Фавоид ул-Кибар (II- қисм) [Alisher Navoiy]

Фавоид ул-Кибар (II- қисм) [Alisher Navoiy]
Фавоид ул-Кибар (II- қисм) [Alisher Navoiy]
Айн Ҳарфининг Айёрларининг Аломати «Фавойид»дин
288

Менга бу нукта харобот аро бўлди масмуъ
Ки, фано жоми риё аҳлиға бўлмиш мамнуъ.
Қайси риндеки риё зотида йўқтур биттаъб,
Кўрунур жоми фано тортса беҳад матбуъ.
Кимки зотида эрур шоибаи ужбу риё,
Қилғали қобил эмас фақр тариқиға шуруъ.
Дайр пири қулименким, қилибон май шойиъ,
Бергай ул ужбу риё жониби ўртарга шуюъ.
Токи бир жом била муғбачаи бодафуруш,
Хираду ақлни мажнун ясағай бал масруъ.
Манга ул жомни гар тутса, фидосидур анинг
Илму дину хираду зуҳд ила тақво мажмуъ.
Дайр пири била то муғбача бўлмай, қилма,
Эй Навоий, йигиту қариға ҳолингни ружуъ.
289

Қилғали бегоналарга ошно жонона табъ,
Ошноларға бўлубтур, войким, бегона табъ.
Ўртанурмен токим ул эл тийра шомим ёрутур,
Бўлғали ул шамъваш, мен бўлмишам парвона табъ
Холи сари айласа парвоз кўнглум, тонг эмас,
Ким таажжуб айлагай гар қушқа истар дона табъ,
Ёр чун кулбамга кирмас, хонумон тарк айладим,
Йўқса бўлмоқ истамасму ёр ила ҳамхона табъ.
Мен жаҳон афсонаси, ул шўх майл этмас, нетай,
Гарчи шўх атфолиға доим тилар афсона табъ.
Ёр то азм этти, таъбимға бузуғлуғ қўйди юз,
Бўлмишам ул ҳусн ганжи ҳажридин вайрона табъ
Давлати боқий тилар кўнглунг, фано касб айлаким,
Даҳри фоний сари майл айламас фарзона табъ.
То мени дайр ичра расво айлади ул муғбача,
Боғладим зуннору истар соғару паймона табъ.
Эй Навоий, ул вафосиздин қутулсанг, тутма унс,
Ҳар нечаким бевафолар майли қилса ёна табъ.
290

Масти бебоким қачон ҳолимға бўлғай мутталеъ
Ким, қулоғиға десам сиррини, бўлмас мустамеъ.
Жамъ этар чоғда кўнгул, зулфунг паришондур басе,
Лек солурда паришонлиғ, бўлур кўп мужтамеъ.
Қаҳр қилса ўлтуруб, бу турфаким, лутф этса ҳам,
Қатл ишида бўлмиш ул қотил бағоят мухтареъ.
Туфроғимни ел совурмай кўйидин соф ўлмади,
Бўлди бори, бор эса мендин ғубори муртафеъ.
Ишқ ойинида бидъатлар туз эттинг зулм аро,
Қайси бир мазҳабдасен, кофурдек ўлғай мубтадеъ.
Ишқ ўтин тарк этмасам носиҳ сўзи бирла, не тонг,
Панд ила парвона куймактин бўлурму мумтанеъ.
Дўстлар, ёзғурманг ар дафъ айлай олмон ишқ ўтин,
Чора бирла ким қазо бўлғанни қилмиш мундафеъ.
Ким фано даштиға кирди, ўзни ҳамроҳ этмасун,
Қатъ чун бўлмас бу йўл, ўзлуктин ўлмай мунқатеъ.
Кўргач ул ойни Навоий тортти бехуд фиғон,
Ким бўлур беҳуд, фиғон қилмоқтин ўлмас мутталеъ.
Дилбар юзин кўрарга бўлди ниқоб монеъ,
Ул навъким, қуёшқа бўлғай саҳоб монеъ.
Терга узоринг андоқ ғарқ ўлдиким, кўрунмас
Ким кўрди ул кўрарга бўлғай гулоб монеъ.
Кулгилки, зоҳир ўлсун ғунчангда жолаларким,
Дур риштасиға бўлмиш ёқути ноб монеъ.
Кўзда ёшунмиш ул ой, ашким бошимдин ўтмиш,
Дарёда ким кўрубтур дурға ҳубоб монеъ.
Ул ғамза қон қилурға, ул кўз вафо қулурға,
Бедоду зулм боис, нозу итоб монеъ.
Тан туфроғин совурмай, етмас сафо кўнгулга,
Бўлған кеби сафодин суға туроб монеъ.
Ёр истасанг, Навоий, сабр истагилки, доим
Келди висол ишига жаҳду шитоб монеъ.
292

Чун шабистон ичра қилди оразин жонона шамъ,
Машъали меҳр ўлсаким, кўзга кўрунмас ёна шамъ.
Банд аёғида нединдур бошида савдо ўти,
Эй парий, ишқингда гар худ бўлмамиш девона шамъ?
Йиғлару ўртар ўзин то субҳ гўё ҳар кеча,
Ҳажр аро бўлди мени маҳзун била ҳамхона шамъ.
Дема куймак савтиким, уйқу йўқиға раҳм этиб,
Дер забона шаклидин тил тортибон афсона шамъ.
Эккали парвоналар кўнглида гўё тухми меҳр,
Ашкдин атрофида ҳам су сочар, ҳам дона шамъ.
Ё муҳаббат ўтидин парвонани куйдургали,
Ёрутур ораз ўтин ҳар лаҳза маҳбубона шамъ.
Қўймади парвонани фонус аро мен зордин,
Ул маҳи хиргаҳнишин бўлған кеби бегона шамъ.
Балки ошиқ дўстлардин дурурким ўртанур,
Токи шавқи ўти ичра ўртанур парвона шамъ.
Эй Навоий, бот ўчур оҳинг елидин шамъни,
Топти чун ул юз фуруғидин бизинг вайрона шамъ.
293

Кўзум ёшарди, аён бўлғач ул жамоли бадеъ,
Булўтқа су тўлар ул дамки, бўлди фасли рабеъ.
Тасаввур этса қошинг тоқини кўнгул титрар,
Қазо муҳандиси баским чекибтур ани рафеъ.
Недин аёғинга тушкай бошингға эврулубон,
Қуёш гар ўлмаса ҳусн ичра қуллуғунгға мутеъ.
Қошинг хаёли ториқмай кўнгулда эврулсун,
Эрур чу қибланамо пўясиға ҳуққа васеъ.
Не навъ барқни дейким, буроқи янглиғ эрур
Ким, ул батийдуру музлим, бу бир муниру сареъ.
Навоий, уйла тирилким, уятдин ўлмагасен,
Агар Расул алайҳис-салом бўлса шафеъ.
Қилурни айла риоят демакда асра адаб
Ки, дўст феълингу қавлингғадур басиру самеъ.
294

Қизил кўнглак енгин оразға ёпсанг, важҳи йўқ воқеъ:
Қуёш оллида кўрмайдур киши гулгун булут монеъ.
Юзидек мумкин эрмас ой, мусаввир, чекма заҳматким,
Қуёш жирмин қўшуб ҳал айласанг, ранг ўлғуси зойеъ.
Лаби ҳам ўртади жоним, ҳам очиқ сўз деди, яъни
Чучуклукдин иситқанға ачиғ шарбат эрур нофеъ.
Юзин очса, неча қилсам назар, оғзини кўрмасмен,
Назарға гарчи келмас зарра, хуршид ўлмайин толеъ.
Жамол очқан сойи мажнунлуғум ошса, ажаб эрмас:
Парийнинг жилваси савдоға ҳаргиз бўлмади дофеъ,
Лабинг жонимға қилса майл, дардинг хаста кўнглумга,
Тонг эрмастур, нединким, айлар ашё аслиға рожеъ.
Кўзунг фикри била тан хилватида нотавон кўнглум,
Риёзат айнидиндур кунда бир бодом ила қонеъ.
Фано йўлиға ўзлуктин шуруъ этганга тор ўлди,
Гар ўлса ҳодии тавфиқ очиқдур беҳад ул шореъ.
Навоий дайр аро гар бутпарасту маст эса, тонг нўқ,
Не қилса пири дайр, ул ҳам қилур, чунким эрур тобеъ.
Ғайн Ҳарфининг Ғазолаларининг Ғавғоси «Фавойид»дин
295

Онча маҳзун кўнглум ўлмиш ишқдин озорлиғ
Ким, қилурмен йиғлабон, ҳар кимни кўрсам, зорлиғ.
Дўстлар, кўп зорлиғ қилсам ажаб эрмаски, бор
Зор кўнглум дўст жавридин, басе, озорлиғ.
Боис эрмиш йнғламоқларға бўлуб кўнгли заиф
Ошиқеким, фурқат ичра чекса кўп беморлиғ.
Кимсага гар ғам етар, ғамхори бўлса, ғам эмас,
Ул эрур ғамким, етиб ғам, топмағай ғамхорлиғ.
Тиғдин афгор эмас, марҳамни ташлангким, илож
Васлдур, топқан кўнгулга ҳажрдин афгорлиғ.
Бўлма гулзорингға кўп машъуф, эй деҳқонки, йўқ
Тонгла рангидин бу гулларнинг чаман осорлиғ.
Чун Навоий ёридур Ширину Лайлидек, не тонг
Айласа фарҳодвашлиғ, йўқса мажнунворлиғ.
296

Оташин лаълинг ўти айлади кўнглумни нсиғ,
Бўлди бағрим доғи кўнглум исиғи бирла қизиғ.
Ярақон от қўядурлар манга ҳикмат аҳли
Ким, ҳарорат юзу кўзумни доғи қилди сариғ.
Мен анга ошиқу кўз ҳам юзига ошиқдур,
Ишқ аҳлининг эрур ранги сариғ, ашки ариғ.
Мен агар йиғлар эсам талх чучук лаълинг учун,
Кўзларим доғи тўкар ашкни аччиғ-аччиғ.
Ани чун кўрдум, анинг кўйида қолдим мунг ила,
Дўстлар, сиз ўтунг, иш тушти манга осру қотиғ.
Ҳусни давриға вафо йўқ, бу қуёш бот уёқур,
Хўблардин хуш эрур яхшилиғу яхши қилиғ.
Қон тўкар кўнгли Навоийнингу ашк икки кўзи,
Улгуси ишқ ғамин гар емаса иссиғ-илиғ.
297

Етмай икки лабинг майидин кўнглума осиғ,
Шўроба оқти икки кўзумдин очиғ-очиғ.
Гоҳи юзумга бир гули раъно ғамида боқ,
Қонларки томди — бир юзи гулгун, бири сариғ.
То оқти сайли ашк, юди дўст ғайридин
Кўзни, бу важҳ ила кўзум ўлмиштурур ориғ.
Фарёдким, тушар манга чун дард ила фироқ,
Ишқ аҳли ичра қатл учун солсалар солиғ.
Дарёи шавқидин мени манъ этма, эй хирад
Ким, ўлгум уйлаким тушар айру судин балиғ.
Кўп қовма, шайх, муғбачалар кўйидин мени
Ким, кўнглум осру юмшоқу бу иш эрур қотиғ.
Дерлар фано йўли сафарида осиғ, басе,
Ўзлук била Навоий агар кирса, не осиғ.
298

Юзунг ҳажрида ким чекти фиғону зор мен янглиғ,
Ким очти юзда гулгун ашкидин гулзор мен янглиғ!
Агар ушшоқини бир тиғ ила ҳусн аҳли қатъ этти,
Киши ҳижронда қолса, ўлмади душвор мен янглиғ.
Фироқ аҳли агарчи ўлмак истар, эй ажал, келким,
Эмас сендин киши бу ишта миннатдор мен янглиғ.
Кўзунг қатл айлаб, эл қонини кўп ичти жавр ила, лекин
Асире топмади ул қотили хунхор мен янглиғ.
Мажонин бўлдилар атфол тошидин кўп озурда,
Вале боштин-аёқ бир бўлмади афгор мен янглиғ.
Биравни, эйки, севмак орзу қилдинг ҳавосинда,
Илигдин ихтиёринг бермагил зинҳор мен янглиғ.
Киши бадхўлар ишқидин этмак эҳтироз авло,
Йўқ эрса кўргуси ҳар лаҳза юз озор мен янглиғ.
Тилар бўлсанг замона қайғуси дафъиға бехудлуғ,
Керак бўлса мақоминг кулбаи хаммор мен янглиғ.
Агар булбул гулистон ичра кўрди хордин озор,
Ва лекин кўрмади, эй лоларух, озор мен янглиғ*.
Навоий, гар хирад мулкида савдодин батанг ўлсанг,
Қадам урғил фано даштида мажнунвор мен янглиғ,
299

Агар келмаса, интизорим қўяр доғ,
Валек изтироб ўртар, ул ой келур чоғ.
Манга боғу гулзор анинг оразидур,
Гар ул бўлмаса, байтул-аҳзон эрур боғ.
Дема шавқ ўтиға таскин берур май,
Ёнар, шуълам ўтиға кўп қуймағил ёғ.
Мен ар масту беморлиғ бирла ўлдум,
Ҳамиша жаҳон ичра сен бўлғасен соғ.
Дедингким, ололмасун дилраболар
Ки, кўнглумга қўйдунг оғир ҳажрдин тоғ.
Баҳори жамолингда ноламни хуш тут
Ки, тенгдур, баҳор ўтса, булбул била зоғ.
Навоий фироқингда ул навъ итти
Ки, гарди топилмас, ғаминг солса туфроғ.
300

Заҳри ҳижронинг чу айшим комини қилди очиғ,
Нўши васлинг элга еткандип манга йўқтур осиғ.
Тош ёғдурғандин атфол ўлмадим, ўлтурди ҳажр
Ким, суубатда булар андоқ эмас эрди қотиғ.
Ашк аро ўлдум, йиғиштур эмди зулфунг шастини
Ким, су узра келгуси дарё аро ўлган болиғ.
Қатра-қатра қон ёшимдин чеҳрам ўлмиш уйлаким,
Тим-тим этгайлар қизил коғазниким, бўлғай сориғ.
Юзда ҳажрингдинки тирноғ ўрни хатлар бўлди қон,
Ҳар бирига ашкдин су очибон қилдим ориғ.
Олғали дунё арусин, эйки, соттинг нақди дин,
Умр сотиб, марг олмоқ англа, бу сотиғ-олиғ.
Истарам, лаълиға қилғаймен чучук жоним фидо,
Эй Навоий, анга дермен келмагай ногаҳ очиғ.
301

Парийни ким деса ул меҳри ховари янглиғ,
Эрур начукки, дегай девни парий янглиғ.
Бошимки, ҳажр йўлида фалакдек айланди,
Кўзум ёши эрур ул чарх ахтари янглиғ.
Фироқ шуъласида пора-пора кўнглум эрур,
Демай кабобким, ул ўтнинг ахгари янглиғ.
Кўзунг фусунгар, анинг ўти оташин лаълинг,
Лабингда хол анинг ўт узра анбари янглиғ.
Жунун эли шаҳимен, тоғ авжи тахтимдек,
Қуш ошиёнлари бошимнинг афсари янглиғ.
Ғанимат англа вафо булбулунгға, эй гулким,
Хазон ели етишур ҳажр сарсари янглиғ.
Навоий, ўзга шаҳу ўзга кишвар этма ҳавас
Ки, топмагунг шаҳи Ғозий била Ҳири янглиғ.
302

Муддаи, чун даминг эрмастур иссиғ,
Қилма совуғлуғу ҳамгомани йиғ.
Ўхшар ахлоқинга ҳуснунгки, эрур,
Яхшилиқ лозимаси яхши қилиғ.
Тутти гар даштни Лайли, не ажаб,
Кишвари ҳуснунг аро тутти қириғ.
Захмлар узра магар қўйғали доғ,
Ханжаринг кўнглум аро бўлди қизиғ.
Ҳуснунга ўхшади жонбахш сўзунг,
Кимки бор ўзи силиғ, сўзи силиғ.
Пардадарлиғ чу эрур зоҳид иши,
Хирқа узра не осиғ мунча сириғ.
Кўйидин қовса, Навоий, сени ёр,
Оҳу ашкинг била чиғ иссиғ-илиғ.
Фе Ҳарфининг Фитналарининг Фусуни «Фавойид»дин
303

Улки қилғай ўзи кашшоф рамузин макшуф,
Кашфи йўқ айламайин ўзлуки ҳарфин маҳзуф.
Баҳра еткурмади зуҳд аҳлиға файз иксири,
Нақди умрин чу риё касбида қилди масруф.
Хирқаи фақр керак сирри ниҳон касбиғаким,
Пардаи роз анинг зайлиға келди маътуф.
Айлагил нақди ҳаётингни фано аҳлиға вақф,
Луқмаи вақф емакни вале этгил мавқуф.
Дунё асбоби нажосат кебидур мазбалада,
Покравлар начук ўзни анга қилғай машъуф.
Ҳар не ҳақ амрини дер муршиди комил, ани қил,
Гар сифотуллоҳ аро ўзни тиларсен мавсуф.
Соқиё, ҳажр хуморидин ўлармен — раҳм эт,
Чархни зарф қилу улки билурсен мазруф.
Топса ул зарф ила мазруфни хуш сипқарғай,
Улки орифлиғ ила даҳрда бўлғай маъруф.
Эй Навоий, бору ушшоқ аёғи туфроғи бўл,
Ишқ сиррин, тиласангким, санга бўлғай макшуф.
304

Қилмадим ул сарви гулрух манзили бўстонни тавф,
Дўзах аҳли айлай олмас равзаи ризвонни тавф.
Кўнглум ичра юз бало маҳбус топқунг, айласанг
Тавф ани андоқки, шаҳлар айлагай зиндонни тавф.
Очилур кўнглум, қилур сайр эл бузулған кўнглини,
Чуғз қилғандек тараб касбиға ҳар вайронни тавф.
Дурри ашк оқизғали ҳажринг кўзум атрофида,
Тожиредектурки, қилғай соҳили Уммонни тавф.
Ул парийваш манзилидаким, йиқилдим, қасд эмас,
Солди бу ҳолатқа мен мажнуни саргардонни тавф.
Поя олий истасанг, тажрид эт аввал ихтиёр,
Исо андин айлар ушбу нилгун айвонни тавф.
Бир Навоийнинг бузуғ кўнглига эврул, раҳм этиб,
Нетти гоҳи Юсуф этса кулбаи эҳзонни тавф.
305

Гарчи тоғдин оғир этти дарду озоримни заъф,
Лек хасдин ҳам енгил қилди тани зоримни заъф.
Билмагил, ҳолимни гар аҳбоб сўрмаслар, ажаб,
Ким қилибтур танимасдек жисми беморимни заъф.
Ҳажр шоми не ажаб тўлғанмоқу бошимда ўт,
Шамънинг чун торидек қилди намудоримни заъф.
Риштаи лаълинг, дегай, топмиш учуғ бирла гириҳ,
Кўрган элким, қонға солмиш жони афгоримни заъф.
Сабр мумкин йўқ жунун ошуби доғи заъфдин,
Ваҳки, нобуд айлади охир йўқу боримни заъф.
Хатти мавҳум ўлди тан анда, кўнгул имкони йўқ,
Қўймади асрарға ер ишқ ичра асроримни заъф.
Ул қуёш ишқи қавийроқдур, Навоий, нечаким,
Заррача ҳам қўймади ҳижронда миқдоримни заъф.
306

Бировга мусаллам тариқи тасаввуф
Ки, зотида мавжуд эмастур тахаллуф.
Тасаввуф ризо аҳлидин яхши ахлоқ,
Эрур истилоҳоти зебу такаллуф.
Тасаввуф эмас зуҳду тақвою тоат
Ки, анда риё йўл топар бетаваққуф.
Эрур маҳз тақвою лекин риёсиз
Убудият сарфу айни талаттуф.
Не эл қавлу феълиға андин таадди,
Не ҳақ амру наҳйиға андин тасарруф.
Ўзин уйла беихтиёр англабонким,
Не қолиб тараддуд анга, не таассуф.
Қилиб ҳақ вужудида маҳв ўз вужудин,
Навоий, муни бил тариқи тасаввуф.
307

Чок кўнглумни олиб дардини қилдинг тазъиф,
Мени бедилға ани бермас эсанг, қил тансиф.
Куфри зулфини қўюб, ким деса, исломға кир,
Бордур ислом элини куфрға қилмоқ таклиф.
Юзунг оллида қуёш васфини қилмоғлиғ эрур
Шамъ нурини қуёш оллиға қилмоқ таърпф.
Ҳусн синфида, юзунг васфида мингдин бир эмас,
Ошиқинг юз минг эса, ҳар бирига минг тасниф.
Дарду ранжинг била борини қилибмен мамлу,
Ўқларинг захмики кўнглум аро солмиш тажвиф.
Ҳажр ўти бирла манга ишқ берибтур варзиш,
Воизо, дўзах ўтидин яна қилма тахвиф.
Яна масжидда Навоийни тиларсен, эй шайх
Тиласанг ани, кетур майкада сари ташриф.
308

Жоним ичра заъфдур юзлангали жононға заъф,
Бўлмасун жононима заъф, ўлса ўлсун жонға заъф.
Оразида тобу йўқ оғзида кулгу гўйиё,
Меҳр тобидин эрур ул ғунчаи хандонга заъф.
Айланурда бошиға заъф айлади гўё асар,
Қилди анинг заъфидин бу зори саргардонға заъф.
Ҳайратим заъфиға мундоқ айламиш бехуд мени,
Заъфиға ҳайрон қолиб, бўлмиш мени ҳайронға заъф.
Бистари гулранг уза ул навъ узалмиш заъфдин
Ким, узори узра бўлса наргиси фаттонға заъф.
Соқиё, бир журъа бирла қувзатимға боис ўл
Ким, басе, ғолибдурур бу хастаи ҳижронға заъф.
Эй Навоий, ёр заъфи бузди кўнглум, уйлаким,
Мамлакат бўлғай хароб, ўлған замон султонға заъф.
Қоф Ҳарфининг Қиёматларининг Қирони «Фавойид»дин
309

Бу нукта сўрди фано дайри ичра пири тариқ
Ки, бетариққа етмас ҳидояти тавфиқ.
Тариқи жоддаи шаръ эрур бу дайр ичра
Ки, анда кимки сулук этти — бўлди аҳли тариқ.
Яна ҳидояти тавфиқ улки, бергай ҳақ,
Кўнгулга дағдағаи азми кишвари таҳқиқ.
Йўл осру бўртоқ эрур, тун қоронғу, дашт узун,
Кўп осру қатъи тариқ аҳлию йўқ анда рафиқ.
Кишига бўлмаса ҳоди, падид эмас мақсад,
Ҳидоят ўлмай анинг қатъин этмагил тасдиқ.
Бу дашт қатън ажаб саъб эрур, тут, эй соқий,
Тўла қадаҳкн, ғамим баҳри янглиғ ўлса амиқ.
Ким уйла баҳр ичига шавқ заврақин сурсам,
Ҳам ўзлукум, ҳам ўзум бўлғай анда барча ғариқ.
Эрур бу баҳри харобот ишқ жоми майи,
Тутарға муғбачалар бўлса дилпазиру шафиқ.
Навоиё, сени ул баҳрнинг ғариқи деган
Магарки маст кўруб, буйла айлади таҳқиқ.
310

Эй, жамолинг шамъиға жон бирла кўнглум муҳтариқ,
Гаҳ мухолиф айланиб бошинға, гоҳи муттафиқ.
Икки парвонаки, бир шамъ устига айлансалар,
Гаҳ мувофиқ, гаҳ мухолиф, шак йўқ ўлмоқ муҳтариқ.
Гар закоти ҳусн улашмак истасанг, эй кўркабой,
Бил яқинким, ушбу мунглуғдек топилмас мустаҳиқ.
Дафъа-дафъа дуди оҳим ҳадсиз учқун бирла кўр,
Ғам тунидек бир-бир узра чарху анжум мунтабиқ.
Чунки сенсен руҳи поку мен начукким тийра хок,
Суҳбатимдин топса табъинг тийралик, сенсен муҳиқ.
Ҳар неким келса қазодин, шокир ўлмоқ шарт эрур,
Суди йўқ жуз ғусса, кимса ҳар неча бўлса мудиқ.
Чун Навоий риққат айлаб, назм этар шарҳи фироқ,
Фурқат аҳлиға тонг эрмас бўлса ашъори муриқ.
311

Чоқин ўти қила олмас ғамим тунини ёруқ,
Саҳоб еткура олмас тугонларимға момуқ.
Чу борди хастамен онсиз, ҳар ойинаки киши
Ки, жондин ўлса йироқроқ, бўлур ўлумга ёвуқ.
Юзунг наззорасидин кўзки қолди, ёптингким,
Эмас мутолаасиз расм мусҳаф ўлмоқ очуқ.
Манга сиёсати ҳажр ичра бир шарар басдур
Ки, мўр ўртагали эрмас эҳтиёж томуқ.
Хаёлидур мутазаррар кўнгулда оҳимдин
Қи, йўқ таҳаммули хоҳ иссиғ ўлса, хоҳ совуқ.
Басе ёруғлуғ умид ўлди уйла равзанадин,
Тобонки дашти фано пўясидин ўлса ёруқ.
Қул ўлди манглайида доғ кўп кўруб эҳсон,
Вафоси базмида баским Навоий этти тобуқ.
312

Эй ақл, қилмағил кўп тавсанлиғу ҳарунлуқ
Ким, ишқ бизга солди ожизлиғу забунлуқ.
Мен йўқки, чархи аъзам то бир қуёш меҳрин,
Ишқ ичра қилғали фош, ўлди анга нигунлуқ.
Ким ҳажр зулматида итса не тонгки қилғай,
Айнул ҳаёт васлин ҳам Хизр раҳнамунлуқ.
То ишқ шиддатида тавшалмас одамизод,
Ноодамийлиқ андин кетмас йироқу дунлуқ.
Гар ишқ захмиға васл марҳам десангки қўйсун,
Хижронда осру қилма бесабру бесукунлуқ.
Ҳар нечаким юз ўлса ҳижронда заъфарони,
Ғам йўқ берур чу қон ёш ул юзга лолагунлуқ.
Бир жом ул парийваш то тутти, кимки кўрди
Айтур мени: эрур бу ё маст, ё жунунлуқ.
Бу ишқи пок бирла хирқамни ҳуру ризвон
Йиртишлар, қилурға ҳуллаларин юрунлуқ.
Васл истадинг, Навоий, офат бошингға ёғди,
Бошингда қайда тушти бу толе озмунлуқ.
313

Не ҳаддим орзу қилмоқ ул ой базмида маҳрамлиқ,
Муяссар бўлса хуштур, итлари хайлиға ҳамдамлиқ.
Мени девона қилған важҳдин ани парий дермен,
Яна бир важҳ буким, таврида кам кўрдум одамлиқ.
Инон, туз қоматинг ҳаққию оҳимдин ҳазар қилғил
Ки, гулшан ичра нозук нахлға елдин бўлур хамлиқ.
Қотиқ ҳолимга чарх айлаб тапонча бирла кўк юзни,
Нужум ашкидин этти нилуфар баргини шабнамлиқ.
Манга бўл ёрким, ишқ аҳли бирла ҳусн эли ичра,
Муқаррарлиғ манга етти, санга тегди мусалламлиқ.
Не ҳусну нутқ эрур, ё рабки, зоҳир айласанг андин
Қуёшқа тийралиғ бўлгай, аён Исоға абкамлиқ.
Замон аҳлини қотиқму дейин ё сустким, йўқтур
Жафо ичра аларда сустлиғ, аҳд ичра маҳкамлиқ.
Фано дайри гадойимен, майим эски сафол ичра,
Тамошо айлаб, эй шайхлар, кўрунг ул жом ила жамлиқ.
Навоий, дайр пири нуктасин фаҳм этмасанг, маст ўл,
Нединким осру кўп воқиъдур иш сиррида мубҳамлиқ.
314

Не ҳаддим бор итингнинг пойбўсин муддао қилмоқ,
Манга басдур муяссар бўлса ер ўпмак, дуо қилмоқ.
Аёғингдур манга ҳожатки, гом урғай менинг сари,
Санга осондурур бу ҳожатим, жоно, раво қилмоқ.
Тилу хомам жаҳонни тутти, аммо ҳуснунгу ишқим
Қалам ҳам айлай олмас нақшу тил доғи адо қилмоқ
Кўзу қошинг кўнгулнинг рўзғоринким қора қилди,
Керак шукр этмаса зоҳир, юзин доғи қора қилмоқ.
Агар мужгону қошинг ҳайрати эрмас эди гардун,
Не эрди айламак оҳим ўқу гардунни ё қилмоқ.
Қилай минг саждаи шукр, улки умрум саждада ўтти,
Топа олсам қошинг меҳробида борин қазо қилмоқ.
Хато қилғач, ибодат тарки таъна урма, зоҳидким,
Убудият ишинннг лозими келди хато қилмоқ.
Риёдин айлади ужбумни афзун хонақаҳ шайхи,
Хароботи фано пириға авло илтижо қилмоқ.
Навоий ишқи ул ой ҳусни бирла тавъомондурлар,
Аларни бўлмас, эй панд аҳли, бир-бирдин жудо қилмоқ.
315

Бир қатла бўлса эрди ул гул узор ошиқ,
Бўлғайму эрди мунча оллида хор ошиқ.
Ишқ ичра куйса эрди бир тун, қилур эди раҳм,
Ғам шоми оҳ ўтидин чекса шарор ошиқ.
Хоре аёғин афгор этмай не фикри бўлғай,
Гар қилса хора бирла кўнглин фигор ошиқ.
Жонни фидо қилсам таън этмангизки, бордур
Ёр оллида ўларга беихтиёр ошиқ.
Шамъи жамолин очқоч, ўртанмаким не тонгким,
Куймак аро керактур парвонавор ошиқ.
Ишқ ичра эътиборинг гар йўқ, бу муътабардур,
Бўлса керак фанодин беэътибор ошиқ.
Ошиқ эсанг, Навоий, кўп заъфдин ториқма,
Не бўлғусидур ўлмай зору назор ошиқ.
316

Ашкдин жисмим биносин қўймади обод ишқ,
Оҳдин берди вужудим туфроғин барбод ишқ.
Ҳажр аро ғурбат яна беморлиғ бирла жунун,
Қилди жоним қисмати бу навъ юз бедод ишқ.
Шуъласидин тушти ўт оламда ул юз ҳажрида,
Ҳар қачон кўнглумни қилди ўртамак бунёд ишқ.
Ҳажру дарду сабрсизлиғ келдилар қотил бари,
Лек бу фан ичра бордур барчаға устод ишқ.
Юз фасонам бор ани кўрган замон арз этгали,
Жилва қилғач, войким, бермас бирин ҳам ёд ишқ.
Қатлини ишқ аҳли топмас жон бериб, то айлади
Ғамза тиғи бирла маҳвашлар кўзин жаллод ишқ.
Сендин ўрганган кеби Лайлию Ширин зулму кин,
Мендин ўрганмак керак Мажнун билан Фарҳод ишқ.
Васл таҳсили учун, эй шайх, тақво қилма амр
Ким, фано ойинин айлабтур манга иршод ишқ.
Эй Навоий, офият кўйида сен бўл шоду хуш,
Ким мени дарду балоға айламиш муътод ишқ.
317

То мени меҳнат тунига мубтало қилди фироқ,
Рўзгоримни саводидин қоро қилди фироқ.
Қон ёшим оқмоғлиғ эрди, дард ила ғам ҳожати,
Ҳожатин ўз қавму хайлининг раво қилди фироқ.
Оқибат то найлагай нозук кўнгулга дардни,
Кўп суубат бирла ҳоло ибтидо қилди фироқ.
Жону кўнглум ҳар бири йиғларлар ўз аҳволиға,
Гўйиё кўксум уйин мотамсаро қилди фироқ.
Васлига шукр этмаган бўлсам, маҳалли таън эмас.
Чун юз ончаким керак эрди сазо, қилди фироқ.
Давр кўрким, улки ичти бир қадаҳ нўши висол,
Сўнги қатла заҳр ила жомин тўло қилди фироқ.
Ҳар дам онсиз юз ўлум эрди Навоий жониға,
Бир ўлум бирла бу дардиға даво қилди фироқ.
318

Эй, каломи жон физойинг нақди жондин яхшироқ,
Лаъли жонбахшинг ҳаёти жовидондин яхшироқ.
Гарчи ҳажрингдин ёмон ҳолатда мен, лекин манга
Кимки андин яхшироқ йўқ, сенсен андин яхшироқ.
Халқ тарки ишқинг айларга биравни қатл учун,
Гар тиларсен, топмағунг мен нотавондин яхшироқ.
Ишқ саҳросида ёд этма ватандин, эй хирад
Ким, бу навъ оворалиғ юз хонумондин яхшироқ.
Истасанг, эй ишқ, Мажнун ўрниға саргаштае,
Билки, топқунг йўқ бу расвои жаҳондин яхшироқ.
Дайр аро яхши-ёмон оллида бош қўйсам, не тонг,
Кимки йўқ андин ёмонроқ, мен ёмондин яхшироқ.
Эй Навоий, хурдаи назмингға ислоҳ истасанг,
Кимса қилмас ани шоҳи хурдадондин яхшироқ.
319

Ул парийваш муддаиға меҳрибондур, бизга йўқ,
Филмасал оллида анинг итга сондур, бизга йўқ.
Кўйида итларга маскандур валек қавлар мени,
Ваҳки, ҳамдамларга анда хонумондур, бизга йўқ.
Элни ҳар дам ўлтурур, бизни бу ғам ўлтурдиким,
Лутфи анинг ўзгаларга ҳар замондур, бизга йўқ.
Тонг эмас гар оҳ хоки танни барбод айласа,
Гардға чун остонида макондур, бизга йўқ.
Итлари меҳмон бўлурға йўқ ҳадим, не навъ дей
Ким, ул ой маҳсусларға меҳрибондур, бизга йўқ.
Ҳай дегунча чун ўтар ҳам айшу ҳам ғам, бас недур,
Гар фалакдин элга айши бегарондур, бизга йўқ.
Қисмат ар дилхоҳ ила эрмас, Навоий, шукрким,
Элга бу иш мужиби оҳу фиғондур, бизга йўқ.
320

Биров жисмиға отса ул сиймтан ўқ,
Менинг жонима санчилур юз туман ўқ.
Будур турфаким, буйла ҳолимни англаб,
Манга отмас ул шўхи новакфикан ўқ.
Бошоқдин ёғар оби ҳайвон улусқа,
Чу ёғдурса ул қотили сафшикан ўқ.
Кўп ўқ отмаким, гул юзунг фурқатида
Эрур хаста кўнглумга ҳар бир тикан ўқ.
Қошингдин тушуб мен йироқ, ёдин ўқдек,
Манга заъфдин бўлди гўё бадан ўқ.
Қадаҳ қалқонин истаким, чарх ўқидин,
Басе ёғдурур чархи бедодфан ўқ.
Навоию гулшанки бир гулдин айру,
Манга басдурур кунжи байтул-ҳазан-ўқ.
321

Сенингдек парий хайли одамда йўқ,
Демай хайли одамки, оламда йўқ.
Паришон чу зулфунг хамин қилди ел,
Паришон кўнгул йўқки, ҳар хамда йўқ.
Бу лаззатки, захмингда топти кўнгул,
Яқин билдиким, ҳеч марҳамда йўқ.
Даминг хижлатидин начук қочмасун,
Бу дам чунки Исои Марьямда йўқ.
Кўзунг қатлидин даҳр эли қолмади,
Агар қолди, бу йўқки, мотамда йўқ.
Ғамингднн манга анча айшу тараб
Ки, юз хотири шоду хуррамда йўқ.
Муғанний, Навоий фиғонин эшит
Ки, созинг аро зер ила бамда йўқ.
Коф Ҳарфининг Кофирларининг Камоли «Фавойид»дин
322

Вафо тариқида улким тиларки, қилса сулук,
Керакки, тутса вафо аҳли шевасин маслук.
Бу шева мумкин эмас, негаким, вафо йўқтур
Улусқа яхши-ёмон билу гар гадою мулук.
Замона аҳли вафо таркин айламиш демангиз
Ки, бу замонда йўқ амри вафо кеби матрук.
Фироқ шомики, кийди қора, ёйиб сочин,
Жаҳонда тутти ҳамоно вафо азосиға сук.
Фалак вафоға азо тутқан ўлса аҳли вафо,
Тирик нетиб юругайлар жамоати мафлук.
Кетур қадаҳки, вафо лофини малак урса,
Менинг қошимда шак эрмаским ул эрур машкук.
Навоий англаки, боби вафо ёзилмайдур,
Агар Фусусдурур, гар Нусусу йўқса Фикук.
323

Васли иқболин манга текмас таманно айламак,
Басдурур умрумда бир ҳуснин тамошо айламак.
Хат лабингдин жон физо, ул хат лабингдин руҳ бахш,
Истамон афсонаи Хизру Масиҳо айламак,
Берма ул қоматқа ҳар ён жилва, элнинг жони бор,
Ваҳ, недур ҳам дам қиёмат ошкоро айламак.
Бўлмағон бўлса аён қасриға пинҳон борганим,
Не эди кўйида итлар кеча ғавғо айламак.
Бир парий ишқи мени бу навъ шайдо қилмаса,
Бўлмас ўзни ошиқу девона амдо айламак.
Жон бериб зулмин чу топмон жон топарға васлини,
Бас таманнони маҳолидур таманно айламак.
Зуҳддин бадҳол эдим, хушвақт ўлинг, эй ишқ дами,
Сизга етгай элни мундоқ масту расво айламак.
Олам аҳлидин таваққуъ айламак аҳду вафо,
Заҳрдин ҳайвон суйи бўлғай тавалло айламак.
324

Кўзда ёшим эврулур саргашта Мажнун ёшидек,
Айланур бошим доғи қон ичра ҳар дам бошидек.
Қўрқарамким, ташлағай ул шўх кўйидин йироқ
Ким, бошим айландурур даврон фалохун тошидек.
Бир-бири ичраки ёлар кўргузур қавси қузаҳ,
Бўлмагай пайваста ул икки муқаввас қошидек.
Кўп дилоро шаклларким, чекти Чин суратгари,
Очмади бир чеҳра ҳаргиз суратинг наққошидек.
Кўзларинг қонимни қут айларда сиҳҳат топтилар
Ким, қилибтурлар ғизо бемор парҳез ошидек.
Ринд бўлғай икки олам ўйнағай бир дав ила,
Бўлмағай лекин хароботи фано қаллошидек.
Сиймгун қушлар тонг отқунча фалакда, эй Масиҳ,
Бор экинму бири ул муғ дайрининг хаффошидек.
Қону тоза доғ ила кўнглум анингдек бўлдиким,
Ул қадаҳ тошу ичидур лола ичу тошидек.
Гар зарафшон қилса тазҳиб аҳди нўги хомасин,
Дурфишон эрмас Навоий килки гавҳарпошидек.
325

Ўз тилим чун истамас розимни ихфо айламак,
Ўзга тилдин не таажжуб бўлғай ифшо айламак.
Менки ўз сирримни пинҳон асрай олмон, турфадур
Эл анинг тутмоғини махфий таманно айламак.
Телба сиррин элга гар айтур жунундиндур валек
Ҳазл эрур ҳар дам ани эл ошкоро айламак.
Нуктаким Мажнун дегай эрмас ажаб атфолдин,
Айламак такрор ул сўзнию ғавғо айламак.
Кўнглида юз қатла пинҳон айламак сўзни не суд,
Тилни бир қатла анинг шарҳида гўё айламак.
Кўз манга бас, тилни кесмак истарамким, хўб эмас
Роз ифшо айламак, басдур тамошо айламак.
Кош ўюлса кўз доғиким бир тамошо айлабон,
Андин ўлди минг бало жонимға пайдо айламак.
Бу балолардин замоне фориғ айлар дайр аро,
Ўзни бир дам кимса масти жоми саҳбо айламак.
Мунча куймак ишқдиндур, эй Навоий, ашкдин
Су уруб таркин, керак ҳақдин тавалло айламак.
326

Ҳар дам истар телба кўнглум ишқ китмон айламак,
Барқи ломиъни қоронғу уйда пинҳон айламак.
Қайси қушким бу таманно зоҳир этса, истагай
Хас уйин оташгаҳ ўти бирла вайрон айламак.
Шамъ ўти фонус аро ёшунмоғи мумкин эмас,
Ҳулла ичра барқ ўтин пинҳон не имкон айламак.
Ишқ чун муҳликдурур хоҳи ниҳон, хоҳ ошкор,
Ўлгуча дам урмайин авлодур афғон айламак.
Меҳр акси гўйиё дарёға тушкандиндурур,
Каф сочиб аҳли жунундек шўру туғён айламак.
Нуҳ давринда магарким ошиқ эрди рўзгор,
Йўқса ашки сайлидин не эрди тўфон айламак.
Ишқи ўти гар тушмамиш дайри фаноға, бас недур,
Куп ичин қон айлаб, андин эл ичин қон айламак.
Ишқ бас душвор эрур, билгил ғанимат, берса даст.
Буйла мушкул ишни ўлмак бирла осон айламак.
Эй Навоий, бошинга келди жунундин юз бало,
Ул парийвашқа не эрди кўзни ҳайрон айламак.
327

Кўзунгнунг оллида наргис келиб қатиқ кўзлук,
Юзунг қошида гули оташин совуқ юзлук.
Ачиқ-чучукка лабингнинг мутеименким, ул
Агарчи йиғлатур аччиқ, эрур чучук сўзлук.
Кунгулга зулфи кеби эгрилик қилур ул шўх,
Не бўлди қилса эди қомати кеби тузлук.
Рақибдин ул ой афсун била фан ўрганмиш,
Парийға дев не таълим қилди кўр бузлук.
Керак либоси малоҳатда маҳваш эл дилкаш,
Гар эгни ҳуллалиғ ўлсун, вагар тани бўзлук.
Биравки, дайри фано ичра чекса бодаи ишқ,
Ўзидин улки бурун маҳв ўлур, эрур ўзлук.
Навоиё, не ажаб хонумонинг ўлса қора,
Чу ёринг ўлди қора қошлиғу қора кўзлук.
328

Ўзга ойларднн ҳаётим нашъаси бермас илик,
Мумкин эрмас ўзгалар жони била бўлмоқ тирик.
Ғунча оғзига агар тобиъдур оғзинг, йўқ ажаб,
Ҳурмат асрар, не учунким ул улуғдур, бу кичпк.
Сабзхатлар йўқ йигит сонида ул юз тобидин,
Сабзани оқ этти гўё ул қуёш бўлғач итик.
Киргали кўнглумга ул ой гар кўзумни тутти қон,
Бир эшик боғланса не ғам, очти тиғи юз эшик.
Айни заъф ичра кўзунгга шўхлуғ онин эрур,
Уйлаким беморлар ичра бўлур баъзи тетик.
Юз ёшурдунг, лек зулфунг торини ёйдн сабо,
Шуъла паст ўлғанда андоқким тутун бўлғай бийик.
Ёруғ истарсен кўнгул, муфрит риёзат қил қабул,
Қайда кўзгу равшан ўлғай, бўлмаса суҳон ирик.
Дайр аро беҳушменким, бода тутқач муғбача,
Ўзни билмак расм эмастур, кимда-ким бўлғай билик.
Чеҳра чун очтинг Навоийға, тонг эрмас изтироб
Ким, парий кўргач жунун аҳли, қилурлар телбалик.
329

То елак савсани айлабсену гулгун терлик,
Ўзидин савсану гул тер аро юптурлар илик.
Солди бошиға улуғ фитналар эл қатли учун,
Гарчи шўхона сияҳпечинг кўрунур осру кичик.
Лемуйи бўркунг эрур шуълаки, синдурдунг учин,
Куйдурур халқни ул шуъла агар бўлса бийик.
Қон қилиб риштаи жонларники қилдинг такбанд,
Боғладинг белни магар қўймағали элни тирик.
Сен бу ошубу қиёмат била айлаб жилва,
Мен нетиб айламайин телбалигу шефталик.
Гарчи Каъба эшикин топмади мингдин бир очуқ,
Кир фано дайридаким, анда ёпуқ бўлмас эшик.
Оқса наъш ичра Навоий ёрасининг қони,
Чекиб, эй ишқ, кафан торин, анинг захмини тик.
330

Лабинг хаёлидаким чок эрур манга кўнглак,
Тикар эдим ани, жон риштасидин ўлса ипак.
Итинга озроқ эса туъма пора-пора бағир,
Узуб солай яна бир луқма ўрни тутса юрак.
Хатинг ғамидин ушолған қалам кеби баданим,
Ичинда нол кеби ҳар тараф заиф сўнгак.
Бинафша япроғидинму либос этибдур гул,
Йўқ эрса гул кеби жисмингдадур бинафш елак.
Юзунга обила захмидин ўзга холатдур,
Нечукки боғ топар зеб, чун очилди чечак.
Либос зийнатию ишқ лофи келди йироқ
Ки, куймас ар неча парвонадек учар кўпалак.
Навоий айлай олурму ниҳон бағнр туганин
Ки, лола янглиғ очар пора-пора қонлнғ этак.
331

Ул сариғ тўнлуқ эрур турғанда таъзимимға тик,
Шуълаким хошокни куйдургали бўлғай бийик.
Кўнглума санчарға, эй гул, қилма мужгонингни тез
Ким, тиконнинг игнасин ҳожат эмас қилмоқ итик.
Қилмади ҳолимға ғамзанг бирла лаълинг илтифот,
Бор аиингдек ҳолатимким, не ўлукмен, не тирик.
Кўз саводидин қора жон сафҳасин қилдим варақ,
Бу икининг рашкидиндур гар санга ёзмоқ битик.
Хол экинму ул кўз остида, йўқ эрса нофадин
Мушк тар бўлғач, гул узра қатра томизди кийик.
Ҳажр тоши бирла меҳнат шолини қилдим қабул.
Эй кўнгул, ишқ ичра бўлмас кўрмайинн қаттиғ ирик.
Хонақаҳни боғладинг, эй шайху, қилдииг азми дайр,
Юз эшик очилди, гар боғланди эрса бир эшик.
Уйла фоний бўлки, домангиринг имкон бўлмағай
Ким, этак мавжуд агар йўқтур, нени тутқай инлик?
Эй Навоий, чун парийвашларга мумкин йўқ вафо,
Қилма мундин нари гар бор эса ақлинг телбалик.
332

Майда бўлса манга ул лаъли шакарханд газак,
Заҳр бўлсун, тилар ўлсам шаккару қанд газак.
Дайр пири керагу муғбачаи бодафуруш
Ки, ато қуйса қадаҳ оғзима, фарзанд газак.
Ики лаълингға ажаб ҳолат эрурким, йўқтур
Не анинг ўхшаши май, не мунга монанд газак.
Ранги лаъли бўлур икки лабинга етса набот,
Ташла андин бу сари бир-ики парканд газак.
Ёпишур лаълинга чун етса газак, ваҳ, не ажаб,
Сўрсам аниким, эрур жонима пайванд газак.
Даврким, бодасинингдур газаги заҳр олуд,
Оқил андин тиламас бода, хирадманд газак.
Эй Навоий, май агар заҳрдурур, ичса бўлур,
Кимсага гар бўлур ул лаъли шакарханд газак.
333

Не осиғ оҳим ўти равшан зулолинг кунидек,
Тийра дуди чун мени ўлтурди ҳижринг тунидек.
Гарчи бўлса ҳар шарар дўзах ўтидин шуълае,
Мумкин эрмас кўнглум оташгоҳининг учқунидек.
Эйки, зарҳал қилмоқ истарсен саманди наълини,
Топмоғунгдур анда суртарга юзум олтунидек.
Хўблар лутф айлаб, ул қатлимға гарчи ҳукм этар,
Ҳеч ун келмас қулоғимға ул ойнинг унидек.
Ваҳ, не бўлғай етса юзу хаттинга гирён кўзум,
Ашким ўлса ул гулу бу сабзанинг шудрунидек.
Бил вафо расмин ғанимат, эй гул, андин бурнаким,
Дай сипоҳи еткай оҳу кўз ёшим чопқунидек.
Васли кўйидин Навоий кўнгли озди, эй рафиқ,
Кўрмадук ҳаргиз ул аҳли ишқнинг озғунидек.
334

Дайр аро муғбачадин соғари мастона керак,
Нечаким тутса ани тўлдурубон, ёна керак.
Менки бир соғар ичиб, чархнн барҳам урсам,
Бу кўҳан дайри фаноча манга майхона керак.
Етти дарё суйи май бўлса бу майхона аро,
Лоақал худ бириси сиғқуча паймона керак.
Дайр пири бу хароботнипг айвонинда
Ақли кулга сабоқ ўргатгуча фарзона керак.
Даврида муғбачалар ҳар бири жон олмоқда,
Юз Масиҳоға ситам қилғунча жонона керак.
Буйла базм ичра алар ҳар бириким тутса қадаҳ,
Нақди дин бергали бир мен кеби девона керак.
Ким Навоий кеби бу дайр аро тутса ватан,
Ҳушу зуҳду хираду дин ила бегона керак.
335

Хароб қилмади онча менин майи гулранг
Ки, қилди орази гулранг бирла соқийи шанг.
Не соқий улки, анинг ишвасиға боқса, бўлур
Ҳавос лолу, хирад масху руҳи нотиқа данг.
Ҳалок неши анинг ғамзасига йўқ ҳамто,
Ҳаёт жавҳари лаъли лабиға йўқ ҳамнанг.
Қиё-қиё боқиши еткуруб бағриға қилич,
Қора-қора мужаси еткуруб кўнгулга хаданг.
Саводи аъзами куфр ила зулчи зуннорин
Ки, топилиб шикану ҳалқасида чину фаранг.
Бу навъ муғбача май тутса дайр аро кишига,
Киши эмас, гар анга қолса донишу фарҳанг.
Навоий ўлди чу бу соқий илгидин сархуш,
Не айб, дайрға масжиддин айласа оҳанг.
336

Бошиға чунки алиф кескай ул бути бебок,
Эмас маҳаллн таажжуб, гар ўлса бўркида чок.
Гаҳики маст эгарур бодпо хирад хайли,
Борур ҳавоға, қуюн еткач, уйлаким, хошок.
Неким бошимда эди, қўйдум истабон қатлин
Ки, осса шаҳсуворим узилмагай фитрок.
Қоши фироқида баҳри сиришким андоқдур,
Ки, янги ой кемасин чайқатур, уруб кўлок.
Тутуб пиёла фараҳнок қилғил, эй соқий,
Меники ҳажр хумори қилибтурур ғамнок.
Магар замон ғамидин қочмасун деб аҳли ано,
Иҳота айладн бир-бирининг устида афлок.
Тажалли айласа ул пок юз, десанг аввал,
Замиринг ойинасин ғайр нақшидин тут пок.
Навоий андуҳу фурқатда ўткариб умре,
Агар даме топибон васл доғи ўлса, не бок.
337

Тарки ишқ эттим, мени ишқ аҳли хайлидин сурунг,
Чиқмасам таъну жафо тоши бошимға ёғдурунг.
Балки бўйнум боғлабон, ушшоқ ибрат олғали,
Ишқ мулки тўрт бозорида судраб кездурунг.
Буйла расволиғ била тортинг бало майдониға,
Ҳар уқубат бирлаким, нмкони бўлгай, ўлтурунг.
Ғусса даштидин ўтун тошиб, тамуғдин ўт олиб,
Солибон мен хомнннг жисмин ул ўтқа куйдурунг.
Чунки кул бўлдум эсарда ҳажр дашти сарсари,
Овуч-овуч олибон, ул кулни кўкка совурунг.
Совурурда дўст жаврин навҳам ичра дарж этиб,
Дўстлар бедоду зулмин ҳам аёлғу келтурунг.
Буйла ҳолим кўргач, эй ишқ аҳли, ҳар дам юз бало
Етса, ишқ отини тутмоғдин кўнгулнн тиндурунг.
Дўстлар, мен ишқини тарк айлаган бадмеҳрни
Бир баҳона бирла мен куйган маҳалға еткурунг.
Гарчи мен бўлдум фано, боре уятлиғ руҳума
Баднои сайридин жаннат насими эстурунг.
Ишқ даштида наво кўптур, Навоийдек бирав
Ким, кирар анда, ани юз минг балоға топшурунг.
338

Зиҳи секрибон чарх узра раҳнавардинг,
Назар топмайин тўтиёлиққа гардинг.
Кўрунуб кавокиб риёҳини шабнам,
Чу кўк гулшаниға етиб тоза вардинг.
Учуб етти дўзах ўти, чунки уммат
Гуноҳин тиларда чиқиб оҳи сардинг.
Изингдин қуёш чеҳра ёрутмағандин,
Қилиб заъфарон кун узорини зардинг.
Раёҳин аро сарви озод янглиғ,
Кўрунуб русул хайлида зоти фардинг.
Русул сурмади ломакон узра маркаб,
Сен эрдинг бу майдондаким от чиқардинг.
Навоий, набий наътижин жамъ қилғил,
Паришон эса хотири ҳарзагардинг.
339

Бўлур гаҳикн ғамим шуъласин аён қилсанг,
Шарарни шуъла уза нуқталар гумон қилсанг.
Кўзум ёруғ тилар эрсанг, ёшурма холингни
Ки, кўр ўлур кўз, агар нуқтасин ниҳон қилсанг,
Хаданги оҳим ила, эй фалак, хато қилмай,
Қоронғу тунда не кавкабниким нишон қилсанг.
Илож қилмаки, ботроқ куярга ансаб эрур,
Таним чинин неча ҳажрингда нотавон қилсанг.
Кўз ичра ҳалқа урубтур сиришк ўлур, эй ишқ,
Кўзум қорасини ул ёшлар ичра хон қилсанг.
Чу жавринг ўртади парвонани не суд, эй шамъ,
Кесиб сочингни, азоси учун фиғои қилсанг.
Кўзунгни кўнглума андоқки мизбон қилдинг,
Юзунгни кўзума ҳам, кош, меҳмон қилсанг.
Бу боғ гуллари баргида топмас, эй булбул,
Димоғи меҳр иси, юз қатла имтиҳон қилсанг.
Навоий, айлагасен васл кишварини ватан,
Фано йўлиға кириб, тарки хонумон қилсанг.
340

Қора-қора мужа ханжарларин ититмак ишинг,
Ҳаёт нахлини кескан қиё-қиё боқишинг.
Ишинг бу эрдики, жонимни олғасен, танни
Ки, судратурмен эшиктин магар тугонди ишинг.
Зулоли Хизр лабинг ул зулол қатралари
Ки, жола бўлди узоринг баҳори ичра тишинг.
Не ғунчасен кўнгул охирки елу су ерига,
Бўлубтур оҳу бағир қони бирла парваришинг.
Кўзумга қўйдн қадам, ваҳ, ўтар хаёл айлаб,
Олай деса аёғ, эй кўз қоралари, ёшинг.
Эрур чу даҳр бузуғ гулхан, ушбу авлоким,
Бузуғда кечса ёзинг, гулхан ичра ўтса қишинг.
Навоий, истама элдин жунун иложинким,
Бу телбалик аро йўқ ул парийдин ўзга кишинг.
341

Ишва айлаб элга, оҳимдин таваҳҳум қилмадинг,
Тишлабон лаълингни, жонимға тараҳҳум қилмадинг.
Лаълинг ичра дурларинг шавқида сарғарди юзум,
Оҳким, бу заъфарон бирла табассум қилмадинг.
Орзу қилдим ҳадисинг — айладинг қатлимға ҳукм,
Ул доғи эрди ишоратким, такаллум қилмадинг.
Элга жон бермак санга душвор келса, тонг эмас,
Сенки то жон олмадинг элдин, танаъум қилмадинг.
Эй кўнгул, андинки аввал дуд эрур, андин сўнг ўт,
Ишқ аро Фарҳоду Мажнунға тақаддум қилмадинг.
Эй қазо ҳукмиға ожиз, бу сифат маҳкум ўлуб,
Фарқ атворида ҳеч иш жуз таҳаккум қилмадинг.
Тушкали ул гулдин, эй булбул, Навоийдек йироқ,
Ғайри дилкаш лаҳну жонпарвар тараннум қилмадинг.
342

Бу не ҳусну ноз эрурким, интиҳоси йўқ анинг,
Бир нафас йўқким, кўнгулда юз балоси йўқ анинг.
Холи ҳижронида тим-тим ерга томган қон ёшим,
Ҳар бири бир лоласдурким, қороси йўқ анинг.
Кўнглум андоқ тўлди қон бирлаки, чиқмас ноласи,
Бода тўлған жом янглиғким, садоси йўқ анинг.
Зоҳир этти хаста кўнглум ёраси оғзида қон,
Ким бағир хунобидин айру ғизоси йўқ анинг.
Қуллуғунг доғин қўюб, кўнглумни ғамдин сотқун ол
Ким, бу нақди қалбдин ортуқ баҳоси йўқ анинг.
Ганжи ишратдур аруси даҳр васли, оҳким,
Анбарин зулфидин ўзга аждаҳоси йўқ анинг.
Ҳажр ўқи захмин Навоий боғламиш боштин аёқ,
Йўқ эса жисмин ёпар чоғлиқ лнбоси йўқ анинг.
343

Тоза доғ атрофида жисмимда тим-тим қон кўрунг,
Дарду ғам тоғида, ваҳ-ваҳ, лолаи нуъмон кўрунг.
Нафй килғанлар қуруғ жисмим ҳалоку заъфини,
Танға кўнглумдин тиралган ҳар тараф пайкон кўрунг.
Халқ йиғлаб туфроғим бошида юз ҳасрат била,
Ўқларни ҳар ен танйм омочида хандон кўрунг.
Ғам туни юммас кўзум давринда кирпик хайлини
Саф чекиб, кўзнинг қорарган ҳолиға ҳайрон кўрунг.
Ишқин этканлар ҳавас, ийнак бу туҳматдин мени,
Боғланиб бўйнум фано бозорида, урён кўрунг.
Чарх баҳри нақдини қнлган таманно зарралар,
Меҳр ғаввосин бу игрим ичра саргардон кўрунг.
Ўқларидиндур Навоий жисми меҳнат гулбуни,
Гуллар нйнак тоза қонлиғ доғидин ҳар ён кўрунг.
344

Гар жафо қил, гар вафоким, дилистоним сен менинг,
Гар мени ўлтур вагар тиргузки, жоним сен менинг.
Хоҳи раъно қад била боргил ёнимдин жилвагар,
Хоҳи кел қошимгаким, сарви равоним сен менинг
Кўнглум ичра сенсену ишқинг не дей ҳолим сенга,
Чун бу янглиғ маҳрами рози ниҳоним сен менинг.
Жилва айлаб ҳар замон, афғону оҳим қилма айб,
Ҳам сен-ўқ чун боиси оҳу фиғоним сен менинг.
Лаълидин бир-икки сўз мазкур қил, эй хаста жон,
Бори бу бир-икки дамким, меҳмоним сен менинг.
Телбалардин гарчи рад қилдинг мени, лек англағил
Ким, парий рухсоралардин танлағоним сен менинг.
Ўлди меҳрингдин Навоий, бевафо дебсен ани,
Эртаги нозук мизожи бадгумоним сен менннг.
345

Боғ ичра чу гарм бўлди бозоринг,
Юз важҳ ила бўлди гул харидоринг.
Ё гул чу хаёл қилди йиғингни,
Ғайратдин анга ўт урди рухсоринг.
Қаддинг била сарв қилса саркашлик,
Тушкан қуйи боши, кўрса рафторинг.
Зулфунгким, эрур тугун-тугун гўё,
Эл бўлди бирин-бирин гирифторинг.
Наргис кеби сарғариб асо тутқан,
Кўптур қора кўзлар ичра беморинг.
Қил бору йўқунг фидоси, эй кўнглум,
Гарчи тенг эрур анга йўқингу боринг.
Дединг: сени ўлтурай — худ ўлтурди,
Йўқ бийми ҳалок, лутфи гуфторинг.
Эй муғбача, куфр тарки журмумға
Бўйнумға тақарга яхши зунноринг.
Гар қайтмаса Навоий ўлтурким,
Дайр эшики чор чўбидур доринг.
346

Қайси андуҳ ўтиким, куйган танимға урмадинг,
Не бало тошики, синған бошима ёғдурмадинг.
Не ёмон умр эрдиким, келдинг чу заъфим сўрғали,
Айлагунча жон нисори мақдаминг ҳам турмадинг.
Жон кеби келдинг ва лекин изтиробидин кўнгул,
Ўлтурушқунча доғи бошим уза ўлтурмадинг.
Ҳар сари мўюм забони ҳол ила ёлбордилар,
Мў-бамў англаб ўзунгни, бизга ҳам келтурмадинг.
Чунки чиқтинг — чиқти жоним, не иёдат эрди бу,
Қатлим эттинг, хаста жонимға даво еткурмадинг.
Боғ аро, эй сарв, ҳам сарсабзсен, ҳам сарфароз
Ким, нечукким, настаран бир хасқа бош индурмадинг.
Эй Навоий, қилмадинг холи кўнгулни ғуссадин,
То қадаҳни уйлаким кўнглунг тилар тўлдурмадинг.
347

Ё қошингға қатл учун зийнат фаровон айладинг
Ким, ҳам эттинг ложуварди, ҳам зарафшон айладинг.
Буйла икки ё учун соз айлабон кирпикдин ўқ,
Ғамзалар нешидин ул ўқларға пайкон айладинг.
Нақди сабрим ғунчадек оғзингда қилғандек ниҳон,
Хурдаи ишқингни кўнглум ичра пинҳон айладинг.
Оллоҳ-оллоҳ, то не фикр эттингки, лаълу ғамзадин,
Бирни жонбахшу бирини офати жон айладинг.
Гул тўкулди, сарв ҳам елдин таҳаррук қилмади,
Боғ аро то юз очиб, қадни хиромон айладинг.
Не ажаб, эй гул, ичинг қон этса гардун лахт-лахт,
Баски, булбул кўнглини ғунчанг кеби қон айладинг.
Эй Навоий, ёр агар қовдурди андин, англаким,
Кўйида ўтган кеча ҳаддин кўп афғон айладинг.
348

Хастадур жоним менинг, то борди жононим менинг,
Бўлмасун гар борса жононим менинг, жоним менинг.
Гул тўкулмиш суға, бормиш сарв ўзидин гўйиё,
Чеҳра очмиш боғ аро сарви хиромоним менинг.
Дафъа-дафъа қон аро жисмимдадур бир-бир туган,
Лолаедур гўйиё ҳар доғ ила қоним менииг.
Тилга олмиш телба кўнглумни яна хайли рақиб,
Қолмиш итлар оғзида мажнуни урёним менинг.
Мен анға ҳайрону эл минг захм урса бехабар,
Бехабар захм урғучилар доғи ҳайроним менинг.
Халқдин пинҳон мени маст айла шояд, эй рафиқ,
Сокин ўлғай шаммаи бу дарди пинҳоним менинг.
Эй Навоий, бўлмаса бир пири комил ҳиммати,
Ул йигит бедодидин йўқ махлас имконим менинг.
349

Эйки, ҳусн аҳлиға нозу шева таълим айладинг,
Ишваю ноз айлабон бир-бирга тафҳим айладинг.
Ҳар киши илгига сендин бир дирамдек доғи бор
Ҳусни мулки сочиқин гўёки тақсим айладинг.
Бизни таъхир эттинг, айларда вафо ушшоқинга
Лек жавр оғоз қилған чоғда тақдим айладинг.
Чун етиштим оллингға, қўптунг вале ўлтургали,
Эй фидо жоним сангаким, яхши таъзим айладинг.
Ҳажр заҳриға мени тахсис этпб аҳбоб аро,
Васл нўшин ул жамоат ичра таъмим айладинг.
Хонақаҳ шайхию юз минг қайд тиндинг, эй кўнгул,
Ўзни чун дайри фано пириға таслим айладинг.
Эй Навоий, йўқ ҳарам эҳромида эмди қусур,
Ким, кўнгулга ғайрнинг ёдини таҳрим айладинг
350

Ишқ сиррин ҳажр асири нотавонлардин сўрунг,
Айш ила ишрат тариқин комронлардин сўрунг.
Бизга жуз меҳру вафо ойини бўлмайдур насиб,
Бевафолиғ расмини номеҳрибонлардин сўрунг.
Бизни даврон меҳнати ҳам ожиз этмиш, ҳам қари,
Ҳусн ила қувватни раъно навжувонлардин сўрунг.
Бедил эл дилжўйлуқ ё дилшиканлик расмини
Фаҳм қилмаслар, бу ишни дилситонлардин сўрунг.
Нек ном эл ишқ аро бадномлиғлар шевасин
Яхши бнлмаслар, ани биздек ёмонлардин сўрунг.
Фардлиқ завқини сўрманг шавкату жоҳ аҳлидин,
Ул суубат лаззатин бехонумонлардин сўрунг.
Ажз туфроғида ишқ аҳлиға ўлган ҳукми бор,
Қатл ҳукми айламакни қаҳрамонлардин сўрунг.
Билмади мақсуди ганжининг нишонин аҳли расм,
Гар сўрарсиз, ани беному нишонлардин сўрунг.
Чун Навоий ишқ саҳросида итти, дўстлар,
Ани ул ёндин етишган корвонлардин сўрунг.
351

Дўстлар, гулшан аро сарви равонимни тиланг,
Топибон келтурсангиз, муздиға жонимни тиланг.
Буки бедиллиғдин ўлгумдир, иложимни тилаб,
Чунки топмайсиз, бошимға дилситоннмни тиланг.
Бўлгуча номеҳрибоним фурқатида меҳрибон,
Меҳрибонлиғ айлабон номеҳрибонимни тиланг.
Не тиларсиз телбараб иткан кўнгулни боғ аро,
Қўйида девонаи бехонумонимни тиланг.
Қатлим истар душманим ҳижронидур, гар билсангиз
Ўлганимни ҳажридин, зинҳор қонимни тиланг.
Оғзи ҳажридин агар бўлсам адам, зипҳорким,
Бенишонлиғ кишвари сари нишонимнн тиланг.
Эй харобот аҳли, етмайдур қадаҳдин нашъае,
Ул хароботий ҳарифи нуктадонимни тиланг.
Совуса Фарҳоду Мажнун қиссасидин кўнглунгуз,
Бас, менинг ишқ ичра ўтлуқ достонимни тинланг.
Чун Навоий ўлди ғамдин, эй ситамгарлар, не суд,
Жони зорим йўқса, жисми нотавонимни тиланг.
352

Қилмади васл ичра бедод узра бедодинг сенинг,
Улча қилди фурқатингда дам-бадам ёдинг сенннг.
Қайси соҳирким дедиким, Сомирий шогирдимен,
Деди ғамзангким, эрур шогирдим устодинг сенинг,
Англа Шириниким, не сен маъшуқлуқда онча сен,
Не бор эрди менча ошиқликда Фарҳодинг сенинг.
Соя эрмас, боғбонким, гулрухум қаддин кўруб,
Озибон ҳуши, йиқилмиш сарви озодинг сенинг.
Уйқуға итлар уни гар мониъ эрди, эй кўнгул,
Эмди қўймас уйқуға итларни фарёдинг сенинг.
Чун фано матлуб эрур соликка бил, эй шайхким,
Куфр эрур зуҳди риёйи ичра иршодинг сенинг.
Эй Навоий, меҳнату ғамдин қочар бўлсанг, керак
Бўлса майлиғ танг, су қурси газак зодинг сенинг.
353

Шоми ҳажрим кўрдунг, аммо зулм таркин тутмадинг,
Ваъдаи шамъи висол эттинг, вале ёрутмадинг.
Ваъдаи васлинг илиг бергай деб ашким бўлди баҳр,
Чунким ул дарё аро ғарқ ўлдум — илгим тутмадинг.
Васл нўшидин кўнгулни қилмадинг бир лаҳза хуш,
Ҳажр заҳри биймидин юз қатла то қўрқутмадинг.
Оташин гул ғунчасидек ўртадинг кўнглумни, лек
Очибон ани насими васлдин, совутмадинг.
Донаи ашкимгаким ром ўлди ҳижрон қушлари,
Эй кўнгул, бир кун фиғонингдин ани уркутмадинг.
Хаста кўнглумким, ғаму хуноба қилдинг қисмати,
Бу ғизою шарбат ул бемордин ўксутмадинг.
Водаи васлин ғанимат тут, Навоий, зинҳор
Ким, не қонларким, бу гулгун суни истаб, ютмадинг.
354

Яна ишқ ўтин хаста жонимға урдунг,
Бало барқини хонумонимға урдунг.
Фано шуъласин зор кўнглумга солдинг,
Шарорин тани нотавонимға урдунг.
Қизил ҳошия диклайингда эмаским,
Этак қатл этар чоғда қонимға урдунг.
Фатила эди анда пайкони марҳам,
Қаю ўқки, захми ниҳонимға урдунг.
Яна ёнима етти филҳол роҳат,
Агар тиғи бедод ёнимға урдунг.
Ушалсун дебон нахли уммидим, эй ашк,
Ажаб жолалар бўстонимға урдунг.
Кўруб бошта захмим деди, эй Навоий,
Магар ғам туни остонимға урдунг.
355

Жон олурда жисм зор эрканни билмасму эдинг!
Қон тўкарда жон фигор эрканни билмасму эдинг!
Нола журми бирлаким, жонимни олдинг, нолишим
Сенсизин беихтиёр эрканин билмасму эдннг!
Қилдинг эл меҳрин санад қатлимга, йўқса жон аро,
Сирри ишқинг устивор эрканни билмасму эдинг!
Туҳмати бемеҳрлиғ қилдингки, билгач ўлгамен,
Йўқса, меҳринг жонға ёр эрканин билмасму эдинг!
Васлинга еткурмаган зулм эрди, ваҳ, йўқса кўнгул
Фурқатингдин беқарор эрканни билмасму эдинг!
Ошиқ ўлдунг, эй кўнгул, қилма фиғон бедодидин,
Ишқ аро юз мунча бор эрканни билмасму эдинг!
Эй Навоий, гар кўнгул ишқингни ёйди, тонг эмас,
Нуктаси девонавор эрканни билмасму эдинг!
356

Нигор эркин буким, бармоғларингдин ошкор эттинг,
Ваё оқ килкларни зеб учун нақшу нигор эттинг.
Юзунгда хол ғавғоси аро гулгуна зебидин,
Кўзунг жайронлари ўйнарға гўё лолазор эттинг.
Шаҳ ўлдунг, эй маҳи маҳмилнишин, шаҳринг сенинг урду,
Бу маънидин саропардангни тегрангда ҳисор эттинг.
Магар қонлиғ кўнгулнинг қушларидур ёндошиб учқан,
Тўнунгда тугмаким, ёқути аҳмардин қатор эттинг.
Кўнгулларнинг қорарған рўзгори чун сочинг эрди,
Тараб ани, кўнгулларни паришонрўзгор эттинг.
Юнгин юлған кабутардек бари ажзоси кўнглумнинг
Тушуклардур, магар игнанг била ани фигор эттинг.
Магар гулранг майдин эрди ё гулгунадин буким,
Юзунгни гулгул айлаб, кўнглум ичра хор-ҳор эттинг.
Нетиб кўнгли қуши чиққай Навоийнинг сочингдинким,
Чу сен ул тўрга бўйнин, аёғин устувор эттинг.
357

Дуди оҳимнинг қуюидек печ ила тобин кўрунг,
Тийра ҳажрим оқшомининг баҳри гирдобин кўрунг.
Қушким ул ойдин кетурмиш нома, ҳар тирноғидин,
Чоклар бўлган кўнгул элтурга қуллобин кўрунг.
Ҳиндуни соҳирдурур даври занахдонида хол,
Тавқи ғабғаб шаклидин бир акси меҳробин кўрунг.
Ишқ ўти туғённдин жонимки, бўлмиш ташналаб,
Дафъиға ул ойнинг икки лаъли серобин кўрунг.
Олмаған бўлса чучук жоним лаби бирла кўзи,
Ҳам шакархандиға боқинг, ҳам шакархобин кўрунг,
Солики маҳрумким, матлубидин тўлмиш жаҳон,
Оллоҳ-оллоҳ, жонин ўртар дарди ноёбин кўрунг.
Ёр кўйин истаб, ўзлукдин Навоий бўлди фард,
Каъба эҳромиға истиъдоду асбобин кўрунг.
358

Бўлди қотил кўз била зулфи сияҳкори анинг,
Кофири мастеки, бир ён тушти зуннори анинг.
Истасанг Лайлию Мажнун ҳусну ишқидин мисол,
Мен назиримен мунунг, ёрим намудори анинг.
Кўрди ул гул ҳажридин кўнглум шикофин андалиб,
Билмон, афғон қилди ё чок ўлди минқори анинг.
Қўйма марҳам тиғи захмиға кўнгулда, эй рафиқ,
Чиқса жон ҳам, чиқмасун кўнглумдин озори анинг.
Кўксум узра доғлар бўйнумда зулфи торидур,
Токи мушкин риштаға тортилди тумори анинг.
Қўйма қасринг соясиндаким, бу оҳу ашкдин
Ҳам қора бўлдию ҳам нам чекти девори анинг.
Дайр кўйининг гадойименки, олам шоҳидур
Мастлиғ вақтида бир ошуфта хуммори анинг.
Жом тутким, тарҳини қилған замон наққоши сунъ,
Қилди ғам нақшини хориж даври паргори анинг.
Эй Навоий, лаъли жонбахши манга бўлса насиб,
Тонг эмас, ҳар лаҳза юз жон қилсам ийсори анинг.
359

Яна, эй ишқ, гули рухсорин ошуби чаман қилдинг,
Ҳазин булбул таниға ҳар биридин бир тикан қилдинг.
Кўнгулни телба айлаб қайдиға ҳар ён оқар судин,
Чаман занжири гесусинда юз чину шикан қилдинг.
Саҳоб атфоли жола тошларин ёғдурғали, эй гул,
Парий янглиғ зуҳур айлаб, жунун булбулға фан қилдинг.
Раёҳин хайлини чекмакка ер зиндонидин гўё,
Булут айёридин ҳар қатра торин бир расан қилдинг.
Ниҳоли гул нишиман гулшан эттинг гўйи, эй булбул,
Фироқ ичра тикандин бистару хасдин ватан қилдинг.
Юзунг шамъида шабнам, йўқса тердур, соқиё, ваҳким,
Ул анжумдин шабистон ичра қатли анжуман қилдинг.
Чаманда маст елдин, ваҳки, ҳар ён хам бўлур гулдек,
Замоне жилва айлаб, бизни расвойи заман қилдинг.
Ўлук деб ужбдин зоҳид анга хилватни гўр айлаб,
Ҳамоно пардаи пиндорин, эй гардун, кафан қилдинг.
Навоий, қайда ғам сайли яна кўнглунг уйин бузғай
Ки, айларда иморат анда балчиқи дурддан қилдинг.
360

Латофат ойи ул юз, шоми савдо сунбули тобинг,
Соч узра гарди яздий меъжар ул шом узра маҳтобинг.
Кўнгуллар хайлиға хуш-хуш кирарга шоҳроҳ ўлмиш,
Тароғ чеккан замон йўл-йўлки бўлди сунбулн нобинг.
Безарда оразинг машшота ҳайвон чашмаси ичра,
Тушуб гулгуна гулгун қилмиш, эрмас лаъли серобинг.
Ипакларким, эшиисен жисмлар захми учун гўё,
Муқайяд қилғали жонлар қушин ҳам улдур асбобинг.
Улусни саждага тарғиб этарга Хизри раҳ бўлди,
Демасмен вўсмалиқ қошингки, миноранг меҳробинг.
Учи хам игна бирла кўз дуосин бошқа осқандин,
Ёмон кўз тегмасун, бўлди кўнгул чекмакка қуллобинг.
Кетургил раз қизин, соқий, муғанний, нағмае тузгил
Ки, ул кўктин кетургай Зуҳрани афғонға мизробинг.
Туну кун жилва қилма, эй аруси даҳр, билмишмен
Ки, меҳнат субҳи бўлмиш қоқумунг, ғам шоми синжобинг.
Навоий, офият истар эсанг, қўй даҳр золинким,
Ҳариф эрмастур ул маккораға бу жисми бетобинг.
361

Гулрухеким, жон ародур хор уза хори анинг,
Хор-хоридиндур озор узра озори анинг.
Уйла зулфунгдин муқайяддур кўнгулким, дегасен,
Юз тугун солмиш бу қуш болиға ҳар тори анинг.
Кўрса вайроним қаёндин эл йиқилғай, соғинур
Ичкари емрулгудектур гарчи девори анинг.
Тарҳ қилғанда узоринг даврини наққоши сунъ,
Тенг эмиш хуршид даври бирла паргори анинг.
Дема оғзи васфида сўз деки, махсус ўлмамиш,
Не ўзини ваҳм аро ҳаргиз намудори анинг.
Васлдин улким асар истар талаб водийсида,
Топқай ар топилмағай ҳижрондин осори анинг.
Не ҳумоюн ердур, эй солик хароботи фано,
Ким бақо важҳин кўрар, жон ичра хаммори анинг.
Ким вафолиғ ёр кўрди, хуррам ўлсун ошиқи,
Ким вафо қилғай жафогарликда бир ёри анинг.
Сиҳҳат ўлғайму Навоийғаки, юз дилхастани,
Кечалар уйқуға қўймас нолаи зори анинг.
362

Дўстлар, гар дўст қатлим истар ўлса, ўлтурунг,
Сиз агар раҳм этсангиз, душманларимға топшурунг.
Истаса юз ҳажр ўти жонимға етмак, ишқида
Будурур комим дебон, арзиға анинг еткурунг.
Гулшани умрумни вайрон истаса, эй дарду ишқ,
Анда ҳар кому фароғат нахли бўлса, синдурунг.
Келмаса қасри ҳаётим кўнглуга хуш, ёнчибон,
Зулм тошин ёғдуруб, гардунға гардин совурунг.
Бу жафолардин кечиб кўнгли вафоға қилса, майл,
Зинҳор ул муждани жоним боринда келтурунг.
Кимсага берманг кўнгул, гар берсангиз, эй аҳли ишқ,
Ғайри гар худ жон эрур, тан мулкидин ании сурунг.
Чун Навоий айлади ишқу фано даштиға азм,
Қайтиб, эй дарду бало, тенгрига ани топшурунг.
363

Қатъ қилғунча риё дашти аро юз минг олонг,
Ташлаб ўзлукни, қадам дайри фано жониби монг.
Ишқ саргаштаси сайриға не ҳожат маркаб,
Пўя қилмасму қуюннинг аёғи бўлса ялонг.
Кулли мақсудға ул етти бу йўл сайринда
Ким, тобониға тикан бўлди яна бир ултонг.
Хонақаҳ шайхидин эл сирри фано англамади,
Дайр нири ани хуб англатур элга, англанг.
Кўп совуғлуқ керак ўлмоққа кўнгул маҳзи риё,
Баҳр муз боғламағай, бу юзини тутмаса сонг.
Чунки новмид эмас раҳматидин габру жуҳуд,
Журму исён била бизга бу умид ўлса, не тонг.
Чиқ, Навоий, қаридинг, ҳурмат ила майкададин,
Судратурлар, киши чиқмаслиғ этиб бўлса қошонг.
Лом Ҳарфининг Луъбатларининг Латойифи «Фавойид»дин
364

Ишқини тарк эт дединг, хуршиди рахшондурму ул,
Ҳуснидин, дерсенки тўйғил, моҳи Канъондурму ул?
Юз қуёшида берур жон элга лаъли, эй Хизр,
Истама зулмати зулфин, оби ҳайвондурму ул?
Онсиз эрмасмен замоне, лек ул пайдо эмас,
Ваҳки, билмон ё кўнгул, ё жонда пинҳондурму ул?
Кўзлари қатл айлар ислом аҳлин, эй ғофил кўнгул,
Раҳмким андин тамаъ қилдинг, мусулмондурму ул?
Баҳри ашким ичра, эй ғаввоским, йиғдинг гуҳар,
Буки қаърин истадинг, дарёйи Уммондурму ул?
Тутти бир тоғ гўшасин Фарҳод, ани мендек деманг,
Ҳажр даштида алохону аломондурму ул?
Ваҳшу тайр ўлмиш рамида мендину Мажнунға ром,
Мен кеби девонани расвои нодондурму ул?
Кўнглума онсиз бир ўтдурким, ёмон ўртар мени,
Англамон, дўзах ўти ё сўзи ҳижрондурму ул?
Чарх кўнглум гулшанида очти муҳлик ғунча кўп,
Ғунчадурму, йўқса, заҳролуд пайкондурму ул?
Даҳр базмида, дамо-дам соқийи даврон тутар,
Бода, билмон, лаългун майдурму ё қондурму ул?
Эй Навоий, дардлиғ ноланг қилур элнн ҳалок,
Айтқил, сури қиёмат, йўқса афғондурму ул?
365

Ёр қутлуғ юзидин қолди чу маҳрум кўнгул,
То нелар бошима келтургусидур шум кўнгул.
Ёр борди, кўнгул андин бурун итти гўё,
Бир нима ёрдин айлаб эди маълум кўнгул.
Давр зулм айлару, давр аҳлию давр офати ҳам,
Неча золимға асир ўлғуси мазлум кўнгул.
Раҳмат ул кофири қотилғаки, бедод чоғи,
Раҳм қилмас, нечаким, бор эса марҳум кўнгул.
Ғунча оғзи аро ваҳм этса ул ойнинг оғзин,
Топқуси доираи нуқтаи мавҳум кўнгул.
Кўп вафо истадию топмади элдин гўё,
Ким, вафодек ўзини айлади маъдум кўнгул.
Ёр мавзун қади васфида Навоий янглиғ,
Назм жавҳарларини қилғуси манзум кўнгул.
366

Туну кун ул ой хаёли бирла мен ошуфтаҳол,
Бир хаёл айлаб мени шайдою элга юз хаёл.
Тонгдин оқшомғача ғам тоғин қозиб Фарҳодваш,
Кеча тонг отқунча дашт узра озиб Мажнун мисол.
Олам аҳли оҳу нолам истимоъидин малул,
Кўнглума олам эли бедоду зулмидин малол.
Қилмаған журмумға, тортиб чарх тиғи интиқом,
Бу балоға чора топмоққа топилмай эҳтимол.
Мен балокашмен, манга базм ичра ҳижрон заҳри бас,
Соқиё, айшу нашот аҳлиға тут жоми висол.
Меҳр расмин, эй кўнгул, даврон элидин истама,
Ул қуёшқа негаким етмай камол, ўлмиш завол.
Гар Навоий телбараб жаврингдин итти, эй парий,
Ул нечаким ишқ аро борди ёмон, сен яхши қол.
367

Куймагим кўр, ишқ ўтининг иштиолин сўрмағил,
Ўлмаким боқ, ҳажрининг дарду малолин сўрмағил.
Демагилким, ул парий ҳажринда кўнглунг ҳоли не,
Телбаким ғам даштида барқ урди, ҳолин сўрмағил.
Эйки, дерсен: ҳажр заъфида хаёлинг не экин,
Заъфдин улким, хаёл ўлди, хаёлин сўрмағил.
Ҳажр юз ўтлош бало зиндониға солмиш мени,
Буйла маҳбасдин қутулмоқ эҳтимолин сўрмагил.
Мен ўлуб лабташнаю лаъли лабинг оби ҳаёт,
Бу гадо комин берур бўлсанг, саволин сўрмағил.
Ишқ дашти ичра иткондин хабар маълум эмас,
Ул тараф овора бўлғаннинг маолин сўрмағил.
Васл уммиди бирла юзланди Навоий кўйинга,
Қатл қилсанг —қилғил, уммиди муҳолин сўрмағил.
368

Сен эдинг кўнглум аро, ҳар нсча чок эттим кўнгул,
Ғунчадекким, ҳар қаён очилди —зоҳир бўлди гул.
Кўкси ичра оташин гул ғунчасининг нақшидур,
Булбули бедилға гўёким эмас ўтлуғ кўнгул.
Бу чамандин ел учуруб гулни, булбул қолғани
Рост андоқтурки қолғай, чунки шуъла ўчса, кул.
Қон ютуб бир гул ғамидин ўлганим ёд айласун,
Гул чоғи ҳар кимки, бир гулрух элидин ичса мул.
Ой ила хуршид ато бирла апо бўлса санга,
Қул додакдин ҳосил ўлғандек турур мирзо ўғул.
Сайли ашкимдин ўтарга ожиз ўлсанг кескамен
Боғи умрин шохсорин қилгали омода пул.
Эй Навоий, сен не ҳад бирла анга қул бўлғасен
Ким, беганмас айламакка Юсуфи мисрийни қул.
369

Тарки ишқин қилғали жон бўлди жонондин хижил,
Кўз кўнгулдин, бал кўнгул ҳам кўнглум олғандин хижил.
Новакинг еткач ўлук жисмимга, топтим инфиол,
Нақдсиз андоқки топқай ўзни меҳмондин хижил.
Дину имонимни торож этти аммо бормен,
Эй мусулмонлар, ҳануз ул номусулмондин хижил.
Ҳажрида кўр ўлмаған кўзни қизартур қон ёшим.
Не қизормоқтурки, эрмас дарди ҳижрондин хижил.
Не учун Фарҳоду Мажнун тоғу дашт айлар ватан,
Гар эмаслар мен алохону аломондин хижил?!
Дўст лутфи бўлмаса, дўзах манга юз қатла ҳайф,
Буйлаким маҳшарға киргум журму исёндин хижил.
Кундуз ул кўй ичра топилмас Навоийким, эрур,
Кеча тонг отқунча чеккан оҳу афғондин хижил.
370

Ҳам жаҳоноро жамолидин гули раъно хижил,
Ҳам гули раъносидин «Боғи жаҳоноро» хижил.
Онча бор ул кўй аро расволиғимким, бўлмишам,
Барча расволар аро мен телбаи расво хижил.
Нега итмишлар Масиҳу Хизр агар қилмайдурур,
Бирни руҳафзо лаби, бирни хати хузро хижил.
Тиғ ул қотил сурардаким тушар бошим қуйи,
Мен қиличидин хижилмен, ул эмас қатъо хижил.
Демангиз, оллида васли муддаосин айтким,
Ё малул ўлмоқ керак бу муддаодин, ё хижил.
Бўлди руҳуллаҳ бу эски дайрдин улвий хиром,
Не учунким, қон тўкардин бўлмас ул тарсо хижил.
Чун Навоий ўлмади сенсиз, хижолат ичрадур,
Йўқса сиҳҳатдин эмас ул бедили шайдо хижил.
371

Кирди туфроққа ҳилол, очти тўлун ойға жамол,
Ўн тўлун ойнинг қироғидин чу олдинг ўн ҳилол.
Су била шамъ учини ҳар лаҳза олдинг — ёруди,
Шуълани гарчи су бирла равшан этмакдур маҳол.
Елни тез айлабки, ўтдин су чиқардинг — турфадур,
Лек туфроғи анинг кўзларга берди иктиҳол.
Йўқдин эттинг бор ҳар дам юз Масиҳи руҳбахш,
Лек унсурдин мужаррад барчаси жавҳармисол.
Турфадурким, ўт аро эктинг ниҳолу куймади,
Турфароқким, очти гул, гарчи ҳаданг эрдн ниҳол.
Кўз алам тўлгандаким, кўз тутмак ўлмас жуз алам,
Ани тутқилким, алам хайлини айлар поймол.
Бу ғазалнинг мақтаъин матлаъ хаёл этган киши,
Эй Навоий, шояд эткай фаҳм сен қилған хаёл.
372

Ёр ҳажри хоҳи бир кун, хоҳ юз йил, эй кўнгул,
Заҳрдин бир қатраю дарёни тенг бил, эй кўнгул.
Чунки онсиз ўлгунг, ушбу дамки айрилмоққадур,
Бори ул оразға ўлгунча назар қил, эй кўнгул.
Ҳар қаён борса, чу ул қотилдин айрилмас рақиб,
Хоҳ сен қотил анга, хоҳ андин айрил, эй кўнгул.
Ою йил девонаю маст ўлмоғингдин тўймадинг,
Йилчилай ул ой борур, бир лаҳза айил, эй кўнгул.
Ошиқ ўлса шоҳу маъшуқи гадо лозимдурур,
Ул ниёз этмас аён бу ноз билгил, эй кўнгул.
Аждаҳолар ишқ даштида кирардиндур забун,
Ўт тутошубтур бу водий нчра — ёнғил, эй кўнгул.
Ишқ тиғи гар Навоий кўксини чок айлади,
Ўлмайин неткунг дурур, бир лаҳза очил, эй кўнгул.
373

Ёғлигин эйким, тикарсен, игна мужгонимни қил,
Нақш этарда тори анинг риштаи жонимни қил.
Истасанг торин қизил ёхуд қора қилмоққа ранг,
Кўз қорасин ҳал қилиб, кўздин оқар қонимни қил.
Гар десанг ҳар ён қизил гуллар қилай нусхат анга,
Кўксим очиб, тоза қонлиғ доғи ҳижронимни қил.
Ғунчалар гул ёнида тикмак таҳайюл айласанг,
Анга нусхат кўнгул отлиғ зори ҳайронимни қил.
Гар десанг ҳар ён парий шакли намудор айлайин,
Ваҳ, не навъ айтай, вале манзур жононимни қил.
Қилсанг ул ёғлиғ аро бир шеър ҳам ёзмоқ ҳавас,
Анда ҳар ён нақш бу назми паришонимни қил.
Эй Навоий, кимки бу ёғлиқни тикса ёр учун,
Музди жоним жавҳарию нақди имонимни қил.
374

Яна фироқида ҳар кун эрур манга юз йил,
Валек ҳар кечасин неча кундин ортуқ бил.
Десангки ўлтурайин, эй фироқ, жисмимни
Чу заъфдин топа олманг, ўлук тасаввур қил.
Мен ўлдум, эй кўнгул, ул дилрабодин айрилма,
Гар андин ўзга севар жонинг ўлсаким, айрил.
Танимни гарчи ғаминг тиғи этти юз пора,
Бу шукр адосига ҳар бирни, истарам, бир тил.
Ғамингда лола кеби чок кўнглаким бўлмиш,
Фироқ дудию кўз қонидин қораю қизил.
Чу топмогунг бу чаман ғунчаю гулида вафо,
Тўкулма ғунча кеби, лек гул масаллик очил.
Навоиё, нега афлок муртафиъ бўлмиш,
Агар ғамимдин эмас, вазн каффасида енгил!
375

Эй, қадинг шамъу юзунг шамъ уза гул,
Шамънинг дуди муанбар кокул.
Дам-бадам ичмас эсанг гулгун май,
Не учун оразинг ўлмиш гулгул.
Юзда холи лабинг ул ҳинду эрур
Ким, нчар хирмани гул устида мул.
Менгаким ул қад ила зулф керак,
Нетайин савсану найлай сунбул.
Оташин гулга вафо чун йўқ эмиш,
Ўзни кўп ўртамагил, эй булбул.
Оқибат ерга кирарсен гар худ,
Бўлса кўк атласи рахшинг уза жул.
Эй Навоий, қадам урмоқ бўлмас,
Раҳнамой ўлмаса ҳодийи субул.
376

Азм ўлса хаёлингға, кўнгулдур анга маҳмил,
Осойиш агар истаса, кўз чашмаси манзил.
Эй ишқ, нетиб ул қора кўзни кўрайинким,
Кўзнинг қорасин ҳажрида ашк айлади зойил.
То бўлди сенинг ҳуснунга ошиқ уза ошиқ,
Иш бўлди менинг кўнглума машкил уза мушкил.
Ул кўз олур эл жонин ўғурлуқ била, ваҳким,
Боқмас бу тараф, тутсам ўзумни неча ғофил.
Ёди била беҳушлуғум дафъини қилманг,
Деворидин ул кўйнинг ар бўлмаса каҳгил.
Эй муғбача, ошиқмену дурдикаш, этиб раҳм,
Не юзунга, не жомға қил пардани ҳойил.
Ўзлукни фано ўтиға куйдурди Навоий
Ким, савмаадин хориж эрур дайрға дохил.
377

Ул шайхки, минбар уза афсунға берур тул,
Шайтондур ўзи, мажлисининг аҳли сурук ғул.
Ғафлатдин агар ваъз ила уйғотсалар элни,
Ул айлар уютмоқ учун афсонаға машғул.
Боштин аёғи минбарининг пояси достон,
Ҳам ўзию ҳам маърифати жоҳилу мажҳул.
Кўрмай хирад асҳобида бир фардни оқил,
Топмай киши афсунида бир нуктани маъқул.
Ҳар неки ҳадис оти қўюб, барчаси мавзуъ,
Нақлики машойихдин этиб, бориси мажҳул.
Юз пора қилиб, минбари ўт ёққали авло,
Бу шарт илаким, бўлса ўзи қотилу мақтул.
Иблис сифат эл сари майл этма, Навоий,
То бўлмағасен зарқу риё қайдида маълул.
378

Қон ёшим ичра таним тўлғанғанин наззора қил,
Лолазор ичра йилон гар кўрмадинг, ўт узра қил.
Бодадинму эркин, усрук кўзларингнинг ҳумрати,
Ё узоринг ўти тобидин бўлубтурлар қизил.
Кўнглум ичра ҳар яра оғзида пайконинг учи,
Келди дардинг лаззатининг шукрини айтурға тил.
То тушубмен ул узору икки гесу ҳажриға,
Эй қуёш, раҳм айлаким, бўлмиш, бир ою икки йил.
Доғима андоза марҳамлиқ момуғдин истаган,
Кўнглум ичра буйла ҳар ён доғи беандоза бил.
Даҳр бўстонида чун йўқтур вафое, эй кўнгул,
Лоладек гулгун қадаҳ тут, ғунчадек бир дам очил.
Илтифотинг озидин итти Навоий телбариб,
Эй парий, бир ҳам бу Мажнунға парво айлагил.
379

Ул қуёш оғзи уза мушкин хол,
Зарранинг нуқтасидин келди мисол.
Гар равондур не тонг ул қадки, эрур,
Руҳ сарчашмасида тоза ниҳол.
Рахш ҳар ёнки сурар ул чобук,
Югурур теграсида пайки хаёл.
Чобукумнинг отининг наъли эмас,
Тушти шабранг аёғиға ҳилол.
Ғунча оғзики такаллум қилмас,
Ул оғиз ғунчаси қилмиш ани лол.
Ҳажрнинг чораси бехудлуғ эмиш,
Соқиё, жом кетур моломол.
То Навоийдек ўлай ани ичиб,
Масту Мажнун сифату шефтаҳол.
380

Ул парий чеҳра чу кўргузса жамол мақбул,
Кўрган эмастурур ўз ақлиға қолмоқ маъқул.
Суртулуб юзга, агар етса димоғимға иси,
Мени ул зулф таноби била қилғил мақтул.
Истасанг даҳрда минг телба кўнгул саргардон,
Ҳалқа-ҳалқа расани зулфидин очғил марғул.
Хотирим ики жаҳон машғулидин ўлмиш фориғ,
Дўст ёди била то кўнглум ўлубтур машғул.
Бодаи лаъли лабинг қонима берди таҳлил,
Қатл эмиш хосияти, лаълки бўлғай маҳлул.
Ваҳки, мақсудни маълум этайин деб умре,
Бир саримўй эмастурки, эмастур, мажҳул.
Гар Навоий деса бут васфини такфир этманг,
Дайр пиридин эрур буйла ривоят манқул.
381

Нолани ҳар нечаким элдин ниҳон айлар кўнгул,
Сени соғинғач яна бехуд фиғон айлар кўнгул.
Ҳар нечаким ёшурурмен рози ишқинг халқ аро,
Бир маҳалсиз оҳ ила борин аён айлар кўнгул.
Май тарашшуҳ айлагандек чок бўлған шишадин,
Захмидин хунобасин ҳар дам равон айлар кўнгул.
Қасд этар кўнглумки, олғай лабларингдин коми дил,
Эмди таҳқиқ айладимким, қасди жон айлар кўнгул.
Кўз кўрар юзунгнию кўнглум мени расво қилур,
Зор этар кўнглумни кўз, бағримни қон айлар кўнгул.
Шуълаи кўкурд кўргузди қазо куйдургали,
Дарди ишқ аҳлин буким гардун гумон айлар кўнгул.
Эй Навоий, аввал ул номеҳрибонға учратур,
Кимниким мен бенаводек нотавон айлар кўнгул.
382

Юзи ойина қилди кўзгуни ул сиймбар ҳойил,
Анингдекким, қуёш рухсориға бўлғай қамар ҳойил.
Ул ўтлуқ юзни қилмоқ зарварақ пинҳон эмас мумкин,
Не имкондур кўрарга шуълани бўлмоқ шарар ҳойил.
Кўрунмас зор кўнглум жаҳд этиб пайконларинг ичра,
Магар ул қушқа бўлмиш касрати барги шажар ҳойил.
Суни андоқки ёпқай сафҳа-сафҳа, барги гул тушкач,
Ёшимға пора-пора бўлмиш ажзойи жигар ҳойил.
Сочингға гарди яздий меъжаринг ҳойил бўла олғай,
Бўла олса саводи шом уза шабнам агар ҳойил.
Сафардур мужиби ҳирмони дийдор аҳли шавқ ичра,
Ҳамоно васл хуршидиғадур гарди сафар ҳойил.
Юзунгни оч, агар худ риштаи жондиндурур бурқаъ,
Бериб жон истамас дийдорға аҳли назар ҳойил.
Дема соликка ҳойил не экин мақсуд васлидин,
Эрур ақлу, ҳису дунёю уқбо сарбасар ҳойил.
Десангким, ўзлугумдин ўзга ҳойил борму жононға,
Бўлурму, эй Навоий, ишқ аро мунднн батар ҳойил.
383

Эй мусаввир, дилбаримға сурате монанд қил,
Қўрмакидин хотиримни гаҳ-гаҳе хурсанд қил.
Ул ҳарир узраки тарҳ эткунгдурур тимсолини,
Сиғмаса, зайлиға жоним пардасин пайванд қил.
Бўлмасун бу туъмадин маҳрум ул кўй итлари,
Эй ажал, тақсим учун бағримни юз парканд қил.
Ул парийваш чиқти усрук секретиб кўнглакча, вой,
Носиҳо, девона бўлдум, эмди тарки панд қил.
Лаъли шириндинки қилдинг айшни жонимға талх,
Неча аччиғ сўз демак, бир қатла шаккарханд қил.
Жоми Жамнинг роҳи Афридун йилони заҳридур,
Эй кўнгул, ўзни сафоли фақр ила хурсанд қил.
Ҳожати будур Навоийнинг, худоёким, ани
Муғбача ҳуснига муғ дайрида ҳожатманд қил.
384

Захмлиқ кўксумни ғайрат тиғи бирла чок қил,
Ҳам ушул су бирла ғайридин кўнгулни пок қил.
Ламъаи рухсоридин, эй ишқ, куймакдур ишим,
Нотавон жисмимни гар худ ҳийма, гар хошок қил.
Буйла ўтким мендадур, андин фузун имкон эмас,
Дам била тез айла ёхуд юзни оташнок қил.
Ғайрға шояд ғуборим ҳойил ўлғай кўргали,
Кўйида, эй ишқ, ҳасрат бирла жисмим хок қил.
Маст чиқмиш тиғ ила аҳли назар қатли учун,
Эй кўнгул, наззораи ул қотили бебок қил.
Ҳар не кўкдин келса бўл туфроғдек ҳойил магар,
Нописандинг бўлса, манъи гардиши афлок қил.
Эй Навоий, ишқ ўтининг шуъласи чиқсун десанг,
Кўнглакинг чоки не осиғ, кўкрагингни чок қил.
385

Лаъли жонбахшики элга жон берур, жонимдур ул,
Улки мундоқ лаб била дер нукта, жононимдур ул.
Васл шоми ул қаду юз даврида парвонавор,
Чеврулуб куйсам не тонг, шамъи шабистонимдир ул.
Нуктаи мавҳум эмас кўнглумда оғзинг ёдидин
Ким, бу хунин ғунча ичра доғи пинҳонимдур ул.
Итларингга туъмадур бағрим ва лекин қўлларин
Улки рангин айламиш ҳинно кеби — қонимдур ул.
Деб эмпшсен, тарки ишқим айла, ё ўл ҳажр аро,
Мунда ўлсам ҳам ўлай, лекин не имконимдур ул.
Эйки кўрдунг ҳажр зиндонида бир қонлиғ асир,
Нотавон кўнглум бу, лекин байтул аҳзонимдур ул.
Хусраве кўрсангки, ашъорим ўқуб ҳолат қилур,
Эй Навоий, англаким, шоҳи сухандонимдур ул.
386

Айтаолмонким, мени овора бирла ёр бўл,
Гарчи йўқ қилдинг мени ул кўйдин, сен бор бўл,
Мен агар бар топмадим сенсиз ҳаётим шохидин,
Нахли умрунгдин сен, эй бадмеҳр, бархурдор бўл.
Чун мени ғам тиғидин қатл айладинг, не суд, агар
Мотамимдин ғам егил, ё ўзгага ғамхор бўл.
Эй кўнгул, ул умр ҳажри чун бу янглиғ саъб эрур,
Гар қутулсанг жон бериб, жон бирла миннатдор бўл.
Ул қуёшнинг кўйидин, эйким, тиларсен чиқмасанг,
Хоксор анда нечукким, сояи девор бўл.
То тириксен, истасанг хушвақтлиғ, эй майпараст,
То тўлар паймона, муғ дайрида хизматкор бўл.
Эй Навоий, гар тилар ул шўх озоринг сенинг,
Ким деб эрдиким, вафосиз элга мундоқ зор бўл.
337

Ваҳки, бу бедил ғамингдин ўлди, эй дилхоҳ, кел,
Эй кўнгул, сен доғн ул дилхоҳ ила ҳамроҳ кел.
Мумкин эрмас оғзим ичра кел демакдин ўзга сўз,
Гарчи ёр оллида тенгдур хоҳи тур де, хоҳ кел.
Гарчи дардимға даво қилғунг йўқ, аммо ҳажр аро,
Асру қаттиқ ҳолатимдин бўлғали огоҳ кел.
Уйлаким том рахнасидин ой тушар вайронаға,
Чок кўксумдин бузуғ кўнглум аро, эй моҳ, кел.
Оҳ ўтин дедингки паст айлай зилоли васл ила,
Бу нафаским шуъласин гардунға чекмиш, оҳ, кел.
Бир қадаҳ берсанг, қўярмен бутқа юз, эй пири дайр,
Иккисин олиб, бошимға ҳасбатаҳуллоҳу, кел.
Гарчи келмай-келмай ўлтурдунг Навоийни валек,
Эй Масиҳ, анинг мазори бошиға гаҳ-гоҳ кел.
388

Хилъатин то айламиш жонон қизил, сариғ, яшил,
Шуълаи оҳим чиқар ҳар ён қизил, сариғ, яшил.
Гулшан эттим ишқ саҳросин самуми оҳдин
Ким, эсар ул дашт аро ҳар ён қизил, сариғ, яшил.
Шишадек кўнглумдадур гулзори ҳуснунг ёдидин,
Тобдоннинг аксидек алвон қизил, сариғ, яшил.
Оразу холинг била хаттинг хаёлидин эрур
Кўзларимнинг олдида даврон қизил, сариғ, яшил.
Лаългун май тутқил олтун жом бирла сабзада
Ким, булардин яхши йўқ имкон қизил, сариғ, яшил.
Фақр аро беранглик душвор эрур беҳад, валек
Хирқада тикмак эрур осон қизил, сариғ, яшил.
Эй Навоий, олтину, шингарфу зантор истама,
Бўлди назминг рангидий девон қизил, сариғ, яшил.
389

Жону кўнглум баски кўрди аҳли даврондин малол,
Жонима бўлмиш кўнгулдин, кўнглума жондин малол.
Бу иков баским малол изҳор айларлар, бўлур
Ҳам манга мундин малол, алқисса ҳам андин малол.
Улки оламдин малул ўлғай, элидин ҳам эрур,
Кимга зиндондин малолат, аҳли зиндондин малол.
Кимса бирла ошно бўлмонки, ногаҳ, эй рафиқ,
Бир кишига бўлмағай мен зори ҳайрондин малол.
Дашт аро ҳам истамон ҳамдамки, ногаҳ бўлмағай,
Ғулларға бу алохону аломондин малол.
Ҳар неча қилдим вафо, жуз бенафолиғ кўрмадим,
Не ажаб кўнглумга бўлса навъи инсондин малол.
Соқиё, то мумкин ўлғай жомима қуй бодаким,
Даҳр элидин хотиримга ўтти имкондин малол.
То бўлай ул навъ усрукким, шуурум бўлмағай,
Меҳнати кўп кўнглума юз қўйса ҳар ёндин малол.
Гар Навоий жони куйгандин бу сўзлар дер, вале
Жон малол ўрниға кўрмас, етса жонондин малол.
390

Олғали кўнглум миниб бир барқ рафтор от, кел,
Гар менинг кўнглум керактур барқдин ҳам бот кел.
Мен киму васлинг хаёли истамак, ваҳким, манга
Барча гар бир кўрмагу ўлмактурур, ҳайҳот, кел.
Деб эдинг: бошингға бир кун еткум андоқким қуёш,
Меҳр лофин гар тиларсен айламак исбот, кел.
Борғанингдин айру эрди бир-биридин жону тан,
Келмакингдин жону танни бир-бирига қот, кел.
Рўзгорим тийра айлаб, шоми ҳажр ўлтургуси,
Эй ҳаётим шамъи, дафъ айларга бу зулмот, кел.
Зуҳд ила жоннмға еттим, эй кўнгул, гар дайр аро
Бартараф қилмоқ тиларсен товбаю томот, кел.
Дарди ҳажрингдин Навоий телбарабтур, эй парий,
Гар эшитмак истасанг девонавор абёт, кел.
391

Тиғи ҳажрингдин эрур юз яра ношод кўнгул,
Қилса тонг йўқ ул оғизлар била фарёд кўнгул.
Эй кўнгул, ишқ аро гар ғамлиқ эсанг, бок эрмас,
Қайда ишқ аҳли аро топти бирав шод кўнгул.
Гар юзунг шуъласидин куйди доғи кул бўлди,
Лек бўлди менинг оҳим била барбод кўнгул.
Бошоғингнинг темурин теша ясаб оҳ ўтидин,
Ғусса тоғини қозар уйлаки Фарҳод кўнгул.
Не ажаб телбарасам, чунки олибтур мендин
Одамизод демон, балки парийзод кўнгул.
Не вафо рангию не меҳр иси бор, эй булбул,
Бу чаман гулларига айлама муътод кўнгул.
Ёр ёдиға Навоийни берай деб эрди,
Борғали қилмади ани ҳам ўзи ёд кўнгул.
392

Боғ аро эрдингмуким, бу кеча гулбез эсти ел,
Бода ичтингмуки, беҳад ишратангез эсти ел.
Юз уза зулфунгни қилдингму паришон ноз ила
Ким, гаҳи гулбору, гоҳи анбаромез эсти ел.
Юзу қаддинг шавқидин ўлдум, ҳамоно боғдин
Очилиб гул, жилва айлаб, сарви навхез эсти ел.
Елга рухсору танинг очиб, магар бердинг ҳаёт
Ким, умид аҳлиға гулпошу саманбез эсти ел.
Ғунчалар шавқунгда гўё боғлағанлардур кўнгул
Ким, нечаким, эсти ул ёндин, диловез эсти ел.
Бу чаманда бўлса ел сокин, ўчар шамъи ҳаёт,
Ёрутур андуҳу ғам ўтин, агар тез эсти ел.
Эй Навоий, ранж ила хуш бўлки, Фарҳод оҳидин
Билки, қўпти ташламоққа тожи Парвез, эсти ел.
Мим Ҳарфининг Маҳбубларининг Малоҳати «Фавойид»дин
393

То йигит эрдим, қариларға кўп эрди хидматим,
Қариған чоғда йигитларга оғирдур суҳбатим.
Не учун бўлдум кичик ёшлиғлар ичра кўп сақил,
Гарчи кўп зоҳирдурур синн касратидин хиффатим.
Ваҳки, дамдин-дамға, мендин ёрларға ижтиноб,
Гарчи кундин-кунга ортуқтур аларға улфатим.
Гар тааммул айласам воқиъ, муҳиқдурлар алар,
Не учунким ҳеч қолмайдур аларға нисбатим.
Мушк чун кофур бўлди — ёғди ўт устига қор,
Хатти мушкин бирла ўтлуқ юзга нетсун рағбатим.
Боғ аро сарви сиҳи ёнида кўрдум эски ток,
Бўлди туз бўйлуғлар ичра хам қадимдин ибратим.
Эй кўнгул, тут гўшае эмди ибодат қилғали,
Қолмоқ истар бўлсанг эллик йилғи бўлған ҳурматим.
Чунки эллик манзил ўтти умрдин, сокин бўлай,
Не учунким эмди йўқ суръат қилурға қувватим.
Неттим эллик йилда жуз исёнки, эмди неткамен,
Ёна эллик йилғача туттумки, бўлса муҳлатим.
Лутф этиб, ё рабки, имон бойлиғи қилғил насиб
Ким, ҳалок этмиш амал муфлислиғидин хижлатим.
Эй Навоий, ғам емаким, баҳри ғуфрон урса мавж,
Тенгри лутфидин не мумкин жуз уммиди раҳматим.
394

Не ажаб қон йиғласам аҳли замондин дам-бадам
Ким, алардин ғам уза ғамдур, алам узра алам.
Сўз демак бўлмас аларнинг зулми ёхуд лутфидин,
Чунки ул кўптин доғи кўптур, бу камдин доғи кам.
Чарх гўёким чекар меҳнат юки давр аҳлидин
Ким, бори жисмида анжумдин тер ўлмиш, қадди хам.
Лавҳаи хилқатларида йўқ магар ҳарфи жафо,
Сафҳаи хотирларида йўқ магар нақши ситам.
Сойири ифрод иши бу бўлса, улким фард эрур,
Барча элдин ҳусн аро оздур анга юз мунча ҳам.
Чун жафо тортар киши бори биравдин тортса,
Ким вафо қилса кишига, бўлмаса ул доғи ғам.
Кўзи қотил, қоши офат, оғзининг нутқи фусун,
Истарам, лекин жаҳонда йўқтурур мундоқ санам.
Топмағунг дайри фано аҳлида ёнг боштин бақо,
Қилмағунча бодаи ваҳдат вужудунгни адам.
Эй Навоий, мосиваллоҳдин кесилмак кимсани,
Лимааллоҳ манзилиға еткурур аввал қадам.
395

Урармен кўксума тошлар, ғам эткач қасди жон ҳар дам,
Қоқармен бу эшикниким, етар бир меҳмон ҳар дам.
Ўлук топти бузуғ ичра мени мажнунни, гўё чуғз
Навоҳи аҳлин огаҳ қилғали тортар фиғон ҳар дам.
Ҳамоно туфроғимни лаългун қилмоққадур буким,
Келур бағрим шикофидин лабинг шавқида қон ҳар дам.
Магар мажнун кўнгулга ҳар дам айлар ул парий жилва,
Йўқ эрса не учун ўздин борур бу нотавон ҳар дам.
Очар гўё сабо ул гул юзидин ҳар замон бурқаъ,
Буким бир фитна бирла қўзғалур аҳли замон ҳар дам.
Совуғ оҳим бурудат солди олам ичра, қиш эрмас,
Булут йўқ — дуди оҳимдин кўрунмас осмон ҳар дам.
Керак ҳар дам қадаҳким, май суйи ҳар лаҳза қайтаргай,
Буким, даврон жафосидин етар оғзимга жон ҳар дам.
Бу манзилдин манга йўл азмиға боисдурур буким,
Етар бир корвон ҳар дам, ўтар бир корвон ҳар дам.
Дамо-дам жавр ила буздунг Навоий кўнглин андоқким,
Бузулғай мулки, бир зулм этса шоҳи комрон ҳар дам.
396

Улки кўси унидин шому саҳар афғоним,
Анга етмасмен, анга етмак эмас имконим.
Чатри устидаги қуш англаки, кўнглум қушидур,
Кўнглум ўлмоқ не ажаб, андаки бўлғай жоним,
Қулоғи лаъли ҳамоноки дур эрмиш, чу мени,
Бегуноҳ айлади қатл, ани тутубдур қоним.
Меҳрига риштаи жон боғладиму кўз қорасин
Суртсам эрди анга, қолмас эди армоним.
Бу сифатлар била мавсуф ким эркин десалар,
Бўла олмас киши оламда магар султоним.
Фақр кўйида гадолиғ чу эрур султонлиғ,
Салтанат мойилидур хотири бесомоним.
Мену муғ дайри аро муғбачалар ишқики бор,
Ул гадолиғда жаҳон шаҳлариға фармоним.
Пири дайр айласа бир жоми май эҳсон, қилғай
Маст олам элини жоми майи эҳсоним.
Не урай лоф Навоий кеби чун ўлса ити,
Итлари хайли аро итча доғи йўқ соним.
397

Айладим азми сафар, бўлғай дебон ишқ ўти кам,
Ул худ афзун бўлди ҳар манзил демайким, ҳар қадам.
Қайси манзилни қадам ҳар дамки, урдум йўл аро,
Ғам сипоҳи хайли кўргузди ул ўтдин бир алам.
Сайрким, дерлар кам айлар ишқни кўр, эй рафиқ
Ким, жаҳон овораси бўлдум, ғалат чиқти бу ҳам.
Ҳажр водийсиға қилманг азм ошиқларки, бор,
Ҳар хаси бир тиғи меҳнат, ҳар тоши бир кўҳи ғам.
Кўйининг девори устимга йиқилса яхшироқ,
Андин айру жилвагоҳим бўлғуча авжи ҳарам.
Ишқ ила топтим адам саҳросидин мулки вужуд,
Ошиқ ўлдум, дард қилғунча вужудумни адам.
Кўп хирад хаттин Навоий сари чекма, эй рафиқ
Ким, анга килки қазо ошиқлиғ айлабтур рақам.
398

Тутқалн ширин лабинг шохи шакардур бармоғим,
Баски, сўрмоқдин ани айрилғудектур тирноғим.
Истарам кўр айлагай наззора аҳлин рашкдин,
Гар сабо таҳрикидин кўйига борса туфроғим.
Васли байъиға тўкуб эл сийму мен ёрдим юрак,
Комима мушкилки, еткаймен бу бўлса ёрмоғим.
Барқ эмаским, ўт чоқармен даҳрни куйдиргали,
Тоғ ила бўлмиш янги ой, чунки тошу чақмоғим.
Ишқ аро Фарҳод ила Мажнун шерикимдур, вале
Дарду ғам чекмакка менча йўқ бу икки ўртоғим.
Дема махмур ўлсанг ўзни солмағил, эй муғбача,
Истарам, бўлғай фано дайрида ўзни солмоғим.
Эй Навоий, дема: умрунг ўтти — ишқу майдин ўт,
То тирикмен, эрмас ушбу икки иш айлар чоғим.
399

Қора дастор то чирмади моҳим,
Бошимға чирмашибтур дуди оҳим.
Ёғибтур наргис ичра жола, ёхуд
Кўзида ашк эрур бор иштибоҳим.
Анга ҳамранг ўлай деб мотамимен,
Қорарған рўзгорим бор гувоҳим.
Сиришким хатлари шарҳини сўрдум,
Деди, хайли балоға шоҳроҳим.
Манга худ бу азо бўлди баҳона,
Мудом оқмоққа ашки гоҳ-гоҳим.
Ема бози нужуми тийрадинким,
Эрур қалб уйлаким, рўкаш дароҳим.
Кўзумдур тийра, яъни, эй Навоий,
Қора тўн кийди мотам ичра шоҳим.
400

Фироқинг дўзахи ичра вужудум
Бўлубтур ўт, нафаслар анда дудум.
Келиб жон риштасию жисм тори,
Вужудум хилъатида тору пудум.
Фироқингда ютуб қон қилсам афғон,
Майи нобимдур ул, бу бир сурудум.
Қошингда эгма қад бирла ер ўптум,
Хаёл эт ул рукуъум, бу сужудум.
Белу оғзинг учун борим йўқ ўлди,
Вале тенгдур санга буду нобудум.
Бериб дин нақди, бўлдум дайр аро маст,
Вале кўп бўлди бу савдода судум.
Буким кўп ашк тўктум, эй Навоий,
Кўнгулдин ғайрининг нашини ювдум.
401

Дамо-дам оташин лаълиға олур бода жононим,
Бу янглиғ ўтлар ичра найласун ўртанмайин жоним.
Эмас ой, кун ики поғундасин кўк золи беркитмиш,
Қулоққа баски ҳажрингда ани ёлқитти афғоним.
Танимда доғларни айладим кўнглак била пинҳон,
Қонаб, кўнглакда фош этти ўзин ҳар доғи пинҳоним.
Кўзумда боғланиб қон ёш, не тонг, гар очқали қўймас,
Чу ул қонимни тўкти, оқибат тутти ани қоним.
Бузуғ кўнглум аро мундоқки, пайконингни ёғдурдунг,
Не тонг, мундоқ ёғиндин ер била тенг бўлса вайроним.
Хижолатдин қизармиш гул, тахаррук сарвдин кетмиш,
Магар боғ ичрадур гулчеҳрлик сарви хиромоним.
Тасаввур бирла гаҳ мақбулмен оллида, гаҳ мардуд,
Қаю ақшомки, султони хаёлинг бўлса меҳмоним.
Вужуд иқлимидин овора гар бўлдум, умид улким
Фано дашти ғуборидин ёпилғай жисми урёним.
Навоийға демангким, тарки ишқ эт, то эрур мумкин
Ки, мен ошнқмену девона, мундоқ иш не имконим.
402

Баҳору боғ сайридин не гул, не сарвдур комим,
Будур комимки, шояд учрағай сарви гуландомим.
Ўқунг кўп захмидин дом ўлди жисмим, захмлар эрмас,
Чиқарға жон қуши йўллар ясабтур ҳар тараф домим.
Жамолинг кўзгуси чун элга рўбарў бўлур ҳар дам,
Не тонг гар кўзгу аксидек замоне йўқтур оромим.
Хушо Мажнунки, маънуси эди бошиға қўнған қуш,
Жунун тоши ёғардин бошима ул ҳам эмас ромим.
Мангаким, ҳажри заъфидин нафас маълум эмас келмак,
Не имкон бас етишмак ул Масиҳодамға пайғомим.
Фироқим кечаси бас муҳлик ўлмиш, гар саҳар бўлмас,
Нафас урмоққа гўё субҳини қўймас қора шомим.
Анингдек ташнамен, эй муғбачаким, қўш тутар бўлсанг,
Фалакнинг ҳуққасин бўл икки, то бўлсун ики жомим.
Баҳо бу бенаводин гар қабул айлар эсанг, бордур,
Бирига жавҳари жоним, бирига нақди исломим.
Ҳаром эттим Навоий, дунёю уқбо таманноспн,
Нединким Каъбаи кўйи сари боғланди эҳромим.
403

Жафо ҳам қилмадинг — кўз ҳар неча ҳуснунгға олдурдум,
Қиё ҳам боқмадинг — ҳар нечаким, оллингда телмурдум.
Васият қилди қабри бошида Фарҳод ила Мажнун,
Жунун саҳросида ул тошларким, кўксума урдум.
Яралар анжум ўлди, қон шафақ ул ой фироқида,
Хаданги оҳким, ўтган кеча гардунға ёғдурдум.
Фироқим шоми андин тийрадурким, дуди анжумни,
Қора қилмиш туганлардинки, ҳижронингда куйдурдум.
Лабинг ёди чекиб жон риштасин, солди яна танға,
Кўзунг бедодидин жонни неча оғзимға еткурдум.
Жунунум шуъласин афзунроқ этти ул парий отқон
Не ўқким, ҳажри туғёни аро кўксумга синдурдум.
Ажал бедодидин хоки таним, юз шукрким, тинди
Ки, ҳижрон ўртаган жонимни жононимға топшурдум.
Қазоға рози ўлким, ғусса вақти қилмади суде,
Неча кавкабни мужрим қилдиму гардунни ёзғурдум.
Хуморимдин садою сарзаниш зуҳд аҳлидин ҳар дам,
Чиқиб майхонадин, мунча бало бошимға келтурдум.
Ҳаволам қилса пири дайр бут ё муғбача зуннор,
Не чора, чун қўйиб масжид, фано дайриға юз урдум.
Навоийдек ёруғлуқ ул замон топдимки, ўзлукни
Фано ўтиға ўртаб, кулни доғи кўкка совурдум.
404

Баҳори васлда ўртанди рашкдин жоним,
Хаёл қилки, не бўлғай хазони ҳижроним.
Таним тугонларига марҳам, эй рафиқ, не суд,
Эрур кўнгулда чу юз мунча доғи пинҳоним.
Не навъ дейки, бузуғ кўнглум ичра гаҳ-гаҳ кел,
Тўкар чу гарди фано лаҳза-лаҳза вайроним.
Жунунум эмгагидин гар ториқтинг, эй носиҳ,
Саломат ўл сену шаҳринг, мену биёбоним.
Камоли заъф кўрунгким, етар неча ерда,
Кўнгулдин оғзима еткунча хайли афғоним.
Саломат аҳли, тутунг дину офиятқа азо
Ки, масту арбадажў чиқти номусулмоним.
Қадаҳ қуёши била, соқиё, мунаввар қил,
Ки, ғамдин асру эрур тийра кунжи аҳзоним.
Замон элида вафо йўқ, агарчи жон берсанг,
Бас ўлди эрса вафосиз, не айб, жононим.
Дединг, фироқида сабр айла токи мумкиндур,
Навоиё, дема бу сўзниким, йўқ имконим.
405

Бўлди равзан-равзан ул қотил хадангидин таним,
Ғусса чархи бу танимдур, анжуми ул равзаним.
Айламиш зулфунг хаёли рўзгоримни қора,
Оҳ дудидин қорармайдур мақому масканим.
Ҳар тараф ул шўх тош урмиш, яролар қонидин
Ким, қуруқ жисмим уза бўлмиш тери пираҳаним.
Дема, жон бермак фанин ўрган, доғи васлимни теп,
Сен висолинг фикрин эткилким, эрур ул худ фаним.
Қаттиқ аҳволимға йиғлайдурған элни дема дўст,
Дўстлар ўлмиш, ўлум ҳолиға етмиш душманим.
Дайр эшикинда таним дафн айласанг, эй муғбача,
Бода лойидин гаҳе топқай иморат мадфаним.
Дашт аро сўр, эй Навоий, жону кўнглум сайдини
Ким, букун ов азми қилмиш қотили сайд афганим.
406

Шабистон ичра киргач, шамъларнинг нурин эттинг гум,
Кеча ёруғроқ ўлгач, тийрароқ бўлған кеби анжум.
Чу сенсен айни инсоният, ўлсанг дийдадин пинҳон,
Қоранғудур жаҳон андоқки, кўзда бўлмаса мардум.
Не тунким, хору хоро устида кўюнгда ётқаймен,
Дегайменким, ёним остидадур синжоб ила қоқум.
Отанг ою онанг хуршид эди эркинки, сен туғдунг,
Вале ҳусну латофатда не аб ўхшар санга, не ум.
Агарчи ишқ баҳри ҳажр дарёсидин аъзамдур,
Ва лекин гар кичикроқдур, пур офатроқдурур Қулзум.
Қуёшдектур тўла куп оғзи давридин майи софий
Ки, гар бўлди қуёш авло буким, гардунча бўлғай хум.
Агар маъшуқи зебо бўлса, не барлосу не лўли,
Нафис ар бўлса коло, мулки не Бағдоду не Торум.
Халойиқ кулмагин ўз ҳолима кўрганда йиғлармен,
Жунун кўргилки, чун дардимға йиғларлар, келур кулгум.
Навоий, шаҳр эли ишғолидин гум бўлди мақсудунг,
Булардин истасанг махлас, фано даштида бўлғил гум.
407

Чархдин гар ҳардам эрмас бир азоға куймаким,
Нега тиккан сойи чок ўлмоқ керактур кўнглаким.
Саҳл эрур кўнглакки, ҳижрон ўқию ғам тиғидин,
Тикмаку чок айламакка мубталодур кўкраким.
Ҳар замон кўздин ёшим эмгаклаган бир ёшдек,
Майл этар туфроққа, ваҳ, ўлтургуси бу эмгаким.
Бежигар бўлсам бало тортарға, ваҳ, эмди не тонг,
Борди кўздин чун бағир парголасидин кўпраким.
Ҳар тонг эрта чекса гардун субҳ тиғин қатлима,
Тонг эмаским, бордур ул душманлар ичра эртаким.
Айшу роҳат қушларнн сайд айлай олмон, гарчи бор
Кўз ёшидин донаю жон риштасидин илмаким.
Эй Навоий, буки гардун эврулур фонусдек,
Кўнглига кор этти гўё шамъ янглиғ куймаким.
408

Қайси тақво хирманин фисқ ўтидин куйдурмадим,
Қайси тавба нахлини нафс илгидин синдурмадим.
Турмай оқса кўздин ашким не ажабким, тавбадин
Гарчи кўп сўз дедим, аммо бир сўзумга турмадим.
Хўблар ишқида кўз бирла кўнгул бедодидин,
Не балиятларки мунглуғ бошима келтурмадим.
Жом барқидинму зуҳдум хирманин кул қилмадим,
Бода сайлидинму ақлим қасрини индурмадим.
Лоларухлардинму ҳар дам қилмадим ашкимни қон,
Сарв қадлардинму гардунға фиғон еткурмадим.
Дайр пири илгидинким, боғладим зуннорни,
Муғбача оллида мусҳафни магар куйдурмадим.
Қайси шўхи бодапаймо базмидин сургач мени,
Нангсизликдин йироғроқ турубон телмурмадим.
Масти лояъқил яқо йиртиб, аёғу бош яланг,
Йиғламоқдин кимниким, ўз ҳолима кулдурмадим.
Ё раб, ўз тавбамға йўқтур эътимодим, сен магар
Тавба бергайсенки, мен айтиб бажо келтурмадим.
Бермадинг тавфиқ, йўқса не учун ҳар қатлаким,
Тавба синдурдум, ўзумни ғуссадин ўлтурмадим.
Эй Навоий, истасанг тинмоқ, ишинг тенгрига сол,
Йўқса мен сайъ айлабон, сендин кўнгул тиндурмадим.
409

Васлинг истаб ўқдек эткай эрди суръат пайкарим,
Найлайинким, ҳажр ўқи пайконларидур лангарим.
Оташин лаълинг ғамидин ўртаниб, қон йиғласам,
Гоҳ қондин, гоҳ ўтдин лаългундур пайкарим.
Кўзу мужгонингдин айру уйқу йўқ мен хастаға
Ким, момуғ янглиғ тнкон бирла тўлодур бистарим.
Эй ниҳоли ноз, оҳимдин ҳазар қилкин, букун
Кўп кўҳан пайкар шажарни йиққудектур сарсарим.
Ул қуёш аксин май ичра кўргали ошуфтамен,
Не ажаб ошуфталиғким, суға тушмиш ахтарим.
Мен озибмен йўлдину бас тийрадур ҳижрон туни,
Толиъ ўл, эй кавкаби иқболу, бўлғил раҳбарим.
Эй Навоий, не ажаб гар назмим элни йиғлатур
Ким, ёзилмиш ҳажр ўтининг дудасидин дафтарим.
410

Еткач ул қотил, эрур бўғзумда икки бармоғим,
Тиғи ўрнин кўргузуб, сургил дебон ёлбормоғим.
Васл жомининг агар муфрит эмас кайфияти,
Сен қачон келгач, менинг недур ўзумдин бормоғим?!
Ҳажр тирноғи била кўнглумниким, қилдим фигор,
Бўлмасун ғайринг демакдиндур бу навъ ахтармоғим.
Баски шавқунг ғолиб ўлмиш телбалардек, эй парий,
Йўқтурур тун-кун хаёлинг бирла сўзлаб ҳормоғим.
Ҳажр аро йўқким, висол истаб, ўлум истаб, эрур
Фурқатингдин ўзни бир тадбир ила қутқормоғим.
Соқиё, таклиф ила ич дема, тўлдур доғи кўр
Ким, аёғнинг нақшини элтур қириб сипқормоғим.
Эй Навоий, тортайин дермен кўнгулдин интиқом,
Йўқса юз ғамни анга ҳар дам недур бошқормоғим.
411

Ёр тиғи қатл уруб, мен ҳажр майли қилмадим,
Кўнглум олиб қовди, мен кўнглум била айрилмадим.
Зулм ила овора айлар чоғда ўлтургил дебон,
Не тазаллумларким, ул қотил қошинда қилмадим.
Кўнглум олурда уммиди меҳр ила зор айлади,
Дилраболар зор этиб, бемеҳр ўлурни билмадим.
Ошиқ ўлманг дермен, эй аҳбоб, панд айланг қабул,
Мен нелар кўрдум, чу эл пандин кўзумга илмадим.
Лаҳза-лаҳза ҳажр ўти чекти алам узра алам,
Ўттиму бир лаҳзаким ул шуълаға ёқилмадим.
Ҳажридин бор эрса ранжинг, туну кун бўл мастким,
То манга бу нукта кашф ўлди, яна ойилмадим.
Оғзи ҳажридин Навоийдек адам саҳросида,
Иттим андоқким, ўзум ҳам истабон топилмадим.
412

Ҳарир кўнглаку кўксин наззора айламадим
Ки, кўнглак ўрниға кўксумни пора айламадим.
Демаки, кўксини мен мунча пора қилмаймен
Ки, ани мен худ ўзум мунча ёра айламадим.
Фироқ шоми ўзи доғи тийрадур ёлғуз,
Духони оҳим ила ани қора айламадим.
Дема неча туганинг бор, билмон аъдодин,
Агарчи ҳаргиз аларни шумора айламадим.
Улусқа ишқим ўтин кўксум оҳи фош этти,
Мен ани ишқим ила ошкора айламадим.
Эл истихора қилур тавбаға саҳаргаҳу мен,
Бажуз сабуҳи учун истихора айламадим.
Навоиё, мени ул маст базмидин сурди,
Йўқ эрса ком ила андин канора айламадим.
413

Итингки, борди қилиб туъма бағриму юрагим,
Оқарғусидур анинг интизоридин сўнгагим.
Фироқ ўти юрагимни су айлаб оқизди,
Чекарга ҳажри ғами эмди йўқтур юрагим.
Этак-этак гуҳар оллингда сочсам эрмас айб
Ки, кўз хазонасидин дам-бадам тўлар этагим.
Майим фироқ аро хуноби ғамдурур, май эмас,
Хаёл бирла лабинг қанди чун эрур газагим.
Тикан нишониму гулдек кафингдадур, ёхуд
Етишгач анда кўзум, қолди ёпишиб ненагим.
Сипеҳр зулмиға йўқ чора бодадин ўзга,
Бу ишда ақлдин эрмас таҳаммул айламагим.
Висолин истадим — очти саҳар яди байзо,
Навоиё, ажаб ар мустажоб эмас тилагим.
414

Фироқ тиғи ҳалокидин онча эмгандим
Ки, етса доғи ажал, ўлмамакка ўрганднм.
Ерим гар ўлса тамуғ, кўп кўрунмагай муҳриқ,
Фироқ шуъласиға мунчаким, мен ўртандим.
Ҳалок даштида иткан кўнгул топилмади ҳеч,
Қуюн кеби нечаким, ҳар ёнида айландим.
Ўқурда руқъа ҳижрон узулди тори ҳаёт,
Нединки, торидек азбас ўзумга тўлғандим.
Эмас бошимдин аёқ оҳ дуди бирла қора,
Фироқ дашти самумида буйла чуркандим.
Демангки, хум кеби дайр ичра сокин ўлким, мен
Суруд унига магар ҳол этарда тебрандим.
Навоиё, ўтубон умр ғафлат ичра, дариғ
Ки, сўнғи уйқуға кўз майл этарда уйғанднм.
415

Чарх айирди тез этиб ноламни ҳам, оҳимни ҳам,
Меҳрибон шоҳимни ҳам, номеҳрибон моҳимни ҳам.
Ҳар киши дилхоҳу дилжўюм эди, солди йироқ,
Шоҳи дилжўюмни доғи, моҳи дилхоҳимни ҳам.
Не фиғондурким, латофат авжида моҳимни тун,
Уйқуға қўймас хилофат тахтида шоҳимни ҳам.
Айтмон шоҳимни ё моҳимни еткур бошима,
Ҳам маҳи ғофилвашимни, шоҳи огоҳимни ҳам.
Жонда шоҳим ёди, кўнглум ичра моҳим фурқати,
Денг анга қуллуқ, бу бирга шайалиллоҳимни ҳам.
Эй фалак, шоҳу маҳим шамъи рухидин ғам туни,
Ёрутуб уй, йўлға келтур бахти гумроҳимни ҳам.
Эй Навоий, шоҳим айвони маҳим ҳуснин кўруб,
Жон тарабгоҳимни топса, кўз назаргоҳимни ҳам.
416

Баҳору боғдин ортар малолату дардим
Ки, йўқ чаман аро гулбарги нозпарвардим.
Меники, ул юзу хат дардманд этти, не тонг,
Баҳору сабзани кўрмакдин ортмоқ дардим.
Баҳори ҳусн таманноси ичра барги хазон,
Сиришк қонларидин бўлди чеҳраи зардим.
Баҳор ёмғури раҳмат саҳобидиндур агар,
Ёғарда қўймаса чиқмоққа кўйидин гардим.
Биҳиштнинг чечагу марғзоридин не осиғ,
Мангаки, ул хату юз келди сабзаю вардим.
Жаҳон хаёлидин андоқкн, фард қилди мени,
Сипеҳр меҳнатини кўрмасин маҳи фардим.
Навоий айлади шабзиндадорлиғ, неткай
Ки, етса бошиға бир кеча моҳи шабгардим.
417

Хўблар ошиқларин ношод этарлар, шод ҳам,
Ваҳки, бизга ёримиздин лутф йўқ, бедод ҳам.
Турфа кўрким, жаври бирла доғи ғамнок айламас,
Гарчи раҳму илтифоти бирла қилмас шод ҳам.
Йўқки, лаъли нўшидин қилмас ҳаётим фикрини,
Ғамзаи хунрезин этмас жонима жаллод ҳам.
Маҳвашидин кимсага меҳр ўлмаса, хуштур жафо,
Меҳр бунёдин йиқиб, қилмас жафо бунёд ҳам.
Жон берибким, хора ё пўлод етмас ёрдин,
Бу жафони торта олмас хора бал пўлод ҳам.
Соқиё, бир жом ила бу ғамни ёдимдин чиқар,
Гарчи ҳолим шиддатидек чарх бермас ёд ҳам.
Илтифот этмай, Навоийни қилур ҳар дам ҳалок,
Мавт маъҳудиға гар таъйин эмас миод ҳам.
418

Ёр келгач манга душман бўлурин билмас эдим,
Йўқса тун-кун тилабон васл, дуо қилмас эдим.
Айрилиб келгуча ўлтурмакини билсам эди,
Ўлсам, андин борури вақтида айрилмас эдим.
Ойға боқтим юзи ёди била, қоним тўкти,
Билсам ул бўлса қуёш, кўзга ани илмас эдим.
Боғи ҳусни гулидин ранг йўқи фаҳм ўлса,
Боғдек соврулубон, гул кеби сочилмас эдим.
Зарқни билсам эди ишқу жунун зумрасидин,
Айрилиб, зуҳду риё хайлиға қотилмас эдим.
Англасам эрдики, эл рашкидин ўлтургусидур,
Ҳажр даштида тилар халққа топилмас эдим.
Эй Навоий, нега васлида ҳазинсен демаким,
Ёр келгач манга душман бўлурин билмас эдим.
419

Шарҳи дардим ёрға ёздим — жавобе топмадим,
Номадек ул шарҳдин жуз печу тобе топмадим.
Ёзмоғида музтариб эрдим жавоб уммидиға,
Чун жавобе топмадим, жуз изтиробе топмадим.
Жаннати васл орзусидин битик қилдим рақам,
Ўтрусида ғайри дўзахдин азобе топмадим.
Васл уммиди ваъдасида макс агар кўргузди ёр,
Умрдин шавқида анинг жуз шитобе топмадим.
Жону тан уммидвор эрди, чу қатъ ўлди жавоб,
Жуз тани фарсудаю жони харобе топмадим.
Руқъаи меҳринки, гардуннинг тилар эл беҳисоб,
Мен анга маъюслуқ янглиғ ҳисобе топмадим.
Эй Навоий, ёр лутфу қаҳрининг хоҳонимен,
Ҳам эрурмен хуш, гар андин жуз итобе топмадим.
420

Мувофиқ кийдилар, бўлмиш магар наврўз ила байрам,
Чаман сарви ёшил хилъат, менинг сарви равоним ҳам.
Чаман сарви қолиб ҳайрон, менинг сарвим қилиб жавлон,
Анинг шайдоси бир деҳқон, мунга шайдо бари олам.
Чаман сарви қолиб бебар, менинг сарвим бўлуб дилбар,
Ани ел айлабон музтар, бу елдин секретиб адҳам.
Қўнуб ул сарв уза булбул, чекиб гул шавқидин ғулғул,
Бу сарв узра очилиб гул, анга тердин тушуб шабнам.
Қилиб оҳим сари парво, буён майл этмадинг қатъо,
Сабодин, эй қади раъно, бўлур ҳам сарв гаҳ-гаҳ хам.
Бу боғ ичра май, эй соқийки, бормен асру муштоқи
Ки, анда сарв ҳам боқий эмас, гул аҳди ҳам маҳкам.
Навоий, кўйин эт манзил, юзу қаддиға бўл мойил
Ки, боғ этмас сени хушдил, гулу сарв айламас хуррам.
421

Шоми ғам ҳажр ўтиға куймакни кўп фан айладим,
Васл шамъин ёқиб, эл базмини равшан айладим.
Элга гардундин нашот этмак учун эрмиш буким,
Оҳ ўқидин чархни юз ерда равзан айладим.
Бор эмиш гўё висол аҳли нашот айларгаким,
Ҳажр аро қон ёш ила давронни гулшан айладим.
Мен куюб, эл базми гарм ўлмоқ не, яъни гўйиё
Ани элга дўст, ўз жонимға душман айладим.
Бу балиятдин қутулмоқ топмадим, эй майфуруш,
Бехуд ўлмоққа харобот ичра маскан айладим.
Дайр эли тутти Масиҳо сўгини, эй муғбача,
Баски, Марьям чархидек ҳажрингда шеван айладим.
Эй Навоий, етса юз минг ғам фалакдин не ғамим,
Хоссаким, дайри фано кунжини маъман айладим.
422

Агарчи асру кўп золимдурур номеҳрибон моҳим,
Биҳамдиллаҳки, ҳам одилдурур, ҳам меҳрибон шоҳим.
Шаҳим бордию мен қолдим, борай десам, бора олмон,
Эришиб ани, моҳим бўлмаса бу йўлда ҳамроҳим.
Маҳимға ким дей олғайким, манга бу йўлда ҳамроҳ бўл,
Магар шоҳимки, моҳим дарди ишқидиндур огоҳим.
Манга днлхоҳ моҳимдур, доғи дилжўй шоҳимдур
Ки, ё раб, тушмасун айру не дилжўюм, не дилхоҳим.
Агар шоҳим вафоси жомидиндур ишрати шомим,
Вале моҳим жафосидиндурур оҳи саҳаргоҳим.
Манга шоҳим вафоси ҳам керак, моҳим жафоси ҳам,
Ки, будур мужиби шавқу тараб, ул — иззату жоҳим.
Агар моҳим Навоийдин жаҳон нақдин тамаъ қилса,
Не ғам, шоҳимға бориб зоҳинр айлай шайалиллоҳим.
423

Ул қуёшқа, ваҳ, не ҳад бирла битик айлай рақам,
Нома элтур қуш малак бўлғай, магар ҳад бўлса ҳам.
Таййи арзинг бўлса, эй пайки сабо, номамни элт,
Йўқса қатъ ўлмас бу йўл урмоқ била қосид қадам.
Қосидо, жон нақдини ҳам топшурурмен, номаға,
Чун илик сунса, аёғиға нисор эт жонни ҳам.
Сен бориб келгунча, эй қосид, ўзумда бўлмағум,
Жон етиб оғзимға шавқунг шиддатидин дам-бадам.
Англамонким, ул ҳарамда бор топқунг, йўқса йўқ,
Бор топсанг ҳам, олиб номанг ўқурму ул санам?
Гар ўқур ҳам бўлса, радму бўлғуси ёхуд қабул,
Ҳам қабули тушса, ёзғайму жавоб, айлаб карам?
Эй Навоий, нома ул ён ёзғали не ҳад санга,
Тут фироқ ичра висолининг хаёлин муғтанам.
424

Эй хуш улким, офият кунжи манга эрди мақом,
Сураи вашшамсу валлайл эрди вирдим субҳу шом.
Субҳ андин хилватимға нафхаи руҳул қудс,
Шом мундин кунжи фақрим равзаи доруссалом.
Сайд субҳам донаси бирла малойик қушлари,
Анда қўймай риштаи зуҳду риёи бирла дом.
Не бировнинг қомати раъносидин нолам бийик,
Не кишининг ғамзаи жодусидин уйқум ҳаром.
Не ичимда лоларухлар ишқидин қонлиғ туган,
Не бошинда сиймбарлар васлидин савдойи хом.
Ҳам кўнгулдин нозанинлар суҳбати бўлған унут,
Ҳам назардин маҳжабинлар сурати бориб тамом.
Ногаҳон шаҳ базмида жонимға тушти офате,
Мен ўзумдин бордим, ул билмон қаён қилди хиром.
Ҳуш кетти, ақл итти, қолмади жону кўнгул,
Ишқ чекти зуҳд ила савдоларимға интиқом.
Тушмиш ўт жонимға ул дамдин бери ул навъким,
Жон бериб ўлмакни топмон, айлабон юз иҳтимом.
Ёр ғойиб, дард муҳлик, халқ ғофил, найлайин,
Ғаврума ким еткай илло шоҳи гардун иҳтишом.
Эй Навоий, шоҳдин дардинг иложи бўлмаса,
Бош олиб кетгил, уруб оворалиғ даштиға гом.
425

Не кун келгайки, келгай нозаниним,
Не хуш бўлғайки, бўлғай ҳамнишиним.
Саодат хатлари қилмиш ҳувайдо,
Итинг чангига суртулган жабиним.
Эрур ул шўх отқан каж гуруҳа,
Кўнгул ганжи аро дурри саминим.
Недин ул кўз чекар ўқ гўшалардин,
Гар ўлтурмакка қилмайдур каминим.
Текурма оташин лаълингға бода
Ким, ул ўтдин куяр жони ҳазиним.
Кетур, эй муғбача, жоми муғона,
Эрур, олсанг, баҳоси нақди диним.
Навоий, не осиғ, жононға етмас
Наволарким чекар жони ғаминим.
426

Ҳар қизил гулким, юзунг шавқида олиб исладим,
Еткач оҳим шуъласи, ани сариғ гул айладим.
Чарх варзиш айлабон Фарҳод ила Мажнунға жавр,
Сўнгра мақсуди менинг бедодим эрмиш — англадим.
Тошки отди, хаста кўнглум чокидин солиб ани,
Ёр кўнглидек мени бедил ичимда асрадим.
Кирди майдон ичра гўй ўйнарға ул чобуксувор,
Мен ҳам анинг рахши оллида бошим гўй айладим.
То йўлуқти офият кўйида ул кофир манга,
Ақлу диним борди, билмон, не балоға учрадим.
Субҳдам дайр ичра маст ўлсам мени муфлис не тонг,
Шайх дасторин кеча масжидқа киргач, сирмадим.
Эй Навоий, кўнглума ишқида қўйдум доғлар,
Ул мени гар ўртади, мен доғи ани ўртадим.
427

Не тонг гар муҳлик ўлса дуди оҳим имтидоди ҳам
Ки, бир ҳижрон тунича бор анинг қадди саводи ҳам.
Лаби бирла менги васфин ёзай десам, муносибдур,
Варақ жон сафҳаси, доғим қорасидин мидоди ҳам.
Агар бир дам унутсам ани, ҳақднн пстарам ўлмак,
Агарчи ўлтурур ҳар дам мени бедилни ёди ҳам.
Тутулмиш зулфунга, лекин юз очсанг, очилур кўнглум,
Сенинг оллингдадур ул телбанннг банди кушоди ҳам.
Ҳаётим нахлини ҳажрингда ашким сайли чун йиқти,
Мадад қилди нигун айларда оҳим тундбоди ҳам.
Уқубатлар била ҳижронда ўлтурсанг мени, эй ишқ,
Жаҳон аҳли аро ибрат учун еткур мунодий ҳам.
Керакмас ғарра бўлмоқ, шоҳиди давлат бош индурса
Ки, бир хамлиқ эрур анинг саломи хайрбоди ҳам.
Мени зуҳди риёий сари тарғиб эттинг, эй зоҳид,
Салоҳи бор эса, зоҳирдурур анинг фасоди ҳам.
Навоий, эгнинга қўйдунг сабу ичмакка дайр аҳли,
Бу эрди умрлар, эй муғбача, анинг муроди ҳам.
428

Қайғудин кўнглум ториқмиштур, кўнгулдин қайғу ҳам,
Жониға етмиш бу ғамгиндин ул-у андин бу ҳам.
Фурқатингдин не тирикмен, не ўлук, ваҳ, не ажаб,
Элга ҳолимдин гаҳ ўлсам йиғламоқ, гаҳ, кулгу ҳам.
Ваҳки, эмди тушга ҳам кирмас висолинг, негаким,
Кўздин андоқким, учар васлинг, ўчубтур уйқу ҳам.
Уйла оҳимдин жаҳондур тийраким, заъфим чоғи,
Оғзима қўймоққа топилмас ёруғ бир кўзгу ҳам.
Лаълу дур, тонг йўқ кўзумда, не учунким боғламиш,
Совуғ оҳим шиддатидин анда қон, балким су ҳам.
Интиҳоси ишқиннг ҳижрон эмиш, эй аҳли ишқ,
Васл даврони аро мағрур бўлманг асру ҳам.
Эй Навоий, мен киму ул ой висоли базми, лек
Басдур ул давлатки, ўлтурсам йироқтин ўтру ҳам.
429

Ёғлигинг илгимда, ашкимни равона айларам,
Кўзга суртуб, ашк аритмоғни баҳона айларам.
Ул кўзумга чун етиб таскин топиб гирёнлиғи,
Кўздин олғач, яна ашкимни равона айларам.
Яна еткач, кўзга ашким турса олурмен ани,
Яна борса, чорасин бу навъ яна айларам.
Қўзда кирпикларни тиллар айлабон ҳар ториға,
Заъфи ҳолим кўз тили бирла фасона айларам.
Балки ҳар ториға жоним риштасин чирмаштуруб,
Жонима касби ҳаёти жовидона айларам.
Бир қадаҳ берсангки, тутса муғбача, эй пири дайр,
Нақди дин сармояи жоми муғона айларам.
Э, Навоий, токи бўлмишмен фано дайрида маст,
Ақлу дин ташвишидин фориғ тарона айларам.
430

Кўнглум ичра ишқ ўти ёқмоғин ангиз айладим,
Куйдуруб ўзлукни, оҳинг шуъласии тез анладим.
Ул парий ишқида куйдурдум малойикдин қанот,
Дуди оҳимники, ҳар дам оташангез айладим.
Қадду рухсори учун оҳим ўтининг шуъласин,
Шоми ғам гоҳи ҳавойи, гоҳи гулрез айладим.
Гулбуни қаддиға эл кўнгли осилмиш ғунчадек,
Мундин ул нахли вафо васфин диловез айладим.
Остонингда бош урмоқдин агар топтим судоъ,
Ашку ул туфроғдин ани сандаломез айладим.
Соқиё, май тутким, ул айёмнинг узрин қўлай
Ким, қадаҳдин зуҳд ранжи бирла парҳез айладим.
Эй Навоий, бир парийваш туркнинг мажнунимен,
Йўқ ажаб, ҳар қайда рахшин сурди, мен хез айладим.
431

Ҳар киши ёр оллида дер чинни ҳам, ёлғонни ҳам,
Ваҳки, ул бовар қилур воқиъни ҳам, бўҳтонни ҳам.
Жонға еттим мухталиф асҳобидин, ул дилрабо,
Уйлаким кўнглумни олди, кош олса жонни ҳам.
Муддаилар буйла ҳамроз ўлсалар ёр оллида,
Ўзга тутмоқ фарздур ўлмакни, бал ҳижронни ҳам.
Сўз дей олурлар гаҳу бегаҳ, маҳаллу бемаҳал,
Бас маҳалдур, тарк қилсам мулку хонумонни ҳам.
Чунки бағрим қонини кўз йўлидин оқиздилар,
Дам-бадамдурким, сурубтурлар саросар қонни ҳам.
Эй кўнгул, даҳр аҳлиға йўқ ваъдаю паймон дуруст,
Неча куйгунг сен доғи, уз ваъда, буз паймонни ҳам.
Ҳошалиллоҳким, Навоий айлагай тарки вафо,
Бевафо кофирлар олса жонни ҳам, имонни ҳам.
432

Эй мусулмонлар, келур ҳолим кўруб, кофирға раҳм,
Найлайинким, келмас ул шўхи парий пайкарға раҳм.
Раҳм этарлар телба кўнглумни кўруб аҳли жунун,
Не кўнгул бўлғайки, келмас ул парий дилбарға раҳм.
Гар жафоси бору раҳми йўқ, анга не эътироз
Ким, худо бермайдур ул шўхи жафогустарға раҳм.
Хўблуғ расмин иликдин берма, эй бераҳмким,
Хўблар ошиқларидин қилдилар аксарға раҳм.
Йўлунг устида ётибмен хастаю зору заиф,
Бир ўтарда айлагил бу бекаси музтарға раҳм.
Бевафолар сари гар дунларға раҳм эрмас, не тонг,
Йўқки дунлар, балки йўқ гардуни дунпарварға раҳм.
Эй Навоий, сарв янглиғ дуди оҳу сийми ашк,
Не осиғ чун келмади ул сарви сиймннбарға раҳм.
433

То ўюлди ханжари ҳижрон била гирёи кўзум,
Ул танур ўлдики, зоҳир айлади тўфон кўзум.
Вола ул суратқа, жоно, то бўлубтурмен. эрур
Сурати бежон кўзидек, ул тараф ҳайрон кўзум.
Дедим: эткил оразинг бирла кўзунг васфин, деди:
Оразим даври қамар, сарфитнаи даврон кўзум.
Ашкдин юз сари чун зоҳир қилур дурри самин,
Гўйиё кўз мардуми ғаввос эрур, Уммон кўзум.
Бўлди бир гулгун бўялған шамъининг хам шуъласи,
Қилғали рангин сиришкидин танимни қон кўзум.
Чун керактур пок кўз манзури бўлмоқ пок юз,
То юзунг бор, ўзга юз кўрмак эмас имкон кўзум.
Эй Навоий, йўқ ҳадим ул шўхни кўрмакка, лек
Ҳар қаён азм этса, асрар халқдин пинҳон кўзум.
434

Жавҳари пайконларингнинг махзани жон истадим,
Жондин ортуқ туҳфани жон ичра пинҳон истадим.
Тарки ишқ иршод қилдим кўнглума, қатл айладинг,
Бу эди журмумки, кофирни мусулмон истадим.
Эй сабо, девона кўнглумдин хабар топқилки, мен
Топмадим, чун ул парий кўйида ҳар ён истадим.
Зулф аро қошинг кўрунгач, бўлмади зоҳир ҳилол,
Шоми ийд ани сипеҳр узра фаровон истадим.
Васл аро аҳбоб ила ул золим онча қўйди доғ
Ким, ул ўтқа тўзмагандин доғи ҳижрон истадим.
Хонақаҳ аҳли азобидин май эттим орзу,
Зоҳидо, ўлдум деганда, оби ҳайвон истадим.
Эй Навоий, ишқ аро ўлсанг доғи васл истама
Ким, муяссар бўлмади, мен улча имкон истадим.
435

Лабннг ҳаёт суйидин зулол эмиш — билдим,
Зулол нуқтаси устида хол эмиш — билдим.
Учуқ лабингда эмас, реза инжу лаъл узра
Ки, барги гул уза бир қатра бол эмиш — билдим.
Қадимки хам бўлуб, оғзинг хаёлидин итти,
Адам ичинда ҳамоноки, дол эмиш — билдим.
Қошингда холнинг овозасин эшитмиш эдим,
Бу Каъба тоқию ул бир Билол эмиш — билдим.
Юзунгни билмас эдим зулф аро чу қилди тулуъ,
Ғариб ахтари фархундафол эмиш — билдим.
Даний тажаммулу озоданинг фалокатидин,
Замон табиати беиътидол эмиш — билдим.
Фироқ шомида сўрдум Навоий аҳволин,
Сочинг хаёлида ошуфтаҳол эмиш — билдим.
436

Не учун тарки муҳаббат қилди моҳим — билмадим,
Бу ғазабким, айлади моҳим, гуноҳим — билмадим.
Ошиқ ўлдум, ёрдин топқай дебон кўнглум висол,
Ҳажр бу янглиғ бўлурни кийнахоҳим — илмадим.
Ёр кўйи ичра итти зор жисмим оҳдин,
Қайда тушканни бу елдин барги коҳим— билмадим.
Ишқ бўстониға кпрганда ҳавоий қуш кеби,
Сунбули зулфи бўлурни доми роҳим — билмадим.
Ақлу хушу сабрим итти, кўргач ул кирпик сафин,
Бир-бир ўлмоғни қора кўргач, сипоҳим — билмадим.
Кирмагунча дайр аро тинч ўлмадим, тут бодаким,
Ғуссадин бу қалъа эрканни паноҳим — билмадим.
Эй Навоий, буйла қилған рўзгоримни қора,
Ҳажр шоми эрди ёхуд дуди оҳим — билмадим.
437

Эй, кўнгулга юз туман бедод сендин, жонға ҳам,
Мунча бирла рашк андин мунга, мундин онға ҳам.
Мовию гулгун тўн эрмаским, кўзу кўнглум аро,
Суға доғи тушмиш ул усрук, бўялмиш қонға ҳам.
Ҳусниға ҳайронмен ул янглиғ, мени ҳайронки эл,
Ҳам анинг ҳусниға ҳайрондур, мени ҳайронға ҳам.
Эл бузуғ кўнглин сўра борған эмиш ул ганжи ҳусн,
Ранжа қилғайму қадам, ё раб, бизинг вайронга ҳам.
Ламъаи пайконидинму кўнглум ичра тушти ўт,
Йўқса кўнглумдин ўқиға тушти ўт, пайконға ҳам.
Қил гадойингға вафо, эй хўблар султониким,
Бевафолиғдур гадоға умр иши, султонға ҳам.
Эй Навоий, давр аёғин тут ғанимат, ушбу дам
Ким, саботе йўқтурур бу даврға, давронға ҳам.
Нун Ҳарфининг Нозанинларининг Намудори «Фавойид»дин
438

Тилаб жаннатни, ўтмон дўст кўйида гадолиғдии,
Муҳаққар боғ учун кечмак бўлурму подшолиғдин.
Бўлуб бсгона, ул май доғи то хирқамдадур билдим
Ки, доғи ҳажр эмиш охир натижа ошнолиғдин.
Фироқинг ичра қолғач, ўлмакимга қилма ҳайратким,
Ўлумдин ўзга иш йўқ, жисмға жондин жудолиғдин.
Ажойиб ибтилодур банди зулфунг ичра жонларға
Ки, бор ўлмакча бир соат нажот ул мубталолиғдин.
Жаҳон шўхинки, эл маҳбубидур, ақд айладинг, лекин
Тааммул қилки, не лозим келур бу кадхудолиғдин.
Ёрут май ламъасидин хилватимни бир кун, эй муғким,
Ёруғлуғ топмадим хилватда йиллар порсолиғдин.
Кўзум андоқ қорармиш тийра зуҳд ичраки, гар соқий,
Демон май тутса, заҳр ичкаймен ани кўз қоролиғдин.
Бу гулшан ғунчасида жола эрмаским, тиш иржайтиб
Кулар ошуфта булбул навҳасиға бевафолиғдин.
Навоий, бенаволиқ шевасин берма иликдинкнм,
Наво ҳар кимки истабтур, топибтур бенаволиғдин.
439

Еткуруб эрдим фироқинг тунлари гардунға ун,
Шукрким, васлинг куни эмди не ул ундур, не тун.
Юз ёпиб, қилдинг узун шоми ғамимни, эй қуёш,
То қуёш мағрибқа мойил, сояси кўпрак узун.
Дема: зулфум бандидин бош чекма, бўйнунг тўлғама,
Тиғ агар сурсангки, мен бош қўйдуму туттум бўюн.
Тийра оҳим элга зоҳир қилди кўнглум куймакин,
Гарчи ўт ёшунса, ани ошкор айлар тутун.
Ўртаниб жисмим, бало даштида саргардон кезар,
Шуъладин таркиб топқон буйлаким кўрмиш қуюн.
Соқиё, тут жом, солма тонглаға май ваъдасин,
Тонгла чун маълум эмас, бори ғаниматдур букун.
Эй Навоий, қўл суроҳидек бўюнни қучқали
Етмаса, бори суроҳи бўйниға илгингни сун.
440

Юзунгким тозароқдур барги гулдин,
Учар кўздин вале чиқмас кўнгулдин.
Куюб ҳажрингда кул бўлдум ва лекин
Ёруқтур ишқ миръоти бу кулдин.
Ажаб фархунда зоте сенки, одам
Мубоҳот айлагай сендек ўғулдин.
Қулимен ишқнингким, танламайдур
Муҳаббат шевасида шаҳни қулдин.
Сироти мустақим ўлди шариат
Ки, жаннат топмоғунг ўтмай бу пулдин.
Бағоят ҳийлагардур золи гардун,
Агар эрсен, ҳазар қилғил бу тулдин.
Тариқи ишқ ила борғил, Навоий
Ки, озди ҳар кишиким, чиқти йўлдин.
441

Ишқ чун берди таним шуъласиға кўкта ўрун,
Чекти бир-бирдин ани, айириб учқун-учқун.
Ишқ ўти ёққали чок этти қуруқ жисмимни,
Ёрса хушроқ туташур, неча қуруқ бўлса ўтун.
Шуълалиқ тан била ғам даштида саргардонмен,
Гўйиё ели самум ўлса, бўлур буйла қуюн.
Дуди оҳимға етишмас, чиқибон абри баҳор,
Уйлаким рифъат ила абри баҳорига тутун.
Чарх ёғдурса кавокибни, сиришкимча эмас,
Қанда дарё била тенг бўлғани бордур шудрун.
Тийр борони ғаминг жону танимдин ўтти,
Оллоҳ-оллоҳ не бало бу ёғин эрмиш ўткун.
Кўкрагим чокини тикмак била бутсун демангиз,
Субҳнинг кўнглакининг чокини ким кўрди бутун.
Зоҳидо, тонглаги кавсар майидин кўп дема сўз,
Келки, майхона аро хуш тутоли ўзни букун.
Истамас бўлсанг ишинг узра гириҳ, тузлук қил
Ким, ёғин риштасиға қатраси худ келди тугун.
Мастмен, лек унаман тугмаи тож айласа шайх,
Зуҳди кўйи аро хирқамдин агар тушса юрун.
Эй Навоий, дема зулфи аро ҳолингни, дегил
Ким, эрур асру анинг қиссаси чирмашу узун.
442

Риштаи жоним санга боғлигдур, ўлтур бир замон
Ким, эрур қўпмоқ ҳамону риштани узмак ҳамон.
Фаҳм этар яхши ёмон васлинг манга тегмасниким,
Яхшилардин яхшисен сен, мен ёмонлардин ямон.
Васли нўши лаззатин сўрдунг, жавобин не дейин,
Менки ҳижрон нешидин бир лаҳза топмасмен амон.
Ашк уза қолқир заифу зор жисмим оҳдин,
Тунд ел таҳрикидин андоқки, баҳр узра самон.
Элдин ўлмишмен рамида ани ром айлай дебон,
Лекин ул ёр элга ром, аммо эрур мендин рамон.
Бу фано дайрида ҳар дамким ўтар, тут муғтанам
Ким, яна бир дамғача мумкин эмас бўлмоқ замон.
Эй Навоий, давр агар будур, мени маст эткали
Сен тўла қуйким, мен анинг софу дурдин толғамон.
443

Ул кони малоҳатда демон бор эди бир он,
Лав танзур фи ҳусниҳи-л-он камо кон.
Ин иҳтариқа жисми мин нори ҳавойиҳ,
Куймаслиги хаснинг чоқин етканда не имкон.
Ўлгум сусабон ҳажр биёбонида, раҳм эт,
Конат шафаҳак-айну ҳаёт ано атшон.
Ё қуррату айни жиъ ва-р-ҳам бидумуъи,
Ким қилди бу селоб кўзум уйини вайрон.
Эй қонки, кўзумдин оқасен раҳмки, ўлгум,
Мин жайри дами-л-айни лано ҳосилу ийқон.
Лав лам йакуни-р-ройиҳати-л-манзили салмо,
Юз қатла банд манзилидин кетмиш эди жон.
Ҳар важҳ ила гар ўлса Навоий не ажабким,
Мин кулли вужуҳин суфи важҳика ҳайрон.
444

Эй, юзунг устида кўз андоқки, ораз узра айн,
Нун била икки қошинг ичра тафовут бину байн.
Мен киму тақво мусулмонларки, ҳар соат солур
Кўнглума ул икки кофир кўз хаёли шўру шайн.
Анжум истар чарх тосида тугонлар ишқдин,
То кўрубтур ул муқаммирваш қўлида каъбатайн.
Йирттинг умрум сижиллин, тиғ ила бошим чопиб,
Қолмади бўйнумда ҳижрон ўлтуруб бори бу дайн.
Деди: оғзимдур сенинг умрунг, висолим истагил,
Умр агар бўлса, висолин топқамен ал умр айн.
Соқиё, кўп ваъда қилдинг, роҳ ила роҳат етур,
Йўқса қил маъюским, алъясу иҳд-ал роҳатайн.
Эй Навоий, нега маъюс ўлғай улким, шоҳидур
Хусрави Ғозий муиззи мулку дин Султон Ҳусайн.
445

Ишқ аро куйсам, кулумни лутф этиб ё зулминан,
Хайли мўри қилким, ул кўй ичра қилғайлар ватан.
Кўйида урён таним дафн айланг, ўлсам ишқ аро
Ким, шаҳид ўлганға туфроғ пардаси басдур кафан.
Дард ўқи жисмимға ёғди, гўйиё бўлди сипеҳр,
Ҳар ҳилол андоза қавсидин манга новак фикан.
Кўйида қатлимға розимен, нечукким телба ит,
Чексалар, лекин тоқиб бўйнумға зулфидин расан.
Нозик эрмас ҳулла, жонлар риштасидин кўнглак эт,
Ким анга жисминг таҳаммул қилғай, эй нозук бадан.
Бу чаман гулзориға берма кўнгул, эй андалиб,
Ким эрур, ҳар гулки кўрсанг, теграсида юз тикан.
Эй Навоий, кўйига бордим тилаб қадду юзин,
Боғни найлай, кераклик йўқ манга сарву суман.
446

Мусаввиреки, қилур кўйи гардининг рақамин,
Қўюнгки, кўзга чекай сурма милидек қаламин.
Йилон таҳаррукин ар қуш тутарда кўрмайсен,
Кўнгул олур чоғи кўр банди зулфи печу хамин.
Ниҳон тан ичра туганлардин ўлди мунглуғ жон,
Гадоки, таъбия қилғай либос аро дирамин.
Кўнгулки, ғам сипаҳин кўрди — чекти шуълаи оҳ,
Биров кебики, тикар мўр хайлиға аламин.
Хиромин асру севармен вале кўнгул ичра,
Аёғ чу қўйди, тилармен, кўтармагай қадамин.
Хумор муҳлик эди, дайр пири тутти қадаҳ,
Унутмоғум, агар ўлсам доғи, анинг карамин.
Навоиё, адам истар фалак вужудунгни,
Тенг онгласин доғи анинг вужуд ила адамин.
447

Нетиб тамаъ қилайин бўйнума сочинг расанин
Ким, ул қуёш юзига солди чин ила шиканин.
Бузуғ кўнгул аро ишқинг чу кирди — қочти хирад,
Бу аждаҳони кўруб, бум қўйди ўз ватанин.
Тирилди хатту юзунгдин кўнгул, магар эктинг,
Хизр суйи била бу боғ сабзаю саманин.
Қатили ишқинг агар кирса равза тавфиға ҳур,
Кетурса ҳулла, ола олмағай анинг кафанин.
Кўнгулда хор ғамидур — ўларман, эй Маръям,
Масиҳ игнаси бирла чекай десанг тиканин.
Жаҳонда раз қизининг лаълидин оғиз олма,
Десангки, кўрмагасен золи чарх макру фанин.
Навоий усрук агар дайр ичинда ўртади доғ,
Магарки сузгуч ила кимса боғлағай туганин.
448

Неча кундурки хабар топмамишам сиймбаримдин,
Не асардур хабаримдин, на хабардур асаримдин.
Назарим оллида ойсиз кечадин тийрароқ ўлди,
Ҳажр кундузлари, то борди қуёшим назаримдин.
Захми қотил эканин дерга эрур ҳар бири бир тил,
Тиғи ҳажри қаю парголаки, тилди жигаримдин.
Келурам оҳ нла расволиғ ўти ҳар сари сочиб,
Офият аҳли, саломат қўпунгуз раҳгузаримдин.
Буйлаким, ул кўзи офат ёнар ўт жонима урди,
Барқи офат чоқилур олам аро ҳар шараримдин.
Ул сифат ишқу жунун тоғ ила дашти аро иттим,
Ки,на Фарҳод нишон топти, на Мажнун хабаримдин
Даҳр боғида вафо нахли экиб, берди жафо бар,
Боғбоно, деки, не бергамен ул самаримдин.
Носиҳо, ишқу жунундур ҳунарим, тарки буюрма,
Санга ор ўлса, манга фахрдурур бу ҳунаримдин.
Эй Навоий, борибон ёр, фано даштиға туштум,
Магар ул қайтса, мен қайтқамен бу сафаримдин.
449

Йўқ фурқат аро баҳрам не тандину не жондин,
Биллаҳки, тўюбтурмен ҳам мундину, ҳам ондин.
Жон душману жонон худ андин манга душманроқ,
Тонг йўқ, кўп эса дардим жондин эса жонондин.
Кўксумга урар тошқа гар тегди ўқунг не суд,
Куйдурмакима, чунким ўт секреди пайкондин.
Мен хастани рашк ўртар, айларга малак сурма
Гардеки, чиқар кўкка жавлонида майдондин.
Зулфидин агар кўнглум жамъ ўлмади, айб эрмас
Ким, топқуси жамият ул хайли паришондин.
Эл зарқу фирибидин воқиф киши Мажнундек,
Не айб, кўнгул узмас гар ғули биёбондин.
Заҳр ичгилу май ичма, даҳр ичра Навоийдек
Ким, нафъ хумор-ўқдур бу соғари давронднн.
450

Музаҳҳаб айлаган пайконларинг жисмим аро ҳар ён,
Дема бош чектиким, чекти забона шуълаи ҳижрон.
Қачон пайкон кўрунмас, ҳажр ўтининг шуъласи бўлса,
Ани тортиб чиқармоқ захм ичидин бормудур имкон.
Не тош отиб, танимни захм қилсанг, ғамға қолурмен,
Мунга не боғлай ани, қайда боғлай, деб мени урён.
Бало даштида кўрган ваҳш Мажнунни, мени доги,
Хирад аҳли қошинда телба кўргандек, қолиб ҳайрон.
Сўнгакларни танимдин бир-бир айирди ғами ҳажринг,
Маҳалдур итларингни айласам кулбам аро меҳмон.
Не мен қолғум, не сен боқий, замоне келгил, эй соқий,
Қадаҳ даврини хуш тутким, вафосиздур басе даврон.
Вафосиздур замон аҳли, замонда не вафо бўлғай,
Вафо аҳли булардин гар вафо истар, эрур нодон.
Хушо, дайр ичра майхона, тўла илгимда паймона,
Мену аҳли фано оғзида куллу ман алайҳо фон.
Фано дайрида сойиллиқни султонлнқдин ортуқ тут
Ки, ўлмакликда тенгдурлар агар сойил, агар султон.
Жаҳон ичра кишининг чун йўқию бори яксондур,
Не фаррух кимсадур кўрган жаҳон бору йўқин яксон.
Навоий, ўзни хуш тутким, кишига даҳр иши бордур,
Агар мушкул тутар — мушкул ва гар осон тутар — осон.
451

Фурқатингдин судурур кўнглум, хаёлинг ул судин
Уйла зоҳирдурки, зоҳирдур жамолинг кўзгудин.
Ул юз оллимдин кўрунгач, қочти ҳижрон зулмати,
Соя қолғандек кейин, хуршид чиққач ўтрудин.
Ҳажр бийми ичра бўлдум паст, баским, йиғладим,
Васл уммиди доғи топсам, сустаюрмен кулгудин.
Деб эдинг қатлингға келгум, чун ишим ўлмакдурур,
Келса ўлгум, келмаса ҳам, ўлгум ушбу қайғудин.
Чекмишам қотил кўзунг оллинда кўнглум сайдини,
Чун қулайдур — бир ўқ от, ўткарма ани қобудин.
Дермен, айлай сурма бир соҳиб назарнинг гардини,
Оҳким, уйғонмағур бахтим, кўз очмас уйқудин.
Кўргали ани Навоийдек ўзумдин бормишам,
Ўзига келтурмас ул айёр ушбу бехудин.
452

Ёрутмас қуёш тийра шомим қоросин
Ки, бу шом этар тийра анинг зиёсин.
Очар шоҳ ўзи банд қилғанни, лекин,
Халос айлай олмас биров мубталосин.
Гар Айюб сабр этти турлук балода,
Вале кўрмади ҳажр шоми балосин.
Булут бўлди оҳимким, ул ойни ёпқай,
Улустин қилиб тийра ишқи ҳавосин.
Дирам ўрниға берса анжумни ташлар,
Агар имтиҳон қилсанг, ул ой гадосин.
Қани раъий мундин савоб, эй кўнгулким,
Киши қойил ўлса, билиб ўз хатосин.
Навоий эрур булбулунг лекин, эй гул,
Унуттурди ҳажринг хазони навосин.
453

Нетиб ўпкаймен ул чобук аёғин,
Ўпа олмон чу рахшининг тувоғин.
Буларни бўлмаса ўпмак, не имкон
Тахайюл бирла ҳам ўпмак дудоғин.
Азиз андоқки кўз ичра саводи,
Кўнгулда ҳам тутармен тоза доғин.
Керак тутмоқ хатинг атрини топқан
Бинафшазордин ўтса димоғин.
Мену соғар, фақиҳу жоми кавсар,
Бале, ҳар кимса кўрсун ўз аёғин.
Жаҳон макрин биравким билди, бермас
Жаҳон мулкига бир дамлиғ фароғин.
Саранжом ўлмак эрмиш, эй Навоий,
Хизр умри муяссар бўлди соғин.
454

Икки гул кеча кулбамни гулистон айлабон,
Олдилар жонимни бедод, улча имкон айлабон.
Бири бўркин синдуруб, жонлар сафин синдурғали,
Ақлу дин мулкин сафи мужгони вайрон айлабои.
Бири бир неча ҳилолин эгри боғлаб ноз ила,
Анжуму афлокни ҳусниға ҳайрон айлабон.
Бири хатти сабзасидин гулга боғлаб ҳошия,
Базмин ул сабзаю гул боғи ризвон айлабон.
Бири олам аҳлининг кўнгли қушин сайд эткали,
Сунбули домини гул узра паришон айлабон.
Бири қошу кирпигидек ўқ била ё илгида,
Лекин ул ё бирла-ўқ жонларни қурбон айлабон.
Бири вўсма бирла сурма рангидин кўк тоқини,
Офат ангизу қора наргисни фаттон айлабон.
Бири боғлаб баргни тўн узра миноранг қур,
Нахли қаддин ғайрати сарви хиромон айлабон.
Бири гулгун тўнға сариғ астардин зеб этиб,
Сарви раъносин гули раънода пинҳон айлабон.
Мастлиғдин ул қилиб илгида доғин ошкор,
Шўхлиғдин жонға бу юз доғи пинҳон айлабон.
Зулм ила ул ўлтуруб, бу лутф бирла тиргузуб,
Гар бу қилса зулм, ул ҳам лутфу эҳсон айлабон.
Мен агар боқсам бу ён, тиғ уруб анинг ишваси,
Боқсам ул ён, ғамзадин бу тийр борон айлабои.
Эй Навоий, бу фасонанг ё туш эркин, ё хаёл,
Неча лоф урмоқ ўзунга мунча бўҳтон айлабон.
455

Эй кўнгул, гар қути жон қилмоқ тилар бўлсанг лабин,
Йўқтур имкон солмайин бўйнунгға тавқи ғабғабин.
Шоми ҳижрон уйла муҳриқдурки, ҳар соат қурур,
Ўл қилиб дарёға ёпинсам булут чодиршабин.
Тийрадур ул навъким, қилғай қуёш нурин қора,
Гарчи кундуз чарх толиъ қилса бахтим кавкабин.
Уйла усрук чиқти жавлон айлаб ул, ойким, қилур
Ер била тенг, кўк уза секретса ногаҳ ашҳабин.
Лаъли жон олмоқ тилар, йўқса такаллум айласа,
Руҳ ила қилғай мушарраф юз Масиҳо қолибин.
Софи май ичким, кудуратдур саросар, англадим
Ҳам замон расмини, ҳам аҳли замоннннг машрабин.
Чарх тоқидин садо эрмас, малойик зикридур,
Чун Навоий еткурур гардунға ё раб-ё рабин.
456

Етишти байраму рафъ этти рўза қайғусин,
Ҳилол мусайқали ёрутти бода кўзгусин.
Сипеҳр жоми ҳилолиға жилва берди, магар
Ки, бода забт эта олмас нашот кулгусин.
Магарки, қилди шабистонға азм шоҳиди ийд.
Ки, тўкти фарруҳ аёғиға ахтар инжусин.
Далил роҳи шафақ рангу жоми минойи,
Шафақ майини кўру чарх жоми минусин.
Фароғате тилар эрсанг, кўп оғзи хиштини ол,
Ушат бу хишт била зуҳд нангу номусин.
Саҳарки, халқ мусаллоға юз қўяр, хуш тут,
Борурға дайри фано сари тонг қоронғусин.
Навоий, ич қадаҳу фоний ўлки, топти бақо,
Биравки, топмадилар эл суроғу белгусин.
457

Себакедур оразим ранги бирав ҳижронидин,
Олмадек бўлмиш қизил ҳар ёни ашким қонидин.
Новаки қонлиғ кўнгулдин, эйкн, дерсен ўтмамиш,
Айлагил боре назарким, қон томар пайконидин.
Мен кеби мажнунни ҳам бости мазаллат гардиким.
Фаҳм бўлмас захм ила доғи тани урёнидин.
Гўй урардин йўқки, ул чобук қилур бир бошни гўй,
Буки бир ғавғо чиқар ҳар дам анинг майдонидин.
Хўблуғ даврида ёд этгил гаҳе ушшоқни
Ким, басе ёд айлагунгдур хўблуғ давронидин.
Айш базмин, эй кўнгул, майхона айвониға чек
Ким, бало тоши ёғар ҳар дам сипеҳр айвонидин.
Кўйида итлар фиғони андин эркин ҳар кеча
Ким, уюмаслар Навоий нолаю афғонидин.
458

Юзунг кўргач, илик кўксумга урмон, ишқ тобидин
Ки, кўнглумга қўярмен, секрер анинг изтиробидин.
Чиқибтур чун тишинг ҳажринда оҳим абри найсондек,
Не тонгдур, ёғса жола ўрниға анинг саҳобидин.
Кўнгулдин поралар маълум ўлурким, истар ул ойни,
Дамим ўти шарорининг фалак сари шитобидин.
Ҳавойи ишқдурким, бузғай уйларни ҳубоб осо,
Бузулғочким, ҳаво чиқса кўзум баҳри ҳубобидин.
Саводи ҳажр шомича тўкулгай мушк ҳар сари,
Паришон айласа ел, тоб очиб зулфунг танобидин.
Ўтукин то рикоб ўпти, анинг рашкидин истармен,
Ки, тишлаб-тишлаб, ўтук наълидек узсам рикобидин.
Ажаб йўқ, тотса ҳар ит телбараб оғзидин ўт сочқай,
Жунун кўйида тушкан шуълалиқ бағрим кабобидин.
Садодин оби ҳайвон қатраси секрирму ҳар сари,
Ваё сўз дер замон, дур сочилурму лаъли побидин.
Десанг ҳажринг хуморидин халос ўлғаймен, эй соқий,
Магар оғзимға қуйғайсен лаби лаълинг шаробидин.
Не мозидур, не мустақбал орада, сенсену бу дам,
Не шод ўлмоқдурур ҳар дам узун умрунг шитобидин.
Десанг дўзах азобин чек Навоий, тортсун минг йил,
Халос этсанг ани, ё раб, даме ҳижрон азобидин.
459

Малолат буми учмас мен гадо вайрони томидин,
Музаҳҳаб қуш кеби шаҳ қасрининг мили мақомидин.
Жамолинг субҳидин сўрдунг нишоне, ваҳ не навъ айтай,
Қутулмаймен чу ҳаргиз тийра зулфунг ҳажри шомидин.
Бу янглиғким тақибсен ҳар кўнгулга зулфдин торе,
Кўнгуллар не қутулғайлар қадинг саркаш хиромидин.
Юзунгнунг ҳажрида бу кўз қорасин лола янглиғ бил,
Қораси даврида эврулган ашки лолафомидин.
Сени истарда бу мажнун хироми барқдек, тонг йўқ
Ки, пўя вақтида ўт чоқилур ҳар тез гомидин.
Лабинг оби ҳаётида эрур Исо дами музмар,
Не тонг, бўлса ўлук жонбахш анинг ширин каломидин.
Чу кўрдум оғзию зулфини, ҳушум борди яғмоға
Ки, мул кайфияти фаҳм ўлди анинг миму ломидин.
Насими зулфин истишмом қилса ақли кули чиқмас —
Жунун атри қиёматқа дегин анинг машомидин.
Ул ой ҳажрннда маҳзунмен, керак майхона ул янглиғ
Ки, май кам бўлмағай йиллар ичиб афлок жомидин.
Манга чун дайр пири саъй қилди бутпараст ўлмоқ.
Унуттум худпараст ўлмоғни анинг иҳтимомидин.
Эрур кўнгли қушиға ҳалқаму ушшоқ отин кўргач,
Навоий отиғаким, ҳалқа чектинг ул асомийдин.
460

Дема гулгундур либосимким, сиришким қонидин,
Ранг тутмиш, қон оқар сиқсанг, тутуб ҳар ёнидин.
Неча кўнглум боғида, эй ишқ, кирсанг топилур,
Сарв бирла ғунча анинг новаку пайконидин.
Ошкоро ганжи ҳуснндин чу баҳрам йўқтурур,
Қайда топқаймен таматтуъ хурдаи пинҳонидин.
Эл била касби ҳавою су қироғи истадинг,
Бўлма ғофил оҳу ашким сарсару тўфонидин.
Хўблуғ давронида ушшоқдин ёд эт гаҳе
Ким, басе ёд айлагунгдур хўблуқ давронидин.
Истаманг охир гиёҳи меҳр ё барги вафо
Ким, кўкармайдур булар ҳаргиз жаҳон бўстонидин.
Эй Навоий, ёқмаса ул ойға, бас қилдим наво,
Лек манъ айларга ожизмен кўнгул афғонидин.
461

Тилаб мақсад ҳарими тавфини елдек хиромимдин,
Озиққан ҳамраҳим топмас асар қум узра гомимдин.
Қиёматқа дегинча заҳр ўтидин марғзор ўлғай,
Агар бир қатра томса, фурқатинг базмида жомимдин.
Қамар даврида ёруғлуқ юзини кўрмагай кимса,
Қуёш рухсориға гар тушса холе тийра шомимдин.
Шамими зулф васфидин эшиттим нуктае бир кун,
Эрур йилларки, мушки ноб иси кетмас машомимдин.
Сипеҳр узра эмас гулгун булут, ҳар сариким тушмиш,
Фалак миръотиға акси сиришки лаълфомимдин.
Кабобим жуз бағир йўқ, гарчи бор оҳим анингдекким,
Тушар вайроним ичра чурканиб, қуш ўтса томимдин.
Халос ўлдум ишим тенгрига солиб, токи билдимким,
Очилмас иш менпиг беҳуда саъю эҳтнмомимдин.
Муғанний нағмасидпн тоза бўлмас, эй Навоий, руҳ,
Агар зеб этмаса лаълиға руҳафзо каломимдпн.
462

Шиоий хатлар айрилған кеби хуршиди рахшондин,
Кўнгуллар йўллар этмишлар жамолинг сари ҳар ёндин.
Сиришким ёмғурию шоми ҳижронимға раҳм этким,
Бу ўтти Нуҳнинг умридин, ул бир ўтти тўфондин.
Дема, эй Хизр, жон бирла бақоси бобида кўп сўз,
Фано аҳли аро жонон боринда ким десун жондин.
Бузуғ кўнглум аро хатту узоринг, эй баҳори ҳусн,
Эрур андоқки, буткай сабза бирла лола вайрондин.
Тўладур кўксум ичра новакинг, суртуб илик, фаҳм эт,
Танимда ҳар сарнмў ўрнида бир нўги пайкондин.
Чу давр аҳли жафосидин ичармен бода, эй соқий,
Унутма давр аёғидин, вале ёд этма даврондин.
Қачон ой каҳкашондин сойир ўлса, бўлғай ул янглиғ
Ким, ул хуршнди сиймо сайр учун ўткай хиёбондин.
Чу гулда йўқ вафо ранги хазон еткунча, эй булбул,
Сабодин барги гул янглиғ учуб чиқ бу гулистондин.
Навоийға Ҳижоз оҳанги бўлди, то яна қайтиб,
Мақом этмас Ироқ оллида, ёд этманг Хуросондин.
463

Лолалар очилса вайрон марқадим ҳар ёнидин,
Доғи кўнглум ўтидиндур, ранги захмим қонидин.
Ҳар ўқунгнунг захмидин қон оқса, тонг йўқ, нов-нов,
Хосса икки нов ҳам топқай ул ўқ пайконидин.
Борғали девона кўнглум тан уйин соғинмади,
Итти Мажнун, уйлаким, ёд этмади вайронидин.
Ҳажр шоми йиғларам ғурбатдин, эй ҳамсоялар,
Бу кеча воқиф бўлунг бу сайлнинг туғёнидин.
Ҳажр юз минг йилчаю ашким урар гардунға мавж,
Мен ҳам ўттум Нуҳдин, бу ашк ҳам тўфонидин.
Эйки, бу базм ичра ичтинг ком ила бир даври май,
Билки, ноком онча қон ютқунг фалак давронидин.
Эй Навоий, туш кўрарсенму ватанни, демаким,
Телба тушдек соғинур, ёд этса хонумонидин.
464

Юз ўтида юз қатра су, тонг йўқ, хўйи ғалтонидин,
Кўнглум ўтида йўқмудур юз қатра су пайконидин.
Қилғанда рахшин гармпўй ул шаҳсувори тундхўй,
Қилғай дебон оллида гўй, олмон бошим майдонидин.
Бу дарду ғамдин лолмен, майдон аро помолмен
Ким, кўргач-ўқ беҳолмен ул ишвагар жавлонидин.
Бошим сари наззора қил, эй чарх, дод, борингни бил,
Доғи саодат англағил ҳар захм анинг чавгонидин.
Майдонға ул чобук суруб, бошимға чавгон еткуруб,
Саргашта жоним куйдуруб, эл пўяси ҳар ёнидин.
Кўк мазраидин хўшае касб айласанг, қил тўшае,
Ком истабон тут гўшае, гўйи фалак давронидин.
Гардун чекиб тиғин ниҳон, юз жавр бирла тўкти қон,
Охир Навоий топти жон, топқач вафо жононидин.
465

Гар мени ёд этмас ул ой зулм ила бедодидин,
Шукрким, ғофил эмасмен бир дам анинг ёдидин.
Лутф этиб, гар ёд этар, ё зулм ила бедод этар,
Мен ризосин истарам ёдидину бедодиднн.
Кеча айш аҳли муғанний лаҳнидин хушҳол эмас,
Ончаким мен тонгға тегру итлари фарёдидин.
Хотирим синмоқ тилар, кўнгли тилармен, мен доғи,
Ҳар не бу шишамга келгай хуштур, ул пўлодидин.
Сабр тошидин кўнгулга кўп бино тарҳ айладим,
Кўз ёшим сайли қўнгарди барчани бунёдидин.
Дайр пири деди: майдин бош кўтарма, эй рафиқ,
Солик улдур, чекмагай бошини пир иршодидин.
Сўрма, эй ҳамдам, Навоийнинг ғаминким, оламе
Ғам била тўлғай, дам урса хотири ношодидин.
466

Ёраб, улким васл шоми ком олур зебосидин,
Тийра қилма айши кўзгусини субҳ анфосидин.
Эл майн лаълин нетай, мамзуж эса оби ҳаёт
Ким, менинг жомим эрур мамлу фнроқ олмосидин.
Ул парий ишқи агарчи айлади мажнун мени,
Шукр эрур, бореки қутқарди хирад васвосидин.
Фош меҳри тухмини кўнглумда эктим, кўр нишон,
Ҳар сўнгак ёнимда урмоққа муҳаббат досидин.
Урмағайсен посбонлнғ лофи кўк қўрғонида,
Воқиф ўлсанг, эй ажал, ҳажрим туни бир посидин.
Қилмағил бу коргаҳ васфиға фикру бода ич
Ким, хирад идроки ожиздур анинг эҳсосидин.
Эй Навоий, пири соқийвашқа андоқ мен хароб
Ким, унутмишмен жаҳон тархон ила барлосидин.
467

Эй мусулмонлар, фиғон ишқи балоангездин,
Оҳу вовайло балолиғ фурқати хунрездин.
Қайда фарёдим эшиткай улки, кўйи кам эмас,
Халқ афғони била ғавғои рустохездин.
Гул юзига хўй тушуб, лаълиға кўнглум қилди заъф,
Бўйлаким заъф айламиш қанди гулоб омездин.
Кўнглим ичра гулситони ҳуснидур, эй боғбон,
Келки, оҳим фарқи йўқтур нафҳаи гулбездин.
Аҳли дин қатлиға мундоқ чиқса маст ул муғбача,
Соқиё, май берки, кечтим тақвою парҳездин.
Ишқ ўти мазлумкушдур, билмас ани аҳли зулм,
Англағил бу нуктани Фарҳод ила Парвездин.
Эй Навоий, итларин кўрмакка борсанг, бағринг уз,
Ким гузиринг йўқтурур бу навъ дастовездин.
468

Дамеки ишқ ўтида қолмағай асар мендин,
Намуна бўлғуси учмакда ҳар шарар мендин.
Парийвашим ғамидин телба итдек ўлмишмен,
Саломат аҳли, букун айлангиз ҳазар мендин.
Анингдек ашк ила оҳим солибтурур тўфон
Ки, бордурур еру кўк вазъиға хатар мендин.
Анингдек ўлди фано ишқ аро вужудумким,
Адам диёрида ҳам топмоғунг хабар мендин.
Анга етарга бошоқ сақли манъ этар гарчи,
Хаданги касратидин чиқти болу пар мендин.
Тааюнот ичида ишқ бнр ҳақиқат эрур,
Гар ўлса булбулу парвонадин ва гар мендин.
Навоий, айлама тун-кун нишоту таълим ол,
Шабона оҳ била нолаи саҳар мендин.
469

Ҳар киши байрам сабоҳи шоду мен ғамнокмен,
Ийдгоҳ ичра аёғ остидағи хошокмен.
Гарчи эл байрам сабоҳи шодмондурлар, валек
Соғинурмен барча ғамгиндур, чу мен ғамнокмен.
Оҳ дуди бирла тожу ашк қонидин либос,
Ул қора, бу ол, ул янглиғким, бу бебокмен.
Қавсанг оллингдин, ёнарда демагил коҳил мени,
Қўй инонингда югурмак, кўрки, не чолокмен.
Борма маҳвашлар тамошосиға дерсен мен кеби,
Зоҳидо қилдинг гумонким, мунча беидрокмен.
Токи қилдим раз суйидин тарки ҳуш, эй боғбон,
Хам бўлуб, қўл ҳар тараф солған начукким токмен.
Эй Навоий, файздин анфосим ўлмиш руҳбахш,
То Масиҳодек алойиқ зулматидин покмен.
470

Қадни ул хуршид аёғинда агар дол эткамен,
Жилвасиға зулф янглиғ ўзни помол эткамен.
Холдек юзум қора, гар тўйғамен рухсоридин,
Гар кўзумнунг мардумин рухсориға хол эткамен,
Ул парий пайкарга фориғбол етмак истабон,
Туну кун тенгридин истидъо пару бол эткамен.
Ҳар кеча ҳолим хароб ўлғанда, ёлғон туш била,
Ваъдаи васл айлаб, андин ўзни хушҳол эткамен.
Гар десамким, кўйи туфроғин айлай кўз ҳалқасин
Минг тешуклук пардаи жон бирла ғарбол эткамен.
Бодани бўғзумға қуйғайсен йиқиб, эй муғбача,
Гар ичарда тавба узри бирла иҳмол эткамен.
Ришта жисмингдин, сомон сариғ юзунгдин чирмайин,
Эй Навоий, номаким ул ойға ирсол эткамен.
471

Билгасен, чекмас киши дарду бало андоқки мен,
Гар бировга мубтало бўлсанг, санга андоқки мен.
Ишқ дардиға давоким васл дебсен, эй ҳаким,
Бу балоға кимса эрмас мубтало андоқки мен.
Уйлаким, йўқ сен кеби ҳусн аҳли ичра бир парий,
Йўқтурур бир телба аҳлн ишқ аро андоқки мен.
Эйки қўймайсен, танимни туъма қилгай итларинг,
Итларингга жонни ким қилди фидо андоқки мен?!
Эй Навоий, файздин анфосим ўлмиш руҳбахш,
То Масиҳодек алойиқ зулматидин покмен.
470

Қадни ул хуршид аёғинда агар дол эткамен,
Жилвасиға зулф янглиғ ўзни помол эткамен.
Холдек юзум қора, гар тўйғамен рухсоридин,
Гар кўзумнунг мардумин рухсориға хол эткамен.
Ул парий пайкарга фориғбол етмак истабон,
Туну кун тенгридин истидъо пару бол эткамен.
Ҳар кеча ҳолим хароб ўлғанда, ёлғон туш била,
Ваъдаи васл айлаб, андин ўзни хушҳол эткамен.
Гар десамким, кўйи туфроғин айлай кўз ҳалқасин
Минг тешуклук пардаи жон бирла ғарбол эткамен.
Бодани бўғзумға қуйғайсен йиқиб, эй муғбача,
Гар ичарда тавба узри бирла иҳмол эткамен.
Ришта жисмингдин, сомон сариғ юзунгдин чирмайин,
Эй Навоий, номаким ул ойға ирсол эткамен.
471

Билгасен, чекмас киши дарду бало андоқки мен,
Гар бировга мубтало бўлсанг, санга андоқки мен.
Ишқ дардиға давоким васл дебсен, эй ҳаким,
Бу балоға кимса эрмас мубтало андоқки мен.
Уйлаким, йўқ сен кеби ҳусн аҳли ичра бир парий,
Йўқтурур бир телба аҳли ишқ аро андоқки мен.
Эйки қўймайсен, танимнн туъма қилғай итларинг,
Итларингга жонин ким қилди фидо андоқки мен?!
Гарчи ўлтурдунг жафо бирла мени, лекин тилаб,
Топмоғунг давронда бир аҳли вафо андоқки мен.
Йўқтурур даврон жафосидин қутулмоқ, эй рафиқ,
Тутмасанг майхонанинг кунжини то андоқки мен.
Эй Навоий, гар берур ҳусни закотин йўқ киши,
Хастае зоре ғарибий бенаво андоқки мен.
472

Ёраб, англабму экин ул ойким, анинг зоримен,
Кечалар савдосидин андоқки зулфи торимен.
Сиҳҳатим бўлса, топибмен лаъли ёдидин шифо,
Нотавон ҳам бўлсам, анинг кўзлари беморимен.
Йўқтурур ҳаддим демакка ёрнмен ёхуд ити,
Итларига ҳар киши ёр, ул кишининг ёримен.
Хўблар ушшоқиға жон берсалар, ул қилса қатл,
Ҳар сари юзланса ишқ аҳли, мен анинг соримен.
Истаса эл жонини, билмон берур-бермасларин,
Бўлса юз жон ҳам, анга борин берурмен боримен.
Жилва айлаб маст, то кўнглумни олди муғбача,
Дайр пири итлари силкида хидматкоримен.
Ҳажрдин то нотавон жонимни қутқарди ажал,
Эй Навоий, англаким, жон бирла миннатдоримен.
473

Юз жафо, тонг йўқ, гар ул номеҳрибондин кўргамен,
Ким вафо кўрмиш биравдинким, мен андин кўргамен.
Кимса абнойи замондин кўрдиму ҳаргиз вафо
Ким, мен ул хунрезу ошуби замондин кўргамен.
Қўйки, итдек телба кўнглум неча меҳнат, эй рафиқ,
Ҳар дам ул оворайи бехонумондин кўргамен.
Ўзгалар лутфин нетайким, жонима ором эрур,
Жавру бедодиким, ул ороми жондин кўргамен.
Нозанинлар жилвагоҳи ичра ҳар ён телмурур
Кўзларимким, ул суманбарни қаёндин кўргамен.
Еру кўкнии ашку оҳим сайлу дуди қилди гум,
Неча ранжу меҳнат ул икки ёмондин кўргамен.
Дема ул ой оразин кўрсанг, урар бошингға тиғ,
Ҳар бало келса бошимға осмондин, кўргамен.
Хирқаю сажжодани қилсам фано дайрида раҳн,
Икки олам судини мундоқ зиёндин кўргамен.
Эй Навоий, сўрмағилким, қилмағумдур ошкор,
Юз ниҳоний дарду меҳнатким, фалондин кўргамен.
474

Телба кўнглум жавридин андоқ паришонҳолмен
Ким, анинг бедодининг шарҳин демакдин лолмен.
Ғам сипоҳи чун ҳужум айлар анинг тўш-тўшидин,
Ҳолиға раҳм айлабон, ғам хайлиға помолмен.
Гоҳи мажнунвашлиғи бирла бўлурмен музтариб,
Гоҳ беҳол ўлмағидин заъф аро беҳолмен.
Заъф ҳолингға неча раҳм айлагаймен, эй кўнгул,
Сен доғи раҳм этки, мен ҳам бас заъф аҳволмен.
Ишқ аро гоҳи бўлурмен зор мўянгдин чу мўй,
Фурқат ичра гоҳ нолангдин начукким, нолмен.
Кош итсанг, уйлаким ному нишонинг топмасам,
То десам ишқ андуҳидин эмди фориғболмен.
Эй Навоий, неча дермен ишқ таркин айлайин,
Чун иш ишга етти, айлармен яна эҳмолмен.
475

Ҳажр шомидин қоронғуроқ тун ўлғайму экин,
Ё раб, ул тундин халос ўлған кун ўлғайму экин?!
Барқ янглиғ олам ўртар ламъаи шоми фироқ,
Дўзахи ҳижрон чиқарған учқун ўлғайму экпн?
Кўйида итлар изи рухсорима бўлди баҳо,
Мундин оё қимматироқ олтун ўлғайму экин?
Субҳ фурқат бир бало дарёси бузди халқни,
Шоми ҳижронимда ёғқон шудрун ўлғайму экин?
Гул масаллик тоза қонлиғ доғлар бирла таним,
Дард боғида очилған гулбун ўлғайму экин?
Тийр борони фироқ аҳбоб жонидин ўтар,
Ҳеч ёмғур мундин, оё, ўткун ўлғайму экин?
Боғ аро гулларга ўт солди Навоий ноласи,
Бенаво булбулға, ваҳ, мундоқ ун ўлғайму экин?!
476

Бу кеча ҳажр куни шоми қийргуниму эркин,
Йўқ эрса саъб ғамим дўзахи тутуниму эркин?
Чу шайх хирқасиға руқъа тикти, жисми туташти,
Самум ҳулласидек кўнглагим юруниму эркин?
Фироқ даштида иткан кўнгул елиб чиқа олмас,
Анинг бу води аро ғул раҳнамуниму эркин?
Кўзум уйиники сайли сиришк бузди, йиқилмас
Қадинг хаёли бу вайронанинг сутуниму эркин?
Бу ўтки телба кўнгулни парий хаёлига солмиш,
Юзунг шиоиму ё шуълаи жунуниму эркин?
Биравки касби фано қилди, кўкка қўйди қадамни,
Буму забун анга ё ул мунунг забуниму эркин?
Навоий озди эсидин, чу кеттин жисмига кўп наъл,
Талаб йўлининг алар наъли бозгуниму эркин?
477

Демангиз келмиш алам сиҳҳат кетиб, ёр илгидин
Ким, манга ҳам юз аламдур ул жафокор илгидин.
То илик бўйниға ости юз дуою ҳирз ила,
Суртубон юзни мушарраф бўлди, тумор илгидин.
Зор кўнглум илгида, озор ҳам илгидадур,
Бедаво озорини касб этти бу зор илгидин.
Кош жонимни анинг илгига қилғаймен фидо,
Жонға ҳар не бўлса бўлгай, бори дилдор илгидин.
Дардини миннат тутуб, жонимга айлармен қабул,
Англасамким, кам бўлур бир зарра озор нлгндин.
Бода олғач, титратур ҳар субҳ илгимни хумор,
Ичмасам икки лаболаб жом хаммор илгидин.
Эй Навоий, кўнглум илгидин чекармен юз бало,
Тухмат айларменкн, бор ул моҳ рухсор илгидин.
478

Гарчи ул маҳваш жафо айлар, тааммул қилмайин,
Чункн ошиқмен, ведур чорам таҳаммул қилманин.
Ҳажр биймин англабон айлар кўнгул васлида макс,
Қатл учун элтурда эл бормас, тааллул қилмайин.
Оғзин англарда белнн кўнглумда айлармен хаёл,
Хурдадон бўлмас киши, нозук тахайюл қилмайин.
Ишқ сиррин гар баён айлар эсам, эй пири ақл,
Эътироз этма, ҳадисимни тааққул қилмайин.
Ваҳ, неча қон ютқаменким, соқийи даврон манга
Чун етар ҳар давр аро, ўтмас тағофул қилмайин.
Фоний ўл, фақр истар эрсангким, эрур мақсад муҳол,
Йўлга чун қўйгай қадам раҳрав, таваккул қилмайин.
Эй Навоий, шарт қилдимким, агар бўлсам халос,
Ишқидин ўзга бу иш зикрини бикулл қилмайин.
479

Ўртама кўнглумни комин ҳосил этмастин бурун,
Қушни ким бирён этибтур, бисмил этмастин бурун.
Жисм аро ишқинг ватан қилмай, ҳануз олди кўнгул,
Ўт ёқар ер топти уйни манзил этмастин бурун.
Ошиқ ўлдум, жоним осонлиғ била ол, эй ажал,
Ишқ дарди жонға ишни мушкул этмастин бурун.
Эй кўнгул, ёр очти юз, ҳижронда ўлмак саъб эрур,
Жон фидо қил юзга бурқаъ ҳойил этмастин бурун.
Пандлар берди хирад кўнглумга, юз шукр, эй парий,
Телба қилдинг носиҳ ани оқил этмастин бурун.
Фоний ўлсун ким бақойи жовидон истар ани
Фоний ўлғанларға даврон дохил этмастин бурун.
Эй Навоий, ғайр нақшидин орит кўнглунгниким,
Файз мумкин эрмас, ўзни қобил этмастин бурун.
480

Ёрумас шамъи жамолинг, риштаи жон ўртабон,
Фурқатинг дарди кам ўлмас, доғи ҳижрон ўртабон.
Кўнглума ўт, бошима солдинг қилич, аммо не суд,
Ошкоро урмағинг су, уйни пинҳон ўртабон.
Барқе кулмак бирла куйдирган кеби жисмим хасин,
Оҳким, кул қилди гул гулбарги хандон ўртабон.
Хайли ишқинг ҳар сўнгакни танда бирён ўртади,
Корвон ёққондек ўт, хасларни ҳар ён ўртабон.
Ўқларин ўртаб танимда, тўкти кўнглум қонини,
Турфа сайди айлади бисмил, найистон ўртабон.
Соқиё, сол оташин лаълинг била бир ўт манга
Ким, кўнгулга шуъла солсун, жонни осон ўртабон.
То Навоийдек бўлай озод ўзлук мулкида,
Ҳар нениким ўртамаклик бўлғай имкон ўртабон.
481

Эл ғамимдин куймасун деб, нолаи зор айламон,
Дарди ҳолимнинг мингидин бирни изҳор айламон.
Йўқса йўқтур ҳеч соатким, фиғони зор ила,
Юз туман минг бағри тошнинг кўнглини зор айламон.
Турфа буким, тортибон юз мунча дўзах шуъласи,
Ёр кўнглин бу ҳароратдин хабардор айламон.
Турфароқ буким, фиғонимдин уюмай даҳр эли,
Уйқулуқ бахтим кўзин бир лаҳза бедор айламон.
Ишқ аро мен ўзга, Фарҳод ўзгадур, эй дўстлар,
Тешаи ғам бирла мен тоғ бағрин афгор айламон.
Соқиё, андоқ сабуҳ истар кўнгулким, берса даст,
То қиёмат субҳи андин ўзни ҳушёр айламон.
Эй Навоий, судраб элтур бода бирла муғбача,
Ихтиёрим бирла азми кўйи хаммор айламон.
482

Қатра терлардин юзинда дур нишониму дейин,
Ё такаллум вақти лаъли дурфишонинму дейин?
Оғзидин жисмим адам бўлмағлиғинму шарҳ этай,
Ғунча янглиғ таҳ-батаҳ кўнглумда қонинму дейин?
Тан фироқинму десун, жон иштиёқинму десун,
Мен хаёли тан гузори жонситонинму дейин?
Эйки, дерсен нуктаи ишқу жунун аҳлидин айт,
Ўз фасонам, йўқса Мажнун достонинму дейин?
Соқиё, кўнглумда май ҳирсин кўруб, сўрдунг сабаб,
Ҳажри дардин ё хумори бегаронинму дейин?
Чархдин қилсам шикоят сўрманг, эй халқи замон,
Халқнинг жавринму, ошуби замонинму дейин?
Қолғали шоми фироқ ичра Навоий шамъдек,
Куймакинму айтайин, ашки равонинму дейин?
483

Ғам туни лаълинг суруди ҳажр дер мен зор учун,
Чун ажал етти — Масиҳо заҳр эзар бемор учун.
Кўзки учқан чоғда устига ёпиштурдум сомон,
Номабар қушдурки, сариғ руқъа элтур ёр учун.
Оразинг шавқидаким, ашким тўкар кўз мардуми,
Боғбон янглиғдурурким, су очар гулзор учун.
Кўйи туфроғин менииг дийдамға сол, эй тонг ели
Ким, эрур ул сурма лойиқ дийдаи бедор учун.
Чун йиқилди заъфдин жисмим уйи, найлай, асо
Ким қилибтур сарви пуштибон йиқуғ девор учун?!
Умр нақдиға иморат айланг, эй дайр аҳликим,
Вақфи жон мулкин қилибмен кулбаи хаммор учун.
Гар Навоий, ҳажр даштидин ўта олмас, не тонг,
Йўл юруй олмас кафи ғам тошидин афгор учун.
484

Неча ашкимдин манга, эй ишқ бедод эткасен,
Оҳдин жисмим хасин ҳар лаҳза барбод эткасен.
Элга дилбар илтифотидин мени айлаб ғамин,
Элни бўлғандин манга номултафит шод эткасен.
Менким ўлдум, ғамда жон бермак манга таълим этиб,
Улки қотилдур, анга ўлтурмак иршод эткасен.
Эй кўнгул, бергайсен элга сури нафхидин хабар,
Айлаб оҳингдин қиёмат, чунки фарёд эткасен.
Ҳар замон ишқинг чу юз минг қатлиға қониъ эмас,
Фурқатингдин йўқтурур ҳожатки, имдод эткасен.
Ишқдинким жонима юз гул очилмиш, эй ҳаким,
Жаҳл эрур,гар номия руҳиға иснод эткасен.
Уйла маҳв ўлмиш Навоий хотирингдин, эй парий
Ким, унутуб, шояд ул девонани ёд эткасен.
485

Ер ҳолидин манга, ваҳким, хабар йўқтур бу кун,
Бу жиҳатдин ақлу ҳушумдин асар йўқтур бу кун.
Субҳ селоби сиришким оқти кўп, эй дўстлар,
Панд учун келмангким, ул судин гузар йўқтур бу кун.
Кеча гар бағрим бўлуб қон оқти кўздин, ғам эмас,
Ғам будурким, итларига моҳазар йўқтур бу кун.
Мен букун ўлгач, анинг кўйига тўлди халқким,
Ашку оҳим сайлу барқидин зарар йўқтур бу кун.
Ваъдаи васлини тонгла демагилким, умрға,
Эътимодим ҳажр шоми то саҳар йўқтур бу кун.
Ичмагум, эй дайр пири, жоми май, ул муғбача
Май тутарға базми айш ичра агар йўқтур бу кун.
Ўзлукин чун солди ўлган кун Навоий бошидин,
Бу жиҳатдиндур анга гар дардисар йўқтур бу кун.
486

Кўзларим кўр эт, кўнгулга доғи ҳижрондин бурун
Ким, бу икки куйдурубтурлар мени андин бурун.
Гарчи кўптур ошиқинг, лекин юз очсанг, кимсанинг
Ўлмаки мумкин эмас мен зори ҳайрондин бурун.
Ашк ила дерсен бузай кўнглунгни, эй кўз, лек ишқ
Ер била тенг қилмиш ани сайли мужгондин бурун.
Кел-кел, эй жону кўнгул оромиким, бўлмоқ фидонг,
Жон кўнгулдин бурнароқ истар, кўнгул жондин бурун.
Софи васлинг борида тутма десам дурди фироқ,
Дерки, заҳр ичмаклик авло оби ҳайвондин бурун.
Гар санга йўқтур вафо, ҳуснунға ҳам йўқтур вафо,
Бас ғанимат бил вафо, бўлмоқ пушаймондин бурун.
Эй Навоий, еткай ул ойға фиғоним дер эдим,
Оҳким, то очти юз — жон етти афғондин бурун.
487

Юзунг субҳида холинг нуқтаедур, субҳ аро бўлған,
Йўқ эрса кўрмадук тонг юлдузин ҳаргиз қоро бўлған.
Хато бўлмас кўнгулдин худ ўқунг, аммо тилар кўнглум
Ки, ҳам теккай анга, ҳар сари отқандин хато бўлған.
Не билгай кирпику қошинг ғамин бир шастиға мағрур
Ки, билгай бир менингдек оҳи новак, қадди ё бўлған.
Бировким оташин лаълинг уза холинг кўрар — англар
Ки, ўтлуғ жонима ушбу қароғимдур бало бўлған.
Давойи ишқ эрур ё васл, ё марг, ул эмас мумкин
Бу бирдур, кимса топилса, бу дардиға даво бўлған.
Томуғ ўтин оғизға олмағайсен, воизо, бир дам,
Санга бўлса фироқим оҳидин, йиллар манго бўлған.
Қадаҳ доир қил, эй соқийки, бу топмиш иложу бас,
Бу фоний дайр аро даврон ғамиға мубтало бўлған.
Буту зуннор муғаннийсин не билгай хонақаҳ аҳли
Ки, андин рамз сўргай сокини дайри фано бўлған.
Не тонг минг тил била афғонинг, эй булбулки,сендурсен
Бу гулшанда Навоийдек асиру бенаво бўлған.
488

Буки кўнглум ярасидин оқадур, қонму экин?
Ё қизариб эриган су кеби пайконму экин.
Ул хату лабки берур кўзга сафо, жонға ҳаёт,
Сабзаи жаннат аро чашмаи ҳайвонму экин?
Ҳусн хони ароким, ёйди қазо юзу лабинг,
Қурси хуршид била лаъли намакдонму экин?
Ғунча оғзиғаму гулшанда ёғибтур жола,
Ё жамолинг гули ичра лаби хандонму экин?
Ёр дер: кўзни юзумдин нега бот олмассен,
Дўстлар, тенгри учун денг: бу иш осонму экии?
Ёр жаврию улус зулми, фалак бедоди,
Манга ёлғузму экин, барчаға яксонму экин?
Эй Навоий, эл аро фитнадур ул кофирға,
Азми майдонму экин, майли хиёбонму экин.
489

Кўз боғида гул экмишам ул юз хаёлиднн,
Вожибдурур кўзумга су бермак жамолидин.
Ўптум лабин юз очқач, эрур турфа кўрмаким,
Гул бирла мева бир йўли ул қад ниҳолидин.
Рухсори кўзгусига, кўзум мардумиға акс,
Фаҳм айладим биайниҳи ул юзда холидин.
Жоним гадолиғ этти бир ўпмак, вале лабинг
Берса жавоб кошки анинг саволидин.
Рўйият чоғи бийик даража бирла янги ой
Кўрди наззора аҳли қошингнинг ҳилолидин.
Зоҳидки, қилди мастлиғим айб, айилмағай,
Бир дам су ичса, майкада синған сафолидин.
Фарёд ила Навоий анинг васлин истамиш,
Фарёд, анинг бу навъ хаёли муҳолидин!
490

Бир мусофирда кўруб тимсолини, бечорамен,
Топқали ани жаҳон мулки аро оворамен.
Дема, заъфингдин качон кўз юмғасси, кел сўрғали
Ким, турубмен мунтазир, мавқуфи бир наззорамен.
Эйки сўрдунгким: қачондин телбасен, андин бери
Ким, ниҳони зор ул шўхи парий рухсорамен.
Мунчаким жавриға мен тўздум, эмасмен одаме,
Гўйиё туфроғмен, зулмида балким хорамен.
Деб этмиш: ким анинг бошин кетурса, лутф этай,
Бошим олиб ийнак ул қотилни истай борамен.
Дашт ё тоғ ичра ўлган топқунгуз бир кун мени,
Буйлаким Мажнун била Фарҳодқа ҳамкорамен.
Чун кишиликдик чиқармишдур мени ишқу жунун,
Эй Навоий, бас ажабдурким, халойиқ орамен.
491

Уйга келмиш, деб хабарлар айтибон жононадин,
Маст элтурлар бу навъ алдаб мени майхонадин.
Бўлмасам лояъқилу мундоқ либосот ўлмаса,
Тушмаким айру не мумкин соғару паймонадин.
Истаманг Фарҳоду Мажнун таврини мендинки, халқ
Қилмамиш аҳли хирад расмин талаб девонадин.
Ишқ мулкида улуғ ҳангома тузгай аҳли дард,
Айлаган бир достон зохир бизнинг афсонадин.
Бўлмиш ул бегонаваш бегоналарға ошно,
Ошнолиғлар иси топсам, не тонг, бегонадин.
Оразу холинг гирифтори эса кўнглум, не айб
Ким, гузири йўқтур ул қушнинг бу обу донадин.
Бу куҳан дайр ичра ким топса рафиқу соғаре,
Одам эрмас, ташқари қўйса қадам вайронадин.
Сарв қадлар садқаси бўлғанға ўртанмакдур иш,
Равшан эт бу можарони шамъ ила парвонадин.
Хорлиғ гарди аро ботиб, ҳаводис тошининг,
Ваҳмидин ҳар дам чиқа олмон бузуғ кошонадин.
Ҳимматинг бор эса, дунё шўхидин озод бўл,
Шоҳиди маккора майли хўб эмас фарзонадин.
Ким Навоийни қилур ғойиб, топар майхонада,
Гоҳ дуди оҳу гоҳи наъраи мастонадин.
492

Ишқ айнидин кўзумни қилмади ёруқ жаҳон,
Не учунким Қоф тоғи остида эрдим ниҳон.
Қоф тоғи остиға қолған ўлук туфроғни,
Не қадар айни анодин қутқара олғай жаҳон?
Ваҳки, то кирдим жаҳон боғиға махлас топмадим,
Лаҳзае юз Қофча дард остидин мен нотавон.
Душманимдин не балолар етмиш ўлғай жонима,
Дўстдин менким, жаҳонда кўрмадим жуз қасди жон.
Аниким жону жаҳоним дер эдим, жониға айш
Йўқ жаҳонда ончаким олғай менинг жоним равон.
Мунча бедод онча эрмаским, мени махжур этиб,
Муддаилар васлидин топқай ҳаёти жовидон.
Соқиё, жоним фидонг ўлсун, тутуб бир жоми май,
Юз туман андуҳдин жонимни қутқар бир замон.
Борибон аҳбобу мен ғафлат асири бўлмағим,
Уйладурким, ит уюб қолдию кўчти корвон.
Эй Навоий, иш қила олур чоғингда қилмадинг,
Чун қаридинг, не осиғ ҳасрат била оҳу фиғон.
493

Кўнгул, қайғурмаким, дашти фаноға борғудектурмен,
Ҳам ўзни, ҳам сени ҳажр илгидин қутқарғудектурмен.
Сиёсатгоҳи ишқ ичра фано жаллоди чеккач тиғ,
Аёғиға тушуб таъжил учун ёлборғудектурмен.
Бало базмида соқийи ажал жоми фано тутса,
Тағор ўлсунки, оғзимға қуюб сипқарғудектурмен.
Фироқ андуҳи ўти дудидин кўнглум уйи тўлмиш,
Анинг дафъи учун кўксумни ҳар дам ёрғудектурмен.
Бу янглиғким, фано даштида юзландим, тўйиб жондин,
Масиҳо бўлса йўлдошим, ани қайтарғудектурмен.
Бу янглиғким, оқар ғам шоми бағримдин шафақгун қон,
Саҳарға тегру субҳи ҳажрдек сарғарғудектурмен.
Мунунгдекким, фано дайрида тутти муғбача соғар,
Навоий воқиф ўлғинким, ўзумдин борғудектурмен.
494

Бўлди шому қилди жонимға жафо бунёди тун
Ким эрур ошиқлару беморлар жаллоди тун.
Туш кўруб, бир кун қиёматни бўлуб эрди унут,
Берди ҳажрингда мени маҳзунға ул кун ёди тун.
Мен тирик қолмоқ эди ҳижрон туни беҳад муҳол,
Хоссаким, қатлим учун қилди анииг имдоди тун.
Каҳкашон домида анжум донасин сочмоқ недур,
Гар эмас ўлтургали умрум қуши сайёди тун.
Дедилар, ҳижрон тунидин сўнгра субҳи васл эрур,
Найлайинким, субҳға тегру тирик қўймади тун.
Бу чаманда демангиз шабхез қушлар ноласи
Ким, эрур ушшоқи маҳзун оҳ ила фарёди тун.
Ҳажр шоми гар Навоий жонин олди, тонг эмас
Ким, эрур аҳли балият қатлининг муътоди тун.
495

Баҳор андоқки булбул гулъузори тоза истармен
Ки, ул гулбонг ила ўзни баланд овоза истармен.
Чу ул гул тоза-тоза ўт солур кўнглум аро, мен ҳам
Ул ўтдин кўкрагим доғини тоза-тоза истармен.
Чу йўқ андоза ишқим бирла шавқимға, ул ойни ҳам,
Жамолу меҳр ойинида беандоза истармен.
Эритсам гар кўнгул чоки учун пайконларинг, тонг йўқ
Темурдин чун ҳисори дард учун дарвоза истармен.
Узори шавқи тиғидин ўлуб қонлиғ кафан бирла,
Анинг ҳар хоридин ҳуро юзига ғоза истармен.
Фироқинг ичра розимен фалак жисмим уйин йиқса,
Хилофи одат уй вайрон қилурға роза истармен.
Навоий назмининг авроқи зулфунгдин паришондур,
Анинг жилдиға сунбул торидин шероза истармен.
496

Войким, душворроқдур меҳнати айёмдин,
Субҳим ўткан субҳдин, шомим ҳам ўткан шомдин.
Васлидин йўқ кому ҳижронда не умр ўлғай буким,
Бир ўлар жон миннатин чекмак керак нокомдин.
Сабрднн йўқ музтариб овора кўнглумга асар,
Ул сифатким, дашт паймо жисмима оромдин.
Тийр борони балоким, пайкаримға ёғди, руҳ
Қочти андин уйла қушдекким, қутулғай домдин.
Ҳеч иш сарви гуландомимға беандом эмас,
Ғайри жавру зулмиким, хориждурур андомдин.
Жомдин бизга ғараз май ичра дилбар аксидур,
Йўқса ўз акси ҳам айлар жилва холи жомдин.
Эй Навоий, неча заъфинг ёзиб ул базл айлагай,
Ўлмагунча иш очилмас ишқ аро пайғомдин.
497

Не баҳор ўлғайки, нолам раъд эрур, ашким ёғин,
Барқ дер кўрган жаҳон ичра дамим ўт солмоғин.
Нотавон бошимга ёғдурмоқдин ўзга қасди йўқ,
Сарсари офат учурса ҳажр кўйи туфроғин.
Чарх уза эрмас шиҳоб, ул ҳам бир ой ҳижронида,
Реш қилди, тортибон кўксига ахтар тирноғин.
Соғиниб кўюнгда ўлган итларингни сен унут,
Мен унут бўлғанни ҳам ул ўлган итлардин соғин.
Йўқки ул хуршиддин, хуршид андин куймасун,
Дерки, бир ёндин солур чобуксуворим қолпоғин.
Ул аноким, бор эди фарзанди сендек дурри пок,
Юб эди эркин садафдек лавслардин қурсоғин.
Тавбаю тақво қариған элга бўлди лозима,
Эй йигит, билгил ғанимат ишқу мажнунлуғ чоғин.
Арш парвоз ўлди кирган жаннати ахлоқ аро,
Эй хуш улким, топти ул хушхўйлиғнинг учмоғин.
Гар Навоий сойир эрди ҳажрдин ғам тоғида,
Тебрана олмас, чу ҳажр эгнига қўйди ғам тоғин.
498

Чу ёр кўнглаки чокин наззора айлармен,
Яқонинг ўрниға кўксумни пора айлармен.
Рақиб базмида махсус бўлди, мен мардуд
Топиб паноҳ йироқтин наззора айлармен.
Не анжумандаки ул бўлди, эл тафарруж этиб,
Мен элга далдалаб, андин канора айлармен.
Чу хўйи нозук эрур, топманам иложин анинг,
Қошига борғали ҳар неча чора айлармен.
Кўрунмас охири ҳолида жуз пушаймонлиғ,
Чу ишқ тарки учун истихора айлармен.
Дариғу дардки, аҳбобдин бири йўқтур,
Неча тафаккур илаким шумора айлармен.
Навоий ўлди анинг ишқини ёшурмақдин,
Не бўлса бўлсун, ани ошкора айлармен.
499

Биравдурур манга матлуб дилраболардин
Ки, ани жонима танлабмен ул балолардин.
Итик қора-қора мужгон тикилди бағримға,
Манга бу фойда етди кўзи қоролардин.
Кўзум фироқида кўнглум яролари кебидур
Ки, қон тарашшуҳ этар тинмай ул яролардин.
Сўрунг менинг доғи овора телба кўнглумни,
Киши хабар деса кўйида мубталолардин.
Яна жунун била ишқим фасонасин демангиз
Ки, мен малул бўлубмен бу можаролардин.
Қариб аносиру афлок туғмади фарзанд,
Бизинг йигит кеби андоқ ато-анолардин.
Замона аҳли вафосиздур, эй замон аҳли,
Замоне хуш бўлингу ёд қилманг олардин.
Иложи заъфим эрур бир қадаҳ май, эй соқий,
Ки, ноумид бўлубмен бори даволардин.
Гадолиғ этти Навоий анинг висолини, лек
Шаҳ этса ор, не тонг, бенаво гадолардин.
500

Хароб эрдим агар ёри ситамкорим жафосидин,
Ўлармен бу замон ёри вафодорим азосидин.
Бири жаври қазодур жонима, бирга қазо етти,
Халос эрмас киши ҳар ҳол ила тенгри қазосидин.
Анинг ҳажри доғи муҳлик, мунунг дарди доғи қотил,
Нечук жон элткаймен буйла икки иш аросидин.
Жафосидин мунунг чарх этмасун бори мени маҳрум,
Агарчи айлади маҳжур ул бирнинг вафосидин.
Мунунг жавру жафоси рўзгоримни қора қилди,
Бу маҳзунни чиқармай рўзгор анинг қоросидин.
Анинг ҳажри гар ўлтурди, бу бирнинг васли тиргузди,
Тирик бўлсам чиқа олмон мунунг шукри адосидин.
Тириклик жонима бу икки иштин бир бало бўлди,
Ажал, қутқар мени мундоқ тирикликнинг балосидин.
Кишига бўлмасун бу навъ икки ёрким, ўлгай
Бирининг иштиёқидин, бирининг ибтилосидин.
Навоий ишқи таврин ибтидо қилғандадур юз ҳайф
Ки, бир ҳам қилмадинг андиша бу иш интиҳосидин.
501

Зулм тиғи қолмади гардун бошимға урмаған,
Ҳар туки сойи жафо тоши била синдурмаған.
Юз ўлумча бордурур ағёр ила ўлтурмағи,
Жаври тиғидек ёнимда бир замон ўлтурмаған.
Кўргач ани, нотавон кўнглумни узди изтироб,
Дўстлар, мундоқ кўнгулни кимдурур олдурмаған.
Борса ашким ер қуйи, не важҳ ила истай ани,
Мен кўзумда асрабон, мундоқ ватанда турмаған.
Бир парий ишқинда мендек бўлса расво, тонг эмас,
Сиррини девоналиғдин кўнглида ёшурмаған.
Қошидин кўрсам жафо тонг йўқки, бу қавси сипеҳр
Ҳеч ким жониға эрмас жавр ёсин қурмаған.
Бу кўҳан дайр ичра тинмаслиққа қолгай туну кун,
Хотирни яхши ёмон савдосидин тиндурмаган.
Жонни жонон истаса — бергил, Навоийким, эмас
Ошиқи содиқ неким жонон тилар, топшурмаған.
502

Кош кўнглумдин чиқарғай эрдим ул ой улфатин,
Васл айёмида-ўқ хўй эткай эрдим фурқатин.
Васлини зикр этмагай эрди тилим, бал ишқини,
Билсам эрди ҳажрида бу навъ кўнглум ҳолатин.
Кўрмамиш бўлсанг ёғочким, баргин ол этмиш хазон,
Жисмим узра кўр янги қонлиғ тугонлар ҳайъатин.
Танда ҳар ён ҳажр тиғи, захми чектим, қилма чок,
Жоннинг, эй тиғи ажал, юз минг ямоғлиқ кисватин.
Тиғ ила ғамгин кўнгул ўтиға таскин бермади,
Оҳким, туфроққа элтурмен ул су ҳасратин.
Демагил узр, эй муғаннийким, унум топмиш харош,
Қир ўшул суҳон ила кўнглумдин анда суратин.
Эй Навоий, истасанг касб этмак ойини фано,
Хонақаҳ шайхин қўюб, қил дайр пири хидматин.
503

Ишқ аҳли, сотқун, олса изинг тўтиёсидин,
Қилғил тарозу икки кўзумнинг қоросидин.
Қошингки жузв-жузвида бор қавс ҳайъати,
Ўқ ёғдурурға жонға отар барча ёсидин.
Кўрмак тилар юзунгни кўнгул, кош итларинг
Ёнимни туъма қилса сўнгаклар оросидин.
Эй ноз, шамъи кокулунг эрмаски, дуд эрур
Ким, зоҳир ўлди шуълаи ҳуснунг зиёсидин.
Гар ўлтурур ҳабиб муродимға етмайин,
Истай десам ҳаёт, Масиҳо давосидин.
Мендек қул ўлған элга қўюб тенгри қуллуғин,
Мингдин бир эрмас эмгаким анинг сазосидин.
Дам урма бу чаманда, Навоийки, бир гуле
Билмас заған фиғонини булбул навосндин.
504

Кул ўлса рахши наъли барқидин ишқ ичра бир хирман,
Вафо аҳли кўзи ул кулдин ўлғай сурмадек равшан.
Хаёлинг ҳар кўнгулга киргач, ани ўртасанг тонг йўқ,
Анга невчунки ўтлуғ кўнглум оташгоҳидур маскан.
Чу кўнглум мазраида хирмани сабримға ўт солдинг,
Янги доғим эмас, қолмиш қора ўрни куюб хирман.
Ниҳон ишқинг агар қатлимға боисдур, бўйинсундум,
Кечар жон нақдидин улким, ёшурғай шоҳ учун маҳзан.
Фироқинг биймидин бир ерда йўқ ғам шоми оромим,
Кеча ер кўп ювуткар кимки бор қасдида бир душман.
Бошинда савсани белбоғ ила ул сарв этар жилва,
Назар айланг очилған боғ аро озода қад савсан.
Бузуғ кўнглумда равзан бўлдн тиғинг захмидин, ёхуд
Бу вайрон уй, ҳамонким очилмишдур, эмас равзан.
Сипеҳр ўлса санга маркаб, шафақ анжум билан ранги,
Кўп илдам сурмаким, сен маст эрурсен, абрашиннг тавсан.
Наво чек васл гулзорида гул шавқидин, эй булбул
Ки, ҳижрон боғида бўлмиш Навоий шеваси шеван.
505

Борсанг ол жонимни, то сенсиз манга жон қолмасун,
Жон қолиб, жон ичра ногаҳ доғи ҳижрон қолмасун.
Чун ўлармен — чин дейин, ишқи бузуғ кўнглумдадур,
Мен ўлуб, ул ганж бу вайронда пинҳон қолмасун.
Эй кўнгул, дей кўзга бу дамким, тирикмен, келса ёр,
Оразидин баҳра олсун, асру ҳайрон қолмасун.
Ҳажрида онча бало еткур манга, эй чархким,
Ўзгалар ишқин ҳавас қилмоққа имкон қолмасун.
Муждаи васлин тилаб, эйким, кўнгулдин ҳажр ўқин
Тортасен, ваҳ, онча воқиф бўлки, пайкон қолмасун.
Даҳр аро андоқ маош этгилки, сендин қолмаса
Тоат андоқким, керактур бори исён қолмасун.
Эй Навоий, собит ўлсун шоҳ Ғозий давлати,
Оллида қул бўлмаған оламда султон қолмасун.
Вов Ҳарфининг Вилоҳатафзойларининг Вақоеъи «Фавойид»дин
506

Тариқи ишқ аро гар ўзни фард қилса биров,
Ҳариф эмас еру кўк, неча гар эрурлар иков.
Кўнгулдин айла маволид майлини кам-кам,
Бўлурға фард мавониъдурурлар ушбу учов.
Десанг фалакка чиқай, фоний ул аносирдин,
Нединки, руҳунгадур чормих бу тўртов.
Ҳавоси хамс ила мақсуд бўлмади мудрик,
Кўнгулни топ ики-уч узв, беш эмас бу бешов.
Фаноий маҳз етар «Ситтаи зарурия»
Нединки йўққа зарурат эмас бу навъ олтов.
Хилофи шаръ агар етти кўкка чиққунгдур,
Яқинки, етти тамуғдин батардур ул еттов.
Навоиё, секиз учмоқ ҳавосидин кечгим,
Булар мавониъ эрур, ёр истар ўлса биров.
507

Ўт ёлиндек сен қачон чопсанг саманди барқрав,
Бир алам ул ўтқа бошинг устида гулгун ялав.
Тортибон тиғи жафо, бағримни юз чок айлади,
Борди улким дер эдилар эл мени бағри бутав.
Ҳуллаи кофургун ул хилъати хазро уза,
Сабзаи жаннатқа гўё тушти раҳматдин қирав.
Эл инони ихтиёри чиққти яксар илгидин,
Пўяда ҳар сари ул чобукки қайтарди жилав.
Хўблар ичра бирав кўнглумни олмишким, ани
Мендин ўзга кимса бирла қилмағил, ё раб, икав.
Тийралар лутф айлабон тутмас сафо аҳли ерин,
Ёриған бирла учи, шамъ ўзини тутмас кўсав.
Гар Навоий килкидек эл килки шаккаррез эмас,
Айб қилма, бирдек ўлмас найшакар бирла ғарав.
508

Ёрдин айру май ичмак қиндурур балким оғу,
Хоҳ оғзда талх су, хоҳи бурунда шўр су.
Деб эдинг, эй ҳажр, ёринг келмаса жон бергасен.
Чиқти жоним бирга, ваҳ, бу иккидин вақт ўлдиму.
Истасам ҳуснунг закотин, гар бўлур мониъ рақиб,
Не ажаб, чун ит бўлур доим гадо бирла аду.
Невчун оғзингға етар деб жоми гулгун дам-бадам,
Хаста кўнглум ғунчадек қон боғланибтур тў-батў.
Менки, ўлдум кўйида, кўнглум ўтининг дудидур,
Зоғдин қилманг гумон, қонлиғ таним узра ғулу.
Зоҳиди худбинға хирқам зайли тегди, эй рафиқ,
Олиб эгнимдин, фано дайри аро май бирла ю.
Эй Навоий, кўргач ул қотилни, қўйдунг ерга бош,
Буйла бош қўйғач нафас ташвишидин фориғ ую.
509

Эй сабо, оввора кўнглум истаю ҳар ён бору,
Водию тоғу биёбонларни бир-бир ахтару.
Топакўр ани чу топсанг, ҳар қаён озим эса,
Бошиға эврул қуюндек, доғи алдаб қайтару.
Сайъ этиб келур менинг сари, вагар худ келмаса,
Оллида бедиллигимнинг достонин ўткару.
Айтқилким, сен худ иттинг, жон доғи чиқмоқтадур.
Бошима еткур, вагар худ келмас ўлса, ёлбару.
Олакел вар бўлса Мажнун шеваю беихтиёр,
Қўймайин ўз ихтиёриға, бу сари бошқару.
Келтуруб, чок айлабон кўксум, ани ўрниға сол,
Мени бедиллик балою меҳнатидин қутқару.
Ушбу янглиғ истагил доим Навоий кўнглини
Ким, гар андин етмаса, ҳақдин санга еткай қору.
510

Йиғламоқ кам қилмади бу дийдаи гирёнда су,
Икки ариғ айрилиб не ўксугай Уммонда су.
Етмай эл оғзиға лаъли обдоринг жон берур,
Бу латофат бирла йўқтур чашмаи ҳайвонда су.
Не ажаб кўргач юзунг, кўп оқса ёшимким, бўлур
Чашмалар ичра баҳор айёмида туғёнда су.
Ҳар кўзумдин гоҳ су, гаҳ қон оқар кўюнг аро,
Тўрт ариқ оққан масаллик равзаи ризвонда су.
Бузғудектур чарх уйин ашким, ҳамоно йўқ эмиш
Нисфича оламни вайрон айлаган тўфонда су.
Жонға шириндур ўқунг, ваҳ, найшакардурму найи,
Ё магар жон ширасидин бўлди ул пайконда су.
Эйки дерсен, лаъли серобимға кўп лабташнасен,
Мундин ўзга йўқ ишим, то бўлғусидур жонда су.
Соқиё, махмурлуқ оғзим қурутмиш, раҳм этиб,
Бода гар йўқтур, солиб бер соғари давронда су.
Шодлиғ хайли, Навоий кўнглига тушмай ўтунг
Ким, бу манзилнинг ўти кўптур вале йўқ анда су.
511

Соқиё, мен ютмаған хуноби ҳижрон қолдиму,
Бермасанг май, эмди қон ютмоққа имкон қолдиму.
Эйки, дерсен, истасанг васлимни, жон қилғил фидо,
Муни сўр аввалки, ҳажрингдин манга жон қолдиму.
Ишқ махфий қолмас охир, эй кўнгул, кўп чекма жон.
Мен ҳам аввал кўп ёшурдум, кўрки, пинҳон қолдиму.
Чектилар мажруҳ кўнглумдин хадангин куч била,
Боре, эй жон, муждае бергилки, пайкон қолдиму.
Кўргач ул ойни, жунундинким йиқилдим, эй рафиқ.
Тенгри учун айтким, ҳолимға ҳайрон қолдиму?
Эй кўнгул, бу гулшан атрофиға боқким, ғунчае
Ким, кўнгул жамъ айлади, бўлмай паришон қолдиму.
Эй Навоий, қочмағил ҳамдамлиғимдин, кўрки ёр,
Гар санга меҳрин кам этти, бизга яксон қолдиму.
512

Гарчи кўп саргашлик этти боғ аро бунёд сарв,
Қоматингға банда бўлмай, бўлмади озод сарв.
Даҳр деҳқоники, юз минг сарв қилди жилвагар,
Гулшани даврон аро бермас қадингдек ёд сарв.
Бошиға то қоматинг даъвосидин тушти ҳаво,
Кўрди кўп қушлар лагадкўби била бедод сарв.
Топмамиш елдин садо бирла таҳаррукким, кўруб
Қоматингни изтироб айлаб, қилур фарёд сарв.
Гўйиё қаддингға ошиқлиқ ҳавосин туздиким,
Сарсари оҳим етиб, берди ўзин барбод сарв.
Лахли қаддинг шавқидин бўстон аро чун тушса ўт,
Шуъла тез айлар ўтундин, уйлаким, шамшод сарв.
Шева қил тузлукка, осибе хазондин кўрмади,
Токи бўлди ростлиғ ойинида муътод сарв.
Доимо озодларнинг сабзу хуррам бўлмоғи,
Боғ аро булбул тили бирла қилур иршод сарв.
Эй Навоий, даҳр бўстонида булбул мен кеби
Бўлмағай, топсанг юруб, бир гулжабинлик зод сарв.
513

Лаълини десам чашмаи ҳайвон эрур ушбу,
Дер муктаи жонпарвариким, жон эрур ушбу.
Жисмимнн ажал деди жунун даштида гўё,
Саҳройи қиёмат, доғи урён эрур ушбу.
Билмонки, эрур ғунчаи нобинг кўнгул ичра,
Ё ҳажр ўқидин қон аро пайкон эрур ушбу.
Ғам дашти аро оҳ самуминки ёйибмен,
Ким кўрса дегай: шуълаи ҳижрон эрур ушбу.
Кўз ҳайратини тогламаким, то сени кўрмиш,
Ё ҳуснунга, ё ҳолима ҳайрон эрур ушбу.
Ғам шоми эрур тийра, гар ичсам майи равшан,
Айб этма манга, шамъи шабистон эрур ушбу.
Ишқимни Навоий қиладур тарк демишсен,
Жон таркини ким қилса, не имкон эрур ушбу.
514

Ҳажрида ошиқнинг афғондин қарори борму,
Кеча ит фарёд этарда ихтиёри борму!
Рўбарўмен ёр ила, эй хозини жаннат, дегил:
Равзанинг мундоқ хазон бирла баҳори борму?
Меҳр ул юзча эмас десам, тонг эрмас меҳрнинг
Кўзу қошу хатту холи мушкбори борму?
Ғунчадин ортуқдур оғзи, ғунчаға айланг назар,
Буйла икки раста дурри шоҳвори борму?
Ёрутур парвона шомин шамъ нури васлидин,
Мен кеби анинг қорарған рўзгори борму?
Адл жоми базм аро, соқий, букун ннсоф эмас,
Ҳеч кимнинг менча ошуби хумори борму?
Демакнм, оламни хасча кўрмамишсен муътабар,
Айт филвоқиъки, онча эътибори борму?
Эйки бизни хонақаҳ сари тиларсен дайрдин,
Шайхнннг хилватда жоми хушгувори борму?
Эй Навоий, демаким, ушшоқ сари ёрнинг
Илтифоти кўп дегил, мен хаста сори борму?
515

Каманди зулфунг аро солма печу тоб асру,
Кўнгул шиканжасиға эшмагил таноб асру.
Биҳишти васл аро, қўйким, даме танаъум этай
Ки, ҳажр дўзахида чекмишам азоб асру.
Куюб бағир уза шўроба тўкма кўп, эй кўз
Ки, қочмағай ити, шўр ўлса бу кабоб асру.
Рақибларға тутуб жоми айшу мен мардуд,
Аларни масту мени айладинг хароб асру.
Аёғ сол икки кўзум ҳалқасиға, эй чобук
Ки, ўпмасун аёғинг ул икки рикоб асру.
Висол чеҳрасидин парда оч, бўлуб фоний
Ки, ўзлукунг тузи ўлмиш, анга ҳижоб асру.
Навоий ўлгусидур, азм истасанг, жоно,
Тилаб ҳалокин анинг қилмағил шитоб асру.
516

Булбули руҳум қилур боғи висолин орзу,
Сую дона ўрниға рухсору холин орзу.
Ҳам кўнгул гулзорида гулбарги рухсорин ҳавас,
Ҳам назар бўстонида қадди ниҳолин орзу.
Лаъли серобин гар эттим орзу, ваҳ, кимдурур
Улки, қилмас чашмаи ҳайвон зулолин орзу.
Мен киму топмоқ ва лекин бир йироқ уммид учун,
Доим айлармен висоли эҳтимолин орзу.
Ишқ аро аҳволим андоқ саъбдурким, туну кун,
Айларам Мажнун била Фарҳод ҳолин орзу.
Мунтақилдур жон адам мулкига баским, бор анинг
Қилди ғурбатдин ватанга интиқолин орзу.
Шамъи гулрўюм фироқинда қилурмен учқали
Жисмима булбул парин, парвона болин орзу.
Шоҳ дарду ишқ агар қилса ҳавас, бор уйлаким,
Сойил эткай салтанат жоҳу жалолин орзу.
Эй Навоий, гўйиё ул юз кўзум оллиндадур,
Баски айлармен тамошое жамолин орзу.
517

Ўтлуқ узоринг узра ул турфа холи жоду,
Ўтқа тушуб куюбтур оташпараст ҳинду.
Айни хумординдур ул кўзга заъф онча
Ким, ҳолин англамоққа ул юз кетурди кўзгу.
Ҳижрон куни ёшимнинг кўпрак бўлур зуҳури,
Хушроқ кўрунур анжум, чун тун бўлур қоронғу.
Раглардин ип тақайин, кўксумда доғлардин,
Дарду бало чекарга ишқ айласа тарозу.
Бу нўшханд қилди, ул заҳрханд, чунким
Оғзингда кулгу кўргач, кўргузди ғунча кулгу.
Ичгил майи шафақгун, мийнойи айлабон жом
Ким, қон тўкар шафақдин ҳар тун бу чархи мину.
Ўлгач Навоий, ул ой гар бўлса шод, тонг йўқ,
Ул қўймади чу бориб, олам тунида қайғу.
518

Ояти вашшамс хуршиди узоридин ўқу,
Сураи валлайл хатти мушкборидин ўқу.
Қоматинг шавқи шаҳид этканлар армонин агар
Билмасанг, ҳар қайсининг мили мазоридин ўқу.
Ул қуёш рухсорию сариғ юзумнинг шарҳини,
Сафҳаи хуршид, хатти зарнигоридин ўқу.
Ўт туташқан кўнглум аҳволин, десангким, англайин
Ул хутутеким, бўлур пайдо, шароридин ўқу.
Сабзаи хат бирла бу гулшан вафосиз эрканин,
Килки қудрат ёзди, райҳони баҳоридин ўқу.
Бода ғам дафъин қилур кайфиятин, десанг, билай,
Ол иликка жому арқоми каноридин ўқу.
Исатасанг дарду жунун, очиб Навоий дафтарин,
Телбалик шарҳини топиб, ҳоли зоридин ўқу.
519

Юзига тушуб эрди уйқуда гесу,
Қуёшни ёшургонда тун не тонг уйқу.
Ярам касратидин улус йиғлар, аммо
Келур ҳар бирисига ҳолимға кулгу.
Ики кўз жамолингдин ар баҳра топти,
Кўнгул ютти қонлар, будур қушқа қору.
Юзунг ўтрусида қуёш хуш кўрунмас,
Қуёшқа анингдекки, ой бўлса ўтру.
Юзунг ўтин оҳим ёрутур эрур, шукр
Ки, ул дам била тийра бўлмас бу кўзгу.
Манга май нашотин кўруб қайғурур шайх,
Нашот айларам мен кўруб анда қайғу.
Навоийни ишқ ўлтурур, тиргузур ҳам,
Зиҳи ишқ иши не қнёмат эрур бу.
520

Ул ойни кўрган эл дерларки, меҳри ховаридур бу,
Мени чун айламиш девона дерменким, парийдур бу.
Қулоғи дурру лаъликим қуёшқа ёндошибтурлар,
Шараф авжида ул кавкаб, саодат ахтаридур бу.
Юзин хўй тоза қилғанни наззора айладим, гўё,
Эрам гулзорида сероб гулбарги таридур бу.
Қадининг жилвасин юз ноз ила бўстон аро кўрган,
Дегай, товуси раъно ё магар кабки дарийдур бу.
Юзинда лаъли нутқидин чу топтим руҳ, билдимким,
Қуёш ичра Масиҳ ул, нуктаи жонпарваридур бу.
Кўнгулдин оташин лаъли хаёли бирла чексам оҳ,
Бу ўтнинг шуъласидур ул ва лекин ахгаридур бу.
Манга дайр ичра берди муғбача бир майки, жон топтим,
Бу жаннатнинг ҳамоно ҳури улдур, кавсаридур бу.
Совурма дайр туфроғини ҳар хориж нафас бирла
Ки, жон берган Масиҳ анфосларининг пайкаридур бу.
Хиёбонда Навоий сабрини гар хўблар олди,
Ўзидин воқиф ўлсун, негаким шаҳри Ҳиридур бу.
Ҳе Ҳарфининг Ҳумоюнвашларининг Ҳалокангезлиғлари «Фавойид»дин
521

Фалакдин яхшилиқ еткай дебон, кўнглунгни шод этма,
Ёмонлиғким етар, ҳоло унут, ўтканни ёд этма.
Замона аҳлиға гар юз қуёшча кўргузубсен меҳр,
Вафо зинҳорким, бир зарра чоғлиғ эътимод этма.
Нужуму чарх деб ўкма гадонинг бахъялиқ шолин,
Тутунни чарх, учқунларин анжум эътиқод этма.
Фано аҳли аёғи туфроғи шарҳин ёзар бўлсанг,
Қароғимни ҳал айла, эй рафиқ, ўзга мидод этма.
Мидод эткан қароғимни қилибон кирпиким хома,
Кўзумнинг пардасидин ўзга коғазга савод этма.
Қилиб солиҳ амал касби шиорингни салоҳ этгил,
Вале фосид хаёлинг бирла ҳар дам бир фасод этма.
Чу билдинг, ризқ эрур мақсум, чекма дўстдин миннат,
Қазодин хориж эрмас иш, адуға инқиёд этма.
Тиларсен фақр даштин қатъи қилғайсен эранлардек,
Бағир су қил, юрак парголасидин ўзга зод этма.
Навоий, истасанг уқбо муродин, номурод ўлғил,
Агар дунё муроди йўқтур, ўзни номурод этма.
522

Чаманда сарв ё гул чун сабодин тебранур ногаҳ,
Соғиниб сарв гулрўюм келур, афғон чекармен, ваҳ.
Бошимни олмағаймен саждаи шукр айлаю ердин,
Агар сарви хиромонимға бўлсам соядек ҳамраҳ.
Ўзум ҳам эрмон ўз ҳолимдин огаҳ, то ани кўрдум,
Йўқ улким, эрмас аҳволимдин ул номеҳрибон огаҳ.
Занахдонингда ҳўй эрмаски, оби зиндагонидур
Ки, ҳайвон чашмасининг остида воқиъдурур ул чаҳ.
Юз олман сарв бирла гул аёғидинки, ваҳ, йўқтур
Анинг қадду юзига боғ аро бу иккидин ашбаҳ.
Юзунг васфини юз таҳ сафҳаға ёзсам, тамом ўлмас
Ки, бўлғай сафҳаи хуршидча ул сафҳадин ҳар таҳ.
Жунунум манъ қилдинг ул парий ишқида, эй носиҳ,
Киши девона бўлса яхшироқ, юз қатлаким аблаҳ.
Тажаммул рахтидин, эй шаҳ, гадоға қилма истиғно,
Чу боғлар рахт бу дайри фанодин гар гадо, гар шаҳ.
Навоий, кўп дема ғам хайлидин майхона маъмандур,
Азимат қилсанг ул дорул-амонға фи амонуллаҳ.
523

Не пўя урдум йўлида, не бошим ўлди хоки раҳ,
Ул шўх ишқи саъйида боштин аёғимдур гунаҳ.
То бода ичти ул санам, то майға чўмди лаъли ҳам,
Жонимда ўтдур дам-бадам, бағримда қондур таҳ-батаҳ.
Чун жилва бўлди ёрға, айш ўлди жони зорға
Ким, ул қаду рафторға жон гулшанидур жилвагаҳ.
Жон қасдиға қилса камин, хайли эрур юз нозанин
Хуршид чекса тиғи кин, анжум не тонг бўлмоқ сияҳ.
Юз ишва бирла боқибон, жонимға ўтлар ёқибон,
Лаб тишлабон, кўз қоқибон, тиргиздию ўлтурди, ваҳ.
Очқач юзин ул нўшлаб, қилдим фиғон бирла тааб,
Булбулға тушса не ажаб, ошубу афғон субҳгаҳ.
Умр ўтмакин андиша қил, давронға йўқтур меҳр — бил,
Эй шаҳ, гадони кўзга илким, не гадо қолур, не шаҳ.
Соқий, тўла жоме кетур, дардимға ороме кетур,
Ҳолимға анжоме кетурким, ғам ани қилмиш табаҳ.
Ҳар ён, Навоий, сунма қўл, не келса ҳақдин — рози ўл,
Сен ожизу ҳокимдур ул, ал фажру лак ал ҳукму лаҳ.
524

Сарву гул ҳусн ичра йўқ ул сарви гулрухсорча.
Уйлаким, қумрию булбул нолада мен зорча.
Ул баҳори ҳусн учун ҳар сайл рангинким, булут
Зоҳир этти, йўқ эди бу дидаи хунборча
Гарчи даврон хоридин гул яфроғидур юз тешук,
Ҳажр нешидин эмас бу хотири афгорча.
Зулфининг ҳар тори бир мўминни чун кофир қилур
Деса бўлғай ани дин аҳлиға минг зуннорча.
Кўйини ул ҳурнннг селоби ашким касрати
Айламиш жаннату тажри таҳтуҳол-анҳорча.
Абри раҳмат сояи сиҳҳат бошимға солмағай,
Ул қуёш кўйи қироғинда бузуғ деворча.
Бу кўҳан дайр ичра бир дам қилғали дафъи хумор,
Амни манзил топса, бўлмас кулбаи хамморча.
Олам аҳлиға вафо айлаб, жафо кўрган эрур,
Юз туман минг зор эмас, аммо бири мен зорча.
Чун Навоий кўнглини снндурдунг, энди топмағи
Мумкин эрмас, итти чун ҳар ён тушуб бир порча.
525

То қулоғингға зириҳ солдингу қошингға гириҳ,
Хаста кўнглумдурур юз гириҳ, андоқ зириҳ.
Қўнглума ғунча кеби тушти тугун узра тугун,
Қўргали сунбули зулфунгда гириҳ узра гириҳ.
Не назоҳатдурур ул гулшани рухсордаким,
Равзаи хулд анинг шабнамидин бўлдн низиҳ.
Бўлди қошу кўзидин зулф саромад, не ажаб
Ким, кўнгул қайди учун иккисидин келди фириҳ.
Қоши ёсиға дедим чилла керак риштаи жон,
Бу сўзумга, не ажаб, бор эса ҳар гўшада зиҳ.
Анга ғам тиғи бу боғ ичра ҳаром ўлдиким,
Кийди пашмина сариғ юз била, андоқким беҳ.
Ҳонақаҳ ичра Навоийға етар кўп макруҳ,
Дайрдин ул сари бормоққа ҳам эрди кориҳ.
526

Дайр ичра яна кирдим бир журъа учун, ваҳ,
Ул бут манга миннат қўяр алминнату лиллаҳ.
Масжидқа яна кирмасу юз саждаға қўймас,
Ҳар кимки, бўлур дайр ила бут сирридин огаҳ.
Бут шоҳид эрур, дайр доғи дайри фанодур,
Куфр аҳли эрур сиррини чун билмади гумраҳ.
Дермен кечаким тонгла чиқай дайрдин, аммо
Лояъқил этар муғбача май бирла саҳаргаҳ.
Соқийға ваё аксиға май ичра боқармен,
Андин мунга, мундин анга чун топмадим ашбаҳ.
Дайр ичра бу кун кавсару ҳур ўлди насибим,
Танглаға манга ваъда берур воизи аблаҳ.
Ҳақ сиррини ҳар кимга баён этма, Навоий,
Таън айламагай, билмас улус англаса ногаҳ.
527

Тун-кунким эврулур мени бемор бошиға,
Судраб эвурса кош мени ёр бошиға.
Неткай мени ҳавоий агар ашк дурларин
Сочсам борин булут кеби дилдор бошиға.
Ул нахл ноз бошида гулдур, йўқ эрса чарх
Пайванд қилди гулни сапидор бошиға.
Бошим оқарди ишқда, ё ишқ тиғидин
Момуғ ёпуштурулди бу афгор бошиға.
Раҳм этки, ишқ журми била чектилар мени,
Боғлаб таноб бўйнума, бозор бошиға.
Тун-кун ҳарири бўлди қуёшнинг амомаси,
Тун чирмади ола-була дастор бошиға.
Бошида ҳам ўтағаю ҳам бода, ҳам итоб,
Топти нелар йўл ул бути айёр бошиға.
Муҳликдурур хумор мени кош, эй рафиқ,
Еткурсанг эрди кўчаи хаммор бошиға.
Қатл айлар элни ғадр ила гардун,
Навоиё, Туфроғ ушбу қотили ғаддор бошиға.
528

Эй кўнгул, тортар эсанг сарсари оҳ,
Олам аҳлин бурун этгил огоҳ.
Буки қон этти лабинг бағримнн,
Икки хунбор кўзум икки гувоҳ.
Ҳола ул юзга мудаввар кўзгу,
Юзининг аксидур ул кўзгуда моҳ.
Меҳри рухсоринг уза сабзаи хат,
Ажаб эрмас бу эса меҳри гиёҳ.
Даҳрдин бўлди паноҳим ишқинг,
Ўт самандарға, не тонг, бўлса паноҳ.
Истарам мастлиғ ул янглиғким,
Ўлгуча бўлмасам ўздин огоҳ.
Соқиё, бодаки, бу ҳасрат ила
Ўлмагаймен мени маҳзун ногоҳ.
Жоҳу мол аҳлида йўқ меҳру вафо,
Бас манга меҳру вафо мол ила жоҳ.
Гар Навоий гунаҳи ишқинг эрур,
Афв қилмоқчи ҳам эрмас бу гуноҳ.
529

Бўлур шом ул маҳи Нахшаб равона,
Каманди зулфин очиб шаб равона.
Қора тун азм этарким, кўрмагай эл,
Жамолидин вале ёрур замона.
Мени манъ этмиш ўз ҳамраҳлиғидин,
Манга, ваҳким, ажаб иш тушти ёна.
Ҳаётим эмди худ мумкин эмастур
Ки, ўлмакка тилар эрдим баҳона.
Кўз очқаймен магар маҳшар сабоҳи
Ки, ичмишмен ажаб жоме шабона.
Бу гулшан гуллари чун бевафодур,
Алардин чекма, эй булбул, тарона.
Навоий ўлса, ёдин қилмағилким,
Ўлар эл ҳам, десанг андин фасона.
530

Нашъа етмас бода гулгун базмгаҳ гулзор эса,
Гар кўнгул ичра бировнинг хорхори бор эса.
Базм аро гар ҳозиру гар ғойиб ўлсун — бок эмас,
Тенгри ёри қайда бўлса, ёри бизга ёр эса.
Васл нўшидин агар уммид марҳамдур, не тонг,
Ҳажр нешидин бағир чоку кўнгул афгор эса.
Ҳам кеча ҳожат эмастур шамъу ҳам кундуз қуёш,
Мунисим гар субҳу шом ул сарви гулрухсор эса.
Нақди имонимни ул кофир чу торож айлади,
Не ажаб оллимда бут, бўйнумда ҳам зуннор эса.
Қечалар ҳар кўчада итдек югурса, тонг эмас,
Кимки анинг дилбари бир шабрави айёр эса.
Эй харобот аҳли, биздин журъае тутманг дариғ
Ким, эрур май раҳни гар худ жубба, гар дастор эса.
Тут қадаҳ даврини хушким, йўқ бажуз саргашталик,
Даҳр даврида бу тўққуз гунбади даввор эса.
Эй Навоий, май била дафъ айла ул ой ҳажридин,
Хаста жисминг зор эса, кўнглунгда юз озор эса.
531

Меҳри рухсориға хат зоҳир этибтур дилхоҳ,
Не ажаб, сабзаи хаттини десам меҳри гиёҳ.
Сурма чеккан кўзи оҳим тутуни касратидин,
Оҳким, қилди мени ҳам ўзидек хонасиёҳ.
Бир кичик ёшлиғ учун бўлмиш улуқ тинмақ ишим,
Гарчи ишқида даме тинғали қўймас мени оҳ.
Буки қонимни тўкуб, дермен ичибсен, басдур
Ғамза тиғи била хунхора кўзунг икки гувоҳ.
Хўблардин санга гар етса ғуборе, не ажаб,
Шоҳға бўлмади гард, айламайин хайлу сипоҳ.
Давр эли жавридин ўлдум, қани майхона йўли
Ким, эрур қочқали кўп далдаси ҳар лаҳза паноҳ.
Фақр йўлиға агар кирмаса эл, андиндур
Ким, бу водийда хатар кўптуру оздур ҳамроҳ.
Шоҳ даргаҳиға гар бор эса ҳожиб мониъ,
Эй гадо, муждаки беҳожиб эрур бу даргоҳ.
Хайру шар бўлмаса тақдирдин айру, эй шайх,
Бас Навоийға гунаҳ айлаганидин не гуноҳ.
532

Шамъдек қомату юз шамъи ила жонона,
Қилди ўртарга кўнгуллар қушини парвона.
Ақлнинг силсилаи зулфунга вобасталиғи,
Кўрунур уйлаки занжир ичида девона.
Ошнодур чун санга жон била кўнглум азали,
Не тафовут, манга бўлсанг абадий бегона.
Кўп бузуғ кўнглума ёғдурма бало ўқиниким,
Бир ёғиндин тенг ўлур ер била бу вайрона.
Ёр агар кулбаи эҳзонима кирмас, тонг эмас,
Кимса бош суққудек эрмас бу бузуғ кошона.
Хонақаҳ ичра риё аҳлидин ўлдум дилтанг,
Эй хушо аҳли харобот била майхона.
Боғласам дайрда зуннор, не тонг, мундоқким,
Динни яғмо қиладур муғбачалар мастона.
Дема фарзона биравдурки, улустин чиқмиш,
Тенг кўрар чунки улус бору йўқин фарзона.
Эй Навоий чу эрур боиси ғафлат кўп сўз,
Қаридинг, иш қилакўр, айтмағил афсона.
533

Фироқ неши кўнгулнинг ичию тошида,
Тикилмиш ончаки, оҳим чиқар харошида.
Намоз ботил эрур, чунки эгридур меҳроб,
Гириҳдур офати дин тушса ер қошида.
Висол вақти юзунг ўртаса мени, не ажаб
Ким, ўзга тоб бўлур ёрнинг қуёшида.
Ики кўзунгки, кўнгул сайдини талашдилар,
Нелар кесилди бу сайд ул иков талошида.
Парию ҳур ул ойға қаробат ўлмишлар,
Ва лекин онча киши йўқ уруқ қаёшида.
Ториқмасин, неча гардундин эгрилик етса,
Биравки тузлуги йўқ халқ ила маошида.
Навоий ўлди, чу бошиға етти тиғн фироқ,
Бошини айлади паст улча эрди бошида.
534

Менмудурмен кўз ёшим рангин бағир қони била,
Лек бағрим қон биравнинг тиғи ҳижрони била.
Лаъли ёдиндинки, кўнглум музтарибдур, эй рафиқ,
Панд анга кўп бермаким, дармондадур жони била.
Су ўғирлаб бўлса кўнглум заҳми муҳлик, не ажаб
Ким, су келтурди ўқунг захм ичра пайкони била.
Хатти кўнглумда сўнгак янглиғ танимни чирмаған,
Муҳрлуқ бир нома, билгил, доғи пииҳонн била.
Дардким, кўнглумни бузди, чиқмас андин, яхшидур
Чуғз янглиғким, эрур хурсанд вайрони била.
Чун бу гулшанга вафо йўқ, эй кўнгул, зинҳорким,
Кўп қувонма сунбулу сарви хинромони била.
Эй Навоий, гар муродинг давлати боқий эрур,
Унс тутмоқ бартараф қил олами фоний била.
535

Зулфи қонлиғ пайкаримнн чекти печу хам била,
Ул сифатким, тортқай аждар биравни дам била.
Нола чекмакдин чу қилдинг манъ, эй лаълинг нигин,
Бир йўли оғзимни қилғил муҳр ул хотам била.
Марҳами васлин кўнгул чокидин олма, эй рафиқ
Ким, чиқар жоним доғи айрилмай ул марҳам била.
То ғаминг водийсида овора бўлдум, оҳким,
Ўзни ҳаргиз топмадим бир хотири хуррам била.
Рашкдин ишқинг тутармен жону кўнглумдин ниҳон,
Бўлмас эл сиррин дейишмак икки номаҳрам била.
Беталаб йўқ васлидин толиб, вале маҳжурмен,
Қолмишам дармонда ушбу нуктаи мубҳам била.
Эй Навоий, халқдин тут гўшаким, мен тинмадим,
Токи бўлдум ошно хайли бани одам била.
536

Тонг саҳоби уйғатур уйқулуғ элни су билан
Ким, сабуҳи вақти бўлди фавту сен уйқу била.
Су сепиб уйғотқусидурлар сени уйғонмасанг,
Ғунчаи субҳу суроҳи ғулғулу кулгу била.
Умрдин бир субҳ олғил баҳраким, фасли баҳор
Лола ҳам жомин тутубтур наргиси жоду била.
Настаран ё сунбул оллида бўлунг хушҳол икав,
Гар хитойи бирласен саргарму гар ҳинду била.
Хуштурур бир васл субҳи май била топмоқ нашот,
Неча ҳижрон шоми бўлмоқ қон ютиб қайғу била.
Гоҳ афғонингни тузгил булбули худрой ила,
Гоҳ дилдорингни ёндоштур гули худрў била.
Ҳар қушунгға заҳр ила қору тутар шоми ажал,
Бир саҳар сен ҳам ҳаёте топ қушу қору била.
Не зулолу оташин гулдурки, бўстон шоҳида,
Айлар оройиш бу энглик доғи ул кўзгу била.
Эй Навоий, субҳунг ўлди шом, тинмай йиғлаким,
Шояд ўлгай номаи журмунг ориғ ул су била.
537

Анингдек ўт яна ишқ урди хонумонимға
Ки, шуъла айрилиб андин, туташти жонимға.
Жунуни дафтаридин ақлу ҳикмаг эткай фаҳм,
Қачонки, Мажнун кўз солса достонимға.
Чу заъфдин сўнгак ўлдум, синар вале қонамас,
Фироқ тоши етиб жисми нотавонимға.
Қолиб ғам ичра, яна кўрмади нашот юзин,
Бировки солди қулоқ нолаи ниҳонимға.
Эмастур ашҳабининг тўрт аёғ элинда хино
Ки, кўнглум ичра қилиб жилва, кирди қонимға.
Менга ҳаром фано дайри пирининг қадаҳи,
Вужуд хонақаҳи гар ўтар гумонимға.
Навоиё, тутубон бода, сирри ваҳдат сўр
Ки, чекмай икки қадаҳ кирмас ул баёнимға.
Уйқуни оҳим ели кўздин учурди бу кеча,
Ақлу ҳис авроқу ажзосин совурди бу кеча.
Анжам эрмас, чарх зулмин ҳолима англаб қазо,
Тийра рухсоримға минг қатла тўкурди бу кеча.
Ҳажрдин туфроғ бўлдум, гўйиё ашким суйи
Бошима чархи кўҳан тоқин емурди бу кеча.
Зулм тоши ёғдуруб, ҳижрон қиличи индуруб,
Не балолар ишқ бошимға кетурди бу кеча.
Захм кўптин мен ўлум ҳолида ўлган соғиниб,
Ит ялаб қоним, сўнгакларни кўмурди бу кеча.
Субҳ толиъ бўлмади, гарчи ул ойдин айру ҳажр,
Бошима минг қатла гардунни уюрди бу кеча.
Чарх мен саргашта ёшидин хижил бўлдики, кўп
Анжуми ашким шиҳобосо югурди бу кеча.
Тийра андиндурки, ой, кун шамъин оҳим сарсари
Чарх фонуси аро бир-бир ўчурди бу кеча.
Эй Навоий, ўлмаким англаб ул ойнинг кўйида,
Итлари бир дам улуб, бир лаҳза ҳурди бу кеча.
539

Ишқ раҳм этса бу саргардон тани беморға,
Қайтара айландурур тоб очқан элдек торға.
Ҳажр дардидин қулоқлашмаққа маҳрам соядур,
Такъя солмоқ шоми фурқат заъфдин деворға.
Учти ё янчилди маҳвашлар тошидин, эй рафиқ,
Ёқма мундин нори марҳам бу тани афгорға.
Ғам эмас ўлсамки, жони хоксоримдур менинг,
Гардким, ўлтурди жавлон вақти ул рухсорға.
Лаълу хаттининг Масиҳою Хизрдин ори бор,
Эй мусаввир, сунма қўл шингарф ила зангорға.
Тарк этиб савдо, анинг савдосиға тушмиш улус,
Киргали Юсуф жамолим сайр учун бозорға.
Не бадеъ авзоъ эрурким, ақл боши айланур,
Гар даме фикр айласам бу гунбади давворға.
Тузма ойини муҳаббат эл била, гар истасанг
Ким, ўзунгни солмағайсен ранж ила озорға.
Эй Навоий, ёрдин ағёр майли қилди ёр,
Ёрким кўрди бу янглиғ зулм қилғай ёрға.
540

Йўлунда туфроғ ўлдум, эй сабо, ўтсанг ғуборимға,
Қуюн бўл доғи элтиб садқа қилғил гулузоримға.
Гар ўлсам ул малак сиймо парий ҳажринда, айланғай
Парий бирла малак парвонадек шамъи мазоримға.
Фироқи тийр боронинки, чектим қушға ўхшатқай
Ки, юлмишлар юнгин боққан киши жисми фигоримға.
Қуёш янглиғ юзунг ҳажринда эрмас ёрумоқ мумкин,
Гар ўлса юз қуёш толиъ қорарған рўзгоримға.
Йигитлар ишқини гар ихтиёр этмай десам, қўймас
Йигитлик бирла ошиқ шевалик ўз ихтиёримға.
Жунун водийсида қолур сабо юз дашти пўямдин,
Анга етмон, не илдам сайр экин чобуксуворимға.
Сени, эй муғбача, маҳрумлуқдин асрасун тенгри,
Агар бир жоми май бирла илож этсанг хуморимға.
Фано майхонасининг майфурушиға фидо жоним
Ки, май эҳсон қилур ҳолатда боқмас йўқу боримға.
Вафо ўтиға мен куйдум вале топқай Навоийдек
Муҳаббат риштаси боққан киши ҳар бир шароримға.
541

Сурати девордек ҳайронмен ул рухсорға,
Йўқса ғамзанг ўқлари тикмиш мени деворға.
Зор жисмимда бўғунлар меҳнатимнинг сонидур
Ким, санаб, ҳар ерда тугдум бир тугун ҳар торға.
Тори зулфунг ичраким, ашким тўкар кофир кўзинг,
Меҳраи тасбиҳ тортар риштаи зуннорга.
Бир-ики кун зор кўнглумдин фироқингни кетар,
Заҳрким, бермиш бу кунлук тонглалиқ беморға.
Захми кўплуктин кўнгул сиррини фаҳм этмак бўлур
Ким тааммул бирла боқса бу тани афгорға.
Гар десанг саргашталик кўрмай йўлунгнн туз юру,
Гар инонмайсен, назар қил чархи кажрафторға.
Эй Навоий, гар десанг ҳижрон хуморин дафъ этай,
Жаҳд этиб, солғил ўзунгни кулбаи хамморға.
542

Икки юздин қадингға икки гесу бўлди пироя,
Чу шамъ ўлди ики, эл қаддиға икки бўлур соя.
Сенинг гулгун тўнунгким, нақш эрур зар риштадин ҳар ён,
Биайниҳ уйладурким, зарварақ остидағи лоя.
Чекармен вою дойим буки, жон лаълингдин олғай ком,
Менинг жонимға вой ар ҳосил ўлмас, анга бу воя.
Лаби жонбахшинг ўлди юқори ул холи жодудин
Ки, тенг эрмастур иъжоз аҳлию сеҳр ахлиға поя.
Ажаб йўқ, сабзаи хат соясида жонфизо лаълинг
Муносибтурки, бўлғайлар Масиҳу Хизр ҳамсоя.
Ато-онангга раҳмат, эй ўғилким, кўрмамиш сендек
Не ул тўққуз ато, бал не бу тўрт асрағучи доя,
Манга сармоя зуҳду суд уммиди биҳишт эрди,
Чу топтим бода бирла дайр, борди суду сармоя.
Кўнгул то ҳажр аро итти, анга бир лаҳза минг йилдур,
Манга маълум эрмас ҳоли ул чоғдин ило ғоя.
Навоий, чун ҳар иш қилсанг, керак пирояю сози,
Фано йўлиға кирким, не керак созу не пироя.
543

Ёр ишқим англамай, лаъли сусабтур қонима,
Токи маълум этса, келгай не балолар жонима.
Очмай ўтлуқ чеҳра чунким ўртади кўнглум уйин,
Очса не ўтларки, тушгай кулбаи эҳзонима.
Уйқуда ул кўз манга юз фитна бедор айламиш,
Ноз ила уйғонса, неткай, англа, хонумонима.
Ичмайин май бузди кўнглумни, гар ичса, тутса ҳам,
Кўр — не офат сайли юзлангай йиқуғ вайронима.
Маст ўлуб зуннор зулф очса, муҳиқдурлар агар
Ақлу зуҳду илм мотам тутсалар имонима.
Носиҳо, чун ошиқ ўлдуқ танима мундин нари,
Танимасбиз биз сени, сен доғи бизни тонима.
Гар Навоийдек бўлуб ошиқ, ўлармен панд деб,
Жонима қилманг азоб, айтинг ани жононима.
544

Ёр акси чунки айлар жилва май кўзгусида,
Май ичарменким, юзи бўлғай юзум ўтрусида.
Ул сабоҳат бирлаким, кулдунг, манга меҳр ўлди фаҳм,
Меҳр фаҳм ўлмоқ тонг эрмас субҳнинг кулгусида.
Уйлаким, хайли ҳубоб ичра тушар хас, бормен
Ашк аро саргашта ул султони ҳусн урдусида.
Урди олам бузғали бир-бирга кирпик сафларин,
Фитналар бедор қилмоқ кўр ул ой уйқусида.
Не хато қилғай кўнгулларга кўзунг мужгон ўқин,
Ҳар қаён чун боқса, сайдедур анинг қобусида.
Навбаҳори даҳрға қўйманг кўнгулким, йўқ вафо
Не гули бўстонида, не лолаи худрўсида.
Шоҳлар побўсинг эткандин, Навоий, яхшироқ
Ким, бошингни хокираҳ этсанг анинг побўсида.
545

Мен ўлар ҳолатдаю кўйида итлар қошима
Жамъ ўлуб аҳбобдек, афғон қилурлар бошима.


Чарх кўзгусин шафақгун топқай анинг аксидин,
Ул юзу лаб ҳажридин боққан киши қон ёшима.
Ўлмишам лаъли майи шавқида, май солинг мудом,
Йўндуруб ҳар ён қадаҳлар қабр қилған тошима.
Кўйига қўйғач қадам, бошимға урди тиғи зулм,
Сарфароз этти бу хидмат айлаган подошима.
Топмағай шояд сабуҳ айларга майл, эй тонг ели,
Элт жоним нақдини майхораи қаллошима.
Шаммае фош айла саргардонлиғимдин, эй қуюн,
Учрасанг дашт узра Мажнун исмлик қардошима.
Дур сочар кўздин Навоий, лек ул йўқтурки, ёр
Бир кеча сўнғай аёғин дидаи дурпошима.
546

Кўргали чун тоқатим йўқтур сени бир ёр ила,
Ваҳ, не бўлғай ҳолатим кўрган замон ағёр ила,
Ғусса тоғида улус кўргай очилған лолазор,
Ҳар ён этсам майл бу урён тани афгор ила.
Торами хуршид уза найлай Масиҳодин илож,
Заъф аро кўйида хушмен сояи девор ила.
Қондурур кўнглумда, ёнимда сўнгаклар қобсабон,
Ком олур ишрат майидин лаҳни мусиқор ила.
Эй фусунгар, ёзма тумор ул жунун дафъиғаким,
Шарҳи ёзилса, туганмас юз туман тумор ила.
Кўнглум ичраким, сиғишмас новакинг пайконлари,
Беркитибтурлар ўқунг шавқини юз мисмор ила.
Дема жисмимда мудаввар доғларким, даври чарх
Ўртамакка қисмат айлабтур ани паргор ила.
Қасри жаннат бирла кавсар майли қилмон, эй фақиҳ
Ким, кўнгул улфат тутубтур кулбаи хаммор ила.
Олам аҳлиға қўшилмоққа ўзунгни қилма зор,
Чункн айрилмоқ керактур сўнгра юз озор ила.
Дайр аро бадмастлиғ журмонаси, эй муғбача,
Буйнума осғил сабу, боғлаб ани зуннор ила.
Эй Навоий, туз бўлуб, не келса, тутқил ўзни ҳуш
Ким, ситез этмаклик ўлмас чархи кажрафтор ила.
547

Новакингнинг тусидин эрмас нишоне бўйниға
Ким, эрур қатл айлаган аҳбоб қони бўйниға.
Бегунаҳ ишқ аҳлиға тиғи жафо сургум десанг,
Билки, мендин ўзга тутмас кимса ани бўйниға.
Ҳажрдин гар юз қилич бўйнумға урдунг, эй сипеҳр
Сарбасар қилдим қўлум еткан замони буйниға.
Қотилимни кимса билмай, захм еб ўлдум, валек
Мен билурменким, эрур қоним фалони бўйниға.
Тавқ бил жаннат қуши бўйниға то мушкин ипак,
Тушти таъвиз эткали ҳирзи ямони бўйниға.
Майға эгнимдинки, сажжодам гаровдир, қилди манъ,
Гўйиё зоҳид кўра олмас ридони бўйниға.
Гар Навоий ўлса, ул кофир диёриға чекинг,
Боғлабон судрарда зуннори фанони бўйниға.
548

Ваҳки, чамандин яна эсти шамол ўзгача,
Ҳар дам ўлур атридин кўнглума ҳол ўзгача.
Булбулу қумри чекиб лаҳну наво ўзга навъ,
Кўргузадур сарву гул ғанжу далол ўзгача.
Савсан ўлуб сарбаланд, ғунча қилиб нўшханд,
Элга алардин етиб дафъи малол ўзгача.
Сунбули пуртоб ҳам, лолаи сероб ҳам,
Дуд ила ўтдин бўлуб шибҳу мисол ўзгача.
Кирди магар дилбарим, ҳури парий пайкарим,
Гулшан аро кўнглида фикру хаёл ўзгача.
Бўлса манга доғи йўл, андаки айш айлар ул,
Қилсам эди маст ўлуб қолу мақол ўзгача.
Умри абад топқамен, тутса манга бир қадаҳ,
Нашъае майдин анга ҳусну жамол ўзгача.
Даҳрда йўқтур карам, даҳрнинг аҳлида ҳам,
Қилмағасен, эй кўнгил, фикри муҳол ўзгача.
Зуҳд, Навоий санга бермади масжидда файз,
Эмди кириб дайр аро, тарҳни сол ўзгача.
549

Қаю қушким, қўнар бу пайкари Мажнун мисол узра,
Эрур тан заъфидин қушдекки, йўнғайлар хилол узра.
Бало тоши хам ўлған қаддим устидин йироқ кетмас,
Биайниҳ нуқта янглиғким, тушар ёзғанда зол узра.
Агар майгунлуғидин ранг айлар эрса машшота,
Кўзумнунг мардумин қўйғул ўюб ул турфаҳол узра.
Қошингнинг тоқи устида эмастур анбарин холинг,
Зуҳал гўё очибтур орази мушкин ҳилол узра.
Не тонг, нозуклугидин гар қурайши бўрк оғир келди,
Хам айлар, чун қиров кўпрак ёғар нозук ниҳол узра.
Саводи хат била ҳам оразинг хуршиди равшандур,
Сафода не тафовут соя тушкандин зулол узра.
Белингга то сочинг чирмашти, рашкидин анинг ҳар тун
Димоғимда тонг отқунча хаёл эрмиш хаёл узра.
Кўзумни истасанг равшан, қадаҳни ёпма, эй соқий,
Керакмастур саҳоб ул ахтари фархундафол узра.
Навоий, ёр лаълида учуқтур, йўқса ёпушти
Чибиннинг парридин бир пора қўнған чоғда бол узра.
550

Ҳажр ўти доғи била кўнглумни, эй жон, ўртама,
Дўзах ўти бирла куйдур, доғи ҳижрон ўртама.
Ўртабон ҳар кимни, ўт жонимға солма рашкдин,
Халқни пайдо, мени, мажнунни, пинҳон ўртама.
Ламъаи рухсор ила дин кишварига солма ўт,
Мунча ислом аҳлини, эй номусулмон ўртама.
Оҳим ўти учқунин гардунға тортиб, эй парий,
Ул чоқинлардин малак хайлини ҳар ён ўртама.
Гар қулум, гар жисму жоним ўртадинг, қилдим биҳл,
Ўз қулунг, эй жисму жоним садқанг, осон ўртама.
Чунки сен ҳам қолмоғунг ўртанмай, эй шамъи тироз,
Ораз ўти бирла парвонангни паррон ўртама.
Чун Навоий васлдин кечти, ани ҳажр ўтида
Ўртамай деб айлаб эрдинг аҳду паймон, ўртама.
551

Зулфиға майл, эй насими анбарафшон айлама,
Тарқатиб юз пора кўнглумни паришон айлама.
Олам аҳли жониға раҳм айлаб, эй чобуксувор,
Отланиб усрук, яна оҳангн майдон айлама.
Азми гашт айлаб тун ақшом, ой кеби айлаб тулуъ,
Чархнинг юз минг кўзин ҳуснунгга ҳайрон айлама.
Захмлиғ бағримни юз минг пора айлаб тиғ ила,
Зулмдин ҳар порасин бир қатраи қон айлама.
Деб эмишсен, айлагум ислом элинда қатли ом,
Айлама бу зулмни, эй номусулмон, айлама.
Гар десанг кўнглунгни гардун таҳ-баттаҳ қон этмагай,
Хурда майлим ғундачек кўнглунгда пинҳон айлама.
Эй Навоий, базм тузган эрмиш ул гул боғ аро,
То паришон бўлмасун, булбулдек афғон айлама.
552

Тўкулгудек эди жисмим қуруқ сўнгаклар ила
Магарки, боғлади ишқ ул сўнгакни раглар ила.
Ҳалоким айласа ул пок этаклик, эрмас айб
Ки, туфроғим тошиғай поклар этаклар ила.
Таашшуқумдин ирик пандлар халос этмас,
Бу бандни кеса олмас киши эгаклар ила.
Висол шоми дей олмон лабингни ёлқитсам,
Вале табонинга кўз суртубон мучаклар ила.
Майи висол ичиб, лабларинг ўпай дермен,
Ғариб бода тилармен ажаб газаклар ила.
Замона аҳлики, давлат чоғи қулунгдурлар,
Мулоямат яна кўп қилма ул дадаклар ила.
Навоий ўлса, халос айлай олмағай ошиқ,
Жамол аҳли анга ваъда айламаклар ила.
553

Бир кичик ёшлиғ нигоре топмишам нозуккина,
Секретурда тавсанин майдон аро чобуккина.
Гаҳ вафо, гаҳ нозу гаҳ афсун била ўзгинасин,
Кўргузуб ҳар лаҳза дилбарлиғда бир турлуккина.
Жавр ила таҳдиди бедилларға бори чинғина,
Меҳр ила ҳар ваъдаким, қилди бори ўтруккина.
Осру ёлғон ваъдасидин куймиш эрди жонғинам,
Онгдибон бир кеча тушти илгима усруккина.
Истадим бўйнин қучиб, юзгинасидин ўпкамен,
Изтироб айлаб талашти, бор эмиш кучлуккина.
Юз ўпарга қўймади, илгин дедим бори ўпай,
Ташлабон юмруққина, қилди кўзумни кўккина.
Ҳар не дединг бор эди ёлғонғина боштин аёқ,
Эй Навоий, мунча ёлғон дегуча бўл шуккина.
554

Ул яшил тўнлуқ парийваш лаъли шаккарбор ила,
Руҳ тўтисин қилибтур мунфаил гуфтор ила.
Гарчи аҳзар тўн била боғи латофат сарвидур,
Лек ҳайрон айламиш юз сарвни рафтор ила.
Гар сўкулди ул этак, кирпик била тикса бўлур
Ким, эрур гул хилъатин тикмак муносиб хор ила.
Англа ахзар шамъу сариғ бўрки, анинг шуъласи,
Тийра кулбамнн ёрутса, кошки, рухсор ила.
Нахли қаддурму яшил тўн ичра, ёхуд нахли мум,
Боғлаған сунъ илги юз минг санъату ҳанжор ила.
Соқиё, жоми зумуррадгун аро қуй лаъли май
Ким, эрур шингарф беҳад хушнамо зангор ила.
То бўлай лаълу зумуррад орзусидин халос,
Тортибон ани Навоийдек навое зор ила.
555

Ҳар ойки ғайрима бир зарра меҳри фош ўлса,
Анинг сари боқа олмон, агар қуёш ўлса.
Кўзумда ашкдек ул тифл парвариш топмиш,
Назар ҳақини керак билса неча ёш ўлса.
Висол умидига ўзни яқин солур ошиқ,
Фироқдин неча жавринда давр бош ўлса.
Не тонг, фироқи бағридин харошлиқ чиқмоқ,
Бировки, бағрида ғам чангидин харош ўлса.
Баҳорим ўлди чу гулчеҳра шўхлар, не ажаб,
Ёғар нима бошима жолавор тош ўлса.
Хуш улки, тоғ этагин тутса халқдин қочибон,
Узалса остида хоро анга фирош ўлса.
Деманг, Навоий, агар ёринг ўлса қатлннг этар,
Неким муродидурур уйла қилса, кош ўлса.
556

Эйки, юз минг доғ қўйдунг жисми ғампарвардима,
Билки, бўлмиш ҳар бири охир даво бир дардима.
Хажр аро ҳолим гаҳе беҳушлуқ, гаҳ ғам емак,
Ишқинг иқболида қил наззора хобу хўрдима.
Тоза қонлиғ доғ иси кўнглум аро муҳликдурур,
Атри руҳафзо кўрунг ғам боғи ичра вардима.
Ўйла хоки жисм ила кетмак тилармен даҳрдин
Ким, ажал ҳам етмагай суръатлар айлаб, гардима.
Совуғ оҳим ҳайрати ишқ аҳли кўнглин ўртади,
Турфа ишдур эл ичин куйдурмак оҳи сардима.
Даҳр боғинпнг ҳазони яфроғидур қон ёшим,
Обкаш янглиғки, хатлар чекти рўйи зардима.
Ел келтургач кўйи туфроғини, топтим шоҳлиғ,
Эй Навоий, қил тамошо ганжи бодовардима.
557

Қўйди усрук юзни бу хоки тани беморға,
Шамъ янглиғки таямишлар ани деворға.
Анжум ўлса меҳр уза, онча кўрунмас лутф аро
Ким, гаҳи тер қатраси ул меҳрваш рухсорға.
Ул кўз эрмаским, чекилмишдур учи зулфунг сари,
Кофиредур, олғали майл айламиш зуннорға.
Қилди оламни гулистон, улки гулгун рахш уза,
Чиқти гулгун тўн кийиб, гул санчибон дасторға.
Даҳр туфроқиға меҳнат сабзаси бош чекти боқ,
Ҳар тараф пайкон учи чиққан тани афгорға.
Ҳусни даврони ўтар барҳам бўлур, эй сарви ноз,
Зор кўнглумни кўруб, майл этмасанг озорға.
Истади фоиус аро сурат кеби саргашталик,
Элга улким, давр берди гунбади давворға.
Ёр йўқ оламдаким, бир ёр сиррин асрағай,
Бас ажаб сирредурурким, эл дегай ағёрға.
Эй Навоий, хонақаҳда кўрмадинг жуз дарди сар,
Ани дафъ айларга юзлан кулбаи хамморға.
558

Солурам руқъасини кўнглума урғач ёра,
Уйлаким том шикофи аро коғаз пора.
Мени Фарҳод ила Мажнун доғи истаб топмас,
Тоғу ҳомун аро то айлади ишқ овора.
Эй Масиҳ, урма нафаским, совурур гардимни,
Ишқ мақтулиға ким айлай олибтур чора.
Чарх тош ёғдурубон, ерга кўмилмиш жисмим,
Ёсағон англама қабримда ўкулган хора.
Эй мунажжим, гар ул ой сабру сукунум хабарин
Демасанг, ер қуйи ҳам собиту ҳам сайёра.
Гар вафо бўлмаса давр аҳлида, тонг йўқки, ҳануз
Қилмамиш чарх вафо соғарини инкора.
Гар Навоий ғам аро қони қуруб, бўлди ҳалок,
Не ажаб, дилбари бир қотил эрур хунхора.
559

Билгай улким манзил эткай хотири вайронима
Ким, ажаб душворлиғлардур балокаш жонима.
Ҳажр даштида ҳамоно беркитибтур бир бало,
Ҳар тиканким неш санчибтур тани урёнима.
Дарду ғам аҳли ўлум ҳоли бўлурлар чиққуча,
Кирсалар ҳолим сўрарға кулбаи аҳзонима.
Бағриму кўнглум ғаму дардиға таскин бергали,
Ўлтурубтурлар балият ўқлари ҳар ёнима.
Буки бағрим қон эди, қатлимға худ ҳажр эрди бас,
Рашк ўқи ҳам ҳожат эрмас эрди кирмак қонима.
Қилма кўп ошуфта ул зуннори зулф, эй муғбача
Ким, тугунлар тушти андин риштаи имонима.
Эй Навоий, мен худ ўлдум олғали кўнглумни ёр,
Жонни доғн олибон, еткур кўнгул олғонима.
560

Ишқ кўп солди мени дарду балият чоҳиға,
Ваҳки, эмди судратур ҳижрон сиёсатгоҳиға.
Эй хуш улким, айлай олғай ўлтурурда дарди ишқ,
Бир тазаллум шоҳиға ё бир васият моҳиға.
Ул қуёш ҳар ёнки борса, соя ҳамроҳи анинг,
Соядек беҳол ўлурмен рашкдин ҳамроҳиға.
Қўрқарамким, етмагай ҳолимға май нисёнидин,
Нечаким, бор эътимодим хотири огоҳиға.
Ё раб, у бедилки, бир дилхоҳ анинг матлубидур,
Ани ҳам еткур мени бедил кеби дилхоҳиға.
Уйладурким, сотибон Юсуфни олғай сиймқалб,
Кимки матлубнн қўюб, майл этса дунё жоҳиға.
Бир биҳиштий ҳур ҳажридин тамуғнинг дудидур,
Боқсанг ўтлуғ кўнглидин чиққан Навоий оҳиға.
561

Нетиб ўзумни тасаввур қилай висол ичра,
Далир чун боқа олмон анга хаёл ичра.
Қади латофати бор эътидолдин ортуқ,
Валек жилвасидур ҳадди эътидол ичра.
Ниҳол қаддин ики зулф сунбулида кўрунг,
Алиф кебики, қазо қилки ёзди дол ичра.
Чаман аро қизарур, сарғарур гули раъно,
Магарки, қолди жамолингдин инфиол ичра.
Дегилки, холидағи нуқтаси бўлур зоҳир,
Тутарға ранг қўяр чунки нуқта хол ичра.
Қуёш ҳаёт суйинда кўрунди ё соқий,
Жамол аксини солди майи зулол ичра.
Замона аҳлида йўқтур вафо, ани тилама
Ки, қолмағайсен ани топмасанг, малол ичра.
Чу савту ҳарф ила тавҳид сирри мумкин эмас,
Не огаҳ аҳли жадал мунча қилу қол ичра.
Навоий илгини тутқилки, васлинг уммиди
Солибтурур ажаб андишаи муҳол ичра.
562

Рақиб келмаги ул нўши лаб санам бирла,
Эрур нечукки, бирав умр топса ғам бирла.
Не умрдур буки, мен ғам била кечургаймен,
Нечук ичар киши ҳайвон суйини сам бирла.
Алам чу етти, кетар ишқ лаззати жондин,
Киши не навъ қилур айшни алам бирла.
Етишса ёр рақиби, мени чекар сўз ила,
Не ганждурки, ютар аждаҳоси дам бирла.
Бу гулистон аро чун хорсиз гуле бутмас,
Ўзунгга айламагил хорлиқ ситам бирла.
Нечук қул ўлмағамен дайр пириғаки, неча
Ки, камлиғимни кўрар, ўткарур карам бирла.
Навоий оғзи хаёлиға тушти, истамангиз
Ки, тушти эмди йўли водийи адам бирла.
563

Неча қамчи тушубтур ул қади сиймин бадан узра,
Паёпай сонқа тушкан кеби сарву суман узра.
Не бўлғай эрди ҳар бир ўрниға тушса эди юз минг,
Анинг ишқида мен фарсудаи дарду миҳан узра.
Кўзумга ўт чоқилған ҳажр кожидин, ҳамоноким,
Чоқиндектур, дамо-дамким тушар бу зор тан узра.
Асар кўр ишқи комилғаки, захми менда зоҳирдур,
Не қамчиким, тушубтур ул бути паймоншикан узра.
Анинг нозук танида захм тонг эрмаски гардундин,
Эрур хоро аро қон лаълу гул жисми тикан узра.
Менинг ҳолимға йиғлангким, агар Ширинға гул ёғса,
Ёғар юз сангборони балият кўҳкан узра.
Навоий, ёрға гулбарге текса ўлгудек эрдинг,
Не айб ўлсанг, кўруб захм ул бути сийминбадан узра.
564

Ҳужуми хол эрур ул гули жамол узра,
Начукки, мушк сочилғай ҳарири ол узра.
Жунун салосили бўйнумда, заъфлиқ тан ила
Ҳунарвар уйлаки, занжир осар хилол узра.
Қадинг таҳаммули йўқ руҳларға андоқким,
Туюр қилса ватан нозанин ниҳол узра.
Белинг хаёли таним бирла токи чирмашти,
Хаёлдур мени девонаға хаёл узра.
Мену фироқ юки ҳамли ўзга қавмдурур
Ки, базми айш тузар маснади висол узра.
Солур футур сафолиғ кўнгулга хориж дам,
Ел ул сифатки, тамаввуж солур зулол узра.
Навоий айлади жонин фидою васл сўзи,
Эмас яқину ўтар барча эҳтимол узра.
565

Кўрунг, ғам қатлгоҳида, бало жаллоди қошимда,
Жунун занжири бўйнумда, сиёсат тиғи бошимда.
Ичимнинг қону доғидин тошимға ҳам асар етти,
Нишондур лоладек ул гул ғамидин ичу тошимда.
Эрур ул гул ғамидин саргузаштимдин аён хатлар,
Ҳубобу мавжким, зоҳир бўлур гулранг ёшимда.
Юзимда ашк сиймин бирла ғам тузди маошимни,
Не ҳолим бор экин зоҳирдурур важҳи маошимда.
Кўнгул ҳажр илгининг тирноғидин ҳар ён харош ўлғай,
Қулоқ солсанг, эрур зоҳир фиғон ичра харошимда.
Ғамингдин жон талашмоқдур ишим, жоно, тирилгаймен
Мадад қилсанг лабингдин бир такаллум бу талошимда.
Кўнгулга бода гарчи дош янглиғ солди ўт, лекин
Пишурмак жуз қадаҳ савдоси йўқтур ушбу дошимда.
Жафо тоши мени гар айлади туфроғ, топмаслар
Наззора қилсалар ҳарфи вафодин ўзга тошимда.
Навоий сиҳр эмас, гўё Қалимулло асосидур,
Бу муъжизларки, зоҳир бўлди килки нуктапошимда.
566

Борғали шаҳ, ойда бир май ичмадим моҳим била,
Қошки, бир ойчилиқ борғай эдим шоҳим била.
Шоҳиму моҳимға мардуд ўлсам, эрмас айбким,
Бормадим шоҳим била, чун қолмадим моҳим била.
Тийра бахтим йўлдин озди водийи ишқим аро,
Билмон, охир неткамен бу бахти гумроҳим била.
Нечаким, дардим ёшурсам, ишқ этар бир дамда фош,
Лаългун ашким била, ё тийрафон оҳим била.
Ўлтурур шарбат, вале ранжим бўлур дафъ, эй ҳаким,
Бўлса кўнглум истагандек бода дилхоҳим била.
Дайр кўйида гадою мастменким, рашки бор
Шоҳларнинг кўрсалар бу ишрату жоҳим била.
Эй Навоий, дерсен ўзни сахла, кўрсанг ёрни,
Неткамен беихтиёр афғони ногоҳим била.
567

Ул сўюлған барги гул чоғлиқ юзунг бўстонида,
Бир қизил гул барги бутмиш гўйи оқ гул ёнида.
Йўқса ойнинг ёнида Баҳром бўлмиш жилвагар,
Жилваси Баҳромнинг, не тонг, қамар давронида.
Йўқса бир тирноғинг ўлмишдур хинодин лаългун,
Ояти келди яди байзо чу илгинг шонида.
Йўқса номам сафҳасин бир қатра қон этти нншон,
Қон ёшим маҳзун кўнгул дардин санга ёзғонида.
Йўқса ул юз кўзгуси бир қатра тердин тутти ранг,
Чун қуёш тоби аён бўлди сипеҳр айвонида.
Сафҳаи жонимға, эй соқий, томиз бир қатра май
Ким, ўзин топтинг, кўнгул не ҳол эса жононида.
Орази ул шўх чобукнинг сўюлған важҳидин,
Юз минг андоқ захмдур мискин Навоий жонида.
568

Ниҳоли қаддинг элдин жон олур нозук хиром ичра,
Юз ул олғанча гул баргинг берур ширин калом ичра.
Эрур урён танимда бўриёе ҳажр нақшидин,
Кўнгул бир нотавон қушким, гирифтор ўлди дом ичра.
Манга ишқ оташин лаълинг хаёли то биширмакдур,
Не ўтларким, туташти жонға бу савдойи хом ичра.
Нишиман айлади кўнглум қуши кўюнгда, қайд этма,
Кабутарға киши қасд этмади байтул-ҳарам ичра.
Агар ҳайвон суйи томизсалар ҳажрингда оғзимға,
Берур мен хастаға заҳри ҳалоҳил таъми ком ичра.
Ажойиб тийрадур ғам шоми ё дуд ўлдиким, ўртар
Муҳаббат аҳлини меҳр ўтиға гардун бу шом ичра.
Буким, Жамшидқа даврон вафо кўргузмайин йиқти,
Ўқу кайфиятинким, ёзилибтур даври жом ичра.
Бу эски дайр чун қилмас мудом элга вафо, хуш тут
Ўзингни доим эски май била айши мудом ичра.
Дединг, кўйида бўлғумдур Навоий бирла ҳамсуҳбат,
Рақиб охир кўп, анинг бирла бўлма бу мақом ичра.
569

Гар қуёштин қадрим ортуғроқдурур шоҳ оллида,
Заррадин юз қатла ўксукракмен ул моҳ оллида.
Енида ой оллида хуршид эрур ҳар кимсаким,
Гоҳ бўлса дилбарининг ёнида, гоҳ оллида.
Кўз юмуб очқунча гарчи кўнглум олиб ўртади,
Ваҳ, нетиб асрай кўнгулни буйла дилхоҳ оллида.
Ой фалак хиргоҳида андин чекар юзга саҳоб,
Ким оча олмас юзин ул моҳи хиргоҳ оллида.
Ҳусн шоҳи бою мен мунглуғ гадолиғ қилмасам,
Кимни топиб айлагаймен шайалиллоҳ оллида.
Улки, ваҳдат шарҳин айлар, сирридин огоҳ эмас,
Гар фано касб этмаган бўлса бир огоҳ оллида.
Ишқ иқболи Навоийға экандур сарнавишт,
Кўрмай ўлмас улки, меҳнат бўлса ё жоҳ оллида.
570

Гулеким, ёр бергай мен кеби урён гадоларға,
Магарким, санчқаймен ани бош узра яроларға.
Не гул, туфроғ келтурса сабо, кўзларга тортармен,
Саманди йўлидин таржиҳ айлаб тўтиёларға.
Кўзу қошини то кўрдум — кўзум қошиға ҳайрондур,
Яна ҳеч илтифотим йўқ кўзу қоши қороларға.
Чу ул бегонавашдин ошнолиғ кўрдум, айлабмен
Ўзумни бир йўли бегона барча ошноларға.
Ани ҳақ асрасун бир ўзидекка мубталолиғдин,
Тараҳҳум айласа гоҳи ўзига мубталоларға.
Жафосин гарчи кўп тортиб, вафо қилдим, талофийдур,
Гар этса бир вафо ўтган замон қилған жафоларға.
Неча ҳусн аҳлидин ёғса бало, ушшоқ тортар, ваҳ,
Балокаш эл таҳаммул айламай неткай балоларға.
Мену май ғулғулию шўх соқий ҳукми ижроси,
Сола олмон қулоқ давр аҳли айлар можароларға.
Замона шуғли тавқи лаънатин солған бўюнлардин,
Ажаб юкдин ўзин қутқардилар, юз раҳмат оларға.
Ҳамоно ғофил ўлди подшолар подшоҳидин,
Гадоеким, ўзин муҳтож кўргай подшоларға.
Наво топти Навоий, барги гулким, ёрдин келди,
Анинг алтофи еткурди муни баргу наволарға.
571

Чункн мойилдур кўнгул ағёр сари ёрға,
Садқа жоним ёрнинг кўнгли учун ағёрға.
Истарам ағёр аёғин ўпкамен, балким кўзин
Ким, бориб кўйига етмиш давлати дийдорға.
Чун етар атри димоғимға, кирар жисмимға руҳ,
Ҳар насимиким, эса ул сарви гулрухсорға.
Ҳар бирига жонни дермен садқа айлай жилвада,
Юз туман жон садқа бўлсун ул қаду рафторға.
Нақди жону хирмани умрумни сарф эттим, валек
Ул санам қониъ эмас бу маблағу миқдорға.
Халқдин юз дашт йўл тутсун қироқ ул зорким,
Дерки ўзин солмайин ҳар лаҳза минг озорға.
Хилватингда чун кушоде топмадим, маъзур тут,
Бўлсам, эй шайх, эмди азм кулбаи хамморға.
Эй Навоий, бесаруполиғ чу қилдинг ихтиёр,
Кир фано кўйига, боқма кафш ила дасторға.
572

Ҳиротдин агар ўт тушса Сабзаворғача,
Бўлай самандару тортай ўзумнн ёрғача.
Кўнгул доғи бу ўт ичра йўлуқса ҳам хуштур
Ки, бўлса ҳамраҳим ул сарви гулъузорғача.
Жунун аро ёришиб гоҳу гоҳ қичқиришиб,
Етишсак иккимиз ул тунди шаҳсуворғача.
Эмас чу умр иши маълум, ҳар нечук бўлса,
Ўзумни еткурайин ёр ўлур диёрғача.
Ажал чу етти анинг кўйи сари судрансам,
Фидоси жисми низор ўлса жони зорғача.
Чу кўйи ичра мазоримға берсалар тартиб,
Қадамин қилса гаҳе ранжа, ул мазорғача.
Висол қайдаю мен қайда, соқиё май тут
Ки, мўр сайри эмас чархи зарнигорғача.
Эрур баҳор ғанимат, май ички, билмассен
Ки, даҳр боғида бўлғунг яна баҳоргача.
Навоиё, ғамим ўлтурди, ғамзада май бер,
Йўқ эрса бошла мени ёри ғамгусорғача.

AvvalgiII- qism Keyingi
Mualifning boshqa asaralari
1 Mezon ul-Avzon (Tasvirlar) 1182
2 Sab’ai Sayyor (Tasvirlar) 868
3 Arba’in [Alisher Navoiy] 1667
4 Арбаин - 40 четверостиший [Alisher Navoiy] 1512
5 Арбаъин [Alisher Navoiy] 628
6 Афоризмы [Alisher Navoiy] 640
7 Badoyi ul-Bidoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 3656
8 Badoyi ul-Bidoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 4093
9 Badoyi ul-Vasat (I- qism) [Alisher Navoiy] 3659
10 Badoyi ul-Vasat (II- qism) [Alisher Navoiy] 2045
11 Badoyi ul-Vasat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1533
12 Бадойиъ ул-Бидоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 839
13 Бадойиъ ул-Бидоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1128
14 Бадойиъ ул-Васат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 777
15 Бадойиъ ул-Васат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 784
16 Бадойиъ ул-Васат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 685
17 Farhod va Shirin (I- qism) [Alisher Navoiy] 1313
18 Farhod va Shirin (II- qism) [Alisher Navoiy] 3970
19 Favoid ul-Kibar (I- qism) [Alisher Navoiy] 2733
20 Favoid ul-Kibar (II- qism) [Alisher Navoiy] 1081
21 Favoid ul-Kibar (III- qism) [Alisher Navoiy] 1863
22 Фавоид ул-Кибар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 879
23 Фавоид ул-Кибар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 671
24 Фарҳод ва Ширин (I- қисм) [Alisher Navoiy] 666
25 Фарҳод ва Ширин (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1032
26 Hayrat ul-Abror (I- qism) [Alisher Navoiy] 6612
27 Hayrat ul-Abror (II- qism) [Alisher Navoiy] 1617
28 Hayrat ul-Abror (III- qism) [Alisher Navoiy] 1361
29 Holoti Pahlavon Muhammad [Alisher Navoiy] 1680
30 Holoti Sayyid Hasan Ardasher [Alisher Navoiy] 1519
31 Ҳайрат ул-Аброр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 925
32 Ҳайрат ул-Аброр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 583
33 Ҳайрат ул-Аброр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 547
34 Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад [Alisher Navoiy] 530
35 Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер [Alisher Navoiy] 677
36 Layli va Majnun (I- qism) [Alisher Navoiy] 1638
37 Layli va Majnun (II- qism) [Alisher Navoiy] 1566
38 Layli va Majnun (III- qism) [Alisher Navoiy] 4215
39 Lison ut-Tayr (I- qism) [Alisher Navoiy] 5987
40 Lison ut-Tayr (II- qism) [Alisher Navoiy] 827
41 Lison ut-Tayr (III- qism) [Alisher Navoiy] 5115
42 Лайли ва Мажнун (I- қисм) [Alisher Navoiy] 686
43 Лайли ва Мажнун (II- қисм) [Alisher Navoiy] 649
44 Лайли ва Мажнун (III- қисм) [Alisher Navoiy] 830
45 Лисон ут-Тайр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1001
46 Лисон ут-Тайр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 691
47 Лисон ут-Тайр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 684
48 Лисон ут-Тайр (Язык птиц) [Alisher Navoiy] 1346
49 Mahbub ul-Qulub [Alisher Navoiy] 1787
50 Majolis un-Nafois (I- qism) [Alisher Navoiy] 1444
51 Majolis un-Nafois (II- qism) [Alisher Navoiy] 1863
52 Mezon ul-Avzon [Alisher Navoiy] 3135
53 Muhokamat ul-Lugʻatayn [Alisher Navoiy] 6709
54 Munojot [Alisher Navoiy] 6678
55 Munshaot (Munojot) [Alisher Navoiy] 1615
56 Мажолис ун-Нафоис (I- қисм) [Alisher Navoiy] 827
57 Мажолис ун-Нафоис (II- қисм) [Alisher Navoiy] 662
58 Маҳбуб ул-Қулуб [Alisher Navoiy] 736
59 Мезон ул-Авзон [Alisher Navoiy] 826
60 Муножот [Alisher Navoiy] 821
61 Муншаот (Муножот) [Alisher Navoiy] 666
62 Муҳокамат ул-Луғатайн [Alisher Navoiy] 1012
63 Nasoim ul-Muhabbat (I- qism) [Alisher Navoiy] 3519
64 Nasoim ul-Muhabbat (II- qism) [Alisher Navoiy] 1517
65 Nasoim ul-Muhabbat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1690
66 Navodir un-Nihoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 1964
67 Navodir un-Nihoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 1400
68 Navodir un-Nihoya (III- qism) [Alisher Navoiy] 1003
69 Navodir ush-Shabob (I- qism) [Alisher Navoiy] 1815
70 Navodir ush-Shabob (II- qism) [Alisher Navoiy] 1224
71 Navodir ush-Shabob (III- qism) [Alisher Navoiy] 1453
72 Nazm ul-Javohir [Alisher Navoiy] 4142
73 Наводир ун-Ниҳоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 777
74 Наводир ун-Ниҳоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 807
75 Наводир ун-Ниҳоя (III- қисм) [Alisher Navoiy] 696
76 Наводир уш-Шабоб (I- қисм) [Alisher Navoiy] 829
77 Наводир уш-Шабоб (II- қисм) [Alisher Navoiy] 630
78 Наводир уш-Шабоб (III- қисм) [Alisher Navoiy] 705
79 Назм ул-Жавоҳир [Alisher Navoiy] 653
80 Насоим ул-Муҳаббат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 939
81 Насоим ул-Муҳаббат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 974
82 Насоим ул-Муҳаббат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 934
83 Притчи [Alisher Navoiy] 811
84 Qaro koʻzum (I- qism) [Alisher Navoiy] 1862
85 Qaro koʻzum (II- qism) [Alisher Navoiy] 1504
86 Qaro koʻzum (III- qism) [Alisher Navoiy] 1520
87 Қаро кўзум (I- қисм) [Alisher Navoiy] 808
88 Қаро кўзум (II- қисм) [Alisher Navoiy] 752
89 Қаро кўзум (III- қисм) [Alisher Navoiy] 729
90 Risolai tiyr andoxtan [Alisher Navoiy] 1077
91 Рисолаи тийр андохтан [Alisher Navoiy] 558
92 Sabai Sayyor [Alisher Navoiy] 8883
93 Saddi Iskandariy (I- qism) [Alisher Navoiy] 1232
94 Saddi Iskandariy (II- qism) [Alisher Navoiy] 1365
95 Saddi Iskandariy (III- qism) [Alisher Navoiy] 2432
96 Siroj ul-Muslimin [Alisher Navoiy] 2254
97 Сабъаи Сайёр [Alisher Navoiy] 1494
98 Садди Искандарий (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1217
99 Садди Искандарий (II- қисм) [Alisher Navoiy] 878
100 Садди Искандарий (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1082
101 Сирож ул-Муслимин [Alisher Navoiy] 656
102 Tarixi anbiyo va hukamo [Alisher Navoiy] 3161
103 Tarixi muluki ajam [Alisher Navoiy] 2346
104 Тарихи анбиё ва ҳукамо [Alisher Navoiy] 731
105 Тарихи мулуки ажам [Alisher Navoiy] 739
106 Vaqfiya [Alisher Navoiy] 3069
107 Вақфия [Alisher Navoiy] 659
108 Xamsat ul-Mutahayyirin [Alisher Navoiy] 1902
109 Xамсат ул-Мутаҳаййирин [Alisher Navoiy] 745
110 Gʻaroyib us-Sigʻar (I- qism) [Alisher Navoiy] 5977
111 Gʻaroyib us-Sigʻar (II- qism) [Alisher Navoiy] 1914
112 Gʻaroyib us-Sigʻar (III- qism) [Alisher Navoiy] 2794
113 Ғаройиб ус-Сиғар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1268
114 Ғаройиб ус-Сиғар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 648
115 Ғаройиб ус-Сиғар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1012
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика