Юрт қайғуси (она билан ўғил) [Abdurauf Fitrat]

Юрт қайғуси (она билан ўғил) [Abdurauf Fitrat]
Юрт қайғуси (она билан ўғил) [Abdurauf Fitrat]
Фитрат бу асарларни йиғлаб, ҳайқириб ёзган эди, зиёлилар ҳам уни йиғлаб, ҳуррият учун курашиш ҳақида қасамёд қилиб ўқиганлар. Аммо, афсуски, ўзбек халқи Феврал инқилоби берган тарихий имкониятдан фойдалана олмади.
Маълум бўлишича, Фитрат 1918-йилда ёзган «Юрт қайғуси» номли тўртта шеъридан ташқари, 1920-йилда ҳам шу номда яна бир сочмани ёзган экан. Бу Фитратнинг «Тенгиз» тахаллуси билан ёзилган асари бўлиб, «Бухоро ахбори» газетасининг 1920-йил 5-октабр сонида босилган ва яқинда адабиётшунос Сирожиддин Аҳмад томонидан матбуотда эълон қилинди. Асарда Бухоро амири тахтдан ағдарилгандан кейинги тарихий давр манзаралари тасвирланади.
Бу шеърнинг топилиши Фитратнинг Туркистон Мухторият ҳукумати шафқатсиз равишда тор-мор этилганидан кейин ҳам эрк ва ҳуррият учун фаол кураш олиб борганидан дарак беради.
Фитрат худди шу фаолияти учун — ўз ватанининг мустақиллиги йўлида изчил фаолият олиб борганлиги учун дастлаб адабиёт оламидан узоқлаштирилди, ёзган асарлари нашр этилмади, 1937-йилда эса «халқ душмани» сифатида айбланиб отиб ташланди.
Аммо бутун ҳаёти ва ижодини мустақиллик учун курашга тўла-тўкис бағишлаган, «Юрт қайғуси» сингари халқни озодлик учун курашга даъват этувчи шеърлар, насрий асарлар ва драмалар ёзган Фитрат доим халқ хотирасида барҳаёт қолади.


* * *
— Она! Нечунгина йиғлайсан? Бугун саодатга эришдик, яна қайғурасанми? Бугун ўз тилагингга етишдинг, кўз ёшларингни тўкадирсанми?
Eмди қайғурмоқ чоғи битди, йиғламоқ палласи йўқ бўлди, роҳат кунларинг етишди, онам!
— Оҳ... ўғлум, арслоним! Мустабид ҳукумат уйимни талатди: буюк биноларимни йиқитди: суюкли ўғлонларимни ўлдурди.
Таҳаммул этдим, сабр қилдим, кимсага бир оғиз сўз бу тўғридан очмадим. Негаким, қўлларинда қилич, ўмузларинда тўфанг, мани ўлдирмоққа ҳозир эдилар. Дунёнинг мукофот эканлигин билган эдим.
Билар эдимки, бу золимлар бир кун қилғон зулмларининг мукофотини кўрарлар. Билардимки, тўкилган қонларнинг ҳар бир томмасидан бирор арслон яратилуб бунларнинг қонларини ичар-лар.
Кўзлари кўр, қулоқлари кар бўлиб оналарини тонимайдилар, юрагимни тешадирлар, бағримни парчалайдилар. ўзларини тар-бия қилиб етиштирган оналарини йўқ бўлувига сабаб бўлдилар.
Ўйламас ўғилларим бутун бир қутимни ётларға талатиб, номусимни ғайриларнинг оёғи остинда олдилар.
Бўйла оналариға душманлиқлари ўз бошлариға етди, букун кўруб тўрғон мукофот у қилғон зулмлариға қарши эди.
Шу давлат, шу ғурурларига маст бўлғон хоинларнинг касофати тегди. Бутун уйимни ёндирдилар, юрагимдан алангалар чиға бошлади, буюк биноларим ёниб битди.
Гўзал-гўзал масжидларим кул бўлди. Золимга қарши отилган тўплар маним том юрагимни тешди, у мустабидларга қарши отилғон тўфанглар мани хавфга солди.
Нима қилайин, оҳ, мингларча гуноҳсиз маълум ўғлон-ларимни ноҳақ ерда қонлари тўкилди, қанча оналар боласиз ва неча ўғлонлар онасиз қолди.
— Онажоним! Йиғлама, душманлар маҳв бўлди, у мустабид қон ичувчилар битирилди. У мустабидлар қўлиндан очилғон яраларингни тузатмак учун дўқтурлар ҳозирланиб, заҳмлар тузатилди.
Eмди йиғлама. Санинг саодатингни чин кўнгулдан истаб юрғон болаларинг ҳолингни сўрғали келдилар. Тур! Йиғламоқ ўрнида бир оз кул.
— Оҳ, арслон ўғлонларим! Эмди чин суюкли ўғлонларимни қучоғинда ётайин. Оҳ, мен сизни бу кунларим учун етиштирган эдим. Маним эмканиб тарбия қилғон чоқларимни эсингиздан чиқармайсиз.

1920
Muallifning boshqa asarlari
1 Yurt qaygʻusi [Abdurauf Fitrat] 7235
2 Muxtasar Islom tarixi [Abdurauf Fitrat] 6436
3 Yopishmagan gajjaklar [Abdurauf Fitrat] 2761
4 Publitsistik asarlar [Abdurauf Fitrat] 2631
5 «Shoʻroyi islomiya»ning xatosi [Abdurauf Fitrat] 1694
6 Yurt qaygʻusi (ona bilan oʻgʻil) [Abdurauf Fitrat] 1633
7 Musulmon sevgisi (hikoyat) [Abdurauf Fitrat] 1629
8 Мухтасар Ислом тарихи [Abdurauf Fitrat] 1615
9 Turkistonda ruslar [Abdurauf Fitrat] 1528
10 Sharq siyosati [Abdurauf Fitrat] 1508
11 Buxoro ulamosi [Abdurauf Fitrat] 1469
12 Musulmonlar, gʻofil qolmang! [Abdurauf Fitrat] 1438
13 Muxtoriyat [Abdurauf Fitrat] 1425
14 Публицистик асарлар [Abdurauf Fitrat] 1385
15 Юрт қайғуси [Abdurauf Fitrat] 1377
16 Johilona taassubgʻa misol [Abdurauf Fitrat] 1370
17 Buxoroning holi [Abdurauf Fitrat] 1351
18 Angliz va Turkiston [Abdurauf Fitrat] 1341
19 Buxoro vaziri Nasrullohbey parvonac... [Abdurauf Fitrat] 1334
20 Buxoroda inqilob [Abdurauf Fitrat] 1315
21 Siyosiy hollar [Abdurauf Fitrat] 1314
22 Мухторият [Abdurauf Fitrat] 1286
23 Бухоро вазири Насруллоҳбей парвонач... [Abdurauf Fitrat] 1274
24 Бухорода инқилоб [Abdurauf Fitrat] 1265
25 «Шўройи исломия»нинг хатоси [Abdurauf Fitrat] 1260
26 Англиз ва Туркистон [Abdurauf Fitrat] 1257
27 Бухоро уламоси [Abdurauf Fitrat] 1254
28 Туркистонда руслар [Abdurauf Fitrat] 1243
29 Шарқ сиёсати [Abdurauf Fitrat] 1231
30 Жоҳилона таассубға мисол [Abdurauf Fitrat] 1228
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика