Gozalik | Гўзалик

Бадан териси ҳам қўшимча парваришга муҳтож. Миксерда банан ва нокни эзиб, унга 5 ош.қ. қаймоқ ва 2 ч.қ. ўсимлик ёғи қўшамиз. Бадан терисига 10 дақиқага суртиб қўямиз.
Кофе ёрдамида пилинг тайёрласангиз бир нарсани унутмангки, у тери рангини озгина бўяб қўяди. Шунингдек ундан сўнг артинадиган сочиқларда ҳам доғ пайдо бўлиши мумкин.
Тери учун пилинг тайёрлашнинг яна бир ажойиб воситаси бу кофедир. Ҳозиргина янчилган кофе бу мақсадга мувофиқ. Уни сметана, қаймоқ, асал ёки ўсимлик ёғи билан аралаштириб фойдаланиш мумкин.
Агар бел ва бўксангизда ортиқча сантиметрларни йўқотиш жараёни тезроқ кетишини истасангиз бунинг учун белгиланган махсус машқлардан фойдаланишни тавсия қиламиз.
Асални компресслар ўрнида жуда муваффақиятли ишлатиш мумкин. Масалан 2 ош.қ. асалга 5 томчи лаванда мойини томизиб, эрталаб ва кечқурун муаммоли жойларга суртамиз.
Агар баданингиз териси ҳамиша ўз таранглигини сақлаб туришини истасангиз, душ қабул қилаётганда сув массажидан фойдаланинг. Шунингдек антицеллюлит кремларни суринг, ҳамда махсус уқаловчи мослама ёки ишқалагич билан терингиз қизаргунча ишқаланг. Таъсири янада кучлироқ бўлишини истасангиз бу жараёндан сўнг иссиқ кийим кийиб олинг.
Крем харид қилаётганингизда унинг таркибида албатта коллаген, гиалурин кислотаси, Витамин А ва Е бўлиши кераклигини ёдда тутинг!
Кайфиятингизни кўтармоқчи бўлсангиз, турли гиёҳлар, арча барглари экстракти ва эфир мойлари қўшиб ванна қабул қилинг!
Агар сизда тайёр намлантирувчи крем сотиб олишга имкон бўлмаса, дорихонадан мойчечак гуллари, камфора спирти ва ланолин харид қиламиз. Уйдан тухум, ўсимлик ёғи ва асал топамиз.Мойчечакни дамлаб, тухум сариғини 2 ч.қ ёғ билан аралаштирамиз.1 ч.қ. мойчечак дамламаси, 15 мл камфора спирти ва 15 мл ланолин қўшамиз. Ҳаммасини жуда яхшилаб аралаштириб, тоза терига 15 дақиқага суртамиз. Ортиқчасини кейин салфетка билан артиб ташлаймиз.
Агар терингиз ҳам худди ўзингиз каби ҳамиша ёшлигини сақлаб қолишини истасангиз, у ҳолда бир ойда икки маротаба пархонага кириб туришга ҳаракат қилинг!
<< < 32 33 34 35 36 >
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика