Мухторият [Abdurauf Fitrat]

Мухторият [Abdurauf Fitrat]
Мухторият [Abdurauf Fitrat]
Туркистон мухторияти... Темур хоқонининг чин болалари ёнинда, туркистоннинг тубчак турклари орасинда, мундан ўғурли[1], мундан муқаддас, мундан суюнчли бир сўзни борлиғига ишонмайман.
Туркистон туркининг қонини қайнатғучи, имонини юксалтгучи бир қувват бор эса, ёлғуз шу сўзда бордир: Туркистон мухторияти.
Элли(к) йилдан бери эзилдик, таҳқир этилдик, қўлимиз боғланди, тилимиз кесилди, оғзимиз қопланди, еримиз босилди, молимиз таланди, шарафимиз юмурулди, номусимиз ғасб қияинди, ҳуқуқимизға тажовузлар бўлди, инсонлигимиз оёқлар остига олинди, тўзимли турдик, сабр этдик.
Кучга таянган ҳар буйруғга бўйинсундик, бутун борлиғимизни қўлдан бердик. Ёлғиз бир фикрни бермадик, яшрун турдик, эмгакларимизға ўраб сақладик: Туркистон мухторияти!
Маҳкама эшикларидан йиғлаб қайтғанда, ёруқсиз турмаларда ётғанда, йиртғучи жандармнинг тепгуси билан йиқилғанда, юртларимиз ёндурулғанда, диндошларимиз осилғанда онгимиз йўқолди, миямиз бузилди, кўзимиз ёғдусиз қолди, бирор нарсани кўролмадик. Шул чоғда, тушкун руҳимизни кўтармак учун шул қоп-қоронғу дунёнинг узоқ бир еринда ойдин бир юлдуз ялқиллаб тура(р) эди. Бирор нарсага ўтмаган кўзимиз шуни кўрар эди. Ул нима эди? Туркистон мухторияти!
Биз аниқ била(р) эдикким, золим Николай ҳукумати қанча яшарса яшасун, адолат ошиқи бўлған... рус демократияси, ҳақға таянган бир инқилоб, ҳар миллатнинг ўз ҳақларини қайтарур.
Инқилоб бўлди. Русиянинг «қўшма халқ жумҳурияти» усули билан[2] идора этилури жарланди. Шул эълон узра ясалган Украина, татар ва бошқа миллатлар мухториятлари тасдиқ этилди. Қўнуқ[3] Туркистонники эди. Туркистоннинг тарихий хонбалиқлариндан иккинчиси бўлған Хўқанд шаҳринда тўпланған Туркистон қурултойи 27 нўябрнинг «миллий лайлатурқадримиз бўлған» ярим кечасинда Туркистон мухториятини эълон қилди.
Лекин шуниси борким, бир миллатнинг мухторияти ёлғуз бир съезднинг эълони билан тамом бўлмас. Мухториятни олмоқ ва сақламоқ керакдир. Съезд ўз ишини қилди. Қолғанлари бутун миллатнинг вазифасидир. Мухториятни сақламоқ учун куч лозим. Мухториятни бажармоқ учун ақча керақдир. Буларни миллат ҳозир қилсун.

(«Ҳуррият», 1917 йил, 5 декабр).
Мақола «Фан ва турмуш»нинг 1990 йил, 10-сонида (30-31-бетлар) қайта нашр қилинган нашрга тайёрловчи Ш. Турдиев.


↑ ўғурли - ҳайбатли, буюк.

↑ «қўшма халқ жумҳурияти» усули - Русиянинг федератсия асосидаги бошқарилуви назарда тутилади. Дастлаб, бошқа республикалар иттифокдош жумҳуриятлар бўлиб эмас, балки Русия ҳудудидаги мухтор (автоном) жумҳуриятлар бўлиб бирлашганлар.

↑ қўнуқ - навбат, гал.
Muallifning boshqa asarlari
1 Yurt qaygʻusi [Abdurauf Fitrat] 7235
2 Muxtasar Islom tarixi [Abdurauf Fitrat] 6436
3 Yopishmagan gajjaklar [Abdurauf Fitrat] 2761
4 Publitsistik asarlar [Abdurauf Fitrat] 2631
5 «Shoʻroyi islomiya»ning xatosi [Abdurauf Fitrat] 1694
6 Yurt qaygʻusi (ona bilan oʻgʻil) [Abdurauf Fitrat] 1633
7 Musulmon sevgisi (hikoyat) [Abdurauf Fitrat] 1629
8 Мухтасар Ислом тарихи [Abdurauf Fitrat] 1615
9 Turkistonda ruslar [Abdurauf Fitrat] 1528
10 Sharq siyosati [Abdurauf Fitrat] 1508
11 Buxoro ulamosi [Abdurauf Fitrat] 1469
12 Musulmonlar, gʻofil qolmang! [Abdurauf Fitrat] 1438
13 Muxtoriyat [Abdurauf Fitrat] 1425
14 Публицистик асарлар [Abdurauf Fitrat] 1384
15 Юрт қайғуси [Abdurauf Fitrat] 1377
16 Johilona taassubgʻa misol [Abdurauf Fitrat] 1370
17 Buxoroning holi [Abdurauf Fitrat] 1351
18 Angliz va Turkiston [Abdurauf Fitrat] 1341
19 Buxoro vaziri Nasrullohbey parvonac... [Abdurauf Fitrat] 1334
20 Buxoroda inqilob [Abdurauf Fitrat] 1315
21 Siyosiy hollar [Abdurauf Fitrat] 1314
22 Бухоро вазири Насруллоҳбей парвонач... [Abdurauf Fitrat] 1274
23 Бухорода инқилоб [Abdurauf Fitrat] 1263
24 «Шўройи исломия»нинг хатоси [Abdurauf Fitrat] 1259
25 Англиз ва Туркистон [Abdurauf Fitrat] 1256
26 Бухоро уламоси [Abdurauf Fitrat] 1254
27 Юрт қайғуси (она билан ўғил) [Abdurauf Fitrat] 1244
28 Туркистонда руслар [Abdurauf Fitrat] 1242
29 Шарқ сиёсати [Abdurauf Fitrat] 1230
30 Жоҳилона таассубға мисол [Abdurauf Fitrat] 1227
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика