Sever.UZ
Gozalik | Гўзалик
Ёғли юз териси учун ниқоб: дамланган 2 ош қ. аччиқ кўк чойга 1 та тухум сариғи ва 1 ош қ. майдаланган сули ёрмасини қўшамиз.1ч.қ. лимон шарбатини солиб, аралаштирамиз. Бу ниқобни 15 дақиқа ушлаб туриш мумкин.
Сочларингиз жилвакор бўлиши учун лимонли сувдан фойдаланиб кўринг: 4 та лимоннинг пўстлоғи устига қайноқ сув қўшиб, 15 дақиқа давомида қайнатасиз. Ҳафтада бир марта шу сув билан сочларингизни чайиб туринг.
Қазғоқдан календула дамламаси ёрдам беради. Бир ош қошиқ ўтни бир стакан қайнаган сув билан дамлаб, тиндириб қўямиз. Совугач, докадан ўтказиб, фойдаланаверамиз.
Cочларингиз гулламаслиги учун шалфей дамламасидан фойдаланинг. Икки ош қошиқ ўтни икки стакан қайнаган сув билан дамлаб, совигунча тиндирасиз. Докдан сузиб олиб, фойдаланиш мумкин.
Мойчечак дамламаси сочларни мустаҳкамлашини ва уларга оч ранг беришини ҳамма билади. 2 ош.қ. мойчечакни 3 стакан сув билан дамлаб, паст оловда 5 дақиқа милтиллатасиз. Докадан ўтказиб, сочингизни унга чаясиз. Агар сочларингиз тўқ рангли бўлса, унда сизга чаёнўт(крапива) дамламаси ёрдам беради.
Тухум сариғи, 1 ош.қ. лимон шарбати, 1 ош.қ. ўсимлик ёғи ва ярим стакан илиқ сувни аралаштириб, бош терисига, сочингизга суртасиз. Бир неча дақиқага қолдириб, ювиб ташлайсиз.
Сут маҳсулотларидан тайёрланган ниқоблар сочга ажойиб ёрқинлик беради. Кефир, ёки ряженка, ёки оддий қатиқ бу вазифани аъло даражада уддалайди. Уни шунчаки олиб, сочингизга суртасиз. Қалпоқча кийиб, сочиқ ўраб, 20 дақиқа ушлаб турасиз ва ювиб ташлайсиз.
Соч учун ёғли компресслар жуда фойдали. Исталган ёғни иситиб, сочга суртинг. Резина қалпоқ кийиб, бошингизга сочиқ ўраб олинг. Бир соатдан сўнг ювиб ташлайсиз.Агар сочингиз ёғли бўлса, бош терисига ёғни сурманг. Сочларингиз тез кирланадиган бўлиб қолади.
Яна бадан териси учун ниқоб рецепти: исталган шифобахш гиёҳни каҳвамайдалагичдан ўтказинг, асал ва лой билан аралаштиринг. Ярим соатдан сўнг терига енгил уқалаб суртинг. 10 дақиқадан сўнг ювиб ташлайсиз.
Тенг миқдорда жожоба, маракуя ва авокадо ёғларини олиб, аралаштиринг. Бир томчи эфир мойи қўшинг. Сингиб кетгунича терингизга суртинг.
<<
<
31
32
33
34
35
36
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa