Gozalik | Гўзалик

Кўзимиз атрофидаги тери чиройли бўлиши учун календула гули ёрдамида компресс қиламиз.Бунинг учун 2 ош.қ. календула гулини 1 ст қайнаган сув билан дамлаймиз. 15 дақиқа димлангач, пахтани унда хўллаб кўз устига қўямиз. Устидан целофан ва сочиқ ёпиб қўйилса, таъсири кучаяди.
Агар тирноқларингиз синувчан бўлиб қолган бўлса уларни ҳафтасиги икки маротаба 15 дақиқадан шўр сувда ушлаб туринг.
Дорихонадан тирноқ атрофидаги тери учун махсус крем ёки ёғ сотиб оламиз. А ва Е витаминлари билан бойитилган бу кремни ҳар куни тирноқ атрофидаги терига суртиб турамиз ва юмшаган терини ёғоч таёқча ёрдамида текислаймиз.
Қўл териси шўраламаслиги учун қўлни ёшартирувчи намлантирувчи ниқоб тайёрланг: сулини сувда қайнатиб, озгина совутамиз, докадан сиқиб олиб, 1 ч.қ. ўсимлик ёғи қўшамиз ва бу аралашмани ҳафтада 2-3 марта қўлга 10-15 дақиқага суртиб қўямиз.
<< < 33 34 35 36
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика