ер юзасида динлар, мазҳаблар кўп бўлса-да, аммо асосий динлар тўрт-бештадан ошмайди. Исо Масеҳ — насронийликка, Гаутама Будда — буддизмга, Зардўшт — оташпарастликка, Мусо яҳудийлар сиғинадиган иудачиликка, Муҳаммад пайғамбар эса ислом динига асос солганлар. Ислом дунёдаги энг буюк динлардан биридир.
Агар барча диний эътиқодларга риоя қилинса, Оллоҳ ягонадир. Барча динлар инсониятни ҳалолликка, адолатга, покликка, одамийликка ундайди.
Надоматлар бўлғайким, кўп асрлар давомида айрим динлар ҳокимият қўлидаги мустамлака, зулм-залолат қуроли бўлиб келди. Сиёсатчилар динни ўз манфаатларига хизмат қилдирди. Xудди салиб юришлари давридаги каби дин бир халқни бошқа халққа гиж-гижлаш воситаси бўлди. Ҳозир ҳам мутаассиблик тарафдорлари бошқа эътиқодни тутган кишиларга тоқат қилолмайди, ғайридинларга нисбатан нафрат руҳини кучайтирмоқчи бўладилар. Бироқ, менинг назаримда, бундай сайъ-ҳаракатлар ҳақиқий тақводорликка, Оллоҳга ҳақиқий эътиқодга ҳеч қандай алоқадор эмас. Шундай бўлишига ишонгим келади.
Шохонов. Жуда тўғри гапларни айтдингиз. Ўз вақтида ён дафтаримга халқларимизнинг маданий, адабий ёдгорликларининг рўйхатини ёзиб олганман. Имкон бўлса, нусха кўчириб қўйганман. Xуллас, бизнинг китобларимиз қаерларда эканини билмоқчи бўлганман. Масалан, М. Давлатовнинг шеърий туркуми эълон қилинган (1907 й.) «Серка» журнали Токиода экан. А. Бойтурсуновнинг «Тил қурали» китоби (1920 й.) Ню-Ёркда, «Ўғузнома» (ХИИИ—ХВ асрлар), «Бобурнома», «Тарихи Абулхайрихон», шунингдек, хорижий тилларда ёзилган уч китобдан иборат Қозоғистон тўғрисидаги қайдлар Париж ва Лондонда, «Қўрқут ота китоби» (ИХ аср) Ватиканда, «Ҳумо қуши қўшиғи» (ХИВ аср) Венецияда, Юсуф Болосоғунийнинг «Қутадғу билиг» китоби (ИИ аср, 600 саҳифа) Ҳиротда, «Ал-китобул ғил-миний» (1734 й.) ва Маҳмуд Кошғарийнинг «Девони луғотит турк» (1074 й.) китоблари, Xожа Аҳмад Яссавийнинг «Девони ҳикмат»и (ХИИ а.) Истанбулда сақланмоқда. Октябр тўнтаришига қадар қозоқ тилида нашр этилган тўрт мингдан ортиқ китоблар Москва, Қозон, Уфа, Ереван, Киев, Минск, Ашхобод, Наманган, Самарқанд шаҳарларидаги кутубхоналарда, архив фондларида айни чоғда сақланиб турибди. Бу ҳақда зарур маълумотномалар бор. XVI—ХВИИ асрларда армани алифбода ёзилиб, бизнинг тарихимиз, шажарамиз тўғрисида қимматли маълумотларни жамлаган «Доно Ҳиқор сўзи» номли китоб шу кунлари Арманистон ибодатхоналаридан бирида ёки Еревандаги фондларда сақланаётир. Бу китобни ҳозиргача топиб бўлмади. Туркий халқлар тарихи ҳақидаги бебаҳо китобларни чанг босган архивлардан куп йиллар мобайнида татар олими А.Каримуллин ғоят сабр-тоқат билан излади ва картотека тузди. Албатта, унинг отасига минг-минг раҳмат!
Айтматов. Ғоз пати билан ёзилиб, ўз замонасида туркий халқлар ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган, туркий тарих ва маданиятнинг сўниб келишига имкон бермаган, балки янада ривожлантирган, дунёқарашларимизни кенгайтирган ҳар бир қадимий китоб, шак-шубҳасиз, меҳр-муҳаббатимизга лойиқдир. Ана шу савобли масалага диққатимизни қаратиб, жуда тўғри қиляпсан.
Умуман, дунёда нечта тил бор экан? Дунёдаги тилларнинг аниқ миқдорини ҳозиргача ҳеч ким билмайди. Ер юзасида ҳаммаси бўлиб икки ярим мингдан то беш мингга қадар миллат ва элат мавжуд. Зотан, уларнинг ҳар бири ўзининг она тилида гаплашади, ҳар бир халқнинг тарихи ҳам ўзига хосдир, бошқаларникига асло ўхшамайди. Айни чоғда уларнинг тил тарихи ҳам ажойибдир.
Шохонов. 1919 йидда эндигина ташкил топган Туркистон республикасининг мусулмон бюросига қозоқ халқининг оташин фарзанди, атоқли жамоат арбоби, таниқли инқилобчи Турор Рисқулов раис этиб тайинланади. Н. Xўжаев, Й. Алиев, Й. Иброҳимов, А. Муҳиддинов каби туркий халқларнинг вакиллари ҳам бюро аъзолари эдилар. Ўша пайтда Туркистон республикасида яшайдиган аҳолининг тўқсон беш фоизи номидан ёки барча мусулмонлар номидан ягона марказ раҳбарлик қилади, яъни барча мусулмонларнинг иқтисодий, маданий, ҳарбий сиёсати битта марказга бўйсундирилади деган тўхтамга келадилар.
Россия империясининг меросхўрлари сифатида болшевиклар ҳам Ўрта Осиё ва Қозоғистон халқларига нисбатан мустамлакачилик сиёсатини давом эттириши мумкинлигини жуда яхши билганликлари учун ҳам улар бирлик ғоясини, марказлаштириш ғоясини илгари сурадилар ва шу йўсинда мамлакат маданиятини, иқтисодиётини ривожлантирмоқни кўзлайдилар. Туркистонни бирлаштириш ғоясини дадил кўтариб чиққан зотлар тил ва дин бирлиги асосида ягона алифбони ҳаётга тадбиқ этмоқчи бўладилар. Бироқ, Туркистон республикаси раҳбарларининг ташаббусидан қўрқиб кетган Москва ҳукумати дарҳол мусулмон бюросини тарқатиб юборади ва Ўрта Осиё ва Қозоғистонда бир-биридан айрилган иттифоқдош республикалар тузишга киришадилар. Уларни албатта марказдан бир киши бошқариб ўтирарди. Рисқулов каби давлат арбобларининг тақдири нақадар аянчли бўлганини жуда яхши биламиз.
Айтматов. Биз ўтмишимизни ўз қўлларимиз билан синдириб ташладик, ўз оёқларимиз билан ерга топтаб юбордик. Ўзимизнинг жоҳиллигимиз туфайли буюк ғоя сўниб кетди. Агар халқ хотираси ўша ғояни уйғотмаса, халқнинг ўзи ўша ғояни кўтармаса, энди уни ҳаётга қайтариш ниҳоятда машаққатли бўлади. Аксинча, эзгу ниятни кўзлаб бошланган қутлуғ ишлар мутлақо тескари натижа бериши ҳам ҳеч гап эмас. Xудога шукрки, ўтмишда азият чеккан дин, тил, маданият намояндалари олдидаги қарзларимизни энди узяпмиз. Репрессия йилларида ноҳақ маҳв этилган инсонларнинг номлари оқланяпти. Ҳозир биз оғир йилларда қурбон бўлган инсонлар хотираси олдида, сталинча репрессия ва очарчилик қурбонларининг хотираси олдида бош эгамиз, уларнинг руҳларига бағишлаб маъракалар утказамиз.
Биз кўпинча тарихнинг ҳақиқий хўжайини халқ деймиз. Аслида, тарихни замон ва шарт-шароит ҳаракатга келтиради. Бизнинг ота-боболаримизнинг тақдири, ҳаёти мана шу икки ўлчам билан чамбарчас боғлиқ ҳолда кечди. Гоҳида улар жаҳон аҳамиятига молик тарихни яратдилар. Уларнинг ғалабаси ва мағлубияти, қувонч ва ташвишлари тўла-тўкислигича тарихий солномаларда, шажаравий китобларда қайд этилмаган бўлса-да, лекин уларнинг ажойиб олами, кўчманчи халқнинг руҳияти дўмбираю қўбизлар товуши воситасида, оқинлар ва жировлар товушида келажакка — авлоддарга етиб келди.
Шохонов. Тарихдаги, халқ босиб ўтган йўлдаги ҳар бир саҳифа биз учун азиздир. Шундай бўлса-да, мустақил қозоқларнинг йилномасида кетма-кет содир бўлган тўрт тарихий ҳодиса алоҳида қайд этилмоғи лозим.
1456 йилда қозоқ халқи Шайбонийларнинг қўл остидан чиқиб, ўзларининг мустақил давлатларини барпо этади. Бу санага роппа-роса 540 йил бўлди. Ўз тупроғида яшаб, ривожланаётган халқ учун ўз тилига, ўз маданиятига эга бўлиш ҳам, тил ва маданият, маънавият тараққиётида сезиларли даражада муваффақият қозониш ҳам тарих сари қўйилган муҳим қадам бўлади. Ҳазил гап эмас бу. Келажак авлод олдида янада шарафли вазифа турибдики улар дастлабки қозоқ хонларининг муборак номларини тарих шоҳсупасига кўтариб қўйишлари лозим. Тарих саҳифаларига уларнинг номларини зарҳал ҳарфлар билан ёзмоқлари ҳам қарз, ҳам фарздир.
Кейинги беш юз йил мобайнида шафқациз, ваҳший душманларга бот-бот юзма-юз бўлган, кўплаб босқинларга ва қонли тўқнашувларга гувоҳ бўлган қозоқ халқи озодлик ва мустақиллик йўлида уч юздан ортиқ ҳар хил муҳорабаларда қатнашади. Ўзини ўзи озод қилиш учун тинимсиз кураш олиб боради. Улар орасидаги энг йирик кураш жунғарларга қарши қаратилган бўлиб, икки юз йилдан ортиқ давом этади ва ғалаба билан якунланади. Бу кураш бутун қозоқ даштларини қамраб олади.
Шунингдек, 1916 йилги қўзғолон ҳам муҳим тарихий аҳамиятга эга. Биринчи жаҳон уруши жабҳаларига мардикорликка олинаётган қозоқларга нисбатан адолацизлик қилинади. Натижада халқ ёппасига бош кўтаради. Бу кураш ғалаба билан якунланмаган эса-да, аммо халқни бирлаштириш, жипслаштириш маъносида алоҳида қимматга эга бўлди.
Тоталитар тартибларга, етмиш йилдан ортиқроқ давом этган зулм-залолатга, хўрликка қарши қаратилган ва демократик ўзгаришларнинг қалдирғочи бўлган 1986 йил декабр ойидаги Олмаотада рўй берган воқеалар ўз вақтида бутун дунёни ларзага солиб юборади. Одатда, тарихий ҳодисалар йиллар ўтгани сари хиралашиб, афсоналарга айланиб кетади. Лекин, аҳамияти борган сари яққолроқ намоён бўлаверади. Бу 500 йилдан буён озодлик ва мустақиллик учун курашаётган халқнинг энг охирги хоҳиш-иродасининг ёрқин намойиши бўлди.
Мана шу тўрт тарихий ҳодиса гўё халқнинг озодлик курашининг тимсолига ўхшайди. Бу кураш ҳар бир қозоқ учун нақадар азиз экани тўғрисида гапириб ўтирмаса ҳам бўлади. Ҳар бир туркий мамлакат тарихида мана шундай ёрқин саҳифалар бор.
Айтматов. Мустабидлар тарихни яратади, халқ эса тарих ҳаётини яратади. Мана шу ғалати ҳикматда қандайдир умумийлик мавжуд, айни пайтда қарама-қаршилик ҳам бор. Ҳар қандай даврда мустабидлар мансаб учун, тож-тахт учун ҳар қанча қурбонлик бўлса берганлар. Ҳар қачон оломон ҳам, якка-ёлғиз кимса ҳам бир-биридан қарздор бўлиб қолади. Бу ҳақда гапирмаса ҳам бўлади.
«Тарихи йўқ халқ ота-онасиз қолган етим болага ўхшайди; у ҳамма нарсага бошдан ўрганади, ҳамма нарсани янгитдан ўрганади. Xалқни бирор нарсага ўргатиш учун юксак нуфуздан имкон қадар унумлироқ фойдаланиш керак. Тарихий хотирасидан маҳрум бўлган халқ гўё нозик новдага ўхшайди — уни қайси тарафга эгсанг — бас, ўша тарафга қараб ўсаверади», деган гапларда ҳақиқат бор. Афсуски, тоталитар тартиблар ҳукм сурган даврда биз ўз ихтиёримиз билан қарамликни бўйнимизга олдик; яраларимиздан қон томиб турган бўлса-да унга заррача эътибор бермадик, тарихимизни синчиклаб ўрганмадик, аксинча, ўзга мамлакатлар тарихини ўргандик ва ўзгалар тарихини ўзимизникига нисбатан яхшироқ билиб олдик. Бу бир томонлама мафкуранинг самараси ўлароқ рўй берди. Тарих фани ўзимизникига ва ўзгаларникига ажратилди: ўз уйимизда етим бўлиб қолганимиз боис айнан ўзгаларнинг тарихи бизники бўлиб қолди. Ахир, қадим замонлардан бошланган тарихимиз қўлига қалам ушлаб олган замонавий олим-қассоблар томонидан бузиб ёзилмадими?! Вақт ўтиши билан наҳот уларнинг дунёқараши бирдан ўзгариб қолган бўлса?! Ахир, улар ҳамон тарафкашлик қилаётир-ку! Ахир, тарихимизга муносабати яхшиланиб қолмаган-ку!
Яхшими-ёмонми, ҳар бир халқнинг ўз тарихи, ўтмиши бор. Шу боис инсониятдан ёмон томонларни яшириб, фақат яхши томонларни кўз-кўзлаб, ўз тарихини ҳар хил бўёқ-безаклар билан жимжимадор қилиб, уни бир-бирига мос келмайдиган матаҳлар билан ямаб-ясқаб ўтириш кечириб бўлмайдиган ҳолдир. Ахир, ҳар бир янги авлод ўз ҳаётини бошқа мамлакатларда рўй берган кўтарилиш, тараққиёт билан таққослаб кўради ва таназзул сабабларини қидиради. Агар таназзул сабабларини тўғри топса, энди ўтмишдаги хатоларни такрорламасликка интилади, тўғри йўлга тушиб олишга ҳаракат қилади.
Оғир сиёсий даврда ҳақиқатдан чекинган тарихчиларни, худди қумлоққа чиқиб, сувсиз қолган балиқдай бир алфозга тушиб яшаган тарихчиларни, юқоридан кўрсатилган йўлдан юришга мажбур бўлган тарихчиларни, ўша кўрсатмалар касофати билан ҳақиқатдан хийла олислашиб кетган тарихчиларни, ҳалигача ўзларини олимлар қаторига қўшиб юрган ўшандай кимсаларни ўзининг ҳақиқий тарихи учун курашган ва бу йўлда қурбон бўлган зотларнинг руҳи кечирсин...
Икковимиз ҳам ушбу тарихий мавзудаги суҳбатга тайёргарлик кўриш жараёнида «Дунё тарихи»ни, «Ўрта асрлар тарихи»ни ва бошқа шунга ўхшаган китобларни яна бир бора ўқиб чиқдик. Тарихий мавзудаги эски қайдларимизни таҳлил этиб кўрдик, тарих китобларини қалб кўзи билан мутолаа қилдик. Айрим воқеалар, шарт-шароитлар зийраклик билан таҳлилдан ўтказилса, текшириб кўрилса, гоҳ кўнгулда шубҳа уйғотади, гоҳ янги фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлади. Лекин, ҳаммаси учун бирдек алоқадор бўлган жиҳат ҳам бор. Бу жиҳат қуйидагича: Рим, Эрон, Япония, Ҳиндистон, Xитой каби давлатларнинг кўп жилдлик тарихлари, салмоқли тарихий тадқиқотлари уларнинг нуқтаи назаридан, ўз ватанида қарор топган тарих фани нуқтаи назаридан туриб, синашта йўлларда ёзилади. Назаримда, бир қирғоқдан бошқа қирғоққа сакраб юрадиган тарихчи албатта ҳалокатга учрайди. Чунки, у ўткинчи фойдани кўзлаб, шунга мос келадиган «ҳақиқат»ни топиш учун гоҳ уёқдаги талқинга ёпишади, гоҳ буёқдаги манбага ўзини отади. Афсуски, шундай ҳолат бизга ўзимизнинг асил тарихимизни яратишимизга ҳамон ҳалақит бераётир. Шу пайтгача тадқиқ этилган, ҳаққоний, ҳалол тарихий концепциямизни ярата олмадик. Авлодларимизнинг ҳам мулки бўлиб қоладиган тарих ҳали яратилмади.
Менимча, энг билимдон, асосли фикрлайдиган, ташаббускор тарихчилардан иборат махсус ҳайъат тузилиб, қадимий замонлардан то ҳозирги кунларгача бўлган тарихимиз қайта ёзилиши ва «Дунё халқларининг тарихи» қайта кўздан кечирилиб, нашрга ҳозирланиши лозим. Бояги ҳаъайтга ҳар бир халқнинг вакиллари аъзо бўлиши даркор. Шундай савобли ишни бошлайдиган вақт аллақачон етиб келган. Бироқ, мана шу муҳим вазифани ўз зиммасига олиб, турли мамлакат тадқиқотчиларининг бошини қовуштириб, орқасидан эргаштириб кетадиган академия бормикан? Балки, бу вазифани ЮНЭСКО ўз зиммасига олармикан? Ёки БМТнинг бирорта бўлими ҳомийлик қиладими? Ишқилиб, нима бўлганда ҳам инсоният мана шу сайёрада яшаётганидан бери нималар қилганини ҳаққоний, гуманистик нуқтаи назардан баҳолаш учун барча кучларимизни бирлаштириб ишлайдиган вақт келди. Тараққиёт даври ҳам, таназзул даври ҳам, майда-чуйда тафсилотлар ҳам эътибордан соқит қилинмаган ҳолда инсоният фаолияти асрма-аср, босқичма-босқич ҳаққоний акс эттирилиши зарур. Кам сонли элатларни ерга урмасдан, кўп сонли халқларни кўкларга кўтармасдан бу ишлар амалга оширилиши керак. Акс ҳолда, биз ўзимизнинг миллий худбинлигимизни енгиб ўта олмаймиз ва ҳар биримиз яна-тағин ўзимизнинг миллий ботқоғимизга ботиб ётаверамиз. Айнан миллий худбинлик кўп ҳолларда қон тўкилишига сабаб бўлган эди; қанча-қанча бегуноҳ одамлар қурбон бўлишига миллий худбинлик бош айбдор бўлади. Бир гуруҳ мадҳиябозлар эса қонхўр мустабидлар шаънига ҳамд-санолар уқийди, уларни ҳаёт пайтида илоҳийлаштиради, қаҳрамонлар даражасига кўтаради.
Агар мамлакатлар тарихи ёзилаётган пайтда унинг саҳифаларидан ҳатто биргина ҳарф тушиб қолса, бу фақат бугунги кунимизга таъсир этиб қолмасдан, балки келажак авлод тақдирига ҳам таъсирини ўтказади. Зиммамизда масъулиятли вазифа турганини мудом ёдимизда сақламоғимиз лозим.

Аёллар Бизнинг Тақдиримизда Ёки Ошиқ-МаъШуқларнинг Назмий Оқшоми
ХХ асрда инсоният икки марта жаҳон урушига ва кўплаб минтақавий доирадаги хунрезликларга гувоҳ бўлди. Ядровий синовлар, ҳалокатли зилзилалар, космосни ўзлаштириш ва шу билан боғлиқ бўлган юксак илмий-техникавий тараққиёт ҳам рўй берди. Айни пайтда боболаримизнинг минг-минг йиллик тажрибалари натижасида синовлардан ўтиб сайқал топган маънавий-ахлоқий мезонлар мисли кўрилмаган даражада тубанлашиб кетди. Муҳаббат деб аталмиш буюк туйғу — ҳаёт манбаи, ҳаётни ҳаракатга келтирадиган қудратли куч ҳам ўзининг асил мавқеини йўқотиб бораётир, ёшлар томонидан беҳуда эрмакка айлантирилиб қўйиляпти. Менинг назаримда, инсоният истиқомат қиладиган жамият учун фақат ядровий урушгина бундан даҳшатлироқ хавф солиши мумкин...Чингиз Айтматов
Муҳаббат-ла ўтган кунлар — асил ҳаётдир,
Муҳаббациз яшалган кун — шунчаки кундир...Мухтор Шохонов
Шохонов. Чике, биз каби руҳан яқин икки эркак мангу мавзу тўғрисида гаплашса нима булади?
Айтматов. Эшик-деразалар зичлаб ёпилганига қараганда, энди гап аёллар тўғрисида кетади, шекилли?
Шохонов. Ҳа. Ўйлайманки, тирикликнинг бош сабабчиси бўлмиш Аёллар тўғрисида фикр алмашадиган пайт келди.
Айтматов. Ундай булса, суҳбатимиз жонланиб кетиши учун «Аёллар» номли шеърингни ўқиб бергин! Сўнг ўтган-кетган гапларни эслаймиз. Бир вақтлар Лабрюейр: «Кўплаб ҳар хил ёқимли, мулойим товушлар ичра энг роҳатлиси суюкли аёлнинг товушидир», деган эди. Қалбимиздаги нурлар бир оз хиралашиб қолган бўлса-да, лекин ҳамон биз учун азиз бўлмиш сиймолар, майли, жонлансин.
Битта гапни олдиндан келишиб қўямиз. Суҳбатимиз мобайнида шеърларингдан тез-тез ўқиб турасан. Ушбу суҳбатимиз аёлларга бағишланган ўзига хос назм оқшоми бўла қолсин!
Шохонов. Розиман.


Ўтирардим офтоб рўяда,
рангим сомон, маҳзун, бемажол.
Кафтим ушлаб фолбин — гўянда,
тақдиримдан беради хабар:
— Дард ўтади.
Пўрсилдоқ лаблар
ранги киради!
Аммо, сизни чулғаган иситма
бошқа дарднинг аломатидир.
Айланади, ҳеч бошдан кетмас —
тўрт ойимнинг «каромати»дир.
«Севги, — дейсиз, — ҳадсиз жасорат», —
Шоир, сиз-да ўзингизча ҳақ.
Севги йўқдир, йўқдир шеърият.
Севги билан гўзаллик барҳақ.
Бироқ биздай ўткир фолбинлар
айтганига қулоқ ҳам тутинг.
Бахт ҳам андуҳ келар ойимдан,
дуч келишса жадаллаб ўтинг!..
Яйраб кулдим: «Фолинг бебаҳо!
Кўнглимдагин топиб айтдинг, зўр!
Шаҳардаги фолбинлар, билсанг,
бу кетишда ишсиз колар зор!»
Асли, фолбин битта баҳона
юракдаги дардни тўкишга.
Аёл ҳақда тинглайсан қониб
ривоятлар, турли миш-мишлар.
Сўзни сўзга аёл боғлайди,
танадаги худди ўқ томир.
Кимни суюб, кимни доғлайди,
гоҳо олов, гоҳида ёмғир.
Ким билмаса аёлнинг қадрин
еркак эмас мутлақо ҳаргиз...
Ойнадай муз — муҳаббат йўли,
омонатдир ҳаётинг, умринг.
Шу боисдан маҳкам тут қўлинг,
тайғонасан, бўш қўйган кунинг!
Аёл бордир — роҳат-фароғат,
аёлки бор — бутун касофат.
Ўтда ёқар бизни муҳаббат,
рашк дегани қопқон қўяди.
Манов ерда ётар ёш йигит,
аёлни деб кўзин ўйишган.
Илионда юнонлар мисол
аёл учун жанг қилган элат.
О, Ёлена!
Жони сабил, ёноқлари ол,
барча ўлди, сен ҳамон тирик!
Юртнинг суюк не-не шоири
аёлни деб ёндилар ўтда.
Ҳимоялаб аёл шаънини
бир-бирига ажаллар отди.
Башараси совуқ ойимлар
кўтарилди халқнинг ёдидан.
Оташ бўлиб иссиқ бермасанг,
аёл бўлиб, бўлмасанг Аёл.
Сен кимларнинг зотисан?
Қалб тубида асил гўзаллик,
мева бермас устки ялтироқ.
Ялт-юлт эца билгин, саёзлик,
қалб кемаси топмайди қирғоқ!
Алданади туман қўйнида
капитанлар ушбу ўйинда.
Йўқ, аёллар саёз дарёмас,
ор-номуснинг қалъаси,
еркакларнинг наъраси.
Шундай аёл ёр бўлишин
орзу қилар йигитларнинг
ҳаммаси.
Яна шундай одат йўқ эмас:
юксакларга отилсанг,
шу гўзалнинг қошида
иккиланмай жон берсанг,
олиб чиқсанг тундан қуёшга.
Бироқ...
Бундай бўлмас ҳар қачон ҳам,
кўпинча бахтдан яқин ғам.
Ҳар ким этмас жонини қурбон,
шон-шавкат йўқ, агар маъни кам.
Маъни эса гўзалликка
чанқоқликдан туғилар.
Сўлиб қолган занжабилдай
фидойида қанот йўқлиги
менга маълум азалдан...
Муҳаббат, сен мени тарк этма,
юрагимда сўндирма ўтни.
Ишонганим — қалбимда юртни,
бир аёлни севганим севган!
Айтматов. Азизим, Мухтор, ишонасанми-йўқми, шеърингни тинглаб ўтириб, бошқа даврда яшаган, бошқа халқнинг шоири — X асрда яшаган армани шоири Нарекацининг товушини эшитгандай бўлдим. Жуда ажойиб! Бундан ҳайрон бўлиш керакми? Менимча, ҳайрон бўлмаслик лозим. Ҳақиқий шеъриятнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у ажиб туйғулар, фикр-мулоҳазалар риштаси билан замонларни, қалбларни бир-бирига боғлаб қўяди. Айниқса, шеърдаги мана бу парча менга маъқул бўлди:


Оташ бўлиб иссиқ бермасанг,
аёл бўлиб, бўлмасанг Аёл.
Сен кимларнинг зотисан?
Қалб тубида асил гўзаллик,
мева бермас устки ялтироқ...
Нарекаци ҳам сўз билан ифодалаб бўлмайдиган фожиа тўғрисида соғиниб ёзади, аламланиб ёзади (ёдимда қолган мисраларни айтаман, лекин мазмуни тўғрилигига кафолот бераман): тақдирнинг бу не жазосиким, ёмғир бўлдим, аммо ёғиш насиб этмади, гул бўлдим, аммо очилиш насиб этмади.
Роҳиб бўлган Нарекаци ўз дуоларини «Худойим, юрак қаъридан чиққан илтижоларимни эшитгин!» деб номлайди. Сен бўлсанг, Аёлга илтижо қиласан. Ўртадаги тафовут унчалик катта эмас. Шоир учун Аёлнинг ўзи Xудо! Ишқилиб, У аёл орқали оламни яратган.
Шоирлар зиммасига Оллоҳ таоло томонидан улуғ вазифа юклатилган: улар тириклик қўшиғини давом эттириши керак; бир марта яратиб қўйилган қўшиқ бир дамгина узилиб қолмаслиги, янада даҳшатлиси — у кўнгулни айнитадиган шовқин-суронга айланиб кетмаслиги лозим. Боз устига, Олам уйғунлигини атайлаб ёки билиб-билмасдан тўс-тўполон қилиб юборадиган кимсалар ҳам йўқ эмас.
Туркий халқлар, хусусан, қирғизлар билан қозоқлар қадим замонлардан буён аёлнинг иззат-ҳурматини жойига қўйишга одатланганлар. Агар ўғил болалар ёшлигидан ўтда куймас, сувда чўкмас қилиб тарбиядансалар, қиз болалар меҳмон сифатида, бировнинг хасми сифатида авайлаб-асраб тарбияланади. Қиз бола олтин ёмби ёки бошқа оиланинг омонати сифатида кўз қорачиғидай эъзозланади. Бу анъана сандиқнинг остида сақланиб, авлоддан авлодга мерос қилиб қолдирилади. Қизалоққа кўз тегмаслиги учун кеннойиларимиз болаларнинг қалпоқчаларига олисдан ҳам кўриниб турадиган тумор тақиб қўйишарди ёки уккининг патини қадаб қўярдилар. Чунки, гўзаллик ва меҳр-муҳаббат тимсоли эҳтиёт қилинса, яхши ном, ғурур, виждон, миллийлик ҳеч қачон ўлмайди. Она зотига ҳар доим сажда қилинарди. Мабодо ўтов мўрисига — туйнукка қалдирғоч ин қурган бўлса, токи палапонларини учирма қилмагунча кўч-кўронни йиғиштириб ёзлоққа кўчиб кетилмасди. Савоб ва гуноҳнинг фарқига борадиган боболаримиз тулпор туққан байтални ҳеч қачон гўштга топширмасдилар, сўймасдилар. Шавкатли авлодга ҳаёт инъом этган она ҳар қанча эъзозланса арзийди. Xалқимизнинг бундай бебаҳо анъаналарини давом эттиришимиз шарт.
Шохонов. Кавказда эркаклар урушаётган бўлса, ҳатто хундорлик боис урушаётган бўлса ҳам, аёл уларнинг ўртасига оқ рўмолини ташласа — бас, шу заҳоти уруш тўхтатилган. Бу бузиб бўлмайдиган қонун эди.
Агар аёлнинг, онанинг хоҳиш-иродасига кимдир бўйсунмаса, нафақат ўша кимсанинг ўзи, балки бугун уруғ-аймоқлари ҳам иснодга қоларди.
Айтматов. Ҳа, ҳар бир жамият, ҳар бир давлат аёлга нисбатан ўз муносабатларини, сиёсатини шакллантиради.
Инқилобдан кейин Шўро ҳокимияти ўрнатилган йилларда очарчилик, репрессия бошланиб кетди. Улуғ Ватан уруши, хонавайрон бўлган хўжаликларни тиклаш даври аёлларнинг аёллигини, уларнинг табиатнинг ўзи ато этган асил моҳиятини унутишга мажбур қилди. Айнан ўша йилларда аёлнинг нозик елкаларига зил-замбил юк ортиб қўйилди. Бизнинг умумий дўстимиз бўлмиш Евгений Евтушенконинг:


Қандай бўлди, качон юз берди,
унутдикми, ким деб ўйладик?
Ёлғиз аёлни булғадик ерга,
еркак билан тенг қилиб кўйдик,
деган мисралари ўз вақтида давр руҳига қарши йўналтирилган бачкана ижтимоий танқид сифатида қораланди. Шўро ҳокимияти йилларида пўлатдек мушакли аёлларни кўкларга кўтариб мақташ учун шоир ва рассомлар қандай «илҳом пари»сидан қувват олганини ҳозир тасаввур этиб бўлмайди. Аёлларнинг бундай тоифасини улуғлаш анча илгари бошланган. Эсингдами, Некрасовда: «Югуриб кетаётган отни тўхтатиб қолади, ёнғин бўлаётган кулбага ҳам кираверади», деган мисралар бор. Аёл гўзаллигининг бўлажак «идеал»ига ўша пайтлардаёқ асос солинганди. Кейинчалик ўша асос-пойдевор устига «Колхозчи ва ишчи аёл» ҳайкали ўрнатилди. Бундан одамлар яхши маънода ларзага тушдилар, ҳайратландилар. Бўлмасам-чи! «Кичкина» одам ўзини қора терга ботиб юрадиган қаҳрамон, тимсол деб тасаввур эта бошлади. Ҳозир уларни калака қилиш осон. Лекин, бу гапларнинг орқасида жуда мураккаб психология, мантиқ, тарих, санъат турибди. Биз ҳам бундан мустасно эмасмиз. Ишончим комилки, агар ҳайкалтарош деҳқон аёлнинг қўлига болға, эркак ишчининг қўлига ўроқ тутқазиб қўйганда ҳам биров ажабланмасди. Бемаъниликми? Албатта. Ҳозирги замон нуқтаи назаридан шундай кўринади. Бироқ, ўша бемаънилик бор ҳақиқатни акс эттирарди. Ахир, аёлларнинг ўзлари (улар кўпчилик эди!) эркаклар билан тенг ҳуқуқли эканини таъкидлаб кўрсатиш учун фақат юриш-туришда эмас, ҳатто гап-сўзларида, кийинишларида ҳам тақлид қилишарди-ку?!
Агар мана шундай ёлғондакам тенглик қандай оқибатларга олиб бориши мумкинлиги тўғрисида жамият олдинроқ ўйлаб кўрганда эди, ҳаммаси ойдин бўларди.
Ҳа, алам қилар экан. Бундай йўсинда «янги дунё» қуриб бўлмаслиги энди аниқ бўлди. Аччиқ тажрибамиздан тегишли хулоса чиқара оламизми?
Эсингдами, Аппас Жумағуловнинг уйида меҳмон бўлган пайтимизда ҳаммамиз бирдан аёллар тўғрисидаги суҳбатга берилиб кетган эдик. Орамизда Асқар Ақаев ҳам бор эди. Сен ўша куни ҳақиқий эркак қандай бўлиши кераклиги тўғрисидаги шеърингни ўқиб, барчамизни қойил қолдирган эдинг. Мен кейинчалик китобларингдан ўша шеърингни қидириб кўрдим, лекин тополмадим. Илтимос, ўша шеърингни яна бир марта ўқиб бер!
Шохонов. Бу катта шеър. Фақат суҳбат мавзусига алоқадор парчани ўқиб бераман.


Қадим Ўтрор шаҳрида
чол яшарди обрў-ҳурматли.
Оқсоқолнинг бор эди битта
тулпор оти Ғиркўк келбатли.
Феъллик эди тулпор кўп,
қон оқизиб сувлиқ чайнарди.
Тулпор ҳақда миш-миш гап
овул бўйлаб тарқалди.
Кишнаганда эшитилар
етти тепа наридан,
ўлиб қолса-да, аммо хумпар
сув ичмайди ариқдан.
Ман-ман деган қанчалари зор,
яқинлашга юрак бетламас.
Яқинлашса, қора ёл тулпор
тепиб ташлар, ҳеч ҳам йўлатмас.
Унга қараш заҳматли, оғир.
Шон-шавкатни от ҳам сезадир.
Оқсоқолнинг бор эди яна
тенгсиз гўзал бўй етган қизи,
икки юзи нақш олма-я!
Феъллик эди, аммо, юлдузи...
Суяр эди қизалоғин ҳам,
кўп ўйларди унинг тақдирин...
Қиз ҳам севмас отасини кам.
Аммо, бир кун қолди гапириб,
еркаларкан қўлдаги қушин,
отасига сўз қотди шундай:
— Қачонгача миш-мишлар, ҳужум,
Отажоним чидайсиз унга ?
— Нима қилди? — ҳайрон отаси, —
очиқроқ айт, нима деганинг?
— Соцангиз-чи, шу отингизни,
қаридингиз, керак жонингиз,
неси билан ром айлар сизни?
Қайсар отга хону монингиз
сарф айламай ўйланг-да, бизни!
— Қизим, ҳақсан, кўпроқ балки сен,
аммо, айт-чи, кишанланган қалб
бееътибор қолса сўлмасми?
Эркинлик деб, туғилган борки,
ор-номус, завқи тошади.
Арзийди ул шамолга буркаб
юрагини тоғлар ошади.
Шу тулпорим — тирик тушимдир,
ўсмирликдан ёдгорим — қашқа.
Бу оламда олижаноброқ
мўъжиза йўқ отлардан бошқа.
Оҳ, билмайсан, сен ҳали ёшсан!
Қизга боқди ота мунгайиб.
Ўйлаб кетди балки шу нафас
тулпор чопиб ўтган кунларин.
Секин деди нафасин ютиб:
— Феълини деб отни уришма,
пойгаларда ундадир ютуқ,
темиртандан яралгандир, суришма.
Эркин чўллар туғилган юрти,
шу боисдан олар улоқни.
Ёниб чопар юракда ўти,
йўлатмайди шундан бировни.
Ана бундай шавкати учун
наҳот, феълини кечириб бўлмас?
Кечирмасак ёғилар бутун
юртлаънати, ўчириб бўлмас.
Бу гапдан сўнг жим қолар ота.
Кейин келиб бироз ўзига:
— Қирчанғилар озми дунёда, —
дея қарар ота қизига.
Қандай фойда, манфаатлар бор?
Мақташади уни одамлар.
Балки, шундан бизларнинг тулпор,
Аччиқланиб чекади ғамлар.
Биз билмаймиз.
Тили бўлсайди
Феълин ўзи берарди айтиб.
Шундай дегач, ота қизига тўрсайди.
— Ташвишдаман сўзинг эшитиб, —
давом этди, отаи зорда, —
бахтинг сендан юзин бурмасин.
Қадимгилар билсанг, тулпорга
еркакларни нисбат беришган...
Шайтон урсин,
ота сўзи чинга айланди,
қизгинанинг бахти бойланди.
Аёл билан ҳаёт бежирим,
лек фожиа бундамас, асли,
аёл сифат эркак турқини
кўрсам қўзир энг ёмон жиним.
Гохо аёл эркак кўркини
олмоқ бўлар, бу қандай қилик?
Сабаби не? Уйла, топ, изла
Худо берган жинсидан тониб
нахот, аёл ушоқ юзига
тус беради эркак аталиб.
Урфни бунда қанчалик айби?
Ё қизиққон она табиат
шошдимикан? Ҳар кимнинг таъби!
Ачинаман уларга фақат.
Ким бўлмасин, эркакми-аёл,
ўзин билсин, билсин ўрнини.
Ютиб бўлган номус-орини,
Хушомаддан силаб қорнини
мамлакатни бошқарса алҳол
аёл сифат эркак не бўлар?
Ўзинг берган, ато этган дил,
парчасини сақла худойим.
Эркак бўлсанг эркаклигинг кил,
гар аёлсан — бўлгин мулойим.
Ўзгачамас, моҳият шунда...
Ўзинг қўлла ушбу оламда,
насиб эцин шундай бир аёл.
Енгиб ўцин шодлигу ғамни,
бахт келтирсин тулпор — қора ёл!
Айтматов. Қандай жамиятда бўлмасин инсон табиатига сурбетлик билан аралашсалар, ундан «янги» инсонни вужудга келтираман (яратаман, ясайман, таъмирлайман) деб ўйлаган кимса чучварани хом санайди. Аслида, ҳаддан ташқари жоҳил кимсаларгина инсонга тажовуз қилиши мумкин.
Шошқалоқлик барибир панд беради. Бўлмасам, ақли-ҳуши жойида бўлган одам шунақа деб сандирақлайдими? Эртакни ҳақиқатга айлантирмоқчи бўлган каллаварамларнинг хаёлидан нималар кечди экан? Бунақа хом хаёл ҳатто иблиснинг ҳам етти ухлаб тушига кирмаса керак!
Сенга битта воқеани айтиб бераман. Социалистик жаннат қуриб қўйилган жиннихона тўғрисида.
Ҳаммаси осон бўлади эркаклар билан аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тенглаштириш ғояси зарурий эҳтиёж натижасида (дастлаб, бу ғоя муаллифларнинг ўзига ғоят инсонпарварликдек туюлади!) туғилади. Ишчи кучи етишмай қолади. Демак, одамлар ёппасига коммунизм қурилишига жалб этилса, мақсадга мувофиқ бўлади. «Темир қўлларимиз билан инсониятни бахтли келажакка ҳайдаб киритамиз!» деган шиор ўртага ташланади. Шундан сўнг аёллар техникани эгаллашга, йирик завод-фабрикаларда дастгоҳни бошқаришга, абадий музлик қоплаган ўлкаларда эркаклар билан бир сафда туриб ишлашга тарғиб қилинади. Чақириқ дарҳол қўлма-қўл бўлиб кетади. Газета саҳифаларида улкан тракторни бошқариб бораётган нозик комсомол қизларнинг суратлари пайдо бўлади.
Афсуски, давлат томонидан ўтказилган «Ҳужум» кампанияси ўша даврнинг оғир хатоларидан бири эди дейиш камлик қилади. Бу инсониятга қарши қаратилган жиноят эди. Устига устак, илоҳий оламнинг қурилмасига қарши йўналтирилган жиноят эди. Xудонинг барқарорлигини инкор этган муртадлар Xудонинг вазифасини ўз зиммаларига оладилар ва «янги олам яратамиз» деб, даҳшатли ўйин бошлайдилар. «Новаторлар» ўзларининг аҳмоқона ғояси билан ёшларнинг катта қисмини заҳарлайдилар. Андрей Платонов ибораси билан айтганда, «ердаги жаннат»нинг тимсоли бўлмиш афсонавий «котлован» (хандақ) барпо этмоқчи бўладилар.
Шохонов. Ҳа, яхши ният билан дўзах томон қадам ташланади. Афтидан, у пайтлари ҳеч ким Инжили шарифда айтилган доно гапларни эсламайди. Ҳартугул, ҳеч ким бу билан ҳисоблашмайди. Уни тарих ахлатхонасига улоқтириб юборадилар.
60-йилларнинг бошларида Қозоғистоннинг Семипалатинск вилояти Шубартов тумани комсомоллари республикадаги ўрта мактабларнинг битирувчиларига «синф бўйича ёппасига чорвачилик соҳасига ишга борайлик!» деб мурожаат қиладилар. Бундан асло ажабланмаслик даркор. У пайтлари Чимкент вилояти газетасида корректор бўлиб ишлардим: ўша ташаббусни қизғин қўллаб-қувватлаган битта мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари тўғрисида ўзим ҳам мақола ёзганман.
Ўшанда менинг ташаббусим билан вилоят ижодкор ёшларининг клуби ташкил этилганди. Ҳузуримизга машҳур ёзувчи Ғабит Мусрепов ташриф буюради. Вилоят комсомол қўмитасининг котиби билан биргаликда қозоқ адабиётининг мумтоз вакилини қутлагани бордим. Салом-алиқдан сўнг, Ғабит оға янгиликлар билан қизиқди. Жуда ғайратли йигит бўлган комсомол котиби бидирлаб ахборот бера бошлади:
— Вилоятимизнинг икки мингдан ортиқ битирувчи синф ўқувчилари Шубартов комсомолларининг мурожаатини қўллаб-қувватлашга шайланиб туришибди. Улар имтиҳонларни топширган заҳоти комсомол йўлланмаси бўйича чорвачилик соҳасида иш бошлайдилар. Уларнинг ярмидан кўпроғи қизлар!..
Шу пайт Ғабит оға қошларини чимиради.
— Жамиятимизнинг асосий камчилиги шундан иборатки, биз эркакларнинг вазифаларини ҳам аёллар зиммасига юклаб қўйдик, — деди у.
Партия ташаббуси кескин танқид остига олинганини эшитиб, даҳшатга тушиб кетдим. Ахир, у пайтлари ҳеч ким бундай фикрни ҳатто хаёлига келтирмасди. Қизил Иттифоқ мафкура соҳасида ажойиб ғалабани қўлга киритган эди.
Албатта, ақл бовар қилмайдиган оғир замонларда аёлларнинг ўз зиммасига оғир мажбурият олишини тушуниш мумкин. Масалан, Сизнинг «Жамила» номли қиссангизни эслайлик. Луи Арагон уни: «Дунёда муҳаббат тўғрисида яратилган энг гўзал қисса!» деб баҳолаганди. Улуғ Ватан уруши йилларида аёлларимиз қариялар ва ўсмирлар қаторида туриб эрта тонгдан қора шомгача тер тўкиб меҳнат қиладилар. Кўпга келган тўйдан ҳеч ким қочиб қутилмайди.
Сиртдан қаралса, бу қисса худди уруш тўғрисида ёзилгандек туюлади. Арагон уни нима учун муҳаббат ҳақида ёзилган достон деб атайди? Чунки, Сиз ҳамма нарсадан устун бўлган Муҳаббатни тасвирлаб бергансиз. Айни чоғда ўлим ҳам ҳаққоний акс эттирилади. Феодал замондан қолган итоатгўйлик каби сарқитлар фош қилинади. Жамила маъшуқанинг эркин, қизғин қалби билан яшайди. Унинг учун олий ҳақиқат мана шу. Путурдан кетган, мунофиқ ахлоқ тарафдорлари қиссани қутуриб танқид қиладилар. Улар инсон туйғуларини темир катак ичига ҳайдаб киритиб, маҳв этмоқчи бўладилар.
Чике, Сиз инсон фақат меҳнатнинг ўзи билан бахтли бўлмаслигини исботлаб бердингиз. Шубҳасиз, миллионлаб ўқувчилар миллатидан қатъи назар Жамиладан озодлик илмини, қалб ва ақл-идрок эркинлигини ўргандилар. Тоталитар тузумнинг аёл усидан ўрнатган ҳукмронлигига қарши норозилик тимсоли — Жамила. Xалқ бу аёл сиймосида норозиликни кўрди.
Аминманки, гўзаллик ва меҳр қадрсизланган жойда жоҳиллик ва бачканалик бошланади. —"Эсимда, 50-йилларнинг бошларида овулимизда яшайдиган бир ёши ўтиб қолган аёл ўтин териб келиш учун жунайди. Алдоқчи дунёда муҳтожликдан ёмон нарса бўлмайди. Аёл бир кўтарим ўтинни орқалаб уйига қайтади. Йўлда бирдан тўлғоқ тутиб қолади. Xуллас, фарзанд туғилади. Аёл ўткир тош билан гўдакнинг киндигини кесади ва чақалоғини эски-туски кийимига йўргаклаб, боғлам ўтинини судраганча овулга келади. Минг машаққат билан тўплаган ўтинни ташлаб кетишга кўзи қиймайди. Аёл бир оз дам олишни хаёлига ҳам келтирмасдан уй юмушларига уннаб кетади. Мўридан тутун чиқаётганини кўриб эри билан қўшнилари уйга кирадилар. Бирдан чақалоқ йиғлаб қолади. Ҳамма ҳайрон бўлади. Аёл эса:
— Бу бизнинг боламиз, ўтин тергани бориб, туғиб олдим, — деб жавоб қайтаради бамайлихотир.
Айтматов. Илгари аёллик ҳаловати нима эканини, эркакларнинг самимий муносабатларини кўрган рус хотинлари аламли қўшиқ тўқишади:


От ҳам ўзим, ҳўкиз ҳам.
Ҳолбуки, эр ҳам ўзим.
Пайти квлса, хотинмав,
Бизларга берсин тўзим!
Афсуски, «киши руҳининг муҳандислари» бўлмиш биз ёзувчиларнинг ҳам бу борада айбимиз бор: социалистик реализм методига амал қиламиз деб аёл-раҳбар тимсолини уялмасдан адабиётга олиб кирдик. Аёл директор, парткўм котиблари эркакдан баттар қўпол, шаллақи, уддабурон бўлишади. Туриш-турмуши ҳам, гап-сўзлари ҳам эркакшода. Шундай қилиб, коммунист-конструкторлар Xудонинг ўзи яратиб қўйган аёл билан эркак ўртасидаги тафовутни йўқотмоқчи бўлдилар.
Шохонов. Ушбу суҳбатимизга алоқадор бўлгани учун «Ла Валлетт оқшоми» номли шеъримни ўқиб бермоқчиман. Буни 15 йил бурун ёзганман, ҳали эълон қилинмаган. Архивимда ётган эди.

I

Кўз очиб юмгунча
унутиб дардларини,
бўй етган Сандра
дераза олдига чиқди.
Сочига улаб
толпопук, тўла сават
мевани олдига йиқди.
Сал кўтаргин чироғингни пилигин,
йўлбошловчи тушунтирар
Сандранинг кимлигин.
— Қадимий одати Малта қишлоғин
куёв бўлиш ниятида юрган йигит
чапдастликда ютиб чиқсин ўртоғин:
бири чалар гитара, бошқаси дўмбирани,
яна кимдир рақс тушиб жон терига,
кимдир эса шеърга солар Сандрани.
Сандра-чи, деразадан кузатади барчани,
олдидаги мевалардан кавшаниб...
Қай йигитга кулиб боқса Сандра
куёв ўша — тегади эрга...
Гименей, ҳой, ўйна, мана хотининг,
сўнг гапирма ундоқ экан, бундоқ деб.
Уйландингми, худога айт додингни,
аҳмоқ бўлса ё ўзига берса зеб.
Уйландингми — бўйинтуруқ бўйнингда.
Арз айлама, ёқтирганинг қўйнингда.
Одат шундай: умр бўйи биргасиз.
Бирингиз — бит бўлса, яна биринг—
бургасиз.
Ажралиш йўқ, бахт ҳақида ўйлаш йўқ.
О, Гименей, Гименей, мана сенга ўқ!
II

Малтани ҳам бизга танитган,
олиб чиққан денгизга шу Ой.
— Дардинг олсам, нимам камибди!
Лекин жимдир, осмонда чирой.
нур ёғилар денгиз қўйнига,
Ла-Валлетт оқшомга кирар.
Ўтказамиз орол бўйида
ҳижрон туни секин қисқарар.
Уйқусираган қирғоқ бўғриқар,
ҳансирайди, иссиқдан пишган.
— Сингилжоним, келгин яқинроқ,
не сабабдан кўзларинг шишган?
— Оғажоним, — дейди қизгина,
хаста одам овозидай дард, —
мен бир отман, йўқдир тизгиним,
бахцизлиқдан пора бўлган қалб.
Ҳайронлигим ортади баттар:
бу қандай гап? Мақсад нимади?
— Оға, билсанг, иснод ётар
ҳаётимда, қора шарманда. —
Жим тургайман одамовидек,
Қани, нени айтади яна.
— Ташлаб кетди, севгилим, оға,
шундан ғамим, аламим менинг. —
Қарашлари қўрқинч тус олди,
нигоҳига дош бермоқ мушкул.
Ҳазил қайда, ҳазил йўқолди.
— Қасос олмоқ ниятим нуқул.
Кечирмасман, аввал эркалаб.
Лаънат сизга, юзсиз эркаклар!
Қонлар туцин сизларни, ё раб! —
Қарғаб-қарғаб ўгирилдинг терс,
барчасига гўё мен айбдор.
Билганим йўқ узоқ Малтада
сен ғарибга бўлишим дучор.
Илож қанча чиқса ҳам жони,
еркакларнинг ёнин оламан:
— Сени ташлаб кеган кимсани
рости билан севгандингми, айт?!
Ғазабдан жой топмас қўйгани
у ўзини шу пайт.
— Севганига ўлим тиламас,
Ишқивордан яхшилаб билгин.
Юпатмоққа айтганим эмас,
оқ сочларим сабабин сўргин!
Тайёрдирман эркаклар учун
сўрамоққа шафқат ва раҳм.
Билсанг агар ўзим ҳам бутун
фариштамас, бордир гуноҳим.
Сабр айлагин, яна муҳаббат
юрагингни қитиқлаши бор.
Бўлмас ахир асрий маломат,
қуёш чиққач, кетади ғубор.
Бироқ, сингил, шу чоқ араз-ла
ёв қувгандай учди ёнимдан.
Аритмоқчи бўлдим ғаразин,
воҳ, келмади бу иш қўлимдан.
Ўша кечда Малта устида
сузар эди қирғоқсиз осмон.
Кўп ўйладим: наҳот, табиат
жафо чекар қиздай беомон?
III

Кечда толгул яшнатади
Ў-ў, Малтанинг осмонини.
Эҳ, гўзалим Сандра!
Юрибсанми, омонми жонинг?
Хаёлимда баъзан кўраман
тўлқинларни кесган оролни.
Осон эмас, тан олмоқлик
ўзи қилган машъум гуноҳни.
Қирғоқ, чорлар, бораман ёлғиз.
Чарх уради дайди шамоллар.
Ҳаёт — топиш, қайта йўқотиш,
Йўлда ўтар умри одамнинг.
Айтматов. Инсон ўзи чинакам яхши кўрадиган одамига ҳеч қачон ёмонликни раво кўрмайди. Ҳақиқий муҳаббат билан ҳою ҳаваснинг фарқи ҳам ана шунда. Ошиқ қалб соҳиби ўзини ўйламайди. Ошиқ ўзини қурбон қилиб, маъшуқасини сақлаб қолишга тайёр туради. Сенинг қаҳрамонларинг — ўзига бино қўйган худбин кимсалар. Ундай кимсалар тиқилиб ётибди. Яқин-яқингача айрим замондош аёллар коммунист-ерларини ҳар хил товламачиликлар воситасида ипсиз боғлаб олган эдилар: партбилетингдан маҳрум қиламан деб, дўқ-пўписа қилардилар. Бечора эркак гўё дўзахда яшашга мажбур бўларди. Агар бундай эр бугун хотинига «талоқ» берса борми, эртагаёқ масаласи парткомда муҳокама этиларди, индинга эса райком, ҳатто горкомда етти дўзах азобини бошидан кечирарди. Имконият чекланган эди: ё қаллиғинг билан то умрингни охиригача ит-мушук бўлиб яшашинг керак, яъни тирик мурдага айланишинг лозим ёхуд партбилетни топшириб, жиноятчи деган тамға остида ишдан ҳайдалишинг зарур. Таниш-билишлару қариндош-уруғлар жўр овоз бўлишиб, «жиноятчи эр»ни ит пийпалаб ташлаган тулки аҳволига солиб қўйишлари тўғрисида гапирмаса ҳам бўлади. Ўз виждонининг ҳукмига бўйсунган эркак қолган умрини шундай азобда кечирарди. У энг «инсонпарвар» жамиятда партия билан давлатнинг инсон ҳуқуқларига ҳақиқий муносабати шунақа эди. Бу маънода ўзларини жинидан баттар ёмон кўрадиган эрлари битта кўрпанинг остида тепкилашиб ётгани учун айрим аёллар жонажон партиядан миннатдор бўлиши керак.
Шохонов. Эркакшода аёллар ва хотинчалиш эркаклар муносабати узоқ вақт мобайнида ёш авлод тарбиясига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Мен мактабда ўқиб юрган йилларда эркак муаллимлар кўпчиликни ташкил этарди. Уларнинг ўрни бошқача эди — айримлари биз учун идеал бўларди.
Айтматов. Шўро ҳокимияти ҳукм сурган кейинги 15-20 йил давомида мактаблардан олий ўқув юртларида аёл ўқитувчиларнинг миқдори кескин кўпайиб кетди. Ҳозирги ёшлар болалар боғчаларида, мактабларда, олий ўқув юртларида асосан хотинлар қўлида тарбия олишяпти. Эркак таъсирини сезмаган болалар, ўсмирлар беихтиёр аёл мураббийларнинг айрим сифатларига тақлид қила бошлайдилар. Ўз лафзидан қайтгандан кўра, ўлимни афзал деб биладиган ор-номусли эркаклар ўрнига тинимсиз маҳмадоналик қиладиган, фақат ўзининг ҳузур-ҳаловатини ўйлайдиган беномус эркаклар бемаза қовуннинг уруғидай кўпайиб кетди. Бу масала жамиятимиз учун жиддий муаммога айланди.
Оқибат шундай бўлдики, ўзимиз истамаган ҳолда эркак билан аёлнинг асил вазифаси тўғрисида чўлтоқ тасаввурга эга бўлган авлодни вояга етказиб қўйдик.
Эркаклар нима учун ўқитувчи бўлишдан ор қиладилар? Бу саволнинг жавоби кундай равшан: биринчидан, бу касб эгалари эътибордан қолган; иккинчидан, маоши кам. Мисол учун, айтайлик, Олмония билан Францияда (ўйлайманки, Ғарбдаги бошқа тараққий этган мамлакатларда ҳам шундай) энг обруй-еътиборли касб эгалари деб ўқитувчилар, дўхтирлар, полициячилар ҳисобланади. Масалан, Англияда болалар боғчасига тарбиячи ёки мактабга ўқитувчи бўлиб ишга кириш учун жуда катта кўрик-танловда ғолиб чиқиш керак. Ниҳоятда адолатли йўл шу: бошқа иш қўлидан келмагани учун таълим-тарбия соҳасига тасодифан кириб қолган беғам кимсалар болаларнинг тарбияси билан шуғулланишини ота-оналар мутлақо истамайдилар.
Нафсиламбирини айтганда, бир пайтлари Шарқда ҳам домла-муаллимлар бениҳоя ҳурматли зотлар каби эъзозланарди. Ҳозир-чи?!
Изланишдан, учрашувдан айрилиқдан иборат бўлган бу ҳаётда Гомер ва Шекспир тараннум этган аёл таровати, аёл улуғлиги жамиятнинг ахлоқий асосини ташкил этмоғи лозим. Жамиятда ҳар қандай ўзгаришлар рўй беришидан қатъи назар, унинг пойдевори ўзгармаслиги керак.
Шохонов. Назаримда, суҳбат мавзусини ўзимизга бурадиган пайт келди. Ахир, биз ҳам одам, одамларга хос хусусиятлар бизга ҳам бегона эмас. Қизиғи шундаки, агар бирорта йигит бир вақтнинг ўзида ўнта қиз билан ошиқ-маъшуқ бўлиб юрса ҳам ҳеч ким бунга эътибор бермайди. Лекин, дунёга машҳур бўлган Чингиз Айтматовнинг ҳар бир қадами одамларнинг кўз ўнгида...
Айтматов. Ҳар бир тақдир чексиз-чегарасиз, мураккаб сирлари билан яратилади. Ҳар бир инсон ўз ҳаётида тақдир тақозосига кўра, пешонасига ёзиб қўйилган аёлни ёки эркакни учратади. Учрашгач, улар биргаликда ўзларининг бахт-саодатини қидирадилар. Бу борада ўзим ҳам истисно эмасман...
Менинг ҳаётимда ҳам унутилмас дамлар бўлсан. Ҳозир фақат хотирага айланиб қолган эса-да, аммо ҳамон эсимга тушиб қолса, қалбим ларзага тушади. Яширмайман, талабалик йилларимда турли-туман зиёфат кечаларида, рақс майдонларида кўплаб қизлар билан танишганман. Тунлари мижжа қоқмасдан уларга мактублар ёзардим, дилимни изҳор қиладиган энг таъсирчан сўзларни излаб қийналардим, сўнг улардан ҳам қалин конвертларга жойланган мактублар олардим. Меҳр билан кашта тўқилган жуда кўп рўмолчалар каминага совға қилинган. Эсингдами, каштали рўмолча совға қилиш бир пайтлар урф бўлган эди? Ширин жилмайишингга қараб туриб билдимки, ўзинг ҳам анча-мунча рўмолча олган кўринасан...
Аммо, ўткинчи туйғулар қанчалик тез аланга олган бўлса, шунчалик тез сўниб қоларди. Бу ҳол гулдан гулга қўниб юрган капалакка ўхшайди. Улар юракда из қолдирмасди. Бироқ, мен ўз ҳаётимда бутун вужудимни қамраб олган Муҳаббатни ҳам учратганман. Биз бир-биримизни излаганимиз йўқ. Ҳаммаси ўз-ўзидан рўй берди. Ўша тасодифий учрашув тақдирнинг бебаҳо инояти бўлди. Менинг ҳаётимни нур бўлиб ёритган Аёл — қирғиз санъатининг юлдузи, машҳур балерина Бибисора Бейшеналиева эди.
Ўша азиз сиймо ҳозиргача тушларимга киради, бедор қилади, кўнглимни кўтаради, ўтмишга қайтаради... 50-йилларнинг охирлари. Москвадаги Адабиёт институтини тамомладим. Асарларим марказий матбуотда нашр қилина бошлади. Мен тўғримда гапириб қолишди. Ўша пайтлари Болтиқ денгизи флотида хизмат қилаётган қирғиз оилаларининг болаларига оталиқ ёрдами кўрсатадиган делегация ташкил этидди. Каминани ўша пайтлари Фрунзе шаҳар партия қўмитасининг биринчи котиби вазифасида ишлайдиган Турдиакун Усубалиев ҳузурига чақириб делегация таркибида Ленинградга бориб келишни таклиф этди.
Қирғизистоннинг опера ва балет театри труппаси ўша кунлари «Ленфилм» студиясида «Чўлпон» балет-филмини суратга олаётган эди. Бош партияни ижро этаётган Бибисора Бейшеналиева билан ўша жойда учрашдим. Кейинчалик билдимки, тақдир пешонамга шу учрашувни ёзиб қўйган экан.
Икки-учта денгизчи ҳамроҳлигида катерда «Аврора» крейсери ёнига сузиб борган чоғимизда бизнинг делегация палубада турган эди. Улар орасида оқ-сариқдан келган, кўзлари доим кулиб турадиган Бибисора ҳам бор эди. Унинг келишган сумбатини, қоп-қора сочларини денгиздан эсаётган майин шамол силаб-сийпаларди. У кулимсираб бизга қўл силкитиб қўйди. Илгари бир-биримиз тўғримизда кўп эшитган бўлсак-да, лекин шахсан таниш эмасдик. Негадир жуда осон яқин бўлиб қолдик, бир-биримизга ажиб меҳр қўйдик. Буни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Агар бизнинг нозик туйғуларимиз бирдан ўт олиб, гулханга айланиб кетди десам, ҳойнаҳой, ишонмасанг керак. Биз аввал учрашмаганимизга ҳайрон эдик.
Атрофдаги одамлар, қушларнинг чуғурлаши, япроқларнинг шитирлаши, денгиз тўлқинларининг шовуллаши — ҳамма-ҳаммаси мутлақо бошқача тусга кириб қолди. Менинг атрофимдаги дунё таниб бўлмас даражада ёрқинлашиб, гўзаллашиб кетди.
Ленинграднинг оппоқ тунлари қўйнида Нева соҳилларида чарчоқ нималигини билмасдан узоқ-узоқ сайр қилардик, бир-биримизга айтадиган гапларимиз ҳам сира тугамасди. Бахтли дамларимиз бир неча соат давом этдими ёки бир неча аср давом этдими, буни ҳеч ким билмасди. Шу пайтгача яшаб ўтган умрим иккинчи даражали бўлиб қолди. Оламда фақат мен билан Бибисора бор эди. Мен ва у...
Бир неча кун ҳам кўз очиб-юмгунча ўтиб кетди. Делегациямиз Қирғизистонга учиб кетди. Юрагимнинг ярмини Нева соҳилларига ташлаб кетишга кучим ҳам етмади, хоҳишим ҳам бўлмади. Икки ўт орасида қолдим. Ниҳоят, Москвада ишим бор эди деб баҳона қилдиму Ленинграддан кетмадим. Икки-уч кундан сўнг пойтахтга йўл олдим. Орқамдан Бибисора ҳам етиб борди. «Москва» меҳмонхонасида бир кечаю бир кундузни бирга ўтказдик, холос. Лекин, бу руҳий яқинликнинг унутилмас дамлари бўлди. Биз қайта-қайта хайрлашардик, бироқ асло бир-биримиздан асло ажралгимиз келмасди. Ахири мен Бибисорани электричкада Ленинградга қадар кузатиб бордим. У мени Москвагача қайтадан кузатиб қўймоқчи бўлди. Лекин, мен қаттиқ туриб, зўрга ниятидан қайтардим.
Ўша кундан эътиборан то Бибисоранинг сўнгги кунларига қадар — ўн тўрт йил мобайнида юрагимда аланга олган ёлқин бир дам ҳам сўнмади.
Албатта, мана шу ўтган йиллар давомида ҳар хил миш-мишлар бизни роса безор қилди.
Бибисора Ленинградда ўқиган эди. Театр, кино, адабиёт соҳасини теран тушунарди. Унинг санъат тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари жуда чуқур ва ўзига хос бўларди. Бетимсол истеъдод соҳибаси, бағоят гўзал аёл бўлган Бибисоранинг бутун ҳаётимга, ижодимга ўтказган таъсирини сўз билан ифодалаб бўлмайди.
Энди кимнингдир кўнглида ҳақли савол тутилиши мумкин: худди «Минг бир кеча» эртакларидаги ошиқ-маъшуқлар каби бир-бирини жонидан ҳам ортиқ даражада яхши кўрадиган бу инсонлар нима учун турмуш қурмайдилар? Мен ана шу мавзуда гап бошлаган пайтларим Бибисора гапни дарҳол бошқа томонга буриб юборар ёки ҳозирча шошилмасликни маслаҳат берар эди. Биз кейинчалик Дзержинский булваридаги уйдан бир-бирига қўшни подъезддан янги квартира олдик. Кунларнинг бирида биз ёлғиз қолган пайтимиз Бибисора ғамгин кулимсираганча:
— Ачинов (у фамилиямнинг бош ҳарфи билан исмимнинг биринчи бўғинидан шундай ном ўйлаб топганди), нима демоқчи эканингни билиб турибман. Айтадиларки, бир-бирларини ҳақиқий яхши кўрадиган одамларнинг тақдири қўшилмас эмиш, — деди. У бирпас сукут саклади. — Эҳтимол, шундай бўлиши керакдир. Кундалик оилавий ташвишлар ҳар қандай буюк туйғуларни емириб юборади. Ўз муҳаббатимизни никоҳ кишани билан занжирбанд этишимиз шартмикан?
«Суйган ёрига турмушга чиқишни орзу қилмайдиган аёл бормикан?..»
Кейинчалик тушундимки, Бибисора мени партиядош «ўртоқлар»им билан адабиётчи ҳамкасбларимнинг шафқациз зарбаларидан асраб қолишни истарди. У ўзини асло ўйламасди.
Ўша йилларда талоқ — қўйди-чиқди нима эканини ўзинг ҳам биласан. Мен Бибисоранинг гапларига кўниб, тўғри қилганманми? Бу савол энди мени умрбод қийнайди.
Шохонов. Бундай жазо турлари қозоқлар ўртасида ҳам жуда кенг тарқалган эди. Бизнинг адабиётимизнинг мумтоз вакили Ғабит Мусрепов, машҳур қаҳрамон-ёзувчи Бовуржон Момишули, таниқли қўшиқчи Ермак Серкабоевлар қайта уйланганлари учун узоқ вақтгача танқидга учраб, фелетонларнинг бош қаҳрамонлари бўлиб юрдилар.
Айтматов. Биз нималар демайлик, менинг юлдузим ёрқин порлаши учун Бибисора ўзининг аёллик бахтини қурбон қилади. Мушоҳада — онгнинг вазифаси, туйғу — юракнинг имтиёзи. Бир-бирига антагонистик душман бўлган ана шу икки фазилат фақат буюк шахс тимсолида мужассам бўлиши мумкин. Буюк шахсгина суюкли ёрининг фойдасини кўзлаб ундан юз ўгиради.
Бир куни Бибисора икковимиз «Москва — Олмаота» поездида Фрунзега келаётган эдик. Икки кишилик шинам купе. Ҳеч ким телефонга чақириб ёки эшик қўнғирогини жиринглатиб безовта қилмайди. Уч кечаю уч кундуз гўё эртак мисоли ҳайратомуз кечди. Вақт тўхтаб қолди. Биз худди бошқа бир оламга тушиб қолгандек эдик. Ҳар хил мавзудаги суҳбатларимиз, бошқа пайтлари бировга айтиб бўлмайдиган сирли гапларимиз, адабиёт ва санъат тўғрисидаги баҳс-мунозараларимиз бир-бирини тўлдирарди. Ўшанда илк бора англаб етдимки, ўй-хаёллари, руҳияти, феъл-атвори, табиати жиҳатдан ўзингга яқин инсонни топишдан-да аълороқ бахт йўқ экан. «Шундай кун ҳам бўладики, уни бутун бошли бир асрга ҳам алмаштирмайсан. Бугун менинг ҳаётимдаги энг бахтли кундир».
Ахир, Бибисоранинг ҳаяжон ичра айтган ўша сўзларини унутиб бўладими?
Поезд эса бизни худди беозор йўрга каби манзил томон олиб борарди. Баъзан вагон деразасидан табиатга мафтун бўлиб тикилиб қолардик. Россиянинг битмас-туганмас кўм-кўк ўрмонлари, худди халқ қалбидек бепоён Қозоғистон даштлари кўз ўнгимиздан бир-бир ўтдилар. Поездимиз Орол шаҳрида тўхтагач, тоза денгиз ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олиш учун ташқарига чиқдик. У пайтлари Орол денгизининг тўлқинлари шаҳар остонасини ювиб турарди. Қуёш шуъласида ўйноқи тўлқинлар йилт-йилт қиларди. Кейин Қизил Ўрда, Арис, Чимкент, Тулқубос бекатлари келди...
Эсингдами, бир сафар биз сенинг машинангда Тошкентдан Бишкекка қайтгандик? Қип-қизил қуёш аста-секин уфққа эниб борарди, осмоннинг ярми шафақ рангига бўялган эди. Ҳаяжонли дақиқалар эди. Тулқубосга яқинлашгач, баланд тепаликни айланиб ўтиш учун темир йўл кескин бурилиш ясайди. Баҳор ва ёз фаслида бу жойлар чаманзор бўлиб кетади; унга қараб сира тўймайсан. Ўшанда сендан машинани тўхтатишингни илтимос қилдим-да, машинадан тушдим. Қандай гўзал! Xудди 25 йил аввалгидек баланд тепалик ёнбағридан Олмаота тарафга поезд ўтиб борарди. Темир йўл четидаги тепаликни икки-уч қатор бўлиб ўраб турган темир тўсиқлар ҳам ўзгаришсиз эди. Қишда тепалиқдан қор кўчкиси тушиб, йўлни тўсиб қолмаслиги учун шундай ғов ясаб қўйилганди. Юрагим хаприқиб кетди. Шу ердан ўтаётганимизда, айнан мана шу жой Бибисорани бағоят тўлқинлантириб юборганди. У табиат гўзаллигини кўриб, худди ёш боладай қувонган эди. Биз Бибисора билан биргалиқда жуда кўп ажиб шаҳарларни, тарихий гўшаларни, диққатга сазовар ўлкаларни зиёрат қилгандик. Масалан, Фрунзе шаҳрини олиб кўрайлик. Айрим уйлар, чорраҳалар, истироҳат боғлари ёнидан ўтаётиб, қайси нуқтада нималар тўғрисида гаплашганимиз, нима учун хурсанд бўлганимиз ёки нега хафа бўлганимиз худди кечагидек ёдимда турибди.
Эсингдами, яқинда Қирғизистон Давлат опера ва балет театрига қандайдир учрашувга боргандик! Мен нималар тўғрисида гап-сўз бўлганини умуман эшитмадим, ўз хаёлларим билан банд эдим, Бибисоранинг беназир иқтидори мана шу саҳнада гуллаб-яшнади. Менинг кўз ўнгимдан худди кинодагидек у билан боғлиқ бўлган воқеалар бирин-кетин ўта бошлади. Саҳнага қарасам — бас, у гўё оққуш каби учиб юрган бўлади. Бибисора айнан худди шу тимсолда хаёлимга ўрнашиб қолган. Айтиш мумкинки, мен унинг мангу навқирон руҳига ўрнатилган тирик ҳайкалга ўхшайман.
Қайсидир бир гастролдан у бетоб бўлиб қайтди. Диагноз — кўкракда ёмон шиш пайдо бўлган эди. Бибисорани Кунцево касалхонасига ётқиздик. У бир ярим йил азоб тортди. У тортган азоб-уқубатларнинг ҳаммасини гапириб бўлмайди. Касалхона ҳудудига фақат махсус рухсатнома билангина кириш мумкин эди. Бибисора билан битта палатада худди ўшандай диагноз қўйилган СССР халқ артисткаси Олга Николаевна Андровская ҳам ётарди. Александр Трифонович Твардовский ҳам худди ўшандай бедаво дардга чалинган бўлиб, у ҳам Кунцевода даволанмоқда эди. У биринчилардан бўлиб каминага ёзувчилик соҳасида «оқ йўл» тилаган, илк қиссаларимни ўзининг «НовÑ‹й мир» журналида эълон қилган эди. Қачон касалхонага борсам, албатта, унинг ҳолидан хабар олиб қайтардим. Врачлар нечоғлик ҳаракат қилишмасин, у тез суръатда ўзини олдириб қўйди. Кўп ўтмасдан Твардовский оламдан ўтди.
Бибисора ҳам кунма-кун сўлиб борарди. Унинг ёстиқдан бошини кўтаришга-да кучи етмасди. У бутунлай ўзгариб кетди. Ёқимли кўзларининг нури хира тортиб қолди. Ўшандан кейингина англадимки, Бибисоранинг дарди бедаво экан. Оёқларимда мадор қолмади...
Қиттак ҳаракат қилса — бас, Бибисоранинг жони қийналиб кетарди. Шундан сўнг уни Фрунзега олиб қайтдик. Иш жойимда босим ўтира олмасдим, касалхона теварагида тинчини йўқотган одам каби айланиб юраверардим. Умрининг саноқли кунлари қолганини билиб, Бибисора тақдирига тан берди. Мен ҳузурига кириб борган заҳотим кайфиятимни кўтариш учун мажолсизгина кулиб қўярди. У сўнгги дамларида ҳам мени бало-қазолардан асрайдиган фаришта бўлиб қолди.
1973 йилнинг 11 май куни Бибисора вафот этди.
Шохонов. Гувоҳларнинг айтишича, Опера ва балет театрида бўлиб ўтган видолашув маросимида сиз бор товушда ўкраб йиғлаган экансиз. Ўша пайтдаги республика раҳбарларидан бирининг тоқати тоқ бўлиб: «Анавини сал тинчитиб қўйинглар-е, жонга тегди-ку!» деган экан. Ундай кимсалар умр бўйи бирга яшаган ўз хотинининг жанозасида ҳам обрўйидан тушиб қолмаслик учун бир томчи кўзёш тўкишдан ор қиладилар. Агар тоталитар тузум шароитида юқори мансабда ўтирган, хотини бор коммунист, Сиздек машҳур инсон одамлар олдида ўкраб йиғлаган бўлсангиз, демак, ростдан ҳам суюкли аёлингиздан ажралгансиз, бошингизга чинакам оғир мусибат тушган.
Эсимда, бир куни самимий суҳбат қуриб ўтирган пайтимиз таниқли қирғиз шоири Суюнбой Эралиев бояги мавзуга тўхталиб: «Бибисора ажойиб инсон эди. Унинг гўзаллиги ҳам табиий бўлиб, ақл-идроки ва бошқа фазилатлари ҳақиқий қирғиз қизларига монанд эди. Ўз вақтида ўзим ҳам, бошқа шоирлар ҳам унга шеърлар бағишлаганмиз. Бибисоранинг бевақт ўлими бутун қирғиз халқини, унинг жамики мухлисларини ларзага солиб юборди. Эшитишимча, улар буюк пок муҳаббат билан бир-бирига боғланган эдилар. Чингиз Бибисоранинг жанозасига қоп-қора кийимда, кўзлари шишган ҳолда келди. Чингиз кўзёшларини яшириб ўтирмади. Айрим таъзиячиларга унинг ҳолати мутлақо ёқмади. Тўрт тарафдан: «Уялса бўлмайдими! Ахир, хотини бор, битта оиланинг бошлиғи!» деган шивир-шивирлар қулоққа чалинарди. Мен эсам фаҳр билан: «Чингиз ёзувчи сифатида буюк бўлгани каби эркак сифатида ҳам буюкдир! У суюкли аёлини сўнгги йўлга эркакка муносиб равишда кузатиб қўймоқда!» деб ўйлардим ичимда», деган эди.
Айтматов. Самимий сўзлари учун Суюнбойга катта раҳмат! Бибисорани йўқотиб, мен тақдиримни йўқотганимни одамлар қаёқдан билишарди?
Шохонов. «Манас» эпосининг 1000 йиллиги байрам қилинаётган тантанали кунларда Бишкек марказида Турғунбой Содиқов яратган «Эл қуту» монументал ҳайкали очилди. Бу ажойиб ёдгорлик гўё қирғиз халқининг ўғил-қизларини шуҳрат чўққисига олиб кетаётган бургутга ўхшайди. Ёдгорликнинг бир тарафида чуқур ўйга толганча Сиз турибсиз, бошқа тарафда эса бетимсол Бибисора Бейшеналиева; қирғиз санъатининг осмонида виқор ила парвоз этиб юрган оққуш.
Бу ҳол тасодифми ёки ҳайкалтарошнинг хаёлими? Лекин, фоний дунёда тақдирлари қўшилмаган икки буюк зот ёдгорликда ҳам ажралиб туришибди: ўзлари жонидан ҳам азиз биладиган тоғларга, серҳосил далаларга ҳар хил нуқталардан назар солмоқдалар, Иссиқкўлни томоша қилмоқдалар...
Ёдгорлик очилаётган пайтда мен Сизнинг ёнингизда эдим. Сиз Бибисоранинг бронза сиймосига узоқ вақт меҳр билан тикилиб қолдингиз...
Айтматов. Бибисора вафот этгач, орадан кўп вақт ўтмасдан мени Италияга таклиф қилдилар. Теплоходда Сицилияга жўнадик. Очиқ денгиз. Ойдин оқшом. Салқин шабада эсарди.
Олислардан улкан шаҳарнинг чироқлари милтираб кўрина бошлади. Бирдан Бибисора икковимиз эшитишни ёқтирадиган мусиқа товуши қаёқдандир таралиб қолди. Одамлар палубада рақсга тўша бошладилар. Мен эсам, бир четда тўсиққа суянганимча юм-юм йиғлардим. Кўзёшларимни яшириб ўтиришга ҳеч қандай хожат йўқ эди: атроф денгиз, оқшом, кўқда ой балқиб турибди, кимсасиз орол, ўзим билан ўзим ёлғиз қолган эдим...
Ўша мусиқа товушини ҳозир эшицам ҳам тўлқинланиб кетаман. Дарҳол Бибисора эсимга тўшади. Бу туйғуни тушунтириб беришга ожизман.
«Кассандра тамғаси» романимда битта воқеа бор: менинг қаҳрамоним делегация таркибида Японияга бориб қолгач, оқшом чоғи пароходда сузиб юради. Ўша манзара, ўша кечинмалар. Бу гал япон мусиқаси таъсири остида уйғонган хотиралар бир-бир кўз ўнгидан ўтаверади. Италияга қилган сафарим чоғида ёлғизликнинг ва Бибисора соғинчининг тимсоли сифатида ўша манзара хотирамга муҳрланиб қолган.
Шохонов. 70-йилларнинг ўрталарида биз Москвада учрашиб қолдик. Сиз мени меҳмонхонага таклиф этдингиз. Ўшанда биринчи марта рафиқангиз Мариамни кўрдим. У Сиз билан ёнма-ён ўтирарди. Тақдир Сизга шундай очиқ кўнгул, очиқ чеҳра аёлни насиб этгани учун ичимда хурсанд бўлдим. Сизни у чинакамига ҳурмат қилиб, эъзозлаб қолмасдан, айни чоғда ижодингиз учун қулай имкониятлар яратиб беради, қўлидан келганча кўмак беради. У мулоҳазакор, маданиятли, иқтидорли аёл; «Асрни қаритган кун» («Бўронли бекати») романингиз асосида манқуртчилик мавзусида махсус киносценарий ёзган. Туркманистон студияси ўша филмни суратга олиб, экранга чиқарди. Ёнингда ички оламингни тушунадиган, ҳамфикр инсон бўлса, шунинг ўзи жуда катта бахт.
Айтматов. Бибисоранинг ўлимидан сўнг бўшаб қолган кўнглимни тўлдирадиган бирор нарса тополмадим...
Шунақа гаплар, Мухторжон. Дастлаб, учрашув-умид бахш этган, сўнг айрилиқ-азоб берган муҳаббат пешонамга ёзилган экан. Ўшандай оғир дамларда Мариям билан учрашув насиб қилди. Аста-секин вақт ўтиши билан азоб-уқубатлар ортда қолди, ҳаёт изига тушиб кетди. Мариям икковимизнинг иккита умидимиз, иккита суянчиғимиз бор — қизимиз Ширин ва ўғлимиз Элдор. Xотиним икковимиз орзу қиламизки, фарзандларимиз қандай касб-ҳунарни танлашмасин, фақат муносиб инсон бўлиб вояга етишса бас.
Шохонов. Xудо хоҳласа, айтганингиз бўлади. Яқинда қизингиз мени жуда хурсанд қилиб юборди. Олмаота тайёрагоҳидан оилангизни Брюсселга кузатиб қўяётган пайтимиз, Сиз тасодифан эшитиб қолмаслигингиз учун астагина қулоғимга шивирлади:
— Мухтор амаки, дадамнинг қанд касали бор. У меҳмондорчилик пайти касалини эсдан чиқариб, ширинлик тановвул қилиши мумкин. Илтимос, дадамга кўз-қулоқ бўлиб юринг.
Айтматов. Кўп вақтимизни бирга ўтказамиз. Шу боис қизим отасини сенга топширган бўлса керак...
Шохонов. Журналист Жонибек Жонузоқ диктофонни қўлига олиб, Сиз ўз ҳаёт йўлингизда учратган аёллар тўғрисида «материал» тўплаб, «Айтматовнинг ойимлари» номли китоб нашр эттирди. Бу китоб ҳатто баъзи бир туманлардаги озиқ-овқат дўконларини пештахталарида турибди. Ўзим кўрдим.
Айтматов. Бировнинг қалбини худди чигит ивитиладиган ҳовуз каби титкилаб кўриш — ғирт пасткашлик. Агар кимнингдир шундан бошқа қиладиган иши бўлмаса, майли, ёзаверсин. Ахир, қайси бир чобуққаламнинг қўлидан ушлаб турасан?!
Керез — менинг биринчи хотиним. Биз талабалик пайтимиздан эътиборан оғир давонларни ва айни чоғда ёшликнинг сурурли йилларини ошиб ўтдик. Xудо раҳмат қилгур онам Нағима хоним билан улар худди она-боладек узоқ йиллар давомида ёнма-ён яшадилар. Керез менинг Санжар, Асқар исмли ўғилларимнинг онасидир. Xудога шукр, иккови ҳам мустақил инсон бўлиб вояга етди. Ҳозир ишлаяптилар.
Таттибиби Турсунбоева масаласига келсак, ўз вақтида у ҳам қалбимнинг тўридан жой олганди. У ноёб истеъдод соҳибаси бўлиб, қирғиз театр санъатининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган.
Тақдирнинг тор кўчаларида бошқа аёлларни ҳам учратганман. Лекин худога шукрки, улар анави чобук-қаламнинг қўлига тушмайдилар. Чин дилдан иқрорманки, мен учун илҳом париси бўлган аёлларни учратганим тақдирнинг иноятидир. Улар туфайли самарали ижод қилдим, бахтнинг юлдузли онларини бошимдан кечирдим.
Шохонов. Қирғизистонга элчи бўлиб келган йилим, «Руҳоният» жамияти Тўқтагул номидаги Давлат филармониясининг катта залида каминанинг ижодий кечамни ўтказди. Кеча адоғида нотаниш бир аёл ёнимга яқинлашди-да:
— Мухтор, азизим, сен мени эслолмасанг керак. Мен Керезман, Чингиз оғангни... — деб гапини нима билан тугатишни билмай қолди.
Мен ҳам ўзимни йўқотиб қўйдим. Чунки, илгари у билан сира учрашмагандим. Кейин соғлигини, туриш-турмушини сўрай бошладим.
— Қирғизлар билан қозоқларнинг қардошлигини мустаҳкамлаш учун Чингиз кўп ишлар қилди. Сен ҳам ўша ишни давом этгираётганинг учун биз ниҳоятда
хурсандмиз. Сенинг Чингиз оғанг эса... юз йилда бир марта тугиладиган шахс. У билан бирга яшаган йилларим ҳаётимдаги энг азиз дамлардир, — деди у тўлқинланиб.
Айтматов. Раҳмат. Энди суҳбатимиз янада жонлироқ бўлиши учун, илтимос, бир маромда риёкорлик билан уч минг йил яшагандан кўра, қизғин муҳаббат билан уч йил яшаган афзал эканлиги тўғрисидаги шеърингни ўқиб бергин! Бу шеърни ўқиган ҳар бир инсон, шак-шубҳасиз, ўйланиб қолади...
Шохонов.


Ҳаёт қисқа, дединг, айланай,
Капалакнинг бир учганидай.
Бир замонлар инсон кафтида
кўп асрлар турган айнимай.
Уч минг йиллаб яшаган одам,
мусибациз, беташвиш, беғам.
Тараққиёт қанча секин ўсган бўлса,
Кейин шунча пастлаган, бўтам.
Умр ўтган ҳузурбахш тушдай,
турмуш қурган етти юз ёшда,
бу ёшгача ман этилган уйланиш,
халқники бир ўйин-томоша...
Бир кун миш-миш таралди бадбин,
қуруқ чўпга кетгандай ёнғин.
Икки юзга кирмаган гўдак
ўғил ва қиз... Бўпти эр-хотин!
Ўша ўсмир дейди отага:
— Уйланаман!
Ота хуноб:
— Шармандалик, бордир урф-одат,
оқ қиламан худди шу соат,
кимларга сен ўхшадинг?
Панд бердинг-а ўхшатиб!
Мингга кириб турмуш қурмаган
опаларинг қақшатиб!
Йўқол кўздан, бошқа сўзим йўқ,
Беш аср кут, кўнглинг бўлсин тўқ.
Уйланасан менга деса мингтага,
Билиб қўйгин — ота сўзи ўқ!
— Йўқ, отажон, —дейди йигит, —
Майли, ўлдир! Бўлайин ит,
кечир мени аввало, ота,
совчи бўлгин, сўзларингдан қайт.
Сувга тушган тошдай жим,
отанинг-чи, юраги ғижим.
Севишганлар қасам ичишган,
ажратолмас ҳаттоки ўлим!
Қўл ушлашиб қочдилар бундан,
тоғ устида тўшак булутдан.
Тутиб келиб тўйни суришди,
вақтинчалик юз йил муддатга.
Нола қилар севишганлар:
— Ё худойим! Борсан албатта,
ҳаёт завқи муҳаббатда.
Муҳаббациз шунча одамнинг
умри ўтар ғурбатда.
Туғилган чўл эркини бергин,
уч кунгина кейин ўлдиргин!
Шу оломон ичра муҳаббат
чироқларин ёқайлик бугун.
Фаришталар қаҳри-да аччиқ...
Гурзи солди вақтга сапчиб,
ўттиз бора қисқарди муддат,
бир лаҳзада асрни қучиб,
ҳаёт тезлар, чиқариб қанот.
Ким айтади, қисқа деб ҳаёт?!
Айтматов. Бу шеърни ёзган шоир муҳаббатнинг Эверест чўққисига кўтарилганми?
Шохонов. Ёшлик пайтимда менинг ҳаётимда бир воқеа бўлган. Кундузи хаёлимдан, кечаси тушларимдан нари кетмасди. Қалбимни ағдар-тўнтар қилиб юборганди.
Айтматов. Сенинг ҳаётинг тўғрисида ҳам ҳар хил гаплар эшитганман (табиийки, кўп гапларни қаламкаш ҳамкасбларимиздан эшитганман). Бир-икки марта ўзингдан сўраб билмоқчи бўлдим-у... Кўриниб турибди, мана, энди вақт-соати келди. Фақат ҳамфикр, руҳан яқин одам билангина сирлашиш мумкин.
Агар истасанг, очиқ-ойдин гапиравер. Мен хотираларингни бўлмасдан эшитишга ҳаракат қиламан.
Шохонов. Биз у пайтлари баландпарвоз ғоялар таъсирида яшардик. Дўстим Ҳасан икковимиз ҳар куни, ҳеч бўлмаса, битта одамга яхшилик қилиш тўғрисида келишиб олдик. Арзимас бўлса-да, аммо яхшилик қилиш керак. Шу ниятда, яъни ёрдамга муҳтож кимсаларни учратиш мақсадида Чимкентда санқиб юрардик. Кўчаларда одам гавжум бўларди; ҳар ким ўз иши билан шошиб юрарди. Кўчанинг нариги бетига ўтказиб қўйишимизга ёки оғир юкини орқасига кўтартириб қўйишимизга муҳтож кишини ҳар куни учратиб бўлмасди. Бироқ, йигит сўзидан, арслон изидан қайтмаслиги керак. Биз ҳар куни бозорга борадиган бўлдик. У ерда қариялар кўп бўлади, баъзан ногиронлар ҳам учраб қоларди. Уларнинг араваларидан юкларини тушириб бериш ёки юкларини бошқа жойга элтиб бериш биз учун унчалик қийин эмасди. Миннатдорлик сўзларини эшитиб, ўзимизни ниҳоятда бахтиёр ҳис этардик. Лекин, орадан бирмунча вақт ўтгач, ҳозирги замон ибораси билан айтганда, Ҳасан икковимиз «олижаноб ишларимиз»ни тўхтатишга мажбур бўлдик. Чунки, таниш-билишлар орасида «улар бозорда ҳаммоллик қилишиб, чой-чақа ишлаб юришибди» деган миш-миш тарқалади.
Бозорга қатнаб, одамлар билан мулоқот қилиб, муҳтож кишиларни излаб юриб, охир оқибат шеъриятнинг гўзал оламига кириб қолдим. Айтмоқчи, Сизнинг «Жамила» қиссангизни сонма-сон эълон қилган «Лениншил жас» газетаси менинг ҳам бир саҳифага яқин шеърларимни босиб чиқаради. У пайтлари энди ўн олти ёшга тўлгандим. Xудди «Бўтакўз» қиссангиздаги Камол каби тракторчиларга ёрдамчи бўлиб ишлардим. Шундай қилиб, газетада ғижимланиб кетган, қора мойга булғанган кепка кийиб тушган суратим ҳам, бошловчи журналист Мингбой Илёсовнинг шеърларим тўғрисидаги илиқ сўзлари ҳам чоп этилади. Офтобда қорайиб, чангга беланиб кетган шогирд бола ўзининг газетада босилган суратига, шеърларига қараб нечоғлик хурсанд бўлганини тасаввур этиш мумкин. Унинг шеърлари ўзига ниҳоятда маънодор кўринади. Илк бора шеърларим эълон қилингач, хийла «сурбет» бўлиб қолдим: туркум шеърларимни газета-журналларга кетма-кет жўнатавердим. Шеърларимни тез-тез эълон қиладиган бўлишди.
Ажойиб кунларнинг бирида мени Чимкент Педагогика институтида бўладиган шеърият кечасига таклиф қилдилар. Бирталай ҳаваскор шоирлар тўпланишди. Биз бирин-кетин саҳнага чиқиб, ўз шеърларимизни ўқиб бердик. Мен ҳам бир нечта шеъримни ўқидим-да саҳнадан залга қайтиб тушдим. Шу чоғ ёнимга ўша Қиз келди. Гўзал эди. Икки ёноғида кулдиргичи бор эди. У кулумсираганча: «Дастхат ёзиб беринг», деб қалин дафтарини узатди. Нимаси биландир ҳуркак оҳуни эслатарди. Унинг кўзлари қорағат меваси каби ялтирарди. Сочлари сип-силлиқ, бир тутам қилиб орқасига тугиб қўйилганди. Қиз янада офатижон бўлиб кўринарди. Дафтар топ-тоза эди, муқоваси қаттиқ, ялтироқ қоғозга ўралган. Дафтарни очдиму қора мой юқи кепка кийиб тушган суратимга кўзим тушди; газетадан қирқиб олинган шеърларимнинг атрофига қизил қалам билан ҳошия тортилганди.
Кутилмаган ҳолдан каловланиб қолдим. Бу саҳифага шеърий изҳори дил ёзадиган имкон йўқ эди. Қизнинг исми Қулёнда эди. Мен дафтарга бир-бирига қовушмаган жумлаларни ёзиб қўйдим. Чунки, умримда илк бор дастхат ёзишим эди.
Қулёнда билан мутлақо тасодифан танишдим. Ўша кеча покиза, кўтаринки муҳаббат бошланди. Ўша қиз биринчи марта менинг шеърларимни ёддан айтиб берди. Тўғриси, мен у пайтлари келажакда шоир бўлишни орзу қилмасдим. Назаримда, шоирлар бутунлай бошқа тоифадаги одам бўлиши керак эди.
— Вақти келгач, сиз жуда зўр шоир бўласиз, — деб такрорлашни яхши кўрарди Қулёнда.
Унинг сўзлари қалбимга малҳам бўларди, ўзимга нисбатан ишонч уйғотарди.
У пайтлари Чимкент ҳозирги кўринишидан бошқача эди. Шаҳарнинг ғарбий тарафида ўрмонзор бўларди; қуюқ бутазор, қамишзор қоплаб олганди. Ўрмонга яқин жойдаги беш қаватли уйларнинг бирида Қулёнда акасининг квартирасида истиқомат қиларди. Институтда ўқишлари тугагач, уни кутиб олиб, уйигача кузатиб қўярдим.
Шанба ва якшанба келишини орзиқиб кутар эдик.
Шовқин-сурондан узоқроқ бўлган шаҳар ташқарисига автобусда чиқиб кетардик. Орқага доимо яёв қайтардик.
Қулёнда гиёҳларни, уларнинг шифобахш хусусиятларини жуда яхши биларди. Болалигимдан бери кўриб юрадиганим ялпиз ва қизилпойчанинг мўъжизакор хусусиятлари тўғрисида биринчи марта ўша қиздан эшитдим. Унинг китоб-дафтарлари орасидан ҳар доим қуритилган гулларни топиш мумкин эди. Ҳидларини йўқотмаган бўларди.
Бир гал сайр этиб юрган чоғимиз йўл четида ўлиб ётган тўрғайни кўриб қолдик. «Оҳ, шўрлиик, — деб Қулёнда пичирлаганча жасад ёнига чўнқайиб ўтирди. — Бечора нега ўлди экан? Уни илон сеҳрлаб қўйдимикан ёки болалар уриб ўлдиришдимикан?.. Майли, нима бўлганда ҳам энди уни дафн этиш керак».
Мен ҳам унинг ёнига чўнқайдим. Биргалашиб чўп билан чуқурча қаздик ва тантанали равишда тўрғайнинг ўлигини дафн этдик. Биз у пайтлари табиат ҳар сонияда тирик жониворларнинг жонини олиб туришини ҳали билмасдик. Айтишларича, капалак фақат олти кун умр кўрар экан, холос.
Мен табиат қўйнидаги овулда вояга етганман. Ҳар хил қушларни, ҳайвонларни кўрганман. Белга урадиган кўм-кўк майсазорларни беармон кезиб чиққанман; майса устида ағнаб ётиб, булутларни мириқиб томоша қилганман. Маълум бўлишича, мен Қулёнда гапириб берган кўп нарсаларни билмас эканман. Қизнинг шарофати билан атрофимни қуршаб олган дунёга бошқача нигоҳ орқали қарашни ўргандим.
Ҳар куни яхшилик қилиш керак; ҳеч бўлмаса, битта муҳтож одамга ёрдам бериш лозим, деган фикримни қиз жуда юқори баҳоларди.
— Улуғ ишлар айнан мана шунақа қутлуғ қадамлардан бошланиши керак, — дерди у бир сафар ўйчан шивирлаб. — Агар одамлар яхшилик қилмай қўйсалар, агар улар бир-бирларини хурсанд қилишни бас қилсалар борми, дунё тўс-тўполон, шафқациз бўлиб кетади. Бу борада Қулёнда адабиётдан, буюк зотлар ҳаётидан кўплаб мисоллар келтириши мумкин эди. Биз кўпинча Дон Кихот билан Санчо Пансанинг қизиқарли саргузаштларини эслаб турардик. Бир гал у кимнингдир: «Уяциз кимса ўзини инсон ҳисоблаши мумкин эмас, — деган иборасини такрорлади. Сўнг қўшиб қўйди: — Уятни йўқоцак, биз ҳамма нарсадан жудо бўламиз. Жамиятимиздаги энг катта муаммо ҳам ана шу. Айрим қизларимиз тиззасидан юқорироғи ҳам кўриниб турадиган мини-юбка кийиб юрадилар. Очкўздан даҳшатлироқ нима бор? Ишқилиб, буларнинг бари бало-офатларни бошлаб келмаса гўргайди».
Қулёнданинг ўша сўзлари ҳамон ёдимда.
У ҳеч қачон исмимни айтиб мурожаат қилмасди. Доим «сиз»ларди. Замонавий кишилардек бир-биримизни «сен»лайлик; ахир, биз эски таниш бўлиб қолдик, дердим. Бунга жавобан у:
— Менинг бувим ҳозиргача бувамни «сиз»лайди. Ҳозир шаҳарлик қозоқлар ҳатто ўз отасини ҳам «сен»лайди. Ахир, бу бизнинг қадимий урф-одатларимизга, анъаналаримизга мутлақо тескари-ку! — деди.
Унинг ҳаётга муносабати мени тўлқинлантириб юборади. У пайтлари бахтли онларим худди тушдаги каби бирпасда ўтиб кетишини хаёлимга ҳам келтирмасдим.
Таниқли қозоқ шоири Тўлаган Айберганов биринчилардан бўлиб менга дўстона қўл чўзган инсонлардан бўлади. Шак-шубҳасиз, ўша учрашув тақдирнинг ноёб совғасидир.
Йигирма тўққиз яшарлик пайтида оламдан ўтган Тўлаган бизнинг шеъриятимизга янги нафас, янги бўёқлар олиб киришга улгурди. У мендан бор-йўғи беш ёш катта эди, холос. Илк шеърларим матбуотда эълон қилингач, унинг ўзи мени излаб топди. Танишдик. Жингалак сочли, дўнг пешона, очиқ чеҳрали бу йигит дарров одамни ўзига ром этиб оларди.
— Қизинг борми? — деб сўради у бир гал дабдурустдан.
Қулёнда тўғрисида гапириб бердим.
— Мени ҳам у билан таништириб қўй, — деб илтимос қилди.
— Яхши, индинга — 2 июл куни туғилган куним бўлади. Мен уни ҳам таклиф этаман. Сўнг сизларни таништириб қўяман. Акс ҳолда, уялиб учрашувга келмайди.
— Бўпти. Бугун қайтиб кетмоқчи эдим. Азбаройи туғилган кунинг шарофати билан икки кун қоладиган бўлдим, — деб розилик берди шоир.
Бир кундан сўнг биз уч киши бўлиб шаҳар ташқарисига чиқиб кетдик. Майса устига газета тўшаб, онам атайлаб қайнатиб берган гўштни, нонни, бир неча шиша лимонад билан пивони дастурхон устига қўйдик. Тўлаган мени туғилган куним билан қутлаб, бир жуфт китоб совға қилди. Ўша китобларнинг номлари ҳалигача эсимда турибди: бири Қовшарийнинг «Зоил Олатовининг қушлари», иккинчиси «Тошбақа турлари» деб аталарди.
Унга миннатдорлик билдирдим. Сўнг:
— Тўлаган ака, мабодо мени ветеринария институтининг талабаси деб ўйламадингизми? — деб сўрадим ҳазил аралаш.
— Ҳақиқий шоир бўлиш учун атрофимизни қуршаб турган олам тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлиш керак. Акс ҳолда, узоққа бориб бўлмайди.
Қулёнда ҳам унинг фикр-мулоҳазаларини қўллаб-қувватлади.
— Мен ҳам Сизга китоб совға қилмоқчиман. Бу асарларнинг муаллифи қирғиз ёзувчиси Чингиз Аитматов. У Шакар қишлоғида туғилган, Жамбулдаги қишлоқ
хўжалиги техникумини тамомлаган. — У менга рус тилида нашр этилган қалингина «Повести гор и степей» («Дашту тоғлар қиссаси») номли китобни узатди.
Шундай қилиб, Қулёнда воситасида Сиз билан илк бора танишганман. У пайтлари жиловсиз туйғуларим жунбушга келганди. Ўша куни кўплаб шеърлар ўқилди. Тўлаган Қулёндага бағишлаб саккиз қатор шеър тўқиди-да, унинг қизил дафтарига ёзиб берди. Мен бўлсам, қуйидаги мисраларни қоғозга туширдим:


Кўзларимда кўрдим бахтим юлдузин,
Иккимизга аён бўлган бир сўзни.
Қўшиқларинг ногоҳ бахтдай хуш татим,
Учраштирди иккимизни қай тақдир!
Қўрққаним бор, ногоҳ бахтда яширин
раҳмсизлик, билмайсан, тақдирнинг ишин.
Вақт шамоли ўчиради изларни,
лек писандмас бизга, жоним,
бешафқат йиллар.
Биз оқшом пайти Тўлаганни Чимкентдаги автовокзалдан кузатиб қолдик. Кетар чоғи у мени аста бир четга тортди-да: «Табриклайман! Ғаройиб қушчани қўлга киритибсан. Уни учириб юбормагин. Айнан шунақа қиз шоирнинг умр йўлдоши бўлиши мумкин», деб шивирлади.
Биз онам икковимиз ёлғиз яшардик. У тез-тез касал бўлиб турарди. Бошқалардан нажот келиши даргумон эди. Мен уйланиш масаласида жиддий бош қотира бошладим. Ахир, Қулёнда менга муносиб ёстиқдош бўлиши мумкин эди. Кунлардан бир кун у мендан:
— Сиз тушга ишонасизми? — деб сўради.
— Йўқ.
— Назаримда, биз бирга бўлолмасак керак, — деди у ғамгин товушда. — Нима учун эканини билмайман-у, аммо кўнглим сезиб турибди. Туғилган кунингизда менинг дафтаримга ёзиб берган шеърингизда қуйидаги башорат мисралар бор:
Қўрққаним бор, ногоҳ бахтда яширин
раҳмсизлик, билмайсан, тақдирнинг ишин.
Кейинчалик Қулёнданинг ҳаёти фожиали тарзда узилгач, бунинг учун ўзимни, аниқроғи, ўша лаънати шеъримни айбладим. Орадан анча вақт ўтгач ўқиб билсам, Борис Пастернак ҳам Евгений Евтушенкога: «Шеърларингизда ўзингизнинг фожиали ўлимингиз тўғрисида башорат қилманг. Сўзнинг қудрати шундай бўладики, ўзингиз сезмаган ҳолда ўша башорат томон яқинлашиб бораверасиз», деб насиҳат қилган экан.
Дам олиш кунлари Қулёнда дугонаси билан ота-онасини кўргани бормоқчи бўлади. Улар «Москва — Олмаота» тезюрар поездига ўтирардилар. Мен бу пайтда Олмаотада шеърий китобимни нашр этиш масаласи билан шуғулланиб юрардим. Одатда, Тулқубосда икки-уч дақиқа тўхтаб ўтадиган поезд бу гал фақат тезлигини пасайтиради, холос. Бахтга қарши, айнан ўша куни бекатлар жадвали ўзгарган эди. Каллаварам кондуктор эса бу ҳақда йўловчиларни огоҳлантириб қўйишни эсидан чиқариб қўяди. Қизлар бирпас саросимага тушиб турадилар-да, сўнг сумкаларни пастга ирғитадилар, орқасидан ўзлари ҳам ерга сакрайдилар. Қулёнда поезд ғилдирагининг остига йиқилади, дугонаси эса оёғини синдириб олади...
Кутилмаган фожиа бошимга оғир гурзидек тушди.
Эрта баҳорда ҳовур кўтарилаётган дашту далаларда бойчечекнинг бўйларини кўрсам ёки кеч куз пайти чуғур-чуғур қилишиб жанубий ўлкаларга учиб кетаётган ўрдакларни, ғозларни учратиб қолсам, беихтиёр кўнглим ғам-ғуссага тўлиб кетади. Қулёнда икковимиз уйқусиз тунлари сайр этиб юрганимиз Чимкент атрофларига бориб қолсам, юрагим ўртанади. Бундай пайтларда бировни кўргим ҳам, бирор гапни эшитгим ҳам келмайди. Атрофни туман қоплаб олади. Икки йилгача ўзимни қўярга жой тополмай юрдим.
Бир куни тонг саҳарда автобусга ўтирдиму Қулёнда дафн этилган мозорга йўл олдим. Баҳорнинг гўзал тонги ёришмоқда эди. Кумуш булоқлар қайнаб турган адирларда тўрғайлар чуғурлашарди. Қулёнда яхши кўрадиган гул-чечаклардан дасталаб, қишлоқ четидаги қабристонга кириб бордим. Кўпдан бери ичимга ютиб юрганим армонлар ташқарига отилиб чиқди. Кўзёшларимни тия олмасдан ўкраб-ўкраб йиғладим. Гўё бутун оламда мендан бошқа ҳеч ким юқ эди. То шомга қадар чаловнинг ҳидлари уфуриб турган майсазорда бағримни захга бериб ётдим.
Тушдан сўнг ёнимга битта чол келди. У сал нарида қўйларини боқиб юрарди. Термосидан чой қуйиб берди. У мендан ҳеч нарсани сўрамади. Афтидан, шишиб кетган кўзларимни кўриб гап нимадалигини тушунганди. Унинг сукут сақлаётганидан ич-ичимдан суюндим. Ўзим ҳам миқ этиб оғзимни очмадим.
У кетар чоғи марҳумлар руҳига Қуръон тиловат қилди.
Тақдиримда ўчмас из қолдирган қизнинг умри қисқа экан. Фаришта мисоли қиз ёзувчилардан фақат Сизни, Чике, ҳаммадан устун қўярди...
Айтматов. Кечирасан, кўнглим бузилиб кетди.
Шохонов. Мен ўз ҳаётимда яна битта сирли аёлга йўлиққанман. Унинг борлигини фақат энг яқин икки-уч киши билади, холос. 70-йилларнинг бошларидан бери ундан вақти-вақти билан мактуб олиб турган бўлсам-да, лекин ўзини кўрмаганман. У вақтли матбуотда, алоҳида китоб ҳолида нашр этилган барча шеърларимни билади. Мактубларида шеърларим тўғрисидаги ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилади. Муваффақиятимдан биринчи бўлиб хурсанд бўлади, тасодифан қоқилиб кецам ҳам биринчи бўлиб кўнглимни кўтаради.
Мактубларининг бирида у: «Эҳтимол, менинг исмимни билишни истарсиз? Балки, танишмоқни хоҳларсиз? Лекин, мен Сизнинг олисдаги маслақдошингиз, дўстингиз бўлиб қолишни истайман», деб ёзади.
Мен фақат унинг дастхатини яхши танийман, холос. Бир пайтлар беш минг томошабин сиғадиган Олмаотадаги Спорт саройида менинг ижодий кечам бўлган эди. Учрашув уч ярим соат давом этди. Ўша учрашув бир неча марта телевидение орқали ҳам қайта-қайта намойиш қилинди. Қуйидаги шеъримни ўқиганимдан сўнг:


Орзудан сув ичар жасорат гули,
Муҳаббат уйғотар юрак ҳаприғин,
Азобу аламсиз муҳаббат ҳеч йўқ,
Уларсиз ишқивор ўчиб қолган чўғ.
«Севги йўқ» десалар инонма ҳаргиз,
Гул қачон ўсибди хашагу хорсиз.
Оператор кўзлари жиққа ёшга тўлган ниҳоятда гўзал бир аёлни экранга яқин келтириб кўрсатади. Учрашув биринчи марта телевизорда намойиш қилингач, бирдан мана шу аёл йигирма йилдан бери менга мактублар йўллаётган бўлса керак, деб ўйлаб қолдим. Эҳтимол, мен янглишгандирман. Ахир, инсон доим гўзалликка интилади, гўзалликни орзу қилади. У мен билан учрашувдан ўзини олиб қочиб юрганига сабаб, эҳтимол, ўша бахти қаро аёл оғир касалга чалингандир, кўрпа-тўшак қилиб ётгандир?! Нима бўлса ҳам, мен ўша нотаниш дўстимдан беҳад миннатдорман.
Ўз хатларининг бирида: «Сиз дўстларингиз даврасида ўзингизнинг олтмиш йиллик юбилейингизни нишонлаётган қутлуғ дамларда мен бир қучоқ қизил гул кўтариб бораман-да: «Ассолому алайкум, мен сизга узоқ йиллардан буён хат ёзадиган ўша аёлман!» деб айтаман», деб ёзади.
Мен олтмиш ёшга тўлишимни ва ниҳоят, ўша аёлни кўришни интизор бўлиб кутаётирман.
«Булбулнинг қудрати — унинг овози, лочиннинг қудрати — унинг қанотлари ва чангалидир. Сизнинг вазифангиз — шеър ёзишдан иборат. Нима учун кераксиз ишларга вақтингизни беҳуда сарфлаяпсиз?! Ахир, улар қишда ўйинқароқ болалар ясайдиган қор шаҳарчаларга ўхшайди-ку: бугун бўлмаса, эртага эриб йўқ бўлиб кетади», деб чин дилдан куйиниб ёзади у. Кўп вақтимни жамоат ишларига, хизматга, сиёсатга сарфлаётганим учун хафа бўлади.
Айтматов. Xайрият, кўплаб овозлар ичидан: «Сен фақат меникисан!» деган ҳақиқий маънавият ва беғараз ғамхўрлик овози ҳам эшитилиб турар экан.
Шохонов. Қулёнданинг ўлимидан кейинги йилларда мен умуман аёл зотига қизиқмай қўйдим. Кўз ўнгимдан кечасию кундузи унинг ёрқин сиймоси нари кетмасди; қулоқларимга ёқимли товуши, жарангдор кулгуси эшитилиб турарди. Бироқ, марҳумнинг ортидан кетиб бўлмас экан. Вақт эса энг оғир ярани ҳам даволайди. Қайси қизни учрацам, қайси қиз билан танишсам, албатта, ундан Қулёндага ўхшаш хусусиятларни қидирардим. Балки, ана шу туйғу ва талаб менинг ҳаётим бахциз бўлиши учун кифоя бўлгандир?
Билмадим, бахтимми ё бахцизлигимми, ишқилиб, ҳаётимнинг оғир дамларида эркаклардан эмас, аёллардан суянчиқ излайдиган бўлдим. Ҳар доим ҳам ниятларим рўёбга чиқавермасди. Ростини айцам, Қоншойимни учратгунимча Қизилгул ва Розалинда каби ҳаётимда чуқур из қолдирган бошқа аёллар ҳам бўлганлар. Лекин, Қоншойим аёллик латофати билан, сўзи билан ишининг бирлиги жиҳатидан ҳеч кимга ўхшамайди. Айрим аёллар оғир дамларда менга ҳар томонлама ёрдам беришга, юрагимга малҳам бўлишга ҳаракат қиларди.
Одамлардан тез-тез танбеҳ эшитиб тураман: «Доим пок муҳаббатни куйлаб юради-ю, аммо ўзи ҳар қадамда адашаверади!» дейдилар. Албатта, ўзим ҳам мусичадай беозор, қўйдай ювош эмасман. Бироқ, мен билан яқин бўлган бирорта аёл «у инсонийликдан узоқ, саховатли эмас, адолациз!» деган айбларни менга нисбатан айтмайди.
Ёшлигимдан ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтармасликка ўргандим. Агар гина-кудурат қанчалик адолатли бўлмасин, юракка бир марта ўрнашиб олса — бас, у қасосдан бошқа барча туйғуларни маҳв этиб юборади. Ҳар қанча оғир бўлса-да, юрагимда қасос оловини сақламайман. Зотан, агар шундай қилмасам, жуда кўп нарсадан маҳрум бўламан. Биринчи навбатда, топ-тоза шоир қалбидан жудо бўлардим.
Аёлдан ҳайратланиш керак. Олижаноблик, меҳр, садоқат туйгуларини ҳар бир аёл ўз қалбидан кашф этмоғи лозим. Аёлга хос мунис фазилатлар кўз очиши учун унга имкон бериш зарур. У албатта юксакликка кўтарилади. Мен узоқ йиллар мобайнида аёлларга худди ана шу нуқтаи назардан туриб муомала қиламан. Бахтим ҳам, бахцизлигим ҳам шу тушунчалар билан чамбарчас чатишиб кетган. Нозик дидимга мос келган ёки мос келмаган, қувончли ва ғуссали дамларимда ёнимда бўлган барча аёлларга умримнинг охиригача ҳурматимни бажо этиб ўтаман.
Айтматов. Икковимиз ҳам оғир тақдир соҳиби эканмиз. Шундай бўлса-да, ўтмишимиз оғир-енгил бўлганидан қатъи назар, барибир тақдиримиздан рози бўлишимиз керак. Умидимиз келажакдан — илло, ҳали қизиқарли, самарали ҳаётимиз олдинда. Сенинг рафиқанг Қоншойим жуда мулойим табиатли аёл. Бизнинг урф-одатларимизни ҳурмат қилади, асил гўзалликни қадрлайди. У сени ҳурмат қилади, яхши кўради. У сохтагарчиликдан, чўкиндидан йироқ. Ҳаммаси табиий. Қадимий анъанамиз бўйича ҳатто сени «сиз»лайди. Эҳтимол, у сенга Қулёндани эслаца-да ажаб эмас.
«Манас» эпосининг 1000 йиллиги нишонланаётган улуғ айём кунлари қизларинг дунёга келди. Биз Мариям икковимиз қизингнинг вакил ота-онаси бўлдик. Ўзим унга улуғ Манаснинг келинчагини исмини қўйиб бердим: Айчурек. Илойим, у ҳам катта момоси каби оқила, гўзал бўлиб вояга ецин. Xудо хохласа, чақалоқ бутун бахтнинг соҳибаси бўлсин, иқболи ҳеч қачон қайтмасин!
Шохонов. Барака топинг, Чике! Агар эътироз билдирмасангиз, яна муҳаббат можароларига қайцак.
ХИВ асрдан буён иккинчи Маккаи мукаррама ҳисобланадиган, Марказий Осиёнинг жавҳари бўлмиш Туркистон шаҳрида Xожа Аҳмад Яссавийнинг ғаройиб мақбараси бор. Бу мақбара жаннати Амир Темурнинг фармонига биноан бунёд этилган. Мақбаранинг зангор гумбазларида қуёш нурлари жилваланиб туради. Лекин унинг кўзга ташланиб турадиган камчилиги ҳам бор: меъморий уйғунлик охирига етказилмаган, умумий мажмуага ёпишмайроқ қолган. Мана шу ҳодисага боғлиқ бўлган бир севги афсонаси халқ оғзида юради. Бир пайтлар ўша афсона асосида шеър ҳам ёзганман.
Амир Темур улуғ Xожа Аҳмад Яссавийга ҳурматини бажо келтириш учун бетимсол мақбара барпо этишга қарор қилади ва оламнинг тўрт тарафидан қўли гул усталарни, наққошларни, дурадгору қурувчиларни тўплаб келтиради. Ганчкорларга ёш йигит бошчилик қилади. У оддий лойга ҳам жон киритиб юборадиган беназир уста бўлиш билан бир қаторда жуда келишган, хушбичим эди. Оллоҳ унга яна битта фазилатни ато этганди: унинг ширали овози бор эди.
Ҳар оқшом қуёш уфққа бош қўйгач, ганчкорлар кундузги ишларини тамомлайдилар. Уста эса қад кўтараётган мақбара девори устига чиқиб, қўшиқ айта бошларди. Унинг мўъжизакор овози сокин дашту далалар узра тараларди. Қурувчилар олисларда қолган ватанини, қариндош-уруғларини эслаб, чуқур хўрсиниб қўярдилар.
Йигит қўшиқ бошлаган заҳоти ҳар гал Темур қароргоҳидаги шойи ўтовнинг гулдор эшиги шитоб очилиб, ташқарига гўзал Марзия отилиб чиқар экан. Бу қиз буюк саркарданинг қайнсингили эди. Гўзал қиз қўшиқни тик турганча қимир этмасдан тингларди.
Амир бу қурилишга нақадар катта эътибор бераётганини таъкидлаш мақсадида ҳар куни туш пайтида Марзиянинг ўзи қурувчиларга сув келтириб берарди. Ёш уста билан юзларига ҳарир парда ёпиб олган гўзал пинҳоний равишда бир-бирини севиб қоладилар.
Ажойиб кунларнинг бирида сира кутилмаган мўъжиза рўй беради: Марзия устага бир пиёла сув узатаётган пайтда уста ўзини тутолмасдан қиз юзидаги пардани елкасига қайириб ташлайди. Тасодифий гувоҳларнинг назарида осмонда чарақлаб турган қуёш ҳам хиралашиб қолгандай туюлади — қиз шу қадар гўзал эдики, асти қўяверасиз! Ҳаммани бирдан қўрқув қамраб олади: ахир, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳодиса содир бўлган эди-да! Қандайдир қулбача подшо қавмидан бўлган маликани ҳақорат қилганди. Марзия эса бир кулимсираб, индамасдан изига қайтиб кетади.
Қуллар ёш йигитни ўраб оладилар.
— Нима бало, жонингдан тўйдингми?!
— Эртага Амир Темур жангдан қайтиб келади. Албатта, қайнсинглиси бўлган воқеани унга айтиб беради.
— Амирнинг жаҳли чиқиб, сени қаттиқ жазолайди. Бизни ҳам соғ қўймайди.
Устани титроқ босади, бошини эгиб олади.
— Энди нима қиламан?! Нима қилмоқ керак?! — деб бечора зорланади. Аъзойи баданини совуқ тер қоплайди.
— Кечаси ҳаммамиз қочиб кетамиз, — деб таклиф қилади кимдир.
Эртаси куни назоратчилар бир нечта уста йўқолиб қолганини билиб қоладилар. Қочоқларнинг ортидан аскарлар жўнатилади. Бийдай даштда яширинадиган пана жой йўқ эди, Қочоқлар қўлга тўшадилар ва ҳаммаси зиндонга ташланади.
Эртаси куни Марзия қўрқоқ устага мана бундай шеърий мактуб йўллайди:


Фош этдинг-а бир кунда ўзингни ўзинг,
Ай, мунофиқ, шон-шуҳратинг бир кунда сўнди!
Қайда эдинг, ай, менинг гуноҳкор кўзим,
Сен қочқоқда нозиктаъб қандайин унди?
Кўзларимдан сезмадингми сўзимни,
Ишқдан ўзга мурувватлар менга чикора.
Тиккан эдим ҳар ғиштингга меҳр кўзимни,
Қўшиқларинг ҳис-туйғумни этди овоза.
Бироқ, нечун шунча хислат, фазилат бериб,
Қисган экан жўмардликдан сени худойим.
Абас бўлди, йўқотди тусин ўша терган
ғиштларингу қўшиқларинг топмайди жойин.
Чора йўқдир ўз ишончинг ўзинг алдаса!
Бошинг кеца келтирмайди ғам,
Чала қолган ҳилхона кўпроқ
юрагимда уйғотар алам.
Бўлар экан
ижодкорнинг ижоди соғроқ...
Қамишсиз ҳам булоқлар, бил,
тўлиб-тошади. Лек мақсадсиз қаҳрамонлик
ярқ этиб сўнар. Иродасиз қўрқоқни ҳеч
демагил ошиқ, Юракдаки, қатъият йўқ
бевафо бўлар.
Айтматов. Бу ажойиб ва ибратли афсона бизга оддий бир ҳақиқатни кўрсатиб турибди. Яратган Эгам ёш йигитга касб-ҳунар, гўзаллик, ширали овоз ато этибди. Инсон ўзининг орзуларига эришмоғи учун мана шу фазилатларнинг биттаси ҳам етиб ортади. Бироқ, керакли пайтда ошиқ йигит иродасизлик қилади. Натижада уста йигитнинг барча фазилатлари бир пулга қиммат бўлиб қолади. Сен жуда тўғри пайқабсан: ирода, матонат йўқ жойда севги-муҳаббат тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас. Гоҳида муҳаббат менга қандайдир компютер қурилмасига ўхшаб кўринади. Агар кўзга кўринмас бирорта мурват ишдан чиқса — бас, бутун бошли мураккаб буюм сариқ чақага қиммат бўлиб қолади.
Шохонов. Кунлардан бир кун Расул Ҳамзатов икковимиз Кремлдан «Москва» меҳмонхонаси томон яёв юриб бораётган эдик.
— Вой, худойим-ей! Наҳот, бу Сиз бўлсангиз-а, Расул Ҳамзатов?! — деган аёл кишининг жарангдор овози қулоғимизга чалинди. Ўгирилиб қарасак, ёшгина
ўғилчасини етаклаб олган кўҳликкина рус аёли турибди.
Юзларидан қувонч аломатлари балқирди. У сал нарида навбатда турган оломон томон қайрилдию кимгадир: — Петя! Тезда бу ёққа кел! Қара, биз кимни учратдик! — деб қичқирди.
Навбатда турган одамлар орасидан баланд бўйли сарғиш эркак ажралиб чиқдию биз томонга жадал яқинлашди.
... — Сизнинг шеърларингиз билан мени илк бор Петя таништирган, — деб аёл эрини кўрсатди. — Учрашган пайтимиз доим юракни эзадиган, сирли шеърлар ўқиб берарди. Мен шоирнинг хотини бўлаётганим учун ич-ичимда беҳад хурсанд бўлардим. Тўйдан сўнг маълум бўлдики, Петя Сизнинг шеърларингиздан ўқиб берар экан. Агар кўнгулни эритиб юборадиган ўша шеърларингиз бўлмаганда бизнинг турмуш қуришимиз даргумон эди. Шу боис биз Сизнинг олдингизда, Расул Ҳамзатович, бир умр қарздормиз! Биз Сиз билан учрашиб, миннатдорлик билдириб қўйишни орзу қилардик. Сизни ҳурмат қиламиз...
Ҳамзатов қовоғини осилтирганча қўл соатига назар ташлаб қўйди.
— Шошманг, яна икки-уч дақиқа вақтингизни биздан дариғ тутманг! — дейишиб эр-хотинлар шоирни бир четга бошладилар.
Дастлаб, аёл ёддан шеър ўқишга киришди:


— Қаердасан бахт, қани ёруғ юлдузинг?
— Чўққидаман, етмаган сени оёғинг!
— Қаердасан бахт, чўққига етиб бордим.
— Дарёдаман, эҳтимол унда сузмоғинг.
— Қаердасан? Минг дарёни ўтдим сузиб.
— Қўшиқдаман, эртага бўлажак қўшиқ.
— Қаердасан? Бахш этдим шўх шеърлар ёзиб.
— Олдингдаман! Эпласанг, етолгин жўшиб!
Сўнг Петя шеърни шеърга улаб кетди:


Ҳамма айтар ишқда бор деб омадим,
Ҳамма айтар ҳадсиз ўйнаб-кулганман.
Униси ҳам, буниси ҳам — ҳеч ким қолмади,
Айтишича, шу қишлоқда кўпни кўрганман!
Ишонма ҳеч, гуноҳ нима билмайман,
Эсим таниб фақат сени кўрдим, азизам.
Битта сени аяганман, севганман.
Зотан, билмам кимлигингни ҳали ҳам.
Атрофимизни одамлар ўраб олишди. Расул оға эр-хотинга раҳмат айтди. Шу чоғ оломон орасидан тиканак соқоли ўсиб кетган, исқирт, маст бир киши чиқиб келди-да, бужмайиб қолган кўкрагига муштлаб:
— Муҳаббат йўқ! — деди хириллаб. — Бир вақтлар мен ҳам яхши кўрганман. Аммо, севгилим менга хиёнат қилди. Севги тўғрисидаги ҳамма гаплар пуч! — У гандираклаб келиб Расул Ҳамзатовнинг билагига осилмоқчи бўлди. Лекин, Петя уни бир силтаб четга тортди.
— Сизларга ҳаммаси учун раҳмат! — деди Расул оға аёлга қараб кулимсираганча.
Меҳмонхонага кираётган пайтимизда Расул Ҳамзатов:
— Кўрдингми, муҳаббатнинг икки қутби билан биз бир жойда учрашдик, — деди ҳазил аралаш.
Чике, бошқа мавзуга ўтишимиздан олдин мен Сизга ёшлик пайтимда ёзган шеъримни ўқиб бермоқчиман.
Айтматов. Жон деб эшитаман.
Шохонов. Авваламбор, бу шеърнинг ёзилиш тарихини гапириб бермоқчиман. Гамбургда чоп этиладиган газеталарнинг бирида ёзилишича, қандайдир аёл судга эри билан ажралиш тўғрисида ариза беради. Суд ҳайъати аъзоларининг яраш-яраш борасидаги маслаҳатларини аёл узил-кесил рад этади: «Ўн етти йил битта ёстиққа бош қўйиб яшаган бўлсак, эрим менга ҳар куни фақат уч оғиз гап айтарди, холос. Эрталаб: «Хайрли эрта», дерди. Кечқурун ишдан қайтгач: «Нима овқат қилдинг?» деб сўрарди. Соат миллари тунги соат ун бирга яқинлашгач: «Қани, энди ухлаймиз», дерди, холос. Суд аёлнинг даъвосини асосли деб топади.


Ёш тўкасан сўнди деб ишқи,
Сен севарсан, эркаламас у.
Муҳаббат, бил, қалбнинг қўшиғи,
Ишқиворга эшитилар у
Ишқивор билар.
Йиғламагин, куймагин,
чин муҳаббат сеҳргарликдир.
Унутмоқлик осон иш эмас,
ишқ юракда топмайди қадр,
Қалб қалбига, сўз сўзига тушмаса.
Куй-қўшиқсиз яшаш — жаҳолат,
Тургандайсан вулқон оғзида,
Ишқ куйлайди — жон ҳолат,
Бахциздир ул шундай пайт,
Ўз сўзини ушлар бўғзида.
Айтматов. Тушундим. Кўпинча эркак билан аёл маънавий жиҳатдан тенг булмайди. Бу жуда муҳим масала. Анчадан бери шу ҳақда бош қотириб юрибман. Битта мисол келтираман. Шартли равишда уни «Вояга етган йигит ва балоғат ёшидаги қиз қиссаси» деб атайлик. Иккови ҳам келишган, ёқимтой. Танишдилар, бир-бирларидан ўзларига маъқул бўлган фазилатларни топдилар, ширин суҳбатлар қуриб, тунларни бедор утказдилар. Улар турмуш қуришга қарор қилдилар. Ёру дўстлари, ота-оналари ҳам рози бўлдилар. Тўс-тўполону шовқин-сурон билан тўй ҳам бўлиб ўтди. Ана-мана дегунча икки-уч йил бирга яшаб қўйдилар. Муҳаббат тўғрисидаги гап-сўзлар илгари ўзлари сайр этиб юрган боғларда, кўчаларда қолади. Рўзғорнинг ола хуржуни бўйинга тўшади. Шундан кейингина ёшлар англаб етадиларки, улар ҳаётга бутунлай бошқа-бошқа нуқтаи назардан ёндошар эканлар, ҳаётни ҳар бири ўзича тушунар экан. Атрофидаги одамлар ҳам аста-секин улар маънавий жиҳатдан бошқа-бошқа тоифадаги инсон эканини англай бошлайди. Ёруғ дунёга келган чақалоқ ҳам ўртага тушган дарзни чегалашга ожизлик қилади. Бу ерда нетиб чин дилдан суҳбатлашиш мумкин, нетиб сирлашиш мумкин? Биттасининг ҳар бир сўзи, ҳар бир ҳаракати бошқасининг жиғига тегади. Ҳатто бир дастурхон теварагида ўтириш ҳам азобга айланиб кетади.
Хўш, бундай ҳолатда нима қилмоқ керак? Биров ўз ҳаётини ҳам, рафиқасининг кейинги турмушини ҳам заҳар-заққумга айлантириб юбормаслик учун ажралишга қарор қилади. Бошқа биров эса бўлажак ёлғизлиқдан, мансабидан ажралиб қолишдан қўрқиб, ҳар хил миш-мишлардан ҳайиқиб ёки болаларини ўйлаб хотини билан ит-мушукка ўхшаб ҳаёт кечиришда давом этаверади.
Улар одамлар олдида бир-бирини яхши кўрадиган, тўкис оила сифатида ўзларини кўрсатишга интиладилар; ич-ичларида эса бир-бирларини жинидан баттар ёмон кўрадилар.
Албатта, уларнинг қайси бир маънавий, ахлоқий ва инсоний жиҳатдан юқори туришини сен яхши билсанг керак?
Шохонов. Чике, ҳозиргина Сиз гапириб берган ҳодисага ўхшаган бошқа бир воқеа эсимга тушиб қолди. Гўзал бир қиз билан келишган бир йигит турмуш қурадилар. Орадан ойлар, йиллар ўтади.
Бир куни уларни яқин танишлари меҳмондорчиликка таклиф қилади. Дастурхон устида сиёсат тўғрисида, ким қандай мебел олгани тўғрисида, қай бир олғир савдогар қанақа машина миниб юргани тўғрисида қизғин баҳс бўлади. Умуман, одатдаги майда-чуйда гаплар. Сўнг эркаклар уч-тўрт қўл қарта ўйнаш учун тўпланадилар. Бояги аёлнинг эри ҳам қартабозлар сафига қўшилади.
Ўша зиёфат оқшомида биринчи марта аёл сочларига оқ оралаб қолган бировнинг эрига жиддий эътибор беради. Эрнинг гап-сўзлари бошқаларникидан яққол ажралиб турарди. У ҳаётни яхши тушунарди, ўзига ишонар эди, мустақил фикрларди, салмоқдор эди.
Эркакларнинг завқланиб қичқиришлари қўшни хонага ҳам эшитилиб турарди. Аёллар ҳам бир нималар ҳақида ўзларича лоф уришарди; баъзан шивир-шивир қилишарди, баъзан бир-бирига маъноли қараб қўйишарди.
Бизнинг аёл мошгуруч сочли эркак билан диванда ёнма-ён ўтирганча суҳбатлашиб қолади. Фақат мушоҳадаларнинг теранлиги эмас, ҳатто товушининг мароми ҳам, маъноли нигоҳи ҳам аёл юрагини ўйнатиб юборарди. Мулоҳазакор эркакнинг сўзларида узоқ пайтлардан бери аёлни ташвишга солиб келаётган саволларга асосли жавоблар бор эди. Бегона эркак уни бутунлай ўзига ром қилади.
Иккинчи, учинчи, тўртинчи учрашувлардан сунг улар ростакамига иноқлашиб кетадилар. Бир-бирини кўрмасдан яшай олмасликларини иккови ҳам тушуниб етади.
«Нега олдинроқ учрашмадик? Ахир, ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди-ку?!» деб афсусланадилар ўзларича. Ўртада бундай самимий муносабат пайдо бўлгани учун улар айбдорми?
Айтматов. Ўз вақтида Жамила тимсолида мана шунга ўхшаш саволларга жавоб беришга уриниб кўрганман. Дарҳақиқат, куёв-қаллиқ ўртасида пайдо бўлган маънавий жарликдан ҳам даҳшатли нарса бўлмайди.
Шохонов. Эсимда, ёшлик пайтимда битта қизнинг кундалигида ғалати сўзларни ўқигандим: «Агар севган ёринг аста-секин сенга қизиқмай қўйса, унутма, бунда ўзинг ҳам айбдорсан!»
Ҳақиқий аёл бўлиш дегани — санъат, балки илмдир. Пастернакнинг ажойиб мисралари эсингиздами:


Аёл бўлмоқлик жасоратдир.
Ақлдан оздирмоқ — қаҳрамонликми?
Назаримда, яна бир хусусият қўшилиши керак. Қандай? Тўғри, севишнинг ўзи ҳам жуда катта давлат. Лекин, севилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Аёллар бир-бирига тез-тез мана бу маънода шикоят қиладилар: «Мен уни дунёдаги ҳамма нарсадан ортиқ яхши кўраман. Лекин, нима учун у мени яхши кўрмайди?!»
Аёл бўлиб туғилишнинг ўзи тақдирнинг буюк иноятидир. Чунки, аёл эркакдан мунислиги билан, туйғуларининг теранлиги билан, кечиримли экани билан, қолаверса, ожизлиги билан ажралиб туради. Эркаклар ёзилмаган қонун-қоида ва мажбуриятга бўйсунадилар: улар доимо аёлларга йўл бўшатиб беришади, унга ёрдам берадилар, ҳимоя қиладилар. Шу боис аёл киши гўзал бўлишдан ташқари асрлар давомида синовлардан ўтган халқнинг маънавий бойликларини ўзлаштириб олмоғи, шунингдеқ, анъаналарни, урф-одатларни, тарихни, қадимий донишмандликни билмоғи лозим. Жамики хатти-ҳаракатлар замирида — қувонч ва ташвиш, кийиниш, яқин ва узоқ кишиларга муомала, ҳатто жаҳл чиққанда койиниш замирида ҳам аёлга хос миллий маданият, мунислик бўлиши керак. Муҳаббатни асраш учун, сени севадиган эркакни доимо худди оҳанрабодек тортиб туриш учун муттасил изланиш зарур. Ҳақиқий маънодаги аёл даражасига кўтарилиш ниҳоятда мушкул вазифа. Бу йўл бағоят оғир, лекин бошқа муқобил йўл йўқ. Аёлнинг ҳар бир қадами кўзга кўриниб туради ва албатта акс садо беради. Аёллардек кийиниб, сирға ва узук тақиб юрадиган хотинлар жуда кўп, аммо ҳақиқий фазилатларга эга бўлган Аёллар жуда кам.
Хотинлар орасида тили заҳар, доим бировларнинг гўрига ғишт қалаб юрадиган такасалтанглар ҳам бор. Xудога шукрки, том маънодаги буюк аёллар ҳам оз эмас.
Бир сафар суҳбатлашиб ўтирган пайтимиз Евгений Евтушенко бундай деган эди:
— Мухтор, менинг назаримда, муҳаббат масаласида эркакларга нисбатан аёллар биздан устун турадилар. Xудо сақласин-у, агар улар ростакамига севиб қолсалар борми, э-е, қиёмат бошланди деявер! Дунё тескари ағдарилиб кеца-да улар сезмайдилар!
Айтматов. Тўғри. Евтушенконинг фикрларига қўшиламан: қиёмат бошланса ҳам ёки... янги олам пайдо бўлса ҳам сезмай қоладилар.
Шохонов. Юқорида айтилган гапларни ўз шеърим билан яна бир бора тасдиқламоқчиман.


Эверест, кўз илмас музаффар чўққи,
Жон берди нечалар пойингда илҳақ.
Ишонч нурин улаган қалбдаги чўққа
Ўшалар елкангда ёқолди чироқ.
Эверест аслида ишққа ўхшайди,
Қояларда умидвор ётар тилаклар.
Қуёшга бир қадам, шамол қақшаган,
Чўққини эгаллар бургутюраклар...
«Тамом-вассалом.
Илдиз-да қўпорди шамол,
Умидлар соб бўлди, қоплади зулмат.
Наҳот мазах бўлса аъмолим.
Қўрқув борар тобора чулғаб», —
Ўйлайди Транзей.
Қонунга кўра,
Ўз-ўзини ўлдириши шарт эди унинг.
Зодагон тақдири Нерон даврида
Ўзгариб турди ҳар куни.
Мана, ханжар ярақлаб гўё
кулар устидан:
«тақдир қўшган пайт келди, чоғи?..»
Бутун атроф — дераза орти,
остона тўла одам. Шивир-шивир:
«Рим қонуни ҳурмати
Ўзингни ўлдир!
Шу улуғ Нерон ҳурмати».
Девор захдир...
Ҳаёт билан мамот курашиб толди.
Қўл бормайди ханжарга томон.
Ҳаёт ширин, азоб гўё йўқолди,
Секин кирди иссиқ бағрига, ў-ў жон!
Тайёр эди гулламоққа ушбу дам...
Қўрқув бошлар шармисор рақсин,
Иродаю орни бурдалаб.
Шундай пайт оқ-оппоқ кўйлақда
Аррия кирар бирдан.
Ана қадду ана қомат!
Кўзлари-чи, бунча майин малаксан!..
Сўз қотди Транзейга: —
Эр яратди сени худойим,
Бойлик берди, бахт берди.
Аммо, вақт келди,
Ниманг бўлса, барчаси-ла видонинг.
Қўрқоқлик шуҳрати наҳот ярашса?
Эркак дегай номинг азиз бўлса гар,
Нечун андуҳ?
Кўзингни оч, севгилим!
Мазахдан, исноддан аълодир ўлим!
Мендек бир аёлга ишон.
Ханжарни ол.
Қўлларинг қилт этмасин.
Йўқ эсайди шундай оғир синовлар,
Сезмас эдик ироданинг қиррасин.
Ўйлайсанки, ўзи келар бахт?
Бахт-да, асли, огоҳлантириш.
Бўлиб қолсин бу сўнгги аҳдинг.
Кетдик, қилганимни такрорла...
Кириш!.. Транзейдан узмай нигоҳ
Меҳр тўла кўзларида метин изтироб,
Ўз кўксига Аррия ногоҳ
Ханжар урди кулумсираб.
Икковлари қўрқув, шубҳани енгиб,
Нур таратиб юлдуз, ойдайин,
Ҳар юракда қайтадан униб
Ётар эди оломоннинг пойида,
Бир лаҳза қўрқувга ён берган эркак
қимматин асради ўтли муҳаббат.
Яшасин, ишқ!
Мақташ керак чўққини бешак,
Аммо, фақат баландлигини!
Айтматов. Стендал бундай деган эди: «Ўз муҳаббати учун курашаётган аёл жасоратидан ҳам улуғроқ нима бор?» Сен ҳам шеърда жуда тўғри айтибсан: руҳий улуғлик мақтовга муҳтож эмас.
Агар муҳаббатнинг асосий ўлчови муқимлик бўлса, қадим замонларда ҳар бир халқ, ҳар бир миллат уни ўз тушунчалари доирасида, диний нуқтаи назардан идрок этган. Қадимий тақвимларда, қоялардаги расмларда, папирусга ишланган гравюраларда, қаро ер қаъридан қазиб олинган тош тобутларда марҳум эрининг орқасидан нариги дунёга кетиш учун ўзларига ўзлари ўт қўйиб юбораётган аёлларнинг тасвирини учратиш мумкин.
Бундай ваҳшиёна урф-одат дунёнинг турли бурчакларида расм бўлганди. Масалан, Xитойдаги Xойнон оролининг аҳолиси марҳум эр жасадини шойига ёки ҳайвон терисига ўраб тобутга қўярди-да, оёқ-қўллари чирмаб боғланган тирик хотинни унинг ёнига етқизишиб, ўт ёқиб юборишарди. Агар эр-хотин нариги дунёга бирга кецалар, у дунёда ҳам бахтли турмушларини давом эттирадилар, деб ишонишарди.
Геродот каби қадимий муаррихларнинг асарларида ҳам шунга ўхшаш ғаройиб ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларга дуч келиш мумкин. Агар бирорта асилзода зот вафот эца, нариги дунё эшигини кўп сонли хотинларидан энг суюклиси очиши керак эди. Яъни, энг суюкли аёл ҳам эр жасади билан бирга ёқиб юбориларди. Бу ҳол ҳар хил можароларга сабаб бўларди. Чунки, яқин дўстлар асилзоданинг ҳаётлик пайтида қай бир хотини энг суюклиси эканини аниқлаб қўймоқчи бўлардилар. Марҳумнинг дўстлари дафн маросимида қайси хотин энг суюкли эканини эълон қилишган чоғда бечора суюкли аёл ўзини бағоят бахтли ҳис этарди. Яқин қариндошларидан бири «суюкли хотин»ни ўлдириб, марҳумнинг ёнига ётқизиб қўярди.
Бошқа хотинлар эса дод-вой қилишарди. Негаки, уларнинг назарида, марҳум эрдан кейин қолиб яшашдан ҳам баттар бахцизлик бўлиши мумкин эмасди.
Сулаймон оролида агар йўлбошчи вафот эца, дафн маросимига тўпланган таъзиячилар унинг хотинини бўғиб ўлдиришарди. Кейин яқин қариндошлари, хизматкорлари жазавага тушиш учун заҳарли гиёҳнинг шарбатидан ичишарди-да қабр тепасига боришиб, ўзларини дорга осиб қўйишарди. Уларнинг тушунчаси бўйича, йўлбошчини нариги дунёга ёлғиз ўзини жўнатиб бўлмасди.
Айрим қабилаларда унаштириб қўйилган қизнинг қаллиғи тўсатдан ўлиб қолса, қиз бўйнига сиртмоқ солиб юрарди. Шу йўсинда боши очиқлигини англатарди. Умр бўйи буйнидаги ўша сиртмоқ билан яшашга мажбур эди. Сомо-сомо қабиласининг машҳур йўлбошчиси Ро-Мбити Фижи оролида сувга чўкиб ўлгач, марҳумнинг ўн етти нафар бева хотинлари ҳам ўлдирилади.
Қадимий скифлар, юнонлар, литваликлар ўртасида ҳам ана шунга ўхшаган «муҳаббатга садоқат» ҳодисаси жуда кенг тарқалган эди.
Шохонов. Бу ўринда гап фақат муҳаббат тўғрисида эмас, балки бидъатлар, кўр-кўрона тақлид тўғрисида эслатиб ўтмоқ лозим. Яқин-яқингача Африкадаги айрим қабилалар орасида агар йўлбошчи ёки унинг хотини вафот эца, марҳумга қўшиб хизматкорларни ҳам дафн этиш одати мавжуд эди. Қурбонликка ажратилган хизматкор-қуллар бундай ўлимни муқаддас деб билардилар. Ўшандай ваҳшиёна расм-русумлар адо этилаётган маросимда бир марта тасодифан европаликлар ҳам қатнашиб қоладилар. Улар қулларнинг ёнини олмоқчи бўладилар. Бироқ, қулларнинг ўзлари кескин норозилик билдирадилар: «У дунёда хўжайинимизга ким овқат қилиб беради?!» дейишади.
Қадимий ҳиндларнинг наяр қабиласи ўзига хос оилавий турмуш кечирганлар. Ёшлар тўйдан кейин битта уйда яшамасдилар. Куёв отасининг уйида, келин ҳам ўзининг хонадонида яшайверарди. Келин бир йил давомида фақат уч-тўрт кунгина эрининг уйида яшаш ҳуқуқига эга бўларди, холос. Оилада бола туғилгандан кейин ҳам ўша одатга риоя қилинарди. Тез-тез умр бўйи бир-бирининг олдида ҳеч қандай моддий мажбуриятга эга бўлмасди. Ҳар ким ўз ҳолича бир кунини кўриб юраверарди. Қизиғи шундаки, улар орасида қўйди-чиқди камдан-кам ҳоллардагина рўй берарди. Эҳтимол, камёб учрашувлар байрамона кайфиятда кечгани учун қўйди-чиқди бўлмас?
Даяк қабиласида уйланиш ва қўйди-чиқди масаласи бошқаларникига ўхшамасди. Ўша элатнинг урф-одатларини синчиклаб ўрганган этнограф Пер Пфеффер: «Эркак ҳам, хотин ҳам қўйди-чиқдининг тенг ҳуқуқли ташаббускори бўлиши мумкин. Даяклар бундай ҳодисага табиий ҳол сифатида қарайдилар», деб ёзади.
Муҳаббат ва никоҳ масаласи атрофлича ўрганилган бўлса-да, аммо миллионлаб бахциз муҳаббат туфайли синган тақдирларнинг фожиасини кўпчилик билмайди. Одамлар кўзидан яширинча рўй берган фожиалар ҳам сероб.
Айтматов. Дунёқараш ва дунё тўғрисидаги тасаввурдан келиб чиққан ҳолда ҳар ким муҳаббатга ўз йўлидан боради. Лекин, инсон табиати шундай қурилганки, у тез-тез хато қилиб туради: ўткинчи ҳою ҳавасни кўпинча ҳақиқий Муҳаббат деб ўйлайди. Асил муҳаббат оғриқ билан келади.
Маънан баркамол ва иқтидорли инсонлар камдан-кам ҳоллардагина бир-бирларини топадилар ва турмуш қурадилар. Мен халқаро «Муҳаббат қомуси» яратилишини таклиф этмоқчиман. Унда муҳаббат туфайли дунёга келган буюк фазилатлар, жасоратлар, ҳодисалар ўз аксини топиши керак.
Шохонов. Одамлар аҳмоқ бўлгани учун бахциз эмаслар.
Кўп йиллар муқаддам Москвада бўлиб ўтган ижодий кечамда залда ўтирган томошабинлардан бирови савол бериб қолади. Эсимда, ўша саволга бундай деб жавоб қайтарган эдим: «Агар ўн миллион нафар аҳоли истиқомат қилаётган улкан Москва шаҳрида том маънода бахтли бўлган, маънавий жиҳатдан бир-бирини бойитадиган, руҳан яқин, дунёқараши яқин минг жуфт оила бўлса, шунинг ўзи ҳам жуда катта воқеа бўлади». Кейин бафуржа ўйлаб кўриб, ўша шеърият оқшомида қизиққонлик қилиб, тахминий бахтли оилалар миқдорини анча ошириб айтиб юборган эканман, деган хулосага келдим. Менимча, ҳақиқий муҳаббат бу дунёдаги энг бебаҳо, камёб ҳодисадир.
Мен бутун инсониятни икки тоифага бўлган бўлардим: севишга қодир бўлган инсонлар ва муҳаббат туйғусидан бенасиб бўлган инсонлар.
Ҳиндистондаги буюк салтанатнинг соҳиби бўлмиш Шоҳжаҳоннинг суюкли хотини Мумтоз хоним вафот этгач, чинакам муҳаббат эгаси бўлган подшо бу ёруғ оламда ёлғизланиб қолгандек ҳис этади ўзини. Унинг ғуссадор юрагига қил ҳам сиғмай қолади. Битмас-туганмас хазина ҳам, оҳу кўзли малаклар ҳам шоҳ жудо бўлган суюкли ёр ўрнини босмайдилар. Шундан сўнг донишмад шоҳ ўйлайдики, марҳум рафиқаси шарафига бу дунёда бетимсол бўлган ажойиб ёдгорлик барпо эцагина ғамбода кўнгул андак хотиржам бўлиши мумкин. Улар 19 йил бир ёстиққа бош қўйиб яшаган, тўққиз фарзанд кўрган эдилар. Шоҳжаҳон суюкли ёрининг хотираси учун беназир Тожмаҳал (ХВИИ аср) осори атиқасини барпо этади. Оламдаги етти мўъжизанинг биттаси сифатида тан олинган қордай оппоқ ўша сарой ҳозир ҳам буюк Муҳаббат тимсоли бўлиб турибди. Ҳамон ўз гўзаллиги билан бутун инсониятни ҳайратга солаётир. Муҳаббатнинг маълум бир қонун-қоидаси йўқ. Лекин, ер юзида муҳаббатга ўрнатилган турли хил ёдгорликлар жуда кўп.
Айтматов. 70-йилларнинг охирларида Мариям икковимиз Москвага бориб, меҳмонхонадан жой олдик. Бизнинг келганимизни эшитиб, бир оқшом сен ҳузуримизга ташриф буюрдинг ва буюк қозоқ бастакори Естойнинг муҳаббатига бағишланган шеърингни ўқиб бердинг. Менимча, ўша асар бизнинг суҳбатимизга худди узукка қўйилган кўздай ярашиб тўшарди.
Шохонов. Ўша асар «Ширин азоб тўғрисида баллада» деб аталади. Уни жон деб ўқиб бераман.
Халқ меҳрини қозонган «Хўрлан» номли қўшиқ яратган шоир Естой етмиш икки ёшга тўлиб, ажали етганини сезиб, садоқатли дўсти Нурлибекни ҳузурига чорлайди. Нурлибек отдан йиқилиб оёғини синдириб олган эди. Лекин, дўсти чорлаётганини эшитиб, аравани қўшдиради-да икки кечаю икки кундуз йўл юриб, дўсти Естойнинг ҳузурига етиб келади.
Шоирнинг бармоғида вақт ўтиши билан хийла юпқалашиб қолган тилло узук бор эди. У қалтироқ қўлини юқори кўтариб: «Чолларга айтгин, Xўрлан совға қилган манави узукни бармоғимдан ечиб олишмасин. Эллик бир йилдан бери шу узукдан ажралганим йўқ. Ўлимимдан кейин ҳам мен билан бирга бўлсин», дейди. Сўнг, юм-юм йиғлай бошлайди: «Оҳ, севгилим, мана шу кичкина узукка нетиб буюк туйғуларингни жойлаб қўйгансан-ей!»


Ғам-андуҳ-ла ҳузуримга келди аёл,
Сўзламади, назаримда, бўзлади:
«Нима қилай, қизгинамда бир хаёл,
Шамдек сўнар, озиб-тўзғиган?
Умрим бўйи ундан кўзим узмадим,
Бўй етганини кўрай кўзларим тирик,
Нима деса қилдим, сўзин бузмадим,
Оиладир авлодларга кўприк.
Бинойидек таълим олди, бўйи ўсди,
Одоб-ахлоқ бобида-ку тенгсиздир,
Нима дейин, ҳар соҳада зап ўзди,
Аммо, фақат оиладан бахциздир.
Шу кунгача алам нима, ғам нима
билмас эдик, фақат ўша жароҳат
юрагимни пора-пора тилди-я,
кўтарилди юрагимдан фароғат.
Қайғу учун уч йил муддат — чексизлик,
Шодлик бошқа, ўлчанмайди йил билан.
Фақат артист шодмон юрар, ғамсиздир,
Хаёлида мусиқаю дўмбира.
Хотинию яна олти боласи
Менга қолган барча ташвиш, юпатиш.
Йилдан йилга оқар кўзим жоласи,
Қизим бўлса тўла-тўкис бахтиёрмиш.
Кулиб туриб у қайтарган йигитни
Сиз сўрамаиг, мен айтмайин кимлигин...
У калта соч, эсипастдек ўзин тутади,
Жизғанаги чиқиб кетган ўтлоқдан
Балки, кўм-кўк шира ўтлар кутади...
Ҳали-да кеч эмас, бордир имкони,
Олдинда турибди бутун бир ҳаёт.
Қалбда-чи, хафалик — тордир осмоним,
Андуҳ тўла юрагимнинг баёти.
Унга нима, йўқ эканмиш ёққани,
Лек кечалар ҳўл чиқади ёстиғи.
Қарабсизки, тонг оҳиста отаркан
қайтаради тўтиқушдек бахтини.
Унинг қалби бойчечакдай нав ниҳол,
Қандай асрай гулга кирган бу боғни?
Маслаҳат бер, шоирим, сен сўзи бол,
Бир сўз айтгин, очсин қизим қароғин...»
Ғамнок она қайтди изига,
Ўз ғамида ўз ҳолича ҳақ.
Жаранглайди қулоқда сўзи,
Ўйлатади, очади кўзни:
Тугамоқда, мана, аср ҳам,
Ўтиб кетди не-не инсонлар.
Биз сезмадик, ўтди сездирмай,
Эсланмайин қалби осмонлар.
Маҳбубасин куйлади шоир,
Улар номин халқи унутмас.
Қалбим ёқди Естойнинг шеъри —
Халқин эслар, унутиб бўлмас.
Бу ҳақда бор шундай ривоят
Ўлим олди Естой бир куни,
Чақиртириб олисдаги дўстини
ва сўзлабди ажиб ҳикоят:
«Ҳой, Нурлибек, шунча йиллар бирдайин
узангида ёруғ кунлар ўтказдик.
Ҳаётимни жанг қилмасдан бермайман,
Аммо ўлим кучли, сезиб турибман...
Тушунасан шоирнинг сен юрагин,
Шу боис чорладим сени сўнгги дам.
Ҳаёт-мамот чизиғи ўтган —
Ушбу жойда ҳақикатни англадим:
Ҳаёт баравж ишққа тўла кунлардир,
Муҳаббациз инсон қалби бир бўшлиқ.
Буни билар ҳатто «аҳмоқ» шоирлар,
Таржима қиларлар ёнига қўшиб.
Дарё тили, тоғлар нутқи — Менга маълум.
Тиллашдим. Ярим аср кундай ўтди,
Хўрлан билан сирлашдим.
Демакки, яшадим. шунчаки эмас.
Унинг орзусида уйғониб-ётдим.
Шунча йил ҳар соат бахтдан эдим маст.
Ҳар соат шунча йил андуҳга ботдим.
Муҳаббат дардида сезмам очунни,
Бироқ, гўзал, нурли эди қалбимда оғриқ.
Кўзёшимга ҳасад ҳилар ошиқлар,
Улар энди гулга кирган олчами?
Майли, тақдир менга бўлди қаттиққўл,
Касал эмас, ҳижронлар кечар мушкул,
Айрича кетганди ҳаётимда йўл,
Тирик қолдим ишқ туфайли ҳартутул.
Ярим аср ярқирар Xўрлан узуги.
Енгдим қанча тўфонларни йўлимда.
Ярим аср ёрим кўзин узмади,
Ўзи порлаб, нур таратди қўлимдан.
Аждодлар одати мени кечирсин,
Зоримни эшитиб, эцин истисно.
Хўрланнинг узугин қўлимдан ечмасин,
Олис йўлда менга бўлсин ошно.
Мен кетурман боягидай бахтиёр,
Жон ҳолатда ишқим билан омонман.
Умид кўзим шуни этди ихтиёр —
Барча йўллар элтар Xўрланга томон.
Ҳаётда эришган орзу орзумас,
Менинг орзуим — мангуликка дахлдор.
Хўрлан мен-ла доим бирга, наримас...
деганча оламдан Естой ўтади».
Қачонки, Xўрланга етгач бу хабар,
деди шодмон: «Естой, Естой, танидим,
Шоирга муносиб қувонч ва қадар —
То сўнгги дамгача сездим, куйладинг».
Ва «ув-в» тортди айтиб меҳрини кампир.
Елкада оқ рўмол ойдай нурланар,
У айтган айтимда мухтасар тақдир,
Муҳаббат шунчайин занжирлар солар.
Йиллар ўтди...ўлимга-да бериб йўл,
Фикран енгиб дўзах азобин,
Суюкли у кўзлар, куйланган бир йўл
бўлса-да, Естойнинг сўрар қўшиғин...
Ё худойим, бир нозиклик юзда акс этди,
Ва хаста дил деди ҳансираб:
«Муҳаббатим жуда чексиз,
мисоли денгиз... Сен томон шошаман...»
Жон учар, ёраб!
Севган дилни сўкма, не қилдинг яниб,
Севгига садоқат — жасорат ахир.
Мусибатдир севги ўца айланиб,
Жой бермаса унга юракдан тақдир.
Она, ҳасад йиқар одамни,
Гўзалликни кўролмас кўздан
етиб турган оғриқлар камми?
Улар бир кун топар ўзини,
Бироқ, севги шундайин инъом —
Унинг дардин Ҳақдан қидирсин.
Уларни қўй, тўла бўлсин жом,
Кўзёшингмас, шароб симирсин.
Бахтим дея чопган кунларнинг
қанотлари бўлар қайрилган.
Бахтин тила, алқа уларни.
Ким айтади ўлим айирган,
Муҳаббат, аслида, абадий Ватан!
Айтматов. Сенга икки-учта воқеани айтиб бермоқчиман. Булар тўғрисида ёшлик пайтимда ўқиган бўлсам ҳам ҳозиргача эсимдан чиқмайди. Буюк мутафаккир Иереми Бентамнинг муҳаббатга садоқати алоҳида битта достон бўлади. Ўсмирлик пайтида у бир қизни яхши кўриб қолади. Унга турмуш қуришни таклиф этади. Бироқ, қиз рад қилади. Орадан йиллар ўтади. Бентам ўзи танлаган қизни ҳамон яхши кўриб, сўққабош бўлиб юраверади. Олтмиш ёшга етгач, севгилисига мактуб йўллайди, ҳамон яхши кўришини баён қилади. Бироқ, бу сафар ҳам рад жавобини олади.
Айтишларича, ўша қиз тўғрисида гап очилиб қолса — бас, Бентам дарров кўзларига ёш олиб, бирдан ҳаяжонланиб кетар экан.
У саксон ёшга тўлгач, севгилисига энг охирги хайрлашув мактубини йўллайди: «Жонгинам, мен ҳали ҳаётман. Ўн олти яшар пайтим сенга гуллар тақдим этган дамларда қанчалик яхши кўрган бўлсам, ҳозир ҳам ўшандай севаман. Мен сени севаман. Шундай муҳаббат ҳадя қилган тақдиримдан розиман. Алвидо!»
Машҳур инглиз саркардаси, герцог Веллингтон мўъжизавий ҳам ғамбода муҳаббатни бошидан кечиради. Кўпчилик асилзода хушторларнинг оромини ўғирлаб қўйган гўзал Катерина герцогга мойиллик билдиради. Улар саодатли кунларни биргаликда ўтказадилар; бир-бирларини умрбод севишга қасам ичадилар. Бироқ, Катеринанинг отаси лорд Гонгфорд қизини ўша йигитга эрга тегишини асло истамайди. У икки оёғини битта этикка тиқиб туриб олади. Веллингтонни Ҳиндистонга ҳарбий хизматга жўнатиб юборадилар. Ҳурлиқо Катерина эса суюкли ёрини кутиб яшайверади. Тўққиз йилдан сўнг ватанига қайтган Веллингтон севгилиси Катеринани танимай қолади. Ваҳоланки, кечасию кундузи фақат шу қизни ўйларди. Йиғлайвериб юзлари шишиб кетган Катерина бетига ёпиғлик турган пардани очишга зўрға рози бўлади. Чечак унинг гулчеҳрасини бадбашара қилиб юборганди. Лекин, бу ҳол Веллингтон учун тўсиқ бўлолмайди. У дабдабали тўй қилиб, севган ёрига уйланади ва бахтли ҳаёт кечиради.
Шохонов. 50—60-йиллари Ғарбий Европада пайдо бўлган «жинсий инқилоб» бутун дунёни забт этади. Бу хавфли касаллик инсондаги энг бебаҳо фазилатлардан бирини — уятни маҳв этиб юборади. Жинсий алоқалар эркинлиги байроғи остида бузуқчилик тарғиб қилинади. Бундай бемаънилик замонавий маданият сифатида талқин этилади. Шу муносабат билан кимдир заҳарханда қилганди: «Порнография — ўликхонада ётган хунасанинг муҳаббати».
Дарҳақиқат, олимларнинг эътироф этишича, инсон саломатлигини ва руҳий тетиклигини сақлаб туриш учун учта нарса керак экан. Биринчиси — озиқ-овқат. Иккинчиси — уйқу ва яхши кайфият. Учинчиси — муҳаббат ёки жинсий алоқа. Инсон овқат емаса, куч-қувватини йўқотади. Тўйиб ухламаса, одам касал бўлиб қолиши мумкин. Жинсий алоқадан маҳрум бўлган одамнинг табиати кескин ўзгариб кетади. У жиззаки бўлиб, ишчанлик қобилиятини йўқотади. Охир-оқибат жинни бўлиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Шу сабабдан қадимий донишмандлар инсоннинг жинсий ҳаётига алоҳида эътибор берадилар. Жинсий мулоқот туйғуси маънавият билан бойитилиши керак.
Ер юзасидаги одамлар ҳар хил тилларда гаплашадилар. Бироқ, фақат битта тилда — юрак деб аталмиш забонда севги изҳор қиладилар, қувонадилар, соғинадилар. Янглишмасам, Амазонка соҳилларида яшайдиган битта қабила аъзолари юзма-юз ўтириб овқатланишни ўтакетган одобсизлик деб ҳисоблашар экан. Бошқа масаладарда ҳеч қандай ахлоқий ғов йўқ эмиш. Балки, жинсий инқилобнинг илҳомчилари Амазонкада яшайдиган ёввойи қабиладан бўлмағур ғояларни ўзлаштириб олишгандир? Нима бўлганда ҳам, асримизнинг энг катта фожиаси шундан иборатки, инсон ҳаётидан ахлоқ ва уят ҳайдаб чиқарилаётир.
Ҳозир тадқиқотчилар бир-бирига қарама-қарши бўлган икки хил фикр билдирмоқдалар. Айримлари буюк муҳаббатлар даври қайтмас бўлиб кетганидан чинакамига қайғураётган бўлсалар, бошқалари эса келажакка умид билан қарамоқдалар: чекиниш вақтинча бўлди, инсоният эртами-кечми, албатта ўзининг қудратли манбаига — Муҳаббатга қайтажак, деб ҳисоблайдилар.
Худди ана шу мавзуга бағишланган «Адашган кўзлар» номли шеъримни ўқиб бераман.


Ҳар гал мақтаркан ёрин
Осмон қадар шоир
Чарчамас шундай демоқдан:
«Бу дунёда аёл йўқдир,
Севгилимдан гўзал,
жозибу ҳурлиқо бўлсин!
У тенги юқ тақдир!»
Бундай шеърдан руҳланган
Бир ҳукмдор ошиқур
Ўша «тенгсиз» ёрни кўрмоққа.
Қаршисида, аммо, қаранг,
Ҳар кун кўриб юрган тасқара
хизматкору ошпаздан
туки, туси ўзгамас,
оддийгина нозик қиз турди...
Таажжубдан ҳайрон бўлди шоҳ,
ва шоирни олди ғазабга:
«Шуми айтган сени гўзалинг,
Сенга гарчи кўплар қилади ҳасад.
Аммо, қани ўша дид, фаросат?»
Шоир мағрур жавоб қилди:
«Хафа бўлманг, шаҳаншоҳим,
шон-шавкатли, кучли сиз.
Аммо-лекин, бир туйғу бор,
сезмагансиз уни сиз.
Қаранг, қизнинг юзигамас,
номус-ордан қўрғон қалбига,
ва албатта қаранг унга
менинг кўзимдан...
Акс ҳолда, танимассиз
муҳаббатнинг саройида
кимлар шоҳу кимлар гадо!»
Ва минг йилдан сўнг
Шаҳватлар кемирган,
Кам қонлик юзга урган,
Ранги сариқ,
Шахсий виждон, номусга эга,
Бағри тошдек,
ахлоқ — мошдек,
Лекин, техник билимли
Қора тутдай
Кўзойнаги-ла
бизга пешвоз,
шаҳдам қадамлаб
келаётир
куч-қудратли
ХХИ аср.
Худойим-ей, унга не бўлди?
Жойидамас кўзлари,
Қараганда
миш-миш сўзларга
улар белдан
пастда эмиш.
Балки, улар чўнтакда,
яна қайдам...
Олис асрлик шоир
Муҳаббатни англаш,
ва баҳолаш учун
Таклиф қилди:
тикилишни
инсон кўзига
қаердан келдигу?
Борамиз қайга?
Шурост бўлса, даҳшат.
Ортда йўл йўқ,
Аммо йўлни истайди кўнгил...
Дилда эса бир
ташвишли чакин...
Ачинаман қизимга
Ўз жойига қайтармаса
кўзларини XXI аср.
Айтматов. XX асрда инсоният икки марта жаҳон урушига ва кўплаб минтақавий хунрезликларга гувоҳ бўлди. Ядровий синовлар, ҳалокатли зилзилалар, фазони ўзлаштириш ва шу билан боғлиқ бўлган юксак илмий-техникавий тараққиёт ҳам рўй берди. Айни пайтда боболаримизнинг минг-минг йиллик тажрибалари натижасида синовлардан ўтиб, сайқал топган маънавий-ахлоқий мезонлар мисли кўрилмаган даражада тубанлашиб кетди. Муҳаббат деб аталмиш буюк туйғу — ҳаёт манбаи, ҳаётни ҳаракатга келтирадиган қудратли куч ҳам ўзининг асил мавқеини йўқотиб бораётир, ёшлар томонидан беҳуда эрмакка айлантириляпти. Менинг назаримда, инсоният истиқомат қиладиган жамият учун фақат ядровий урушгина бундан-да даҳшатли хавф солиши мумкин. Тўғри, биз кўп нарсаларга эришдик. Афсуски, йўқотган нарсаларимиз ҳам ундан-да кўпроқдир. Xусусан, қадим замонлардан буён инсониятнинг таянчи бўлиб келаётган ахлоқий-маънавий принципларни бой бериб қўйдик. Ишончим комилки, Андрей Вознесенский: «Агар инсон бузиладиган бўлса, жамики тараққиёт реакциондир!» деганда айнан мана шуларни назарда тутади. Илтимос, «Бешинчи эркак» номли шеърингни ўқиб бергин! Бир пайтлар ўша шеъринг менда жуда катта таассурот қолдирганди. Устига устак, назаримда, бугунги суҳбатимиз ҳам поёнига етиб бораётир.
Шохонов.


Ор-номус азиз бўлган
Қадим Ўтрорда
Фидоий бир йигит
Офатдан юртини сақлади.
Эвазига ҳукмдор буюрди тақдирлашни:
«Уч бойликни сенга айтаман,
Аммо, бирин танлашинг лозим.
Бири — ақл, доноларга муносиб,
Парвозингдан олам ҳолар лол.
Бироқ, кутар сени ёлғизлик.
Иккинчиси — гўзаллик бўлар,
Сени кўриб қамашади кўз,
Уйғотади ҳасад гўзаллик.
Энг охирги туҳфам — саховат,
Ота юртдай бепоён бир қалб —
Душманларни дўст ҳилади у».
Жасур йигит ўйланиб деди:
«Ў-у, шаҳаншоҳ, миннатдорман,
лек энг яхшиси — аёл совға қил,
Айтганларинг бўлсин мужассам.
Мен эркакман, баҳорий дарё,
Ўзанимдан тошаркан баъзан
Сув босади бошқа қирғоқни.
Мен эркакман, юким оғирдир,
Ва кўнгилчан, ҳозиржавобман,
Ишонаман инсон сўзига,
Бири яхши, бирови олғир.
Аёл керак гапнинг очиғи.
Ўша аёл менга ишонсин,
Кечиролсин заифликларим.
Ғалабага илҳом беролсин,
Мен ўламан ундай аёлсиз!»
Орадан кўп ўтди асрлар,
шу кунгача эркак хаёли
Баъзан топар, гоҳо йўқотар
Ўшандайин аёлни.
Бировига насиб этди
гўзаллигу ақл, саховат,
Иродасин йўқлигидан
Қушча қўлдан учди-кетди.
Иккинчисин йўлдан урди
бесабрлик одати.
Бу шўртумшуқ кўрганини
етагига ўтди осилиб.
Кучли эди учинчи эркак,
Кўр-кўрона ишонарди кучига.
Меҳр-шафқат бўлди бегона.
Бундай инсон ўхшаб кетар
Баргин тўккан қишки дарахтга.
Тўртинчиси керак лаҳзада
сустлик қилди етмай қадрига
муҳаббатни қилди заха.
Фақатгина бешинчи эркак
Ишонади орзусига,
албатта етар бугун, балки эртага.
Ҳамроҳ бўлсин унга омад!
Жуда кўпдан қатнашмаганман,
Тўйлар қилсин — бешинчи одам!
Айтматов. Кимнинг пешонасига Бешинчи бўлиш ёзилган? Ахир, курраи замин яратилгандан буён миллион-миллион одамлар муҳаббатнинг орқасидан қувлайдилар. Унга етганлар бор, етмаганлар бор. Азал-азалдан буён ҳақиқий эркакларнинг асил мақсади — руҳан, табиатан, ташқи кўринишидан ўзига ёқадиган қаллиқ топишдан иборат бўлган. Фақат истеъдодли инсонгина чинакамига севиши мумкин. Ҳаётда эса иқтидорсиз, бир пулга қиммат, ўртамиёна одамлар тиқилиб ётибди. Муҳаббат борасида ҳам шундай. Туйғуларнинг Эверест чўққисига камдан-кам инсон чиқади.
Одам Ато билан Момо Ҳаво замонидан бери муҳаббат деб аталмиш сеҳрли қудрат мавжуд. У инсонларни гоҳ суюнтиради, гоҳ ғам-ғуссага ботиради, гоҳида умид бағишлайди, гоҳида умидларини пучга чиқаради. Нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Муҳаббатни ҳар ким узи кўриши керак. Бу туйғуни ҳар ким ўз тажрибасида синаб кўриши лозим. Биз бугун бу ҳақда гўё арвоҳларга қарата сўйлаб ўтирдик. Аёллар масаласида фикр юритдик. Ҳаётнинг тор йўлида учратганларимизни эслашдик. Сирларимизни ўртоқлашдик.
Эҳтимол, яна бир нималар тўғрисида гаплашишга улгурмадик ёки нималарнидир эсимиздан чиқарган бўлишимиз ҳам мумкин. Ахир, истиғфор пайтида ўй-хаёллар паришон бўлиб кетади, сира тутқич бермайди. «Дўстлик йўқолган жойда жамият бузилади. Муҳаббат йўқолган жойда авлодлар азобини тортади», деганлар Муҳаммад пайғамбаримиз.
Қирғоқдаги қояларга тап тортмасдан урилаётган тўлқинлар мисоли бизнинг ёшлигимиз ҳам денгиз қаърига қайтмас бўлиб сингиб кетди. Шамол эсаётган кунларда денгиз тўлқинларига қараб туриб, беихтиёр юрак ҳаприқиб кетади. Энди бизнинг ёшимиз худди ўша тошлоқ соҳилда осойишта чайқалиб турган сувга ўхшайди.
Бизнинг орқамиздан бу дунёга янги қанот чиқарган авлод келади. Улар ўз кемаларининг елканларини Ҳаёт деб аталмиш тўлқинлари пишқираётган денгиз томон тўғрилайдилар. Иншооллоҳ, биз учун ўтиб бўлмас даражада юксак бўлиб кўринган қоялар уларга ғов бўлмасин; ҳар хил шубҳа-гумон уйғонган серташвиш туманли кунларда уларнинг кемалари сув остидаги қояларга урилмасдан омон-есон ўтиб олсин; бизнинг ўшалмаган орзу-армонларимиз уларнинг ҳаётида рўёбга чиқсин!


AvvalgiIII- qism Keyingi
Mualifning boshqa asaralari
1 Alvido, ey Gulsari (qissa) [Chingiz Aytmatov] 2865
2 Алвидо, эй Гулсари (қисса) [Chingiz Aytmatov] 596
3 Baydamtol sohillarida (hikoya) [Chingiz Aytmatov] 836
4 Birinchi muallim (qissa) [Chingiz Aytmatov] 7179
5 Boʻtakoʻz (qissa) [Chingiz Aytmatov] 1271
6 Байдамтол соҳилларида (ҳикоя) [Chingiz Aytmatov] 563
7 Биринчи муаллим (қисса) [Chingiz Aytmatov] 758
8 Бўтакўз (қисса) [Chingiz Aytmatov] 536
9 Erta qaytgan turnalar (qissa) [Chingiz Aytmatov] 2249
10 Эрта қайтган турналар (қисса) [Chingiz Aytmatov] 672
11 Hayot-mamot (taqriz) [Chingiz Aytmatov] 1782
12 Ҳаёт-мамот (тақриз) [Chingiz Aytmatov] 625
13 Jamila (qissa) [Chingiz Aytmatov] 2197
14 Жамила (қисса) [Chingiz Aytmatov] 676
15 Oq yomgʻir (hikoya) [Chingiz Aytmatov] 1178
16 Oqkema (qissa) [Chingiz Aytmatov] 5543
17 Oxirzamon nishonalari (I- qism) [Chingiz Aytmatov] 2503
18 Oxirzamon nishonalari (II- qism) [Chingiz Aytmatov] 1796
19 Охирзамон нишоналари (I- қисм) [Chingiz Aytmatov] 806
20 Охирзамон нишоналари (II- қисм) [Chingiz Aytmatov] 861
21 Оқ ёмғир (ҳикоя) [Chingiz Aytmatov] 564
22 Оқкема (қисса) [Chingiz Aytmatov] 719
23 Плач перелетной птицы [Chingiz Aytmatov] 515
24 Qizil olma (hikoya) [Chingiz Aytmatov] 1039
25 Қизил олма (ҳикоя) [Chingiz Aytmatov] 505
26 Raqiblar (hikoya) [Chingiz Aytmatov] 854
27 Рақиблар (ҳикоя) [Chingiz Aytmatov] 508
28 Sarvqomat dilbarim (qissa) [Chingiz Aytmatov] 4325
29 Sohil yoqalab chopayotgan Olapar (... [Chingiz Aytmatov] 1764
30 Somon yoʻli (qissa) [Chingiz Aytmatov] 1352
31 Сарвқомат дилбарим (қисса) [Chingiz Aytmatov] 709
32 Сомон йўли (қисса) [Chingiz Aytmatov] 691
33 Соҳил ёқалаб чопаётган Олапар (қисса) [Chingiz Aytmatov] 763
34 Oʻtar Qush Nolasi [Chingiz Aytmatov] 1009
35 Ўтар Қуш Ноласи [Chingiz Aytmatov] 724
36 Chingizxonning oq buluti (qissa) [Chingiz Aytmatov] 3866
37 Choʻqqida qolgan o... [Chingiz Aytmatov,Muxtor Shoxonov] 2791
38 Choʻqqida qolgan o... [Chingiz Aytmatov,Muxtor Shoxonov] 1765
39 Choʻqqida qolgan o... [Chingiz Aytmatov,Muxtor Shoxonov] 2755
40 Чингизхоннинг оқ булути (қисса) [Chingiz Aytmatov] 742
41 Чўққида қолган овч... [Chingiz Aytmatov,Muxtor Shoxonov] 834
42 Чўққида қолган овч... [Chingiz Aytmatov,Muxtor Shoxonov] 788
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика