Рубоиёт [Imomiddin Nasimiy] |
1 Дин илмини билса ким шариат шулдир, Гар қўшса амал билан тариқат шулдир. Ким илму амални Ҳақ ризосин истаб, Ихлос ила жам этса, ҳақиқат шулдир. 2 Эй, ваъдани кўп қилдинг-у, йўқ зарра вафо, Кўрмайди бу шевани вафо аҳли раво. Майхона тавофидан бирор нафъ борми? Дин ва шижоат бўлмаса, йўқ сидқу сафо. 3 Соқий, бу кеча берма менга ўзга шароб, Хуммор кўзинг қилди мени масту хароб. Кўзимни қорачиқлари тарк айладилар, Шундан бу кеча ҳамнафасим оташу об. 4 Шу мулки олам ичида мавжуд У, Ҳар икки жаҳонда мақсаду мақсуд У. То бўлмас экан эътиқод уйи вайрон, Мен фош қиламан: сенинг учун маъбуд У. 5 Мен мазҳари нутқу нутқи Ҳақ зотим эрур, Шу икки жаҳонда менинг исботим эрур. Тонггидан азалнинг то абад шомигача Ҳар нарса вужудга келса, зарротим эрур. 6 То бўлмас экан ўзликдан фонию фард, Буткул ювилиб кетмас кўнгилдаги гард. Бўл нафсу ҳаводан-у жаҳондан озод, Қоч турфа ёмонликдан агар бўлсанг мард. 7 Дил дардисиз етмайди киши дармонга, Хақ жазбаси бўлмай, етмагай Раҳмонга. Юзинг сени Хақ раҳматининг кўзгусидир, Етмас уни ким англамаса Қуръонга. 8 Ул нуқтаки, маркази жаҳондир — сенсан, Ул қатраки, асли кун-фаякондир — cенсан, Ул исмки, зотдан нишондир — сенсан, Ул ҳарфки, исми бебаёндир — сенсан. 9 Менман ломакон ганжи — маконга сиғмам! Юксак бу руҳим — жисм ила жонга сиғмам! Инсондаги бор ваҳму хаёл менда эса, Босмас ваҳима, ақли аёнга сиғмам! |
№ | Mualifning boshqa asaralari |
---|---|
1 | Ruboiyot [Imomiddin Nasimiy] 429 |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62922 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 61003 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40731 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37330 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 25133 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 24052 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23660 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 20221 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 19098 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14956 |