Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси

Агар сиз оила аъзоларингизга нисбатан унча чиройли бўлмаган сўзларни қўллаб турсангиз, тез орада фарзандингизнинг луғатидан ҳам мана шу сўз ўрин олишини унутманг!
Фарзандингизнинг ҳаддан зиёд эрка бўлишида бува ва бувилари айбдор эмаслар. Фарзандингиз сиз билан 24 соат бирга бўлади, албатта, сизнинг таъсирингиз унга кўпроқдир. Тарбиясидаги нуқсонларда ўзингиздан айб қидиринг.
Агар улғайиб бораётган фарзандингиз ўзингиз ҳохлагандек эмас, айнан унинг тескарисидек бўлаётганини сезсангиз, бола тарбиясини “бузган” бошқаларни айблашдан тийилинг! Ўз айбларингизни эслаб кўринг.
Фарзандли бўлгач, унинг келажакдаги ҳаётига чизгилар беришдан ўзингизни тийинг! Яхши ният қилиш керакظ Сиз учувчи бўлади деган фарзандингиз сартарошликка қизиқаётган бўлиши мумкин. Унинг танловини ҳам ҳурмат қилинг.
Фарзандингизга бирор сабоқ бермоқчи бўлсангиз؟ буни амалий мисол билан тушунтиришга ҳаракат қилинг. Шунда у вазиятни осонроқ тушунади ва тезроқ қабул қилади.
Агар фарзандингизда ҳеч қайси бир соҳага қизиқиш бўлмаса, унда муаммонинг ечимини оилавий муносабатлардан қидириб кўринг.
Ҳар бир инсонда у ёки бу соҳада иқтидор бор. Аммо бу иқтидорнинг “уйғониши” кўпинча оилавий шароитга боғлиқ бўлади. Фарзандингизнинг қизиқишларига диққат қилинг.
Фарзандингиз уй ишларини кичик ёшидан бажариши сизга икки тарафлама қулай. 1. Бирор-бир ишингиз камаяди. 2. Уни эркалик қилиб ўтиришга вақти қолмайди.
Фарзандингиз кичик бир ишни ҳамиша ўзи бажарсин. Оила аъзоларининг ҳар бирида масъулиятли вазифа борлигини у тушунсин ва болалигидан шунга ўргансин. Масалан, олти ёшли қизалоқ дастрўмолларни ювишни эплайди.
Мустақил фарзанд тарбияламоқчи бўлсангиз, унга буни ёшликдан ўргата бошланг. Бирор бир вазифани унга топширинг ва унда масъулият ҳиссини тарбияланг.
1 2 3 4 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика