Бадойиъ ул-Васат (II- қисм) [Alisher Navoiy]

Бадойиъ ул-Васат (II- қисм) [Alisher Navoiy]
Бадойиъ ул-Васат (II- қисм) [Alisher Navoiy]
Зе Ҳарфининг Зарифларининг Зуҳури «Бадоеъ»дин
284

Уйла қилдим дафтари ишқингда ҳар дастонни ҳифз
Ким, қилур атфол сура-сураи қуръонни ҳифз.
Телбаликдин гарчи йўқтур хотиримда ҳеч ҳарф,
Лек бас хўб этмишам афсонаи ҳижронни ҳифз.
Оразу кўюнгни васф айларни қилған орзу,
Айламак авло баҳористон билан бўстонни ҳифз.
Юз балоға учраса жоним ғамидин, ғам емон,
Ҳар балиятдин керак ҳақ айласа жононни ҳифз.
Ёр дерлар айламиш кулбамға келмак ихтиёр,
Ваҳки, айлай олмоғум беихтиёр афғонни ҳифз.
Шоми зулфи қайдию меҳри узорин кўргали
Айламишмен сураи валлайлу вал-раҳмонни ҳифз.
Эй Навоий, ишқ атворини ҳифз айлай деган,
Барча ишни тарк этиб, қилсун бизинг девонни ҳифз.
285

Эй, ўлукни тиргузур чоғда суруб дурбор лафз,
Дам-бадам зоҳир қилиб лутфунг Масиҳ осор лафз,
Қаддинг ул нахлики, бори гавҳари алфоз эрур,
Оллоҳ-Оллоҳ, не қад раънову гавҳарбор лафз.
Лаъли ҳар лафзида маъни кўптурур, йўқ тифлдек,
Бир адое маъни айларда дегай бисёр лафз.
Оразинг васфида кўп сўрсам қуёш лафзин, не тонг,
Ажз эса маъни адосида топар такрор лафз.
Ҳажр аро андоқ топибдур ноладин бўғзум хирош
Ким, бўлур дарди дилим айтур замон афгор лафз.
Бемалоҳат хўбким дебо киёр бор уйлаким,
Маъни ўлғай чошнисизлик анга паргор лафз.
Эй Навоий, кўнглунгга берсанг сафо, ёр оллида
Фош ўлур сирринг, не ҳожат айламак изҳор лафз.
286

Тонг эмастур, тоби ишқингдин кўнгул гар топса ҳаз,
Не ажаб, ўт шуъласи бирла самандар топса ҳаз.
Хаста кўнглум бир лабинг қандидин, эй оби ҳаёт,
Топти ҳаз, шарбат ичиб нетти мукаррар топса ҳаз.
Жоми лаълингдин кўнгул маҳзуз бўлди, ваҳ, не тонг,
Тушса махмур илгига бу навъ соғар, топса ҳаз.
Тун-кун ул бебок май ичкандин ар ғамгин эсам,
Бок йўқ, майдин керакким ул ситамгар топса ҳаз.
Мен ютуб қон йиғларам, лаълинг ичиб соғар кулар,
Тенг қадаҳ ичкан керак эрди баробар топса ҳаз.
Ишқи комил кўрки, юз минг зуҳд бирла бодадин,
Гўйиё мен ҳаз топармен, ул саманбар топса ҳаз.
Не ажаб, аҳли хирад хушдил Навоий назмидин,
Жавҳари топқанда, тонг йўқ, яхши гавҳар топса ҳаз.
287

Кўнгулки ишқини жон ичра айлади маҳфуз,
Гуҳарни нақди ниҳон ичра айлади маҳфуз.
Кўнгулки кўйида эрди ғариб, дарду ғамин
Не бас, ғариби макон ичра айлади маҳфуз.
Начукки руҳу равон тандадур ниҳон, ишқин
Кўрингки, руҳу равон ичра айлади маҳфуз.
Юзию оғзида асраб кўнгул била жонни,
Яқинда доғи гумон ичра айлади маҳфуз.
Ёшурди доғини қонлиғ кўнгулда, ваҳ, кўрким,
Тугонни лоласитон ичра айлади маҳфуз.
Лабида асради жонимни, ишқи жон фарсой
Қурутти қонину қон ичра айлади маҳфуз.
Навоий ўлди фиғондин, бу турфароқки, анинг
Чу жонин олди, фиғон ичра айлади маҳфуз.
Айн Ҳарфининг Иёрларининг Аломати «Бадоеъ»дин
288

Ҳақдин азизлиқ тиласанг, элдин уз тамаъ,
Ким халқнинг ааззи деди азза манқанаъ.
Мазмумдур қаноатидин қонеъ этса фахр,
Томеъ хисолидин киши не айлагай тамаъ.
Ким тўъма топмас эткали ифтору рўзадур,
Эрмас вараъ бир очқа ғизо базлидур вараъ.
Мотам ўзунгга тутки, ўларсен гуноҳ ила,
Бе журм тифлинг ўлганига недурур жазаъ.
Бир дардманд кўнглида кўрсанг важаъ, анга
Гар кўнглинг оғримас, ул эмас, будурур важаъ.
Нафс ўлса тобиъинг кишисен, йўқса бўлмағунг
Ҳаргиз киши, бўлуб санга юз минг киши табаъ.
Қоққил, Навоий, ушбу эшикни лажож ила
Ким, собит ўлди фақрда мазмуни манқанаъ.
289

Улки, айлармен ғами ҳажринда жон бирлан видоъ,
Қош жондек айласа бу нотавон бирлан видоъ.
Гар жаҳону жон ила қилмоқ видоъ осон эрур,
Лек бас мушкулдур ул жону жаҳон бирлан видоъ.
Гар видоъ этсам замону юз минг ошуби била,
Найлаб эткаймен ул ошуби замон бирлан видоъ.
Хонумонимға видоъ эттим ғамидин, ваҳ, анга
Ким, дей олғайким, қил ул бехонумон бирлан видоъ.
Мен ўлуб ул яхшилар султонининг ҳижронида,
Ул топиб жон айлаганда мен ёмон бирлан видоъ.
Айладим кўп меҳрибон бирла видою ўлмадим,
Ваҳ, ўлармен, қилсам ул номеҳрибон бирлан видоъ.
Даҳр бўстониға мағрур ўлма кўп, эй боғбон,
Охир эткунг, чун гулу сарви равон бирлан видоъ.
Гар видоъинг вақти ўлсам бориб ўздин, не ажаб
Ким, эрур кўп саъб сендек дилситон бирлан видоъ.
Эй Навоий, хайрбоди вақти хилват истаким,
Айлагунг ошубу фарёду фиғон бирлан видоъ.
290

Қилур қайғу кўнглумга ул нозанин жамъ,
Жароҳатқа андоқки бўлғай чибин жамъ.
Лабингда ҳаловат бўлур муфрит андоқ
Ки, гул яфроғида бўлур ангубин жамъ.
Йиғар қатл учун элни ул кофир, аммо
Дуосиға анинг бўлур аҳли дин жамъ.
Иши дашт уза ғайри расволиғ эрмас,
Неча бўлса кўюнгда хилватнишин жамъ.
Танингча эмас, кўнглакинг ичра қилса
Киши ҳулла ичра гулу ёсмин жамъ.
Юзинг даврида зулфу машшоталар кўр
Ки, гул хирманида эрур хўшачин жамъ.
Гирифторлар уйладур зулфунг ичра
Ки, ҳижрон туни бўлса хайли ҳазин жамъ.
Сўзунг номабарқуш йиғар айлагандек
Наби нуктасин Жабраили амин жамъ.
Навоий хаёли не махзанки, йўқтур
Басе баҳр аро онча дурри самин жамъ.
291

Минг жавр ила биравки қилур ишқдин ружуъ,
Қилмоқ ружуъдур иш аро қилмайин шуруъ.
Берганда пири дайр май илгимга деб эди,
Оллимға ҳар не муғбачалардин топар вуқуъ.
Қутқарғай эрди куфрдин ўлса ҳақ оллида,
Бут саждасида мунчаки мен айладим хушуъ.
Ишқ эрмиш асли илм фано дарсгоҳида,
Аҳли усул ҳар неки дер сар-басар фуруъ.
Айлар хумор шомида юз тийралиши дафъ,
Соғар қуёши қилди чу кўп чархидин тулуъ.
Ишқ ичра сурхрў бўла олманг, чу сепмасанг
Рухсори заъфарони уза лолагун думуъ.
Гар ишқдин ружуъ Навоий қилур эди,
Эмди ружуъ қилғанидин айлади ружуъ.
292

Ул парий ҳар дам қилур мажнунларин шод ўзга навъ,
Лек этар мен телбага ҳар лаҳза бедод ўзга вавъ.
Ёрни мен кўрмай ўлдум, ул кўруб ҳам ўлмади,
Ишқ аро мен бормен ўзга навъу Фарҳод ўзга навъ.
Зикр этар базм ичра лутфу меҳр ила ошиқларин,
Лек мен бадрўз расвони қилур ёд ўзга навъ.
Ишқ аро ўзни манга ўхшатма, эй булбулки, бор
Лаҳну оҳанг ўзга навъу оҳу фарёд ўзга навъ.
Шайху талқини риёким, солики дайри фано
Бизга қилмиш дарду ишқ ойинин иршод ўзга навъ.
Сиз чекинг нўши висол, эй аҳли айшу нозким,
Биз бўлуббиз заҳри ҳажр ичмакка муътод ўзга навъ.
Кўнглидек сўрма Навоийники, қилмағлиғ эрур
Қушни озод ўзга навъу қулни озод ўзга навъ.
293

Ул қуёштин топти бу ақшом бизинг кошона шамъ,
Қилмасун бу уйни дудидин қоронғу ёна шамъ.
Банд аёғида лагандин, бошида соч дудидин,
Ул парий ҳажринда мендекдур магар девона шамъ.
Йўл шабистон ичра топмас, ҳар кеча келтурмаса,
Ул қуёш девони ҳуснидин неча парвона шамъ.
Иста гоҳи бизни доғи, эй маҳи хиргаҳнишин
Ким, бўлур фонус аро парвонаға ҳамхона шамъ.
Нола қилмас тил чекибким, уйқу истаб ёрға,
Саргузаштидин кеча дер гўйиё афсона шамъ.
Нетти бир кун ёруса сендин йиқилған кулбамиз,
Чун топар ой партавидин доимо вайрона шамъ.
Тонг эмастур, ҳар бири гар бўлса дурри шабчароғ,
Оразинг ҳажрида тўкса ашкидин ҳар дона шамъ.
Бу шабистон ичра келди фарқиға тиғ узра тиғ,
Боши узра чунки қўйди тожи зар шоҳона шамъ.
Эй Навоий, ўртагил жону кўнгул парвонасин
Ким, бу ақшом оразидин айлади жонона шамъ.
294

Истамассен хотири ушшоқи ҳайронингни жамъ,
Йўқса невчун қилмадинг зулфи паришонингни жамъ.
Ишқинг ўтиға кўнгул ичра дедим таскин берай,
Буки қилдим зор жисмим ичра пайконингни жамъ.
Асрамоққа ер ики кўздин муносиб топмадим,
Оритиб юзники, қилдим гарди майдонингни жамъ.
Яхши эрди, эй кўнгул, қатлинг худ анинг тиғидин,
Итларига берсалар кош, айлабон қонингни жамъ.
Ул парий мажнунлариға садъяк ўлғай, эй қуёш,
Чунки қилсанг зарраи беҳадду поёнингни жамъ.
Гар табассум вақтида кўрсанг лабин, эй боғбон,
Елга бергайсен, қилиб гулбарги хандонингни жамъ.
Эй Навоий, назминг эл кўнглин паришон айлади,
Қилдинг эл кўнгли учун гўёки девонингни жамъ.
Ғайн Ҳарфининг Ғазолаларининг Ғавғоси «Бадоеъ»дин
295

Ул ой равшан қилур кўзларни меҳри ховари янглиғ,
Нетиб девона бўлмайким, қочар мендин парий янглиғ.
Саодатлиғ биравким, ғам туни нахсияти дафъин
Қилурға чиқса оллидин жамолинг Муштарий янглиғ.
Нечук такрорида то субҳ булбулдек наво чекмай,
Юзунгким, сабзаи хатдин эрур гул дафтари янглиғ.
Жабинингдурмуким, икки муамбар тоқи кенидин
Чиқибдур ярими субҳи саодат ахтари янглиғ.
Не янглиғ турфа қушсен, ваҳки, товусу тазарв эрмас
Жамолингча, начук жилвангни дей кабки дари янглиғ.
Ул ўтлуғ чеҳра давринда муанбар зулф эрур ҳар ён,
Тажалли барқидин куйган малойик шаҳпари янглиғ.
Хушо, дайри фаноким, муғбача атрофидин чиққай,
Қилурға нақди дин торож Хайбар кофири янглиғ.
Киши ҳижронда ўлман васл отин тутмоқ эрур андоқ
Ки, ғофил равза туш кўргай риё танпарвари янглиғ.
Навоий, айш учун дайру риёзат чеккали Каъба
Гар истарсен, бу икки ишга йўқтур ер Ҳири янглиғ.
296

Келди ёру бўлмас оллинда муяссар фошлиғ,
Ул қуёштин топтуқ охир мансаби хуффошлиғ.
Англамас булбул ичим пайконларинким, гул эмас,
Новакосо тез мужгонлиғ, муқаввас қошлиғ.
Кўздур ул тифл ўрнию истар югурмак ашк ила,
Гўйиёким бор анга боис, бу ишга ёшлиғ.
Ишқ даштида ёғар оворалар бошиға тош,
Бу жиҳатдин бўлмиш ул саҳро ҳамоно тошлиғ.
Оразинг нақшида Чин сувратгари бўлди забун,
Чин будурким, килки сунъ этмиш ани наққошлиғ.
Шўх майнўшимға Қорун ганжи тўксам қадри йўқ,
Бизни майхона гадойи қилди ул қаллошлиғ.
Бошларидин кечтилар ишқ аҳли ҳижрон даштида,
Вомиқу Фарҳод ила Мажнун Навоий бошлиғ.
297

Ярақондин манга гар бор эса рухсор сариғ,
Турфа кўнгилки, эрур дийдаи хунбор сариғ.
Кўзки, қон ёш оқибон бўлмаса сариғлиғи дафъ,
Ранги гўёки сариғ лола кеби бор сариғ.
Хилъатин дема сариғ рангки, рухсору кўзум
Айлади ойинагун тўнида изҳор сариғ.
Ярақон дафъи сариғ жинс қилур, турфа кўрунг
Ким, бўлур тегса юзум тўниға бисёр сариғ.
Ўзга суфрат манга юз қўйди, йўқ эрса тонг эмас,
Заъфарон рангича ўн бор эса бемор сариғ.
Мен кеби субҳу қуёш ошиқинг ўлмиш, негаким
Сидқу меҳр аҳли юзи қилди намудор сариғ.
Хас кеби бўлса Навоийға сариғ юз, кулма,
Кўргузур гулни доғи боғда гулзор сариғ.
298

Онча ёр алтофидин ҳар кун етар шармандалиғ
Ким, эрур кам, ҳар бирига юз йил этсам бандалиғ.
Ҳам жунун, ҳам хасталиғ кўюнгда чун ниқти мени,
Сарбаланд ўлмоқдин ортуқдур манга афкандалиғ.
Зулмунг идбори аро туфроғ ила тонг бўлғаним
Яхшироқким, ўзгаларнинг лутфидин фархундалиғ.
Қадду оғзинг ҳажрида гулшанға майл этмонки, йўқ
Сарв дилкаш жилвалиғ ё ғунча шаккархандалиғ.
Не фаришта покликда ҳуснунга келди шабиҳ,
Не парийға одамилиғда санга монандалиғ.
Ишқ кўйининг гадойименким, анда тенгдурур
Шоҳ эса зарбафтлиғ ё сойил ўлса жандалиғ.
Дема менсиз ўлмадинг, васлимда кўп ер ўпмагил
Ким, қуйи солмиш Навоий бошин — ул шармандалиғ.
299

Бил ани дайрда масти мудом мен янглиғ
Ки, май гадолиғ этар субҳу шом мен янглиғ.
Биравни ринди харобот англаким, бўлғай
Бир илгида кадую бирда жом мен янглиғ.
Анга ҳалол маю ишқ дайр аро билким,
Ўзига зуҳдни қилмиш ҳаром мен янглиғ.
Банақди жаннат аро нўш этар майи кавсар,
Ангаки, майкада бўлмиш мақом мен янглиғ.
Ҳаёт софини нокомдин бирав ичкай
Ки, дайр дурди била топса ком мен янглиғ.
Абири жаннат исин айламас писанд улким,
Муаттар айласа майдин машом мен янглиғ.
Ёмон эмас эди Мажнунда ишқ таври валек
Сумурса май бўлур эрди тамом, мен янглиғ.
Биравки жон бериб, элдин вафо тамаъ тутти,
Пишурди кўнглида савдои хом мен янглиғ.
Навоий ўзлукидин тинди, улки дайр ичра
Ушатти шишаи номусу ном мен янглиғ.
300

Шўхи чароғчи ёқибон ҳуснидин чароғ,
Машъал фатиласи била кўксумга қўйди доғ.
Базм аҳлин ўртамакка ёқар кеча зулм ўтин,
Эл базмини ёрутғали эрмастур ул чароғ.
Кўнглумдурур фатила эмас машъал ичраким,
Ул шўх ўт солиб, қуяр анинг ўтиға ёғ.
Бўлди қуруқ ёғоч кеби жисму бошимда ўт,
То бўлғай анга машъаланинг харжидин фароғ.
Машъални кош тутмаса, ўтлуқ юзи етар,
Гар сайр этарга қўйса шабистон сари аёғ.
Не тонг, кўзинки шамъи ҳидоят ёрутмаса,
Хабт ўлған элга машъала дуди била димоғ.
Ушшоқ базми машъали бас оҳ шуъласи,
Ғам шоми қилма машъалачи ҳар сари сўроғ.
301

Кўзунгки, куфр ила юз динға солди вайронлиғ,
Худой учун тий ани — йўқмудур мусулмонлиғ.
Қадингки жилва уза жилва кўргузур ҳар дам,
Ажаб эмас манга ҳайронлиғ узра ҳайронлиғ.
Лабингни сўрсам, эмас тонгки, тўкти қонимни,
Сўрарлар аники, бўлғай бирав била қонлиғ.
Демишсен ўлтурайин ишқ аҳлин айлаб жамъ,
Магар билибсен алар ичра кўп паришонлиғ.
Не ҳукм айлар эсанг, айла ҳусн мулкидаким,
Санга мусаллам эрур хўбларға султонлиғ.
Жунунни тарк этибон оқил ўл, деди зоҳид,
Бўлур эмиш бани одамға мунча нодонлиғ.
Дединг, Навоий агар васл топса, ўлтурайин,
Фироқинг ичра гумон айладинг ани жонлиғ.
302

Эй лабинг хосияти чашмаи ҳайвон янглиғ,
Қуйию юқориғи холи била жон янглиғ.
Аёғимнинг қалами заъфдин андоқки қалам,
Қотақолған тери даврида қаламдон янглиғ.
Нуни танвин кеби хам ҳажрида нобуд таним,
Доғи пинҳоним анга нуқтаи пинҳон янглиғ.
Қадди жавшан аро кўнглумда анингдекким ўқ,
Чаркаси дулуға ул ўқ уза пайкон янглиғ.
Одам ўрниға парий ошиқи бўлдумким, ул
Одамисизлиғ аро бўлмағай инсон янглиғ.
Юзи наззораси ҳайронлиғи ўлтурди мени,
Бир назардин ким ўлубтур мени ҳайрон янглиғ.
Қўйма бу манзилу масканга кўнгулким зинҳор,
Англа йўл ўткучидек ўзнию меҳмон янглиғ.
Жоҳнинг зебиғаким ҳусн тилаб, билдикким,
Зийнати келмади жоҳ аҳлиға эҳсон янглиғ.
Шайх дер ишқни тарк эт, санга ақл ўргатайин,
Эй Навоий, киши бўлғайму бу нодон янглиғ!
Фе Ҳарфининг Фитналарининг Фусуни «Бадоеъ»дин
303

Дашти фаноки мўрча йўқ шерларга саф,
Гарчи махуф йўлдурур, эт азму лотахаф.
Гар шердурки, мўрча йўқтур ҳисоб анга,
Ким топмади кўзи бу ёбон гардидин шараф.
Ўзни кўнгул саҳифасидин маҳв қилмаған
Топмас вуқуф нуктаи асрори манъараф.
Табъингға фақр нуктаси гар зода бўлмаса,
Бўлған недур халифаи даврон санга халаф.
Гар сочса ул халифа сўзидин дури самин,
Дур ҳар неча самин эса, беқадрдур садаф.
Баҳри фанода ғўта садафвор урмасанг,
Сендин етишмагай дури мақсуд ҳар тараф.
Соқий, хароби жоми хароботи ишқмен,
Тутқил қадаҳ, муғанний этиб соз чангу даф.
То нашъа етса кўнглума ул бода завқидин,
Ганжи хаёлдин сочайин ҳар тараф туҳаф.
Шояд Навоий айлагай ул туҳфалар била
Тартиб назм манқабати шаххатун нажаф.
304

Ҳажрдин ҳар дам қилур бу хотири афгор хавф,
Зоҳир эткандек ўлумдин ҳар замон бемор хавф.
Эйки, коминг дўст васлидин эрур топмоқ ҳаёт,
Қатл тиғи сурса душман, қилмағил зинҳор хавф.
Васл бўстонида гар эмин эмасмен, эй рафиқ,
Найлайинким, хори ҳижрондин ичимда бор хавф.
Ҳажр шомидур махуфу қотил, эй маҳваш, не тонг,
Уйла муҳлик тийра тунда айласам изҳор хавф.
Нечаким дўзахдин ўлса хавф маҳшар аҳлиға,
Менда ҳажринг шуъласидиндур юз ул миқдор хавф.
Солмай ўзлук нақдин ўздин тутмағил дашти фано
Ким, оғир юклукка бу йўлда етар бисёр хавф.
Эй Навоий, ҳушунг ўлса, кўзларидин хавф эрур
Ул сифатким, мастлардин айлагай ҳушёр хавф.
305

Оҳким, кўнглум бузулди топмайин жонон вуқуф,
Мулк вайрон бўлди, ҳосил қилмайин султон вуқуф.
Жонни комимдур адам кунжида пинҳон айламак,
Оғзи рамзиғаки ҳосил қилмишам пинҳон вуқуф.
Васл аро ҳижрон ёшурди ишқ кўнглум қатлиға,
Мезбок заҳр эзди суға, топмайин меҳмон вуқуф.
Телба кўнглум ғофил андинким улусқа васл эрур,
Лайли этти айшу Мажнун топмади чандон вуқуф.
Оғзи рамзиға агар йўл топмадим, эрмас ажаб,
Ғайб сирриға не тонг эл топмамақ осон вуқуф.
Ишқим аҳволиға мутлақ воқиф эрмастур хирад,
Қайда топқай аҳли маъни ҳолидин нодон вуқуф.
Лаъли ҳушум зойил этти, топмади кўнглум хабар,
Ваҳки, май аҳволидин усрукка не имкон вуқуф.
Васл уммиди бирла ҳажрин қилмиш эрдим ихтиёр,
Қатлдин кўнглумга аввал бермади ҳижрон вуқуф.
Эй Навоий, буки даврондин юз офатдур санга,
Эрмас эркин топмайин ул офати даврон вуқуф.
306

Ишқ тобидин ўлубмен мени бемор заиф,
Тоб кўп кўрса анингдекки бўлур тор заиф.
Васлида эврулубон бошиға дерменки ўлай,
Ваҳки, бўлмишмен анннг ҳажрида бисёр заиф.
Заъф аро зорлиғ озурда қилур кўнглумни,
Топар озор, бале, чунки бўлур зор заиф.
Хасталиғ тортса йиллар киши, маълум эрмас,
Мен кеби кўргуза олғайму намудор заиф.
Бўлмиш ўн йилғи ўлуктин манга заъф афзунроқ,
Ваҳки, жонлиқ киши ким кўрди бу миқдор заиф.
Заъфдин шайх қутулғунг деди, тарк этсанг ишқ,
Пири дайр оллида бу қавли анинг бор заиф.
Заъф аро қилма Навоийға ситам, эй ойким,
Буйла айлабтур ани чархи ситамкор заиф.
307

Қотил кўзунг атрофида мужгон чекибдур уйла саф
Ким, қатл этар ҳангомада қилғай ҳужум эл ҳар тараф.
Ой, кун ато бирла ано, фарзанд сен бўлсанг не тонг
Ким, сен саминдурсен, валек ул икки андоқким садаф.
Ғам зулматида истаю лаъли лабинг ўлдум, валек
Ҳайвон суйи топсам «е ғам, гар бўлса ҳам умрум талаф.
Васлингға муҳлик ҳажрдин дедим мушарраф бўлғамен,
Лекин сенинг ишқинг аро ўлсам, эрур ул ҳам шараф.
Жон нақдини овучлабон келмиш эдим васлинг тилай,
Муҳлик фироқ ул нақдни олди, уруб илгимга каф.
Гар бебасарлиқ айнидин наргис кўзунгдин лоф урар,
Аҳли назар англарким, ул ҳам кўр эрур, ҳам бад алаф.
Эй мутриби Зуҳражабин, бу нағмаким, чектинг ҳазин
Камдур жаложил гар нужум ўлса, санга хуршид — даф.
Бўлмас ниқоб очсанг доғи чун ҳалли сирри лавкашаф,
Толибға недур айламак таҳсили ганжи манъараф.
Ул новакафкан қилмаса кўксин Навоийнинг нишон,
Тонг йўқ, чу айлабтур анга хуршидни гардун ҳадаф.
308

Гар танимда зоҳир ўлмиш доғи ҳижрон ҳар тараф,
Жонда худ юз онча бордур доғи пинҳон ҳар тараф.
Ишқ саҳросида менмен сойир андоқким қуюн,
Дема саргардон кезар Мажнуни ҳайрон ҳар тараф.
Кўйига пинҳон бориб, захмим не янглиғ ёшурай
Ким, қаён борсам яралардин борур қон ҳар тараф.
Кўксум ичра тушти бир хори хасак, яъни кўнгул
Токи андин чиққали бир нўги пайкон ҳар тараф.
Ҳиндуедур бул-ажаб бозигар ул кўз даврида,
Ҳинд эли аҳли тамошо хайли мужгон ҳар тараф.
Тоза бўлсун ул баҳори ҳуснким, онсиз кўзум
Дурфишон ўлмиш начукким абри найсон ҳар тараф.
Ҳар тараф майдон аро юз фитна тушти, раҳм этиб,
Тавсанингни чопмағил қилғанда жавлон ҳар тараф.
Дайр ичинда нетти тиргузсанг мени, эй муғбача,
Жоми даврингдин томар чун оби ҳайвон ҳар тараф.
Чун Навоийдек ҳавоий бўлдум ул ой ҳажридин,
Не ажаб, елдек юз урсам, тортиб афғон ҳар тараф.
Қоф Ҳарфининг Кийматларининг Қирони «Бадоеъ»дин
309

Чарх дард аҳлиға ҳар дам ёғдурур гарди фироқ,
Ўт равонроқким, хатарлиқдур, басе, бу эски тоқ.
Аждаредур ҳалқа урған песа кавкаб холидин,
Жуз ажал заҳрини ком андин топа олмас мазоқ.
Ҳазм этар фикрин ҳам этгил, фарз этай нонинг учун,
Қилди чарх анжумни дона, ою кунни ёрғучоқ.
Чарх бир эвдур, иши бўлмоқ анинг ҳар дам нигун,
Тушмаган яхши иқомат мундоқ уйда иттифоқ.
Сунъ баҳридин ҳубобе англағил кўк гунбадин,
Сиймгун гунбад деб ўлмас айламак ани висоқ.
Истасанг беш кун фароғат, гарчи кобин умр эрур,
Даҳр золин тўрт мазҳаб бирла қилғил уч талоқ.
Эл нифоқин кўрмайин десанг, Навоий, фоний бўл,
Чунки сен чиқсанг ародин, кимга қилғайлар нифоқ.
310

Ёр келса бас маҳалдурким, ичим қон этти шавқ,
Сабру оромим бериб барбод, туғён этти шавқ.
Озу кўп ҳар не деди қосид висолинг муждасин,
Сабрим озу изтиробимни фаровон этти шавқ.
Шавқ ҳижрондин батар ошуб солди кўнглума,
Кўнглум ошубини қўйким, ғорати жон этти шавқ.
Не ажаб кечрак муяссар бўлса — ўлсам, эй рафиқ,
Буйлаким, уммидвори васли жонон этти шавқ.
Ҳажр бўлсун ё висол уммиди чун муҳликдурур,
Бас ҳаёту қатлини кўксумга яксон этти шавқ.
Гар жунунумнинг ҳаду поёни йўқтур, йўқ ажаб
Ким кўнгул бехудлуғин беҳадду поён этти шавқ.
Эй Навоий, ҳажр зулмин ёд қилсам, қилма айб
Ким, манга бедоди номақдуру имкон этти шавқ.
311

Ҳар кун ўткан кечадин ошуфта кўнглум зорроқ,
Ҳар тун ўткан кундин ашкафшон кўзум хунборроқ.
Ўлмакимни қилғил осонроқ висолингдинки, бор
Фурқатингдин лаҳза-лаҳза ҳолатим душворроқ.
Шиддати ҳолимдур андоқким, ажалдин жон эрур
Ҳар неча бошимға ботроқ келса миннатдорроқ.
Ғам туни тулу саводин кўз била кўнглум билур
Ким, алардин йўқ эди музтарроқу бедорроқ.
Ҳажр даштин сайли ашким онча қозди ҳар тараф
Ким, бу саҳро тоғлардин бўлди ноҳамворроқ.
Мен анинг ҳуснини кўрсам юз қуёш миқдорича,
Заррадин мен оллида юз қатла бемиқдорроқ.
Неча лайливашроқ ул ой жилва кўргузди манга,
Кўрди мен шайдони ҳам ишқида мажнунворроқ.
Каъба шайхию риёдур, дайр пирию фано,
Эй Навоий, дема мундин ани файзосорроқ.
Дурдкашлар ичра мендин фориғи гар йўқ, не тонг,
Чун харобот ичра йўқ мендин киши хумморроқ.
312

Эл дарди ёрдин кам ўлур, менда ёр йўқ,
Кўнглумда юз туман ғаму бир ғамгусор йўқ.
Жон риштасини чирмадим ўқунгға, войким,
Тиғинг бағирни ёрдию тикмакка тор йўқ.
Деманг ғамида йиғлама кўп ихтиёрсиз,
Беихтиёрлиқда манга ихтиёр йўқ.
Тутса қарор бир нафас оллимда, ваҳ, не суд
Ким, ул нафас рамида кўнгулга қарор йўқ.
Десамки, тарки ишқинг этай бутма, эй парий
Ким, телбалар ҳадисиға кўп эътибор йўқ.
Чиқ рўзгор аҳлидин осойиш истасанг
Ким, мунда ғайри тафриқаи рўзгор йўқ.
Ўзни Навоий айлама усрук бу базм аро
Ким, даҳр айши бодасида жуз хумор йўқ.
313

Ўқларингдинким кўзум ҳам равшан ўлмиш, ҳам очуқ,
Машъаледурким, бўлубтур кавламоқ бирла ёруқ.
Эйки, бўйнумға ёзуқ деб қатл тиғин сурмадинг,
Сен не қилсанг қил, менинг бўйнумға бўлсун ул ёзуқ.
Манглайимдин келтурурмен кўзга саждам гардини,
Кўрган ул бутни гумон айларки, айлармен тобуқ.
Даъвои меҳримга мендин икки тонуқ истама,
Халқдин чун ёшурубмен, йўқ манга жуз бир тонуқ.
Гармрав ашку совуғ оҳ эттилар ожиз мени,
Ваҳки, ишқингдин юзумга келди кўп иссиқ-совуқ.
Эйки, азм эттинг ҳарам матлуб ҳамраҳдур санга,
Сен йироқсен андин, аммо ул санга беҳад ёвуқ.
Дайрға кирди Навоий куфри не пинҳон, не фош,
Тавба чун синди — ичарга не суроҳи, не ётуқ.
314

Эй, жамолу нозу ишванг бир-биридан хўброқ,
Қоматинг марғубу андин пайкаринг марғуброқ.
Менда бўлса минг ҳунар, чун ёрнинг мардудимен,
Олам аҳли ичра йўқ мендин киши маъюброқ.
Ишқ аро Фарҳоду Мажнун доғи бехуд эрдилар,
Кимса мендин ғолибо бу ишда йўқ мағлуброқ.
Ҳар не қилсанг, нотавон кўнглум севар жондин сени,
Ҳақ яратмайдур экан сендин киши маҳбуброқ.
Толиб эрсанг қатлима, жоно, санга жоним фидо,
Не санга матлуброқ, улдур манга матлуброқ.
Ким тилар дайри фано азмини услуб айлаган,
Ўзлукидин иш керакмас кўнглига маслуброқ.
Гар Навоий бор эди мақбулунг, эткил раҳмким,
Андим эмди йўқтурур ушшоқ аро манкуброқ.
315

Мени айлаптурур бир қотили паймоншикан ошиқ
Ки, тиғи зулмидин ўлмиш менингдек юз туман ошиқ
Сўрарким, ошиқим сенму, муқир бўлсам, ҳалок айлар,
Эрур бу турфаким, ёлғон дейолмонким, эман ошиқ.
Агар ишқ этти вайрон хонумоним, бок эмас, невчун
Ки, чун азми фано кўйигадур, найлар ватан ошиқ.
Гар ўлсам ишқ тоғи тиғи захмидин яланг, ғам йўқ
Ки, бас ҳам лолалардин айласа қонлиғ кафан ошиқ.
Қозиб ғам тоғи тош остида ўлмак не эди мендек,
Гар эрмас эрди бир Ширин санамға Кўҳкан ошиқ.
Висол имкон эмас то бўлса ўзлуктин саримўе,
Бас ўлғай фарзким, қилғай фано таврини фан ошиқ.
Навоий, шодсенким, ўлтурур ушшоқин, аммо кўр
Ки, сендекларни дерму боре ул сийминбадан ошиқ.
316

Солур диним уйига кофире ҳар лаҳза вайронлиқ,
Мусулмонлар, бу шаҳр ичра магар йўқтур мусулмонлиқ.
Жамоли жилва қилғач, найлаб идрок айлайин ҳуснин,
Чу ҳайронлиқ уза ортар манга ҳар лаҳза ҳайронлиқ.
Лаби лаълинг эрур оғишта қонимдин, ажаб эрмас,
Ани тутсамким, ул майхорадур бу дам манга қонлиқ.
Кўнгул то айлади зулфунг саводи аъзамин маскан,
Қорариб рўзгори, кўрди юз турлук паришонлиқ.
Ёшурдум доғи ишқинг, ҳажр ўти жисмимни куйдурди,
Кўнгулни доғи чок эт, қолмади чун анда пинҳонлиқ.
Лабингдур жоми Жамшиду юзунг миръоти Искандар,
Мусалламдур санга ҳусну жамол аҳлиға султонлиқ.
Агар йўқ одамилиқ мендаю ёримда, тонг эрмас
Ки, мажнунда кишилик ё парида бўлмас инсонлиқ.
Жаҳон базмида меҳмонсен, ики-уч соғар ичкач, қўп
Ки, мунжар бўлмағай ногаҳ малолатқа бу меҳмонлиқ.
Бори душворлиқларни ўзунгга айласанг осон,
Бори душворлиқлар доғи бўлғай шояд осонлиқ.
Кел, эй соқий, мени бир жом ила қил масти лояқил
Ки, даҳр ичра эрур ғофил тирилмак маҳзи нодонлиқ.
Навой, чунки муғ дайрида тутти муғбача соғар,
Ичиб май, кофири ишқ ўлмасанг, кўргунг пушаймонлиқ.
317

Боғ ичра санга сочти гул оқу қизил яфроқ,
Шаҳ бошиға андоқким эл оқу қизил ёрмоқ.
Не ёрлиғ ўлғайким, ҳар кеча тонг отқунча
Сен айш ила уйқуда, мен ранж била уйғоқ.
Кўз мардуми кўюнгнинг гардин тилабон борди,
Қоники оқар, ани қон тортти ё туфроқ.
Кўргач ани ҳайратдин илгимники тишлабмен,
Бармоққа ботибтур тиш, тилни кесибон тирноқ.
Жон нақдин ажал бирла ҳажринг ики бўлмишлар,
Андоқки, топиб суде айирғай икки ўртоқ.
Кўюнг керак, учмоқ йўқким, учмоқу кўюнгда,
Ул навъ тафовутдурким, томуғ ила учмоқ.
Ҳам даҳр бақосиздур, ҳам умр вафосиздур,
Хуштур нафасе ўзи аҳбоб ила хуш тутмоқ.
Етмаклик эрур мушкил мақсадға, нединким бор
Кўз хираву тун тийра, от оқсоғу йўл буртоқ.
Дебсенки, Навоийни келгум доғи ўлтургум,
Ул ўлди бу ҳасратдин, кел тенгри учун ботроқ.
318

Бинафшанинг нега бўлмиш димоғи мунча улуқ
Ки, ул сенинг хатинса ҳиндуйидурур майруқ.
Малоҳат оғзинга гар писта сотса ким олсун
Ки, борғусидуру шўра пушту оғзи очуқ.
Қадинг қошинда нечук сарф ўзин дегай озод
Ки, сабз ранг қулингдур, анинг аёғи ёруқ.
Эрур чаманда юзунгнинг гадойи оқ гулким,
Кўрунди барча ямоғлиқ чапони узра момуқ.
Танингға маскаву қаддингға нахл ўхшашмас
Ки, будур асру семиз, лек улдур асру оруқ.
Сен абраш узра вале гул ёғоч уза даста,
Йўл ўз аёғи била борғай, улки минди суруқ.
Хироми лофида ҳар мокиённи дейки не ер,
Не навъ жилвагар ўлғай тазарв бирла товуқ.
Май ичсанг ўлмағил оқсумки, пири дайр деди
Ки, бу иш ўлди бизинг дайр аро камина ёзуқ.
Хуш улки, базмда онлар тепарда арғуштак,
Шаҳ анда тамбура чолиб, Навоий деса қўшуқ.
319

Солса партав том уза чиққанда рухсори очуқ,
Бир қуёшдур, тушса ҳар уй ичра тунглукдин ёруқ.
Совуғ оҳеким чекармен, гарм ўлур оқмоққа ашк,
Чашмаларда су бўлур иссиғ, ҳаво бўлғач совуқ.
Тенгри оллинда тонуқдемаки ўткар кимсани,
Менча севмассен, бу ишга худ эрур тенгри тонуқ.
Лабларингким учуқ тутмиш ҳамул ҳайъат била,
Оғзинг андоқ ғунчадурким, тушмамиш андин қобуқ.
Доғ ўртарга чапоним ичу тоши қолмади,
Боғладим марҳам чапондин, қолди гар эски момуқ.
Гар ёзуқсиз ўлтурурсен, ғам емон, лекин ғамим
Мунчадурким, бўлмағай ногаҳ санга андин ёзуқ.
Ёр дилхоҳин чу топтинг, тенгдурур васлу фироқ,
Ҳақ ризосин чунки қозғандинг, не учмоқ, не томуқ.
Соқиё, май тутқали қўпмоқ басе таклиф эрур,
Қўй такаллуфнию қўп, лекин манга ўлтур ёвуқ.
Заъфи кўплуктин Навоийнинг кам ўлмас ноласи,
Не мунофидур фиғон булбулға бўлмоғлиқ оруқ.
320

Кўнглум бўлур ғаминг туни ҳар лаҳза қайғулуқ,
Чун шом бўлди, ҳар нафас ортар қоронғулуқ.
Ул кўзки олам аҳлидин олмишдур уйқуни,
Бахтим кеби, не айб, агар бўлса уйқулуқ.
Сабру қарору ҳушни олмоғлиғинг недур,
Эй жонлар офати, санга жонимдур олғулуқ.
Дашти фироқ ичра тирик йўқ чу ваҳшу тайр,
Гўё ели самуму гиёҳидур оғулуқ.
Муғ кўйи азмидин мени манъ этма, эй рафиқ,
Бу йўл эрур чу аҳли маломатқа борғулуқ.
Андин фалакни илмас экан кўзгу пири дайр
Ким, бу эрур ҳақиру жаноби анинг улуқ.
То ғамдадур Навоий, анга даҳр тийрадур,
Шод англамас улусни, бирав бўлса қайғулуқ.
321

Ҳар кишиким ғайри ишқинг ҳарфи ёзғай бир варақ,
Илгини айлаб қалам, бошин қаламдек айла шақ.
Парда ёпқач юзга, тутти қон ёшим офоқни,
Меҳр уёққанда, уфуқ сари ёйилғандек шафақ.
Гўйиё хуршид ҳар сари югуртур кавкабе,
Чунки суръат вақти ул юздин томар ҳар ён арақ.
Ваҳки, ашким жоласидин топти офат бир неча,
Сабр тухмин мазраъи жон ичраким қилдим насақ.
Бир-бир устида қўюбмен фурқатингдин неча доғ
Ишқ хони ичра қўйғандек табақ узра табақ.
Нўш этармен бода то лаълинг хаёли бирла мен
Қон ютармен, токи бўлғай танда жонимдин рамақ,
Шайх кавсар шарбати — мен талх май мадҳин дедим,
Оччиғи келса не тонг, невчунки оччиғ келди ҳақ.
Бода васфин дарс агар дер эрса пири майфуруш,
Жоми хатти давридин олмоқ муносибдур сабақ.
Истама кавсар, Навоий, топ фароғат бодадин
Ким, эрур ул мухталиф, лекин бу бирдур муттафиқ.
Коф Ҳарфининг Кофирларининг Камоли «Бадоеъ»дин
322

Десангки, дашти фано аҳлиға бўлай ҳамтак,
Не дўст ғайри эса, барчасиға силк этак.
Қил ўзлукунг кесагин поймол бирла ғубор,
Йўқ эрса балчиғ ўлур фисқ суйи бирла кесак.
Чу руҳ хайлиға нафс истар ўлса ортуғлуқ,
Етур иложиға тақво сипоҳи бирла кўмак.
Юракни сол демагил ишқ кўйининг итига,
Муни анга деса бўлғайки, анда бўлса юрак.
Хуш улки, ишқ гулистону боғида йиқилиб,
Ўларда остида хорову хор бўлса тўшак.
Бало ғубори вафо аҳлиға ёғар гўё,
Сипеҳр чанбари парвез недин ўлди элак.
Гадову хирқада куймак начукки парвона,
Йўқ улки, ҳулла аро шоҳид уйлаким кўпалак.
Анга бу дайри фано ичра тутти муғбача май
Ки, тишни бағриға беркитмакини қилди газак.
Навоий ўлса, не тонг базм ичинда ботроқ маст
Ки, ғусса жоминн даврон анга тутар кўпрак.
323

Бу кеча оҳим эрур давронни барҳам урғудек,
Чарх гулзоридин анжум гулларин совурғудек.
Сўрғали келди эвурунг бошиға қўлдоб мени
Ким, эмастур лаҳзае бошим уза ўлтурғудек.
Эй кўнгул, дерсенки, ёшу ишқини, не ёшурай
Ким, эрур жисмим фано туфроғида ёшурғудек.
Синса кўнглум, не ажабким, санги борони фироқ
Бўлди хамлиқ жисм уйин ҳар саридин синдурғудек.
Ҳажр зулмиға чидармен, ўлгали йўқ, англасам
Ким, эрур қатлимға ул жону жаҳон қайғурғудек.
Айш вақтини бил ғаниматким, эрур дам ушбу дам,
Чарх эрмас фавт бўлған вақтни ёндурғудек.
Сен кўнгул берсанг Навоийға гаҳе минг жавр ила,
Эрмас ул ҳар дилрабоға кўнглини олдурғудек.
324

Фалак зарфи тўла май бўлсаю топсам ани хумдек,
Чекайким, қатралар ҳам қолмағай жавфида анжумдек.
Ҳавоий ишқ барқи гарчи муҳриқдур, вале эрмас
Бу ишда оташин лаълинг аён қилған табассумдек.
Қувонурмен итинг эски сафоли ичра май ичсам
Ки, Жамъ қилған эмастур жоми бирла ул танаъумдек.
Ҳалок ўлғанда қилған навҳа гар таъсир этар, лекин
Эшит ноламниким, муҳлик эмастур бу тараннумдек.
Масиҳо нуктаси гар жон берур эрди, вале билгил
Ки, жон олмоққа эрмас эрди ул ширин такаллумдек.
Чиқиб қатлимға ўзга сари сурди рахшин ул қотил,
Манга юзланмамиш умрумда ваҳме ул тавақҳумдек.
Ажал ҳажрингда жоним олди шафқат айлабон зоҳир,
Киши раҳм аҳлидин кўрмайдур эркин бу тараҳҳумдек.
Май ичра чунки соқий акси муҳликдур, бу соғарни
Кишиким ичса, уммиди ҳаётидин кўзин юмдек.
Навоий ҳажр даштидин танаъум бистари топқай,
Бу водийда ирик қум чун ёнида бўлди қоқумдек.
325

Тиғи ишқингдин кўнгул ҳар ён оғиздек бўлди чок,
Бу оғизлардин не тонг чекса фиғони дарднок.
Шарбати ҳижрон била қатл айладинг аҳбобни,
Кимса ҳаргиз дўстларни заҳр ила қилмас ҳалок.
Жон қуши ўртанмасун деб ёпма ўтлуқ чеҳраким,
Шамъ ўтин кўргач куярдин айламас парвона бок.
Меҳрдек ёр эврулур, бошиға ҳар саргаштаким,
Заррадек қилса ҳавоий ишқи ичра ўзни пок.
Оразингдин, йўқ ажаб, тушса кўнгул захмиға ўт,
Меҳрдин кўпроқ бўлур маҳрур, ҳар ерким мағок.
Истасанг еткач фано ели санга, бўлғай уруж,
Фақр кўйида бурун қилмоқ керак сен ўзни хок.
Эй Навоий, ёр агар кўнглумга кирмак истади,
Захмима марҳамча бордур қилғани кўксумни чок.
326

Оғзиким сўзда Масиҳодек қилур элни тирик,
Бас улуғ сўзлукдурур, гарчи эрур асру кичик.
Қадди қўпқоч, сарв агар тушса аёғин ўпкали,
Йўқ ажабким, паст ўлур соя, қуёш бўлғач бийик.
Ҳам ўшул туфроғдин сочиб қурутунг номани,
Ёзсангиз ул ойға жисмим туфроғ ўлғандин битик.
Тиғи захмин боғласа аҳбоб, ғам йўқ, эй кўнгул,
Бир эшик боғланса ишқ ичра, очилғай юз эшик.
Ҳажр тошин бошима, меҳнат палосин жисмима,
Қайда билгай ишқ анга кўргузмаган қотиғ ирик.
Учқил, эй булбул, бу гулшандин, нединким ҳар неча
Гул вафода кунд эрур, жавр ичрадур хори итик.
Гар Навоий қатлиға келмайдур ул усрук, нега
Бас этак санчиб, қилич тортиб шимолибдур илик.
327

Хони васлингдин агар бўлмас муяссар бар емак,
Ҳам ғаниматдур талашмоқ итларинг бирла сўнгак.
Не либоси офият киймак мени мажнунғаким,
Англамон, гар бўйнума тушса яқо янглиғ этак.
Ишқ «ақди кисасининг ҳифзиға бодома муҳр
Гар тилар бўлсанг, муносибдур бу чок ўлған юрак.
Зулфдур ёхуд узори ўтиға чирмашти дуд,
Ё баногўшиға тўш, бўркига сончибтур гажак.
Сурткандек кўзини сарпанжаси нақшиға юз,
Кўз ёрутсам илгидин, панжамда бўлса ул билак.
Ишқ агар бўлса ҳавойи нафсдин пок, эй кўнгул,
Йўқ тафовут, дилбаринг гар бека бўлсун, гар мирак.
Қоши меҳробида васлин истаб айлармен дуо,
Эй Навоий, тонг йўқ, андоқ қиблада мундоқ тилак.
328

Баски, кўксум чоки тиккан игнадин бўлди тешук,
Кўнглаким чокидек ўлмишдур вале андин чурук.
Жонфизо лаълинг бнла қотил кўзунг ҳижронида,
Уйла ҳолим борким, билмон, тирикмен ё ўлук.
Хотами лаълинг агар оғзимға еткач, тишлагум,
Муҳр этарда мўм ёпишқон кеби босқач узук.
Фурқатингдин лоладекдур чок-чок ўлған кўнгул,
Негаким, ҳам қон аро бўлмиш бўёғлиқ, ҳам куюк.
Оташин лаълинг агар жонимни ўртар, тонг эмас
Ким, эрур асру исиғ, неким эрур асру чучук.
Дема, дашти ишқ аро минг хайли ишқ аҳли қони
Итти бу поёни йўқ саҳрода ҳар ён бир сурук.
Эй Навоий, фақр йўлида бурун ўзлукни сол
Ким, бу йўлда пўяға монеъдур ул ортуқси юк.
329

Эй тани хоки хадангингга нишон бўлған кесак,
Ҳам бу маъниға қуруғ бошим кесак узра сўнгак
Бир яқони қўймадинг қилмай этакка тегру чок,
Рахш то сурдунг ёқонгни синдуруб, санчиб этак.
Зоҳир айларда ядибайзо қилурсен элни қатл,
Тиғ урарда енг шимолибким, аён этсанг билак.
Гул била номардум эл андоқки узгай ғунчани,
Еб итинг юз пора бағримни, тамаъ қилди юрак.
Риштаи жон янглиғ асрай тушса илгимга даме,
Ким, хилол ўрниға ширин лаълинга еткай ипак.
Ҳажр шоми дарду ғамни бошима ёғдурғали
Бўлди анжум бирла чархи чамбари гўё элак.
Ул парий ишқида чун ўлди Навоий англангиз
Ким, мужанниндур Исо, қабриға бутса ҳар чечак.
330

Ўт урди жонима, чун очти лаъли оташнок,
Ҳаёт чашмасидин, ваҳки, жоним ўлди ҳалок.
Заиф жисмим ўтидин жаҳонни куйдурдунг,
Улуғ ўт урмоқ учун ўртадинг магар хошок.
Дединг — кўнгул ўти дудин чиқарма оҳ била,
Агар чин эрса сўзунг, нега кўксум эттинг чок!
Наззора ҳоилидур дуди оҳу қатраи ашк,
Фиғонки, мониъ комимдур анжуму афлок.
Кўнгул шикофи дема, анда сабр дафни учун
Ки, ҳажр қотили ўлтурди, қозди ишқи мағок.
Чу маст ўлдум эса, май била юнгиз баданим,
Тонгинг ушолған наъшим белига риштаи ток.
Навоий истаса лўливаше, ажаб эрмас,
Бу важҳ илаки, вафо тарки эттилар атрок.
331

Меники муғбача дайр ичра айлагай усрук,
Не тонг, кўзумга қуёш бўлса заррадин ўксук.
Сўзумни ёр эшитмай юзумни чуркади оҳ,
Бу важҳдиндур ул ой оллида юзум чуркук.
Фироқи ўқидин ўлмиш тешук-тешук бағрим,
Бу турфароқки, бир ўқдиндурур ҳар икки тешук.
Ғамида турлук-турлук балоға учрабмен
Ки, ҳар бириси мени куйдурур неча турлук.
Танимда раглар узулди фироқ шиддатидин,
Начукки, ришта чубўлғай, ипак тўн ўлса чурук.
Тутай жаҳонда Сулаймон сени ва ё Жамшид,
Не мунга жом вафо айлади, не анга узук.
Навоий, ўртади ширин ҳадисинг эл кўнглин,
Начукки куйдурур ични, чу шарбат ўлди чучук.
332

Гулшан ичра йўқтур оромим—дилоромим керак,
Сарву гулни найлайин, сарви гуландомим керак.
Гар парийлар қуш кеби рам қилсалар мен телбадин,
Ғам йўқ, ул шўхи парий пайкар менинг ромим керак.
Офият кўйида маҳвашларға йўқтур нисбатим,
Ул муқаммир шева шўхи бодаошомим керак.
Каъбада ноком ила дин аҳлиға йўқ жуз нифоқ,
Дайр ичинда кофири бебок худ комим керак.
Гул била савсан керакмастур манга, эй боғбон,
Зулфи сунбул атрлиқ рухсори гулфомим керак.
Эй харобот аҳли, расво кўнглум итмиш бу тараф,
Келмишам топиб суроғ — ул ринди бадномим керак.
Эй Навоий, хонақаҳда топмадим жуз тафриқа,
Хум кеби майхонанинг кунжида оромим керак.
333

Айтмонким, лаъли жонбахшинг эрур жондин чучук
Ким, эрур ҳар неки йўқ андин чучук, андин чучук.
Нечаким бўлсун чучук ширин такаллумлар сўзи,
Лекин эрмас ул каломи шаккарафшондин чучук.
Нўши лаълингдин манга чун заҳри ҳажр ўлди насиб,
Не осиғ, гар бўлса ул ортуғроқ имкондин чучук.
Най ўқунг беҳад чучуктур жонға, гўё чиқмамиш
Бир қамиш мундоқ шакар буткан найистондин чучук.
Новакинг узра бошоқ гўё эрур ҳабби набот,
Ким, кўнглум коми бўлур ул шакли пайкондин чучук.
Соқиё, жомимда эзгил заҳрким, ҳар неча ул
Бўлса оччиғ, бўлғусидур заҳри ҳижрондин чучук.
Эй Навоий, жонфизо назминг лаби васфида бор,
Шираи жондин эзилган оби ҳайвондин чучук.
334

Сарвнинг соясида бодаи гулфом керак,
Бўлди чун иккиси бир, сарви гуландом керак.
Кимгаким бўлди булар кофир эрур деса манга,
Ҳуру тўби била кавсар майидин ком керак.
Гарчи рухсори эрур субҳи дилафрўз, валек
Васл айёми қора зулфи кеби шом керак.
Улки Жамшид дегай ўзини хуршид кеби,
Соқий илгидин анинг базми аро жом керак.
Кўзларим донаю суйиға келур васл қуши,
Лек тутмоққа ул ой туррасидин дом керак.
Каъба тавфида басе тафриқадур билки, ўзин
Жамъ истарга фано дайрида ором керак.
Дайр пириға мурид ўлди Навоий, негаким,
Шайхул-ислом деган кимсага ислом керак.
335

Пили гавҳаркашдурур ҳар ён саҳоби пилранг,
Бошида чангак ҳилолу ёнида хуршид занг.
Асру изҳори тажаммул қилди султони баҳор
Ким, бу янглиғ пил юз минг жилва айлар бедаранг.
Айлади найсон зулоли ер юзин ойинагун,
Анжуму кўк аксидур анда раёҳину ўланг.
Дафъа-дафъа бир-бири узра булут офоқ уза,
Гўйиёким тожире терди рухутин танг-танг.
Чанг уни бирла май ич, кўргузди чун қавси қузаҳ,
Давр ила андоми чангу лавн аро автори чанг.
Буйла мавсумда керактур айш базмин тузгали
Ҳам зумуррад ранг ер, ҳам бодаи ёқут ранг.
Бу бори бир ёну ул бир ёнки, ичмак боиси,
Соқиё, бўлғай бу давр ичра бағоят шўху шанг.
Ҳам нигитлик, ҳам баҳор айёмини тут муғтанам,
Бодаву соқий учун қилмаққа тарки ному нанг.
Эй Навоий, дам бу дамдир — тут ғанимат, бода ич,
Ўзга бир дамга етар-етмаска чун воқиф эманг.
336

Айласа муғбача дайр ичра мени масти маланг,
Ушатай соғари номус била шишаи нанг.
Эй хуш улким, қилибон зуҳд тунидин урён,
Дайр аро тифллар ўйнатса ани маст яланг.
Ишқ базмиға нетиб бормағамен, чунки мени
Тортадур ул сари юз тор била нағмаю чанг.
Манга, зоҳид, яна май таркини қил деб таклиф
Қилмағайсен, кўзунга учраса ул соқийи шанг.
Соф май ламъасию соқийи маҳваш ҳусни,
Тийра зоҳидқа асар қилмадиким, бор эди данг.
Ишқи бебок уза ким зуҳд хаёлин қилса,
Эрур андоқки, егай бодаи ноб устида банг.
Майкада аҳлиға юз тоқу тараб, эй соқий,
Хонақаҳда бўла олғайму Навоийға даранг.
337

Раҳмсиз бўлғай кўнгул куффори Хайбар кўнглидек,
Мумкин эрмас бўлмоқ ул шўхи ситамгар кўнглидек.
Кести атфол ғаминг кўнглум уза наъл узра наъл,
Ончаким бўлди ҳазин кўнглум санубар кўнглидек.
Кўнглум ул хат шавқидин юз захмлиқ жисм ичра бор
Ўт ичинда анбар эткан дуди мижмар кўнглидек.
Неча захм этсанг қизиқ кўнглумни, ўтдур — қон эмас,
Ҳумратиким анда зоҳир бўлса ахгар кўнглидек.
Гарчи Лайли маҳмилидин нола кўп чеккай дарой,
Савти муҳлик бўлмағай Мажнуни музтар кўнглидек
Мужда дайр аҳлики, соқий акси эрмиш жилвагар,
Ҳар киши берса сафо кўнглига соғар кўнглидек.
Ҳажр тиғидин Навоий қону захмин кўрки, бор
Кўнгли мамлу жисмидек, жисми саросар кўнглидек.
338

Дарду меҳнат тошин, эй маҳзун кўнгул, жонимға ўк,
Ҳар не афзун келса андин, жисми вайронимға ўк.
Чун басе кўпдур чиқиб жон, жисм уйи емрулгали
Етса, хирман-хирман ул тошларни ҳар ёнимға ўк,
Ишқ ўти ахгарлари таскин берур чун дардима,
Ёққали марҳамдек ани доғи пинҳонимға ўк.
Ҳузну меҳнат юклари кўнглум уйин қилмиш тўла,
Эй фалак, эмди аларни байтул-эҳзонимға ўқ.
Юзу зулфи ёдидин мажлис тузарман, эй рафиқ,
Боғдин гуллар териб, ҳар ён шабистонимға ўк.
Хонақаҳда тийрамен, дайри фано туфроғини
Ҳам супур кирпик била, ҳам чашми гирёнимға ўк.
Ғам била андуҳ ғизосидин бўлубмен мумтали,
Эй Навоий, гўшаларда ани зиндонимға ўк.
339

Субҳи иқболу саодат келди ул фархунда энг,
Тонг бошида муҳтариқ кавкабдек ул энг узра менг
Сарвким, тенг тутмас ўз қадди била ҳар нахлни,
Эътидол ичра эмастур сарви қаддинг бирла тенг.
То мени саргашта чиқтим, даштдин ҳар ён қуюн
Пўя айлар тинмайин, невчунки топмиш ерни кенг.
Кўнглак ўрпиға елак кийдинг ҳамоно, эй қуёш
Ким, яди байзоға монеъ бўлмағай ҳар сари енг.
Ғорати ислому дин ёлғуз қилурсен гўйиё,
Буйла яғмоларда йўқ ҳожатки, бўлғай кимса ҳенг.
Бода истаб зуҳд тарки айладим, олғаймусиз,
Хирқаву сажжода раҳн этсам, харобот аҳли денг.
Доғу қон бирла Навоий кўнгли бўлди лолаким,
Бу тақозо айлар ул мушкин менгу гулранг энг.
340

Эй, жафо пешангу бедод ишинг, жавр фанинг,
Ҳар бири марҳами роҳат кеби кўнглумга менинг.
Кўпдурур кўнглум аро ниш магар қилди нишон,
Варзиш айларда ани ғамзаи новакфиканинг.
Хўблар хатларидин тийрадурур чеҳралари,
Сенсен ул гулки, юзунг гулшанида йўқ тиканинг.
Лутф кўрким, суда гул акси масаллик кўрунур,
Ҳулла нозуклигидин ҳар сари нозук баданинг.
Эй кўнгул, ғам юзининг кўзгусидурсен гўё,
Кўзгунинг икки юзи ёнгғию эски туганинг.
Мендек, эй лола, сени қилмади гар ишқ шаҳид,
Нега ғам доғи аён айлади қонлиғ кафанинг.
Давр андуҳи мени қилди ҳалок, эй соқий,
Шиша софий йўқ эса, йўқму экан дурдининг.
Йўқтурур аҳли замон қасрида жуз нақши жафо,
Чиқма, гар худ йиқилур бошинга байтул-ҳазанинг.
Эй, Навоий, чу фалак тоқидин офат ёғадур,
Чиқмаким, бўлса керак майкада боғу чаманинг.
341

Бировки, қўнди кеча ўзга ерга ёри анинг,
Кўзидин уйқу ўчарға не ихтиёри анинг.
Кишики, дилбари ағёр бирла тутти қарор,
Ажаб эмастур, агар бўлмаса қарори анинг.
Замона хўбларидин вафо тамаъ тутқан,
Ўт истагайки, су қилғай аён шарори анинг.
Вафоға чунки жафодур эваз, хуш ул фориғ
Ки, ишқ кишвариға тушмамиш гузори анинг.
Кўнгул ҳавоси мени бузди, шукрдур ангаким,
Тузулди офият авжида рўзгори анинг.
Ҳаёт гулшанидин қайда бар егай кўнглум
Ки, ғам ҳазониға бўлмиш бадал баҳори анинг.
Замона боғида нахли вафо эмас сарсабз
Ки, жаври жоласидин тушти баргу бори анинг.
Қувонма давлати ҳуснунгға, эй паривашким,
Замона давлатидек йўқтур эътибори анинг.
Навоий этса фиғон, хўблар, ториқмангким,
Не қолғусидур ўзи, не фиғони зори анинг.
342

Ошиқ ўлдум, панд берманг — чорам асбобин тузунг,
Ишқ зор этганга зулм этманг — тараҳҳум кўргузунг.
Эйки, дерсиз ишқ аро сабринг уйин обод қил,
Мундоқ этгунча ҳаётим қасри бунёдин бузунг.
Сарвинозимким борур кўз боғидин, қилмон қабул,
Гар анинг ўрнида тўби нахлини ўлтурғузунг.
Онсизин, эй дўстлар, не заҳру не оби ҳаёт
Ким, мусовидур манга гар ўлтурунг, гар тиргузунг.
Гар ажал турғузмади жисмимни ул ой кўйида,
Дўстлар, наъшимни боре анда бир дам турғузунг.
Дурд келтурдунг дебон ёзғурмангиз, эй аҳли ишқ,
Бок йўқ, зуҳдум ридоси кунжига солиб сузунг.
Чун Навоий кўнглини қилди гириҳ бир тори зулф,
Дўстлар, сарриштаи уммидни андин узунг.
343

Чун латофат кўзгуси бўлмиш сафо ичра ул энг,
Ё раб, оҳим дуди зоҳир қилмасун ул энгда менг.
Илгим ўтин дафъ этар енг суйи, баским, элтурам
Оҳ манъиға илик ё ашкнинг дафъиға енг.
Қоматинг бирла латофатда ўзин тенг тутса сарв,
Бордур ул янглиғки, бўлғай сарв бирла соя тенг.
Мен бало чоҳидаву Мажнун фароғат даштида
Лофи ишқ урса, ажаб йўқким, топибдур ерни кенг.
Судрабон элтур қазо илги мени майхонаға,
Маст бўлмай чора борму, эй насиҳат аҳли, денг.
Турктоз айлаб кўнгул олдинг ажалдин бурна жон,
Ҳисса ойирма анга, невчунки эрмас эрди ченг.
Эй Навоий, гар кўнгул кетти, малолат кўрма кўп,
Сен чу бедилликка қойилсен, эрур ул телба тенг.
344

Қуюндек васл даштидин гар, эй Лайли, мени сурдунг,
Дегач саргашта Мажнунум, бошимни кўкка еткурдунг.
Сотарлар дашт уза мен телбани ким тутса ҳинду деб,
Танимни ҳажр дуду шуъласиға баски куйдурдунг.
Тегиб туфроққа андин секреган тошлар ҳалок этти,
Неча бошимға қолқон тутқунг, ар ғам тоши ёғдурдунг.
Ҳазин кўнглум қушининг парлари чурканди, ул кунким,
Бузуғ тан ошёнин шуълаи ҳажрингға куйдурдунг.
Нетиб нахли умидимдин гули васл орзу айлай
Ки, ҳажринг илгидин ани қўнғардинг, йўқки синдурдунг.
Бошимға келди ғам тиғи, бало тоши, ажал захми,
Кўр, эй ҳижрони золимким, нелар бошимға келтурдунг.
Яса, эй дайр пири, бодаким, келгум кафоратға,
Эшиттимким, мени айлабтурур деб тавба ёзғурдунг.
Бу гулшан гулларининг чун вафоси нўқтур, эй булбул,
Не очилғай тутайким, сен фиғонинг кўктин ошурдунг.
Навоий, йўл йироқ, мақсуд нопайдо, қадам урғил
Ки, қолдинг корвондин, гар тинарға бир нафас турдунг.
345

Зиҳи қути ҳаётим ҳажр муҳлик дардида ёдинг,
Агар лутфунгға лойиқ бўлмасам, йўқтурму бедодинг.
Манга лаззат сенинг зикринг, манга қувват сенинг фикринг,
Манга ишрат сенинг васлинг, манга тоат сенинг ёдинг.
Агар хуршиди рахшон орзу қилсам гули рўюнг,
Ва гар тўбию ризвон майл этсам сарви озодинг.
Бағир қонин лаболаб айлаган ошом ики лаълинг,
Кўнгул сайдин дамо-дам бисмил этган икки сайёдинг.
Улусни тиргизур қатл айламактин оби ҳайвонинг
Ва лекин ўлтурур қатл айламастин бизни жаллодинг.
Муҳиқдур, эй кўнгул, буким ул ой фарёдинга етмас
Ки, ёлқибдур, нединким, етти кўп ул ойға фарёдинг.
Демон девона, балким дев ўлубмен ул парирухдин,
Не тонг, эй шайх, акс этсам тахайюл барча иршодинг.
Улусқа софийи ишрат тутуб, эй соқийи даврон,
Ҳамоно заҳри меҳнатни менинг жонимға асродинг.
Навоий Каъбаи мақсуд сари гар қадам қўйсанг,
Тажарруд басдурур ҳамроҳингу бетўшалиғ зодинг.
346

Раҳм этиб, эй дўстлар, мажруҳ кўксумни ёринг,
Қўл ёланг айлаб солиб, ҳар ён ичимни ахторинг.
Учраса юзи қора кўнглум тутуб, тортиб, узуб,
Ўтқа солиб ўртабон, жонимни андин қутқоринг.
Кетган эрса чоклик кўксум тикиб, воқиф бўлуб,
Келса бу жониб, синонлар бирла санчиб қайторинг.
Чун ўлармен — ёрни истанг, бошимға келмаса,
Бош ёланг айлаб, қўюб туфроғ уза юз, ёлборинг.
Келса айтурда ошуқмангким, фараҳдин ўлмайин,
Нуктадонлиғ бирла ул сўзни қошимда ўткоринг.
Бошима етса, чу ўлгумдур неча фарёд этиб,
Бир нафас тенгри учун ҳар қайсингиз бир ён боринг.
Гар муяссар бўлмаса бу иш, Навоий хастани,
Қўлдабон ё судрабон майхона сари бошқоринг.
347

Ҳажрдин кўзумга оламни қоронғу айладинг,
Умрдин кўз юмғаним ул тунда уйқу айладинг.
Жону кўнглум муддате саргаштадур кўюнг аро,
Бошларин айландурурға буйла жоду айладинг.
Ҳолима қолур таажжубдин эл оғзи очилиб,
Йўқса аҳволим жаҳон аҳлиға кулгу айладинг.
Ашк сиймобимудур ҳажрингда, ё кўз оқини
Ҳал қилиб, кўздин равон ул навъким су айладннг.
Қолди маҳмизингдин ой юзинда, эй чобук, нишон,
Гўйиё жавлон куни ани тепингу айладинг.
Шоҳиди давронға гўё, эй тараб машшотаси,
Бодадин гулгунаву соғарни кўзгу айладинг.
Буки айтурсен замон аҳлнға йўқ эрмиш вафо,
Ани маълум, эй Навоий, бу замонму айладинг.
348

Нил тортиб, оразинг оройишин фан айладинг,
Шуълаи кўкурд бирла шамъ равшан айладинг.
Сарвдин зоҳир йўқ эрди жуз ниёз, эй сарвноз,
То хиромон жилва бирла азми гулшан айладинг.
Ҳазл бирла дўстлуқ изҳори айлаб, оҳким,
Жумлаи олам элин жонимға душман айладинг.
Дуд солмиш бошима ҳажр, эй бало тоши, магар
Жисм унининг гунбади бошини равзан айладинг.
Жуз шарар не дона ҳосил айлагаймен, чунки сен
Мазраи жоним аро ўт бирла ҳирман анладинг.
Чун қадаҳ бердинг лаби хандон била, эй муғбача,
Жонға лаъли оташинни шуълаафкан айладинг.
Эй Навоий, хирқа зайлидин ариттинг дурди хум,
Бизни бу дайри фанода покдоман айладинг.
349

Айрил, эй заъф, эмди моҳи нотавонимдин менинг,
Кам қил андуҳ ўтини озурда жонимдин менинг.
Чок кўксумдек тикинг оғзимни ҳамким, кечалар
Ҳар замон сесканмагай бехуд фиғонимдин менинг.
Садқа вожиб бўлса, эй кўзу кўнгул, айланг нисор,
Дур била лаъл оллиға бу баҳру конимдин менинг.
Эй фалак, жилванг учун айлай равонимни фидо,
Жилвагар лек олмағил сарви равонимдин менинг.
Жисм аро ҳар дам ҳарорат фаҳм қилсанг, эй қуёш,
Ғофил ўлма жон доғи руҳи равонимдин менинг.
Соқиё, гар лаългун май тутса бўлмас ёрға,
Итларин сероб қилғил бори қонимдин менинг.
Хурдаи жоним нисоринг, эй Навоий, гар десанг
Сиҳҳат ойин нукта шоҳи хурдадонимдин менинг.
350

Не бийми ҳажрдурурким, ниҳояти йўқ анинг,
Висол умиди кеби ҳадду ғояти йўқ анинг.
Не суд хорани гар қилса дуди оҳим мўм
Ки, кўнгли ичра шарарча сирояти йўқ анинг.
Агарчи шаҳдуру ушшоқ анинг ранятидур.
Вале раняти сари риояти йўқ анинг.
Не зулмдур буки, ҳажр этса қасди жон ногаҳ,
Анга мададдуру бизга ҳимояти йўқ анинг.
Жафову жаври дамо-дамдур, эй кўнгул, демаким,
Асиру шифталарға инояти йўқ анинг.
Бу дайр аро бирав осудадурки, муғбачадин
Не келса, шукр этар, аммо шикояти йўқ анинг.
Навоий илгида не сабру не умиди висол,
Кишики бўлмаса нақди, кифояти йўқ анинг.
351

Қилса кўксум чок тиғи заҳрпарварди анинг,
Қўймангиз марҳамки, ўлтурсун мени дарди анинг.
Кўйи туфроғи аро ўлдум, дам урма, эй Масиҳ
Ким, ҳаёт истаб юзумдин учмасун гарди анинг.
Гул юзунгдин айру боғедур кўнгулким, очилур
Ҳажр ўти учқунларидин оташин варди анинг.
Оҳим андоқдурки, лаълинг шавқидин бир қатра қон
Тўкса кўз, ёқутдек бағландурур барди анинг.
Буйлаким солди самандин пўяға, ваҳ, не ажаб,
Олам ичра солса ўт барқи жаҳонгарди анинг.
Сотма, эй гул, ноз кўп, боққил хазон боғиғаким,
Бор эмиш гулранг бир кун чеҳраи зарди анинг.
Бер Навоий комини ё жонин ол, эй умрким,
Зулмни элга фиғони ҳаддин ўткарди анинг.
352

Не ажаб, сарви сиҳига инмаса бошинг сенинг
Ким, эмастур қадду раънолиқда бўйдошинг сенинг.
Гар ниҳони фитна таълим айламас, бас не учун
Бошини чекмиш баногўшунгғача қошинг сенинг?
Сангборони ғамингдин бош не янглиғ ёшурай
Ким, саодат гавҳаридур бошима тошинг сенинг.
Оби ҳайвон бирла гўё қилди лаъли ранг ҳал,
Суврат ичра чун лабингға етти наққошинг сенинг.
Ўта олмас хонақахи қудс эли, эй муғбача,
Дайр эшикинда чу тузгай базм авбошинг сенинг.
Дема, эй носиҳки, қилмайсен сўзум бирла амал,
Хотиримда қайда қолмиш мунча қолмошинг сенинг.
Эй Навоий, бўлди қонлиғ душманингким, ёшурур
Ёрдин сариғ юзунг рангини қон ёшинг сенинг.
353

Юзунг оқ, эй ғамки, ашким рангини ол айладинг,
Жон фидонг, эй дардким, жисмимни помол айладинг.
Ҳолатим халқ англамас, ё раб, сен-ўқ раҳм айлагил,
Чун ғаме бердингки, айтурдин тилим лол айладинг.
Сен тараҳҳум қил, худоё, бу қотиғ ҳолатдаким,
Мени зору дилбаримни фориғулбол айладинг.
Сафҳаи рухсор уза хатким чиқардинг — фитнадур,
Фитна узра нуқталардурким, отин хол айладинг.
Шарҳи ишқинг ёзғали жисмим қуруттунг хомадек,
Ҳар тараф жон риштасин ул хомаға нол айладинг.
Ваҳ, не ҳол эрдики, мажлис ичра лаълинг жомидин
Элни хушҳол эттинг, аммо бизни беҳол айладинг.
Элга жавлон ичра солдинг тиғ, юз минг войким,
Ҳар қачон еттинг Навоий сари, иҳмол айладннг.
354

Ичмадинг май — то бурунроқ бизни расво қилмадинг,
Чунки расво қилдинг — андин сўнгра парво қилмадинг.
Майни заҳри ҳажр соғиндинг магарким, тотқали
Бир фидойи мен кеби давронда пайдо қилмадинг.
Май ичардин қасдинг эрмиш бизни расво айламак,
Айш фикрин мундин ўзга ишга гўё қилмадинг.
Шаҳр бадноми мени айлаб, ўзунг ишрат аро
Ваҳки, бу бадномни бир ёд қатъо қилмадинг.
Шоҳ базми ичра чун лойиқ эмас эрмиш гадо,
Эй хирад, невчун бурунроқ бизга имо қилмадинг?!
Эй кўнгул, раҳмат сенга, ҳар нечаким кўрдунг жафо,
Олам аҳлидин вафо ҳаргиз таманно қилмадинг.
Эй Навоий, шукрким, гарчи сени шаҳр ичра ёр
Шуҳра қилди, сен анинг сиррини ифшо қилмадинг.
355

Оразинг гулдур, гул узра сунбули тар кокулунг,
Оллоҳ-Оллоҳ, гул юзин қилмиш муанбар кокулунг.
Қоматингдур шамъу рухсорингдур анинг шуъласи,
Шуъланинг дудидур, эй шўхи ситамгар, кокулунг.
Очқанингда нега ҳар тори ародур юз гириҳ,
Гар кўнгуллар банд қилмайдур саросар кокулунг.
Не ажаб, ҳусн аҳлининг султони бўлсанг хоссаким,
Мушкдин қўйди қуёш бошиға афсар кокулунг.
Сунбуледурким, саросар чирмашибдур сарв ила,
Нахли қаддинг бирлаким бўлмиш баробар кокулунг.
Истасангким, бўлмағай ошуфтаю дарҳам, дегил,
Қилмасун бизни паришонҳолу абтар кокулунг.
Гар Навоийға димоғ ошуфта бўлса, тонг эмас,
Чун сепар ҳар дам юзунг ўтиға анбар кокулунг.
356

Ишқ ўтидин қисматим дарду балому қилмадинг,
Дуди бирла хонумонимни қарому қилмадинг.
Куймакимга барқи офат қилмадингму оҳни,
Ўлмакимга ашкни сайли балому қилмадинг.
Зулм тиғидин танимни қилмадингму банд-банд,
Фурқатингдин банд-бандимни жудому қилмадинг.
Дема, эй кўзким, не қилдим, гар сени кўр истасам,
Бир боқиб, юз минг балоға мубталому қилмадинг.
Эй кўнгул, ҳолимни қилдинг арзу афзун қилди зулм,
Билмадингму ё билиб яхши адому қилмадинг.
Шиква қилсак сендин, эй гардун, раво эрмас дема,
Бизни беком айлаб, эл комин равому қилмадинг.
Баҳри ишқ ичра, Навоий, ошнолиғ топмадинг,
То бу бир кўзни Арас, ул бирни Ому қилмадинг.
357

Не бўлди дардима, эй бевафо, даво қилсанг,
Вафоға ваъда қилиб, ваъдаға вафо қилсанг.
Танимни қурб физосида хоки раҳ эттинг,
Бошимни васл эшикига ошно қилсанг.
Сунуб қўлумни юзунгга, мурод этиб ҳосил,
Очиб юзунгни, кўзум ҳожатин раво қилсанг.
Висол авжи бийик, эй кўнгул қуши, сен паст,
Етишмак анда не мумкин, агар ҳаво қилсанг.
Жаҳон ғамин чу олур, бер қадаҳни, эй соқий,
Олурмен, икки жаҳон мулкига баҳо қилсанг.
Замона аҳли жафосин тағофул айларсен,
Алар тағофул этиб, кош сен жафо қилсанг.
Агарчи аҳли наводур вале ул ой боқмас,
Навоиё, неча булбул кеби наво қилсанг.
358

Оташин рухсора очиб, хонумоним ўртадинг,
Хонумоним худ не бўлғай, жисму жоним ўртадинг.
Дема, не қилдим, не қилдим, жону кўнглунгни олиб,
Ўртадинг, эй қотили номеҳрибоним, ўртадинг!
Дилраболиқ бирла чун ёқтинг жамолинг шуъласин,
Хаста кўнглум олғач-ўқ, эй дилситоним, ўртадинг.
Тўлғаниб куйсам, ажаб йўқ, ўтқа тушкан риштадек,
Чун фироқ ўтиға жисми нотавоним ўртадинг.
Ўтқа солдннг сабру ақлу жону кўнглум барчасин,
Йўқу борим куйдуруб, яхши-ёмоним ўртадинг.
Соғаринг жону жаҳондин ортуғ эрмиш, соқиё,
Лекин ул ўт бирла-ўқ жону жаҳоним ўртадинг.
То Навоийдек белу оғзинг хаёли бирламен,
Ушбу йўқ савдода пайдову ниҳоним ўртадинг.
359

Элга ишқидин ғараз меҳру вафосидур анинг,
Гар мени ўлтурса, мақсудим ризосидур анинг.
Бўлмас ул бегонаваш чун ошно, бўл, эй кўнгул,
Бир кишига ошноким, ошносидур анинг.
Новаки захмин кўзумдин чиқмасун деб, захмини
Кийр ила туттум, соғинмангким, қорасидур анинг.
Ўқи суфори кўнгулда гар қизарди, не ажаб
Ким, бағир парголаси ҳар дам ғизосидур анинг.
Сабр хайлин кўнглум ўз гирдинда қўймас, гўйиё
Кирпику қошинг хаёли ўқу ёсидур анинг.
Даҳр бўстонида буким чок эрур гул кўнглаки,
Булбул аҳволиға гўёким азосидур анинг.
Шод ўлубтур фақр кўйида Навоий, уйлаким,
Салтанат фарши гадолиғ бўрёсидур анинг.
360

Зулфиким, боғлиқдурур ҳар жонға бир тори анинг,
Тандин эл жонин, ажаб йўқ, чекса рафтори анинг.
Тиғи захминким тикармен, сиҳҳатим эрмас ғараз,
Чиқмасун дермен ҳазин кўнглумдин озори анинг.
Дона-дона хол ила ғунчангни истаб, кўрки бор
Тоза-тоза доғ ила кўнглум намудори анинг.
Лабларинг шавқида ўлган халқдин кўюнгда зоғ
Тўъма айлабдурки, бўлмиш лаъл минқори анинг.
Мумкин эрмас ул парий мажнуниға ҳуш, эй ҳаким
Ким, жунун хаттидурур бўйнида тумори анинг.
Эй мусулмонлар, фиғонким, кофире кўнглумдадур
Ким, эмас жон риштасидин ўзга зуннори анинг.
Ташнамен, соқий, шафақгун май тўла тут соғаре
Ким, фалакни нуқта қилғай давр паргори анинг.
То қуюб оғзимға андоқ сипқарай ул майниким,
Қолмасун ул навъ соғар ичра осори анинг.
Айта олмон, асрай олмон ишқ сиррин, оҳким,
Саъб эрур ихфосию мушкилдур изҳори анинг.
Эй Навоий, фард бўл, васл истасангким, халқдин
Ҳар кишиким ёрлиғ узгай, худо ёри анинг.
Мужда, эй толибки, ердин олмағи мумкин эмас,
Бир қадам матлуб бошқармай талабгори анинг.
361

Оҳимни сарсар айлабон, ашкимни тўфон айладинг,
Бу сарсару тўфон била оламни вайрон айладинг.
Бир дам юзин кўрган замон маҳрум этарга васлидин,
Эй йиғламоқ, зўр айлабон, эй ашк, туғён айладинг.
Эй ҳажр, ашким қонидин ер гўйин эттинг лаългун,
Бу гўй шаклин уйлаким бир қатраи қон айладинг.
Ҳар қатра ашким қонидин хирқамни айлаб доғ-доғ,
Жисмимда ҳар ердин нишон бир доғи ҳижрон айладинг.
Гардун балият ўқларин отқанда, эй гул, гўйиё
Пурхори ҳажринг даштидин ҳар бирга пайкон айладинг.
Чун жону кўнглум хирманин кул айладинг, эй барқи ишқ
Асрарға ҳажр ўтин магар ул кулда пинҳон айладинг.
Эй муғ, зулоли ҳажр эди жоми Жам ичра дайр аро,
Синған сафол ичра солиб, дурдига эҳсон айладинг.
Давр аҳлидин, эйким, вафо мумкин эмас, дединг, санга
Туттуқ мусаллам, ҳар нечаким манъ имкон айладинг.
Эй кўнглум, иршодим билаким туттунг ойини фано,
Кавнайн ранжидин халос ўлдунг, не нуқсон айладинг.
362

Кўрган эл бедоди ҳижрондин мени ер бирла тенг,
Кўрсангиз ишқ аҳлини, мендин ўпуб ер, ишқ денг.
Сарв тенг тутса ўзин қаддинг била, ул навъдур
Ким, гиёҳ ўлғай қад ичра сарви раъно бирла тенг.
Ғунча ичра жола лоф урса тишинг бирла не тонг,
Бу адам кунжига қолиб, ул топибдур ерни кенг.
Турфадурким, куфр шоми рафъ ўлуб, қилғай тулуъ
Субҳи имон зулфин очиб, ошкор этса ул энг.
Турфароқ буким, саодат субҳида чиқмиш дегай
Тийра бахтим ахтариким, кўрса ул энг узра менг.
Ақл васвоси хароб этмиш мени ҳужжат била,
Соқиё, бир айш жоми тут мангаву ани енг.
Эй Навоий, енгда пинҳон этма ул ой руқъасин,
Чун санга улдур ҳамиша ашк оритмоғ бирла енг.
363

Менинг фироқиму анинг висоли тун била тонг,
Бу навъ даҳрда йўқ эҳтимоле тун била тонг.
Ғариб зулфу юз эрмасмуким, жаҳон элига
Кўрунмамиш бу икининг мисоли тун билан тонг.
Тонгим ёруғу тунум тийрадурки, чирмашадур
Кўнгул аро юзу зулфунг хаёли тун била тонг.
Не тунда айш насими, не тонгда меҳр, магар
Ки, бўлди зулфу юзунг поймоли тун била тонг.
Тунунг хужаста, тонгинг қутлуғ ўлсун, эй маҳваш
Ки, икки банда санга бўлди холи тун била тонг.
Биравки, тонгу тунин бода бирла ўткаргай,
Яқинки, бўлмағай анинг малоли тун била тонг.
Навоий этмади зулфу юзунг висолин кашф,
Валек эрур ғамининг иттисоли тун била тонг.
Лом Ҳарфининг Луъбатларининг Латойифи «Бадоеъ»дин
364

Эй кўнгул, бир навъ ўлубмен аҳли даврондин малул
Ким, эрурмен кимки андии яхши йўқ, андин малул.
Ҳажр агар будур, нетай мен жонни, жон нетсун мени
Ким, эрур ҳар лаҳза мендин жону мен жондин малул.
Тенгри халқ этмиш мени гўё малолат чеккали
Ким, даме йўқким, эмасмен халқи нодондин малул.
Неча диним узра титрай дилраболар кўйида,
Эй, мусулмонлар, бўлубмен кофиристондин малул.
Истасанг мақсад, қадам қўй, таън тошидин не бок,
Каъба топти бўлмағай хори муғилондин малул.
Эй кўнгул, фикрингни қилким, дўсту душманлар юзун
Кўрмас эрди, бўлмаса сен зори ҳайрондин малул.
Эй муғанний, тут «Ироқ» оҳангию кўргуз «Ҳижоз»
Ким, Навоий хотири бўлмиш Хуросондин малул.
365

Эй кўнгул, мен тарки ишқ эттим вале фош этмагил,
Мен сенга сиррим дедим, сен элни сирдош этмагил.
Эй кўз, эмди айладим ҳар чеҳрадин қатъи назар,
Қил таҳаммул доғи атрофимни қон ёш этмагил.
Соқиё, қўйдум аёғингға сиришким лаълини,
Лутф этиб, бу майға жоми ҳажр подош этмагил.
Риштаи меҳр уздум, эй машшота, зулфи қиссасин
Кўп узатиб, нотавон кўнглумга чирмош этмагил.
Гар десанг қаддинг бўлуб хам, қолмағайсан фитнаға,
Кўз солиб ҳусниға, майли ул кўзу қош этмагил.
Ҳажр тошин ёғдурубким қавди, ўлсам, эй рафиқ,
Қабрим устида тўкар тошинг жуз ул тош этмагил.
Эй Навоий, фақр йўлинда ер ўпкил ҳар қадам,
Яъни ул йўлда қадам сайр ичра жуз бош эгмагил.
366

Қосидо, оллинда аҳволи харобимни дегил,
Муфрит андуҳ бирла муҳлик изтиробимни дегил.
Ишқи ичра заъфлиғ жисмим шиканжи шарҳин эт,
Тору зулфидек ўт узра печу тобимни дегил.
Кўйи сайрида кўруб ани мулойим ғайр ила,
Равзаи жаннат аро дўзах азобимни дегил.
Тан тирикларнинг ҳисоби топмағанни доғи айт,
Жонда ҳам дарду балойи беҳисобимни дегил.
Ҳажр дардидин вужуд уйида бир дам тўхтамай,
Ҳар замон мулки адам сари шитобимни дегил.
Сўрсаким, ғам базмида менсиз тузарму базми айш,
Қон ёшимдин бода, бағримдин кабобимни дегил.
Эй Навоий, ғам била бехудлуғумдин нукта сўр,
Ёр ҳажринда бу янглиғ хўрду хобимни дегил.
367

Эйки, ишқ ошубида ҳолим сўрарсен, сўрмағил,
Кўзларимда су кўруб, кўнглум аро ўт англағил.
Эй парий девона деб кўнглумни қавма ҳар замон,
Даъвойи дилдорлиғ қилсанг, кўнгулни асрағил.
Эй, баҳори ҳусн, барқи васл ила кул қил мени,
Нотавон кўнглумга лекин доғи ҳижрон қўймағил.
Шўхлуқтин буки боғ ичра тиларсен ўйнамоқ,
Кўзларимнинг боғи серобинда бир ҳам ўйнағил.
Телба кўнглумни ҳамиша қилма мажруҳ, эй парий,
Тиғи кин юз қатлаким сурсанг, бирор ҳам алдағил.
Кирди ишқ аҳли фано даштиға, эй мажнун кўнгул,
Истасанг йўл озмағайсен, корвондин қолмағил.
Эй Навоий, дайр аро бўлсанг гадолиғ бирла маст,
Бош қўяр бўлсанг, сафолингни бошингға ёстағил.
368

Не атову не ўғул, сен шаҳ йигит, мен қори қул,
Ҳеч ато кўрмайдур эркин сен кеби бадмеҳр ўғул.
Ишқинг оташгоҳиға ҳар нечаким қилдим назар,
Шуъласи ўтлуқ нафасдур, ахгари қонлиғ кўнгул.
Рўзгорим ҳажр даштида қорарған, айб эмас
Ким, анинг мушкин насими дуд эрур, туфроғи кул.
Доми ишқингдин гар озод айласанг кўнглум қушин,
Ўзга ён қилса ҳаво, синған пару болини юл.
Неча қилғай дарди дил ҳар дам санга жон, эй ажал,
Раҳм этиб, андин мени қутқар, ўзунг доғи қутул.
Истасанг махлас қора қайғудек андуҳ шомидин,
Субҳдек оллингға даврондин неким юз берса кул.
Эй Навоий, саъй ила чун васл ҳосил бўлмади,
Ёр лутфиға тикил эмдию ғайридин тўнгул.
369

Гаҳ-гаҳ, эй шўх, мени бошинг учун ёд этгил,
Ё бошингдин эвуруб бир йўли озод этгил.
Бийми ҳижронинг ила неча қилурсен ғамнок,
Нетти бир муждаи васлинг била ҳам шод этгил.
Бордингу узр буким тузмади бедодимға,
Кел доғи ончаки мумкин эса, бедод этгил.
Ноладин ишқки кўнглумни йитиб, етти фироқ,
Эмди, эй телба, фиғон чеккилу фарёд этгил.
Базмдин сурдингу кетмакка эрур мониъ заъф,
Соқиё, бир-икки соғар била имдод этгил.
Фақр даштида десанг фориғу озода борай,
Кир таваккал билаю ваҳмни барбод этгил.
Эй Навоий, тиласанг ишқда эмганмагасен,
Ўзни ҳижрон ғамию дарди била муътод этгил.
370

Қошларингдинким эрур қонлиғ кўнгул ичра хаёл,
Ул қизил коғазда нундур, бу шафақ ичра ҳилол.
Тутмайин кўнглумда таскин қадди васлин истамон,
Қайда пайванд этсалар, тутқай ўзи, тутмай ниҳол.
Сарвнинг сени кеби бошинда дастор узра чин,
Наргис узра нуқта монанди кўзунг устида хол.
Заъфлиғ жисмимдадур ҳар ён бўғинлардин гириҳ,
Нол ториға эрур гарчи тугун тугмак маҳол.
Лолагун май тобидин ул ой қизармиш ё магар
Шўхлуқтин лолазор устида ағнаптур ғизол.
Давр элида гар вафо йўқ, сен вафо қилғил, валек
Кимни хушҳол этсанг, андин тут ўзунгга юз малол.
То Навоий зулфи янглиғ пойбўсин истади,
Гаҳ паришонҳол эрур ул зулфдек, гаҳ поймол.
371

Дўстлар, ул сарвқад ҳажринда чун бўлдум қатил,
Сарв экинг, гар қўймоқ истарсиз мазорим узра мил.
Кўҳи ҳажр эгнимда истармен ани суръат билан,
Шавқдин хасдек танимға эрмас андоқ юк сақил.
Заъф аро сунбулни гар зулфунг дедим, тонг йўқки, бор
Хастаға жавзо туни ялдо туни янглиғ тавил.
Рашкдин бир-бирга қиймас меҳрини жону кўнгул,
Рост андоқким ҳасуд эл молиға бўлғай бахил.
Буки ҳижрон тиғидин кўксумни юз чок айладинг,
Юз далилим бор, агар ҳар чок бўлса бир далил.
Дайр жаннат, ҳури айндур хўблуқтин муғбача,
Май зулоли бирла кўп айнан тусаммо салсабил.
Гар юзунг истаб Навоий кўзларингга хордур,
Не ажаб, дин аҳли куффор оллида бўлмоқ залил.
372

Ҳажринг кунин бир йилчаву ҳар соатин бир ойча бил,
Ҳайрат маҳалли бўлмағай ўн икки ой гар бўлса йил.
Ул ишвагар чун очти юз — кўзга назар йўқ, тилга сўз
Ким, ашкдин боғланди кўз, ҳайратдин ул янглиғки тил.
Чун шаҳсуворим отланур, андин фалак лаъб ўрганур,
Ишқида жисмим тўлғанур, ул навъким ўт узра қил.
То чиқмас ул гул боғдин, бўлмиш бу дарду доғдин,
Дардим оғирроқ тоғднн, хошокдин жисмим енгил.
Эй ҳусн аро сохиб ғино, хуршид отангдур, ой ано,
Истар эсанг нисбат яна, ҳам сарв оғо, ҳам гул сингил.
Кўк меҳридин айёрроқ, Баҳромдин хунхорроқ,
Сен ё фалак ғаддорроқ, эй меҳри йўқ моҳим, дегил.
Кўрди Навоий жон аро ғам шуъласи ҳирмон аро,
Кўз мардумидек қон аро, кўргач либосингни қизил.
373

Ул гули раъноға номам хўб эмас яксон қизил,
Сафҳаси бўлса керак бир ён сариғ, бир ён қизил.
Ҳажр ўтидин қони кўнглумнинг қурубтур, гар ул ўт
Зор кўнглумни қизитмайдур, недур пайкон қизил.
Сарвға гулнор баргидин либос эткан кеби,
Чекти гулгун ҳулла нахли қаддиға жонон қизил.
Бесутун Фарҳод қабридур қизарған лоладин,
Ё анинг қонидин ўлмиш туфроғи ҳар ён қизил.
Оримас ашким била кўзнинг қизарған раглари,
Баҳр мавжидин оқарғудек эмас маржон қизил.
Қон ёшим сероб қилди боғни, мундин нари
Анда тонг эрмас кўкармак сабзаву райҳон қизил.
Гар кўзунг захмин кўнгуллар қонин этмайдур ғизо,
Бас, недин қон тўккали бўлмиш начукким қон қизил.
Чарх баҳридин бу янглиғ бўлса қон ютмоқ мудом,
Йўқ ажаб, эмди садаф бермак дурри ғалтон қизил.
Лаъли шавқидин саросар лолагундур кўз ёшим,
Эй Навоий, ким кўрубтур баҳри бепоён қизил.
374

Ёр ҳижронида сарвақтимға еттинг, эй ажал,
Жон фидонг этсам ҳануз оздурки, келдинг дармаҳал.
Жон талашмоғлиққа қўйма лаъли ҳажридин мени,
Чун эрур таъхир аро офат, кўп қилма ҳаял.
Жонни бот олмоқ санга мушкул эса, жон чекма кўп,
Қўйки, бу мушкулни бот айлар анинг ҳижрони ҳал.
Ҳажридин ўлмай висоли нўшидин топсам умид,
Айлагумдур саъй ўлмактин тирилмак филмасал.
Ҳажр бемориға қотил заҳр эрур ҳайвон суйи,
Эй Масиҳ, асра нафас бу нуктада, қилма жадал.
Сўнгғи кундин халқ тарсон, мен бурун кундин ваҳим,
Элга ғам шоми абад келди, манга субҳи азал.
Ич Навоий, ғусса таҳлилиға гулгун бодаким,
Бир пиёла лаъли маҳлул ўлмади андин бадал.
375

Жонға зулмунгни нечаким кўнглунг истар, онча
Қил, Мен чека олғанча демон, сен қила олғанча қил.
Қўзғади кўнглумни бедод айлабон хайли ғаминг,
Гар риоят айласанг, ул мулк қўзғолғанча қил.
Жонима минг дард солдинг, айла мингдин бирни дафъ,
Айтмон анда даво ҳам дардни солғанча қил.
Ғам юки остида тавшалдурди ҳижронинг мени,
Илтифот этсанг доғи мен зор тавшолғанча қил.
Жавру бедодинг туганмай қолған эрса жонима,
Чархдин ҳам унтуж олсанг, ол демон, қолғанча қил.
Ваъдаи меҳрин манга юз қатла ёлғон этти чарх,
Сен доғи бемеҳрлик қилсанг, юз ул ёлғанча қил.
Эй Навоий, навҳа оҳангида кўп қилдинг фиғон,
Эмди мажлис мутриби бу нағмани чолғанча қил.
376

Бу не қомат, бу не рафтору на шаклу на шамойил
Ким, этар ақлни мадҳуш, доғи ҳушни зойшк
Юзи куйдурмакима ўт, сочи йиғлатмоғима дуд,
Кўзи торожима соий, қоши хунрезима қотил.
Жонфизо ҳусни ниқоб ичра, доғи эл талашиб жон,
Қолмағай эрди тирик бир киши, ул бўлмаса ҳойил.
Тиғин эгнимга тушурмакни ҳамойил тилайолмон,
Қайда ул бахтки, бўлғай қўли бўйнумға ҳамойил.
Эй ҳабиб, этма Масиҳ оллида изҳори фасоҳат,
Чун эрур дам ура олмасқа лабинг оллида қойил.
Ақлу ҳушу хираду жонни анинг йўлида қўйдум
Топмадим васл муҳайё қилибон мунча васойил.
Чунки ушшоқ уни ёқмас эмиш ул гул қулоғиға,
Эй Навоий, неча булбул кеби бу наъраи ҳойил.
377

Эй мусаввир, оразин кўр, меҳри рахшон чекмагил,
Жондин ортиқдур лаби, зинҳорким жон чекмагил.
Келди ул миръоти ҳусну учмоқ истар жон қуши,
Эй кўнгул, бир лаҳза урма оҳу афғон чекмагил.
Новакидин жон топиб эрдимки чектинг, эй рафиқ,
Эмди боре захмидин бир лаҳза пайкон чекмагил.
Эйки, бўйнум боғладинг кўйида журми ишқ ила,
Асра гарданбаста қулни, лек ҳар ён чекмагил.
Ғамза тиғидинки кўнглумни қоворсен ошкор,
Чин эса қуллоб, зулфунг бирла пинҳон чекмагил.
Мумкин эрмас қисмат ўлған ризқнинг афзунлиғи,
Бас халойиқ миннатин, то бўлғай имкон, чекмагил.
Эй Навоий, хонақаҳ шайхи кўп эткай зарқу макр,
Йўқлуқ асбобини муғ дайридин осон чекмагил.
378

Начукки дард қироғи аёғинг остида дол,
Узор нуқтаси янглиғ узоринг устида хол.
Алиф кеби қадинг ул икки ломи зулф ичра
Кўрунгач, ўлдум алар васфин айламактин лол.
Танингки мовийи беҳол ҳулладин кўрунур,
Танимни су кеби, тонг йўқ, гар айласа беҳол.
Ғариб ҳолим агар ёр сўрмаса, не ажаб
Ки, оғзи йўқлуғидин йўқтурур маҳалли савол.
Малолат этти мени гард, лек қўрқармен
Ки, еткай, ани десам, хотирингға гарди малол.
Бу боғ гуллари чун бевафодур, эй булбул,
Хуш ул қушеки, тааллуқдин ўлди фориғбол.
Навоий, истаса дилбар сени фироқ ичра,
Мурод топма, агар худ муродинг ўлса висол.
379

Ики кўз манзилинг, эй моҳи маҳмил,
Кўнгулга азм қил манзил-баманзил.
Кўзунг қотилдур, аммо заҳр чашминг
Эрур ўлтурмакимга заҳри қотил.
Эшикингда ёзармен оҳлар, лек
Бўлур, бир оҳ чексам, барча зойил.
Мени мажнун деди лайливашим, вой
Ки, бу девонани соғинди оқил.
Кўзунг чун нимхоб эрди, не тонг, гар
Кўнгул сайдини қилди ним бисмил.
Эрур бир хол бирла мабдаи файз,
Санга гар етмас, айла ўзни қобил.
Навоий, ўзлукунг рафъ этким, ул бут
Эрур мақсуд рухсориға ҳойил.
380

Ёқинг ўт бергали, эй ишқ, ҳаётимға халал,
Доғи ҳажр ўртагуча ўртаса нодоғи ажал.
Деб эмишсенки, фироқимдағи ушшоқ ичра
Нечасин айлагум охир, мени бори аввал.
Номаи ҳажрим аро сафҳаи тақвим кеби
Ашк қони била ҳар сари чекилмиш жадвал.
Барқи тиғингки вужудум хасини куйдурди,
Дудидин тийра гар ўлса, кулидин бер сайқал.
Бошима шуълаи ҳижрон туташибдур, не осиғ
Ким, ёрутмас қора ҳажрим кечасин бу машъал.
Зоҳидо, бода гунаҳ бўлсаву лекин не гунаҳ
Бизга бу ишни насиб этти чу қассоми азал.
Ишқдин кўп гала назм этти Навоий, билмон,
Найлагай, турфа ғазолиға етушса бу ғазал.
381

Гўё лабу хаттингни тарҳ этканда наққоши азал,
Шингарфу зангор ўрниға лаълу зумуррад қилди ҳал.
Фош этти гоҳи риққати кўз қони томған ҳайъати
Ким, кўз қорасин фурқати қон бирла айлабтур бадал.
Доғи фироқ, эй дилрабо, андоқ кўзум қилди қора
Ким, кўз қорасидек манга матлуб эрур доғи ажал.
Сен фурқат истаб кин ила, мен ер ўпуб тамкин ила,
Қатл аҳлига таскин ила қилмоқ намоз эрур ҳиял.
Ҳажринг ўтидин ҳар замон андоқ куяр озурда жон
Ким, соғинур боғи жинон дўзахқа кирса филмасал.
Юз йилға умр ўлсун қарин бир дам кўрар аҳли яқин,
Бас недур, эй хилватнишин, мунча санга тули амал.
Васлу замони бул-ажаб, соқий, қадаҳ тут лаб-балаб,
Мутриб, тузат савту тараб, ўткар, Навоий, бир ғазал.
382

Ишқинг ўтидин таним кул бўлди, эй бадмеҳр, бил,
Меҳр уйи қилсанг бино, ул кул била тарҳ айлагил.
Гар бузуқта чуғз нолон кўрмамишсен, захми кўп
Тан аро афғон чекар кўнглум қушин наззора қил.
Келди чун оҳимдин ўт олмоққа Мажнуни заиф,
Тўлғаниб чурканди ул ўт ичра ул янглиғки қил.
Ғам туни заъф эттим андоқким саҳар ул кўйдин
Субҳ анфоси учурғудек таним бўлмиш енгил.
Кўнглаки гулгун беҳол ўлди чун жисмин қучар,
Найласун беҳол бўлмай, эн кўнгул, охир дегил.
Умрға ҳеч эътимоде йўқтур, эй ғофил кўнгул,
Ою йилни неча маст ўткаргасен, бир ҳам ойил.
Неча ул кирпик синониға Навоий кўнглини,
Ҳар замон илғайсен, эй бадмеҳр, ани бир кўзга ил.
383

Ким деди меҳрингни ул маҳвашқа равшан айлагил,
Куч била жонингға жононингни душман айлагил.
Ул парий чун борди, хоҳи телбалардек дашт тут,
Хоҳ зуҳду офият кунжини маскан айлагил.
Чун бўлур ул турфа қуш кўпрак рамида, не осиғ,
Ҳар замон юз қатла гар фарёду шеван айлагил.
Эй қуёш, ишқингда гар саргашта бўлди заррае,
Гарм ўлуб куйдурма, балким меҳр анга фан айлагил.
Бўлмаса ул сарви гулрух, эй кўнгул, дўзахча бор,
Хоҳи азми дашт қил, гар майли гулшан айлагил.
Ҳар не даврондин келур, таслим хуштур, эй рафиқ,
Нафъ чун йўқ, ўзни гар юз қатла тавсан айлагил.
Ғам сипоҳи қатлиға майхонадур дорул-омон,
Эй Навоий, зинҳор ул уйни маъман айлагил.
384

Эй парий, юз ёралиқ кўнглум сари наззора
Қил, Ёрасиз ҳар қайдаким топсанг, ани ҳам ёра қил.
Пора-пора айлагач бир-бир анинг ажзосини,
Юзларин борининг оҳим дуди бирла қора қил.
Хайли ҳиндудекки, душман илгида бўлғай асир,
Ҳар бирисин олам ичра бир тараф овора қил.
Чун алар овора бўлди, кўзларимни ҳам ўюб,
Ўтқа ташлаб, уйларин ҳам тош била юз пора қил.
Ул икавдин бошима келган балову ғуссани
Айлабон мундоқ уқубатлар замоне чора қил.
Кўзу кўнглум бўлмаса неткунг агарчи, эй сипеҳр,
Хўбларға сарвдин қад, меҳрдин рухсора қил.
Эй Навоий, ўйнағунг йўқ ишқ то юз кўрмагунг,
Узр айтиб, ер ўпу сўз таркини якбора қил.
385

Эй кўнгул, ҳижрон кунидур, тортиб афғон йиғлағил,
Вай кўз, айрулғунгдур ул гулчеҳрадин, қон йиғлағил.
Кўз тутармен, эй булутким, ўтсанг ул гулшан сари,
Чун соғинсанг бизни, ун тортиб, фаровон йиғлағил.
Ростлиқ ҳаққи учун, эй шамъ, бир тун базмида
Чиқса сўз мендин, куюб беҳадду поён йиғлағил.
Эй қадаҳ, қон ютмағимни мажлисинда соғиниб,
Чекса гулгун бода ул гулбарги хандон, йиғлағил.
Кўнглум олған чоғда, эй кўз, манъи ашк эттим, валек
Қасди жон ҳам қилди чун ул кўнглум олғон, йиғлағил.
Йўл қотиқ, мақсуд мубҳам, яъс ғолиб, эй кўнгул,
Ун чекиб бу ҳолинга, то бордур имкон, йиғлағил.
Эй Навоий, белу оғзидин санга йўқтур насиб,
Хоҳ пайдо нола чеккил, хоҳ пинҳон йиғлағил.
386

Ҳажр ўқидин, эй кўнгул, ҳар ён қанотлар соз қил,
Ул парий васли ҳавосин истабон парвоз қил.
Истасанг бир қисса, эй ровийки, эл кўп йиғлағай,
Ишқ аро кўрганларимнинг шарҳидин оғоз қил.
Биз ниёз аҳлию сен ноз аҳлисен, раҳм эт гаҳе,
Қўй ниёз этмакка бизни гоҳ, ўзунг ҳам ноз қил.
Гар десанг қатлим сўзинким йўқ дегум йўқ, эй Масиҳ,
Ўлгум армон бирла, бир дам ҳам мени ҳамроз қил.
Раҳм озу жавр кўп қилмоқ санамлар даъбидур,
Гар қила олсанг ани кўпрак, бу бирни оз қил.
Берма, эй зоҳид, тааюндин ўзунгга имтиёз,
Ўзни элдин бетааюнлуқ била мумтоз қил.
Гар бегонамассен Навоийнинг ниҳоний дардини,
Ёна, эй ишқ, оҳи бирла ашкини ғаммоз қил.
387

Тиғи ҳижронинг била кўнглумни юз парканд бил,
Ҳар бирин юз ёралиқ бағримға бир пайванд бил.
Дема ҳар торида зулфининг нединдур юз гириҳ,
Ҳар бирин ул торлардин юз кўнгулга банд бил.
Ою кун гар волидайи ўлса ул афзун ҳусн аро,
Айб эмас, икки садафқа дур кеби фарзанд бил.
Ёлғон аҳли ишқ янглиғ қатлим этма, чеҳра оч,
Бир кўруб ишқ ичра ўлмакка мени хурсанд бил.
Ҳусниға ўхшаттинг, эй гардун, қуёшингни, валек
Он анга монанддек, ани мунга монанд бил.
Эйки шаҳсен, лек қилмайсен раво эл ҳожатин,
Ўзни ҳам ўздин улуғроқ шаҳға ҳожатманд бил.
Эй Навоий, панд эшитмай телба кўнглунг бўлди гум,
Десанг андоқ бўлмай, аҳволин ўзунгга панд бил.
388

Ҳулласин ул сарв қилди нахли раънодек яшил,
Лек оҳим дудидин ваҳм айлаб осродек яшил.
Эврулур бошиға булбуллар кеби парвоналар,
Қилғали ул шамъ кисват сарви раънодек яшил.
Ранги лаъли гар дурур қонлиғ мужам, токим эрур
Вусма бирла қоши мино туслуқ ёдек яшил.
Истамас бўлса қора эл рўзгорин ул қуёш,
Ҳулласин бас невчун этмиш чархи хазродек яшил.
Гар муаллим лавҳи мино жаврин ўргатмас, недин
Лавҳаи таълимин этти лавҳи минодек яшил.
Реву ранг аҳли муриди бўлмағилким, Хизр эмас,
Хирқасин ҳар аҳмақ этса бақли ҳамқодек яшил.
Эй Навоий, юз гул очти жонинга ул сарвиноз,
То либос этти баҳори оламородек яшил.
389

Юзига, англамадимким, ниқоб эрур ҳойил,
Қуёш жамолиға ёхуд саҳоб эрур ҳойил.
Узори устида кокилму бўлди ошуфта,
Йўқ эрса гул юзига мушки ноб эрур ҳойил.
Ўқунг кўрунмас эса пора-пора кўнглум аро,
Не тонгки, сих кўрарга кабоб эрур ҳойил.
Бузуғ кўнгул аро ул ганжи ҳусндур, юз шукр
Ки, эл кўзидин анга бу хароб эрур ҳойил.
Фиғонки, турфа муғанний уни била хушмен,
Вале нетайки, юзига китоб эрур ҳойил.
Кўрарсен ани, гар ўзлук ҳижобин этсанг рафъ,
Агарчи кўргали юз минг ҳижоб эрур ҳойил.
Навоий, айлама кўрмак хаёл ул гулни
Ки, баргдин юзига беҳисоб эрур ҳойил.
390

Оразингни боғ аро чун кўрди, ҳайрон бўлди гул,
Баргсиз қолди, нединким, бас паришон бўлди гул.
Бодадин гул-гул кўруб ул юзни, анинг ҳажридин,
Чок-чок ўлған кўнгулдек таҳ-батаҳ қон бўлди гул.
Гулузорим кишвари ҳусн ичра бўлди подшоҳ,
Рост андоқким, чаман мулкида султон бўлди гул.
Сайри боғ айларда даврон чашми захми дафъиға,
Ҳар тарафтин чобукум даврида қалқон бўлди гул.
Лаъли комимдур, қошимда келса ул гул хирмани,
Май тилар кўнглум, чу базмимда фаровон бўлди гул.
Кеча-кундуз қилма гулбонгингни бас, эй андалиб
Ким, санга беш кун бу гулшан ичра меҳмон бўлди гул.
Гул чоғи ёри сафар айлаб, Навоий жониға
Ҳар бири бир тоза қонлиғ доғи ҳижрон бўлди гул.
391

Оташнн гул ғунчасидур ўтлуғу қонлиқ кўнгул,
Зор булбул тумшуғи чокидин афғонлиқ кўнгул.
Бўстонафрўз эрур ҳар ён ниҳон тухми анинг,
Ҳажр хуноби аро юз доғи пинҳонлиқ кўнгул.
Хаста жоннинг сўгида девонаедур мотами,
Кўкрагимнинг захмидин чоки гирибонлиқ кўнгул.
То бўлуб юз пора, ҳар бир пора зулфунг торидин
Бирга боғланди, басе топти паришонлиғ кўнгул.
Бирки ҳайрон бўлди ул оразға, кўрди халқдин
Ҳар нафас юз қатла ўз ҳолиға ҳайронлиғ кўнгул.
Ғунчалар эрмас тиконлар ичраким, ушшоқдек
Чархдин кўргузди ул ҳам неча лайконлиғ кўнгул.
Эй Навоий, кўнглунг олдурма, йўқ эрса сен ўлуб,
Не осиғ, юз қатла гар қилса пушаймонлиғ кўнгул.
392

Юзини кўрди бадан чокидин хароб кўнгул,
Узулди, баски аён қилди изтироб кўнгул.
Чу бўлди жилвагар ул ганжи ҳусн ҳасратидин,
Хароблиғ қиладур ҳар замон хароб кўнгул.
Магар шиканжаи зулфунгға қолдиким, урди
Ўзига ғунча кеби мунча печу тоб кўнгул.
Балодурур ғами ишқинг сенинг вале юз вой
Ким, ул балодин эта олмас ижтиноб кўнгул.
Шарори оҳ масаллик ул ой ҳавосида кўр
Ки, пора-пора қилур кўк сари шитоб кўнгул.
Риоят айла судек соф халқ кўнглиниким,
Синар нафас била ул навъким ҳубоб кўнгул.
Навоий онча лабингдин дедики, бўлди анга
Тешилмаки била қон ичра лаъли ноб кўнгул.
Мим Ҳарфининг Маҳбубларининг Малоҳати «Бадоеъ»дин
393

Борму ул икки ўрулгон гесуйи анбар шамим,
Ё этак солмиш Муҳаммадда ёзилған икки «мим».
Ҳамд важҳида бири сарчашмаи оби ҳаёт,
Ҳадди лутф ичра бири сархалқаи аҳли наъим.
Ул биридин руҳпарвар топти анфоси Масиҳ,
Бу бирисидин асосин аждаҳо кўрди калим.
Жаҳл аро ўлган кўнгулларга дами Исо бўлуб,
Чун эсиб танлар қубуриға риёзингдин насим.
Кўрмаган бўлсанг ато, маъни анга бу бўлдиким,
Сен кеби чиқмай нубувват баҳридин дурри ятим.
Турфа буким, бул башар келди атоларға ато,
Лек Булқосим деди фарзанд ани беваҳму бийм.
Қидмат ичра барчадин бўлдунг муқаддамроқ, валек
Улки сендиндур муқаддамроқ, эрур ҳаййи қадим.
Ё набииллоҳ саломатдин бўлуб мен мунҳариф,
Бир иноят бирла аҳволимни қилғил мустақим.
Тонг эмастур, гар наво бўстонида топқай мақом,
Чун Навоий ўзни наътинг кўйида қилди муқим.
394

Неча ҳижрондин бузуғ кўнглумда бўлғай дам-бадам
Ғам уза ғам, дард уза дарду алам узра алам.
Ёр ҳижрони, ватан таркию ғурбат шиддати,
Чарх бедодию даврон меҳнати, эл жаври ҳам.
Сабр озидин азоб, андуҳ кўпидин изтироб,
Ашкдин сайли бало, оҳ ўтидин ҳар дам алам.
Субҳу шом эмгак кўпидин кўнглума юз минг бало,
Шом то субҳ уйқу йўқтин жонима юз минг ситам.
Барча бир сари, мангаву ёр заъфи бир сари,
Кош анга сиҳҳат бўлуб, бўлғай манга юз мунча ғам.
Садқа айларга анга лойиқ, манга йўқ туҳфае,
Хаста жоним нақди бордур элт, эй пайки ҳарам.
Эй Навоий, шарҳи ҳолимни дедим ирсол этай,
Сўзидин ҳам сафҳаға ўт тушти, ҳам куйди қалам.
395

Субҳидам гул ёқти шамъу лола зоҳир қилди жом,
Яъни ёқиб шамъ, ол жоми сабуҳий бирла ком.
Жоми гулгун хуштурур бир сарвқад шўх илгидин,
Ул нафаским, тонг елидин гулга сарв айлар салом.
Субҳким булбул мақоми «рост» тузгай сарв уза,
Базм учун тут сен доғи бир сарв аёғинда мақом.
Субҳ невчун умрдин май бирла коме топмағай,
Кимсаким, умриға йўқтур эътимод ўлғунча шом.
Соқие хуштур сабоҳатлиғ сабуҳи вақтида,
Лек андин хушроқ улдурким, бу айш ўлғай мудом.
Гул арусиға берур зийнат чаман машшотаси,
Су била ҳар субҳ то бўлмиш зилол ойинафом.
Сен доғи бир гул иси бирла димоғингни қизит,
Васл савдосин пишур, гарчи эрур савдои хом.
Мен худ ул сарви хиромонни дедим, умри азиз,
Ваҳким, ул сарви хиромон бас итик айлар хиром.
Эй Навоий, умр ишида худ кўп иҳмол айладинг,
Қилмасанг дунё ишига ҳам бўлур кўп иҳтимом.
396

Холи хаттинг уза, эй турфа санам,
Айладинг нуқта хат устида рақам.
Тушти кўз зулф ила оғзингға, не тонг,
Айласа ишқ вужудумни адам.
Ўт солиб бошима ишқу тан аро,
Шамънинг риштасидек печ ила хам.
Ўқи захми уза куйдурдум доғ,
Қораси захм уза бўлди марҳам.
Ўзига қилмаған ўзлукни ҳаром,
Ҳарами ишқ аро бўлмас маҳрам,
Соқиё, ойинагун жом била
Бир дам этгил мени Искандару Жам
Ки, на Жам қолдию не Искандар,
Итти ул жом ила ул кўзгу ҳам.
Шод бўлким, икки олам коми
Арзимаским, егасен бир дам ғам.
Эй Навоий, санга саъб ўлса хирад,
Телбалик силсиласин тут маҳкам.
397

Ёрға еткач алам, тутти кўнгул хайлини ғам,
Шаҳға чун ранже етар, ранжур ўлур мулк аҳли ҳам.
Ёр уйдин чиқмаса, олам кўзумга тийрадур,
Чун қуёш чиқмас, жаҳондин муртафиъ бўлмас зулам.
Не ҳароратдур сангаким, куйди андин оламе,
Уйлаким ўртар жаҳонни меҳр ўти урғач алам.
Не арақдурким, ичинда ғарқадур нозук танинг,
Барги гулдекким, гулоб ичра чўмар сар то қадам.
Сарвға боғ ичра ҳар ён жилва қилмоқ хуштурур,
Соядек невчун ётибдур сарви гулзори Эрам.
Сенсиз ичмак уйладурким марг жоми ичра заҳр,
Оби ҳайвон бирла гар бўлса лаболаб жоми Жам.
Эй Навоий, садқаси бўлғил алам дафъи учун,
Мен ўлуб, гар ул саломат бўлса, ҳеч эрмас алам.
398

Ер узра тим-тим қон ёшим гўёки томмас дам-бадам
Ким, нақди васлинг байъиға кўзлар санар бир-бир
дирам.
Ишқингда бўлғач хоки раҳ, бўлдум балокашларға шаҳ,
Ғам хайлидин тортиб сипаҳ, оҳ ўтидин чектим алам.
Бир қатла кўрсанг ани, бас, таън этмагай эрдинг ҳавас,
Ишқиға, эйким, ҳар нафас бизни қилурсен муттаҳам.
Эй сарв қадди маҳлиқо, тенгри қачон кўргай раво
Мендин вафо узра вафо, сендин ситам узра ситам.
Йўқ фикри бу девонанинг, титрар ичи ҳамхонанинг
Ким, сақфи бу вайронанинг ашким суйидин бўлди нам.
Мутриб, навое ком тут, муғ дайрида ором тут,
Соқий, лаболаб жом тутким, қасди жоним қилди ғам.
Берганга ғам даҳри дани майхона басдур маскани
Ким, бода дафъ айлар ани, етса кишига ҳар алам.
Дайру ҳарамда сар-басар, ул юздин истарлар хабар,
Кўп ҳам низоъ этма агар ул дер самад, бу дер санам.
Дединг топиб жонон иси, топтим лабидин жон иси,
Келур бу сўздин қон иси, тинма, Навоий, асра дам.
399

Тутқали бодаи гулгун қади савсан моҳим,
Савсани хонадурур ҳар кеча манзилгоҳим.
Ваҳки, васфида тилим лолдурур савсандек,
Савсани тўн ила то жилвагар ўлмиш моҳим.
Кўргали қаддини савсан сари туз боқмаймен,
Ушбу сўз тузлугига тенгри эрур огоҳим.
Манга дилхоҳ анинг қадду юзидур, гарчи
Савсану гул сари кўп майл қилур дилхоҳим.
Қоматинг хижлатидин савсан ўлубтур неча ранг,
Ё бу навъ этмиш ани шуълаву дуди оҳим.
Бу чаман савсану сарвиға бақо чун йўқтур,
Бўлса гул гаштидин анинг, не ажаб, икроҳим.
Эй Навоий, нетайин сарв ила савсанки, эрур
Савсани тўн била ул сарви равон ҳамроҳим.
400

Қачон кўрсам ул ойни, куйдурур жонимни афғоним,
Агар кўрмак муяссар бўлмаса, мискин менинг жоним.
Кўзум ёши таним захми била кўюнг йўлин туттум
Ки, бир сари борур ашким, яна сари борур қоним.
Танимда буки пинҳон доғлардур, айлагай пинҳон
Танимни, ҳар тарафдин бўлса пайдо доғи пинҳоним.
Қуюндек дашт уза саргаштадур хоки таним, ёхуд
Либос этмиш қуюннинг пардасидин жисми урёним.
Танимға келмади овора кўнглум кўйидин, гўё
Унутмиш хонумонин ул алохону аломоним.
Ёнимға келди ул маҳваш, дам урмон, лек найлайким,
Кўнгулнинг изтиробидин тешилгудекдурур ёним.
Аёқчи маҳвашу май дилкашу аҳли тараб сархуш,
Қадаҳ келтурки, қилмоқ порсолиқ йўқтур имконим.
Замон асҳобининг ҳажри қошимда васлидин хушроқ
Ки, хушроқдур висолимдин алар оллида ҳижроним.
Навоий ишқ аро зуннор боғлаб кирди дайр ичра,
Муғона бир қадаҳ бермас ҳануз ул номусулмоним.
401

Не ғам, кўргузса кўксум ёрасин чоки гирибоним,
Кўрунмас бўлса кўнглум ёрасидин доғи пинҳоним.
Бағирдин ўзга йўқтур тўъма, кўксум чокидин ерга
Ичимга бошини солиб итинг гар бўлса меҳмоним.
Бўлубтур заъфим ул янглиғки, боссам мўрни ўлмас,
Вале ул жисмим узра чиқса, дардидин чиқар жоним.
Танимға мунча заъф ўлдики, рангин ашк ифроти,
Не тонг заъфим, чу икки захмдин турмай борур қоним.
Сабоҳи васл ул ой истаб мени туфроғ аро топмас
Ки, шоми ҳажр кўп гарди фано ёғдурди вайроним.
Чамандин ел равоносо келур ҳар дам, ажаб эрмас
Ки, гулгашти чаман айлар бугун сарви хиромоним.
Тиярмен оҳу ашкимни улус бедодидин, йўқса
Олур додим алардин ушбу сарсар бирла тўфоним.
Мени мақсуддин маҳрум этибсен, эй кўнгул, ҳар дам
Жафо доғи била куйдурмаким, бас доғи ҳирмоним.
Қилибтур ваъдаи васл, эй Навоий, ваҳ, не хуш бўлғай,
Сўзин бир қатла гар чин айласа ул аҳди ёлғоним.
402

Саҳар кўрдум юзин — ақшомғача куйди ҳазин жоним,
Бу эрди субҳи васлим то не бўлғай шоми ҳижроним.
Қуёш кулбамға ингандин манга юз қатла хушроқдур
Қора шомимни равшан айлаган шамъи шабистоним.
Не янглиғ ёшурай ҳижрон ғаминким, фош этар ҳар дам
Оғиздин шуълалиқ оҳим, назардин ашксиз қоним.
Ажабтур тоири васл истамак кулбамға қўнмоқким,
Яқиндур насри воқиъни учурғай кўктин афғоним.
Қадинг нахли хаёли кўздадур, эй навбаҳори ҳусн,
Маозоллоҳ, агар ани қўнгарғай сайли мужгоним.
Дедим, сўзон кўнгулдин чекмагил бир дам хадангингни,
Дедиким, қолса бир дам су бўлур ул ўтда пайконим.
Балият тоши ёғдурған кеби вайронима гардун,
Мазаллат гарди ҳар дам ёғдурур бошимға вайроним.
Қадаҳ даврин эвур, эй дайр пири, токи мумкиндур
Ки, даврон ранжини тортарға эмди йўқтур имконим.
Дема жоми фано ичра эзилмиштур ажал заҳри,
Навоий, жон бериб, ул жомни чекмакдур армоним.
403

Суда кўрмак юзунг душвор эди, эй ҳусн аро моҳим,
Хусусанким, анга таҳрик бергай сарсари оҳим.
Не янглиғ ул қуёш кўйига ёлғуз азм қилғаймен
Ки, бўлмоқ истамон ул ён борурға соя ҳамроҳим.
Кўнгулни истади ул, ани кўнглум истади, юз шукр
Ки, ҳоло даст бермиш ҳар неким бор эрди дилхоҳим.
Биравни кўз кўруб, кўнглум асир ўлғанни ёшурсам,
Гаҳ ашким имтидоди фош этар, гаҳ оҳи ногоҳим.
Гар ўлсам итлари ҳамкосаси, аҳбоб, таън этманг,
Алар икроҳи гар йўқтур, менинг худ қайда икроҳим.
Неча доғ истарам кўнглум аро, тенгри учун ўрта
Ки, сойилмен, бу икки-уч дирамдур шайалиллоҳим.
Мавокиб гарди ул ёндин, бу ёндин халқ наззора,
Магар йўлинда мен ўлган, тамошоға келур шоҳим.
Ажаб йўқ пирларнинг нуктасидин бўлмоғим огаҳ,
Фано йўли сулуки ичра бўлса пири огоҳим.
Танимни, эй Навоий, ҳар тараф кўйида оҳ элтур,
Тилаб ул хирмани гулни, учар ҳар ён пари коҳим.
404

Жунундин уйла туфроғ ўлди жисми ранжпарвардим
Ки, ҳар тош урсалар атфол жисмимға, чиқар гардим.
Неча ҳажринда ўлсам оҳу ашкимдин солиб тўфон,
Вале қўйманг, кўрарга келса сарви нозпарвардим.
Йўлида баски қўйдум чеҳра санчилған хасу хошок,
Сомонлар билки чекмиш каҳрабодек чеҳраи зардим.
Паёпай не экин абри баҳордин чоқин тушмак,
Булут узра бир учқун солди гўё шуълаи дардим.
Қуюндек гар талаб даштида йўқ мен етмаган водий
Не ғам, саргашталикда учраса моҳи жаҳонгардим.
Вафо бўстонин ашким бирла сероб айладим, умре
Эрур ғам новаки-сарвим, бағир парголаси вардим.
Муҳиқдур, эй Навоий, ул парий мендин малул ўлмоқ,
Нединким, кўйида девоналиғни ҳаддин ўткардим.
405

Эй, юзу қаддинг ошиқи гулу сарви равон ҳам,
Мунунг ичида ўқдур, анинг бағрида қон ҳам.
Кўюнг эрур ул равзаки, хижлат топиб андин,
Гум бўлди гулистони Эрам, боғи жинон ҳам.
Оғзинг била лаълингни тилар жону кўнгулким,
Ғунчангға кўнгул садқа, фидо лаълинга жон ҳам.
Кўнглум кебидур ғунча, экан лолаки бордур,
Пайдо тошида қон, ичида доғи ниҳон ҳам.
Гаҳ бул-ажаб аҳволима, гаҳ дардима бўлмиш
Ул кўйида ҳар кечаки ғавғову фиғон ҳам.
Мен телбаки кўргач ани фарёд этиб ўлдум,
Гар яхши эмас эрди, эмас эрди ёмон ҳам.
Ғам хайли ҳужум этса, югур майкада сари,
Невчункн, эрур ҳисни ҳасин дори омон ҳам.
Тут муғтанам, ўлдунг эса хушҳол замоне,
Невчунки, замон ҳосид эрур, аҳли замон ҳам.
Ҳар ён борур ул шўху Навоийға ҳам уммид
Ким, саҳв ила шояд қилғай майл бу ён ҳам.
406

Ишқ ўтидин танда андоқ саъб ўлубтур куймаким
Ким, шарарлар торидин гўё тўқилмиш кўнглаким.
Бағриму кўнглум итига тўъмалиқ душвор эди,
Шукрким, чок ўлди ишқинг тиғи бирла кўкрагим.
Заъфдин кўюнгга бордим сурганиб атфолдек,
Раҳм қилғилким, бу йўлда ҳаддин ошди эмгаким.
Дема уйқусиз кўзунг ҳажрим туни очилмади,
Не қила олғай ажал уйқуси бирла сергаким.
Бир қадам вайронима қўйким, ғамингдин туну кун
Юзга илгимдур сутун, туфроққа ботиб тирсаким.
Дард кўрким, дев сийратлар биландур ул парий,
Гарчи бор андин малак хайлиға доғи тергаким.
Эй Навоий, ҳажридин йиллар қуюб, ул бевафо
Демадиким, найлар ул ушшоқ ичинда эртаким.
407

Ҳажрингда қону ғуссадур ичмак-емакларим,
Ишрат суруди нолаи зор айламакларим.
Махфий ғаминг ёзарда йиғилған битикча бор
Дардинг ниҳон тутардин оқарған сўнгакларим.
Жону кўнгул фироқ ҳужумида иттилар,
Мендин забуну зорроқ эрмиш кўмакларим.
Ўпмак изингни йўқ ҳаддим, аммо хаёл ила
Лаълингни ёлқитур мутаоқиб мучакларим.
Гарди бало бошимға ёғар ончаким, магар
Чамбарларидин айлади гардун элакларим.
Юз пора бағрима тиш урар мен ютарда қон,
Бу бўлса май, не тонг, алар ўлмоқ газакларим.
Оғзинг гумони эрди Навоийда, шукрким,
Нутқунг яқинға қилди бадал барча шакларим.
408

Йиғларимни, эйки, кўп манъ айладинг, йўқтур шаким,
Ашкинг ўлмоқда садим гар бўлса дардинг садъяким.
Ул қуёш васлин тиларда пўям ул ғоятдадур
Ким, эмас мумкинки, бир кун соя бўлғай ҳамтаким.
Жон бериб, васлингни байъ этканни ёздим кўнглума,
Дарду ишқ икки гувоҳим, чоклик кўнглум чаким.
Шоми ҳажр уйғоқмен беҳад келурдин кўзга ёш,
Уйқуға қўймас югурмакдин бу хайли гўдаким.
Кўнглума жузв ўлди пайконингки, чиқмас тортибон
Жузв-жузв ўлса кўнгул, ул жузв эрур лоянфаким.
Соқиё, миръоти идрокимни майдин равшан эт
Ким, эмас бу коргаҳда бир саримў мудраким.
Эй Навоий, оғзидин кўнглумда гар бор эрди шак,
Қатлима чун демади сўз, бартараф бўлди шаким.
409

Киши ҳам эрмас эмиш ишқ сирриға маҳрам,
Тахайюлиға кўнгул ҳам, ҳадисиға тил ҳам.
Насиме ғунча ичидин чу ёйди гул атрин,
Димоғларға етардин не чора, эй ҳамдам.
Ёшурди одам агар тенгри сиррини, кўрунгуз
Ки, халқ сиррини тутмас ниҳон бани одам.
Таашшуқум сўзини, эй рафиқ, кўп сўрма
Ки, бу фасонанинг авлодур ўлмағи мубҳам.
Агар гуноҳим эса дарду ишқ изҳори,
Бу сўзда яхши ёмоннинг қошида мен мулзам.
Ҳаёт бўлса қилилғай талофийи мофот,
Фиғонки, умр биноси эмастурур маҳкам.
Хуш улки, маст ўлуб ўлғай халос оламдин
Ки, келди олами беҳушлуқ ажаб олам.
Мен ўлмадим эса ғамсиз даме, ғам эрмастур
Ки, ғам ҳужум этар, ўлған замон даме хуррам.
Не тонг, Навоий улустин гар ўлди озурда
Ки, кўрди кўп алам узра алам, ғам устида ғам.
410

Фурқати заъфида қон ёш ичра ётмиш пайкарим,
Гулузоримдек қизил атластин ўлмиш бистарим.
Юз била ашким оритти ёр, шод ўлсам не тонг
Ким, тулуъ этти саодат матлаъидин ахтарим.
Оташин лаълинг ғами қонлиғ танимға солди ўт,
Учқунум гулбарг ўлуб, лаъл ўлғусидур ахгарим.
Оҳ шояд кўйи сари элтгай деб шодмен,
Гарчи гард ўлди йўлинда жисми меҳнатпарварим.
Уйла ҳижрон бирла хўй эттимки, гар дерлар бирав
Ёри бирла васл топмиштур, эмастур боварим.
Итларинг синған сафоли ичра бўлдум дурдкаш,
Бўлмасун ҳаргиз тиҳи ул бодадин бу соғарим.
Эй Навоий, ҳажр ўқидин пар чиқармоғ не осиғ,
Чун парий рўюмға етмакка ярамас бу парим.
411

Кўнглуму жоним фидо оғзиға, гуфториға ҳам,
Куфриму диним доғи зулфиға, рухсориға ҳам.
Итти қонлиғ кўнглум, узгил ғунчаларни, эй сабо
Ким, анга кўз солмайин, балким намудориға ҳам.
Зор кўнглумга агар боқиб ани зор айладинг,
Жони беморимға ҳам боқ, жисми афгоримға хам.
Борғач ул сарви равон, жисмимда жон қолғаймуким:
Қаддиға жон риштаси боғланди, рафториға ҳам.
Мен киму дин, эй мусулмонларки, бир кофир кўруб,
Жон фидо қилдим чалипосиға, зуннориға ҳам.
Даҳр боғининг гули ўтдур, бийик ашжори дуд,
Елга бер ул гулни ҳам, ўт солғил ашжориға ҳам.
Эй Навоий, даҳр йўқу бори тинмаслиғдурур,
Тинғасен, гар қилмасанг парво йўқу бориға ҳам.
412

Эмас жунундин, агар тоғларда бўлса қарорим
Ки, қолди баҳри сиришким тубида мулку диёрим.
Жамолинг ойинасин хат чу тийра айлади — ўлдум,
Не айб, қилса қуёш кўзгусини тийра ғуборим.
Чу итларинг ялади қонларимни захмларидин,
Ғариб марҳам эди буки топти жисми афгорим.
Сиришк қони чу нақш айладим, нигор етишти,
Биҳишт қилди бузуғ манзилимни нақшу нигорим.
Ҳалоким ул қаду юздин чу бўлди, туфроғим узра
Бўлур, чу сарв уза гул эгилса, шамъи мазорим.
Қадаҳ олиб лаби жон бахшинга, қуй оғзима, соқий
Ки, жонни айлагудекдур ҳалок ранжи хуморим.
Навоиё, су агар қилса тошни, не осиғдур,
Нигор кўнглига қилмас асар чу нолаи зорим.
413

Не рафиқеким, давосиз дарди ҳолимни десам,
Не шафиқеким, ниҳоятсиз малолимни десам.
Етти чарх авроқи тўлғай, етти баҳр ўлса мидод,
Ул қуёш васлиға бир дамлиқ хаёлимни десам.
Истимоъ ўлса хирад савдои ўлғай шаммае,
Зулфи занжирида савдои муҳолимни десам.
Чунки козибдур мунажжим ўкса меҳрин ордур,
Ўтруда ул ахтари фархунда фолимни десам.
Дема тўбидинким, ул эски дарахт ўтрусида
Номуносибдур, агар наврас ниҳолимни десам.
Ринд эмасмен дайр аро, гар жоми Жамдин ўтса сўз,
Май гадолиғ қилғали синған сафолимни десам.
Эй Навоий, хўблар ичра менинг моҳимдадур
Табъи мавзунни десам ё зиҳни солимни десам.
414

Фироқ ўтидин анингдек қизибтурур баданим
Ким, ани сокин этар жонни ўртаган туганим.
Ғамингдин уйла ўлуклар ҳисоби бўлмишмен
Ки, ҳужра мадфану идбор гардидур кафаним.
Сиришк баҳри аро уйла хўй қилмишмен
Ки, су кишисидек ўлмиш тенгиз аро ватаним.
Фаришталиғ тиламон, истарам итинг бўлсам,
Агар бўлур эса зулфунг камандидин расаним.
Агарчи юз тикан ул ғамза тикти бағримға,
Юз очсанг, очғуси юз гул бағирда ҳар тиканим.
Хуш улки, йиғлар эдим зор-зор дайрда маст,
Санам ғамидин ўлуб чок-чок пираҳаним.
Навоиё, қани ул файз хонақоҳ ичра
Азимат этки, эрур хушроқ анда-ўқ эканим.
415

Ишқ таркин қилдиму чиқти кўнгулдин ёди ҳам,
Сизга васлининг нишоти, ҳажрининг бедоди ҳам.
Ишқ бузсун деб кўнгул мулкини обод айладим,
Ер қуйи эмди анинг вайрони ҳам, ободи ҳам.
Зор эдимким, шод эмас ишқ ичра кўнглум хотири,
Эмди кўнглум қолмади, ул хотири ношоди ҳам.
Кўрса Лайли бирла Ширин руҳи жаврин, раҳм этиб,
Куйгай анинг хаста Мажнуни, мунунг Фарҳоди ҳам.
Даҳр боғидин, кўнгул, нафъи вафо кўз тутмаким,
Бесамардур сарв ҳам, саркашдурур шамшоди ҳам.
Мен вафо кимдин топай, бу шевани чун топмади
Офаринишда парий жинси, башар авлоди ҳам.
Ёрсизлиғдин Навоийни яна қўрқутмангиз
Ким, бу саъб ишга юрак бости кўнгул тўқтоди ҳам.
416

Келди тиргузгали заъфим кўруб ул Исо дам,
Келгани ҳам ўз ишин қилди, вале кетгани ҳам.
Келмаки жон берибон қайтури ўлтурди яна,
Гўйиё қайтғали бошима еткурди қадам.
Бориб ўлтурмади жон нақд нисор этти кўнгул,
Уйлаким, халқ сочар, шоҳ аёғиға дирам.
Шоми ҳижроники, ғоятсиз эрур тийралиги,
Адам иқлимиға ул келди саводи аъзам.
Кўзни суртуб, гар итингнинг тобонин реш эттим,
Ҳал қилиб кўз қораю оқини айлай марҳам.
Ваҳ, не янглиғ бу харобот аро ҳушёр бўлай
Ки, дақойиқдур анга бир-бирисидин мубҳам.
Мен киму васл, ани хосларингға еткур
Ким, Навоийға етар ҳажр аро бедоду ситам.
417

Ҳажр қоним тўккудекдур, буйлаким зор ўлмишам,
Бот қутулғум гарчи бас қоттиғ гирифтор ўлмишам.
Уйлаким, урён танимға ёғди тош ҳижронида,
Эй Масиҳ, асра дамингким, беҳад афгор ўлмишам.
Кеча тегранг айланиб, кундуз юзум девор уза,
Уйдаги парвонадин гўё намудор ўлмишам.
Мумкин эрмас мен қори сойилға кўюнг фурқати
Хоссаким, ишқ офатидин саъб бемор ўлмишам.
Кўйи девориға орқам ёпишиб, мен волиҳи
Суврати наззорасида нақши девор ўлмишам.
Гар кўрунмас ул парий, истаб анга якранглик,
Заъфдин мен телба ҳам эмди паривор ўлмишам.
Эй сабуҳ аҳли, мени бир жом бирла тиргузунг
Ким, ўлум ҳоли хумор илгида бедор ўлмишам.
То мулозим пири дайр ўлди, муродим муғбача,
Сокини дайру муқими кўйи хаммор ўлмишам.
Эй Навоий, сарв бирла гулни найлай, чунки мен
Волаи бир гул узори сарв рафтор ўлмишам.
418

Қариған чоғда бир маҳваш йигитга мубтало бўлдум,
Ўзум ўз жонима бедод қилмоқтин бало бўлдум.
Манга ҳам ошно бегона ҳам бегона хасм ўлди,
Ҳам ул чоғдинким, ул бегонавашқа ошно бўлдум.
Жунун саҳросида деманг қачондин бўлдунг овора,
Анинг ишқида токим ақл мулкидин жало бўлдум.
Юзумга чархдин юз кожу ул ой оллида мардуд,
Қорарған рўзгоримдек ажаб юзи қора бўлдум.
Ҳино ёқған кеби жисмимға марҳамни сувадиклар
Ки, боштин то оёқ ҳажр ўқлари бирла яро бўлдум.
Манга дорул-қазойи ишқ аро қон даво этти шавқ,
Анга хунрез кўз бирла бу давоға гуво бўлдум.
Муғона нағма бирла муғбача май тутти оллимда,
Чу бир иршоди бирла сокини дайри фано бўлдум.
Мураққаъ бас манга юз доғлиқ тан, чунки дайр ичра,
Сафол илгимда дурди бода истардин гадо бўлдум.
Навоий барча эл бир ёну сен бир ён, ёмон эрмас
Гар аҳли ишқ топтилар наво, мен бенаво бўлдум.
419

Кўнгул жароҳатиға васлидин даво кўрсам,
Назар муродин анинг ҳуснидин раво кўрсам.
Бу номурод юзин бир назар кўруб ҳар дам,
Муродим ушбудурурким, ани ёно кўрсам.
Не навъ эл кўзи оллида кўрмакига чидай,
Эрур чу мардумидин рашк кўз аро кўрсам.
Қора кўруб, не бало қўзғалурлар эл манга ҳам,
Не айбу ҳам хатидин қора бало кўрсам.
Улус жафосидин этмон шикоят улча келур,
Не шиква, ул улус ошубидин жафо кўрсам.
Қошимда жоми Жаму салтанатча бор ўрни,
Сафол алимда харобот аро гадо кўрсам.
Бу коргаҳда хато келмади чу бир саримўй,
Хато менинг назаримдандурур, хато кўрсам.
Қачонғача бўлай ўзлук музийқи ичра батанг,
Хуш улки, жилвагаҳим водийи фано кўрсам.
Навоиё, мени гар ёр бенаво қилса,
Кўп ортуғ андинким, ғайрдин наво кўрсам.
420

Жонға кўксум чокидин жононни меҳмон айладим,
Гавҳаре топтим, ани кўнглумда пинҳон айладим.
Кавкаб эрмас, пахталар тиқмиш қулоғиға сипеҳр,
Ул қуёш ҳажрида тунлар, баски, афғон айладим.
Жонға, эй гул, хори ғам кўп урдунг, эт ваҳм эмдиким,
Ҳар бирин бир новаки оҳимға пайкон айладим.
Кўксум узра ҳар не марҳам эрди, ашк оқизди, вой
Ким, саломат тарҳин ул су бирла вайрон айладим.
Фитна тоши ё саломат соҳили тенгдур манга
Ким, ҳубоби ашкдин бошимға қолқон айладим.
Боиси мақсуд— зоҳид зуҳд қилди, мен — фано
Фақр иқболидин ул мушкулни осон айладим.
Эй Навоий, боғлаб эрди Каъба эҳромин кўнгул,
Кўйидин бир нукта шарҳ айлаб, пушаймон айладим.
421

Бодадин жон иси касб этти машом,
Гўйиё лаълинга етмиш эди жом.
Кўрмаган Хизр суйининг боришин,
Келу кўр оби ҳаётимға хиром.
Тўлин ойни недин эл васф қилур
Ки, мушобиҳдурур ул юзга тамом.
Меҳри гардун чамани вардидурур
Ким, эрур кўзга юзунгдек гулфом.
Қадам, эй рухи равон, бошима қўй,
Негаким, руҳ бийик топти мақом.
Холу зулфиға кўнгул бермангким,
Қушни бандур этар ул донау дом.
Оғзи васфида Навоий сўз дер
Мухтасар, чунки эрур хайр калом.
422

Лаҳза-лаҳза кундуз анинг зулмини ёд айларам,
Кеча ўз жонимға бедод узра бедод айларам.
Ақл ёд айлаб, яна ҳижронида бўлсам хамуш,
Чун жунун туғён қилур, бехост фарёд айларам.
Бўйни боғлиқ қул қилур, кўргач агарчи ҳажрида,
Ўзни юз таъкид ила ишқидин озод айларам.
Ишқ сайли чун ўтар, топмон тилаб осорини,
Ҳар неча кўнглумга тархи сабр бунёд айларам.
Қуш қочар сайёд домидин, ажаб қушменки, мен
Зулфин истаб орзуи доми сайёд айларам.
Ақлу хуш, авроқу ажзосин жунун оҳи била
Девбод ўткан кеби борини барбод айларам.
Соқиё, муҳликдурур қайғум ушул уммид ила
Ким, майи жонбахш тутқунг, хотирим шод айларам.
Фақрдин юз йилчилиқ йўл мен йироқ, аввал далил
Буки, фақр ойинини ўзумга иснод айларам.
Эй Навоий, зулмким, номеҳрибон моҳим қилур,
Меҳрибон шоҳимни кўргач, қичқириб дод айларам.
423

Дардоки, лаҳза-лаҳза фузундур малолатим,
Ҳижрон малолатидин эрур саъб ҳолатим.
Бошимки, тиғи касрати еткач, тушар қуйи,
Алтофи ўтрусида бу эркан хижолатим.
Десамки, эй жамол элининг шоҳи, қилма зулм,
Дер, шоҳлиқ тариқидадур бу адолатим.
Менда мақол қуввати нўқ заъфдин, валек
Ҳар анжуман орасида йўқ жуз мақолатим.
Кўнглум ўтинки шарҳ қилурмен, бўлур самум,
Ул гулга тонг насими гар этса рисолатим.
Дашти жунунға кирмангиз, эй аҳли ишқким,
Гум айлар анда халқни дуди залолатим.
Ёр этмай илтифот Навоийға бўлса яъс,
Не ғам, чу қатл ваъдаси бор истимолатим.
424

Бўлғанда ҳажр тунлари беҳушлуғ ишим,
Кўз мардумидурур юзума су урар кишим.
Демангки, ёр очса узор, айла жон нисор,
Не ҳожат айтмоқ, ул эрур худ менинг ишим.
Ҳажрида уйла телба бўлубменки, телбарар
Ҳар итни ёр кўйидаким захм этар тишим.
Кўп сурди тиғи қатл фироқ, эмди сен доғи
Бир қатл тиғи сур, етишибдур чу варзишим.
Жонон муроди қатлим ўлуб, қилса жон ибо,
Жонимға қарғишимдуру жононға олқишим.
Ул гул ҳарими гулшанида бир гиёҳ эдим,
Навъе қўнгарди ҳажрки, қолмади қиртишим.
Деманг, Навоий асру тирик қолди ҳажр аро,
Васли уммиди бирладурур мунча қолмишим.
425

Куяр ҳажрингда жисми нотавоним,
Не жисми нотавонким, хаста жоним.
Гар ўлтурсанг мени, қил тиғ ила қатл
Ки, бўлсун кўюнга оғушта қоним.
Фироқинг сўзидин бир шуъладурмен,
Ўти ул шуъланинг сўзон фиғоним.
Мени қовма эшикдин, чун итингмен,
Ажаб йўқ, гар эрур кўюнг маконим.
Ёриб кўксум, сени жонимға тортай,
Тараҳҳум қил, кўруб доғи ниҳоним.
Амон бермас эди даврон жафоси,
Харобот ўлмаса дорул-амоним.
Анинг кўйида қил қабрим, Навоий,
Дер эрсангким, етушсун ерга ёним.
426

Фироқ даштида туфроқ бўлуб эди бошим,
Кўтармаса эди туфроғдин ани ёшим.
Бошимни гўй қилибмен йўлунгда, эй чобук,
Отинг аёғи қаён бўлса, андадур бошим.
Йўл уйла қатъ этарам ул қуёш ҳавосинда
Ки, соя қилғудек эрмас ўзини йўлдошим.
Ҳаёт нақдини найлайки, майфуруш олмас,
Ушанча майғаки очқай хумор қаллошим.
Юзунг хаёлида оҳим шарар сочар ҳар ён,
Самуми ҳажрдурур бу насими гулпошим.
Кетур пиёлаки, ҳар нечаким вафо қилдим,
Жафодин ўзга улустин йўқ эрди подошим.
Навоиё, агар иккинчи Одам эрмасмен,
Недин жаҳон юзини тутти сар-басар ёшим.
427

Қориған вақтда бир тифлға шайдо бўлдум
Ким, ғамидин қорию тифл аро расво бўлдум.
Хайли атфол аро тош ёғдурубон қовларлар,
Ҳар қаёндинким анинг кўйида пайдо бўлдум.
Қайси Мажнун соғолур, кўрса мени телба бўлур,
Телбалар хайлиға сармояйи савдо бўлдум.
Итлари силсиласида кечалар нола чекиб,
Хайли аҳбобқа сарҳалқайи ғавғо бўлдум.
Гоҳи энг узра, гаҳ тим-тим кўрунур кўз ёшим,
Ишқ боғи аро шоҳи гули раъно бўлдум.
Демаким, тавбаю тақвони қачон тарк эттинг,
Соқийи гулрух даме шифтаси то бўлдум.
Лаби васфида Навоий дами тиргузди ўлук,
Файзи қудс чу мадад қилди — Масиҳо бўлдум.
428

Эй парий, раҳм этки, кўнглум зор эрур, бечора ҳам,
Ишқу савдо даштида Мажнун эрур овора ҳам.
Тандағи пайконлару ашким ёрутмас уйниким,
Дуди оҳимдин қорармиш собиту сайёра ҳам.
Захми кўп бағримни тикмак мумкин эрмас, эй рафиқ
Ким, эрур гоз пораву мажруҳ эрур ҳар пора ҳам.
Васли иқболию мен, ҳайҳотким, рухсорини
Тоқатим йўқтур йироқтин қилғали наззора ҳам.
Уйла су қилди бало кўҳсорини оҳим ўти
Ким, олиб кўксумга урғунча топилмас хора ҳам.
Чарх макру фитнасидин ғофил ўлманг зинҳор,
Чунки бу шоҳид басе фаттон эрур, маккора ҳам.
Телбараб иттим Навоийдек жунун саҳросида,
Қилмади ёдимни ҳаргиз бир парий рухсора ҳам.
429

Ҳажр ароким, ўзни май бирла фасона айларам,
Йиғламоққа бода ичмакни баҳона айларам.
Лаългун ҳар майки ичтим ул майи лаб ҳажридин,
Кўздин ашки лаългун янглиғ равона айларам.
То ичармен май, қадаҳдек йиғларам бехуд бўлуб,
Топмасам бир дам, фиғони бехудона айларам.
Заврақи май бўлмаса, билким, ўлармен, эй рафиқ,
Ғусса баҳридин анинг бирла карона айларам.
То тўла тутсун дебон соқий манга еткач қадаҳ,
Тошқи даври хаттини анинг нишона айларам.
Соқиё, тут бодаким, кўпрак мени мабҳут этар,
Нечаким андишаи бу корхона айларам.
Не осиғ, чун ёр кўнгли айламас бу ён кашиш,
Эй Навоий, нечаким дилкаш тарона айларам.
430

Хирқаи зуҳд ўртамак кўнглум шиори айладим,
Субҳа торин уздуму кўкурд тори айладим.
Чун туташти ўт, бир овуч донасин тасбиҳнинг
Устига сочмоқ била ул ўт шарори айладим.
Дафтару сажжодаву наълайинни ҳам дам-бадам
Ташламоқ бирла равон ул шуъла сари айладим.
Зуҳду тақво, балки чун ўзлук нишони қолмади,
Расм сайр айлаб, фано дайри гузори айладим.
Ичмайин бир журъа андоқ жилва қилди муғбача
Ким, қошинда сажда қилмоқ ихтиёри айладим.
Мунча давлат касбиким айлаб экин олам аро
Ким, фано иқболидин мен хаста боре айладим.
Эй Навоий, менда бир жон нақди қолмиш эрди бас,
Шукр, ани ҳам маю мутриб нисори айладим.
431

Эй, ҳилолингға нигун қад била пайвасталиғим,
Дилкушо ғунчаи хандонингга дилбасталиғим.
Тушкали жонима бемор кўзунг ҳижрони,
Ўлгудекменки, басе саъбдурур хасталиғим.
Чун фано аҳлиға қайд ўлди сочинг силсиласи,
Қилмади нафъ тажарруд била ворасталиғим.
Юз шикаст ўлди жунун тошларидин жисмим аро,
Гарчи кўнглумда эрур онча юз ишкасталиғим.
Ишқ саҳросидаким пўя уруб секрермен,
Бу экин зумраи ушшоқ аро баржасталиғим.
Истиқомат чу замон табъида йўқтур, не ажаб,
Бир замон тезлигим, бир нафас оҳисталиғим.
Юз балиятқа Навоийдек ўлуб шойиста,
Не балодурки, анга бўлмади шойисталиғим.
432

Нома ёздим ёр учун, лекин жавобе топмадим,
Жисмима ул номадек жуз печу тобе топмадим.
Ҳар кишига жон бериб, қилдим тамаъ меҳру вафо,
Бу гунаҳ подоши жуз нозу итобе топмадим.
Дарди келди қасдима, итмиш эди вайрон кўнгул,
Қўйғали бу ганжни, ваҳким, харобе топмадим.
Чирмадим жон риштасин новакларингға най кеби,
Уйла қушлар қайдиға мундоқ танобе топмадим.
Чун хаёлинг кўзда меҳмон ўлди, май қон ёш ўлуб,
Бағлаған кирпикда қонлардек кабобе топмадим.
Нечаким матлуб рухсорин дедим айлай назар,
Ўзлугумдин ўзга ул юзга ҳижобе топмадим.
Эй Навоий, ҳажр аро қил ишқ бирла машварат
Ким, мен истаб ақлдин ройи савобе топмадим.
433

Хилвате топиб, сени жисмим аро жон айласам,
Балки жон хилватсаройи ичра меҳмон айласам.
Хилват элдин ёшурун, хилват аро тан ёшурун
Танда жон янглиғ сени жон ичра пинҳон айласам.
Анда ҳам жон пардасин ҳар сари осиб сатр учун,
Васлинг ихфосин нечаким, бўлғай имкон, айласам.
Чун бу хилват ичра не ўзлук эрур маҳрам, не мен,
Ҳар не номаҳрам дурур, ўздин паришон айласам.
Дафъ ўлуб ағёр, топсам бор ул хилват аро,
Безабонлиғ бирла шарҳи дарди ҳижрон айласам.
Умри боқий топқамен, бир лаҳза ушбу ҳол аро
Ўзни бехуд, кўзни рухсорингға ҳайрон айласам.
Эй Навоий, дема иқрор айла ишқи таркини
Ким, инонғай, гар ўзумга буйла бўҳтон айласам.
434

Кимга қилдим бир вафоким, юз жафосин кўрмадим?!
Кўргузуб юз меҳр, минг дарду балосин кўрмадим?!
Кимга бошимни фидо қилдимки, бошим қасдиға
Ҳар тарафдин юз туман тиғи жафосин кўрмадим?!
Кимга кўнглум айлади меҳру муҳаббат фошким,
Ҳар вафога юз жафо анинг жазосин кўрмадим?!
Кимга жонимни асир эттимки, жоним қатлиға,
Ғайр сари хулқу лутфи жон физосин кўрмадим?!
Кимга солдим кўз қораву оқини ишқ ичраким,
Қон аро пинҳон кўзум оқу қоросин кўрмадим?!
Сен вафо ҳусн аҳлидин қилма таваққуъ, эй рафиқ
Ким, мен ушбу хайлнинг ҳусни вафосин кўрмадим.
Эй Навоий, тавба андин қилмадим шайх оллида
Ким, бу ишда дайр пирининг ризосин кўрмадим.
435

Сочинг саводиға ҳаргиз назора айдамадим
Ки, дуди оҳ ила оламни қора айламадим.
Йўлунгда кимса бошин кўрмадимки, ғайратдин
Бошимни ерга уриб, пора-пора айламадим.
Бағирни чоклар эткандин айлама инкор,
Мен ани тиғ ила худ мунча пора айламадим.
Манга ғаминг аро бечоралиғдурур чора,
Не ғам, агар мени бечора чора айламадим.
Ёранг ҳисобини касратдин англамон, эй ишқ,
Санаб туганмади, йўқким, шумора айламадим.
Таваккул айлаю кир ишқ йўлиға, эй шайх
Ки, мен қилурда бу азм истихора айламадим.
Навоий оҳни ифшои ишқ учун ёзғур
Ки, кўнглум ўтини мен ошкора айламадим.
436

Орзу тухмиға бар ҳирмон эканни билмадим,
Васл нахлиға самар ҳижрон эканни билмадим.
Ҳажр водийсиға кирган чоғда билдим тўли бор,
Лек мунча беҳаду поён эканни билмадим.
Англадимким, саъб эмиш бемори фурқат ранжи, лек
Шарбати заҳру ғизоси қон эканни билмадим.
Бистари ҳижронда билдим санчилур хори фироқ,
Ҳар саримў танда бир пайкон эканни билмадим.
Чарх афсун бердиким, бот ўлғуси ҳажрингға васл,
Мунча анинг ваъдаси ёлғон эканни билмадим.
Ғам туни билдим бўлур ошиқнинг оҳу ашки, лек
Ул бири сарсар, бу бир тўфон эканни билмадим.
Эй Навоий, васл агар топсанг, ғанимат билки, мен
Рўзгори васл хуш даврон эканни билмадим.
437

Шоми васлингни кўруб, субҳи дилафрўз дедим,
Субҳи ҳажрингға етиб, шоми жигарсўз дедим.
Тенг кўрунди кўзума васл аро қаду зулфунг,
Кеча кундузни кўруб тенг, ани наврўз дедим.
Ишқидин тонди кўнгул, солди қора кунга фироқ,
Ажаб эрмас, гар ани қалби сияҳрўз дедим.
Чини зулфунг ғами муҳлик дедим, ўлтурма мени,
Чин дедим, ҳар неки мен зори ғамандўз дедим.
Янги ўрганди кўнгул булбули ул гул юзига,
Тонг эмастур, агар ул қушни навъомуз дедим.
Тикти панд игнасидин даҳр эли кўнглум ярасин,
Халқ нишини бу маъни била дилдўз дедим.
Эй Навоий, ёруди шомим ул ой партавидин,
Не таажжуб, гар ани моҳи шабафрўз дедим.
Нун Ҳарфининг Нозанинларининг Нози «Бадоеъ»дин
438

Эй, келиб минбаринг уч поя била сидрағасен,
Сен чу анда тутуб ором, бўлуб сидранишин.
Ул сафар ичраки сен сидра сари айлаб азм,
Маркабинг руҳи равон, пайкинг ўлуб руҳул-амин.
Сидрани минбар этиб, нукта десанг эрди, русул
Жамъи бўлған эди эшиткали оёти мубин.
Уйлаким, сидра кеби минбар уза гоҳи ҳадис,
Йиғилур ҳар сари асҳоби рисолат ойин.
Даргаҳинг аршдурур, анда малойик, не ажаб,
Зикру тасбиҳ дебон суртса ҳар сари жабин.
Сен чу арш узра чиқиб, чарх нисорингға ясаб
Бу тўқуз хон ичида анжум ила дурри самин.
Журму исён кўпидин бўлди Навоий бехуд,
Бир назар айла анинг сарики, бор асру ҳазин.
439

Бизга ул ой ҳажридин бир йилчадур ҳар тийра тун,
Кундузин англа бу тундин ҳам қоронғу, ҳам узун.
Балки йўқтур бу туну кунда тафовут, лек бор
Ҳар бирида бир ғами муҳлик бу маҳзун жон учун.
Гар ўтар юз минг суубат бирла кундуз меҳнати,
Вою юз минг вой, мен бекасга бўлғач кечқурун.
Гар бутун эрмас ёқам, эй дўст, ҳайрат қилмаким,
Тош урардин кўксум ичра бир сўнгак эрмас бутун.
Ҳажридин ўртанса жисмимда сўнгаклар, тонг эмас
Ким, эрур ўт асру итик, доғи бас қоқшол ўтун.
Ишқ нахлининг бари ҳижрон эмиш, эй дўстлар,
Бу насиҳатдин енгиз бар ошиқ ўлмастин бурун.
Неча тун ҳижрон аро олди Навоий жонини,
Кимга етса васл, тутсин муғтанам бир неча кун.
440

Ишқ даштин ҳеч ғурбаткаш мусофир кўрмасун,
Мен ғариб ул дашт аро кўрганни кофир кўрмасун.
Ёрмангиз Фарҳоду Мажнун оллида кўксумниким,
Ботинимнинг дарду доғин аҳли зоҳир кўрмасун.
Даҳрни қил тийра, ё рабким, анинг туфроғидин
Ҳар не кўз мумкин эса бўлмоққа нозир, кўрмасун.
Ҳар боқишда қатли ом айлар кўзунгким, даҳр эли
Ҳеч кимни сен кеби бу фанда моҳир кўрмасун.
Воизо кўп васф қилдинг сомирининг сеҳрини,
Ҳозир ўлғилким, сени ул кўзи соҳир кўрмасун.
Кимки ошиқлик асиридур, тахайюл бирла ҳам
Ишқ кўйида ўзин осуда хотир кўрмасун.
Ким, Навоийдек фано водийсида истар ҳузур,
Кечсун ўздин, балки худ ўзлукни ҳозир кўрмасун.
441

Субҳ чун борғунг, келиб кулбамға пинҳон кечқурун,
Ҳажр ўқин жонимға сен отма тонг отмасдин бурун.
Неча эл мендин ёшурғайлар сени, ваҳ, бир кеча
Нетти кулбам сари келсанг, барча элдин ёшурун.
Жон магар чиққай ва ёхуд сайли ашким кўйидин
Чиққудекмен, бори ул кўй ичра тутмай мен ўрун.
Жилва қилғанда кўрунмаслар кўзумга шўхлар,
Эй парий, сен бори бу девонаға гоҳи кўрун.
Нолам андоқ бўлди, бағрин ёраси исланғали
Ким, ёнимдан ўтмас, эл тутмай қулоқ бирла бурун.
Чирмабон беркит суроҳи оғзини, эй пири дайр,
Қайда кўрсангким, узулмиш чоки хирқамдин бурун.
Эй Навоий, тифллар қовғон замон мажнун дебон,
Бу баҳона бирла ўз лайливашинг сари урун.
442

Боғладим афғонға бел найдек, сени кўрган замон,.
Заъфдин қилдинг мени охир бели боғлиқ сомон.
Эмди руҳунг тоза эт ул оташин рухсордин
Ким, мени маҳжур ани кўрмак ҳамон, куймак ҳамон.
Кўз юмулмиш ҳажрдин, ул юзга очмоқ истарам,
Лек ҳижрон кўз юмуб очқунча ҳам бермас омон.
Дашт аро дерлар мени Мажнун, ани мен кўрган эл,
Чарх золи бизни гўёким кетирмиш тавъамон.
Яхшилардин яхшидур ёрим, не навъ айлай тамаъ
Васлин анинг, менки бордурмен ёмонлардин ёмон.
Қил зулоли васл ила булбулни, эй гул, шодким,
Бу чаманда доимо шодоблиқ йўқтур гумон.
Азм этиб эрмиш Навоийни сўрарға ул Масиҳ,
Эй ажал, жонинг учун жонимға раҳм эт бир замон.
443

Маҳвашеким чеҳра давринда қирон этмиш аён,
Даврнинг маҳвашларида улдурур соҳибқирон.
Не қийиғ эркин ул ой тўнидаким, тиккан чоғи
Меҳр анга зарришта еткурмиш, фариса осмон.
Тугма гулгун деклайида лаъл пайкони эмас,
Гулга боғлабтур кўнгул булбуллар, аммо барча қон.
Титрагуч эрмас мурассаъким, қуёш боши уза
Хўшаи парвин шиои хат аро қилғил макон.
Вўсмаю гулгунадин ул орази зебо эрур,
Сабзаю гулдин начукким зеб топқай бўстон.
Оллоҳ-Оллоҳ, англамонким, ҳурсен ёхуд парий,
Одами бу шакл ила ҳаргиз киши қилмас гумон.
Эй Навоий, яхши эрмас эрди ул ён борғанинг,
Чун бориб ўтлуқ юзин қилдинг тамошо, эмди ён.
444

Ғунчаи хандон уза холингмудур, эй маҳжабин,
Ё магар шаҳд истай ул гулбарг уза қўнмиш чибин.
Дашт уза Мажнун кеби саргаштадурмен, то эрур
Ул мусофир маҳвашим Лайли кеби саҳронишин.
Чин-бачин зулфунг тушар эл бўйниға, юз войким,
Бизни чун кўрдунг — тушар қошинг уза чин узра чин.
Корвони мушк эрур зулфу бапогўшингда хол,
Нофаи мушк ўғриси бир гўшада қилған камин.
Юзунг узра зулфу зулфунг ҳалқасидин юз эрур,
Кишвари дин ичра куфру ҳалқаи куфр ичра дин.
Юз ўтидин ўртадинг булбул кеби кўнглумнн, лек
Гар тўкулмас, хуштур ул гулким очилмиш оташин.
Уйла маҳзундур Навоий ёр ҳижронидаким,
Гар чекар ишрат суруди халқни айлар ҳазин.
445

Доғи кўп танники хирқам ёпмишу эй сийминбадан,
Англа ҳар теврук юрун остида бир теврук туган.
Эй қуёш, онча шаҳидинг бордурурким, етмагай
Пардаи афлоктин гар қилсалар йиртиб кафан.
Буки руҳуллоҳ қуёш чархиға руҳум кўйига
Бўлдилар мойил, не тонг, ҳар ким қилур майли ватан.
Юзу зулфунг ҳажридин ҳар тун сиришким кавкаби
Чарх янглиғ кўргузур сунбул уза барги суман.
Ашк ила кирпикни кўп юрменки, бўлғай нисбати,
Тутса бир кун ногаҳон ул пок этакни бу тикан.
Хонақаҳ ичра риёий зуҳддин бўлсанг малул,
Эй кўнгул, шод ўлки, йўқлуғдур фано дайрида фан.
Ҳар қаён азм айласанг, қолмас Навоий, негаким
Тори зулфунгдин анинг бўйниға боғлиқдур расан.
446

Лабингда нилгун холингдур, эй жон,
Начукким шарбат ичра тухми райҳон.
Қизил раглар кўзумда ҳажр ўтидин
Бало баҳрида буткан шоҳи маржон.
Юзунгким, майдин ўлмиш гул уза гул,
Кўнгул боғланмиш андин қон уза қон.
Сени бармоғ била кўрсатмас элким,
Билиб ўлмакни арз айларлар имон.
Кўнгул сайди кўзунгдин чун қутулмас,
Не мунду туздилар ул хайли мужгон.
Вафо аҳли эсанг, ич давр аёғи
Ким, асру бевафодур аҳли даврон.
Сену гулбонг, эй булбулки, тортар
Навоий гулрухидин айру афғон.
447

Хизрваш хат бирла чун ҳуснунг самандин сургасен,
Юз Скандарни суға элтиб, сусиз келтургасен.
Ўртанурмен, ғайр ила ҳар кеча ичсанг, ваҳ, неча
Шамъи базмингни ёрутмаққа мени куйдургасен.
Бўйнума еткурдинг илгин тиғ урарға, эй сипеҳр,
Мен худ ул эрманки, илгим бўйниға еткургасен.
Йўқки кўрмайдур, кўриб умдо назар солмас парий,
Бир боқиш уммидидин, эй кўз, неча телмургасен.
Ул жамол авжида сен мунглуғ не мумкин, эй кўнгул
Ким, фусун бирла қуёшни чархдин индургасен.
Ашк ила кўнглум ўти ўчмас, қадаҳ тут, соқиё
Ким, бу су бирла магар ул шуълани сўндургасен.
Телбалик айлар Навоий, эй сабо, ҳолин магар
Ул парийға ҳазл тақриби била билдургасен.
448

Ваҳ, неча тортай ул ой дарду ғамин,
Ё ғаму дарди йўқ элнинг ситамин.
Манга ортуқсидур ағёр алами,
Торта олсам бас эрур ёр аламин.
Халқ кўнглини паришон қилди,
Тонг ели тарқатиб ул турра хамин.
Ишқ ёрутти тамуғ ҳиймасини,
Еткуруб оҳим ўтининг аламин.
Эй фалак, бу кеча ул ой биламен,
Субҳнинг бир нафасе асра дамин.
Адам истар чу вужудумни сипеҳр,
Тенг кўрай эмди вужуду адамин.
Пири дайр оллида кам хидмат эсам,
Тенгри бор айласун анинг карамин.
Истаган Каъбаи мақсад васли,
Олмасун фақр йўлидин қадамин.
Қил Навоий кеби тинмоғни ҳаром,
Истасанг ёр ҳарими ҳарамин.
449

Ғамингда бузди кўнгул хонумонини ҳижрон,
Тараҳҳум айламадинг хонумонинг ободон.
Кўнгул шикофи эмаским, яқосин айлади чок,
Яқода тугмалар ўрнида ҳар тараф пайкон.
Не айб, оҳим ўти кўнглунг ичра қилса асар
Ки, барқ тошқа ҳам тегса, қолур анда нишон.
Қиличинг элга тегиб, рашкдин мен ўртандим,
Не лаъб эрурки, су ичра қилибсен ўт пинҳон.
Фироқ заъфида сиҳҳат манга не мумкинким,
Ғизо ерида бағир бўлди шарбат ўрнида қон.
Май ички, муғбачалар суҳбати ғаниматдур,
Бир-икки кунки бу дайри фанода сен меҳмон.
Навоиё, неки олам ишида мушкилдур,
Десангки қилғасен осон, ўзунгга тут осон.
450

Қани улким, кўзум кўргай жамоли оламоройин,
Қўзумни суртмак қилсам ҳавас, сунғай кафи пойин.
Мени мундоқки заҳри ҳажри анинг талхком этмиш,
Эмас инсоф, ўпмак истасам лаъли шакархойин.
Менинг васлим кунин чун хажри шоми айлади тийра,
Не суд ар ёр ораздин олур зулфи сумансойин.
Тараб шамъи, ажабким, нур зоҳир айлагай бу навъ
Ки, мен кўрдум қоранғу ҳажр шоми меҳнатафзойин.
Келур чун ризқ иси, рози эмастурмен, агар зоҳид
Ридо бирла олишса дайр пири бодаполойин.
Буким андишаву ғам ёмғури майхонадин ўтмас,
Сувар гўёки пири дайр томи узра кўп лойин.
Навоийға дединг ҳижронда бир ўқ ёдгор отқум,
Тирик қолсам, алифдек ани жоним ичра асройин.
451

Қизил ёхуд қора ё кўк тўнунг ҳар бир эрур мавзун,
Нечукким ой либоси ҳам шафақ, ҳам кеча, ҳам гардун.
Чу мен кўргач сени беҳуш ўлуб, шафқат била элтиб,
Кириб икки қўлумға йиғлаю Фарҳод ила Мажнун.
Ғамим хайли туз этти тоғни, тоғ этти саҳрони,
Бу ҳомун бирла тоғ эрдики, бўлмиш тоғ ила ҳомун.
Юзунг шавқида оҳимдин булутларға туташмиш ўт,
Саҳоб эрмас қуёшнинг партавидин ҳар тараф гулгун.
Гар эрмас насси қотиъ қатл учун ҳар кўз била қошинг,
Начук бас зоҳир этмиш ҳар бири сод устида бир нун.
Тўлуб, лаълинг хаёли оқизур кўз шишасидин қон
Анингдекким, тўкулгай бода бўлса зарфдин афзун.
Эшит майхона ичра дайр пиридин ҳақ асрори
Ки, воиз хонақаҳда гоҳ дер афсона, гаҳ афсун.
Соғинма бодаға машъуфмен, эй муғбача, биллаҳ
Ки, усрук кўзларингнинг фитнаси қилмиш мени мафтун.
Навоий, олам аҳли гар вафосиз келди, май ичгил,
Анга чун чора йўқ, боре ўзунгни тутмағил маҳзун.
452

Эрур саргашта хоки тан аро мажнун кўйгул ҳар ён,
Тўн эткандек қуюндин жисмиға Мажнуни саргардон.
Ёланг жисмим кўруб онча бало тиғини ёндурдунг
Ки, захмим боғламоқтин эмди эрмастур таним урён.
Жунунум ҳайратиға ваҳш даврумға уруб ҳалқа,
Мушаъбид лаъбиға ҳангома аҳлидек бўлуб ҳайрон.
Менингдек тоза доғи захмидин қон ғарқидур лола,
Магарким доғини бағриға қўйди шуълаи ҳижрон.
Тузалди Нуҳнинг тўфонидин сўнг даҳру ашкимдин
Қиёмат ошкоро бўлди ул тўфону бу тўфон.
Ичиб гардунча соғар, кош андоқ бехуд ўлсамким,
Икинчи сурдин ҳам бўлмағай уйғонмағим имкон.
Жаҳон осойишин оллингда мушкил қилмаким, бордур
Тутай мушкил десанг — мушкил ва гар осон десанг —осон.
Кўп, эй гул, урма булбул жониға бедод хоринким,
Сену мендек гулу булбулни кўп ўткарди бу бўстон.
Навоий, қилма айб афғону фарёдимки, даврондин
Не бир фарёду ўн афғонки, юз фарёду минг афғон.
453

Ишқинг ўтиға қуруқ жисмим ўтун,
Кўнгул ахгардур анга, оҳ-тутун.
Тиғ ила ёрдиму кўксунгни, деманг,
Айламас тиғ ила худ ани бутун.
Рўзгорим қорариб зулфунгдин,
Тори умрумға тугун узра тугун.
Васл аро дебсен олурмен жонин,
Ҳажринг олмаймудурур англа бурун.
Ваъдаи васлин этар тонгла нетай,
Интизори мени ўлтурса букун.
Бода зарфи бошиға тиқмақ учун,
Соқиё, қолмади хирқамда юрун.
Ўйнаб ўлтурди Навоийни, кўринг,
Чини не эркин, агар будур ўюн.
454

Кўйида итлар мени гаҳ тирмабон, гаҳ тишлабон,
Заъфдин ўлганда бир-бирдин узарлар судрабон.
Мен киму қилмақ ҳавас анинг қўлидин муттако
Кўйида бас ётсам илгимни бошимға ёстабон.
Не жунундур, ваҳ, буким йиртуқ яқони чок этиб,
Ашким оққанда кулуб, турған замони йиғлабон.
Элни ғофил айлабон ўзни солурмен кўйига,
Ҳар тарафдин урсалар тош, ит масаллик қавлабон.
Тифли мактабдек қочиб борур яна ул ой сари,
Телба кўнглумни неча топиб кетурсам албадон.
Умр ўтуб бир учрабон ҳолимни сўрса, войким,
Айта олмасмен жавоб, ошуфта кўнглум тўхтабон.
Ҳазл кўнглум била ул шўху кўнглум тортар оҳ,
Тифлдекким, дуд этар ўт бирла ҳар дам ўйлабон.
Ақл учуб бехудлуғ айлармен, йўлуқсанг ногаҳон,
Кимсадекким, телбалик қилғай парийға учрабон.
Соқиё, муҳлик хуморим узриға солма қулоқ,
Бир қадаҳни оғзима қуйғил қулоғим тўлғабон.
Умр торин чун кесар даврон жафо тиғи била,
Жазм билгилким, анга бўлмас кўнгулни боғлабон.
Эй Навоий, чун замон аҳлиға асло йўқ вафо,
Топмағунг ҳаргиз вафо аҳли, аларни танлабон.
455

Жилваи қаддинг кўруб, сарви равондин ким десун?
Жавҳари лаълинг боринда нақди жондин ким десун?
Дўст кўюнда ватан чун туттилар аҳли висол,
Мен кеби овораи бехонумондин ким десун?
Кўп дема воизки, ул қадду лабу юз оллида,
Тўбию кавсар била ҳури жинондин ким десун?
Оғзи васфида дейилгай хурдадонлар, эй кўнгул,
Сен кеби маъдум, беному нишондин ким десун?
Бордурур ани юзунгдаким, қуёшта онча йўқ,
Сен боринда худ қуёшким бўлғай андин ким десун?
Ёрға ҳолин демакка онча яхши ёри бор,
Эй кўнгулким, яхши боқсанг, мен ёмондин ким десун?
Шайх анда жуз фано йўқ ҳар қаёндин ким десун?
Гаҳ замондин шиква, гаҳ али замон жаврин дема,
Бода ич, аҳли замон бирла замондин ким десун.
Гар Навоий деса ул юз гулшанидин қилма айб,
Демайин булбул ҳикоят гулситондин ким десун?
456

Буки зулфунг домиға кўнглум қуши урмиш ўзин,
Кўрмакинг эрди муроди, тикмагил боре кўзин.
То сени кўрдум, кўзумдин ўзлугум бўлди ниҳон
Ким, сени кўрса, яна кўрмас эмиш ҳаргиз ўзин.
Йўқки ошиқлик, сўзумдин фаҳм ўлур маъшуқлуқ,
Баски, дермен ўз-ўзум бирла анинг бир-бир сўзин.
Субҳи давлат талъати бошида дурри шабчароғ,
Тонг бошида кўр тулуъ эткан саодат юлдузин.
Хони ҳусни ичра сабзи хатти сабзу туз лаби,
Сен не огаҳ ул наими равзадин, тотмай тузин.
Баҳра хўрду хобдин ул топти, бу даврондаким,
Қилди эҳё кечасин, сойим кечурди кундузин.
Кўнглини истай Навоий бу сабабдин иттиким,
Ўз била қилғай икавлон ул ғариби ёлғузин.
457

Манга ҳар нечаким йўқ заҳра дам урмоқ висолингдин
Ва лекин ком олурмен улча мумкиндур хаёлингдин.
Вафо боғида туфроғ ўлдум, аммо, войким, тушмас
Гаҳе бир гул бу туфроғ устига саркаш ниҳолингдин.
Висолингдин кўнгул навмид эса, дардинг чекар невчун
Ки, андин доғи кўп навмидрокдур чун мисолингдин.
Ики зулфунг кўнгул доми, не янглиғ асрай ул қушни,
Ани тутмоққа жидд маълум ўлур чун «жим»у «дол»ингдин.
Начукким бўлса дил лафзиға нуқта «зул», бўлур ҳосил
Мазаллат икки айрилғон кўнгулга етти холингдин.
Латофат суйи ул юз, «жим» ила «лом» икки ёндин зулф„
Бу сўзни фаҳм айлар баҳравар бўлғон жамолингдин.
Тамаъ элдин вафо қилғон, судин ўт истадинг чиқмоқ,
Агар топсанг, доғи куйгунг бу савдои маҳолингдин.
Дуруст меҳр зарфида тўла ҳайвон суйи ичмак
Эмас ичканча дурд, эй муғбача, синған сафолингдин.
Навоий, гар бошинг гўй этса ул чобук, ёмон эрмас,
Ёмон будурки, эрмас воқиф ул саргашта ҳолингдин.
458

Қўнгулки, ҳар сари чок ўлди тиғи ҳижрондин,
Бир уйдурурки, топибдур шикаст ҳар ёндин.
Сиришким айлади афлок жавфини мамлу,
Киши не сўз дегай анинг қошида тўфондин.
Яқоси чокини Мажнуннинг асру кўп ўкма,
Уял бу кўкси уза чок жисми урёндин.
Хаёли кўнглум аро сокину паришонмен
Ки, ғайри гарди фано ёғмас ушбу вайрондин.
Бало ўқи кўзи ёғдурди, эй мусулмонлар,
Нелар келур манга ул икки номусулмондин.
Етур кўнгулга неча давр аёғи бирла нишот,
Неча малол санга етса аҳли даврондин.
Навоий, айтма, гар жон керактур, андин ўт,
Нединки ўтсам юз жондин, ўтмагум андин.
459

Ҳажр шоми баски сайли ашк оқиздим қайғудин,
Кўздин ўлдум ноумид ул навъким, кўз уйқудин.
Уз кўзунг бирла ўзунгни гарчи кўрдунг кўзгуда,
Кўзгу аксидек ва лекин музтарибмен кўзгудин.
Чок этиб ёнимки, кўргуздунг сўнгак дандонасин,
Бул-ажаб ҳолимға қилди заъф жисмим кулгудин.
Кўюнга борурда гоҳи ваҳм, гаҳ рашк ўлтурур,
Соя тебранса кейиндин, меҳр чиқса ўтрудин.
Қон ёшим сайлики тутмиш дашт бирла тоғни,
Арғувону лоладин ўзга не буткай ул судин.
Чарх мино соғаридин истама нўши ҳаёт,
Не учунким, бодаси мамзуж ўлубтур оғудин.
Масти ишқ ўлмиш Навоий, бермагил панд, эй ҳаким
Ким, магар соқий айилдурғай бу майнинг бехудин.
460

Чархдин жонимғадур юз тиғи қотил ҳар замон,
Даврдин жомимда минг заҳри ҳалоҳил ҳар замон.
Асру мушкилдурки, юз мушкил ғамимдин бирни чарх
Қилмайин ҳал, еткурур юз онча мушкил ҳар замон.
Умрида Фарҳоду Мажнун ҳосил этканча бало,
Ишқдин бордур мени маҳзунға ҳосил ҳар замон.
Ҳар замон кўнглумга ишқ афсонасин ёзмоқ не суд,
Чайқалиб дарёйи ғам айлар чу зойил ҳар замон.
Жаннати васл истаманг, аҳбобким, саҳросида
Бир томуғ эрмиш сафар аҳлиға манзил ҳар замон.
Сиҳҳатим тутмоқ вужуд имкони йўқтур, эй табиб
Ким, эрур жоним адам кўйига восил ҳар замон.
Деманг осойиш ҳадисинким, бўлур афлокдин
Юз балият ояти шаънимға нозил ҳар замон.
Даҳр аро йўқ нўшу юз минг ниш ҳар дам, эй рафиқ,
Етмагай йўқ нўш учун юз ниш оқил ҳар замон.
Бўлса юз жоним бериб ўлмакни олсам, муфт эрур,
Жонға мундоқким етар юз тиғи қотил ҳар замон.
То абад бўлсун жаҳон мулки анинг фармонида,
Юз жаҳонча мулк бу мулкига доҳил ҳар замон.
Эй Навоий, назм мулки чун сенингдур айлагил,
Шоҳ Ғозий васфи ичра тилни қойил ҳар замон.
461

Дема гулгундур либосим ашкнинг хунобидин,
Шуъладурким, ўртанурмен ҳажр ўтининг тобидин.
Кўзларин кофир десам йўқ, эй мусулмонлар, ажаб
Ким, иковлон юз эвурмишлар қоши меҳробидин.
Ғунчаи сероби ҳайвон чашмасидур гўйиё,
Анда су инмиш оқиб ҳар ён гули серобидин.
Қуш солиб сайд этмагилким, махласи йўқ беркишиб,
Жон қуши бошингға санчилған гажак қуллобидин.
Хўблар ошиқлариға меҳрин эткан чоғда арз,
Лофдур, ҳар неки сен дерсен муҳаббат бобидин.
Бодаи софу, ҳарифи содаю мушфиқ рафиқ,
Гар муяссар бўлса бас, оламда айш асбобидин.
Уйқудин кўз очмадинг, гўё ани бахтим кеби
Айладинг яғмо Навоий дидайи бехобидин.
462

Ҳар қатра қонки томди кўнгул тоза доғидин,
Бир тоза лола очти ғаминг ҳажр тоғидин.
Демон, ичинда хурда ниҳон қилди ғунчаким,
Лаълинг ғамида ўт чиқар анинг димоғидин.
Тенгдур шаҳу гадо хатиким, дуда бирдурур
Шаҳ базми шамъидин, доғи гулхан чароғидин.
Эрмас учуқ, шакарга ёпишти чибин пари,
Икки лабим била ани олсам дудоғидин.
Маст уйқу ичра топсаму бир кеча олмасам
Икки кўзумни тонгғача анинг аёғидин.
Гулда вафо йўқин қаю бир қушки англади,
Ҳаргиз вафо гули тиламас даҳр боғидин.
Доим юзунг хаёли Навоий кўзиндадур,
Ғойиб эмастурур пари анинг булоғидин.
463

Сиришким лаъли оташноку хатти мушкборидин,
Чиқарди дуд жоннинг ўт туташқан рўзгоридин.
Ел элтур хорнию сел хорони бил, эй булбул
Ки, ғам йўқ дашту тоғ аҳлиға Мажнун раҳгузоридин.
Сариғ коғазда жадвал машқидур шингарф ила ёхуд
Юзумда чекти хатлар ишқ гулгун ашк торидин.
Танимда доғ ила қонму экин ёхуд бу Мажнунни
Вуҳуш ўткарди судраб ишқ дашти лолазоридин.
Дема кун тушкача уйқуға қолмишким, оча олмас
Кўзин ё ноздин ёхуд сабуҳи май хуморидин.
Малойик ишқсиз гар эрди сен бор улки ҳажрингда,
Туташти барчаға ўт шуълаи ишқим шароридин.
Аёқ иззат била бос ергаким, ҳар сабзаву лола
Нишон бир юз гулидин айтуру бир хат ғуборидин.
Ажаб йўқ, дашт аро Мажнун қуюндек садқаси бўлмоқ,
Қаён бир ноқа кўрса соғиниб Лайли қаторидин.
Навоий истаган ёр ихтиёри бирла мақсудин,
Магарким кечкай ўз мақсуди бирла ихтиёридин.
464

Вафо йўлинда, эйким, топмадинг истаб асар мендин,
Дегайсен билганинг ул бевафо сўрса хабар мендин.
Танимда қаддингу лаълинг фироқи тийри боронин
Киши кўрса, гумон қилғайки, бутмиш найшакар мендин.
Жигаргун бўлди қасринг тоши лаълинг ҳажрида баским,
Сиришк ўрниға ҳажр оқизди қон бўлған жигар мендин.
Анингдек солди ишқинг шуъла жоним ичраким, шаксиз,
Малойик барча куйгай, кўкка тушса бир шарар мендин.
Бўлубмен ул париваш фурқатидин телба ит янглиғ,
Қаён юзлансам, эй аҳли салоҳ, айланг ҳазар мендин.
Килиб Фарҳоду Мажнун ишқи ўтин шарҳ, эй ровий,
Бўлуб гарми такаллум фориғ ўлмишсен магар мендин.
Не тонг, сиймоб янглиғ оқса кўздин сиймгун ашким
Ки, сиймоб айламиш ҳушу хирад бир сиймбар мендин.
Амал сарриштасин қилма мутаввал, келганин хуш кўр,
Тутунг аҳбоб, ёд ушбу каломи мухтасар мендин.
Жаҳону жонни тарк айлаб, анинг кўйига азм эттим,
Навоий, бас муносиб эрди бу янглиғ сафар мендин.
465

Йўқтурур мажлисда айше фурқатинг бедодидин
Юз фиғон, гар бўлмасам хурсанд васлинг ёдидин.
Нечаким тушсам йироқ бу маслаҳатқа, яхшиким,
Тинғасен ҳар кеча кўнглум нолаву фарёдидин.
Зулфу қаддинг фурқатидин неча қилсам гашти боғ,
Овуна олмон чаманнинг сунбулу шамшодидин.
Панд ила сабрим уйин, эй ақл, маъмур истама
Ким, қўнгармиш кўз ёшим сайли ани бунёдидин.
Деб эдинг жононсиз ўлсанг, жонинг олғум, эй ажал,
Жон фидонг, ар ваъдани ўткармасанг мийодидин.
Савмдин кўнглум қуши майл этти сую донаға,
Лекин оғзин боғладим, қўрқиб ажал сайёдидин.
Эй Навоий, кимдурур бу дайр аро аҳли нажот,
Улки чиқмас дайр пири амрию иршодидин...
466

Кўзгу ҳар дам судур ул рухсори оламсўздин,
Муз анингдекким эрир меҳри жаҳонафрўздин.
Юз очиб, билдирди қад бирла сочи тенг эрканин,
Зоҳир ўлғондек туну кун тенглиги наврўздин.
Истасангким, тиккасен юз пора кўнглум чокини,
Яхшироқ ҳеч игна йўқ ул новаки дилдўздин.
Ишқ гард эткан танимдин ҳажр ўти учқунлари,
Тир ҳар ён ламъа кўргузган кебидур тўздин.
Овладинг кўнглум, чу соид кўргузуб қовмақ недур,
Жавр ила кетмак чу келмас сайди дастомуздин.
Соқиё, даврон ғамидин ранжамен, кўнглум аро
Паст қил андуҳ ўтин жоми нишот андуздин.
Кеч, Навоий, жону кўнглунгдинки, йўқтур ишқ аро
Чора оҳи жонгудозу нолаи дилсўздин.
467

Эй мусулмонлар, фиғон ул кофири худкомдин
Ким, чиқарди кўкка афғон лашкари исломдин.
Лаъли руҳафзосидин бир бўса пайғом айлади,
Гарчи ёлғон эрди, мен жон топтим ул пайғомдин.
Зулфу рухсорингдин айру гарчи йўқ шомимға субҳ,
Шамъдек ҳар кеча то субҳ ўртанурмен шомдин.
Зулфидин кўнглумки махлас топти, бор ул телбаким,
Банддин қочмиш ваё қушким қутулмиш домдин.
Фурқат айёмидаким ёд этмас ул маҳваш мени,
Васл топсам, мен доғи ёд этмай ул айёмдин.
Жоми майда бўлди чун ул бут жамоли жилвагар,
Кофири ишқ ўлғамен, гар бош кўтарсам жомдин.
Дайр аро, эйким, Навоийдин тиларсен ному нанг,
Билким, ул бу ерга қочиб келди нангу номдин.
468

Васл этти ёр ваъда лаби жонфизосидин,
Гўё бу сўзни айтти жоним аросидин.
Гар кўрмадинг шафақ уза хуршид, эй кўнгул,
Эҳсос қил ани юзу гулгун қабосидин.
Мунглуғ кўнгулнинг оҳидин этмас рақиб ваҳм,
Йўқ итка бок ишқ гадойи асосидин.
Ишқ ичра ўлдум, оҳки, қутқармади мени,
Давр офати ул офати даврон жафосидин.
Оламни ҳажр зулмати тутқай, совурса ел
Куйган фатилани янги доғим қоросидин.
Чарх данида бодаи ғам тўлмиш, эй рафиқ,
Жуз ҳажр заҳри қилма тамаъ давр косидин.
Сабт ўлмаса, Навоий, ани назми зайлида,
Фаҳм айлар аҳли дард каломи адосидин.
469

Яна не чеҳраға ўт солди майки, ҳайронмен,
Яна не туррани ел очтиким, паришонмен.
Учурки, эй қуюн, ул ой бошиға эврулайин,
Бу дамки йўлида туфроқ бирла яксонмен.
Бири фусуну бири симёға ҳамл этарлар эл,
Чу заъфдин келибон кўзларига пинҳонмен.
Вуҳуш аро мени дашт ичра кўрди чун Мажнун,
Тасаввур эттиким, ул хайлға нигаҳбонмен.
Чу халқдин қочибон дайр сари юзландим,
Рафиқлар, билингиз, ваҳшийи биёбонмен.
Чу билмай элга вафо айладим — жафо кўрдум
Не суд эмди, агар нечаким пушаймонмен.
Навоий эмди қилурмен Ҳижоз оҳанги,
Соғинмағил янаким азими Хуросонмен.
470

Шаҳру кишвардин илик юб, хонумондин кечкамен,
Хонумондин ким десун, икки жаҳондин кечкамен.
Ҳар замон бошимға юз тиғи бало айлаб қабул,
Умрдин тортиб этак, биллаҳки, жондин кечкамен.
Шаҳру кишвар, хонумон, икки жаҳону, умру жон,
Худ не бўлғай, мунча юз ком ўлса, андин кечкамен.
Гар Скандар мулки бирла Хизр умри берсалар,
Уйла мулку буйла умри жовидондин кечкамен.
Мумкин эрмастур валек, эй меҳрибонларким, даме
Қилса юз бедод, ул номеҳрибондин кечкамен.
Воизо, айлаб енгиллик, нечаким кавсар майин
Мақтасанг, ҳошоки мен ратли гарондин кечкамен.
Эй Навоий, қон ёшим баҳр ўлди бу дам истасам
Ким, етай ул қотилимға, эмди қондин кечкамен.
471

Ҳар тарафким борур ағёр ила жонон талашурмен,
Чун ажал қасд қилур ўлмакима, жон талашурмен.
Ҳажр тиғ урса, талошимни ўлум хавфи соғинма
Ким, шаҳидинг бўлайин деб мени ҳайрон талашурмен.
Бошоқ устида талашқон кеби мазраъда гадолар,
Дашти ишқинг аро ушшоқ ила пайкон талашурмен.
Эй парий, чун кийик ўхшар ики кўзунга биайниҳ,
Бу жиҳатдин мени девона биёбон талашурмен.
Гарчи ағёрдин олмоғлиғ эмастур сени мумкин,
Турмоғумдур боқибон, ончаки имкон, талашурмен.
Аччиғим келгали кавсарни ачиғ бодаға таржиҳ,
Хирад аҳли чу қилурлар мени нодон, талашурмен.
Қўл солиб ҳажр ўтида ул киши янглиғки су ургай,
Эй Навоий, чу ошар шуълаи ҳижрон, талашурмен.
472

Оразинг нақшин кўнгул лавҳида тасвир эткамен,
Бўлмаса тақдир ани кўрмак, не тадбир эткамен.
Эй қора кўз, бўлмас ул юз шавқидин юздин бири,
Кўз қорасидин агар юз нома таҳрир эткамен.
Ёшурун қолғайму ишқим, буйлаким ул шўхдин
Чиқса бир сўз бехабар, юз қатла тақрир эткамен.
Не жунундур буки, ҳар тун ул париваш васлиға,
Юз хаёл айлаб, яна бориға тағйир эткамен.
Эйки, дерсен васл коминг бўлса, жон қилғил фидо,
Ул муяссар гар бўлур, мен худ не тақсир эткамен.
Ишқ азалдиндур насибим, носиҳо, манъ этмагил,
Манъ қилсанг ҳам, нетиб мен манъи тақдир эткамен.
Эй Навоий, нақди жон бергил дединг савдосиға,
Буйла савдо гар муяссар бўлса, тавфир эткамен.
473

Базм ичинда андоқ ул маҳваш хаёли бирламен
Ким, хаёл андоқ қилурменким, висоли бирламен.
Сўзлашурда ўз-ўзум бирла жунун аҳли кеби,
Ул париваш белу оғзи, қилу қоли бирламен.
Гаҳ кулуб, гоҳики йиғлармен хаёл айлаб ани,
Васли уммидию ҳижрони малоли бирламен.
Демагил майдин юзум рангин, қулоғимдур қизиқ
Ким, бу янглиғ ҳажр кожу гўшмоли бирламен.
Оғзию зулфи ғамидинким эрур ноламда мад,
Буйла мад тортарда анинг «миму» «доли» бирламен.
Соқиё, бир жоми май бирла мени девона қил
Ким, мушавваш ақл савдойи муҳоли бирламен.
Эй Навоий, ақл сари эмди бўлма раҳнамун
Ким, бўлуб девона, ишқи лоуболи бирламен.
474

Бир юзи ўтлуқ шарори ишқидин маҳрурмен,
Дўстлар, ўртансам, этманг айбким, маъзурмен.
Ишқини не суд пинҳон тут демактин, эй рафиқ,
Эмдиким ишқ ичра расволиқ била машҳурмен.
Мен киму уйқуға кўз юммоқ, чу йўқтур тоқатим,
Оразидин кўз юмуб очқунча гар маҳжурмен.
Не ажаб Фарҳоду Мажнун зикриким, бўлмиш унут,
Ким, мен эл ичра жунуну ишқ ила мазкурмен.
Оби ҳайвон ичмагаймен истабон дафъи хумор,
Менким ул майгун лаби жонбахшдин махмурмен.
Кимсага чун йўқтурур бу коргаҳда ихтиёр,
Йўқ манга айбу ҳунар, гар маст, агар мастурмен.
Эй Навоий, васл умидин ёқмоғил тўҳмат манга
Ким, мен ул маҳвашни бир кўрмак била масрурмен.
475

Азимат айлама, эй шўхи бехабар, ҳар ён,
Мени фироқинг аро қилма дарбадар ҳар ён.
Фироқ шомида анжум эмаски, оҳимнинг
Ўти шафақ бўлуб, ўлди жудо шарар ҳар ён.
Дема танимда янги доғларки, ишқинг ўти
Чу тушти кўнглум аро, айлади асар ҳар ён.
Юзунгда холлар эрмас, кўзунг ғазолидур
Ки, тушти нофасидин қатра мушки тар ҳар ён.
Кўрунг заиф таним теграсида жаври тошин,
Яғоч тубида сочилғон кеби самар ҳар ён.
Қадамни фақр тариқида ҳар тараф урма,
Туз уйла қатъки, бордур басе хатар ҳар ён.
Навоий учқали шавқунгда тиғи ҳажрингдин,
Алифлар англама жисмида, чиқти пар ҳар ён.
476

Соқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,
Юз ғамим дафъ айладингким, кўрмагайсен ғам юзин.
Уйла руҳафзо лабинг анфосидин топтим ҳаёт
Ким, гар ўлсам, кўрмагаймен Исою Маръям юзин.
Ёр меҳмон бўлмоқ эрмиш, боринг, эй жону кўнгул,
Истарамким кўрмагай, албатта, номаҳрам юзин.
Гар вафо аҳлиға олам зулм қилмас, бас недур,
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзин.
Тун эмас, баским, фалак жонимға қўймиш доғи зулм,
Ул тугонлар дуди тутмиш нилгун торам юзин.
Эйки, кўнглунг чоки бутти васлдин, шукр айлагил
Ким, менинг захмимдур улким кўрмамиш марҳам юзин.
Онча юзсизлик улустин кўрмишам, гар берса даст,
Истарамким, кўрмасам ҳаргиз бани одам юзин.
Баски, кўрмишмен қуёш юзлук улустин тийралик,
Дермен оҳим тийра қилса найири аъзам юзин.
Эй Навоий, тушса маст илгингга бир кун, ўпкасен
Ҳам қабоғин, ҳам сақоғин, ҳам дудоғин, ҳам юзин.
477

Минг ўтум бор, айлай олмасмен аён мингдин бирин,
Даҳр куйгай, зоҳир этсам ногаҳон мингдин бирин.
Минг тугон жисмимда кўрсанг, кўп таажжуб қилмаким,
Ичдагидин зоҳир айлабмен аён мингдин бирин.
Дема дардингни ниҳон тутқилки, юз минг дардни
Махфи этсам, қилмиш ўлғаймен ниҳон мингдин бирин.
Уйла юз минг пора кўнглумни паришон этти ҳажр
Ким, топа олмон тилаб мен нотавон мингдин бирин.
Гарчи қилди ҳажр ўти ўртанмакимни бирга минг,
Олам ўртангай, агар қилсам баён мингдин бирин.
Оҳким, аҳбобдин ҳар кимга айлаб минг вафо,
Топмадим яхши ўзумга мен ёмон мингдин бирин.
Эй Навоий, даҳр эли гар мингу гар бир тонима
Ким, вафолиғ айлай олмасмен гумон мингдин бирин.
478

Лабинг майи ҳавасидин мудом йиғлармен,
Пиёладек бўлубон талхком йиғлармен.
Ғаминг тунида куюб шамъдек саҳарға дегин,
Ўзумга уйқуни айлаб ҳаром, йиғлармен.
Ўзумни ҳар нимага кундуз айларам машғул,
Ғариб ҳолима, чун бўлди шом, йиғлармен.
Ториқти чарх йиғимдин, магарки билмас эди
Ки, дарди ҳажр замонин тамом, йиғлармен.
Хаёл ила анга деб, дам-бадам саломимни
Бериб ўз-ўзума, андин паём йиғлармен.
Бўлуб ичим тўла қон давр эли нифоқидин,
Сариғ узор ила андоқки жом йиғлармен.
Навоиё, яна бир лоларух фироқинда,
Кўзум ёшин қилибон лолафом, йиғлармен.
479

Гар деса кўз бирла рухсорин тамошо қилмайин,
Васлини найлаб кўнгул бирла таманно қилмайин,
Гавҳари ишқиға кўнглумни нетиб қилмай садаф,
Мунча баским кўзни ифшосиға дарё қилмайин,
Оҳ ўтию ашк сайлидин бўлур ер-кўк тўла,
Неча дермен ишқ асрорин ҳувайдо қилмайин.
Ўт тушуб кўнглумдаву кўксумда равзан захмидин,
Дудини анинг не янглиғ ошкоро қилмайин.
Ул парий ҳар жилвасида ақли кул шайдо бўлур,
Телбаликдиндур, десам кўнглумни шайдо қилмайин.
Қилмағил, эй шайх, усруклар унидин шикваким,
Маст ўлуб майхонада бўлмас алоло қилмайин.
Соқиё, андоқ тўла тут бодаким, бехуд бўлай,
Токи давр ошубиға бир лаҳза парво қилмайин.
Қилди ул кўз ёдидин кўнглум кийиклар сари майл,
Неча мен Мажнун дедимким, азми саҳро қилмайин.
Эй Навоий, оламоро ҳусн невчун очти ёр,
Бўлмас эмди ўзни олам ичра расво қилмайин.
480

Қил бу ён жавлонки, жонни хоксоринг айлайин,
Бошинга эврулгали қўпқон ғуборинг айлайин.
Бу баҳона бирла чунким жонни садқанг айладим,
Ақлу ҳушу сабр нақдин ҳам нисоринг айлайин.
Юз агар очсанг, назарнинг қушларин сайдинг қилай,
Ўқ агар отсанг, кўнгул сайдин шикоринг айлайин.
Қочиб эл наззорасидин гар кирарсен аксдек,
Кўзгудек кўнглумни темурдин ҳисоринг айлайин.
Сен лабингдин жон бериб, васлингдин элнинг кўнглин ол,
Мен ҳазин жону кўнгулни хору зоринг айлайин.
Хонақаҳда, эйки, ўзлук жомидин махмурсен.
Кир фано дайриғаким, дафъи хуморинг айлайин.
Тўлса паймонинг, Навоий, дайр аро май бирла юб,
Бошининг хум кирпичин хишти мазоринг айлайин.
481

Оҳу вовайлоки, олам аҳлининг бадҳолимен,
Ҳар нафас бир дарду меҳнат хайлининг помолимен.
Кўздин оққон тийра қоним зоржисмимни бўяб
Ким, қурубтур хома янглиғдурмен анинг нолимен.
Токи кўнглум иттию фориғ бўлубмен дардидин,
Ишқ аро кўнглин итурган хайли фориғболимен.
Баски бедодинг юкин тортиб қадим бўлмиш нигун,
Гўйи ул бедоднинг остида қолғон долимен.
Руҳи Мажнуннинг магар жисмим аро қилмиш хулул,
Буйлаким, заъфу жунун бирла анинг тимсолимен.
Ишқ аро васл истамон, қонимни то қилдим ҳалол,
Ҳар неким ишқ аҳлиға мушкулдурур, ҳаллолимен.
Ёр ила ушшоқу мен маҳжур ҳолим сўрмаким,
Эй Навоий, бу жамоатнинг хароб аҳволимен.
482

Жонға ҳар дам ишқидин юз минг бало кам истамон,
Ўзгага минг йил ўтуб, юздин бирин ҳам истамон.
Ёр чун истарки, ғамнок ўлғамен ҳижронидин,
Не ажаб гар васлидин кўнглумни хуррам истамон.
Тиғи ишқинг захмидин жоним бир осойишдадур
Ким, агар юз қатла ўлсам, доғи марҳам истамон.
Дев сийратлар била кўрсам не ҳол ўлғай манга,
Ул парийға чун малак хайлини ҳамдам истамон.
Не таҳаммул, гар юзига тушса номаҳрам кўзи
Ўз кўзумни айни ғайратдин чу маҳрам истамон.
Онча эл жаврин кўруб менким тилармен фардлиқ,
Бўлса ёре ҳам вафолиқ, жинси одам истамон.
Эй Навоий, ишқ агар оламға расво қилмаса,
Мен худ ўзни куч била расвойи олам истамон.
483

Ўлтурур кўйида ишқ аҳлин алолоси учун,
Шоҳ қатл эткан кеби итларни ғавғоси учун.
Тийра зулфидин кўнгул рухсорин айлар орзу,
Гўйиё равшан су истар дафъи савдоси учун.
Чун бўлур ҳар тун шабистон ичра шамъи анжуман,
Хайли анжум эврулур ул ой тамошоси учун.
Қаддида гулгун либос эрмаски, устоди азал
Барги гулдин ҳулла қилмиш сарви раъноси учун.
Зулфи занжириға ҳаддим йўқ, ити занжири ҳам
Яхшидур, қайд этса бу мажнуни шайдоси учун.
То тирикдурсен, қадаҳ даврин ғанимат тутки, чарх,
Эврулур тегрангга нақди умр яғмоси учун.
Эй Навоий, тарки дунё айла, иззат истасанг
Ким, мазаллат келди саъй анинг таманноси учун.
484

Масканим ҳижронда бўлса эрди Марви шоҳжон,
Бергай эрди ҳажрдин ўлсам, танимға шоҳ жон.
Рашкдин жону кўнгул бир-бирга душман бўлдиким,
Гоҳ васлингни кўнгул айлар таманно, гоҳ жон.
Нома сабт айларда чиқти жон, вале куйди кўнгул
Ким, қошингға нома бирла бормағай ҳамроҳ жон.
Жон била кўнглумни асрармен фидо айлай дебон,
Йўқса эрмас ҳам кўнгул матлубу ҳам дилхоҳ жон.
Ғайрдин холи висолингни тилармен, оҳким,
Кўрмагай кўз, бўлмағай воқиф кўнгул, огоҳ жон.
Фурқатингда бода қўймас ўлгаликим, қайтарур,
Чиққали оғзим сари майл айласа ногоҳ жон.
Эй Навоий, уйла жон оғзимга етмишким, чиқар,
Фурқатида ҳар неча оҳиста чексам оҳ, жон.
485

Йўқ дамеким, ул қуёш ёдида фарёд айламон,
Айламон фарёдким, гардунни барбод айламон.
Нола қилмонким, халойиқ кўнглини қилмон ҳазин,
Навҳа чекмон эл ароким, элни ношод айламон.
Оразу қадди хаёли бас менга, эй боғбон,
Гул сари қилмон тамошо, майли шамшод айламон.
Қўйма юз ҳуру парий васфиға, эй ровийки, мен,
Қиблаи жон ғайри ул ҳури паризод айламон.
Айламон маъмур ақлу сабр ила кўнглум уйин,
Чун мени бузди, мен ул вайронни обод айламон.
Ҳар неча қилдим вафо, кўргуздилар жавр, эй кўнгул,
Айб қилма, гар замон абносидин ёд айламон.
Эй Навоий, тарки ишқ этким, қутулсам мен доғи,
Кимсага кўнглумни мундин нари муътод айламон.
486

Кўз била қошинг аро ул холи мушки нобдин,
Нуқта кофир узра тушмиш ё қуйи меҳробдин.
Ул оғиз оллидаким ҳар лаълидур оби ҳаёт,
Номуносибдур демак сўз ғунчаи серобдин.
Уйлаким, зулфунг ғамин оламға тарқатмиш насим,
Не ажаб, судралса юз жон бўйни ҳар қуллобдин.
Нуқтаи мавҳум эрур оғзинг, нетиб ком истайин
Ким, таматтуъ касб қилди жавҳари ноёбдин.
Ҳажр тобу печидин қисқарди умрум риштаси
Тор ул янглиғки бўлғай қисқа печу тобдин.
Олам асбобидин ўт, гар истасанг кўнглунгни жамъ
Ким, паришонлиғдин ўзга етмас ул асбобдин.
Эй Навоий, ёр кўйида қора туфроқ аро
Қолибон ортуқ кўрармен бистари синжобдин.
487

Неча ғамим ўтин аҳли замонға еткурайин,
Шарору дудидин анинг осмонға еткурайин.
Қадам бошимдин этиб куйи азми қилдимким,
Бу макр ила ани ул остонға еткурайин.
Лабингға май била нўши ҳаёт еткандек,
Анинг хаёлини мен доғи жонға еткурайин.
Кўнгул чу кўйида гум бўлди, не кўнгул бирла
Ўзумни ком тилай гулситонға еткурайин.
Кўнгулни истаю вайрон баданға элтурмен
Ки, хонумонини бехонумонға еткурайин.
Жаҳонда фитнадур айлаб суроғ майхона,
Ўзумни саъй ила дорул-амонға еткурайин.
Навоий оҳи санга заъфдин чу етмас, кел
Ки, васлдин мадад ул нотавонға еткурайин.
488

Ишқ ичра қани мен кеби зеру забар ўлған
Ҳар кимки йўқ андин батар, андин батар ўлған.
Чун дилбари кирпиклар ўқи ҳар сари отқан,
Аъзоси аро ҳар саримў ништар ўлған.
Менмен лаби жонбахшинг учун лаъл масаллик,
Бағри тешилиб, ғарқаи хуни жигар ўлған.
Деҳқон деки, мендек яна даврон чаманида
Ким кўрди вафо нахлиға ҳижрон самар ўлған.
Жисми шарар айрилмоқ ила билки туганди,
Кўнглида муҳаббат шараридин асар ўлған.
Маст улки, жаҳон меҳнатидин топти фароғат,
Давронға келиб кетканидин бехабар ўлған.
Фақр ичра, не тонг, ўзлукидин кечса Навоий,
Фард ўлди фано шевасидин баҳравар ўлған.
489

Ой ботти мунфаил бўлубон ул жамолдин,
Шоядки, чиқмағай яна бу инфиолдин.
Зулфунг хаёли кўнглум уйи ичра тўлғали
Холи эмастурур нафасе ул хаёлдин.
Ким кўрди ҳусн боғида сарве қадинг кеби
Ҳаргиз тажовуз айламаган эътидолдин.
Сабрим уйини йиқса қадинг нахли, тонг эмас,
Ҳаргиз сутунким айлади наврас ниҳолдин?
Дардоки, ўлдуму анга дардимни демадим,
Кўнглин мукаддар айламайин деб малолдин.
Юз жон бериб, вафо бани одамда топмадинг,
Кеч эмди, эй кўнгул, бу хаёли маҳолдин.
Хурсандлиқ Навоийғадур бу умид ила
Ким, васли тошқори худ эмас эҳтимолдин.
490

Рахшингки, хиром ичра ўтар кабки даридин,
Истармен анинг наълини товус паридин.
Ўтган йўлида наълидин ўт жонима тушти,
Жонимға нелар келди анинг раҳгузаридин.
Гулгунмудурур ё жулини айлади ул навъ,
Хайёти фалак санъати гулбарги таридин.
Гулрухлар аро чунки сўрарсен, хабар айтур
Эскан гулу сарв узра насими саҳаридин.
Отинки, парий чеҳра дединг, сендадур ул от,
Англар кишиким, ори эмас табъ асаридин.
Неҳожат эди суръат анга, мунчаки ошиқ
Кўзни юмубон очқуча ўткай назаридин.
Мужгон била истар қашиғай суртуб анга кўз,
Фаҳм ўлса Навоийға ризо сиймбаридин.
491

Куйдум ғами ишқимни аён айламакимдин,
Чеккай эдилар кош тилимни кўмакимдин.
Бир лоладурурким, ичида доғи ниҳондур,
Ҳар қонки томар доғи ниҳони юракимдин.
Дашт ичра жунун аҳлиға бўлди алами ишқ,
Ҳар хор уза парголаки қолди этакимдин.
Ишқ ичра тирикликда паришонлиғим англар,
Кўрган киши саҳрода ёйилғон сўнгакимдин.
Мажнундек элармен этаким бирла чу туфроқ,
Гўёки фано гарди ёғар ул элакимдин.
Ҳасрат иликин тишлаб ичармен ғамидин қон,
Айшимни хаёл эт бу майю ул газагимдин.
Ҳажрида Навоий кеби матлубум эмас умр,
Ҳар кимни тилармен чу йироқмен миракимдин.
492

Киши ойирса бир бедилни ёри дилпазиридин,
Умид улким, айирғай тенгри ани ногузиридин.
Агарчи мен асири бўлдум ул бадмеҳрнинг, ё раб,
Жудо қилма асирин андину ани асиридин.
Деб эрмишким, замиримда анга зулм айламак йўқтур,
Чиқарғил, ё раб, ушбу зулмни анинг замиридин.
Димоғим топмасун мақсуд иси, гар кўни туфроғин
Топиб, ани муаттар истасам жаннат абиридин.
Мену, қон ютмоғу майхона туфроғи, деманг зинҳор
Манга Жамшид жоми бирла Афридун сариридин.
Очилди чун эшиклар дайрға, май ичмай ўлдум маст,
Нечукким аҳли раҳмат жаннат абвоби сариридин.
Навоий шодмондур барча, гар ўлтургали ул шаҳ
Қилибтур ёд аҳли ишқ аро ушбу фақиридин.
493

Келса бир кун, неча кун келмаслигидин лолмен,
Бир кун ўз ҳолимда бўлсам, неча кун беҳолмен.
Неча кунким келмаса, айлар ўлум ҳоли мени,
Келса бир кун ўлтурур, бу ишвалардин лолмен.
Йўлида туфроғ агар бўлдум, ғараз побўсидур,
Бўлса бу комим раво, ғам йўқ агар помолмен.
Дилбарим Ширин била Лайлиға гар ақрон эса,
Мен доғи Мажнун бирла Фарҳодға амсолмен.
Ҳинду ўлдум, ҳажр эткач рўзгоримни қора,
Ё балоға нуқта, ё андуҳ юзига холмен.
Соқиё, ҳижрон ғами туғёндадур, лутф айлаким,
Дам-бадам ошуфтаи бир жоми моломолмен.
Эй Навоий, бошима кўрким нелар келтурди ишқ,
Пири ақл эрдим, бу дам бозичаи атфолмен.
494

Ул парий маҳжуб бўлғай деб мени девонадин,
Чуғздек чиқмон туну кун гўшаи вайронадин.
Ошнолар таъни ишқида ҳалок айлар мени,
Мунча шиддатлиқ эмас, неким келур бегонадин.
Айтсамким, садқанг ўлдум, нега куйдурдинг мени?
Дерки, бу мушкулни фаҳм эт шамъ ила парвонадин.
Ёр меҳмон бўлса, бермасмен ризо, чун бир нафас
Меҳнату ғам хайли чиқмаслар бизинг кошонадин.
Чунки ёйилди ҳаводис фитнаси ҳар гўшада,
Маслаҳат эрмаски чиқсам гўшаи майхонадин.
Мен ичиб майхонада май, жаннату кавсар сўзин
Воиз айтиб, бўлмади кўнгли малул афсонадин.
Бир парийдин гар санга банди жунун тушти, не тонг,
Эй Навоий, қочмағай девоналар зулонадин,
495

Неча кўрган сойи ажзим жавр оғоз эткасен,
Англаған сойи ниёзим шиддатин ноз эткасен.
Мумкин эрмас чун қуёш васли кеча хуффошқа,
Эй кўнгул, ул ён неча ҳижронда парвоз эткасен.
Бўлса ҳаддим, дер эдим оллингда кўнглум розини,
Ғайрни рағмимға гарчи маҳрами роз эткасен.
Лаъли ул кофирнинг элга жон бағишлар, эй Масиҳ,
Неча анфосинг била даъвою эъжоз эткасен.
Дам-бадам шавқум санга кўпракдур, аммо сабрим оз,
Гарчи сен бедодни кўп, меҳрни оз эткасен.
Эй фалак, зулму ситам ичра ўз овозинг учун,
Неча бизга ҳар замон бир иш саровоз эткасен.
Эй муғанний, баски йиғлатғайсен элни базм аро,
Гар Навоий оҳи бирла нағмани соз эткасен.
496

Қориған чоғда бир маҳваш йигит шайдоси бўлмишмен
Ки, ишқидин қари бирла йигит расвоси бўлмишмен.
Қуюндек пўяда майдон манга гаҳ тоғ эрур, гаҳ дашт,
Магар Мажнун била Фарҳоднинг ҳампоси бўлмишмен.
Бағирдин итларига тўъма қон ёшимни май қилдим,
Жунун базми аро ул хайли базми ороси бўлмишмен.
Мени кўргач бўлур ишқ аҳли мажнун, берма панд эй ақл,
Чу мен девонларнинг мояйи савдоси бўлмишмен.
Бўлур ишқ аҳли таълим олсалар девоналиғ мендин,
Нединким, мен бу нодон хайилнинг доноси бўлмишмен.
Деманг аҳли хирад ишқу жунун савдосидин чиқким,
Мени бехонумон бу даштнинг насноси бўлмишмен.
Навоийдек қориғанда йигит бўлсам тонг эрмаским,
Қориған чоғда бир маҳваш йигит шайдоси бўлмишмен.
497

Кеча асру музтар эрдим, ваҳки, шайдомен букун,
Тун худ ўтти, лек онсиз ношикибомен букун.
Не сўзумни фаҳм этарлар эл, не мен элнинг сўзин,
Билмон элнию ўзумни — асру расвомен букун.
Рўзгорим зулфу, холу хаттидин бўлмиш қора,
Эй хирад аҳли, билингким, маҳз савдомен букун.
Элга жон бермакка чиқти, гўйиёким рашкдин,
Ўлмагай оллида анинг кимса иллоҳ мен букун.
Мултафитдур элга, мен маҳрум, бу дамким чекиб
Тиғ, истар бир киши қатлин, мен овлимен букун.
Эй кўнгул, сен онсиз эрмассен даме, бу дамки мен
Васлиға еттим, сен ўлғунг оллида ё мен букун.
Йўқтурур Фарҳод ила Мажнун магарким билдилар,
Тоғча андуҳи бирла даштпаймомен букун.
Ул парий ишқида ўзлук тарки туттим, соқиё,
Бодаким, девона бўлмоққа муҳайёмен букун.
Дўстлар, қочинг Навоийдинки, зулми ҳажр аро,
Дарди дил айтурдин элга меҳнатафзомен букун.
498

Тугун бир-бир демон, юз-юз мусалсал зулфи торидин,
Нишондурлар саросар мўр хайлининг қаторидин.
Юзи гул, зулфи сунбул, оғзи ғунча, қомати савсан,
Назоҳатда уятлиғдур беҳишт анинг баҳоридин.
Ҳаводис шоми солса рўзгор ичра паришонлиғ,
Нишон бил зулфида кўнглум паришон рўзгоридин.
Ани кўргач неча ишқим ёшурсам, халқ англарлар
Кўнгулнинг изтиробидин, баданнинг изтироридин.
Мен онсиз туфроғ ўлдум, эй сабо, сен раҳм этиб боре,
Қотиштур кўйининг туфроғиға жисмим ғуборидин.
Мени ишқ ила расво қилдиким, эмас менинг сари,
Насиме келса ногаҳ офият мулку диёридин.
Бу дайр ичра фано расмин биравким ихтиёр эткай,
Кушод имкони йўқтур кечмайин ул ихтиёридин.
Майи васл, эйки, нўш айлаб, ўзунгни айладинг сархуш,
Гуворо бўлсун, ар бийм ўлмаса бу май хуморидин.
Навоий сабру ишқидин ул ой фориғдурур, яъни
Хабар йўқтур анга бу бенавонинг йўқу боридин.
499

Кўрса не фикри таним захмию кўнглум куйганин,
Улки наълу доғдин ҳайф этмас ўз нозук танин.
Қайда кўрсун, кўрса не қилсун ёқам чоки асар,
Мастлиғдин улки ҳар дам чок этар пироҳанин.
Хирмани сабрим куярдин не ғам ул кофирғаким,
Ўт солибтур бодадин, кўргил жамоли ҳирманин.
Гарчи ранжим саъб эрур, ваҳ, қайда парво айласун,
Қотилеким, кўрди тиргузмакча ўлтурмак фанин.
Англағач қатл айлар эрди, шукрким, билмас киши
Базми ғавғоси аро аҳли мусибат шеванин.
Неча тавсанлиқ сукун андин бурунроқ кўзлаким,
Олмағай коме, неча сурсанг йигитлик тавсанин.
Гулшани ишратқа сиз азм айлангиз, эй аҳли айш
Ким, Навоий бас оғир олмиш мазаллат гулханин.
500

Кирпикимдур ашк қони бирла шоҳи арғувон,
Раҳм қил, эй арғувони ранг тўнлуқ навжувон.
Ул ики кўздурму ё ишқингда айни заъфдин
Гўшаи гулзор аро ётмишлар икки нотавон.
Дуди оҳимни шарарлар бирла кўрган соғинур
Ким, етишти дард мулкидин юз ўтлуғ корвон.
То лабинг нақши кўзумда лаългун ашким кеби
Тутти ер, ҳайвон зулоли юз сари қилдим равон.
Шод эдим ҳусн аҳли онидин, қани ул аҳли ҳусн,
Эй кўнгул, мен ғофилу эрмиш ғанимат ул авон.
Эй висол аҳли, сизу иззат бисоти узра айш
Ким, етибдур бизга қисмат ишқдин ҳажру ҳавон.
Эй Навоий, ёр агар зулм этса, шаҳға қил дуо
Ким, анга тобиъдурур адл ичра юз Нўширавон.
501

Ёзарда ишқинг ўтин секрир оҳимдин шарар ҳар ён,
Варақда нуқталар ийнак шарарлардин асар ҳар ён.
Рақиб илги жафо тоши кўп отса, боис оҳимдур,
Анингдекким, итик ел шохидин сочқай самар ҳар ён.
Дам урмассен, лабинг ширинлиғин васф айласам, гўё
Ики лаълингни бир-бирга ёпиштурди шакар ҳар ён.
Кўкарган доғидур ғам тошларининг хаста жисмимда,
Қуруғ шох узра чирмашиб очилғай нилуфар ҳар ён.
Суда гул барглар оққон масаллик лаъли ҳажринда,
Оқар ашким аро ҳар қатра қон бўлған жигар ҳар ён.
Кўнгулда ўҳларингдин бар есам бир кун, ажаб эрмас,
Мунунгдеккнм бу боғ атрофида эктинг шажар ҳар ён.
Белинг сарриштасиға мубтало бўлғон кўнгул сайди,
Кийикдекдурки, маҳкам айламиш йўлин камар ҳар ён.
Не муҳлик водий эрмиш Каъбаи мақсад биёбони
Ки, адно мўрдин бор аждаҳоларға хатар ҳар ён.
Навоий риштаи зуҳди узулса, қилмангиз ҳайрат.
Мунунгдекким ани усрук чекар бир сиймбар ҳар ён.
502

Ичимдаги ёшурун ғамки, айта олмасмен,
Бир ўт солур манга ҳар дамки, айта олмасмен.
Ғамики, ўлсам эмас айта олмағи мумкин.
Агарчи ўлтурур ул ҳамки, айта олмасмен.
Десамки, дардини дей, ишқи илги бўғзумни
Тутар анинг кеби маҳкамки, айта олмасмен.
Не нукта ишқдин айтай десам, мени ул шўх
Қилур анинг кеби мулзамки, айта олмасмен.
Ғаминг ниҳон мени ўлтурди зулм тиғи била,
Эрур букун манга мотамки, айта олмасмен.
Кетур пиёлаки, иш сиррини ҳакими азал
Анингдек айлади мубҳамки, айта олмасмен.
Навоий айтсун ўз дардиники, дард мени
Қилибтур ул сифат абкамки, айта олмасмен.
503

Кўнгул тошлар қорасин доғларким, қўйди ғам ҳар ёнг
Жунун ифротидин девона сочқондек дирам ҳар ён.
Мен ашк ичра чўмуб, ҳар тун қилиб ҳамсоялар ошуб,
Менинг ҳолимға йўқ ўткан учун уйларга нам ҳар ён.
Эрур ҳар сари ушшоқ оҳидин, мендин эмас буким,
Бўлур нахли қадиға жилва айлар чоғда хам ҳар ён.
Булутқа ҳумрат эрмас меҳрдин, балким тутошибдур,
Момуқдек баски чиқти оҳим ўтидин алам ҳар ён.
Бўлур қон мушки, ишқинг мушкини қон эттиким, бўлмиш
Қора шанжарф, ҳолим ёзғали қўйсам қалам ҳар ён.
Итибтур телба кўнглум ҳар тараф, эй ишқу дард, истанг,
Сўрайин ул париваш кўйида мен хаста ҳам ҳар ён.
Не водий қатъи қилмоқдур, фано дайрида сокин бўл
Ки, қай равзанға қўйсанг кўз бўлур маръий ҳарам ҳар ён.
Даме ўксутмагил, ё раб, харобот аҳли ғавғосин
Ки, ул ундин кудурат қушлариға бўлди рам ҳар ён.
Навоийдек қадам майхонада беркит сутун янглиғ,
Десанг оллингға юз ғам келмагай, қўйсанг қадамҳар ён.
504

Аҳд қилдим, ишқ лафзин тилга мазкур этмайин,
Тил неким, хомам тилидин доғи мастур этмайин.
Барча элга фитна бўлған кўзга мафтун бўлмайин,
Ҳар киши наззора айлар юзни манзур этмайин.
Ишқ куфри бирла тақво хонақоҳин бузмайин,
Бут хаёлиднн кўнгул дайрини маъмур этмайин.
Ҳар кеча бир лаб майи васлидин этмай жонни маст,
Ҳар кун анинг ҳажрида кўнглумни махмур этмайин.
Гар чидай олмай кўнгул берсам бировга ногаҳон,
Бори эл ичра чидай олғанча машҳур этмайин.
Ишқу май анжоми чун ҳажр ўлди, қўй, эй шайхким,
Ўзни бу иқболдин куч бирла маҳжур этмайин.
Зулм ила эл жониға ўт ёқма, эйким, шоҳсен,
Гар десанг дўзах ўтиға жонни маҳрур этмайин.
Гарчи маъзур ўлди маъмур, эй Навоий, ўзни мен
Дўст маъмур айлаган хидматда маъзур этмайин.
505

Музайян қилма мармар тоши бирла туфроғим бошин
Ки, кўнглум дуди Машҳад тоши айлар машҳадим тошин.
Булут бирла ёғин эрмаски, ул ой ҳажрида ҳар дам
Тия олмон дамим дудин, йиға олмон кўзум ёшин.
Азал наққошиким чекти янги ой нақшини, гўё
Қалам соф айлар эрди сизғали ул дилрабо қошин.
Қувонди шайх зикри ҳалқасидин найласун мискин,
Алоло ичра кўрмайдур маломат кўйи авбошин.
Халойиқ ўлганимни бахтим уйқуси соғинмишлар,
Нечукким тонимаслар тавъамоннинг кўрса қардошин.
Сочинг фикрига то туштум, мусалсал бўлди ул савдо,
Қачон билдим мен ул сарриштанинг бу навъ чирмошин.
Жаҳонни куйдурур, эй муғбача, паймонаи лаълинг,
Магар кўнглум ўти бирла қизитмишлар анинг дошин.
Ажаб меҳру шафақ эрмасмудурким, топмади ҳаргиз
Хирад бу тоқ меъморин, назар ул шамса наққошин.
Навоий, хонақаҳда хирқаву сажжоданг ўлмиш қайд,
Булардин махлас истарсен, фано дайри сари ёшин.
Вов Ҳарфининг Вилоят Афзойларининг Вақоейи «Бадоеъ»дин
506

Сужуд этар қуёш оллинда уйлаким ҳинду,
Юзунг қошинда қуёш ло илоҳа иллоҳу.
Қуёш юзига боқардин назар эрур ожиз,
Юзунгдин этти магар акс зоҳир ул кўзгу.
Юзунг нишониға ҳар зарра гар эмас толиб,
Қуёш жамолиға заррот невчун этти ғулу.
Магар тажаллий ҳуснунгға мазҳар ўлди қуёш
Ки, зоҳир айлади онча жило била ёғду.
Юзунг хижолатидин меҳр ила сарғормиш
Ки, субҳ айлар анинг заъфаронидин кулгу.
Юзунгни тушта кўрар мумкин ўлса, истармен
Анингдек уйқуки, андин сўнг ўлмағай уйқу.
Навоий, иста висолин, биҳишт истамагил,
Киши биҳишт боринда тамуғни истарму?
507

Не ажаб, гар қилмасам гул рангу бўйин орзу
Ким, эрур андин димоғим ичра ўт, кўзумда — су.
Сарвни ҳам истамонким, кўзга андин ўқдурур,
Кимса бир ўқни кўзига қайда қилғай орзу.
Гулжабинлик сарвқад моҳим керак, йўқ сарву гул,
Ул юзу қадсиз манга не ул керакликдур, не бу.
Қомату рухсори комимдур, йўқ эрса боғ аро
Ҳар тараф кўп саф тузатгай сарву гул қилғай ғулу.
Сарвқадлар бирла гул рухсорини кўп истадим,
Ул қаду юздин йироқ кўнглумга таскин бўлдиму?
Азми дайр этсанг, қилиб ғусли тариқат, гом қўй,
Лекин аввал дин ила исломдин илгингни ю.
Эй Навоий, даҳр бўстонида кўптур лавну атр,
Лек йўқ меҳру вафодин анда мутлақ рангу бў.
508

Юзунга ошуфта қошлар бўлмаса ошиқ нағу,
Бўлдилар ҳар қайси бир девонаи жўлида мў.
Бўлмаса девона, бас, не важҳдин занжир этиб,
Келтурубтурсен аёғи сари зулфи мушкбў.
Ул арақнок оташин рухсоринга майл эттилар,
Телбалар мойил бўлурлар, кўрсалар ўт бирла су.
Телба эрмас, балки икки ҳиндуи соҳирдурур,
Бош қўшиб афсун учун гўё қилурлар гуфтугў.
Ё тамошо қилғали, ё сеҳр таълим олғали,
Зулфининг ҳиндулари ҳар саридин қилмиш ғулу.
Шўхларнинг қошлариға, эй кўнгул, майл этмаким,
Офият кўйига ҳожиблардур икки рўбарў.
Қошиға тушкан гириҳлар бирла кўнглунг боғламиш,
Эй Навоий, ишқини тарк айладим деб бўлдиму?
509

Рўзада лаб ташналиғдин қилди заъф ул моҳрў,
Жон берурмен лаълиға то бўлғуси жонимда су.
Лаълиға су орзу бўлмиш сусизлиғ тобидин
Ким, кўрубтур чашмайи ҳайвон су қилмоқ орзу.
Истарам ул гулни серобу буким беоб эрур,
Хаста кўнглум ғунчадек қон боғланибдур тўбатў.
Мен солай оҳим била оламға зулмат, эй Хизр,
Сен су кинича югур чашманг сари олиб сабу.
Заъфдин ҳар дам қуёшим ҳушидин ғойиб бўлур,
Кўз солинг тенгри учун хуршид ғойиб бўлдиму.
Риндлиғдин зоҳид ҳушк ўлди ул ой рўзада,
Гарчи зуҳд аҳлин харобат ичра қилди кўбакў.
Эй Навоий, ҳар дам ул ой заъфдин беҳол эрур,
Ҳеч билмон ким не қилғаймен ажаб ҳол ўлди бу.
510

Хатинг эрмас, гул узра сабзаи боғи Эрамдур бу,
Не сабза, кун юзида тун саводидин рақамдур бу.
Гар оҳим шуъласи ўтти қуёштин, тонг йўқ, эй маҳваш,
Сен аҳли ҳусн аро шаҳлиғ учун чеккан аламдур бу.
Латофат суйидин тўлмиш занахдонинг чаҳи гўё,
Тарашшух айлаган кун чашмасидин барча намдур бу.
Жафо доғин қўйибким жоним олдинг, асрасам, тонг йўқ,
Ниҳон кўксум ароким, жон бериб топқан дирамдур бу.
Иложимдин бўлуб ожиз дедилар ҳикмат аҳликим,
Ғарибу хаста йўқким, ошиқу девона ҳамдур бу.
Бутеким куч била чекти бошимни саждаға эмди,
Вафодин бош чекар, кўргилки, не саркаш санамдур бу.
Олиб дин нақди пири дайрким, қилди мени сархуш,
Кўрунг, охир не камлик ўтрусида не карамдур бу.
Қадаҳ даврини хуш тут, чарх жаврин боқма, эй соқий
Ки, ул тутқоч вужуд, албатта, билким калъадамдур бу.
Навоий, ғофил ўлма, ул санамнинг қасрин айлансанг,
Самад зикрини мазкур айлаким, тавфи ҳарамдур бу.
511

Кўп қочар ёр, ани кўп қилсам мени зор орзу,
Анда бисёр ижтинобу менда бисёр орзу.
Куфри зулфи орзусидин берурмен нақди дин,
Ким кўрубтур, эй мусулмонлар, бу миқдор орзу.
То кўзунг айни таносибдин манга қилғай назар,
Кечаю кундуз қилурмен ўзни бемор орзу.
Чун эрур ҳар тори зулфунг риштаи жон, бас не тонг,
Жон қушин ул дом аро қилсам гирифтор орзу.
Жаннат ўлса масканим кўюнг тилармен уйлаким,
Дўзах аҳли айлагай жаннатқа изҳор орзу.
Боғ тавфидин ғараз андоқки бўлғай сарву гул,
Бизга кўюнг ичра бор ул қадду рухсор орзу.
Соқиё, айлар хуморим қасди жон, қилсам не айб,
Хаста жонимни муқим кўйи хаммор орзу.
Кундаи дўзахдурур бу равзада бир барги шох,
Айларам савсан кеби ўзни сабукбор орзу.
Андин ўлдум озими дайри фано, эй муғбача
Ким, қилибмен ҳалқаи зулфунгни зуннор орзу.
Зоҳидо, боштин аёғинг зарқ эрур, қўй пандким,
Бесаруполарға бўлмас кафшу дастор орзу.
Орзу айлар Навоий кўюнг ичра оразинг,
Зор булбул айлагандек боғу гулзор орзу.
512

Гул сочар ел боғ аро, сарви равоним келдиму,
Жон иси гулдин келур, ороми жоним келдиму.
Бехуд эрдим айткали кўнглум, чу келдим ҳолима,
Айтинг: ул овораи бехонумоним келдиму.
Қолмиш эрди хаста жон, кирганда мен майхонаға,
Англамонким, ул заифи нотавоним келдиму.
Демангизким, келди маҳвашлар сени ўлтургали,
Муни денгким, қотили номеҳрибоним келдиму.
Ҳажридин ўлдум демангким, бошима келмиш
Масиҳ, Айтинг, ул осойиши руху равоним келдиму.
Кўюнга ушшоқ келгандин хабар туттунг валек
Демадинг ул зори беному нишоним келдиму.
Зуҳд кўйига кўнгул бирла дедингким, келмадинг
Эй Навоий, неча айтиб ул ёмоним келдиму.
513

Ваҳ, бу не ҳусну, жамолу не латофатдур бу,
Дема ишқ аҳлики, дин аҳлиға офатдур бу.
Шиша янглиғ кўрунуб бода ўтар бўғзингдин,
Хилқатинг жавҳарида, ваҳ, не латофатдур бу.
Меҳрнинг оразини буки кусуф этти қора,
Қуллуғунг айламаса, айни касофатдур бу.
Манга тиғ урса ризо бердиму ағёрға, йўқ
Мен туруб ўлтурур ани, не зарофатдур бу.
Ул парий ҳозиру кўзлардин эрур ғойиб ҳур,
Шайх ани васф қилур, кўр, не хурофатдур бу.
Ёрнинг манзили жон ичраю сен ани тилаб,
Азими Каъба, ажаб қатъи масофатдур бу.
Демаким, бўлди жунун даштида жўлида сочинг
Ул қуёштин бошима сояи рофатдур бу.
514

То тушта юзин кўрдуму бўлмиш манга ком уйқу,
Лекин ғамидин бўлмиш кўзумга ҳаром уйқу.
Кўнглум не учун еткач зулфунгға бўлур бехуд,
Маъҳуд эмас элга чун аввали шом уйқу.
Эл кўзларидин ул кўз уйқуни тамом олмиш,
Бу иштин экин охирким, бўлди тамом уйқу.
Ё тушта кўрай ани, ё ғайрни кўрмай деб,
Кўз очмайин истармен ҳажринда мудом уйқу.
Бу марҳалада солик кўз юмса, қолур йўлдин,
Йўл аҳли қачон айлар айларда харом уйқу.
Чун сайли сиришкимдин кўзнинг қораси бормиш,
Не навъ тута олғай ул ерда мақом уйқу.
Уйқуси Навоийнинг гар ўчти, ажаб эрмас,
То дона сиришк ўлмас, бўлмас анга ром уйқу.
515

Тиғ тортиб чу келур қатлима жонон ўтру,
Ҳар дам оғзимға етар чиқмоғ учун жон ўтру.
Кўнглума келса хаёлинг, чиқар ўтрусиға жон,
Эл чиқар, уйга кирар вақтда меҳмон ўтру.
Истабон васл қачон кўйига озим бўлсам,
Келмас оллимға бажуз новаки ҳижрон ўтру.
Ул қуёш ҳажрида отсам кечалар новаки оҳ,
Ҳоладин чарх тутар дафъиға қалқон ўтру.
Дашт девонасиға мен қилурам истиқбол,
Чиқса Мажнунға, не тонг, ғули биёбон ўтру.
Майда соқий юзи чун жилвагар ўлмиш, не ажаб,
Тутсам ул кўзгуни оллимға фаровон ўтру.
Келадур эрди ҳабибим, мени кўргач ёнди,
Эй Навоий, нега чиқтим мени нодон ўтру.
516

Сочинг ранги анбармудур, мушки Чинму,
Лабинг таъми шаккармудур, ангабинму.
Сочинг бўлмади куфр элигаму зуннор,
Бўюн тавқиға қўймади аҳли динму.
Куярга кўнгул лаълинг эрмасму ўтлуқ,
Гулунгни қадаҳ қилмамиш оташинму.
Кўнгул ганжиға қуфл эмасму бошоғинг,
Янги доғ эмас анда нақши нигинму.
Дединг, масту ошиқни қатл айламишмен,
Дегил, қолди бир шайхи хнлватнишинму.
Мени боғ гулгаштиға чекма, деҳқон,
Вафолиғ, дегил, гулмудур ё саминму.
Навоий, анинг кўнглига кор қилмас,
Фиғон тортмон, йўқса оҳи ҳазинму.
517

Не билгай улки қилур худи узра жилва ялов,
Менинг ўтумники, бошим уза ёнар лов-лов.
Бало аро чу мен ўлдум, бало қиличларини,
Не тонг ититкали лавҳи мазорим ўлса билов.
Қўлумда банди жунун тасмаси, не фикр эткай
Паривашеки, миниб дев, қўлға олса жилов.
Фироқ ўтида қорордим, магарки бу ўтни
Ёрутғали мени даврон илиги қилди кўсов.
Соқоли шайхи риёийға гарчи келди ҳаром,
Вале куларга эшак бўинига керак ғужғов.
Юз узра хай, гул уза шабнамин ҳавас қилма,
Баёзи шайб ила чун ёғди бошинг узра қиров
Навоий айлаб эди гарчи раз қизини талоқ,
Ҳалола бўлса ҳам ул қизни олғуси бу куёв.
518

Жонона тушубтур мени бемордин айру,
Жон уйлаки тушкай бадани зордин айру.
Кўз олма кўзумдинки, ўлармен, агар ўлсанг
Бир кўз юмуб очқунча бу бемордин айру.
Гул рашки парий кўйида бошимға ёғар тош,
Атфолдин айрудурур девордин айру.
Жон кимсада қолғайму бу янглиғки олурсен,
Гуфтордин айру, қаду рафтордин айру.
Зулмунгни кам эткилки, вафо аҳли топилмас,
Ул зулфи хамида бу гирифтордин айру.
Матлубдин айру гила қилма талабингдин,
Матлубни ким кўрди талабгордин айру.
Ранжурдур ул кўйи фироқида Навоий,
Булбул не ажаб ғамзада гулзордин айру.
519

Пок ишқ аҳли нечук васл айлагайлар орзу,
Номуносибдур балокашларға бўлмоқ комжў.
Лолагун рухсору мушкин зулфидин ком истаган
Ишқ ойинида гўё билмади жуз рангу бў.
Кўнгли пок эл гар маломат рангида қилса сулук,
Бок эмастур, бода бўлмас ранг қилғон бирла су.
Пок ошиқ ўртаниб парвонадек дам урмаған
Бўлғанидин яхшироқ булбул кеби бисёр гў.
Ишқ таврида кўнгул бирла тилин забт айлаган,
Ўту суни жамъ этар, кимга муяссар бўлди бу.
Рутба лекин бўлса пок элга булут янглиғ бийик,
Барқ ўтун ёмғир аро асрар зеҳн покиза хў.
Эй Навоий, ишқ даъвосинда кўп лоф урмаким,
Фаннида соҳибкамол эл бир тараф қилмас ғулу.
520

Дема юзким, Хўтан гулзоридур бу,
Дема хат — нофаи тоторидур бу.
Кўзи ўлтурса, лаъли жон бағишлар,
Ажойиб муддао изҳоридур бу.
Десам зулфунгму кўнглум айлади банд,
Дер, эй мискин, анинг бир торидур бу.
Сўзи гар асру шириндур, тонг эрмас,
Ҳадиси лаъли шаккарборидур бу.
Ўғурлар жон занахдонинг аро хол
Ки, Бобул чоҳининг айёридур бу.
Кўнгул ўзлукни бир соғарға сотти,
Магар дайри фано хамморидур бу.
Навоийға,— десам,— қил, эй йигит, раҳм,
Кулуб дер, не ҳаёсиз қаридур бу.
Хе Ҳарфининг Ҳумоюнвашларининг Ҳалоқангезлиғлари «Бадоеъ»дин
521

Бу навъ ўлдум жамолинг мусҳафининг сирридин огаҳ,
Ки, фиҳрастида келди икки қошинг икки бисмиллаҳ.
Жамолинг буки мусҳафдур, ҳадисинг ҳақ каломи ҳам,
Дей олур мусҳафи нотиқ сени ҳар ким эрур огаҳ.
Ҳодиси поку нутқи жонфизоингдин топиб Исо
Ки, анфоси қилиб ибро, агар абрас гар акмаҳ.
Гар ўлса тахти жоҳинг аршу фарш узра русул хайли,
Тонг эрмаским, алар бори мулозим келдилар, сен шаҳ.
Ҳазизи арз агар бўлди маконинг, фақр эди боис.
Агарчи ломакон авжи эди рахшингға жавлонгаҳ.
Русулдин ҳеч раҳрав ҳамраҳинг бўлмоқ эмас мумкин,
Малойиктин чу сайрингда не раҳрав келди, не ҳамраҳ.
Қошингға «қоба қавсайн» оятидин йўқ нима аляқ,
Сочингға йўқ саводи лайлатул меърождин ашбаҳ.
Занахдон чоҳию гесу каманди гар бу янглиғдур,
Эрур васфиға берсам тул Юсуф қиссаси кўтаҳ.
Сенинг ишқинг Навоийға ики олам аро бастур,
Ҳабибуллоға ошиқлиқ анга гарчи ҳад эрмас, ваҳ.
522

Юзун кўр, қилмағил мужгону хатту холидин нола
Ки, бўлмас хорсиз гул, дудсиз ўт, доғсиз лола.
Чу мен дур тишларинг ҳажридин ўлдум, не осиғ гар чарх
Нужум ашкини ёғдурса бошимға уйлаким жола.
Эмас бир-бир сиришким қониким, кўз мардуми солур
Итинг оллида бағримни узуб паргола-паргола.
Лабинг оби ҳаётин Хизри хаттинг нўш этар соат,
Ҳубоб ўлмиш ушоқ бир-икки, ани дема табхола.
Юзунгдур уйла даври чатр аро, эй хўблар шоҳи
Ки, бўлмайдур қамар даврида ҳаргиз уйла бир ҳола.
Юзига, эй фалак, не зеб бер, не ҳусн сотқилким,
Қуёш ҳусниға не машшота ҳожатдур, не даллола.
Пиёла бирла май оғзимға куптин қуйма, эй соқий
Ки, ул жавҳарға гўёким муносиб кайл эрур кола.
Басе муштоқинг эрдук дайр аро, кеч келдинг, эй мутриб
Ки, созинг таркидин бизга янги ой бўлди ҳар тола.
Бу базм аҳлиға, билким, офият жуз бевафолиғ йўқ,
Навоий хоҳ лаҳни айш туз, хоҳ айлагил нола.
523

Яна шуълалиқ кўнгулни ғаминг этти пора-пора,
Буки бутрашур, эрур поралари, эмас шарора.
Улус ичра оразингдин назар онча асрадимким,
Ола олмоғум кўз, ўлгунча гар айласам наззора.
Бадалу сафар эрур чораси ишқнинг демишлар,
Бадалинг йўқу сафардин ғамим ортадур, не чора.
Мени телба бирла Фарҳод орасида фарқ кўптур,
Анга хора қазмоқ иш, ваҳки, ёғиб бошимға хора.
Дема бўлғай ўқларимдин танинг ичра неча пайкон,
Қатаротини ёғиннинг ким этибдурур шумора.
Бу чаман аро гаҳи овла ҳазор кўнглин, эй гул
Ки, тешкуси хазон чопқуни уйлаким ҳазора.
Буки дайрдин Навоийни ҳарамға шайх истар,
Нетайинки, йўл кўрунмас, неча қилсам истихора.
524

Кўнглаким қон ила ҳар доғки бўлмиш тоза,
Тоза доғим била қонидин эрур андоза.
Ҳажрдин куймиш эдим, яна дединг ҳажр сўзин,
Эски доғимни янги доғ ила қилдинг тоза.
Дерки, ишқимни ёшур, ваҳ, нетибон ёшурайин,
Эмдиким тутти бари даҳрни бу овоза.
Лаъли авсофини гул барглари узра ёзай,
Айлайин ҳифзиға жон риштасидин шероза.
Зеб учун юзунга гул барги эмастур ҳожат,
Ҳожат ул навъики, гул баргига эрмас ғоза.
Оқибат қабр эшиксиз уйига чун киргунг,
Эмди гирё сенга не суд, очуқ дарвоза.
Ул парий сувратини чекса Навоий, не ажаб,
Қалами топса малойик юнгидин парғоза.
525

Оразинг холи недин қилди мени девона,
Қушни сайд этмади чун суда кўрунган дона.
Кирибон оқ уй аро жон қушини куйдурдунг,
Гарчи фонусда шамъ ўртамади парвона.
Тийри борони ғаминг бузди кўнгул масканини,
Бизинг ўй бўлди ёғин касратидин вайрона.
Ҳажр заъфидин ўлубмен ташшасдек, не ажаб,
Ошнолар манга бўлдилар эса бегона.
Бузди ул шўхи қадаҳнўш салоҳим уйини,
Манга мундин нари манзил бас эрур майхона.
Соқиё, тўлғуча паймона ерим майкададур,
Мени маст эткали кўп яхшидурур паймона.
Журм эса ёр бошим узра етиб ўлмаганим,
Эй Навоий, мени ўлтурмак эрур журмона.
526

Бут оллида чу сужуд айлагум ичиб бода,
Дирам йўқ эрса, гарав хирқа бирла сажжода.
Учурди ақлим ўтин, балки йиқти диним уйин,
Не англадимки, не сайли бало эмиш бода.
Агарчи дайрда усрук йиқилдим, аммо шукр
Ки, боре муғбача кўйида бўлдум афтода.
Етишмагай майи ваҳдат фуруғи бўлмағуча,
Замир шишаси соқий узоридек сода.
Чу зуҳд келди риёю йўқ одамида вафо,
Не бўлди тутса манга бода бир парийзода.
Қилур муболаға кўп ишқу бода таркида шайх,
Мени ҳам истар ўзи янглиғ айлагай лода.
Навоий, ўлғил икки кун майлидин озод
Ки, дўст ғайриға бўлмас муқайяд озода.
527

Баски қон борди аламлар юзланиб ҳар доғима,
Заъф ифроти яқинлаштурди борур чоғима.
Базм аро ёдим била туфроққа гоҳи май тўкунг
Ким, эрур ул ҳам яқинким, тўккасиз туфроғима.
Бу мараз ҳижрондин ўлмиш берма шарбат, эй табиб
Ким, зулоли хизр етса, заҳр ўлур қурсоғима.
Жисм заъфидин тери қолмиш сўнгак узра яна,
Ҳажр ўқи паррон ўтар, чун етса бу ярғоғима.
Белга мен зуннор боғлабмен, вале хайли ажал,
Ваҳки, судрарлар, иликлар беркитиб белбоғима.
Маърифат боғида ул қушменки, ҳайрат айлагай,
Тоири қудс айласа бир дам нишиман боғима.
Эй Навоий, дард тоғинда соғинғай лолазор,
Боққан эл ҳам тоза қонлиқ, ҳам қоралиғ доғима.
528

Хатинг саводиға сунъ илги йўнди чун хома,
Ҳамул рақам била қилди мени сияҳнома.
Йиғилди, ваҳки, хатинг хайли даврасиғаю бас,
Неча қизитти жамолинг қуёши ҳангома.
Кўзунг хаёли кўнгул махзанин тасарруф этиб,
Магарки ҳифзи учун бости муҳри бодома.
Кўнгул харобасида солди тархи меҳринг ишқ
Ки, уй ҳаволиғ ўлур бўлди чун дуошома.
Менинг кеби кечар эл кўнгли комидин ноком,
Биравки, сендек эрур ёри масту худкома.
Маоли илмида мендин ҳам эрди жоҳилроқ,
Қаюки тутти ўзин олам ичра аллома.
Навоий ўлса керак пири дайр базмида хос,
Не деса десун ани ваъз ичиндаги ома.
529

Кўнгулни қилди минг қотилча ёра, .
Жафо тиғидин ул шўхи ҳазора.
Саманди ўт чақилғондек чу секрир,
Ул ўттин секретур наъли шарора.
Итингга туъмалиққа бўлди осон,
Буким бағримни қилдинг пора-пора.
Кўрунгач кўзга ул юз, хаста бўлдум,
Ўлармен, яхши гар қилсам назора.
Не истар чора дарди ишқ учун эл,
Чу йўқ бечоралиғдин ўзга чора.
Кўнгул олам уйига боғлама кўп
Ки, байтидур санга ул истиора.
Фано йўли, Навоий, бас қотиқдур,
Магар осонроқ ўлғай бора-бора.
530

Чоклик кўнглум нишони ғунчаи хандонида,
Мунда тоза доғ янглиғ холи анинг ёнида.
Йўқтурур итларга сон кўйидаю кўргил мени
Ким ул ой кўйида мен ҳам йўқмен итлар сонида.
Қон бўлуб бағрим оқар кўздин, тиласанг, топилур
Лола ичра сабзадек пайкон сиришким қонида.
Уйладур раъно ғазолим ложуварди тоқ аро
Ким, эмас андоқ ғазоли зар сипеҳр айвонида.
Асру нофармондур ул гулким, либосидур бинафш,
Гарчи гулрухлар эрур бори анинг фармонида.
Ҳажрида барча азоб оятлари шаънимдадур,
Барча раҳмат оятидек нозил анинг шонида.
Давр аёғидин вафо аҳлин унутма, соқиё.
Ким, вафо йўқ жуз унутмоғлиқ фалак давронида.
Дониш аҳли каффасида келтурур нодонни чарх,
Фикри йўқким, рост келмас бу хирад мезонида.
Гар Навоий булбуле эрди, хуш илҳон, кўрки, ҳажр
Навҳа ранги кўргузур ҳар дам анинг илҳонида.
531

Сен қора пар бошинг узра, кўргузуб мен дуди оҳ,
Бу менинг ўтумдин, ул саркашлигингдиндур гувоҳ.
Хўблар анжум, сен ул хайл ичра меҳри анжуман,
Меҳрни султон десам йўқ айбу анжумни — сипоҳ.
Эгма қад бирла тутуб кўксум шикофин келмишам,
Ханжари ишқинг била дардинг юкига узрхоҳ.
Ўлгум эрди гаҳ-гаҳи ёдингдин ўлсам эрди маҳв,
Эмди жон айлаб фидо, ёдингға кирмон гоҳ-гоҳ.
Баски бршимға ёғар атфол тоши, эй парий,
Қилғали қасдим жунун хайли ул-ўқдур шоҳроҳ,
Хонақаҳда ўзлук аҳволи етибдур жонима,
Йўқ ажаб, гар истасам дайри фано сари паноҳ.
Дайр пири соқию май бирла тиргузди мени,
Ҳуру кавсар ҳасратидин ўлди шайхи хонақоҳ.
Бўйнума зуннор боғлаб келмишам, эй муғбача,
Гар риёйи субҳадин бўйнумда бор эрди гуноҳ.
Эн Навоий, ҳасрат оҳи бирла ўлгум ҳажр аро,
Ёр васли етмаса фарёдима, во ҳасратоҳ.
532

Тиғидин захм едим, еткач ул ой қошинда,
Ҳар не бошимда эди, бордим анинг бошинда.
Лаъли серобинга то кўз ўзини олдурмиш,
Лаъл рангидин асарлардур анинг ёшинда.
Уйла қонлиғ кўнгул ичра туган ўртабсенким,
Лоланинг ғунчасидек билгурадур тошинда.
Чарх тоқи гириҳидин кўп этар жавр, басе,
Улки бедодим учун солди гириҳ қошинда.
Нақши ул ойнинг улус оллида беҳол айлар,
Ваҳ, не ҳол эрди экан хомаи наққошинда.
Не тажарруд уйидур дайрки, ўзлук ҳам йўқ,
Қилғали майға гарав зумраи авбошинда.
Гар Навоий тани чирмашсаю тўлғонса, не тонг,
Қолди чун сунбулининг чирмашув тўлғошинда.
533

Рангсиз холинг эрур ул орази дилжў уза,
Занг ул янглиғки кўргузгай асар кўзгу уза,
Нашъа ёқути муфарриҳдин гар эрмас дам-бадам,
Дуржи лаълингда недин кулгудурур кулгу уза.
Хозини ҳикмат магарким хол бирла қилди муҳр,
Лаълдин чун солди қуфл ул ҳуққалиқ инжу уза.
Қоши ёсин қурғали эл қасдиға бўлмиш кериш,
Фитналиғ чинким тушар ул наргиси жоду уза.
Анбарин зулфунг малойик шаҳпаридин соядур
Ким, аён бўлди тажалли ақшоми ёғду уза.
Соқиё, ишрат майин бунёд ила соғарға қуй,
Не учунким, даҳр бунёдин кўрармен су уза.
Кўйи туфроғида қон ютса Навоий, яхшироқ
Бодаи кавсар чекардин равзаи мину уза.
534

Ўзгалар боғиндадур наврас ниҳолим бу кеча,
Тонгға тегру ўзгадур ҳар лаҳза ҳолим бу кеча,
Ҳажр даштида юз ўтлуқ водию ҳар дам мени
Ўзга водийға солур, ваҳким, хаёлим бу кеча.
Сўрма кўнглум ҳолини, бедод ила ўлтургуси,
Ўзин ул девонаи беэътидолим бу кеча.
Барча бир-бирдин совурмоқ биймидур, неким ўтар,
Анжуму афлок бирла қийлу қолим бу кеча.
Юз қуёш қилса тулуъ, эрмас ёруғлуқ еткудек,
Андоқ этмиш тийра оламни малолим бу кеча.
Буйлаким, ҳар дам урармен жонға юз тиғи ҳалок,
Тонгғача, ваҳ, то қаён еткай маолим бу кеча.
Эй ажал, жоним фидонг ўлсунки, ботроқ эт халос.
Чун кўрунмайдур тирилмак эҳтимолим бу кеча.
То қиёмат субҳ толиъ бўлмасун эмдики, бор
Ҳашр субҳи сари майли интиқолим бу кеча.
Эй Навоий, ҳар не зулмиким қилиб эрди хаёл,
Барчани жонимға қилди чархи золим бу кеча.
535

Ёқодек қурб агар топмон сенинг сиймин сақоқингға,
Этакдек ҳам ёмон эрмас туша олсам аёқингға.
Чучуклуктинму ё куйдурганидинму қабармиштур,
Лабим то етти лаъли оташин янглиғ дудоқингға.
Кўнгул мужгонинг узра кирпигимда қатра қондектур,
Бу янглиғ дашна ебтур то асир ўлмиш фироқингға.
Баногўшингни ўпмак кому, ваҳким, халқ биймидин,
Де олмон ошкоро, гар десанг айтай қулоқингға.
Лабинг ўпмакка ҳаддим йўқ вале лутф айласанг онча
Ки, мунглуғ кўзларимни суртсам қошу қабоқингға.
Санга ёндошмоқ истаб қоматим ё, оҳим ўқ бўлди,
Ҳасаддин бир тараф қурбонинга, бир ён садоқингға.
Ажаб эрмас агар, эй муғбача, майдин кўтарман бош,
Ўлубмен, ташна лабнинг боши бир етмиш аёқингға.
Жунундин тоғу саҳро ичра айб этма фиғонимни,
Будур иш, эй парий, токим тушубтурмен суроқингға.
Навоий кўнгли қонин тўккали асрабсен, эй қотил,
Умидим йўқ эди кўнглумни мунча асрамоқингға.
536

Тушда еткандек дурурмен сарви ҳуризодима,
Кўр, ёмон толеъки, ул ҳам яхши келмас ёдима.
Соғинурменким, топилмас бир кўнгул оламда шод,
Шодлиғ ҳаргиз чу етмас хотири ношодима.
Йўқки, заъфимдин унум чиқмасда раҳм этмас ул ой,
Кўкка ҳам етканда нолам, етмади фарёдима.
Айтсам, хуштур кўнгул боғи гиёҳи меҳр ила,
Дерки, бу жавҳарни тенгри бермамиш пўлодима.
Дод султондин топарлар, ваҳки, ул султони ҳусн
Азм етар ҳар лаҳза тиғи кин чекиб бедодима.
Одат айлар ёр ҳижрон шевасин, эй дўстлар,
Войким, неткаймен онсиз хотири муътодима.
Мен чу бўлдум дайр пирининг муриди, не осиғ,
Эмди шайхи хонақаҳ қўймоқ кўнгул иршодима.
Бир хароб ўлғайки, ҳаргиз топмағай ободлиқ,
Кимки қилса бир гузар кунжи харобободима.
Эй Навоий, телба кўнглум дарду ғам тоғин қозар,
Кўрсанг, ахволим дегил Мажнун сифат Фарҳодима.
537

Халқ меҳрига яна, ё раб, мени зор айлама,
Айласанг ҳам, меҳри йўқларға гирифтор айлама.
Меҳрибонларға доғи учратсанг, элнинг меҳрини
Ногаҳон хотирлари ичра падидор айлама.
Эй парий, қатлимға майл этсанг, фидо жоним валек
Ўзга сари хотирингнинг майлин изҳор айлама.
Лаълидин ким қилса бир жонбахш сўз нақл, эй кўнгул,
Оллида жон жавҳаридин ўзга исор айлама.
Тушда васли бўлса гар худ барча сўнгғи уйқудур,
Эй Хизр, ҳайвон суйи ичмакка бедор айлама.
Ҳалқаи куфр ичра чун қўйдум қадам, эй пири дайр,
Муғбача зулфи хамидин ўзга зуннор айлама.
Эй Навоий, дам-бадам афгор кўнглунг соғиниб,
Иттик-иттик ун била эл кўнглин афгор айлама.
538

Томида эрмас кабутар хайли бу журъат била
Ким, парийлар келди ошиқлиққа ул суврат била.
Ё малойик хайлидур томида парвоз айлабон.
Эврулур бошиға ҳар кун юз туман ҳайрат била.
Ё кўнгуллар қушларидур кўйини қилған ватан
Ким, қўнарлар саъй этиб, қовған сойи шиддат била.
Ё кабутарлар кетурмиш номалар ушшоқидин,
Ани кўргач кўйини айлаб ватан улфат била.
Соқиё, тортай кабутар дам, кетур бир бодаким,
Бир кабутарбоз учун ўлдум ғаму меҳнат била.
Эй кабутар, нетти бир пардек қанотингда ниҳон
Элтсанг номам ангаким, ёзмишам ҳасрат била.
Гар кабутардек Навоий ўлса ул ой кўйида,
Юз муаллақ урғай ул хуррамлиқу ишрат била.
539

Иситқон, нозанин жисмингки, тердин тушти тоб ичра,
Эрур бир оташин гул баргиким, ётқай гулоб ичра.
Иситма ранжидин, эй гул, бўлубсен ғунча андоқким,
Ҳариру ҳуллалиқ жисминг тушубтур печу тоб ичра.
Исиғлиғдин танинг ўт бўлди, тонг йўқ, иеча толпинса,
Ҳароратдин қолибтур шуъла дойим изтироб ичра.
Қизил чодиршабу мовий тўшаклар ичра титрарсен,
Анингдекким қуёш кўклар била гулгун саҳоб ичра.
Лабинг ёқути ичра қатра-қатра термудур, ёхуд
Тушубтур дона-дона инжу икки лаъли ноб ичра.
Дедиларким, хароб ўлмиш иситмоқ бирла жононинг,
Не ўтларким бу сўздин тушмади жони хароб ичра.
Не кун бўлғай янги ойдек танинг бўлғай тўлун ойким,
Тўла соғар чекарга базм тузсанг моҳи тоб ичра.
Ўзумни, соқиё, соғ истамон, тутқил тўла соғар
Ки, чархи мунқалиб давронни истар инқилоб ичра.
Навоий, ёрни топсанг саломат, хайрбод этким,
Яна заъф этса ногаҳ, қолмағай жонинг азоб ичра.
540

Узди мендин дўстлуқ ул шўхи сиймин тан яна,
Ончаким мумкиндур, этгил айш, эй душман, яна.
Мазраъи жисмимда эрмастур қорарған тоза доғ,
Токи, куймиш барқи ишқингдин қаю хирман яна.
Ишқим эрди ёшурун, фош этти гирён кўзларим,
Қилдилар ғаммозлиқ бу икки тардоман яна.
Шамъ янглиғ ўт тутошиб бошима ҳижрон туни,
Ёшурун ҳолимни элга айлади равшан яна.
Қочтилар аҳли жунун ҳар ёндин андоқким шарар,
Баски тўлди ўтлуқ оҳим дудидин гулхан яна.
Даҳр раъноси фану макри била топсанг фириб,
То не макр эткай аён бу даллаи пурфан яна.
Эй Навоий, чун замон зулмиға суд этмас жазаъ,
Касб қил бу шеванию қилма кўп шеван яна.
541

Менки ғам даштида иттим оҳи дард олуд ила,
Истаган топқай кеча ўт бирла, кундуз дуд ила.
Инфиолингдин қуёш кирди қора туфроғ аро,
Қилғанингда жилва ул рухсори гардолуд ила.
Ул оғиз маъдуму менда ўпмаки савдосидур,
Судким истабдурур сармояи нобуд ила.
Не итинг бўлмоққа толеъ, не итингга туъмамен,
Тушкали кўйинг аро бу жисми ғам фарсуд ила.
Ғам туни қилмиш қора босқан кеби музтар мени,
Буйлаким, нокормен бу бахти қир андуд ила.
Уйла маҳвунгменки, келмас хотиримға ҳажру васл
Сен муродимсен, ишим йўқтур зиёну суд ила.
Эй Навоий, асру мақбул эл била хўй этти ёр,
Хушлуғи гар йўқтурур, не айб, сен мардуд ила.
542

Ғунча гул ичра гаҳе пайдо бўлур гулзорда,
Бўлмади ҳаргиз аён оғзинг сенинг рухсорда.
Заъфдин кулбамда қўпмоқ истасам, айлар мадад,
Анкабуте ришта осқон бўлса ҳар деворда.
Ким жунунумға ёзар таъвиз ийнак ашку юз,
Гар керак шингарф бирла заъфарон туморда.
Сайли ашкимдин демаким мулк эмас мардумнишин,
Балки мардум қолмади бу дийдаи хунборда.
Дайр туфроғида бутмиш сабза дер кўрган киши,
Занглик юз нўги пайкон бу тани нокорда.
Ҳар бирисин англа бир кофир жафосидин ҳисоб,
Бу гириҳларким, тугубмен риштаи зуннорда.
Синса ибриқи вузу, андин манга бас бир сафол,
Май гадолиқ айламакка кулбаи хамморда.
Чарх айвони мунаққашдур, вале наққоши сунъ
Чекмади нақши вафо бу тоқи минокорда.
Эй Навоий, ер юзин ағёр тутса, ғам ема,
Бир саримў гар сенинг фикринг бор эрса ёрда.
543

Заъфдин ингронғоним элнинг фиғони зорича,
Ҳар дамим ишқ аҳлининг бир оҳи оташборича.
Меҳри рухсорида не қошдур, не кўз, не хат, не хол,
Ваҳ, деса бўлғайму ани маҳвашим рухсорича.
Нуқтаи мавҳумни юз қисм фарз этсанг бирин,
Деса бўлмас бор анинг йўқ оғзининг миқдорича.
Гул юзунгдин қатра тер ҳар ерда томса, ул судин
Чарх ул ерни ясай олур Эрам гулзорича.
Дайр кўйи сокинименким, бу зангори сипеҳр
Рифъат ичра эрмас анинг кулбаи хамморича.
Бўлди муғ дайрида хирқамнинг чубулғон иплари
Ҳар бири куфр аҳлиға бир барҳаман зуннорича.
Дайр пири не ажаб, гардунни соғар айламак,
Ваъда чун қилмишки, бергай бода майлим борича.
Фақр атворида ё чиқмақ керак офоқдин,
Ё керак тузланмак офоқ аҳлининг атворича.
Эй Навоий, айладим ҳар кўй аро сайру сулук,
Келмади оллимға ишқ ойинининг душворича.
544

Сарв қад гулрухлар ўтмас хотири ношодима,
Сарву гул кўрсам, алар киргай магарким ёдима.
Уйла гардун зулми этмиш рўзгорим тийраким,
Ёрута олмас қуёш кирса харобободима.
Нега фарёд этмайин, ёхуд нетай фарёд этиб,
Буйлаким, фарёд этиб, етмас киши фарёдима.
Қазмаса кўнглум яна ғам Бестунин яхшироқ,
Ҳеч Ширин лаб чу қилмас раҳм бу Фарҳодима.
Шўхлар мужгонидин зуҳдум қутулсин, ваҳ, неча
Игна бирла нақб тешмак қалъаи пўлодима.
Май қуёшин дайр аро ҳар дам чекар бўлсам, не ғам,
Гар қуёш тиғин фалак ҳар дам чекар бедодима.
Эй Навоий, офият кўйи ғаниматдур валек
Найлайин, гар кирмаса шайдо кўнгул иршодима.
545

Бас ёмон ҳоле тушубтур, ёрлар, мен зорға
Ким, ёмон ҳолимни зоҳир айлайолмон ёрға.
Эйки, дебсен ер юзини лолазор этмиш баҳор,
Гўйиё кўз солмадинг бу дийдаи хунборға.
Тошларингдин яхшироқ бўлмоқ танимда доғлар,
Сиккаи беҳбуд урғондек дурур динорға.
Субҳи васлим, демасанг, қилғай ниҳон шоми фироқ,
Нега ёптинг зулфи шабгун меҳрдек рухсорға.
Жонфизо қилмиш юзунг бўстонини ҳар сари хай,
Бу гул очғай берсалар ҳайвон суйи гулзорға.
Қатл майли қилмасанг, невчун яна миндинг саманд,
Белга руст айлаб этак гул санчибон дасторға.
Эй насиҳатгў, кўзумни тийра айлабтур хумор,
Раҳм этиб қил раҳнамунлуқ кулбаи хамморға.
Жоми май тутқилки, тарихи биносин топмадим,
Нечаким солдим назар бу тоқи минокорға.
Дайрдин гар бўлмасун ғойиб дер эрсанг муғбача,
Эй Навоий, боғла зунноре учун зуннорға.
546

Ҳар гулки очибдур май ул орази дилжўда,
Гулларму экин суда, гул аксиму кўзгуда.
Кўзгуда юзунг акси, гар яхши назар қилсанг,
Бор уйла биайниҳким кун акси тушар суда.
Ноз уйқусида ул кўз ошуби жаҳон ичра,
Уйғонса кўзунг неткай олам бузуб уйқуда.
Оллимга юзунг келгач, ҳусн аҳлини кўрмасмен,
Кўз англамас ашёни, бўлғач қуёш ўтруда.
Гар шаҳрни тарк айлаб, саҳроға қўюбмен юз,
Маъзур эрурменким, моҳим эрур урдуда.
Олам иши сар-тосар ғам ерга кари қилмас,
Соқий, тутубон жоме қўйма мени қайғуда.
Васл истасанг, ўл фоний андоқки Навоийким
Ҳар ишки мунунг ғайри бордур, бори беҳуда.
547

Тийралик хаттинг саводидин лаби хандон уза
Хизр солди соя гўё чашмаи ҳайвон уза.
То ҳазин кўнглумни лаълинг ҳасрати қон айламиш,
Анда холинг нақш ўлтурған чибиндур қон уза.
Жону кўнглум ноласидин икки ҳақгў қуш кеби,
Кеча ул ой кўйида афғон эрур афғон уза.
Тоири меҳнат бузуқ кўнглумда тутмиш ошён,
Чуғз андоқким нишиман айлагай вайрон уза.
Эй мусулмонлар, етинг фарёдимаким, кофире
Жону кўнглум олди, эмди сўз борур имон уза.
Чарх тоқидин топар кун чашмаси ҳар кун завол,
Зарварақтин шамса чеккан не осиғ айвон уза.
Эй Навоий, то деди дардим юкин кўнглунгга қўйг
Кўнглум узра қўйдум ул юкнию миннат жон уза.
545

Не ажаб, ушшоқ аро бўлсам мени зор ўзгача
Ким, эрур маъшуқлардин ул ситамкор ўзгача.
Бошима аҳбоб бўлмиш жамъ, яъни итларинг,
Гўйиёким заъфдин бўлмиш бу бемор ўзгача.
Даҳр аро ошубдурким, чиқмиш ул бебок маст,
Эгнида тўн ўзгача, бошида дастор ўзгача.
Ўзгача бўлди ўтум пайконларингдин, уйлаким,
Қатра терлардиндур ул гулранги рухсор ўзгача.
Ҳолим ўлмиш ўзгача ҳар дамким, ул ой кўргузур
Лабда гуфтор ўзгача, қоматда рафтор ўзгача.
Қил риоят, соқиёким, базмида бир дам бўлай
Ким, манга ҳар дам бўлур ҳоле падидор ўзгача.
Жондин ойирмоқ эмас мумкин анинг зулфиниким
Чирмашибдур риштаи жонимға ҳар тор ўзгача.
Олам аҳли ичра одам демак ўлмас аниким,
Жоҳ ила бўлғай анга қонуни атвор ўзгача.
Эй Навоий, даҳр гулзоридин ўтким, ҳар гули
Кўргузур юз хору ҳар хорида озор ўзгача.
549

Танимдур ҳалқаи зулфида не янглиғ дард қофинда,
Йилондек тўлғаниб ҳар лаҳза бир хоро шикофинда.
Чиқориб қони бирла лаълдек бошимға тиккаймен,
Аёғимға итинг тош урса кўйиниинг тавофинда.
Нетай ой-кунни онсизким, эмас бир сабзаю гулча,
Ҳам ой қолқони, ҳам кун найзаси ҳижрон масофинда.
Кўруб кўрмай қошин ушшоқ аро кўп баҳс воқеъдур,
Хирад аҳли аро андоқки руъят ихтилофинда.
Салоҳ аҳлида гарчи қўймадинг сатру ифоф, аммо
Сени ҳақ асрасин ўз пардаи сатру ифофинда.
Сабуҳи вақти гул очилғанин найлайки, ул ётмиш
Ўзини ғунча янглиғ чирмабон гулгун лиҳофинда.
Не майким тутса пири дайр, олиб риндона сипқорким,
Эмастур ринд улким, сўз дер анинг дурду софинда.
Дер эрдиларки, воиз ҳарза кўп дер, эмдиким кўрдум,
Жунуну савт мункир ҳам музоф эрмиш газофинда.
Навоий муътарифдур журмиға, ё раб, сен ўткарким,
Қарам аҳлиға лозим афвдур журм эътирофинда.
550

Кўйида тоше тилармен қўйғали бош остиға,
Токи ўлсам, қўйсалар бошимни ул тош остиға.
Кундузи хуршиди олтун хиштидин ўткай бошим,
Остонинг хиштини қўйған кеча бош остиға.
Гўшадин тушмиш пўлак чекканда мушкин ёй аро,
Анбарин холи саводи ул қора қош остиға.
Су кишисидур биайниҳ кўзларимнинг мардуми,
Йиғларимдин қолғали дарё кеби ёш остиға.
Ҳажр аро байтулҳазанда қилмангиз ашкимни манъ,
Емрулуб вайрона кулбам, қолғамен кош остиға.
Соф этинг май дурди сажжодамдаким, бордур ҳақир,
Олиб эгним устидин солмоққа авбош остиға.
Эй Навоий, кўк қизиб бўлмиш қизил, эрмас шафак,
Шуъла ўтлардинки, оҳинг айлади фош остиға.
551

Ёр агар базми аро ғамгинларин шод айласа,
Рози ўлдум, кош мен ғамгинни ҳам ёд айласа.
Нахли қаддиға сабодин етса осеб ўзни бор,
Садқаси юз сарв янглиғ банда озод айласа.
Боғбон қадду юзунгни кўрса боғ ичра, не тонг,
Сарвини гар ўтға ёқса, гулни барбод айласа.
Кўнглум афғони анга эрмас ажаб, гар етмаса,
Ўт уни етмас қуёшқа, гарчи фарёд айласа.
Эй кўнгул, чун олам аҳлиға вафо йўқтур, киши
Авло улким, ўзни бекасликка муътод айласа.
Шайх ила зуҳди риёйидин малул ўлсам, қани
Дайр пириким, фано ойинин иршод айласа.
Эй Навоий, одамилиғдин йироқдур сен кеби
Ёрлиққа кимки майли одамизод айласа.
552

Киши висол туни ёри бирла ётқунча,
Жамоли шамъиға қилсун назар тонг отқунча.
Муяссар ўлмади жон бермаку лабин ўпмак,
Нединки қолмади жоним ани унатқунча.
Мени йўқ эткан эрур ҳажри сангборони,
Нединки ёғди таним тош ичига ботқунча.
Малолдин мени бир журъа бирла сотқун, ол
Хурушу арбада бирла жаҳонға сотқунча.
Кўнгул жароҳатиға ёқ висол марҳамини,
Фироқ хораси бирла бошим ушатқунча.
Салоҳ тўнини чок этса яхшироқ, эй шайх,
Риё юруни била хирқани яматқунча.
Навоий, аҳли фано дайри ҳалқасин хуш тут,
Ўзунгни зуҳду риё мажмаъиға қотқунча.
553

Манга бўлмағай ёр бегона ногаҳ,
Мени қилмағай зору девона ногаҳ.
Басе ашк оқиздинг, эй кўз, бас этким,
Йиқилмасун устунга вайрона ногаҳ.
Дединг чекма оҳу фиғон, вой найлай,
Чиқиб келса ул шўхи мастона ногаҳ.
Мусалло юкин раҳн этарга чекармен,
Агар масканим бўлса майхона ногаҳ.
Кўп усрукмен, эй дайр пири, уятдур,
Қўлумдин тушуб синса паймона ногаҳ.
Замон аҳлидин, эй кўнгул, гар қутулсанг,
Алар сари майл этмагил ёна ногаҳ.
Киёматқача ётса усрук, ажаб йўқ,
Навоийға май тутса жонона ногаҳ.
554

Не суд гулшан аро ичмакинг ниҳон бода
Ки, юзда гуллар очардин бўлур аён бода.
Кўзунг хаёли келиб қоним ичса хушдилмен,
Биайниҳ уйлаки дилхоҳи меҳмон бода.
Лабиға бода олиб қилди нўшу жон топтим,
Ул ичти, лек манга бўлди нўши жон бода.
Не мункир ўлмоқ эрур кеча бода ичкандин,
Чу қўйди хулланг уза қатрадин нишон бода.
Агарчи тавба буюрдинг манга, бил, эй зоҳид
Ки, синғуси, ёна чун тутса дилситон бода.
Кўзунгки қоним ичар майли қилди, маст ўлди
Ки, ботроқ усрук ўлур, ичса нотавон бода.
Замона меҳнатидин бир замон десанг қутилай,
Тўла-тўла қуюбон ич замон-замон бода.
Биравки яхши-ёмон ранжидин фароғ истар,
Ичарда толғамадик яхши, гар ёмон бода.
Навоий айлади доруламоне майкадани
Ки, берди даҳр ғамидин анга амон бода.
555

Тонгға солма ваъдаи васлингни боре бу кеча
Ким, мени ўлтургуси тонг интизори бу кеча.
Чун ёшурди ул қуёш ўтлуқ жамолин, ваҳ, кўрунг
Ким, ўтар гардундин оҳимнинг шарори бу кеча.
Чарх уза ҳар ён шиҳоб эрмаски, кўкнинг ҳолима
Ёш тўкар ҳар лаҳза чашми ашкбори бу кеча.
Субҳ агар урмас нафас, ўлгумдурур ё ул Масиҳ
Бир нафас келмас мени дилхаста сари бу кеча.
Англатинг базмида, эй шамъу қадаҳ, йиғлаб, куюб,
Буки ўлтурди мени ҳажр изтирори бу кеча.
Соқиё, васлинг шафақгун жомидин тиргуз мени
Ким, қилибтур қасди жон ҳажринг хумори бу кеча.
Эй Навоий, сен агар кундузга етсанг, беғам ўл
Ким, ғамидин қолмади жон бизга боре бу кеча.
556

Сунбули шомида юз айлади гулрез яна,
Бўлди ҳар учқунидин кўнглум ўти тез яна,
Гулнинг атрофида юз ғунча дегил зоҳир этар,
Оразинг даврида ул зулфи диловез яна.
Оташин лаълу юзи шамъин очар, тонг йўқ, агар
Куйса хошоку хас, тавбаю парҳез яна.
Не тароватдурур ул юздаки, хўйдин қилмиш
Гулни шабнамзада, шабнамни гуломез яна.
Мени ҳижронда укар халқ ва лекин онсиз
Зор кўнглумга эрур бода ғамангез яна.
Англаған ишқ аро Фарҳод иши Ширинлиғини,
Улса ҳам айламагай ҳашмати Парвез яна.
Эй Навоий, келур ул ҳусн баҳори бу тараф,
Барки оҳингни бу кун қилма сабукхез яна.
557

Бода тобидин қизил раглар узоринг боғида,
Обкашларнинг мисоли келди гул яфроғида.
Фурқатингда доғ ила қоним эмастур лоладек
Ким, йўқ ўлтурмак анинг қонида, куймак доғида.
Лутф кўрким, бир суроҳидекким ул бўлғай, биллур
Бодаким нўш этти, зоҳирдур анинг қурсоғида.
Кўр менинг ҳолимниким, ул тоғнинг остидамен,
Ишқ аро Фарҳод агар қолмиш балият тоғида.
Топти жон ишқ аҳликим, ул кўй аро дафн эттилар,
Гўйиё ҳайвон суйидур кўйининг туфроғида.
Қоридим исён аро, эмди пушаймонлиғ не суд,
Кошки қилсам эди тақво йигитлик чоғида.
Борди тишлаб бармоғин, кўргоч Навоий ҳолини,
Ҳам ҳаёту ҳам ўлум кўрдум анинг бормоғида.
558

Дардлар кўнглумга юзлансун, балолар жонима,
Гар иккисин истамас бўлсам фидо жононима.
Ҳар жиҳатдин ўртанурменким, бағир бирла юрак
Икки ўтдурларки, тушмишдурлар икки ёнима.
Аксини кўргай қизил кисват аро жаллоддек,
Қатл вақти ногаҳон наззора қилса қонима.
Кўрмагайлар бир-бирин ёғқон мазаллат гардидин,
Кирсалар Фарҳод ила Мажнун даме вайронима.
Топқасен чархе нужуми муҳтариқ, қилсанг назар
Тоза юз минг доғ бирла жисми саргардонима.
Сифлаға жон ўйнасанг меҳнат замоне тонимас,
Даҳр эли бу навъ эрур, сен ҳам аларни тонима.
Тийри борони балодин чун таним бўлмиш зириҳ,
Йўқ, Навоий, эмди андин ғам, тани урёнима.
559

Хаста кўнглум қушини бошинг учун шод айла,
Ё бошингдин эвуруб ташлабон озод айла.
Лутф ё зулмки ғайримға қилурсен, чидамон,
Айлайолғанча менинг жонима бедод айла.
Ёр ўлтургали ишқ аҳлиға юз минг туҳмат,
Эй рақиб, айлама борин манга, иснод айла.
Эй кўнгул, халқ жафосин еткурурдин ўлгунг,
Эмди темон сени афғон чеку фарёд айла.
Бу чаман гулларида йўқ чу вафо, эй булбул,
Зор кўнглунгни жафо хориға муътод айла.
Эй кўнгул, сайли сиришк ани тубидин қўнгарур,
Нечаким сабр уйининг тарҳини бунёд айла.
Ҳажр кўп шиддат ила ўлтурадур, бир дам анга,
Эй ажал, жонинг учун сен доғи имдод айла.
Тарки ишқ айла дединг, кеч бу сўзунгдин, эй шайх,
Тенгри ишқи манга, ўзга нима иршод айла.
Соқиё, меҳнату ғам бузди Навоий кўнглин,
Май суйи бирла бу вайронани обод айла.
560

Кўнглум итти зор ҳусни онининг туғёнида,
Айлади ошиқ мени ҳусну малоҳат онида.
Юз туман тақво сипоҳин рахши айлар поймол,
Маст айлар чоғда жавлон хўблуқ майдонида.
Қасри давлат ичра элдин жон олурнинг не ғами,
Хастадинким жон талашқай заъфдин вайронида.
Неча ул ой итлари бор эрса сондин ташқари,
Мен киму бўлмоқ анинг кўйида итлар сонида.
Ваҳ, не кофир эркин улким, зулфининг зунноридин
Солди юз минг уқда тақво аҳлининг имонида.
Эй хуш улким, гарчи тунлар ёни ерга етмади,
Кўрди ўз шамъи шабистонини бир тун ёнида.
То Навоий телбарабтур сенсиз, эй гулрух парий,
Бир тикан ҳар тук сою кўргил тани урёнида.
561

Не ҳаддим ёзмоқ битик ул меҳри оламтобға,
Чун ёза олмон жафосин заррае аҳбобға.
Номасиға ришта чирмабким юбордим рашкдин,
Тори жисмим ришта янглиғ тушти печу тобға.
Борди қосид, бўлди шому келмади андин жавоб,
Тонгғача то нелар ўткай дийдаи бехобға.
Ким ўқуғай нома доғи келса чун кўз баҳридин,
Мен тушубмен номанинг печи кеби гирдобға.
Кимки истар номае сабру саломат боқмасун
Хўблар холу хатдин нуқтау аъробға.
Бода мавжининг хутутидин кўзум топти жило,
Соқиё, жон ҳам эрур мойил бу лаъли нобға.
Жонда ёшурғум алифдек, эй Навоий, номасин,
Шояд андин заъф даф ўлғай тани бетобға.
562

Ҳалокингмен, чекиб тиғи жафо ўлганни ўлтурма
Чу ишқинг ўртади ҳажр ўтидин, куйганни куйдирма.
Мени девона чун туфроғинг ўлдум, эй парий пайкар,
Жафо тошини мажнун деб, бу туфроғ узра ёғдурма.
Ичиб қонин тилар кўнглум шикастин кўзларинг, дейким,
Чу майни нўш қилдинг, шишасин, эй шўх, синдурма.
Сени кўргачки фарёд айладим, беихтиёр эрдим,
Ёзуқдин иҳтироз айлаб мени бу ишда ёзғурма.
Мен ар зулмунгдин ўлдум, лутф этарга ошиқинг кўптур,
Алар бирла ўзунгни шод тут, ҳолимға қайғурма.
Чу мен туфроғ бўлдум кўйида, эй сарсари ҳижрон,
Эсиб ул ён дамо-дам туфроғимни боре совурма.
Қотиқдур ишқ, ул шўх этса жилва, боқма, эй оқил,
Кўнгулни гар десанг олдурмай, аввал кўзни олдурма.
Майи лаълингдин аҳли базм усрукдурлар, эй соқий,
Чу ичсанг бода, мендин ўзгага соғарни топшурма.
Наво гар еткурурсен, сен билурсен тиндуруб элни,
Навоийни жафою жавр ўтидин боре тиндурма.
563

Кеча эл осудадур, кўнглум бирав қайғусида,
Улки, мен қайғусида, осуда ноз уйқусида.
Ўлтуруб тун, субҳ тиргузмак мени зоҳирдурур,
Шомнинг гирёнлиғию субҳнинг кулгусида.
Оҳким, бу шоми ҳижронимға йўқ субҳи висол,
Гарчи йўқ шомеки, йўқ субҳи анинг ўтрусида.
Уйқуда ором йўқ тун-кунки, аксин топмадим,
Тун қамар миръотида, кундуз қуёш кўзгусида.
Меҳр ёғдусида зарра бўлмағандек ошкор,
Юз туман минг меҳр пинҳондур юзунг ёғдусида.
Кимса чун ўтканга етмас, ҳолни тут муғтанам,
Умрни ўткарма, ўткан ҳайф ила афсусда.
Наъл кесмайдур Навоий қуллуғидиндур нишон,
Ишқ айнидур аломат ёрнинг белгусида.
564

Эй хуш улким, гоҳи-гоҳи етса ёри қошиға,
Ул муяссар бўлмаса, эврулса кўйи бошиға.
Ишқ бемориға ҳам шарбат ясабтур, ҳам ғизо,
Ҳажр аро қўшқан бағир парголасин қон ёшиға.
Бир саримў анда қолмайдур саломатдин нишон,
То синуқ бошим нишон бўлмиш маломат тошиға.
Бас ажаб сувратдурур, қайсиға жон айлай фидо,
Сувратинг нақшиға ё ул нақшнинг наққошиға.
Мен аёғ кўйида беркиттим жафодин қочмайин,
Гарчи бошимға бало ёғди мунунг подошиға.
Пардадар келди нужумунг, эй фалак, йўқ пардадор,
Йўқ анга ул ҳолким, дайри фано хуффошиға.
Қўлдар эрди соқий ул дамким Навоий бўлса маст,
Лутф этиб, давр аҳли, ани еткурунг қўлдошиға.
565

Ёр ҳажридин агар заъф эрди жисму жонима,
Заъфидин ҳажр ўлди жисму жони саргардонима.
Заъфи то қувват тутубтур, қувватимда заъфдур,
Кўр нелардур ранждин ҳам жону ҳам жононима.
Гар кўзи бемордур, аммо басе қонлар қилур,
Кўзидек ул ҳам биайниҳ киргудекдур қонима.
Хасталиғдин, ваҳки, бўлмиштур тўлун ойим ҳилол,
То қачон бўлғай янги ойлиғ маҳи тобонима.
Нола пинҳон айларамким, синмағай кўнгли анинг,
Ё раб, эткил раҳм анга ё нолаи пинҳонима.
Чун иситти тушти ул дам нотавон жонимға ўт,
Нотавон жон ҳирқати ўт солди хонумонима.
Ул парий чун заъфдин эмди кишини тонимас,
Эй Навоий, телба бўл, сен ҳам кишини тонима.
566

Бир қадаҳ май ичмадим сарви гуландомим била,
Бир нафас эврулмади даврон менинг комим била.
Ҳар маеким онсиз ичтим топғали ғамдин амон,
Заҳри ғам гўё эзилмиш эрди ул жомим била.
Тунга етмас кунни ўткардим ўлуб ҳижронида,
Кунга еткайменму, ваҳ, бу субҳи йўқ шомим била.
Қайда бўлсин музтариб кўнглумга ором, эй рафиқ,
Тутмадим ором чун бир дам дилоромим била.
Эй сабо, ул гулга муҳлик фурқатим пайғомин айт,
Балки жон нақдин анга еткур бу пайғомим била.
Кўнглум ичра бут ғами, куфр ичра ўлсам яхшироқ,
Аҳли дин оллинда борғунча бу исломим била.
Эй Навоий, ўлсам армон элткимдур, ичмайин
Бир сабуҳи гулузори бода ошомим била.
567

Кўнгулни хайли ғаминг қилди йўл убур била,
Нечукки мўр сафи йўл ясар мурур била.
Гар учмақ итти сенинг кўюнг оллида, эй ҳур,
Анга не навъ кўрунгай ўкуш қусур била.
Қуёш қошида эрур заррадек басе махфий,
Юзунг қошида қуёш ғояти зуҳур била.
Ҳузури тоат этар шайх васф, ваҳ, нетайин,
Хаёли қўймаса тоат аро ҳузур била.
Шабобу ишқу баҳору фироқдур, эй шайх,
Бўлурму зуҳд ила тавба бу навъ умур била.
Йўлида мен кеби юз хаста ўлса, қайда ғами,
Саманди ҳуснки жавлон берур ғурур била.
Бўлай рафиқ жунун даштидаю ҳуш илаким,
Вафосиз элдин ўлубмен, басе, нуфур била.
Ўзунгни асрама бир лаҳза мутрибу майсиз,
Десанг бу ғамкада ичра бўлай сурур била.
Навоий, истама назмингда рабту жамъият
Ки, кўнглунг ўлди замондин ўкуш футур била.
568

Биравким, рашк элтурмен кечурмакка хаёл ичра,
Не кечкай кўнглума, гар эл била кўрсам висол ичра.
Бағирда юз бало ниши, кўнгулда минг фироқ ўти,
Кишини солмағил ишқ аҳлидин, ё раб, бу ҳол ичра.
Кўнгул бир лаҳза эл бедод этардин юз суубатда,
Замоне ёр бепарволиғидин минг малол ичра.
Танимда касрати пайкони то тиғини ёндурди,
Ҳамул дамдин эрур тиғи, юзидин инфиол ичра.
Топилмас ком ила кўнглум лабингдин ўлди андоқким,
Скандар оби ҳайвондин таманнои муҳол ичра.
Тун ақшом уйлаким бўлғай шафақ ичра қуёш пинҳон,
Кирар ҳар шом ул гулчеҳра шодравони ол ичра.
Белу оғзинг хаёлидин агарчи лолмен, лекин
Жадал аҳли масаллик ўтти умрум қийлу қол ичра.
Халал йўл берма ишрат васфиғаю тут ғаниматким,
Дамо-дам даҳр авзоин кўрармен ихтилол ичра.
Навоий топти муҳлик ноладин ул заъфким, сиққай,
Қаламда нол андоқким, сиғар ул доғи нол ичра.
569

Не бир ёреки, васлим саъйиға помардлиғ қилса,
Не бир розеки, ҳажрим ранжида ҳамдардлиқ қилса.
Қизиғроқдурмен ул ой ишқида, ҳар нечаким носиҳ
Бу иш таркида ўзни гарм этиб дамсардлиқ қилса.
Ғами бирла анингдек жуфтменким, ўлгум айрилсам,
Нечаким сарви озодим қўлидин фардлиқ қилса.
Менингдек ақлу динин елга берган топмағай ҳаргиз,
Сабо ҳар нечаким сайр ичра оламгардлиқ қилса.
Фалак ул ойниким мендин йироқ солған била ўлдум,
Тирилмак мушкил эрмас эмди бозовардлиқ қилса.
Ғамидин топмағай мингдин бирин, гар ишқ юз минг йил
Бало аҳлиға чоҳи ғамда ғампарвардлиқ қилса.
Агар кўюнгда ўлтурмоқ топар жониға юз миннат,
Агар йиллар Навоий бу ҳавода гардлиқ қилса.
570

Бас тийра эрди субҳидамим шоми ғамғача,
То шоми ғамда найлагамен субҳидамғача.
Оғзи хаёли буйлаки йўқлуғ сари чекар,
Турмақ бўлурму кимсага мулки адамғача.
Эл рашкидин неким қилур ул, қилмишам қабул,
Меҳру вафову лутфини зулму ситамғача.
Кўйини кўрсанг эрди, йўлунг қисқарур эрди,
Бир умр, эйки, пўя кўтардинг ҳарамғача.
Бот ўлғай, улки васл тилаб, минг йил урса гом,
Айлаб жаҳонни қатъ қадамдин қадамғача.
Бир сарв қоматинг кеби, бир гул юзунг кеби
Йўқ, кезса хулду равзани боғи Эрамғача.
Бўлмиш итинг сафоли Навоийға жому бор
Кўп фарқ ушбу зарф била жоми Жамғача..
571

Бошимға шуълаи ҳижрон туташқандин эмас огаҳ,
Висол авжи уза бошиға олтун тож қўйған шаҳ.
Биравким, юз парий девонавор эткай анга қуллуқ,
Не билгай ҳолин анингким, парий девона этмиш, ваҳ.
Бало чоҳи гирифтори ҳалокин, ваҳ, қачон билсун,
Сиёсатгоҳида тутқунлариға улки қозғай чаҳ.
Не огаҳ улки, ҳашматдин қуёшни заррача кўрмас,
Қуёш ҳижронидин саргашта бўлса заррае ногаҳ.
Не воқиф васл Мисри ичра манзил айлаган шоҳе
Гадодинким, анга вайронаи ҳажр ўлди манзилгаҳ.
Мениким қатл учун хос этти фурқат қайда мустанкир,
Биравким, қатли ом этса, эмас кўнглига мустакраҳ.
Мангадур бир парий матлубу зоҳид ҳурға толиб,
Қачон суҳбат чиқишқай, чунки менмен телба, ул аблаҳ.
Тут, эй соқий, фано жомики, ишқ оллинда яксондур,
Агар фосиқ, вагар зоҳид, вагар бўлсун гадо, гар шаҳ,
Навоийни ул ойким, руҳи қудси келди анфоси,
Деса бисмил қилурмен, не дегай ул ғайри бисмиллаҳ.
572

Йўл эрур юз манзил ортиқ мендин ул қотилғача,
Юз ўлум ваҳми бу манзилдин яна манзилғача.
Ваҳки, ҳар маҳфилда ишқим қиссасидур, йўлда ҳам,
Гар киши азм этса бу маҳфилдин ул маҳфилғача.
Гар мени мажнунға ташбиҳ этсангиз, эй аҳли ҳуш,
Не тафовут бўлди, бас, девонадин оқилғача.
Ваҳ, не кофирдурки, ногаҳ тиғ тортиб чиқса маст,
Қатлининг муҳтожи бўлғай шоҳдин сойилғача.
Улки ашким баҳри тўфонида қолди, етмагай,
Нуҳ умри сурса жисми заврақин соҳилғача.
Тош отиб атфолким, ҳар ён сурар мен телбани,
Кош боре қовсалар ул шўхи сангин дилғача.
Хўблар зулми кўнгул мулкин хароб айлар, бале,
Кўп тафовут келди золим шоҳдин одилғача.
Ҳажр дарди буйлаким жондин малул этмиш мени,
Фарқ ўлумдин йўқтурур бу умри беҳосилғача.

AvvalgiII- qism Keyingi
Mualifning boshqa asaralari
1 Mezon ul-Avzon (Tasvirlar) 1153
2 Sab’ai Sayyor (Tasvirlar) 857
3 Arba’in [Alisher Navoiy] 1627
4 Арбаин - 40 четверостиший [Alisher Navoiy] 1474
5 Арбаъин [Alisher Navoiy] 619
6 Афоризмы [Alisher Navoiy] 629
7 Badoyi ul-Bidoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 3586
8 Badoyi ul-Bidoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 3977
9 Badoyi ul-Vasat (I- qism) [Alisher Navoiy] 3575
10 Badoyi ul-Vasat (II- qism) [Alisher Navoiy] 1977
11 Badoyi ul-Vasat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1506
12 Бадойиъ ул-Бидоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 825
13 Бадойиъ ул-Бидоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1108
14 Бадойиъ ул-Васат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 769
15 Бадойиъ ул-Васат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 678
16 Farhod va Shirin (I- qism) [Alisher Navoiy] 1297
17 Farhod va Shirin (II- qism) [Alisher Navoiy] 3828
18 Favoid ul-Kibar (I- qism) [Alisher Navoiy] 2645
19 Favoid ul-Kibar (II- qism) [Alisher Navoiy] 1053
20 Favoid ul-Kibar (III- qism) [Alisher Navoiy] 1818
21 Фавоид ул-Кибар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 871
22 Фавоид ул-Кибар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 769
23 Фавоид ул-Кибар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 657
24 Фарҳод ва Ширин (I- қисм) [Alisher Navoiy] 656
25 Фарҳод ва Ширин (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1016
26 Hayrat ul-Abror (I- qism) [Alisher Navoiy] 6255
27 Hayrat ul-Abror (II- qism) [Alisher Navoiy] 1583
28 Hayrat ul-Abror (III- qism) [Alisher Navoiy] 1324
29 Holoti Pahlavon Muhammad [Alisher Navoiy] 1668
30 Holoti Sayyid Hasan Ardasher [Alisher Navoiy] 1498
31 Ҳайрат ул-Аброр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 913
32 Ҳайрат ул-Аброр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 576
33 Ҳайрат ул-Аброр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 536
34 Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад [Alisher Navoiy] 524
35 Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер [Alisher Navoiy] 665
36 Layli va Majnun (I- qism) [Alisher Navoiy] 1601
37 Layli va Majnun (II- qism) [Alisher Navoiy] 1535
38 Layli va Majnun (III- qism) [Alisher Navoiy] 4120
39 Lison ut-Tayr (I- qism) [Alisher Navoiy] 5900
40 Lison ut-Tayr (II- qism) [Alisher Navoiy] 808
41 Lison ut-Tayr (III- qism) [Alisher Navoiy] 5055
42 Лайли ва Мажнун (I- қисм) [Alisher Navoiy] 675
43 Лайли ва Мажнун (II- қисм) [Alisher Navoiy] 640
44 Лайли ва Мажнун (III- қисм) [Alisher Navoiy] 820
45 Лисон ут-Тайр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 987
46 Лисон ут-Тайр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 680
47 Лисон ут-Тайр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 671
48 Лисон ут-Тайр (Язык птиц) [Alisher Navoiy] 1313
49 Mahbub ul-Qulub [Alisher Navoiy] 1775
50 Majolis un-Nafois (I- qism) [Alisher Navoiy] 1427
51 Majolis un-Nafois (II- qism) [Alisher Navoiy] 1821
52 Mezon ul-Avzon [Alisher Navoiy] 3084
53 Muhokamat ul-Lugʻatayn [Alisher Navoiy] 6524
54 Munojot [Alisher Navoiy] 6555
55 Munshaot (Munojot) [Alisher Navoiy] 1581
56 Мажолис ун-Нафоис (I- қисм) [Alisher Navoiy] 812
57 Мажолис ун-Нафоис (II- қисм) [Alisher Navoiy] 655
58 Маҳбуб ул-Қулуб [Alisher Navoiy] 726
59 Мезон ул-Авзон [Alisher Navoiy] 809
60 Муножот [Alisher Navoiy] 805
61 Муншаот (Муножот) [Alisher Navoiy] 653
62 Муҳокамат ул-Луғатайн [Alisher Navoiy] 992
63 Nasoim ul-Muhabbat (I- qism) [Alisher Navoiy] 3489
64 Nasoim ul-Muhabbat (II- qism) [Alisher Navoiy] 1498
65 Nasoim ul-Muhabbat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1658
66 Navodir un-Nihoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 1944
67 Navodir un-Nihoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 1376
68 Navodir un-Nihoya (III- qism) [Alisher Navoiy] 980
69 Navodir ush-Shabob (I- qism) [Alisher Navoiy] 1788
70 Navodir ush-Shabob (II- qism) [Alisher Navoiy] 1204
71 Navodir ush-Shabob (III- qism) [Alisher Navoiy] 1427
72 Nazm ul-Javohir [Alisher Navoiy] 4047
73 Наводир ун-Ниҳоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 768
74 Наводир ун-Ниҳоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 790
75 Наводир ун-Ниҳоя (III- қисм) [Alisher Navoiy] 683
76 Наводир уш-Шабоб (I- қисм) [Alisher Navoiy] 820
77 Наводир уш-Шабоб (II- қисм) [Alisher Navoiy] 620
78 Наводир уш-Шабоб (III- қисм) [Alisher Navoiy] 697
79 Назм ул-Жавоҳир [Alisher Navoiy] 638
80 Насоим ул-Муҳаббат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 924
81 Насоим ул-Муҳаббат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 965
82 Насоим ул-Муҳаббат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 917
83 Притчи [Alisher Navoiy] 801
84 Qaro koʻzum (I- qism) [Alisher Navoiy] 1830
85 Qaro koʻzum (II- qism) [Alisher Navoiy] 1465
86 Qaro koʻzum (III- qism) [Alisher Navoiy] 1480
87 Қаро кўзум (I- қисм) [Alisher Navoiy] 793
88 Қаро кўзум (II- қисм) [Alisher Navoiy] 740
89 Қаро кўзум (III- қисм) [Alisher Navoiy] 712
90 Risolai tiyr andoxtan [Alisher Navoiy] 1064
91 Рисолаи тийр андохтан [Alisher Navoiy] 547
92 Sabai Sayyor [Alisher Navoiy] 8709
93 Saddi Iskandariy (I- qism) [Alisher Navoiy] 1214
94 Saddi Iskandariy (II- qism) [Alisher Navoiy] 1341
95 Saddi Iskandariy (III- qism) [Alisher Navoiy] 2391
96 Siroj ul-Muslimin [Alisher Navoiy] 2221
97 Сабъаи Сайёр [Alisher Navoiy] 1476
98 Садди Искандарий (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1211
99 Садди Искандарий (II- қисм) [Alisher Navoiy] 871
100 Садди Искандарий (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1070
101 Сирож ул-Муслимин [Alisher Navoiy] 642
102 Tarixi anbiyo va hukamo [Alisher Navoiy] 3123
103 Tarixi muluki ajam [Alisher Navoiy] 2303
104 Тарихи анбиё ва ҳукамо [Alisher Navoiy] 708
105 Тарихи мулуки ажам [Alisher Navoiy] 730
106 Vaqfiya [Alisher Navoiy] 3044
107 Вақфия [Alisher Navoiy] 650
108 Xamsat ul-Mutahayyirin [Alisher Navoiy] 1866
109 Xамсат ул-Мутаҳаййирин [Alisher Navoiy] 723
110 Gʻaroyib us-Sigʻar (I- qism) [Alisher Navoiy] 5819
111 Gʻaroyib us-Sigʻar (II- qism) [Alisher Navoiy] 1894
112 Gʻaroyib us-Sigʻar (III- qism) [Alisher Navoiy] 2680
113 Ғаройиб ус-Сиғар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1251
114 Ғаройиб ус-Сиғар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 642
115 Ғаройиб ус-Сиғар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1000
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика