Фавоид ул-Кибар (I- қисм) [Alisher Navoiy]

Фавоид ул-Кибар (I- қисм) [Alisher Navoiy]
Фавоид ул-Кибар (I- қисм) [Alisher Navoiy]
Хазойин ул-Маоний: Иккинчи Девон
Алиф Ҳарфининг Офатларининг Ибтидоси «Фавойид»дин
1

Эй, етти манзар тарҳиға меъмори сунъунгдин бино,
Маснуълар фоний, вале маслуби сониъдин фано.
Чекмай малак лутфунг куни жуз зикр ила тасбиҳ уни
Одам дебон қаҳринг туни ҳар дам «заламно раббано».
Ҳамдннгға ҳар кўтаҳ назар ҳам гунгу лол ўлғай магар
Чунким демиш хайрул башар ул ерда лоуҳси сано.
Жинси башар йўқ огаҳинг, хуршид хоки даргаҳинг,
Кўк маҳд аро тифли раҳинг етти атоу тўрт ано.
Фақр аҳли истаб қурбатинг, аҳли ғино ҳам тоатинг,
Етканга доғи фурқатинг не фақр нофиъ, не ғино.
Васлингда ишрат хўб эрур, айшу тараб марғуб эрур,
Сенсиз манга матлуб эрур танда алам, жонда ано.
Ишқингда бир девоналиғ, шавқингда бир фарзоналиғ,
Ағёрдин бегоналиғ айлаб ўзунгга ошно.
Журму гунаҳлардин ўтуб, келтурма юзга қўрқутуб,
Лола агар соғар тутуб, мусича гар қилмиш зино.
Бордур Навоий бекасе, ишқ ичра андоқким хасе,
Чун ўртадинг ани, басе, куйдурма дўзахда яно.
2

Равшандурурки меҳр, юзунгдин олур сафо,
Йўқса, не важҳ ила қамар андин топар зиё.
Ғарқи муҳити ишқинг эди жон ила кўнгул,
Ул дамки, руҳ эмас эди тан бирла ошно.
Гулда юзунг латофатидин ранге кўрмаса,
Булбулға не эди бу фиғон бирла, бу наво.
Бир зарра оғзи рамзини ҳар кимки англади,
Йўли адам тариқидуру, зоди раҳ — фано.
Ул зиндадил ҳаёти абад васлидин топар,
Ким ниши ғамни нўш деру дардни даво.
Ломеки, васл аёғиға топмиштур иттисол,
Ул ломдурки, ўртаға олмиш ани бало.
Ўздин қутул, Навоию мақсадға етки, қуш
Етмас чаманға, бўлса қафас ичра мубтало.
3

Эй, нечукким, дурни махфий асрабон Уммон аро,
Гавҳари ишқини пинҳон асраған инсон аро?!
Чунки инсонни бу гавҳар бирла айлаб баҳраманд,
Сарфароз айлаб малойик хайли бирла жон аро.
Алламал инсонға чун айлаб мушарраф ер бериб,
Тахти жоҳу ишрат узра равзан ризвон аро.
Уйлаким, тахт аҳлиға душмандин ўлмайдур гузир,
Ул халифа бирла душманлиғ солиб шайтон аро.
Макридин хориж қилиб, мулки дину айлаб насиб,
Қарнлар саргаштаю оворалиғ даврон аро.
Ғурбату ёлғузлуғу маҳзунлуғу ҳасрат била
Ҳар замон юз минг бало ичра солиб ҳижрон аро.
Буйла чун рад айлагандпн сўнг яна айлаб қабул,
Воли айлаб олам отлиғ кулбаи аҳзон аро.
Бу қабулу рад аро ҳикматни кимса англамоқ
Хайли инсон ичра сиғмас хаййиз имкон аро.
Эй Навоий, сен чу қулсен, қуллуғунгни яхши бил,
Фикратинг рахшиға жавлон берма бу майдон аро.
4

Худоё, залол аҳлиға раҳнамоё,
Юзунг жилва айларга ашъё мароё.
Ангаким атоё, тилар сендин эҳсон,
Наво истаганларга сендин атоё.
Асиреки, зикрингни айлаб ҳадя,
Берибсен халосиға юз минг ҳадоё.
Фалакда давойирки, расм этти сунъунг,
Жаҳон ганжидек анда юз минг завоё.
Сен этмай қазо, бўлмай ижроси мумкин,
Жаҳон коргоҳида ўтган қазоё.
Сенинг кибриёнг остонида яксон,
Агар худ салотин ва гар худ раоё.
Навоийни бу журму исёнда билмон
Ки, қўйғунгмудур ё чиқарғунгму, оё.
Ўз илгида чун ҳеч йўқ ихтиёри,
Ўзига ани қўймағайсен, худоё.
Гунаҳбахши сен бўлғилу журмпўши,
Шафоатгарилик хайрул бароё.
5

Эй, кўнгул ичра майи васлинг учун ком таманно,
Жонға ҳам фурқатинг ўти аро бу хом таманно.
Гарчи васлингни тилаб, жоним аро қолмамиш ором,
Лек топмиш бу ҳазин жон аро ором таманно.
Туну кун базми висолинг аро усруклар элидин
Мени лабташнаи махмурға бер жом таманно.
Гармрўларға агар ҳамқадам ўлмоққа ҳадим йўқ,
Ҳам аларнинг сўнгича урғали бир гом таманно.
Кимки ул ваҳму хаёли аро зотингни киюрди,
Қилмади ғайри хаёлот ила авҳом таманно.
Мунглуғ оллингға келибмен, манга раҳм айлаки,бўлмас
Шоҳдин буйла гадоларға жуз инъом таманно.
Тонг эмас бодияи ишқинга кирмакки, қилибмен
Боғламоқ Каъбаи кўюнг сари эҳром таманно.
Ҳолим оғозини билмон, карам эт раҳм қилибким,
Қилмишам хайр ила кўйинг сари анжом таманно.
Нуру зулматни Навоий нетар, ул юз кераку зулф
Ким, будур кўнглида гар субҳу гар шом таманно.
6

Зиҳи, тожинга гавҳари кибриё,
Бу гавҳардин офоқ топиб зиё.
Қуёш чиққач, андоқки иткай нужум
Кўрунмай, сен ўлғач аён, анбиё.
Уружунгда айнул яқин аҳлининг
Кўзига ғуборинг бўлиб тўтиё.
Қуёшнинг шиои хутутин Масиҳ,
Тўқуй олмайин ҳужранга бўрё.
Сенинг миллатингдин чу топиб шараф,
Саодат либоси кийиб ашқиё.
Қилиб тошу туфроғни олтунки, бор
Сенинг коргоҳингда бу кимё.
Санга уммат ўлмағни истаб русул,
Вале биз сарафроз ўлуб ҳолиё.
Келиб сидқинг оллида сиддиқлар,
Анингдекки, сиддиқу аҳли риё.
Навоий нетар қоба қавсайн, агар
Топа олса қошннг кеби икки ё.
7

Зиҳи, ҳилолинг ўлуб ой бошиға тиғи бало,
Бир олмасиз икки ёрғон сену қуёш масало.
Тутуб санга чу майи лутф соқийи раҳмат,
Шафоатинг уруб икки жаҳон элига сало.
Рисолатинг дамидин шаръи кўзгусига жило,
Сиёсатинг ўтидин куфр роҳибиға жало.
Ҳам аҳли равзаға фирдавс сенсизин чаҳи вайл,
Ҳам аҳли вайл иши ҳажринг ўтида вовайло.
Хумор дофии бўлғайму соқийи кавсар,
Бу дайр ичинда майи ишқ ичмаганга тўло.
Тилимда зикрингу кўнглумдадур хаёлинг, шукр
Ки, бори сенсиз эмас суҳбатим халоу мало.
Навоий ўлди, басе, хору паст хас янглиғ,
Сенинг йўлунгда эса, бас, анга бу иззу ало.
8

Қишики истасаким, етмагай малолат анга,
Керакмас аҳли жаҳон бирла завқу ҳолат анга.
Гар одаме малак ўлсаки, қилмасун таъриф,
Агар киши десаким, етмагай хижолат анга.
Ёмонни демаки, излол этар экин шайтон,
Дегил: фасодда мундин етар залолат анга.
Чу дерлар инсонни муштақ ўлди нисёндин,
Ўзину аҳдин унутмоқ этар далолат анга.
Билурки, рўзи анга ҳақ берур, ўзидекнинг
Бўлур чу бандаси, боис эрур разолат анга.
Демаки, илмда келмиш малакдин ул афзун
Ки, девдин доғи афзун эрур жаҳолат анга.
Биров амонатини асрай олмас, арчи эрур
Худой амонатини асрамоқ ҳаволат анга.
Чу бўлди нутқ ила мумтоз барча ҳайвондин,
Ҳам охир ул ҳайвондин эрур мақолат анга.
Бу зулмларки, ул айлар, не айлагай ногаҳ
Анинг ҳисобида ҳақ айласа адолат анга.
Навоий оғзида наъм ал-вакил эрур зикринг,
Суруғ куни карамингға буюр ваколат анга.
9

Неча кўнглум пора бўлса, раҳм қилмас ёр анга,
Неча бағрим бўлса қон, боқмас даме дилдор анга.
Бир югурук тифл эрур кирпикларим ичинда ёш
Ким, йиқилиб сончилибтур ҳар тарафднн хор анга.
Номам элтур қуш агар мазмунин айтиб қилса шарҳ,
Сочқай ўт қақнус кеби минг чок ўлуб минқор анга.
Лаълинг оллида чекар эл жонини олғач кўзунг,
Ваҳ, не шарбатдур лабингким, жон берур бемор анга.
Ақл уйи сари инонин бошламоқ, носиҳ, не суд,
Телбаким, дашт узра маркабдур бузуғ девор анга.
Тортасен исён юкин, хам қил қадинг тоатқаким,
Юк оғир бўлса, рукуъ ул дам бўлур ночор анга.
Умри ғафлат уйқуси бирла тиларсен кечса оҳ,
Кўз юмуб очқунча кимнинг эътимоди бор анга.
Мен худ ўлдум, эй сабо, кўнглумни кўрсанг кўйида,
Чиқма андин, деб насиҳат қилғасен зинҳор анга.
Зор кўнглум тушкали ҳажр ўтидин ғам чангига,
Эй Навоий, ўхшашур ҳам уд анга, ҳам тор анга.
10

Лаълинг ул ўтки, кўнгул мижмар анга,
Ё кўнгул дуржу лабинг гавҳар анга.
Ғамидин айру эмонким, тутмиш
Унс бу хотири ғампарвар анга.
Зордур телба кўнгулким, кўрунур
Ҳар дам ул ҳур парий пайкар анга.
Қон кўнгулдин не ажаб турмасаким,
Кирпикинг ҳар дам урар ништар анга.
Ҳажр ўтидин таним ул навъ куяр
Ким, эрур остида кул бистар анга.
Ҳажридин ҳолим эрур андоқким,
Бўлмағай кўрмагуча бовар анга.
Даҳр хуш гулшан эрур, найлайким,
Йўқ вафо гулларидин зевар анга.
Жон олурда ғами ҳажр, эй соқий,
Чорадур бода била соғар анга.
Юзи васфиға Навоий тушмиш,
Барги гулдин ясангиз дафтар анга.
11

Ваҳ, не ҳол ўлғайки, келгач ул бути зебо манга,
Ўзга қилғай ҳол ҳар дам ул қади раъно манга.
Не ажаб, ўлсамки айлаб тоза руҳин, халқнинг
Руҳ зойил айлагай ул ҳусни руҳафзо манга.
Шукр эрур, эй кўзки, ҳар ўқким отар ул қоши ё,
Ё сангадур, ё бағирға, ё кўнгулга, ё манга.
Айлагай бир дамда юз дайри кўҳан таркин Масиҳ,
Кўрса зулмеким қилур ул дилбари тарсо манга.
Эй кўнгул, иткилки ҳар девоналиғким айласанг,
Ул парийваш ишқида, охир келур ғавғо манга.
Ноумид ўлсам, вале навъи уммидим доғи бор,
Барча ушшоқиға раҳм этмак ул ой, илло манга.
Икки зулфи тобу печидин бузулдум, негаким
Хонумон айлар қора ҳар лаҳза ул савдо манга.
Соқиё, аҳбоб ҳажри қатлим айлар — бода тут
Ким, бу қотил заҳр тарёки эрур саҳбо манга.
Дема, не эркин Навоийнинг жилавдор ўлмағи,
Ваҳ, не эрким, ҳар неким ҳукм этса ул мирзо манга.
12

Қачон отса ул ғамза новак манга,
Келур гар минг ўлса яко-як манга.
Яқо чокидин ҳажр ташрифини
Кўрунгким, елак бўлди кўнглак манга.
Фироқ ичра, жону кўнгул, сиз кетинг
Ки, бўлмиш зарурат бу эмгак манга.
Не зулфунгни қасдимға дом айладинг,
Бас, анинг чу бир тори илмак манга.
Чу сенсиз тирик қолмишам, яхшироқ
Бу янглиғ тирикликдин ўлмак манга.
Неча бевафоларға кўпрак вафо
Қилурсен, етар жавр кўпрак манга.
Нетиб ўлмайин, эй Навоийки, зулм
Қилур барча мирзою мийрак манга.
13

Агарчи йўқ талабингдин даме қарор манга,
Иродат эмгагидур бу, не ихтиёр манга.
Висол давлатин ул кун ўзумга жазм эттим
Ки, ҳажр ғуссасин этти ҳавола ёр манга.
Чу ёр кўнглида бўлсам, бало манга ёвумас,
Бу важҳ илаки, темурдин бўлур ҳисор манга,
Не билсун ул кишиким, чекмамиш фироқ тунки
Ки, не сифат кечадур тийра рўзгор манга.
Қочиб адамға борай ақлу фаҳму донишдин,
Ватан боринда бу ёт эл аро не бор манга.
Буюрмағил яна сабр, эй табиб, тенгри учун
Ки, ушбу шарбат эмас эмди созвор манга.
Навоийдек қадидин қилсам ўлгали оҳанг,
Бийик мақом топибон ясанг мазор манга.
14

Чоғирға тушкали йўқтур қарору хоб манга,
Чу ўтқа туштум, эмас айб изтироб манга.
Ҳамиша масту хароб ул сифат юрурменким,
Кўруб таҳайюр этар олами хароб манга.
Боқиб табассум этар пири дайру муғбача ҳам,
Бу дайр аро кулар алқисса шайху шоб манга.
Чу маст эдим, манга таъсир қилмади, гарчи
Малул бўлдилар этмакдин эҳтисоб манга.
Дуои субҳ била бода таркин истармен,
Тилар сабуҳ хумор айлабон, азоб манга.
Нечаки майкада ичра аёғяланг, яқо чок,
Ичарга дурди қадаҳ ҳар тараф шитоб манга.
Ичурса жоми ҳидоят, наво тузуб жоме,
Навоий, анда магар бўлғай ижтиноб манга.
15

Ул ой куларга эрур, юз ажаб, тарона манга,
Бориси қошида макс эткали баҳона манга.
Ўқи яраларини кўксум ичра асрармен
Ки, ҳар бири эрур ул шўхдин нишона манга.
Забоналар яралардинки чиқти, ҳолимни
Демакка ҳол тили бўлди ҳар забона манга.
Бир оҳ ўти била ишқ аҳлин уйла куйдурайин
Ки, қолмағай киши ишқи шарики ёна манга.
Кўнгулда холидин ул хат муҳаббати тушти,
Гиёҳи фитна кўкартур бу турфа дона манга.
Сипеҳр гунбади ичра нетиб қадаҳ ичмай
Ки, бўлди мужиби ҳайрат бу корхона манга.
Навоиё, мени Фарҳод дема ё Мажнун,
Нединки, ҳожат эмас боғламоқ фасона манга.
16

Тори зулф ўлғали дилбанд санга,
Бўлди жон риштаси пайванд санга.
Ҳам шакардур лабингу ҳам хандон,
Ярашур асру шакарханд санга.
Хўблар майли кўнгул қилмадиким,
Эмас эрди бири монанд санга.
Эй кўнгул, ғунчасининг ҳасратидин
Тушди парканд уза парканд санга.
Ваҳки, занжири жунун зулфунгдин
Мубтало барча хирадманд санга.
Мен кеби ҳажрға қолғай, эй васл,
Ҳар киши бўлмаса хурсанд санга.
Сен экинсенму, Навоий, телба,
Йўқса, берган кишилар панд санга.
17

Зиҳи, аҳли дин қатли ойин санга,
Не ойиндур, эй кофири Чин, санга.
Юзунг майдин ўлдиму гулгул, ваё
Сочар чарх гулбаргу насрин санга.
Эрур ғунча оғзингки, кулганда бор,
Ики барг ики лаъли рангин санга.
Лабинг жони ширин кеби бўлдиким,
Фидо бўлди юз жони ширин санга.
Даминг, эй кўнгул, элни ошиқ қилур,
Магарким, берур ишқ талқин санга.
Десанг ишқ даштини қатъ айлайин,
Керакмас буйла ақли худбин санга.
Навоий, бу ҳусни каломинг била
Эмас ҳожат эҳсону таҳсин санга.
18

Телба кўнглум ёраси ҳадсиз тани урён аро,
Уйладурким, ер тутар девонае вайрон аро.
Буки, лаълинг нуктаси ҳар дам ўлукни тиргузур,
Кирди Руҳуллоҳ, магар ул чашмаи ҳайвон аро.
Лаъл ёзилғон кебидур лаъл аро қилсанг назар,
Кўзки ҳайратдин тикибмен ул лаби хандон аро.
Қатра су ичра, дегайким, барги гулнинг аксидур,
Қатра қоним рангини ким кўрса ул пайкон аро.
Қоматинг ёдида кўнглум ичра ҳар кескан алиф,
Рост бўлмиш ул алифдекки, ёзилғай жон аро.
Жон фидонг ўлсун, ҳабибимким, ҳамоно бор эди,
Қасди маҳлуқот аро инсону сен инсон аро.
Эй Навоий, истасангким ўлмагай эл дарддин,
Дарди ҳолингни дема назм айлабон афғон аро.
19

Соқиё, нақди ҳаётим жавҳаридур жом аро
Ким, эрур жом ичра май, аксинг майи гулфом аро.
Ложуварди чарх жомида шафақдин қуйди май,
Қуй шафақгун бодасин ҳам ложуварди жом аро.
Маст ўлуб бир дам шабоб айёмини тут муғтанам
Ким, йигитлик дам-бадам ўтмакдадур айём аро.
Бир замон айрилма аҳбоби неку фаржомдин
Ким, эрур охир жудолиғ даҳри нофаржом аро.
Бўлмаса ашроф софий, нўш базми хуштурур,
Мастлиғ дайр ичра ҳам арзоли дурдошом аро.
Чун қотиқ ҳангомадур риҳлат, ичармен туну кун
Ким, ўзумни айлагаймен бехуд ул он ҳангом аро.
Даҳр нўши комиға бўлма, Навоий, ғарраким,
Тегмасун нокомлиғнинг неши андин ком аро.
20

Миръоти ҳуснунг тийрадур бу оҳи дардолуд аро,
Равшанлиғи мумкин эмас, чун шамъ қолди дуд аро.
Бутканга ўхшар, дегасен, ҳар ён қизил гул узра барг,
Ҳар саридин пайконларинг бу жисми хунолуд аро.
Шоми ғам оҳим дудидур, ул дуд аро ҳар ён шарар,
Билгил, нуҳусат анжуми бу шоми қирандуд аро.
Хўй қатрасидин ғарқ эрур холинг саводи, ваҳ, нетар
Бир тийра кавкаб фитнаси юз ахтари масъуд аро.
Очтинг чу зулф ул икки кўз ҳарён хаданг отмоқ не тонг
Ким, қолмиш икки турки чин ҳиндуйи номаъдуд аро.
Ул кўй қасди этмишам, эй воиз, ани манъ этиб
Ҳар дам дема жаннат сўзин, сўз солмағил мақсуд аро.
Қочса Навоий шайхдин пири муғон сари, не айб
Ким, бор тафовутлар, басе, мақбул ила мардуд аро.
21

Саводи холи анинг лаъли руҳпарвар аро,
Магарки мурча нисфи узулди шаккар аро.
Кўнгулда нуқтаи холинг хаёли тўш-тўшдин,
Ёғин асарларидур нуқта-нуқта ахгар аро.
Юзунгда қатрае хўй касрати орасида хол,
Бириси мункасиф ўлмиш бу хайли ахтар аро.
Кеча не навъ юмай кирпикинг хаёлида кўз,
Мангаки, игна бутар тонгға тегру бистар аро.
Бу ўтки, мендадурур, дўзах ичра қочқай халқ,
Киюрсалар мени ошуб бирла маҳшар аро.
Қадаҳ кетурки, фалак жавридин амон ҳирзи,
Замона ёзмади жуз даври жому соғар аро.


Навоий, айла макон чарх гулшанин, яъни
Ки, чуғз бўлма бу вайронаи муҳаққар аро.
22

Ёр лаби акси тушуб жом аро,
Бодаға жон таъми берур ком аро.
Баски кўнгул оғзи хаёлидадур,
Ғунчадек ўлмишдурур андом аро.
Ҳажр аро кўргуз десам ул юзни, дер:
Меҳр қачон жилва қилур шом аро?
Дема, недин кўнглунга оромдур,
Муттасил ул зулфи дилором аро.
Ўзга кўнгуллар қушин айларга сайд,
Боғлади кўнглум қушин ул дом аро.
Маст чиқиб дайрдин ул муғбача,
Тафриқа солдн яна ислом аро.
Ўтда Навоий куядур кўргали
Холин анинг орази гулфом аро.
23

Бир ой ўтти мени маҳзунға, бир ой интизоринда
Ки, не кўнглум эрур ҳушинда, не ҳушум қароринда.
Ичим фурқат балосинда, тошим ҳажр ибтилосинда,
Таним ишқ изтиробинда, ўзум шавқ изтироринда.
Юзунг ҳажрида туфроғ ўлдум ул янглиғки, ел қўпқоч,
Қуёш чиқса, падидор ўлмағай жисмим ғуборинда.
Юзунг майдинки гулгул бўлди, йўқ жаннатда ул гуллар
Ки, бир-бир очилибдур олами ҳуснунг баҳоринда.
Дегайким: бўстонафрўз ичида тухми сочилмиш,
Биравким холлар кўрса, узоринг лолазоринда.
Тишинг шавқида ғалтонлиғ аро юз гўшада қолғай,
Агар инжу ўзин солса, дури ашким қаторинда.
Майи васлинг қаниким, нашъаси жисмимға жон бергай,
Бу янглиғким, ўлум ҳолинда мен ҳажринг хуморинда.
Менинг ё дўстнинг журми дема ишқимниким, эрмас
Менинг ҳам ихтиёримда, анинг ҳам ихтиёринда.
Қуёш чиққандек ўлғай, тийра тун ичра ул ой келса,
Навоийнинг фироқ ичра қорарған рўзгоринда.
24

Гул керакмастур менга, мажлисда саҳбо бўлмаса,
Найлайин саҳбони, бир гул мажлисаро бўлмаса.
Базм аро хуштур қадаҳ кавкаб, вале эрмас тамом,
Мутриби хушлаҳжаи хуршид сиймо бўлмаса.
Меҳру моҳу муштарию зуҳра чун қилди тулуъ,
Ҳеч наҳс ахтар тулуъи анда қатъо бўлмаса.
Мунча бўлса ҳам муяссар, жамъ эмас хотир ҳануз,
Токи муғ кўйида бир маҳфузи маъво бўлмаса.
Чун бу ерда ичкаридин руст боғланди эшик,
Одам эрмас ул кишиким, бодапаймо бўлмаса.
Хуштурур бу навъ амният, вале ақшомғача
Гар фалакдин бир хиёнат ошкоро бўлмаса.
Ҳар кишига умрида бу навъ бир кун берса даст,
То абад ғам йўқ агар бўлса яна, ё бўлмаса.
Умр базмида нашот асбоби дилкашдур, басе,
Гар ҳаводис шаҳнасидин анда яғмо бўлмаса.
Эй Навоий, гар насибингдур абад умре, керак
Хотирингда ёрдин ўзга таманно бўлмаса.
25

Юзи оллида гул, наззора қилдим, хўб эмас анча,
Қади қошиға боқтим, сарвға марғуб эмас анча.
Ҳабибим ишқида девона бўлғанда, парий доғи
Кўзумга жилва қилди, борлар маҳбуб эмас анча.
Бўлубмен ёрға толиб ва лекин ҳурға зоҳид,
Муни мен истамасменким, манга матлуб эмас анча.
Ити ўлтурса ҳам, кўпрак соғинурмен рақибидин,
Нединким, хотиримдин бу парий маслуб эмас анча.
Май ичсам беҳисоб, эскармайин кавсар суйин, йўқ айб,
Фано касбида бу оллимда чун маҳсуб эмас анча.
Жунун кўнглумга Мажнундин эрур ғолиброқ, эй оқил,
Тааққул айласанг савдоға бу мағлуб эмас анча.
Агар зуҳди риёий аҳлидин куфр аҳлини кўпроқ
Соғинсам айб эмаским, бу манга маъюб эмас анча.
Кўзум ашкини йўқ, лекин қурутмоқ баҳрни мумкин
Ки, хилқат важҳидин табъи мунунг мартуб эмас анча.
Навоийға керактур ёр, гул булбулға бўлсунким,
Юзи оллида гул, наззора қилдим, хўб эмас анча.
26

Соҳиредур ул кўз, аммо холи ҳинду остида
Нуқтадур ораз уза, йўқ эрса, жоду остида.
Сонъдин кўрдик занахдон остида фикрат чоғи,
Кимки кўрмайдур билурин даста кўзгу остида.
Ичса май, жисми сафосидин кўрунур то борур,
Лаъл агар тушса, кўрунгандек сузук су остида.
Шоҳлар тожиға лойиқ тугмадур, гар берса даст,
Гўйиким кўргузди ул чобук узангу остида.
Оташин гулнинг ниҳолисин унут, эй андалиб,
Кулдин ўзга гулхани бистар солурму остида.
Жоми мийное иликдин қўймаким, бу шевасиз,
Кимса хушҳол ўлмади бу тоқи мину остида.
Эй Навоий, қайғу тоғин май била дафъ айлаким,
Яхшироқ тоғ остида қолмоқки, қайғу остида.
27

Фиғонки, ҳажридин ўлди ўкуш алам бизга,
Тараҳҳум этмади ул меҳри йўқ санам бизга.
Фидоси жону кўнгул айладук, вафо ул ой
Қилиб улусқа, раво кўрди дарду ғам бизга.
Ғамидин ўлдигу ул исавий дам айламади,
Иёдат айлагали ранжа бир қадам бизга.
Битиди ҳар сари ушшоқиға вафо битигин
Магар, ушалди етишкан замон қалам бизга.
Май эл била ичибон, бизни хокираҳ айлаб,
Фиғонки, тўкмади дурди пиёла ҳам бизга.
Фано майини агар пири дайрдин топсақ,
Синуқ сафол кўп ортуқки, жоми Жам бизга.
Навоий усрук эса субҳу шом, тонгламаким,
Азалда килки қазо чекти бу рақам бизга.
28

Ёрлардин қилибон рам гўё,
Бўлдунг ағёрға ҳамдам гўё.
Хайли ушшоқки, мардуд эттинг,
Бормен ул хайлда мен ҳам гўё.
Дуди оҳ ичра қора киймишлар,
Бўлди ишқ аҳлиға мотам гўё.
Буки, девона кўнгул севди парий,
Бевафодур бани одам гўё.
Гирдиболишт анга хуршид ўлди,
Ул эрур Исои Марьям гўё.
Олам асбоби учун ғам емагил,
Арзимас бунчаға олам гўё.
Эй Навоий, буки, айланди ҳабиб,
Йўқтур ул захмға марҳам гўё.
29

Чиқмақ усрук доғи ул кофири бебок бало,
Мастлиғдин яқо ҳам айламаги чок бало.
Ўлтурур қаҳрию лутфи, бас эрур бўлғанда
Ул парий чеҳра ғазабноку тарабнок бало.
Юзу қадди гул ила сарвни ўртабки, эрур
Ҳам хади пок бало, ҳам қади чолок бало.
Меҳрн рухсорнға кўз солсам ўларменким, бор
Зақанидин юзу манглайиғача пок бало.
Рахш сурганда ўкуш жонлар эрур хокираҳинг,
Кўрмади сен кеби ҳаргиз курраи хок бало.
Ким балодин қоча олғайки, қилиб давр айлар
Халқ боши уза парвизани афлок бало.
Ламъаи оразидин куйса Навоий не ажаб,
Торта олғайму чоқин йўлида хошок бало.
30

Дўст бўлмас гар жамол аҳлига жон қилсанг фидо,
Душмани жондур агар жону жаҳон қилсанг фидо.
Хаста жонингға балойи жовидондур қотиле
Ким, таманносиға умри жовидон қилсанг фидо.
Эй кўнгул, кўрсанг лабу қаддин, керак шукронаға
Жавҳари жонинг била нақди равон қилсанг фидо.
Деди: келгум сўрғали, эй ишқ, жоним асрағил,
Ким керакким, киргач ул номеҳрибон, қилсанг фидо.
Умрға йўқ эътимод, эй хаста жон, ўзни керак
Ул кўнгул оромини кўрган замон қилсанг фидо.
Жилва айлар ҳар тараф бир муғбача, эй пири дайр,
Жоним олибсен, бил ани ҳар қаён қилсанг фидо.
Эй Навоий, кош юз жонинг бўлуб, жононадин
Истамай бир васл, борин ройгон қилсанг фидо.
31

Ёр дардим сўрмайин кўнглумни маҳзун қилдило,
Жоним ошубини кам қилмоқдин афзун қилдило.
Бермайин захмин жигар қониға таскин гунае
Лаъли кулмак бирла ашкимни жигаргун қилдило.
Дафъи савдо истадим лаъли майидин бир йўли,
Ул парий савдозада кўнглумни мажнун қилдило.
Эй кўнгулким, сабр тоғин маскан эттинг, оқибат
Тунд сайли ишқ ул тоғингни ҳомун қилдило.
Бесутунғаким сутун Фарҳод бўлди, қофи ишқ
Ул сутунни Бесутун остидағи нун қилдило.
Недур учмоқ жоҳ ила, охир фалак Намруднинг
Осмони тахту жоҳин ганжи Қорун қилдило.
Қатра хўйлуқ оразинг васфин Навоий қилғали
Лутфи табъ абёт назмин дурри макнун қилдило.
32

Ваҳки, бўлдум ишқ аро бир бевафоға мубтало,
Бўлмасун аҳли вафо мундоқ балоға мубтало.
Англағай мажнунлуғу бедиллиғимни ҳар киши
Ким, бўлуптур бир парийваш дилрабоға мубтало.
Зоҳидо, расволиғим таън айладинг, жаҳд айлаким,
Бўлмағайсен ул кўзи, қоши қороға мубтало.
Бўлмайин бегона ёру ошнодин чора йўқ,
Хоҳ бўл бегонаға, хоҳ ошноға мубтало.
Подшо бирла гадо ҳолиға кулса, не ажаб,
Бўлса мен янглиғ гадое подшоға мубтало.
Бўлмиш ул кофир ғами девона кўнглумдин малул,
Ҳеч кофир бўлмасун мен мубталоға мубтало.
Соқиё, май тутки, дардининг давоси бодадур,
Ҳажрдин ким бўлса дарди бедавоға мубтало.
Кир харобот ичраю бўл риндлар вобастаси,
Хонақаҳда бўлғуча аҳли риёға мубтало.
Эй Навоий, ёна ул бадаҳддин бўлсам халос,
Аҳд қилдимким, ёна бўлмай ёнаға мубтало.
33

Фалак нилуфаридин чашмаи меҳр ўлди гар пайдо,
Юзунгда нилдин ул чашма қилмиш нилуфар пайдо.
Ўқунг кўнглумга киргач, қатра қонлар оқти, ким кўрмиш
Ниҳол андоқки, ани тиккач-ўқ бўлғай самар пайдо.
Ачиқ сўз бирла бел қатлимға бағлар, турфароқ буким,
Назарда не оғиздур зоҳир андин, не камар пайдо.
Лаби шавқи ичимда, юзда қон ёшим, ажаб эрмас,
Юзинда лаъл ютқаннинг бўлур, дерлар, асар пайдо.
Кўнгулни то паришон айладинг, юз барқи ғам сочти,
Начукким, ўтни қўзғарлар, бўлур андин шарар пайдо.
Ерутти васл шамъи аҳли ҳижрон тийра авқотин,
Менинг шомимға, ваҳким, қилмади даврон саҳар пайдо.
Ажал қасрин ҳакими сунъ, бас, мушкил тилсим этмиш
Ки, ҳар ким анда кирди, бўлмади андин хабар пайдо.
Масиҳодин дам урмангким, ҳабибим гардиға етмас,
Агар Жибрилдек эгнидин анинг бўлса пар пайдо.
Навоий ишқин, эй зоҳид, сенинг пандинг аён қилди,
Бале, айб ўлмағунча ошкор, ўлмас ҳунар пайдо.
34

Манга не манзилу маъво аён, не хонумон пайдо,
Не жонимдин асар зоҳир, не кўнглумдин нишон пайдо.
Хирад махфий, бадан фоний, кўнгул ғойиб, тараб маъдум,
Бори саҳл эрди, бўлса эрди ул номеҳрибон пайдо.
Шикебу сабру ҳуш итмиш, қарору ақлу жон кетмиш,
Не ғам, гар бўлса ул ороми руҳ, ул қути жон пайдо.
Хаёли жонда пайдодур, сўзи афғонда пайдодур,
Ўзи ҳам нетти, ваҳ, оллимда бўлса бир замон пайдо.
Ўлар ҳолатдамен онсиз, тарабдин кўрмайин ўлмай,
Деманг, таъжил ила ул умр бўлса ногаҳон пайдо.
Қиёмат эрди онсизким, юз очти, эй мусулмонлар,
Бўлунг воқифки, бўлди фитнаи охирзамон пайдо.
Кесар юз нахлни ҳар дам, қилур юз сарвни хуррам,
Таажжуб, кўрки, бу гулшанда эрмас боғбон пайдо.
Ҳазар қилмоқ қазо жаллодидин бўлмаски, йиллардур
Қилур қатл, уйлаким, не тиғ ўлур пайдо, не қон пайдо.
Санга жон шавқидин берди Навоий, йўқ ажалдинким,
Ажал топқунча эрмас ул заифи нотавон пайдо.
35

Ул ой бу телба била ёрму экин, оё,
Замири ичра ғамим борму экин, оё.
Буким, фироқи ўзумдин хабарсиз этти мени,
Ўзи бирорта хабардорму экин, оё.
Кўзум тобониғаким шоми васл суртармен,
Уюбму эркину, бедорму экин, оё,
Мен ул тараф бора олмон, кўнгул кела олмас,
Менингдек ул доғи беморму экин, оё.
Каманди зулфи гаҳ очилғач, учти имоним,
Расанму, риштаи зуннорму экин, оё.
Чу хирқа бодаға раҳн ўлди, бўлмишам саргум,
Гаровга навбати дасторму экин, оё.
Навоий ўзлукидин кечти, доғи қўйди қадам,
Бу йўлда эмди сабукборму экин, оё.
36

Оразу холингни бирдам кўрмасам, эй дилрабо,
Уйладурменким, кўрунмас кўзума оқу қоро.
Ҳажр аро раъно қадинг нахлин тилармен тенгридин,
Шомлар шамъ истагандек хайр аҳлидин гадо.
Гар фироқ айёмининг билмон ҳисобин, не ажаб
Ким, юзунг ҳажринда кундуз кеча янглиғдур манго.
Барқ эмас, оламға юз қўймишдур оҳимдин шарар,
Раъд эмас, гардунға чирманмиш фиғонимдин садо.
Бошинг ол, кет ўз пайи вақтингға, эй шайдо кўнгул
Ким, эмассен хаста жоннинг ҳеч дардиға даво.
Неча оққай кўз ёшим, еткур ғуборин, эй насим,
Фарзи айн эрур яшарур кўзга солмоқ тўтиё.
Умр елдек ўтмакин дебсен магар, эй боғбон
Ким, яқоси чоксиз гул бутмади бу боғ аро.
Жон топай, дерсен, сабуҳийдин, вале ғофилки, субҳ
Чок этиб кўнглак, сенинг ҳолингға тутмиштур азо.
Эй Навоий, хаста кўнглумга мададдур новаки,
Рост андоқким, заиф элга берур қувват асо.
37

Сариғ оғриғ бўлдум, эй соқий, хазони ҳажр аро,
Қони асфар майки, бор ҳар қатраси бир каҳрабо.
Юзу жисмимдур сариғ барге қуруған шох уза,
Шоху баргеким, қуруб сарғарса, ким кўрмиш даво!
Не мараздур буки, бир гулруҳ шарори ишқидин,
Бўлди сариғ лола кўзум оқию доғи қоро.
Суд эмиш кўз тушса асфар жинси сари, ваҳ, қани
Сарвинозимким, сариғ гул баргидин киймиш қабо.
Сарғариб қолмиш ҳаводис кожиға ҳижрон куни,
Сир сариғ қушдекки, кундуз қолғай ул қушлар аро.
Шом ила субҳ ар сариғ оғриғ эмаслар, бас недур,
Тун сочин ёйиб, қуёш йиртиб юзин, тутмақ азо.
Дарди туфроққа ниҳон этти Навоий жисмини,
Топибон бир шуша олтун, дафн қилғандек гадо.
38

Кимса ҳаргиз кўрмади чун аҳли даврондин вафо,
Улки даврон офатидур, не тамаъ андин вафо.
Жону умрум улдурур, гар бевафо бўлса, не тонг,
Қайда кўрмиш кимса ҳаргиз умр ила жондин вафо!
Гар вафо қилсанг, эрур андинки, бордурсен парий,
Йўқса, ким оламда кўрмиш навъи инсондин вафо!
Ваҳки, даврон аҳлидин жуз бевафолиғ келмади,
Ҳар нечаким, кўрдилар мен зори ҳайрондин вафо.
Чун вафо гулбарги дазрон боғида очилмади,
Бежиҳаттур кимки истар бу гулистондин вафо.
Кимса кўнглин, кимсадин истаб вафо, олдурмасун
Ким, манга худ етмади ул кўнглум олғандин вафо.
Эй Навоий, гар вафосиз чиқти ул султони ҳусн,
Топтинг элдинким, тиларсен эмди султондин вафо.
39

Зиҳи анда макон топибки, йўқ мумкин макон анда,
Етиб андаки, етмас ақлу фаҳми хурдадон анда.
Киши бу навъ хилватни начук қилғай тааққулким,
Ҳақ анда мизбон бўлғай, ҳабиби меҳмон анда.
Бу хилват розиға номаҳрам ўлмағлиқ тариқинда,
Малак бўлғай ҳамон анда, башар бўлгай ҳамон анда.
Йироқтин анбиё арвоҳи сойир посбон янглиғ,
Чу шаҳ матлуб ила бўлғай, не маҳрам посбон анда.
Начукким, меҳмонға туҳфа чекмак расми давр, бўлғай
Улусқа раҳмати жовиди осори аён анда.
Макон бирла замондин сўрмаким, йўқлуқда бор эрди
Замон янглиғ макон анда, макон янглиғ замон анда.
Нишон, эйким, тиларсен ақлдин мундоқ ишонларни,
Нишон ким айтқай, ақл ўлса беному нишон анда.
Топиб мақсуд шабгарди самовий бу уружидин,
Еридин зарра бориб, қайтибон хуршидсон анда.
Илоҳий, ул шафиъ ўлғанда эл журминки, афв эткунг,
Навоийни доғи новмид қилма ногаҳон анда.
Бе Ҳарфининг Балоларининг Бидояти «Фавойид»дин
40

Сочса анжумдин фалак бошингға юз минг дурри ноб,
Жолаи ғам, билки, ёғдурғай бир офатлиғ саҳоб.
Не ғараз бу жолани ёғдурса андин ўзгаким,
Умр нахлин синдуруб тан кулбасин қилғай хароб,
Рўзи ортуқ бўлмағин ҳар кимки билгай чархдин,
Зол янглиғдурки, розиқ чархини қилғай хитоб.
Офариниш баҳридин гардун ҳубобе беш эмас,
Борму имкон кимсага бир қатра су бермак ҳубоб
Бўлса эрди қудратеким лаҳзае тутғай қарор,
Туну кун тинмай бу навъ эткайму эрди нзтироб.
Ул доғи ўз ҳолиға ҳайрон эрур андоқки мен,
Анда ҳам саргашталик андоқки, менда печу тоб.
Жисми анинг ҳам ҳаводис зарбасидин нилгун,
Топмайин мақсудини мендек неча айлаб шитоб.
Қудрат илгида бўлуб ул ҳам забун андоқки мен,
Олмай ул мендин ҳисоб, андоқки мен андин ҳисоб.
Эй Навоий, солик эрсанг, ҳақ вужудин бил вужуд,
Мосиволлоҳни — адам. Валлоҳу аълам биссавоб.
41

Уйғотур субҳи баҳор элни фиғон бирла саҳоб
Ким, сабуҳий чоғидур — маст бўлунг, эй асҳоб.
Барқ ҳар дам чоқилиб ишнагач-ўқ тийра бўлур,
Яъни ўш мундин олинг умр чароғиға ҳисоб.
Ёғин аҳволинга йиғларки, кўз оч уйқудин
Ким, эрур сайли мамарри бу кўҳан дайри хароб.
Ел эсиб тийр чекар, оҳки, бўлма ғофил
Ким, бу янглиғдурур айёми ҳаётингға шитоб.
Барча танбиҳ ангадурким, қўпу чек жоми сабуҳ,
Ҳайфдур буки, ўтар уйқу била субҳи шабоб.
Кўз юмуб очқуча тонг отмишу чиқмиш хуршид,
Тун эрур пардаю мушкин била ҳолингға ҳижоб.
Бир дам аҳбоб била базми сабуҳий тузубон
Чекингиз, дамни ғанимат билибон, бодаи ноб.
Ҳою-ҳуй айлабон ўзни нафасе хуш тутким,
«Ҳай» деганча не сен ўлғунг орода, не аҳбоб.
Бу наво кимга насиб ўлса, Навоий янглиғ,
Бу ғазал бирла ичиб бўлса керак масти хароб.
42

Бу кўҳан дайрда хуштур неча кун бодаи ноб,
Хосса бир муғбача ишқида киши бўлса хароб.
Золиме, қотиле, яғмое, торожгаре
Ким, бўлуб куфридин, офоқ аро дин аҳли ябоб.
Риштаи жонни тугуб, зулфидин очқанда гирих,
Пардадарликлар этиб, юзига ёпқанда ниқоб.
Кўйи ул дайрки дин аҳлини айлаб кофир,
Қоши ул дайрда бу куфр элига меҳроб.
Буйла офат ғамидин гоҳ киши кўнглида ўт,
Андоқ ўт шуъласидин гоҳ бирав жисмида тоб.
Ногаҳон маст чиқиб дайрдин, илгида қадаҳ,
Ичибон ошиқи зориға ичурса майи ноб.
Ҳашрға тегру айилса бу май ичкан оздур,
Минг тамуғ ёлинича ўтда экан бўлса азоб.
Дайрда бутни киши топса, нетар жаннату ҳур,
Ул қадаҳ оллида кавсар майиға худ не ҳисоб.
Буйла бир айш Навоийға талофий айлар,
Чархдин тортса юз қарн жафо бирла итоб.
43

Ики рухсоринг эрур хўбу хаттинг ҳам марғуб,
Хўблардин неки бош урса, эрур бешак хўб.
Токи севдим сени, жаврингни доғи севмишмен,
Ҳар не маҳбуб қилур, бордурур ул ҳам маҳбуб.
Риштаи жон била номанг бошини чирмар эдим,
Ул шарар тори била куймаса эрди мактуб.
Хаста дилларға не жон олғучи юздур улким,
Қолибин қилди тиҳи, кўргач ани аҳли қулуб.
То лабинг волаҳи бўлдум, тиламон оби ҳаёт,
Суни найлар кишиким, бодаға бўлғай мағлуб.
Аҳли ишқ ичра манга ёқма вараъ туҳматини,
Зоҳидо, қилма ҳунар аҳлиға бизни маъюб.
Истасанг мулки бақо, салб қил ўзлукни бурун
Ки, сулук ичра фано аҳлиға будур услуб.
Эй Навоий, тиласа шоҳ мушавваш рақаминг,
Ҳар не матлуб анга, бизга ҳам улдур матлуб.
44

Ўртаса ишқ мени, сўрма сабаб:
Куйса хошок ёлиндин, не ажаб.
Чоклик жон қолур ўту су аро,
Чун майолуда бўлур ул ики лаб.
Аёғинг туфроғин ўпсам басдур,
Бер аёғингни десам — тарки адаб.
Уйла, дарду ғаминга ўргандим
Ким, унут бўлди манга айшу тараб.
Зулфида зор кўнгул ранжи не тонг,
Хастаға кўпрак ўлур кеча тааб.
Биз киму васл муроди, ҳайҳот!
Дарди ноёфт эрур бизга талаб.
Жон топиб зор Навоий қўпқай,
Туфроғи устига сурсанг маркаб.
45

Қилғали май била гулгул юзин ул нўшинлаб,
Лолагун бўлди қуёш орази кавкаб-кавкаб.
Сендин ул ком хаёл этмамишам, кўнглумаким,
Қилсам изҳор ҳам ўлғай демаки, тарки адаб.
Жон лабинг ошиқию зикри мудом оғзимда,
Рашкдин жоним агар оғзима келса, не ажаб.
Келди Ширин била Лайли санга ҳайрон, гарчи
Бу икав ҳасратида эрди Ажам бирла Араб.
Айладим тавба нединким, ғамим андоқ ғам эмас
Ки, май ичкан била бўлғай манга ҳар лаҳза тараб.
Кўйидин кетмаку ўлмак манга тенг бўлса, не тонг
Ким, жало ҳарфларидурки, ажал топти лақаб.
Даҳр аро айшу нашот истасанг, ўлғунг маҳрум,
Негаким, анда насиб ўлмади жуз ранжу тааб.
Ақлким, барча хирад аҳлиға эрди устод,
Бўлди ишқ абжади таълимида тифли мактаб.
Бил Навоийки, талаб бирла топилмас мақсуд,
Лек топқанда доғи бор эди албатта талаб.
46

Қачон мактабда ул моҳи муаддаб
Борур, ўздин борурлар аҳли мактаб.
Бўлур лавҳи забаржад аҳли ҳайрон,
Чу олур илгига лавҳи музаҳҳаб.
Дегач абжад, бошиға эврулурлар
Қамар бирла қуёш, яъни жаду аб.
Нечукким мактаб атфоли хуруши,
Ғамидин халқ аро фарёду ё раб.
Муаллим қуллуғиға хат берурмен,
Гар озод ўлса ул сарви шакарлаб.
Дабистони фанода шурб дарсин
Равон қилмай, эмассен аҳли машраб.
Навоий ашкидин то шом анжум
Тўкар, чиққайму деб ул саъд кавкаб.
47

Боғингга етмасун ошуб хазондин, ё раб,
Гул била сарвунга осеб замонднн, ё раб.
Олди жон лаълингу элга лаби жон бергучилар
Барча қул бўлсун анинг оллида жондин, ё раб.
Дардини баски ниҳон туттум — ўлармен пинҳон,
Воқиф этгил ани бу дарди ниҳондин, ё раб.
Ёмон аҳволима кўз солмади ул ой яхши,
Яхши огоҳ қил ани бу ёмондин, ё раб.
Юз жаҳон зулм жаҳон аҳли манга қилди, мени
Фориғ эт аҳли жаҳон бирла жаҳонднн, ё раб.
Берибон кўнглума жамъияти хотир қутқар,
Ҳар неким андин эрур тафриқа, андин, ёраб.
Кўйида ҳажр фиғонинки Навоий тортар,
Ҳам мени, ҳам ани қутқар бу фиғондин, ё раб.
48

Улки боштин то қадам бор ончаким, имкони хўб,
Садъяки бўлғай бириким, халқ дерлар ани хўб.
Тўкса қон ул кофир, ўзга хўбни севгил деманг,
Эй мусулмонлар, жаҳонда бир анингдек қани хўб.
Ҳури жаннат шаклидин ҳам дилрабо ҳуснунг латиф,
Хулди ризвондин доғи кўюнг саробўстони хўб.
Жонни жонон истаса, қилмоқ тааллул хўб эмас,
Найласун жон улки, бўлғай сен кеби жонони хўб.
Ҳусни офатдин эмас холи, бу дамким хўб сен,
Саъй қил, жоноки, ўтсун хўблуқ даврони хўб.
Кўз гуноҳи кўрмакинг эрдики, тўктунг қон ёшин,
Хўб эмас, жоно, тўкулмак бегунаҳлар қони хўб.
Эй Навоий, ғайр рашкидин висоли базмида
Уйладурменким, кўрунубтур манга ҳижрони хўб.
49

Гар бўлмади бир лаҳза манга ёр мусоҳиб,
Не бўлғай эди бўлмаса ағёр мусоҳиб.
Розимен агар нақди дилу диним ўғурлар,
Гар бўлса манга ул бути айёр мусоҳиб.
Маҳжуб эди ул шўх улустин, чу май ичти.
Ҳар хайл била бўлди баякбор мусоҳиб?
Кўзлар била ул юз қиладур қатл, не бўлған,
Дин аҳли била бўлди чу куффор мусоҳиб?
Бир гўшада май ичмаса, ўз бўйнида қони,
Гар бўлса даме кимсага дилдор мусоҳиб.
Топилмаса гар ёри вафодор кам эрмас
Андин, киши гар топса вафодор мусоҳиб.
Яхшингни ямонлиғ била фош ар тиламассен,
Олам элидин айлама зинҳор мусоҳиб.
Дардоки, мусоҳиб манга бир тушмади ҳамдард,
Давронда тушуб илгима бисёр мусоҳиб.
Ёр этса Навоийни мусоҳиблари, хуштур,
Йўқ бахти қилурға чу ани ёр мусоҳиб.
50

Қани сенинг кеби оламда дилрабо маҳбуб,
Кўз ила қотилу лаб бирла жонфизо маҳбуб.
Не зулм айласанг аҳбобқа, худо ёринг,
Чу халқ айламамиш сен кеби худо маҳбуб.
Хумор дарди бирла ҳажр меҳнатида манга,
Илож бодадур, ой ҳамдаму даво маҳбуб.
Ниёзи ишқ сари нози ҳусн жонибидур,
Агарчи шоҳ муҳиб бўлсаю гадо — маҳбуб.
Мени гадоға не ҳол ўлғай, эй мусулмонлар
Ки, солди ишқ бошим узра подшо маҳбуб.
Рафиқлар, ўтунгуз дайр кўйидинки, мени
Хароб айлади май доғи мубтало маҳбуб.
Гар ўлса ҳали муҳаббат Навоий, эй ҳамдам,
Вафо керак анга, қилған сойи жафо маҳбуб.
51

Ваҳ, нетиб ишқин ниҳон асрарға бўлғай муртакиб,
Хаста кўнглумким, бўлур отин эшиткач, музтариб.
Даҳр аро шаҳлиққа ўз ҳолимни нисбат айламон,
Кўйида токим гадолиққа бўлубмен мунтасиб.
Кўнглум ўтға тушкали кўрмас юзумни, турфадур
Шуъладин озурда олтун ламъасидин мужтаниб.
Итти кунглум, шодмен, тонг йўқ киши гар бўлса шод,
Тушса ёнидин жудо қалби мизожи мунқалиб.
Кечаю кундуз харобот ичра андоқ мастмен
Ким, қочарлар арбадамдин шаҳна бирла муҳтасиб.
Хонақаҳ шайхидин этканлар риё ойини касб,
Дайр пиридин бўлунг расми фанога муктасиб.
Эй Навоий, бўлсам ул бадмеҳр ишқидин халос,
Бўлмайин ҳусн аҳлининг меҳриға ҳаргиз муртакиб.
52

Бузди кўнглум кишварин ҳижрон ғами туғён қилиб,
Оҳу ашкимдин бирин сарсар, бирин тўфон қилиб.
Дард уйин қилди бино, ишқинг бузуб кўнглум уйин,
Кимса янглиғким, бир уй тузгай, бирин вайрон қилиб.
Танда оҳинг шуъласин, дерлар, ниҳон тут, оҳким,
Бир овуч хошок аро бўлмас чоқин пинҳон қилиб.
Ҳажр кўйида яланг жисмимни кўрган соғинур
Ким, мени ўлтургали элтур жунун, урён қилиб.
Хорлар кўнглумдадур сендинки, гардун тузмагай,
Ҳар бирин отсам, бир оҳим ўқиға пайкон қилиб.
Сўрма невчун бедил ўлдунг деб, ўзунг чун ҳажр аро
Кўздин оқиздинг кўнгулни, қатра-қатра қон қилиб.
Шукрини не деб адо айлайки, айлар жилва ёр,
Элни ҳолимға, мени ўз ҳусниға ҳайрон қилиб.
Даҳр элидин жуз жафо мумкин эмас топмоқ киши,
Лек ҳар бирга вафолар ончаким имкон қилиб.
Ёр кўп қилса жафо, кам қил, Навоий, нолаким,
Гулга булбул ўргата олмас вафо, афғон қилиб.
53

Саҳвдур тўби демак, раъно ниҳолингни кўруб,
Ёки жаннат боғи гулзори жамолингни кўруб.
Равзада кавсар қироғинда хаёл эттим Билол,
Юз аро лаб, лаб уза шабранг холингни кўруб.
Соғинур ошиқлиғингға рўбарў келмиш қуёш,
Кўзгуда машшота ҳар соат мисолингни кўруб.
Сарвдин булбул не тонг рам қилса, тўбидин малақ
Жилваи қад ҳолатида эътидолингни кўруб.
Наргисинг афсуну гул баргинг такаллум айлади,
Ақли кул топти фириб, ул макру олингни кўруб.
Элга ишратдур янги ой кўрсалар, лекин манга
Юзланур ошуфталиғ, мушкин ҳилолингни кўруб.
Ўлтурур ҳижрон туни, ўлсам ҳам армон қолмағай,
Тушта ҳам бўлса бир айёми висолингни кўруб.
Неттинг, эй соқийки, ўздин бордим андоқким, зилол
Олиб ичмастин бурун, жоми зилолингни кўруб.
Судра ул ён, эй Навоий, ўзни муҳлик заъф ила,
Шояд эткай раҳм ул қотил бу ҳолингни кўруб.
54

Ул қўпуб, отланғали маркаб суруб, сархуш бориб,
Мен бошим очиб, аёғиға қўюб юз, ёлбориб.
Менда худ ҳад йўқ, вале оллинда жон айлай фидо:
Ҳар киши асҳобидин келтурса ани қайториб.
Бўлди рокиб, нетти кўнглум уйида қилса нузул,
Тиғ илаким тортмиш, озурда кўксумни ёриб.
Ўз уйига тушмакин ҳам билмай ўлгум, кошки
Борса қатл айлаб мени, жон меҳнатидин қутқориб.
Ваҳ, не янглиғ саъб эмиш ғам базмида қолмоқ киши,
Кўнглида ором қолмай, жони ороми бориб.
Кимга даврон бир аёғ май бердиким, бўлди халос,
Сўнгра анинг юз қадаҳ бедоди заҳрин сипқориб.
Бекас ўлсам, не таажжубким, вафода жон бериб,
Топмадим аҳли вафо бори жаҳонни ахториб.
Бош оқарди — узлат авлодурки, ул кофур ила
Совутур, улким йигитлар базмида киргай қориб.
Эй Навоий, гўйиё ёринг келур, йўқса нега
Музтарибтурсен — танинг титраб, узоринг сарғориб.
55

Чун бағир захмлари бутмади, пайванд қилиб,
Итларинг оллида ташлай, неча парканд қилиб.
Кўнглум очилмади ҳаргиз ғами ишқ ичра, магар
Очқасен бир ани ғунчангда шакарханд қилиб.
Ишқда мен кеби Мажнун ясади килки қазо,
Лайли ашколини дилдорима монанд қилиб.
Холи шавқи биладур танда кўнгул қўймишмен,
Мўрни дона хаёли била хурсанд қилиб.
Элга ошиқлиғим изҳор эта олмон, ваҳким,
Қўйди оламда мени ишқи забонбанд қилиб.
Соқиё, бода кетургилки, агар давр будур,
Носиҳи шаҳр нетар бизни хирадманд қилиб.
Ич, Навоийки, бу тун раз қизини бермак эмиш,
Пири майхона сени ўзига фарзанд қилиб.
56

Хас кеби жисмимға ҳижрон шуъласи урдунг бориб,
Барқи офат бирла хошокимни куйдурдунг бориб.
Айлабон гул, ҳажр азмиға чу сурдунг бодпой,
Буйла сарсар бирла ани кўкка совурдунг бориб.
Тийра айлаб кўкни ул кулда бу янглиғ лутф этиб,
Поям аҳли ишқ аро гардунға еткурдунг бориб.
Тинди саргардон кўнгул кўюнгда ҳар ён пўядин,
Орзуи васлдин кўнглумни тиндурдунг бориб.
Азм этарда барча ишқ аҳлиға қилдинг хайрбод,
Найладук ушшоқ ароким, бизни ёзғурдунг, бориб.
Ул кўзи кофир сари борма деб эрдим, эй кўнгул,
Панд эшитмай, нақди имонингни олдурдунг бориб.
Эйки, манъинг айлаб эрдим ишқ кўйи тавфидин,
Зорсен, гўё бало бошингға келтурдунг бориб.
Хонақаҳ зуҳди аро, эй шайх, бас ошуфтасен,
Гўйиё дайри фанода тавба синдурдунг бориб.
Ёрни истай Навоий бормиш эрди, эй рафиқ,
Билмадим, ани не афсун бирла ёндурдунг бориб.
57

Котиби сунъ чу ҳар кимга бир ишни рақам айлаб,
Сабз хатлар ғамиға бизни қазо муттаҳам айлаб.
Васл уммиди била кўнглум доғи тўймади чекардин,
Неча ул хайл малул ўлмади жавру ситам айлаб.
Ҳар қаён ул хатти мушкинки борур қилса ишорат,
Борурам хома кеби мен доғи боштин қадам айлаб.
Зулфининг тобини машшотадин очмоқ эмас имкон,
Дол ё ломни ким ёзған экин, дафъи хам айлаб.
Ҳурлар келса ани кўрмак учун, хозини жаннат
Юборур сочини гулбаргларидин дирам айлаб.
Соқиё, бодаки бу коргаҳ авзои хирадни,
Йўқки, ожиз қилибу масх гаҳ девона ҳам айлаб.
Дайр пири қошида камлигимиз кўп эди, лекин
Маст қилди яна бир жом ила бизни, карам айлаб.
Эй хушо, кўйи хароботки, ҳар эски сафолин
Кимки дурд ичмак учун жом қилиб, ўзни Жам айлаб.
Эй кўнгул, кимки Навоий кеби васл нстади, ани
Ишқ расволиғ ила олам ичинда алам айлаб.
58

Хуштурур бир тийра шоми ҳажр ики ёр учрашиб,
Топишиб, бир-бирларин маҳкам қучушуб, йиғлашиб.
Ҳажр дардию фироқ андуҳиға таскин бўла,
Ултуруб улфат била, бир-бирларига ёндашиб.
Фурқат айёмида ҳар бирнинг бошига келганин,
Юз туман ҳамдардлиғлар бирла ҳар дам сўзлашиб.
Гоҳ васл иқболининг ишратларидин шукр деб,
Гаҳ фироқ идборининг шиддатларидин мунграшиб.
Гоҳ икки ришта янглиғким, топар бир-бирга тоб,
Иккилик фаҳм ўлмоғудек бир-бирига чирмашиб.
Гаҳ бу чирманмоғ очилғанда ҳам икки риштадек,
Тоб очилса қайтара ҳам бир-бирига тўлғашиб.
Икки ёндин қўл ҳамойил берк-берк андоқ чекиб
Ким, яна бир-бирдин айрилмас масаллик ўрмашиб.
Айни васл ичра иши ўтса шикоят мужиби,
Икки ёндин рафъ этиб, бир-бирларини алдашиб.
Эй Навоий, бу маҳол андишаға чирмашма кўп,
Журъат айлаб бетаҳоши сўзларинг ҳаддин ошиб.
59

Тун ақшом келди кулбам сари гул гулрух шитоб айлаб,
Хироми суръатидин гул уза хўйдин гулоб айлаб.
Қилиб мужгонни шабравлар кеби жон қасдиға ханжар,
Белига зулфи анбарборидин мушкин таноб айлаб.
Қуёшдек чеҳра бирла тийра кулбам айлагач равшан,
Манга титратма тушти зарра янглиғ, изтироб айлаб.
Кулуб ўлтирдию илким чекиб, ёнида ер берди,
Такаллум бошлади ҳар лафзини дурри хушоб айлаб.
Ки, эй зори балокаш ошиқим, менсиз нечуктурсен?
Мен ўлдум лолу айта олмадим майли жавоб айлаб.
Чиқарди шишаи май доғи бир соғар тўла қуйди,
Ичиб, тутти менга, юз навъ нозосо итоб айлаб.
Ки, эй мажнун, парий кўрдунг магарким, тарки ҳуш эттинг?
Такаллум қил бу соғарни ичиб, рафъи ҳижоб айлаб.
Ичиб, фарёд этиб туштум аёғиға, бориб ўздин,
Мени йўқ бодаким, лутфи анинг масти хароб айлаб.
Аниким, элткай васл уйқуси ишрат туни мундоқ,
Навоийдек нетар то субҳи маҳшар тарки хоб айлаб,
60

Бир ой фироқида ҳар тун бошимға ўт тутошиб,
Қуёшға шуъла етиб, дуди етти кўкдин ошиб.
Чу элтиб икки тарафдин бошнн қулоғнға зулф,
Магарки, қатлима ҳар бир сенинг била кенгошиб.
Ўзин ҳечча фаҳм айлабон, уётқа қолиб,
Ажал фироқинг ила ўлтурурда чун ўчошиб.
Қуёш дамин ола олмай, кириб қора ерга,
Йиқилди, ҳуснда гўё юзунг била талошиб.
Чаманда сарвға ноз айламак ярашмайдур,
Валек ҳар не қилиб сарвнозима ярошиб.
Фироқ аро не тирикликдурур, хушо ўлган,
Висол торига уммиди риштаси улошиб.
Навоий улча қазодин келур, бўйинсунғил
Ким, улки бош чекпбон, сўнгра кечгасен қошиб.
61

Чобукум тез сурар тунд саманд узра чиқиб,
Мен сўнгича ета олмай, югурурдин толиқиб.
Гарчи сабрим йўқидин ани эришиб, лекин
Ҳушу кўнглум йўқ учун, ҳар нафас андин озиқиб.
Дўстлар, бу кеча воқиф бўлингизким, чиқадур
Онсизин шефта жоним тан уйидин ториқиб.
Ҳар кўзумдин оқадур ҳар бирининг хуноби,
Ҳажр ишканжаси чун бағриму кўнглумни сиқиб.
Тиғ ила бошима келдингки, бу кун қатл ишида
Хўблар ичра саромадсен, ўлубсен айиқиб.
Кўп кучунг бирла қувонмаки, ажал жоми майи
Ки, тутуб Рустами Достонни ҳамул лаҳза йиқиб.
Эй Навоий, тўлар охир даме чун паймона,
Найлагунгдур бу нафас майкададии боре чиқиб.
62

Борур ул маст яна ноз айлаб,
Халқ ила арбада оғоз айлаб.
Қатл учун ғамзани жаллод қилиб,
Зулм учун кўзни фусунсоз айлаб.
Ҳар қачонким турубон бода ичиб,
Журъасин хонабарандоз айлаб.
Жавр учун аҳли вафоким айириб,
Барчасидин мени мумтоз айлаб.
Турфароқ буким, анинг кейнича-ўқ,
Жону кўнглум қуши парвоз айлаб.
Не гунаҳ кўзга назардинки, қазо
То очиб ани назарбоз айлаб.
Гарчи ҳолимни Навоий ёшуруб,
Ишқ анга ашкни ғаммоз айлаб.
63

Бизни зор этти бу раъно мутриб,
Нағма бирла тарабафзо мутриб.
Нечаким нағма чекиб Довуддай,
Дамда андоқки, Масиҳо мутриб.
Зуҳра то нағмасародур андоқ,
Бўлмади даврда пайдо мутриб.
Бўлса хуршид атову Зуҳра ано,
Туғмагай сен кеби зебо мутриб.
Сени то кўрдум, ичарда майи ноб,
Тиламас хотирим илло мутриб.
Эй хуш улким, ани бу базмда май
Қилмади бехуду шайдо мутриб.
Буйлаким, бўлди Навоий урён,
Май бу навъ этти ани ё мутриб.
64

Борди кўнглум ҳуши ишқинг ўтидин ахгар топиб,
Бир гадо янглиғки, ўлгай, қиймати гавҳар топиб.
Сабзаи хаттинг эрур ширин лабинг атрофида,
Хайли тўтиким ҳужум айлабтурур, шаккар топиб.
Ул парий учти кўзумдин, кўнглум айлар орзу
Ким, анинг сари ҳаво қилғай, ўқидин пар топиб.
Бошима қуш ошёнидур, доғи остимда тоғ,
Шоҳмен ишқ ичра, мундоқ тахт ила афсар топиб.
Ишқ саҳроси аро оқил итурганлар мени
Бўлдилар навмид бир девонаи абтар топиб.
Ёрни гарчи талаб қилмоқ била топмас киши,
Ҳам талаб айлаб ва лекин ани толиб гар топиб.
Шояд ул майхора бош кулбангға суққай бир кеча,
Эй Навоий, мунтазир бўл, бодаю соғар топиб.
65

Тошларким, ул парий пайкар бу мажнунға отиб,
Ақлу дониш қушларин кўнглум уйидин бутратиб.
Тушта бошим ул санам оллидадур, эй порсо,
Қўп, намозинг вақти ўтди, деб нетарсен, уйғотиб.
Истабон Юсуф жамолинг қуллуғининг рутбасин,
Жилва кўп қилди сафо бозорида, ўзин сотиб.
Ул қуёш ҳажринда жисмим бовужуди айни заъф,
Ерга ҳар дам бош уруб андоқки, ерни титратиб.
Кўйида ўлсам, абад умрича бор ул умр, агар
Қилмаса хориж танимни, итларига судратиб.
Эйки, ҳажрингда мени юз ҳасрату армон била
Қатл қилғунг, бори бир қатла юзунгни кўрсатиб.
Журм анинг ишқидин ўзга йўқки, ҳар дам кездурур,
Ишқи мулки тўрт бозорида бўйнум боғлатиб.
Дайр аро мен масту нозук хўйидин ул муғбача,
Базмдин қовлар мени гаҳ судратиб, гаҳ қўлдатиб.
Зоҳидо, берма манга кўп пандким, ҳайвонча бор
Телба итни оқил инсон истаган ақл ўргатиб.
Кўрмаку ўлмак Навоийға не тонг, эй дўстлар,
Кирса майдон ичра ул қотил самандин ўйнатиб.
66

Кулуб чу лаълингу эл илгидин пиёла олиб,
Йиғида титрамакимдин сўнгакларим ушалиб.
Парий келиб санга қилмоққа ҳусн даъвоси,
Сени чу кўргач итиб, баски, халқдин уялиб.
Маҳалли муҳлик ўлуб шоми фурқатим, баским,
Начукки, сунбули зулфунг қорарибу узалиб.
Кўнгул ҳалок эрур ғамзанг ўқлари бирла,
Начукки сайд йиқилғай, хаданглар қадалиб.
Қариб не ҳолға қолдимки, ёр қилмас раҳм,
Начукки тифл кеби зор йнғласам, иналиб.
Висол боғини сўрмангки, мен не билгаймен,
Фироқ мулкида зиндони ҳажр аро қобалиб.
Не шўхдурки, сурар тунд маркабин, боқмай
Ки, бедили йиқилур, лаҳза-лаҳза бағри толиб.
Аларки чиқдилар элдин, қутилдилар ғамдин,
Ким ул ароға қолиб, мен кеби балоға қолиб.
Нечаки қовса Навоийни итларинг ҳар дам,
Чу ғофил айлаб аларни, ўзин ароға солиб.
Пе Ҳарфининг Парийвашларининг Парвози «Фавойид»дин
67

Бу ақшом ҳолима шамъ ўртаниб, парвона андин кўп,
Чаманда оташин гул, булбули девона андин кўп.
Итибмен гард аро, вайроним ичра, баски, бошимға
Фалак кўп ёғдурур гарди фано, вайрона андин кўп.
Эмас анжум, қазо кўк мазраъида сочти ғам тухмин,
Вале тўкти кўзум ғам шоми мундоқ дона андин кўп.
Не муфрит саъб ҳолим бори ҳижрон ичра ким кўргач,
Топар андин малолат ошно, бегона андин кўп.
Не қоттиқ ҳажр эрур жонимғаким, сайру сукун вақти
Чаман гашти ҳалок айлар бузуғ кошона андин кўп.
Агар ошиқлиғим журм эрди, ўлтур, солма ҳижронға,
Кўп ўлса журм худ эрмас раво, журмона андин кўп.
Фано майхонасиға сол мени, эй ринди орифким,
Ғамимни ўксутур дайри фано, майхона андин кўп.
Жаҳонда фақр касб эт, майл кўп қилма ғино сари
Ки, мундин оз этибдур орзу фарзона андин кўп.
Навоий оҳи тун-кун булбулу парвонани ўртар
Ки, ишқ ўтини даъво қилмағайлар ёна андин кўп.
68

Нукта кўп сурдунг, замоне лаъли жонпарварни ёп,
Куйди жонлар, бир нафас ул лаългун ахгарни ёп.
Қўзғодинг оламни очиб чеҳра, элга раҳм қил,
Шомгун зулф очиб, ул рухсори маҳпайкарни ёп.
Бохтарға солдинг ўт, эй офтоби ховари,
Истасангким бохтар тинғай, маҳи ховарни ёп.
Лаъли жонбахшинг сари майл эттилар жонлар қуши,
Ул чибинлардин амон истар эсанг, шаккарни ёп.
Фитна солди олам аҳлиға қулоғинг гавҳари,
Халқ таскини учун ул фитналик ахтарни ёп.
Анбару кофури шому субҳнинг бўлди хижил,
Оразинг кофури узра зулфдин анбарни ёп.
Соқиё, совурди оҳим сарсари даврон юзин,
Боданўшум, дам-бадам ким ичса май, соғарни ёп.
Ишқ сиррин кимса таҳрир этмади, тақрир ҳам,
Эй мударрис, дема кўп афсонаю дафтарни ёп.
Эй Навоий, кўнглунг ўти олам ичра солди ўрт,
Элни куйдурдунг, даме ул шуълалиқ озарнн ёп.
Те Ҳарфининг Торожгарларининг Тамошоси «Фавойид»дин
69

Йигитлигингда қариларға қилмадинг хидмат,
Қарилиғингда йигитларга бермагил заҳмат.
Қарилиғ истар эсанг, қариларни ҳурмат тут,
Қаридинг эрса, йигитлардин истама суҳбат.
Қари қизарса ичиб бода бордур андоқким,
Юзига ғоза била зол истагай ҳумрат.
Қуруқ яғочқа эрур боғламоқ шукуфаю барг,
Қарики, истаса киймак қизил, ёшил хилъат.
Чу мушкин айлади кофур кулгай оқу қора,
Агар тилар эса кофуру мушк ила зийнат.
Қариға тавбаю тоат керак шиор ўлса,
Ўзин йигит ясаса, айлар ўзига туҳмат.
Йигитлигингда агар тоат айласанг сен, сен
Қаридинг эрса, не қилғунки, қилмағунг тоат.
Саодат аҳли эди, ул йигитки, айламади
Юзини дуд била тийра шуълаи шаҳват.
Қарига шаҳват агар берса хориш, андоқдур
Ки, кўргузур қариған хез ҳиккаи шанъат.
Ўзунгни муғбачаю пири дайр жониби чек,
Тилар эсанг қари ёхуд йигит била улфат.
Навоий айлади умрин фасод бирлан сарф,
Агарчи берди ўзига салоҳ ила шуҳрат.
70

Эй кўнгул, ёр фироқида лаболаб май тут,
Дам-бадам лаъли хаёли била хотирни овут.
Жону кўнглумни бир ўпмоққа тиларсен, уномон,
Ортуқ айла ададин, йўқса баҳосин ўксут.
Кўзу кўнгул дема мен борғали бўлмиш тийра,
Васл шамъи била ул тийра ватанларни ёрут.
Ваҳ, неча бизни соғинмағни унуттунг бир ҳам,
Ё соғинмағни соғин, ёхуд унутмағни унут.
Кўз фироқингда оқардию сиришки қуруди,
Ёмғури бўлмас, агар айни баёз ўлди булут.
Айласа хотирингга тафриқа қушлари ҳужум,
Зикр уни доғи риёзат тоши бирла уркут.
Эй Навоий, мени зор айлади бир лўливаш
Ким, ҳам арлот унут бўлди манга, ҳам билгут.
71

Соқиё, ҳижрон тунидур, бода тут,
Ул қуёш бирла бу шомимни ёрут.
Ҳажридин асру малолатдур манга,
Май била бир лаҳза кўнглумни овут.
Жоми даври ламъасин барқ уйлаким,
Чиқти мағриб тоғидин мушкин булут.
Ғам туни ҳам тийра, ҳам поёни йўқ,
Оҳ ўтин чек, субҳнинг шамъин ёрут.
Ул қуёш ҳажрида андоқким шафақ,
Чарх тиғи зулмидин хуноба ют.
Олам аҳлидин етишмас ғайри захм,
Эй жароҳатлиғ кўнгул, бу сўзга бут.
Бўлди фурқатдин Навоий тийрарўз,
Соқиё, ҳижрон тунидур, бода тут.
72

Ғам юкидин чангдек қаддим хам эттинг оқибат,
Риштаи жон ноласин зеру бам эттинг оқибат.
Яхши эрди сафҳаи афлок дардим ёзғали,
Баҳри ашким мавжидин борин нам эттинг оқибат,
Ўткариб тўққуз фалак бошидин оҳим дудини,
Ул муваллидларга ани парчам эттинг оқибат.
Ғурбату ишқу балойи ҳажру заъфу хасталиғ —
Етмас эрдиким, мени мажнун ҳам эттинг оқибат.
Оҳ — гардун, ашк—анжум, нола — раъду пўя — барқ,
Хилқатимдин бир ажойиб олам эттинг оқибат.
Бу кўҳан дайр ичра жон бўлсун фидонг, эй муғбача
Ким, жаҳондин бизни масту беғам эттинг оқибат.
Эй Навоий, ишқ аро васл истадук, кулдунг басе
Бизни ушбу муддаода мулзам эттинг оқибат.
73

Демон, ул ой ўқин, эй дўст, сувур, йўқса, ушат
Ким, қоқиб тошлар ила, зор танимға ўрнот.
Буки, ул умрдин айрилдиму ўлмайдурмен,
Бер, эй инсофки, бу бордур ўлум чоғлиғ уёт.
Ғамзанг ўқики, улус жони анга келди ҳадаф,
Элга жон қолмади бир, доғи менинг жонима от.
Жон олурға бир тараф келмак эмиш ул қотил,
Солма, эй жон, ани захматқаю чиқ оллига бот.
Эйки, ҳайвон суйи ичкунг, тилабон умри абад,
Тиласанг умрни хуш, журъаи май ҳам анга қот.
Боғбоно, гулу сарвинг саридин сўз дема кўп,
Бирисин сарви гуландомима баре ўхшот.
Раз қизи зарфини, зоҳид, кўп ушатма, эр эсанг,
Ўз бутунгнию менинг бут кеби тавбамни ушот.
Халқдин ҳар ярамас келса, хуш улким, ҳақға
Деса бўлмас, менинг учун яна бир халқ ярот.
Эй Навоий, чу гадосен, сену бир лўливаш,
Шаҳға мирзою мирак, хонға қиёту қўнғрот.
74

Гулга фархунда жамолингдин уят,
Сарвға тоза ниҳолингдин уят.
Сабзаи равзаға хаттингдин рашк,
Мардуми дийдаға холингдин уят.
Янги ой нега назардин ёшунур,
Бўлмаса анга ҳилолингдин уят?!
Нега зулматқа инар Хизр суйи,
Топмаса нўши зилолингдин уят!
Зй кўнгул, ҳолинга Мажнун уялур,
Санга йўқтурму бу ҳолингдин уят?!
Сабза хатлар ғамидин қилдинг манъ,
Йўқму, эй шайх, сақолингдин уят!
Эй, Навоий, қиласен васл хаёл,
Билки, топқунг бу хаёлингдин уят.
75

Қайди зулфини, чу, ёр айлади занжири иродат,
Тушти ҳар ҳалқасидин бўйнума бир тавқи саодат.
Хасталиғ давлатидин сўрғали келдинг бошим уза,
Заъф учун жон берурам, гар сен эсанг аҳли иёдат.
Чобукум рахшини майдонға яна сурди чоқиндек,
Шаҳсувори фалак урган келиб ойини жалодат.
Кирпикинг ўқи шаҳид этти мени, гар тонар ўлсанг,
Икки хунрез кўзунг бас манга исботи шаҳодат.
Ҳар замон ул санам оллида, буким, сажда қилурмен,
Қайда зоҳидқа берур даст бу шоиста ибодат.
Истасанг, қилмағасен жонинга меҳнатни зиёда,
Бўлғил ўз қисминга хурсанду тамаъ қилма зиёдат.
Журмсиз ёр агар ўлтурди, Навоий, фараҳ этким,
Ҳусн хайлиға будур шеваю ишқ аҳлиға одат.
76

Ишқ таркига қилурмен туну кун кўнглума туҳмат
Ки, отин тутмағай эл тутса бу ойин била шуҳрат.
Гар сабо қилса мадад, эврулай ул бошқа қуюндек,
Кўйидин гард кеби қўпқоли чун йўқ манга қувват.
Дўзах аҳлиға тамуғ шуъласи бўлғай дами Исо,
Кўрсалар шоми ғамим дуди аро шуълаи фурқат.
Ёр ағёр ила ҳамдам, не ажаб ғуссадин ўлсам,
Туфроғ ўлған тўкилиб, тошқа юзланса бу шиддат.
Тоғни дашт қилиб, даштни тоғ айлади дардим,
Қилма ҳар дашт, рўди кўҳкан элни манга нисбат.
Кўнгулу кўз санга муштоқу йўлуқсанг, чиройингдин
Ани беҳудлуғ этиб баҳрасиз, аммо муни ҳайрат.
Соқиё, бодаки, даврон била аҳлига вафо иўқ,
Сен агар жонға ўт урсангки, эрур жонима миннат
Мену муғ дайрию бир муғбача ишқи юру, эй шайх
Ким, сени масх қилибтур ҳаваси ҳур ила жаннат.
Эй Навоий, чу наво навҳа била бўлди бадал, кош
Бўлмағай эрди санга зуҳражабинлар била улфат.
77

Фироқинг аро, эй гули сарв қомат,
Не сарву не гул кўргали истиқомат.
Чу кўрди жунунум табиб айтдиким,
Бу девоналиғ ишқдиндур аломат.
Қадинг жилвасидин улус бўлди жонсиз,
Дема ани қоматки, ул бор қиёмат.
Манга солим ўл, деб дуо қилмангизким,
Беганмас саломатни аҳли маломат.
Чу кўнглум била ошиқ ўлдум, гар ўлсам,
Қачон суд қилғай бу соат надомат?
Карам айлаб, эй муғ, манга бода туттунг,
Қачон шайх кўргузди мундоқ каромат!
Навоий сенинг учун ар ўлди, жоно,
Сен анннг учун бўл, илоҳи, саломат.
78

Бўлмишам ошиқ яна, эй ақли нофаржом, кет,
Тун-кун иш бўлмиш манга чекмак лабо-лаб жом, кет.
Бир қадаҳкаш муғбача кўнглум олибтур дайр аро,
Дину тақво жонибидин, эй хаёли хом, кет.
Дайр пири чун белумга боғлади зуннори куфр,
Ибрат ол, эй муқтадои зумраи ислом, кет.
Келдингу пандим дединг, эй шайх, сен ҳам панд эшит,
Қўпқилу дайр ичра бўлмастин бурун бадном, кет.
Мен ҳарими дайр аро тутум мақом, эй порсо,
Сен ҳарам азмиға гар боғлаб эсанг эҳром, кет.
Масту расвомен харобот ичра кўрдунг, эй рафиқ,
Бўлмағунг бўлсанг менингдек ринди дурдошом, кет.
Келмас эргач риндлар базмиға, кетмак истама,
Гар кетар бўлсанг ичиб, доғи тутуб бир жом, кет.
Эй кўнгул, чун бевафодур одамий, топсанг парий,
Азм этиб ул ён, бу сари қўймайин бир гом, кет.
Эй Навоий, чун бу гулшан гулларида йўқ вафо,
Анда кўнглунг булбулиға бермагил ором, кет.
79

Келмагил майхонаға, эй шайхи олий жоҳ, қайт,
Йўқса хирқанг бода раҳни бўлғуси, биллоҳ қайт.
Гар десангким, тушмасин хирқангға расволиғ ўти,
Бўлмайин ринди хароботий била ҳамроҳ, қайт.
Дайр пири илгидин зуннор белга боғлабон,
Бут қошинда қилмас эрсанг сажда, беикроҳ қайт.
Ринду раънолиғ агар кўнглунг тилар бу кўй аро,
Жуз фано йўқтур санга, топилмас ул дилхоҳ, қайт.
Сен риёға ўрганиб сен, фониъ ўлмоқ саъб эрур,
Дайр аро кирсанг, пушаймон бўлғасен ногоҳ қайт.
Ҳар дам учқунлуқ тутунлар бирла кўнглум шуъласин,
Неча фош эткайсен оғзимдин чиқиб, эй оҳ, қайт.
Соқийи маҳваш элидин ичмишам жонбахш май,
Бу тараф юзланма эмди, эй ғами жонкоҳ, қайт.
Олам аҳли бевафодурлар, аларнинг майлидин,
Эй кўнгул, бўлсанг вафо ойинидин огоҳ қайт.
Не ишинга эътимод эткай Навоий, эй парий
Ким, даме юз қатла гаҳ кел дерсен ани, гоҳ қайт.
80

Кўнглумни қилди шифта бир маҳжабин йигит
Ким, халқ аро анинг кеби йўқ нозанин йигит.
Дониш элига солғучи торожи ақлу хуш,
Ислом элига қилғучи яғмойи дин йигит.
Урду сўнгинча ит кеби саргаштаменки, бор
Ёрим сипоҳ офати хиргаҳнишин йигит.
Дин аҳли ичра минг қарийни айладинг асир,
Куфр аҳли ичра мен кеби борму экин, йигит?
Ул нотавон қариға не мумкин қарору сабр
Ким, олса дину жониға кўргузса кин йигит.
Лутф айла қариларға десангким узун яшай
Ким, қаримас аён қилибон юзга, чин йигит.
Куйсанг, Навоиё, не ажаб, хас кебики, бор
Севган киши узори гули оташин йигит.
81

Эй кўнгул, кўйида аҳволимни жононимға айт,
Ўлмакимни меҳнати ҳижронида жонимға айт.
Оҳ дуди, ашк қони, нола мадди рифъатин
Зулфи сунбул, юзи гул, сарви хиромонимға айт.
Ишқининг юз минг балосинким ёшурдум халқдин,
Йиғлабон ул воқифи асрори пинҳонимға айт.
Эйки, кўрдунг кўйида кўнглумни ишқ этган хароб,
Хонумонимнн алохону аломонимға айт.
Телбараб тандин либоси офиятни ташлабон,
Дашт тутқан ҳолни Мажнуни урёнимға айт.
Бўлма дерсен, носиҳо, ҳусн аҳлиға ҳайрону зор,
Мендин ўткил, кўнгул отлиғ зори ҳайронимға айт.
Ваъдаси уммидидин буким Навоий берди жон,
Эй сабо, Исо нафаслик аҳди ёлғонимға айт.
82

Ул малаксиймоки, солмиш ҳуснидин оламға ўт,
Қайда қўйғай солмайин жинси бани одамға ўт.
Чарх уза хуршид эмаским, бир қуёш ҳижронидин
Шуълаи оҳим солибтур бу бийик торамға ўт.
Базм аро қўйманг мени, эй ишрат аҳли, зинҳор
Ким, ғамим барқи солур юз хотири хуррамға ўт.
Ҳар дамим бир ўтлуғ оҳ ўлса, таажжуб қилмангиз,
Ҳажр сўзидин туташибтур бу иссиғ дамға ўт.
Зулфи соҳирдурки, ўтлуқ орази узра тушуб,
Солмади юз шуъласи ул турраи пурхамға ўт.
Кўкта ул шакли мудавварким, кўрубсен, шуълалиқ,
Тушмиш ул юз ламъасидин наййири аъзамға ўт.
Захмлиғ кўнглум ўтиға марҳам этмас нафъким,
Ярадин момуққа, момуқдин тушар марҳамға ўт.
Дайр ичинда дурд ичар синғам сафолим рашкидин,
Оташин май ламъасидин туштн жоми Жамға ўт.
Ҳажр сўзидин деган назминг, Навоий буйлаким,
Тутти оламни ажаб гар солмағай оламға ўт.
83

Кўнгулда нақш андоқ боғламиш бир нозанин сурат
Ки, мумкин эрмас андоқ тортмоқ наққоши Чин сурат.
Агар сурат будурким, сендадур, эй бут, йироқ эрмас
Ки, мундин сўнг парастиш айлагайлар аҳли дин сурат.
Эмас Лайлию Мажнун сен сену мен сафҳада кўрсанг,
Бир офатлиқ дилоро нақшу бир зори ҳазин сурат.
Агар кўзгуда сарви гулъузорим акс кўргузса,
Яна су ичра кўргузгайму сарви ёсмин сурат.
Дема, эй шамъким, кун машъали ҳам тийра бўлғай, гар
Кеча ё кундуз этса бир аён ул маҳжабин сурат.
Не маъни кўрдиларким, суратингға бўлдилар вола,
Чу маъни оламида истамас аҳли яқин сурат.
Чу кўрди суратин андоқ кўзида нақш боғлабсен
Ки, кўрди ҳар қаёнким солди кўз хилватнишин сурат.
Азал суратгари мақсуди гўёким сен эркинсен,
Чу қудрат хомасидин зоҳир этти моу тин сурат.
Эрур дайр ичра онча муғбача суратнамо, эй шайх
Ки, маъни нақшини кўнглунгда қўймас ҳар камин сурат.
Бу сурат бирла, эй жон офати, боштин аёқ жонсен
Ки, бир сендек мусаввир қилмади жон офарин сурат.
Навоий кўнгли суратхонаси чак бўлди сар-тосар,
Чу анда жилва берди ул нигори нақшбин сурат.
84

Зиҳи лаъли лабинг жонимға офат,
Сочинг зуннори имонимға офат.
Не мажнунменки, оҳимнннг самуми
Етурмиш жисми урёнимға офат.
Бузуғ кўнглумни кўз ёшим емурди,
Тегурди сайли вайронимға офат.
Жунундин сирри ишқинг айладим фош,
Етишти нақди пинҳонимға офат.
Юз урди туш-тушимдин хўблар, вой
Ки, бир-бир етти ҳар ёнимға офат.
Дедим: Бир новак ўтлуқ кўнглума от,
Деди: Еткурма пайконимға офат.
Чу маҳваш соқий этти жилва, етти
Қадаҳдин аҳду паймонимға офат.
Не оҳу ашкдур, еткур, илоҳий,
Бу сарсар бирла тўфонимға офат.
Фиғоним офат ўлди, эй Навоий,
Менгаким етсун афғонимға офат.
85

Жон фиғон айлар ғами ҳажрингда, жононим, эшит,
Чиққудектур меҳнату андуҳ ила жоним, эшит.
Гар малул эрдинг фиғонимдин ва лекин заъфдин
Халқ саъй айлаб эшитмайдурлар афғоним, эшит.
Дарди ҳолимни қулоғингға, тилармен, айтсам,
Тут қулоқ бир лаҳзаю бу сирри пинҳоним эшит.
Неча саркашлик хироми турки, бордур бир сўзум,
Индуруб бошингни, эй сарви хиромоним, эшит.
Нечаким худройлиғдин сўз эшитмассен ва лек
Ёрлар пандин гаҳи, эй шўхи нодоним, эшит.
Неча бўлғунг, эй кўнгул, ул мастқа ҳайрону зор,
Ваъдаи қатлинг қилур, эй зори ҳайроним, эшит.
Бир ҳадисингнн эшиткумдур дединг, ичканда май,
Сархуш ўлдунг, маст ҳам, эй аҳди ёлғоним, эшит.
Ҳусн мулки бевафодур, манъи бедод этсалар,
Сўз эшитмакни ғанимат англа, султоним, эшит.
Қасди дин айлаб Навоийға, эшитмассен сўзин,
Бенаводур, раҳм этиб, эй номусулмоним, эшит.
86

Заъф, кўргилким, танимни элтибон айларга қут,
Мўр судрар, тори бирла руст боғлаб анкабут.
Дардим айтурда демассен юз сўзумга бир жавоб,
Гўйиё холи лаб ўлди оғзинга муҳри сукут.
Ошиқ ўлтургум, десанг, юз қатла бу маъни манга,
Ишқнинг дорул қасоси ичра топмиштур субут.
Ул кўзу лаб ўлтуруб, тиргузсалар, не айбким,
Бирни қотил, бирни жонбахш этти ҳаййи лоямут.
Ханжари тиғида кўргач оразин, оқизди қон,
Сайл оққандек қуёшни манзили бўлғанда ҳут.
Хоксор ўлким, бурутин елга берди золи чарх
Ул кишиларники, кўп кўргузднлар боди бурут.
Эй Навоий, айлади лўливаше кўнглумни қайд,
Халқни атрок асир этти, вале бизни жатут.
87

Жаҳон аруси бирла суҳбат айлама рағбат,
Нединки, рағбат ила тутмас эл била суҳбат.
Ки бўлса роғиби суҳбат ани, севар элдин
Юз илда етмас мингдин бирига ҳам навбат.
Ажаб фусунгар эрурким, чу сайд қилди сени,
Қарин соғиндингу ул худ қилиб турур ғайбат.
Қуёш нигинининг остида заҳредин ҳал этар,
Кишига меҳр билаким эзиб берур шарбат.
Талоқ бер аниким, даҳр аро мусофирсен,
Ғариб элга эмас уйланур ери ғурбат.
Агар икингиз аросида воқиъ ўлмас баъд,
Яқинки, мақсади аслиға топмағунг қурбат.
Навогий, уйла фано бўл висол учунки, санга
Чаҳ жой ўзгаки, ўзлукка қолмағай нисбат.
88

Эй мусаллам, санга ҳар яхши сифот,
Бу сифотинг била йўқ сен кеби зот.
Хат санга Хизру лабинг — чашмаи Хизр,
Нутқунг — ул чашма аро оби ҳаёт.
Ҳаракотинг аро таскин зоҳир,
Лек таскин чоғида хуш ҳаракот.
Зулфунг овора кўнгуллардин эрур,
Юз Скандарни итурган зулмот.
Сунбулунгнунг расани бўлмаса, йўқ
Зақанинг чоҳидин имкони нажот.
Хум эрур ер курраси, жом-ахтар,
Соқиё, бер мунга сайр, анга сабот.
Айш вақтини, Навоий, хуш тут
Ким, эрур осру шариф ул авқот.
Се Ҳарфининг Самин Гавҳарларининг Самараси «Фавойид»дин
89

Кўнгулда зулм била қилма юз бино иҳдос,
Чу қилдинг, ушбу етар, қилмағил яна иҳдос.
Жафо биносини бузғил, нединки муҳдис эрур,
Хилоф шаръи бино қилдинг аввало иҳдос.
Гар элга қасри тараб тузди ишқ меъмори,
Нетайки, қилди манга кулбаи ано иҳдос.
Фиғонкн, ул бути банно басе жафо тарҳин
Кўнгулда қилди ҳануз ўлмай ошно иҳдос.
Мени чу бузди, не осиғки, халқ учун қилғай
Висол ганжи учун махзани ғино иҳдос.
Чу ёр васли тиларсен, вужуд уйини бузуб,
Кўнгул ҳаримида қил маҳрами фано иҳдос.
Навоиё, дема иҳдос қилдинг ўзлук уйин,
Мен айтган ўлсам ани, тавба раббано иҳдос.
90

Бўлди бехудлуғума бодаи гулгун боис,
Ани нўш айлагали соқийи мавзун боис.
Буки, лайливашим оллида фидо қилдим жон,
Бўлди бу қиссаға афсонаи Мажнун боис.
Дард тоғин қозорим тирноғ ила Шириндур,
Лек бўлди манга Фарҳоди жингархун боис.
Ўлтурур холу хату қошу кўзу ғамзаси ҳам,
Бор анга қатлима андозадан афзун боис.
Ишқ даштида югурсам, ажаб эрмаски, эрур
Телбага пўя учун вусъати ҳомун боис.
Кўзларим ёшиниким Қулзуму Уммон этдим,
Можаросиға эди Дажлаю Жайхун боис.
Дема: кўйида ул ойнинг нега саргардонсен,
Бўлди бу меҳнатима гардиши гардун боис.
Нафси наҳсиятидин чиққай, ангаким бўлғай
Толиъ саъд била бахти ҳумоюн боис,
Гар Навоий эса муғ дайрида расво, тонг эмас,
Не учун бўлмасун омодадурур чун боис.
91

Бориб Юсуф жамоли нақдиға жонон эрур ворис,
Начукким, пири Канъонға маҳи Канъон эрур ворис.
Либос эрди қуюн Мажнунға, чун ул даштдин чиқти,
Анинг тўниға бу мажнуни саргардон эрур ворис.
Чу мен ўлдум, ғамим ул ҳусн шоҳи гар еса, ғам йўқ
Ки, бекаслар ўлуб, неким қолур, султон эрур ворис.
Кўнгул фоний бўлуб, қоним дури ашким қабул этти,
Ятим ар ёш эса ҳам, не қолур пинҳон, эрур ворис.
Уяқти чун қуёш, ул ойға қолди даҳр ёрутмақ,
Чу борди меҳри даврон, офати даврон эрур ворис.
Мен ўлсам, ишқ нақди худ эрур кўнглумга мавруси,
Киши фарзанди гарчи бўлса бесомон, эрур ворис.
Неким тўққуз аною тўрт атодин фитнаю офат,
Бўлур воқиъ, анга ул офати фаттон эрур ворис.
Улуғлардин насиб истар эсанг, касби камол этгил,
Нединким, анбиёға илмлиқ инсон эрур ворис.
Навоий кўнглин олиб, тиғ сурган жонни ҳам олдик
Ки, жони нақдиға ҳам кўнглини олған эрур ворис.
Жим Ҳарфининг Жамилаларининг Жилваси «Фавойид»дин
92

Зиҳи, кўк бошиға гардун хиромингнинг изидин тож,
Висолинг хилватида бир шабистон лайлатул меърож.
Шабистонинг аро сабуҳийлардин юз туман товус,
Гулистонинг аро қуддуслардин юз туман дуррож.
Юзунг хуршидидин ул тун топиб хайли кавокиб нур,
Сочингнинг зулмати ул кеча тун рангини айлаб дож.
Рикобингда малойик хайлидин ҳар сари юз минг саф,
Солиб ҳар саф шаётин мулкига яғмо била торож.
Йўлунгда анбиё руҳи мушарраф айлабон ўзни
Ва лекин илтифотингға бири муштоқ, ўни муҳтож.
Буроқинг суръатидин хатти нуронийки расм айлаб,
Аён айлаб бу сайринда нубувват аҳлиға минҳож.
Ўзин ўзлукдину кавнайн мулкидин қилиб хориж,
Қаю кавнайн мулки, ломакондин ҳам топиб ихрож.
Ҳарими қурб аро матлуб васлидин бўлуб маҳзуз,
Йўқ андоқким, ҳарими Каъба ичра зумраи ҳужжож.
Тилаб уммат гуноҳин ҳар неким истаб топиб бахшиш,
Зиҳи сойил, зиҳи бозил, зиҳи рифъат, зиҳи меърож.
Зиҳи шоҳеки, тун-кун жавҳаридин соннъи ҳикмат,
Сенинг зотинг учун тузди бу тахти обнусу ож.
Игирди риштаи наътинг Навоий кўз учи бирла,
Агар боқсанг, мутиъ ўлғай анга нассож ила саррож.
93

Биравки даҳр мозиқидин айлагай махраж,
Фаною фақр тариқи эрур анга минҳаж.
Не Каъба шавқида, сен дайр ичинда ёр ила бўл,
Басоки, ўғрилиғ этгай тавоф вақтида ҳаж.
Риёзат айламасун рўзгоринг ошуфта,
Адойи фарзу сунан қил, ўзунга қўйма ҳараж.
Намоз адосиға қилғил кўнгулни тенгрига туз:
Кўнгул туз ўлса, эмас бок, бўлса қибланг каж.
Сўзунг чин ўлса, анга ҳожат далил эрмас:
Қуёшни улки ёруғ дер, не ҳожат анга ҳужаж!
Чу ҳақ дедики, маал уср-юср мужда санга,
Не шиддат ўлса аён қил талаб сўнгинча фараж.
Навоий, иста мазоҳирда чеҳраи мақсуд,
Араб ва гар чиғатой, йўқса туркману халаж.
94

Ишқ бемориға йўқ элдин давоға эҳтиёж
Йўқ ўлукка жуз висоли жонфизоға эҳтиёж.
Боғи васли атри жонимдур, дам урма, эй Масиҳ
Ким, манга воқиъдурур боди сабоға эҳтиёж.
Хоки пойингким эрур кўҳл ул-жавоҳир, топса кўз,
Ҳаргиз ўзга зоҳир этмас тўтиёға эҳтиёж.
Ишқ чун бегона қилди ошнолардин мени,
Йўқ манга бегона бирла ошноға эҳтиёж.
Ҳар не қилсанг кўнглума хуштур, эрур сандин манга
Ҳам вафоға эҳтиёжу ҳам жафоға эҳтиёж.
Уйлаким йўқтур гадоға эҳтиёжи шоҳнинг,
Шоҳдин йўқ ишқ кўйида гадога эҳтиёж.
Эҳтиёжимни улусдин уз, худоё, фақр ила
Уйла фақрким, анга бўлмас худоға эҳтиёж.
Олам аҳлидин вафо муҳтожи бўлмаким, алар
Ҳам чекарлар бу матоъи бебаҳоға эҳтиёж.
Дедим: Эй гулруҳ, Навоийға наво еткур,— деди:
Ким кўрубтур кўрганин булбул навоға эҳтиёж.
95

Сийм агар жон нақдидур айларда ҳар миқдор харж,
Ёрға харж ўлса ёхуд қилса ани ёр харж.
Нақддин бисёру оз ҳар неки киргай илгима,
Хуштурур улким мен оз, ул айлагай бисёр харж.
Ёр меҳмоним бўлур, мен ошиқу муфлис нетай,
Гар ҳаётим нақдидур, қилмақ керак ночор харж.
Ганж агар топсам мени девонаваш вайрон аро,
Айларам лайливашимға ани мажнунвор харж.
Кўзлари жону кўнгул нақдин олиб, сарф эттилар,
Айлагандек аҳли дин амволини куффор харж.
Ишқида бору йўқум харж ўлдию ифлосдин
Маърифат айлармен эмди, чун келур дилдор харж.
Истасанг хирқам сотиб, май олсам аввал, бода тут,
Эй ҳариф, ўлмастур ани айламак ҳушёр харж.
Дайр пири гар деса: бору йўқунгни ўтқа сол,
Йўқ эса қилма йўқу борингни беҳанжор харж.
Ишқ кўйида Навоий сочса доғидин қора,
Уйладурким, муҳташам эл айлагай динор харж.
Чим Ҳарфининг Чобукларининг Чеҳракушойлиғи «Фавойид»дин
96

Қовмағил кўнглумни, зулфунг ичра ором айлагач,
Қушни ким озод этибтур бастаи дом айлагач.
Ул не жондурким, гадо янглиғ қилурлар шоҳлар,
Юз дуо жониға ҳар қайсини дашном айлагач.
Лаъли шавқин ёшурурмен қон ютуб, то соғмен,
Асрай олмон ўзни, гулгун бода ошом айлагач.
Гул паришон ўлдию сарви сиҳи топти шикаст,
Боғ аро гулгашт ул сарви гуландом айлагач.
Даҳр гулзориға ўт солди жамоли барқидин,
Май ўтидин гунаи рухсори гулфом айлагач.
Соқиё, май тутки, ҳижрон шиддати туғёндадур,
Йиғламоқ таскин берур, майли маю жом айлагач.
Дайр ичинда сўрма зунноримниким, ул муғбача
Маҳкам этти зулфидин торожи ислом айлагач.
Лаҳву исён бирла ўтти умру ҳеч иш қилмадим,
Ўт тушар жонимға, зикри фаслу айём айлагач.
Гар Навоий ҳажридин ўлмиш, вале юз жон топар,
Лаъли руҳафзосидин бир бўса инъом айлагач.
97

Манга агар дегасиз: жон била жаҳондин кеч,
Кечай, велек муни демангизки, ондин кеч.
Замону аҳли замондин денгизки кеч, лекин
Деманг бу сўзниким, ул офати замондин кеч.
Ғамида қон ёшим ул навъ баҳрдурки, киши
Қолур таҳайюр аро, демасамки қондин кеч.
Сўрарға келмак эмиш ёр, эй ажал, раҳм эт,
Юзини кўргуча бу зори нотавондин кеч.
Ғам ўлтурур мени, гар бода ичмасам, эй шайх,
Агарчи пандинг эрур яхши, бу ёмондин кеч.
Десангки, ёр ила ҳамхона бўлғасен, бўлғил
Диёру мулкдин овора, хонумондин кеч.
Ики жаҳонни кўрар васл монеъи солик,
Мурод ёр эса, ҳам мундину, ҳам андин кеч.
Камол касби қилур бўлсанг, озмундин ўт,
Гар истифода ғараз бўлса, имтиҳондин кеч.
Навоий, ўттилар аҳбоб, бўл фано била чуст,
Десангки, қолмағасен йўлда корвондин, кеч.
98

Тушкали ул дилрабонинг турраси торида печ,
Турра торидек тушубтур кўнглум атворида печ.
Зулфи тобидин жунунумнунг юз онча печи бор
Ким, назар солдим: жунунум дафъи туморида печ.
Ҳажр даштида мени саргаштанинг тўлғанмағи,
Айлагандектур қуюн жисми намудорида печ.
Лаълингу зулфунг хаёлидин мени дилхастани
Нотавон жонида андуҳу тани зорида печ.
Соқиё, ул шўхнинг жомин риоят айлагил
Ким, бузулмиш, май чиқиб бошиға, дасторида печ.
Ваҳки, ул кофир асиринннг ишида куфрдин,
Печлардур ончаким, йўқ онча зуннорида печ.
Олам аҳлиға не тонг саргашталиғ невчунки бор,
Чарх паргорида давру давр осорида печ.
Ростравлар гўша туттиларки, даврон аҳлининг
Бордур атворида печ, андоқки гуфторида печ.
Чун Навоий, ёр зулфи васфида кўп чирмашур,
Эл таажжуб қилмасун, кўп этса ашъорида печ.
99

Кўзунг қонимға сероб этти ўзни, нақди жон олғач,
Нечукким, маст бергай майға нақди ронгон олғач.
Чу урдунг ништари ҳижрон, фироқинг сўзи кам бўлди,
Анингдекким, иситма дафъ бўлғай, кимса қон олғач.
Начукким, қиймати лаъл олибон бергай рақибиға,
Итига ташлади кўнглумни ул номеҳрибон олғач.
Санаб ушшоқини қатл айлади ул ҳусн султонн,
Чирикни тарқатиб озод этар шаҳ, гарчи сон олғач.
Кўнгул журмиға бўлдум уҳдаву ғам чоҳиға солдинг,
Эмастур расм қилмоқ ҳибс, мужримдин зимон олғач.
Шикебу сабр хайли иттилар, еткач манга номанг,
Начукким, корвон боғлар сафар рахтин, нишон олғач.
Ушатма тавбам, эй соқийки, қолмас яхшилиқ расми,
Менинг ҳолимда илгимга қадаҳни мен ёмон олғач.
Баҳори ҳуснидин булбулға ҳам еткур наво, эй гул,
Бу гулшан мулкини торож этар, хайли хазон олғач.
Навоий ҳолини ул йўқ оғиздин сўрма эмдиким,
Адам йўлиға борди меҳринг ул бехонумон олғач.
100

Қайд айларга жунун аҳлини бор ул икки соч,
Ҳар бири неча тугун, ҳар тугуни неча қулоч.
Туркларнинг қулидурменки, нигоримнинг эрур
Қоши туркона, қабоғи кенгу кўзи қиймоч.
Сочингу мушк аро бор анча тафовутки, мунунг
Кисватидур янги иксунда, анинг — эски саноч.
Ташлабон доғларим марҳами бирла момуғин,
Телбадурменки, чопонин солнб ўлғай ёлангоч.
Соқиё, лаъл уза хай кўрубон бехудмен,
Майға мамзуж гулоб айлаб, ани юзума соч.
Луқма огаҳлик ила солик агар айласа нўш,
Яхшироқ арпа кўмочики, тағофилда кулоч.
Эй Навоий, тиласанг элдину ўздин махлас,
Чиққил ўзлук йўлидин чусту фано кўйига қоч.
Ҳе Ҳарфининг Ҳаромиларининг Ҳуснороилиғи «Фавойид»дин
101

Азалда чунки рақам топти толиҳу солиҳ,
Манга бу пандларинг бежиҳаттур, эй носиҳ.
Сен эътирозни қўйғилки, барча ҳақдиндур,
Чу ғайб макманидин ҳар неким бўлур сониҳ.
Не ихтиёр сангаю манга, чу килки қазо,
Азалда ёзди не мажруҳдур ва гар рожиҳ.
Амал бир оят ила айламас, чу йўқ тақдир,
Биравки айласа «Кашшоф»да ўзин шориҳ.
Тили ҳуруфқа эврулмаган, басо, ҳинду
Ки, бўлди нуктаси кўп ғайб ҳазиға фотиҳ.
Бу корхонаға дахл айламак адаб эрмас,
Не дахл кимсага, ҳар неки меҳр этар лойиҳ.
Навоий, оллинга ёзғанни кўрмайин бўлмас,
Эрур ҳақ оллидин ар солиҳ ўл ва гар толиҳ.
102

Зормен зулфу юзи фурқатидин шому сабоҳ,
Соқиё, бода кетур, қайда мену қайда салоҳ.
Бода дарёсиға солғил мени, эй бодафуруш,
Мен ғариқ ўлсам, эмас ғам, чун сен ўлғунг маллоҳ.
Мен мену кўйи хароботу май ичмак туну кун,
Қўпқил, эй шайху салоҳимға кўп этма илҳоҳ.
Хонақаҳдин чу саҳар майкадаға юзландим,
Ҳар тарафдин юзума очти эшиклар фаттоҳ.
Шаҳр муфтийси букун маст эди, фатво ёзди
Ки, ҳаром ўлди, ямон ичса киши, йўқса мубоҳ.
Қачон ул руҳи мусавварки симоъ ичра кирар,
Эврулур бошиға қудс амкинасидин арвоҳ.
Эй Навоий, чу эрур золи фалак хасмға хасм,
Гар никоҳ ўлса, талоқ эт, йўқ эса, қилма никоҳ.
103

Эй, хату лаълинг қошида мунфаил Хизру Масиҳ,
Не ёшунмоқдур, гар эрмаслар хижил Хизру Масиҳ.
Хат лабингға муттасилдур, лаб юзунгаким, эрур
Оби ҳайвону қуёшқа муттасил Хизру Масиҳ.
Уйлаким Хизру Масиҳ оллида сабза бирла су,
Хаттингу лаълинг қошинда уйла бил Хизру Масиҳ.
Чун Масиҳосо лабингдин Хизр умри касб ўлур,
Бўлсалар андин, ажаб йўқ, мунфаил Хизру Масиҳ.
Лабларингдиндур Масиҳу Хизрға нутқу ҳаёт
Ким, эмишлар ишларига мустақил Хизру Масиҳ.
Сабзаи хат кўргузуб, жонбахш лабдин сўз дегач,
Бўлдилар ул ҳайрат ичра музмаҳил Хизру Масиҳ.
Ўлди ҳажридии Навоий, тушсалар бу ҳажр аро,
Тонг йўқ ўлмоқ бу сародин мунтақил Хизру Масиҳ.
104

Эй, сочинг шоми аро рухсори фаррухфол субҳ,
Ой юзунгдин толиъ айлаб кавкаби иқбол субҳ.
Эй сабуҳ аҳли, ичинг майким, бағоят хуштурур,
Лаҳни нўшо-нўш бирла жоми моломол субҳ.
Тун хумори ҳажрида бадҳол эдим, юз вой, агар
Жоми васлидин мени ёр этмаса хушҳол субҳ.
Шоми субҳ истаб қора тун ичра эрдим, шукрким,
Жилва айлаб, шоми зулфин айлади поймол субҳ.
Васли субҳидин тилармен — андоқ эткай шоми ҳажр
Ким, юзига топмағай қўймоққа мушкин хол субҳ.
Дам-бадам тонг ёрубон олам эли ғавғосидур,
Бодадин хушвақтлиғни қилмангиз эҳмол субҳ.
Чарх даври зулмидиндур гўйиёким сарғариб,
Кўргузур йиғлаб, яқо йиртиб, ажаб ашкол субҳ.
Эй хуш улким, субҳидам жоми сабуҳ ул навъ ичиб,
Маст бўлғайким, анинг ҳолиға қолғай лол субҳ.
Эй Навоий, истасанг сидқу сафо ғам шомида,
Бўлма ғофил, токи қилғай жилва фаррухфол субҳ.
105

Зиҳи шаҳди нўшунг бағоят малиҳ,
Мусалсал сўзунг бениҳоят малиҳ.
Шакардек лабинг келди ишқ аҳлидин,
Демак шукр ширин, шикоят малиҳ.
Малоҳатдин ул лаъли кони намак,
Ажаб эрмас андин ривоят малиҳ.
Дам урма рақиб, ул десун, сўзки бор:
Малоҳатлиғ элдин ҳикоят малиҳ.
Не янглиғ такаллумдур, оёки, бор
Сариҳ этса Ширин киноят малиҳ.
Очиғлан гаҳи қулларингғаки, бор
Раиятқа шаҳдин риоят малиҳ.
Навоий ярасиға кўп сепма туз,
Неча бўлса нутқунг бағоят малиҳ.
106

Бошима еткурди тиғ ул шўхи маҳ пайкар сабоҳ,
Кош рўзи бўлса бу ахтар тулуъи ҳар сабоҳ.
Васл субҳи ул саодат кавкаби кўргузди юз,
Ул сифатким, жилва қилғай хисрави ховар сабоҳ.
Ёр васли хуштурур, гар зулф, агар юз кўргузар,
Васл даври айшдур, гар шом бўлсун, гар сабоҳ.
Тонг йўқ ул маҳваш муғанний тутса жоми май сабуҳ,
Не учунким Зуҳрадур толиъ, бўлур ахтар сабоҳ.
Ёрутуб ҳар тун шабистонни, саҳар уйқудадур,
Не таажжуб, гар ғуруб айлар маҳи анвар сабоҳ.
Тахтаи ишқин ўқирмен мактаб ичра, чун қўяр
Лавҳи сиймин қўйниға ул шўхи сийминбар сабоҳ.
Ҳажр субҳу шоми мендек бўлмасун ишқ аҳликим,
Музтарибмен шом ўз ҳолимғаю музтар сабоҳ.
Бош кўтарма дайр пири остонидин кеча,
Гар тилар бўлсанг муғона ичкасен соғар сабоҳ.
Кўйи туфроғин Навоий оҳи совурди саҳар,
Ишрат аҳли уйлаким рафъ этсалар бистар сабоҳ.
Хе Ҳарфининг Хўбларининг Хироми «Фавойид»дин
107

Садқанг бўлубон урмоқ бу гунбади ахзар чарх,
Қасрингға давр урғондек бир сабз кабутар чарх.
Сен шамъ, вале гардун фонуси хаёл эрди,
Урғанда малак хайли тегрангда саросар чарх.
Чун юқори майл этти нуру азминг бўлди,
Ҳам нурда чарх ахтар, ҳам азмда ахтар чарх.
Шамъингға лаган бўлғач афлок малойикдин,
Парвоналар урдилар тегрангда мукаррар чарх.
Кўк ҳулласидин ёйиб атлас йўлунга анжум,
Анжум дуридин сочиб бошинг уза гавҳар чарх.
Йўлунг изидин ўзни равшан қилибон кавкаб,
Рахшинг нуридин кўзни ҳар дам қилиб анвар чарх.
Кўйунгда Навоийға чарх урмоқ агар етса,
Бир доираи мақсуд ўлғуси анга ҳар чарх.
108

Қон тўкуб ул бути зебо густох,
Бориб ул ён мени шайдо густох.
Бўлмаса телба, парийни мендек
Ким қилур буйла тамошо густох.
Ваҳ, не тарсодурур ул дайрдаким,
Сўз демас оллида Исо густох.
Холинг ул ҳинду эрурким, бўлмиш
Лабинг устида шакархо густох.
Соқиё, бер ики соғарки, бўлай
Нуктаи ишқ аро гўё густох.
Хатту лаъли қошида асранг адаб,
Келманг, эй Хизру Масиҳо, густох.
Ёр ҳазл айлар учун бўлмишмен,
Ҳарза дердин мени расво густох.
Ишқ дайрида гадодур шаҳлар,
Киргали бизга не ёро густох.
Эй Навоий, тиласанг соғари файз,
Бўлма бу дайрда асло густох.
109

Чу қилди ишқиға кўнглумни мубтало ул шўх,
Кетурди жонима ҳар лаҳза юз бало ул шўх.
Асир қилса мусулмонни, қилмағай кофур,
Бу жавру зулмки, ҳар дам қилур манго ул шўх.
Ажаб эмаски, қилур нақди жонға кўз қоралиғ,
Эрур чу шўхлар ичра кўзи қоро ул шўх.
Улустун уркуп, ўзумдин доғи бўлубмен ёт,
Мени рамидаға то бўлди ошно ул шўх.
Замона ичрадур ошубу қўзғолон гўё
Ки, чиқти сархушу тунд отланиб яно ул шўх.
Ажаб эмаски, вафо расми айлагай бунёд,
Қилурға чунки яна топмаса жафо ул шўх.
Бу навъким манга ул шўх май берур, бир кун
Ҳалок қилғусидур ё бу тунд, ё ул шўх.
Йўқ оғзидин сўрубон нукта оқибат қилди
Менн мусофири сарманзили фано ул шўх.
Буким улусқа наво берди васлидин, не осиғ
Ки, охир этти Навоийни бенаво ул шўх.
110

Ул парийваш ҳурнинг мен телбадек шайдоси чўх,
Не ажаб, гар бўлса олам мулкида ғавғоси чўх.
Эй кўнгул, мумкин эмастур васл, невчунким, эрур
Сабру ҳушум озу анинг нозу истиғноси чўх.
Мен гадо найлаб сочи мушки харидори бўлай
Ким, эрур шаҳлар димоғинда анинг савдоси чўх.
Арманидур гўйиё ул шўх кофур туркмон
Ким, етар дин мулкига кофур кўзи яғмоси чўх.
Дилраболиғнинг либоси чўхасидур гўйиё,
Ким ани кийгач, кўнгул олур қади раъноси чўх.
Қиймати ажносдин чун шадда боғлар ҳафт ранг,
Ҳусни бозори аро зоҳир бўлур колоси чўх.
Соллониб чун жилва айлар, халқни вола қилур,
Ҳам қади раъноси, ҳам андоми руҳафзоси чўх.
Лаълидин ком нстарам, не чора, етса кўнглума
Кирпикининг найзасидин захм ила изоси чўх.
Бас баҳодирваш эрур, лекин мулойим ҳам эрур
Ким, Навоий кўнглига тушмиш анинг васвоси чўх.
111

Дема, бир ўпмак не эркин лаълидин жононға нарх,
Не сўрарсен, англа, бир мисқоли юз минг жонға нарх.
Ком пинҳон оғзидин топмоққа кўп сўрманг баҳо:
Кимса таъйин айламайдур жавҳари пинҳонға нарх
Ҳар кун ул юз қиймати тағйир топса айб эмас:
Икки кун бир навъ бўлмайдур гули бўстонға нарх.
Ҳусн бозорида мен бўлдум ул ойға муштари,
Ким муқаррар айлагай оё маҳи тобонға нарх.
Худфуруш ўлди ул ой, оё, қаёндин топқамен
Аниким, қилди муайян Юсуфи Канъонға нарх.
Ким менинг кўнглум харидоридурур, бир лутф бас,
Нақд ҳожат эрмас, охир истасанг вайронға нарх.
Эй Навоий, ул қуёш қурси баҳосин сўрмағил,
Сен гадоға авло ул бўглғайки, сўрсанг нонға нарх.
112

Қадду рухсориға йўқ гулшанда бир монанд шох,
Ким сапидор узра гулдин айламиш пайванд шох.
Боғи ҳажр ашжори шохидин тутай сайли сиришк
Ким, улуғ савдо керактур боғламоққа банд шох.
Тундбоди ҳажр айшим боғин андоқ буздиким,
Тушти фурқат даштида ҳар сари бир парканд шох.
Жисм аро ҳар узв тиғингни қилурлар орзу,
Уйлаким, бўлғай яғочда суға ҳожатманд шох.
Шўхлар синдурдилар нақди ҳаётим шохини,
Ул сифатким, бўлғай атфол илгидин сарканд шох.
Нахли табъим шохидин маъни бўлур зояндаким,
Шохнинг фарзанди гулдур, нахлиға фарзанд шох.
Эй Навоий, қадди тубидур, юзи жаннат гули,
Гулшани давронда йўқ ул қадға бир монанд шох.
113

Хужаста тонгки очиб ораз ул бути гулрух,
Баҳор ҳусни кеби субҳим айлагай фаррух.
Санга мушобаҳати бўлғай эрди, бўлса эди
Бу гулшан ичра парий — сарвқомату гулрух.
Сўз айтса ҳам ўлубу ҳам тирилмаким не ажаб
Ким, ўлса талх такаллум, эрур шакар посух.
Сочинг қорасида юз мушк тиббату тотор,
Қадинг ҳавосида минг сарви Учаву Халлух.
Ичимда лаълинг эрур уйлаким бадан аро жон,
Ўқунгда жоним эрур уйлаким сўнгак аро мух.
Чу файз эрур мутафовут топилмағай маъруф,
Агарчи Карах кеби келди сурат ичра курух.
Кўруб юзунгни Навоийға ҳуш кетса не тонг
Ки, мот ўлур бори шаҳлар, қачон сен очсанг рух.
Дол Ҳарфининг Дилоромларининг Даврони «Фавойид»дин
114

Чу солик айлар эса азм водийи тавҳид,
Керакки, минса бу сайр ичра маркаби тажрид.
Бу маркабу бу сафар кимсага муяссар эмас
Ки, ҳосил айламагай олам аҳлидин тафрид.
Бу ҳам киши ўзини бору йўқдин эткай фард,
Эмастур ўзлукидин мумкин ўлмайин таъйид.
Чу дўст лутфиға бу барча бўлди вобаста,
Недин керак кишига васл нақдидин тардид.
Азалда чун не насиб ўлди, ўзга бўлмади ул,
Саъидни не шақи қилди, не шақини саъид.
Кетур қадаҳки, даме ўзни хуш тутай, эй муғ,
Тўла қуярға эмас ҳожат айламак таъкид.
Навоий истамас ўзни даме бу дайрда соғ,
Ҳамиша кайфиятиға анинг беринг таждид.
115

Котиби сунъки мушк айлади хаттингға мидод,
Ояти раҳмат эди қилди қуёш узра савод.
Уйла ишқингда бўлуб маҳв, унуттум ўзни
Ким, сен ўлмиш мену мен эмди сени қилмон ёд.
Кеча ноламдин уюмас эдилар олам эли,
Заъфдин эмди эшитмон ўзум, этсам фарёд.
Чарх даврониким, оҳимдин эрур, ул чу мени
Берди барбод, ани мен доғи бергум барбод.
Давр бедод этар, эй соқийи гулчеҳра, мени,
Уйла қил мастки, давронға мен айлай бедод.
Хонақаҳ шайхи агар ишқ ила май манъи қилур,
Дайр пири, нетайинким, муни айлар иршод.
Носиҳо, ишқ ила май тарки буюрдунг, лекин
Қилма таклиф Навоийғаки, бўлмиш муътод.
116

Ишқ аро нофиъ эмас оқилу фарзонаға панд,
Қайда бас нафъ етургай мени девонаға панд.
Ул қуёш ишқидин ўртанма дединг, ваҳки, киши
Шамъдин куйма дебон, бермади парвонаға панд.
Бергуча ишқу вафо таркида пандим неткай,
Берсангиз жавру жафо манъида жононаға панд
Зоҳидо, бергуча панд, айла ўзунг тарки риё,
Панд бергил ўзунга, айтқуча ёнаға панд.
Ишқ таркигаким, иршод этарам ушшоқин,
Маст бергандек эрур волаи паймонаға панд.
Лаби жонбахшға манъ эткуча, эй сода рақиб,
Қатл манъида бер ул ғамзаи мастонаға панд.
Дайр аро муғбача чун қилди Навоийни ҳалок,
Чиқ дебон нофиъ эмас фонийи бутхонаға панд.
117

Не муроду не умид айлар ул ойдин бизни шод,
Оҳким, ишқ ичра ҳам новмидбиз, ҳам номурод.
Орази ҳажрида бўлмиш тийра кўнглум кишвари,
Муддате бўлдики, кўрмайдур ёруғлуғ бу савод.
Хол эрур ё сунъ килки сафҳаи рухсор уза
Хат рақам айлар замонда, хомадин томмиш мидод.
Гул жабинин кўзга кўп суртар эсам, айб этмангиз,
Негаким, бир гулжабинликдин берур ҳар лаҳза ёд.
Кўзума ашк эврулуб, тан дашт аро саргаштадур,
Ишқ баҳру даштида гирдоб улу бу гирдбод.
Тарк этиб ҳар қайдни, қўйдум қадам дайр ичра, лек
Дайр пири ҳар неким дер, чора йўқ жуз инқиёд.
Ишқида мендин асар йўқ, кимга бўлса мултафит,
Токи иснайният ўлмас, мумкин эрмас иттиҳод.
Чархдин не келса, жуз таслим йўқтур чорае
Ким, қавий оллида хўб эрмас забунлардин инод.
Эй Навоий, ғунчадек кўнглунг тутулса ҳажрдин,
Ноумид ўлма: насими васлидин еткай кушод.
118

Кўнглума тиғ урғач, оҳимдин ҳувайдо бўлди дуд,
Шуъланинг устига чун қундинг су — пайдо бўлди дуд.
Юзу зулфи ҳасратидин буки чектим ўтлуғ оҳ,
Шуъла хуршиду ғубори мушки соро бўлди дуд.
Хонумоним куйганнн ҳажр ўтидин ғам даштида,
Билдилар оворалар, чун ошкора бўлди дуд.
Ғам туни эрмаски, оҳимдин қоронғудур сипеҳр,
Бу кўҳан дайр ичра беҳад ваҳшатафзо бўлди дуд.
Куйдуруб кўнглум, кўзумни тийра қилди, то анга
Юз ўти барги суман, зулфи сумансо бўлди дуд.
Ҳажр ўти ул ой ҳавосида мени чун ўртади,
Ҳар тараф шабгун булутдек чархпаймо бўлди дуд.
Соқиё, оби ҳаёти май била кулбам ёрут
Ким, фироқ ўтндин анда зулматосо бўлди дуд.
Рост ул янглнғки зулмат ичра Хизр ўлғай ниҳон,
Хайли мазлум оҳидин бу тоқи хазро бўлди дуд.
Ул узору хат учун ҳар дам Навоий чеккач оҳ,
Кулбаи эҳзониға ё тушти ўт, ё бўлди дуд.
119

Эй, қилиб зулфунг каманди ваҳшийи саҳрони сайд,
Юз мену Фарҳод ила Мажнун кеби шайдони сайд.
Йўқ ажаб Фарҳод ила Мажнунни худ сайд этмакинг,
Турфа будурким, қилиб Ширин била Лайлони сайд.
Ваҳ, бу не сайёдлиғдурким, биравким даҳр аро,
Ҳусн ила оламни сайд айлаб, сен айлаб ани сайд.
Кўргузуб чун доми зулфу донаи хол айлабон,
Булбулу қумри демонким, пашша то анқони сайд,
Доми зулфинин бир очиб, тортмоқ бирла қилиб
Юз туман қудси туюри гулшани хазрони сайд.
Билмон, эй сайёд, қайси дом ила қилмақ булур,
Ул тазарви дилкаш, ул товуси базморони сайд.
Гар Навоий хўблар сайдидур, аммо қилмамиш
Сендин ўзга кимса ул ошуфтаи расвони сайд.
120

Йўқ манга юз йилда ул маҳвашқа бир сўз дерга ҳад,
Бўлса бир сўз дерга ҳад, ул ҳам бўлур юз қатла рад.
Меҳри худ йўқ, лек амдо зоҳир айлар илтифот
Ким, халойиқ жонима қасд айлагайлар еб ҳасад.
Турфароқ буким, қилиб оламни жоним душмани,
Дўстлуғ изҳори ҳар мажлисда айлар беадад.
Шак эмаским, бўлғусидур ёрлар беэътимод,
Ҳар қачан ёр оллида ағёр бўлса муътамад.
Умр янглиғ бевафодур халқ, гўё, эй Хизр,
Чекти Зулқарнайн Яъжужи вафо оллиға сад.
Эй хуш улким, гўша тутқай уйлаким, топилмағай
Ахтариб давронни давр аҳли азалдин то абад.
Соқиё, абнойи даврон жаврининг поёни йўқ,
Уйла соғар тутки, зойил айлагай ҳушу хирад.
То бўлай ул навъ лояъқилки, келмай ҳолима,
Қилса юз Фарҳод ила Мажнун насиҳатдин мадад,
Эй Навоий, олам аҳли жавр этарда тенгдурур,
Хоҳ шоҳи чарх қадру хоҳ моҳи сарвқад.
121

Ишқ аро куймак ишим, қайда мену қайда хирад,
Буйла ўт ичра кирарга хирад аҳлиға не ҳад.
Ишқ ўти Тури тажаллийға чу солди партав,
Хаски кул бўлди, бурунроқ йўқ эди ғайри хирад.
Зуҳд хуффоши оча олмаса кўз, кимга гунаҳ,
Ишқ хуршиди ёрутмиш чу азал то ба абад.
Ишқ ул бир муаллимки, анинг мактабида
Ақл ўқиб тифл кеби лавҳи фанодин абжад.
Ишқ жонбахш насимн не чаманғаки эсиб,
Юз ниҳол анда бўлуб лолаузору гулхад.
Ул чаман барги гули шавқ ҳадисиға варақ,
Сунбули силсиласи ҳуш жунуниға мадад.
Асли бир зот келиб чунки маротибға ўтуб,
Бениҳоят бўлуб ижоду сифот ичра адад.
Бирдурур асли адад, кимки ҳақиқатбиндур,
Гар адад юз туман ўлса, тузатур бирга санад.
Эй Навоий, десанг ихлос ила бу сирни тилай
Қулҳуаллоҳу аҳад, сўнградур оллоҳу самад.
122

Олиб эл кўнглинки, чектинг сарвдек озод қад,
Қайси кўнгли бирла чеккай оллинга шамшод қад.
Хўблар қадди қаддинг оллида кўрсатмакча бор,
Сарви озод ўтрусида савсани озод қад.
Ғам юки остида қаддим бўлди хам, имкони йўқ
Бесутуннинг остида туз асрамақ Фарҳод қад.
Хам бўлуб, кўнглум олурға келмакинг ул навъдур
Ким, қилурда сайд қушни хам қилур сайёд қад.
Эй мусулмонлар, нетиб ўрнида кўнглум тўхтасун,
Қилса ҳар дам жилва гар бир сарви ҳуризод қад.
Бўлмади тоатқа хам қаддинг йигитликда, не суд,
Ракъат эмдиким, букулмак айлади бунёд қад.
Эй Навоий, ҳусн элидин офият йўқ, то қилур
Ишвадин жавру жафо кўз, жилвадин бедод қад.
123

Жафода бор ул ой гардунға монанд,
Атоға уйлаким хислатда фарзанд.
Тугатди қон ёшим жисм ичра қонни,
Қиличинг захми топмас эмди пайванд.
Итинг кўп, барча бағримдин тамаъкор,
Не тонг қилсам ани парканд-парканд.
Агар мен ошиқу девона эрсам,
Манга носиҳ доғи эрмас хирадманд.
Жаҳон аҳлида мутлақ чун вафо йўқ,
Хуш улким, бўлди бекасликка хурсанд.
Манга даврон оғу берди, анга нўш,
Мен этсам заҳрханд, айлар шакарханд.
Жунун бўлмиш Навоий, айланг озод
Ки, мажнунлуғда тортибдур, басе, банд.
124

Лабинг лаълу хатинг, эй жон, зумуррад,
Бўлурму лаълға ҳарён зумуррад.
Эрур хатинг хаёли кўнглунг ичра,
Начукким, тош аро пинҳон зумуррад.
Ғам эрмас не учунким ҳусни ортар,
Чиқарса сабзадин бўстон зумуррад.
Зумуррад топмақ эрди мушкил, эмди
Иликка киргуси осон зумуррад.
Зумуррад қадри бор оз эрса, лекин
Хуш эрмас беҳаду поён зумуррад.
Зумуррадқа юзунг кон бўлди, аммо
Фидо бўлсун анга юз кон зумуррад.
Магар ёқут янглиғдур муфарриҳ
Ким, айлар халқни хандон зумуррад.
Фалак юз неши заҳролуд тортар
Ки, қилмас сабзадин туғён зумуррад.
Навоий, сабза ичра ич майи лаъл
Ки, солмиш боғ аро даврон зумуррад.
125

Эй, сочинг занжирида ошуфтаю шайдо хирад,
Ул савод ичра топиб сармояи савдо хирад.
Гар жунун дафъиғадур занжнр, кўргил, ким қилур
Ул салосил қайдида девоналиғ пайдо хирад.
Бўлди ишқ илгида андоқким, керак зору забун,
Айламак борди жунун аҳлиға истиғно хирад.
Асру расволиғларимни кўрмиш эрди ишқ аро,
Мен начук расво эдим, бўлмиш бу дам расво хирад.
Ишқ куйдурди хирадни, борди улким, дегамен
Ким, бу муҳлик варта ичра ё бўлай мен, ё хирад.
Гар хирад ҳам ишқ мағлубидурур мендек, валек
Ҳеч мушфиқ ғам емас аҳволима илло хирад.
Ишқ аро жониға етгандин, даме истаб фароғ,
Бизга тарғиб айлар эмди соғари саҳбо хирад.
Кир фано водийси ичра ишқ раъйи бирлаким,
Масту мабҳут ўлди анда зийраку доно, хирад.
Эй Навоий, ишқ аро ком истасанг, девона бўл,
Бу шарафни топмағунг, ҳамроҳинг ўлса то хирад.
126

Ваҳки, ҳам ҳушумни афзун қилмади афсуну панд,
Ҳам жунунимни кам айлай олмади занжиру банд.
Билки, сендиндур бори дардим не фикринг ҳолима,
Дардманд эл ҳолин ул билгайки, бўлғай дардманд.
Захмларким солди заҳролуд тиғинг жисмима,
Оғзин очиб ҳар бири, ҳолимға айлар заҳрханд.
Бўйнунга мушкин ипакдин, эйки, тумор осмишанг,
Қайда ҳолим билгасенким, бўйнума тақдинг каманд.
То кўнгул холинг хаёлидин бошингға эврулур,
Йўқ санга ҳожат ёмон кўз дафъиға ўту сипанд.
Чун фалак тоқидек охир бўлғусидур сарнигун,
Рифъатинг тоқин, не суд, этмак фалакча сарбаланд.
Эй Навоий, оби ҳайвондек лабидин уз умид
Ким, сочи зулмотидин ёпти анга мушкин паранд.
127

Йўлида жон бердим, ўтти кўрмайин жонон, не суд,
Кўрса ҳам, кўрмаска солиб, зоеъ ўлди жон, не суд.
Суд кўз туттум қорарған кўзга ул юз меҳридин,
Англағач, меҳри жамолин айлади пинҳон, не суд.
Бир табассумға лабидин жонни бердим суд учун,
Жоним олиб, лаъли анинг бўлмади хандон, не суд.
Зулфи савдосида нақди умр бердим, оҳким,
Етмади жонимға бу савдода жуз нуқсон, не суд.
Ўқларидин жавҳари пайкон кўнгулга суд эди,
Ҳар неким отти етишкач, ўттилар паррон, не суд.
Фоний ўл айлаб жаҳон суду зиёнин таркким,
Не зиёндур мўътабар оламда, эй нодон, не суд.
Эй Навоий, дема жон бер, васлидин суд истасанг,
Юз туман жон берса, чунким, васл эмас имкон, не суд.
128

Эй юзунг шамъию зулфунг дудидин тарки хирад,
Кўнглума субҳи азалдин қисм то шоми абад.
Дема, то жонинг жасадда бўлғуси, қилғум жафо,
Қайда қолмиш жон манга, чун заъфдин йўқтур жасад.
Мену кўюнг қайдаким девона, балким девмен
Ким, малак хайлиға йўқ густох анинг тавфиға ҳад.
Гар бори ишқ аҳлин ўз кўнглунг учун қилдинг қабул,
Мен неча мардуд эсам, тенгри учунким, қилма рад.
Хасталиғ кўрким, бўлур ҳар дам ҳаётим мунқатиъ,
Гар нафасқа дам-бадам чиқмаққа жон қилмас мадад.
Истасанг олам эли маҳсуди ўлмоқ, зинҳор
Ема юз оламча элга тенгри бергандин ҳасад.
Эй Навоий, касб ойини фано қил, уйлаким
Умрнинг миоди етканда керак булсанг муад.
Зол Ҳарфининг Завил Ҳаётларининг Зуфунунлиғи «Фавойид»дин
129

Ишқ амриға эрур кавну макон ичра нафоз,
Шоҳнинг ҳукмиға андоқки жаҳон ичра нафоз.
Ишқ аҳкоми кўзу кўнглум ародур жорий
Ки, қазо амриғадур баҳр ила кон ичра нафоз.
Ер ҳар не деса, маъмур эрур ушшоқи
Ки, анинг сўзигадур жону жаҳон ичра нафоз.
Аҳли савдо эшитур ҳар не кўнгул десаки, бор
Шаҳна буйруғиға бозору дўкон ичра нафоз.
Қонима, амрини истарки, равон қилса рақиб
Ки, ажал ҳукмиғадур жону равон ичра нафоз.
Дайр пириға ҳақорат била кўз солмаки, бор
Амриға куфр элида яхши-ямон ичра нафоз.
Ишқ даргоҳида қул бўлди Навоийким, бор
Амру фармониға пайдову ниҳон ичра нафоз.
130

Тикибтур бошиға жонона таъвиз,
Керакким, тикса бу девона таъвиз.
Бошингға эврулуб садқанг бўлайин
Ки, бастур шамъға парвона таъвиз.
Қўп, эй роқийки, туморинг керакмас,
Нетай бўлса парий бегона, таъвиз.
Сенинг руқъангни чун бўйнумға остим,
Бу мажнунға керакмас ёна таъвиз.
Манга таъвиз ул ой қиссаси, бас,
Эрур ошиққа ул афсона таъвиз.
Жунунум дафъиға баским ёзилмиш,
Тўладур гўшаи вайрона таъвиз.
Навоий айши ҳифзиға не етмас,
Хати соғар била паймона таъвиз.
131

Бўла олса лабинг оллида Масиҳо тилмиз,
Янги боштин яна топқай эди иҳё тилмиз.
Бўлса Фарҳод ила Мажнун, не ажаб, шогирдим,
Истасам ишқу жунунда мени шайдо тилмиз.
Шўхлуғ мактабида сендин этиб касб атфол,
Айламаслар бири устодға асло тилмиз.
Ишқ таълимгаҳидин кўнгул истар махлас,
Қилғай озодлиғ андоқки таманно тилмиз.
Кўзунг офат аро устод, вале холу хатинг
Давр уруб оллида ўргангали яғмо тилмиз.
Мактаби ишқ аро мен телбарадим, демангким,
Мисли Мажнун яна бир бўлмади пайдо тилмиз.
Ишқ зиндонида ғам шоми, Навоий, у недур,
Қилса кеч уйлаки мактаб аро ғавғо тилмиз.
Ре Ҳарфининг Раъноларининг Рустохези «Фавойид»дин
132

Қарида гарчи сабук руҳлуғ фаровондур,
Вале йигитлар аро чун кирар, гаронжондур.
Шабобнинг ҳавасидин сақолни ранг этма,
Оқорса сабза, кўкармак яна не имкондур.
Қари йигитлар ишин чун қилур, эрур мабҳут,
Йигит қарилар ишин пеша қилса, нодондур.
Асо юрурга мададдур, вале асо аҳли
Чу найза тутти, ҳамул йўл юрурга нуқсондур.
Чу қад эгилди, асо бирла доғи бўлмас туз,
Эшитса туз анга бир кунжи байтул аҳзондур.
Чуқурға тушти чу кўз, гўйиё қавий заъфин,
Назар қилур уятидин чуқурға пинҳондур.
Дариғким, қаридим зуҳду фақр лофи била,
Вале ишим ёшурун барча журму исёндур.
Худой учун қилинг, эй порсо йигитлар, шукр
Ки, сизга журму гунаҳдин худо нигаҳбондур.
Йигит била қариға зуҳд бирла исёнда,
Йўқ ихтиёр мунга қаҳр анга не эҳсондур.
Йигитлигида киши қилмаса итоати амр,
Не суд чун қариди, нечаким пушаймондур.
Навоиё, ема ғам, не учунки, баҳри карам
Чу урди мавж, бориға умиди ғуфрондур.
133

Эрур ҳамиша хазон баргидек бошимда шарор,
Сенга не ғамки, бошинг узрадур ҳамишабаҳор.
Яна нетиб киши қолғай тирикки, чиқтинг маст,
Этакни санчибу ошуфта чирмабон дастор.
Таним чуқур-чуқур ўлмиш, бори бўлуб тўла қон,
Нединки тишлаб-тишлаб қилибмен ани афгор.
Ғубор ичинда қуёш тонг эмас, бу тонгдурким,
Кўрунди юзу хатингдин қуёш ичинда ғубор.
Чу дайр хизматин ортуғроқ айларам, не ажаб
Белимга муғбача зулфайнидин ики зуннор.
Чу соф айш ила қаср ичра бордурур юз бийм,
Хушо фароғат ила дарду кулбаи хаммор.
Навоиё, тилар эрсанг замоне осойиш,
Замона фикрига кўнглунгни қўймағин зинхор.
134

Қонима ҳар дам кўзунгнинг ўзгача ангези бор
Ким, анинг мужгони бирла ғамзаи хунрези бор.
Лаъли ёди қонға ашким рангини айлар бадал,
Оллоҳ-оллоҳ, не ажойиб лаъли рангомези бор!
Ишқ бошимнн кесиб, йўл топқай ул ой кўйида,
Не учунким, итлари оллида дастовези бор.
Ҳажр шоми, қил тамошоким, жамолинг шавқидин
Нотавон кўнглумнинг ўтлуғ оҳидин гулрези бор.
Найлаб ул кўздин бўлай эминки, бемор эрса ҳам,
Офият аҳлига раҳм ойинидин парҳези бор.
Боғ аро гул сочти ноз уйқусидин ул сарв уза,
Тонг насимининг магар парвизани гулбези бор.
Чарх чун бемеҳрдур, Парвездек қонин тўкар,
Меҳрнингким, шоми сиймин наълдек шабдези бор.
Боғи даврон гуллари чун бевафодур, тонг эмас,
Кеча гар тонг қушларининг нолаи шабхези бор.
Айб кўп қилма Навоий кўзлари шўробасин,
Кўрки, ул ойнинг не янглиғ лаъли шўрангези бор.
135

Ғариблиғда деманким ғаму малолати бор
Ки, сендин анру кўпгулнинг ғариб ҳолати бор.
Кўнгул иложини қил, эн қуёш, внсол илаким,
Масиҳ дам ура олмас кеби малолати бор.
Кўпгул жунунда тилин ақл элини фаҳм эткай
Ки, дарду шавқ каломи била мақолати бор.
Фироқинг илгида чун ўлмадим, бошим қуйидур,
Бу шева зоҳир этар, кимсаким хижолати бор.
Кўнгул жафосидин обод эрурки, бўлди тузук
Ҳарими мулк, агар шоҳнинг адолати бор.
Кетурда лаълинга жоним паёмини, эй гул,
Эшитки, пайки сабонинг ажаб рисолати бор.
Фироқ аҳли чу ғамдин халос эмас туну кун,
Мудом ичарга бу аҳволнинг далолати бор.
Висол руқъаси етмас манга, хуш ул новмид
Ки, қосиди қўлида хатти истимолати бор.
Навоий, истасанг ўзлукни рафъ, мажнун бўл
Ки, ақл пирини кўрдум — басе жаҳолати бор.
136

Гўйиё кўнглум тахайюл мулкининг султонидур
Ким, хаёл ичра қилур ҳар айшким имконидур.
Ҳуснию ишқим камол ичра яқиндурларки, бор:
Ул менинг ҳайрониму олам анинг ҳайронидур.
Тутмамиш рангин булут кўкники, оламни тутуб,
Акс кўк миръотиға солған сиришким қонидур.
Сарсару тўфон етар, эй халқ, ўлунг огоҳким,
Оҳу ашкимнинг бу оқшом ҳажрдин туғёнидур.
Чуғз бўлмиш ганжи васлинг шавқидин кўнглум қуши,
Захми кўп кўнглум уйи ул чуғзнинг вайронидур.
Ҳуснға чун йўқ вафо, бас тут вафони муғтанам,
Неча кун, эйким, маҳбублуғ давронидур.
Ишқ даштида Навоийдур, қуюн қилманг гумон
Ким, тани хоки била бир шўх саргардонидур.
137

Васлидин чун мултафит кўпроқ бўлур фурқатда ёр,
Тарки васл айлаб қилинг, аҳбоб, фурқат ихтиёр,
Дема кўнглунг бўлдиму тарк айламак ёру ватан,
Не кўнгулни тарк қилмоқ, не ватан, ваҳ, қайси ёр.
Топмадим бир нечаким меҳру вафо туфроғида[1],
Дона сочтим ашкдин, кирпик била айлаб шиёр.
Сиймгун ашк ўлмоқ олтундек юз узра не осиғ,
Жисм ҳижрон кўрасида бўлмайин холис иёр.
Кимки, олам халқи бирла ошнолиғ қилмади,
Ани де фархунда ахтар, муни билгил бахтиёр.
Ҳолини найлаб ниҳон тутсун Навоий хастаким,
Етса ашкин оҳ урар, йиғлар агар оҳин тиёр.
138

Парвона қаноти ароким доғ ила қондур,
Ҳажр ўтию ғам ярасидин икки нишондур.
Сариғ, қизил алвон била хилъатларинг, эй гул,
Раънолиғ эрур, улки либосингда аёндур.
Ул кўз қораси ҳайъати мажруҳ кўнгулда,
Ҳижрон ўтидин икки янги доғи ниҳондур.
Кўнглумники парголалар этти ғами ҳажринг,
Лола варақидек борида доғ ила қондур.
Лаълингдин агар қатраи қон қилса тарашшух,
Туфроққа томизмаки, анинг туфроғи жондур.
Бу гулшан аро бўйи вафо етмади гулдин
Булбулғаки, минг навҳа била даъби фиғондур.
Шавқ ўтиға ёнмоққа ўзни урди Навоий,
Қовдунг, келу лутф айлабон ул телбани ёндур.
139

То бузуғ кўнглум аро зулфунг хаёли айланур,
Аждаҳоедурки, бир вайрона нчра тўлғанур.
Аҳли дард оҳу фиғонидур, эмас кўсу нафир,
Сайр учун ул хўблар шоҳи қачонким отланур.
Гар танимда доғлардур, ваҳ, не тонг тошида доғ,
Нотавонеким, ичи ҳижрон ўтидин ўртанур.
Ҳар шарарким, ўтлуғ оҳимдин борур гардун сари,
Аҳли ишқ арвоҳи ўртонмакни андин ўрганур.
Равшан этмас базмни ҳусн аҳли сепдек, ким этар
Даҳр ёрутмоғни гар анжум қуёшқа ўтканур.
Чун бу гулшан бевафодур, жом давриға тўкар,
Неча пора сиймким, умрида наргис қозғанур.
Андоқ уйқуға Навоий борди ҳижрон шомиким,
Яхшидур гар ҳашр ғавғосида доғи уйғанур.
140

Тешилди хаста кўнгул, ишқ тиғи эткач зўр,
Кирар анга қора қайғу сипоҳи уйлаки мўр.
Юзи кўзумдаю ғойибмен андин, айлама айб,
Сиришкининг суйи рангин не навъ билсун кўр.
Лабинг хаёлида шўроба тўксам, андин эрур
Ки, бир чучук берур ул ердаким, су бўлғай шўр.
Ажаб эмас ишимиз дайр аро гадолиғ эса,
Нединки, муғбачалар қилди бизни муфлису ўр.
Агарчи маҳвашим рустойи ойиндур,
Валек шаҳру вилоятқа солди ғорати ғўр.
Бу дашт сатҳида жоми Жам ичра кўп боқтим,
Қадаҳ кетурки, не Баҳром зоҳир ўлди, не Гўр.
Навоий айтса абёт ул ой меҳринда,
Керакки нағмаси бўлса баётию моҳур.
141

Итларинг хайли мени ўлди гумон айладилар,
Ки, бошимда кеча то субҳ фиғон айладилар.
Қатлима хат ёзиб афлоку нигин анжум ўлуб,
Юз туман ерда бу маҳзарни нишон айладилар.
Не бало эркин ул ойким, кўзу қошин афлок
Фитнаи оламу ошуби жаҳон айладилар.
Ишқ савдоси жаҳон ичра ёйилди, гарчи
Ани савдозада кўнглумда ниҳон айладилар.
Махласим йўқ тирик андин, не қилай, эй асҳоб,
Дард ила ишқи чу кўнглумни макон айладилар.
Ишқ човушлари юз қофилани ҳар лаҳза,
Кўйидин мулки фано сари равон айладилар.
Кўйида эрди Навоию кўрунмас эмди,
Ишқ ила дард ани, билмонки, қаён айладилар.
142

Ваҳки, савдо даштида қилди мени девона ҳажр,
Бир парий ишқида ҳолим шаҳр аро афсона ҳажр.
Орзудинким кириб кулбамға, тутқай бир қадаҳ,
Туну кун ҳамкоса фурқатдур манга, ҳамхона ҳажр.
Ул бузуғлуғларки еткурди, бир-икисин эшит:
Қилди вайроним йиқиб, кўнглум уйин вайрона ҳажр.
Танимасмен дема элниким, таадди бошлағач,
Ошнолардин бурун қилди мени бегона ҳажр.
Шарт қилдим: васл топсам, келса гар юз минг бало
Тортайин, аммо қабул этмай чекарга ёна ҳажр.
Ҳажр аро ҳар неча сочтим ашки ҳасрат берди бар,
Не самар бергай, чу бир мазраъда сочқай дона ҳажр.
Эй Навоий, ҳар кишиким истагай албатта васл,
Тортибон юз минг бало чекмак керак мардона ҳажр.
143

Ул малаксиймоки, ҳусн ичра парий монандидур,
Ҳури жаннатдурму ёхуд одамий фарзандидур.
Эйки, гаҳ-гоҳи кўрарсиз ани, ношукр ўлмангиз,
Вой, ул маҳзунки ёд этмак била хурсандидур.
Зоғлар кўйида кўнглумни чўқушуб уздилар,
Тумшуғ эрмас, ҳар бири оғзида бир паркандидур.
Кўнглима жон риштаси, ё ҳажр тори чирмашиб,
Қайд солди, ё сенинг занжири зулфунг бандидур.
Ул Масиҳодин нетиб фориғ бўлайким, ҳар нафас
Ҳажр тиғидин кўнгул юз қатлаъ ҳожатмандидур.
Раҳни хирқамким, тўшабтурлар ани майхонада,
Гўйиё ҳар ён ёпушқан дурдлар пайвандидур.
Эй Навоий, кўнглума манъи жунун кўп қилмаким,
Ани Мажнун айлаган аҳли насиҳат пандидур.
144

Васлидин новмид экан чоғда фироқи куйдурур,
Чунки бўлди васл уммиди, иштиёқи куйдурур.
Турғани бирла бир оташпорадур ул шўхким,
Йўқу боримни анинг боштин аёқи куйдурур.
Оташин сероб лаъли жонға ўт солса, не тонг
Ким, мени ул ўт била су иттифоқи куйдурур.
Холин ул юз ўртамишким, фитнадур даврон аро
Ким, жаҳон аҳлин жаҳоннинг эҳтироқи куйдурур.
Базм аро куймакдин ўзга йўқ насибим ўзгаким,
Хоҳи гулгун бода, хоҳ ул турфа соқий куйдурур.
Ишқ бир ўтдурки, кўнглумдур анга оташкада,
Ул висоқин куйдурур, бизни висоқи куйдурур.
Солмоқ ўт барлосу тархон орази не судким,
Бизни куйган чеҳра бирла бир ясоқи куйдурур.
Куйдурурга элни ҳам гоҳе қилурлар иттифоқ,
Йўқки, ёлғуз олам аҳлининг нифоқи куйдурур.
Эй Навоий, ошиқ ўлдинг, билки, олам мулкини
Ишқ этиб торож, ҳар не қолса боқий, куйдурур.
145

Сафарда, ваҳки, мендин айру бир ғойиб мусофирдур
Ки, кўздин гарчи ғойибдур, вале кўнглумда ҳозирдур.
Тилаб мушкин ғнзолимни кўнгул, девоналар янглиғ,
Ҳамиша тоғу дашт ичра кийиклар бирла сойирдур.
Агар худ барча бир кундур, не мумтад ҳажр экан, ёраб
Ки, минг йил шиддатин шарҳ этса тил васфида қосирдур.
Фидо руҳум қуши ул чуғзғаким, эски қабримда
Эрур ҳам навҳагар андуҳ бирла, ҳам мужовирдур.
Ажал гар қатл таълимин келиб олса фироқингдин,
Не тонг бу ишда бор ул мубтади, лекин бу моҳирдур.
Хато йўқ новаки қатл отса ҳажринг жонғаким, ҳам бу
Дуо бирла тилар ҳақдин ҳамул шастиға қодирдур.
Не тонг ҳар зарра оллинда ер ўпмак айласам зоҳир
Ки, дилбар орази хуршидиға ашё музоҳирдур.
Кстур, соқий, анингдек майки, кул қилғай вужудумни
Ки, ўзлук пардаси матлуб рухсориға сотирдур.
Ёқинг, аҳбоб, марҳам васлидии, йўқ эрса, борингким,
Навоий ҳажр нешидин басе озурда хотирдур.
146

Войки, бағрим яна ҳажр ўқидин ёрадур,
Ҳар нафас ул ёрадин жон ўзидин борадур.
Жонима офат лаби ҳажри бало, оҳким.
Бахтима бир ҳукми бор лаълу гар хорадур.
Дард сипеҳри таним турғону ўткан ўқунг,
Ламъаи пайкон била собиту сайёрадур.
Кўйида топмақ сени мумкин эмас, эй кўнгул,
Анда чу сен телбадек юз туман оворадур.
Чарх арусига йўқ, гарчи ёмонлиғ шиор,
Ақдиға майл этмаким, шоҳиду бадкорадур.
Вўсмаси қавси қузаҳ, ғозаси гулгун шафақ,
Зулфу юзи туну кун, кўрки, не маккорадур.
Ишқ ажаб дард эмиш, дардқадур чора сабр,
Ваҳки, Навоий басе ошиқу бечорадур.
147

Ишқ доғидин нишон қолғандин, эл жоним олур,
Юса кетмас, тиғ ила йўнсам, нишон кўпрак қолур.
Ваҳ, не ҳолатдурки, қошу кўзини кўргач қора,
Ақлу жоним соврулур, сабру шикибим қўзғалур.
Қоши ҳажрида янги ой заврақининг хавфи бор,
Сарсари оҳим била чун баҳрн ашким чайқалур.
Кўк шабистони қизил гуллар очар, чун қон ёшим
Аксини ғам шоми анжум кўзгуси ичра солур.
Бода тут нақди ҳаётимни олиб, эй муғбача,
Жон топай бир лаҳза чун бу нақд охир сийғалур.
Фақр водийсида чун урдунг қадам, ўзлукни сол:
Йўл узундур, бу оғир юкни кўтарган товшалур.
Эй Навоий, то тириксен, тортқунг элдин жафо,
Совуғач ҳангомаи ишқинг, бу ғавғо тарқалур.
148

Биров тиғи фироқи, ваҳ, яна кўксумни чок айлар
Ки, ҳам захми, ҳам ихфоси, ҳам изҳори ҳалок айлар.
Магар истаб итига туъма кўнглум бирла бағримдин
Бирин паргола-паргола, бирисин чок-чок айлар.
Не муҳлик дард эрур кўнглумдаким, афғонима ҳар ким
Ки, йиғлар, ишқ анинг ҳам фиғонин дарднок айлар.
Ажаб йўқ ишқи бебок илгида мендек асир ўлмоқ
Кишиким, ишқ кўйи азмини беваҳму бок айлар.
Ажаб йўқ васл хайли тушкали тартиб этар манзил,
Гар ашку оҳ ўти элнинг кўзу кўнглини пок айлар.
Менинг бошим кесакча ҳам кўрунмас рахши оллинда,
Бировким, тавсани тож аҳлининг бошини хок айлар.
Кўнгул боғида дарду ғам ниҳолин эккали гўё,
Қазо деҳқони ҳар ён ўқи захмидин мағок айлар.
Хушо улким, хазон фасли майи ол ичса боғ ичра,
Қадаҳ сарпўши хинолиғ иликдек барги ток айлар.
Бир аҳли ишқни ёри ҳалок айлаб Навоийни,
Бу янглиғ ёрсиз жон миннатин чекмак ҳалок айлар.
149

Эй кўнгул, душманлар онча макр ила фан қилдилар
Ким, вафолиғ дўстни жонимға душман қилдилар.
Дуд бошимдин чиқар, гўёки ҳижрон тошидин
Ёғдуруб ҳар ён, бу гунбад узра равзан қилдилар.
Бошима жўлида соч эрмаски, зоғ айлаб ғулу,
Захмлардин туъма истарга нишиман қилдилар.
Ҳажри шомидин осиб гардун қора киз бўйниға,
Субҳ чок айлаб яқо ҳолимға шеван қилдилар.
Учмиш эрди ишқ ўти, хасдек танимни дарду шавқ
Куйдуруб, гўё бу туфроқ бирла равшан қилдилар.
Бода тутким, аҳли ҳикмат чарх бемеҳр эрканин
Жом даври хатлари бирла мубарҳан қилдилар.
Эй Навоий, Каъба тут ё дайрким, аҳли жаҳон
Журму ғамдин бу ики манзилни маъман қилдилар.
150

Қаю тарафки қуёш янглиғ ул нигор борур,
Сўнгинча соя масаллик бу хоксор борур.
Дема нужумки, кўк тирлар оҳим ўтидин
Ки, шоми ғам анга кўп шуълаю шарор борур.
Куларда риштаи дурдек тишин кўруб, ашким
Тизилган инжу масаллик тузуб қатор борур.
Фиғонни забт қилурмен, валек ул қотил
Чу жилва айлади, илгимдин ихтиёр борур.
Ичимда юз бошоғ, эй гул, не айб ингрансам,
Алам топар, тобониға анингки, хор борур.
Бу гулистон аро булбулға раҳм қил, эй гул
Ки, ҳай дегунча хазон юзланиб, баҳор борур.
Навоий ўлса, едик кўйи итлари сўнгакин,
Рақиб қилма гумонким, десангки бор борур.
151

Мену фурқат айёмию зорлиғлар,
Ҳар ақшом тонг отқунча бедорлиғлар.
Бало хайликим ёғдуруб тошу новак,
Тану жонима андин афгорлиғлар.
Ғаму дард зиндони ичра кўнгулга
Тушуб ўтлош-ўтлош гирифторлиғлар.
Гаҳи ёрсизлиғлар анлаб ҳалоким,
Гаҳи дарду ғам кўргузуб ёрлиғлар.
Мени, соқиё, ҳажр даврида маст эт
Ки, ёқмас мизожимға ҳушёрлиғлар.
Фано даштида ташла ўзлук юкинким,
Керакликтур анда сабукборлиғлар.
Навоий, баҳор ўлди, тавбангни синдур
Ки, хуштур бу фасл ичра хумморлиғлар.
152

Онча кўнглумни жунуну ишқ яғмо қилдилар.
Ким, мени девонани оламға расво қилдилар.
Халқ баъзи кулдп, баъзи ибрат олиб йиғлади,
Ҳар қачон муфрит жунунимни тамошо қилдилар.
Ғамзаси ҳар дамки қон тўкмакка хуни истади,
Кўзлари мен қони тўлған сари имо қилдилар.
Мен гадоким, васлеким чун кўрдилар юз тиғи қатл,
Шаҳлар аниким, хаёл ичра таманно қилдилар.
Кўйига киргач мени мунглуғ, ҳужум этти рақиб,
Уйлаким, итлар гадо кўрганда ғавғо қилдилар.
Мен чу асран олмадим сирримни, найлаб айб этай,
Душманойин дўстлар гар ошкоро қилдилар.
Ваҳ, не зулм эрдики, ўзга сари солдинг тиғи зулм,
Ҳар нечаким, жон била кўнглум тавалло қилдилар
Бода ичким, ғуссадин фард ўлдилар ул хайлким,
Бу кўҳан дайр ичра майли жоми саҳбо қилдилар.
Эй Навоий, бергил ўзлук нақдину касб эт фано
Ким, алар суд айладиларким, бу савдо қилдилар.
153

Ғам туни икки кўзумгаким қуёше эврулур,
Ламъасидин ҳар бирига ғусса ёши эврулур.
Ҳажр водисинда саргардонмен андоқким қуюн,
Ҳамқадам бўлса манга бир лаҳза, боши эврулур.
Истагунча бода ичдик заҳр даврон базмида,
Кимки қон ютмоқ била анинг маоши эврулур.
Шуълаи васл ичра куйса тонг йўқ улким, ёрининг
Бошиға парвона янглиғ бетаҳоши эврулур.
Расм эрур пайваста ёнинг бўлмағи қурбон аро,
Тонг эмас гар чоклик кўнглумда қоши эврулур.
Файз ар ўтдин етар, парвез этиб ул ер тутар,
Чун наби сари хаёл ичра начоши эврулур.
Эй Навоий, ўз қуёшим бошиға эврулмагим
Яхшироқким, бошима гардун қуёши эврулур.
154

Биров ғами яна кўнглумга қўзғолон соладур,
Биров демайки, бу ошубни фалон соладур.
Неча яқин бўладур ул оғиз йўқи, лекин
Такаллуми яна кўнглум аро гумон соладур.
Таажжуб айламангиз дафъа-дафъа фарёдим
Ки, шавқ кўнглума ёдин замон-замон соладур.
Рафиқлар, билингизким, мусофирим ёди
Бошимға ҳар нафасе тарки хонумон соладур.
Десак, шикиб била ўзни забт айлай, ишқ
Яна бу шуълани кўнглумга ногаҳон соладур.
Не назъ булбули зор этмасун фиғонки, сипеҳр
Бу гулшан ичра, баҳор ўлмайин, хазон соладур.
Навоий ўлса кўҳан пиру куйса, айб этманг
Ки, мундоқ ўт анга бир шўхи навжувон соладур.
155

Не парийдурким, хирад асхобини мажнун этар,
Ҳусни ҳар соат кўнгул ҳолини дигаргун этар.
Майға машғул айларам ўзни, вале кўнглум яна
Ким, ул ой васлини ёд айлар, мени маҳзун этар.
Ғам юки кўнглумга ҳар соат қўяр кўҳи бало,
Гарчи ашким сайли ҳар дам тоғни ҳомун этар.
Панд ила ишқимға ҳар ким, десаким, таскин берай,
Оҳким, бу ўтни дам бирла яна афзун этар.
Жоми ваҳдат нўш этар, эй шайх, муғ дайри аро,
Бодаға улким риёий хирқасин марҳун этар.
Дайр пири озу нофиъ нукта дер, воиз, не суд,
Гар даме афсона айтур, лаҳзае афсун этар.
Эй Навоий, шоҳ Ғозий гавҳари назминг билур
Ким, фидо ҳар лафзиға кўздин дурри макнун этар.
156

Не нахл қомат экинким, кўнгул хароби эрур,
Не турраким, қора жонимда печу тоби эрур.
Деди кўзи: сени бир ғамзада ҳалок айлай,
Ҳануз ғамзада кўнглумда изтироби эрур.
Фироқ шомики, аҳли хирад берур пандим,
Магаркн, дўзах улу бу анинг азоби эрур.
Жамолдин гараз ул чеҳрадур, бу турфа варақ
Магарки, ҳусн китобининг интихоби эрур.
Танимда юз алифу юз тугандин ўлған сифр,
Магар кўнгул аламу ранжининг ҳисоби эрур.
Сабо насими анингдек эсар чамандинким.
Дегайсен, аҳли вафо умрининг шитоби эрур.
Навоий ўлдию жон топти лаългун майдин,
Магарки, соқийи гулчеҳра лаъли ноби эрур.
157

Ҳар неча еткурса ул шўхи ситамгар интизор.
Найлагумдур тортман мен зори музтар интизор.
Ваҳ, не тун эрди буким, келгай деб ул шамъи чигил,
Шомдин то субҳ тортармен саросар интизор.
Жон тилар бўлса, равон берай кўнгулким, бу матоъ
Арзимас тортар учун ул ҳури пайкар интизор.
Жавру лутфи ҳар не келса шодменким, йўқтурур
Ихтиёрим, ёрдин гар ком эрур, гар интизор.
Ҳар кун ул ой интизоридин куюбмен ончаким,
Боқса, бир ҳижрон тунича бор экин ҳар интизор.
Ул қуёшнинг гоми даври етса хуштур субҳи васл,
Берса ҳам бир йилча тун чархи мудаввар интизор.
Соқиё, ҳижрон хумори лолу мадҳуш айламиш,
Бермагайсен бизга етса даври соғар интизор.
Ваъда қилдингким, келай қатлингға, ваҳ, лутф айлаким,
Асру кўп чекти бу жони ғуссапарвар интизор.
Эй Навоий, чун сабукашсен, қадам ур тезким,
Риндларни қилмасун ногаҳ мукаддар интизор.
158

Кўзумга ўқи гардидин зиёдур,
Магар ўқ милу гарди тўтиёдур.
Борурда кўйига йўқ ихтиёрим,
Мени ҳар нечаким кўнглум тиёдур.
Кўнгул ишқ ўти ичра бўлди холис,
Магар бу қалбға ул кимёдур.
Кўнгул сайдини маҳрум этмагайким,
Анинг мужгони новак, қоши ёдур.
Нечук шаҳни қилай меҳмон, мангаким
Гадолик кунжида бир бўрёдур.
Мену муғ дайринннг пириға қуллуқ
Ки, шайхи шаҳр иши рўю риёдур.
Сену кавсарки дайр ичра Навоий,
Бу давлатқа мушарраф ҳолипёдур.
159

Руҳ гулзорида, ё раб, ул не сарви ноздур
Ким, равонбахш ирнига руҳул қудус ҳамроздур.
Оллоҳ-оллоҳ, не латофаттурки, кирдим боғ аро,
Сарви мингдин кўптурур, лекин бир андоқ оздур.
Ул парий ишқида ғолиб бўлди руҳониятим
Ким, анингдек ҳам анинг сари ишим парвоздур.
Эрди жон бермак Масиҳ анфоси, буким, юз Масиҳ,
Жон топар анфосидин — бас бул-ажаб эъжоздур.
Ишқиин найлаб ниҳон асрайки, хуни ғамзаси
Дам-бадам хунобаи ашким кеби ғаммоздур.
То не бўлғай ишқим анжомики, жоним қолмади,
Шавқидин бу дамки ишқим давриға оғоздур.
Гул висоли бир неча кун беш эмас, эй андалиб,
Йўқса андин бенавосен, қишдурур гар ёздур.
Даҳр боғининг гулида йўқ вафо, бу турфаким,
Сарзанишқа хории юз минг тил билан танноздур.
Бўлди гулшан қушлари хомуш ноланг ҳузнидин,
Эй Навоий, бу не гулбонгу ҳазин овоздур.
160

Юзунг равшан, энгинг ҳам равшан, эй ҳур,
Аларнинг шонида нурун алонур.
Ики қотил кўзунг беморименким,
Эрурлар айни усруклукда махмур.
Чу бўлди жаври бемиқдор, дерлар:
Кеч андин, ваҳ, манга бу иш не мақдур.
Анинг ҳуснича ишқим тутти шуҳрат
Ки, бўлди шамъича парвона машҳур.
Не тонг бийм ўлса ишқингдин кўнгулга
Ки, бор ўтдин ҳаросан табъи маҳрур.
Хирадқа бизни тарғиб этма, эй шайх,
Бу ишдин тут жунун аҳлини маъзур.
Висол эт элга қисм, эй чарх, баским,
Навоий маҳвашидин бўлди маҳжур.
161

Сўзи ҳажринг ичра жисми зори ғамнок ўртанур,
Уйлаким, барқи бало чоқилса, хошок ўртанур.
Ғам туни ул ҳусн шамъи бошиға парвонадек,
Эврулуб ҳар лаҳза бу жони ҳаваснок ўртанур.
Куйди кўнглум истабон ишқин фидоилиғ била,
Кимса ўт узра нечаким борса бебок, ўртанур.
Субҳидам гулгун булут ё шом ҳам гулгун шафақ,
Ё ул ой ҳижронида ҳолимға афлок ўртанур.
Ишқ кўнглумга тушуб, нобуд бўлди руҳу нафс,
Ўт чу бир кишварга тушти — поку нопок ўртанур.
Чустлуқ бирла қутулмоқ ишқидин мумкин эмас,
Неча бўлса шуълада парвона чолок, ўртанур.
Эй Навоий, ул қуёш ҳуснини фаҳм эттим дема
Ким, анинг даркида хайли ҳиссу идрок ўртанур.
162

Қайда топқай телба кўнглум ул қора кўздин хабар,
Чун жунун ичра қорариб, топмас ул ўздин хабар.
Дайр тоқи ичра усрук бил хабарсиз кофире,
Эйки билмак истадинг ул қош ила кўздин хабар.
Кўйида кўнглумга воқиъ бўлған ишни, эй рафиқ,
Ҳам магар фаҳм айлагайсен эл аро сўздин хабар.
Фаҳм этармен ашкдин ҳижрон тариқин, уйлаким,
Кеча озған топса йўл ҳолини юлдуздин хабар.
Ишқи дашти ичра жисмим туфроғин совурди оҳ,
Ҳеч ким бориб вале тутмади ул туздин хабар.
Водийя ҳижрон аро мен бекас иттим, сўрмади
Ҳеч ёри ул тараф бориб, бу ёлғуздин хабар.
Топмадим бурқаъда ул юздин хабар, гар пардада,
Эй Навоий, ёр топти мен кеби юздин хабар.
163

Ойтмон кўзу кўнгул матлуби кўюнг боғидур,
Бу бирига хори, ул бирга ғараз туфроғидур.
Коши ҳажринда янги ой шаклидин фурқат туни,
Кўнглум афгор эткали гўё фалак тирноғидур.
Сарвиға тортиб қабо, чеккан қуёшқа соябон,
Чобуким бўйида ширдоғ, бошида қалпоғидур.
Демаким: бўлдунг қарию, ўтти даври ишқким,
То тириктурмен менга ишқу муҳаббат чоғидур.
Билгурур парвонанииг болида ҳумрат бирла хол,
Ўйлаким, кўнглумда ҳасрат қони, фурқат доғидур.
Даҳр гулзорн аро ҳасрат елидин ҳар тараф
Томди булбул кўнгли қони, дема гул яфроғидур.
Эй Навоий, кўнглум олиб итларига ташласа,
Кўнгул анинг барча мақсудум кўнгул олмоғидур.
164

Назарга қайси тарафдинки бир ғубор келур,
Кўзум ёрур бу таманно билаки, ёр келур.
Чу кўчадин қулоғим дубдурун эшитса кўнгул
Дукулдар, уйлаки ул нозанин савор келур.
Боқар ёна сари кўрмаска солибон ул шўх,
Қошида қай саридинким бу беқарор келур.
Қочинглар аҳли саломатки, кофири масте
Чиқарғали хираду сабрдин димор келур.
Кўруб, бўлурлар ошуфта рўзгор аҳли,
Қаю тарафки бу ошуфта рўзгор келур.
Буким бир-бири кенича бордилар аҳбоб,
Азолариға сиришким тузуб қатор келур.
Навоиё, қаламинг жавфи баҳр йўлимудур
Ки, турмайин ичидин дурри шоҳвор келур.
165

Белию оғзи кўрар-кўрмасда чун пинҳон эрур,
Бас муни қучмақ, ани ўпмак қачон имкон эрур?
Мен доғи дей белину оғзинки кўрдум, кўрмадим
Йўқ таманноларни топқан, топмаған яксон эрур.
Бевафолар қадду мужгонини кўп қилманг хаёл
Ким, бири туз-ўқдурур, бу бир итик пайкон эрур.
Ишвагарлар лаблари қасдиға жондин кечмангиз,
Негаким ўз қасди жони қилған эл нодон эрур.
Туну кун деб истаманг ҳар лаҳза зулфу юзларин
Ким, бу бир доми бало ул шуълаи ҳижрон эрур.
Нўш эмасдур даҳр базмида, газакким нешдур,
Май демаким, соғари ҳижрон ичинда қон эрур.
Эй Навоий, бу ғариб ишларки, таклиф айладинг,
Бизгадур бисёр мушкил, гар санга осон эрур.
166

Ҳуш чун май базми ичра дилситонимдин кетар,
Тоб жисмимдин, ҳаёт озурда жонимдин кетар.
Базмдин усрук чиқибким, отланур олифтавор,
Ҳуш бошимдин, хирад ваҳму гумонимдин кетар.
Тунд маркаб узра жисми ҳар тарафким бўлса хам,
Тенг бўлуб хам тоби жисми нотавонимдин кетар.
Мастлиғдин ҳар кишига чопса маркаб хўйфишон,
Ғайратидин ашк чашми хунфишонимдин кетар.
Уйга еткунча етар юз қатла жоним оғзима,
Чун уюр ранжу алам руҳу равонимдин кетар.
Саъб иш эрмиш ишқ, ё раб, ё менинг жонимни ол,
Йўқса, бу бебоклик номеҳрибонимдин кетар.
Эй Навоий, жонима еттим кўнгул афғонидин,
Ёним эткил чоку ул мажнунни ёнимдин кетар.
167

Боғ атри чу насими гулу шамшод берур,
Ёрнинг гул юзу шамшод қадин ёд берур.
Борса Парвез бори ҳашмати елга не ажаб,
Жони Ширинни чекиб оҳки, Фарҳод берур.
Жилва қилди қаддингу наргису гул бўлди тонуқ,
Анга қуллуқ хатиким савсани озод берур.
Кўрмаган бўлса юзунг мусҳафини тифли чаман,
Нега гул дафтари авроқини барбод берур.
Эй ажал, сун бўюн ғамзагаким, бош чекмас
Ҳар не таълимки шогирдға устод берур.
Қилма бедод бурунроқки кетургайлар юз,
Ангаким, зулмкаш эл чекса фиғон дод берур.
Тиғи девона Навоийни не ғам қатл этса,
Чун анга жон яна ул ҳури паризод берур.
168

Шуълаи рухсориға кўнглум қуши айлонадур,
Тонг эмас, гул шамъиға булбул агар парвонадур.
Булғаниб кулга, яқосин чок этар ҳар субҳ чарх
Бир қуёш ишқида гўё мен кеби девонадур.
Йиғлар аҳволимға ҳам бегонаю ҳам ошно,
То улусқа ошно, ул ой манга бегонадур.
Эйки, сўрдунг ҳажр зиндони балият чоҳини,
Хайра мақдам, келки, сен сўрған бизинг кошонадур.
Кирпик узра қатраларким топти бу кўз мардуми,
Мазраъи дард узра гўё ул экин, бу донадур.
Зор жисмимда сўнгакким, билгурур дандонаси,
Гўйиё кўнглум уйининг фаршиға дандонадур.
Соқиё, даврон эли паймонидин ёд этмагил,
Давр аёғин тутки, матлубум менинг паймонадур.
Эрмас ул фарзонаким, тарк этти дунё ҳосилин,
Балки ҳосил қилғали майл этмаган фарзонадур.
Эй Навоий, сўзла воқиъ достоним ишқ аро
Ким, бу дам Фарҳоду Мажнун қиссаси афсонадур.
169

Ишқ ҳар дам кўнглума бир ўзга меҳнат келтурур,
Ҳажр ҳар соат бошимға ўзга шиддат келтурур.
Дўзах ўтидин ажал доғи кетурмас онча сўз
Ким, ғам ўтидин ичимга доғи фурқат келтурур.
Чарх анжумдин кетурмас онча офат сайликим,
Қатра хайдин жонима ул моҳ талъат келтурур.
Чеҳра ўтидин булутдек дуди оҳим чиқти, лек
Ул булут селоби дарду барқи офат келтурур.
Солмангиз кўз дафтари ҳажримға, эй аҳли нишот
Ким, анга боқмоқ кўнгулга дарду ҳасрат келтурур.
Ул парий юз дев иландур, гарчи киргач кўнглума,
Рашкдин, биллаҳ, малойик ёди ғайрат келтурур.
Бода ич, бу коргаҳ вазъиға кўп фикр этмагил
Ким, анга ҳар неча чирмашқанча ҳайрат келтурур.
Бу чаман ичра муҳаббат нахли экманг зинҳор
Ким, бериб ҳасрат гули, бори малолат келтурур.
Юз жароҳат бирла кўюнгда Навоий кўнглини
Қилған итлар туъма, эл кўнглига ибрат келтурур.
170

Тийра ҳажр айёмида билмонки, жонон қайдадур,
Кеча не билсун киши хуршиди рахшон қайдадур.
Ишқ даштида югуртурмен қуюнлар оҳдин,
Кўргали бу турфани Мажнуни ҳайрон қайдадур.
Эйки дерсен: ёр еткач бошинга, жон қил фидо,
Эй фидо жоним санга дейким, манга жон қайдадур.
Бир қадаҳ тутқай деб ул кофир, кирибмен дайрға,
Айтинғ, эй куфр аҳликим, ул номусулмон қайдадур.
Ишқ аро то итти кўнглум тарки хонумон қилиб,
Билмадимким, ул алохону аломон қайдадур.
Қайдадурким йўқтурур, кўксумни чок эт, доғи кўр,
Дема жоноким, ичингда доғи нинҳон қайдадур.
Эй Навоий, демаким, йўқ гулда дилдоримча ҳусн,
Айтким, булбулда доғи менча афғон қайдадур.
171

Хатинг ичра лаби хандон кўринур,
Хизр ила чашмаи ҳайвон кўринур.
Ишқ дашти аро ғамзанг ўқидин
Кўз етар ергача пайкон кўринур.
Бил, жунун бодиясида менмен,
Қайда бир телбаи урён кўринур.
Лола бутған кеби қон ёшимдин,
Тоғу водий бори яксон кўринур.
Гарчи ишқ ичра, басе, мушкил бор,
Васл уммидидин осон кўринур.
Кўзум ўлди яна гўё ошиқ,
Баски бир чеҳраға ҳайрон кўринур.
Лофи зуҳд урма, Навоий, ҳар дам
Ки, анинг аксари ёлғон кўринур.
172

Ҳажр аро қолмишмен, соқий, лаболаб жом бер,
Дам-бадам шуъламға су қуймоқ била ором бер.
Бир юзи гул фурқати ашкимни рангин айламиш,
Соғари гулранг ичинда бодаи гулфом бер.
Эй саломат аҳли, ўт майхонадин, ё мен кеби,
Майға сажжоданг гарав қўй, тарки нангу ном бер.
Дайрдин сархуш чиқиб юз ноз ила, эй муғбача,
Аҳли тақво ичра ўт сол, молиши ислом бер.
Торттим йиллар хумори ҳажр аро нокомлиғ,
Раҳм этиб, бир қатла лаълинг бодасидин ком бер.
Телбаликдин билмадим, не арз қилдим, эй расул,
Тенгри ҳаққи оллида айтурда сен андом бер.
Эй Навоий, сен гадоға уйла сийм андомдин,
Васлининг имкони йўқ, тарки хаёли хом бер.
173

Хўблар тиғи етишмасдин бурун бу зор ўлар,
Чин эмишким, бўлса кўп қассоб, қўй мурдор ўлар.
Демаким, ҳар дам кўзидин юз киши бемор ўлур,
Кирпикидин кўз юмуб очқунча минг бемор ўлар.
Ўлмакимдин қилма ҳайрат, эйки чектинг тиғи кин,
Қотил ар сенсен, менингдек нотавон бисёр ўлар.
Дарддин ўлмон, танимдин чексалар пайконини,
Жонни ҳар кимнинг танидин чексалар, ночор ўлар.
Кўнглума бир тиғ ила ўлмакни осон айлаким,
Фурқатингдин ул заифи нотавон душвор ўлар.
Ишқ базми бодаси гар бўлса мундоқ руҳбахш,
Қони ўз бўйниғаким, бу давр аро ҳушёр ўлар.
Бенаволар оллида умри абаддин яхшироқ,
Ҳар кишиким фақр йўлинда Навоийвор ўлар.
174

Икки зулфунг телба кўнглумга қоронғу кечалар,
Заъфдин бехудлуғум уйқу анга бу кечалар.
То гирифтор ўлди зулфунг домиға кўнглум қуши,
Тўлғаниб жисмим, кўзумдин ўчмиш уйқу кечалар.
Қайда бўлсун уйқуким, оқизмиш уйқу хайлини,
Тинмайин оққан сиришким қонидин су кечалар.
Ҳар не навъ ўлса ўтар кундуз иши, лекин бўлур
Ҳажр дардидин хароб аҳволим асру кечалар.
Тийра шомим шиддатин кўргилки, чарху субҳдин,
Ҳолима гаҳ йиғлағудур, гоҳ кулгу кечалар.
Субҳдек соф истасанг кўнглунгни, андин чархдек
Тийралик чиркини сиймин ашк ила юв кечалар.
Эй Навоий, чарх янглиғ истар ўлсанг субҳи васл,
Тонгғача ашк ахтарин тўкмай бўлурму кечалар.
175

Кеча бадмаст ўлғанимдин инфиолим бордур,
Майни эмди оғзима олмас хаёлим бордур.
Улки дер, май ич уятдин билмагай ўз ҳолини,
Билсаким базм аҳли оллинда не ҳолим бордур.
Демаким май дафъ этар, гар етса ҳар дам юз малол
Ким, ичарда ани ҳар дам юз малолим бордур.
Ёр тавбам билса гарчи май берур, бермай мажол,
Ёлбориб узр айтқумдур, то мажолим бордур.
Риндлар тавбамни синдирмоққа бу тақриб эмас,
Бода нафйидинки, ҳар дам қилу қолим бордур.
Зуҳду истиғному яхши, йўқса исёну ниёз,
Шаҳр шайхидин бу янғлиғ бир саволим бордур.
Эй Навоий, мен худ эттим тавба, лекин, неткамен
Ким, ажаб майхораи беэътидолим бордур.
176

Лаъли шавқидин кўзу кўнглумда ашку оҳдур,
Ё зулоли Хизр ила анфоси руҳуллоҳдур.
Кўп шарарлиқ дуди оҳим бирла чиққан жонға боқ
Ким, минг ўтлуғ корвонга бир гадо ҳамроҳдур.
Баски, бошни ерга урган ун била уйғондилар,
Саргузаштимдин кеча ҳамсоялар огоҳдур.
Ул зақанда бўлса ҳар бир қатра хўй кавкаб не тонг
Ким, қуёшнинг чашмаси ёнида бўлған чоҳдур.
Дўстлар, мумкин эмас бўлмоқ муяссар васлким,
Мен анга дилхоҳ эмои, улким манга дилхоҳдур.
То тирикдур, шаҳға кўпрактур гадодин дарди сар,
Чун ўлум вақти етар— тенгдур гадо, гар шоҳдур.
Дайр пири оллида қилсам гадолиғ, айб эмас,
Эй Навоий, билки файз аҳлиға шайаллоҳдур.
177

Бошимға куйида ҳар дам ғулу қилур итлар,
Гар ўлмасам, бу ғулуни нағу қилур итлар.
Магарки, ғурбат аро зор ўлмакимдиндур,
Фигонки, бир-бирига рўбарў қилур итлар.
Осиб бўйинлариға киз азо учун жулдин,
Тонг отқуча бошима навҳаму қилур итлар.
Тутарға мотамим, оё, йиғилдилар ёхуд
Қилурға туъма таним орзу қилур итлар.
Куюб думоғлари, ғингшибон қочар ҳар ён,
Емакка жисмим этин, чунки бў қилур итлар.
Фано йўли кийикни айла сайд, шер эрсанг
Ки, даҳр жийфасини жўстужў қилур итлар.
Навоий узра ҳужум айласа рақибларинг,
Не тонг, гадоға ҳамиша ғулу қилур итлар.
178

Зулфунг устида гажак қуллоблар тақлидидур,
Йўқса, килки сунъдин ул турранинг ташдидидур.
Истадим чун васли зулфу қаддидин кўргуздилар,
Жилва такрори магар ул нафъининг таъкидидур.
Ул парий ишқида найлаб қилғамен тарки жунун
Ким, бу ишта бўйнума тушган жунун таъвизидур.
Ишқ аро Фарҳоду Мажнун қатлини қилмоқ баён,
Ёрдин гўё мени қатл айламак тамҳидидур.
Куфри зулфи ичра ҳар соат русухим уйлаким,
Дам-бадам аҳли яқин имонининг таждидидур.
Ул қуёш васлин тиларсен, бўл мужаррад, негаким,
Кўкка Руҳуллоҳни еткурган анинг тажридидур.
Истасанг жон ё кўнгул, қилсам тараддуд, айб эмас
Ким, Навоийда аларни тонгламоқ тардидидур.
179

Товушким уй тошидин келса, дермен бағри тошимдур,
Эшикдин соя киргач, соғинурменким қуёшимдур.
Ичинда тоғнинг қон, тошида юз минг бало тоши,
Анинг тошу ичи мутлақ дегайсен ичу тошимдур.
Эмастур гарду гўй ул шўх майдонида, гўёким
Бири фарсуда жисмимдур, бири саргашта бошимдур.
Сиришкимни жигар парголаси бил, доғи кўз нури.
Кўнгул сиррини, ваҳким, зоҳир этган ушбу ёшимдур.
Демай паст ўлди афғоним елидин нахли айшимким,
Бу нахлим арраси муҳлик фиғон ичра харошимдур.
Урармен ерга бошимни ғамингдин жон талошурда,
Фироқинг хайли бирла ул — урушум, бу талошимдур.
Ёмон ҳолимға ҳайрат қилманг, эй Фарҳод ила Мажнун,
Букун сиз меҳмонсизким, тараб бирла маошимдур.
Фалак қасри билан кун муттакосидин деманг, сўзким,
Фано дайри маконим, фақр туфроғи фирошимдур.
Дедимким: Тушта меҳроб ичра кўрдум кофири масте,
Деди: Кўргил Навоий, кўз очибким, кўзу қошимдур.
180

Қатлима тиғ ўлғаликим чарх иши озордур,
Мавжи ашким аксидин пўлоди жавҳардордур.
Кўк тегирмон тоши айландурмақ истар бошима,
Дема ою кун бошим узра буким сайёрдур.
Ишқ даштида қуюн эрмаски, мен девонаға
Дашт аро саргашталик хаттин сизар паргордур.
Дарди тоғида чоқинлар дема, де ўтлуқ каманд
Ким, солурда бўйнума чарх илгидин такрордур.
Раҳм қил, гардунки, бир дилхастамен, мақдур эмас.
Чекмаки гар меҳнату бедод бу миқдордур.
Эй хушо, хумхонаким, қилғаннинг анда тарки ҳуш,
Кўк хумидин ҳар неким келгай, фароғи бордур.
Мунча дарду ғуссадин махлас топар ер истасанг,
Эй Навоий, билки, ул ер кулбаи хаммордур.
181

Ҳуреки, менинг жонима офат етилибтур,
Тўби кеби қад бирла қиёмат етилибтур.
Ушшоқ кўзидин дурру гавҳар оқизурға
Бир баҳри жафо, кони малоҳат етилибтур.
Лаълинг майиким сўрғали девона бўлубмен,
Ширин кўринур, лек бағоят етилибтур.
Ишқинг чаманида не тараб шохики, эктим,
Ҳар бириси бир нахли надомат етилибтур.
Юз заррача саргашталигим бўлса не тонгким,
Юз меҳрдин ул шўх зиёдат етилибтур.
Бу боғ аро қолмайдур ажал елидин озод,
Ҳар гулгаки савсан кеби қомат етилибтур.
Ҳижрон ғамидин ваҳм эту шукр айла, Навоий,
Бу лаҳзаки, васлиға саломат етилибтур.
182

Ичкали гулранг май наргис масаллик жоми бор,
Савсани тўн бирла улким сарвдек андоми бор.
Гулшан ичра сарви раънодек қилиб ҳар ён хиром,
Мавзиъи дилкаш аро май ичкали ороми бор.
Бодаи софи чекиб аҳбоб ила ғофил валек
Ким, йироқтин доғи бир маҳруми хуношоми бор.
Бу жафо аҳли вафони қилди майдек талхком,
Ким қошинда кирса ҳар ноаҳли майдин коми бор.
Мен ютуб хуноба йиллар, эл чекарлар жоми айш,
Чора йўқ улким, азалдин бахти нофаржоми бор.
Чун вафо аҳлиға даврон тутмади жоми мурод
Ким, мурод андин тамаъ айлар, хаёли хоми бор.
Эй Навоий, гар фано дайри сари қилсанг гузар,
Дайр пирининг ямон-яхшиға лутфи оми бор.
183

Ҳар кишиким, бир сўз ул бадмеҳрдин тақрири бор,
Ҳолатимнинг токим ул тақрир этар тағъйири бор.
Муҳтариз бўл шуълаи оҳимдин, эй гул хирмани
Ким, чоқин хирмонға тушканнинг ажаб таъсири бор.
Кўнглума йўқ чора ўртанмакдин ўзга ишқ аро,
Ғайри куймак мўрнинг ўт ичра не тадбири бор.
Ҳиндуи зулфиким, ул юз тахти фармонидадур,
Жодуедурким, анга гўё парий тасхири бор.
Сабзаи хаттинг эрур ҳар сари зулфунг торидин,
Хатти зангореки, мушки ноб ила таҳрири бор.
Фақр дашти не қотиқ йўлдурки, солик ҳар неча
Қилса диққат бирла ҳақ амрин адо, тақсири бор.
Гар Навоий жон бериб, ул зулфининг ҳар торини
Олса, айб этмангки, бу савдо аро тавфири бор.
184

Гулни найлай, хотир ул рухсори гулгун саридур,
Қўй гулафшонни, кўнгул боғи ҳумоюн саридур.
Чекти қатлим тиғини гардуну мен ҳам оҳ ўқин,
Оҳким, қатлимға оҳим доғи гардун саридур.
Кўзларинг девона кўнглум жонибин тутти, не тонг,
Ишқ даштида кийиклар хайли Мажнун саридур.
Номасин кўргач недин кўзу кўнгулга бўлди рашк
Ким, агар ул бўлса хат сари, бу мазмун саридур.
Эл қадинг зикрин қилурда оқса ёшим тонг эмас,
Тифли софий табъ майли сўзда мавзун саридур.
Подшоҳеким қаноат махзанин истар, эрур
Бир гадодекким, хаёли ганжн Қорун саридур.
Эй Навоий, иста маъни оламиким, келди дун,
Ҳар кишикнм майли ушбу дунёи дун саридур.
185

Кўнгул ҳадиқасида бир ниҳоли наврасдур
Ким, ушбу боғда жинси шажардин ул басдур.
Наззора туҳматин айлаб кирар кўзумга рақиб,.
Сиришким оқса не тонгким, кўзум аро хасдур.
Қаду юзи шажару ўт бу йўлда, эй кўнглум,
Адаб била юруким — водии муқаддасдур.
Менга не наргису не гул керакки, матлубум
Жамоли боғида гул узра икки наргисдур.
Магарки, жонима кирпикларингнинг ўқларини
Отар, таносиб учун қошларинг муқаввасдур.
Ҳақир кўрма фано аҳлини палос ароким,
Камият ҳимматнға жул сипеҳри атласдур.
Ҳабиб кўйида аҳбобнинг ҳимояти бор,
Навоий осру ва лекпн ғарибу бекасдур.
186

Яна сенсиз оҳим ўти шуълазандур,
Ки, гардунға ҳар учқун оташфикандур.
Кириб кулбам ичра кулу ўтни кўрсанг,
Бу сўзон кўнгул, ул бир озурда тандур.
Дема лолагун ҳулла ичра уюбмен
Ки, ишқинг шаҳидиға қонлиғ кафандур.
Итинг ўлса, жисмиға жонимни солғил
Ки, бу руҳға ул муносиб бадандур.
Қаён бўлса, кўнглум уйин дардинг истар,
Нединким, мусофирға майли ватандур.
Фалак шўхидин меҳр кўз тутма, невчун
Ки, жавр анга шева, жафо анга фандур.
Навоий ҳазин бўлса боғ ичра тонг йўқ
Ки, сенсиз бу маҳзунға байтул-ҳазандур.
187

Хаста кўнглум азм этар ул сариким, жонон борур,
Дам-бадам жон ҳам чиқар, гўё бу ҳам ул ён борур.
Кўнглум ичра тўқтамас лаълинг хаёли бир замон,
Не ажаб ўлсам, бу захмимдин чу ҳар дам қон борур
Ондаким сенсен етар бешак фиғоним, эй қуёш,
Мен бора олмон, нетай, ул ердаким, афғон борур.
Қоматинг жон қасди этса, кирпикингдур раҳнамой,
Ҳар қаён ўқ борса, анинг оллида пайкон борур.
Ёд этарлар водии ишқ аҳли Мажнун сайрини,
Бехабар ҳар ён қуюндекким, бу саргардон борур.
Йўлдин охир сурма султонмен дебон дарвешни,
Ёд эт: ул йўлдинки ҳам дарвешу ҳам султон борур.
Ҳажрдин андоқ заиф ўлмиш Навоий, эй парий
Ким, қаёнким борса сендек халқдин пинҳон борур.
188

Кўнглумни фигор эттингу жонимда балодур,
Билмон яна, эй сарв, бошингда не ҳаводур.
Қошингда гириҳ, юзунгга тер, оллинга сандал,
Эл жониға ул шаклни, билмон, не балодур.
Ўз дардинг унут бўлғай агар шаммае билсанг,
Ҳажринг туни ичра бу уқубатки мангодур.
Жон эврулубон бошинга сен чирмаб ўзунгни,
Ғунча кебиким, гирдида саргашта сабодур.
Кўнглум солибон набз кеби борур иликдин,
Набзинг сари кўрсамки табиб илги бородур.
Афғонки, хазон меҳнатидин қолмади солим,
Ҳар сарви гуландомки бу гулшан ародур.
Ё рабки, Навоий ғаму дардиға даво бер
Ким, ёр саломатлиғи дардимға даводур.
189

Кўзум ёшики юрак қониға тутош кўрунур,
Берур қонимға тонуғлуқ, агарчи ёш кўрунур.
Лабини сўрғали ақлим жунунға бўлди бадал,
Май ичса тез ўлур эл, соғда гар ёвош кўрунур.
Шикаста кўнглума оз ғам бўлубтурур кулли,
Кесак қаноти синуқ қуш кўзига тош кўрунур.
Не кунки юзини кўрсам, тушумга кирса не тонг
Қуёшқа боқсаю кўз юмса ҳам қуёш кўрунур.
Не руд оқиздинг улус қонидинки, тегрангда
Назарда сой тошидек неча боқса, бош кўрунур.
Муғ эшикин тўрадек ёп юзунгғаким, гардун,
Қуёш синони чекиб таврида савош кўрунур.
Навоийнинг бу намози не навъ экин, ё раб,
Ки, сажда вақти кўзига ул эгма қош кўрунур.
190

Бағримни тиғи ҳажр ила юз пора қилдилар,
То ёр кўйидин мени овора қилдилар.
Буткудек эрди васл ила кўнглум жароҳати,
Ҳижрон қиличи бирла яна ёра қилдилар.
Мазмуни ўлмаку оти ҳижрон ғами деган,
Юз минг жафони жонима якбора қилдилар.
Турған ёшим оқиздилар ул ой фироқида,
Собитларимни кавкаби сайёра қилдилар.
Воиз уни суруд эрур ишғоли айшиға,
Қисмат кунида аники майхора қилдилар.
Май тутки, жом даврида-ўқ топтилар илож,
Жамъики чарх даврини наззора қилдилар.
Ё раб, не дей аларники, мискин Навоийни
Беҳушу ақлу бедилу бечора қилдилар.
191

Ҳар ниёзу ажзким, бу жони ношодимда бор,
Ваҳки, юз минг онча ноз ул сарви озодимда бор.
Ваъдаи меҳру вафоға мункир ўлма, эй парий,
Ким неча Мажнуну вола мен вале ёдимда бор.
Ўтидин Мажнуннинг, эй ровий, не ҳайрат қилғамен,
Менки, юз парвона андоқ меҳнатободимда бор.
Кўнглума кўҳи ғаму мужгонларинг кирмиш, валек
Не ғам ул тоғдин, бу метинларки Фарҳодимда бор.
Кесгали ҳушу хирад нахлини билгил аррае,
Ҳар харошиким жунун шарҳида фарёдимда бор.
Дайр пири ўзлукум қайдин кетарди, ваҳ, не тонг,
Гар дуоси ҳар сабуҳи вақти авродимда бор.
Эй Навоий, телбаратмишдур мени ифрот ила,
Баски муфрит одамийлиғлар парийзодимда бор.
192

Қошинг авжи малоҳатнинг янги туғқан ҳилолидур,
Қадинг нахли латофат боғининг наврас ниҳолидур.
Фидо жоним қадинг нахлиғаким, гарчи эрур наврас,
Вале андому раънолиғда ҳадди эътидолидур.
Назокат гулшанида тоза гулбун қоматинг шибҳи,
Анинг табъида музмар ғунча йўқ оғзинг мисолидур.
Чучук лафзинг Масиҳонинг туфулиятдағи нутқи,
Белинг жонбахшлиқта кўнглига кирган хаёлидур.
Не тонг кўнглум агар мажруҳ ўлуб, қон борса захмидин
Ки, узган ғунчадек бир тифлвашнинг поймолидур.
Юру, эй Хизрким, ҳайвон суйидур заҳр агар ичсам
Бу дамким, жомим ул шўх итлари синған сафолидур.
Хало мавжуд эмас су зарфидин чиққач ҳаво тўлди,
Ҳавои ишқидин мамлудур, ўздин кимки холидур.
Навоий ашкидек ул шўх агар тинмас, ажаб эрмас,
Қилурлар пўя ёшлар то югурмак эҳтимолидур.
Фано дайрин тилармен, мен вале учмоғни зоҳидким,
Менинг комим — қадаҳ дурди, анинг — кавсар зулолидур,
193

Хаста кўнглум ўртанур, гўё севар жоним борур,
Йиғлағум келур, магар гулбарги хандоним борур.
Ул қуёш ҳажринданким жонимни ўртар ғам туни,
Шамъ янглиғ, не ажаб, гар дурри ғалтоним борур.
Нил ила ҳар ён алиф кўксумга қозған, ваҳ, не суд
Ким, алифдек қад била сарви хиромоним борур.
Эврулуб бошиға, рухсоридин ўртан, эй кўнгул,
Куйгуча ҳажринда чун шамъи шабистоним борур.
Мен худ ўлгум шукрким, ул ҳам бора олғуси йўқ,
Тиғи ҳажри захмидин бу навъким, қоним борур.
Рози ўлдумким, ажал бўғзумни бўғқайким, недин,
Мен қолиб маҳжур анга ҳар лаҳза афғоним борур.
Не намоз ўлғайки, ўзни кўргузуб жамъ ичра жамъ
Юз паришонлиғ сари табъи паришоним борур.
Эй Навоий, шуълалиқ жонинг овучлаб бошла йўл,
Кечқурун чун отланиб ул маст меҳмоним борур.
194

Савсани тўн бирла ул қад савсани озод эрур,
Ё бинафша баргидин зеб айлаган шамшод эрур.
Оллоҳ-оллоҳ, билмон ул қадники савсан баргидин,
Зеблик шамшод эрур ё савсани озод эрур.
Ваҳ, не сарведурки, то хилъат кийибтур савсаний,
Чок ўлуб гул хилъати, булбул иши фарёд эрур.
Савсану сарви агар йўқтур дамимдин боғ аро,
Ўртанибон сарву савсан, ҳулласи барбод эрур.
Шоми ғам кўнглум узору ҳулласин ёд айлабон,
Меҳр ўти ҳар ён бинафш этган булутдин шод эрур.
Қозғали ғам Бесутун тоғин Навоий илгида,
Ваҳки, савсан барги эрмас, тешаи Фарҳод эрур.
Юз тили бўлса, дам урмоқ шарт эмас озодадин,
Эй кўнгул, савсан тилидин бизга бу иршод эрур.
195

Барги най тўн ичида нол кеби бели ниҳондур,
Қалами фўта қамиш бандидек устида аёндур.
Айладим тарҳ вафо қасрини кўксум уза кўрким,
Наъллар тарҳида айвонлардин ерда нишондур.
Зулфи ҳижронида мундоқки таним ҳар сари сончар,
Рагларим жисм аро қатлимға магар неча йилондур.
Чуғз вайрона аро англади гўёки ўлармен,
Мотамимға иши ҳар лаҳза ғарибона фиғондур.
Ўқунғ оғзида қизил тус эмас кўнглум ароким,
Тонг эмас оғзи қизил бўлса, ғизо чун анга қондур.
Ҳуллаи тоат этар дўзах ўтин даф, йўқ эрса,
Ул ҳароратқа не дафъ, кафанинг гарчи катондур.
Воизеким ўзи қилмас амалу элга берур панд,
Гар эмас уйқуда бас мунчаки дер не ҳазаёндур.
Хас кеби тушти Навоий май уза, ғам нета олғай,
Хоссаким анга ҳубоб уйи кеби дорул-амондур.
196

Сочбоғингдин чиққан, оё, сунбули урчинмудур,
Ё терисин солған икки афъийи мушкинмудур.
Иффатингдиндурмуким, меъжар юзига тушти чин,
Ёхуд анда зеб учун машшота солған чинмудур.
Нўшханд этканда, лаълингдин кўрунмишму тишинг,
Англамон, ёхуд асал ичра ёзилған синмудур.
Сунбулин кўргач, кўзум бўлди қоронғу, эй сабо,
Сочи мундоқ тийра ёхуд сочбоғи экинмудур.
Чиқса ақдингдин аруси даҳр, бергил нақди жон,
Демагилким, хун баҳодур ушбу ё кобинмудур.
Даҳр золин гар десам Фарҳодкуш, айб этмангиз,
Гар эмас Фарҳодкуш, охир денгиз, Ширинмудур.
Шавқ ўти топқач сукун дерсенки, ишқи таркин эт,
Эй Навоий, бир нафас бу шуълаға таскинмудур.
197

Боштин аёғ яланг таним узраки тоза доғ эрур,
Ҳуснунға қилғали назар ҳар бири бир қароғ эрур.
Ишқ гадолари дегай кўнглак эрур мураққаъим,
Тоза тугон нишонидин ҳар сари баски доғ эрур.
Захмларим фатиласи жон ўтидин туташқали
Тийра кўнгулга дарду ғам базми учун чароғ эрур.
Кўҳи балодурур таним, чашмаси кўзки қон тўкар,
Тонг йўқ агар бу тоғ уза қон оқизур булоқ эрур.
Пардасидин ичинда ўт ғунча эмаски ёғ аро,
Ҳар сари ишқинг ўтидин бир қизиған думоғ эрур.
Зоҳиду учмоқу томуғ бийми била умидиким,
Аҳли фаноға мосиваллоҳ ғамидин фароғ эрур.
Дайрда кўр Навоийни муғбачалар ғамидаким,
Эгнида чок хирқаву илгида бир аёғ эрур.
198

Кўнглум аро бир ажаб муҳол ҳавастур,
Лабларидинким ҳусули мумкин эмастур.
Турмади тан чок-чок уйида кўнгулким,
Телба қуш ул, бу ушолған эски қафасдур.
Айтсам, эй шўх, бўйни боғлиғ итингмен,
Дер ярамас қайси итки ҳарза марасдур.
Бир нафасе, эй Масиҳ, бошима еткил
Ким, бу нафас бедилингға сўнгғи нафасдур.
Сабрим уйин йиқса ики кўз сиришки ажаб йўқ
Ким, бириси Дажладур, бириси Арасдур.
Дайри фано майли қилди ринди харобот,
Ким, кеча анда не шаҳнадур, не асасдур.
Куйса Навоий, фироқ аро не ажабким,
Ул итик ўтдур, бу айни заъфда хасдур.
Зе Ҳарфининг Зеболарининг Зийнати «Фавойид»дин
199

Эй кўнгул, уммид торин гулшани даврондин уз,
Ҳам гулу шамшоддин, ҳам лаълу райҳондин уз.
Сарв қадлар лаъли бирла оғзидин ком истама,
Ҳам тамаъ гул баргидин, ҳам ғунчаи хандондин уз.
Бу чаман раънолариға йўқтурур бўйи вафо,
Савсани озоддин кеч, наргиси фаттондин уз.
Чунки не жонон қолур, не жон агарчи саъб эрур,
Кечкил аввал жондин, андин сўнг тамаъ жонондин уз.
Кир фано даштида ул бемеҳр маҳваш кўйидин,
Яъни бўл овораю уммид хонумондин уз.
Майға, эй соқий, ажал заҳри эзиб бир жом тут,
Тори уммидимни, яъни риштаи ҳнжрондин уз.
Эй Навоий, гулшани даврону жону хонумон,
Барчадин кечтим дема, лекин кўнгулни андин уз.
200

Бизни, эй ишқу жунун, расвои олам қилдингиз,
Ҳар не расволиғдин афзунроқ бўлур ҳам қилдингиз.
Жону кўнглимга малолат тошлари бирла қоқиб,
Дард ила андуҳ мисморини маҳкам қилдингнз.
Мунча бедоду ситамким, қилдингиз мен телбага,
Ишқ аро шавқу муҳаббат аҳлиға кам қилдингиз.
Чун мен ўлдум ғам туни ул тундин-ўқ айлаб либос,
Не осиғ гар чарх ишин ҳолимға мотам қилдингиз.
Ишқ дардидин ўлармен бу кеча, эй дўстлар,
Ҳажр заҳридин магар захмимға марҳам қилдингиз.
Кишвари васл ичра ҳар ким айш этар бўлсун ҳалол,
Чун манга оворалиғ мулкин мусаллам қилдингиз.
Сирри ишқим билмаган эл қолмади, гарчи манга
Номабар қуш ўрниға анқонн маҳрам қилдингиз.
Гулшани даҳр ичра, эй базми тараб соқийлари,
Ҳажр хунобин недин бизга дамо-дам қилдингнз.
Охир, эй ишқу жунун, юз навъ туҳмат айлабон,
Ҳам Навоий сирри ишқин элга мубҳам қилдингиз.
201

Бизга жонон васли улдурким, жамолин кўргабиз,
Парда рухсоридин очиб, зулфу холин кўргабиз.
Бўлса майдон азми, йўлида туфроғ ўлғабиз,
Қилса гулгашти чаман, раъно ниҳолин кўргабиз.
Тийр борони бало ёғдурса жонлар қасдиға,
Новаки мужгон била мушкин ҳилолин кўргабиз.
Кўзга бир ҳам жилва бер, базми висолин, эй сипеҳр,
Ваҳ, неча кўз оллида хайли хаёлин кўргабиз.
Кўзгу ул юз жилвагоҳедур дебон қилдиқ назар,
Йўқ бу маъни бирлаким ул юз мисолин кўргабиз.
Васли базми айши чун элга насиб ўлди зарур,
Ким, балият жомининг ранжу малолин кўргабиз.
Йўқ, ҳазин кўнглумдин ўзга ёрдин бекому баҳр,
Неча ушшоқ ичра анинг инфиолин кўргабиз.
Ичсалар ком аҳли софи айшу биз қолсақ тирик,
Дайр аро майхонанинг синған сафолин кўргабиз.
Эй Навоий, зарраға хуршид васлиндин дема,
Мунча баским жилвада гоҳи жамолин кўргабиз.
202

Қадинг туз, нахли гулзори Эрам туз
Ки, туз ашёға бўлмиш соя ҳам туз.
Магарким, зулфини чексам туз ўлғай,
Йўқ эрса бўлмас онча печу хам туз.
Сиришкимдин қадинг майл этти ҳар ён
Ки, қолмас ўқ ҳаво бўлғанда нам туз.
Не тонг гар туз чекармен шуълаи оҳ,
Керак чун ишқ жайшида алам туз.
Муқаввас чарх оҳимдин хам ўлмиш
Ким, ул ўқни отармен дам-бадам туз.
Риё йўлида гар кўп печу хам бор,
Қадам қўйким, эрур дашти адам туз.
Бу дайр ичра навое, эй муғанний,
Навоий ноласидек зеру бам туз.
203

Эй санга хунрез мужгону балоангез кўз,
Бизга мужгонинг синони захмидин хунрез кўз.
Фитна кўзлукларда йўқ эрмиш кўзунгдек солғучи,
Бир қиё боқмоқ била оламға рустахез кўз.
Эй кўзи айни бало, не раҳм сендин кўз тутай
Ким, санга хунрез кўздур, бизга хуномез кўз.
Кўз саводин айлади кирпикларинг парвезани,
Не ажаб бўлса жамолинг шавқидин гулбез кўз.
Кўрки, ҳар кирпик учиға боғлабон бир пора лаъл,
Келтирибтур лабларинг оллинда дастовез кўз.
Даҳр золи нечаким Фарҳодкушдур, турфа кўр
Ким, хатодур тутса гар андин вафо Парвез кўз.
Эй Навоий, йиғламоқдин хира бўлмиш кўзларинг,
Ишқ аро бинандалиғларға керактур тез кўз.
204

Чун анга нохуш келур, базмида отим тутмангиз,
Кимки отим билса ҳам ул базм аро ёвутмангиз.
Ҳажр ўтиға мен қилибмен хўю дўзахдин деманг,
Ҳар замон жаннат насимиднн мени қўрқутмангиз.
Васл жоми ўзгалар қисмидур, эй жону кўнгул,
Саъйида беҳуда захмат тортибон қон ютмангиз.
Телба кўнглум бўлса бетоқат малоли ҳажр аро,
Жуз висол уммиди ҳарфидин ани овутмангиз.
Эй шабистони висол аҳли, фироқим кулбасин
Ким, деди бир кеча шамъи васл ила ёрутмангиз?
Мен куярмен ҳажр аро, ҳар дам ўтум тез эткали,
Эй танаъум аҳли, васл афсонасин чубрутмангиз.
Тойири васл айламас ҳаргиз Навоий сари майл,
Келса афғон тортиб, эй жону кўнгул, уркутмангиз.
205

Эй малоҳат шевалик ширин дудоғинг сўзга уз
Ҳикмат илги гўйиё солди шакар тангига туз.
Неча бузғайсен кўнгул мулкин жафо тарҳин солиб,
Бир бу вайрон ерни тузмакка жафо тарҳини буз.
Чеҳра очсанг ё такаллум қилсанг, ўлган жон топар,
Оллоҳ-оллоҳ, бордур ул не лаъли жонбахш, ул не юз.
Ой санга ўхшар ва лекин ул совуғдур, сен малиҳ,
Фарқ кўптур нечаким бўлса мушобиҳ тузу муз.
Базмидин чиқти рақиб усрук, ҳазар, эй аҳли зуҳд,
Расмдур қочмоқ улус иттинким, ул бўлғай қутуз.
Кўзга солдим жон бериб олиб аёғн туфроғин,
Англамон қадрини колонинг чу олмишмен ужуз.
Не тафовут ишқи дашти қатъида иссиғ-совуқ
Ким, самандар ўтда сайр айларда тенгдур ёзу куз.
Шайхда йўқ риндлиқ, зоҳидда йўқ расми вафо,
Дайр пири ҳар сулук иршодида келди тўкуз.
Ҳажрдин ўлди Навоий, соқиё, тут жоми май,
Эй муғанний, сен наво оҳангида қўпса қубуз.
206

Дўстлар, май била жонимға жафо айламангиз,
Базм аро бўлмаса ул шўх, мени истамангиз.
Бўлубон ёр, мени истасангиз, маст ўлубон
Йиғласам, ҳолима бадмаст дебон қовламангиз.
Қўйингуз бир нафасе, жонима бедод айлай,
Тифл ё телба кеби манъ этибон алдамангиз.
Раҳм агар қилса худо ёри ва гар тиғ чекиб,
Қатл ҳам айласа, зинҳорки манъ айламангиз.
Итлари оллиға ташлангки, ғизо қилсунлар,
Базмини барҳам уруб, мотамима йиғламангиз.
Эй вафо аҳли, дуом ушбу дурурким, ё раб,
Бевафо моҳжабинлар қўлиға учрамангиз.
Ўюлуб тушти Навоий танининг доғлари,
Кўйида ўлган ит ўлса, терисидин ямангиз.
207

Бир кун, эй ҳушу хирад, мен телбага ёр эрдингиз,
Бехабар ҳам бўлсам ўзднн, сиз хабардор эрдингиз.
Дард етканда давожў, ёлғуз эрканда рафиқ,
Ғусса вақти ёру ғамгинликда ғамхор эрдингиз.
Найладим, неттимки, бир йўли чекиб мендин илик,
Эмди эрмастурсиз андоқкнм, бурун бор эрдингиз.
Бўлмаса ҳушу хирад ғамхорим, эй ишқу жунун,
Сиз бўлунг боқийки, ҳолимға мададкор эрдингнз.
Ишқ агар зор этти, афғон қилманг, эй жону кўнгул,
Токи сиз бор эрдингиз, ишқ илгида зор эрдингиз.
Сотмангиз оламға савдойи эсам, эй дарду ғам
Ким, менга ишқ ичра доим сиз харидор эрдингиз.
Эй замон аҳли, фусуну ғадрингиз не айбким,
Ҳам замондек доим афсунсозу ғаддор эрдингиз.
Риндлар бас тийрадур, сиз хонақаҳға тушкали,
Эй хуш ул кунким, муқими кўйи хаммор эрдингиз.
Шоми ҳажридин Навоийнинг хабар берган улус,
Гўйиёким кеча тонг отқунча бедор эрдингиз.
208

Ёр этти меҳри таркию мен ёрмен ҳануз,
Ишқи салосилиға гирифтормен ҳануз.
Ҳажрим туники йилча эди бу умид ила
Ким. келгасен, йўлунг уза бедормен ҳануз.
Келгач, кўнгул яраси ёвушти ўнгалғали,
Бир лаҳза бормағилки, дилфигормен ҳануз.
Бозори ҳусн даврида ҳар неча хайли хат,
Қилди ғулу, валек харидормен ҳануз.
Эй шайхи сода, зуҳдума ҳар кун инонмаким,
Тунлар муқими кулбаи хаммормен ҳануз.
Мен ўлгали кўп эрдию итлар фиғонидин
Қилдинг гумонки, кўюнг аро бормен ҳануз.
Айлаб фалакни жом сумурдум, Навоиё,
Қўш тут бу базм ичиндаки, ҳушёрмен ҳануз.
209

Нозанинлиғ боғида қаддинг ниҳоли сарвноз,
Парвариш топиб ниёз ашки тўкарда аҳли роз.
Ишқ сўзидин нега куйдунг дебон айб айламанг,
Зулм эрур невчун чоқиндин қилмадинг деб эҳтироз.
Сарвнозим нечаким ҳар лаҳза юз минг ноз этар,
Нетгамен кўргузмайин ҳар нозиға юз минг ниёз.
Буйлаким ҳақ нури зоҳирдур юзунгда, бўлмағай
Филҳақиқат сирри ишқингға хаёл этмак мажоз.
Шамъ ўртар демагил, парвонани ким билдиким,
Шамъға парвона кўнгли ўтидин эрмас гудоз.
Хам бўлуб ер ўпмаким кўйида ҳар ёндин не айб,
Каъбаға жойиздурур ҳар саридин қилмоқ намоз.
Ростларнинг чун Хуросон нчра йўқтур ҳурмати,
Вақт эрур қилсанг, Навоий, эмди оҳанги Ҳижоз.
210

Не лабидин истимоъ этти қулоқ бир қатла сўз,
Не юзига бир назар солмоқ муродин топти кўз.
Дединг элни ўлтурай бир сўз била, аммо сени
Айлайин маҳрум, ваҳ, жоно, дема бу навъ сўз.
Эйки, бир ой ишқидин ошуфтасен, васл истасанг,
Ҳар жафо қилса чида, ҳар навъ бедод этса тўз.
Ошноларни қовар, лекин севар бегонани,
Ўзни ёт айлар жафо бирла ва лекин ётни ўз.
Май учун зоҳид ридоси андин ўлмас раҳнким,
Бодапололиққа ҳам лойиқ эмас ул порабўз.
Кимса даврон аҳлидин ҳаргиз вафое кўрмади,
Кимга ким қилсанг вафо пайдову кўз тут бирга юз.
Эй Навоий, хўбларға маҳкам эрмас тори аҳд,
Риштаи уммидни эмди бу маҳвашлардин уз.
211

Бошимға захмларнинг қони турмасдин бўлуб ожиз,
Фалак чоқии ўтиға куйдурур ҳар дам булутдин киз.
Агарчи тунд тавсан эрди ақлим, келки, ншқингдин
Начукким, кўнглунг истар ҳам забундун эмдн, ҳам ожиз.
Жамолинг ламъасидин гар кул ўлдум, тонг эмастурким,
Бу янглиғ барқи офат кимсага чоқилмамиш ҳаргиз.
Суруб хоки танимга рахш, агар ўлтурди ул чобук,
Ҳаётимға, Масиҳо, урма дамким, кетмасун ул из.
Қадаҳ хуршидин ул ой илгига олғач, ёрур олам,
Калимуллоҳнинг илгида бу янглиғ йўқ эди муъжиз.
Кўзум хунобидин офоқ рангн қирмизи бўлди,
Ҳамонким, бу чашма суйидин ҳосил бўлур қирмиз.
Қилай хомангға жон нақдини исор, эй мусаввир, кел,
Сиришким рангиднн кулбам аро ул ой мисолин сиз.
Агар биздин малоле эрди сизга, эй висол аҳли,
Сизу жоми мурод эмдики ҳажр ўтиға куйдук биз.
Навоий ўн сакиз минг олам ичра бор эса расво,
Тонг эрмас, чунки бўлмиш маҳвашининг ёши ўн саккиз.
212

Бир парийваш волиҳи бўлдум, мени мажнун денгиз,
Шоми ҳажрим тули савдосини рўзафзун денгиз.
Дуди оҳимдин шарарлар бўлса кўнглум ўтидин,
Олами ишқ ичра ани анжуму гардун денгиз.
Сўрса кўнглум ҳолини ишқ аҳли лаҳни назм ила,
Ани расво айлади бир қомати мавзун денгиз.
Ранжи ишқимни денгиз Фарҳоду Мажнун бирла тенг,
Дард ила ҳажрим бисотин тоғ ила ҳомун денгиз.
Бир юзи гулгун ғамидин юз тикон кўнглумдадур,
Хорхоримнинг иложи бодаи гулгун денгиз.
Дўстлар, ишқ аҳли ғавғосин тафаҳҳус қилса ёр,
Дарди ҳажринг шиддатидин ўлди бир маҳзун денгиз.
Май тўла айлаб Навоийға тутунг, эй аҳли базм,
Ичмаса, ғам ерга арзимас бу даҳри дун, денгиз.
213

Ул юз атрофи малиҳу лаъли хандонида туз,
Тенгри ҳар ён тўкти гўё ҳуснининг хонида туз.
Хони ҳусн ул юз, намакдон оғзидур, ул хон аро
Нутқи шўрангездин пайдо намакдонида туз.
Чун фано йўлиға кирдим — оғзи кўнглумда, не тонг
Ким, сафар аҳли чу азм этти, бўлур ёнида туз.
Ҳуснининг ани кўнгул ошуби бўлдиким, солур
Кулгудин захмиға ширинкорлиғ онида туз.
Тузмаса тонг йўқ кўнгулким, ул малоҳат конининг,
Ишваси тўлдурмиш анинг захми пинҳонида туз.
Новаки захмида оғриқдин ачишмоқдур фузун,
Музмар этмишлар магар су бирла пайконида туз.
Ачиғ-ачиғ йиғламай найлай ики лаълинг учун
Ким, хаёли солди кўзлар ашки ғалтонида туз.
Ул малоҳат кони ишқидин қаён борсам, келур
Дўстлар, оллимға расволиғ биёбонида туз.
Эй Навоий, не ажаб солса чучук жонимға сўз,
Чунки бор ул нўшлабнинг шаккаристонида туз.
214

Эй висол аҳли, менинг ҳолим кўруб, раҳм айлангиз,
Ёр зулми гаҳ-гаҳи етса, шикоят қилмангиз.
Эй ибодат хайли, пандим бергуча тенгри учун,
Ёрға раҳму манга сабру таҳаммул истангиз.
Ақлу сабру зуҳду тақво жонима қилманг ғулу,
Чиқти маст ул шўх, турмай эмди ҳар ён бутрангиз.
Кўзу кўнглумдин эди ранжим ани кўр айладим,
Бўлса бу девона пайдо ўтқа солиб ўртангиз.
Мен фано даштида туфроғ ўлсам, эй аҳли ниёз,
Ишларим достонларин олмоққа талқин асрангиз.
Эгма қаддим хам бўлуб турмоқ учун, эй шўхлар,
Яхшидур чолокликлар бирла секриб ўйнангиз.
Бир парийваш ишқидин мискин Навоийдур билинг,
Дашт аро ошуфтаю мажнун сифатлиқ кўрсангиз.
215

Ишқ сирриға амин кимса хаёл айламангиз,
Қисмингиз халқдин андуҳу малол айламангиз.
Асрай олмай ўзунгуз, чунки тиларсиз ҳамроз,
Топмағи мумкин эмас, фикри маҳол айламангиз.
Хўблар турраи ошуфтасиға майл этманг,
Кўнглунгузни куч ила шифтаҳол айламангиз.
Гулда йўқ бўйи вафо, шамъда йўқ шуълаи меҳр,
Ўзни булбулвашу парвона мисол айламангиз.
Дилбарим чиққуси хуршиддек, эй маҳвашлар,
Ҳаддингизни билиб, изҳори жамол айламангиз.
Кўркабойларға гадо бўлдунгуз, эй ишқ аҳли,
Бу ғаниларға вафо нақди савол айламангиз.
Тарки ншқ этти Навоий, тутубон тақвою зуҳд,
Эй санамлар, анга кўп ғанжу далол айламангиз.
216

Сарв ким кўрди анинг устида моҳи дилнавоз,
Ой қачон қилди тулуъ — остида анинг сарвиноз.
Маъни аҳлида бу сурат зоҳир ўлди ҳар қачон
Ким, шабистон ичра қилди жилва ул шамъи тироз.
Не ғаробатлар экин ул ойдаким, ҳар дам қолур
Ҳуснининг ҳар диққати кашфида ҳайрон аҳли роз.
Беадад нози била беҳад ниёзим шарҳида,
Дафтаре ёзиб, отин қўймоқ бўлур «Нозу ниёз».
То хаёлинг кўздадур, кўз уйи гўё Каъбадур
Ким, туруб атрофидин кирпикларим айлар намоз.
Деманг, ул шўхи бало усрук етишти, қил ҳазар,
Ваҳ, нетайким, бу балодин айлайолмон эҳтироз.
Эй Навоий, қалбу жон нақдин магар пок ўйнадинг,
Ул муқомир шевағаким бўлди отинг покбоз.
217

Рози эрмасмен, кўнгул чокини пайванд этсангиз,
Қолғанин ҳам кошки парканд-парканд этсангиз.
Итлари оллида солибким мени, ул кўйдин
Қовмақ истарлар, даме машғулу хурсанд этсангиз.
Қайд этарда ул парий кўйида мен девонани,
Итлари занжири бирла кошки банд этсангиз.
Сўрмоғимға келса Мажнун нетти, эй аҳли жунун,
Ваъзу панд айтиб, мени бир дам хирадманд этсангиз.
Телба итни демангиз мендек, нединким ор этар,
Ақлу ҳуш аҳлини бир мажнунға монанд этсангиз.
Эйки дебсиз: пандингиздин бодани тарк эткамен,
Тарк этай, аввал мени шоистаи панд этсангиз.
Гар аччиқ йиғлар Навоий дафъиға, эй шўхлар,
Нетти оллинда туруб бир дам шакарханд этсангиз.
218

Кўнглум олди ёр, чун юзига боқиб турди кўз,
Ваҳки, олдурди кўнгул, ҳар кимсаким олдурди кўз.
Боқғач ул қотилға, солди бошима тиғ узра тиғ,
Оллоҳ-оллоҳ, не балолар бошима келтурди кўз.
Ҳажр шоми кўз ёшим бошимдин ошти, уйлаким
Су йўлин ҳар сари айлаб рахналар, билгурди кўз.
Оҳ ўтидин айлади зоҳир кўнгул барқи бало,
Нечаким кўнглумга офат ёмғурин ёғдурди кўз.
Кўҳи дард ўлдум мену теграмда сабру хуш элин,
Ёғдуруб ёшини, сайли ашк бирла сурди кўз.
Ҳажр кожидин кўзумга ҳар замон ўт чоқилур,
Бу чоқинларға таним хошокини куйдурди кўз.
Оҳ ўтидин бори қутқарди буким ашким аро,
Су кишиси янглиғ ўз мардумларин ёшурди кўз.
Наҳс юлдуздек кўзи чун тушти, барҳам бўлди базм,
Муҳтасиб майхона аҳли базмиға еткурди кўз.
Эй Навоий, истама мендин кўнгулким, ёғдуруб
Жолаи ашкин, кўнгулнинг шишасин синдурди кўз.
219

Тенгри бермиш ул парий пайкарга андоғ тор оғиз
Ким, киши билмаски, анда йўқмудур ё бор оғиз.
Игнаси бирла Масиҳ оғзин тикиб, урмас нафас,
Жон берурга очса ул шўхи шакаргуфтор оғиз.
Ғунчалар хандон эмас гулшандаким, ҳар саридин,
Очти гулрўюм дуосин қилғали гулзор оғиз.
Турфа кўрким, сўз била ҳам ўлтурур, ҳам тиргузур,
Чун очар муҳлик сўз айтурға Масиҳовор оғиз.
Оразинг даври эрур хуршид давридин нишон,
Қайда меҳр ичра кўрунгай нуқтаи паргор оғиз.
Оғзима еткур қулоқ, билким, сенинг зикрингдурур
Ул замонким, жон берурда тебратур бемор оғиз.
Соқиё, ратли гарон бирла мени сероб қил,
Ким, қурубтур ташналаблиғдин манга бисёр оғиз.
Эйкн кўнглунг сиррин истарсенки, пинҳон асрасанг,
Даҳр боғи ичра очма ғунчадек зинҳор оғиз.
Эй Навоий, ёрнинг кўнгли тутулди ноладин,
Кош ҳаргиз очмағай эрдим мени афгор оғиз*.
________________________________________


Ушбу байт Париж нусхасидан тўлдирилди.

220

Анга хўйдин тоза бўлмиш оби ҳайвон бирла юз,
Ҳажридин оғушта бизга ашки ғалтон бирла юз.
Шамъи васл, эйким, кўзунг ёрутти, шод ўлким, менинг
Рўзгоримга қорарди дуди ҳижрон бирла юз.
Бир сариғ коғаздурур тим-тим қизил бўлған менга,
Қатра-қатра ашкдин нақш айлаган қон бирла юз.
Суртарим туфроққа юз ҳижронда зойиъ бўлмағай,
Суртар ўлсақ васл аро бир-бирга жонон бирла юз.
Эй ажал, қўйким, қўяй юз ёрнинг кўйигаким,
Қўйғудектурмен адам кўйига армон бирла юз.
Хонақаҳ аҳли нифоқидин қутулмоқ истабон,
Қўймишам ийнак фано дайриға афғон бирла юз.
Эй Навоий, ул қуёш ёдида андоқким шафақ,
Бизга рангин айла жоми чархи гардон бирла юз.
221

Манга ўлмаклик эрур ҳажрда осон сенсиз,
Ўлайин, лек даме бўлмайин, эй жон, сенсиз.
Жонсиз имкони нафас йўқ кишига, ваҳки, манга
Не учун тинмас экнн бир нафас афғон сенсиз.
Барқ ила раъдчадур тоғ уза мен мажнунға,
Кечалар оҳ била нолаи пинҳон сенсиз.
Тушмасин кимсага бу навъ қатиқ кунки, манга
Буйлаким, қолмишам ўз ҳолима ҳайрон сенсиз.
Қилмағай танға ажал дарду балоси жонсиз,
Жонға зулмики қилур меҳнати ҳижрон, сенсиз.
Чарх ҳажрингда яқиндур бошима емрулгай,
Кўр, нелар келтурадур бошима даврон сенсиз.
Бўлса васлингда Навоий йўқ ажал мумкин анга,
Лек бир лаҳза ҳаёт анга не имкон сенсиз.
222

Эй санга қади рост, лекин турраи таррор кўж,
Ким кўрубтур сарв ила сунбулни бу миқдор кўж.
Ростларға ростлиғдур иш магар, ул мастнинг
Қоматиким ростдур, лекин анга рафтор кўж.
Қиблаи дин оразингдур, куфр тори сунбулунг,
Не ажаб гар қибла туз бўлса, вале зуннор кўж.
Ростлар бошпни туфроғ айласа рахши не тонг,
Улки қўйди мастлиғдин бош уза дастор кўж.
Ишқ аро кўнглунг тузатким, рост солғай акс ёр,
Кўзгу эгри бўлса, солур аксини рухсор кўж.
Эгридин жуз эгрилик ҳаргиз асар бўлмас аён,
Ким солур албатта соя нахли ноҳамвор кўж.
Қолибон зулфунг аро топти Навоий жисми тоб,
Найлагай бўлмай таноб ичра узулган тор кўж.
Син Ҳарфининг Сийминбарларининг Савдоси «Фавойид»дин
223

Гулшани иқбол хори меҳнатиға арзимас,
Бодаи гулгун хумори накбатиға арзимас.
Лоларухлар васлида юз йил киши қилса нишот,
Бир замонлиғ, билки, доғи фурқатиға арзимас.
Баҳру кон нақдин агар йиғдинг, вале еткач ажал
Барчани солиб кетарнинг шиддатиға арзимас.
Ҳар неча терсанг йигитликнинг баҳори гулларин,
Бир хазони шайбу оҳи ҳасратиға арзимас.
Тахти иззат узра насб этса бировни даври чарх,
Азл кўйининг ғубори зиллатиға арзимас.
Ҳар иеча давлат саҳоби сочса гавҳар бошинга,
Англаким, бир қатла барқи офатиға арзимас.
Хирқам олиб рахн, дурди дард бер, эй майфуруш
Ким, харобот аҳли софи ишратиға арзимас.
Ҳар замон ёре кетар жонимни олғил, эй ажал
Ким, ҳаёт аҳбоби дардн фурқатиға арзимас.
Кимса бирла тутмағил улфат, Навоий, негаким,
Айрилурда манга бўлған ҳолатиға арзимас.
224

Не ҳадки айлагамен ёр дастбўси ҳавас,
Муяссар ўлса итининг аёғин ўпмак — бас.
Табиб бермади муҳлик ҳароратимға сукун
Ки, тез ўлур бу ўт, ар худ Масиҳ урса нафас.
Кўзунг кўнгулни кабоб этти, маст агар эрмас,
Танурдин киши қушқа бўлурму, қилса қафас.
Ҳаваси лабинг шакаридур чибиндек этса ҳаво,
Кўнгулдин ўлмади кам ҳеч бу ҳавою ҳавас.
Фироқ ашкидин эл ғофил ўлмасунки, қилур
Кўзум орасида ҳар қатра қилмағанни Арас.
Насими ҳусн ёрутти чу шавқ шуъласини,
Эрур тенг ўртамакида хитойию чаркас.
Навоий ўлмади ровий ҳадисидин хушҳол
Ки, бу ҳабибу анис айтур ул ҳабибу анас.
225

Ҳолима ёр тараҳҳум қилмас,
Йиғласам зор, табассум қилмас.
Кўнглума ваҳм эрур ҳижрондин,
Қатлдин ҳеч таваҳҳум қилмас.
Ғунча оғзинг сўзида қайси замон
Ким, ҳазин кўнглум ўзин гум қилмас.
Жаврларким қилур ул ой манга,
Етти афлок аро анжум қилмас.
Қайси бир зулмки қилмас ул шўх,
Гарчи бу зор тазаллум қилмас.
Юз калом эл била айтур ҳар дам,
Бизга бир нукта такаллум қилмас.
Эй Навоий, қия боқти демаким,
Кўнглума ёр тараҳҳум қилмас.
226

Кўз ёрутмоққа демон меҳри жамолинг боғи бас
Ким, самандинг наъли, балким, йўлининг туфроғи бас.
Кўргали мақсуд рухсорини миръот истарам,
Ҳар тараф кўксумдаги ишқингнинг эски доғи бас.
Бузғали кўнглумни заҳмат чекмангиз, эй дарду ғам
Ким, бу кишварни бузарға ҳажр хайли ёғи бас.
Йўлида туфроғмен, совурма, эй гардун мени
Ким, бу ишга чобукумнинг рахшининг туйноғи бас.
Кўзни ёзғурсам ўярға ҳожат эрмас тиғи тез
Ким, ани кўр эткали ҳажр илгининг тирноғи бас.
Қориғанда тавба хушроқдур йигитлар ишқидин,
Беадаблиғларки кўргуздунг йигитлик чоғи — бас.
Эй Навоий, дилраболарнинг вафосин истамон
Ким, манга ўз дилбарим жавру жафо қилмоғи бас.
227

Шоми ҳижронимға, эй гардун, саҳар пайдо эмас,
Чекма заҳмат қатлимаким, ҳожати ялдо эмас.
Жоним олмоққа ажал хайлидурур кўюнг аро,
Итларингднн бошим узра ҳар тараф ғавғо эмас.
Настарандурким, юзунг ҳажрида қонлиғ кўз била,
Заъфароний юзга суртубмен, гули раъно эмас.
Ғунчадек кўнглум йўқ оғзинг ҳасратиға тушкали,
Ҳам анинг рангин ҳамоно туттиким, пайдо эмас.
Ҳар дам истиғною нози юз гунаҳсиз қон тўкар,
Бу ажаб муҳлик балодур, нозу истиғно эмас.
Чарх жомида тўладур заҳри қотил қасдима,
Гар нашотим йўқ, ажаб йўқ соғари саҳбо эмас.
Шоҳлардин лутфу эҳсон даъб эрур ажз аҳлиға,
Барча шаҳлар золим, ондоқким, бизинг мирзо эмас.
Эйки, мендек телба эрмассен, жиҳат ушбу экин
Ким, нигоринг бир парий пайкар малаксиймо эмас.
Зикру тасбиҳ истама мендин, Навоийким, ишим
Тунлар ул ой ҳажрида ҳар оҳу вовайло эмас.
228

Кўрмак ани чун ҳадим йўқ, мени жонон танимас,
Йўқ ажаб гар анн ҳам бу зори ҳайрон танимас.
Ошиқу маъшуқ бўлмоқ бир-бирин танишмайин,
Биз иковдин бошқа гўё аҳли даврон танимас.
Ғамки юз йиллик рафиқимдур, нетибмен телбаға
Кўрмайин кўксумда юз минг доғи ҳижрон танимас.
Ваъдаи васли не ёд эткайки базми айш аро,
Мастлиғдин кимсани ул аҳди ёлғон танимас.
Эй мусулмонлар, ажаб йўқ кофиру маст ўлмағум,
Чунки ислом аҳлини ул номусулмон танимас.
Танима давр аҳлиниким, улки жон қилсанг фидо,
Ҳолинга тағйир бергач даври гардон, танимас.
Эй Навоий, қил Ироқ оҳангию азм эт Ҳижоз
Ким, муҳаббат зумрасин аҳли Хуросон танимас.
229

Бизга ишқ андуҳидин иш зорлиғларму эмас,
Ҳоли ҳажр ошубидин душворлиғларму эмас.
Ғунчадек юз пора кўнглум ҳоли бир гул ҳажридин,
Хорлиғларму эмас, афгорлиғларму эмас.
Тонг эмас ҳижрон саҳобин десалар ёғдурди қон,
Кўзларим даъби кеча хунборлиғларму эмас.
Эй ажал, ҳижронда ўлмакдин мени қўрқитмағил,
Иш манга бу сўзда миннатдорлиғларму эмас.
Эмин ўлма, меҳр кўргузган била, афлокдин
Ким, бу кажравлар иши ғаддорлиғларму эмас.
Маҳвашеким покрав ошиқни қилғай баҳравар,
Ҳуснидин ойини бархурдорлиғларму эмас.
Эй Навоий, ёр кўйи итларининг ҳолинга
Кеча тутмоқ қопмоғидин ёрлиғларму эмас.
230

Басе бу дайри кўҳан маҳбасида қилма жулус
Ки, анда ҳар киши мажлис тузар, бўлур маҳбус.
Жаҳондин истама очуқ футуҳ абвобин
Ки, бу замона аро бўлмиш ул эшик мадрус.
Ҳавос саъйи била файз йўқ риёзатсиз,
Гар ўлса доғи бу иш бизга бўлмади махсус.
Совуғ келур кўзума хонақоҳу зуҳду риё,
Хушо шарораи Зардушт бирла дайри мажус.
Майи муғона агар бизга тутса муғбачалар,
Гар арғанун уни йўқ эрса, басдурур ноқус.
Чу йўқ бу кишвари ислом аро вафо била меҳр,
Хушо навоҳийи Афранжу хиттаи Тартус.
Чу умр ўтар, бу кун ўзни нишот ила хуш тут
Ки, тонгла нафъ етурмас дариғ ила афсус.
Висолдин мен агар ноумид эсам, ё раб
Ки, ишқ зумрасидин қилма кимсани маъюс.
Навоиё, сену оворалиғда расволиғ,
Нединки дайри фано ичра нанг эрур номус.
231

Ҳар кишига даст берса ул парий янглиғ анис,
Боқа олмас топса меҳри ховари янглиғ анис.
Меҳр этиб зоҳир, харидор ўлмас ул ой борида,
Ҳар кўнгулким топса меҳру Муштари янглиғ анис.
Минг фиғонлиқ кўнглум ул гулрух била гар топти унс,
Басдурур булбулға гул барги тари янглиғ анис.
Раҳми ортуқ бўлғуси ул номусулмондин басе,
Бўлса дин хайлиға хайбар кофири янглиғ анис.
Ўз анисимдин кўнгул гар узмасам йўқтур ажаб
Ким, топилмас кимсага ўз дилбари янглиғ анис.
Сен манга, бас, Лайлию Ширин ул икки зорға,
Ҳар кишига бўлмас ўз маҳпайкари янглиғ анис.
Ўз анисимға агар девонамен, йўқ айбким,
Йўқ ажаб девоналиғ топқан парий янглиғ анис.
Хуштур ул ой, гар анисим бўлсаким ишқ авжида,
Толиъ ўлмас ул саодат ахтари янглиғ анис.
Эй Навоий, юз туман муғ дайрида сайр айласанг,
Топмагунг ул ақлу дин ғоратгари янглиғ анис.
232

Дайр аро бизга ватан сарманзили хаммор бас,
Қибла — бут, сарриштаи фақру фано — зуннор бас.
Дам-бадам бир муғбача лаъли лаби ҳижронидин,
Лаългун соғар қадаҳдек, дидаи хунбор бас.
Девсийратлардин, эй гардун, мени оғритмаким,
Юз аларча оғритурға ул парий рухсор бас.
Ёр зулм этган сайи ағёр сўрмоқ зулм эрур,
Ваҳки, шояд қилмағай ҳаргиз жафосин ёр бас.
Жоми минойини соқий гар бас этмас, бок эмас,
Гарчи жаврин қилмағай бу тоқи мннокор бас.
Чархдин не келса, хуш бўлким, сенинг кўнглунг учунг
Айламас даврини ҳаргиз гунбади даввор бас.
Эй Навоий, риштаи давронға чеккил дуррн назм
Ким, замон авроқиға сендин сўз-ўқ осор бас.
233

Меҳр гўёким тулуъ этмиш, менинг моҳим эмас,
Ким, юзига кўз сола олмонки, дилхоҳим эмас.
Ҳар дам оҳингдин дема миръоти ҳуснунг тийрадур,
Тийра бўлма, ишқинг ўти дудидур, оҳим эмас.
Саъб учун ишқ ўлдилар Фярҳоду Мажнун йўлда-ўқ,
Ким, бири ҳоло бу водий ичра ҳамроҳим эмас.
Оҳ, жисмимни анинг кўйига солди юз минг оҳ,
Ким, анга бир кўҳи меҳнатдур парий коҳим эмас.
Аҳли ишқ истар висолу мен хаёлиға доғи,
Ўзин лойиқ топман эл бу ишта огоҳим эмас.
Мен фано дайри гадойимен, недур синған сафол,
Илгима гар ҳар эшикда шай-ал-оллоҳим эмас.
Кўйида чун туфроғ ўлдум, эсмасун ул ён сабо,
Эй Навоий, ул мақомимдур, гузаргоҳим эмас.
234

Тутмайин оламда кўнглум насли одам бирла унс,
Ваҳки, охир тутти бир ошуби олам бирла унс.
Кимга айтай ул парий дардин мени мажнун даме,
Чун тута олмон жунундин ҳеч ҳамдам бирла унс.
Жонда ҳар захм ичра чун дарди анинг матлубдур,
Бу жиҳатдиндурки, топмас ҳеч марҳам бирла унс.
Гар унуттум васлни ҳижрон аро, ёд айламас
Шодлиғни улки, тутти меҳнату ғам бирла унс.
Вомиқу Мажнунға ҳолим демадимким, қўймади
Ваҳшати ҳижрон тутарға ҳеч маҳрам бирла унс.
Бор эса новмид ошиқлар анисим, тонг эмас,
Мотам аҳлиға, ажаб йўқ, аҳли мотам бирла унс.
Олам аҳли суст паймондурлар, эй аҳли вафо,
Даст агар берса, тутунг бир аҳди маҳкам бирла унс.
Ул парий пайкар малакваш мен жунундин девсор,
Тутмаса йўқ айб бу расвои олам бирла унс.
Эй Навоий, шоҳ чатри соясидин ори бор,
Тутқан эл бир лўлии ошуфта парчам бирла унс.
235

Қўп, эй боди сабо, жонон сари эс,
Масиҳ анфоси янглиғ жон сари эс.
Анинг кўйида қил арзи ниёзим,
Даме ул равзаи ризвон сари эс.
Даме гул бирла сунбул хайлидин ўт,
Замоне лолаю райҳон сари эс.
Чу ул гулшандин ўлдунг руҳпарвар,
Ёниб бу кулбаи аҳзон сари эс.
Исидин бер танимға руҳ, яъни
Ки, бу фарсудаи ҳижрон сари эс.
Фано даштида, эй ҳижрон самуми,
Қуюн янглиғ бу саргардон сари эс.
Навоий чун ўлар, эй сарсари оҳ,
Бузуғлик қилғали даврон сари эс.
236

Манга ишрат ери — кунжи фано бас,
Янги маснад, бир эски бўрё бас.
Яланг тан ёпқали бас шоли идбор,
Бош остида яланг қўл муттако бас.
Даво дардимға гар топмон, эмас ғам
Ки, дардимға давосизлиғ — даво бас.
Майи ишратни аҳли айш чексун,
Менга хунобан ранжу ано бас.
Мен ўлдум худ вафо йўлида туфроғ,
Вале ёр айламас жавру жафо бас.
Скандарга жаҳону азми зулмат
Ки, мулки ишқу шоми ғам манга бас.
Десам англай жаҳон ҳолиин равшан,
Қадаҳ ойинайи гетинамо бас.
Ҳаводисдин паноҳ ҳар кимга бир ер,
Манга майхона кунжи мултажо бас.
Наво маъшуқдин гар тутса ушшоқ,
Навоийға навосизлиғ — наво бас.
237

Эй кўнгул, ҳолимға ул ой раҳм қилғудек эмас,
Зорлиғ бирла ишим андин очилғудек эмас.
Ишқида расволиғим ул навъ бўлди фошким,
Зуҳду исмат пардаси бирла ёпилғудек эмас.
Жоми ишқидин кўнгул ул навъ эрур масти хароб
Ким, қиёмат базмиға тегру айирғудек эмас.
Уйла ишқи даштида мажнун кўнгул оворадур
Ким, парийлар истаган бирла топилғудек эмас.
Соқиё, лаълинг майидин гар иложе қилмасанг,
Бу хуморим лаъли май бирла ёзилғудек эмас.
Дард ўтин қилған ҳавас аввал кўнгулни ўртадик
Ким, ул ўт ҳар хом кўнглига ёқилғудек эмас.
Эй Навоий, ул парийвашдин вафо кўз тутмағил
Ким, жунун аҳлини асло кўзга илғудек эмас.
238

Зулфидур кўнглумда ҳар дам, оҳ чекмак суд эмас
Ким, ҳавоға мушку анбар гарди бутрар, дуд эмас.
Ҳусни васфин демаким, ишқим кеби поёни йўқ,
Меҳридин не дейким, ул сабрим кеби мавжуд эмас.
Юз вафо аҳд айласанг, йўқтур вафои аҳд ҳеч,
Ким, сенинг аҳдингға ойини вафо маъҳуд эмас.
Лабларинг ҳажринда жоним қасдиға кўз даврида,
Нешлардур лаългун, мужгони хун олуд эмас.
Доғи ишқин кўнглума қўйдум, қаноат қилмади,
Қалби сойилдекки, олиб бир дирам, хушнуд эмас.
Англағил нобудини юз қатла хушроқ будидин,
Соликеким, фақр аро буди анинг нобуд эмас.
Шайх агар ёпти Навоийға эшик, расво дебон,
Шукр эрурким, афву раҳмат эшики масдуд эмас.
239

Қилдинг офат барқидин жонимға ўт ёқмақ ҳавас,
Тифл ўт ёқмоқ учун қилғандек ўт чоқмақ ҳавас.
Телба кўнглум шуълаи ишқингни асрар жон аро,
Уйлаким аҳли жунун айларлар ўт ёқмақ ҳавас.
Ё мизожинг тунд экандин, ё рақибинг ваҳмидин,
Боқа олмон неча кўз истар санга боқмақ ҳавас.
Ишқ журмин бўйнума туттум, вале бу журм учун,
Қилмадинг зулфунг танобин бўйнума тоқмақ ҳавас.
Сайли ашким истарам сурсам, вале кўюнг сари,
Истамон вайрон қилур андишадин оқмақ ҳавас.
Базми ҳиммат ичра май ичсам, қилурмен ҳазл учун,
Чархнинг фарқи уза рад илгини қоқмақ ҳавас.
Неча ўт ёқмақ ҳавас қилғунг Навоий жониға,
Анда бир қилсанг бўлур марҳам доғи ёқмақ ҳавас.
240

Ғамзангни киши наззора қилмас
Ким, бағрини пора-пора қилмас.
Дардимға агарчи йўқ шумора,
Ишқинг муни ҳам шумора қилмас.
Бечора мени денгиз ғам ичра
Ким, ёр ғамимға чора қилмас.
Қилғанни жаҳонға оҳу ашким,
Чарх айламасу ситора қилмас.
Ишқ қилди кўнгулга дарди ҳажринг
Ким, шишаға санги хора қилмас.
Топмас киши даҳр базмидин ком,
Ким, мажмаъидин канора қилмас.
Хилват аро киргали Навоий,
Жуз махласин истихора қилмас.
241

Ул ой бўлмай манга маҳбубу маънус,
Мени васлидин этти чарх маъюс.
Не билгай ҳолатим дашт узра Мажнун,
Ки, эрмас ҳажр зиндонида маҳбус.
Магар ғам шоми ҳижрон қийри бирла
Юзумга васл эшикин қилди мадрус.
Сен, эй давлат қуши, учким, мену чуғз
Ким, ул манҳусу бахтим доғи манҳус.
Вафо аҳли замондин қилма бовар
Ки, не маъқул эрур бу иш, не маҳсус.
Кетур майким, чу бўлдум ошиқу маст,
Ҳамул дам дафъ бўлди зуҳду номус.
Навоий рағмиға хуш тутсун ўзни
Ангаким, бир анисе бўлса маънус.
Шин Ҳарфининг Шўхларининг Шамойили «Фавойид»дин
242

Оқара бошлади бошу тўкула бошлади тиш,
Сафар яроғини қилғилки, тушти бошинга иш.
Йигитлигим борибон, келди бошима қарилиғ,
Фано йўлида бу янглиғ эмиш боришу келиш.
Юз улки, қирқдин элликка қўйди юз, қилса
Минг ишидин бирига яхшилиқ маҳол эрмиш.
Эрур ҳаётнинг ўқ янглиғ ўтмакига далил,
Кишики, ё кеби қадға асодин этти кериш.
Адудур олти жиҳатдин манга чу етти фалак,
Не суд ёшим агар олтмиш ва гар етмиш.
Йигитлик ўлди баҳору куҳулат ўлди хазон,
Дегай бу сўзни — қарилиғни қишқа ўхшатмиш.
Не қиш нишоти манга қолди, не хазон, не баҳор,
Наҳорима чу хазон қўйди юз, хазонима — қиш.
Не турфа ишки, бирав чун ториқти умридин,
Деса узун яша, қарғишдур анга бу алқиш.
Навоиё, тутар аҳли фано нажот йўлин,
Эришмак истар эсанг ишда, ҳам аларни эриш.
243

Улки бизни зору ани асру зебо айламиш,
Ани нопарвою бизни ношикебо айламиш.
Ишқида ҳар кимки содиқроқ, жафоси саъброқ,
Аҳли ҳусн ичра ул ой хуш расм пайдо айламиш.
Дайр аро юз муғбача таълим олурға қўйди юз,
То лабинг эҳёйи анфоси Масиҳо айламиш.
Гар итингнинг пойбўсин топмаса кўнглум, не тонг,
Не учунким, ҳаддидин ортуқ таманно айламиш.
Ишқ аро ўлмай нетайким, кўк мени айлаб гадо,
Ҳусни иқболи менинг моҳимни мирзо айламиш.
Тоғ аро Фарҳоду дашт ичра солиб Мажнунни ишқ,
Кимни мендек жумлаи оламда расво айламиш.
Йиғламиш гоҳи кавокибдин кулуб, гаҳ субҳдин,
Чархким, ҳолимни ғам шоми тамошо айламиш.
Жон бериб, даврон элидин истаманг меҳру вафо
Ким, басе топмиш зиён, ҳар ким бу савдо айламиш.
Гар Навоий, кўнгли мулки бўлса вайрон, айб эмас,
Турктози ишқи ул кишварки яғмо айламиш.
244

Юз бало бошимға ёғдурған дедим афлок эмиш,
Чунки таҳқиқ айладим, ул кофири бебок эмиш.
Ҳусн авжида тулуъ айлаб ёрутған даҳрни,
Мен қуёш соғиндим, ул рухсори оташнок эмиш.
Нотавон жисмимни сайли ашк уза қилдим қиёс,
Олами ишқ ичра дарё узра бир хошок эмиш.
Ғам туни бемеҳр экандин йўқки кўксум чок эрур,
Субҳнинг пироҳани доғи бу ғамдин чок эмиш.
Кўнгулу кўз қонидин ориғ бўлур эрмиш юзи,
Ошиқеким, ҳар ғараздин кўзу кўнгли пок эмиш.
Йўқ шафақ, мазлум қониға қолиб эрди сипеҳр,
Ани юған баҳри ашким мавжидин кўлок эмиш.
Етса муҳлик ғам, тилармен боданўше негаким,
Дофиъи ул заҳрнинг, билдимки, бу тарёк эмиш.
Хурда сочқандин чаман мулкида султон бўлди гул,
Ғунча қонлиғ кўнглига солған гириҳ имсок эмиш.
Эйки дерсенким, менинг ҳуснумму ортуқ ё қуёш,
Соғинурсенким, Навоий буйла беидрок эмиш.
245

Қомату рафторинг ул мундин, бу андин хўб эмиш,
Жузв-жузвунг бир-биридин лутф аро марғуб эмиш.
Ҳар не қилса, ўт ёқар аҳли муҳаббат жониға,
Эй заиф аҳбоб, ул ой не бало маҳбуб эмиш.
Номасин бўйнумға осдим — дардима берди шифо,
Ул китобат ҳирзи жон эрмиш, деманг мактуб эмиш.
Гар тутуб Лайли отин, Мажнун қилур эрмиш фиғон,
Андин эрмишким, жунун ойиниға мансуб эмиш.
Ёр отин жондин чиқариб, тилга мазкур айламак,
Ошиқи фарзона оллинда қачон маҳсуб эмиш!
Ҳажрдин невчун талаб водийсида қилдим фиғон,
Чункн толиб бирла эрмиш, кимсаким матлуб эмиш.
Бўлмаса ҳеч иш, ўзидин бехабарлиқ басдурур,
Ишқи ғолиб илгида ҳар кимсаким, мағлуб эмиш.
Фоний ўлсанг, кир фано дайриғаким, йўл топмамиш,
Ҳар ким анда ўзлуки айби била маъюб эмиш.
Гар висол аҳли Навоийдин танаффур этсалар,
Йўқ ажабким, ҳажр зиндони аро манкуб эмиш.
246

Кирпикинг нешдуру ғамзангу ҳажринг ҳам неш,
Не ажаб, кўксуму кўнглум била бағримдаги реш.
Сўрдунг эл кўнглини, сўрғил чу дедим кўнглумни,
Решға кимса илож айламамиш, санчиб неш.
Кўнглум андишаси васлингдурур, уммид буким,
Ҳақ муродиға текургай, чу эрур хайрандеш.
Кўзларинг кеши эрур куфр эмас ҳеч ажаб,
Аҳли ислом сени гар десалар кофиркеш.
Боғладинг зулф ила кўнглумни, халосин тиламон,
Беркрак чеккали шоядки дегайменким, еш.
Неш сўл кўзига етганда гар ўтру тутмас,
Ўнг кўзин айни ризо ани демайдур дарвеш.
Дўстунг деди Навоий ўзини, билмонким,
Не учун бўлди анинг душмани бегонаю хеш.
247

Эй, кўнгул гулзори васлинг субҳида ноланда қуш,
Йўқки, атфоли фироқинг илгидин парканда қуш.
Қасри узра қушму тимсол эттилар ул шаҳнинг,
Ё бошиға чатрдек очти қанот фархунда қуш.
Нутқи тўти, жилваси товусу рафтори тазарв,
Ҳусн гулзорида йўқтур бир анга монанда қуш.
Номаи шавқумни чун элтурга ожиз бўлдилар,
Ел кўрунмас кўзга дам урмас бўлуб шарманда қуш.
Қуш бўлур, бошимға қўнғач, дуди оҳимдин қора,
Кўр жунун жазбинки, анда қўнса, бўлғай банда қуш.
Фақр тут, гар истасанг учмоқки, бу уммид ила,
Бўйниға тасбиҳ осиб, юнгдин кийибтур жанда қуш.
Эй Навоий, ишқдин қочма, боқиб булбул сари,
Кўрки, махлас топмади бу банддин парранда қуш.
248

Ҳар нечаким жавру истиғно эрур жононға иш,
Жуз ниёзу ажз не бўлғай мени ҳайронға иш.
Шавкат аҳли ёр лаълидинки, ком этмиш тамаъ,
Эй кўнгул, ўлсам не тонг, чунким тушубтур жонға иш.
Ашку оҳимдин агар кўнглум бузулса не ажаб,
Мулку кишвар бузмайин не бўлғуси тўфонға иш.
Ҳажр даштида қуюн бирла югурмакдур ишим,
Мундин ўзга бўлмағай мажнуни саргардонға иш.
Боданўшум тавба таркидинки, қилди тарки ҳуш,
Эй кўнгул, тушти яна мен зори бесомонға иш.
Жон олибким, ваъда побўс этти, мумкин йўқ вафо,
Чунки ёлғон ваъдадур ул ваъдаси ёлғонға иш.
Неча жон қилдим фидоси — одамийлиғ топмадим,
Тушмасун, ё раб, парий жинси била инсонға иш.
Гар Навоий куйди ҳажр оташгаҳида, йўқ ажаб,
Ўртамакдин ўзга бўлмас шуълаи ҳижронға иш.
249

Ҳам хати хазроси хуштур, ҳам лаби гўёси хуш,
Ҳам Хизр хуш, ҳам анинг айни ҳаётафзоси хуш.
Эй муғанний, ҳажр заъфидин ҳазинмен уйлаким,
Лаҳнда дуди била келмас Масиҳ анфоси хуш.
Бир ишорат бирла ўлтурдию хушменким, келур
Барча гар худ қатл учундур, ёрнинг имоси хуш.
Уйлаким тожир бўлур, хуш яхши савдо берса даст,
Мени савдойини асрар зулфининг савдоси хуш.
Руҳ хайли олдораб, ўз ҳолиға топмас шуур,
Чун хиром этса, равоносо қади раъноси хуш.
Ваҳ, недин ажзу ниёзим нохуш эркин оллида,
Нечаким, кўнглумга келса нозу истиғноси хуш.
Эй хирад аҳли, сену ақлу вараъ мулкида қайд
Ким, эрур ишқ аҳли оллинда жунун саҳроси хуш.
Ичкали эски сафол ичра гадолиғ дурдини,
Бизга ўзга келмади жуз соғару саҳбоси хуш.
Эй Навоий, қуллуғин назм ичра арз этмак не суд,
Улки қилмас назм бирла қуллуғин мирзоси хуш.
250

Ул ойдин ҳам вафо хуш, ҳам жафо хуш,
Не келса ўзгалардин — барча нохуш.
Табибо, лутф этиб, қўпқил бошимдин
Ки, келмайдур бу дардимға даво хуш.
Фароғ аҳлиға жоми васл хуштур,
Менга лекин эрур заҳри бало хуш.
Йўқ эрса васл иқболиға ҳаддим,
Вале кўнглумга бор ул муддао хуш.
Агар нўши висол, ар заҳри андуҳ,
Неким тутсанг ичарбиз, соқиё, хуш.
Бу дайр ичра ул ўзлуктин қутулди
Ки, киргач тортти жоми фано хуш.
Навоий хуштур ашку оҳи бирла,
Анга чун келди бу сую ҳаво хуш.
251

Муҳаббат шевасининг лозими ажзу ниёз эрмиш,
Вафо ойинининг хосияти сўзу гудоз эрмиш.
Дер эрдиларки, ажз аҳли ниёзи нозанинларнинг
Қилур нозини кам, ул мужиби туғёни ноз эрмиш.
Қаддининг жилваси оллинда сарвинозни кўрдум,
Бу бир асру фурутан, ул бағоят сарфароз эрмиш.
Нетиб ўлмайки, сабрим оздин-озу шавқ кўптин-кўп,
Ул ойнинг ҳусни кўптин-кўп, вафоси оздин-оз эрмиш,
Жаҳон боғида рустахез тушмиш эрди ҳар ёндин,
Жиҳат маълум қилдим, сарвнозим жилвасоз эрмиш.
Бирав базмин бу ақшом рашки жаннат дедилар,билдук,
Шабистонин мунир эткан бизинг шамъи Тироз эрмиш.
Бало заҳрини чекмай зуҳдунг, эй сўфи, эрур борид,
Ҳақиқат ишқиға ҳам чошни ишқи мажоз эрмиш.
Вафосиз эрканин даҳр аҳли билмай, жон фидо қилдим.
Вафо аҳлиға бу элдин муносиб эҳтироз эрмиш.
Навоий, ўт Наҳованду Спаҳон бирла Найрездин,
Ҳусайни туйғучаким, санга оҳанги Ҳижоз эрмиш.
252

Феруза тугма бирла нигорим бўйнида киш,
Ою тунга чарх жавҳаридин зийнат айламиш.
Ул ойни ҳажр сари далолат қилур улус,
Бил, эй бузуғ кўнгулки, яна бизга тушти иш.
Келмакни тарк қилдию борурға бўлди жазм,
Бўлмай орада бир-ики қатла бориш-келиш.
Кўзни саманди наълиға қўйғанда кошки,
Анда тикарга айласа кирпикларимни шиш.
Эй ҳажр тиғи, сен доғи кесмакта қил мадад,
Ул кўй итига узгали бағримға урса тиш.
Барқ узра тарки меҳр гумон айлади кўнгул,
Пўянда рахш уза бизнинг шаҳсувор эмиш.
Ғам йўқ, Навоий, этса азимат сафарға ёр,
Десанг ити ўзунгни қаёнким борур эрмиш.
253

Тўъмаким, топмас итинг урса тани зоримға тиш,
Ғуссадин мен ҳам урармен жисми афгоримға тиш.
Мен киму кулмак сўзи, чун ғунча ичра жоладек,
Эл аро иржаймади ҳаргиз чу дилдоримга тиш.
Не ажаб сариғ юзум тағйири чун қон ичкали,
Бағрима маҳкам бўлур ҳар лаҳза хунхоримға тиш.
Куфр аро тушмиш гириҳ динимғаким, очилмади
Нечаким урдум тугун очмоққа зунноримға тиш.
Танни тишлаб-тишлаб узмак истарам, ваҳ, не осиғ
Ким, очилмас бир-биридин эмди беморимға тиш.
Бул-ажаб ҳолимға гар ҳижрон туни кулмас фалак,
Нега анжумдин кўрунди хасми ғаддоримға тиш.
Эй Навоий, эрни анинг лаълдур ё юқти қон,
Беркиганда бағрима шўхи ситамгоримға тиш.
254

Гарчи атфол отти бир-бир жисми урёнимға тош,
Кўрки, хирман-хирман ўлди жамъ ҳар ёнимға тош.
Кулбам атрофида бедоду маломат тошидур,
Гўйиё ёғмиш фалакдин байтул-аҳзонимға тош.
Ҳажр тоғида лаби шавқида оқса қон ёшим,
Лаъл ўлур гўё бўялса ҳар тараф қонимға тош.
Дўстлар, бастур мазоримға маломат тошлари,
Чекмангиз меҳнат қўярға қабри вайронимға тош.
Бас қилинг атфол тош отмоқки, қон бўлмиш ичим,
Тегди гўё тоза қўйған доғи пинҳонимға тош.
Гарчи тошинг тутти ер жисмимда, лекин зулм эди,
Буки ўтти захм аро чун тегди пайконимға тош.
Чун тўюбтур нотавон жисмим балият тошидин,
Берма, эй гардун, ғизо янглиғ яна жонимға тош.
Вазн учун паймонани қилғил улуғ, эй майфуруш
Ким, эмас тортар учун ҳожат бу мезонимға тош.
Жомни чекмакта ғам дафъиға қолқон айладим,
Эй Навоий, чархдин ёғди бу қолқонимға тош.
255

Эй, гулшани ҳусн ичра хатинг сабзаи дилкаш,
Ким атри этиб руҳ димоғини мушавваш.
Ул кўзга эмас ҳожати соғар, негаким бор
Қон ичмак ила масту майи ноз ила сархаш.
Оламни агар қўзғабон ўт солса, тонг эрмас,
Ул шўхки сархуш чиқибон, секретур абраш.
Руҳониятим ғолиб эрур, токи ичиб роҳ,
Жонимға солур аксини ул ҳури парийваш.
Давр аҳлида йўқ софки, анинг ғаши йўқтур,
Жуз соқийи давр илгида софий майи беғаш.
Зоҳид, сену кавсар, бизу муғ дайри нединким.
Бир заҳри балокаш бизу сен нўши риёчаш.
Ғайрингдин ориғ айлади кўнглини Навоий
Ким, бут рақами бирла бу уй эрди мунаққаш.
256

Шукрким, сочтим эса ғам туни анжум кеби ёш,
Васли субҳида тулуъ айлади оллимға қуёш.
Захмлар устида марҳамға момуғлуқ қиладур,
Ғам саҳоби неча ёғдурди синуқ бошима тош.
Тутош эрди ғам аро навҳаларим бир-бирига,
Айшдин кулгуларим бир-бирига ўлди тутош.
Ҳажр хуноби майи васли манга берди самар,
Заҳр бўлғай эди оғушта бу хунобиға кош.
Аҳли ишқ, ўлмангиз озурда фироқ ўтларидин,
Ул томуғқа боре васл учмоғи эрмиш подош.
Ишқ аро васлни ком аҳли начукким, талашур,
Ҳажрни зумраи ноком керак қилса талош.
Ким фироқ ўтиға сабр этса Навоий янглиғ,
Оташин гуллар анга бўлғуси ул ўттин фош.
257

Бизга йўқтур олам аҳлидин жафодин ўзга иш,
Ҳар замон юз дарду ҳар дам юз балодин ўзга иш.
Оҳким, андин жафодин ўзга келмас ўтруда,
Гарчи мендин келмади ҳаргиз вафодин ўзга иш.
Менмену ошнқлиқ, эй носиҳки, умрум борида,
Бошима жуз ишқ келмайдур қазодин ўзга иш.
Зулфи занжири аро минг зулм кўрсам, эй кўнгул,
Жуз тазаллум истамамен мубталодин ўзга иш.
Нозу истиғно неча кўргузса ул султони ҳусн,
Жуз ниёзу ажз не кулгай гадодин ўзга иш.
Хизматиға қайси юз бирла борайким, келмамиш
Тийраликдин ўзга мен юзи қородин ўзга иш.
Дўсту лутфидин умидим ончадурким, ғайри афв
Истай олмон, гарчи қилмаймен хатодин ўзга иш.
Мендин ўзга иш келмай жуз майи субҳий чекиб,
Жуз ғино келмас яна аҳли риёдин ўзга иш.
Эй Навоий, ваъдаи васлиға бўл хурсандким,
Чарх ногаҳ қилмағай зоҳир орадин ўзга иш.
258

Олур жонимни ишқу манга дам урмоқ маҳол ўлмиш,
Бировдекким, тили анинг ўлар ҳолатда лол ўлмиш.
Эрур ҳар сари кескан наъл ё рахшинг изи билмон,
Таним туфроғи то жавлонгаҳингда поймол ўлмиш.
Ичиб қонимни ул кўзким қизармиш, нотавонедур
Ки, ҳам беморлиғда май чекиб, рухсори ол ўлмиш.
Таним то риштаи зулфунг хаёли бирла чирмашди,
Биайниҳ риштаи зулфунгға чирмашқан хаёл ўлмиш.
Қошинг ҳажрида тишлар бирлаким жисмимни нақш эттим,
Наззора айлаким ҳар пайкари мушкин ҳилол ўлмиш.
Кўнгул боғида оҳим ўқлари қаддинг фироқидин,
Бари ғам бергали ҳар қайси бир раъно ниҳол ўлмиш.
Фано кўйига кирким, жам била жоми жаҳонбиндур,
Гадоким, жом анга бу дайр аро синған сафол ўлмиш.
Сен уйқу ичрасен, хуршид авжи давлатинг тушдур,
Ҳам ушбу тушда ул хуршидқа доим завол ўлмиш.
Юзунг кўргач Навоий кўнгли озди, зулфдин банд эт
Ким, ул мажнун баҳори васлидин ошуфтаҳол ўлмиш.
259

Ҳусни девони уза матлаъдур ул пайваста қош,
Котиби тақдир анинг мисраъларин ёзған тутош.
Жолаи офат кеби ул ой баҳори ҳуснида,
Чарх анжум жавҳаридин ёғдурур бошимға тош.
Ўтлуғ оҳимдин бўғуз оғзимғача мажруҳ эрур,
Айб қилма, эй кўнгул, ноламда фаҳм ўлса харош.
То сиришким қонға эврулди даме тинмай оқар,
Музтариб бўлмоқ ажаб йўқ, бўлса хун олуда ёш.
Ёшурун эрди ғамим, муфрит қадаҳ ўткан кеча
Йиғлатиб, беихтиёр эткан эмиш эл ичра фош.
Хилват эткан ихтиёр илгида бир ибриқи май,
Тонг эмас гар қилса бир бодом ила ҳар кун маош,
Эй Навоий, келди ёру борди кўнглунгни олиб,
Яна бир қатла келиб, жонингни доғи олса кош.
260

Ёзуқсиз, журмснз бедод этар фош
Манга ул сурмасиз кўз, вўсмасиз қош.
Фиғонким, бу тараф боқмай ўтарсен,
Нечаким, кўзларим юммай тўкар ёш.
Сиришким сайли ҳар ён уйла сурди
Ки, топмон кўксума урмоқ учун тош.
Илигинг ўпкали очмиш оғизлар,
Қиличингдин саросар захмлиғ бош.
Ҳамоно қолмас ўз ҳолида ранги,
Сизарда суратннгни кўфса наққош.
Баҳодур нақди дин, эй дайр пири,
Карам қил майки, борбиз асру қаллош.
Демиш: келсам Навоий қатлин айлай,
Келиб, не кўнгли истар, айлагай кош.
261

Парийзодеки, мушкин зулфи жоним мустаманд этмиш,
Малойик қушлари ул ҳалқа мўлар бирла банд этмиш.
Самандингким, ёлиндек тез эрур, юз шукрким, гардун
Анга бизни самандарваш, мунга гарди саманд этмиш.
Чекарга ишқ оташгоҳиға девона кўнглумни,
Қазо ҳар бир шарар торини бир ўтлуқ каманд этмиш.
Вафоға телбаликдин нописанд ўлсам, ани кўрким,
Жафоға кимни менча ул парий пайкар писанд этмиш.
Майи равшан тут, эй соқийки, кўнглум тийра қилмиш шайх,
Даму афсун била баским, анга изҳори панд этмиш.
Лабингда нўшу заҳри ҳажр оғзимда тонг эрмас, гар
Менга ҳар заҳарханд ўлғанда ул бир нўшханд этмиш.
Лаби лаълин малоҳат холи бирла баҳравар қилған,
Менинг жонимни дағи ишқ бирла баҳраманд этмиш.
Биравким, сарвдек озодаваш бўлди бу боғ ичра,
Қазо деҳқони ҳам сарсабз ани, ҳам сарбаланд этмиш.
Навоий, кеч висол уммидидинким, ҳақ сени беҳад
Залилу зору ёрингни азизу аржуманд этмиш.
262

Саҳоб эрмаски, кукраб тоғ уза ҳар сари айланмиш
Ки, дуди оҳу афғоним фалак тоқиға чирманмиш.
Анинг илгидадур кўнглумки, андин айрила олмас,
Тамом ул қуш масалликким, киши илгига ўрганмиш.
Кеча уйқу бировда бўлмаса не тонгки, кўюнгда
Тўшанмиш хорни остидаю хорони ястанмиш.
Чоқилғач ламъаи ҳуснунг, манга қолмас асар боқий,
Бировга не асар қолғайки, барқ ўтиға ўртанмиш.
Рақибинг ҳам, итинг ҳам кўпглумга кўюнгда душмандур
Ки, тунлар то саҳаргаҳ тортмиш афғону кунгранмиш.
Жаҳон аҳлиға гар уйқу ҳаром ўлса ажаб эрмас
Ки, ноз уйқусидин ул кофири бебок уйғанмиш.
Мени ошуфтани ул туррадин қилмоқ халос ўлмас
Ки, жоним риштаси бирла анинг ҳар тори тўлғанмиш.
Замонға бовужуди бевафолиғ таън қилмангким,
Замона аҳлидин расми вафо бобинда сайланмиш.
Манга зуҳди риёи хирқасидин ул палос ортуқ
Ки, юз қатла фано дайрида май лойиға булғанмиш.
Хушо муғ дайриким, бир дамда айлар муфлису расво
Биравким, умрлар ҳам молу ҳам номус қозғанмиш.
Навоий зуҳд харфин тавба қилса, эй риё аҳли,
Анга келмас ўлум, бир ҳарзани гар айтмиш-тонмиш.
263

Дарди кўп урён танимға юз туман доғ ўлмамиш,
Токи ҳар бир дардиға бир доғ этар чоғ ўлмамиш.
То кўзунг ойини усруклукдуру беморлиғ,
Заъфлиғ сармаст кўнглум лаҳзае соғ ўлмамиш.
Ғам туни ул ойдин айру айламиш анжум хирош,
Ҳар тараф кўксумни гўё ранжа тирноғ ўлмамиш.
Поя ишқ аҳлиға олидур, йўқ эрса халқдин,
Қочқали Фарҳоднинг манзилгаҳи тоғ ўлмамиш.
Фоний ўлким, дайр пири журъасидин баҳравар
Бўлмамиш, ҳар кимки бу дайр ичра туфроғ ўлмамиш.
Не асар қилғай кўруб қонлиғ таним узра туган,
Сенки ҳаргиз май томиб, гулгун тўнунг доғ ўлмамиш.
Эй Навоий, васлиға сендин кейинрак йўқ киши,
Кимса гарчи ошиқи сендин бурунроғ ўлмамиш.
264

Демагил мужгонким, ул кўз қасди аҳбоб айламиш
Қим, темурдин нешлар айлаб, сияҳтоб айламиш.
Холу хатдин мусҳафи рухсориға килки қазо,
Мушк бирла нуқта, анбар бирла эъроб айламиш.
Уйқудин бош қўйғай ул кўз сажда, худ қилғуси йўқ
Кофиреким, мастлиғдин азми меҳроб айламиш.
Тўлғади жон риштасию тори зулфи хуштурур,
Гар бир ип эшмак учун ул иккини тоб айламиш.
Номабар қуш ёрдин келгач, ўлармен шавқдин,
Жон чекарга гўё ҳар тирноғни қуллоб айламиш
Эй хуш улким, бу ҳаводис дайриға кирган киши
Чиққуча, даврон ани масти майи ноб айламиш.
Эй Навоий, заврақи умрунг қутулмаским, қазо
Давриға анинг фалак баҳрини гирдоб айламиш.
265

Дарди ишқинг уйла зор этмиш мени, эй бағри тош
Ким, қўярмен йиғлабон ҳар нотавон оллида бош.
Кўнглума кўздин кириб, ғайри хаёлин қўзғади,
Зарра хайли қўзғалур, чун кирди равзандин қуёш.
Чун мени қилди бало тоғи жунун, тош отмангиз,
Негаким ердин олиб отмас киши тоғ узра тош.
Решдур бўғзум бало заҳри ичардин, йўқ ажаб,
Ҳолима йиғларда андин ўткан ун топмоқ хирош.
Ўқи еткачким, бўлуб жон бирла кўнглум музтариб,
Изтироб эрмас, бошоқ устида айларлар талош.
Дурди жоминг ҳам ғизо, ҳам бодадур, эй муғбача,
Пири дайр иқболидин шаҳларға йўқ мендек маош.
Эйки, кўрмайсен Навоий оҳи ўқи ҳайъатин,
Бир стундек шуъла кўк саҳфиғача, кўргил, тутош.
266

Хилъатинму қилди ул гулрўи сийминбар бинафш,
Ё бинафша айламиш гулшаннн сар-тосар бинафш.
Арғувонгун юз, бинафша ранг хат жоним олур,
Хилъати бўлсун анинг гар арғувоний гар бинафш.
Йўқки, ул санчар бинафша дастасин дасторға,
Эгнида хилъатларин доғи қилур аксар бинафш.
Савсаний бўркунг ёпар кечкангни, эй миръоти ҳусн,
Кўзгу янглиғким, ўчасен қилди оҳангар бинафш.
Хайли руҳоний ҳамоноким, бинафш айлар либос
Ким, ҳаририн айлар ул ҳури парий пайкар бинафш.
Бурқаъ олғач, кийди мовий хилъат узра савсаний,
Меҳрдин қилған кеби мовийни нилуфар бинафш.
Не бинафшадур, не нофармон гули, не савсаний
Тўнким, ул кийгали лойиқ эмастур ҳар бинафш.
Гул кеби жисмингға, эй соқий, бинафш ойин тўнунг,
Уйладурким, бодаи гулранг учун соғар бинафш.
Гар Навоий ақли мабҳут ўлса, қилманг айбким,
Ҳошия зарбафт этиб, деклай кияр дилбар бинафш.
267

Мени ишқ ичра деган оқилу фарзона эмиш,
Дегай улким, сўзин эшитсаки, девона эмиш.
Ёпса юз ҳар кеча кўнглум қушидин, тонг йўқким,
Малак ул шамъи жаҳонтобқа парвона эмиш.
Қасри ул ҳусн шаҳининг эрур андоқ олий
Ки, фалак кунгураси қасриға дандона эмиш.
Кўзларим андин эмиш қону рамад айнидаким,
Дурд ҳамкоса мунга, ҳажр анга ҳамхона эмиш.
Захми кўп танда жунунлуқ кўнгул оромидин
Телбалар маскани фаҳм ўлдики, вайрона эмиш.
Жаннату кавсар умиди била ўлдунг, эй шайх,
Билки, нақд ушбу фано дайрида майхона эмиш.
Зуҳд ила эйки Навоийни ўкарсен, кўрдук
Иши усруклук эмиш, ҳамдами паймона эмиш.
268

Бизинг шайдо кўнгул бечора бўлмиш,
Малолат даштида овора бўлмиш.
Анга баским ёғар тош устида тош,
Танида яра узра ёра бўлмиш.
Урарда дам-бадам хороға бошин,
Сўнгаклар анда пора-пора бўлмиш.
Бало тоғи аро ётқанда бемор,
Хирад синжоби хору хора бўлмиш.
Қора қилди начукким рўзгорим,
Анинг ҳам рўзгори қора бўлмиш.
Қадаҳ хуршиди қаниким, ғамидин
Сиришким кавкаби сайёра бўлмиш.
Навоий, чорадин кўп дема сўзким,
Ғамингға чорасизлиғ чора бўлмиш.
269

Ул қадар ул кофир ислом аҳлини қатл айламиш
Ким, шаҳодат бармоғин ҳам захм айлаб боғламиш.
Гарчи дин аҳлиға анинг илгидин юзланди қатл,
Илгининг қонин доғи эмди оқизмоқ бошламиш.
Қатлига кўнглумни тўхтатсам агар йўқ, ваҳ, не суд,
Чун менингдекларни ўлтурмакка кўнгли тўқтамиш.
Нозу истиғнода ким ифрот этар, маълум ўлур
Ким, жамоли муфрит эрканни ўзи ҳам англамиш.
Ишқ зулми ҳаддин ўтти кўнглума, эй порсо,
Гўйиё бир мустажобуд-даъва ани қарғамиш.
Қочмайин афтодалиғдин, арзи ихлос айлаким,
Дўст лутфи оқибат афтодаларни қўлдамиш.
Бағрию кўнгли Навоийнинг недин юз порадур,
Итларингга тўъма айларга ҳамоно тўғрамиш.
270

Ҳар парий пайкарга бир девонаеким зор эмиш,
Кунда минг зулм ўлса, бир ҳам раҳм гоҳе бор эмиш.
Қайси мажнуни балокашга парий рухсоридин
То абад зулм узра зулм, озор уза озор эмиш.
Сен бу ойини жафо солдинг ораға, йўқса халқ
Кўрса шиддат лутф бирла, йўқса бархурдор эмиш.
Оллоҳ-оллоҳ. бу не сўз бўлғай мену ҳижрон туни,
Васл субҳи қай қачан беёрларға ёр эмиш.
Ҳажр шоми шиддатидин ишқ таркин ҳар кеча
Жазм этибмен, лек доим субҳ истиғфор эмиш.
Давр жоми бирла таскин топмас эрмиш, соқиё,
Кимниким саргашта қилған бу тўқуз паргор эмиш.
Деб эмишсен: Жонни бергайму Навоий истасам,
Билмагансенким, бу худ жон бирла миннатдор эмиш.
Сод Ҳарфининг Санамларининг Сайти «Фавойид»дин
271

Ишқинг элига ранжу ано бирла ихтисос,
Хайли ғамингға дарду бало бирла ихтисос.
Фитна агар жаҳонни қора истамас, недин
Истар ул икки кўзи қора бирла ихтисос.
Махсус бўлмасам санга йўқ айб, бўлмаса
Олам элида шаҳға гадо бирла ихтисос.
Топса кўнгул қадингға хусусият, этма айб,
Ким, кўргузар Калим асо бирла ихтисос.
Ул кўзга қошу кирпик ила ихтисос эса,
Не тонг қароқчиға ўқу ё бирла ихтисос.
Овораларни иста жаҳон ичраким, керак
Дайри фанода аҳли фано бирла ихтисос.
Ул гул фироқи ичра Навоий фиғон била
Булбулдурурки, топти наво бирла ихтисос.
272

Истарам фурқат аро жону жаҳондин махлас,
Истамасмен вале ул офати жондин махлас.
Ҳажрида жондин агар ўзни халос истармен,
Жонға не мумкин эрур истамак андин махлас.
Яхши эрмас манга сендин тиламак ўзни халос,
Сен муҳиқсен, тилар эрсанг бу ёмондин махлас.
Тиламанг ному нишонимни бало дашти аро,
Берди чун ишқ манга ному нишондин махлас.
Кеча итлар унидин гарчи халос истар халқ,
Итининг коми бу фарёду фиғондин махлас.
Бир замон зулмларидин чу халос эрмасмен,
Йўқ ажаб, гар тиласам аҳли замондин махлас.
Гарчи жон меҳнатидин қилди Навоийни халос,
Қатл ила истамак ўлғайму фалондин махлас.
273

Рақиб ул навъ эрур жононға махсус
Ки, муҳлик дарди анинг жонға махсус.
Жунун тошин либос аҳлиға отманг
Ки, ул бўлмиш мени урёнға махсус.
Бузуғ жисмимда турмас зор кўнглум,
Агарчи чуғз эрур вайронға ма.хсус.
Висол аҳлию дарду ғам, не яъни
Ки, бор ул ожизи ҳижронға махсус.
Деманг Мажнунни ёр оллида ўлмиш
Ким, ул ишдур, бу бесомонға махсус.
Не тонг даврон элига бевафолиғ,
Чу бу ойин эрур давронға махсус.
Суруди айшу ком аҳлики бўлмиш,
Навоий нолаю афғонға махсус.
274

Қилмади жонимни ҳижрон бандидин даврон халос,
Мен нетиб ўзни халос истай, чу бўлмас жон халос.
Ўқини чекканда пайкондин халос ўлди, вале
Бўлмади тутқан сўнгаклар ҳибсидин пайкон халос.
Жон менга, мен жонға, ўлмак истар эрдим онсизин,
Мени жондин, жонни мендин айлади ҳижрон халос.
Ул парий ишқин деманг ёшурки, ул таклифдин
Телбалик узри била бўлдум, мени урён халос.
Уйла муҳликдур ғами ҳижронки, гар васл ўлмаса,
Ё ўлум андин киши бўлмоқ эмас имкон халос.
Жон бериб, душворлиғлар бирла даврон аҳлидин,
Кимки махлас топти, бўлған бил ани осон халос.
Ул парий шайдоларидин, эй Навоий, истарам
Уйлаким, ҳуш аҳлидин мажнуни саргардон халос.
275

Эй, сенинг дарду ғаминг жонима хос
Ким, алардин тиламон жонни халос.
Мени ҳижрон эвази айлар, анинг
Ишқи ҳар кимга рақам сурса қасос.
Меҳмон бўлмақ эмиш жон уйида
Ёрким, кўнглум ўлубтур раққос.
Мени ишқ этти забуну ожиз,
Бу эмиш дарду муҳаббатқа хавос.
Хатинг ул Хизрики, терласа юзунг,
Оби ҳайвон аро бўлғай ғаввос.
Дўст кўйида гадолар билгил,
Бўлса харрозу гар худ хаввос.
Эй Навоий, тилар эрсанг махлас,
Ишқ кўйида шиор эт ихлос.
Зод Ҳарфининг Замирон Бўйларининг, Зиёси «Фавойид»дин
276

Ваҳ, нелар бўлди менга ишқ ғамидин ориз,
Юз минг онча доғи ҳижрон ситамидин ориз.
Ишқу ҳижрон ўтидин ориз эканча юз минг,
Бўлди ағёрға ашким аламидин ориз.
Сабру оромим уйига бу йиқилмоқ бўлди,
Сар-басар кўзлар аро ашк намидин ориз.
Хирмани ҳушума куймак ҳам эрур кўнглумнинг
Ҳажр аро соиқакирдор дамидин ориз.
Кишвари хотирима мунча бузуғлуғлар эрур
Барчаси хайли муҳаббат қадамидин ориз.
Кўнглума муғбачалар ишвасидин жон хатари,
Дайр пирининг ўлубтур карамидин ориз.
Тори жисмингға, Навоий бу қадар тоб ўлмиш,
Ул санам туррасининг печу хамидин ориз.
277

Ҳолим ким экин айлагучи ёрға маъруз,
Мен бедил ишин қилғучи дилдорға маъруз.
Ерлар ўпубон ашк тўкуб, нолалар айлаб,
Бир хаста ғамин эткучи ғамхорға маъруз.
Эй боди сабо, жон садқанг, гар қила олсанг
Зори сўзин ул боиси озорға маъруз.
Қўпқанда сабуҳи учун этсанг бу ҳазиннинг
Бахт уйқусин ул давлати бедорға маъруз.
Ҳижрони хумори аро ранжур ўларимни,
Ким айлагай ул дилбари хамморға маъруз.
Ҳажрим тунида чархки қолди ҳаракатдин,
Эй ашк, қил ул кавкаби сайёрға маъруз.
Бу дарду фироқ ичра Навоийки, топилмас
Бир-бир ким экин айлагучи ёрға маъруз.
278

Эй, етиб лаълинг майидин руҳума осори файз,
Ламъасидин касб этиб кўнглум уйи анвори файз.
Оллоҳ-оллоҳ, не лабу не нутқи руҳосо экин
Ким, Масиҳо бирла Хизр андин қилур изҳори файз.
Файзларким, етти ишқингдин манга, офоқни
Ғарқа айлар файз баҳри, айтсам асрори файз.
Бу жазо мункирга бас эрмасму ким фоиз деди,
Қобили файз эрмас улким, айлагай инкор файз.
Кир харобот ичраким, бир журъасидин еткурур,
Файзни юз шайхча базм аҳлиға хаммор файз.
Дайр пиридин етар юз файзу бир йўқ шайхдин
Ким, мунга етмиш яқин файзу анга пиндор файз.
Эй Навоий, муғтанамдур пири дайру муғбача
Ким, биридин етмаса, етар биридин бор файз.
279

Эй, латофатда санга лолаю насрин ораз,
Бизга анинг ғамидин қон била рангин ораз.
Мени ул кўйида бехуд кўруб эл дер: ўлмиш
Қўюбон оллида туфроққа мискин ораз.
Найлайин ул қадду ораз ғамидин боғниким,
Анда йўқ сарв сифат қадду гул ойин ораз.
Ҳар парий таврида ул оразу лаб ўлтурадур
Ким, басе тузлуқ эрур ул лабу ширин ораз.
Янги гулбарглари ҳошиясидин бўлмиш,
Оразинг оллида золи анга пурчин ораз.
Демаким, боғда елдин тўкулубтур гулким,
Хўблар қўйди ул ой йўлида чандин ораз.
Чу Навоий кўрубон ёр юзин, жон берди,
Ғамза таъриз этибон айлади таҳсин ораз.
Те Ҳарфининг Таннозларининг Таровати «Фавойид»дин
280

Гар фано расмини қилмоқ тилар эрсанг мазбут,
Нафс ила руҳни зинҳорки қилма махлут.
Руҳ ул нурдурурким, ҳақ анга бермиш авж,
Нафс зулматқа қолиб, қилмиш анга поя ҳубут.
Руҳ раҳмони эрур, нафс эрур шайтони,
Иккисин бир-бирига қўшмақ эмастур машрут.
Руҳға шева Калимулло ишин қилмоқ фош,
Нафс фиръавнлиқ асбобини айлаб марбут.
Руҳға дааъб Ҳабибулло иши ойини,
Нафс Бужаҳллиқ асбобини айлаб мабсут.
Ё раб, эт бизни ҳабибинг сифатиға росих,
Айла Бужаҳл тариқин ичимиздин масқут.
Қил Навоийни ҳамул хат била, ё раб, озим
Ким, бирор ёнидин айрилди ўтуз олти хутут.
281

Қилғай ул оразни кўрмакдин мени ҳайронни забт,
Кимки қон тўкмактин эткай ул кўзи фаттонни забт.
Забт қил дерсен кўзунг ёшию кўнглунг оҳини,
Оллоҳ-оллоҳ, ким қилибтур сарсару тўфонни забт.
Ғайридин кўнглум қуши кўксумни мазбут асради,
Чуғзи ожиз, ваҳ не қилғай, айламай вайронни забт.
Менки афғондин кўнгулни забт эта олмон, не навъ
Зулм этар бедодидин айлай кўнгул олғанни забт.
Лаъли ҳажринда фироқи нешидин ўлсам, не тонг
Ким, қила олмон кўнгулнинг ярасидин қонни забт.
Нолани мен қайда забт эттимки, айлай олғамен,
Ҳажрдин ҳар лаҳза кўнглум айлаган афғонни забт.
Чархдин не келса, хуш тут ўзниким, қилмас қазо,
Бир сенинг раъйинг учун бу гунбади гардонни забт.
Забт қилмас давр аёғин сипқорурда, соқиё,
Шаҳки жоми адл бирла айлагай давронни забт.
Эй Навоий, забт қилмон ўзни ҳижрон базмида,
Қилмасам тонг йўқ суруду нағмаи ҳижронни забт.
Соқиё, май тўла бермакин азм айладинг,
Усрук ўлдумким, қиладур суҳбати жононни забт*.
282

Эй, хаёлингдин манга ҳар дам нишот,
Кўнглума васлинг сўзидин инбисот.
Гар санга бўлмоққа ҳад йўқ мухталит,
Ҳам таҳайюл бирла хуштур ихтилот.
Хўбларни рух била қил мотким,
Шоҳ кўрмайдур сенингдек бу бисот.
Дема, рухсорим начук васф айлагунг,
Қўйки, бир дам яхши айлай эҳтиёт.
Гар парий сендек дедим ёзғурмаким,
Телба алфозида бўлмас иртибот.
Эски оламға кўнгул кўп боғлама
Ким, мусофирға ватан бўлмас работ.
Кўрса ҳажрингдин Навоий юз малол,
Рафъ этар, васлингдин ўлғач бир нишот.
283

Юзунг ёнидаким бош чекти ҳар ёндин муанбар хат,
Гул узра мушкдин килки қазо қилмиш муҳаррар хат.
Жамолинг сафҳасиға икки қошинг матлаедурким,
Ёзибтур котиби сунъ ани ҳусн аҳли учун сархат.
Гули рухсоринга кўп зеб берди сабзаи хаттинг,
Бағоят хушнамо эрмиш қизил коғазда ахзар хат.
Юзунгнунг теграсида хатмудур ё сунъ паргори,
Қуёшнинг давриға таҳрир учун чекти мудаввар хат.
Юзунгнунг доғи бирла аижумунгдин не осиғ, эй ой,
Қуёшдек ораз узра хуштурур гар хол эрур, гар хат.
Мени махмурлуғ ранжидин озод этсанг, эй соқий,
Ёзармен, гарчи илгим титрамактин келса абтар хат.
Хатинг васфида ҳар неким савод этмиш кўнгул, андин
Эрур бир анбарин занжири савдо аҳлиға ҳар хат.
Кўрунур гул кеби оразда мушкин хат, басе, дилкаш,
Варақ гар хўб эмастур, хўб эмас ёзмоқ муяссар хат.
Навоий, берма пандим, хоса хат бош чекти ул юздин,
Чиқа олмон хатидин, ҳар начукким чекса дилбар хат.
Зе Ҳарфининг Зарифларининг Зуҳури «Фавойид»дин
284

Гар ёрнинг аҳволиғадур ёр мулоҳиз,
Оз ҳам хуш эрур, бўлмаса бисёр мулоҳиз.
Бу даврда ёр уйладурур ёрға душман,
Ким тутмас ўзин ончаки ағёр мулоҳиз.
Давр аҳлиға соқий не мулоҳиз бўла олғай,
Невчунки эмас гунбади даввор мулоҳиз.
Не ёри вафодор мулоҳиз экан охир
Ким, бўлмади ул шўхи жафокор мулоҳиз.
Фарёдки, ишқим марази бўлди фузунроқ,
Ҳар нечаки, бўлдум мени бемор мулоҳиз.
Май берки, қазо топмоғуси ақл ила тағъйир,
Ҳар нечаки бўлса хирад осор мулоҳиз.
Кўнглига Навоийнинг урар ишқ ниҳон ўқ,
Найлаб бўла олғай бу дилафкор мулоҳиз.
285

Эй, лабинг зоҳир этиб ширин лафз,
Хоҳ ёлғон десун ар худ чин лафз.
Чину ёлғонн анинг шириндур,
Гар деса бир дам аро чандин лафз.
Оташин лаълинг эрур бас рангин,
Не ажаб, қилса аён рангин лафз!
Лаъли алфози мени тиргузди,
Қайси бир деб, не қилай таъин лафз.
Қаҳру лутфунг бори жонбахшдурур,
Буйла ким кўрди ҳаётойин лафз.
Англамон ғояти маъни сўзинга,
Ғояташ айлагамен таҳсин лафз.
Қил, Навоий, сўз аро маъни қасд,
Истама уйлаки суратбин лафз.
286

Ул парий таркида ақлим деди ёлғон алфоз,
Не ажаб, айтса девона паришон алфоз.
Аҳли ишқ оллида не лафз дегай мустаҳсан,
Не дегай аҳли хирад оллида нодон алфоз.
Ҳур ҳуснини қизиқроқ деди ул юздин шайх,
Сурмагай буйла совуғлуқ била инсон алфоз.
Сирри ишқимдин эл оллида бирор лафз дедим,
Бу эмиш қилғучи қойилни пушаймон алфоз.
Лафзи жонбахш ила ул умр магар бўлди Масиҳ,
Йўқ эса буйла асар бирла не имкон алфоз.
Бир-ики лафз дедим ишқидин — ўлтурди мени,
Магар эмди дегамен ҳашрда қолған алфоз.
Ул парий кулмак учун, кўрки, Навоий ғамидин,
Фош этар аҳли жунундек чекиб афғон, алфоз.
257

Сўз адосиндадур ул кони малоҳат лаффоз,
Уйлаким васфи аро аҳли балоғат лаффоз.
Номасин қуш кетуруб, сайраса авсофида кўп,
Йўқ ажаб, чунки бўлур аҳли рисолат лаффоз.
Яхши алфоз ила тил гар деса ул ой қавлин,
Тонг эмастур, ким эрур аҳли мақолат лаффоз.
Васфи ҳар лафзида йиғлатди кўнгул дард аҳлин,
Қайда топти бу қадар дард ила ҳолат лаффоз.
Кўнгул оллида ғамин қилма талаффуз, тилким,
Еткурур аҳли маонийга малолат лаффоз.
Сўзда маъни била кўп лафзға майл айламаким,
Зоҳир оройишини айлади одат лаффоз.
Лафз зебида Навоийга берур маъни юз,
Қайда маънида топар мунча маҳорат лаффоз.

AvvalgiI- qism Keyingi





↑ Бу ғазал «Наводир ун-ниҳоя» девонидан киритилган бўлиб, қўлёзмада

Сўзу ёру ёрдин сўрмонгки, ҳижрон даштида
Қолғали бекас унут бўлмиш манга ёру диёрбайти бор, аммо у «Хазойин ул-маоний»нинг XV—XVI аср қўлёзмаларининг бирортасига ҳам киритилмаган, шунинг учун мазкур байт тушириб қолдирилди.
Mualifning boshqa asaralari
1 Mezon ul-Avzon (Tasvirlar) 1185
2 Sab’ai Sayyor (Tasvirlar) 872
3 Arba’in [Alisher Navoiy] 1674
4 Арбаин - 40 четверостиший [Alisher Navoiy] 1524
5 Арбаъин [Alisher Navoiy] 630
6 Афоризмы [Alisher Navoiy] 642
7 Badoyi ul-Bidoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 3680
8 Badoyi ul-Bidoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 4106
9 Badoyi ul-Vasat (I- qism) [Alisher Navoiy] 3680
10 Badoyi ul-Vasat (II- qism) [Alisher Navoiy] 2074
11 Badoyi ul-Vasat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1537
12 Бадойиъ ул-Бидоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 841
13 Бадойиъ ул-Бидоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1132
14 Бадойиъ ул-Васат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 778
15 Бадойиъ ул-Васат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 789
16 Бадойиъ ул-Васат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 688
17 Farhod va Shirin (I- qism) [Alisher Navoiy] 1324
18 Farhod va Shirin (II- qism) [Alisher Navoiy] 4008
19 Favoid ul-Kibar (I- qism) [Alisher Navoiy] 2756
20 Favoid ul-Kibar (II- qism) [Alisher Navoiy] 1091
21 Favoid ul-Kibar (III- qism) [Alisher Navoiy] 1869
22 Фавоид ул-Кибар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 779
23 Фавоид ул-Кибар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 674
24 Фарҳод ва Ширин (I- қисм) [Alisher Navoiy] 667
25 Фарҳод ва Ширин (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1034
26 Hayrat ul-Abror (I- qism) [Alisher Navoiy] 6679
27 Hayrat ul-Abror (II- qism) [Alisher Navoiy] 1621
28 Hayrat ul-Abror (III- qism) [Alisher Navoiy] 1377
29 Holoti Pahlavon Muhammad [Alisher Navoiy] 1686
30 Holoti Sayyid Hasan Ardasher [Alisher Navoiy] 1526
31 Ҳайрат ул-Аброр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 929
32 Ҳайрат ул-Аброр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 584
33 Ҳайрат ул-Аброр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 549
34 Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад [Alisher Navoiy] 532
35 Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер [Alisher Navoiy] 680
36 Layli va Majnun (I- qism) [Alisher Navoiy] 1641
37 Layli va Majnun (II- qism) [Alisher Navoiy] 1573
38 Layli va Majnun (III- qism) [Alisher Navoiy] 4240
39 Lison ut-Tayr (I- qism) [Alisher Navoiy] 6013
40 Lison ut-Tayr (II- qism) [Alisher Navoiy] 830
41 Lison ut-Tayr (III- qism) [Alisher Navoiy] 5123
42 Лайли ва Мажнун (I- қисм) [Alisher Navoiy] 688
43 Лайли ва Мажнун (II- қисм) [Alisher Navoiy] 652
44 Лайли ва Мажнун (III- қисм) [Alisher Navoiy] 832
45 Лисон ут-Тайр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1003
46 Лисон ут-Тайр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 693
47 Лисон ут-Тайр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 685
48 Лисон ут-Тайр (Язык птиц) [Alisher Navoiy] 1355
49 Mahbub ul-Qulub [Alisher Navoiy] 1789
50 Majolis un-Nafois (I- qism) [Alisher Navoiy] 1448
51 Majolis un-Nafois (II- qism) [Alisher Navoiy] 1870
52 Mezon ul-Avzon [Alisher Navoiy] 3145
53 Muhokamat ul-Lugʻatayn [Alisher Navoiy] 6774
54 Munojot [Alisher Navoiy] 6689
55 Munshaot (Munojot) [Alisher Navoiy] 1619
56 Мажолис ун-Нафоис (I- қисм) [Alisher Navoiy] 828
57 Мажолис ун-Нафоис (II- қисм) [Alisher Navoiy] 666
58 Маҳбуб ул-Қулуб [Alisher Navoiy] 739
59 Мезон ул-Авзон [Alisher Navoiy] 829
60 Муножот [Alisher Navoiy] 823
61 Муншаот (Муножот) [Alisher Navoiy] 669
62 Муҳокамат ул-Луғатайн [Alisher Navoiy] 1015
63 Nasoim ul-Muhabbat (I- qism) [Alisher Navoiy] 3536
64 Nasoim ul-Muhabbat (II- qism) [Alisher Navoiy] 1521
65 Nasoim ul-Muhabbat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1698
66 Navodir un-Nihoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 1982
67 Navodir un-Nihoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 1405
68 Navodir un-Nihoya (III- qism) [Alisher Navoiy] 1006
69 Navodir ush-Shabob (I- qism) [Alisher Navoiy] 1824
70 Navodir ush-Shabob (II- qism) [Alisher Navoiy] 1237
71 Navodir ush-Shabob (III- qism) [Alisher Navoiy] 1457
72 Nazm ul-Javohir [Alisher Navoiy] 4164
73 Наводир ун-Ниҳоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 779
74 Наводир ун-Ниҳоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 809
75 Наводир ун-Ниҳоя (III- қисм) [Alisher Navoiy] 697
76 Наводир уш-Шабоб (I- қисм) [Alisher Navoiy] 832
77 Наводир уш-Шабоб (II- қисм) [Alisher Navoiy] 632
78 Наводир уш-Шабоб (III- қисм) [Alisher Navoiy] 707
79 Назм ул-Жавоҳир [Alisher Navoiy] 656
80 Насоим ул-Муҳаббат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 941
81 Насоим ул-Муҳаббат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 981
82 Насоим ул-Муҳаббат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 938
83 Притчи [Alisher Navoiy] 812
84 Qaro koʻzum (I- qism) [Alisher Navoiy] 1877
85 Qaro koʻzum (II- qism) [Alisher Navoiy] 1517
86 Qaro koʻzum (III- qism) [Alisher Navoiy] 1529
87 Қаро кўзум (I- қисм) [Alisher Navoiy] 809
88 Қаро кўзум (II- қисм) [Alisher Navoiy] 754
89 Қаро кўзум (III- қисм) [Alisher Navoiy] 731
90 Risolai tiyr andoxtan [Alisher Navoiy] 1079
91 Рисолаи тийр андохтан [Alisher Navoiy] 560
92 Sabai Sayyor [Alisher Navoiy] 8936
93 Saddi Iskandariy (I- qism) [Alisher Navoiy] 1239
94 Saddi Iskandariy (II- qism) [Alisher Navoiy] 1369
95 Saddi Iskandariy (III- qism) [Alisher Navoiy] 2453
96 Siroj ul-Muslimin [Alisher Navoiy] 2257
97 Сабъаи Сайёр [Alisher Navoiy] 1497
98 Садди Искандарий (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1220
99 Садди Искандарий (II- қисм) [Alisher Navoiy] 879
100 Садди Искандарий (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1083
101 Сирож ул-Муслимин [Alisher Navoiy] 659
102 Tarixi anbiyo va hukamo [Alisher Navoiy] 3172
103 Tarixi muluki ajam [Alisher Navoiy] 2371
104 Тарихи анбиё ва ҳукамо [Alisher Navoiy] 734
105 Тарихи мулуки ажам [Alisher Navoiy] 741
106 Vaqfiya [Alisher Navoiy] 3071
107 Вақфия [Alisher Navoiy] 661
108 Xamsat ul-Mutahayyirin [Alisher Navoiy] 1917
109 Xамсат ул-Мутаҳаййирин [Alisher Navoiy] 747
110 Gʻaroyib us-Sigʻar (I- qism) [Alisher Navoiy] 6022
111 Gʻaroyib us-Sigʻar (II- qism) [Alisher Navoiy] 1930
112 Gʻaroyib us-Sigʻar (III- qism) [Alisher Navoiy] 2814
113 Ғаройиб ус-Сиғар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1276
114 Ғаройиб ус-Сиғар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 650
115 Ғаройиб ус-Сиғар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1014
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика