Гўзал орзулар (ҳикоя) [Hakima al-Harbiy] |
Уни қашшоқлик эзар, тушкунлик янчар, орзу қушлари қурғоқ ерга қулаб, қайта-қайта ҳалок бўлар эди. Чанқоғини босишга ёмғир ҳам, ўт-ўлан ўсадиган ер ҳам топа олмас эди. Унинг қалби тонг ғунчасидан завқланиб дукиллаб ура бошлади, гулғунчанинг хушбўй ҳидлари сари интилди, у қурғоқ ерининг гулғунчаси бўлишни ва умр бўстонлари ичра гуркираган орзуларининг чағалайига айланишни истади. Мудроқ ҳолатидан ўзига келгач, унинг кулбаси қалб ғунчаси орзуларини сиғдира олмаслигини ва ҳовличаси унинг гулларини жойлаштирадиган даражада катта эмаслигини тушунди. Бир куни оқшомда унинг олдига борди. Ҳали ҳам япроқлари қуюқ дарахт ёнидаги унинг хонаси балкони остида икковлари мириқиб суҳбатлашди. Биргаликдаги ҳаётлари ва бир-биридан гўзал орзуларининг режасини чизишди. Эрталаб... у уйғониб, ёрқин тонг ва гўзал кун умиди-ла балкони деразасини очди-ю, ундан фақат балкони остида таранг осилиб турган арқонни, арқоннинг учида эса севгилисининг бошини кўрди. |
№ | Mualifning boshqa asaralari |
---|---|
1 | Goʻzal orzular (hikoya) [Hakima al-Harbiy] 517 |
2 | Ozodlik (hikoya) [Hakima al-Harbiy] 497 |
3 | Озодлик (ҳикоя) [Hakima al-Harbiy] 441 |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62921 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 60986 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40731 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37325 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 25118 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 24048 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23659 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 20218 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 19095 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14956 |