Ғазал ва рубоийлар [Hofiz Sheroziy] |
Ҳофиз Шерозий (1325—1388) Шамсуддин Муҳаммад Ҳофиз Шерозий Эроннинг Шероз шаҳрида туғилган. Лекин бутун умри давомида она шаҳридан четга чиқмаган бу «исонафаслик ринди Шероз» (Навоий) ўзининг ёниқ шеърлари билан ярим дунёни эгаллади ва ўзидан кейинги Шарқу Ғарб адабиётига катта таъсир кўрсатди. Буюк немис шоири Ҳёте Ҳофизни «ноёб услуб даҳоси», «муқаддас Ҳофиз» деб улуғлаб, унинг таъсирида «Ғарбу Шарқ девони»ни яратган бўлса, В. Жуковский, А. Пушкин, Ю. Лермонтов, А. Фет, С. Есенин каби рус шоирлари Ҳофиздан илҳомланиб, «ҳофизона» оҳангларда шеърлар ёзганлар, унинг ижодини юксак баҳолаганлар. Шарқда эса Шероз булбулидан таъсирланмаган шоирнинг ўзи йўқ ҳисоби. Машҳур ҳинд шоири ва мутафаккири Муҳаммад Иқбол Ҳофизни буюк сеҳргар, деб луфт этган эди. Чиндан ҳам дунё адабиётида сўзни Ҳофиздай минг бир мақомда ўйнатган, сўзга минг бир маъно юклаган, сўзни минг бир сеҳру синоат пардасига ўраган яна бир шоирни топиш мумкин эмас. Ҳофиз шеърлари табиийлиги, самимийлиги, ҳассос бир муҳаббат ва юксак бадииятга йўғрилганлиги, мазмуни теран ва серқатламлиги, фалсафасининг қуюқлиги, нозик ишораларга бойлиги, услубининг мураккаблиги учун ҳам унга «лисон ул-ғайб» — «ғойибнинг тили» сифатини берганлар. Ҳофиз Шарқда шунчалик шуҳрат тутганки, уни муқаддаслаштириб, илоҳийлаштириб, девонини фол китобига айлантирганлар. Шоир девони мадрасаларда махсус дарслик сифатида ўқитилган. Шарқда ҳофизхонлик катта шуҳрат қозонган. Ҳофиз ҳаммаёқни вайронага айлантирган мўғуллар ҳукмронлиги инқирозга учраб, майда хонликлар ўртасидаги ўзаро тожу тахт талашлари авж олган, бундан халқнинг тинкаси қуриб, аҳволи хароб бўлган бир даврда яшаб ижод этди. Унинг даврида Шероз 5 марта ана шундай жанглар гирдобига тортилиб, ўзи вайрон, халқи қатли ом қилинди. 50 йил (1338—1388) мобайнида 6 марта подшоҳ алмашганлиги ҳам шоир яшаган даврнинг нотинчлигини кўрсатади. Бу нарса унинг ижодига таъсир этмаслиги мумкин эмас эди. Маъшуқа таъриф-тавсифи, висол лаззати-ю, ҳижрон ҳасратини тараннум этиш воситаси бўлган ғазалга Ҳофиз ижтимоий мавзулар, фалсафий фикр-мулоҳазаларни омухта қилди. У ишқ аталган улкан ва бепоён мавзу ичига Олам ва Одам дардини, ўз даврининг ўткир ижтимоий муаммоларини дадил олиб кирди ва маҳорат билан шеърга солди. Ҳофизни Ҳофиз қилган нарса аслида шу. Шоир инсоннинг орзу-интилишлари, қувончу қайғуси, дарду ташвишлари, муҳаббати, фикру ўйларини авж пардаларда куйлаш билан адабиётнинг асосий объекти инсон эканлигини амалда исботлади. Шунинг учун ҳам, мана, VII асрдирки, унинг шуҳрати заррача камайган эмас, билъакс, кундан-кунга ортиб борди ва бундан кейин ҳам шоир ижодига бўлган қизиқиш сўнмаслиги шубҳасиз. Ҳофиздан бор-йўғи бир девон мерос қолган. Шуни ҳам унинг ўзи тузмаган. Бу ишни Ҳофиз вафотидан 30—40 йил кейин шоирнинг дўсти ва шогирди Муҳаммад Гуландом амалга оширган. Лекин шу биргина девони билан ҳам у ярим дунёни эгаллади. Фирдавсий маснавийни, Умар Хайём рубоийни қанчалик такомилга етказган бўлсалар, Ҳофиз Шерозий ҳам ғазални шунчалик юксак поята кўтарди. Мана, неча асрлардан буён рубоийда бирор шоир Умар Хайёмга етолмагани каби, ғазалда ҳам ҳеч ким Ҳофизнинг олдига тушолган эмас. Ҳофиз ижодидан намуналарни ўзбек тилига Хуршид, Муинзода, Чустий, Васфий, Ш. Шомуҳамедов, Ж. Жабборов, Э. Воҳидов, М. Кенжабек, О. Бўриев каби форс-тожик адабиётининг билимдонлари таржима қилганлар. Ғазаллар Хуршид таржималари Агар кўнглимни шод этса ўшал Шероз жонони, Қаро холига бахш этгум Самарқанду Бухорони. Сун, эй соқий, майинг охиргача — жаннатда топмайсан Бу Рукнобод қирғоғидаги сўлим Мусаллони. Шу алдоқчи, қизиқчи, фитначи шўхлар қўлидан дод, Кўнгулдан элтдилар сабрим қилиб туркларча яғмони. Менинг нуқсонли ишқимга унинг ҳусни эмас мухтож, Гўзал юз ҳеч талаб қилмас бўсқ ҳам зебу орони. Гапир чолғучидан, майдан — жаҳон сиррини кам изла, Ечолмас ҳеч киши ҳикмат-ла бу оғир муаммони. Мен ул Юсуфдаги чексиз гўзалликдан аниқ билдим: Чиқормиш ишқ номус пардасидан ул Зулайхони. Ёмон, дединг, қувондим ман, Худо ҳаққи, сўзинг тўғри, Гўзалроқ айлади аччиқ сўзинг лаъли шакархони. Насиҳат тинглагил, жоно, тутурлар жону дилдан дўст Ақлли, бахтли ёшлар ҳурмат айлаб кекса донони. Ғазал этдинг-у дур сочдинг, ёқимли куйла, эй Ҳофиз, Фалак назмингга гавҳардек нисор этсин Сурайёни. * * * Аё соқий, суниб жоминг, қил эҳсон яшнасин диллар, Кўринди аввал ишқ осон-у, сўнгра тушди мушкиллар. Сабо ечмоқчи бўлган сочининг хуш бўйига онтким, Муанбар ҳалқа-ҳалқа сочидан қон бўлди бу диллар. Ботир сажжодани майга агар пири муғон айтса, Йўловчига эрур маълум йўл аҳволи ва манзиллар. Менга ёр уйида ишрат қуриш имкони йўқ ҳар дам, Қилуркан қўнғироқ фарёдки, боғланг юкни ғофиллар. Қоронғидир кеча, қўрқинчли мавж, даҳшатлидир гирдоб, На билгай ҳолимизни четда турган юки енгиллар. Ёмон от бирла фош ўлди ишим охир ўжарликдан, Нечук ёшрин қолур сир сўзласа мажлисда оқиллар. Агар васл истасанг, ундан йироққа кетма, эй Ҳофиз, Тилакни изла, қўй дунёни, бер орзуга табдиллар. * * * Чолғучи, айлагил наво янги ва янги, хилма-хил, Изла шароби дилкушо янги ва янги, хилма-хил. Кўнглинг очувчи ёр ила, хилват ўтир нигор ила, Бўса-ла ком этиб раво, янги ва янги, хилма-хил. Сенга тилак бўлурму ром, кўтармасанг қадаҳ мудом, Еди-ла майни ич расо янги ва янги, хилма-хил. Нима қилсанг, гўзал пари, қилгуси мен учун бари Ранг ила ўсмаву ҳино янги ва янги, хилма-хил. Тонг ели, эссанг ҳар қачон гар ўша дилбарим томон, Ҳофизнинг арзин эт адо янги ва янги, хилма-хил. * * * Қаёнда ўнгламоқ ишни ва ман хароб қаён? Ву йўл қаёнда-ю, мен қайдаман, жавоб қаён? Бири-биридан узоқ — сўфийлик билан риндлик, Қаён наcиҳату рақс, нағмаи рубоб қаён? Рис тўнидан-у, бутхонадан кўигил безди, Қаёнда дайри муғону шароби ноб қаён? Эсарди васл шамоли, ажаб гўзал чоғ эди, Қаён у нозу карашма ҳам ул итоб қаён? Нима гапирса у душман дили-ю, дўст юзидан — Сўниқ чироқ қаён, равшан офтоб қаён? Кўзим ёритгучидир остонангиз тупроғи, Қаён кетай бу эшикдан, буюр, хитоб қаён? Югурма олма занахдонга, чоҳ йўл устидадир, Қаён борурсан, эй кўнгул, бу хил шитоб қаён? Қарору сабрни Ҳофиздан истама, эй дўст, Қаён қарору чидам дилда, кўзда хоб қаён? * * * Эй соқий, бода нури-ла порлат шу жомимиз! Созанда, чал, жаҳоннинг иши бўлди ромимиз. Кўрдик нигор акси жамолин пиёлада — Боис бўлиб қадаҳ кўтаришга давомимиз. Нозу карашма, ишва қилур қадди сарвлар Келмакда деб у сарви санобар хиромимиз. Ҳеч ўлмагай кишики, дили ишқ ила тирик, Олам саҳифасин бошида бизни номимиз. Бир макр этарми, деб мени излатса қўрқаман, Пирнинг ҳалол нонида бизнинг ҳаромимиз. Гар дўстларимиз боғи томон эссанг, эй сабо, Албатта, ёри жонга етургил саломимиз. Такрорлама номимизни — будир сенга илтимос, Кесин ўзи, гар эсламас айтганда номимиз. Мастликпи завқи дилбари барно кўзига хос: Ул юзда ихтиёримиз, ул зулф домимиз. Ҳофиз сочар кўз ёшини донадек мудом, Будир умид васл: қушин тутса домимиз. * * * Келди масжиддан бу кеч майхона сори пиримиз, Не бўлур, йўлдошларим, бундан кейин тадбиримиз? Биз муридлар қайси йўл бирла борурмиз Каъбага? Бошламоқда йўлни майхона томонга пиримиз! Ўтпарастлар манзилида биз ҳам айлармиз макон, Чунки шундай деб ёзилмишдир азал тақдиримиз. Банд бўлиб зулфига дил шод бўлганин билсайди ақл, Ақл эли истарди девона бўлиб занжиримиз. Шул гўзал юз лутфу эҳсон оятин этди баён, Шу учун яхшилигингдан ўзга йўқ тафсиримиз. Тош каби қаттиқ дилингга ҳеч бир айларми асар, Шунча ўтлуғ оҳ бирла йўқмидир таъсиримиз? Оҳимизнинг ўқлари, Ҳофиз, фалакдан ҳам ўтар, Раҳм қил жонингга, сақлан, тегмагай то тиримиз. * * * Соқиё, кел энди сунгил жомни, Жойла тупроққа ғами айёмни. Бер қўлимга бир пиёла май шу дам, Ташлайин малла тўну эҳромни. Ақл элича бу ёмонлик бўлса ҳам, Истамаймиз шарму ору номни. Бода сун ҳам ушбу мағрурликдан, Тинчланиб қўй нафси беоромни. Бу ёниқ кўксимдан оҳим ўтлари — Тушди, куйдирди шу бағри хомни. Ўз дилим сиррига маҳрам топмадим, Изладим ҳар қанча хосу омни. Бир дилором ила кўнглим шод эрур, Элтди дилдан бир йўла оромни. Боқмагай ҳаргиз чаманда сарвга, Кимки кўрса ул сиҳиандомни. Сабр қил, Ҳофиз, туну кун ранжига, Бир куни топгайсан албат комни. * * * Ғами токим дилимда тутди маъво, Бошимга зулфи янглиғ тушди савдо. Унинг ўтдек лаби оби ҳаётдир, Бўлибдир ул олов бағрим аро жо. Қачонлардан бери ҳиммат қушига Бўлибдир ул қади раъно таманно. Баланд қаддига мен бўлганман ошиқ — Мудом ошиқ иши гоксак ва аъло. Оқар ёш гавҳари кўз дарёсидан, Дуру марварид ила тўлди дунё. Сочар анбар исин тонг ели бу кун, Магар ёрим қилибдур сайри саҳро? Мудом Ҳофиз тили, эй сарви нозим, Қадинг мақтовида бурро ва гўё. * * * Гул ёнда-ю май қўлда, рафиқ дилбари жондур, Менга бу каби кунда ғулом шоҳи жаҳондур. Айт: шамъ кетирмангиз-у базм ичра бу оқшом, Ой юзли гўзалнинг юзи мажлисда аёндур. Гар мазҳабимиз бода ҳалол дер эди, лекин, Эй сарв, юзинг бўлмас экан, бода ёмондур. Доим қулоғим банд наю нағмаю чангга, Лаъли лабу жом даврига кўзлар нигарондур. Мажлисга атр хржат эмас, жонни димоғи Ҳар лаҳза сочинг исларидан атрга кондур. Қанд ила шакар қанча ширин бўлса, дам урма, Ширин лабинг орзуси менга вирди забондур. Ул чоқки, ғаминг хазнаси жой олди дилимда — Шундан бери мен қулга хароботда макондур. Сўз қилма уятдан — мени расволигим ундан, Сўрма отим — ул от мени шармимга зиёндур. Оч кўзники, ринд, майхўри оввора десанг — биз, Бу шаҳрда биздек эмас ул кимса қаёндур? Айбимни дема мухтасиб олдидаки, ул ҳам Биздек қиладур айш талаб қанча замондур. Ҳофиз, маю маъшуқасиз ўлтурма замоне — Ким, ёсуману гул чоғи, ийди рамазондур. * * * Икки рафиқ шу замон беғаразу олижаноб, У — шеър тўплами ҳам сув қўшилмагап майи ноб. Бу йўлга ёлғиз ўзинг юргил, офият йўли тор, Кўтар пиёлани — ўтган умр эрур ноёб. Билимга этмай амал қайғурувчи бир мен эмас, Қилур ўзин уламо илми беамалда хароб. Ақл кўзи била боққил бу фитна оламига, Жаҳон ила бу жаҳон ишлари жадал ва шитоб. Юзингга етмак умиди кўп эрди дилда, бироқ, Ажал — умид ва умринг йўлида бир гирдоб. Ҳикоя сўзлама, ой юзли ёр зулфини тут: Шум ила қутлуғ эрур Зуҳраю Зуҳалда ҳисоб. Тополмагайлар уни ҳеч бир нафас ҳушёр, Негаки, Ҳофиз азал бодаси билан сероб. * * * Кўзим қорачиғи қон ичра ноладан тун-кун, Қаро сенинг тилагинг-ла шу ҳолда халқ бутун. Май ила маст кўзу лаъл лабингни ёди билан Қизил май ичдим-у, у ҳасратингда бўлгай хун. Юзинг қуёши сенинг машриқ остонангдан Агарда чиқса кулиб, порлагай бу бахти забун. Ҳикоя айлади Ширин лабин мудом Фарҳод, Ҳам этти Лайли сочи ҳалқасин макон Мажнун. Дилимни овла — қадинг сарви дилжўй эмиш, Гапир — ёқимли сўзингда эрур дурри мазмун. Шу бода даврида бер жонга роҳат, эй соқий, Фалакни жорли даври юракка солди тугун. Ўшал замонки, кетибдур ёнимдан ул ёрим, Кўзимни теграсида бўлди ёшларим Жайхун. Нечук бу ғамли юрак шод ўлуб, қувонғайким, Йўқ ихтиёр ўзида, зарра йўқ қарору сукун. Эсин йўқотганидан ёр этар талаб Ҳофиз, Чунончи, истади йўқсил хазинаи Қорун. * * * Дил — саройи муҳаббатидур унинг, Куз — ёритғучи талъатидур унинг. Икки дунёга бошни эгмасдан Гарданим узра миннатидур унинг. Сену тўби-ю, мен — қаддиға асир, Ким на фикр этса, ҳимматидур унинг. Ўтти Мажнун замони — гал бизга, Ўтказар, кимки навбатидур унинг. Мен нетай хилвати ароки, сабо Пардадор ўлди — ҳурматидур унинг. Ишқнинг мулки-ю, қувонч ганжи Менда бор, бу — иноятидур унинг. Йўқ зарар дил билан мен ўлсак ҳам, Қасдимиз тан саломатидур унинг. Бўлмагай ҳеч хаёли кўздан узоқ, Чунки бу бурчак хилватидур унинг. Берса оро чаманга ҳар янги гул, Бори таъсир суҳбатидур унинг. Ўзи йўқсил кўринса ҳам Ҳофиз, Кўкси ганжи муҳаббатидур унинг. * * * Зоҳидо, айлама риндларга гуноҳкорча хитоб, Бошқаларнинг гуноҳи-чун сени қилмайди итоб. Яхшиман, хоҳ ёмонман — ўз ишингни ўнгла, Ҳосил эканникидир, сен бу учун олма ҳисоб. Масту ҳушёр — ҳама одамга талабдур дилдор, Фарқи йўқ — севги уйи масжиду ҳам дайри хароб. Май уйининг эшиги тупроғига бош тутдим, Кимки сўз уқмаса, хишт-ла бошига урса савоб. Мени қўрқитма азал ёзмишин айлаб такрор, Маълум эрмас сенга ким яхши эрур, ким нобоб. Зуҳду тақводан узоқ бўлғучи ёлғиз мен эмас, Балки жаннатдан отам четлатгали қилди шитоб. Тоатинг мақтама, эй сўфийки, тақдир қалами На билурсан, нима деб номинг атаб ёзди китоб? Яратилмоқда бу бўлсанг — жуда тоза аслинг, Бу эса сенда табиат жуда ҳам олижаноб. Бўлса жаннат боғи ҳам қанча ёқимли, лекин, Бил: ғанимат сенга тол сояси ҳам жоми шароб. Ҳофизо, олсанг ўлим чоғида қўлға бир жом, Борасан тўғри биҳишт боғига — кўп чекма азоб. * * * Шаробу айш надур ёшрин айламак бунёд, Қўшилдик ринд сафига — энди фойдасиз фарёд. Юрак тугунларини еч, фалакни ўйлама ҳеч, Ечолмади бу тугунни бирор етук устод. Қадаҳни тутгил адаб шартларин риоя қилиб, Бу коса таркиби Жамшиду Баҳром ила Қубод. Қаёнга Жамшиду Кай кетдилар — биров билмас, Ким англагай — не учун бўлди тахти Жам барбод? Кўзимнинг олдидаким: Ширин ишқу ҳасратидан Етарди лолазор ичра ватан тутиб Фарҳод. Магарки лола жаҳон бевафолигин билди Келиб-кетиб, қўлидан шиша бўлмади озод. Узоққа кетгали менга ижозат бермаслар, Кўнгилда завқи Мусаллою наҳри Рукнобод. Дафу чанг овози остида соф бодани ич, Севинч инакларидан қилди пардасин ижод. Етишди ишқи ғамида не етса Ҳофизга, Замонанинг кўзи ошиққа солмасин бедод. * * * Юзларинг акси тушиб бода тўла жом ичра, Кулди май, сўфийни қўйди тамаъи хом ичра. Топди май шуъласидан хониш ила нағма ривож Тушди бир нурки соқий юзидан жом ичра. Ғайрати ишқ кесар хос кишиларнинг тилини, Йўқса ким фош этадур сирни элу ом ичра. Бағри ёнган мен-у, дилбар қараши бошқа менга Бу гадога нима лойиқ кўрур инъом ичра. Тўғри кўргучи етар поклик ила мақсадга, Эгри кўргучи тушибдур тамаъи хом ичра. Уйнаб-ўйнаб, уни ғам тиғини кутмак лозим, Ким унинг-чун бўладур яхши саранжом ичра. Осилиб зулфингга ул чоҳи занахдон чиқди, Оҳки, чохдан қутулиб, тушди яна дом ичра. Мени кўрсанг керак, эй сўфий, ибодат уйида, Фикримиз соқий юзию кўзимиз жом ичра. Мен харобот сари кетмасдим ибодат уйидан, Солди тақдир мени бу қолга элу ом ичра. На қилур юрмаса гардиш четида паргордек, Тушса ҳар кимсаки бу гардиши айём ичра. Сўфийлар барчаси бир фикрдадирлар, лекин, Қолди бу ўртада Ҳофиз номи бадном ичра. * * * Дилбар кетиб, асирларига қилмади хабар, Йўлдошу тенгларин унутиб, айламиш сафар. Бахтим унутди ёки муҳаббат йўсинлари, Ё ташламас нигор хақиқат сори назар. Мен шамъдек туриб тиладим: жон фидо қилай, Мен сори тонг шамоли каби эсмас у магар. Қилсам фиғон — бўлурми дили меҳрибон? - дедим, Ёмғир у тош юракка қилурми экан асар? Ҳар ким юзингни кўрса, уни бўса этди кўз, Ушбу баҳона бирла кўзим бўлди баҳравар. Ҳайронман — улфат ўлди нечун у рақиб билан, Бир жойда сақламас-ку киши мунчоғу гавхар. Ҳофиз, тили кесик қаламинг анжуман аро Айтмас сирингни кимсага, бош кетса ҳам агар. * * * Ҳар нафас хажр аламидан чекаман юз фарёд, Сенга ел нолами еткурмаса, ғам менга зиёд Не қилай айламайин нолаю фарёду фиғон, Бўлмасин ҳеч кишининг ваъзи менингдек барбод. Туну кун қон ютаман — бошқа иложим йўқдир, Ой жамолингдан узоқ мумкин эмас бўлмоқ шод. Сен қачон бўлдинг узоқ мен каби дилсўхтадан, Қон булоғини кўзим қилди кўзимда бунёд. Кипригим решасидан қон томадур юз қатра, Айрилиқиинг ғамидан чекса дил оҳу фарёд. Кечди Ҳофизга сени ёд этиш ила тун-кун, Сен-чи, бу қул ғамидан бўйла тамоман озод. * * * Дедим: Ғаминг чекарман. Деди: Ўтар бу ғам ҳам Дедимки: Менга бўл ой. Деди: Чиқар бирор дам. Дедим: Вафолилардан ўрган вафо йўлини. Деди: Гўзал санамда меҳру вафо бўлур кам. Дедим: Сочинг иси-ла йўлдан бутун адашдим. Дедики: Бандалик эт — бўлгай нигор ҳотам. Дедимки: Тоза кўнглинг бўлгай қачон мулойим? Деди: Жафога сабр эт, шояд етар ўшал дам. Дедим: Хаёлинг ила термулди кўз йўлингга. Дедики: Тун юрарнинг сўқмоғи бошқа олам. Дедим: Ажаб ҳаво бу — жаинатдан эсди гўё. Деди: Бу ёр саридан эсган шабада — кўклам. Дедим: Лабинг майининг орзуси бирла ўлдим. Дедики: Сабр қилсанг, бўлғуси дардга марҳам. Дедимки: Айшу суҳбат, кўрдингки, қандай ўтди? Деди: Жим ўлки, Ҳофиз, кечгай бу қайғу — мотам. * * * Ҳар нечаким юзларинг ой, кунга нисбат қилдилар, Суратинг кўрмай туриб, тахмин-ла туҳмат қилдилар. Ишқимизнинг шўришидан зарра миқдориндадир Ҳар наким Фарҳоду Шириндан ҳикоят қилдилар. Жон бағишлар юзи гулларнинг оёқ гарди иси, Онглилар ундан димоғин чоғу роҳат қилдилар. Қарға, қузғун ов учун боғлаб боқишга арзимас, Лочину қирғийни аммо шундай иззат қилдилар. Боқмангиз риндларни таҳқирлаб, сафол деб косаси, Бу ҳарифлар жоми Жам базмида хизмат қилдилар. Қилмади мужгон ўқи ҳам жодутар афсунлари, Жаврларким, зулфу мушкин холинг одат қилдилар. Бизга бир бўса етарди — қилмади рухсат лабинг: Бу ширин лаблар мудом шундай ишорат қилдилар. Соқиё, май бер — азал тақдирининг тадбири йўқ, Ҳеч бир ўзгармаслигин таъкиду ҳужжат қилдилар. Ўтли, пардозли юзи бирла гўзаллар дам-бадам Сўфийларнинг дил билан диниии ғорат қилдилар. Мақтади эҳсонларинг шеърида Ҳофиз ҳар қачон, Тинглаганлар шеърини таҳсин-у раҳмат қилдилар. * * * Офтоб каби ҳар кўзга юзинг жилвагар ўлсин! Хўблиқда юзинг хўблиғи ҳар он дигар ўлсин! Давлат қуши — лочин пари янглиғ қаро зулфинг Дунёдаги шоҳлар бошида тожи сар ўлсин! Ҳар дилки, сенинг зулфинга банд ўлмас экан, у Бўлсин жигари қон, ўзи ундан батар ўлсин! Ғамзанг ўқи ёғса, санамо, бошима ҳар дам, Ул ўқ қошида ғамзада кўнглим сипар ўлсин! Бир бўса менга ушбу шакар лабдан эт эҳсон, Жон коми унинг лаззати бирла шакар ўлсин! Ҳар лаҳза менга янгиланур шавқ ила ишқинг, Ҳар дамда сенинг равнақи ҳуснинг дигар ўлсин! Ҳофиз дилу жони ила дийдорингга муштоқ, Бир боқ унга — эҳсонинг ила баҳравар ўлсин! * * * Юзингдек ёрқин ой осмонда ҳам йўқ, Қадингдек сарв ҳеч бўстонда ҳам йўқ. Лабингдек лаъл йўқ — дил этгучи шод, Тишингдек тоза бир дур конда ҳам йўқ. Лабинг жонбахш райҳон орасида — Бу хислат чашмаи ҳайвонда ҳам йўқ. Сенга бир тан тенг ўлмас бу жаҳонда: Тан эрмас, ушбу тенглик жонда ҳам йўқ. Эрур Ҳофизни шеъри ширин, аммо, Ширинлик ёр лабидек онда ҳам йўқ. * * * Кўнгилда лабингни шавқи, жоно, Лаълингдан унга недир таманно. Шавқинг майи, севгининг итроби Дил шишасида бори ҳувайдо. Зулфингни асирларига доим Дард ила балони доми маъво. Дилдорим оти недир, сўрардим, Менга сира учрамас у барно. Андиша қилувчи юрту элдан Ёри ила ўлтиролмас асло. Шод ул кишининг дили ҳамиша, Дилдор ила айши бўлса барпо. Бир ноз ила ов қилишга дилни, Гул узра бинафша бўлди оро. Ҳофиз, шу кўнгилли дам ғанимат Асбоби тараб бори муҳайё. * * * Саҳарда булбул арз этди сабога, Гул ишқи нетди, деб биз бенавога. Эрурман нозанин эҳсонига қул, Қилур у яхши иш кетмай риёга. Хайрли бўлсин унга тонг шамоли, Даво қилди тун уйғоқ бедавога. Сира бегоналардан нолимасман, На бўлса — етди дўстдан ошнога. У сунбул зулфи гулдан парда очди, Тугундан ғунча чиқди соф ҳавога. Юзу рангин кўриб, қон бўлди кўнглим, Дучор ўлдим тикан отлиғ балога. Қилур ҳар жойда булбул оҳу афғон, Маза бу ўртада боди сабога. Кутиб султондан эҳсон янглишибмаи, Жафо кўрдим ялингач бевафога. Бориб май сотқучига хуш хабар бер Ки, Ҳофиз юрмагай энди риёга. * * * Билсангки, чангу уд неларни қилур баён, Таъзир этилмайин десанг, ич бодани ниҳон. Элтарлар ишқ номусин, ошиқнинг равнақин: Ёшларни айбу чолни қилиб таънага нишон. Дерлар: бу севги сирин эшитманг-у, сўзламанг, Мушкул ҳикоядурки, қилурлар уни баён. Биз ташқарида алданамиз макру ҳийлага, Парда аро улар нима тадбирда бу замон. Пири муғонни вақтин олиб, ташвиш орттирар, Кўргил, мурид пирга на қилмоқчидир бу он. Юз дилни бир боқиш ила мумкин сотиб олиш, Хўблар тағофул айлади бу ҳақда ҳар қачон. Бир қанчалар уринса тилаб ёр васлини, Тақдир иши, дегай, уни бир қанчалар ҳамон. Бўл эҳтист, инонма, бу оламда йўқ сабот, Ҳар дамда ўзгарувчи бир ишхона бу жаҳон. Май ички, шайху Ҳофизу муфтию мухтаеиб Алдарлар, англасанг, кўринур макрлари аён. * * * Дилим олғач, юзини қилди пинҳон, Ўйин қилмас бу хил дўстга қадрдон. Мени ёлғиз топиб, қасд зтди жонга, Хасли қилди менга катта эҳсон. Бошим бўлди оғир наргисларидан, Нега дил бўлмасин лола каби қон? Сабо, гар чора бўлса, вақти — кўрсат, Бу муштоқликни тортиб, битди дармон. Мени бир шамъдек куйдирди, менга - Суроҳий йиғлаб, этди чолғу афғон. Демак мумкин эмас ҳеч меҳрибонга Бу хил сўзлар, бу хил иш қилди жонон. Қилолмас бундай иш Ҳофизга душман: Қачон ё(й) қошлар отса тири мужгон. * * * Ул кимки, эҳсон йўлидан менга вафодорлик қилур, Мендек ёмонлик ўрнига, бир лаҳза ғамхорлик қилур. Соз айлаб аввал нағмани, дилбар сўзин менга дегай, Ул дам суниб бир коса май, менга харидорлик қилур. Дилбарки, жоним ёқди у, куттглимга тўлган орзу, Будир умид — ул жавржў, шоядки, дилдорлик қилур. Дедим: Юракда ғам тугун, зулфинг яна айлар забун. Деди: Мен айтдим, шул учун ул сенга таррорлик қилур. Ул малла тўн кийган дағал, севги ишидан бехабар: Бер унга мастликдан хабар, то тарки ҳушёрлик қилур. Мушкул топишлик ошно, мендек нишонсиз бир гадо, Султон қачон кўриб раво, риндлар-ла майхорлик қилур. Майли, неча кўрсам ситам, ул жингалак сочдан бу дам, Занжир зулфидан, не ғам, ҳар қанча айёрлик қилур. Ул кўзда кўп найранг бор, Ҳофиз, ҳеч этма ихтиёр, Тундек қаро сочли нигор ҳар турли маккорлик қилур. * * * Сарви равоним не учун қилмайди ҳеч майли чаман? Бўлмайди ҳамдам ул билан, ёдига келмайдур суман? Кўп вақт эрур дайди дилим боғланди-кетди зулфига, Ушбу узоқ сайридан у қилмайди ҳеч азми ватан. Ё қошларин қаршисида қанча хушомадлар қилай? Бермайди ҳеч сўзга қулоқ, доим тағофул қилди фан. Гарчи бинафша зулфлар тўзди шамол ила бу чоқ, Кўнглим унинг ёди билан қайтмайди ҳеч ўз аҳдидан. Ёғди этаклардан гулоб, ҳайрон эрурманким, сабо Ўтган йўлин туфроқларин қилмас нега мушки Хўтан? Лойиқ кўриб соқий агар сунса тўла коса заҳар, Ким май каби ичмас уни, бўлмай оғиз жону бадан? Рухсори орзусида дил жон бирла ҳамдам бўлмади — Тан хизматин қилмайди ҳеч, жондир унинг шавқи билан. Мен зулфидан қилдим гила, ҳийла йўли-ла у менга Дедики: Бу эгри қора олмас сўзимни ҳеч қачон. Тортғил қўлинг, қилма жафо, оқмиш кўзимнинг ёмғири — Кўз ёшларим қилмай мадад, бўлмайди ҳеч дурри Адан. Ғамзангга бўлмишдир фидо, Ҳофиз ўгитни тингламай, Тиғ ила ўлмакка сазо ҳар кимки сўз уқмас экан. * * * Домлалар минбар уза сўз қилса такрор ўзгача, Айлагай хилватда турли фитна бедор ўзгача. Ушбу мажлиснинг билимдонига бор мушкул савол: Тавба бергучига тавба не учун ор, ўзгача? Милдир ўз эшшакларига янги бойларни бу чоқ, Қул хачирга фахр этиб, ноз айлар изҳор ўзгача. Хонақоҳнинг соили, кел, ўтпарастлар дайрида Бир қадаҳ-ла дилни айла бою дедор ўзгача. Ҳусни бепоёни қанча ошиқин қилса ҳалок, Янги ошиқлар келиб, бўлгай гирифтор ўзгача. Дод шу гавҳар билмаган саррофларнинг дастидан — Ким, эшакмунчоқни дур дсб, қилди бозор ўзгача. Аршдан тонг чоғида келди товуш, ақл унга дер: Ёд олур кўкда малак Ҳофиздан ашьор ўзгача! * * * Гўзал гул чоғи яшнар тоғу чўллар, Керак бу чоғда бўлсин қўлда соғар. Кўнгилни айлагил бир лаҳза хурсанд, Садафда доимо бўлмайди гавҳар. Ғанимат бил — гулистон ичра май ич, Иккинчи ҳафта гулнинг ҳоли дигар. Қизиқ севги йўликим, ушбу йўлга Бош урганларда бош қолмае муқаррар. Менга ҳамдарс эсанг — йиққил варақни, Бу ишқ илмини билдирмас у дафтар. Ушандай ёрга дил боғлагилким, Жамоли бўлмасин муҳтожи зевар. Кел, эй шайх, бода ич ғамхонамизда, Уялсин ушбу майдан ҳавзи Кавсар. Қизил май бирла олтин жомни тўлдир, Бағишла кимки эҳсонингни истар. Худо ҳаққи, кумуш танли бутим бор, Бу хил бут кўрмагандир балки Озар. Деса Ҳофизни шеърин кимки янглиш, Етишмас ақли: недир тоза гавҳар? * * * Бу кеча майкадада базму айш фаровон эди: Хурушда соқию кундуз каби чароғон эди. Эмасдур ишқ сўзи овозу ҳарфга ҳеч муҳтож, Хурўшга солғучи най, дафлар этган афғон эди. Бу телбалар йиғинида на ўтса баҳсу жавоб, У мадраса ҳақида қилу қолу достон эди. Кўнгил қувончда эди соқийнипг карашмасидан, Бу бахт қайтмоғи бир оз кўнгилга армон эди. Аниқладим: у икки маст жоду кўзларни Сеҳрчи сомирийнинг минги банда фармон эди. Дедимки: Менга лабингдан ҳавола қил бўса, Кулиб дедики: Қачон бизда бунча бўлғон эди? Аниқки, бахту саодат менга юз очди кеча - Ой ила ер юзи бир-бир билан гилахон эди. Ул ой лаби эди Ҳофизни дардига дармон, Карам чоғида бироқ дўстига камэҳсон эди. * * * Мен номоз ичра шу қайрилма қошинг этдим ёд, Бўлди бир ҳолате — мехроб ҳам этди фарёд. Энди, дил, шодлигу сабрни мендан кутма, Сабру оромки, кўрган эдинг — ўлди барбод. Бода — хўб, тоза чаман, қушлари бўлмишлар маст, Ишқ эли даври келиб, бўлди ҳама иш бунёд. Яхшилик ислари келмоқда жаҳонда менга ҳам: Гул қувонтирди мени, боди сабо айлади шод. Эй севинчлар келини, қилма замондан ҳасрат, Пардалар тут, безат уйники, келибдур домод. Дилни банд этган ўсимлик бори зийнатланмиш, Ёримиз ҳусни эрур аслида ҳам шунча зиёд. Узининг юклари остида қолиб барча дарахт, Хайрият, ғам юкидан сарв бўлибдир озод. Уқи, эй чолғучи, Ҳофиз ғазалин яхшисини, Токи аввалги қувончли чоғими айлай ёд. * * * Қўл тортмагум тилакдан лутф зтмагунча дилбар, Ё жон кетар танимдан, ё васл бўлур муяссар! Улгач, очиб мазорим, боққил ўлик танимга, Бағрим ёниб, кафандан кўкка чиқар тутунлар. Кўрсат юзингни, жонон, танг қолсин аҳли олам, Оч лабни — эр-асллар қилсин фиғон баробар. Жон лабга келди, кўнгул ҳасратдадир лабингдан, Мақсадга восил ўлмай жон чиқмоғи муқаррар. Оғзиигни шавқи бирла қийналди хаста жоним, Йўқсиллар ул оғизда ҳеч ёд этилмагайлар. Ед айласа ошиқлар яхнш сифатларини, Ҳар ерда, ҳар йиғинда Ҳофизни номи янграр! * * * Умрим юзингни нури билан доимо баҳор, Кел, кел, юзингсиз ўлди хазон ушбу лолазор. Бир зарра ташвиш этмас ўлимда у кимсаким, Топган эса лабинг майидан умрига мадор. Лойиқ агар кўзимдан оқар сел бўлиб ёшим, Жоним яшин каби ғаму дардингда беқарор. Беумр мен тирикман — ажабланма бунга ҳеч, Ким айрилиқни умр дебон берди эътибор? Пойлайди ҳар тарафда фалокат қўшинлари, Ўтмакда умр, қолмади илгингда ихтиёр. Дийдор агар бир-икки нафас бўлса муддати, Бир йўлни топки, умри азиз ўтмагай бекор. Майхўрлик ила тонг чоғи уйқу қачонгача? Уйғонки, умр ўтиб борадир олмайин қарор. Суръат билан ўтар эди, боқмасди қайрилиб, Умр ўтди-ю, дил ўлмади бир зарра бахрадор. Ҳофиз, гапир, бу оламаро сўз дурини соч — Дунёда қолғуси қаламингдан шу ёдгор. * * * Эй сабо, ёр ҳидидан руҳи равонимни кетур, Хастаман қайғу билан — роҳати жонимни кетур. Тилак олтинларига тўлдир бу йўқеил дилни, Яъни дўст даргоҳидан яхши нишонимни кетур. Мунтазир кўз уига, кўнглимда уруш этди давом, Қош ила ғамзасидан ўқу камонимни кетур. Кимсасизлик ғами ҳам ҳажр билан кексайдим, Тез менга бода тўла жоми жавонимни кетур. Инкор этгучига сун бир-икки жом бу майдан, Истамас бўлса, менга руҳи равонимни кетур, Соқиё, эртага қўйма бу кун айшин зинҳор, Ёки тақдир қўлидан хатти амонимни кетур. Қолмади дилда қарор илгаридан. Ҳофиз дер: Эй сабо, ёр ҳидидан руҳи равонимни кетур! * * * Тургил, олтин косани май қуйиб, обод айла, Тўлажак бош косаси тупроқ ила — ёд айла. Охири манзил экан бизга шу жимлик водий, Еру осмонга солиб ғулғула — фарёд айла! Шу бошинг ҳурмати, эй сарв, гар ўлсам тупроқ, Нозни қўй, соя солиб, тупроғими шод айла! Дилга етган сенинг ул зулфинг илонидан алам, Қил лабинг унга шифо, дардидан озод айла! Кўз ёшим бирла ювиндим, бунга дер дарвешлар: Тозалан аввал ўзинг, покни кейин ёд айла! Ё Раб, ул зоҳиди инжиқки, кўрур айбни фақат, Фаҳму идрок йўлига уни иршод айла. Фикри ифлоснинг кўзи тушмас ул жонон юзига, У гўзал юзни дилинг нок тутиб ёд айла. Гулдек ул гуЛ исидан тунни қабо қил, Ҳофиз, Тунни пояндози ул қомати шамшод айла. * * * Бу жаҳон гулшанидан ул юзи гул раъно бас, Бу чаманда у қади сарви равон танҳо бас. Тилагим аҳли риё еуҳбатидан бўлмоқ узоқ Ҳам ёқимсиз кишидан менга қадаҳ саҳбо бас. Қилмишингга яраша бергусидир жаннатни, Биз гадо — риндга муғ дайридаги маъво бас. Бир ариғнинг лабида ўлтир-у, кўр умр ўтишин, Дунё қандай ўтишига шу қадар имо бас. Боқ жаҳон ҳолига ҳам кўргил унинг озорин, Сенга кам бўлса, менга фойда-зиён савдо бас. Ёр мен бирла эрур — бошқа на бўлсин тилагим, Давлати базми агар бўлса кўнгулоро бас. Қувма, Тангри ҳақи, жаннат сари даргоҳингдан, Остонанг менга борлиқдан эрур аъло бас. Менга ёлғиз сени васлинг-у, йўқ ўзга ҳавасим, Айладим икки жаҳон моли билан савдо бас. Ҳофиз, ўз тақдиридан ранжимак инсофсизлик, Мен учун табъи равон-у, ғазали зебо бас! * * * Тол ости, сув лабида шеър ила олдингда ёр ўлсин! Ҳам улфат дилбари ширин-у, ёри гулъузор ўлсин! Аё, эй бахт ила давлат, шу давлат қадрига етгил, Муборак бўлсин айшинг, ҳам бу дамлар пойдор ўлсин! Келин табъимга нозик фикр дурру гавҳарин тақдим, Замона боқса — бўйнимда илондек зулфи ёр ўлсин! Ғанимат англа суҳбат тунларин, бўл доимо дилхуш, Очилмиш лола, ойдин тунда ишрат барқарор ўлсин! Нечук майдур у соқий кўзларининг косаси ичра — Ки, оқилларча маст этсин, ширин унда хумор ўлсин! У одамларки, бир дилбарнинг ишқин дилда сақлабдир, Дегил: исриқ тутатсин, кўзлагучи шармсор ўлсин! Ўтибдир умр, эй Ҳофиз, кел, этгил, азми майхона, Иш ўргат мастларга — яхши ишларда барор ўлсин! * * * Ўз бахтимизни биз синадик бу шаҳар аро, Тортиб олиш керак — у ётар хавфли жар аро. Бармоқни тишлаб оҳ чекарман, шунинг учун Ўтлар ёқилди гул каби жону жигар аро. Хуш келди менга тундаги булбулнинг хониши, Ўз шохларини чирмади гул барглар аро. Шод ўлгил, э кўнгилки, у нозу итобли ёр Ўз бахтидан итобда қолур бу шаҳар аро. Дунёда ҳеч машаққат, азоб тортмайин десанг, Аҳдингда тур, сўзингни ботирма заҳар аро. Бетинч қилувчи ҳодиса чекса фалакка бош, Тақдирин онгли кимсалар отмас зарар аро. Ҳофиз, агарда васл абадий бўлса барқарор, Қолмасди Жамшид тахтидаи ажраб, хатар аро. * * * Ажаб Шерозким, йўқдир мисоли. Худоё, бўлмасин ҳаргиз заволи! Бу Рукнобод еуви таҳсинга лойиқ, Берур Хизр умрини салқин зулоли. Мусалло, Жаъфаробод орасида Эсар мушк ила анбардек шамоли. Келиб Шерозга, ол файзу шарафлар, Жуда кўпдир азиз соҳибкамоли. Кигаида Миср қандин ёд этарга Ширинлар олдида қолмас мажоли. Сабо, ул шўх гўзал, мастлар ҳақида Не билгайсан, нечук онларни ҳоли? Мени бу уйқудан уйғотмангиз ҳеч, Дилимни шод этар ширин хаёли. Агар ул шўх бола қонимни тўкса, Онасининг сутидек қил ҳалоли. Агар ҳажридан этсанг хавф, Ҳофиз, Нечун шукр этмадинг вақти висоли? * * * Мисоли тонгсан-у, мен шамъдек бўлибман адо, Кулиб қарар, нечук этгум бу жонни сенга фидо. Шу зулфинг ўлди сабаб — тушди дилга ҳар неки доғ, Гўримдан унгуси ўлсам бинафша бирла ҳино. Умид остонида кўз эшигин очган эдим, Бир айладинг назар — олдинг кўзим қаросида жо. Нечук шукр қилай, эй ғам сели, кечирсин Ҳақ Ки, мендан лмас эдинг кимсасиз чоғимда жудо. Кўзим қарочиғига қулман — унга дил дардин Дегач ҳамиша у минг томчисини қилди даво. Нигорим айлади жилва ҳама назарга вале Карашмасини кўролмайди кимса менча расо. Шамолдек ўтса ёрим қабрим устидан Ҳофиз, Кафанни шавқ ила албатта йиртаман гўраро. * * * Кел, энди гул сочиб ҳар ён, қадаҳ қўлда ўтургаймиз, Бузиб чарх эски томин, янги бир тарҳ ила қургаймиз! Агарда тортса ғам лашкар тўкишга ишқ эли қонин, Мен-у соқий бўлиб бирга, бу ташвишни битиргаймиз. Эрур қўлда гўзал чолғу — ёқимли куйла, созанда, Ўқуб шеър-у, оёқ рақсини авжига кетургаймиз. Сабо, элт жисмимиз гардин у юксак остон сори Ки, шояд хўблар шоҳи юзин бир бора кўргаймиз. Бири ақлидан ургай лоф, бири доим тўқир ёлғон, Кел, арзу додимизни энди ҳокимга гапургаймиз. Агар жаннат тиларсан, биз билан майхонага юргил, Сени хумнинг тагидан ҳавзи Кавсарга етургаймиз! Қадаҳни тўлдириб лим-лим қизид гул сингари майдан, Сочиб атр, уд тутатгаймиз, улуғ бир базм қургаймиз. Ксл, эй жонон, юзинг нури билан мажлисни порлатгил, Қошингда шеьр ўқуб бу дам, оёғингга бош ургаймиз! Билимдонлик ва хугихонлик эмас Шерозда ҳеч манзур, Кел, эй Ҳофизки, биз юзни бўлак юртга ўгургаймиз. * * * Ғариблик тунида ҳамдам оҳу фарёдим, Ғариблик ғаму ҳасратларидир ижодим. Диёру ёр хаёлида зор йиғларман, Сафар отин йўқотиш бўлди фикр ила ёдим. Рақиб юртидан эрмас, у ёр элидан мен, Рафиқаларимга етур — меҳрибон қил имдодим. Худо учун менга, йўлбошчим, айла энди кўмак Ки, майкада аро шуҳрат-ла айласин ёдим. Агарчи кексаман, аммо ҳавас бунга боқмас, Яна у ёш пари ишқига бўлди иршодим. Мени сабо шамолидан бўлак киши танимас — Ҳаводан ўзга на улфат, на дўсту ҳамрозим. Ҳаёт суви кабидур ёр манзилин шавқи, Сабо, кетур менга Шероз исин — қил имдодим. Кўзим ёши тўкилиб юзга, сиррим айлади фош, Ҳамиша мен ила ғаммоз хонабарбодим. Дср эрди чанг чолиб Зуҳра юлдузи тонгда: Гўзал товушли, ширин сўзли Ҳофиз устодим. * * * Менга еткурди қисқақўллик озор, Баланд остоналиклар тутдилар хор. Магар тутгай қўлим бир зулфи занжир, Бош ургум йўқса шайдоликка ночор. Фалакнинг ҳолини сўр кўзларимдан, Кечар юлдуз санаб тунларда бедор. Ўпарман жом лабини шу учунким, Тириклик сирридан қилди хабардор. Қўлим кучсизлигидан шод эрурман: Етишмас бир кишига мендан озор. Дуо қилсам агар май сотқучини, Не бўлғай, марҳаматга шукр даркор. Мени ердан кўтармайсан, агарчи - Ёш ўрнида қилурсам гавҳар исор. Бу даштда қўйма йиртқич деб менга айб, Олур таълимларим оҳуйи тотор. Бошим Ҳофиз каби мастдир ва лекин У бошлиқ лутфидандирман умидвор. * * * Мен эмасдурман у ринд — тарки маю дилдор этай, Мухтасиб билгай, бу ишдан мумкин эрмас ор этай. Лола жом ушлаб, бўтакўз маст, биза фосиқ — от, Дардларим кўн — қайси ҳокимга уни изхор этай? Майкада — дарё-ю, севги — гавхар-у, изловчи — мен, Бунда бош эгдим, шу ҳолда қайгача исрор этай? Гарчи тупроққа қорилдим, ҳимматим қўймас мени: Кўз булоғидан тўкиб сув, қанча оху зор этай? Ҳайъатим мисли гадо — у қўлда султон хазнаси, Чарх эҳсонидан ўзни қандай уммидвор этай? Бу фалакнинг ахд ила паймонида йўқ эътибор, Аҳдни жом ила тузиб, май шартини такрор этай. Торт жиловни, тур бир оз, қўзғатма, жоно, жилвалар, То йўлингга кўзни дурру гавҳарин исор этай. * * * Мен учун ҳеч лойиқ эрмас эрди риндлик шеваси, Тушгач ушбу ҳолга, нечун, ўзгалардан ор этай? Тавба қилғонларни доим айблаб юрган эсам, Гул чоғи, девонаманми, бодадан инкор этай?! Кўз ёши ёқуту- лаълидан хазинамдир тўла, Бас, қуёш файзу зарини не учун даркор этай? Қошларинг меҳробиии бахтимдан айларман татаб, Унда Мажнун янглиғ ишқинг дарсини такрор этай. Ушбу лаблар ишва айлар эрди Ҳофизга мудом, Не учун афсонага бовар қилар, иқрор этай? * * * Тонг отди, соқий, жомни лиқ-лиқ шароб қил. Чарх айланишнга ҳеч бир ишонч нўқ — шитоб қил. Фоний жаҳон хароб ўладур, ундан илгари Гулранг бодалар била бизни хароб қил! Хуршиди май чиқарди бошни шиша шарқидан, Қувноқ бўлишни истар эсанг, тарки хоб қил. Ул кунки, лойимизни фалак кўза айлагай, Албатта. бошимиз косасин лиқ шароб қил. Биз лофу тавба парҳез этувчи киши эмас, Тоза шаробу жом ила бизга хитоб қил. Оч кўзни, яхши боқ: кўпирибдир қадаҳ юзи. Дунё асосини шу кўпикдек ҳисоб қил. Гул мавсуми-ю, умр ўтишга шошилдилар, Гулранг майингни сунгали соқий, шитоб қил! Ҳофиз, эшитки, майга топинмоқ эрур савоб, Тур, вақтни қочирма-ю, тезда савоб қил. * * * Этдим табибға ғамларни чандон, Мискин ғарибга қилмайди дармон. Ҳар дам тиконнинг қўлида бўлди Булбулга боқмай гул юзли жонон. Биз дардимизни дилбарга айтдик, Йўқдир табибдан ёшришга имкон. Дўстлар юзини кўрсин яна дўст, Е Раб, омон тут, қил лутфу эҳсон! Ишқ сандиғинииг қулфи бузилмиш, Еткузмасин қўл ағёри нодон. Эй ёр, васлинг неъматларидан Бизга насиба афсусу армон. Бўлмасди Ҳофиз дунёга шайдо, Доно сўзини олганда ҳар он. * * * Яна риндлар сари бир айла назар яхшигина, Яна майхона томон айла гузар яхшигина. Мени хаққимда лабинг шул қадар этган эҳсон, Жуда ҳам яхши бир оз ошса агар яхшигина. Эй жаҳоннинг чигалин ечгучи доно одам, Фикр бер, айла бу ишларни басар яхшигина. Деди носиҳки: Недир ишқда ғамдан ўзга? Дедим: Эй муллаи ғофил, шу ҳунар яхшигина! Гар десам сенга қадаҳ ол-у, пиёла лабин ўп, Мендан ўзга бера олмас бу хабар яхшигина. Териб олгил, берадур меваки, Ҳофиз қалами, Йўқ бу боғ мевасида бундан ўтар яхшигина. * * * Қоронғумизни эшикдан кириб мунаввар қил, Шу мажлис аҳли димоғини ҳам муаттар қил. Дилу жон этдим у жононни қош-кўзига фидо, Кел, эй нигор, тамошойи току манзар қил. Шу ҳусн ила шу гўзалликки, сенда бор, келгил, Фақирлар айшига жон киргизиб, тавонгар қил! Биҳишт хозинига айт, бу базм тупроғини Биҳишт ичра олиб бор-у, уди-анбар қил. Висол нақдин умид айламоққа йўқдир ҳадимиз. Лабингга изн бериб, комимизни шаккар қил. Чаман гўзаллари ҳуснингга бўлдилар мафтун. Суманга ноз-у, қадинг бандаси санобар қил. Бу ҳажр оқшоми юлдузлари ёруғ бермас. Чиқ энди том уза — ой шамъини мунаввар қил! Ҳикоят айлар ўзига бино қўпиб соқий, Ишингни бузма, хаёлинг шаробу соғар қил. Ўпиб пиёла лабин, мастларга сун ўша дам, Ақл димоғини шу лутф ила муаттар қил! Насиҳат этса, май ичманг, дер эрса донишманд, Пиёла сунгил-у, этгил: томоғингни тар қил! Юзингни шуъласидур сезги кўзига парда, Қуёшни чодирига бас келиб, мунаввар қил! Нигор ишрату ишқин бажо кетир, сўнгра Ўзингга Ҳофизи Шероз шеърин аз бар қил! * * * Бу жандапўшлар ила бўлма ҳамдам, Ўгирма риндлардан юзни ҳар дам. Эрур бу жанда тўн ғоятда ифлос, Эрур пок майфуруш кўнгли, дили ҳам. Қилурсан мастлик, ёшрин ўтурма — Ичирдинг бода, ютдирма заҳар ҳам. Чидолмайсан — тананг ғоятда нозик, Ҳазар қил — малла тўнлар мушти бардам. Эрур бедард бу сўфийнамолар, Май ичганлар бўлишеин шоду хуррам! Лаби майгун-у, мастона — кўзинг оч, Сенинг шавқингда май қайнар дамодам. Келиб бу ҳийлагарлар ёлғонин кўр: Қадаҳнинг бағри қон, чолғуда мотам. Ҳайиқ Ҳофиздаги ўтли юракдан, Қозондек кўкси қайнар, кўнглида ғам. * * * Хўблар шаҳи, бир боқ — бу гадойингаи ризо қил, Куйган бош-оёқсизга карам айла, вафо қил. Бир боқмоғинг орзуси бу йўқсил дилидадир, Боқ ғамзадага: маст кўзинг оч — рамзу имо қил. Баҳслашса гўзалликда жамолинг-ла тўлин ой, Кўрсат юзунг-у, халққа танит, юзи қаро қил. Эй сарви равон, бир нафасе боғу чамандан Базм ичра келиб деки: тўнинг йирт-у, қабо қил! Парвонаву шамъу гулу булбул йиғилибдур, Ёлғузлама, жоно, келиб айшимни расо қил! Дил бергучига токай ўлур жабру жафолар, Бир айла вафо Тангри учун, тарки жафо қил! Тангри ҳақи, душманларинг иғвосин эшитма, Ҳофиз каби ўз йўқсилингга лутфу ато қил! * * * Дилим зулфинг учида тутди маскан, Қуйи солма, синур, дилбарлик эт фан. Агар зулфинг каби тортса кўнгул бош, Қўлингга ол, оёққа солма бошдан. Агар тунда келур бўлсанг чароғдек, Кўзим бўлгай жамолинг бирла равшан. Гулистон энди менга завқ бермас, Юзингни кўрсам — олам менга гулшан. Қадинг сарвини васфига тутинсам, Таним бори тил ўлгай мисли савсан. Қачон қўнгай шакар солган идишга, Чибин андиша қилса елпиғичдап. Қилолмас ишқбозлик можаросин Жаҳонда кимса Ҳофиздек муайян. * * * Эй кўзларимни нури, эшитгил сўзим бу дам, Ичгил тўлиқ пиёлани, бер сўнгра менга ҳам. Айтдимки, тажриба била сўзлайди кексалар, Тингла насиҳат, ўғлим-у, бўл пири муҳтарам. Эслик киши оёғига ишқ урмади кишан, Ошиқ бўлишни истасанг, ақлингни айла кам. Бермайди мастлик кайфини тасбеҳу малла тўн, Бу ишда май сотувчига бўйнингни айла хам. Жон бирла молни дўст қилур дўстга фидо, Сўз тинглагучи ёрга юз жонни берса кам. Севги йўлида девларнниг иғвоси кўп эрур. Ақлингга кел, хато сарига қўймагил қадам. Сарғайди баргу қолмади шодликни чолғуси. Тош, айла нола, доира, ғавғони айла зам. Бўлсин ҳамиша тоза манинг жом ила тўла, Соқий, шароб қолдиғини бизга қил карам. Зарбоф тўн ичра мастлик ила тушса гар йўлинг, Назр айла бўса Ҳофизи эски чопонга ҳам. * * * Хирқамни гаров қўйгум — бир коса шароб авло! Бемаъни насиҳатдан менга майи ноб авло! Ҳар қанчаки кўз тутдим — беҳудага умр ўтди, Бас, менга фақирлик-ла бир кунжи хароб авло! Зоҳидни юрак сиррин халққа демагайман хеч, Бу қиссани айтмоққа чанг ила рубоб авло! Шундай фалак ахволи: бош ҳам сўнгги йўқ, бундан — Соқийнинг хаёли-ла қўлларда шароб авло! Бир сен каби дилбардан кўнглимни узолмасман, Сендан бош агар тортсам, бўйнимга таноб авло! Кексайдинг, аё Ҳофиз, тарк эт маю майхона, Ёшликда хдваскорлик, риндлик, майи ноб авло! * * * Сен, эй зоҳид, ўз орзуйинг сари бор, Менинг ҳам худди шундай мақсадим бор. Қадаҳ бўш доимо лола қўлида, Кел, эй соқий, кетур ҳар нарсаки бор! Мени торт энди девона сафига, Шу мастлик яхшидур бўлгунча ҳушёр! Ҳазар қил мендан, эт, эй сўфий, парҳез, Ки парҳездан қилибман тавба минг бор. Кел, эй кўнгил, унинг зулфига боғлан, Халос бўлмоққа гар бўлсанг ҳаваскор. Қўйиб тур тавбани гул мавсумида, Давом этмас — ўтар гул фасли ночор. Чаман атрофидан ел ўтганидек, Умрнинг кўклами ўтмоқда, эй ёр. Кел, эй Ҳофиз, эшит аччиқ насиҳат, Нечун ғафлатда ўтсин умр бекор. * * * Бу юрт тўла ҳарифдир, ҳар бир тарафда дилбар, Қўшгайсиз ишққа ҳисса, ишланг бу ҳақда, дўстлар! Чарх кўзи кўрган эрмас бундап қизиқ ҳарифнн. Ҳеч овчи қилмагандир бундай бир ов мусаххар. Боғ ичра барча гулдан ҳусн ила нозанинсан, Пок этагинга асло ёпишмасин тиканлар! Кимнинг кўзи кўрибдур, ким жондан ишлаган тан, Гард юқмаган танига бир ёри ҳур пайкар. Мендек дили яримни қувдинг нега ёнингдан? Бўлгайми бўса ёхуд қучмоқ менга муяссар? Тез кел, кўнгил очар май, шодлик нафас ғанимат, Келгуси навбаҳордан кимда умиду бовар?! Бўстонда тенгу тўшлар гул бирла лола янглиғ, Ҳар бирлари тутиб жом, ёр исми тилда аз бар. Гар бу тугунни ечсам, бу сирни фош қилсам, Ишлар чатоғ-у, дардлар эзмакда то баробар. Ҳофиз танида ҳар тук ул шўх нари қўлида, Мушкул туриш бу янглиғ бир юртда, э биродар! * * * Бўлди яна гул бирла чаманлар биҳиштосо, Гулгун май ила жомни тўлат, соқийи зебо! Ғам зангини дилдаи йўқотар ушбу қизил май, Қутлар эди бу сўзни баланд табъли доно! Манъ айлагучи май қовоғин тош била урса, Сен хишт ила ёр бошини — раҳм айлама асло! Онгсизлигими — илмингга боқмайди фалак ҳеч, Чунки кўзи йўқ: яхши-ёмон унга муаммо. Ҳур ила биҳишт нақд бўлибдир менга, зоҳид, Нечун қилайин нася ҳикоят сари парво? Ул хожа камол аҳлидур, айлаб йўлини пок, Олтун йўқ эса, хишт-ла йўлин бергумиз оро. Тарсобачае кечагина дердики: Ҳофиз, Афсуски, бутхона аро айлади маъво. * * * Эй бод, нишони ёр эрурсан, Дилбар соридан чопор эрурсан. Зинҳор қўлингни чўзма, сақлан — Зулфин силаб, айбдор эрурсан. Эй гул, юзига не нисбатинг бор? У мушку тиканга ёр эрурсан. Райҳон, нимасан, қаро хатин кўр: У тоза-ю, ссн ғубор эрурсан. Наргис, қанисан, у маст кўзлар Кайфин сурар-у, хумор эрурсан. Эй сарв, у баланд қад олдида сен Боғ ичра камэътибор эрурсан. Эй ақл, унинг ишқига берилдинг, Бу чоқда беихтиёр эрурсан. Ҳофиз, сенга васл ўлур муяссар Гар сабрда барқарор эрурсан. * * * Умид ила минг уриндимки, ёр бўлсанг деб, Бу беқарор дилимга қарор бўлсанг деб. Кел энди ишқ эли ғамхонасига — будир умид, Бу ғамли кўнглима шояд мадор бўлсанг деб. Тилайман уйқуси йўқ кўзларим чароғи бўлиб, Умидли кўнглима ҳамдам нигор бўлсанг деб. Менга ярим кечада уйқудан мурод шудир, Кўзим ёши каби кўкрактумор бўлсанг деб. Юрак ақиқ лабинг ишваси билан қондур, Шикоят айлар эсам, ғамгусор бўлсанг деб. Малоҳат иқлими шоҳини қулгадур нози, Бу ишда сендан умид — сулҳкор бўлсанг деб. Вазифа айладинг икки лабингдан уч бўса, Вазифани қил адо: Ол, хумор бўлсанг! — деб. Гўзаллар ишқ элини қўллаган чаман ичра, Умид ила боқаман менга ёр бўлсанг деб. Шаҳарда Ҳофиз ўлуб, арзимасман арпага ҳам, Карамларинг кутаман ғамгусор бўлсанг деб. * * * Бордим саҳарда боғ сари гул териш учун, Ногоҳ қулоққа келди — чекар эрди булбул ун. Бир гулнинг ишқига у бўлиб мен каби аcир, Ғавғо қилар эмиш бу чамаи ичра ушбу кун. Сайр айлар эрдим ул чаману боғ аро фақат, Уйлар эдим у булбулу гул ҳаққида бутун. Гул ёр этиб тиконни-ю, булбулда йўқ қарор, На гулда ўзгариш, на у булбулдадир сукун. Булбул фиғони қилди дилимга оғир асар, Қайтдим, чидолмадим жуда ҳолим бўлиб забун. Гулшанда гуллар очилар — асло ҳисоби йўқ, Қўймас тикан балоси бирор гул узиш учун. Ҳофиз, суюггч умидини тутма замонадин, Минг айб бор, фазилатидир макр ила фусун. * * * Ўтпараст дайрида ҳам мен каби йўқ бир мафтун, Бўлди ҳар жойда гаров хирқаю дафтар май учун. Айладим бода сотувчи қўлида минг тавба: Ёрсиз томчи май ичмай, демайин базму ўйин! Борладим кўз ариғини этагим бирла агар, Кошки ёнимга ўтиртилгуси сарви мавзун. Балки бу сир ҳақида сарв тили сўзлағуси, Йўқса паршишда тил йўқ, ўзи ғоятда забун. Менга бода кемасин тезда кетур, дилбарсиз Ғамдан оқмоқда кўзим бурчида наҳри Жайхун. Қилма бегона сўзин ёрга топингучи менга. Йўқ ишим ўзга билан — менга пиёла май сун! Ранжима, наргис агар кулса кўзинг шевасидан, Юрмагай кўр изидан кимки, кўзи бўлса бутун. Жуда ёқмиш бу сўзим — тонг чоғида бир тарсо Майкада олдида най, даф ила куйларди бугун: Гар мусулмонлик эса Ҳофиз тутиб турган иши, Оҳ агар бўлса бу кун орқасидан тонгласи кун! * * * Эй подшоҳи хўбон, ёлғизлик ғамидан дод! Қийналди ғариб кўнглим, кел, айла ғарибинг ёд. Дардинг менга дармондир навмидлик ётоғида, Ёдинг менга ҳамдамдир ҳажр айлар эса бедод. Муштоқлигу айрилиқ бир ҳолга келтирмишким, Сабрим этаги қўлдан кетди-ю, кўнгил барбод. Бўстон гули ҳар доим яшнаб, очилиб турмас, Мунглуғлар дилин овла, давринг экан эт имдод. Юз боди сабо бунда зулфинг тараб ўйнайдур Будир ҳариф, эй кўнгул, мағрурлиганг эт барбод. Доираи тақдирда биз нуқтаи паргормиз, Лутф улки — сен ўйлайсан, ҳукм ул — қиласан ижод. Бебошлигу ўжарлик ринд оламида йўқдир, Ринд мазҳабида бунлар бир куфр деб ўлмиш ёд. Кўнгил сирини, гўстлар, кимга ечай оламда: Ҳар ёнда юрар ёрим — кўрмас юзин одамзод. Мен тонг елига оқшом қилдим гила зулфидан, Айдики: ғалатдир бу савдойи каби фарёд. Соқий, чаман-у гулда сенсиз сира равнақ йўқ, Шамшодни хиромон қил, боғни безаб, эт обод! Бу гардиши зумраддан қондир жигарим — май бер, Зумрад косадан мушкил ҳал бўлғуси, кўнгул шод. Ҳижрон тугади, Ҳофиз, васл ислари келмоқда, Эй ошиқи шайдойи, бу айш муборакбод! Чустий таржималари * * * Сабо, дегил, у кийик кўзли шўх раънога: Равона қилдинг ўзинг бизни тоғу саҳрога. Шакарфурушки, омон бўлсин, ул нега боқмас Мудом шакар егувчи тўғин шакархога? Ичишда ёр ила май эсла майпарастларни. Шу хилда ўтди улар ҳам келиб бу дунёга. Чирой ғурури магар рухсат этмади, э гул, Табассум айламадинг булбулингга — шайдога. Тузоғу донга илинмайди асли зийрак қуш. Асиру банд бўлур хулқи яхши зебога. Дилида меҳри нега йўқ — қараб тополмасман — Ки, қанча сарвқад, ой юзли кўзи шаҳлога. Жамолинг айбли эмас, бемисол эрур-ку, фақат Вафою меҳр узоқ эрмиш чиройли барнога. Бу бахту суҳбату дўстларни шукрин эт, эсла Ғарибларингники, овора дашту саҳрога. Тараннум айласа Ҳофиз сўзини Зуҳра агар, Ажаб эмаски, келур завқи рақс Исога. * * * Бахт тонгидир — қани ул жоми мисли офтоб? Қайда бундан яхши фурсат; менга сун бир жом шароб. Соқий ёру холи уй, машшоқ хазилкаш хўб ширин, Бу йигитлик даври — майнинг навбати ишратга боп. Машқ этар созанда, ёр қарсакда, мастлар рақсда, Қувди мастлар уйқусин ноз бирла соқий бениқоб. Хос хилват тинчу инсонга томошо жойидур. Буки, мен кўрмоқдаман: ўнгимми, ё Раб, ёки хоб? Покиза майнинг хасли бирла шўх эсган сабо, Ёширур хўб яхши гул баргига гулшанда гулоб. Кўнгил очмоқлик, гўзаллик, шоду хурсандлик учун Яхши бўлғай қўлда олтин жом-у лиммо-лим шароб. Тингла Ҳофиз сўзларин — бўлди харидор тўлган ой, Янграгай ҳар бир нафас Зуҳро қулоғида рубоб. * * * Марҳамат қил, дўст саломин келтур, э боди сабо, Айлайин завқим билан дўст номига жоним фидо. Худди булбулдек қафас ичра бу кўнглим тўтиси, Дўстни шаккар лаълу бодомига бўлмиш мубтало. Холи — дона, жингалак сочи — тузоқ, мен — қуш каби, Донадан айлаб умид, тушдим — илиндим дом аро. Кимки дўст жомидан ичса мен каби бир журъа-май, То жаҳон борича бошини кўтармас мутлақо! Севгига бир нома ёздим ушбу ҳолимдан — етар, Бўлғуси бош оғриғи ортиқча сўздан дилрабо. Мен висолин изласам, у айрилиқнинг қасдида, Хоҳишим тарк айладим — мақсадга етсин маҳлиқо. Гар муяссар бўлса ёр юрган йўлин тупроғидан, Минг шараф менга — қилай икки кўзимга тўтиё. Ҳофизо, дарду ғамида куй — давосин излама, Ёр васлидан бўлак бу дардингга йўқдир даво. * * * Ёру дўстлар суҳбати-ю, завқли бўстон яхшидур! Яхши гул фасли, май ичмоқ вақти обдон яхшидур! Тонг насимидан кўнгиллар очилур ҳар лаҳзада, Тоза дил, тоза нафаслар, чунки ҳар он яхшидур! Гул очилмасдан туриб кетмоққа қасд этди яна, Йиғла, булбул, кўнгли мажруҳларга афғон яхшидур! Мужда бўлсин тунда какку қушга ишқинг йўлида, Ёр учун ҳар кимки бўлса тунда нолон яхшидур! Гарчи шодликнинг жаҳонда исми бор-у, жисми йўқ, Хуш табиат шўхлик расми-ла жонон яхшидур! Боғда савсаннинг тилидан бу садони тингладим, Дер эди: дунёдан ўтмоқ тезу чаққон яхшидур! Ҳофизо, тарки жаҳондан сўзламоқ кўнгил очар, Ўйламайсан: шоҳларга давру даврон яхшидур! * * * Қайси уйнинг шамъидир у, қайси жойда хонаси? Ўртади жонни сўранг, кимнинг эрур жононаси? Бу замон дину дилимни хонавайрон айлади, Билмадим кимнинг эрур у мунису ҳамхонаси? Лабларининг бодаси ҳаргиз лабимдан кетмасун, Кимга сўз бермиш вафодан — май тўла паймонаси? Ул саодат шамъининг базми эрур кимга насиб, Сиз, Худо ҳаққи, сўранг, кимдур унинг парвонаси? Ҳар киши афсун билан тортмоқчи, аммо билмадик, Тортадур нозик дилин кимнинг ширин афсонаси? Ё Раб, ул ой юзли, юлдуз чеҳрали олий нишон, Қайси коннинг гавҳари, кимнинг эрур дурдонаси? Қилди ичмасдан лабининг бодаси дилни хароб, Кимга улфат, ким эрур ҳамкоса, ҳампаймонаси? «Оҳким, Ҳофиз дили девонадур сансиз», — дедим. Шўх табассум бирла: «Бу кимнинг, — деди, - девонаси?» * * * Шаҳраро ой юзлигим йўқ — ҳафта бўлди менга йил. Билмагайсан„айрилиқ мушкилдир-у, ўртанди дил. Севги лутфи-ла юзига тушди кўзим нуктаси, Кўрди ёр ҳуснида аксин — хол, деди, мушкин асил. Марҳамат бармоғини чўздинг шаҳарларга қараб, Балки парвонг йўқ ғариблар ҳолига сенда, дегил. У шакардек лабларидан сут ҳиди келгай ҳануз, Ғамза бирлан гарчи киприклар олур жонни дадил. Битта гавҳар икки тақсим бўлмоғи мумкин экан, Чунки лаълинг, э гўзал, бу сўз учун яққол далил! Биз томон бир келмоғингдан хуш хабарлар бердилар, Ниятингдан қайтма, қутлуғ фол эрур бу — яхши бил! Қай йўсин ҳажринг ғамин тоғин кўтаргай нотавон. Ноладан-ку бўлди Ҳофизнннг тани бир тола қил. * * * Мастман ёдинг билан — менга писанд эрмас шароб, Хумга айт, кетсин олиб бош, бўлди хумхона хароб. Гар биҳиштнинг бодаси ҳам бўлса, сиз ерга тўкинг, Ҳар ширин шарбатки эрса, ёрсиз бергай азоб. Минг таассуф, дилбарим келди-ю, кўзим ёшланиб, Ёр хату холин кўришга томчилар бўлди ҳижоб. Уйғон, эй кўз, чунки бепарво ётиш мумкин эмас, Уйқу жойидан келур бу сел — дамодам беҳисоб. Ёр ўтар сенга жамолин ошкоро кўрсатиб, Ўзгалар ҳам кўрмасин, деб ҳуснига тутгай ниқоб. Гул сенинг алвон юзингда кўрди тернинг жилвасин, Рашк ўтида қолди, шул дам гулни ғарқ этди гулоб. Ёнди юз-юз шам ҳуснингдан кўнгил базмиаро, Бу таажжубким, юзингда бор эди қат-қат ҳижоб. Дашту саҳро яшнади, қўлдан бу фурсат кетмасин, Май билан сероб бўлгил, бу жаҳон буткул сароб. Энди завқим хонасида йўқ насиҳатга ўрин, Нағмага тўлдирди бу уйни наю чангу рубоб. Севги йўли қанчалар кенгдирки, таъзими учун Осмон бўлмшп бу денгиз ичра гўё бир ҳубоб. Эй кўнгилнинг нури, дилоро юзингни кўрмагач, Рақс этар гўёки ўт устидан дил жизғин кабоб. Тонг эмасдир бўлса Ҳофиз ошиқ шайдою ринд, Негаким, бу вазъият ёшлик чоғида созу боп. * * * Юзинг ҳуснинг-ла тузди иттифоқ-у, олди дунёни, Жаҳонни олса бўлган иттифоқлик бирда ҳар они. Муҳаббат аҳлининг сиррини очмоқ бўлган эрди шамъ, Худога шукрким, куйди тили-ю, кетди дармони. Сенинг рангу ҳидингдан сўзламоқни хоҳлаб эрди гул, Сабо қизғанди ю, дам тортди гулнинг битди имкони. Ғурур айлаб, бошига эгри қўйди дўпписин лола. Қизил май кўксини доғ этди — равшандир юрак қони. У кун бир коса май ишқи бутун куйдирди боримни, Гўзал соқий юзининг аксидан ўт тушди пинҳони. Замона ишлари бир нуқтадек жисмим ўраб олди. Юрардим айланиб паргор каби — солди бу ғавғони. Ёзибдурлар буни гул япроғига лола қонидан, Кимики пухтадур, олғай қизил май қўлга ҳар они. Қўлимга жоми Жамшидийда май бер тонгда, майнўшлар Қуёшдек нур сочар тиғи билан фатҳ этди дунёни! Кўз оч, фурсатга боқ — оламаро кўп фитна қўзғалгач, Май ичди ғам билан, соз олди қўлга юртнинг эшони. Менинг қалбимаро ҳар дамда ёнган ёширин ўтдан Қуёш бир шуъладурким, кўкка чиқди — бўлди нуроний. Латофат сувлари, Ҳофизки, назмингдан томиб тургай, Бўлаклар қай йўсин фаҳми олур бу хилда маънони. * * * Қўрқаман — ғам пардасин йиртар оқиб ёшим қатор, Дилдаги пинҳон сирим оламга бўлгай ошкор. Бир мақомда сабр этиб, тош лаъл бўлгай дейдилар, Бўлга-ю, аммо жигар қони-ла бўлгай эътибор. Арзу дод этмоқни хоҳларман бу кун майхонада, Шояд унда дил бўлур ғамдан йироғ-у беғубор. Кеккайиш бордур гўзал ул сарви қаддинг бошида, Қисқа бу қўллар қачон у белга етгай, э нигор? Тўлган ойсан бу кўринган бахту давлат қасрида, Бошлар остонасин тупроғи бўлгайлар қатор. Ҳар тарафдан йўлладим сенга дуолар ўқларин, Лоақал ундан бири албатта қилгай сенга кор. Сап-сариқ зардек юзим, меҳрингни кимёси билан — Ҳимматинг тупроқни олтин айлагай, э бахтиёр. Ёрима оҳиста-оҳиста сўзимни арз қил, Эҳтиёт бўл, бехабар қолсин сабо, э жони зор. Ногаҳон ғам келса сенга, ўзни тут — бўлма тажанг, Шукр қилғил, токи баттарроғига бўлма дучор. Сен ишонгил, ғам ема, сабр айла, эй дил, оқибат Шомдан тонг, кечадан кундуз келур, қишдан баҳор. Мен ажаб ҳайратдадурман ул рақибнинг кибридан, Топмасин, ё Раб, бу хил номард ҳаргиз эътибор. Ҳурмати албатта кун-кундан ошар халқ олдида, Ҳуснидан бошқа фазилат ҳам агар инсонда бор. Дилда меҳринг, бошда ишқинг сут билан кирган эрур, Танда жоним борича қолгай танимда барқарор. Бош чиқаргай қабридан Ҳофиз оёқ ўпмоқ учун, Қабрин устига қадам қўйсангиз — унга ифтихор. * * * Ширин ҳосил берур — дўстлик дарахтин ўтқаз, эй инсон, У душманлик ниҳолин юлки, бергай ғам, алам, армон. Бўлиб майхона меҳмони, май ич мастоналар бирлан, Хумори бўлма ҳаргизким, бошинг оғрийди, эй жонон! Бу суҳбат тунларин билгил ғанимат, шоду хандон бўл, Қоронғулик, ёруғликлар келур, кўр ўзгарур даврон. Йўлин Мажнунга бурсин — Лайлининг сорбонини йўлла, Унинг ҳукмидадир, с Раб, қуёш бирлан маҳи тобон. Ҳаётингни баҳорин топки, йўқса бу чаман ҳар йил Очар юз ғунча наериндек, кўрар булбулча минг хушхон. Менинг мажруҳ дилим зулфингга боғланмиш, Худо ҳаққи, Буюр, жонимга ором берсин ул лаъли лабинг шул он. Мадоринг кетмиш, эй дил, ғам юки остида қолмишсан, Бориб бир коса май ич, балки бўлгай дардингга дармон. Қарилик чоғида Ҳофиз тилар бу боғда Тангридан: Ариқ бўйида топса сарвқоматлик гўзал жонон! * * * Гул жамоли дилга ёқмас бенигор, Завқи йўқдир бодасиз бўлса баҳор. Баҳраси йўқ боғу бўстон сайрини, Бўлмаса бир лола юзли гулъузор. Қилмаса булбул тараннум боғаро, Сарву гул рақсида бўлмас эътибор. Нозу неъмат, боғу гул яхши вале Лаззати йўқ бўлмаса суҳбатда ёр. Ёр юзидан ўзгаси манзур эмас, Ҳушни банд этгучи ҳар суратки бор. Гулбадан, лаъли шакар дилдор билан Бўсасиз бўлса висол — не завқи бор? Қадри йўқ Ҳофиздаги жон нақдини, Арзимас қилмоқ учун ёрга нисор. * * * Бахтим недурки, ёр лабидан бермагай нишон? Сирри надур, хабар демагай толеим ҳамон? Жоним нисор этай лабининг бўсаси учун, Ё бўса бермади-ю ва ё олмади у жон. Ё парда ичра йўл йўқ-у, мен интизорман, Ё бор-у, парда тутгучи қилмас сирин аён. Сабр айлаган киши етар охир муродига, Аммо замона фитнаси бермас менга омон. Зулфин сабо учирди — у нокас фалакка боқ: Бермас мажол кокилидан узсам ушлабон. Паргор сингари юраман четда айланиб, Бир нуқтадек бу ўртага йўл бермади замон. Дерманки, ухласам кўраман ёр жамолини, Ухлатмагай мени сира Ҳофиздаги фиғон. * * * Булбул ўйларким, ҳамиша унга гул гўёки ёр, Гул хаёли: нози булбулнинг дилига қилса кор. Дилраболик биргина ишқ аҳлин ўлдирмоқ эмас, Гар еса қуллар ғамин — шулдир улуғлик, э нигор! Лаълнинг қалбида қон мавж урмоғи қимматлидир, Бода нархин пастлатур, афсус, сафолда бодахор. Булбул ўрганди ширин сўзлашни гулнинг файзидан, Йўқ эди унда бу хил назму тараннум, ёр-ёр. Кетди дилдор — қанча диллар бирга йўлдоши эрур, Қайда бўлса сақлағил доим саломат, Бирубор! Сен агар нафсинг тийиб, бехуда йўлга юрмасанг, Шубҳасиз васлига етгайсан, лурсан бахтиёр. Эй йўловчи, дилбаримнинг кўчасидандур йўлинг, Бош ёрар девори, хушёр бос қадам, оқиста бор. Гарчи сухбат, ишратинг хўб яхшидур, аммо, кўнгул, Бермагил ишқни қўлингдан — у азизу эътибор. Сўфий ичган бўлмаса, нега кулоҳи қийшаюр? Икки жом ичса яна, салла чувалгай, э нигор. Ўрганиб қолмиш жамолишта бу Ҳофизнинг дили, Парвариш қилмиш висолинг, бермагил озор, ёр! * * * Бўлдим ишқингда куйиб, машҳури жаҳон шамъдек, Тунда ошиқлар йўлида мен нигаҳбон шамъдек. Юмшади мумдек ғаминг илгида сабрим тоғлари, Ўту сув ичра эрур, чунки тану жон шамъдек. Эй қуёш юзли, бўлибдур кеча сенсиз кундузим, Менда ишқинг зўрлигидан тўлди нуқсон шамъдек. Қирқилур сабрим пилик янглиғ ғаминг қайчисидан, Ўртанур ҳажринг-ла тан ҳар вақт сўзон шамъдек. Кўзларимдан балки тез-тез оқмаганда қонли ёш, Фош бўлмас лрди сиррим бунча ҳар ён шамъдек. Ғамга ўрганган кўзимга уйқу келмас туну кун, Чунки ҳижрон дардидан кўз бўлди гирён шамъдек. Ўту сув ичра сенинг ишқингда ўртанди кўнгул, Ёши ёмғирдек оқар ҳар лаҳза, ҳар он шамъдек. Менга ҳижрон кечаси йўлла висол парвонасин, Йўқса, оҳим айлагай оламни вайрон шамъдек. Кўкка еткизгил бошимни бир кеча васлинг билан, Кел, ёрит қалбимни ҳуснинг бирла, жонон, шамъдек. Қолди умрим бир нафас сенсиз, нигорим, тонг каби — Шул замон кўрсат юзингни — топширай жон шамъдек! Қандай ўчгай дил ўти — кўз ёш билан меҳринг ўтин Бошига Ҳофиз кўгарди, бўлди сўзон шамъдек. * * * Дилимга ғамзадан ўқ урма, жонон, Сузук кўзингга боқиб, чиқмасин жон. Чиройинг давлати етди нисобга, Закотин менга бер — мен ҳақли инсон! Қадаҳ тўлдирки, ишқинг давлатидан Агар чолман, бўлибмаи бахтли ўғлон! Кўнгул ёрим хаёли бирла тўлди, Бўлак ҳеч нарса сиғмас дилга шул он. Маю машшоқдан ўзга айтса бир сўз, Қалам синсин, танимда қолмасин жон! У ғавғо ичра ким бир-бирга боқмас, Келур пири муғондан менга эҳсон. Сенинг, зоҳид, менга токай фирибинг, Асал, сут, олма деб, ҳам боғу бўстон! Мен ул қушманки, хар шому са.ҳарда Юракдан сайрашим-ла тўлгай осмон. Ичарман ғамли кунларда фақат май, Қилибман майфуруш-ла аҳду паймон. Бу қандай яхши фурсат — бода ичгач, Вазир, шоҳ вахми йўқ — роҳатдадир жон! Мени кўрганда даъвогар гадо дер Вале ғам бойлиги дилда фаровон! Кўнгилни ул замон Ҳофиздан уздим, Қачонким, бўлди соқий муписи жон. * * * Эй сабо, сенда у мушкин кокилин хуш бўйи бор, Сен шу хғгд бирлан қолурсан олам ичра ёдгор. Тоза сақласанг, ишонч-ла топшириш мумкин сенга Ҳусгу ишқнинг сирри-ю дурдонасинким, беғубор. Бемисол хуснинг ёқимли — айби йўқ ҳаргиз, фақат — Бордир атрофингда юрган шум рақиблар, э нигор! Сенга, эй гул, булбул овози қачон бўлгай писанд, Қарғалар сўзи қулоғингда топибдур эътибор. Мен сен ичган бодадан хушкайфман — бўлсин ҳалол! Қайси хумдан бу пиёланг тўлди, айт, мастона ёр? Ҳусн нархини оширмоқлик ишидир сенга хос, Чунки гулдек рангу хуш бўй сенда доим барқарор. Мушку анбарни замона елга совурса бутун, Садқа бўлсин сенга — мушкин холу хатлар сенда бор! Сенга арзийди чиройдан лоф уриш мисли қусш, Чунки ой юзли ғуломлар сенда бор саф-саф, қатор. Кеккайиб, ноз айлама, эй сарв, бу гулшанаро Хам бўлур хижлатда бошинг, келса сарви гулъузор. Қилсам оҳиста дуо, шўх-шўх табассумлар билан: Сен ўзинг ким, мен билан қандай сўзинг бор? — дейди ёр. Мадраса бурчидан ишқ дуррини, Ҳофиз, излама, Хоҳласанг топмоқни — чиққил ташқари мардонавор! Васфий таржималари * * * Бир хуш тушимда кўрдим: қўлда экан пиёла, Таъбири яхшиликка албаттадир ҳавола! Қирқ йилча дард чекдим, дерлар давоси шулдир: Икки йиллик май ичгил, қилмасдан истиҳола. Эрди чигил муродим — ечмоқ йўлини топдим: Они беркитган эрмиш ёр зулфи тола-тола. Севги хумори барбод этган эди вужудим, Бахтимни кўрки, келди май лиқ тўла пиёла! Майхонага борурман ҳар кун чекиб фиғонлар, Ҳал этгай унда чунки мушкулни оҳу нола. Ҳар дамда қон ютарман, аммо шикоятим йўқ, Зероки, қисматимда шундай экан навола. Солдим назар баногоҳ тонг чоғида чаманга, Гул ишқи бирла булбул дилдан чекарди нола. Ҳар кимки мехт қўйди, мақсад гулини термай, Елнинг йўлида бўлди пойлоқчи ул ниҳола. Гулшан насими ёқди қушлар дилига оташ, Ул доғданки, они сақларди дилда лола. Дилкаш ғазал ёзибмиш ёр мақтовига Ҳофиз, Ҳар байтига берар тан юзлаб гўзал рисола. * * * Кўрдинг яна, эй дилки, ғами ёр на қилди? Ўз ёри вафодорига дилдор на қилди? Жоду кўзига боқ: кўрасан не-не ўйинлар, Маст зулми аро ўйлари ҳушёр на қилди? Ёр ҳажрида кўзимдаги ёш бўлди шафақранг, Шумтоле эканманки, бу хунбор на қилди? Эй соқий, қадаҳ тут, бўлак ишни қўя қолгил Билмас кишиким, соҳиби асрор на қилди? Кўргилки, фалакка берибон зеб ила зийнат, Айланасимон санъати паргор на қилди? Тонг чоғи яшин чақнади Лайли ҳарамидан, Қайс қалбини куйдирди баякбор, на қилди? Ёндирди муҳаббат ўти Ҳофиз дилин, эй воҳ, Боқ ёри қадрдонига — ул ёр на қилди? * * * Зулфингиз қилса мабодо бир хато, не бўлғуси? Атр уриб, борди-ю, кўрсатса жафо, не бўлғуси? Ишқ ўтидан жандапўшнинг хирмони куйса, не бок Шохдан зулму ситам кўрса гадо, не бўлғуси? Ҳечқиcи йўқ, ғамзангиз гар дилни қурбон айласа, Қилса жанжал жону жонон ўзаро, не бўлғуси? Ранжимоқ йўқдур муҳаббат маслагида — майни қуй, Ҳар кудурат бўлса қам, топгай сафоҳ не бўлғуси? Ишқбозликда керакдир сабру тоқат, эй кўнгил, Гар малол келса не бўлғай, ё хато, не бўлғуси? Бедаво ғийбатчилардан турли ғавғо қўзғалур, Суҳбат аҳли қилса ҳамки можаро, не бўлғуси? Хонақоҳдан кетди Ҳофиз, зоҳидо, айб этмагил, Топгуси эркин киши ҳар қайда жо, не бўлғуси? Жуманиёз Жабборов таржималари * * * Мужда келди: энди ҳеч қайғу билан ғам қолмагай! Аввал-охир неки мавжуд бўлса, ул ҳам қолмагай! Хокисор ўлдим агарчи ёрнинг наздида мен, Қошида ағёр ҳам шоду мукаррам қолмагай! Бу забаржадли равоққа ёзилибдир зар ила: Яхшилик қолгай жаҳонда, ўзга олам қолмагай! Пардадорким, барчани бир-бир кесар шамшир ила, Ҳеч бир инсон даҳраро мангую маҳрам қолмагай! Неку бад нақшин кўриб, шукру шикоят не керак? Хатти борлиқда рақамлар ҳам мужассам қолмагай! Мажлиси Жамшид аро шундай қўшиқдир - мазмуни: Бода тутгил, жом узатгил, бир куни Жам қолмагай! Эй тавонгар, сен бу дарвешнинг дилини шод қил, Бу хазина ичра зар, с ганжу дирҳам қолмагай! Сен ғанимат англагил парвонанинг васлини, шамъ, Бил, қуёш чиққач, бу нозик дилрабо ҳам қолмагай! Ёрдан сен тамаъю уммидни узма, Ҳофизо Ҳам жабрдан бир нишон, нақши ситам ҳам қолмагай! * * * Замон андуҳига ҳеч соҳилу поён кўрмасман, Бу дардга арғувон майдан бўлак дармон кўрмасман. Дедим: майхона пирин хизматин тарк этмагум асло, Бу аҳддан ўзга ўзимга бирор имкон кўрмасман. Хуморман — томчи майни менга лозим кўрмагай ҳеч ким, Демак, аҳли жаҳонда дўст ила ёрон кўрмасман. Ошиқ аҳли Худо билан яқин дерлар, ўзингни тий — Ки, шаҳрим шайхларида ишқдан унвон кўрмасман. Белингда кокилинг — унга дилимни боғламишман мен, Бўлибман зулмати зулфинг аро пинҳон, кўрмасман. Сенинг қаддинг менинг кўз ёшларимдан баҳралар олгай, Бу хил оби равону ҳам сўлим бўстон кўрмасман. Бу ҳайрон икки кўзимдан, минг афсуским, минг афсуским, Икки ойнадирки, ҳусни нурафшон кўрмасман. Бу дарё мавжида Ҳофиз дили бир кемадек сузгай, Қуруқ сўзу сухандан фойдаю эҳсон кўрмасман. * * * Сенга изҳори дил қилмоқ ҳавасдир, Сенинг қалбингни ҳам билмоқ ҳавасдир. Рақиблардан, қаранг, ошкор дардим Ниҳон тутмоққа интилмоқ ҳавасдир. Қадр оқшоми-ку олий, муқаддас, Сенинг-ла тун бўйи бўлмоқ ҳавасдир. Нафис дурдоналарни тори дилга Меҳр-ла инжудек илмоқ ҳавасдир. Мадад бергил, сабо, тун ичра менга, Саҳарда гул-гул очилмоқ ҳавасдир. Бу лутфинг-чун кўчангни кипригим-ла Супурмоқликка эгилмоқ ҳавасдир. Ёзиб риндона шеърлар худди Ҳофиз, Даъво аҳлига бас келмоқ ҳавасдир. Шоислом Шомуҳамедов таржималари * * * Тонг-саҳар вақти, қаранг, сабру саботим бердилар, Қоп-қора тундан олиб, оби ҳаётим бердилар. Ногаҳоно порлатиб жисмимни эзгу шуъласи, Сарбаландлик жомида янги сифотим бердилар. Не муборак тун эди ул ва не хуррам кеч эди, Ул қадр кечда менинг қутлун баротим бердилар! Сўнгида васфи жамолим кўзгуда кўз-кўз этиб, Мужда келди-ю, шул он жилваи зотим бердилар. Мен агар шодмон етибман мақсудимга, не ажаб, Бу менинг ҳаққим эди — ҳаққу закотим бердилар! Ул шараф айёми бахтим муждасин берди яна, Меҳнату қадрим баланддир — нақлиётим бердилар. Гар тилимдан кетма-кет шаҳду шакарлар ёғилур, Бу сабр инъомидирким, ул наботим бердилар. Кимёдир бир ажаб пири муғонга бандалик, Майкада тупроғидан оҳанг — баётим бердилар. Доимо Ҳофиз саҳархез субҳидам олгай нафас, Неча заҳматдан халос айлаб, нажотим бердилар. * * * То магар дунёда бор майхонадан ному нишон, Бошимиз майхона пирин йўлида хоку тўзон. Ҳам қулоқда дайр пирин ҳалқаси бордир азал, Ҳалқа бирламиз ҳамиша, ҳалқа бўлгайдир ҳамон. Қабримиз устидан ўтсанг, ҳиммат айлагил талаб, Қилгусидурлар зиёратгоҳ они ринди жаҳон. Пок пойинг кафти теккан бу замин йиллар мудом Саждагоҳи қиблаи ҳушёрдил бўлгай, ишон. Кет, йўқол, зоҳиди худбин кўзимиздан то абад, Парда ортинда жаҳоннинг сирлари биздан ниҳон. Ишқи тушган гўзалим турк қизи бул кун яна маст, Ишқида хуни дилим бўлди ёноқлардан равон. Таъна этма мастни, эй зоҳидки, ҳеч магьлум эмас, Ким нечук кетгай бу оламдан ва билмасмиз қачон? Шавқинг ичра кирса гўрга кўзларим бил, эй нигор, То қиёмат бўлажак сенга нигорон ҳар бир он. Ҳофизо, бахтинг агар шундай олар бўлса мадад, Севгилинг зулфи ҳам ўзга қўлда бўлгай бегумон. * * * Кетмоқда дил қўлимдан — дил аҳлидир сабабкор, Дилда ниҳон сирим ҳам бўлгуси энди ошкор. Бизнинг кема синиқдир, денгиз шамоли, қўзғал, Балки яна кўрармиз ошно юзини бир бор. Беш кунлик умр вафоси афсонаю хаёлдир, Инсонга яхшилик қил, фурсат ғанимат, эй ёр! Гул шохи узра булбул мастона қилди нола, Тонг отди, эй хумори, келтир шаробни такрор! Эй соҳиби каромат, шукрона қил — сиҳатсен, Тараннумингни дарвеш аҳлига айла бисёр. Бу оламу у олам осойиш икки ишдан: Дўстларга чин мурувват, ёвларга зарда даркор! Бизни киритмадилар аслида яхши йўлга, Хуш келмаса дилингга, қилгин қазони бекор. Аччиқ бу сувни сўфий дер: Манбаи фалокат! Қизлар лабидан аъло менга шароб — мададкор. Йўқлик чоғида, эй дўст, тарк этма ишратингни, Май — кимё, гадони айлар Қорунча молдор! Саркашлик этма шамъдек, куйдирмасин дилингни Тафтида хора тошни мум айлагувчи дилдор. Искандар ойнаси ҳам май жоми-ку — назар сол, Доро диёри ҳрлин у сенга қилгай изҳор. Форсий забонли турклар умрга йил қўшарлар. Соқий, риндона май тут, рақс айласин азмкор. Майга тегибди жанда — киймайди они Ҳофиз, Бизни кечиргил энди, эй шайхи поккирдор. * * * Сийна лиммо-лим алам-ку, қайда малҳамдан дарак? Яккаликдан ҳар нафас ҳалқумга жоним келажак. Соқиё, бир коса май бер — бир нафас ором олай, Кутмагил ором фалакдан — ул ўзи ҳам жонсарак. Мен дедим зийрак кишига: Кўргил аҳволин нечук? Ул деди: Олам — паришон, ишларидир чархпалак. Сабр чоҳинда куйиб ўлдик Чигил моҳи учун, Турк шоҳи ҳеч хабар олмас, қани Рустамбилак? Ишқбозлик кўйида хотиржам ўлтирмоқ хато, Минг тилинсин дардингга дору қидирган хар юрак! Нозу неъмат аҳлининг риндлик кўйинда йўқ иши, Бўлмагай йўлбошчи куймак билмаган беғам сўтак. Чин киши кўзга чалинмас — олам ичра истама, Ўзга одам, янги олам қайтадан тузмоқ керак! Тургил ўрнингдан, берайлик дилни ул махга агар, Мўлиённинг бўйи келса лабларидан бебўнак. Ҳофизо, кўз ёшидан не суд бу ишқ ғавғосида, Уммонингдан етти дарё томчидир ёки пуфак. * * * Жон бежамоли жонон майли жаҳони йўқдир, Майли жаҳони йўқдир, демакки, жони йўқдир. Ҳеч кимда дилбаримнинг тополмадим нишонин, Ё мен хабарсиз омий, ё ҳеч нишони йўқдир! Ҳар шабнами бу йўлнинг оташли баҳри уммон, Ҳар дарди бир муаммо — шарҳу баёни йўқдир. Қўлдан чиқора кўрма фароғатин дамин ҳеч, Эй сорбон, жилов торт — йўлнинг поёни йўқдир. Чанг қомати эгилган — ишрат аро чалурлар, Чол сўзига қулоқ сол — асло зиёни йўқдир. Дил, риндлик тариқин сен муҳтасибдан ўрган, Ичиб юрар-у, элнинг ундан гумони йўқдир. Қорун йиғибди бойлик, замон этибди барбод, Зар йиғмагил, дея айт, вафо ҳаёни йўқдир. Агар рақиби шамъдир — ундан сирингни беркит, Билгилки, шўх дилафрўз, банди забони йўқдир. Ҳар кимсанинг жаҳонда Ҳофиз каби қули йўқ, Ҳеч кимсанинг сенингдек шоҳи замони йўқдир! Эркин Воҳидов таржималари * * * Ёрим қўлига қадаҳки олгай, Бозори санам касодга қолгай. Ҳар кимки, кўзини кўрса дейди: Бу — маст, қани муҳтасиб, тутолгай? Ашк баҳри аро балиқ бўлибман, Қармоғини ёр чу сувга солгай. Зор ила аёғига йиқилдим, Уммид этамен: қўлимдан олгай. Ҳофиз каби хуррам ул кишиким, Жоми азали(й)ни нўш этолгай. * * * Кеча достон бўлди ошиқ даврада гисуларинг, То ярим тун баҳсга боис бўлди анбар мўларинг. Кипригинг новакларидан қонга айланди кўнгил, Ваҳ, яна қўмсар, ажабким, ул камон абрўларинг. Авфилиллоҳким, сабо келтирмаса сендан хабар, Ҳеч насиб бўлмасди кўрмак бизга кўча-кўларинг. Бехабар эрди жаҳон аввалда ишқ ошубидин, Қолди ғавғога у кўргач ғамзаи жодуларинг. Мен ҳам авваллар эдим дарди жунундин бехабар, Қўйди домин йўлларимга кокили ҳиндуларинг. Тугмаларни ечгил-у, дил мушкулин айла кушод Ким, ечилмоғимга боис дилкушо кулгуларинг. Кел вафо айлаб, қадам қўй Ҳофизингнинг хокига Ким, бу оламдан олиб кетмиш мени орзуларинг. Жонибек Қувноқ таржималари * * * Бир умр майхона бурчи хонақоҳимдур менинг! Пири майхўрлар ҳамиша қиблагоҳимдур менинг! Тонг чоғи май бўлмаса — ҳеч бир хатарли жойи йўқ, Тонгдаги қилган фиғоним узрхоҳимдур менинг. Шукр этурман — йўқ эрур шоҳу гадо бирла ишим, Дўст даргоҳин гадоси подшоҳимдур менинг! Масжиду майхонадан мақсад фақат дийдор кўриш, Ўзга йўқ фикрим — Худовандим гувоҳимдур менинг! Остонаиг бошга сстиқ бўлди-ю бир тахт каби, Офтобинг тожу тахти такягоҳимдур менинг! Етмагунча то ажал тиғи бошимга, шубҳасиз, Юз ўгирмак эшигиндан иштибоҳимдур менинг. Носавоб ишларга йўқ, Ҳофиз, сенинг майлинг вале Хушодобликдан дегинким: бу гуноҳимдур менинг! * * * Лабларингнинг шарбатидан чиқмади комим ҳануз, Лаъл жоминг орзусида бўш турар жомим ҳануз. Кеча ғорат бўлди диним икки зулфинг домида, Ушбу савдода не тус олгай саранжомим ҳануз. Янглишиб тунда Хўтан мушки, дедим, зулфингни мен, Тиғдайин ботгай сочинг, қон сочгай андомим ҳануз. Юзларингни шуьласин хилватда кўрди офтоб, Тиғига бўлди нишона эшигу томим ҳануз. Бир куни номимни тилга олди жонон янглишиб, Барча ошиққа мисоли жон эрур номим ҳануз! Лабларингнинг соқи(й)си берди азалдан қатра май, Кетмагай мастлар тилидан ному пайғомим ҳануз! То бўлай ороми жонинг, ўт, дединг, жон бахтждан, Ғамларингга жонни бердим — йўқдир оромим ҳануз. Ёзди Ҳофиз мех ила лаъли лабингнинг қиссасин, Чашмадур оби ҳаётга шеъру илҳомим ҳануз. Олимжон Бўриев таржималари * * * Мудомим маст тутғайдир насими жаъди гисуйинг, Хароб этгай мени ҳар дам фириби чашми жодуйинг. Неча сабру тоқатдан сўнг туни, ё Раб, кўролғаймен Кўзим шамъини ёқмоғини бир меҳроби абрўйинг. Саводи лавҳи кўрмоқни анинг-чун мен азиз тутгум: Жонимға нусхае бўлғайми нақши холи ҳиндуйинг. Агарда жовидон дунёни яшнатмоқни истарсан, Сабоға айт, кўтаргайким замоне бурқаъи рўйинг. Ва гар расми фано истарсан оламдан буриб юзни, Ки силкиб ер уза тўксин минглаб жонни ҳар мўйинг. Ману боди сабо мискин — ики сарсони беҳосил Мен афсун маст кўзингдин-у, у масти бўйи гисуйинг! Яшаб ҳиммат-ла Ҳофизингни дунёю охиратдан, Кўринмас ҳеч кўзига жуз ул хоки сари кўйинг. * * * Дардимизга йўқ дармон, алғиёс! Ҳажримизга йўқ поён, алғиёс! Дину дилни олди-ю, жон олғуси, Алғиёс, эй жабри жонон, алғиёс! Ўптириб бир — эвазига жон сўрар, Бағритош ул шўхи хубон, алғиёс! Бевафолар қонимизни ичди-ку, Эй мусулмонлар, не дармон, алғиёс! Мисли Ҳофиз кеча-кундуз тинмайин Йиғладигу йиғладик қон, алғиёс! Мирзо Кенжабек таржималари * * * Ёр зулфининг йўлида хато кетса — кетибдир! Бизга қаро холидан жафо кетса — кетибдир! Ул ёр хирманида ишқ барқи куйса — куймиш, Шоҳ жабри биз гадога раво кетса — кетибдир! Дил хотири тариқат йўлида йўқ — кетир май, Кўрган кудуратинг ҳам сафо кетса — кетибдир! Севги сабот сўрайдир, кўнгилгинам, сабр эт, Малол келса — келибдир, хато кетса — кетибдир! Дилдор ғамзасидин дил хор ўлса — ўлибдир, Жонону жон аро можаро кетса — кетибдир! Сўз аҳлидин маломат аён келибдир, аммо, Даврадошлар аро тек низо кетса — кетибдир! Ҳофиз айбини, воиз, айт, нега хонақоҳда Боғлабсан эрк оёғин, қўй-о, кетса — кетибдир! * * * Салоҳ биздин не истарсенки, мастларга сало дебмиз, Ажиб маст наргисинг даври саломингга дуо дебмиз. Менга майхонанинг очғил эшикин — хонақоҳ беркдир, Ишонғил, гар ишонмассен, шудир сўз, биз адо дебмиз. Сенинг кўзингдан, эй соқий, хароб бўлдим, хароб бўлдим, Вале дўстдан бало келса, яна минг марҳабо дебмиз! Мурувват этмасанг бизга, пушаймонлиғ бўлур охир, Унутма ҳеч бу маъноники, хизматдин санго дебмиз. Дедим: қаддинг эрур шамшоду ёндирди хижолатлар, Нечун айтиб бу нисбатни, бу бўҳтонни расо дебмиз! Жигар нофам каби қондир — қародир, чин жазодир бу — Қаро зулфингга сўз айтибмиз-у, чиндан хато дебмиз. Ўзинг оташсан-у, Ҳофиз валекин ёр ёнмайдир, Демак, гулдин шикоятни сабога нораво дебмиз. * * * Дедим: Лабинг қачон-о бир комрон айлаюр? Деди: Наки деюрсан — кўзга, шу он айлаюр! Дедим: Миср хирожин айлаюр талаб лабинг. Дедики: Бу талабда бир оз зиён айлаюр. Дедим: Ким ул — даҳонинг нуктасига топди йўл? Дедики: Бу қиссани ул нуктадон айлаюр! Дедим: Самад-ла ўлтир, санампараст бўлма! Дедики: Ишқ унга ҳам, бунга равон айлаюр! Дедим: Майхона завқи ғамни олур дилдин. Деди: Яхшидур улким, дил шодмон айлаюр! Дедим: Шаробу хирқа мазҳабга одат эрмас. Деди: Қабул мазҳаби пири муғон айлаюр! Дедим: Лаъли лабингдин мен кексага не суддир? Дедики: Бўса болдур, ул навқирон айлаюр! Дедим: Қачон хожа ҳажла томон боргай? Деди: Қачонки ой-у Зуҳро қирон айлаюр! Дедим: Дуойи жонинг этмак Ҳофизга шондир! Деди: Етти осмон дуойи жон айлаюр! Эргаш Очилов таржималари * * * Бир дилбари жононимиз олди-ку дилу жонимиз, Олди-ку дилу жонимиз бир дилбари жононимиз. Берса ўпич жононимиз қайта тирилгай жонимиз, Қайта тирилгай жонимиз, берса ўпич жононимиз. Чин равзаи ризвонимиз ёр эшигин тупроғидир, Ёр эшигин тупроғидир чин равзаи ризвонимиз. Бизнинг дили ҳайронимиз ошуфтаю шайдосидир, Ошуфтаю шайдосидир бизнинг дили ҳайронимиз. Ул Юсуфи Канъонимиз ҳусн иқлимининг шоҳидир, Ҳусн иқлимининг шоҳидир ул Юсуфи Канъонимиз. Сарви боғу бўстонимиз зебо, келишган қомати, Зебо, келишган қомати сарви боғу бўстонимиз. Шу Ҳофизи хушхонимиз фазлу камол тимсолидир, Фазлу камол тимсолидир шу Ҳофизи хушхонимиз. * * * Қайтади Канъонга ул Юсуфи сарсон, ғам ема! Бир куни ғам кулбаси бўлгай гулистон, ғам ема! Бўлма бадбин —ғамзада кўнглинг иши ўнглангуси, Тоабад савдоли бош қолмас паришон, ғам ема! Бошга тортарсан яна гул пардасин бўстон аро Келса умринг кўклами, булбули хушхон, ғам ема! Бу фалак биз истагандек бир нафас айланмади, Лек мудом бир хилда қолмас чархи гардон, ғам ема! Ноумид бўлма, илоҳий сирга ақлинг етмаса, Кўп ўйинлар, билсанг, ул пардада пинҳон, ғам ема! Гар фано сели ҳаётингнинг асосини йиқар, Нуҳ паноҳинг бўлса, келсин, майли, тўфон, ғам ема! Каъба шавқида бисбонларни қатъ эсанг агар, Шох-тикан тилса оёқни, айласа қон, ғам ема! Бизга ёр ҳажри, рақиб озори, бас, қисмат эмиш, Ҳолимиздан бохабар аслида Яздон, ғам ема! Кимки саргардон бўлиб, оламда ғамхўр топмади, Оқибат бир меҳрибон топгай ул инсон, ғам ема! Гарчи манзил кўп хатарлик, гарчи мақсад ноаён, Йўқ бирор йўлки, унга бўлмаса поён, ғам ема! Бу фақирлик гўшаси, тун хилватида, Ҳофизо, То ишинг зикру дуо, таҳсили Қуръон, ғам ема! * * * Дўстлар базму висолин ёдда тут! Ўтган ул кунлар хаёлин ёдда тут! Бир вафоли дўст тополмайсан бу кун, Ул вафо аҳли камолин ёдда тут! Қилди ғам аччиғи оғзимни заҳар, Жом жаранги, май зулолин ёдда тут! Мен-ку ғамга чора топмай ёнаман, Чорасиз ҳоли маҳолин ёдда тут! Гарчи дўстлар мен фақирни эсламас, Ҳар нафас дўстларни ҳолин ёдда тут! Мен бало домига бўлдим мубтало, Ҳақпарастлар саъй-жидолин ёдда тут! Қолди Ҳофизнинг сири айтилмайин, Сирдош улфатлар жамолин ёдда тут! * * * Жаҳонда бўлди одат бевафолик, Бировда йўқ нишони ошнолик. Ҳунар аҳли фақирлик ҳасратидан Хасислар қошида қилгай гадолик. Бу кун ҳар кимки донишманд жақонда, Унга қисмат аламга мубталолик. Киши жоҳилу нодон бўлса қанча, Бу бозорда унинг моли баҳолик. Ўқиб шоир чиройли шеърларини Кўнгилларга улашса рўшнолик. Тариқча хайру эқсон айламаслар, Саноийдек агар шеъри сафолик! Кеча ақлим қулоғимга шивирлар: Чида, кетмас бошингдан бенаволик! Кел, эй Ҳофиз, бу пандни тингла жондан, Адо қилгунича шеърга фидолик. * * * Эй шом, кўйимиз сари гузар қил! Эй тонг, қолимизга бир назар қил! Тун зулматида эзилди жисмим, Ё Раб, қора тунларни саҳар қил! Эй тонг ели, ул санамга айтгил: Қурбонларинг сари гузар қил! Ҳажринг ғамида агарчи ўлдим, Эй ёр, мени ўқингга сипар қил! Қошини камонидан хазир бўл, Ноз-ишваси ўқидан хазар қил! Мақсадга етолмасанг, аё дил, Жим бўл-у, сўзингни мухтасар қил! Ёр васлини, Ҳофиз, истар эрсанг, Жон бер йўлида-ю, тарки сар қил! * * * Ёр ишқи менга ниҳрли ҳайрат, Ёр васли менга камоли ҳайрат. Васли майига чўмиш бас, охир — Кўрсатгуси юз жамоли ҳайрат. Бас, қолғуси на висол, на восил, Ҳар қайдаки бор хаёли ҳайрат. Тутмиш еру кўкни бир овоза, Эшитдим эса: саволи ҳайрат. Тан берди улуғлигига буткул, Ким англади не жалоли ҳайрат! Ҳофизни вужуди бошдан-охир Ишқ ичра эмиш ниҳоли ҳайрат. * * * Дардим мени дилдордан-у, дармон ҳам, Дил бўлди ўшал ёрга фидо-ю, жон ҳам. Ҳусн ичра топилмас тенги ёрни, аммо, Ул ишқу муҳаббатда шаҳи даврон ҳам. Қонимга эмиш ташна у — тутсин ёдда: Синдирди-ю аҳдини, унут паймон ҳам. Мен-ку яширур эрдим азал ишқимни, Афсона эмиш эл ичида, достон ҳам. Бас, давлати васли-ку муяссар бўлди, Албатта ўтар айрилиғу ҳижрон ҳам. Ёр ҳуснининг бир жилваси икки олам, Ундан яна не пайдо бўлар, пинҳон ҳам. Дунё ишига йўқдир ишончим асло, Юрмайди раъйингга чархи гардон ҳам. Ошиқ чўчимас ҳеч кишидан — май келтир, Ҳеч қозини қаҳри-ю, ҳукми султон ҳам! Ул муҳтасиб яхши билар: Ҳофиз — ошиқ, Шу мулки Осаф, давлати Сулаймон ҳам! * * * Эйки, доим ўзингга мағрурсан, Бўлмаса ақлинг сени, маьзурсан. Сенки ишқ аҳ.лига теккизма тилинг, Ақлу оқиллик ила машҳурсан. Ишқ майининг мастлиги йўқ бошингда, Чуики узум суви-ла маъмурсан. Ранги сомон, оҳи мисоли оташ, Ошиқ элининг нишонин сўрсанг. Бахридан ўт номусу орнинг, Ҳофиз, Иста май жоминиким, махмурсан. * * * Мусулмонлар, менга вақти дил эрди, Дедим ёримга ҳар не мушкил эрди. Бироқ ҳамдарду сри маслаҳатгўй Азал суянчи ҳар аҳли дил эрди. Ғамидан май каби гирдобга тушдим, Илож ёлғиз умиди соҳил эрди. Менингдек ёр кўйида йитди кўплар, Этакдан тутгучи не манзил эрди? Бу телба бандага раҳматлар айтинг, У бир вақт корвони комил эрди. Менга сўз дарсини ўргатди то ишқ, Сўзим катта-кичикка маъқул эрди. Талаб йўлида дурлар тўкди кўзим, Бироқ ёр васлидан беҳосил эрди. Етар, айтмаки, Ҳофиз нуктадондир, Ахир, кўрдик-ку биз: кўп ғофил эрди. * * * Зоҳиди зоҳирпараст ишқ аҳлидан огоҳ эмас, Бас, маломат қилса-қилсин — сўзлари дилхоҳ эмас. Ҳар не юзланса сулукда лутф эрур солик учун, Ул сироти мустақимда ҳеч киши гумроҳ эмас. Уйнар-у рух минг мақомда, биз пиёда сургамиз, Дона сурса тахтада риндлар мажоли шоҳ эмас. Бу мунаққаш, сержило, олиймақом айвон недур? Бу муаммодан жаҳонда ҳеч киши огоҳ эмас. Демагил билмас ҳисобни соҳиби девонимиз, Баски, иқроринг нишони ҳасбатанлиллоҳ эмас. Хоҳлаганлар келсин-у, хоҳлаганини сўзласин, Ушбу кибр этгучи, ҳожиб тутгучи даргоҳ эмас. Бош уриш майхонага ошиқи содиқлар иши, Худфурушлар майфурушларга сира ҳамроҳ эмас! Келса ҳар не кўргулик — боиси бизнинг қилғилик, Бўлмаса, лутфу караминг кимсага кўтоҳ эмас. Мен харобот пирига қулмаи — мудом лутф кўргузар, Чунки лутфи шайху зоҳид қавмининг ҳар гоҳ эмас. Ҳиммати Ҳофизни юксак: истамас мавқе-мақом, Кўҳна май ошиғи орзуманди молу жоҳ эмас. * * * {{poem|:Зоҳиди хилватнишин келди кеча майхонага, Тавбасин синдирди-ю, чўзди қўлин паймонага. Давра сўфийси кеча жомларни синдирган эди, Қатра май ичди-ю, айланди яна фарзонага. Ёши ўтган борки, ғафлат баҳрига чўмган эди, Кексаликда дўнди қайта ошиқи девонага. Дину дил овлаб юрар эрди туну кун муғбача, Ёр йўлида айланибди ҳаммадан бегонага. Гул юзининг оташи куйдирди булбул хирманин, Шамъни кулган чеҳраси офат эрур парвонага. Кеча-кундуз йиғлагандик, шукр, зоеъ кетмади: Қилди тенг кўз ёшимиз ҳар қатрасин дурдонага. Сеҳру жоду оятин ўқийди соқий кўзлари, Ҳалқаи аврод берар жой мажлиси афсонага. Энди Ҳофиз манзили подшоҳлар даргоҳидир, Кетди дил дилдор билан, боғланди жон жононага. Соқийнома Фитнасин бошлагай бу кун рўзгор, Мену майхўрлигу ёр — кўзи айёр. Кел, соқий, май келтир, тузалсин аҳвол, Етишсин фароғат, етишсин камол. Бода тут — йиқилдим вайрон ўлиб дил, Бу ҳар иккисидан олмадим ҳосил. Кел, соқий, келтиргил шароб тўла жом, Кайхусрав, Жамшидга юборай пайғом. Най ила айтайин, эшитсин улус Қай бири Жамшиду қай бири Ковус. Фотиҳлик кимёсин келтир, эй соқий, Қорун ганжи Нуҳдек топсин умр боқий. Қадаҳ тут — умрингга умр қўшилсин! Орзуйинг эшиги шунда очилсин! Соқий, Жам жомидан тутгил шундай май, Йўқликда ободлик лофини ургай. Менга берки, агар ёрлиқ қилса жом, Жамдек билай олам сиррин батамом! Бу кўҳна оламнинг сайридан гапир, Ўтмишдаги шоҳлар умрида не сир? Бизга ҳамон манзил бу хароб жаҳон, Афросиёб тахти кетмишдир қаён? Лашкарбоши Пирон турмас оёқда, Турон қиличбози Шеда қаёқда? Пирон қайга кетди, лашкари қани? Туронли Шеда-чи, ханжари қани? Фақат тахту қасри бўлмади барбод, Мозорин ҳам ҳеч ким айламайди ёд. Ҳали ҳам бизларга бекат биёбон, Тур лашкари унда гум бўлган осон. Не хуш сўз демишди Жамшиди доно: Арпа донча турмас беш кунлик дунё! Соқий, ўшал тобнок оташни келтир, Зардуштни чиқорсин тупроқдан ахир! Менга бер-чи, ичиб бўлай ринду маст, Наздида бир оташ ё дунёпараст. Кел, соқий, ҳар кимда ниҳоний иффат, Харобот ичинда ўлтирар фақат. Май бергилки, бадном бўлмоқ истайман, Хароби маю жом бўлмоқ истайман. Андишага олов солгувчи май бер, Ўрмонга ўт қўйсин уни ичса шер. Ичиб, шергир фалак бошига борай, Бу кекса бўрига тузоқ ҳам солай. Шундай май бер, соқий, жаннатий оташ Ила ҳур атрини қилиб аралаш. Бу хушбўйликни ҳам урай оташга, Бир хушлуқ келтирай ақлу дил ғашга. Май бергил, эй соқий, келтирсин шоҳлик Поклигидан кўнгил берсин гувоҳлик. Май бергил гуноҳдан пок айлаган чоқ, Гўрдан бош кўтарай, ишратда қувноқ. Руҳонийлар боғи бўлмиш масканим, Нечун тахта узра банддадир таним? Менга шароб бер-у, давлатим кўргил! Хароб айлаб, ганжи ҳикматим кўргил! Мен шундай қўлимга қадаҳ олган он Бўладир кўзгуда ҳар сир намоён. Мастликда подшолик дамин ургайман! Шоҳликда гадолик дамин ургайман! Мастликда сир дуррин терайин чандон, Беҳудликда сирни ким тутар пинҳон? Агар Ҳофиз қўшиқ айтса мастона, Зуҳра рубоб куйи тўлар осмона. Муғанний, қайдасан, янгратиб рубоб, Шоҳона қўшиқни эсга ол шу тоб. Бехудлик йўлини танлабон биз ҳам, Зикр шўх рақсига тушайлик бул дам. Тахту тож иқболи фаровон бу кун, Дарахтида шоҳлик меваси тўкин. Замон подшоҳи, замин сардори, Давлат осмонининг ойи, тождори. Ул шоҳлик тахтининг устуворлиги, Балиқдан қушгача тинчлик ёрлиги. Иқбол эгаларин кўз нур ҳикмати, Соҳибдил кишилар валинеъмати. Ало, эй ҳумою ҳумоюнназар, Фариштатабиат, муборакхабар, Фалак садафида сендек гавҳар йўқ, Фаридун, Жамшидда сендек жавҳар йўқ. Искандар тахтида даврон сур кўп йил, Донишмандлик ила кашф этиб кўнгил. Бировнинг дилига тиғ урса рўзгор, Бошқа биттасини қилур мансабдор. Муғанний, чалиб бер янги бир наво, Рубоб чалиб, айла рақибга нидо: Бу кун ёв устидан топурмиз зафар, Осмондан келмоқда яхшилик хабар. Муғанний, хурсандлик куй-ла қўш ҳисса, Ғазал қавли бирла бошлагил қисса. Ғам юкидан ерга ботмишдир оёқ, Усулинг зарби-ла қўзғатгил бу чоқ. Улуғлар кўнглини куй ила шод эт, Парвизу Борбаднинг номини ёд эт! Муғанний, пардадан шундай нақш ол, Парда тагидаги гапни эсга сол. Мусиқа садосин янграт шу зайл, Ноҳид ҳам рақсга тушсин муттасил. Шундай чалки, сўфий ҳушидан кетсин! Маст бўлиб, хаёлан висолга етсин! Муғанний, чилдирма, созингни соз эт, Яхшилик одати бирла овоз эт! Фирибгар жаҳоннинг қиссаси равшан, Ҳомиладор бу тун не туғар экан? Муғанний, озурда хотирим куйла, Ягона бўлса ҳам бу сирим куйла. Даврондан ғам-алам кўради дилим, Билиб бўлмас кимга интизор ўлим. Муғ ринди ёқмоқда яна оловин, Кимнинг ўчоғини бузар қалови? Қон тўкувчи бундай қиёмат куни, Косаю кўзаси синсайди уни. Мастларга ашула пайғом юбормиш, Кетган дўстларга ҳам салом юбормиш. Кел, соқий, ўшал май оташга ошно, Юбор, ғамдан халос бўлай мутлақо! Менга май бер — кўнгил султони эдим, Бу кун олис кетдим, дил жони эдим. Кел, соқий, келақол, умр — бевафо, Май — восита, унга гадо бўл, гадо! Фақат май умрга қўшадир умр, Ғойибнинг эшигин ҳар дам очадир. Кел, соқий, шароб суз, мажлис эт барпо, Дунё бевафодир, дунё бевафо! Унинг қилмишидан шуни олдим ёд, Кайқубод тожини ул этди барбод. Кел, соқий, дил комин майдан эт талаб, Дил оромин истаб, ич кеч, эрталаб. Агар дарду ғамга сабр этса дил, Дилдан қутқармоқни майдан талаб қил. Кел, соқий, косани қил лиммо-лим май, Сўзлаб берай нечук ўтди Кисро, Кай. Кел, соқий, дунёдан ғафлатда қолма, Охир қонинг тўкар — ичишдан толма! Кел, соқий, келақол, саркашлик қилма, Сен ҳам тупроқдансан, ўтдан деб билма! Қадахга майни қуй, ёқимли оташ, Айниқса, соф бўлса ва эрса беғаш. Кел, соқий, эсганда хуш бўйли насим, Дунёда қолмагай на олтин, на сим. Келтир, соқий, бода бўлсин лаълин, соф, Қўлга тут, тугасин бу ёлғону лоф. Тасбеҳу хирқадан безорман мудом, Май-ла икковидан бўшат, вассалом! Майхона кунжидан келақол, соқий, Ундан узоқлашма, унда умр боқий. Деса ким: майхона юрурсан нечун? Не жавоб берурсан? Де: Хайрли тун! Келтир, соқий, менга арғувон қадаҳ, Ундан дилга шодлик ва жонга фараҳ. Менга тутгил, ғамдан халослик берар, Базмга кўрсатиб йўл, хослик берар. Кел, соқий, май тутки, бўлсин жонпарвар, Хаста дилга жондек ғамхўр диловар. Май бергил, жаҳонга қурай бир чодир, Сарпардам осмондан баланд бўладир! Кел, соқий, қуёшдек, ойдек, тутгил жом, Тахтим оёғида фалак, вассалом! Кел, соқий, кўҳна ул майхўрлик бўлсин! Маст бўлай, қадаҳинг пайдарпай тўлсин! Беғаш қадаҳингдан агар бўлсам маст, Хуш куйларни куйлай мен — ишратпараст. Кел, соқий, жаннатдек бўлди анжуман, Юзингдан яшнади мисоли гулшан. Майдан четга, соқий, тушмайдир йўлим, Бир қадаҳ боқий май ила тут қўлим. Жонимни ҳалқумга келтирди даврон, Муғлар дайри томон йўл олдим равон. Бу жаҳон ғамидан наф йўқдир, ҳеч наф, Уни қилмоқ мумкин бода ила даф. Кел, соқий, завқбахш майдан суз бул кун, Ул майдан Рахшга минмоқлик мумкин. Таҳамтан мисоли олайлик майдон, Дилимиз коми-ла қилайлик жавлон. Кел, соқий, узатгил ёқутдек ичку, Шодлик эшигини дилга очар у. Кел, соқий, май тутгил мисли Салсабил, Жаннат борлигидан дилга у далил. Май бер, шўх куйласин чилдирмаю най, Кай тожидан авло менга ундай май! Кел, соқий, подшоҳ хузурига бор, Жамшид тожли шохга сўзим эт ошкор: Бенаво мискинлар дилини овла, Сўнгра жаҳоннамо жомингни ковла... Муғанний, чалгил чанг ила арғанун, Кўнгилдан қув нокас бу дунё фикрин. Агарда бир замон бўлсам хотиржам, Кўнгилда қолмагай на дарду на ғам. Мастларга ашула ва жом юборгил, Кетган сронларга салом юборгил. Муғанний, бери кел, мен-ла этма жанг, Чилдирмага қўл ур гар бўлмаса чанг. Эшитдимки, бошга тушса ғам, бало, Чилдирма овози кўнгилга даво. Муғанний, қайдасан, гул вақтидир, гул, Чаманни чаҳ-чахга тўлдирди булбул. Қоним қайнат, дилни урушга келтир, Бир нафас чангингни хурушга келтир! Муғанний, бери кел, удинг бўлсин соз, Янги-янги наво айласин овоз! Бир нағма ила қил дардимга чора, Дилим мисли хирқа айла садпора. Муғанний, не бўлур қилсанг лутфу қут, Найинг бирла дилга солсанг оташ, ўт. Мени фикру ўйдан халос эт бир дам, Дардим куйиб кетсин, барбод ўлсин ғам! Муғанний, қайдасан, наво эт ният, Биздек бенавога бер имконият. Охир бўшар экан биздан бу дунё, Билиб қўй, шохликдан гадолик аъло! Муғанний, тинчима, куйла чалиб соз, Биз бечораларга ўзинг чорасоз. Ироқ йўлин кўрсат ўзинг чалиб рудҳ Кўзларим сувини айла Зиндаруд. Муғанний, кел, эшит мендан ушбу панд, Менинг тилим билан сўзлар донишманд. Агар ғам бошласа ҳужум — туз лашкар: Чилдирма, рубоб, най, чанг бўлсин аскар. Муғанний, сиримга сен ёлғиз маҳрам, Бир муддат най чалиб, ҳамдам бўл бир дам. Май бирла улоқтир дилда бўлса ғам, Бир дам найинг чалки, бир дамлик олам. Муғанний, қайдасан, чалсанг-чи, рубоб, Кел, соқий, косага солсанг-чи шароб! Кел, ишрат қилайлик ўлтириб боҳам, Енгилтаклик қилиб, кулайлик бир дам. Муғанний, шеъримдан ўқиб бир ғазал, Барбат куйи ила дардга топ амал. Келақол, дунёга ҳирс қўйма зинҳор, Киши мол-дунё-ла топмагай қарор. Шоислом Шомуҳамедов таржимаси Таржеъбанд Дўстликни нега совурдинг, эй ёр? Шул бўлдиму ваъда, а вафодор? Мажруҳу заиф дилимга токай Ғам илгида бергузарсан озор? Зулфингга асиру беқарорман, Айтгинки, бўлак не хислатинг бор? Токай бу ғарибларингни жонин Қийнаб этасан жафо билан хор? Ҳар қанчаки дилни куйдирурсан, Мен тоқат этарман, э ситамкор! Раҳм ила, дедим, ситам қилишдан Қўл тортасан энди балки, дилдор? Йўқ зарра умидки, сан бирор кун Ошиққа бўлурмидинг вафодор? Энг яхшиси шулки, сабр этарман, Мақсадга шу йўл билан етарман. Соқий, ичай энди қона-қона, Тун бодасидан сун ошиқона. Бошимда агар ҳушим бўларкан, Тўхтатма қадаҳни — қил равона! Ошёнасидан чаманда қушлар Бошлабди ёқимли шўх тарона. Созанда қўлингга созинг олгил Сен ҳам шу нафасда бебаҳона. Ёр васлидин айлагил тараннум, Дилдан чиқар уд каби тарона. Токай бу замон ғамин егайсан, Ҳофиз, май ич, айла шодиёна! Кўксимда аланга олди кўп вақт, Кўнглим ғамин ўти ғолибона. Гар бўлмаса ҳажр денгизининг Қирғоқларидан бирор нишона. Энг яхшиси шулки, сабр этарман, Мақсадга шу йўл билан етарман. Ўлсам агар ишқ азобидан ман, Дилни уза олмагум ғамингдан. Ой бирла қуёш дилини эзгай, Нолам мени кўк сари етаркан. Ҳар лаҳзада қошларин камони Ўқлар отади карашмасидан Завқин тугатолмагай Аторуд Ўткир қаламини шарҳи бирлан. Гўдакман-у, ишқ ғамида кекса, Кексаман-у, ишқ ғамида ёшман. Бошимни тутиб мисоли Саъдий, Сабр айлайин, ўлтирай бериб тан. Ғам бандига солди бу замона, Ташлаб меии кўп узоққа сендан. Энг яхшиси шулки, сабр этарман, Мақсадга шу йўл билан етарман. Эй нозли нигору шўх дилдор, Ойдек юзинг оч — боқар кўзим зор. Бошлаб яна умр аввалидан, Тавбам ушатай тамоман, э ёр! Кўзим йўлагидан элга, эй дўст, Сиррим эл ичида бўлди ошкор. Ишқ ичраки, ҳажр бошланибдир, Қай хилда бу жонга тинчимоқ бор? Умрини бутун совурди елга, Ҳар кимки, ғаминггадур гирифтор. Ғам кўраси ичра ишқ ўтида, Эй дил, куй-у, уд каби дегил: ёр! Босган изидан ўпишга ёрни Қўймайди замона бирла ағёр. Энг яхшиси шулки, сабр этарман, Мақсадга шу йўл билаи етарман. Эй қомати сарву, э гуландом, Хижлатда юзингдан ой ҳар оқшом. Келгил яна, ўт ёқувчи ҳажринг Кўнглимдан олибди сабру ором. Дил қушдек илинди у тузоққа, Хол — донаю кокилинг бўлиб дом. Кўп кездим-у, етмадим муродга, Ҳажринг била ҳам олурман ором. Ғам бирла фироқу мен, бу аҳвол Қайга етадур топиб саранжом? Ҳажринг ғамидир мудом насибам, Ё йўқми аламдан ўзга айём? Ҳофиз, шу эрур жаҳ,онда мақсуд: Ёр суҳбати бўлса-ю, маю жом! Ҳозирдаки б;лмагай муяссар Дил мақсади сендан, эй дилором! Энг яхшиси шулки, сабр этарман, Мақсадга шу йўл билан етарман. Жон роҳати — севгили нигорим, Орзули дилим умиди — ёрим. Шодман ғаминг ила, чунки ҳар вақт Утлуғ аламинг менинг мадорим. Кетдинг-у, унутдим ўзни, эй дўст, Маълум эмас йўқ ила борим. Жонимда висолинг орзуси, Ҳажрингда ўтар бу умри зорим. Утди бу кеча, нигор, сенсиз, Кўз сшим оқиб, тугаб мадорим. То тутмагунча ажал ёқамдан Илгим этагингда — шул қарорим! Саъйим била хаста дил муроди Ҳеч бўлмади ҳосил, эй нигорим! Энг яхшиси шулки, сабр этарман, Мақсадга шу йўл билан етарман. Эй, дилга ғамингни захми марҳам, Ишқинг юрагимга ёру ҳамдам. Жон бўйнида кокилинг таноби, Кўнглим узуги лабингни билсам. Қошинг тиғидир жонимга жаллод, Дил ҳокими бўлди кўзларинг ҳам. Кўнгилда нигор-у, мен ўт ичра, Ёр ишқи кўнгилда — бошқа не ғам! Мақсадга етолмай, энди дерман: Бошимни олай узоққа шул дам. Ҳофиз, на бўларди баҳра олсанг Дил оламиданки — файзли олам! Дилбарни висоли мулки дилга Осонгина бўлмагач мусаллам. Энг яхшиси шулки, сабр этарман, Мақсадга шу йўл билан етарман. Чустий таржимаси Қитъалар Шоҳ, вазирлар ваъдасига берма кўнгил, эй жигар, Ким билур — қай йўл билан бўлгай кушод иш охири ? Бор — таваккал қил: қаламдан тўкилур ҳар бир замон Янги нақшу янги ранг, аммо қаён онинг сири?! * * * Менинг шеърим гулқанд эрур, Новвот эмас, шаҳду асал. Кимнинг оғзи новвотдан шўр, Айб этма, ким қанддан ўсал. Ғавғо тушар бошига, ким Зулол сувдан бўлса касал. Ким онадан туғмиш басир, Кўнглин ололгай қай гўзал? * * * Булбул айлар нола-ю, гул ханда қилгай ҳар замон, Не учун дил куймасин дилдори оташ ташлагач? Чакмани жун зоҳиду шайхдан етар нохушлик, Мен ғуломи мутриб ўлдим савти беғаш ташлагач. Зоҳидо, қилма ҳазар мужгони тийридан ҳечам, Захми пинҳондир они қоши камонкаш ташлагач. * * * Яхши-ёмонни сен ўзингдан сўра, Муҳтасиб, бошқадан сўрамак нечун? Ёмондан узоқлаш, яхшига ёндаш, Беҳуда ўтмасин умринг туну кун. Биласан, ризқимиз берувчи — Худо, Сен тамаъ кетидан бўлма кўп дилхун. * * * Мардумозордан ит ҳам этар ор, Итдан пастроқда — ким мардумозор! Ҳақиқат бу сўз ичра муҳайё, Дилга жо бўлсин ундаги маъно. Одам-ку сен билан бир дастурхонда, Ит эса кўчада — совуқ, бўронда. Минг хайф, шул одамдан чиқади душман, Аммо доим вафо кўрасан итдан! * * * Тўрт хил жойда — тўрт гавҳарман, — Деди жомга лаълин шароб. — Зумуррадман ток ичинда, Шиша ичра ақиқ, ноёб. Хум ичинда Зуҳро эрсам, Жом ичинда — ёрқин офтоб... Эй покиза, олий зотинг бўлса ҳирсу адоватдан, Эй тоза дил, бахт асосинг бўлса ёлғону фириб, Улуғ насаб сенга қандай раво бўлсин, бу табъни Девга тортиқ этган бўлса, ҳатто паридан олиб. * * * Мадрасалар саройи, тоқу равоқ, илму баҳс, Дили доно бўлмаса, фойда келтира олмас. Фазилатнинг манбаи бўлса ҳам қозихона, Кўзи бино бўлмаса, фойда келтира олмас. Эй одам, фалакдан эркинлик, шодлик, Хуррамлик, айш-ишрат истасанг агар, Молу ҳашамату мансаб фикрин қўй, Боридан кеч — фақат талаб эт соғар! * * * Жаҳон моли кетидан югургандим бир замон Охири тушундимки, фойдасидан кўп зарар. Фалак менга не берса, ўлпонини ундирди, Фарёд қилганим билан ёшлик ўтди саросар. Умр ўтиб кетмоқда — молу мулк тўхтатолмас, Умр андуҳи бул кун барча аламдан баттар. * * * Энди бир нафас умрим икки жаҳон молига — Алишмайман, қўш жаҳон назаримда мухтасар. Вайрона дилим ичра ҳунаримдир хазинам, Дилим дарё бўлса гар — осту уст тўлиқ гавҳар. Бундан кейин бошингга не иш тутса ҳам, Ҳофиз, Ғам емайин шод яша — жаҳон ўткинчи, ўтар! Шоислом Шомуҳамедов таржималари Рубоийлар 1 Жонон бу кечани мен билан ўтказди, Бу бахтни менга Худо ўзи етказди. Ўлим ғами йўқ энди менга, чунки санам Жонбахш лабидан оби ҳаёт тутқазди. 2 Ул шамъи Чигил дардини айтиб бўлмас, Куйган бу кўнгил дардини айтиб бўлмас. Андин юрагимда ғамки, йўқ маҳрами роз, Ҳар кимсага дил дардини айтиб бўлмас! 3 Бир лаҳза лабингни олмагил жом лабидан, То топса жаҳон комини дил жом лабидан. Омухта жаҳон жомида аччиғу ширин, Бул ёр лабидан етга-ю, ул жом лабидан. 4 Душманнинг жафосидан мудом қоч, эй дўст! Яхпш кишиларга қучоғинг оч, эй дўст! Одам санама, қўлингни юв нокасдан, Меҳринг хунар аҳли бошидан соч, эй дўст! 5 Бир моҳки, қади сарвга менгзар, оё, Кўзгу қўлида — ўзига бергай оро. Дер менга кулиб рўмолча пешкаш этсам: «Васлим тиладингми? Хом хаёлинг, аммо!» 6 Мен бандаси ул кимсаниким, шавқи баланд! Гар бўйнида тавқи[1] ишқ, абас, мавқе баланд! Ошиқлшу ишқ кайфини сен не биласан, Бул бодани ул кимса ичар — завқи баланд! 7 Турк чеҳрали ул фаришта жон қасди эди, Кўздан яширин ҳур каби бўй-басти эди, Тор бўлмаса мунча оғзинг — йўқдек-ку, десам, Куйманг-да қилиб тамаъи хом асти, деди. 8 Эй бахт, фақирга қани бир ёр бўлсанг, Мажруҳи замон — дилга мададкор бўлсанг. Ёшлик-ку чиқиб кетди жиловдек қўлдан, Кексалик узанги каби пойдор бўлсанг... 9 Дам урди вафодан ким — у дупгман бўлди, Пок кимса учун фосиқлик фан бўлди. Тунни дедилар ҳомиладор, ҳайронман: Эр кўрмай у иккиқат кимдан бўлди?! 10 Ёр зулфи паноҳида суман топди ривож, Ёқут лабидан дурри Адан топди ривож. Дилларга ривож берса лабидек кошки, Дунё-да унинг ишқи билан топди ривож! 11 Шўхликдами, бизнинг ўша дилбар тоқдир, Бечора дилим висолига муштоқдир. Ўймоқ каби — оғзи, юзи — лола, тани — сийм, Ширинсўзу боз латифу сийминсоқдир[2]. 12 Дўст бирла ўтир ҳамда маю жом иста, Шод этсин ўпич бериб гуландом, иста. Хоҳлайди жароҳатин ботишин мажруҳ. Жарроҳга келиб, дардинг учун ком иста. 13 Бўлса эди бир шўх санаму барбату[3] най, Хилват ва фароғат, яна бир шишада май, Майдан қизибон тандаги бор томиру пай, Бир арпа умид қилмас эдик, Ҳотами Тай! 14 Кел, қўлда тутиб қилгучи шод бодаи ноб, Кел, сифла[4] рақибдан яширин ҳамда шитоб. Душман сўзига кирма сира, кетма, ўтир, Кел, тингла бу нуктани-ю, нўш айла шароб! 15 Боғ ичра бўлиб боди сабо дояи гул, Машшота[5] мисоли ясатиб пояи гул, Гар соя аро топса омонлик офтоб, Бас, иста қуёш юзлини-ю, сояи гул. 16 Ул жомки, сафо гулшани — тут илкимга, Ёр тимсоли соғар — ани тут илкимга. Занжир каби ул май ўралар ўз-ўзига, Девонаси бўлдим, қани, тут илкимга! 17 Ҳаргиз мени ёд айламадинг, шамъи Чигил, Мушкул эса-да бу мен учун — кўнди кўнгил. Дардеки, ғамингдан юрагимда қат-қат, Дил билга-ю мен билгум, мен билгум-у дил. 18 Сен — тўлган ой-у, сенга қуёш банда эмиш, То банда эмиш ўшал — равшан-да эмиш. Бир чеҳраки, офтоб нур эмиб шуъласидан, Ой ҳам илибон ёғду билан шаън-да эмиш. 19 Ул фасли йигитликда шароб кўп создир, Гул юзлар ила бодаи ноб кўп создир. Олам-ку хароб работ эрур бошдан-оёқ, Бўлмоқ бу хароб ерда хароб кўп создир. 20 Гар биз каби сен ҳам асири дом бўласан, Азбаски, хароби бодаю жом бўласан. Дунёсига ўт қўйгучи ошиқлармиз, Биз бирла ўтирма сира — бадном бўласан! 21 Ким кўрди у ёрдан вафо — мен кўраман? Ким кўрди жафодан сафо — мен кўраман? Умримсан-у, аммо бевафосан, не килай, Ким кўрди умрдан вафо — мен кўраман? 22 Зулфингнинг учи каби менинг қаддим хам, Ошуфта дилим лабингни истар ҳар дам. Писта каби танг лабинг — дилимнинг ризқи, Ҳолимнинг танглиги аён шундан ҳам. 23 Сендан мени бу фалак айиргандан буён, Ким кўрди лабимда бир табассумни, қачон? Ҳар қанчаки ҳижрон ғами бор кўнглимда — Бир мен биламан ҳамда Худованди жаҳон! 24 Ҳажринг ўгида шамъ каби афзун йиғлай, Жомдек тўкайин-у ашки гулгун, йиғлай, Май жомига ўхшайман-у, дилтангликдан Чанг ноласини тинглар экан, хун йиғлай... 25 То тонггача юммадим ғаминг ичра кўзим, То тонггача ёш тўкдим — кўп дилда сўзим. Дардингни бировга сира айтиб бўлмас, То тонггача гаплашдим ўзим бирла ўзим. 26 Бу сўзи ширинлар аҳдига йўқ поён, Орифлар улар йўлида бергайлар жон. Маъшуқа ҳамиша ихтиёрингда бўлар, Ишқбозлар аро бўлмаса номинг достон. 27 Ҳижрон куни бу — дўстларни ёд айлагали, Айш вақти эмас кўнгилни шод айлагали. Май жоми қошимда бўлса-да ҳушёрман, Бир дўстим йўқ, чунки нашот[6] айлагали. 28 Ишқинг ғамидан қон тўла дил кишварида, Ҳуснинг сенинг ақл идрокидан ташқарида. Зулфинг кўйида зору ғарибдир бу дилим, Оҳ, ҳоли унинг не бу тун сендан нарида?.. 29 Эй, тимқора зулфинг қуёшга соя, Гўёки ниқоб кулоҳинг[7] янги оя. Шом бўлса яловбардор мушкин хатишта, Тонг чокар[8] сен каби қамарсиймоя. 30 Жон зулфини ҳалқаси аро истар жой, Зероки, бало бандини очгай ул ой. Ёр қоши учун жонимни пешкаш[9] қилдим, Кўрсатса юзин зора ўшал қоши ёй. 31 Гул сўйлар эди: «Оёқ-қўлим бўлсайди, Қочиб қутулар эдим — йўлим бўлсайди. Айбим йўғ-у, шунча куйдим, оҳ, яхши эди — Айбим боридан кўра ўлим бўлсайди...». 32 Создир неча дилни май билан шод этсак, Ўтган билан кетганни-да кам ёд этсак Ҳам бир йўла зиндоний омонат жонни Бир лаҳза ақл илкидан озод этсак... 33 Бул кеча ғамингдан қон аро ётгумдир, Ранж бистарида ҳижрон аро ётгумдир. Гар шубҳа этарсан, ўз хаёлингни юбор, Кўрсин ўша не афгон аро ётгумдир... 34 Гул ғунчаси то бодага ҳамроз[10] бўлгай, Май майлида наргис қадаҳсоз бўлгай. Фориғ дили ул кимсаниким мисли ҳубоб[11] Майхонага йўл тутиб, сарафроз бўлгай! 35 На давлати дунёни(нг) ситамга арзир, На лаззати мастликни(нг) аламга арзир, На шодлиги дунёни неча минг йиллик Ул бир неча кун меҳнату ғамга арзир. 36 Улфатлар аро қай куни дил қилди хитоб: Гул мавсумида тарк этайин бодаи ноб. Булбул чаман ичра қичқириб берди жавоб: Ғофил, бу нима — фасли гулу тарки шароб?! 37 Мен ҳақдаги фикрингни, сабо, сўзла ниҳон, Оз бўлса-да ишқ изҳорига мингта забон, Оҳиста сўз оч сўз орасинда, токи Севгимни малол олмасин ул қоши камон. 38 Ҳарчанд фироқ сендан узоққа солсин, Сабримни юзинг ҳажри дилимдан олсин, Бир бор назарим тушса бўлак юзга агар, Ҳуснинг тузи ҳаққи, қўзларим кўр бўлсин! 39 Ич боданиким, мангу ҳаёт шу асли! Беш кун бу тирикликда нажот шу асли! Гул мавсумию дўсту яқинлар сармаст, Шод бўл, бу жаҳонда чин нашот шу асли! 40 Ўлдим бўса бирла қучоғинг орзусида, Улдим ўша жонбахш дудоғинг орзусида. Чўзиб нетаман қиссани, бас, қисқа қилай: Ўлдим, яъни бошдан-оёғинг орзусида! 41 Чеҳрангки, латофат ичра ойинаи руҳ, Тонгларда хаёлинг қадами берса шукуҳ. Тортишга кўзимга қўрқаман киприкдан: Бўлмасми хаёлингнинг оёғи мажруҳ? 42 Мазмуни бўлай, дединг, хаёл-ўйингнинг, Сабр айла-ю, кўнглингни мудом тутгил кенг. Оҳ, сабр қани-ю, дил нима? Аслида дил — Қондир ўзи бир қатра-ю, андишаси минг. 43 Кўзингдан макру афсун1 ёғилади, Важ излаб жангга қаҳру кин ёғилади. Кўнглинг яна қолди ҳамнафаслардан тез, Бераҳм дилингдан тош тайин ёғилади. 44 Ғам ичра мисоли бода қайнаб нетасан? Ғам лашкарига қарши нечук жанг этасан? Сабза каби лабдан бодани тутма узоқ, Сабза бўйида май ич — беҳинпта етасан! 45 Қар кун дилим оғрийди бўлак қайғу билан, Ҳар кун уради кўзга фироқ ўзга тикан. Мен жаҳд этаман вале қазо қайтаргай: «Иш бошқа сен ўйлагандан унда умуман!» 46 Сув кетди тагига умр вайронасининг, Тўлмоқ ғами босди умр паймонасининг. Эй хожа, кўзингни оч, замон ҳаммоли Рахтини қўпормоқда умр хонасининг... 47 Эй, тортинади ғунчаи мастур сендан, Ҳайрону хижил наргиси махмур сендан. Гул тенг кела олмас сенга, ул моҳтобдан — Гар ёғду эмар, олади ой нур сендан. 48 Ҳеч бир умидингни оқламас чарх — олчоқ, Ҳар айланишидан титра мисли япроқ. Дединг: «Қорадан кейин бўлак ранг бўлмас, Бўлди нега унда қора сочим оппоқ?!» 49 Ғамдан ўзга менинг мададкорим йўқ, Ғамдан ўзга ишқ ичра ҳам ёрим йўқ. Бас, топмадим ўзга ҳамдаму ҳамрозни, Ғамдан ўзга дўсту вафодорим йўқ. 50 Мақсад йўлида умрни зоеъ қилдим, Нафъ кўрмаганимни бу замондан билдим. Ҳар кимга деган эсам сени дўст тутдим, Бўлди ўша душманим — бағрини тилдим... 51 Эй ёр юзи ишқи, мени кўп зор этма, Дилхаста бу ринд аҳлини хуммор этма. Расмини йўловчиларнинг, сўфий, биласан, Ринд аҳли ҳақинда сўзни бисёр этма. 52 Келмайди хаёлимга ўйингдан ўзга, Йўл борини билмадим кўйингдан ўзга. Ҳар дийдага уйқу ёқар, аммо менинг Кўзимга кўринмайди бўйингдан ўзга. 53 То ҳукми илоҳий бунда мангу бўлгай, Ҳамроҳинг абад қувончу кулгу бўлгай! Қўлингдан агар мен бир қадаҳ нўш этсам, Бас, мангу ҳаёт сармояси шу бўлгай! 54 Май майдалаб ўлтирса, на соз, сув бўйида, Дунё ғаму ташвиншни қўй — беҳуда. Гул умри каби ҳаётимиз ўн кундир, Бил ҳар дамини унинг ғанимат жуда. 55 Шодлик қушининг наволари келмоқда, Ё Боғи Эрам ҳаволари келмоқда, Ё ёр лабидан сабо хабар келтирмиш, Алқисса, ажиб садолари келмоқда. 56 Аввалда вафо қилди тутиб жоми висол, Маст этди-ю, ҳажр аро сўнг отди у ҳилол, Ҳар икки кўзим ёшга, дил оташга тўла, Тупроқ каби жоним йўлида бўлди увол... 57 Офтобдек ул ой юзи мунаввар бўлди, Хатти бўйида чашмаи кавсар бўлди. Дилларни у солди чоҳига кулгичининг, Чоҳ теграси буткул мушку анбар бўлди. 58 Сепган каби юз тилим жигар устига туз, Ҳажринг ғами тутди хаста кўнглим сари юз. Қўрқиб яшаган эдим мудом ҳижрондан, Ҳайҳот, ўша айрилиқ етиб келди бу кез... 59 Кўйингда менингдек киши йўқ бехона, Наздингда менингдек киши йўқ бегона. Зулфинг дорига осишгани бежиз эмас — Ишқингда менингдек киши йўқ девона. 60 Кўнглим қуши то тушди ғаминг домига-ей, Бўлди у йўлиққан каби тиғ комига-ей, Дунё қадаҳин шарбатидан безорман, Тўлди жигарим қони ғаминг жомига-ей. 61 Вақт етди, хуморлар аста қўзғолгайлар, Ёру маю соз ёнидан жой олгайлар, Ўткинчи ҳаётга қасдма-қасд ул дамда Жом бирла қадаҳга қора қон солгайлар. 62 Ер сочини тутдим: «Эй ҳаётим нақши, Ўнглагил ишим, дилимнинг фараҳбахши». Деди: «Қўй-у сочимни, лабимни иста, Бир лаҳзалик айш узун умрдан яхши!» 63 Жонон, сени тарк айламак эрмас осон, Зумрад хатинг қошида то бермай жон. Жонимни ғизосидир у ёқут лаблар, Келмайди тенг унга икки юз минг маржон. 64 Дерларки, беҳишт эшигига етгаймиз, Май — қўлда, малак — қучоқда айш этгаймиз. Бас, биз маю маъшуқни десак, не бўпти? Иш оқибати шундай экан, нетгаймиз?! 65 Гул бахти жуда кулган экан гулшанда, Йиғлайди булут, гул-чи, қилади ханда. Мақтанса-да озодлигидан ҳарчанд сарв, Тик қадди билан бўлибди гулга банда. 66 Важ топади, ким бодани инкор қилади: Шундай тирилар, ҳар киши қандай ўлади! Бизлар яшадик маъшуқу май бирла мудом, Бас, ҳисса: қиёматда-да шундай бўлади! 67 Шўр бахтим агар бўлмаса ёр, мен на қилай? Кўнглимни қувонч айласа зор, мен на қилай? Кўзимнинг у гавҳари эди — тарк этди, Бу гавҳари йўқ кўз энди хор, мен на қилай? 68 Қай дам назаринг бу дили ғамнокка етар, Гўёки қуёш шуъласи хошокка етар. Сўз қотма, эсам-да гар йўлинг тупроғи, Минг ҳайфки, оввозинг агар хокка етар... 69 Гар кўйлагини ечса у ой юзли пари — Мотдир бу жаҳондаги гўзалларнинг бари! Қалби кўринар кўксида нозиклигидан Соф сувда кўринган каби тош зарралари. 70 Шоҳ тахтида ўлтирса-да тўкиб ёшини Гул зорланади: «Кўринг бу дунё ишини: Гар шунча куяр мен каби шаффоф хилқат, Вой, ҳолига минг вой гуноҳкор кишининг!» 71 Токайгача бу элга жафо қилгайсан? Озурда кўнгилларни яна тилгайсан? Дил аҳли қўлида қонсираган тиғ бор, Қонинг сени бўйнингда эрур билгайсан?.. 72 Тонг ели, ўшал сулувга хушторлигим айт, Бир кўргали ой юзини минг зорлигим айт, Тунларни ширин уйқуда ўтказгучи ул — Беғамга қачондан бери бедорлигим айт. 73 Дедимки: «Лабинг?» Деди: «Лабим — оби ҳаёт». «Оғзинг-чи?» — дедим. Деди: «Бу — бир дона набот». Дедимки: «Сўзинг?» Дедики: «Ҳофиз айтмиш: «Сўз пирларини дуо билан айланг ёд!» 74 Мардликни сўра фотиҳидан Хайбарнинг![12] Химмат сирини хожасидан Қамбарнинг![13] Ҳақ файзини, Ҳофиз, тиласанг астойдил, Сўр манбаини соқийсидан Кавсарнинг! 75 Эй дўст, ғаним жафосига қўл силта! Майдан ўзга сафосига қўл силта! Ҳақни бил-у, ўзингни — бу олам элининг Ҳар яхши-ёмон баҳосига қўл силта! ↑ Тавқ — бўиинбоқ бўиинга осиладиган зийнат; ҳалқа. ↑ Сийминсоқ — бу ерда: гўзал, зебо маъносида. ↑ Барбат — саккиз торли қадимий мусиқа асбоби. ↑ Сифла — пасткаш, нокас. ↑ Машшота — пардозчи. ↑ Нашот — шодлик, хурсандчилик. ↑ Кулоҳ — бош кийим; тож. ↑ Чокар — хизматкор. ↑ Пешкаш — тортиқ, туҳфа, совға. ↑ Ҳамроз — сирдош, яқин дўст, улфат. ↑ Ҳубоб — қўпик. ↑ Хайбар фотиҳи — Ҳазрат Али. ↑ Қамбар — Ҳазрат Алининг қули, хизматкори. |
№ | Mualifning boshqa asaralari |
---|---|
1 | Gʻazal va ruboiylar [Hofiz Sheroziy] 3156 |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62617 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 59416 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40581 |
4 | Guliston [Sa’diy] 36977 |
5 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23542 |
6 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 23369 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23318 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19780 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18857 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14591 |