Дори излаб (ҳикоя) [O.Genri]

Дори излаб (ҳикоя) [O.Genri]
Дори излаб (ҳикоя) [O.Genri]
Техас штатининг Остин шаҳрида бир оила яшайди. У Жон Смит, унинг хотини, ўзи, уларнинг Ан исмли беш яшар қизи ва қизнинг ота-онасидан иборат. Шаҳар аҳоли рўйхати бўйича улар олти жон, аслида эса уч киши. Бир куни кечки овқатдан сўнг Аннинг ичи санчиб оғрий бошлади. Жон Смит дори топиб келиш учун шаҳарга шошиб жўнади, аммо негадир тезда қайтиб келмади.
Қизча соғайди, вақти келиб бўй етди.
Она эрининг йўқолиб кетганидан қаттиқ изтироб чекди. Ниҳоят, қайта турмушга чиққанига уч ой тўлгач, Сан Антонио шаҳрига кўчиб кетди. Ан ҳам турмуш қилди, қизлик бўлди, йиллар ўтиб, қизи беш ёшга кирди. Ан ҳамон киндик қони томган — отаси чиқиб кетган ва қайтиб келмаган уйда истиқомат қиларди. Жон Смит бедарак йўқолганига йигирма бир йил тўлган куни кечқурун қизчасининг ичи санчиб оғриб қолди.
— Шаҳарга тушиб, ичоғрув дори олиб келаман,— деди Аннинг эри Жон Смит.
— Йўқ, йўқ, Жон, азизим,— деди йиғлаб хотини.
— Сиз ҳам отам каби бедарак кетасиз, қайтишни унутасиз.
Жон Смит ноилож хотинининг гапига кўнди — дорига бормади. Эру хотин ягона зурёдлари бўлмиш Пансининг юзига термулиб ўтиришди. Пансининг аҳволи оғирлашди. Жон Смит дори излаб шаҳарга бориш учун тараддуд кўра бошлади. Лекин яна хотини кўнмади.
Шу пайт эшик тўсатдан очилди. Оппоқ соқолли нуроний чол хонага кириб келди.
— Салом, бобожон! —деди Панси унга пешвоз чиқиб.
Бобо Пансини кўтариб юзларидан ўпди-да, чўнтагидан бир шиша дори чиқариб қизчага бир қошиқ ичирди. Панси тёзда ўзини яхши ҳис қила бошлади. Ичоғриғи қолди.
— Озгина кечикдим, чоғи, — деди Жон Смит айб-дордек илжайиб.

—Трамвай кутиб қолиб кетдим.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика