Ҳашарчилар (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov]

Ҳашарчилар (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov]
Ҳашарчилар (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov]
Мамат молхонасининг томига лой қорди. Яхшилаб суваб қўймаса бўлмайди. Томнинг соғ жойи қолмаган. Сал ёмғир шивалагудай бўлди деганча, икки кеча-кундуз томчи томиб ётади. Бир йўлини қилиб, ёзга чиқиб олишди. У бўлди-бу бўлди, қарашса, куз ҳам келиб қоляпти. Хотини қўймади. Ҳар қалай, хотинларнинг ҳам борига шукр. Баъзида тўғри, баъзида нотўғри гапни айтиб, эрларини йўлга солиб туришади. Маматнинг ўзи сал дангасароқ. Ҳовлида бирон иш чиқадиган бўлса, дарров отига миниб, бедазорга боришим керак, бригадир айтган, деб жўнаб қолади. Шунақа бўлгандан кейин уни ҳал қил, буни ҳал қил, деб турган хотинга ҳам раҳмат.
Мамат шуларни ўйладию, кеча ишдан эртароқ қайтиб, лой қорди. Майда сомон аралаштириб, роса оби-тобига етказгандан сўнг, ачисин, деб эрталабгача қолдирди. Кеча бригадирга, шунақа гап, деса: «Кўряпсиз-ку, озир бош қашишга вақт йўқ. Ҳеч бўлмаса якшанбагача тўхтатиб туринг», дейди. У якшанба, бу якшанба, деб куз келиб қолди. Якшанбагача яна ўнта баҳона топилади. Бригадирга ўхшаган амалдорлар ялинтиришни яхши кўришади. Ахмоғингни топибсан, дедию, кетди-қолди. Хотини айтгандай, одам ўз уйини, ўлан тўшагини ҳам ўйлаши керак-да. Тўғрисини айтса, уч йил олдин молхона қурганда лойдан безиб қолган экан, шекилли, шунинг учун лой қилишни ортга чўзиб келаётганди. Бари бир тирикчилик экан, мана…
Eрталаб уч-тўртта қўшниларни ҳашарга айтди. Ҳаммаси тушга яқин келадиган бўлишди. Фақат Эшқобил… Одамлар жуда нозик бўлиб бояртими-ей… Мамат билмай қолди. Ҳар қалай, барлосликлардан ҳам оқибат кетяпти: «Кечирасиз, Мамат ака, ҳеч вақтим йўқ», дейди. «Кечирасиз»га бало борми? Ҳе… кечирасизингни ич-чига… Ўзи шу Эшқобил кейинги вақтларда айнияпти. Айниқса, бўлим бугалтири бўлгандан бери… Қайси куни Баҳри ҳам ҳашарга айтган экан, ишим кўп, депти.
Eшқобил тўй қилганда Мамат ўзи бошида турган. Ўтган йили Эшқобил лой қилиб, ҳашарга айтганда Мамат андава тортган. Шунинг учун томидан битта чакки ўтмайди… Туриб-туриб, таъсир қилиб кетаркан. Эшқобил… нотўғри қилди-да. Яхши бўлмади, ҳар қалай. Ё Эшқобилни амал буздимикан? Ўтган йили кетмон кўтариб юрган оддийгина ишчи эди. Қишда нима бўлдию, икки ойлик бугалтирлик курсига ўрин келиб, ҳисоб-китобдан озроқ хабари бор, деб Эшқобилни юборишди. Ток очиладиган пайтгача Эшқобил ўқишни битириб, буғалтир бўлиб олди. Идорада ишлаётганига беш-олти ой бўлиб қолди. Ўшандан бери икки одамнинг боши бирикса, Эшқобилдан гап очилади. Барлосда Эшқобилнинг гапи ётмай қолди. Эшқобил ундай бўлиб кетяпти, Эшқобил бундай бўлиб кетяпти… Қўшниси бўлгани учунми, бу гаплар Маматга оғир ботади. Тўғри, Эшқобил ўзгарган, анчагина ўзгарган. Илгаригидай, эски-тускида эмас, янги костюм кийиб, галстук тақади. Соч ўстирган. Кийимлари доим озода. Кўчада ҳам гард тегиб қолмасин, деб эҳтиётланиб юради. Са-ал керилиб, қоринни чиқариб олади. Ҳар ўн қадамда бир-икки томоқ қириб қўяди. Ана шу одати одамларга ёқмайди. Ҳамма гап Эшқобилнинг ана шу томоқ қиришидан бошланди.
Илгари тўйларда эл қатори тўғри келган жойга ўтираверарди. Энди бўлимнинг катталаридан ажралмайди. Бошқарувчининг ёнида ўтиради.
Йўқ, Мамат бу гапларни асад қилганидан айтмаяпти. Эшқобилнинг нимасига ҳасад қилади? Қолаверса, ён қўшниси бўлим буғалтири бўлиб турса – ёмонми? Албатта, идорада ишлагандан кейин яхши кийинади, лекин… Эшқобил… Маматнинг назарида қандайдир… нарсасини йўқотгандай. Ишқилиб, одамгарчиликдан чиқиб боряпти. Одамнинг кимлигини биламан десанг амал бериб кўр, деганлари рост экан. Эшқобилни амал бузди. Ҳозирги Эшқобил бир йил аввалги Эшқобил эмас. Мамат ўтакетган саводсиз эмас ахир, идорадагиларнинг қачон ишлашию, қачон дам олишини унча-мунча билади. Тақдирида бор экан, оддийгина, бедазорнинг қоровули бўлиб юрипти. Э-е, бу Эшқобил… туриб-туриб ўтиб боряпти-да.
Eшқобилникидан руҳи тушиб, Қурбонникига, Йўлдошникига, Баҳриникига, Ниёзматникига ўтди. Усмон ҳам келадиган бўлди. Шу Усмон ҳам қинғир йўлга кўп киргани билан қўшниларнинг раъйини қайтарган жойи йўқ. Шаҳарда студент бўлишига қарамай, Қоҳид ҳам «бўпти, ака», деб қолди. Қурбон эса:
— Янгам ош қилиб берадими ахир? – деб сўради. Қурбон ўзи шунақа. Доим ҳазиллашиб туради.
— Сиздан янгангизнинг оши айлансин, - деди Мамат, кўнгли сал-пал ёришиб.
— Янгамнинг оши бошқача бўлади-да. Бўлди! Бизни айтдингизми, ишонаверинг, момент ҳозир бўламиз.
Мамат хурсанд бўлиб кетди. – Қурбон кўнгли очиқ йигит. Ўзи аравачали трактор ҳайдайди. Ўтинми, янтоқми, ташиш керак бўлса, илтимос қилсанг, «йўқ,» демайди.
Тушга яқин қўшнилар ҳазил-ҳузул билан том сувашни бошлаб юборишди. Маматнинг ўзи лойхонада пақирларга лой солиб турди. Қурбон том устида туриб, пақирларни тортди. Томнинг ярмини суваб бўлай деб қолганларида Эшқобилнинг томоқ қиргани эшитилди (лойхона кўча тарафда эди).
— Ўзимнинг жонажон акажоним келяпти, - деди Қурбон хушчақчақлик билан. – Ҳашарга айтмаганмидингиз, Мамат ака?
— Ҳормангла-ар! – деди бу орада етиб келган Эшқобил чўзиб, яна икки-учс томоқ қираркан. Ҳар қалай қўшни эмасми, дарров ўтиб кетолмай, хандакка яқин келиб, туриб қолди. – Лой жуда яхши бўлипти, зўр пишитибсиз, - деди Эшқобил, яна томоқ қириб оларкан. У амалга мингандан бери ақлли-ақлли гапларни айтишни, суҳбатдошларнинг диққат марказида бўлишни хушлайдиган бўлиб қолганди.
— Ҳа-а, - дедию, Маматнинг энсаси қотиб, Эшқобил арафдаги лойларни кетмон билан ўзига тортаверди. Бир сафар лойи суюқ жойга кетмонни атайлаб қаттиқ урди. Лой сачраб, Эшқобилнинг туфлисига, дазмолланган шимининг почасига ёпишди.
— Э, узоқроқ турмайсизми? – деди Мамат зарда қилиб.
— Майли энди, ҳаётда бундай кўнгилсизликлар бўлиб туради. Хафа бўлманг, ака. Ана. Америкаликлар Невадада яна атом бомбасини портлатишипти. Лой нима деган гап, қуриса, ўзи кўчиб тушиб кетади, - деди Қурбон. – Яхшиси, бу ёққа чиқинг. Бу ерга қуёш яхши тушади, ҳам шимингиз қурийди, ҳам озро-оқ лой тортиб, белингизнинг чигилини ёзасиз.
Eшқобил иккиланиб қолди. Иш билан банд бўлиб, эрталаб, «вақтим йўқ», деганини унутипти. Аслида тўхтамасдан ўтиб кетиши керак эди. Энди Қурбондан қутулиб бўлмайди. Ҳозир айтганини қилмаса, эртага юз жойда калака қилади. Бунинг устига қўлида аравачали трактор, баъзан-баъзан ишинг тушиб қолса, дарров айбингни юзингга солади.
— Қўлингиздаги папкани қаерга қўйишни билмаяпсизми? – Қурбоннинг жағи тинмасди. – Ҳў, четга қўйинг, тураверади. Фақат тезроқ чиқинг. Эсингизда бўлсин, ҳашарнинг ўртасида келдингиз, ҳашар ошининг ярмини ейсиз.
Ҳашарчилар кулиб юборишди. Ноилож қолган Эшқобил нарвондан кўтарилди.
— Костюмингизни ечинг, шимингиз лой бўлгани етади, - деди Қурбон.
Eшқобил гарангсиб, костюмини ечди. Бўйнидаги галстугини ҳам Қурбонга узатди.
— Ана энди сиз арқонни олинг, - деди Қурбон, - мен эса Барлоснинг сиздай улуғига хизмат қилиб, кийимларингизни қўриқлаб тураман.

Eшқобил тақдирга тан бериб, яна икки-уч томоқ қирди-да, илгакли арқонни қўлига олди.
Mualifning boshqa asaralari
1 Alibek va qirq doʻstining sar... [Abulqosim Mamarasulov] 1612
2 Anoyi yoki yechilmagan yettin... [Abulqosim Mamarasulov] 635
3 Arabcha oʻyin (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 895
4 Atlas roʻmolcha (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 799
5 Алибек ва қирқ дўстининг сарг... [Abulqosim Mamarasulov] 772
6 Анойи ёки ечилмаган еттинчи т... [Abulqosim Mamarasulov] 628
7 Арабча ўйин (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 656
8 Атлас рўмолча (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 594
9 Birinchi qor (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 734
10 «Baxitli savet ayalining arza... [Abulqosim Mamarasulov] 660
11 «Бахитли савет аялининг арзас... [Abulqosim Mamarasulov] 647
12 Биринчи қор (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 585
13 Eslasa arzigulik voqea (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 629
14 Эсласа арзигулик воқеа (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 608
15 Farishta (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 872
16 Фаришта (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 621
17 Hasharchilar (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 592
18 Hayotning bir lahzasi (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 642
19 Ҳаётнинг бир лаҳзаси (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 615
20 Ismatning qismati (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 622
21 Исматнинг қисмати (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 507
22 Jarima (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 559
23 Жарима (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 739
24 Lola sayli (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 3081
25 Лола сайли (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 507
26 Maslahat (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 918
27 Men seni sevaman, Buvirajab! ... [Abulqosim Mamarasulov] 827
28 Маслаҳат (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 480
29 Мен сени севаман, Бувиражаб! ... [Abulqosim Mamarasulov] 599
30 Oysha xolaning «kuyov»i (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 649
31 Ойша холанинг «куёв»и (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 540
32 Qaroqchilar (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 611
33 Қароқчилар (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 566
34 Sevishganlar (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 1844
35 Somonchilar (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 561
36 Suyunchi (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 533
37 Севишганлар (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 652
38 Сомончилар (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 496
39 Суюнчи (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 494
40 Taftish (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 589
41 Telba muhabbat (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 1194
42 Telpak (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 522
43 Тафтиш (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 542
44 Телба муҳаббат (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 555
45 Телпак (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 484
46 Uch soʻm pul (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 649
47 Uchinchi yoʻl (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 668
48 Uzumzorda (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 520
49 Узумзорда (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 513
50 Уч сўм пул (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 534
51 Учинчи йўл (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 535
52 Yigit ham yigʻlaydimi? (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 0
53 Yigitlikning koʻchasi (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 594
54 Yoʻlovchi (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 605
55 Йигит ҳам йиғлайдими? (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 0
56 Йигитликнинг кўчаси (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 486
57 Йўловчи (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 466
58 Yaxshi niyat (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 716
59 Yaxshi va yomon odamlar (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 834
60 Яхши ва ёмон одамлар (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 579
61 Яхши ният (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 610
62 Yor-yor (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 3680
63 Ёр-ёр (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 534
64 «Zamonamiz qahramonlari» (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 623
65 «Замонамиз қаҳрамонлари» (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 641
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика